GSM GURUS F.A.Q
2K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
​Нима учун мобил Интернет сарфи смартфонда ва операторда фарқланади.

Тариф режангизда маълум бир интернет трафик ҳажмига эгасиз ёки алоҳида интернет-пакет харид қилдингиз ва смартфонингиздаги "Трафик сарфи" менюси ёки алоҳида илова орқали назорат қилишни созладингиз. Трафикни сарфлашни бошлаб, қолдиқни текшириб кўрганингизда, смартфондаги ҳисоб-китоб билан, мобил операторингиз ҳисоблаган ҳажми одатда ҳар хил чиқади.

Яна бошқа ҳолат, гуруҳимиз ўқувчиларида учраб турган муаммо: "10 Мб файлни интернетдан кўчирганимда, трафигимдан 12 Мб сарфланади" нимага?

Ўйлашимча, юқорида келтирилган муаммолар мобил операторларнинг Интернет-трафикни нархлаш квантига боғлиқ. Ҳар бир мобил операторнинг тариф режаларида, интернетнинг сарфи маълум миқдордаги сонга яхлитланади.

Бу миқдорни бизнинг мобил операторлардан билиш, мушкул вазифа экан. Масалан, ҳар бир интернет сессия учун, Beeline 16 Кб, Uzmobile 16 Кб ёки 1 Кб, айрим тарифларда умуман кўрсатилмаган, mobiuz ва ucell ҳам тарифлардан келиб чиқиб ўрнатган. Албатта, операторингиз билан боғланиб, бу ҳақидаги маълумотни сўраб билинг.

Интернет сессия, ҳар қандай илованинг Интернетдаги ҳар қандай фаолияти 16 Кб гача ёки ундан ҳам кўпроққа яхлитланиши мумкин. Масалан, Telegram иловаси хабарларни текширишга 10 Кб сарфлади ва интернет сессия ёпилди, шу миқдор 16 Кб га тенглаштирилади. Тармоқнинг сифати ва зўриқиб ишлаши, интернет сессиянинг узилиб қолишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Арзимаган кўринган миқдор ҳам, узилишлар натижасида трафик сарфининг кўпайишига олиб келади.

#маълумот
Қуйида келтирилган сўровноманинг, ҳақиқат ва афсона кўринишида берилишига сабаб, биздан энг кўп сўралаётган саволларга тўғри жавобни беришдан ташқари, ўқувчиларимизнинг ҳам жавобларини билиш.

Тўғри жавобда тасдиқлаш белгиси (☑️) пайдо бўлади.
Мобил алоқа сифати ва интернет тезлигини, махсус иловалар ёрдамида сезиларли яхшилаш мумкин.
Anonymous Quiz
20%
Ҳа, ҳақиқат
80%
Йўқ, афсона
Смартфон ички хотирасидан ўчириб юборилган катта ҳажмдаги файлларни тиклаб олишнинг ҳар доим имконияти бор.
Anonymous Quiz
31%
Ҳа, ҳақиқат
69%
Йўқ, афсона
Смартфон ички хотирасидан ўчириб юборилган файлларни, тўлиқ ўчириш (заводской сброс) ҳолатидан кейин ҳам тикласа бўлади.
Anonymous Quiz
23%
Ҳа, ҳақиқат
77%
Йўқ, афсона
Xiaomi смартфонларида интернетсиз Видео-қўнғироқни (видеозвонок) амалга ошириш имконияти бор.
Anonymous Quiz
18%
Ҳа, ҳақиқат
82%
Йўқ, афсона
Telegram иловасидаги спам ёки бошқа фойдаланувчи сизга ўрнатган "қора рўйхатдан" чиқишга, профилинигизни тўлиқ ўчириб ва янгидан очишингиз ёрдам беради.
Anonymous Quiz
39%
Ҳа, ҳақиқат
61%
Йўқ, афсона
Telegram ёзишмалари икки томондан ҳам ўчириб юборилгандан кейин (нусха олинмаган), уларни қайтариш имконияти бор.
Anonymous Quiz
13%
Ҳа, ҳақиқат
87%
Йўқ, афсона
Смартфонда фойдаланилаётган Telegram иловасининг ўзи, бутун хотирани қисқа муддатда тўлдириши мумкин.
Anonymous Quiz
49%
Ҳа, ҳақиқат
51%
Йўқ, афсона
Смартфон камерасида олмоқчи бўлган видео файллар ҳажмини кичрайтириш учун, алоҳида иловалар ўрнатиш керак.
Anonymous Quiz
52%
Ҳа, ҳақиқат
48%
Йўқ, афсона
Ҳар хил бегона Telegram гуруҳларга одам қўшиб бериш ҳисобидан, яхшигина пул ишлаб олиш мумкин.
Anonymous Quiz
29%
Ҳа, ҳақиқат
71%
Йўқ, афсона
Ушбу канал (@gsmgurus_FAQ) ботига эмас, гуруҳига, смартфонга оид саволлар билан мурожаат қилсангиз тезроқ жавоб оласиз.
Anonymous Quiz
64%
Ҳа, ҳақиқат
36%
Йўқ, афсона
​Бўш вақтда, смартфондаги маълумотлар, иловалар ва бошқаларни тартибга солиш учун бажарган вазифаларим - 1.

Иш, ўқиш, кундалик ҳаёт юмушлари билан смартфонимиздаги тартибни ҳар доим назоратда ушлаб тура олмаймиз.
Янги танланган мавзуда, бўш вақтга шароит бўлгани учун, шахсий смартфонимни тартибга солиш учун бажарилган ишлар ҳақида ёзмоқчиман.
Қуйида келтирилган маълумот ўқувчиларимизга маъқул келса, яна мусиқа, расм, видео ва бошқаларни смартфонимда қандай тартибга келтирганим ҳақида ёзиб бораман.

Сизга шу мавзу ёқди (👍) ёки ёқмади (👎), хабарнинг пастида келтирилган белгиларни танласангиз кифоя.

Ушбу мавзуда каналимиз ўқувчилари ҳам ўз фикрларини ва бажарган вазифаларини, "Открыть комментарии" кнопкаси ёки канал ботига жўнатиш орқали амалга оширишлари мумкин. Маълумот ўқувчимизнинг номи билан каналда ёзилади.

- Смартфонимдаги маълумотларни тартиблашни бошладим:

Контактлар
. Хотирада деярли жой олмайди, лекин бир-бирини такрорлаши ва бўм-бўшлари, контактлар сонини кўпайтириб, излашни қийинлаштиради.
Контактлар рўйхатимни гуруҳларга бўлишга ҳаракат қилдим: оила, яқинлар, танишлар, мижозлар ва ҳоказо.
Шошилинч ёзилган "палончи ака" кимлигини Telegram профили орқали билиб, тўғри номладим. Getcontact, NumBuster каби иловалар ҳам номер эгасини аниқлашга ёрдам беради, лекин ўзим улардан фойдаланмайман.

Смартфоннинг ўзида ўрнатилган "Контакты" иловаси созламалари орқали, контактларимни Google аккаунтим билан синхронизацияси ёқилганлигини текшириб, SD картага нусхалаб, дубликатларини бирлаштириб, кераксизларини бирданига танлаб ўчирдим.


СМС хабарларини ушбу илова ёрдамида нусхалаб Super Backup & Restore, 2020-йилдан эскиларини смартфондан ўчирдим.

Иловалар. Биринчи ўринда деярли ёки умуман ишлатилмаган иловаларни ўчиришдан бошладим.
Айрим смартфонларда, қайси илова қачон ишлатилганлигини кўрсатиш имконияти бор. Худди шунақа рўйхатни, Google Play иловаси ҳам кўрсатади ва бунинг учун илованинг менюсидан (тепа ўнг томонда, уч нуқта) "Менинг илова ва ўйинларим" (Мои приложение и игры) ➔ "Ўрнатилган" (Установленные) ➔ "Бу қурилмада" (На этом устройстве) ➔ "Охирги марта" (Последнее включение) саралаш усулини танланг. Рўйхатнинг энг пастида, деярли ишлатилмаган иловаларни кўрасиз.

Шу бўлимнинг ўзидан қайси илова ёки ўйин, қанча хотирани банд қилганлигини ва интернет трафик сарфлагани рўйхатини саралаб кўриш ва ўчириш мумкин.
Сизда ўрнатилган иловаларга бирданига бир нечасига шарҳ қолдириш ҳам мумкин. Албатта сизга ёққан ёки ёқмаган иловаларга шарҳ қолдиринг, ҳеч бўлмаганда "юлдузча" кўринишида, чунки бу бошқаларга ҳам иловани ўрнатиш танловида ёрдам беради.

Фойдаланувчилар шарҳлари ёрдамида, айрим умуман ишлатилмаган иловаларимни ўчирдим. Лекин, сарфлаган трафигимга қизғаниб ва кўпчиликда бўладиган ўйлов (керак бўлиб қолар) билан, ўчиришдан олдин Super Backup & Restore ёрдамида смартфон хотирасига ўрнатиш файлини олиб қолдим. Ишлатилмасдан, ўрнатилган ҳолида тезкор хотира (оператив) ва бошқа ресурларни сарфлаши мумкин.

Айрим иловаларни ўрнига, Telegram ботларини ишлатишни маъқул кўрдим. Масалан, @clickuz Telegram боти, илова бажарадиган асосий вазифаларни бажаради ва смартфон ресурсларини ишлатмайди. Чунки ботлар, ўрнатилган сервер (компьютер) ресурсларидан фойдаланади.

- Ижтимоий тармоқлардаги айрим дўстларнинг "янгиликлар лентаси" ва билдиришномаларини ўзимда кўринишини тақиқлаб қўйдим.
Янгиликлар, ижтимоий-сиёсий, кўнгилочар йўналишдаги деярли барча сайт, Facebook, Telegram канал, гуруҳларни ўчириб, касбим ва янги соҳалар йўналишидагиларига кўпроқ вақт ажратишни бошладим. Сабаби, юзага келаётган вазият, илгариги вазиятга қараганда, кўпроқ, унумлироқ ва билим билан ишлаш талабини қўяди.

#бўшвақт #тартиблаш
👍1
​Wi-Fi тармоғимга ким уланганлигини қандай аниқлашим мумкин?

Рухсат берилмаган қурилмалар уланганлигини аниқлашнинг энг осон усули: Wi-Fi роутернинг светодиод индикатори орқали текшириш.
Wi-Fi тармоғига уланган барча симсиз қурилмаларни ўчиринг, кейин Wi-Fi роутер индикаторига қаранг. Агар у милтиллашда давом этса, тармоқда бошқа қурилмалар мавжуд бўлиши мумкин.
Агарда, Wi-Fi тармоғига уланган қурилмаларнинг сони кўп бўлса, масалан, телевизор ва ҳоказолар. Барчасини ўчириб чиқишга вақт кетади, шунинг учун бошқа усулдан фойдаланган яхшироқ.

Махсус иловалардан фойдаланинг
Смартфонлар учун махсус иловалар, Wi-Fi тармоғингизга қанча қурилмалар уланганлигини ва улар қандай қурилмалар эканлигини аниқлаши мумкин. Google Play Маркетда ушбу вазифани бажарадиган кўплаб иловалар мавжуд. Масалан, Wi-Fi Monitor, WiFi Monitor: анализатор и сканер сети Wi-Fi ёки Fing.

Ушбу иловалардан фойдаланиш жуда осон. Ўрнатинг, очинг ва тармоққа уланган қурилмалар рўйхатини кўринг. Барча уланган қурилмалар сизга танишми ёки йўқ, текширинг.

Ва ниҳоят, ҳеч нарса ўрнатишни хоҳламаган ва тажрибали фойдаланувчилар учун. Браузерда роутер манзилини ёзиб, унинг созламаларига ўтинг. Одатда бу 192.168.0.1 ёки 192.168.1.1. Фойдаланувчи номи ва паролни киритинг, одатда бу маълумот роутер қурилмасининг корпуси ёки қўлланмасида ёзилган бўлади.

Тажрибали фойдаланувчиларга тармоқ паролини ўзгартириш ёки номини яшириб қўйиш ва махсус тақиқлар ўрнатиш мушкул эмас. Агарда тармоғингизда бегона қурилма уланганлигини сезсангиз, интернет провайдерингиздан мутахассис чақиринг.

#маълумот #WiFI
👍1
​Бўш вақтда, смартфондаги расмларни тартибга солиш учун бажарган вазифаларим - 2.

Смартфонимдаги расмлар коллекцияси бир неча йиллардан бери йиғилиб келаётган ва охирги икки йилда тартибга солинмаган маълумотлар базаси ҳисобланади.
Тартибга келтиришга вақт кўп сарфланишини баҳона қилиб, баъзида, эсимга тушганда расмларни ташқи хотира ёки бошқа манбага кўчириб турардим.
Лекин, махсус иловалардаги сунъий ақл ва алгоритмлар ёрдамида, расмларни тартиблаш ўйлаганимдан осонроқ кечди.

Аслида, нима учун расмга тушамиз? Маълум бир воқеа, объект, жой ёки шахс ҳақидаги хотираларни муҳрлаб қолиш учун. Лекин, смартфонлар пайдо бўлиши билан бу қоида ўзгаришни бошлади, агар илгари фотосуратлар ҳақиқатан ҳам муҳим кунларда, олинган бўлса, энди эса битта расмни бир неча кадрда ёки вақтинчалик суратлар олинади. Шунинг учун галереямизда турли хилдаги расмлар мавжуд.

Агарда сизда расмларлар сони кам бўлса ва уларни ўзингиз тартиблашга одатланган бўлсангиз, расмларни мазмунига кўра гуруҳларга бўлганингиз маъқул. Масалан, ўзингиз тушган расмлар, оила, иш, ўқиш, дам олиш ва турли хил тадбирлар.
Воқеалар ҳақида яхшироқ эслаб қолиш учун, албом номида унинг жойи ва санасини қўшиб қўйиш тавсия этилади. Масалан, "Наврўз байрами, 2019 й. каби.

Агарда сизда расмлар сони жуда кўп бўлиб, вақтингизни тежамоқчи бўлсангиз, унда қуйидаги иккита иловани сизга тавсия қиламан. Фақатгина ушбу иловалар билан ишлашдан олдин, энг зарур расмларингизни нусхалаб олинг, масалан, Telegram "Избранное" бўлимига. Ўз-ўзидан, ҳеч қайси расм ўчиб кетмайди, лекин эҳтиёткорлик зарар қилмайди.

Gallery Doctor (https://www.apkmirror.com/apk/avg-labs/gallery-doctor-photo-cleaner/gallery-doctor-photo-cleaner-1-1-5-0-release/gallery-doctor-photo-cleaner-1-1-5-0-android-apk-download/)
Авваламбор, расмлар архивини тартибга солишдан олдин уни яхшилаб тозалаш керак.
Ушбу илова, дубликатларни (жуда ўхшаш), экран скриншотларини ва паст сифатли расмларни топиб, ўчиришга ёрдам беради.

Google Фото (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.google.android.apps.photos&hl=ru)
Ушбу илова кўпчилик Android смартфонларда ўрнатилган ва интернет тез (арзон) бўлган давлатлар фойдаланувчилари расм ва видеоларини чекланмаган сонда Google серверларида бепул сақлаш, нусхалаш учун ҳам фойдаланишади.

Биз эса, расмларни таҳрирлаш ва тартибга солиш учун, ушбу илованинг имкониятларидан фойдаланамиз. Албатта, сиз ҳам расмларингизни ушбу илова орқали нусхалаб, смартфонингиз хотирасини бўшатишингиз ва бошқа қурилмалардан ҳам расмлар архивини бошқаришингиз мумкин, фақат тезроқ ва кўпроқ интернет бўлса кифоя.

Расмлар архивини тартибга солиш имкониятлари:
- Расмлардаги юзни аниқлаб гуруҳлаш.
Илова ўзи расмлардаги юзларни таниб олади, уларни папкаларга гуруҳлайди ("Одамлар" (лица) банди "Албомлар" ёрлиғида, "Нарса-буюмлар" (объекты), "Жойлар" (места) қаторида пайдо бўлади) ва фойдаланувчи шахсни номлаши мумкин, шунда сиз "қидирув" майдони орқали одамларни қидиришингиз мумкин.

- Расмларни нарса-буюмлар (объекты) бўйича қидирамиз.
Масалан, тоғда дам олишда олинган расмларни кўриш учун, "tog'lar" (ўзбек тили лотин алифбосини тушунади) ёки рус тилида "горы" сўзи билан изланг. Ҳохишингизга қараб, илова топган расмларни алоҳида албомларга кўчиринг.

- Расмларни "жойлар" (места) номи билан қидириш.
Маълум бир шаҳарларда ёки ҳудудда олинган расмларни излаш. Масалан, Самарқанд, Бухоро, Хива сўзлари билан излаб, ушбу шаҳарларда олган расмларни кўришингиз мумкин.
Илованинг имкониятлари жуда кўп, албатта каналимизда улар ҳақида ҳам маълумот берамиз.

#бўшвақт #тартиблаш
​Смартфондаги 32 Гб хотирага тахминан қанча маълумот ёзиб бўлади.

Берилган рақамлар ўртача ҳисобда ва тахминий олинган, ундан ташқари смартфон хотираси тўлиқлигича фойдаланувчи маълумотлари учун ажаратилмаган. Тизим ва иловалар учун жой ҳам, умумий хотирадан ажратилади, бу ҳақида каналимизда маълумот берилган.

Расм
Агарда расмнинг ўртача оғирлигини 4 Мбайт олсак, унда 1 Гбайт хотирага ўртача 256 та расм сиғади. Турли хил хотира сиғимига эга бўлган смартфонларда қанча расм сиғдириши мумкин:

32 Гбайт = 8192 расм
64 Гбайт = 16384 расм
128 Гбайт = 32768 расм

Видео
Бир минут видеонинг оғирлиги кўпгина омилларга боғлиқ - пикселлар сони, видео ва аудио битрейти ва ҳоказолар. Аммо ўртача ҳисобда 1 Гбайт смартфон хотираси, Full HD (1920 × 1080) сифатда 18 минутлик видео ва HD (1280 × 720) сифатда 26 минутлик видеони сиғдира олади.

32 Гбайтлик телефон хотирасига, YouTube учун 800 дан ортиқ қисқа видеороликлар ёки 1,5-2 соатлик Full HD сифатда 10 та тўлиқ метражли филмлар сиғади. Лекин, юқорида айтиб ўтилганидек, видео сифатига қараб, файллар кўпроқ жой олиши мумкин.

Мусиқа
320 Кбит/с битрейтга эга бўлган MP3 файл ўртача 2 Мбайтни ташкил этади. 1 Гбайт хотирага, тахминан 8.5 соатлик узлуксиз тинглашга мос келадиган, 512 минут мусиқа сиғади. Шундай қилиб, турли хил хотирага эга смартфонлар сизга қуйидагича мусиқа тинглашга имкон беради:

32 Гбайт = 272 соат
64 Гбайт = 544 соат
128 Гбайт = 1088 соат

#маълумот
​Расмлар билан ишлайдиган иловалардаги сунъий ақл ҳақида.

Каналимизда смартфон камерасидаги сунъий ақл (AI) ҳақида маълумот бериб ўтган эдик, кечаги хабармиздаги Google Фото иловаси ҳам ушбу имкониятдан унумли фойдаланади.
Яъни, илова мустақил равишда расмдаги нарсаларни "кўра олади" ва таний олади. Бу эса фойдаланувчига, расмлар архивини гуруҳлашда ва излашда катта ёрдам беради.

Ушбу иловадан ташқари, расмлар билан ишлашда сунъий ақлдан унумли фойдаланаётган яна бир неча иловаларни эслаб ўтаман.

Remini - бу фотосуратларни яхшилаш учун онлайн илова. Сунъий ақлни яратиш учун илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда, Remini кундалик ҳаётимизга фотосуратларни яхшилаш ва тиклаш учун профессионал технологияларни олиб келади.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.bigwinepot.nwdn.international

AI Image Enlarger - фотосуратларни сифатини йўқотмасдан, катталаштириш учун мўлжалланган илова.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.app.aiimglarger

Gradient - қайси миллатга мансублигингизни аниқлаш учун, фотосуратда ДНК синовини ўтказадиган ёки қайси машҳур одамга ўхшашингизни кўрсатадиган илова.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.tickettothemoon.gradient.photo

FaceApp - иловаси фойдаланувчиларга табассум қўшиш, юзни ёшартириш ёки кексайтириш иловаси.
https://play.google.com/store/apps/details?id=io.faceapp&hl=ru

#APK #AI
​Google, ижтимоий тармоқ ва мессенджерлардаги аккаунтни тўлиқ ўчириш мумкинми?

Қисқа жавоб
: Ҳа, мумкин. Фақат ҳар бир хизматнинг ўз шартлари ва қоидалари мавжуд.

Деярли барча хизматлар, аккаунтингизни ўчиришдан олдин, маълумотларингизни кўчириб олишга имкони беради.
Ижтимоий тармоқ аккаунтларини тўлиқ ўчиришдан ташқари, маълум муддатга вақтинчалик ёпиб ҳам қўйиш мумкин.

Instagram аккаунтингизни бутунлай ўчиргач, яна шу ном билан рўйхатдан ўтолмайсиз.
Профилингиз, барча расмларингиз, видеоларингиз, изоҳларингиз, ёқтириш (нравится) ва обуначиларингиз ҳам бутунлай йўқ қилинади.
Агар сиз шунчаки танаффус қилмоқчи бўлсангиз, аккаунтингизни вақтинча ўчириб қўйишингиз мумкин. Бу ҳолда маълумотларингиз вақтинча яширин бўлади.
https://help.instagram.com/728869160569983

Facebook аккаунтингизни бутунлай ўчиргач, уни қайта фаоллаштира олмайсиз (30 кун ичида аккунтингизни қайта тиклашингиз мумкин) . Бутунлай ўчириш 90 кунгача давом этиши мумкин.
Профилингиз, расмларингиз, хабарларингиз, видеоларингиз ва бошқа маълумотлар бутунлай йўқ қилинади ва тиклаб бўлмайди.
Агар сиз Facebook дан вақтинча фойдаланишни тўхтатмоқчи бўлсангиз, аккаунтингизни вақтинча ўчириб қўйишингиз мумкин.
Бундай ҳолда, бошқалар сизнинг профилингизни кўра олмайди.
Расмларингиз, хабарларингиз ва видеоларингиз ўчирилмайди.
Facebook мессенджеридан тўлиқ фойдалана олишингиз мумкин.
https://www.facebook.com/help/delete_account?rdrhc

Telegram. Барча хабарларингиз, гуруҳларингиз ва контактларингиз бутунлай йўқ қилинади ва тиклаб бўлмайди. Лекин, бошқаларга юборган хабарларингизнинг нусхалари уларда сақлаб қолинади.
Сиз яратган барча гуруҳлар ва каналлар яратувчисиз қолади, лекин мавжуд бўлиб қолади ва тайинланган администраторлар ўз ҳуқуқларини сақлаб қолишади.

Айрим ҳолларда, худди шу рақам учун янги аккаунт яратиш бир неча кундан кейин мумкин бўлади. Рўйхатдан ўтиш орқали сиз янги фойдаланувчи бўласиз ва тарихингиз, контактларингиз ёки гуруҳларингиз қайтарилмайди.
Маълумотларингизни Telegram компьютер версияси орқали нусхалашингиз мумкин.
Ўчириш тартиби каналимизда ҳам мавжуд.
https://my.telegram.org/auth?to=deactivate

Google. Аккаунт билан боғлиқ барча маълумотлар, жумладан, контактлар, электрон почта хабарлари, файллар, календарлар ва расмлар ўчирилади.
Фойдаланиш учун аккаунтингиз керак бўлган Google хизматларидан (масалан, Gmail, Диск, Календарь ёки Google Play) фойдалана олмайсиз.
Google маълум бир муддатгача ўчирилган аккаунтингизни тиклашга имкон беради.
https://support.google.com/accounts/answer/32046

Кўп иловаларнинг ўзидан аккаунтни ўчириш имкониятини топиш қийин ёки умуман йўқ. Шу сабаб ўчириш имкониятини ҳавола кўринишади ёздим.
Жуда кўплаб сайт ва хизматлардан аккаунтингизни ўчириш ҳаволасини, ушбу сайтдан топишингиз мумкин: https://backgroundchecks.org/justdeleteme/

#маълумот #аккаунт
​Мобил операторлар хизматларини бошқариш ва мижозларни қўллаб-қувватлаш маркази билан боғланиш.

Бугунги кунда аҳолининг аксарияти уйда бўлганлиги сабабли, интернет хизматларига талаб ошди. Балким, шу сабаб айрим хизматлар сифатининг пасайиши ва операторларга уланишда доимий бандлик муаммолари пайдо бўлди.

Бирор хизматни улаш, ўчириш ёки маълумот олиш учун ҳар доим ҳам оператор билан боғланиш зарурияти йўқ. Масалан, ussd код билан уланиб бўлмаётган хизматни, қисқа рақамларга СМС жўнатиш билан ҳам ҳал қилса бўлади. Рақамлар, албатта расмий сайтларда кўрсатилган.

Барча хизматлар, харажатларни бошқаришда ўзим фойдаланадиган ва сизга тавсия қиладиган усулим, мобил операторлар расмий Telegram ботлари ёки иловаларидан фойдаланиш.

- Uzmobile ва Uzonline фойдаланувчилари учун илова: My Uztelecom

- Ucell фойдаланувчилари учун: Telegram bot @Ucell_bot ёки илова My Ucell

- Beeline фойдаланувчилари учун: Telegram bot @BeelineUzbBot ёки илова Beeline (Uzbekistan)

- Mobiuz фойдаланувчилари учун илова: Mobiuz

Саволларимизга жавоб топиш ёки юзага келган муаммоларни ҳал этилишида, компания қўллаб-қувватлаш маркази билан боғланиш зарур бўлса, қуйидаги усулларни таклиф қиламан.

- Оператор қисқа рақамларига қўнғироқ қилиш кераклигини ҳаммамиз биламиз, лекин шу рақамни баъзида излаб қоламиз. Сим картангизда "Служба поддержки" ёки шунга яқин сўзлар билан номланган контактда, операторнинг ўзи керакли рақамни ёзиб қўйган бўлади. Ушбу номерни ҳар бир операторнинг расмий интернет саҳифасидан ҳам олиш мумкин.

- Операторнинг расмий интернет саҳифасидаги "Онлайн чат" ёки "Виртуал ёрдамчи " каби хизматлардан фойдаланиш.
Uzmobile ва Uzonline, Ucell, Beeline, Mobiuz

- Операторларнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали боғланиш:
UZTELECOM (Uzonline, Uzmobile) - https://www.facebook.com/uztelecom/, https://www.facebook.com/groups/tshtt.uz/, https://www.instagram.com/uztelecomuz/, https://ok.ru/group/60935086342176

Ucell - https://facebook.com/ucell, https://www.instagram.com/ucell_uz/, https://ok.ru/group/50773770371286,

Beeline - https://www.facebook.com/beeline.uz/, https://www.instagram.com/beeline_uzbekistan/,
https://ok.ru/beeline.uz, Telegram @ConsultantBeelineUz

Mobiuz - https://www.facebook.com/mobiuz.uzbekistan, https://instagram.com/mobiuz.uzbekistan, https://ok.ru/mobiuz

#маълумот #оператор