GSM GURUS F.A.Q
2K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
​Прокси ва VPN бу нима?

Интернет фойдаланувчиси сифатида, эҳтимол сиз ушбу хизматларга дуч келгандирсиз? Айтайлик Telegram иловасидаги прокси ёки Facebook ва Youtube очилмай қолганда VPN хизматидан фойдаланиш ва ҳоказолар.

Прокси нима?
Ушбу атама билан таниш бўлмаганлар учун прокси ўрнини босувчи, воситачи деган маънони англатади ва таърифига кўра прокси-сервер бошқа серверларда манбаларни қидираётган мижозларнинг сўровлари учун воситачи вазифасини бажарувчи сервердир. Бошқача қилиб айтганда, прокси сервер - бу махсус қурилма ёки компютерга ўрнатилган дастурий таъминот.

Проксининг вазифаси нима?
Оддий сўзлар билан айтганда, прокси-серверлар сизнинг интернет билан боғлиқ сўровларингизни қайта йўналтирилади: сайтга кириш сўрови қурилмангиздан прокси серверга йўналтирувчи провайдерга юборилади.
Кейин прокси-сервер сайтга кириш учун сўров юборади, яъни сайт охирида сизнинг манзилингизни эмас, балки прокси сервернинг IP манзилини кўради.

Прокси нима учун керак бўлади:
- Хавфсизлик дастурлари (фаервол) чекловларини четлаб ўтиш
- Баъзи веб-сайтларга ёки хизматларга кириш тақиқланган мамлакатларга саёҳат қилганда
- Маълум бир сайтларга, маълум бир давлатлардан кириш имконияти берилган бўлса

VPN нима?
VPN ("хусусий виртуал тармоқ") - бу бошқа тармоқ (масалан Интернет) орқали бир ёки бир нечта тармоқ уланишларини (мантиқий тармоқ) таъминлайдиган технологиялар учун умумий ном.

VPN вазифаси нима?
Компьютер ўзининг аниқ IP-манзилига эга бўлиб, у орқали маълум бир сайтлар блокланади. VPN технологияси дастур ёки кенгайтма орқали ишлайди. VPN компьютер манзилини бошқа мамлакат серверидаги манзилга ўзгартириб қўяди.
Сўнгра провайдер блоклай олмайдиган ҳимояланган уланиш тармоғи яратилади. Натижада интернетдаги кириш имкони бўлмаган сайтга кириш мумкин бўлади.

VPN технологияси нима учун керак бўлади:
- маълумотлар ҳимояси. Бу айниқса, бепул Wi-Fi орқали интернетга уланиб, кейин банк картаси ҳақидаги маълумотлар ўғирланганидан бошини чангаллаб қоладиганлар учун фойдали.
- тўлиқ махфийлик. Фойдаланувчи бирор сайтга кирганида, унинг ҳаракати провайдер серверида акс этади ва провайдер унинг интернетдаги саёҳати ҳақида батафсил маълумотга эга бўлади. VPN орқали кирилганида эса бошқа IP-манзил кўрсатилгани учун фойдаланувчининг қандай сайтларга кирганини аниқлаб бўлмайди.
- хорижий ресурслардан фойдаланиш имконияти.

VPN ва прокси-сервер ўртасидаги фарқ нима?

VPN ҳам, прокси-сервер ҳам сайтларга ҳақиқий IP манзилингиз ва жойлашувингизни кўрсатмасдан Интернетдаги исталган манбага кириш ҳуқуқини беради. Бироқ, хизматлар бироз фарқ қилади ва бу эътиборга олиниши керак.

Қисқа қилиб айтганда, асосий фарқ хавфсизлик даражаси. VPN ҳам, прокси ҳам маълум даражада сизнинг IP манзилингиз ва шахсий маълумотларингизни яширади, аммо фақат VPN барча маълумотларни шифрлаш имкониятига эга.
#маълумот
👍2
​LTE (4G) технологияси интернетни тезлаштириш яна бир усули.

LTE ёки 4G умумий олганда битта технологиянинг ҳар хил номланиши. Бизнинг минтақамизга мослаб чиқарилган смартфонларда 4G, айрим минтақаларда эса LTE белгиси (масалан Корея смартфонларида) билан фарқланади.

LTE тармоғининг Ўзбекистонда қамров худуди 49.9% OpenSignal маълумотларида кўрсатилган. (2019 йил, май ҳолатига кўра). Энг юқори кўрсатгич эса Жанубий Кореяда 97,5%.

Интернет тезлигини бошқа давлатлар билан солиштирмай қўя қолайлик, лекин энг юқори тезлик ҳам Жанубий Корея давлатида. Ўзбекистон мобил операторлари расмий сайтларида 4G тармоғида қуйидагича максимал тезликни ваъда қилишган:

Beeline - 37,5 Мбит /с.гача . https://beeline.uz/uz/4g-zone/4g-beeline
UMS - 70 Мбит /с.гача https://ums.uz/uz/internet/mobile_internet/11981/
UCELL - 75 Мбит /с.гача . https://ucell.uz/uz/useful_info/coverage
UZMOBILE - ноъмалум. https://uztelecom.uz/uz/biznesga/mobil-aloqa-1/gsm-3/foydali-axborot-4/qamrov-hududi-2

Аслида эса ваъда қилинган тезликнинг ҳақиқат ёки чўпчаклигини қуйидаги сайт орқали ҳам текшириб кўришингиз мумкин:
https://www.speedtest.net/ru

*Маълумот учун: Учинчи авлод (3G) тармоғи 3,6 Мбит /с.гача маълумотлар узатиш тезлигини таъминлайди. LTE (4G) ўтказиш полосасига боғлиқ ҳолда база станциясидан фойдаланувчигача бўлган йўналишда маълумотлар узатишнинг назарий энг юқори тезлигини 326,4 Мбит/с.гача

Тўртинчи авлод тармоқларида частота диапазони асосан учта асосий частота 800/1800/2600 МГц ни ўз ичига олади.
Beeline ва Uzmobile фойдаланади - Band 3(FDD, 1800МГц), UMS - Band 20(FDD, 800МГц), Ucell - Band 7(FDD, 2600МГц) мос равишда.
Uzmobile 4G ва Beeline 4G нинг Ўзбекистон шаҳарларида қамрови кенг. UMS 4G ҳам Ўзбекистоннинг деярли барча шаҳарларида мавжуд. Ucell 4G асосан Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Навоий ва Aндижонда ўрнатилган.

Сизнинг худудингизда LTE (4G) тармоғи бор йўқлигини текшириш ёки хизматни улаш учун юқорида келтирилган мобил оператор сайтлари ёки call марказлари орқали билиб олиш мумкин.

Харид қилмоқчи бўлган смартфонингиз LTE қайси частота диапазонида ишлашини текшириб кўриш учун қуйидаги сайтдан фойдалансангиз бўлади:
https://www.devicespecifications.com/ru/
#маълумот
👍1
​Telegram учун фойдали ботлар:

@YaMelodyBot – мусиқанинг номини топиб беради. Қўшиқ ёки мусиқани 5-10 сониялик аудио хабар кўринишида микрофон белгиси орқали жўнатинг.

@BelpostTrackBot – почта хизмати орқали жўнатилган юкларни трек рақами бўйича кузатув боти. Фойдаланиш жуда оддий.

@DrWebBot — вирусларни (10 Мбгача) ва ҳаволаларни сканерлаш. Aгар таҳдид аниқланса, у тавсифига ҳавола беради.

@CargolinkBenzinBot — бот сизга 5 км радиусда мавжуд бўлган барча ёқилғи қуйиш шахобчаларини топишга ёрдам беради. У барча МДҲ мамлакатларида ишлайди.

@FileConverterBot — бот расмлар, мусиқа ва видеофайлларни турли форматларга ўтказишга ёрдам беради.

@URL2IMGBot — бот юборилган ҳаволадаги веб-саҳифаларнинг скриншотларини сизга жўнатади.

@Topdf_bot — Бот-конвертор. doc, .docx, .odt, .txt и .jpg, форматидаги файлларни PDF форматига ўгириб бериш.

@Maksobot — сиз ёзган матнни робот овозига синтез қилиши мумкин. Овозни ўзгартиришни ва унинг ҳиссий оҳангини, тезлигини, шунингдек, ижро этиш тилини ва бошқаларни қўллаб-қувватлайди.

Telegram ботлар ҳақида каналда ёзилган хабарларимиз:
https://t.me/gsmgurus_FAQ/358
https://t.me/gsmgurus_FAQ/308
https://t.me/gsmgurus_FAQ/50
#Telegram #Бот #Телеграм
👍1
​Смартфондаги G, E, 3G, H, H+, 4G, 4G+ белгилари нимани англатади?

Мобил алоқа воситаси орқали интернетдан фойдаланувчилар телефон ёки смартфон экранининг тепасида турадиган G, E, 3G, H, H+, 4G, 4G+ белгиларига кўп марта эътибор берган бўлса керак. Улар кўпдан буён маълум бўлса ҳам, ҳанузгача кўпчилик фойдаланувчилар учун тушунарсизлигича қолмоқда.
Улар нимани англатади? Жавоб чиндан ҳам оддий - белги қайси узатиш технологиясини ишлатаётганлигини кўрсатади. Бошқача айтганда, бу сизнинг смартфонингизни Интернетга улаш учун ишлатиладиган технология.

G белгиси сизнинг телефонингиз GPRS технологияси бўйича тармоққа уланганини англатади. Интернетга чиқишнинг бу усули энг биринчи технологиялардан бири бўлиб, бугунги кунда жуда секин ва эскирган ҳисобланади.

Е белгиси EDGE технологияси ёрдамида тармоққа уланганингизни англатади. У G га нисбатан 3 баробар тезроқдир. Интернетнинг ушбу тури тезлиги кўпроқ матн кўринишидаги маълумотлар билан ишлашга етади. Расм, аудио, видео кўринишидаги маълумотлар юкланишини кутишга тўғри келади.

3G белгисини кўрдингизми, демак телефонингиз 3G тармоғига кирган. Телефон моделига қараб белги доимий равишда кўриниб туриши ёки фақат тармоққа уланган чоғда чиқиши мумкин. Бундай тезлик билан оғирроқ сайтларни кўриш ва онлайн радио эшитиш мумкин. Одатда телефон сиз 3G технологиясининг қайси режимида ишлаётганингизни кўрсатиб беради.
3.5G, 3G+, H белгилари HSDPA технологияси бўйича уланишни акс эттиради. Айрим телефонлар алоқа чоғида 3.5G белгисини кўрсатиб, тармоқ орқали бевосита маълумот олиш пайтида H белгисини экранга чиқаради. Ушбу технология ёрдамида 3,6 - 5,76 Мбит/секунд тезликка эришиш мумкин; бундай тезлик сизга онлайн режимда видео кўриш ёки кўчириш имкониятини беради. Лекин аслида YouTube сервисида сифатли видео кўриш учун 1 Мбит/секунд тезликнинг ўзи кифоя.
H+ - юқоридаги стандартнинг кенгайтмаси. Назарий жиҳатдан фойдаланувчини 21.2 Мбит/секундгача бўлган тезлик билан таъминлай олади.

LTE, , 4G, 4G+ белгилари мослама тўртинчи авлод тармоқларида ишлаётганини кўрсатади. Бу тармоқлар маълумотлар узатишнинг назарий энг юқори тезлиги 326,4 Мбит/с.гача.
4G+ ёки LTE Advanced "кучайтирилган" Интернет сифатида кўрсатилади. Aммо, аслида, шунчаки бундай тезлик одатий 4G стандарти кўрсатиши керак бўлган тезлик.

VoLTE нима? Бу 4G тармоғида (LTE) овозли қўнғироқларни амалга ошириш қобилиятидир. Ушбу технология мобил алоқа оператори ёки смартфон томонидан қўллаб қувватланмаса, овозли қўнғироқни амалга ошираётганда, смартфон бошқа тармоқ режимига ўтади, масалан, 2G ёки 3G. Менимча ушбу технологияни бугунги кунда UzMobile мобил оператори синовдан ўтказяпти.
#маълумот
👍1
​Бизнинг назаримизда энг яхши камера иловалари.

Смартфонимиздаги камера имконияти фақат мегапикселларнинг сонига боғлиқ эмаслиги ҳақида каналда ёзган эдик. Фотосуратнинг сифатига дастурий таъминотнинг ҳам таъсири катта, шу учун бугун Сизга энг яхши камера иловаларини тақдим қиламиз.

- Camera ZOOM FX - FREE (https://play.google.com/store/apps/details?id=slide.camZoomFree&hl=ru). Кинотасвирга олиш, барқарор суратга олиш, фото филтрлар, коллажлар, фото композициялари ва бошқалар.

- Camera360 (https://play.google.com/store/apps/details?id=vStudio.Android.Camera360). Кўп эффектларга эга профессионал камера.

- Paper Camera (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.dama.papercamera). Камера экранида реал вақтда мультфильм ва қўлда чизилган эффектлар!

- Cartoon Camera (https://play.google.com/store/apps/details?id=ilabs.CartoonCamera). Мультфильм эффектлари билан видеоларни ёзиб олиш учун пауза қилиш хусусиятига эга видео камера.

- Camera MX – фото и видео камера (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.magix.camera_mx&hl=ru). Реал вақт режимида экранга қўйилган эффектли расм қандай кўринишини кўришга имкон беради.

- Open Camera (https://play.google.com/store/apps/details?id=net.sourceforge.opencamera). Кенгайтирилган хусусиятларга эга камера ва видеокамера.

- Cameringo (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.perracolabs.cpd). Чиройли расмлар яратишдан завқланинг.

#APK (Ушбу хештег орқали каналдаги бошқа фойдали иловаларни ҳам кўриб чиқиш мумкин)

Рўйхатда кўрсатилган иловаларниинг барчаси бепул, кўпроқ имкониятларга эга лекин пуллик иловалар рўйхатини ҳам каналда ёзишга ҳаракат қиламиз.
👍1
​Афсона: Смартфон экранидаги мобил алоқа антеннасини кўрсатувчи "таёқчалар" сони қанча кўп бўлса, алоқа сифати ҳам шунча яхши бўлади.

Ҳақиқат: Аслида "таёқчалар" сони фақат энг яқин таянч станциясидан сигнал даражасини кўрсатади ва тармоқнинг сифати ва зўриқиб ишлаши ҳисобга олинмайди.
Айтайлик, ахоли гавжум жойларда ёки байрамлар арафасида тармоқ зўриқиб ишлагани сабабли, бошқа абонентлар билан боғланиш ва интернетдан фойдаланиш имконияти қийинлашади, ҳатто таянч станцияси яқин бўлса ҳам.
Кўпчилигимиз гувоҳи бўлганимиздек смартфонда интернет белгиси H+ ёки 4G+ кўрсатилгани билан тезлик деярли йўқ.

Мобил алоқага оид бир неча маълумотлар:
- Мобил қурилмангиз таянч станциясидан қанча узоқ бўлса, унинг радиация даражаси ҳам шунча юқори бўлади.
- Мобил алоқа сифатига қисман об-ҳаво шаротининг ҳам таъсири бор (масалан ёмғир, шамол).
- Автомобилда тез юрганда мобил алоқа сифатига ҳаракатланиш эмас, таянч станциясининг ўзгариб туриши таъсир қилади.
- Ойналари қорайтирилган автомобилда алоқа билан боғлиқ муаммолар бўлиши мумкин. Aниқланишича, 15% дан кам нурли металллаштирилган плёнка алоқа сифатига таъсир қилади, чунки у сигнални ҳимоя қилади. Ранг қанчалик кучли бўлса, алоқа ёмонлашади.
- Телефонни қанчалик баланд кўтарсангиз, алоқа яхшиланади. Баландликда сигналга тўсиқлар камроқ бўлади. Бу турли хил тўсиқлар орқали радио тўлқинларининг кириб бориши билан боғлиқ: тўсиқлар, иншоотлар, уйларнинг қалин бетон деворлари.
- Телефонда алоқа сифати СИМ-картанинг ёшига ҳам боғлиқ. Ва бу ҳақиқатан ҳам шундай. Эскирган деб хизмат муддати икки йилдан ортиқ бўлган карта ҳисобланиши мумкин. (батарея қувватининг кўп сарфланишига ҳам)
- Мобил алоқа сифати албатта телефон маркаси ва дастурий таъминотига ҳам боғлиқ. Эътибор берган бўлсангиз тизим янгиланишида смарфтон модем (радиоблок) қисми алохида янгиланади (бу ҳақида ҳам каналимизда маълумотларни кузатиб боринг).
#ҳақиқат #афсона #маълумот
👍3
Uzmobile мобил операторидан "навбатдаги" профилактика ишлари 19 ноябрдан 12 декабргача 2019 й.

Энди энг қизиқ томони, хабар (Оповещения) фақат рус тилида берилган, расмий сайтнинг ўзбек тили бўлимида эса профилактика ҳақида лом-лим дейилмаган.

Ўзи шундоқ ҳам "зўрға" интернет хизмати ишлаб турган UzMobile оператори 24 кун профилактика давомида яна нима "кароматлар" кўрсатар экан?

Бошқа мобил оператори Beeline эса ўз абонентларига янги имтиёзлар бериш билан "овора".
https://beeline.uz/uz/events/news/dlya-klientov-tl-status.html
​Юртимизда 5G ва тезкор интернет (ваъдалар ва умидлар).

5G - мавжуд 4G стандартларига мувофиқ телекоммуникация стандартларига асосланган бешинчи авлод мобил алоқаси.
Асосий имкониятлари:
Интернет-контентни юклаб олиш ва кўчириб олиш тезлигини оширади, сигнал қамрови радиусини кенгайтиради ва янада барқарор уланишни таъминлайди.
Технология частота диапазонидан янада оқилона фойдаланишга имкон беради ва бир вақтнинг ўзида Интернетга кўпроқ мобил қурилмаларни улаш шароити яратилади.
5G технологияси 4G (LTE) га нисбатан 10-20 мартага тезроқ.

Ўзбекистонда илк бор 5G технологияси 2017 йил UzMobile ва ZTE компаниялари ҳамкорлигида синаб кўрилган. 2019 йилнинг сентябр ойида UzMobile ва Ucell алоқа операторлари ўз тармоқлари доирасида 5G технологиясини синаб кўришди.

Натижалар:
- 5G технологиясининг жорий этилиши UZMOBILE Миллий уяли алоқа операторига ўз абонентларига 1 Гбит/с ва ундан юқори тезликда Интернетдан фойдаланиш имкониятини беради. (https://uztelecom.uz/uz/yangiliklar/yangiliklar/uzmobile-5g-texnologiyasini-sinov-tariqasida-ishga-tushirdi)
- Ucell операторида реал шартларда қайд этилган максимал тезлик 1 Гбит/с.га яқин бўлди. SpeedTest сервиси ёрдамида амалга оширилган ўлчовлар 1 376 Мбит/с.гача юклаш тезлигини кўрсатди. (https://ucell.uz/uz/5G_testing)

Йил охиригача ва келаси йилда амалга оширили керак бўлган режалар:
- 2020 йил Тошкентда 5 G тижорат шаклида ишга туширилишини эълон қилинди.

-Ucell оператори: "Шу йил охиригача мамлакатимиздаги бутун алоқа тизимини модернизация қиламиз. Барча ҳудудларда 4G ўрнатилади."

Маълумот учун умумий давлатимиз халқаро маълумотлар узатиш тармоғининг ўтказувчанлик қобилияти 1200 Гбит/с. Ўтган йилдаги кўрсатгич 110 Гбит/с, яъни 10 баробарга интернет тезлаштирилди!?

Мободо юқорида кўрсатилган режалар амалга ошмай қолганда ҳам, SpaceX ширкати асосчиси Илон Маскнинг сунъий йўлдошлар орқали Дунё бўйлаб WiFi ни бепул қилиш ғоясидан умид бор.
Каналимиз янги рукни.

Унда ўқувчиларимиз томонидан юборилган, канал мавзусига оид ва бошқа ўқувчиларда қизиқиш уйғотиши мумкин бўлган матн кўринишидаги маълумотлар бериб борилади.

Ушбу рукнда берилаётган маълумот ва мулоҳазалар мутлақо муаллифлар фикри. Муаллиф шахсий фикри, канал нуқтаи назарига мос келмаслиги мумкин. Стилистика ва имло муаллифники.

Маълумотлар #ўқувчилардан хештеги орқали бериб борилади.
​Дастyрий таъминотларда Beta, Lite, Full ва Mod версиялари нимаси билан фарқланади?

Умумий олганда барча қурилмалар учун дастурий таъминот яратишнинг ҳар хил босқичлари мавжуд. Кўпчилигимиз смартфонимизга ёки компьютерга иловалар кўчирганда юқорида кўрсатилган атамаларга дуч келамиз.

Beta версия (синов) - маҳсулотнинг бозорга, оммавий истеъмолчига якуний чиқарилишидан олдин, хатоларни аниқлаш ва уларни текшириш жараёнида бартараф қилиш учун маҳсулотнинг деярли тайёр версиясидан интенсив фойдаланиш.

Beta версиядан фойдаланиш жараёнига келажакдаги тайёр махсулот фойдаланувчилари орасидан кўнгиллилар жалб қилинади.
Бундай кўнгиллилар (уларни бета-синовчи деб ҳам аташади) кўпинча янги маҳсулотга қизиқиш билан қарашади . Қизиқишдан ташқари, маҳсулотни ривожланиш жараёнига таъсир қилиш ва ўз хохишларига мос тайёр дастурий таъминот олиш истагидир.

Бундан ташқари, бета-синовни очишда маҳсулотни бозорда илгари суриш стратегиясининг бир қисми сифатида фойдаланиш мумкин (масалан, бета-версияларни бепул тарқатиш истеъмолчиларнинг эътиборини маҳсулотнинг қимматбаҳо версиясига жалб қилиш имконини беради), шунингдек, келажакдаги фойдаланувчиларнинг кенг доирасидан бу ҳақда олдиндан шарҳларни олиш учун.

Бета-версия маҳсулотнинг сўнгги версияси эмас, шунинг учун ишлаб чиқарувчи қурилмани бузадиган ёки маълумотларнинг йўқолишига олиб келадиган хатоларнинг тўлиқ йўқлигига кафолат бермайди. Одатда бундай кафолатни ишлаб чиқувчилар ҳатто маҳсулотнинг якуний версиялари учун ҳам беришмайди. Масалан Telegram иловасининг бета версияларида "Избранное" бўлимининг йўқолиб қолиши ёки тизимнинг кутилмаган хатоликлари ва бошқалар.

Дастурий таъминотдан ташқари, сўнгги пайтларда бета-версия концепцияси кўпинча сайтларга ёки уларнинг алоҳида бўлимлари ёки функцияларига нисбатан қўлланилмоқда. Бундай ҳолда, аксарият ҳолларда бета-синов очиқ ва сайтнинг ишлаши давомида яхшиланишлар амалга оширилади. Масалан Ягона интерактив давлат хизматлари портали (https://my.gov.uz/uz) ҳам маълум вақт бета синов тариқасида ишлаган.

Бета-синов очиқ ва ва ёпиқ бўлиши мумкин, бунда дастур фақат ишлаб чиқувчилар ёки фойдаланувчилар томонидан таклиф бўйича синовдан ўтказилади.

Смартфонларда тез-тез тизим янгилаш ишқибозларига ёки пуллик илова ва ўйинлардан текин фойдаланишга қизиқувчиларига айнан бета синов жараёнларига қатнашишларини тавсия қиламан.
Тизим (прошивка) янги версияларини кўпинча Xiaomi, Google, Apple компаниялари бета синов орқали текширишади.
Google Play созламаларида ҳам бета синовда қатнашиш имконияти топишингиз мумкин.
#маълумот
​Дастyрий таъминотларда Beta, Lite, Full ва Mod версиялари нимаси билан фарқланади 2?

Иловаларнинг Full, Lite, Mod версиялари ўртасидаги фарқ нимада?

Кундан-кунга, деярли кўпчилигимиз фойдаланадиган иловалар (айниқса ижтимоий тармоқ иловалари) версиялари янгиланган сари имкониятлари ошиб, ҳажми ҳам кенгайиб бормоқда.
Айтайлик интернет тезлиги суст бўлган худудда истиқомат қилсангиз, смартфонингиз техник параметрлари "оғир" иловаларни ўрнатишга мўлжалланмаган бўлса ёки илованинг асосий имкониятларидан фойдаланмоқчи бўлсангиз унда сизга айнан LITE (енгиллаштирилган) версиялар керак бўлади.

Сиз Google Play да илова ёки ўйинларнинг Lite версияларини илова номига Lite сўзини қўшиб, излашингиз мумкин. Масалан: Twitter Lite, imo Lite, Skype Lite ва ҳоказолар.
Каналимизда Lite версиялар ҳақида олдин ҳам ёзган эдик:
https://t.me/gsmgurus_FAQ/49, https://t.me/gsmgurus_FAQ/41

Full версия бу - иловаларнинг оддий ёки норасмий манбалардан кўчириб олинган сотиб олиш ҳимояси олиш ташланган версиялари ҳисобланади. Масалан Google Play (расмий манба) дан Facebook иловасини юклаб олсангиз ёки норасмий манбадан (ҳар хил сайтлар, группа ва форумлардан) пуллик илованинг "текин" версияни ўрнатсангиз бу ҳам Full ҳисобланади.

Lite ва оддий (Full) версия ўртасидаги фарқ Facebook иловаси мисолида:

Оддий версиянинг ўлчами Lite иловаларига қараганда анча катта. Масалан, "Facebook" нинг оддий версияси 55-60 МБ ни ташкил қилади, унинг Lite версияси эса атиги 1,5 МБ. Қўшимча (кераксиз) функциялар олиб ташлангани ҳисобига илова анча тез ҳам ишлайди.
Lite версиясининг ҳажми анча паст бўлгани сабабли, уни юклаб олиш тезлиги анча тезроқ ва енгил дастур бўлгани учун батарея қувватини кам сарфлайди.
Facebook Lite Интернетга уланиши суст бўлган жойларда ишлайдиган қилиб яратилган. Бу аслида 2G тармоқларида жуда яхши ишлайди. Шунинг учун у интернетни жуда кам сарфлайди.

Яна бир афзаллик оддий Facebook иловасидан фарқли ўлароқ, Facebook Lite сизни мессенжерни алоҳида юклаб олишга мажбур қилмайди. Дўстларингиз билан суҳбатлашиш учун сиз унинг ички мессенжеридан фойдаланишингиз мумкин.

Mod версия бу - иловаларнинг норасмий версиялари. Асосан ўйинларда қўшимча "жон" ёки "тангалар" олиш учун яратилади.
Иловаларда эса рекламаларни ўчириш, қўшимча тилларни қўшиш, ҳар хил ҳисоботларни жўнатишни ўчириш, пуллик имкониятларини бепул қилиш, графикасига ўзгартириш киритиш, маълум бир моделларга ўрнатиш чекловларини олиб ташлаш ва яна бир қўшимча имкониятлар учун қўлланилади.
Каналимизда SHAREit (https://t.me/gsmgurus_FAQ/21), KMPlayer (https://t.me/gsmgurus_FAQ/40), Telegraph (https://t.me/gsmgurus_FAQ/396) каби иловаларнинг Mod версиялари мавжуд.
#маълумот
Смартфонингиз тизимида қайси тилдан фойдаланасиз?
Anonymous Poll
41%
Oʻzbek tili
49%
Русский язык
9%
English language
1%
Бошқа тил
​Бизнинг назаримизда энг яхши хорижий тилларни ўрганиш иловалари.

- Мой Словарь: полиглот (фақат керакли сўзларни ўрганинг). Чет тилини тез ўрганиш ва сўз бойлигини тўлдириш.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.swotwords.lite

- Полиглот Lite. Илова "Полиглот. Инглиз тилини 16 соат ичида ўрганинг."" телекўрсатуви асосида инглиз тилини ўргатишга мўлжалланган.
Илова бир неча дарсларни ўз ичига олади.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.axidep.poliglot

- MyWords Lite. Инглиз, Немис, Француз, Хитой ва бошқа тилларнинг сўзларини самарали эслаб қолиш иловаси.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.thezzumer.mywords.demo#

- WordMemo: инглиз тилида ўқиш. Илова китобларни ўқиш ва тинглаш, сўзларнинг таржималарини кўриш, нотаниш сўзларни, уларнинг маънолари ва контекстларини сақлаб қолиш ва уларни янада ёдлаш имконини беради.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.perceptnet.wordmemo.android

- AnyMemo. Карточкалардаги маълумотларни ёдлаш иловаси ва махсус такрорлаш тизими.
https://play.google.com/store/apps/details?id=org.liberty.android.fantastischmemo

- AnkiDroid. Сўзлар, иборалар ва бошқа маълумотларни ёдлаш учун карточкалар.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.ichi2.anki&feature=search_result

- Lingo Quiz Lite. Бу собит луғатлар чегараларини бузмоқчи бўлган, аммо сўз ва таржималарни қўлда тўлдиришни истамаган фойдаланувчилар учун мўлжалланган flashcards ёрдамида чет тилларини ўргатиш дастуридир.
https://play.google.com/store/apps/details?id=mnm.lite.lingoquiz

- Top Reader. Сўзларни таржима қилган ҳолда хорижий китобларни ўқиш иловаси.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.dogma7.topreader

#APK
*Каналдаги маълумотларнинг аксарияти шахсий тажрибамга асосланиб ёзилган ва кўчирма қилинмаган. Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
​Android учун машҳур антивируслар хавфли айғоқчилар бўлиб чиқди.

Android учун ҳақиқий вируслар, комьютерларда ўрнатилган Windows тизимидагига ўхшаб машҳур эмас. Лекин аксарият Android фойдаланувчилари, мунтазам равишда антивирус иловаларидан фойдаланиб туришади.
Кўпчилигимиз улар нафақат вирусларни қидириб ва ўчириб ташлаш билан шуғулланади, балки бошқа зарарли дастурлардан ҳам тизимни ҳимоялашига ишонамиз. Лекин антивирус иловаларининг ўзини хавфсизлигини текшириб кўриш, ҳеч кимнинг хаёлига келмайди. Маълум бўлишича, антивирус иловаларининг ўзлари, жосуслик мақсадида тизимда кузатув олиб боришлари мумкин.

VPNPro жамоаси тадқиқотчилари Android учун 15 антивирус иловаларини синовдан ўтказишди ва улардан олтитаси фойдаланувчидан ўз ишига алоқаси бўлмаган имтиёзлар сўрашини аниқлашди. Одатда, у камера, микрофон, қўнғироқлар, СМС хабарлар ва ички хотирага кириш эди. Aнтивируслар ушбу имтиёзларни фойдаланувчиларни кузатиш учун ишлатганлигига қарамай, ушбу рухсатномалар уларнинг фаолиятига таъсир қилмайди, яъни улар махфий маълумотларни тўплаш учун ишлатилиши мумкин.

Смартфонингиздан ўчириб ташлаш керак бўлган антивируслар:
- Security Master – 500 миллион марта юклаб олинган;
- Antivirus Free 2019 – 10 миллион марта юклаб олинган;
- Virus Cleaner 2019 – 50 миллион марта юклаб олинган;
- Virus Cleaner, Antivirus, Cleaner (Max Security) - 50 миллион марта юклаб олинган;
- Super Phone Cleaner: Virus Cleaner, Phone Cleaner-50 миллион марта юклаб олинган;
- Clean Master – 1 миллиард марта юклаб олинган.

Эҳтимол сиз ушбу антивируслардан ҳеч қачон фойдаланмаган ёки ҳатто уларнинг мавжудлиги ҳақида эшитмаган бўлишингиз мумкин. Бироқ, юклаб олиш сони бўйича кўриб турганингиздек, улар жуда машҳур, чунки улар жами 1.6 миллиарддан ортиқ фойдаланувчи томонидан юклаб олинган. Яхшиямки, Google компанияси VPNPro мутахассислари билан фикри бир жойдан чиқди ва бу антивирусларни Google Play дан олиб ташлади ва уларни хавфли деб топди (Clean Master дан ташқари). Яна бир нарса шундаки, Google компанияси хавфли иловаларнинг яна тарқалишининг олдини олишга муваффақ бўлса ҳам, кўплаб фойдаланувчилар ҳали ҳам ўзларини хавф остига қўйишмоқда.

Умуман Android тизимига антивирус иловаси керакми? саволига каналимизда олдин ҳам жавоб ёзиб ўтгандик. "Эслаб қолинг Android тизимида Антивирус программаси Google томонидан тақдим этилган ва у хар доим ишлаб туради (Қўшимча программалар ўрнатишга хожат йўқ). "
#маълумот