GSM GURUS F.A.Q
1.99K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
@YordamGSMGURUSBot орқали каналимиз ўқувчиларидан энг кўп юборилган саволларга жавоблар:

С. Смартфонда Google Play ишламаса ёки мавжуд бўлмаса қайси сайтдан иловаларни (APK) кўчириш мумкин?
Ж. https://www.apkmirror.com/, https://android-apk.org/, https://apkpure.com/ru/

С. Youtube, Facebook, Instagram ва бошқа сайтлардан видеоларни қандай кўчириб олса бўлади?
Ж. Каналимизда Telegram ботлар кўрсатилган эди. Қўшимча ушбу сайтни https://ru.savefrom.net/ тавсия бераман.

С. Telegram да бошқа бир киши Сизни "қора рўйхатга" (блок) қўшганлигини билса бўладими ва ундай қандай чиқиб кетса бўлади?
Ж. Сиз бошқа кишида "қора рўйхатда" бўлсангиз, хабар ёзганизда аниқ била олмайсиз. Билиш усули "Начать секретный чат" ни танланг. Агарда хатолик кўрсатса, Сиз "қора рўйхатда" бўлишингиз мумкин. Блокни фақат ўрнатган одам олиб ташлай олади. Блок олингангача Сиз ёзган хабарлар сухбатдошингизга кўрсатилмайди.

С. Telegram да янги номер очилганда " Too many attempts try again" (Сиз жуда кўп урнаб кўрдингиз, бир оздан кейин яна урнаб кўринг) хатолик чиқиб қолади. 1-2 соатдан кейин хам шу холат. Нима қилиш керак?
Ж. Биринчи уринишдаёқ шу хатолик кўрсатса, WIFI га уланиб активация қилиб кўринг. Бошқа смартфонда WIFI модем функциясини ёқиб, унга уланиб хам активация қилсангиз бўлади.

С. Xiaomi смартфони MI аккаунт блокига тушиб қулфланиб қолган эди, уста очиб берди. Энди MI аккаунт очиб бўлмаяпти ёки хар хил хатоликлар кўрсатиб қолади. Нима қилса бўлади?
Ж. MI аккаунт очилган телефонда паролни эсингиздан чиқариб "заводской сброс" (маълумотларни тўлиқ ўчириш) қилсангиз. Смартфон эски MI аккаунтсиз активация бўлмайди. Усталар икки усул билан муаммони хал қилишади:
1. Вақтинчалик аккаунтни олиб ташлаш. Яъни биринчи "заводской сброс" гача, бу усулда айнан MI аккаунт янгидан очиб бўлмайди ва хар хил хатолар чиқиб туради.
2. Тўлиқ аккаунтни олиб ташлаш усулида Смартфонда хеч қандай муаммо бўлмайди. Фақат хизмат нархи қимматроқ.

С. Телефоним модели Samsung Galaxy A30. Телефонимга қўнғироқ овозини ёзиб оладиган дастурларни барчаси ўрнатиб кўрдим. Лекин Мани овозим ёзиляпти бироқ бошқа ман гаплашаётган қўнғириоқдошимни овози ёзилмаяпти. Шунга нима учун бундай бўлмоқда ? Тушунтириб бера оласизми? Ёки қайси қўнғироқ ёзиб олиш дастурини таклиф қиласиз?
Ж. Android 9 дан бошлаб кўпроқ Samsung смартфонларда овозни гаплашганда ёзиб олиш таъқиқланган. 2та имкони бор.
1. Гаплашганда "громкая связни" ёқсангиз программалар 2-томонни ҳам ёзади.
2. Смартфонга бошқа минтақа прошивкаси ўрнатилади (масалан Вьетнам, Таиланд), фақат шу регионларда овоз ёзиб олиш имкони мавжуд.
#саволжавоб
4. Gboard да GIF анимация жўнатиш.

Кўплаб мессенджерлар суҳбатдошга шу каби қисқа видеоларни юборишга имкон беради.

Энди бу имкониятни тўғридан-тўғри клавиатурадан бажариш мумкин!
Бунинг учун Gboard клавиатурасида:
- Қўшимча меню пайдо бўлмагунча "Enter" тугмасини босиб туринг
- Кулгич белгисини танланг
- Энг пастдан GIF ёзувини танланг
- GIF расмлар қидириш қисмида исталган матнни киритишингиз ёки ушбу ойнанинг ўнг томонидаги керакли бўлимни танлашингиз мумкин

Ҳар қандай анимацияни танлаш орқали у матнга қўшилади (ижтимоий тармоқ ёки мессенджер бўлсин).
#Gboard
5. Хорижий тилда қўшимча иловаларсиз гаплашиш.

Gboard нинг яна бир ажойиб хусусияти - Google таржимонини клавиатура билан бирлаштириш!

Aгар сиз хорижий тилда бирор киши билан мулоқот қилмоқчи бўлсангиз, таржима режимини ёқиб, ўз тилингизда ёзишни давом эттириш кифоя қилади. Клавиатура сизга керакли тилда дарҳол таржимани кўрсатади.

Таржимонни фаоллаштириш учун сиз қуйидагиларни қилишингиз керак:
- Google қидирув логотипи G билан тугмани босинг
- Кўрсатилган менюда Google таржимон белгисини босинг (белги бўлмаса ... ни танлаб таржимонни тепа менюга қўшинг)
- Таржима қилиш учун тилни танлаймиз ва кейин ўз тилимизга керакли матнни киритамиз ва натижани текширамиз.
#Gboard
👍1
6. Google қидирув хар доим "қўл остида".

Aгар мулоқот пайтида сиз Google дан баъзи маълумотларни билиб олишингиз ёки суҳбатдошингизга юборишингиз керак бўлса, айтайлик, режалаштирилган учрашувнинг манзилини айтиш керак бўлса, энди буларнинг барчаси Gboard клавиатурада мавжуд!

Бунинг учун:
- Google қидирув белгиси тугмачасини босинг
- Матн майдонига керакли сўровни киритинг ва қидириш тугмасини босинг
- Исталган натижани танланг ва суҳбатдошга юборинг

Сиз натижани ҳавола (веб-саҳифа, Wikipedia ёки Google хариталари) ёки фотосурат сифатида юборишингиз мумкин.

Шундай қилиб, Gboard клавиатураси нафақат матн билан ишлашни соддалаштириши, балки мулоқот қилишда кўп вақтни тежашга қодир!
#Gboard
Бизнинг назаримизда керакли ва фойдали программалар:

- Запись звонков Cube ACR. Қўнғироқларни ёзиб олиш учун қулай иловалардан бири. Асосий хусусиятларидан бири VoIP иловалар (Skype, Viber, WhatsApp, Facebook) қўнғироқларини хам ёзиб олиш имконияти мавжуд.

- Smart Tools. Иловада эгилиш бурчаги, узунлик, объектгача масофа, баландлик ва кенглик ўлчаш учун асбоблар, шовқин даражасини ўлчаш мосламаси, GPS-компас, металл детектор мавжуд.


- Handcent Next SMS ёки GO SMS иловалари. Смартфонингиздаги СМС иловаси имкониятлари Сизга мос келмаса айнан ушбу иловаларни тавсия қиламан. Иккала илова хам бир хил вазифани бажаради, фақат хохишингизга қараб кераклисини ўрнатиб олинг. Имкониятлари жуда кўп хабарлардан нусха олиш, яшириб қўйиш, темалар ўрнатиш ва бошқалар. Корея смартфонлари эгаларига: SMS 70 та символдан кейин MMS га автомат айланиб қолиши муаммосини хам ушбу иловалар орқали хал қилса бўлади.


Канал ўқувчиларидан тавсия қилинган иловалар:

- Google fit. Саломатлик учун ажойиб дастур. Унда online мураббий, уйқуни ёзиб олиш, қадам санаш ва.ҳк аргументлар мавжуд (Um1dj0n #abiturent_2019-20).

- RAR архиватор. Интернетдан кўчириб олинаётган кўпчилик китоб ва документлар айнан RAR и ZIP форматида сиқилган бўлади. Ушбу илова шу форматдаги файлларни очиб беришга хизмат қилади. (SHERMAN SHER !!!).
#APK
7. Gboard клавиатурасида "вақтинчалик хотира" (буфер обмена).

Gboard да сиз бир вақтнинг ўзида бир нечта матнни нусхалашингиз (копия) ва жойлаштиришингиз мумкин.

Смартфонларда ҳужжатлар билан ишлашда энг катта муаммолардан бири бу бир нечта матн парчаларини нусхалаш ва жойлаштиришнинг мумкин эмаслигидир. Сиз бу муаммони бошқа дастурларни ўрнатиш орқали ҳал қилишингиз мумкин, аммо бу функция клавиатурада бўлгани анча қулайроқ.

Gboard "вақтинчалик хотира" имкониятидан фойдаланиш учун клавиатуранинг юқори қисмидаги G белгисини босинг. Кейин қўшимча воситаларни очиш учун уч нуқта тугмасидан фойдаланинг. "Вақтинчалик хотира" бўлимида сиз охирги сақланган парчаларни кўрасиз.

Улардан исталганини бир марта босиш орқали матнингизга қўшишингиз мумкин. Aгар элементни бармоғингиз билан ушлаб турсангиз, қўшимча буйруқлар пайдо бўлади, улар ёрдамида танланган парчани ўчириб ташлашингиз ёки аксинча уни доимий фойдаланиш учун буферга ўрнатишингиз мумкин.
#Gboard
👍1
Смартфонларда батарея қувватининг кўп сарфланишига сабабчи эски Сим карта хам бўлиши мумкин.

Қурилма айниқса тунда, фойдаланилмайдиган холатда хам қувватни кўп сарфласа (10 дан 100% гача), Сизда эски турдаги Сим карталар қуйидаги ёзувлар билан:
Coscom (Ucell)
Unitel (Beeline)
МТС (UMS)
Ёки 4G (LTE) хизматини ёқиш учун алмаштириш зарур бўлган

ўрнатилган бўлса тунда "Парвоз режимини" (Режим полета) ёқиб текшириб кўринг. Агар ушбу режимда батарея қуввати 1-5% сарфланса, Сизга янги Сим карта ёрдам бериши мумкин.

Яна бир неча қуйидаги холатларда янги сим карта Сизга ёрдам беради:
Смарфонингизда интернет, 4G хизматлари ишламаса, VoLTE технологияси (қўнғироқларни LTE тармоғида орқали узатиш) фаоллаштиришда ва х.к.з.
#маслахат
Смартфонларда батарея қувватининг кўп сарфланишига яна бир сабаби шикастланган медиа файллар.

Медиа файллар бу - фотосурат, расм, мусиқа, видеофайл ёки овозли хабарлар кўринишида бўлиши мумкин.

Бу файлларнинг шикастланишига сабаб - интернетдан ёки бошқа қурилмадан охиригача кўчирилмаганлиги, номида хар хил символларнинг ($,#?) ва иероглифларнинг мавжудлиги, қалбаки ва умри тугаган SD картада ёзилганлиги ва сўзлашган қўнғироқларни автоматик ёзилганда нотўғри ёзилиши ва бошқалар.

Бу турдаги файлларни излаб топишни охирги кўчирилган файлларни текширишдан бошланг, зарур бўлмаган медиа файлларни ўчириб кўринг ва охирги вариант керакли маълумотлардан SD карта ёки компьютерга нусха олиб маълумотларни тўлиқ ўчириб (заводской сброс) кўринг.
#маслахат
8.Gboard клавиатурасининг қўшимча имкониятлари.

- Матнни "қўл узмасдан ёзиш" имкониятидан фойдаланинг. Яъни керакли сўз хосил бўлмагунча кетма-кетликда харфлардан бармоғингизни қўйиб юборманг. Харф тугмачаларини аниқ танлашингиз шарт эмас, шунчаки керакли харф томонга ишора қилиш кифоя. Озроқ мослашиш жараёнида қийналишингиз мумкин, кейин эса оддий матн теришдан 5 марта тезроқ матн тера оласиз.

- "Овоз билан ёзиш". Ушбу имконият клавиатуранинг тепа қисмида "Микрофон" тугмачасини танлаш билан фаоллаштирилади.
"Микрофон" тугмачасини босинг ва "Гапиринг" сўзлари пайдо бўлгандан сўнг матнни айтинг. Хозирча матн ўзбек тили лотин ёзувида хатоларсиз ёзилади, кирилл алифбосида муаммо бор.

- "Эркин ҳаракатланувчи режим". Унинг ёрдами билан катта смартфонларга матн киритиш анча қулай бўлади.
Бу имкониятидан фойдаланиш учун клавиатуранинг юқори қисмидаги G белгисини босинг. Кейин қўшимча воситаларни очиш учун уч нуқта тугмасидан фойдаланинг. "Эркин ҳаракатланувчи режим" ни танланг.
#Gboard