GSM GURUS F.A.Q
1.99K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
​Смартфон экранини қувват тугмасисиз (Power) ёқиш ва ўчириш усуллари:

Бу нима учун керак бўлиши мумкин:
- Смартфонда қувват тугмаси ҳар доим ҳам қулай жойлашмаган бўлса ёки қийин босилса ва ишдан чиққан ҳолатларда.
- Катта ҳажмдаги қурилмани "кичкина" қўлда ёқиш ва ўчириш қулай бўлмаган ҳолатларда.
- Экран қулфини ечишда, вақтни тежаш мақсадида ва ҳоказолар.

- LG ва Xiaomi смартфонларнинг кўпчилигида тизим созламаларида "Ёқиш учун экранни икки марта босиш" (Активация экрана двойным касанием) функцияси мавжуд. Ушбу имконият мавжуд бўлмаган смартфонлар учун, қуйидаги иловани тавсия қиламиз:

Double Tap (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.vinance.lockdown)

Хусусиятлари
* Экранни ўчириш учун бош экранда икки марта босинг
* Экранни ўчириш учун уй (домой) тугмасини икки марта босинг
* Экранни ёқиш учун овоз баланд тугмасини босинг.

- "Уйғотиш учун кўтариш" (Включение при поднятии) функцияси кўпчилик смартфонларда мавжуд ва алохида илова ўрнатишни талаб қилмайди.
Вазифаси номидан кўриниб турганидек смартфонни қўлингизга олишиз билан экрани ёқилади. Смартфон созламаларида "ko'tarish" (тизим рус тилида бўлса поднятии) калит сўзи орқали ушбу функцияни топишингиз мумкин.

Парол ёки Пин код ўрнига юз билан очиш (распознавание лица) усулидан фойдаланилганда экранни қулфдан очиш жараёни автоматлашган ҳолда амалга оширилади.

Афсуски юқоридаги имкониятлар асосан охирги 2-3 йилда чиқарилган смартфон моделларида мавжуд. Агарда Сизда излаб топишда ёки фойдаланишда муаммолар юзага келса гуруҳимизга мурожаат қилинг.
#маълумот
👍2❤1
​Telegram даги SCAM белгиси нимани англатади?

Инглиз тилидан SCAM таржимада "фирибгарлик" (мошенничество) деган маънони англатади. Telegram даги бундай ёрлиқни фойдаланувчилар, каналлар ва ботлар олиши мумкин. Ушбу ёрлиқ билан биргаликда инглиз ёки рус тилида (расмда кўрсатилган) қуйидагича шарҳ берилган:

⚠️ Warning: Many users reported this account as a scam. Please be careful, especially if it asks you for money.

Таржима нимани англатади?

⚠️ Диққат: кўп фойдаланувчилар ушбу аккаунтни фирибгар деб хабар беришди. Илтимос эҳтиёт бўлинг, айниқса сиздан пул талаб қилинса.

SCAM белгиси тайинланган аккаунтлар мессенжернинг ўзидаги глобал излашда кўрсатилмайди. Ушбу канал, бот ёки фойдаланувчи билан ёзишмаларга фақат унга тўғридан-тўғри ҳавола орқали кириш мумкин.

Ҳар қандай Telegram фойдаланувчиси фирибгарлар ҳақида хабар бериши мумкин.
#маълумот
❤1
​Telegram учун фойдали ботлар:

@MIBInformerBot - МИБ нинг (Мажбурий ижро бюроси) коммунал хизматлари бўйича Telegram боти

@GoogleSearchUnofficialBot - Бот бир неча қидирув хизматлари бўйича сўзларни қидиради. Инлайн* режимида ҳам ишлайди

@vid ва @youtube - Бот Youtube видеоларини қидириш имконини беради. Инлайн* режимида ишлайди

@pic - Yandex дан расмларни излаш боти. Инлайн* режимида ишлайди

@SearcheeBot — Telegram каналларининг энг катта каталогидан, ўзингиз учун қизиқарли бўлганларини саралаб олинг. Танланган мавзу бўйича энг машҳур каналларни кўрсатади ва канални калит сўз билан топади

@wiki uz - Wikipedia Internet энциклопедиядан керакли маълумотларни Telegram иловасидан чиқиб кетмасдан излаш инлайн* боти. wiki сўзидан кейин uz ўрнига ru қўйилса рус тилида маълумотларни олиш мумкин

Инлайн* режимида ботлардан фойдаланиш учун ҳар қандай суҳбатда шунчаки @бот номини (масалан @wiki ) ёзиб, пробел қолдириб (бўш жой), сўнгра сўровингизни киритинг.

Telegram ботлар ҳақида каналда ёзилган хабарларимиз:
https://t.me/gsmgurus_FAQ/444
https://t.me/gsmgurus_FAQ/358
https://t.me/gsmgurus_FAQ/308
https://t.me/gsmgurus_FAQ/50
#Telegram #Бот #Телеграм
👍1
Мобил интернет сифатини яхшилаш учун, оддий фойдаланувчиларнинг қандай ҳаракатлари яхши натижа бериши мумкин?
Anonymous Poll
11%
Операторларнинг расмий call марказлари ва интернет саҳифаларига муаммо ҳақида хабар бериш
4%
1091 рақами орқали истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотига мурожаат қилиб зарарни қоплаш
5%
meningfikrim.uz орқали, интернет хизматини кўрcатаётган ташкилотни хусусийлаштириш таклифини бериш
10%
Ўзбектелеком компанияга умумий ташқи интернет тезлигини янада тезлаштиришни сўраб мурожаат қилиш
64%
Оддий фойдаланувчиларнинг ҳеч қандай ҳаракатлари яхши натижа бермайди.
Бугунги кунда қайси мобил алоқа оператори давлатга қарашли эмас?
Anonymous Quiz
21%
UCell
50%
Beeline
20%
Mobiuz
8%
Uzmobile
​Смартфонда геолокация (жойлашув) нима?

Геолокация - бу бизнинг ҳолатимизда смартфон ёки телефон бўлган электрон қурилманинг ҳақиқий жойлашувини аниқлаш. Геолокация фақатгина сунъий йўлдош тизимлари (GPS, ГЛОНАСС) билан боғланмаган, жойлашувни мобил алоқа станцияларининг жойлашуви ва қурилма Интернетга уланганда бериладиган IP адрес* орқали ҳам аниқлаш мумкин.

* IP адрес - рақамлар тўплами. У сизнинг провайдерингиз ва тармоққа қандай уланганлигингизни билиш учун ишлатилиши мумкин. Жойлашувни шаҳар ёки ҳатто туман миқиёсида аниқлаш мумкин.

Telegram иловасининг "Активные сеансы" пунктида, профилга қайси қурилмалардан ва худуддан кирилгани ҳақидаги маълумот IP адрес орқали тахминий аниқланади. Айтайлик сизнинг яшаш манзилингиз Тошкент шахри, лекин иловада Хоразм ёки бошқа вилоят кўрсатилиши мумкин, сабаби IP адрес, провайдер ва операторлар томонидан ўзгартириб турилади.
Бошқа ижтимоий тармоқ иловаларида ҳам IP адрес орқали хизматдан қайси худуддан фойдаланганлигингиз ҳақида маълумот мавжуд.
IP адрес орқали реал вақтда бировни турган худудини аниқлаб берадиган интернет сайтлар фирибгарликдан бошқаси эмас.

Нима учун геолокация керак?
- Интернет сайт ва хизматлардан фойдаланилганда жойлашган худудингизни аниқлаш учун. Масалан Google дан маълумот излаганда, айнан сизнинг худудингизга мос сайтларнинг кўрсатилиши ёки Яндекс.Такси хизматидан такси чақиртирилганда

- Автомобиль ҳайдовчиларига махсус иловалар орқали бирор бир манзилни излаб топиш ва маршрут тузишда. Масалан Waze, MAPS.ME иловалари ёрдамида

- Камерага олинган фотосуратларда Geo Tagging (расмларни қайси худудда олинганлигини аниқлаш) технологиясидан фойдаланилганда

- Ижтимоий тармоқ ва мессенджер иловалари орқали яқин атрофдаги дўстларни излашда

- Йўқотилган смартфонни жойини аниқлаш учун. Излаб топишда мобил операторларда кўпроқ имконият мавжуд

- Иловалар ёрдамида сухбатдошингизнинг реал вақтда жойлашган худуди ва ҳаракатларини кузатиш. Албатта иккинчи томоннинг розилиги билан

Сиз геолокациядан қандай мақсадларда фойдаланасиз?. Бу ҳақида комментарии шаклида ёки гуруҳимизда ёзиб қолдиринг.

#маълумот
👍1
Android ва iOS учун Telegram 5.15 версиясига янгиланди

Қайта ишланган профил саҳифалари.
• Умумий медиафайлларга тўғридан-тўғри профил саҳифасидан кириш.
• Профил расмини катталаштириш учун "пастга силжитиш" ишораси.

Медиафайлларни кўриш мукаммалаштирилди.
• Фотосуратларни четига босиб, бошқасига ўтказиш имконияти.
• Суҳбатдошнинг профил расмини босиш, профилни кенгайтирилган фотосурат билан очади.

Яқин атрофдаги одамлар 2.0. (Люди рядом)
• 24 соат давомида ўз худудингизда профилни кўрсатиш (ёки ўчирилгунга қадар).

Янги анимацион эмодзилар.
• Бунинг учун қуйидаги эмодзилардан бирини юборинг: 😘, 😍, 😻, 🥰, 💋, 💔, 💝, 🧡, 💛, 💚, 💙, 💜, 🖤, 💌.
У билан ҳеч қандай матн бўлмаслиги керак.
#Telegram
​Google Play дан қўнғироқлар ва хабарларга кириш ҳуқуқига эга бўлган 98% иловалар ўчирилди.

Google фойдаланувчи рухсатларини бузадиган Android иловаларига қарши фаол кураш олиб бормоқда. Натижада эса, 2019 йилда Play Маркет да эълон қилинган ва қўнғироқлар журнали ва СМС хабарларга киришга рухсат олишни талаб қиладиган иловалар сони 98 фоизга камайди.

Бу 2018 йил кузида жорий этилган хавфсизлик сиёсатидаги ўзгаришларнинг кутилган натижаси деса бўлади . Қолган 2% иловаларга келсак, бу рухсатлар асосий функцияларнинг тўғри ишлаши учун талаб қилинади. Ўтган йили Google илова кодини таҳлил қилиш учун ишлатиладиган тизимларни янгилади. Ишлаб чиқувчилар фойдаланувчиларнинг шубҳали ва сохта иловаларни аниқлаш тўғрисидаги хабарларига кўпроқ эътибор беришди.

Ҳисоботда айтилишича, Play Маркет даги иловаларни текшириш "такомиллаштирилган механизмлар" ёрдамида амалга оширилади. Шу сабабли, Play Маркет қоидаларини бузадиган 790 мингга яқин илова Google Play дўконида эълон қилинмади. Ўтган йилнинг май ойида ишлаб чиқувчилардан уларнинг иловалари бутун оила учун мос ёки йўқлигини аниқлашни талаб қиладиган сиёсат жорий этилди. Ушбу сиёсатни бузганлиги учун бир неча ўн минглаб иловалар Android экотизимидан ўчирилди.

Иловаларни текшириш тизими Google Play Protect янгиланди ва бир йил давомида муваффақиятли фойдаланилди. Хабарларга кўра, Play Protect тизими 2019 йилда 1,9 миллиарддан ортиқ зарарли иловаларни норасмий манбаларидан ўрнатишни блокировка қилган.
#янгилик
​"Google Хариталари" (Google Maps) 15 йиллиги шарафига катта янгилик олди

Android учун Google Хариталар иловасининг янги версиясида функцияларга тез кириш учун бешта ёрлиқ мавжуд: "Атрофда", "Қатнов", "Сақланган", "Иштирок" ва "Хабарлар".

"Атрофда" ёрлиғида дунё бўйлаб 200 миллиондан ортиқ жойлар, шу жумладан ресторанлар, дўконлар ва диққатга сазовор жойлар ҳақида рейтинглар, шарҳлар ва бошқа маълумотларни топишингиз мумкин.

Автомобил бошқарасизми ёки жамоат транспортидан фойдаланасизми, "Қатнов" ёрлиғида саёҳатлар учун йўналишларни топишишингиз мумкин, масалан ишдан уйга. Ҳар куни йўл тирбандлиги, йўналиш вақти ва муқобил йўналишлар тўғрисида энг сўнгги маълумотларни олиш учун керакли манзилларни кўрсатинг.

15 йил мобайнида фойдаланувчилар Google Хариталарда 6,5 миллиарддан ортиқ жойни - ширинлик дўконларидан дунёга машҳур ресторанларгача сақлаб чиқишди. Энди "Сақланган" алоҳида ёрлиғида сиз сақланган жойлар рўйхатини бошқаришингиз, ташрифларингизни режалаштиришингиз ва ташрифларингиз тарихи бўйича тавсияларни алмашишингиз мумкин.

Юз миллионлаб фойдаланувчилар Google Хариталардаги маълумотларни янгиламоқда. Энди буларнинг барчаси "Иштирок" битта ёрлиғида тўпланган. Жойлар, шарҳлар, расмлар ва ҳар қандай етишмаётган маълумотларни қўшинг.

"Хабарлар" ёрлиғида маҳаллий Google Харита мутахассислари ташриф буюришни тавсия этадиган жойлар тўғрисида маълумот мавжуд. Сиз тавсияларни топишингиз ва сақлашингиз, уларни дўстларингиз билан баҳам кўришингиз ва муассасалар эгаларига тўғридан-тўғри саволлар беришингиз мумкин.

Google Харита белгиси (иконкаси) ҳам янгиланди. Янги белгида хизматнинг эволюцияси кўрсатиб ўтилган - маршрутларни топиш оддий воситасидан, дунёни ўрганишга ёрдам берадиган хизматгача.

Махсус Google Хариталарнинг 15 йиллиги учун автомобил белгиси яратилди - буни сиз автомобил навигациясини ёқганингизда кўришингиз мумкин.

Ўтган йили жамоат транспортида йўловчилар сонини тахмин қилиш имконияти қўшилди. Саёҳатни режалаштиришни қулайроқ қилиш учун яна бир нечта функциялар ишлаб чиқилган. Бошқа фойдаланувчилар тажрибасига асосланиб, қуйидаги маълумотларни билиб олиш мумкин бўлади:

Транспортдаги ҳарорат.
Ходимлар ёрдами мавжуд бўлган транспорт воситалари, ҳаракатланиш қобилияти чекланган йўловчилар учун махсус жиҳозланган кириш жойлари ва ўриндиқлар ва тўхташ тугмаси.
Автомобилда хавфсизлик камералари ўрнатилганми ёки хавфсизлик хизматига мурожаат қилиш мумкинми ёки йўқлиги ҳақида маълумот.


2020 йил март ойидан бошлаб ушбу маълумотлар жамоат транспорти йўналишлари билан бирга намойиш этила бошлайди ва фойдаланувчи шарҳлари билан тўлдирилади.

Илгари, пиёдаларга йўналишда ёрдам бериш учун "Жонли Хариталар" ишга туширилган эди. Кейинги бир неча ой ичида Google ушбу хусусиятдаги янги функцияларни синовдан ўтказади. Масалан, жой қидиришда сиз унинг қанчалик узоқда ва қайси йўналишда эканлигини кўришингиз мумкин.

Иловани юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.google.android.apps.maps&hl=ru

Изоҳ: Юртимизга туристлар оқимини жалб қилмоқчи эканмиз, айнан шу каби иловаларнинг маълумот базасини тўлдиришга, фойдаланувчилар ёзиб қолдирган ҳар бир шарҳларга эътиборли бўлишга, ривожланган туризм йўналишидаги хизматлар ва стандартлар қай даражада бўлиши кераклигини ҳисобга олишимиз зарур деб ўйлайман.

#иловаянгилик
Xiaomi смартфонлари фойдаланувчилари, доимий ишлаб туриши керак бўлган иловаларнинг (масалан Telegram) билдиришномалари баъзида кўрсатилмай қолишидан шикоят қилишади.

Муаммо шундаки ишлаб чиқарувчи томонидан ҳар бир смартфонга ўрнатилган "Оптималлаштириш" иловаси, тизимни тезлаштириш ва тезкор хотирани тозалаб туриш мақсадида айрим иловаларни доимий ёки фон режимида ишлаб туришини чеклаб қўяди. Расмларда Telegram иловаси мисолида, ушбу чекловларни олиб ташлаш ечими кўрсатилган.
#маслаҳат