Ёшингиз нечида?
Қайси ёшдаги аудитория учун кўпроқ мавзулар танлашимиз кераклигини билиш биз учун муҳим.

Anonymous Poll
26%
19 ёшгача
57%
20 - 29
13%
30 - 39
4%
40-49
1%
50 ёшдан катта
Android тизимида ўчирилган файллар савати (корзина) борми?
Компьютерда Windows операцион тизими фойдаланувчилари, ўчирилган файллар (расм, видео, мусиқа ва бошқалар) хотирадан тўлиқ ўчмасдан "Корзина" га тушишини яхши билишади. Шу сабаб кўпчилик смартфонлардаги Android тизимида ҳам "Корзина" бор бўлса керак деб ўйлашади.
Афсуски Android тизимида компьютердаги сингари "Корзина" функцияси йўқ ва ўчирилган файллар хотирадан тўлиқ ўчирилади. (Ўчирилган расмларни тиклаш иловаси каналимизда мавжуд).
Samsung Galaxy смартфонлари тизим Android 9 (Pie)га янгиланиши билан "Галерея" иловаси созламаларида "Корзина" функциясини ёқиш имконияти қўшилди.
Huawei смартфонлари "Галерея" иловасида "Корзина" функцияси илгаридан мавжуд ва ҳар доим ёқилган ҳолатда бўлади. "Яқинда ўчирилган" (Недавно удаленные) номли папка "Корзина" вазифасини бажаради.
Xiaomi смартфонлари "Галерея" иловасида "Корзина" функцияси мавжуд, лекин Mi хисоби (аккаунт) яратишга боғлаб қўйилган ва ўчирилган файллар смартфон хотирасида эмас, балким компания серверларида сақланади.
Умумий смартфонлардаги "Корзина" функцияси фақат "Галерея" иловаси доирасида амал қилади. Яъни расм, видео файллар фақат "Галерея" иловасидан ўчирилган бўлса, "Корзина" га тушади ва маълум муддат (одатта 30 кун) сақланиб, кейин автоматик ўчирилади.
Галерея иловасидан бошқа иловалар орқали ўчирилган фото ва видеолар "Корзина" га тушмайди. Масалан файл менеджери, файлларни тозалаш иловалари, компьютер орқали ўчирилган расм ва видеолар смартфон хотирасидан тўлиқ ўчирилади.
Галерея иловасида "Корзина" функцияси бўлмаган смартфон эгалари учун Google Фото иловасини ўрнатишни маслаҳат берамиз, чунки ушбу иловада "Корзина" функцияси мавжуд. (Қўшимча имконияталари ҳақида кейинги хабарларимизда тўлиқроқ маълумот берамиз.)
Фақат фото ва видео файллар эмас, балким ҳар хил турдаги файллар (масалан Word, Excel) учун корзина функцияси керак бўлса Корзина Dumpster иловасини тавсия қиламиз.
#маълумот

Сизда бугун (19.01.2020), UzMobile алоқа оператори интернет хизматида* муаммолар кузатилдими?
*Маълум бир интернет саҳифа ва хизматлардан фойдаланишнинг имкони бўлмади. Бошқа алоқа операторлари интернет хизматида эса бу муаммо кузатилмади.

Final Results
36%
Ҳа
18%
Йўқ
46%
Мен бошқа алоқа оператори абонентиман
Смартфонга қарамликни енгишга ёрдам берадиган иловалар.
Бир қатор Android смартфонларда қурилмадан фойдаланиш бўйича статистикани тўплайдиган ва сиз нимага энг кўп вақт сарфлаётганингизни тушунишга ёрдам берувчи "Рақамли баланс" (Цифровой баланс) функцияси ўрнатилган.
Бугунги хабаримизда ушбу имкониятни, бундай фойдали воситага эга бўлмаган барча смартфонлар ўрнатиш мумкин бўлган иловалар ҳақида маълумот берамиз. Ушбу турдаги иловалар 2019-йилнинг энг яхши иловалар рўйхатида ҳам бор.
Digitox: сизнинг рақамли одатларингизни тушунишга ва танланган иловалар учун фойдаланиш чекловларини яратишга ёрдам беради. (https://play.google.com/store/apps/details?id=phosphorus.app.usage.screen.time)
Асосий хусусиятлари:
• Рақамли одатларингизни кунлик кўриш;
• Турли хил иловалардан қанчалик тез-тез фойдаланасиз;
• Иловалардан куннинг қайси вақтида фойдаланасиз;
• Телефонингизни ҳар куни қанча ишлатасиз;
• Асосан қайси тоифадаги иловалардан фойдаланасиз;
• Бугун, кеча ва охирги 7 кун учун рақамли фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботлар;
• Иловадан ҳар куни фойдаланиш, ортиқча фойдаланиш ҳақида эслатма;
• Тармоқ статистикасининг умумий кўриниши;
• Фойдаланиш осон, батарея қувватини кам сарфлайди.
ActionDash: Instagram га қанча вақт сарфлаётганингизни билмоқчимисиз? Сизга нечта WhatsApp билдиришномалари келади? Қурилма ишлаши вақти тафсилотлари? ActionDash сизга ушбу барча маълумотларни ва яна қўшимча имкониятларни таклиф этади. (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.actiondash.playstore)
Асосий хусусиятлари:
• Focus (диққатни жамлаш) режими сизни безовта қиладиган иловаларни блокировка қилишга имкон беради;
• Иловадан фойдаланиш учун кунлик чегараларни белгиланг;
• Чексиз фойдаланиш тарихи;
• Турли хил темалар, шу жумладан ва қора AMOLED;
• Кундалик фойдаланиш хабарномаси;
• Қурилманинг очилиши ва сессия давомийлигининг батафсил статистикаси;
• Эрталаб соат учда "куннинг бошланишини" белгиланг (кеч ухлайдиганлар учун қулай).
#APK

Агарда сизнинг смартфонингизда ушбу иловалардан бирортаси ўрнатилган бўлса, имкон борича тезроқ уларни ўчирганингиз маъқул.
Bitdefender Google Play да 17 та янги реклама иловаларини аниқлади.
Фойдаланувчи қурилмасига ўрнатилгандан сўнг, ушбу иловалар ўзларининг мавжудлигини яшириб, доимий равишда агрессив рекламаларни кўрсатишни бошлайди. Гарчи улар вирус бўлмаса ҳам, улар қўллаётган усул Google Play га кириш ва Google нинг тасдиқлаш тизимини алдаб ўтиши зарарли иловаларга хос.
Баъзи зарарли иловалар фойдаланувчи маълумотларига ҳужум қилиш ва ўғирлаш учун мўлжалланган. Бошқалари (Bitdefender айнан шу кабиларини топган) тизимда рекламаларни кўрсатади. Аниқланган 17 та иловаларнинг барчаси Google Play дан 550 минг мартадан ортиқ юклаб олинган бўлиб, бу уларни жуда кенг тарқалганлигини билдиради.
Ўз-ўзидан, улар фойдаланувчи учун хавф туғдирмайди, лекин сизга қурилмадан қулай фойдаланишингизга имкон бермайди. Масалан тизимда қайта-қайта кўрсатилган реклама натижасида батарея қуввати кўп сарфланиб, интернет трафик ҳам камайиб бораверади.
Ўрнатилишидан тўрт соат ўтгач, илова реклама баннерларини ўзбошимчалик билан, ҳатто бошқа иловаларни ишга туширишда ҳам кўрсата бошлайди. Бир неча кундан сўнг улар одатда иконкаларини иловалар панелида яширишади, бу уларни ўчиришни қийинлаштиради - айниқса тажрибасиз фойдаланувчилар учун.
Google аллақачон Google Play дан рўйхатдаги иловаларни ўчириб ташлаган, аммо Bitdefender ҳар бир фойдаланувчи ўз қурилмасига ўрнатилган иловалар билан солиштириш ва зарур чораларни кўриши учун, тўлиқ рўйхатини тақдим қилган.
• Car Racing 2019 - Racing 3D Game.
• 4K Wallpaper (Background 4K Full HD) - Ames Co.Ltd.
• Backgrounds 4K HD - wixi.
• QR Code Reader & Barcode Scanner Pro - Ames Co.Ltd.
• File Manager Pro - Ames Co. Ltd.
• VMOWO City: vmowo Speed Racing 3D.
• Redads Barcode Scanner.
• Screen Stream Mirroring - Amanote.
• QR Code – Scan & Read a Barcode - Mob Net.
• Period Tracker – Cycle Ovulation Women’s - Ames Co. Ltd.
• QR & Barcode Scan Reader - amazi.
• 4K wallpapers, HD Backgrounds - amazi.
• Transfer Data Smart - Amanote.
• Explorer File Manager - amazi.
• Today Weather Radar - Amanote.
• Mobnet.io: Big Fish Frenzy - Mob Net.
• Clock LED - Maint.
Ушбу мавзуда ёзилган маъқоламдаги маълумотлар ҳам, шу турдаги рекламалардан ҳимояланишга ёрдам беради.
https://telegra.ph/Android-tizimida-virus-va-reklamalardan-himoyalanish-06-05
#реклама

👍1
Wi-Fi батарея қувватини кўп сарфлаганда нима қилиш керак ёки иловалар жойлашув манзилингизни қандай аниқлайди?
Созламалар ➔ Созламалар учун қидирув (қидирув панели) ➔ "qidirish" ("поиск" тизим рус тилида бўлса) сўзини киритинг ➔ Wi-Fi тармоғи текширилмоқда ➔ ўчиринг.
Шу билан бирга "Bluetooth қидириш"ни ўчиринг. (Одатда бу иккали созлама ҳам ёқилган.)
Изоҳ: Ушбу созламалар, Сиз Wi-Fi тармоғидан фойдаланмасангиз ҳам айрим илова ва хизматларга жойлашув манзилингизни аниқлаш учун "исталган вақтда" Wi-Fi ва Bluetooth ни ёқишга имкон беради.
Жойлашув манзилингизни қўшимча аниқлаш, GPS навигация ва хариталардан фойдаланганда ёрдам бериши мумкин. Бошқа ҳолатларда эса, турган манзилингизга қараб ҳар хил хизмат ва рекламалар кўрсатиш учун ҳам қўлланилади.

Норасмий (кастом) прошивка нима ва унинг хусусиятлари.
Каналимизда кўп марталаб норасмий прошивкалар (тизим) ҳақида эслаб ўтганмиз, лекин ушбу турдаги прошивкалар ҳақида маълумот бермаган эканмиз.
Бугун норасмий прошивка нима, унинг афзаллик ва камчиликлари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Смартфон ишлаб чиқарувчиси томонидан қурилмага ўрнатилган тизим "расмий ёки сток прошивка" деб номланади.
Бир ёки бир нечта фойдаланувчилар томонидан ўзгартиришлар киритилган тизим "норасмий ёки кастом прошивка деб номланади. Маълумот учун: Xiaomi компаниясининг биринчи маҳсулоти ҳам Android смартфонлар учун норасмий прошивкалар бўлган.
Норасмий прошивка нима учун керак?
Қисқача жавоби: Тизим ташқи кўринишини ўзгартириш ва имкониятларини кенгайтириш, смартфонни ўзингизга мослаштириш, ишлаб чиқарувчи томонидан тизим янгиланиши тўхтатиб қўйилганда мустақил янгилаш ва ҳоказолар.
Норасмий прошивка афзалликлари:
- Аввало, бу расмий прошивкада мавжуд бўлмаган қўшимча имкониятлар. Масалан:
• Маълум бир давлат учун чиқарилган смартфонларни Global тизимига ўгириш ва қўшимча тиллар қўшиш;
• Смартфонни ўчириб ёққандан сўнг асосий паролни сўрамасдан, бармоқ изи (отпечатка) ёки Юз билан очиш (распознавание лица) ёрдамида экран блокини очиш;
• Google Camera (GCam) иловаси ишлаши учун керак бўладиган файлларнинг мавжудлиги, "вспышка" батарея қуввати кам бўлганда ҳам ишлаши;
• Қўнғироқларда овозни ёзиб олиш имконияти (Samsung Galaxy смартфонлари учун);
• Интернет тезлиги ва трафик сарфини ҳолат сатрида кўрсатилиши (Samsung Galaxy смартфонлари учун);
• Қўшимча овоз эквалайзерлари ёки кучайтиргичлар (Stereo Dual speaker);
• Смартфон ишлаб чиқарувчиси томонидан ўрнатилган ва хотирани банд қилиб турган "кераксиз" иловаларнинг бўлмаслиги. (Bixby, Play Музыка ва Фильмы);
• Баъзи ҳолатларда тизимнинг нисбатан тезроқ ишлаши ва батарея қуввати кўпроққа етиши;
• Root ҳуқуқининг мавжудлиги.
Норасмий прошивка камчиликлари:
• Тизим (Android) янги версияларини автомат тарзда янгилай олмайсиз;
• Смартфонингизга берилган 1 йиллик кафолат (Гарантия) ҳуқуқидан махрум бўласиз;
• Прошивкани тажрибаси бўлмаган киши нотўғри ўрнатганда, смартфонингиз ишламай қолишига сабаб бўлиши мумкин (мутахассис ёрдамида муаммони хал қилса бўлади);
• Синалмаган норасмий прошивка турли хил хатоликлар билан ишлаши мумкин.

Android учун Telegram 5.14 версиясига янгиланди.
Нима янгиликлар:
-Сўровномаларнинг учта янги тури: оммавий, кўп жавобли ва викториналар.
• Оммавий сўровлар: ким қайси вариант учун овоз берганини, ҳамма кўриши мумкин.
• Бир нечта жавобли сўровлар: битта жавоб вариантининг ўрнига сиз бир нечтасини танлашингиз мумкин.
• Викториналар: ушбу сўровларда сиз тўғри вариантни белгилашингиз мумкин.
• Учала сўровномани ҳам бирлаштириш мумкин.
Шунингдек:
- Файлни серверга юклаш ва юклаб олиш жараёни тўғрисида аниқ маълумотни акс эттирадиган кўрсаткич.
#Telegram #Телеграм

Интернетга уланиш тезлиги 10 Мбит/с бўлса, 2 Гб ҳажмдаги филмни юклаб олиш учун қанча вақт сарфланади?
Telegram янги версиясидаги "Викториналар: ушбу сўровларда сиз тўғри вариантни белгилашингиз мумкин" имкониятини текшириш сўровномаси.

Anonymous Quiz
31%
16 минут, 56 секунд
24%
20 минут, 35 секунд
13%
23 минут, 28 секунд
11%
27 минут, 58 секунд
8%
30 минут, 11 секунд
13%
34 минут, 45 секунд
".thumbnails" папкаси нима ва уни тозалаш мумкинми?
Ҳар бир замонавий Android қурилмада кўплаб папкалар ва файллар мавжуд, уларнинг кўпчилиги тизимни ишлатиш жараёнида автоматик тарзда яратилади. Шулардан бири файлларни вақтинча сақлаш учун мўлжалланган ".thumbnails" папкаси.
".thumbnails" папкасининг асосий ва ягона вазифаси смартфонда мавжуд бўлган ҳар бир расмнинг кичик ҳажмдаги копиясини сақлашдир. Айнан ушбу папка туфайли расмларнинг галереяда очилиши ва кўриш тезлашади. Яъни ушбу папка Галерея учун кеш вазифасини бажариб беради.
".thumbnails" асосан қурилма ички ва ташқи хотирасидаги (Sd карта) DCIM папкасининг ичида яширин тарзда жойлашган бўлади. Ушбу папкага смартфонингизда ўрнатилган Файл менеджери ёки бошқа файл менеджерлари (масалан ASTRO File Manager) орқали киришингиз мумкин, фақат илова созламаларида яширин файлларни кўрсатиш (показывать скрытые файлы) пунктини ёқиб қўйинг.
Папкадаги файллар ичида смартфонингизда мавжуд ёки айрим ўчирилган расмларнинг нусхалари ва каттароқ ҳажмдаги тизим томонидан яратилган кеш файллари жойлашган. Хохласангиз кераксиз файлларни ўчиришингиз ёки бошқа папкага кўчиришингиз мумкин. Лекин хотирани бўшатиш мақсадида тез-тез барча файлларни ўчириш бефойда, чунки тизим ушбу папка ва файлларни яна қайта яратади.
Умуман тизимдаги деярли барча яширин файллар ва папкаларнинг ўз вазифаси бор ва уларни кераксиз деб ўчириб туришнинг фойдаси йўқ.

Хотира (microSD) карталаридаги учраб турадиган муаммолар ва "LOST.DIR" папкаси нима?
microSD картаси фойдаланувчиларида учраб турадиган турадиган муаммолар сирасига:
- Файл ва папкаларнинг ўз-ўзидан йўқолиб қолиши;
- Расм, видео ва мусиқаларнинг "ярим чала" ўқитилиши;
- Смартфоннинг қотиб ишлаши, ўчиб қолиши, батарея қувватининг тез сарфланиши;
- microSD картасининг "формат" сўраб қолиши ва тез-тез узилиб кетиши;
- "LOST.DIR" папкасининг тушунарсиз файллар билан тўлиб кетиши
ва ҳоказолар киради.
Юқоридаги муаммоларнинг асосий сабаблари "қалбаки" ва "умри тугаган" microSD карталаридан фойдаланиш.
"Қалбаки" хотира картаси Samsung, SanDisk, Toshiba, Transcend ва ҳоказо номлар билан учраши мумкин, лекин ишлаб чиқарувчи номи ёзилмаган "microSD" ёзувининг ўзи кўрсатилганлари ҳам мавжуд. Одатда ёзувлардаги ранглар ҳам тиниқ эмас ва тезда ўчиб кетади.
Хотирани тўлдириш учун кўпроқ маълумот ёзилганда, маълум миқдордан сўнг ёзиш тезлиги камайиб, хатоликлар кўрсатиши мумкин. Сабаби хотиранинг ҳақиқий ҳажми дастурий қисми ўзгартирилган бўлади. Масалан 8 Гб ҳажмдаги хотирани 32 Гб кўрсатиш мумкин. Шунинг учун янги microSD картасини харид қилганда, имкон борича биринчи ўринда муҳим бўлмаган маълумотларни кўпроқ ҳажмда ёзиб текшириб кўринг.
"Умри тугаган" microSD карталар асосан йиллар давомида мунтазам фойдаланилган ва манбаси (ресурс) тугаб бораётганлари ҳисобланади.
Умуман деярли ҳар бир хотира турида ёзиш ва ўқиш цикли чегараланган бўлади ва йиллар давомида автомобил видеорегистраторида қўлланилган microSD картани смартфонингизга ўрнатмасликни маслаҳат берардим.
microSD картадаги "LOST.DIR" папкасини текшириб туриш ҳам, муаммоларни аниқлашга ёрдам беради.
LOST.DIR папкаси бу - хотира картаси смартфонга ўрнатилганда, автоматик равишда яратилган Android тизим папкаси. Lost "йўқотилган" деб таржима қилинади ва DIR "папка" деган маънони англатади ёки аксинча "каталог" нинг қисқартмаси.
Одатда ушбу папка бўш бўлади, лекин ташқи хотирадан мунтазам фойдаланиш жараёнида саноқли ва тушунарсиз файллар пайдо бўлишни бошлаши мумкин.
Ҳажми кичик (Кб, Мб) ва сони 5-10 та бўлган файлларнинг ушбу папкада бўлиши табиий деб қараш мумкин. Лекин файлларнинг сони ва ҳажми ошиб борса, демак хотира картасида муаммо бор ва имкон борича зарур маълумотларни бошқа жойга кўчириб олганингиз маъқул.

Смартфондаги гироскоп: бу нима ва нима учун керак?
Замонавий смартфонлар кўп датчикларга эга ва улвр турли вазифаларни бажариши мумкин. Ушбу датчиклардан бири гироскоп деб номланади - сирли, аммо жуда фойдали восита. У деярли ҳамма жойда ишлатилиши мумкин ва агар сиз баъзи иловаларни тўғри созласангиз, унда гироскоп туфайли сиз смартфонингиз билан тезроқ ва қулайроқ ишлашингиз мумкин.
Смартфонда гироскоп - бу қурилманинг фазодаги ҳолатини ўлчаш учун мўлжалланган датчик. Ушбу қурилма одамга смартфоннинг эгилиш бурчаги ва ҳаракат тезлигини, яъни унинг ҳолатини ўлчашга ёрдам беради. Гироскоп туфайли смартфоннинг ер юзасига нисбатан қандай ҳаракатланишини аниқлаб, ушбу маълумотларни ўз мақсадларингизга қўллашингиз мумкин.
Гироскоп нима учун керак?
У иловаларда, ўйинларда ва ҳатто тизимнинг ўзида ҳам ишлатилади. Смартфонингиз ушбу датчикни қандай ишлатишини бир неча мисоллари:
- Баъзи иловаларда сиз смартфонингизни айлантириш ёки уни силкитиб, функцияни фаоллаштиришингиз мумкин. Мисол учун, калкуляторда смартфонни 90 даражага айлантирсангиз, қўшимча меню очилади.
- Смартфонингизни бирор юзага қўйганингизда қулфлаш ва очиш имконини берувчи иловалар мавжуд. Яъни, датчик сиз қурилмани қўйганингизни аниқлайди ва у ҳаракат қилмайди - бу ҳолда у қулфланади. Гироскоп смартфоннинг қўлга олиб, кўтарилганлигини аниқлагач, экран қулфдан чиқарилади.
- Тизимда экранни қай тарзда айлантиришингизга қараб чиройли ҳаракатланадиган жонли фон расмлари мавжуд. Бу ҳам айнан шу датчикнинг иши - бу сиз смартфонни қаерга ўгириб олганингизни аниқлайди ва жонли фон расми учун буйруқ беради.
- Видеони 360 даражада кўриш учун сиз гироскопдан фойдаланишингиз мумкин, шунчаки экранни керакли йўналишга айлантиринг ва сизга ушбу йўналишдаги видеонинг қисми кўрсатилади.
- Гироскоп навигация тизимига ёрдам беради.
- Ўйинларда, айниқса пойга пайтида, чап ёки ўнг бурилишларни бошқаришингиз мумкин. Гироскоп туфайли сиз пойга пайтида смартфондан автомобил рули сифатида фойдаланишингиз мумкин.

Смартфонлардаги датчиклар: улар нима ва нима учун керак?
Кечаги хабаримизда гироскоп датчики ҳақида маълумот бериб ўтгандик. Бугун смартфонимиздаги бошқа асосий датчиклар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтамиз.
Яқинлик датчики (Датчик приближения, proximity sensor). Номидан кўриниб турибдики, бу унинг олдидаги бирор нарсанинг мавжудлигини аниқлашга ёрдам берадиган датчик. Энг оддий мисол - смартфон қулоғингизга тутилганда экранни ўчиради. Шунингдек, яқинлик датчики смартфон сумкада ёки чўнтакда бўлганида экран ўз-ўзидан ёқилиб қолишини олдини олади.
Ёруғлик датчики (Датчик освещения). Бундай датчик экраннинг ёрқинлигини автоматик равишда ўрнатишга ёрдам беради. Замонавий ёруғлик датчики одатда смартфоннинг AI (сунъий ақл) технологияси билан биргаликда ишлайди. Масалан, агар датчик маълум бир ёрқинликни ўрнатган бўлса ва сиз уни қўлда тузатган бўлсангиз, смартфон буни эътиборга олади ва кейинги сафар экранни ўзи ёрқинроқ қилади.
Холл датчики (Датчик Холла) - бу смартфондаги энг сирли датчиклардандир, чунки кўпчилик бу нима учун кераклигини билишмайди. Холл эффекти деб номланган датчик магнит майдонни аниқлайди ва унинг интенсивлигини ўлчайди.
Одатда қўшимча аксессуарлар учун Холл датчики керак бўлади. Масалан, магнит чехолни очганизда смартфонингиз экрани активлашади ёки ёпганизда соат (заставка) пайдо бўлади. Айтганча, ушбу функцияда яқинлик датчики Холл датчики ўрнини босиши мумкин.
Барометр - одатда бундай датчик билан фақат флагманлар мақтана олади. Барометр GPS га кўмаклашади ва баландликни аниқлашга ёрдам беради. Бундай датчикнинг мавжудлиги фойдалидир, чунки биноларнинг схемаси Google Maps да пайдо бўлишни бошлаган ва барометр сизнинг қайси қаватда эканлигингизни аниқлайди. Барометр жисмоний фаолиятни аниқлайдиган иловаларда ҳам қўлланилади. Масалан: неча қаватдан ўтганингизни аниқлаш учун.

Қўнғироқ қилиш (телефон) иловалари
Смартфонимиздаги ўрнатилган қўнғироқни амалга ошириш иловасининг имкониятлари ва муаммолари баъзида қўшимча шу турдаги иловаларни излашимизга сабаб бўлади.
Масалан: Xiaomi янги смартфонларида кўпчилик ўрганиб қолган MIUI қўнғироқ қилиш иловасининг ўрнига, Google томонидан тақдим этилгани ўрнатилгани.
Контактларни излашда (T9*), рақам теришдаги ноқулайликлар, қўнғироқлар тарихи рўйхатининг чегараланганлиги, овоз ёзиб олиш имкониятининг йўқлиги каби муаммоларнинг ечими сифатида қўшимча иловаларни келтириб ўтамиз.
Google Phone / Телефон - қўнғироқ филтри, GOOGLE DUO видеоқўнғироқлар, спамдан ҳимоя қилиш ва АОН, визуал овозли почта, кичрайтирилган қўнғироқ ойнаси ва бошқа имкониятлар. Энг асосийси илованинг янги версияларида қўнғироқларда овозни ёзиб олиш имконияти қўшилиши режалаштирилган.
True Phone Телефон Контакты:
- Қўнғироқ тарихи ва контактлар орасида Т9* ёрдамида тезкор қидирув
- Қўнғироқлар тарихини гуруҳлаш
- Оддий ва ишлатиш учун қулай интерфейс
- Замонавий ва осон созланадиган дизайн
- Турли мавзуларни (тема) қўллаб-қувватлаш
AGContacts - Қўнғироқ ва Контактлар менежери. Тўлиқ созланадиган фойдаланувчи интерфейсига эга, 6000 га яқин созламалар орқали иловани ўзингизга мослаштириб олишингиз мумкин.
*T9 - Ушбу киритиш тизими сиз киритмоқчи бўлган сўзни олдиндан билиш учун яратилган. Тизим маълум бир фойдаланувчига мослашади ва у ёзишмаларда кўп ишлатадиган сўзларни таклиф қилади. Натижада сиз ёзишга камроқ вақт сарфлайсиз.

Компютерда ишловчилар яхши билишади, бир неча вазифаларни бирданига бажариш қулайлигини. Яъни кўплаб хизматлар ва дастурлар мунтазам равишда ишга туширилади ва улар орасида ўтиш бир зумда амалга оширилади.
Смартфонларда ҳамма нарса бошқача. Экран ўлчамлари йил сайин ўсиб бораётган бўлсада, биз одатда қурилмада битта иловадан фойдаланамиз ва кейин кейингисига ўтамиз. Аммо бу чекловни енгиб ўтишга имкон берадиган бир нечта усуллар мавжуд. Шулардан бири ҳақида яқиндагина каналимизда "Тасвир устида тасвир" режими ҳақида маълумот берган эдик. Бугун эса:
Экранни иккига бўлиш:
Масалан, Telegram да бир вақтнинг ўзида мулоқот қилиш ва бирор мақолани ўқиш ёки видео томоша қилиш керак бўлганда жуда қулайдир. Экраннинг бир қисмида мақола, бошқасида эса илова бўлади. Бунинг ёрдамида матнни нусхалаш ёки таҳрирлаш орқали ҳужжатлар билан ишлаш анча осонлашади.
Экранни иккига бўлишни фаоллаштириш жуда оддий.
Асосий ва иккинчи иловани ишга туширинг ва навигация панелида (Орқага, Бош экран, Энг сўнгги иловалар тугмалари) "Энг сўнгги иловалар" тугмасини танланг, сўнгра бўлинган экраннинг юқори қисмида кўрсатмоқчи бўлган иловани босиб ушлаб туринг. Пайдо бўлган қўшимча менюдан, экранни иккига бўлиш белгисини танланг ва иккинчи иловани ҳам белгиланг.
Иловалар ўртасидаги ажратгични суриш орқали, қайси иловага экранда кўпроқ жой ажратишни танлашингиз мумкин. Агарда ажратгични юқорига ёки пастга тортсангиз экранни иккига бўлиш режимидан чиқасиз.

Нима учун смартфон батареяси тезда тугайди?
Ушбу саволни тез-тез гуруҳимизда бериб туришади, каналда бу ҳақида айрим маълумотлар мавжуд бўлса ҳам (1, 2, 3, 4, 5), ушбу мавзуга яна бир марта тўхталишга қарор қилдик.
Смартфон ёки планшет батарея қувватида қанча вақт ишлаши керак? саволига каналимизда 3300 мАч аккумулятор хажмига эга бўлган смартфоннинг тахминий статистикасини кўрсатиб ўтган эдик.
Батарея сарфланиши муддати нафақат унинг хажмига, балки бир қанча омилларга боғлиқ.
Масалан:
1. Фойдаланиш жараёни ва нима вазифалар бажарилаётгани.
Ҳаммаси оддий: смартфонни жуда кўп ишлатсангиз - батарея қуввати тезроқ тугайди. Аммо ишлаш вақти, смартфонда бажарилаётган вазифаларга ҳам боғлиқ.
Мобил Интернетдан домий фойдаланиш, филмлар кўриш ёки яхши графикали ўйинлар ўйнаш туфайли батарея қуввати - бир неча (2-5 соат) ичида тугаши мумкин.
Айтайлик мусиқа тинглаш, китоблар ўқиш, СМС ёки суҳбатларда батарея камроқ сарфланади.
2. Ўрнатилган иловаларнинг сони ва сифати
Смартфонингизда ўрнатилган иловалар қанча кўп бўлса, батареянгиз шунча тез сарфланади. Сифат ҳам кучли таъсир кўрсатади: ёмон ишлаб чиқарилган иловалар доимий равишда процессорни банд қилади ва қурилманинг "ухлаш режимига" ўтишига халақит беради.
3. Операцион тизимдаги хатолар
Ишлаб чиқарувчи томонидан тизимни янгилашдаги хатолар. Янги тизимнинг смартфонда ўрнатилган иловалар билан мос келмаслиги ва ҳоказолар. Хатолар қанча кўп бўлса, батарея шунча тез сарфланади.
4. Батарея ҳолати
Вақт ўтиши билан батарея манбаси (ресурси) камайиб боради. Батареянинг "ёши" қанчалик катта бўлса, унинг заряд ушлаши камроқ бўлади. Тахминан 500 цикллик зарядлаш жараёнидан сўнг ресурс камайиши бошланиши мумкин.
5. Мобил алоқа сигнали
Тармоқ сигнали қанчалик ёмон бўлса, батарея тезроқ сарфланади. Бунинг сабаби, қурилма узатгичи (радиоблок) тармоққа уланишни амалга ошириш учун юқори зўриқиш билан ишлашга мажбур. Шу сабабли алоқа зарур бўлмаган вақтда (тунда), самолёт (парвоз) режимини ёқиб қўйиш яхши натижа бериши мумкин.
Хулоса
"Менинг смартфоним бир неча соат ичида заряди тугаб қолади, бу нормал ҳолатми?" саволига аниқ жавоб бериш мушкул. Чунки жуда кўплаб омиллар бунга сабабчи бўлиши мумкин.
Гуруҳимизда шу каби саволларга, смартфон созламаларидан "Батарея сарфи" (статистикаси) менюси скриншотини (расмини) йўллаган ҳолда жавоб олишингиз мумкин.

👍3
Смартфонда бажариладиган ёмон одатлар
Смартфон (инглизча smartphone - ақлли телефон) инсоният томонидан яратилган энг яхши ва энг ёмон ихтиро десак тўғри бўладими?
Албатта юқорида келтирилган таъриф, унинг имкониятларидан қандай фойдаланишимизга боғлиқ.
Бир томондан, ушбу кичкина қурилма ёрдамида, сухбатлашиш, керакли маълумотларни топиш ва кундалик ҳаётимизда қўллаш, илм олиш, хизматлардан фойдаланиш ёки аксинча хизмат кўрсатиш, маҳсулот харид қилиш ёки таклиф қилиш каби вазифаларда асосий восита бўлиб хизмат қилади.
Бошқа томондан, унинг имкониятларидан фойдаланишдаги ёмон одатлар турли хил салбий оқибатларга ҳам олиб келади.
Бугун ушбу ёмон одатларнинг бир нечтаси ҳақида маълумот бериб ўтамиз, қўшимча фикр билдирмоқчи бўлганлар ўз шарҳларини комментарии шаклида ёзиб қолдиришлари мумкин.
Телефонингизни доимий равишда текшириш
- Ижтимоий тармоқ ва мессенджер хабарлари, тизим огоҳлантиришлари ва бошқа билдиришномалар туфайли, сиз телефонингизни тез-тез текшириб турасиз. Муаммо шундаки, жуда кўп текшириш диққатни жамлаш ва сергаклик қобилиятингизга халақит бериши мумкин.
Ижтимоий тармоқларга қарамлик
- Instagram, Snapchat каби ижтимоий тармоқлар ёшларнинг руҳий саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши, ҳасад ва тушкунлик каби ҳолатларга олиб келиши мумкин.
Ухлашдан олдин "кўз югуртириш"
- Уйқудан олдин, айниқса қоронғуликда телефондан фойдаланиш уйқу бузилишига олиб келади. Смартфондан чиқаётган кўк чироқ ҳақида каналимизда ёзган эдик.
Экранни тозаламаслик
- Аксарият фойдаланувчилар телефонни овқатланиш вақтида ҳам қўлларидан қўймайдилар. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, смартфонлар кўринганидан кўра анча ифлос. Улар юзасида қанча патоген бактериялар тўпланса, уларни ўзингизга шунча кўп ўтказасиз.
Аслида, қўл инфекциянинг энг катта қўзғатувчиси ва микроорганизмлар сизнинг телефонингизда тўпланишига сабаб бўлади.
Ён атрофга эътиборни сусайтириш
- Хаёли телефонда бўлган пиёда ёки ҳайдовчи билан содир бўлган нохуш хабарларни ҳаммамиз эшитганмиз. Шунинг учун ҳам қонунчиликда йўлнинг қатнов қисмида электрон воситалардан фойдаланган ҳайдовчига ҳам, пиёдага ҳам жавобгарлик мавжуд.
Смартфонга соатлаб термулиш
- Қизиқ маълумотни ўқиш ёки бирор ўйин ўйнаш жараёнида, кўзимизни етарли даражада юмиб очмаймиз. Бу эса кўзлар толиқишига ва хиралашишига олиб келади.
#саломатлик

👍2