GSM GURUS F.A.Q
2K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
APKPure_v3_7_1_Mod2_sign_Альтернативный.apk
11 MB
Play Маркет урнатилмаган ёки Google аккаунт очишни истамаганлар учун программа.

Регистрация сурамасдан программаларни кучириш ва урнатиш имконини беради.
GSM GURUS F.A.Q
Samsung Galaxy Корея аппаратларда сеть режимларини танлаш менюси яширилган булади. Телефонда 319712358 коди терилади, очилган менюда 0821 ёки 996412 ёки 774632 пароли терилади. "Network Setting" пунктига кириб "Network Mode" да керакли режим танланади.
2G,3G,4G режимларни танлаш алокада муаммо булса (гаплашиб турганда овоз йуколиб колиши, интернет секин ишласа ва х к.з), оператор томонидан факат LTE (4G) сетда бериладиган акциялардан фойдаланиш ва LTE (4G) умуман ишламайдиган худудларда сетни кидирмаслиги учун (батарея эконом) учун танлади.

Энг яхши режим WCDMA ALL (Only) факат 3G да ишлайди.
❤3
Telegram аккаунтини тулик (хабарлар, группалар, каналлар) учириш, купинча янги номер олганизда олдинги эгасидан колган маълумотларни учириш ёки янги сим картага утмокчи булсангиз узизни маълумотларингизни учириш учун керак булади.

Сайтга кирганизда + билан учирмочки булган номерингизни ёзасиз. Ишлаб турган Telegram га махфий код келади. Шу кодни киритиб учиришни танлайсиз.

https://my.telegram.org/auth
Сизнинг телефонингизда Facebook, Instagram каби программалар секин ёки қотиб ишласа.

Сизга керакли функциялар программаларнинг LITE версияларида хам бўлиши мумкин. Афзалликлари телефон хотирасида кам жой олади, интернет траффикни тежайди, 2G (EDGE) сетларда хам ишлаши мумкин. Энг мухими программаларни расмий шу компаниялар ишлаб чиқарган.

https://play.google.com/store/apps/details?id=com.facebook.lite
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.instagram.lite
Telegram мессенджерининг имконияти фақат хабарлар ёзиш билан чекланмайди.

Кўпчилик эътиборга олмайдиган имкониятларни махсус ботлар орқали амалга ошириш мумкин.
Мисол учун:

@InMindBot - инглиз тилини ўрганиш
@flibustafreebookbot - китобларни қидириб топиш ва кўчириб олиш
@instafirebot - Instagram тармогидан расм ва видеоларни кўчириб олиш
@fmusbot - мусиқа қидириш ва кўчириб олиш
@ChessBot - шахмат ўйнаш
@MIBInfoBot - МИБ орқали коммунал қарздорлигингизни билиш
@UzGM_bot - GM Uzbekistan орқали автомобилга навбатингизни билиш

Қандай фойдаланишни билмаганларга видео қўлланма яқинда каналимизга жойлаштирамиз
👍3
Google Камера - тавсия қиламиз. Хамма аппаратда хам ўзида ўрнатилган камера программаси мукаммал эмас.

Айниқса Xiaomi аппаратларда кечки расмга олишда расмни сифати, Instagram тармоғига видео жойлаштиришда муаммолар бор.
Шу муаммоларни Google Камера программаси хал қилиб бера олади.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.google.android.GoogleCamera
Waze навигатори - тавсия қиламиз. Бугунги кунда жуда керакли программа. Борадиган манзилизни кўча, объект ва махалла номлари билан топиб, энг қиска йўл орқали маршрут тузиб беради.

Бошқа программалардан фарқи йўлда учраб турадиган камера, ДАН ходимлари, пробкаларни аниқ ва ўз вақтида кўрсатади. Интернетни кам миқдорда сарф килади.

https://play.google.com/store/apps/details?id=com.waze
YouTube_14_10_53_API19arm64_v8a_armeabi.apk
76.1 MB
YouTube - программасининг реклама кўрсатмайдиган, фоновый режимда ёпилиб қолмайдиган ва темалар ўрнатиб бўладиган версияси.

- Телефонизда ўрнатилган YouTube программасига халақит бермайди
- Реклама кўрматмайди
- Мусиқа ва видеони программани ёпиб қўйиб хам эшитиш мумкин
- Видео сифатини хохлаган режимда ўрнатиш мумкин
- Яна жуда кўп имкониятлари бор

Янги версияларини кўчириш учун расмий сайти:

https://vanced.app/APKs?type=NONROOT
Телефон сотиб олмоқчи бўлганларга маслахатлар:

1. Олмоқчи бўлган телефонингиз хақида кўпрок "отзыв" ўқиб кўринг. Масалан https://market.yandex.ru сайтидан

2. Деярли хар бир машхур аппаратнинг "клон" копияси мавжуд. Шу учун олдиндан копия оригиналдан нимаси билан фарқ қилиши хақида маълумот тўпланг. Деярли хеч қачон 600$ аппарат пул зарурлиги учун 200$ га Сизга сотилмайди

3. Арзон нархда сотилаётган аппаратни кўпрок текшириш зарур. Айниқса процессорни текширадиган программалар билан (масалан AnTuTu Benchmark)

4. Телефон IMEI кодини *#06# билан текшириб коробка ва корпусидаги рақамлар билан мос тушишига ахамият беринг. Имкон бўлса телефонда маълумотларни ўчириб "заводской сброс" бериб кейин сеть (антенна) чиқишини текширинг

5. Янги телефонга 1 йиллик кафолат муддати берилади. Сервис марказларнинг сони ва қаерда жойлашгани хам мухим

6. Телефон экранини хар хил фонларда (ок, қора) текшириш зарур. Компания номини ва "проверочный код" сўзи билан интернетда қидириб кўринг. (Масалан "Samsung Galaxy a50 проверочный код"- команда *#0*#)

7. Кафолат муддати хақиқийлигини "гарантийный талон" да ёзилган сервис центр рақамларига телефон килиб билишингиз мумкин

Хабар яна тўлдириб борилади.
👍1
Forwarded from GSM GURUS (Murod)
Gartner тадқиқот компанияси 2019 йил 1 квартали смартфонлар бозори тўғрисида хисобот тақдим этди.

Samsung компанияси ўтган йилгидек биринчи ўринда. Лекин 2018 йилдагидан кўра сотилган аппаратлар сони 78,5 млн дан 71,6 млн га қискарган. Бозордаги улуши 20,5% дан 19,2% тушган.

Иккинчи ўринда Huawei компанияси. Компания смартфонлари 40,4 млн дан 58,4 млн гача савдоси ошган, бозордаги улуши 10,5% дан 15,7% гача кўтарилган.

Apple компанияси учинчи ўринда. Компаниянинг бозордаги улуши 14,1% дан 11,9% гача камайган, сотилган аппаратлар сони 54 млн дан 44,5 млн гача тушиб кетган.
imo, viber, skype да видеозвонокда муаммо бўлиб турганларга маслахат.

Вақтинчалик VPN оркали ишлатиш ёки Google Duo программасини маслахат бераман.
👎1
Кўп тарқалган муаммолардан яна бири телефонда деярли маълумот йўқ, лекин хотира камайиб қолган.

Видеода телефонда жойни эгаллаб турган программаларни топиш ва кэш хотирасини тозалаш курсатилган.

Хотирани эгаллаб турган программалардан бири Google Chrome.
Вақти-вақти билан шу программанинг кэшини тозалаб туриш телефонда анчагина жой бўшатиб бериши мумкин.
https://youtu.be/hrKTk3gy7No
​​Телефон сувга (суюқликка) тушганда нима қилиш керак. (соха вакили фикри).

Асосий ва уй шароитида ёрдам бериши мумкин бўлган маслахатлар www.kun.uz сайтида келтирилган. Мен шунга бир неча қўшимча қилмоқчиман:

- Сувга тушиб чиққан телефон уй шароитида қуритилиб ишласа хам имкон борича зарур маълумотларни копия олиб қолинг.
Тажрибамизда 3 ойдан хам кейин хам суюқлик таъсири бўлган аппаратлар кўп.

- 48 соат қуруқ гуручга солиб кутиш ва телефонингиз яна ишлаб кетишига ишонч хосил қилиш қийин, шунинг учун таниш мутахассисга кўрсатганингиз маъқул.

- Айримларга уй шароитида қуритиш ёрдам бериши мумкин фақатгина телефоннинг қандай суюқликка ва қанча муддатга тушганлигининг хам ахамияти бор.

- Телефон микросхемаларига етиб борган суюқликни ташқи қуритиш билан тозалаш имконсиз.

- Сувдан химояланган аппаратларнинг характеристикасини тўлиқ ўқиб чиқинг (IP67, IP68 химояси хақида).

#маслахат

Каналга уланиш 👉@gsmgurus_FAQ
Ёзги таътил пайтида болалар планшет ва телефонлар билан кўпроқ машхул бўладиган вақт. Шунинг учун ота-оналарга назорат учун бир неча программани маслахат бераман:

- Google Family Link | Ўқиш, ўйнаш ва дам олиш орасида мукаммал мувозанатни танланг.
Болангизни телефонини Google аккаунт орқали бошқариш. Қайси программалар кўпроқ ва қанча ишлатилаётганини, телефоннинг картада жойлашуви ва бошқаларни билишингиз мумкин.


- YouTube болалар учун | Google компанияси томонидан махсус яратилган бепул программа. Канал и плейлистлар айнан болалар учун танланган. Вақтни чегаралаб қўйиш имконияти хам мавжуд.
Forwarded from GSM GURUS
Деярли купчиликка келадиган муаммолар телефон котиб ишлайди, батарея купга етмайди, хотира кам ва х.к.з.

Заводской сброс бериш хар доим хам ечим эмас. Сабаби маълумотлар жуда куп, соц. сетлар пароли эсда эмас, сбросдан кейин хам олдинги урнатилган программалар яна урнатилади.
Вактимиз кетса хам мижозга бирма-бир тушунтириб чикамиз. Муаммоларнинг сабаблари:

- Котиб ишлашига купинча энергия эконом режимининг екилгани (50-90% заряд булганда)
- Эски SD карталарни (айникса видеорегистраторлардан олинган) ишлатганда. SD картада LOST.DIR папкаси ичида файллар булса муаммо бор.
- Хар хил реклама кучириб курсатадиган программалар ёки "наварот" учун езилган программаларнинг эски версиялари (программа сифатида урнатилган обойлар,рингтонлар, овкат килиш рецептлари ва х.к.з). Программалар урнатишдан олдин Play market да отзыв укиб кейин урнатиш яхши ечим.

- Жой бушатинг деган ёзув чикиб колганда (Telegram кэш памятини 1 хафта ёки 1 ойда автомат учирадиган килиш керак, Google Chrome да хам)

- Батареянинг тез тугаб колиши (агар техник муаммо булмаса) настройкада статистика аккумуляторага караб курган афзал. Яхши ишлаб турган аппаратда "Экран" статистикада 1-уринда булиши керак. "Медиасервер" телефонда повреженный расм, видео, музыка булганида, "Система Android" статистикада юкорида булса муаммо батареяда хам булиши мумкин. Батареяни куп ишлатадиган программалар VPN, Muslim taqvim, Clean Master ва бошкалар

- Режим сетида 4G урнига 2-3G режимига угириб куриш хам батареяга ёрдам бериши мумкин
- Хар хил чистка, оптимизация киладиган программаларни урнатмаган маъкул. Оптимизация учун 1 кунда 1 марта телефонни учириб екиш (перезагрузка) етарли
- Настройка безопасностда кайси программага Администратор хукуки берилгани хам мухим. Вирус деб айтиладиган программалар айнан шу списокда булади. ("Найти устройство" деган программадан ташкари)
Анимацияни купчилик котиб ишлайди деб хам тушунади. "Для разработчиков" менюсида анимацияни учириб куйиш аппаратни тезрок ишлашига хам сабаб булади.

Юкоридаги ечимлар, прошивка, аппаратни очиб текшириш ёрдам бермаса муаммо флеш память (EMMC) да булиши мумкин.
👍1
Телефон Контактида ёзилмаган бегона рақамлардан кирувчи қўнғироқларни ким қилганини билмоқчи бўлсангиз қуйидаги программаларни маслахат берамиз.

- Truecaller
- Getcontact
- NumBuster