GSM GURUS F.A.Q
2K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
​Бизнинг назаримизда энг яхши хорижий тилларни ўрганиш иловалари.

- Мой Словарь: полиглот (фақат керакли сўзларни ўрганинг). Чет тилини тез ўрганиш ва сўз бойлигини тўлдириш.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.swotwords.lite

- Полиглот Lite. Илова "Полиглот. Инглиз тилини 16 соат ичида ўрганинг."" телекўрсатуви асосида инглиз тилини ўргатишга мўлжалланган.
Илова бир неча дарсларни ўз ичига олади.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.axidep.poliglot

- MyWords Lite. Инглиз, Немис, Француз, Хитой ва бошқа тилларнинг сўзларини самарали эслаб қолиш иловаси.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.thezzumer.mywords.demo#

- WordMemo: инглиз тилида ўқиш. Илова китобларни ўқиш ва тинглаш, сўзларнинг таржималарини кўриш, нотаниш сўзларни, уларнинг маънолари ва контекстларини сақлаб қолиш ва уларни янада ёдлаш имконини беради.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.perceptnet.wordmemo.android

- AnyMemo. Карточкалардаги маълумотларни ёдлаш иловаси ва махсус такрорлаш тизими.
https://play.google.com/store/apps/details?id=org.liberty.android.fantastischmemo

- AnkiDroid. Сўзлар, иборалар ва бошқа маълумотларни ёдлаш учун карточкалар.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.ichi2.anki&feature=search_result

- Lingo Quiz Lite. Бу собит луғатлар чегараларини бузмоқчи бўлган, аммо сўз ва таржималарни қўлда тўлдиришни истамаган фойдаланувчилар учун мўлжалланган flashcards ёрдамида чет тилларини ўргатиш дастуридир.
https://play.google.com/store/apps/details?id=mnm.lite.lingoquiz

- Top Reader. Сўзларни таржима қилган ҳолда хорижий китобларни ўқиш иловаси.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.dogma7.topreader

#APK
*Каналдаги маълумотларнинг аксарияти шахсий тажрибамга асосланиб ёзилган ва кўчирма қилинмаган. Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
​Android учун машҳур антивируслар хавфли айғоқчилар бўлиб чиқди.

Android учун ҳақиқий вируслар, комьютерларда ўрнатилган Windows тизимидагига ўхшаб машҳур эмас. Лекин аксарият Android фойдаланувчилари, мунтазам равишда антивирус иловаларидан фойдаланиб туришади.
Кўпчилигимиз улар нафақат вирусларни қидириб ва ўчириб ташлаш билан шуғулланади, балки бошқа зарарли дастурлардан ҳам тизимни ҳимоялашига ишонамиз. Лекин антивирус иловаларининг ўзини хавфсизлигини текшириб кўриш, ҳеч кимнинг хаёлига келмайди. Маълум бўлишича, антивирус иловаларининг ўзлари, жосуслик мақсадида тизимда кузатув олиб боришлари мумкин.

VPNPro жамоаси тадқиқотчилари Android учун 15 антивирус иловаларини синовдан ўтказишди ва улардан олтитаси фойдаланувчидан ўз ишига алоқаси бўлмаган имтиёзлар сўрашини аниқлашди. Одатда, у камера, микрофон, қўнғироқлар, СМС хабарлар ва ички хотирага кириш эди. Aнтивируслар ушбу имтиёзларни фойдаланувчиларни кузатиш учун ишлатганлигига қарамай, ушбу рухсатномалар уларнинг фаолиятига таъсир қилмайди, яъни улар махфий маълумотларни тўплаш учун ишлатилиши мумкин.

Смартфонингиздан ўчириб ташлаш керак бўлган антивируслар:
- Security Master – 500 миллион марта юклаб олинган;
- Antivirus Free 2019 – 10 миллион марта юклаб олинган;
- Virus Cleaner 2019 – 50 миллион марта юклаб олинган;
- Virus Cleaner, Antivirus, Cleaner (Max Security) - 50 миллион марта юклаб олинган;
- Super Phone Cleaner: Virus Cleaner, Phone Cleaner-50 миллион марта юклаб олинган;
- Clean Master – 1 миллиард марта юклаб олинган.

Эҳтимол сиз ушбу антивируслардан ҳеч қачон фойдаланмаган ёки ҳатто уларнинг мавжудлиги ҳақида эшитмаган бўлишингиз мумкин. Бироқ, юклаб олиш сони бўйича кўриб турганингиздек, улар жуда машҳур, чунки улар жами 1.6 миллиарддан ортиқ фойдаланувчи томонидан юклаб олинган. Яхшиямки, Google компанияси VPNPro мутахассислари билан фикри бир жойдан чиқди ва бу антивирусларни Google Play дан олиб ташлади ва уларни хавфли деб топди (Clean Master дан ташқари). Яна бир нарса шундаки, Google компанияси хавфли иловаларнинг яна тарқалишининг олдини олишга муваффақ бўлса ҳам, кўплаб фойдаланувчилар ҳали ҳам ўзларини хавф остига қўйишмоқда.

Умуман Android тизимига антивирус иловаси керакми? саволига каналимизда олдин ҳам жавоб ёзиб ўтгандик. "Эслаб қолинг Android тизимида Антивирус программаси Google томонидан тақдим этилган ва у хар доим ишлаб туради (Қўшимча программалар ўрнатишга хожат йўқ). "
#маълумот
​QR-коди бу нима ва ундан қандай фойдаланиш керак?

QR-коди (қисқартма инглизчадан "тезкор жавоб" деб таржима қилинади) - бу маълумотларни шифрлаш усулларидан бири. Бу кичик квадратлардан иборат квадратга ўхшайди (оқ фонда сирли қора квадратчалар). Сиз ҳар қандай расм ёки матнни QR кодига ўгиришингиз мумкин, масалан, интернет саҳифанинг номи ёки чекдаги тўлов маълумотлари. Бунинг учун махсус иловалардан фойдаланинг QR-код генераторлари (масалан QR Droid Code Scanner).

Бугунги кунда QR кодлари кўпчилик учун аллақачон оддий нарсага айланган, лекин кўпчилик аслида у ҳақида тушунчага эга бўлмаса керак. Масалан тез-тез QR-код, QR тўлов, QR сканер каби атамаларни смартфонимиздаги SHAREit, Click, Payme ва бошқа иловаларда ёки реклама афишаси, товарлар этикеткаларида, коммунал тўловлар квитанцияларида, сайтлар саҳифаларида ҳам учратамиз.

QR-кодига маълумотларни ўқитиш учун смартфон ёки планшетдан фойдаланиш мумкин. QR кодини сканерлаш учун иловани танланг ва унга камерани йўналтиринг. Бир неча сониядан сўнг, кодда яширилган маълумотлар экранда пайдо бўлади. Шундай қилиб, QR коди вақтни тежашга имкон беради ва маълумотни узатишда бирон бир хато юзага келиши эҳтимолини йўқ қилади. Ҳатто кичкина бола ҳам QR кодини сканерлаши мумкин.

QR коди орқали қандай ва қаерда тўлаш керак?

Ўзбекистонда асосан савдо марказларида, банкларда, давлат хизматлари марказларида QR кодларидан фойдаланиш тобора оммалашиб бормоқда. Келажакда ушбу тўлов ва маълумот олиш тури жамоат транспорти, коммунал тўловлар ва бошқа сохаларда ҳам ўз ривожини топади.

QR коди билан тўлов нақд пулсиз тўлов усули бўлганлиги сабабли, харидор смартфон ёки планшетда тегишли иловага банк картасини бириктириб қўйиши керак. Бундай иловалар бўлиши мумкин: Click, Payme, Milliy ёки банкларнинг махсус иловалари. Тўлов картасининг ўзи талаб қилинмайди. Тўлов фақат смартфон ёрдамида амалга оширилади ва бутун операция бир дақиқадан камроқ вақтни олади.

Шундай қилиб, мутахассисларнинг таъкидлашича, харидор манзилни, пул миқдорини нотўғри киритиш эҳтимолини йўқ қилади, чунки бу маълумотларнинг барчаси аллақачон QR кодга киритилган. Шунингдек, улар карта маълумотларини бегоналарга топширишлари шарт емас, шунинг учун бу тўловлар мутлақо хавфсиздир.

Назарий жиҳатдан ҳар қандай маҳсулот ёки хизмат QR код ёрдамида тўланиши мумкин. Коднинг ўзи товарлар, квитанциялар ва шу каби нарсалар билан стикерга жойлаштирилиши мумкин.
#маълумот
​Telegram учун фойдали ботлар:

@slovarikbot - Инглиз тилини ўрганаётган ҳар бир киши учун жуда ажойиб ва ​​фойдали бот. Кўпинча, чет тилини ўрганаётганда, у ёки бу сўзнинг талаффузи ёки контексти ўқувчига қийинчилик туғдиради. Айнан шу муаммони ҳал қилиш учун Словарик боти яратилган.
Сиз сўз киритасиз. Бот ўзининг талаффузи билан аудио топади ва юборади. Кейин яхшироқ ёдлаб олиш учун контекст менюсида сиз учун энг қизиқарли мультфилмлардан бирини танланг. Бунга жавобан бот сиз қидираётган сўз пайдо бўлган ушбу мултфилмнинг парчаси бўлган видеони юборади. Бундан ташқари, сиз янги сўз киритишингиз ёки контекст менюсида ўрганиш учун таклиф қилинган сўзларни сўрашингиз мумкин. Буни синаб кўринг!

@AndyRobot - Энди инглиз тилини ўрганиш ва амалиётга ёрдам беради. Сиз суҳбат қилишингиз, машқ қилишингиз, грамматикани ўрганишингиз ва ўйин ўйнашингиз мумкин!

@Uloadit_bot - Бот ҳавола (ссылка) орқали Telegram га файлларни юклаш, Telegram файлларини қайта номлаш ва яна бир неча имкониятларга эга. Интернет трафик Telegram учун берилган фойдаланувчиларга керак бўлиши мумкин.

@SmartphoneDBot - Бот телефонларнинг техник хусусиятларини топишга ёрдам беради. Фақат inline режимида ишлайди.

@vgifbot - Бот Telegram, Instagram тармоқларидаги видеоларни GIF га ўзгартиради. Бот айлантирилган фрагментнинг бошланиш ва тугаш вақтини белгилаб, видеони қирқиш имкониятини беради.

#Telegram #Бот #Телеграм
2018 йилнинг 1 декабрь санаси Ўзбекистонда интернет тезлиги, 10 баробарга оширилган кун!

2019 йилнинг 1 декабрь Ўзбекистонда интернет тезлиги, 10 баробарга оширилганига роппа-роса бир йил тўлган кун!

"Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича Speedtest Global Index рейтингида 7 ўрин пастлади"

Ирландиянинг Ookla компаниясига тегишли Speedtest.net интернет-сервис 2019 йилнинг октябрь ойи якунларига тааллуқли маълумотларни эълон қилди. Унда жаҳондаги давлатларда мобил ва симли интернет тезлиги таққослаб чиқилган.

Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича 141 давлат ичида 136-ўринда қайд этилган — Интернетдан ўртача юклаб олиш тезлиги 9,48 Мб/сония, юклаш тезлиги эса 5,73 Мб/сония. Бу борада кўрсаткич сентябрь ойига нисбатан 7 ўринга пастлаган.

Симли интернет борасида Ўзбекистон 176 давлат орасида 119-ўринга жойлаштирилган — Интернетдан ўртача юклаб олиш тезлиги 18,90 Мб/сония, юклаш тезлиги эса 19,27 Мб/сония.

МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари ичида мобил интернет тезлиги бўйича Литва — 19, Эстония — 26, Молдова — 41, Латвия — 56, Арманистон — 57, Озарбойжон — 60, Гуржистон — 66, Украина — 88, Россия — 91, Қозоғистон — 99, Қирғизистон — 106, Беларусь — 118, Тожикистон — 132-ўринда жойлаштирилган.
#янгилик
​Смартфонда алохида иловаларни қулфлаш (парол ўрнатиш) иловалари.

Баъзан шахсий маълумотларни ўз ичига олиши мумкин бўлган, айрим иловаларни қулфлаб қўйиш зарурияти бўлади.
Масалан, Смс, Галерея, Диктофон, Заметки, Facebook, Instagram ва бошқа иловаларнинг ўзида маълумотларни яшириш имконияти берилмаган, лекин банк иловалари (Click, Payme)ва мессенджерларда (Telegram, WhatsApp) ушбу имконият мавжуд.

Huawei ва Xiaomi смартфонларида иловаларни қулфлаш имконияти мавжуд. Бугун биз тавсия қиладиган иловалар кўпроқ Samsung ёки бошқа смартфон эгалари учун фойдали бўлиши мумкин.

- Google Play дўкони айнан шу турдаги иловалар билан тўлиб-тошган. "Блокировка приложений" (App Lock) қидирув сўрови ўнлаб натижалар беради. Лекин энг яхшиси қайси?

- CM Locker шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш иловаси бизнинг фикримизча, ушбу турдага иловаларнинг энг яхшиси.
CМ Locker ёрдамида сиз телефонингиз экранини, иловаларини, расмларини ва контактларини блокировка қилишингиз мумкин! "Ўғирлашга қарши" функцияси сизга йўқолган телефонни топишга ва махфий маълумотларни бузувчиларни ушлашга ёрдам беради. "Селфи взломщика" функцияси нотўғри парол, ПИН ёки график калитни киритган ҳар қандай одамнинг расмини олади.

Юклаб Олиш: CM Locker (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.cmcm.locker)

- Aгар сиз паролдан кўра ишончли ҳимояни истасангиз, унда сиз учун биометрик сенсорлар билан ишлайдиган илова мос келади. Масалан, бармоқ излари сканери билан. Бунинг учун айнан App lock иловасини тавсия қиламиз.
У орқали сиз смартфонингизда мавжуд бўлган бармоқ изи (отпечатка) сканери ёрдамида алохида иловаларни қулфлаш имкониятига эга бўласиз .
Юклаб олиш: App lock (https://play.google.com/store/apps/details?id=fingerprint.applock)

Google Play фойдаланувчилари ижобий шархлар қолдирган яна бир неча қулфлаш иловали:
- FingerSecurity (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.rickclephas.fingersecurity)
- Lockdown (https://play.google.com/store/apps/details?id=appplus.mobi.lockdownpro)
- шлюз(AppLock) (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.domobile.applock)
#APK #маълумот
Смартфонингизда қулфлаш (парол ўрнатиш) имкониятидан фойдаланасизми?
Anonymous Poll
68%
Ҳа
20%
Йўқ
10%
Фақат айрим иловалар учун
2%
Бу сир
​Wi-Fi нима ва ундай қандай фойдаланилади?

Кўпчилигимиз уйимизда симсиз интернетга уланиш учун Wi-Fi қурилмасини ўрнатиш зарурлигини биламиз, лекин аксарият фойдаланувчилар Wi-Fi тармоғини фақатгина интернетга уланиш технологияси деб нотўғри тушунишади.

Wi-Fi — симсиз асосда, радиосигналлар ёрдамида тармоққа боғланиш технологияси. Яьни, Wi-Fi ахборотни бир қурилмадан бошқасига кабел ва симларсиз ўтказиш усули.

Android смартфон фойдаланувчиларига таниш бўлган SHAREit иловаси ҳам айнан Wi-Fi тармоғини яратиш орқали маълумотларни бошқа қурилмага жўнатади ва қабул қилади.

Энди бевосита технология қандай ишлашини ўрганамиз. Wi-Fi тармоғи уланиш нуқтаси ва унга уланувчи қурилмалардан иборат бўлади. Уланиш нуқтаси битта бўлса, қурилмалар исталганча кўп бўлиши мумкин. Фақат бир нарсани унутманг қурилмалар кўпайгани сайин, Интернет тезлиги тушаверади.
Уланиш нуқтаси бу махсус қурилма кўринишида (Роутер) ёки смартфоннинг ўзи ҳам бўлиши мумкин. Уланиш нуқтаси қамров доираси ҳам чегараланган бўлади. Масалан очиқ худудда 50-60 метргача, тўсиқлар бўлган худудда 20-30 метр атрофида. Нуқтадан узоқлашган сари тармоқ тезлиги ҳам пасайиб боради.

Wi-Fi орқали интернетга уланиш усуллари:
- Смартфондаги интернетни бошқа қурилмаларга тарқатиш орқали. Бунинг учун Созламаларда "Мобил hotspot" имкониятидан фойдаланишингиз мумкин. Эътибор беринг смартфон "Кўчма Wi-Fi уланиш нуқтаси" ҳисобланади, яъни исталган жойда интернетни бошқа қурилмаларга тарқатишингиз мумкин.
- Ишхона ёки уйда интернет провайдер хизматидан фойдаланиб Wi-Fi га уланиш.
1. Сизнинг худудингизда қайси интернет провайдери хизмат кўрсатишини аниқланг (масалан Uzonline провайдери республиканинг кўп худудини қамраб олган).
2. Қайси технология орқали интернетга уланишни билиб олинг, ADSL ёки оптик толали (ADSL нисбатан эски технология ва телефон линияси орқали уланади).
3. Провайдерга интернет улашга ариза берганда, Wi-Fi қурилмаси (Роутер) ўрнатмоқчи эканлигингизни билдиринг.
4. Провайдер тавсия қилган Wi-Fi қурилмасини (Роутер) харид қилиб, созлаш жараёнида мутахассисдан Wi-Fi тармоғига қийинроқ пароль (11111111 эмас) ўрнатиб беришни сўранг ва шахсий қурилмангиздан уланиб кўринг.
#маълумот
​Смартфонингизга уланган Wi-Fi тармоғининг паролини қандай билиш мумкин?

Нима учун бу керак бўлиши мумкин?
Масалан, сиз узоқ вақт давомида қандайдир Wi-Fi дан фойдалангансиз. Унга уланганда биринчи марта паролни киритгансиз ва кейинги уланиш паролсиз автоматик бўлади. Ушбу паролни табиий равишда унутдингиз ва энди сизга тўсатдан керак бўлиб қолди.
Эҳтимол, дўстларингиз ушбу тармоққа уланишларини хоҳлайсиз. Улар буни қандай қилишади? Xiaomi смартфонларида (Android 7.1 дан бошлаб), бошқа смартфонларда (Android 9 дан бошлаб) сиз буни озгина ҳийла билан амалга оширишингиз мумкин.

Созламалар - >Wi-Fi га ўтинг ва уланган тармоқ устига босинг. QR коди пайдо бўлади.
Агарда Сиз паролингизни бировга кўрсатмоқчи бўлмасангиз, бошқа смартфонда QR сканери орқали ушбу QR кодни сканерланг ва Wi-Fi тармоғига улаб беринг.

Wi-Fi паролини билиш учун:
Ушбу ойнанинг (QR коди) экран тасвирини олинг (скриншот) ва сканер иловасини очинг. Агарда Сизда сканер иловаси бўлмаса, Google Play дан шу турдаги иловалардан бирини ўрнатинг. (масалан QR Droid Code Scanner)

QR коди скриншотини сканерлаганда Парол пунктидаги ******** (юлдузчалар) устига босинг ва паролингизни билиб олинг.
QR коди скриншотини бевосита Галерея иловасидан сканер иловасига ҳам жўнатиш мумкин.
#маълумот
👍1
​IPS ёки AMOLED қайси дисплей тури смартфонлар учун яхшироқ?

Ушбу мавзудаги бахслар ҳали ҳанузгача смартфон фойдаланувчилари ўртасида ўз жавобини топмаган.
Афсуски мутлақ ғолибни аниқлаш ҳозирча мушкул. Чунки ҳам AMOLED, ҳам IPS ўзларининг афзалликлари, камчиликлари ва хусусиятларига эга.
Бугунги кунда Samsung компанияси смартфонларининг аксариятида AMOLED туридаги экранлар ўрнатилган. Super ва Dynamic AMOLED ҳам AMOLED технологияси асосида яратилган бўлиб, кўпроқ маркетинг мақсадида, ушбу қўшимчалар қўшилган.

Қуйида AMOLED ва IPS экранли смартфонни танлашда сиз билишингиз керак бўлган асосий маълумотларни келтириб ўтамиз:

- Қувват сарфи. AMOLED дисплейнинг ҳар бир пиксели ўзини ёритгани сабабли, AMOLED дисплейлар одатда тежамкор бўлади, бу эса смартфоннинг батарея қувватига сезиларли таъсир қилади. Шу билан бирга, AMOLED дисплейининг энергия сарфи даражаси қора рангдан фойдаланганда анча тежалади, буни айниқса қора темалар ёки "тунги режим" да яққол сезиш мумкин. IPS ҳар доим бир хил қувватни истеъмол қилади.
- Рангни кўрсатиш. AMOLED дисплей IPS га қараганда кенгроқ ранг гаммасини кўрсатишга қодир. Super IPS матрицаси билан таққослаганда, AMOLED дисплейнинг рангли гаммаси 32% катта. Баъзи бир фойдаланувчилар учун бундай ранг схемаси реал кўринмаслиги мумкин, аммо шунинг учун бу устунлик шартли ҳисобланади.
- Жавоб вақти. Дизайни туфайли AMOLED дисплей тасвирнинг ўзгаришига жуда тез жавоб бера олади. Унинг жавоб вақти тахминан 0.01 мс, IPS экрани 1 мс ёки ундан кўпроқ вақт ичида жавоб беради.
- Кўриш бурчаклари. AMOLED дисплей ҳар қандай кўриш бурчагида тенг даражада яхши кўринади. AMOLED вертикал ва горизонтал равишда 180 даража бўлган тўлиқ кўриш бурчакларига эга. IPS да бу хусусият бироз камтарроқ, унинг кўриш бурчаги 178 даражага етади.
- Экран қалинлиги. LED ёритгичи қатлами йўқлиги сабабли AMOLED экран IPS га қараганда сезиларли даражада ингичка.
- Контраст. AMOLED дисплейи юқори контрастни таъминлайди.
- Қора ранг. AMOLED дисплейнинг қора пикселлари умуман ҳеч қандай ёруғлик чиқармайди, бу сизга ҳақиқатан ҳам қора рангни олиш имконини беради ва IPS даги каби қуюқ кулранг эмас.
- Нархи. AMOLED - бу замонавийроқ технология, шунинг учун уни ишлаб чиқариш қиймати IPS га қараганда анча юқори.
- Ишончлилик. AMOLED дисплейининг ўзига хос хусусиятларидан бири, у шикастланишга нисбатан анча сезгир. Бундай экранга озроқ зарар етказилиши, уни бутунлай ўчириб қўйиши ҳам мумкин.

Ушбу мавзуга оид яна қўшимча маълумотларни каналимизда кузатиб боринг.
#маълумот #Amoled #IPS
👍2
​Нима учун AMOLED экранларда соялар пайдо бўлади ва буни қандай олдини олиш мумкин?

Вақт ўтиши билан OLED, AMOLED ва ҳатто Super AMOLED экранларида "соялар" пайдо бўлишни бошлаши мумкин. Агар экранда бир хил пикселлар узоқ вақт давомида ёритилса, улар пасайганда бу яққол кўринишни бошлайди. Одатда виртуал навигация тугмачалари, юқори сатр белгилари ва соат излари сезилади. Асосан, магазин витриналарида ёқиқ ҳолатда намойиш этилган смартфонларнинг дисплейида ушбу муаммо кўпроқ учрайди. Улар деярли кун бўйи ёқилади, ҳафталар ёки ойлар давомида стендларда туради ва ҳар доим матрицада қоладиган бир хил демо рекламани кўрсатади.

Ушбу муаммонинг сабаби нима?

Муаммонинг моҳияти OLED технологиясининг асосий хусусияти. Матрица уч хил рангдаги светодиодлардан (кўк, қизил ва яшил) иборат бўлиб, ҳар хил турдаги диодлар ўз хизмат муддатига эга. Кўк субпикселлар камроқ ёрқин, шунинг учун ранглар мувозанатини сақлаш учун уларга қизил ва яшил субпикселларга қараганда кўпроқ ток йўналтирилади. Шу сабабли, кўк диодларнинг хизмат қилиш муддати пасаяди, вақт ўтиши билан улар хиралашади ва экраннинг ранги қизил ва яшил рангга ўтади.

"Соя" кўк ёки оқ ранг жуда кўп ишлатиладиган жойларда пайдо бўлади. Қора ранг пиксел ёритгичини фаоллаштирмайди, шунинг учун хиралашишга олиб келмайди. Хиралашган пикселлар қорамтир бўлиб, экранда кўринади. Тасвир қанчалик ёруғ бўлса, улар шунчалик яхши кўринади.

Ечими борми?

Ишлаб чиқарувчилар ушбу муаммони етарлича ечимини топа олишмаган. Лекин Samsung компанияси ўз смартфонлари учун, махсус компьютер дастури орқали ушбу муаммони қисман ҳал қилди. Яъни махсус сервис марказлари орқали смартфонингиз экранида падо бўлган "сояни" маълум даражада йўқотишингиз мумкин.

Қандай қилиб "соя" пайдо бўлишинг олдини олиш мумкин?

- Муаамо кўпроқ ёрқин экранда тез содир бўлади, шунинг учун зарурият бўлмаганда ёрқинлик слайдерини максимал даражада қолдирманг.
- Смартфонингизни узоқ вақт давомида статик (бир хил турадиган) тасвир билан қолдирманг.
- Иловалар ва клавиатураларда қора темадан фойдаланинг ёки тизимда "тунги режим" ни фаоллаштиринг.
- Агар сизнинг смартфонингизда темалар ўрнатиш имконияти бўлса, вақти-вақти билан уларни ўзгартиринг.
- Баъзан фон расми (обои) ва асосий экрандаги иконкалар ўрнини ўзгартиринг.

*OLED ва AMOLED дисплейлари аслида битта технология базасида яратилган бўлиб, бир-бирига жуда ўхшаш. AMOLED Samsung компанияси маҳсулоти бўлиб, OLED дисплейининг такомиллашган тури ҳисобланади.
#маълумот #Amoled #OLED
👍2
​Google 2019 йилда Android учун энг яхши илова ва ўйинларлар рўйхатини эълон қилди.

Ғолиблар Google муҳаррирлари томонидан танланди, бироқ фойдаланувчилар томонидан овоз бериш номинацияси ҳам бор эди.

Асосий натижалар:
- Энг яхши илова - Ablo: янги одамлар билан суҳбатлашинг ва дунёни ўрганинг.

Турли маданиятларга тегишли, ҳақиқий одамлар билан мазмунли алоқаларни ўрнатишга имкон берадиган илова. Ўрнатилган таржимон орқали, ўзингизнинг она тилингизда гаплашишга имкон беради, шунингдек видео қўнғироқ хизмати ҳам мавжуд. Бундан ташқари, овозни матнга ўгириш функцияси эга ўрнатилган таржимон ҳам ўрнатилган.

- Энг яхши ўйин - Call of Duty®: mobil

Call of Duty расмий релизи, телефонлар учун махсус мўлжалланган. Афсонавий карталарда сиз турли хил режимларда ўйнашингиз мумкин. Ўйин дўстларингиз билан суҳбатлашиш ва ўйнашга имкон берадиган ижтимоий хусусиятларни ўз ичига олади.

- Энг яхши илова (фойдаланувчилар танлови) - Glitch Video Effects видео муҳаррири.

Видеони бадиий усулда қайта ишлаш имконини беради. Иловада сиз мусиқани жойлаштиришингиз, рамкалашдан фойдаланишингиз ва ишингизни дўстларингизга юборишингиз мумкин. Retro ва VHS режимлари, 3D филтрлар, vaporwave эффектлари ва бошқалар мавжуд.

Қолган энг яхши иловалар билан, қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин. Имкон даражасида, ҳар бил илова ҳақида, кейинги хабарларимизда маълумот беришга ҳаракат қиламиз.
#APK #янгилик
​Огох бўлинг! Интернетдаги "зараркунанда" ва фирибгарлар.

Бу мавзуга тўхталишимизга сабаб, охирги пайтларда ҳар хил сайтлар ва Telegram гурухларда фойдали илова, ўйин ёки китоб кўринишидаги APK (Android тизимида дастурларни ўрнатиш учун ишлатиладиган файл формати) файллар ва улардан зарар кўрганларнинг мурожаатлари бўлди.

Кундалик ҳаётимизда бизни яхши ва бировга зарари тегмайдиган одамлар қуршаб олган бўлиши мумкин. Лекин интернет оламида биз танимаган ва мақсадлари турлича бўлган инсонларни учратиш мумкин.

Ўта ишонувчанлик, қизиқувчанлик ва етарлича маълумотга эга бўлмаслик туфайли, ҳар хил майда фирибгар ва "зараркунандалар" дан жабр чекаётганларнинг сони ортиб бормоқда.

Масалан:
- Бирор бир фойдали ва сиз анчадан бери излаб юрган илованинг (ўйиннинг) "текин" версияни кўриб қоласиз ва шу захотиёқ уни юклаб олиб ўрнатасиз. Кўпчилигимиз, иловани ўрнатиш жараёнида ҳатто эътибор ҳам бермаймиз, оддий обой ёки рингтонлар иловасига "СМС хабарлар жўнатиш" ҳуқуқи нима учун керак экан деб.

Смартфондан бутун маълумотларни ўчириб ташлаш ёки смартфонни тўлиқ бошқариш зарарли иловалари ўрнатилиб, биринчи очилишида "Администратор ҳуқуқини" (Қурилма маъмури) талаб қилади ва шу жойида ҳам иккиланмасдан, бу ҳуқуқни ўз қўлимиз билан ёқиб қўямиз.

"Администратор ҳуқуқи" бу - тизимни тўлиқ бошқариш ҳуқуқи дегани, яъни зарарли илова бу ҳуқуқни қўлга киритгач, тўлиқ маълумотларингизни ўчириб ташлаши, паролингизни ўзгартириб қўйиши, смартфонни қулфлаб қўйиши, ўчириб бўлмайдиган реклама ва иловаларни яратиши мумкин.

Юқоридаги муаммоларга учрамаслик учун, мен ҳар доим расмий манбалардан илова ва ўйинларни юклаб олишни тавсия бераман.
Расмий манба бу энг биринчи ўринда - Google Play ва ҳар бир смартфон ишлаб чиқарувчисининг иловаларни юклаб олиш электрон дўконлари (Samsung Galaxy Store, Huawei AppGalery ва бошқ.).
Норасмий манбалардан пуллик илова ва ўйинларнинг "текин" версияларни ўрнатиб олмоқчи бўлганларга эса. Ушбу Telegram бот (@easyantivirusbot) орқали ҳар бир APK файлларни бирданига бир неча антивирусда текшириб, кейин ўрнатишни ва албатта илованининг тизимдаги ҳуқуқларига эътибор беришларини маслаҳат бераман.

Эслатиб ўтаман смартфон тизимга зарарли файллар бу асосан APK (Android тизимида дастурларни ўрнатиш учун ишлатиладиган файл формати) файллар кўринишида бўлади. Яъни мусиқа (mp3), видео, расм, документ кўринишидаги файллар зарарсиз ҳисобланади.
Эътибор беринг мусиқа ёки китобларни APK файл сифатида кўчириб, смартфонингизга ўрнатманг! Мусиқа асосан mp3, китоблар эса pdf, djvu, epub, mobi, txt, fb2, doc форматида кўчирилади.

Агарда Сиз зарарли иловани смартфонингизга ўрнатиб, уни ўчиришга қийналаётган бўлсангиз, тизимдаги "хавфсиз режим" (Безопасный режим) имкониятидан фойдаланиб, энг охирги ўрнатган иловаларингизни бирма-бир ўчириб чиқинг. Бу усул Сизга ёрдам бермаса, маълумотларингизни компьютерга ёки SD картага сақлаб, тизимни қайта юклаш (маълумотларни тўлиқ ўчириш) имкониятидан фойдаланинг.

Смартфонингизни қулфлаб қўйиб, очиш учун эвазига Paynet орқали тўлов қилиш ёки WebMoney орқали давлатга жарима тўлашни талаб қилаётган илова ва баннерларга ишонманг. Ҳеч қачон давлатга жарима WebMoney тўлов тури орқали амалга оширилмайди. Ҳар хил видео ва фото "ишқибозларига" (афсуски кўпчилиги ёшлар) маслахатим , интернетга - ўз келажагизни ва хоббингизни яратиш учун энг яхши манба сифатида қаранг.

Шу мавзуга оид каналимизда анча олдин ёзилган мақола ва бошқа манбаларда ўзбек тилида ёзилган мақолалар (1, 2) .
Кейинги хабарларимизда фирибгарлар ва уларнинг усуллари ҳақида ёзишга ҳаракат қиламиз.
#маълумот
​Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги огоҳлантиради!

Бугун давр шиддат билан илгарилаб бормоқда. Барча соҳалар жадал ривожланиб, инсоният учун кўплаб қулайликлар яратилмоқда. Айниқса, глобал интернет тармоғи одамларнинг узоғини яқин қилишга хизмат қилаётгани эътиборга молик ҳолат сифатида баҳоланаётир. Аммо, танганинг икки томони бўлгани каби, интернет тармоғи орқали бугун ғаразли ниятларни кўзлаб нотўғри ва нохолис ахборот тарқатилаётгани, турли киберҳужумлар, фирибгарликлар содир этилаётгани ҳам айни ҳақиқатдир.

Сўнгги пайтларда фуқароларимиз томонидан порнографик фото ва видео маҳсулотларни тарғиб қилувчи интернет ресурсларидан фойдаланиш жараёнида бошқа шу каби ресурсларга автоматик тарзда ўтиб кетиш орқали “Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кибержиноятларга қарши кураш бўлимидан билдиришнома” сарлавҳаси остида сизиб чиқувчи ойнада фойдаланувчининг тақиқланган сайтларга киргани сабабли гўёки ИИВ томонидан у 200 000 сўм (айрим ҳолларда 300 000 сўм) миқдорида жаримага тортилгани ва “Webmoney” электрон тўлов тизими орқали давлат ҳисобига тўловни амалга оширилиши лозимлиги, акс ҳолда қурилмада сақланган контактларга фойдаланувчининг порнографик фото ва видео маҳсулотлар жойлаштирилган интернет ресурсларидан фойдалангани ҳақида ҳодиса баёни ҳамда фойдаланувчига жаримани тўлаши талаби билан SMS хабар юборилиши ҳақида маълумот пайдо бўлмоқда. Шу билан бирга, фойдаланувчиларнинг интернет веб браузери блокировка ҳолатига тушиб қолмоқда.

Таъкидлаб ўтилган ҳолатлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

– Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таркибида “Кибержиноятларга қарши кураш бўлими” номи билан фаолият юритувчи бўлим ёки бўлинма мавжуд эмас;

– “Webmoney” тўлов тизимида Ўзбекистон Республикаси ИИВ таркибий ва ҳудудий тузилмалари электрон ҳамёнларига эга эмас.

Шунга мувофиқ, фуқароларимизни интернет тармоғидан фойдаланаётганда бу каби салбий ҳолатларга дуч келмаслиги учун фирибгарларнинг алдовига ишониб қолмасликка чақирамиз.

Бугунги кунда юқорида таъкидлаб ўтилган ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётганлигини маълум қиламиз.

ИИВ Ахборот хизмати

11-12-2019
https://iiv.uz/ru/lists/view/7948
Google Files: телефонингизда жой бўшатиш иловаси.

Android тизими яратувчиси Google компанияси эканлигини ҳисобга олсак, тизимдаги кераксиз ва вақтинчалик файлларни улардан кўра яхшироқ биладиган бўлмаса керак.

Google Files хизматидан фойдаланиб сиз:
✨ илова тавсияларига амал қилган ҳолда, телефонингизда жой бўшатишингиз;
🔍 фойдаланувчиларга қулай интерфейс ёрдамида файлларни тез излаш;
↔️ файлларни Интернетга уланмасдан улашинг;;
☁️ Қурилмангизда жой бўшатиш учун файлларни булутга захираланг.

ТЕЛЕФОНИНГИЗДА БЎШ ЖОЙ ЯРАТИШ
Телефонда бўш жойни яратиш янада осонлашди. Кешни тозалаш ва бир хил файлларни ўчириш, эски расмлар ва суҳбатлардан (чат) расмлар, фойдаланилмаган иловалар ва бошқа кераксиз контент.

ХОТИРА МИҚДОРИНИ ТЕКШИРИШ
Google Files хизмати телефонингизда ва SD картангизда қанча бўш жой қолганини аниқлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, файлларни SD картага осонгина ўтказишингиз ва кераксиз файлларни илованинг ўзида дарҳол ўчиришингиз мумкин.

ТЎЛИҚ НАЗОРАТ
Google Files иловаси сизнинг рухсатингизсиз маълумотларни ўчирмайди: фақат қайси файлларни ўчириш ёки қолдиришни ўзингиз ҳал қиласиз.

ҚУРИЛМА ТЕЗ ИШЛАШИНИ ТАЪМИНЛАШ
Google Files мунтазам равишда сизга фойдаланилмаган файллар ва кераксиз маълумотлар ҳақида билдиришномаларни юборади. Уларни ўчириш орқали сиз қурилманинг тезроқ ишлашини таъминлайсиз.

ТАВСИЯЛАР
Google Files телефонингиз хотирасини бўшатиш учун қайси файлларни ўчириш мумкинлигини айтади. Иловадан қанчалик кўп фойдалансангиз, тавсиялар шунчалик аниқ бўлади.

ФАЙЛЛАРНИ ТЕЗ ҚИДИРИШ
Google Files файлларни тартибга солиш учун папкалар ўрнига филтрлардан фойдаланади, шу сабабли телефонингиздаги расмлар, видеолар ва ҳужжатларни қидиришни осонлаштиради.

ФАЙЛЛАРНИ БОШҚАРИШ
Файлларни номлари ёки филтрлари ва тоифалари бўйича қидириб топинг. Ҳар қандай файлларни кўриш, саралаш, ўчириш, кўчириш ва юбориш. Ўтган ҳафта юклаган барча GIF расмларни ёки худди шу видеони топиш учун бир неча марта босиш кифоя қилади.

ФАЙЛЛАРНИ OFFLINE ЮБОРИШ
Дўстингиз ҳам Google Files фойдаланса ва сизнинг ёнингизда бўлса, сиз қурилмаларингизни бир-бирингизга улашингиз ва файлларни ёки ҳатто иловаларни офлайн ҳолда улашишингиз мумкин. Маълумот узатиш тезлиги - 480 Мбит / с гача..

МАЪЛУМОТЛАРНИ ШИФРЛАШ
WPA2 шифрлаш технологияси туфайли Google Files орқали офлайн режимда ўтказилган файллар хавфсиз ҳимояланган. Бундан ташқари, Google Files иловаси Bluetooth ёрдамида Wi-Fi тармоғини яратиб, сонияларда ҳам катта файлларни қабул қилиш ва жўнатиш имконини беради.

ФАЙЛЛАРНИ БУЛУТГА НУСХАЛАШ
Муҳим файлларни йўқотмаслик учун уларни Google Drive ёки бошқа булут хизматларига ўтказишингиз мумкин.

ФАЙЛЛАРНИ SD КАРТАГА НУСХАЛАШ
Файлларни ёки видеоларни SD картага ўтказишингиз мумкин.

ХОТИРАДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ
Google Files иловаси фақат 10МБ ҳажмга эга ва қурилманинг ишлашини пасайтирадиган кераксиз хусусиятлар ёки фон жараёнлари мавжуд эмас.

Иловани юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.google.android.apps.nbu.files
#APK
​Каналимизда қўшимча мавзу!

Кўпчилигимиз фойдаланаётган смартфонимизнинг афзалликлари ва камчиликларини биламиз.
Танишимиз ёки дўстимизга айнан шу смартфонни харид қилишини ёки қилмаслигини сабабларини тушунтиришга ҳаракат қиламиз.

Каналимиз боти орқали менга юборилаётган ёки Гуруҳимизда ҳам кўп учрайдиган саволлардан бири:
Қайси смартфонни харид қилишни маслахат берасиз?
Ёки
Маълум бир моделдаги смартфоннинг бошқасидан устунлиги ва камчиликлари нимада?

Рус тилидаги сайтларда (масалан https://market.yandex.ru/), ҳар бир қурилма (маҳсулот) учун фойдаланувчиларнинг шарҳлари (отзывы) мавжуд. Маҳсулот харид қилишдан олдин, бошқа оддий фойдаланувчиларнинг шарҳларини ўқиб чиқиш жуда мухим ва бунга ўзим ҳар доим амал қиламан.

Интернет сахифалари ва ижтимоий тармоқларда ўзбек тилида ёзилган, смартфон фойдаланувчиларининг шарҳларни деярли учратмадим. Шунинг учун ўз билганларингизни (смартфонларингизнинг афзалликлари ва камчиликларини) менга жўнатинг ва бошқа фойдаланувчиларга ҳам танловда ёрдамлашинг!

Маълумотлар базаси кўпайгандан сўнг, алохида Telegram бот яратиб, ҳар бир смартфон модели ҳақида бирданига кўпчиликнинг шархини ўқиб чиқиш имкониятини яратамиз.

Янги танланган мавзуда айнан https://t.me/gsmgurus_FAQ канали фойдаланувчилари томонидан @YordamGSMGURUSBot орқали менга жўнатилган смартфонлар ҳақидаги шарҳлар ёзиб борилади.

Биринчи бўлиб ўзим маълум бир смартфон ҳақида шаблон кўринишида маълумот бераман.

Маълумотлар #смартфоншарҳи хештеги орқали бериб борилади.