GSM GURUS F.A.Q
2K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
​Смартфон камерасидаги оптик стабилизация нима?

Замонавий смартфон ёрдамида, фойдаланувчи деярли профессионал сифатли фотосуратларни олиши мумкин. Албатта, кўпинча флагман смартфонлар бу билан мақтанишлари мумкин. Улардан баъзилари оптик тасвирни барқарорлаштириш (стабилизация) ёки OIS (Optical Image Stabilizer) деб номланган технология билан жиҳозланган.

Бу нима ва нега керак?
Тасвирларни барқарорлаштириш - бу тасвирни хиралашишини олдини олиш учун камеранинг ўз бурчак ҳаракатларини қоплаш имконини берувчи технология.
Масалан, совуқда смартфон камерасидан фойдаланганда қўлларингиз қалтираса, расм хиралашиши мумкинлигини пайқаганмисиз? Айнан шу вазиятда оптик тасвирни барқарорлаштириш ёрдамга келади, бу эса хиралашишни олдини олади.
Бироқ, агар объект тез ҳаракатланса хиралашишни истисно қилиб бўлмайди. Оддий қилиб айтганда, OIS кўринмас штатив вазифасини бажаради. Айтганча, OIS нафақат суратга олишда, балки видеоларни ёзишда ҳам анча ёрдам беради.

Оптик стабилизация қандай ишлайди?
Смартфонда оптик стабилизация технологиясига стабилизатор сенсори орқали эришилади, бу объектив ҳаракатланаётганда линзанинг тескари ҳаракатини келтириб чиқаради ва бу тасвирни бироз барқарорлаштиришга олиб келади.

Шуни таъкидлаш керакки, электрон (дастурий) тасвирни барқарорлаштириш деб номланган - EIS (Electronic Image Stabilizer) мавжуд. Бундай ҳолда, камерада қўшимча механик элементлар мавжуд эмас ва барча вазифаларга процессор томонидан ишлов берилади. Одатда, EIS арзон нархлардаги қурилмаларда учрайди, чунки бу технология OIS га қараганда анча арзон. Иккинчиси, юқорида айтиб ўтилганидек, асосан флагман смартфонларда учрайди.

Смартфонларда ўрнатилган қўшимча камералар ҳам асосан оптик стабилизацияни мукаммалаштиришда фойдаланилади.

Қайси смартфонлар камерасида ушбу технология қўллаб-қувватланишини, қурилманинг техник характеристикаси кўрсатилган сайтлардан топиш мумкин.

#маълумот
👍2
​Android System Webview: бу қандай илова ва у керакми?

Android тизимида ўрнатилган иловалар турли хил, улардан баъзилари эса тез-тез Google Play Маркет билдиришномаларида янгиланган илова сифатида кўрсатилади.
Кўпчилигимизнинг кўзимиз тушган, янгилашим шартми ёки нима вазифа бажарар экан деб қизиқтирадиган иловалардан бири Android System Webview.

Бу қандай илова?
Android System Webview бу - Android тизимининг таркибий қисми, Internet саҳифаларини кўриш имконини берувчи веб-браузернинг ўзига хос аналогидир.

Агар тушунмаган бўлсангиз, унда батафсилроқ тушунтирамиз. Масалан, сиз бирон бир иловадан фойдаланасиз ва ҳаволага (ссылка) дуч келдингиз. Ҳаволага босиш, назарий жиҳатдан, тизимда ўрнатилган асосий браузерда очилиши керак, масалан Google Chrome. Бироқ, Android System Webview сизга ҳаволани тўғридан-тўғри иловада очишга имкон беради! Ҳақиқатан бу жуда қулай, чунки қурилма ресурслари ҳам, фойдаланувчи вақти ҳам тежалади, ҳамда иловада ҳаволани очиш алоҳида браузерга нисбатан камроқ вақт талаб этади.

Бироқ, Android нинг сўнгги версияларида Google ушбу компонентдан воз кечмаган бўлса-да, уни ўчириб қўйди. Нима учун? Чунки Android 7 версиясидан бошлаб ҳаволалар иловаларнинг ўзи орқали очилади ва агар бундай воситалар мавжуд бўлмаса, у ҳолда ҳаволалар тизимда ўрнатилган асосий браузерда очилади.

#маълумот
​Google Play services for Instant Apps: янгиланаётган илова нима?

Баъзида смартфонингизни Интернетга улаганингиздан сўнг, мобил интернет ёки W-Fi фарқи йўқ, Instant Apps иловаси янгиланаётганлиги ҳақида билдиришнома пайдо бўлади. Бу ҳар сафар интернетга уланганда рўй бермайди, лекин илова вақти-вақти билан янгиланади. Қизиғи шундаки, сиз унинг нима эканлигини ва нима учун янгиланаётганини ҳам тушунолмайсиз. Келинг, биргаликда аниқлаймиз.

Бу ерда ҳеч қандай сир йўқ, гарчи янгиланиш ҳақида хабарни бошида кўп фойдаланувчилар Instant Apps ни вирус сифатида қабул қилишган. Аслида, ушбу илова Google хизматлари билан боғлиқ ва иловалар бўлимида кўрсатилмаслиги мумкин.

Instant Apps тез ишга тушириш иловалари учун жавобгардир. Тушунмадингизми? Бу сизга Google Play Маркетдан ўрнатмасдан иловаларни ишга туширишга имкон берадиган махсус технология. Бу фойдаланувчи иловани ўзининг смартфонига ўрнатмасдан туриб, уни синовдан ўтказиб, ўрнатишни ҳал қилиши учун керак. Имконият жуда қизиқ тўғрими?

Instant Apps автоматик равишда янгиланади ва сиз уни одатдаги усулда ўчира олмайсиз.
Албатта, Root ҳуқуқи ва махсус иловалар ёрдамида буни амалга ошириш мумкин, аммо ҳажми катта бўлмаган ва қизиқ имкониятни берадиган иловани ўчиришдан нима наф?

#маълумот
Бизнинг назаримизда фойдали ва қизиқарли программалар:

• Microsoft Office
: Ушбу илова таниш Word, Excel ва PowerPoint дастурларини бирлаштиради. Телефонингизда Office дан осонгина ва самарали фойдаланишингиз учун янги хусусиятлар мобил қурилмаларнинг ноёб афзалликларини ҳисобга олади.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.microsoft.office.officehubrow&hl=ru&gl=ru

• ScreenOCR: Фотосуратлардаги матнни танийдиган бепул илова. Шу билан бирга, матнни таржима қилиш, ҳужжат сифатида сақлаш ёки бошқа иловаларга экспорт қилиш мумкин. У 50 та тилни қўллаб-қувватлайди ва босма ва қўлда ёзилган ҳарфларни ўқий олади - албатта, агар улар расмда етарлича аниқ бўлса.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.app.screenocr&hl=ru&gl=ru

• NVIDIA GeForce NOW: NVIDIA дан янги илова сизга компютер ўйинларни смартфонингизда ўйнашга имкон беради. Сизга тез интернет ва мос геймпад керак бўлади. Хизмат ҳали тўлиқ ривожланмаган бўлсада, кўп фойдаланувчилар аллақачон ўзларининг севимли ўйинларини муваффақиятли ишга туширганлари ҳақида шарҳларда ёзиб қолдиришган.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.nvidia.geforcenow&hl=ru&gl=ru

• AutoTagger: Илова сизга мусиқий тўпламингизни осонгина ташкиллаштириш, тегларни топиш ва таҳрирлашга ёрдам беради.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.serg.chuprin.tageditor

• NotifyBuddy: AMOLED Notification Light: бу ажойиб функцияни бажарадиган кичик илова. Бу сизнинг қурилмангизда мавжуд бўлмаган билдиришномалар ҳақида хабар берадиган "светодиод индикатор" яратиб беради.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.xander.android.notifybuddy

#APK
​Hangouts: бу қандай илова?

Одатда, смартфонларда барчамиз фойдаланадиган иловалардан ташқари яна бир неча қўшимча иловалар ўрнатилган бўлади. Баъзилари бизнинг минтақа учун қизиқарли эмас ёки фойдаланиш ноқулай, лекин каналимизда домий тавсия қилинадиган Google компаниясининг турли хил иловалари бундай мустасно.

Агар сиз Android смартфон ёки планшетидан фойдаланаётган бўлсангиз, эҳтимол Hangouts деб номланган иловани кўрган бўлишингиз мумкин. Бу Google томонидан ишлаб чиқилган тезкор хабарлар иловасидир. Шуни таъкидлаш керакки, Hangouts иловаси бир вақтнинг ўзида яна учта мессенжерни мужассамлаштирган: бу Google Talk, Google+ Чат ва Google+ видеочат хизмати. Бундан ташқари, Hangouts орқали ҳатто YouTube платформасида онлайн трансляциялар учун ҳам фойдаланиш мумкин.

Муҳим жиҳати шундаки, илова сиз ишлатадиган Google ҳисоб қайдномасидан (аккаунт) фойдаланади, масалан, Goolge Play Маркетдаги, лекин Hangouts қўшимча аккаунтни қўшиш имкониятини ҳам қўллаб-қувватлайди.

Hangouts нима учун керак?
Hangouts 2013 йилда пайдо бўлган ва бир нечта хизматларни бирлаштирган. Унинг ёрдами билан фойдаланувчи бошқа иштирокчилар билан алоқа ўрнатиши мумкин ва улар бир вақтнинг ўзида бир неча ўнлаб бўлиши мумкин. Иловадан мобил қурилмаларда, ҳамда Chromium базасида яратилган компьютер веб-браузерларида ҳам фойдаланиш мумкин.

Шу билан биргаликда, илова иштирокчиларга ўз манзилларини кўрсатишга, расмни юклашга, СМС хабарларни юборишга, видеоконференция яратишга ва бошқа имкониятларни беради.
Видеоконференция имкониятидан онлайн таълим йўналишида унумли фойдаланиш мумкин. Масалан 150 кишигача гуруҳ яратиб, видео орқали мулоқот қилиш мумкин.

Мессенжернинг энг қизиқ хусусиятларидан бири бу видео алоқа. Ушбу йўналишда Hangouts таниқли Skype дастурига деярли асосий рақиб ҳисобланади.

Айтганча, Hangouts га сиз ҳатто Google почта интерфейсидан (Gmail.com) ҳам киришингиз мумкин.

Hangouts-ни қаердан юклаб олиш мумкин?
Hangouts ҳар хил платформаларда, жумладан Windows, Android, iOS учун ва Web версияси (https://hangouts.google.com/) мавжуд.

https://play.google.com/store/apps/details?id=com.google.android.talk&hl=ru

#APK #маълумот
👍1
​Смартфон хотирасидаги қайси папкаларда фойдаланувчи файллари жойлашган?

Android бу - файл тизимига эга бўлган операцион тизим. Файл тизимида турли хил файллар, шу жумладан расмлар, видео ва аудио ёзувлар, архивлар ва папкалар мавжуд.
Масалан, сиз расмларни Галерея иловаси ёрдамида кўришингиз мумкин. Агар сизга расм, видео, мусиқалар ва бошқа файлларни ташқи хотира ёки компьютерга кўчириш керак бўлиб қолсачи?

Бундай ҳолатларда сиз смартфоннинг ўзида ўрнатилган файл менежеридан фойдаланишингиз мумкин. Агарда ўрнатилмаган бўлса, Google Play Маркетда файл менежерларидан бирортасини юклаб олинг (масалан ASTRO File Manager).

Смартфон хотираси икки қисмдан иборат: бири ички хотира (қурилма хотираси), иккинчиси - бу фойдаланувчи томонидан ўрнатилган ташқи хотира картаси (флешка).
Замонавий смартфонларнинг ички хотира ҳажми катта бўлганлиги сабаб, кўпчилик ташқи хотира картасини ўрнатмайди.

Ички хотирада тизим, илова, ўйинлар ва фойдаланувчи маълумотлари (расм ва видео, мусиқа ва ҳ.к.з) сақланади, ташқи хотирада эса асосан смартфон камерасида олинган расм ва видеолар (агарда керакли созлама ёқилган бўлса).

Одатда фойдаланувчи маълумотлари, тизим томонидан автоматик яратилган қуйидаги папкаларда жойлашади:
- DCIM папкаси. Смартфон камерасида олинган барча расм ва видеолар ушбу папкада сақланади. (Баъзи смартфонларда скриншотлар ҳам)
- Bluetooth папкаси. Номидан маълумки Bluetooth орқали қабул қилинган файллар сақланади.
- Download папкаси. Бу ерда интернет браузердан юклаб олинган ҳар хил турдаги файллар жойлашган.
- Movies, Music, Pictures, Video. Бу шахсий медиа файлларингизни сақлаш учун мўлжалланган папкалар. Масалан, Telegram иловасидан сақланган mp3 файллар Music, расмлар Pictures папкасида сақланади.
- SHAREit папкасида шу номдаги иловадан қабул қилинган ҳар хил турдаги файллар жойлашган.
- Шунингдек иловаларнинг номи билан номланган папкалар ҳам мавжуд. Масалан, Call Recording папкасида қўнғироқлардаги суҳбатдан ёзиб олинган аудио файллар, Sounds папкасида диктофон иловасида ёзилган аудио файллар жойлашган.

Кўпчиликни қизиқтирадиган савол - контакт, СМС, ўрнатилган иловалар қаерда сақланади?
Албатта улар ҳам ички хотирада сақланади, лекин ушбу файлларни кўчириб олиш учун фақат файл менежерининг ўзи етарли эмас. Махсус иловалар ёрдамида қўшимча файлларни ҳам нусхалашингиз мумкин. Масалан Super Backup & Restore иловаси.

Юқорида мисол келтирилган фойдаланувчи файллари жойлашган папкалардан ташқари, тизим ва қўшимча иловалар томонидан яратилган кўплаб папкалар ҳам мавжуд.
Баъзилар, нотаниш номдаги папкаларни ўчиришни одат қилишган, маслаҳатим нотаниш папканинг нималигини аниқ билмасдан ўчирманг, айниқса Android папкасини.

#маълумот
​CAPTCHA, RECAPTCHA нима ва нима учун керак?

Кўпчилигимиз, интернет сайтларда фойдаланувчи одам эканлигини исботлаш учун тасдиқ коди киритилиши кераклиги тўғрисидаги хабарни кўрганмиз. Бу ҳимоя тури сайтларга фирибгарликнинг олдини олишга ёрдам беради ва хавфсизлик мақсадида фойдаланилади.
Гуруҳимизда ҳам ушбу ҳимоя тури ҳақида саволлар бўлгани учун тўлиқроқ маълумот берамиз.

Captcha (Капча), ReCaptcha нима ва нима учун керак?
Captcha - Тизим фойдаланувчиси кимлигини аниқлаш учун фойдаланиладиган компютер тести: инсон ёки компьютер. Ушбу атама 2000 йилда пайдо бўлган.
Тестнинг асосий ғояси: фойдаланувчига инсон томонидан осон ҳал қилиниши мумкин бўлган, аммо компьютер учун мураккаб ва кўп вақт талаб қиладиган вазифани таклиф қилиш. 2013-йилга келиб, сайёрамиз бўйлаб фойдаланувчилар томонидан ҳар куни тахминан 320 миллион Captcha киритилади.

Шундай қилиб, сайт хавфсизлигини таъминлаш, уни фирибгарлардан ҳимоя қилиш таъминланади.
Captcha фойдаланувчи, шахс ёки компьютер кимлигини аниқлашга имкон беради.

Captcha турлари:
Captcha ўзининг мураккаблигига қараб бир неча турларга бўлинади.

График кўриниш
Бу тартибсиз белгилар кетма-кетлиги билан расм, улар орасида махсус белгилар, ҳарфлар ва рақамлар ҳам бўлиши мумкин.

Captcha нинг мантиқий кўриниши
Унинг мақсади - фойдаланувчида мантиқий фикрлаш мавжудлигини текшириш, натижалар одам ёки компьютер томонидан тестдан ўтганлигини аниқлашга имкон беради.
Ушбу кўриниш турли хил математик осон мисоллар билан ифодаланади, аммо баъзи ҳолларда бу жуда мураккаб мисоллар (махсус сайтлар) бўлиши мумкин. Маъноси бир хил бўлган расмларни кетма-кет танлаш, битта аниқ расмни танлаш ҳам ушбу турга тегишлидир.

Captcha нинг белги сифатида кўриниши
Одатда, бу оддий белгидир, уни қўйиш жуда осон. Бундан ташқари, расмни керакли ҳолатга айлантириш шаклида янада қизиқарли вариантлар мавжуд.

Captcha нинг овозли кўриниши
Ушбу тур асосан юқорида келтирилган captcha турларининг барчасини ташкил қилади, аммо агар сиз captcha даги "наушник ёки овоз колонкаси" белгисини танласангиз, робот сиз киритишингиз керак бўлган captcha ни айтади. Бу кўзи ёмон кўрадиган ёки умуман кўрмайдиганлар учун фойдалидир.
#маълумот
Тизимда ёки алоҳида иловаларда ўрнатилган қўшимча темалар (мавзулар), смартфоннинг секин (қотиб) ёки нотўғри ишлашига сабаб бўла оладими?
Anonymous Poll
60%
Ҳа, бўлади
8%
Йўқ, бўлмайди
12%
Теманинг сифатига боғлиқ
6%
Шунақаси ҳам бўлиши мумкинми?
15%
Аниқ билмайман
​Android янгиланиши яна бир Xiaomi смартфонини ишдан чиқарди.

Android 10 ни янгилаш Xiaomi Mi A2 Lite смартфонларининг нотўғри ишлашига олиб келди. Бу ҳақда фойдаланувчи шикоятларини кўриб чиққан Android Police хабар бермоқда.

Журналистлар қурилма эгаларининг шикоятларини расмий Xiaomi форумида ва ижтимоий тармоқларда топишди. Қурилманинг баъзи фойдаланувчилари 150 дан ортиқ изоҳ тўпланган Reddit даги алоҳида постида доимий қайта ишга туширишдан (перезагрузка) шикоят қиладилар, Mi A2 Lite эгалари смартфон ёнмай қолганини айтишган. Қурилмадаги муаммолар Android янгиланиши билан боғлиқ.

Reddit фойдаланувчилари юклаш дастурини ўрнатиш орқали тизимдаги носозликларни ҳал қилиш усулини топдилар. Бироқ, журналистлар смартфонлар эгаларига ҳеч қандай чора кўрмаслик ва операцион тизимнинг барқарор версиясини чиқарилишини кутишни маслаҳат беришди. 9-март куни Mi A2 Lite учун чиқарилган Android 10 нинг жорий версияси ўрнатиш учун тавсия этилмайди.

Март ойи бошида Mi 10 ва Mi 10 Pro флагман смартфонлари эгалари Android ни янгилаганидан кейин телефонларнинг нотўғри ишлаши ҳақида шикоят қилишди. Фойдаланувчилар тизим янгиланганидан сўнг, уларнинг қурилмалари тез-тез қотиб ва қайта ишга туширилаётганлигини (перезагрузка) пайқашди. Xiaomi янгиланишни тўхтатишга мажбур бўлди.

Аввалроқ, Xiaomi муаммоли Android янгиланишлари учун фойдаланувчилардан узр сўради. Компания вакиллари тизимнинг кўп сонли хатоларини ва кечиктирилишини COVID-19 (коронавирус) пневмония эпидемияси билан билан изоҳлашди. Хусусан, Xiaomi карантин туфайли Mi A3 смартфонлари учун Android 10 нинг чиқарилиши ярим ойга кечиктирилганлигини маълум қилди.

P.S.: Тизим янгиланиши ҳақида шахсий кузатувларим:https://t.me/gsmgurus_FAQ/497
#маълумот
​Ушбу смартфонлар бошқаларга қараганда тез- тез сохталаштирилган.

Хитойлик таниқли Master Lu энг кўп сохталаштирилган 10 та смартфон рўйхатини эълон қилди.

Samsung Galaxy W2018 ўтган йили етакчи бўлган, аммо ҳозир рейтинг бироз ўзгарган. Энг тез-тез сохталаштирилган қурилма iPhone 8 бўлди - 2019 йил мартдан 2020 йил мартгача ушбу қурилманинг кўплаб сохта версиялари бозорда пайдо бўлди.

Умумий рейтинг қуйидагича:

iPhone 8
Samsung Galaxy W2018
Samsung Galaxy W2019
iPhone XS Max
Samsung Galaxy S10+
Honor 9
Samsung Galaxy S8+
OnePlus 7 Pro
Xiaomi Mi 6
Samsung Galaxy S8

Улушлар нисбатида сохта iPhone смартфонларнинг умумий нусхалари сонининг 29,54 фоизини, Samsung эса 26,44 фоизни ташкил этади. Аммо Хитой гигантлари "сохтакашлар" учун унча машҳур эмас. Xiaomi ва Honor нинг улуши фақат 9,83 фоиз ва 6,1% фоизни ташкил қилади.

Ушбу гаджетлар орасида кўпинча HD пикселлар сонига эга экранлар, MediaTek MT6589 процессори ва GPU Mali-400 MP тез-тез ишлатилади. Барча компонентлар мутлақо сохта бўлмаса-да, улар ишлаб чиқарувчи қурилмада ўрнатилган нарсалардан сезиларли фарқ қилади.

#янгилик
​Смартфоннинг ҳақиқийлигини (оригиналлигини) текшириш ва сохтасини (подделка) аниқлаш.

Сохтасини қандай аниқлаш мумкин
Сохта қурилмалар асосан турли хил Хитой ва Тайван мини заводларида ишлаб чиқарилади, шунинг учун уларнинг барчаси бир-биридан фарқ қилади.
Сохта қурилмани оригиналидан ташқи кўринишидан ажрата оладиган кафолатланган белгилар мавжуд эмас: баъзида сохта қурилмалар корпус элементларида, бошқалари экранда, бошқалари эса ёзувларида фарқланиши мумкин.
Асосийси, оригинал қурилма қандай ишлашини яхши билишингиз керак: тизим версиялари, процессор, экран, график қобиқ (оболочка) ва бошқалар.

Шунинг учун, сохтани оригиналдан ажратишнинг ягона усули - қурилмани малакали мутахассис ёрдамида текшириш.

Меню элементларининг таржима сифатига ҳам эътибор беринг.
Оригинал қурилмаларда таржима сифатли, хатосиз қилинган, ёзувлар фақат инглиз ва рус тилларида. Ҳозирча, Android тизими ўзбек тилига (лотин ёзуви) тўлиқ ва сифатли таржима қилинмаганлиги сабабли, тизимни рус ёки инглиз тилига ўгириб текшириб кўришни тавсия қиламиз.
Сохта қурилмаларда меню элементларида хитойча белгилар ишлатилиши мумкин, таржиманинг ўзи аниқ бўлмасдан, иборалар мантиқсиз кўриниши мумкин.

Ҳар эҳтимолга қарши смартфон IMEI рақамини https://uzimei.uz/ сайти орқали текшириб кўринг (ушбу тизимнинг мен билган ягона фойдали жиҳати). Лекин натижа қурилмангиз 100% оригиналлигига кафолат бермайди.

Сохта нарсалар қаерда сотилади.
Кўпинча сохта нарсалар қўлда ва бепул эълонлар сайтларида сотилади.

Қўлда сотиш:
Метро, темир йўл вокзаллари, супермаркетлар яқинида биров сизга арзон нархда смартфон ёки планшет сотиб олишни таклиф қилади ва чегирмани эса шошилинч пулга эҳтиёж борлиги сифатида тушунтиради. Одатда, ҳатто чек ва кафолат талони ҳам мавжуд. Сотувчи шошқалоқлик билан, сиз билан доимо гаплашиб, қурилмани тўғри кўриб чиқиш ва текширишга имкон бермайди. У сизга барча пуллари ва ҳужжатлари ўғирланганини, болалари уни кутаётганини, самолётга кечикаётганини айтиши мумкин. Умуман олганда, у муҳтож ёки хижолатлигини ҳис қилишингизни ва пулингизни тезроқ беришингиз учун бор кучини сарфлайди.

Бепул эълонлар сайтларида сотиш:
Сиз сайтда жуда паст нархга эга рекламани топасиз. Қўнғироқ қилганизда, смартфонга аллақачон харидор борлигини ёки сотиб олишга туртки берадиган бошқа афсонани ўйлаб топишлари мумкин. Кўпинча нархни қурилма совғага берилганлиги, лекин сотувчида бошқа смартфон ёки планшет мавжудлиги билан изоҳлашади. Саволларга умумий иборалар ёки олди-қочди гаплар билан жавоб берилади. Улар метро, савдо ёки бизнес марказлари яқинида учрашув белгилашади, деярли ҳеч қачон турар-жой биноларининг манзилларига чақирмайди. Учрашганингизда сизни шошилтиришади ва тунги вақтда яхши ёритилмаган худудда қурилмани кўрсатишади. Сотувдан сўнг эса, телефон рақамини ўчиради ёки сизни қора рўйхатга қўшишади.

Қўшимча маълумот: https://t.me/gsmgurus_FAQ/56

Қуйидаги расмда - одатий сохта смартфоннинг рекламаси.
#маълумот
👍1
"Google Translate" таржимонининг 10 та фойдали хусусиятлари

PDF-документларни таржима қилиш, ўз луғати, офлайн режимда ишлаш - бу хизмат имкониятларининг фақат кичик бир қисми.

Рукописный ввод (Қўлда ёзиш)
Google Translate нафақат клавиатура ёрдамида оддий сўзлар тўпламини, балки қўлда ёзишни ҳам қўллаб-қувватлайди. Бу хизматнинг веб-версияси ва мобил иловага ҳам тегишли.

Офлайн (интернетсиз) таржима
"Google Translator" мобил версияси анчадан бери Интернетга уланмасдан ишлашга қодир. Сиз фақат керакли тилларнинг луғатларини олдиндан юклашингиз керак. Ушбу режимга илованинг ён менюсидан "Офлайн режимида ўтказиш" (Перевод офлайн) орқали ўтишингиз мумкин.

Синхрон таржима
"Google Translator" мобил версиясида ёзилган матнни овоз билан ўқиш ва ҳатто овоз билан матн киритиш (голосовой ввод) мавжуд, аммо жуда ҳам фойдали функция "мулоқот"дир (Общение). Бу сизга чет эллик билан суҳбатлашиш учун синхрон таржима қилиш махсус режимига ўтиш имконини беради.
Ушбу режимда илова барча ибораларни тинглайди ва суҳбатдошнинг тилига таржима қилади, уларни овоз билан талаффуз қилади ва матн орқали кўрсатади.


Камера орқали тезкор таржима
Мобил илованинг яна бир фойдали хусусияти - смартфон камераси ёрдамида матнли таржима. Реал вақтда, сиз суратга олаётган матн ўрнига тайёр матн кўрсатилади.
Ушбу функцияга ўтиш учун камера белгисини илова панелидан танланг. Расмга тушириш режимида сиз илгари олинган ҳар қандай фотосуратни очишингиз мумкин.

Шахсий луғат
Ҳар қандай сўз ёки ибораларнинг таржималарини кейинчалик уларга қайтишингиз учун, ўзингизнинг луғатингизда сақлашингиз мумкин. Бунинг учун юлдузчани босиш кифоя.

Ҳар қандай иловадан таржима
Android смартфонларида Google Translator матнни танлашингиз мумкин бўлган ҳар қандай иловадан тезкор таржима қилиш учун қулай функцияни таклиф этади. Керакли сўз ёки иборани белгилаганингиздан сўнг, учта нуқта устига босиб контекст менюсини кенгайтиришингиз керак ва "Таржима" ни танланг.
Ушбу функция илова созламаларида, "Быстрый перевод" номли бўлимидан ёқилади.

СМС таржимаси
Кирувчи СМС-хабарнинг матнини таржима қилиш учун нусха кўчиришни ишлатиш шарт эмас. Сиз хабарларга тўғридан-тўғри мобил "Google Translator" орқали ўтишингиз мумкин. Бунинг учун асосий менюда "Перевод SMS" ни босинг ва хабарни танланг.

Қидирув сатридаги таржима
Агар сиз бир ёки бир нечта сўзларнинг таржимасини билмоқчи бўлсангиз, унда буни қидириш сатрида оддий сўров билан амалга оширишингиз мумкин. Инглиз тилига таржима қилмоқчи бўлсангиз, у қуйидагича кўриниши керак: сизнинг сўзингиз ёки иборангиз + "на английском".

Веб-сайт таржимаси
Масалан, сиз сайт ҳаволасини нусхалашингиз ва Google Translator га қўйишингиз мумкин. Худди шу сайтга ҳавола ўнгдаги ойнада керакли тилда пайдо бўлади.

Ҳужжатларни таржима қилиш
Бу фақат хизматнинг веб-версиясига тегишли бўлган яна бир хусусият. Бу сизнинг компютерингиз хотирасидан матнли ҳужжатни юклаб олиш ва унинг таржимасини кўриш имконини беради. Бу PDF файл ёки, масалан, DOCX бўлиши мумкин.

Иловани юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.google.android.apps.translate&hl=ru

#APK #иловаянгилик
​Смартфонларни қандай қилиб тозалаш (дезинфекция) керак.

Каналимизда аввалроқ маълумот бериб ўтганимиздек, смартфон патоген бактериялар ташувчиси бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Қурилма экрани тозалаб туриш орқали ушбу хавфни нисбатан камайтириш мумкин.

Смартфон экранини нима билан тозалаш керак?

Спирт ёки спирт аралашмали суюқлик дисплейнинг олеофобик қопламасига жиддий зарар етказади. Бундай хавфли кимёвий моддаларни озгина совунли сув билан алмаштириш мумкин. Айнан шу тарзда смартфонни тозалашни Google ва Apple маслаҳат беради, аммо бу усул вирусларни йўқ қилиш учун тўлиқ кафолат бермайди.

"Health" журналида микробиолог Чарлз Герба томонидан бироз бошқача усул таклиф қилинган. У қурилмани спирт ва сув эритмаси 40% га 60% нисбатда, намланган салфетка билан артишни тавсия этади.

Лекин, бошқа ишончли ва хавфсиз усул ҳам мавжуд. Бу сизнинг смартфонингиз экранининг юқори қисмига ёпиштирилиши мумкин бўлган ҳимоя ойнаси (стекло) ёки плёнкадан фойдаланишдан иборат. Уларнинг кўпчилиги олеофобик қатламга эга эмас ва агарда мавжуд бўлса ҳам, вақт ўтиши билан унинг йўқолиши катта йўқотиш бўлмайди.
Сиз ҳар доим қурилма экранига зарар етказмасдан ҳимоя ойнасини алмаштиришингиз мумкин. Бунга қўшимча равишда, ушбу ҳимоя экранни қирилишдан ҳимоя қилади.

Сизчи смартфонингизни дезинфексия қиласизми? Буни қандай қиласиз? "Открыть комментарии" кнопкси орқали изоҳларизни ёзиб қолдиринг.

#маслахат
👍3
Кун давомида смартфонингиздан тахминан неча соат фойдаланасиз?
Anonymous Poll
13%
1-3 соат
23%
3-6 соат
22%
6 соат ва ундан кўп
25%
Бутун бўш вақтимда
17%
Деярли қўлимдан қўймайман
Смартфонда бажариладиган ёмон одатлар 2:

Смартфонингиз ёки унинг ички хотираси умрбоқийлигига ишонишни тўхтатинг
!

Ахборот технологиялари ривожланган даврда, муҳим маълумотларни йўқотиш, эҳтимол фойдаланувчи учун энг катта йўқотишлардан бири бўлиши мумкин. Замонавий одамнинг компютерида ёки смартфонида иш ҳужжатларидан тортиб эсдалик расмларига қадар жуда кўп муҳим маълумотлар сақланади. Аммо шунга қарамай, аксарият фойдаланувчилар шахсий маълумотларини захира қилишмайди.

Смартфон ёки компютер ички хотирасининг ўлмаслигига ишониш хавфли ва зарарли одатдир. Бу ҳақида каналимизда бир неча марта эслаб ўтганимиздек, ички хотира манбаси (ресурси) чегараланган бўлиб ва унинг ишлаш муддати ишлаб чиқарувчидан тортиб технологиясига ҳам боғлиқ.
Ушбу ёмон одатдан халос бўлинг ва ҳеч бўлмаганда бир ойда бир энг керакли маълумотларнинг захира нусхаларини яратишга одатланинг. Устига-устак, бугунги кунда ташқи қаттиқ дисклар ёки флешкалар нисбатан арзон.

Смартфонингизни кераксиз илова ва ўйинлар билан тўлдиришни тўхтатинг!

Агар фойдаланувчи янги иловаларни фаол равишда ўрнатадиган бўлса, эртами-кечми унинг смартфонининг иш столи ҳар хил иловалар билан тўлиб кетади. Аввалига бу халақит бермайди. Аммо вақт ўтиши билан иловаларнинг жуда кўплиги чалкашликка олиб келиши мумкин.

Бунинг олдини олиш учун смартфонингизни мунтазам равишда тартиблашни одат қилинг. Иловаларни тоифаларга ажратиб олинг ва белгиларини улар билан ишлаш сизга қулай бўлиши учун тартибланг. Бу бир неча соатни олиши мумкин, аммо охирида сиз сарфлаган вақтингиздан афсусланмайсиз. Иловаларни тартибга солгандан сўнг, смартфон билан ишлаш анча қулай ва ёқимли бўлади. Бу қоида шахсий файлларга (расм, видео, mp3) ҳам тегишли.

Махфийлик созламаларига эътибор бермаслик!

Замонавий фойдаланувчи ижтимоий тармоқлар тубига шўнғишга ва шахсий ҳаётини бутун дунё билан баҳам кўришга тайёр. Лекин у одатда, махфийлик созламаларини ўрганиш учун вақт топа олмайди. Бу ёмон ва хавфли одат. Агар сиз бирон бир ижтимоий тармоқдан фойдалансангиз, у сиз ҳақингизда қандай маълумотларни тўплашини ва бошқаларга кўрсатишини билиб олинг.

Facebook махфийлик созламалари: https://www.facebook.com/settings?tab=privacy
Instagram махфийлик созламалари: https://www.instagram.com/accounts/privacy_and_security/
Google махфийлик созламалари: https://myaccount.google.com/privacy

Шу мавзуда каналда берилган маълумот: https://t.me/gsmgurus_FAQ/544
Telegram учун фойдали ботлар:

- Видео файллар учун бот конвертори. Бир форматдан бошқа форматга ўгириши ва файл ҳажмини кичрайтириши мумкин.
@vidbot

- Тез натижали, қулай бот-таржимон.
@TranslateBot
#inline

- Исталган санъаткорларнинг қўшиқлари матнларини қидириш учун бот.
@songlyrbot
#inline

- Voice to Text Bot сиз юборган овозли хабарни матнга ўгириб берадиган бот. Суҳбатдошингиз сизга овозли хабарларни юборганида, уни тинглашнинг имкони бўлмаганда қулай.
@voice_2_text_bot

- Доимий равишда янгиланиб турадиган филмларнинг катта маълумотлар базасига эга бўлган Telegram даги онлайн кинотеатр.
* Қулай қидирув (номи, жанр, йил, актёрлар бўйича)
* Браузерга ўтишлар йўқ, мессенжердан чиқмасдан томоша қилинг
* Барча филмлар бепул
@afilmbot

- YouTube, VK, FB, Instagram ва бошқа ижтимоий тармоқлардан видео ва аудио юклаб оладиган бот.
Фақат унга видео ҳаволасини жўнатинг - жавобда сиз видео ёки аудио файлни оласиз!
Видеони рекламасиз кўришни хоҳласангиз ёки уни офлайн режимда кўриш учун уни қурилмангизга юклаб олишингиз керак бўлганда қулай.
@gozilla_bot

- VK, ОК, Twitter, YouTube, Instagram каби 700 га яқин хизматлардан видео ёки аудио файлни юклаб олиш учун бот.
YouTube дан юклаб олиш учун (ботда рус тилини танлашингиз керак)
@AnyVideoDownloadBot

- Instagram ижтимоий тармоғидан ҳар қандай медиа файлларни юклаб олиш имконини берувчи бот: хабарлар, ҳикоялар, жонли эфир ва ҳоказолар.
Бундан ташқари, аноним тарзда ҳикояларни кўришни ва сизга керакли аккаунтлардаги янги воқеалар ҳақида сизни хабардор қилиши ҳам мумкин.
@InstaBot

- Бот ҳар қандай ҳажмдаги турли хил медиа таркибини юклаб олишга ёрдам беради, мутлақо бепул ва чекловларсиз. Instagram, FaceBook, VK, YouTube, SoundCloud, TikTok каби хизматлар қўллаб-қувватланади.
@allsaverbot


Бугунги рўйхатимизда YouTube ва бошқа ижтимоий тармоқлардан медиа файллар юклаб олиш ботларининг такрорланишига сабаб гуруҳимизда тез-тез сўраб турилиши ва айримларининг баъзан ишламай қолиши.

#Telegram #Бот #Телеграм
👍2
​​Болалар уйда ўтирганида техникадан фойдаланиш қоидалари.

Ўзим компьютер билан катта бўлганман. 90-йилларнинг бошларида адам ҳамкорлари билан юридик хизмат кўрсатувчи хусусий фирма очишган ва янги корхонага компьютер олишган. Адам ҳар дам олиш кунлари ўша компьютерни «Запорожец» машиналарига юклаб, олиб келардилар. Ҳар душанба қайтиб опкетардилар.

Мен эса шу икки кун тинмай компьютер ўйнардим, овқат ҳам емасдан. Ўша пайтнинг энг зўр ўйини Prince of Persia — «Форс шаҳзодаси» деган ўйин эди. Кейин Doom деган ўйин чиқди — хар ҳил маҳлуқларни ўлдириб юриш керак эди.

Компьютерни ўйинлар орқали таниганман. Секин-секин Word ва Excel'ни, ундан кейин Windows ўрнатишни, каттароқ бўлганимдан кейин қисмлардан компьютер «йиғиш»ни ўргандим.

Шунинг учун ҳам болаларимга техникани ҳеч қачон тақиқ қўймаганман ва бошқаларга ҳам маслаҳат бермайман. Болалар ўзи шундай: аввал ўйинга қизиқади, сал кўзи тўйганидан кейин бошқа «фойдали» ишлар қилишни бошлайди.

Тақиқлаш керакмас дегани бу чегарасиз бериб қўйиш керак дегани эмас. Чегара бўлиши керак. Уй ишларини, дарсларни қилиганидан кейингина чегараланган муддат ўйнай олишини тушунини керак бола.

Ҳозир барча замонавий қурилма ва платформаларда болаларни чегаралаш воситалари мавжуд. Катта ўғлимнинг ўз компьютери бор, Windows 10'да ишлайди. Бу тизимнинг ўз воситалари мавжуд бўлиб, улар орқали мен ўғлим қайси сайтларга кираётгани, нималар қидираётгани, қайси дастурларни қанча вақт ишлатаётганини кўра оламан. Кераксиз сайтлар, ижтимоий тармоқлар, программаларни блоклаб қўйганман.

iPhone, iPad, Android қурилмаларда ҳам худди шунақа инструментлар бор. Уларни алоҳида ўрнатиш, пул тўлаш керак эмас.

Компьютерига қўшимча равишда каттамга арзон Android-смартфон олиб берганман. Қурилма орқали ўғлим қаерда эканини бемалол исталган пайтим кўра оламан.

Android телефонлар учун Macrodroid деган дастур бор. Исмоил мактабидан чиқиб кетса, уйга келса менга автоматик равишда СМС келади.

Шу билан бирга фарзандларим учун интернетдаги 99% сайтлар очиқ. Қандай сайтлар яхши, қайсилари ёмон эканини тушунтирганман. Болага нега чегаралаётганингизни тушунтириш керак. Тушунса, ўзи ҳам қоидаларни бузмайди, чунки оқибатини билади.

Бизнинг болалар иш кунлари 1—1,5 соат, дам олиш кунлари 2—3 соат ўйнашади. Бундан ташқари дарс, уй ишлари ҳам қилинади. Қилинмаса, техника ҳам йўқ. Келишув шундай.

Шиоримиз — доверяй, но проверяй.

Кейинги постимда болалар учун ўйин ва дастурларни тавсия қиламан.

Суратда: Android учун мўлжалланган Family Link дастури.

@zambarakning_oqi
​Telegram чеклов ва лимитлари:

- Фойдаланувчи учун фойдаланувчи номининг (username) максимал узунлиги 32 белгидан (символ) иборат.
- Файл узатишнинг максимал ҳажми: 1,5 ГБ.
- Хабарнинг узунлиги максимал 4096 белгидан иборат. Кейин матн бир нечта хабарларга бўлинади.
- Шахсий суҳбатларингизда хабарларни таҳрирлашнинг максимал вақти - 48 соат.

- Юборилаётган расм учун тавсифнинг максимал узунлиги 200 белги.
- Видео хабарнинг максимал давомийлиги- 1 дақиқа.
- Битта хабарда( албомда) расмларнинг максимал сони- 10 дона.
- Илованинг юқори қисмида бириктирилган суҳбатлар/ каналлар / гуруҳларнинг максимал сони 5 та (Архивда чекланмаган).

- Фойдаланувчи учун "таржимаи ҳол" устунини тўлдириш. Максимал - 70 та белги.
- Ўрнатилган стикерлар сонининг чегараси 200 та стикер тўпламини ташкил этади.
- Спам-блоклаш (фойдаланувчиларга шахсий (личка) хабарларни юбориш имкониятини блоклаш) - камида 3 кундан, умрбодгача). Буларнинг барчаси қоидабузарликнинг жиддийлигига боғлиқ.
- Канал / чат учун таклифлар нинг чеклови максимал 200 кишидан иборат. Кейин фақат мустақил обуна.

- Ҳаммаси бўлиб, сиз 10 тагача оммавий канал ёки гуруҳларни ёки 500 тагача шахсий каналларни яратишингиз мумкин.
- Сиз максимал 500 та каналга обуна бўлишингиз мумкин.
- Telegram расмий иловасида аккаунтларнинг максимал сони 3 та (Telegram X да - 65536)
- Фаол бўлмаган тақдирда аккаунтнинг ўз-ўзини йўқ қилиш муддати: 1 ойдан 12 ойгача.

#Telegram #Бот #Телеграм
👍1