GSM GURUS F.A.Q
1.99K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
Xiaomi смартфонлари фойдаланувчилари, доимий ишлаб туриши керак бўлган иловаларнинг (масалан Telegram) билдиришномалари баъзида кўрсатилмай қолишидан шикоят қилишади.

Муаммо шундаки ишлаб чиқарувчи томонидан ҳар бир смартфонга ўрнатилган "Оптималлаштириш" иловаси, тизимни тезлаштириш ва тезкор хотирани тозалаб туриш мақсадида айрим иловаларни доимий ёки фон режимида ишлаб туришини чеклаб қўяди. Расмларда Telegram иловаси мисолида, ушбу чекловларни олиб ташлаш ечими кўрсатилган.
#маслаҳат
​Каналимиз гуруҳи аъзолари видео ҳажмини ўзгартириш иловаларини тавсия қилишимизни тез-тез сўраб туришади. Шунга жавобан ушбу вазифани бажарадиган бир неча иловани тавсия қиламиз.

- Video Compressor | Видеони MP4 файлига ўгириш, видеони кесиб олиш, MP3 аудиони видеодан ажратиб олиш, суратларни сиқиш.


- Video Format Factory | бу видео конвертор, видео компрессор, видео қирқиш, видео кесувчи, реверсор, аудио конвертор ... фойдаланиш жуда осон.
+ Барча Mp4, Flv, Avi, Mkv, Mp3, Flac, Wma, Ogg, M4a, Wav ... файлларингизни ўзгартиринг. Барча асосий форматлар қўллаб-қувватланди.

Video Converter Android | Android учун энг яхши видео конверторлардан бири. Деярли ҳар қандай видео форматларини MPEG4 ва H264 видеоларга, жумладан, ASF, AVI, DivX, FLV, m2v, M4V, MJPEG, MKV, MOV, MPG, OGG, ОГВ, RM, RMVB, WebM, WMV, dv4 ва бошқа видео форматларга ўзгартириши мумкин


Smart Video Compressor and resizer | Сизнинг мобил қурилмангизда улкан видеофайллар борми? Smart Video Compressor ушбу вазиятда сизга телефонингизда кўпроқ жой бўшатишга ёрдам беради.

Ушбу восита ёрдамида сиз видеонинг ҳажмини ўзгартиришингиз, видео сифатини белгилашингиз ва сиқиш жараёнининг тезлигини танлашингиз мумкин.

Бунга қўшимча равишда, замонавий видео кесгич ёрдамида сиқиш учун бирон бир қисмни кесишингиз мумкин, шунчаки видеони кесишни бошлаш учун қайчи тугмачасини босинг.

Каналимизда "Видео муҳаррирлари" (видеоредакторлар) ҳақида ҳам маълумолар берилган: https://t.me/gsmgurus_FAQ/466

#APK
Мобил операторларимиздаги чексиз интернет тарифлари ҳақиқат ёки афсона.

Афсона:
Мисол учун яқинда Ucell компанияси томонидан "Интернетга яшил чироқ" шиори остида "Drive" чексиз* интернет тариф режаси эълон қилинди.

Яъни 50 000 сўм ойлик абонент тўлови эвазига чексиз* интернет ваъда қилинган. Лекин, *ҳар куни максимал тезликда 200 МБ тақдим этилади, кейин интернет тезлиги куннинг охиригача 64 кбит/с гача қилиб белгиланади.

Маълумот учун:
- Youtube дан бир соатлик видеони паст сифатда (320p) кўриш учун тахминан 300 МБ, HD-видео (720p) учун эса 900 МБ сарфланади.
- Google Play дан 20 Мб ҳажмга эга бўлган Telegram иловасини 64 Кбит/сек да юклаб олиш учун камида 43-44 минут сарфлашинигиз керак бўлади.

Интернет тармоғининг оддий фойдаланувчиси, ҳеч қандай илова ёки файллар кўчирмасдан фақат ижтимоий тармоқ ва мессенджерларнинг ўзига 200 МБ дан кўпроқ трафик сарфласа керак?

Ucell компаниясининг янги "инновацион" тарифи ўз абонентларини ҳурмат қилмаслик ёки бошқарувчига фаолиятини ривожлантиришда давом этаётганлигини кўрсатиб қўйишга уринаётгандек туюлади. Эслатиб ўтаман 2018-йилнинг 5-декабридан Ucell компанияси давлат бошқарувида.

Ҳақиқат: Кўп соҳаларда бошқа давлатларнинг тажрибасини ўрганиш ёки солиштириш орқали вазиятга бахо бериш мумкин.

Узоққа бормасдан IT (ахборот технологиялари) сохасида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилаётган Белоруссия давлатидаги МТС мобил операторининг 18.02.2020 йилда тақдим қилган "Интернет для дома Макс" хизматини мисол қилайлик.

МТС "Интернет для дома Макс" 3G/4G сигналини қўллаб қувватлайдиган ускуналар билан чексиз Интернет хизматини ишга туширди. Янги таклиф симли алоқадан фойдаланиш имконияти бўлмаган жойларда: коттежлар ва хусусий уйлар учун тармоққа киришни таъминлайди.

"Интернет для дома Макс" хизматидан фойдаланувчиларга чексиз тезликда 500 Гб мобил трафик тақдим этилади. Ушбу ҳажмдан ошиб кетгандан сўнг чексиз Интернет 2 Мбит / с гача тезликда ишлайди. "Интернет для дома Макс" нархи ойига 80 рублни ташкил қилади.

Ушбу хизматга қўшимча тўловларсиз 90 дан ортиқ МТС ТВ телеканаллари ва Dr.Web лицензияланган антивируси (шахсий компютерлар ва смартфонлар учун) киради.

Хизматдан фойдаланувчилар 3G ва 4G технологияларини қўллаб-қувватлайдиган Wi-Fi роутерни 30 рублга сотиб олишлари мумкин. Сигнални кучайтириш учун абонентлар учун 50 рублга ташқи антеннага эга Wi-Fi роутер мавжуд. Ушбу таклиф учун бонус - МТС мутахассислари томонидан тўпламни бепул ўрнатиш ва созлаш.

Ҳар қандай ускуна тўплами учун махсус нарх, 18 ой давомида "Интернет для дома Макс" хизматидан фойдаланганда амал қилади.

#ҳақиқат #афсона

Каналга обуна бўлиш: @gsmgurus_FAQ