HAYOT SABOQLARI
1.39K subscribers
16.2K photos
20.7K videos
34 files
36.4K links
Ота-она улуғ зот!
Оила - муқаддас!
Фарзанд келажакдир.

Жаннат - Оналар оёғи остида!
Download Telegram
Ассалому алайкум қадрли ва оқибатли обуначиларимиз.
Омонат дунёда омонмисиз?

Ҳақиқатда катта танаффус бўлиб қолди.
Биз яна қайтдик Иншааллоҳ.

Фақат шу каналимиз админкасини йўқотиб қўйдим.
Қаерда қолиб кетдилар билмайман. 😊

Кунингиз ҳайрли ўтсин қадрдонларим!🌷

HAYOT SABOQLARI
👍5❤1
Байрамингиз муборак бўлсин қадрли Устозларим!

HAYOT SABOQLARI
❤2👍1
Ассалому алайкум ва Раҳматуллаҳи ва баракатуҳу!

Бутун борликни яратган АЛЛОҲ ТАОЛОГА хамду ➖Санолар бўлсин!!!

Яхши ниятлар билан бошланган янги кунимиз хайрли бўлсин!!!
Яхши Амалларга,
Савобли Ишларга
Файзу➖ Барокатларга
Шодлик қувончларга тўла бўлсин!!!

Бугунги кунингиз режалаштирган барча ишларимиз бароридан келиб,
Аллоҳим барчамизни яхши ниятларимизга етказсин!

HAYOT SABOQLARI
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёқимли наво

“Mevlâ Görelim Neyler, Neylerse Güzel Eyler”
– Erzurumlu İbrahim Hakkı

«Келинг, кўрайлик-чи, Роббим нима қиларкан; У нимаики қилса, яхши қилади»
– Эрзурумлу Иброҳим Ҳаққи
– Ўша рекорд ўрнатган асар.

HAYOT SABOQLARI
❤5
Audio
Ёқимли наво (МР3 форматда)

“Mevlâ Görelim Neyler, Neylerse Güzel Eyler”
– Erzurumlu İbrahim Hakkı

«Келинг, кўрайлик-чи, Роббим нима қиларкан; У нимаики қилса, яхши қилади»
– Эрзурумлу Иброҳим Ҳаққи

HAYOT SABOQLARI
❤4
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Кунларнинг султони, мўминларнинг байрами — Саййидул айём Жума муборак бўлсин!

Бугунги кун дуолар ижобат бўладиган, қалблар таскин топадиган ажойиб фурсатдир.

Аллоҳ таоло хонадонингизга файз, ишларингизга ривож ва танингизга соғлик берсин.

Яқинларингизни йўқлаш, уларга ширин сўз улашиш эсингиздан чиқмасин.

Бу муборак кун барчамизга хайрли ва баракали келсин.

Жума айёмингиз қутлуғ бўлсин, азиз дилдошим!

HAYOT SABOQLARI
❤5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Алъкогол кириб келмаган ва тарихида бирор марта ажирим талоқ бўлмаган қишлоқ экан.

HAYOT SABOQLARI
👍6❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹🍃Бугунги Шанба куни муборак ва хайрли бўлсин!!!

Яхши инсонларни беғубор куни нашидаси билан сийлаган Аллоҳга чексиз ҳамду сано ва шукроналаримиз бўлсин!!!

Барчангизни тоза кўнгилларингизни бугунги ажиб кун нурафшон этсин. Аллоҳим сизни икки дунёда Азизу мукаррам қилсин!

🌤ХАЙРЛИ КУН СИЗГА ЯХШИЛАР❗️


HAYOT SABOQLARI
🥰2
"Муаллим" Ўзбек кино "SAMIDXON PICTURES" маҳсулоти.

https://www.youtube.com/watch?v=qK72Qi5dLcs

Кўришга арзийдиган видео бўлибди. Вақтингизга ачинмайсиз.

HAYOT SABOQLARI
👍2
Англияда ўқиётган Ўзбекистонлик талабанинг таълим тизимимиз хақидаги фикрлари:

• Лондонда тили бурро тадбир уйиштириб "фаол" бўлганлар бир тийин экан.

• Мен ҳиндлар ва хитой, корейс ва япон талабаларини кўриб мактабдаги олган билимларига тан беряпман.

• Хуллас, мен шунчаки бўм-бўш мия билан магистратурага келиб қолибман. Масалан, гурухдаги ҳамма математикани чачворади. Сиз ўйлаган даражада эмас, яхши билади дегани хам эмас. Булар "чачворади". Шунақанги тенгламаларни улар мактабларидан ўрганиб келишганки, мен уларга ҳалиям ета олмаяпман.

• Компютерни, офис дастурларини, ҳар хил программалар ва дастурлашни ўзимча яхши биламан десам. Бутун гуруҳ, ҳа ишонинг, ҳар бири мендан яхши билади.

• Дунёқараш жиҳатидан ххҳам биз Марказий Осиё талабалари оқсоқ эканмиз. Улар шунақанги дунё таниган брендларни эгаларидан тортиб, улар нима ишлаб чиқарадию, қайси маҳсулоти яхши эканини билишади. Мен бўлса ҳалиям кофе турларини фарқига бормайман.

• Сиз ўзингизни Ўзбекистонда туриб "Келажак бизники, шу туришимда Ўзбекистонни дунёга танитаман" деманг.

• Мен шунақа деб хато қилганимни билдим. Биз ростдан юртимизни юқорига олиб чиқмоқчи бўлсак, ростдан ўқишимиз керак.

• Лондонга келиб билдим. Биз орқада эканмиз, кўп соҳада. Давлат сиёсати ёки иқтисодий нуқтаи назардан эмас, оддий мактабдаги асосий фанлар кўникмаларидан уларни амалиётга татбиқигача...

• Бизни яна энг катта айбимиз бу номзодларга катта рағбатлар беришимиз. Мисол учун: Бизнинг Навоий, Беруний ва Зулфияни олаётган болалар келиб Ню Йорк, Лондон, Токио ёки шунга ўхшаган шаҳарлардаги бизнес марказлардан юқори лавозим тугул қабулхонага хам ишга кира олмайди.
Нега?
• Чунки у ерда биздаги "фаол талаба"дан олдин ҳинд ёки хитойлик ишга топшириб бўлган. Ундан устун бўлиш учун "Компаниям фахрим" деган видео ясаб келсангиз ўтмайди.

• Бу ерда, яъни Лондонда, яхши офис ишига киришингиз осмонўпар бинода ишлашингиз учун ростакам юзма юз интервью бўлади. Улар сиздан ютуқларингизни умуман сўрамайди. Улар сиздан "илм" сўрайди. Уларга сизнинг 2 та мақола орқали хар кимга бериладиган кўкрак нишонлари бир тийин. • Улар илм сўрайди.

• Хулоса: бу фикрлар ҳеч кимга қаратилмаган лекин, кўзимизни очишимиз керак. Дунё миқёсида бизнинг талабалар анча ортда. Сиздан илтимос "Мен энг фаол, энг зўр талабаман" деманг. Англияда сиз тенги одамлар анча бунча сизнинг ва бизнинг келажакдаги иш жойларимизни эгаллаб, қўлимиздан олиб бўлишмоқда...

• Ўқинг биродар... Ўқинг!

Ўринов Ахмаджон

HAYOT SABOQLARI
👍6❤2
Қашқадарёда 4 ёшли қиз ўгай онасининг калтаклаши оқибатида вафот этди
 
Ҳодиса 26 сентябр куни Касби туманида содир бўлган. 32 ёшли аёл турмуш ўртоғи билан жанжаллашиши ортидан унинг қизини калтаклаб, жиддий жароҳат етказган. Соғлиги кескин ёмонлашган қизалоқ шу куннинг ўзида вафот этган.
 
Ҳолат юзасидан оилавий зўравонлик бўйича жиноят иши қўзғатилган. Аёл процессуал тартибда ушланган.

Одамларга нима бўлмоқда?!...

HAYOT SABOQLARI
😢2
Бир куни подшоҳ вазирларини йиғиб, дебди:
— Салтанатимда солиқлар кун сайин ошиб борса ҳам, хазинада пуллар кўпаймаяпти! Бунинг боиси недур?

Йиғилганлар орасида доно бир вазир катта муз бўлагини олибди-да, “Шоҳимга узатиб юборинглар!” дебди. Ҳалиги муз бўлаги қўлма-қўл бўлиб подшоҳга етиб келгунича кичкина томчига айланиб қолибди...

HAYOT SABOQLARI
👍5
Кечикиш

– Ҳеч гул бермайсиз, – маъюс кулди аёли.
– Тўйимизда берганман-ку! – ҳазилга олди эркак.
– Шунгаям ўн йил бўлибди-я…
– Ҳали сенга кўп гул бераман. Ҳаётимиз олдинда…
Аммо ҳар куни гулбозордан ўтаркан, эркак ўйларди: “Бирор кун албатта гул оламан!”

…Ваъдасини бажариб ниҳоят гулдаста олди. Уни аёлининг қабрига қўйди...

Хулоса: Бу ҳаётда биримизга омонатлигимизни унутмайлик.

HAYOT SABOQLARI
😢7❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум, азиз ва қадрли «Hayot saboqlari» каналимиз обуначилари! 🌟

Ушбу гул сизлар учун қадрдонларим! 💐 Ташқарида куз бўлишига қарамасдан ҳар бирингизнинг қалбингиз мана шу видеодаги гулдек гўзал ва баҳорий тароватга тўла бўлсин. Ҳамиша омон бўлинг! 🤲✨

Ҳаётнинг ҳар бир они биз учун катта бир дарс, ҳар бир куни эса янги саҳифадир. Гоҳида кундалик ташвишлар билан бўлиб, энг яқинларимизга вақт ажратишни, уларга ширин сўз айтишни ёки оддийгина меҳр кўрсатишни унутиб қўямиз. Юқоридаги таъсирли ибрат ҳам барчамизни сергак тортишга, яқинларимиз омонат эканлигини ва эътиборни ҳеч қачон кечиктирмаслик кераклигини эслатади.
Сиздек дили пок, ҳаёт мазмунини англашга интилувчи қадрдонларим борига шукур! Каналимиздаги ҳар бир фикр, ҳар бир ҳикоя сизнинг қалбингизга етиб бораётганидан мамнунман. Ҳаётингиздан ҳеч қачон меҳр-оқибат, хонадонингиздан эса тинчлик-барака аримасин. Яқинларингизга тириклик чоғида гуллар тутишга, уларни ардоқлашга вақт топинг.

Якшанба - дам олиш кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!
❤3👏1
АДОЛАТНИНГ СИНГАН ТИШИ
нега Президент мактаби битирувчиси ОТМга имтиҳонсиз кириши керак?!


Жамиятимизда энг кўп гапириладиган сўзлардан бири — АДОЛАТ бўлса керак. Лекин таълим тизимимизга, хусусан, Президент мактаблари атрофидаги имтиёзларга қарасак, бу адолатнинг сояси ҳам кўринмайди.

Келинг, ҳаётий бир мисол билан фикр юритайлик.
Битта маҳаллада, битта оддий мактабда икки синфдош ўқийди:
Биринчисининг отаси масъул лавозимда. Уйда моддий муаммо йўқ, репетиторлар тахт, шароит аъло. Бола ёмон ўқимайди, лекин фавқулодда иқтидор ҳам эмас.
Иккинчисининг отаси мигрант. Оиласини боқиш учун Россиянинг совуқларида, хаста ҳолида меҳнат қилади. Бола ўта иқтидорли, аммо уйда етишмовчилик сабабли қўшимча курсларга боришга имкони йўқ.

Иккала дўст Президент мактабига имтиҳон топширади. Бошланғич имкониятлар тенг бўлмагани учун мигрантнинг фарзанди инглиз тилидан бир неча балл кам олиб, йиқилади. Мансабдорнинг боласи эса миллиардлаб бюджет маблағлари сарфланадиган "иссиқхона" тизимига кириб кетади.

Дунёнинг энг илғор мамлакатларига қарайлик:
Финландияда алоҳида "элита" ёки алоҳида ажратилган мактаблар умуман йўқ. У ерда асосий принцип — "энг яхши мактаб — бу уйга энг яқин мактаб". Барча давлат мактаблари бир хил юқори стандартга эга, ўқувчиларни бой-камбағалга ёки иқтидорига қараб ажратиш тақиқланган.
Японияда ҳам давлат сунъий равишда алоҳида "танланганлар" мактабини яратмайди. Пойтахт Токиодаги мактаб билан узоқ тоғли қишлоқ мактабининг шароити, жиҳозланиши бир хил. Ўқитувчилар эса ҳар 3-5 йилда мажбурий равишда ротация қилинади — токи кучли педагоглар фақат марказда йиғилиб қолмасин. Яъни, давлат ҳаммага бир хил ва тенг имконият беради!

Бизда-чи?
Йиллар ўтади... Мигрантнинг фарзанди бўш келмайди, тишини тишига қўйиб, ўқишдан ташқари вақтда ишлаб, тил ўрганади. Мактаб тугайди.
Ва мана, "адолат" тантанаси:
Энг зўр шароитда, хорижлик ўқитувчилар қўлида ўқиган бола ҳеч қандай имтиҳонсиз, тўғридан-тўғри ОТМга грант асосида қабул қилинади.
Ўз кучи билан, оғир шароитда ўқиган мигрантнинг фарзанди давлат имтиҳонида юқори балл тўплайди, лекин бюджетга атиги 1 БАЛЛ етмай қолади. Контрактга отасининг қурби етмагач, бола "отамга оғирлигим тушмасин" деб ўқишдан воз кечади ва Россияга мардикорликка кетади.

Савол туғилади: Нега Президент мактаби битирувчиси ОТМга имтиҳонсиз кириши керак?
Агар у ерда чиндан энг зўр таълим берилса ва энг кучли болалар ўқиса, мардлик қилиб ҳамма қатори давлат имтиҳонларини топширсин! Ўз билимини умумий рақобат майдонида исботласин. Ёки бу мактаблар ўз битирувчиларининг даражасига шубҳа қиладими? Шароитнинг энг зўрини олиб, яна имтиҳондан ҳам қочиш — бу оддий халқнинг фарзандлари устидан кулиш эмасми?

Энг ёмони, давлат маблағлари ҳисобидан икки хил таълим тизими ва стандарт яратилишининг ўзи — катта тенгсизликдир. Конституцияда ҳамма тенг дейилган. Лекин тизим ўз қўли билан болаларни "элита" ва "иккинчи даражали" тоифаларга ажратмоқда.
Натижада, мигрант ота тўлаётган солиқлар эвазига пулдорларнинг боласи имтиҳонсиз ўқийди, асл иқтидорлар эса 1 балл сабабли тизимдан ташқарига улоқтирилади. Чин иқтидорли, меҳнаткаш йигитларнинг юртни ташлаб кетиши — бу фақат бир оиланинг эмас, бутун МИЛЛАТ ва ДАВЛАТНИНГ фожиасидир.

Олий таълимга кириш имтиҳони ҳамма учун бир хил, ягона ва шаффоф бўлиши шарт. Кириш имтиҳонларида ҳеч қандай имтиёз ва қўшимча баллар бўлмаслиги керак! Давлат ёрдами ва ижтимоий ҳимоя эса бола ўз билими ва меҳнати билан ўқишга кирганидан сўнг — манзилли равишда (контракт, ётоқхона ва стипендия шаклида) берилиши лозим.

✍️ Shavkat OʻYMOVUTLI

HAYOT SABOQLARI
👍9❤5👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌷 Ассалому алайкум!
Душанба тонги муборак бўлсин...

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

HAYOT SABOQLARI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар ҳаётингиздан хурсандлик учун сабаб топа олмасангиз, унутманг, янги кунни қарши олганингизни ўзи қувониш учун улкан сабабдир.

Хайрли кун, диндошим!

HAYOT SABOQLARI
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✅Душанба – амаллар тақдим қилинадиган кун. Пайғамба­римиз (а.с.): “Амаллар ҳар душанба ва пайшанба Аллоҳга кўрсатилади”, деганлар (Имом Муслим). Демак, душанбани муносиб тақдирлаш куни деса ҳам бўлади.
Мозийни унут, ўтмиш учун қайғурмоқ аҳмоқлик ва мажнунликдир.
🍃 Келажак ҳақида бош қотирма, чунки у ғайб оламидир, келажак келгунга қадар у ҳақида ўйлашни тарк қил.

  АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🕌ДУШАНБА ТОНГИ 🌺🍃ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

Бошланган янги ҳафтада барчангизга Аллоҳ куч-қувват, офият барака берсин, беморларимизга комил шифо, қарздорларимизга қарзини ўташлик, фарзанд талабларга солиҳ зурриёд, омади келишмай турганларнинг ривож-корини  берсин.

HAYOT SABOQLARI
❤3
Дарвешдан сўрадилар:
— Бойлик нимадир?
Дарвеш жавоб қилди:
— Сени севган оиланг, дуогўй ота-онанг, ҳолинг сўрайдиган фарзанд, уч-тўрт қадрдон дўст, бошингни пана қиладиган том, ризқингни топишингга васила бўлаётган ишинг, уйга олиб келадиган нонинг, сиҳату соғлигинг бўлса, сен ҳаммадан бадавлатсан!

Чунки бу неъматларнинг барчаси бир вақттнинг ўзида бир инсонда бўлиши жуда камёб хол...

HAYOT SABOQLARI
❤5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дарвеш...

Биз келиб кетгувчи тўгарак жаҳон,
На боши маълум-у, на сўнгги аён.
Ҳеч кимса ростини айтиб беролмас,
Биз қайдан келдигу, кетурмиз қаён?!...

HAYOT SABOQLARI
😢8❤5🤔1