Hazratnavoi.uz
3.51K subscribers
6.88K photos
2.91K videos
13 files
5.43K links
𝗢‘𝘇𝗯𝗲𝗸𝗶𝘀𝘁𝗼𝗻 𝗠𝘂𝘀𝘂𝗹𝗺𝗼𝗻𝗹𝗮𝗿𝗶 𝗜𝗱𝗼𝗿𝗮𝘀𝗶
𝗡𝗮𝘃𝗼𝗶𝘆 𝘃𝗶𝗹𝗼𝘆𝗮𝘁 𝘃𝗮𝗸𝗶𝗹𝗹𝗶𝗴𝗶𝗻𝗶𝗻𝗴 𝗿𝗮𝘀𝗺𝗶𝘆 𝘁𝗲𝗹𝗲𝗴𝗿𝗮𝗺 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗶

Диний саволлар учун https://t.me/hazratnavoi_uz_raddiya
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
#xabar #ilmiy_amaliy_seminar #xorazm
🤝 САЙЁР ҚАБУЛ, МЕҲР-ОҚИБАТ ВА АМАЛИЙ КЎМАК – ХОРАЗМДАГИ ФАЙЗЛИ ЛАҲЗАЛАР

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг бевосита халқ ичига кириб бориб ўтказаётган самимий мулоқотлари кўплаб муаммолар ечимига асос бўлмоқда. Хусусан, Хоразм сафари давомида муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари фуқароларни сайёр қабул қилиб, уларнинг ижтимоий-маиший муаммолари ва мурожаатларини жойида ҳал этиш чораларини кўрдилар.

📍 Жумладан, Урганч тумани “Тандирчи” маҳалласида истиқомат қилувчи Дурдипошша Юсупованинг хонадони томини ёпиш бўйича мурожаати ижобий ҳал этилиб, оилага тез фурсатда амалий кўмак кўрсатиш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.


🟢Сафар чоғида раис ўринбосарлари, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бош имом-хатибларининг Хоразм вилоятидаги ҳудудлардаги аҳоли билан яқиндан мулоқотлари амалга оширилди. Шунингдек, улар ўзларига бириктирилган ҳудудлардаги масжидларга йўл олиб, имом-хатибларнинг маънавий-маърифий соҳадаги ишлари ва масжидларни бошқаришдаги фаолияти билан яқиндан танишди.

❔ Мазкур жараёнда имомларнинг халқ билан мулоқотлари, маърифий суҳбатлари, масжидларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, тозалик ва озодалик, ёнғин хавфсизлиги чоралари ҳамда ҳужжатлар юритиш каби муҳим масалалар эътибор марказида бўлди. Ўрганишлар натижасида масжидлар жамоаларининг ишига ижобий баҳо берилиб, молиявий шаффофликни таъминлаш ва муқобил энергия манбаларидан унумли фойдаланиш бўйича муҳим ва амалий тавсиялар берилди.


📍 Хизмат сафарининг эътиборли жиҳатларидан бири бош имом-хатиблар вилоятнинг 13 та туман ва шаҳридаги 70 дан зиёд ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир беморлари бор ва эътиборга ташна оилалар хонадонида бўлди. Кўнгил сўраш баробарида уларга “Вақф” хайрия жамоат фондининг совғалари улашилди.


🎁 Шунингдек, Урганч шаҳридаги “Ғамхўрлик” интернат уйида бўлиб, жисмоний имконияти чекланган болажонлар ҳолидан хабар олинди. Уларга ширин сўзлар ва меҳрли далдалар билдирилиб, муассасага 2 та совутгич ҳамда турли ҳадялар тақдим этилди.

🤲 Кўрсатилган эътибор ва амалий кўмакдан кўнгли тоғдек кўтарилган ҳамюртларимиз бу хайрли ишлардан мамнун бўлиб, юртимиз тинчлиги ҳамда мутасаддилар ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
28.10.2026 йил, (1448 ҳижрий йил 17 Жумадул аввал) Чоршанба Навоийда намоз кириш вақтлари:
🏙 Бомдод - 05:44
🌅 Куёш -07:02
🏞 Пешин - 12:22
🌇 Аср -16:00
🌆 Шом - 17:46
🌃 Хуфтон - 18:57

Навоий шаҳридаги масжидларда жамоат бўлиб ўқиладиган намоз вақтлари:

⏰ Бомдод - 06:20|
⏰ Пешин - 13:00|
⏰ Аср - 16:15|
⏰ Шом - 17:55|
⏰ Хуфтон - 19:45|

🤲”Намозни тўкис адоэтинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
Нисо сураси, 103-оят.

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | Temurxon domla
👍3
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#xuşxabar #xorazm #yangi_bino

📢 ХОРАЗМ САФАРИ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ ФАОЛИЯТНИ ЯНГИ БОСҚИЧГА ОЛИБ ЧИҚАДИ
 
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM