hadis.islom.uz
18.5K subscribers
2.93K photos
602 videos
7 files
1.06K links
Nubuvvat marvaridlari
Download Telegram
🥰89👍44😢19🤩4👏1
👍92😢46🥰26🤩4👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«ТАБАССУМ»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

"Одоблар хазинаси" китобидан

#Одоблар_хазинаси

@hadisislomuz
🥰16👍8👏5🤩2😢1
😢95👍40🥰18🤩8👏5
1👍82😢32🥰28👏7🤩2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«КУЛГУ БОБИ»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

"Одоблар хазинаси" китобидан

#Одоблар_хазинаси

@hadisislomuz
👍31🤩7👏5
🥰89😢41👍25🤩6👏3
😢89🥰55👍30👏4🤩4
Риёзус солиҳийн шарҳи.

13 - боб
Яхшиликнинг
йўллари кўп эканлиги баёни

149-ҳадис.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Уч киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ибодатлари ҳақида сўраш учун Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалолларининг уйларига келишди. Уларга хабар қилинган эди, буни оз санагандай бўлиб, «Биз қаёқда-ю, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қаёқдалар?! У зотнинг олдингию кейинги гуноҳлари мағфират қилинган бўлса», дейишди. Улардан бири: «Мен абадул‑абад туни билан намоз ўқиб чиқаман», деди. Бошқаси эса: «Мен бир умр рўза тутаман, оғиз очиқ юрмайман», деди. Яна бошқаси: «Мен аёллардан четда бўламан, абадул‑абад уйланмайман», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келдилар ва шундай дедилар: «Шундай, шундай деганлар сизларми?! Ҳой! Аллоҳга қасамки, мен сизларнинг Аллоҳдан энг қўрқадиганингизман, Унга энг тақво қиладиганингизман, лекин мен рўза ҳам тутаман, оғиз очиқ ҳам юраман, намоз ҳам ўқийман, ухлайман ҳам, аёлларга уйланаман ҳам. Бас, ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас!»
Муттафақун алайҳ.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисларида нафл амалларда тежамкор бўлиш, тоқатидан ташқари нарсалар билан ўзини қийнамасликка чақирмоқдалар.
Бу ҳадиси шарифнинг айтилишига сабаб бўлган ҳодиса, бошқа ривоятларда тўлалигича келтирилган. Бир куни саҳобалардан уч киши Оиша онамиз ҳузурларига келиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нафл ибодатлари ҳақида сўрайдилар. Оиша онамиз учовларига бор нарсани айтадилар. Шунда, уларга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нафл амаллари оз кўринади. Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдинги ва кейинги гуноҳларини Аллоҳ таоло мағфират қилиб қўйган, У киши қўшимча амал қилмасалар ҳам бўлаверади, аммо биз кўпроқ қўшимча амал қилишимиз керак, дейдилар. Улардан бири, мен доимо рўза тутаман, ҳеч оғзим очиқ юрмайман, дейди. Иккинчиси, мен кечаси ухламай намоз ўқийман, дейди. Учинчиси, мен аёлларга уйланмайман, дейди.
Уларнинг бу гаплари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб боради. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қаттиқ аччиқланадилар. Сўнгра масжидга чиқиб, намоздан кейин ваъз қиладилар. Биз ўрганаётган ҳадисдаги гапларни айтадилар:
«Огоҳ бўлинг! Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳдан энг кўп қўрқадиганингизман, Унга энг кўп тақво қиладиганингизман».
Яъни, эй одамлар, огоҳ бўлинг, билиб қўйинг. Яна ҳар хил фикрларга бориб, турли гапларни гапириб юрманг.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

Ушбу китоб Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 29 октябрдаги 01-07/6636 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

📚 @hadisislomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍30🥰10🤩6👏4😢2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🥰48😢26👍16👏3🤩2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«БУТУНИЧА КЕЛИШ ВА БУТУНИЧА БУРИЛИШ»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

"Одоблар хазинаси" китобидан

#Одоблар_хазинаси

@hadisislomuz
👍22🥰9👏4🤩3
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍75🥰59😢27👏4🤩3
АКСА УРГАН КИШИНИНГ ОДОБЛАРИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «
Албатта, Аллоҳ аксани яхши кўради ва эснашни ёмон кўради. Бас, ким акса ургандан кейин «Алҳамдулиллаҳ» деса, буни эшитган ҳар бир мусулмонга унга «Ярҳамукаллоҳ» дейиш ҳақ бўлади. Эснаш эса, шайтондандир. Кимнинг эснагиси келса, кафтининг орқа томони билан оғзини тўсиб иложи борича уни қайтарсин. Бас, у «Ҳооҳ» деса, шайтон унга кулади», дедилар».

Ушбу ҳадисда ҳар бир кишида ҳар куни учраб турадиган икки ҳолатга нисбатан Ислом одоби, Ислом маданияти, Ислом аҳлоқи баён қилинмоқда. Тумовдан бошқа вақтдаги акса уриш одатда енгиллик аломати бўлади. Акса уриш яхшилик аломати бўлганлиги туфайли, акса урган киши Аллоҳга ҳамд айтиши керак экан. Буни эшитган ҳар бир киши эса акса урган кишига «Ярҳамукаллоҳ», яъни Аллоҳ сенга раҳм қилсин, дейиши Ислом одобларидан экан.
Бунга ҳар бир мўмин-мусулмон амал қилиши керак. Эснаш кишининг жисми ва руҳи оғирлашгани, хиралашгани аломатидир. У ҳеч қачон яхшилик аломати бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун мусулмон киши ўзидан эсноқни иложи борича қайтариши керак бўлади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши акса уриб, «Алҳамдулиллаҳ» деса, унинг ҳузуридаги фаришталар «Роббил оламийн» дейди. Банда ҳам «Роббил оламийн» деса, фаришта «Аллоҳ сенга раҳм қилсин» дейди».
Демак, акса уриб, «Алҳамдулиллаҳ» деган кишига фақат атрофда эшитиб турган кишилар эмас, балки кўзимизга кўринмайдиган, бироқ доим ёнимизда бўладиган фаришталар ҳам жавоб беришга шай туришар экан. Акса уриб, Аллоҳга ҳамд айтмаган киши бундан маҳрум бўлиб қолар экан.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир киши акса урса, «Алҳамдулиллаҳ» десин. Буни эшитган биродари унга Ярҳамукаллоҳ» (Аллоҳ сенга раҳм қилсин) десин. Буни эшитган акса урган киши «Яҳдийкаллоҳ ва йуслиҳу баалака (Аллоҳ сени ҳидоят қилсин ва сени ишингни ислоҳ қилсин)» десин», дедилар».
Демак, акса урган ва буни эшитган икки мусулмон ўртасида ана шундай ўзаро дуо бўлиши керак экан. Ислом ахлоқи, суннати, маданияти ана шундай экан. Буни ҳар бир мўмин-мусулмон билиши, билмаганларга ўргатиб бориши керак экан.
Аксани эшитган «Алҳамдулиллаҳ» дейди
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ким аксани эшитганда «Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн ъала кулли ҳал - (Ҳар қандай ҳол учун оламларнинг Робби – Аллоҳга ҳамд бўлсин)» деб юрса, тиш ва қулоқ оғриғига учрамас».
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу бу гапларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганлар, ёки ўз тажрибаларидан келиб чиқиб айтганлар. Демак, биров акса урганини эшитганда ҳам Аллоҳга ҳамд айтса бўлар экан, оқибати хайрли бўлар экан.
Аксани эшитган қандай ташмийт айтади?
«Ташмийт» сўзи яхшилик ва барака тилаш маъносини билдиради. Шунингдек, душманга ёмонлик келтирувчи нарсадан хурсанд бўлиш маъноси ҳам бор.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким акса урса, «Алҳамдулиллаҳ» десин. Бас, қачон у «Алҳамдулиллаҳ» деса, унга биродари ёки соҳиби «Ярҳамукаллоҳ» десин. У эса «Яҳдийкумуллоҳу ва йуслиҳу баалакум» десин», дедилар».
Бу ҳадиси шарифда кишилар бор жойда акса урган киши ва унинг атрофидагилар бу муносабат ила ўзларини қандай тутишлари кераклиги маданияти ҳақида сўз бормоқда.
«Ким акса урса, «Алҳамдулиллаҳ» десин». Акса урган одамнинг одоби шу. Акса кўпроқ енгиллик, соғлик аломати бўлгани учун ўша нарса ўзига етгани учун Аллоҳ таолога ҳамд айтсин. Бир биродарининг енгиллик аломати бўлган акса ургани учун Аллоҳ таолога ҳамд айтганини кўриб, эшитган мусулмон у кишини ушбу муносабат ила табриклаб қўйсин.

Давоми: 🔗 ушбу ҳаволада

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг
“Ижтимоий одоблар” китобидан


📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍37🥰14🤩8👏3😢1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🥰88👍48😢22🤩3👏1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22🤩5👏2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍82🥰57😢21🤩6👏4
Ҳадис дарслари (54-дарс)
Бадбахт ёки некбахтлик


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Ҳар бир инсоннинг бахтли ёки бахтсиз эканлигини фақат Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Билганда ҳам, Ўзининг ҳамма нарсани қамраб олувчи илми ила азалдан билади. Нафақат инсонга онасининг қорнида жон пуфлаганда, балки азалдан билади. Ушбу ҳадисда айтилаётган маъно ўша азалий илмни қайд қилиш, холос. Бутун инсоният тўпланиб олиб, ичларидан битталарининг ҳақиқий бахтли ёки бадбахт эканлигини билишга уринсалар ҳам, била олмайдилар. Ҳатто пайғамбарларнинг саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам фақат Аллоҳнинг билдириши ила ўн кишининггина жаннатга кириши ҳақида башорат берганлар, холос. Қолганларнинг нима бўлишини Аллоҳнинг Ўзигина билади.
Аллоҳ таоло ўша илмни фаришталаридан бирига айтиб, ёздириб қўйиши қийин эмас. Шу билан бирга, ўша илмни ёзиб, қайд қилиб қўйиш бандани бадбахт ёки некбахт бўлишига мажбур қилиш эмас. Чунки илм бир нарсани кашф қилувчи нурдир, бировни мажбур қилувчи куч эмасдир!
Эътибор берайлик, энди ҳадиснинг давомида нима учун одамлар бир-бирларининг ёки ўзларининг бадбахт ёки некбахт экакнликларини била олмасликлари баён қилинади. Пайғамбаримиз ҳадиснинг бу қисмини:
 «Ундан бошқа илоҳий маъбуд йўқ Зот билан қасамки», деб бошламоқдалар. Бу эса келажак гапнинг ўта муҳим эканлигига далолатдир.
«...албатта, бирингиз жаннат аҳлининг амалини қилиб келиб, ўзи билан жаннатнинг орасида бир аршин қолганида ундан ўша китоб ўзиб кетиб, дўзах аҳлининг амалини қилади-да, унга киради».
Одамнинг нима бўлишини ким билар эди? Ҳатто ўша одамнинг ўзи ҳам билмайди. Умр бўйи тоат-ибодатда юриб, охирида шайтоннинг иғвосига учиб, иши расво бўлиши мумкин.
«Албатта, бирингиз дўзах аҳлининг амалини қилиб келиб, ўзи билан дўзахнинг орасида бир аршин қолганида ундан ўша китоб ўзиб кетиб, жаннат аҳлининг амалини қилади-да, жаннатга киради».
Бунақаси ҳам бўлиши мумкин. Умр бўйи нима қилиб юрган бўлса-да, охирги пайтда инсонлиги қўзиб, яхши бир амал билан ҳоли батамом ўзгариб қолиши мумкин. Шунинг учун ҳам, «Ақоид» уламолари ушбу ҳадиси шарифни ва шунга ўхшаш бошқа ҳадисларни далил қилиб: «Аҳли қибладан муайян шахсни жаннатий ёки дўзахий эканлигига қатъий ҳукм қилиб бўлмайди», дейдилар.
Аммо юқорида зикр қилинган икки ҳолатда ҳам қадарнинг, Аллоҳнинг собиқ илмининг мажбурий таъсири йўқ. Китобнинг ўзиб кетиши эса унда ёзилган илмнинг ўта аниқ ва пухта эканлигини билдиради холос. Ушбу ҳадиси шарифда Аллоҳнинг илми шомилу комил, аниғу пухта, ҳамма нарсани қамраб олувчи эканлиги баён қилинди. Бу ҳақиқатни бирма-бир ўрганиб чиқдик. Ҳадиснинг охирида инсон ўз амали асосида ҳукм чиқариб, Аллоҳни унутиб қўймаслиги ёки кўнгли бир оз бўлса ҳам бошқа томонга бурилиши мумкин эмаслиги таъкидланмоқда. Ҳеч ким «Умрим бўйича яхши амал қилдим, энди албатта жаннатга кираман», деб хотиржам бўлмасин! Ҳатто умрининг охирги лаҳзасида ҳам иш бошқа томонга айланиб кетиши мумкин. Чунки ҳамма нарса Аллоҳнинг амри билан бўлади. Ҳеч ким «Мен умрим бўйи гуноҳ қилиб ўтдим, энди албатта дўзахга тушаман», деб ноумид бўлмасин! Ҳатто умрининг охирги лаҳзасида ҳам иш бошқа томонга айланиб кетиши мумкин. Чунки ҳамма нарса Аллоҳнинг амри билан бўлади.
Ишларнинг хотимасига қараб, якун ясалади. Умр­нинг интиҳоси қачонлигини ҳеч ким билмайди. Шунинг учун ҳаётнинг ҳар лаҳзасини умрнинг охири деб билиш керак. Яхшилик қилиб юрганлар охирги иши ёмонлик бўлиб қолмаслиги учун интилиши керак. Ёмонлик қилганлар қолган ҳар бир лаҳзани умрининг охирги лаҳзаси, деб яхшилик қилишга ўтиши керак. Қазо ва қадарга бўлган иймоннинг фойдаси ҳам шунда – кишини доимо яхшиликка чорлаб, ёмонликдан қайтариб туришида!

Батафсил: ушбу ҳаволада

«Ҳадис ва Ҳаёт» 2-жуз. Ислом ва иймон китоби.

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍31🥰11😢9🤩2👏1