GSM GURUS F.A.Q
2K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
@YordamGSMGURUSBot орқали каналимиз ўқувчиларидан энг кўп юборилган саволларга жавоблар:

С. Telegram программасида "скриншот" (экранни суратга олиш) олиб бўлмаяпти. Огохлантириш чиқиб, химояланган тасвир деб ёзади.
Ж. Бу муаммо аслида Telegram созламаларидан "код-пароль" ўрнатгандан кейин пайдо бўлади. Айнан пароль ўрнатган созламада "Разрешить снимки экрана" пунктида белги қўйишни унутманг.

С. Samsung Galaxy s6 edge телефондан промо кодлар кетмаяпти оддий смс ёзиб жўнатсам кетади нима қилсам бўлади?
Ж. Қисқа номерларга СМС кетмаслиги ҳақида каналимизда ёзилган. Қўшимча бошқа смартфон ишлаб чиқарувчи созламаларида хам ушбу пункт мавжуд. Фақат излаш керак бўлади.

С. Прошивка нима ўзи ва у қандай қилинади. Прошивкада маълумотлар ўчадими?
Ж. Прошивка бу - смартфон аппарат қисмини бошқарувчи операцион тизим. Android, iOS, Windows операцион тизимлар хисобланади.
Смартфонда прошивкани компьютерда Windows тизимини қайта ўрнатиш ва янгилаш билан таққосласа бўлади.
Прошивкаси шикастланган ёки ўчиб кетган смартфон кўп холларда умуман ёки қисман ёнмай қолиши мумкин.
Прошивкани янгилашнинг энг осон усули бу - смартфон созламаларидан тизимни янгилаш имкониятидан фойдаланиш. Ушбу усулда маълумотларингиз ўчирилмайди, лекин нусха олиб қўйиш зарар қилмайди.
Қисман ёки тўлиқ ёнмай қолган смартфонларда хам прошивкани маълумотларни ўчирмасдан ўрнатиш мумкин. Лекин смартфон ёнмай қолишига жой етмаслиги ва норасмий прошивкалар ўрнатилиши сабаб бўлган бўлса маълумотларни ўчиришга тўғри келиши мумкин.
Кўпчилик прошивка қилишни оддий "заводской сброс" (маълумотларни ўчириш) билан адаштиришади. "Заводской сброс" да смартфонда ўрнатилган тизим версияси қайта юкланади. Яъни шикастланган прошивкани қайта юклаш орқали тузатиш имконсиз.

С. Канал номи қандай маънони англатади?
Ж. GSM сўзи мобил қурилмаларларни англатади, GURUS сўзи соҳасининг устаси ва ўргатувчиси маъносида, FAQ тез тез бериладиган саволларга жавоблар жамланмаси. Деярли барча сўзлар кўп тилларда шундай ёзилади.

С. Telegram аккаунтини қандай тўлиқ ўчириш мумкин.
Ж. Бу ҳақида маълумот каналимизда бор. Фақат эътибор беринг ўчириш учун махфий код ишлаб турган Telegram га жўнатилади ва Сим карта ишлаб турган бўлиши шарт эмас.
"Двухэтапная аутентификация" орқали ўрнатган паролингиз хам аккаунт ўчириш учун керак бўлади.
#саволжавоб
Бизнинг назаримизда Ўзбекистонлик фойдаланувчилар учун керакли ва фойдали программалар:

- УзЖД Билет. "Ўзбекистон темир йўллари" нинг поезд чипталарини сотиб олиш учун расмий иловаси.
- UZBEKISTAN AIRWAYS. "Узбекистон хаво йуллари" чипталарини сотиб олиш учун расмий илова.
- LexUz. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси.
- Ўзбекистон ЙҲҚ. ЙУЛ ХАРАКАТИ КОИДАЛАРИ.
- 3TM. GPS орқали Тошкент шаҳридаги жамоат ва шаҳар транспорти автобусларини кузатиб бориш учун мобил илова.
- Биринчи тез ёрдам. Бахтсиз ҳодиса рўй берганда ва бошқа холатларда кўрсатиладиган ёрдам турлари.
- Ўзбек Рус Сўзлашгичи. Сўзлашгич саёҳатга ва ишлаш мақсадида рус тилида гаплашадиган давлатларга кетаётганлар учун қулай дастурдир.
- My Uztelecom. Бу "Узбектелеком" AК Uzmobile ва Uzonline абонентлари учун расмий мобил иловаси бўлиб, унда Компаниянинг зарур хизматларини бошқариш осон ва қулай.
- Allplay. Глобал кино саноатидаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишга имкон берувчи маълумотли илова. IPTV функциясидан фойдаланган ҳолда сиз TAS-IX тармоғида телевизион каналларни ташқи Интернет-трафик учун қиммат нархларсиз кўришингиз мумкин.

- Beeline TV Uzbekistan. Телевидения, минглаб филмлар, сериаллар, мултфилмлар ва севимли концертларни истаганингизча томоша қилинг ва трафик сарфланиши бўйича хавотир олманг. Фақат Beeline абонентлари учун!
- Beeline Music Uzbekistan. Жонга тегадиган рекламасиз миллионлаб трекларни эшитинг. Beeline абонентлари учун бепул интернет-трафик.

Агарда Сиз хам фойдали ва айнан Ўзбекистон учун фойдали иловаларни билсангиз "комментарии" шаклида ёзиб қолдиринг.
#APK
❤1👍1
​​Aфсона: Snapdragon процессори Exynos, Kirin, Mediatek дан анча кучли ёки аксинча.

Ҳақиқат: Бугунги кунда аксарият Android смартфонларда юқорида кўрсатилган 4та ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган процессорлар ўрнатилган.
Смартфон харид қилганда ёки тармоқда Qualcomm Snapdragon хаммасидан зўр, ўйинларда қотмайди ёки AnTuTu Benchmark (техник имкониятларни текшириш) программасида 1-ўринда деган хабарларни эшитган бўлсангиз керак.

Меннинг шахсий фикрим процессорни нисбатан ва маълум вазиятларда бошқасидан яхшироқ дейиш мумкин. "Мутлоқ ғолибни" аниқлаш жуда қийин. Сабаблари бугун "зўр" хисобланган процессорни эртага бошқа ишлаб чиқарувчи "мағлуб" қиляпти.
Кучли процессорни бошқара оладиган дастурий таъминот "мукаммал" бўлмаса қўшимча ядро ва ГГц дан наф йўқ.

Қайси процессорни танлаган маъкул?
Агарда Сиз "оғир" ва замонавий ўйинларга (World of Tanks, PUBG) жуда "талабчан" бўлмасангиз. Смартфонинигизга 1 йиллик кафолат муддати бўлишини хохласангиз:
Айнан бизнинг минтақага мўлжалланган ва смартфон ишлаб чиқарувчиси томонидан ишлаб чиқарилган процессорни танлашингизни маслахат бераман (Exynos ёки Kirin). Маълумот учун iPhone смартфонларида Apple компаниясининг ўзи ишлаб чиққан процессор ўрнатилган.

Snapdragon процессори ҳақиқатдан хам кучли. "Оғир" ва замонавий ўйин ишқибозларига бемалол тавсия қилса бўлади. Лекин айрим смартфон ишлаб чиқарувчилари Qualcomm Snapdragon процессор "кучини" етарлича хисобга олишмагани учун хар хил муаммолар юзага келади (LG G4, V10 даги процессор муаммоси ва айрим Xiaomi смартфонларида процессор иссиқлиги экрандаги сариқ доғларни пайдо бўлишига олиб келиши).
#ҳақиқат #афсона
👍1
Google Chrome "Ҳолат қаторидаги" (Строка состояния) реклама билдиришномаларни ўчириш.

Ноъмалум ва фойдасиз билдиришномалар кўрсатишга "Разрешить" (рухсат бериш) кнопкасини танламанг.
Рекламалар ҳақида қўшимча хабарларимиз:
https://t.me/gsmgurus_FAQ/77
https://t.me/gsmgurus_FAQ/21
#реклама
Aфсона: Камерада қанча мегапиксел бўлса, расмлар шунчалик яхши бўлади.

Ҳақиқат: Мегапикселлар сони фақат фотосурат пикселлар сонига таъсир қилади, лекин унинг сифатига эмас. Aслида, тасвир сифати пиксел ўлчамига, диафрагма, стабилизация функциялари ва тасвирни қайта ишлаш дастурлари алгоритмларига боғлиқ.

Масалан, Samsung Galaxy S9 смартфонида12 мегапикселли камера мавжуд, аммо у замонавий смартфонларнинг энг яхшиларидан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, бозорда 20 ёки ундан кўп мегапикселли матрицали кўплаб моделлар мавжуд - аммо ҳеч ким уларни ажойиб тасвир сифати учун мақтамайди.

Бугунги кунда аксарият смартфонларда ўрнатилаётган 2 ва ундан ортиқ асосий камералар "қуруқ" реклама эмас. Хар бир ишлаб чиқарувчи қўшимча камера қандай мақсадда ишлатишни ўзи белгилайди. Масалан яқинлаштириш ёки стабилизация учун. (Galaxy Note 10 ва Huawei P30 Pro ушбу турдаги камералар ўрнатилган смартфонларнинг энг "зўрлари").
#ҳақиқат #афсона
👍2
​​Дунёдаги энг яхши мессенджер Telegram янги имкониятлар билан бизни янада хайратда қолдирмоқда.

Кутиб олинг янги 5.11 версиясини кўчириб олиб, янада қулай имкониятларга эга бўлинг:

- Кечиктирилган хабарлар.
• Хабарни белгиланган вақтда юбориш учун "Юбориш" тугмасини босиб ушлаб туринг ва "Кечиктирилган хабар" ни танланг.
• "Севимлилар" (Избранное) суҳбатида ўзингиз учун эслатма.
• Белгиланган хабар юборилганлиги тўғрисида билдиришнома.
- Махсус булутли мавзулар.
• Иловада мавжуд ранглар асосида ноёб рангларни танлаб, ташқи кўринишини созланг.
• Ҳар қандай ранг ва фонга қараб ўзингизнинг мавзуларингизни яратинг.
• Ўзингизнинг мавзуларингизни бошқа фойдаланувчилар билан ҳаволадан фойдаланиб баҳам кўринг.
• Мавзуни ўзгартириш уни ўрнатган ҳар бир киши учун унинг янгиланишига олиб келади.
- Янги махфийлик созламалари ва бошқалар.
• Телефонингизни рақамингизни контактига қўшганда, сизни Telegram да ким топишини танланг.
• Баъзи эмодзиларнинг анимацияси. Бунинг учун қуйидаги кулгичлардан бирини юборинг: 😁, 😧, 😡, 💩, 😢, 😮, 😐, унда матн бўлмаслиги керак.
#Telegram #Телеграм
​​Смартфонингиз экрани химояси учун Сиз нима танлайсиз: пленка, шиша ёки хеч нарса.

Замонавий смартфонлар экрани Gorilla Glass химоя технологияси билан жихозланганлигига қарамай, қаттиқ зарба барибир ўз ишини қилмасдан қўймайди.

Gorilla Glass технологияси йилдан йилга янгилаб борилади ва бугунги кунда 6-авлод смартфон шишасини қирилиш ва зарбалардан химоя қила олади (1 метр баландликдан 15 мартагача тушиб кетиш).

Кўпчилик смартфонларда экран қурилма нархининг ярмидан кўпини ташкил қилади.
Масалан Samsung Galaxy J1 Ace смартфонида шиша шикастланса (экран эмас) алмаштириш тахминан 70 минг, экран копия 120 минг, экран оригинал 300 минг сўм.

Химоя пленкаси чўнтак ва сумкада смартфон метал предметлар билан бирга бўлганда экранни қирилишдан сақлаши мумкин.

Химоя шишаси бугунги кунда энг кўп урф бўлган ва кўпчилик экран синиб қолишидан асрайди деб ишонадиган химоя воситаси. Шишанинг жуда кўп сифатли ва сифатсиз турлари мавжуд. Қалинлиги, Gorilla Glass технологияси ва олеофобик қоплама бор йўқлиги билан фарқланади.
Бу турдаги химоя хам оддий пленка каби экранни қирилишлардан сақлайди. Лекин смартфон тушиб кетганда кўп холларда бирор чети билан тушади ва бу холларда химоя шишаси экранни синишидан сақлаб қолишда деярли ёрдам бермайди.
Химоя шишаси сифатсизини "қиммат" смартфонга ўрнатиб сенсорни ишлатишда ва синиб қолганда ечиб олишда қийналиб юрган фойдаланувчилар жуда кўп.
Масалан Samsung Galaxy A50 смартфонига ўрнатилган химоя шишаси сенсор таъсирчанлиги ва бармоқ изи (отпечатка) ишлашига салбий таъсир қилади. Муаммонинг ечими агарда шишадан воз кечмасангиз, созламалар орқали экран сезгирлигини ошириш ва битта бармоқни бир неча марта рўйхатдан ўтқазиш.
Эътибор берсангиз Samsung Galaxy S10 русумидаги смартфонларда сифатли химоя пленкаси (шиша эмас) компания томонидан ўрнатилган.

Шахсий смартфонларимда хеч қачон химоя шишаси ўрнатмаганман. Охирги 6 ойда фойдаланаётган смартфоним бир неча марта қўлдан тушиб кетган ва хеч қандай шикастланиш бўламаган.

Нима деб ўйлайсиз химоя пленка ва шишалардан наф борми ва қайси холларда айнан Сизга ушбу химоя тури ёрдам берган.
Фикр ва мулохазаларни "комментарии" шаклида ёзиб қолдиринг.
#мулохаза
👍3
​​Олеофобик экран қопламаси нима

Олдинги хабаримизда олеофобик қоплама ҳақида ёзган эдик. Бу қоплама тури аксарият смартфонлар экранида учрайди ва химоя шишаси танлаганизда хам ушбу жихатига эътибор беринг.

Олеофобик қоплама нанометр қалинлигига эга энг нозик пленка. Фойдаланувчилар орасида олеофоб қатлами экранни майда қирилишлар ва шикастланишдан ҳимоя қилишга ёрдам беради деган фикр бор. Бу ундай эмас - ифлосланишдан ҳимоя қатлами экранга зарар етказишнинг олдини олишга қодир эмас ва аксинча, механик таъсирлардан қўрқади. Нанометр қатламининг асосий мақсади экрандаги бармоқ излари сонини камайтириш, шунингдек экранни тозалашни соддалаштиришдир.

Олеофоб қопламининг мавжудлигини қандай аниқлаш мумкин?
Синов учун дисплейга бир томчи сувни пипетка билан томизиш кифоя. Шундан сўнг, сиз қурилмани бироз эгишингиз керак, шунда томчилар экран бўйлаб тарқалади.
Aгар томчи из қолдирмасдан силжийдиган бўлса, унда олеофобик плёнка мавжуд ва у ҳўл из қолдирса, у ҳолда сизнинг гаджетингизда бундай қоплама бўлмайди.
Диққат! Синов пайтида сувнинг қурилмадаги тирқишларга киришига йўл қўйманг

Вақт ўтиши билан олеофоб қоплама ўз хусусиятларини йўқотишни бошлайди. Унинг ишлаш муддати смартфондан фойдаланиш интенсивлиги ва ишлаш шароитларига боғлиқ.

Ҳимоя қатлами нимадан қўрқади?
Олеофоб қопламанинг энг даҳшатли душмани бу ишқаланишдир. Қаттиқ нарсалар билан алоқа қилиш тезда қопламанинг яхлитлигини бузади. Таркибида спирт бўлган суюқликлар ҳам ушбу ҳимояга салбий таъсир қилади.
#маслахат
🔥2👍1
​​Телефон ва смартфонларнинг SAR (нурланиш) даражаси ёки хавфсиз телефонни қандай танлаш керак.

Уяли телефон нурланишининг инсон саломатлигига таъсири ҳақида мунозаралар узоқ вақтдан бери давом этмоқда. Бу масала бўйича олимлар икки гуруҳга бўлинди: баъзилари нурланиш соғлиқ учун зарарли, бошқалари эса бунинг аксини исботлайдилар.

Зарарли ёки зарарсиз бўлишидан қатъи назар, Радиацияни ҳимоя қилиш федерал хизмати (BfS) 2002 йилдан бери мобил телефонлар ва смартфонларнинг радиация даражасини доимий равишда ўрганиб келмоқда.

Хар бир смартфон ҳақида маълумотни https://devicespecifications.com/ru веб-сайтида топиш мумкин (Удельный коэффициент поглощения (SAR) бўлимига қаранг).
Европада рухсат этилган нурланиш қиймати 2 Вт/кг ни ташкил қилади, AҚШда Федерал алоқа агентлиги (FCC) SAR 1,6 Вт/кг дан ошмайдиган қурилмаларни фақат сертификатлайди.

Statista аналитик компанияси инсон танасига зарарли таъсир жиҳатидан энг хавфли смартфонларнинг янги рейтингини эълон қилди. Тадқиқот натижаларини расмда кўришингиз мумкин.

Биринчи расмда энг юқори нурланишга эга смартфонлар рўйхати. (Xiaomi MI A1 да энг юқори нурланиш)
Иккинчи расмда энг кам нурланишга эга хавфсиз смартфонлар рўйхати. (Samsung Galaxy Note 8 да энг кам нурланиш)
Смартфонингиз USB порти яхши ишламаганда нима қилиш керак.

Кўпчиликда учрайдиган муаммо смартфон USB порти орқали яхши қувватланмайди (заряд) ёки компьютерга уланмайди. Айтайлик USB кабел охиригача ўрнатилмайди ёки ушлаб турсангиз ишлайди, қўйиб юборсангиз яна ишламай қолади.

Бунинг асосий сабабларидан бири чанг худудда ишлаганда ёки вақт ўтиши билан смартфонингиз USB порти чанг билан тўлиб қолади ва кабел контактлари жойига ўрнашмайди.

Ечими биринчи ўринда USB портни "пинцет" ёки шунга ўхшаш мослама билан эхтиёт бўлиб кир ва сочлардан тозалаб кўринг. USB порт "оёқчаларини" шикастламанг.

Иккинчи усули тиш щётка билан USB портни тозалаб кўринг, қўшимча спирт ёки спирт аралашмали суюқликни щёткага озроқ миқдорда хўллаб портни тозалаб кўринг.

Юқоридаги усуллар Сизга ёрдам бермаслиги мумкин, агар USB портга сув (суюқлик, ёш болалар сўлаги ва бошк.) теккан бўлса ёки "оёқчалар" шикастланган бўлса.

USB портни текшириш усулларидан бири:
Смартфонингизни зарядкага (компьютерга эмас) улаган холда созламалардан (настройки) "Сведения об аккумуляторе" пунктини топинг.
"Состояние аккумулятора" - Зарядка (АС) ёзилган бўлса (расмга қаранг) Сизда муаммо йўқ, агарда Зарядка (USB) ёзуви бўлса Сизда USB порт билан муаммо бор ва батареянгиз секин зарядланади. Ечими USB портни алмаштириш.
#маслахат
​​Apple iPhone ва компания ҳақида шахсий фикрим.

Каналимиз йўналиши асосан Android смартфонлар билан боғлиқ бўлса хам, Apple компаниясини эслаб ўтмаслик адолатсизлик бўлади деб ўйладим.

Кечагина 10.09.2019 Apple компанияси 3 та янги смартфони – iPhone 11, iPhone 11 Pro ва iPhone 11 Pro Max ни тақдим қилди. Америкадаги нархлар энг арзони $699, $999 ва $1099 ташкил қилади ва табиийки биздаги нархлар анча баланд бўлади.

Каналимизда бир неча бор таъкидлаганимиздек смартфон танлашда асосий жихатларидан бири расмий сервис марказларининг борлиги. Афсуски Ўзбекистонда Apple компанияси расмий сотув марказлари ва сервис хизматлари йўқ.

Лекин шунга қарамай "қиммат" iPhone ва iPad қурилмалари фойдаланувчи ва "фанатлари" ўзимизда оз эмас. Хўп қайси жихати билан Apple махсулотлари кишиларни ўзига жалб қилади?
- "Энг зўри". Айрим фойдаланувчилар смартфон танлаганда "Энг зўри" ни танлашга ўрганиб қолган. Лекин смартфон имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш ва хаттоки оддий почта очиб логин ва паролини эслаб қолиш масаланинг иккинчи томони
- Яхши йўлга қўйилган реклама. Apple маркетологлари аъло даражада ишлашини энг машхур "юлдузлар" ва кинофильмларда "тасодифан" кадрга тушиб қолган iPhone дан билишингиз мумкин.
- Хақиқатдан велосипедни қайта ихтиро қилган компания. Рус тилида "Всё новое-давно забытое старое" мақоли бор. Яъни Apple компанияси бошқалар яратган, лекин машхур қила олмаган технологияларни "қайтадан" кашф қилиб энг зўр даражасигача олиб келди. Масалан "бармоқ изи (отпечатка)" технологияси.
- Барқарор дастурий таъминот. Android тизимининг энг катта муаммоларидан бири, тизим ва программалар барча Android қурилмаларда муаммосиз ишламайди.
iPhone ёки iPad қурилмалари бармоғ билан саноқли ва дастурий таъминотни деярли барча қурилмаларда текшириш имконини беради.
Android қурилмаларда эса программа ёки ўйин асосан энг машхур модел смартфонларида текширилади ва қолган қурилмаларда ишлаш жараёнида тузатиб борилади.

Лекин охирги йилларда айниқса компания ихтирочиси Стив Джобс вафотидан сўнг Apple смартфонлар бозорида ўз мавқеини йўқотишни бошлади.
Бунга менимча сабаб ҳақиқатан инновацион технологиялар бошқа компаниялар томонидан кашф қилинаётганлиги ва Хитой смарфтон ишлаб чиқарувчиларининг "уйғониши" бўлди. (Huawei, Lenovo, Xiomi, OPPO)

Одамларда "Нега кўп тўлашим керак, агарда фарқи бўлмаса" (Зачем платить больше, если нет разницы) ўйлови пайдо бўлишни бошлади.

Биз учун оддий бўлган харакатлар программа ва киноларни компьютердан ёки ShareIT ўзимизга кўчириб олиш. Кўпчилик программа ва ўйинлардан сотиб олмасдан фойдаланиш Android смартфонларнинг iPhone дан кўплаб фойдаланувчиларни "тортиб" олишига сабабчи бўлди.
Ўрта ахволдаги Америкалик шахс Apple махсулотларига йилида ўртача 800 доллар сарфлайди. Бундан ташқари хар бир программа, ўйин, мусиқа ва филмлар хам Apple томонидан фойдаланувчиларга "яхши" нархларда сотилади.
Шунинг учун хам Apple компаниясига бизнинг минтақамиз қизиқ эмас ва яқин йилларда расмий сотув дўконлари ва сервис хизматларини бизда очилмаса керак.

Сиз нима деб ўйлайсиз. Apple махсулотлари (iPhone) Сиз учун нимаси билан қизиқ ва ушбу махсулотлардан фойдаланганмисиз?
Фикр ва мулохазаларни "комментарии" шаклида ёзиб қолдиринг.
#мулохаза
👍6
​​Aфсона: Вазифалар менеджеридаги (Диспетчер задач) ишлаб турган дастурларни хар доим ёпиб туриш смартфоннинг ишлаш тезлигини оширади.

Ҳақиқат: Узоқ йиллар давомида очилган дастурларни ёпиб қўйиш аккумулятор қувватини сақлаб қолишга ва тизимни тез ишлашини таъминлаб беришга ёрдам беради, деган фикрлар юради. Тўғриси бу фикр Windows Mobile тизими учун тўғри бўлгандир, лекин Android тизими учун нотўғри.

Баъзилар эса Task Killer - дастурларни автоматик тарзда беркитувчи хизматдан фойдаланишади. Aслида бу "ёрдамчи" хизмат нафақат "вақт ўғирлайди", балки мутлақо фойдасиз ҳамдир: ёпиқ дастурлар смартфонлар тезлигига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Гап шундаки, Android да "ёпиқ" дастурлар смартфон зарядини истеъмол қилмайди ва уларни қайтадан тезроқ ишга тушириш учун телефон хотирасида қолади.

Масалан Сиз кун давомида бир неча марта "Контактлар" дастуридан фойдаланасиз ва тизим хар доим тез-тез фойдаланиладиган дастурларни оператив хотирада ушлаб туради. Энди ушбу дастурни Вазифалар менеджеридан ўчириб яна қайта кириб кўринг ва аксинча дастурдан чиқиб кетиб, оддий яна қайта кириб кўринг. 0 дан очилган дастур секин очилади, хам қайта юкланиши учун смартфон ресурсини яна сарфлайди.

Одамни хайрон қолдирадиган холат 4-6 Гб оператив хотираси мавжуд смартфонлар эгалари имкон борича хотиранинг ярмини "бўш" ушлаб туришга харакат қилишади. Оддий қилиб айтганда оператив хотира бўшатишда Сизнинг "ёрдамингиз" тизимга умуман керак эмас, керакли вазиятда тизим ўзига жой бўшатиб олиш учун етарлича ақлли.

Хозирда деярли барча ишлаб чиқарувчилар вазифалар менеджери дастурини ўз смартфонларига мослаб чиқаришган. Лекин ушбу дастурлар хам барқарор эмас айниқса Xiaomi ва Huawei смартфонларидаги вазифалар менеджери Telegram дастурини ёпиб қўйиш "касали" мавжуд.

Шахсан ўзим Facebook ва Facebook Messenger ни зарур бўлмаган вақтда ёпиб туриш учун смартфонимда ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган вазифалар менеджеридан фойдаланаман.

Сиз хам ушбу менеджерлардан фойдаланасизми ва қандай холатларда ёрдам беради деб ўйлайсиз?
Фикр ва мулохазаларни "комментарии" шаклида ёзиб қолдиринг.
👍1