GSM GURUS F.A.Q
2K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
Telegram даги ёзишмаларни ўчириш имконияти.

Каналимиз ўқувчиларидан Сухбатдош билан ёзишмаларим ўчиб кетди нимага ёки қандай қилиб деган саволлар хам келиб тургани учун қичқача маълумот бераман.

Икки йилча олдин Telegram даги ёзишмаларни 48 соат давомида ва фақат ўзингиз ёзганларингизни ўчириш имконияти берилган эди.

Эндиликда (охирги 2 ойда) эса Сиз хохлаган ёзишмаларингизни хохлаган вақтда ўчириб юборишингиз мумкин. Фақат ўзингизни эмас сухбатдошингизни хам ёзганларини ўчириш имконияти Telegram программасининг охирги версияларида мавжуд.

Шунинг учун мухим ёзишмалардан хар доим скриншот (экран расми) олинг ёки Telegram компьютер версиясида "Экспорт истории чата" имкониятидан фойдаланинг. #Telegram #Телеграм
Битта смартфонда иккита фойдаланувчи ёки маълумотларни яшириш.

Соддароқ айтганда смартфонни болангизга фойдаланиш учун бериб турсангиз. Маълумотларингиз ўчишидан хавотир олсангиз унда Сизга ушбу имконият фойдали бўлади. Сабаби хар бир фойдаланувчи учун алохида программалар, маълумотлар, аккаунтлар ва файллар яратиш имконияти бор.

Яна бир қулайлиги иккинчи "шахсий иш столи" борлигини Сиздан бошқа хеч ким билмайди. Сабаби хар бир фойдаланувчи учун алохида парол, бармоқ изи (отпечатка) ўрнатилади. Масалан ўнг қўл бармоғида паролни очсангиз биров учун, чап қўл бармоғида ўзингиз учун керакли иш столини очишингиз мумкин.

Адашмасам ҳар бир смартфонда ушбу имконият бор. Лекин мен текширган смартфонлар орасида Huawei (PrivateSpace) ва Xiaomi (Второе пространство) ушбу имкониятдан фойдаланиш қулай.
#Huawei #Xiaomi
👍2
Android тизимида Google аккаунт нима ва қандай ҳолатда керак бўлиши мумкин.

Смартфон имкониятларидан тўлиқ фойдаланишингиз учун, тизим айнан Сиз аппаратнинг эгаси эканлигингизни билиши зарур. Аккаунт бу оддий почта, мисол агарда Сиз Одноклассники сайтидан фойдалансангиз демак шу сайтда аккаунт яратгансиз.

Android тизимида асосий аккаунт, Google Play Маркет да рўйхатдан ўтишингиз (регистрация) билан яратилади. Агарда Сиз олдин Google сервисларидан фойдаланган бўлсангиз (Gmail, YouTube, Google Диск), логин ва паролингизни киритиб аккаунтни яратишингиз мумкин (регистрация шарт эмас).

Нимага айнан Google да рўйхатдан ўтиш кераклигини билсангиз керак? (Android тизимини Google компанияси яратган). Бу дегани Google га тегишли барча сервисларда Google қидирув, Google Play, YouTube, Gmail почта, Диск Google ва х.к з ягона логин парол ишлатилади.

Google аккаунт фақатгина Play Маркет дан программалар кўчириш билан чегараланмайди. Энг мухим имкониятларидан бири маълумотларингизни (контакт, календарь, документ, расм-видео, программа ва ўйинларингизни этаплари билан) ўз серверларида нусха олиб керакли вазиятда яна қайтариб бериши.

Яна бир неча Google аккаунтнинг қулайлиги йўқолган смартфонни қидириш (www.google.com/android/find), Google га тегишли бўлмаган сайтларда хам, айнан шу аккаунтингиз билан киришингиз мумкин "Войти с помощью Google".

Имкониятлар жуда кўп, лекин айримларни хавотирга соладиган жихатлари хам бор. Айтайлик Сизнинг қизиқишларингиз ва смартфондаги хар бир харакатларингиз кузатув остида. Бу хақида маълумотларни каналимизда кузатиб боринг.

#Google #Аккаунт
👍2
Каналимиз ўқувчиларидан саволлар? (Худди шу мазмунда иккита савол келиб тушди, тўлиқ ва мазмунли саволларга худди шундай жавоб беришга ҳаракат қиламиз.)

Сиздан яна бир савол сўрамоқчи эдим бу муаммо менимча хамма Xiaomi смарфонларида бўлса керак Муаммо шундаки смартфонни ишлатаётган вақтда яъни бир иловага кириб уни 2-3дақиқадан ортиқ ишлатгандан сўнг у иловадан чиқиб кетганда экранда ўша иловани сояси яъни илова қандай холатда ишлатилган бўлса шундай бўлиб хира даражада экранда сояси қолиб кетябди бунга қандай қилиб ечим топса бўлади Aгар ёрдам бера олсангиз Сиздан жуда хурсанд бўлар эдим Ҳурмат билан Каналингиз фойдаланувчиси .😊

Жавоб:
Бу муаммо ростдан хам Xiaomi Redmi note 4x ва note 6 pro смартфонларида кўпроқ учрар экан.
Ечими хозирча осон эмас, шунда хам "Соя" тўлиқ йўқолмайди. Фақатгина яширилади. Шунинг учун смартфонингиз кафолат муддати ўтмаган бўлса сервис марказига мурожат қилганингиз маъқул.

"Соя" ушбу программа орқали яширилади. фақат бу учун смартфонда ROOT ҳуқуқи бўлиши керак.
Программада Master filter mode\Custom менюсида 0.898 қиймати кўрсатилади (Расмга қаранг).

Эътибор беринг ушбу муаммо ягона программани (масалан GPS навигатор), экранни максимал ёрқинликда (яркость) ва зарядга улаган ҳолда узоқ ишлатганда, процессор, контроллер питания ва экран матрицаси қизиши оқибатида келиб чиқади.
Шунинг учун ёрқинликни (яркость) автомат ҳолатига ўрнатинг. Имкон бўлса қувватланиш (заряд) холатида "оғир" программаларни ишлатманг. Керак бўлмаган ҳолатда экранни ўчириб юринг.

Samsung Galaxy сериясида хам ушбу муаммо учраб туради, лекин ечими Xiaomi дан осонроқ.
#Xiaomi #Samsung
Telegram программасида скриншот қилиб бўлмаса.

Сабаби Код-пароль ўрнатган бўлсангиз, Настройка да "Разрешить снимки экрана" белгисини қўйишни унутманг.
#Telegram #Телеграм
Android тизимида Google аккаунтда хавфсизлик ва махфийлик.

Олдинги хабаримизда, Google аккаунт ҳақида умумий тушунча берган эдик.

Бугун эса ҳар бир смартфон фойдаланувчиси алохида эътибор бериши керак бўлган Google аккаунт хавфсизлиги тўғрисида қисқа тушунча.
Масаланинг қай даражада жиддийлигини билишингиз учун, ўзбек халқ мақолига тақлид қилиб шундай дейиш мумкин.
"Логин ва паролингни айт, мен сенинг кимлигингни айтиб бераман". Текшириб кўришингиз хам мумкин: https://myactivity.google.com/myactivity

Ахамият беринг аккаунтда "логин ва парол", бу уйингизнинг калити сифатида тасаввур қилинг. Бу дегани маълумотни фақат Сиз билишингиз керак ва хар доим эсингизда сақлашингиз лозим.
Логин ва паролингизни билган одам нафақат Сиз ҳақингизда маълумот олиши, балки смартфонигизни бошқариши хам мумкин. (программалар ўрнатиш, маълумотларни ўчириш, турган жойингизни аниқлаш ва х.к з). https://www.google.com/android/find

Логин ва паролингизни ҳимоя қилиш учун:
-"Двухэтапная аутентификация" ёки "Телефон номер" қўшимча хизматларидан фойдаланинг.
- Паролингизни хар 6 ойда алмаштириб туринг.
- Вақти-вақти билан аккаунтингизга қайси қурилмалардан кирилганини текшириб туринг.

Бугунги кунда "текин" ҳисобланган тизимлар ва ижтимоий тармоқлар Сиз хақингизда нималарни билишади ва маълумотлардан қандай фойдаланишади. Бу ҳақида маълумотларни каналимизда кузатиб боринг.
#Google #Аккаунт
👍1
Талабларга биноан.

Агарда Сизга смартфонигизда ўрнатилган қўнғироқ қилиш программасини ўзгартиришга хохиш бўлса. Унда Google Phone программасини маслахат бераман.

- Кириш ва чиқиш қўнғироқларида Абонент расмини ва исм фамилиясини экранда тўлиқ кўрсатади

Смартфонда "Настройки - Приложения - Стандартные приложения - Приложения для вызовов" - Телефонни танланг.
#apk
Смартфонлар экранини зарур бўлмаган вақтда ўчириб қўйиш, батарея қувватини анча тежаши мумкин.

Бу вазифани амалга ошириш хар доим хам Power кнопкаси орқали қулай эмас. Маслахат берадиган программа смартфон иш столидан экранни ўчириб қўйиш имкониятини беради.
Энг асосийси бармоқ изи (отпечатка) бор аппаратларда тўғри ишлайди.
#apk
https://play.google.com/store/apps/details?id=org.stanwu.smartscreenlockpro