Hidoyat yo'li
16.8K subscribers
6.4K photos
3.07K videos
9 files
11.2K links
Ангор туман “Абу Исо Ат-Термизий “ жомеъ масжиди расмий канали

Реклама ва таклифлар учун

@orifxushiyev
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Раҳмоннинг бандалари
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
❤11👍3👏1
Ҳақиқий кўр

Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳи жамоати кўп масжидда имом бўлиб турганларида жамоатнинг кўплигидан ҳайратланган бир киши келиб:
- Эй имом!
Айтчи, бу ердаги намозхонлар адади қанча экан? - деб сўради.
Имом Аҳмад унга:
- Ҳеч қанча, - дедилар.
Савол берган киши жаҳл қилиб:
- Кўрмисан? - деди.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ҳам одоб билан уни ранжитмай шундай жавоб бердилар:
Кўр - қиблага юзини бурган лекин етим ва муҳтожлардан юз ўгирган кишидир.
Кўр - Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога сажда қилиб, Унинг бандаларига кибр қиладиган, паст кўрадиган кишидир.
Кўр - масжидда олд сафда, камбағаллар сафида ва ҳақиқатни айтишда умуман йўқолиб қоладиган кишидир.
Кўр - ҳар куни садақа беришга қодир бўлатуриб, бир кун садақа берадиган кишидир.
Кўр - еб-ичишдан ўзини тийиб (рўза тутиб), ҳаромдан ўзини тиймайдиган кишидир.
Кўр - Каъбанинг атрофини тавоф қилиб лекин камбағалларнинг атрофини тавоф қилишни унутадиган кишидир.
Кўр - намоз ўқиб, рўза тутса ҳам тижоратда, савдо-сотиқда инсонларни алдаб юрадиган кишидир.
Кўр - намоз ўқийдиган лекин ўқиган намози ўзига фойда бермайдиган кишидир.
Кўр - диндан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб, манфаат бўлмаганида ундан юз ўгирадиган кишидир.
Кўр - ҳар нарсани тушуниб етиб, лекин ҳеч нарсани билмайдиган кишидир.


Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli
😢13❤6👍5💯4🔥1👏1
Сал аввалроқ новвойхонага кирдим. Мендан олдинда бир одам бор эди. Шу пайт бир аёл кириб, askıda ekmek* борми, деб сўради. Сотувчи йўқ, дея жавоб берди. Аёл ортга қайтиб кетаётганди, уни тўхтатдим. "Нечта нон керак", - дегунимча олдимдаги одам тўртта нонга пул тўлаб, қўлига тутказворди.

Мендан ўзиб кетди, лекин уни Аллоҳ учун яхши кўриб, ҳаққига дуо қилдим. Навбатим келганида иккита нон олиб, 50 лира тўладим. Қайтими askıda ekmek учун қолсин, деб чиқиб кетдим...

*Askıda ekmek - усмонли замонидан қолган анъана, яъни одамлар новвойга битта нон олиб, иккитасига пул беришган. Қолган иккинчиси эса эҳтиёжмандларга берилган

Санжар Саид

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli
❤25👍13🔥2👏2
👍5❤4
ИСЛОМ ТАРИХИДА ЎЛИМ ОЛДИДАН БИРИНЧИ БЎЛИБ ИККИ РАКАТ НАМОЗ ЎҚИГАН САҲОБИЙНИ ТАНИЙСИЗМИ?

У ансорийлардан бўлган улуғ саҳобий Хубайб ибн Адий розияллоҳу анҳу эди.

Ҳаж ва умра сафарига борган ҳамюртларимиз қайта умра қилиш учун эҳром боғлашга Танъим масжидига (Оиша онамиз масжиди) чиқишади.
Танъимга борилганда, йўлнинг ўнг тарафида бир масжид бор (Суратдаги) — буюк саҳобий Хубайб ибн Адий розияллоҳу анҳу айнан шу ерда Макка кофирлари томонидан шаҳид қилинган.

Фожиа қандай бошланган эди?

Ҳижратнинг тўртинчи йили Сафар ойида Азъл ва Қорраҳ қабилалари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, ичимизда Ислом тарқалди, бизга дин аҳкомларини, Қуръонни ўргатадиган саҳобаларингиздан юборинг», деб илтимос қилишади.

Пайғамбаримиз (с.а.в.) улар билан бирга ўнтача саҳобаларни Осим ибн Собитни амир қилиб юборадилар. Уларнинг ичида Хубайб ибн Адий розияллоҳу анҳу ҳам бор эди.

Саҳобалар Усфон ва Макка ўртасидаги «Ражиъ» қудуғи яқинига етишганда, Бану Луҳён қабиласидан бўлган икки юзга яқин камончи уларни қуршовга олади. Жангда саҳобаларнинг баъзилари шаҳид бўлади, Хубайб эса асир олиниб, Макка мушрикларига сотиб юборилади.

Ўлим олдидаги буюк суннат

Хубайб розияллоҳу анҳуни Абу Сарваъа Уқба ибн Ҳорис Бадрда ўлдирилган отасининг қасоси учун қатл қилиш мақсадида сотиб олади. Қатл куни тайин бўлгач Маккадан ташқарига Танъимга олиб чиқишганида, Хубайб (р.а.) ўлимдан олдин икки ракат намоз ўқиб олишга рухсат сўрайди. Намозни тугатиб:
«Агар ўлимдан қўрқиб, намозни чўзяпти деб ўйлашингиз бўлмаганида, албатта намозни янада узоқроқ ўқирдим», дейди.

Шу тариқа, Хубайб розияллоҳу анҳу қатлдан олдин сабр билан намоз ўқиш суннатини бошлаб берган илк инсон бўлди.

Кейин эса дорга осилишдан аввал Ислом тарихида муҳрланиб қолган ушбу машҳур байтни куйлади:
Мусулмон ҳолимда ўлар бўлсам, парвойим йўқдир,
Аллоҳ йўлида қайси ёним билан йиқилмайин...

Мушриклар занжирбанд қилиб, дорга кўтаришганида: «Аллоҳим, биз Расулингнинг омонатини етказдик, Сен ҳам бизга нима қилишаётганини Унга етказ!» дея дуо қилиб шаҳид бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бу хабар етиб келгач, ўша куниёқ саҳобаларига: «Биродарларингиз мана шундай ҳолга тушишди (шаҳид бўлишди)...» дея уларнинг мусибатини етказадилар.

Азиз ҳамюртлар, ушбу муқаддас маконларда юрганингизда, оёқларингиз остидаги тошларга авайлаб, эҳтиром билан боқинг! Бу тупроқ ва бу тошлар Исломнинг илк фидоийлари — улуғ саҳобаларнинг кўз ёшлари ва муборак қонларига гувоҳдир...
Ишонч билан айтиш мумкинки, бу муқаддас заминларнинг ҳар бир қарич ерида бир тарих, ҳар бир тошида эса чексиз садоқат намунаси бордир.

Аллоҳ таоло улуғ саҳобийлардан рози бўлсин!

Агар мақола манзур бўлган бўлса, яқинларингизга ҳам улашинг!

Манба : Мадинаи Мунаввара ёдгорликлари.

Тузувчи : Абу Айюб ал-Ансорий

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli
❤30😢14🔥6🤔2🥰1
#Бисмиллаҳ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!

Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифои комиллик берсин!

Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Аллоҳ доим ҳамрох ва ўзининг паноҳига олсин.

ҲАЙРЛИ ТОНГ АЗИЗЛАР
Fazluz

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli
❤12👍3👏3🥰2
Машаққатли лаҳзаларда, ишинг осонлашишини, машаққатинг аришини дуо қилиб сўраб, ёнингда турадиган — Онанг.

Бемор бўлиб турганингда, шифо сўраб, дори ичириб, пешонангни силаб, ёнингда турадиган — Онанг.

Йиғлаётганингда, кўз ёшларингни артиб, "Нега йиғлаяпсан?" деб ёнингда турадиган — Онанг.

Ишинг орқага кетиб, сен учун жонини "фидо" қилмоқчи бўлганлар йўқолиб қолганда, ёнингда турадиган — Онанг.

Хурсанд бўлганингда, шодилигингдан севиниб, юзида табассум билан ёнингда турадиган — Онанг.

Қўполлик билан хафа қилсанг ҳам дарров кечириб, "Ўз боламдан хафа бўлармидим" дея бағрига босадиган ҳам — Онанг!!!

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli
❤12🔥10👍5👏2🥰1
• Таҳорат қиласану, исроф қиласан.
• Ҳижоб ўрайсану, атир сепиб оласан.
• Таҳажжуд намозига турасану, биродаринг билан аразлашасан.
• Рўза тутасану, ғийбат қиласан.
• Садақа берасану, миннат қиласан.
• Кўзингни оч! Солиҳ амалларнингни тешик халтага солма!

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli
❤18👍11👏3😢2💯2
Ризқ Аллохдан

Ҳотамул Асом буюк солиҳлардан эди.
Бир куни қалби ҳаж қилишни истади, аммо ҳажнинг сарф-харажатларига етарли молга эга эмасди. Фарзандларининг нафақасини бермай туриб, уларни рози қилмай туриб ҳажга бориши жоиз эмасди.
Унга ҳаж вожиб эмасди.
Ҳаж вақти яқинлашганда унинг қизи отасини маҳзун, йиғлаган ҳолда кўрди. Қизи солиҳа эди. Қиз билан отаси ўртасида қуйидагича суҳбат бўлиб ўтди:
- Эй отажон, сизни нима йиғлатди?
- Ҳаж мавсуми яқинлашди.
- Нега ҳаж қилишга уринмаяпсиз?
- Нафақа йўқлиги сабабли.
- Аллоҳ сизни нафақа билан ризқлантирсин.
- Сизларни нафақаларингиз йўқлиги сабабли.
- Аллоҳ бизни нафақа билан ризқлантирсин.
- Лекин иш онангга бориб тақалади.
Охирида аёли ва фарзандлари Ҳотамул Асомга:
“Ҳажга бораверинг, Аллоҳнинг Ўзи бизга ризқ беради” дейишди.
Ҳотамул асом оиласига уч кунлик нафақани қолдириб, ҳажга жўнади. Аммо ўзи учун етарли ҳеч нарса олмади.
У карвоннинг ортида борарди.
Йўлга чиқишгандаёқ карвонбошини чаён чақиб олди.
Одамлар унга Қуръон ўқиб дам соладиган ва унга муолажа қиладиган кишини суриштиришди. Излаб-излаб, Ҳотамул Асомни топишди. Ҳотамул Асом карвонбошига Қуръон ўқиб дам солди. Аллоҳ таоло унга тезда шифо берди.
Карвонбоши:
- Унинг ҳажга бориш ва қайтиш нафақаси менинг зиммамда, деди.
Шунда Ҳотамул Асом:
- Ё Аллоҳ, бу Сенинг мен учун қилган тадбиринг.
Энди менга аҳлим учун қилган тадбирингни кўрсат, деди.
Орадан уч кун ўтди.
Оилага қолдирилган нафақа ҳам тугади.
Очлик уларни қийнай бошлади.
Улар отани ҳажга жўнатишга урингани учун қизни маломат қила бошлашди. Қиз эса уларнинг маломатидан кулди.
Улар:
- Ўзимиз очликдан ўлай деб турибмиз-у, сен нега куляпсан? деб сўрашди.
Қиз:
- Отамиз ризқ берувчими ёки ризқ еювчими? деди.
Улар:
- Ризқ еювчи. Ризқ берувчи Зот Аллоҳдир, дейишди.
Қиз:
- Ризқ еювчи кетди ва Ризқ берувчи Зот қолди, деди.
Қиз уларга гапириб турган ҳам эдики, шу пайт эшик таққиллаб қолди. Улар:
- Ким у? дейишди.
Эшик қоққан киши:
- Амирул муъминийн. Сизлардан сув сўрайди, деди.
Қиз мешни сувга тўлдирди ва мўминларнинг амирига узатди.
Раҳбар сувни ичиб, ажиб бир ҳаловатни туйди.
У Ҳотамул Асомнинг оиласидан:
- Бу сувни қаердан олиб келгансизлар? деб сўради.
Улар:
- Ҳотамнинг уйидан, деб жавоб беришди.
Мўминларнинг амири:
- Ҳотамни чақиринглар, уни мукофотлай, деди.
Улар:
- У ҳажда, дейишди.
Шунда мўминларнинг амири қимматбаҳо тошлар қадалган, қиммат ва сифатли матодан тайёрланган белбоғини ечди ва “Бу сизларга” деди. Кейин:
- Ким мени яхши кўради, ким мени қўллаб қувватлайди? деди.
Ёнидаги барча вазирлар ва савдогарлар ҳам белбоғларини ечиб,
уларга узатдилар. Белбоғлар устма-уст бўлиб, бир уюм бўлиб
тўпланди. Уларни савдогарлардан бири уй тўла тиллага сотиб олди.
У тиллалар оила аъзоларининг вафот этгунларига қадар етарди.
Кейин савдогар сотиб олган белбоғларни яна оилага қайтариб берди.
Улар кулиб, хурсанд бўлиб таом сотиб олдилар.
Қиз эса йиғлади.
Она ҳайрон бўлиб:
- Эй қизалоғим, сенинг ишинг жуда ажойиб. Биз очликдан йиғлаганимизда сен кулаётган эдинг. Энди Аллоҳ таоло бизга кенг ризқ бергани учун ҳурсанд бўлиб турганимизда сен нега йиғлаяпсан?- деб сўради.
Шунда қиз:
- Бу мўминларнинг амири ўзи учун зарарга ҳам, фойдага ҳам эга бўлмайдиган бир махлуқ бўлиб, бизга меҳрибонлик кўзи билан қарагани учун бизни ўлгунимизча бой бадавлат ҳолда яшашимизга сабаб бўладиган молу мулк берди.
Энди Моликул мулук (Подшоҳларнинг Подшоҳи) бўлган
Зот ҳақида нима дейсиз?! деди.


Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli
❤31👍10😢6👏1
🦅🍃🌹АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!🌹🍃

✨ Агар ҳузурингизга янги кун ташриф буюрса…

✨ Уни гуноҳлар билан ранжитманг! Чунки у ҳеч қачон қайтиб келмас Меҳмондир…

✨ Ғанимат Меҳмонга "Хуш келдинг" деб айтинг…
Сўнг фарзларни гўзал бажаришлик, суннатларни чиройли адо қилишлик, Қуръонни тиловат қилишлик ва тавбани янгилашлик ила Уни икром қилинг! ☺️🌹

✨ Зеро, меҳмонини хурсанд қилиб, яхши таасуротлар билан кузатиш мўминга хос хислатлардандир!

🌹 Субҳаналлоҳ!
🌺 Алҳамдулиллаҳ!
🌸 Аллоҳу Акбар!
🌼 Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ!
Фойдалар

  🌹💐☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!😊🌸

☝️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!!!

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli
❤11🥰3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Ҳисоб кунига тайёргарлик
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
❤5👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қалб гўзаллиги ва ҳаёт саодати ҳақида ҳикматлар

1. Қалблар яхшилик билан забт этилади, меҳр билан эса унда мангу жой эгалланади.
2. Яхшиликни изла, тўғриликни изла, гўзалликни изла! Аммо ҳеч қачон айб ва нуқсон қидирма. Зеро, гўзал қалб бошқаларнинг камчилигини эмас, фазилатларини кўришга интилади.
3. Эй дўстим! Дардинг қанчалик оғир, синовларинг қанчалик мушкул бўлмасин, умидингни асло узма! Чунки бандалардан умидинг сўнган пайтда ҳам Аллоҳнинг раҳмати ва марҳамати чексиздир.
4. Агар абадий ва мукаммал ишқни излаётган бўлсанг, қалбингни абадий ва мукаммал Зот — Аллоҳга боғла! Зеро, Унга бўлган муҳаббат қалбга ором, руҳга сурур ва ҳаётга маъно бағишлайди.
5. Саодатли ҳаёт икки буюк неъмат билан рўёбга чиқади:
Биринчиси: Аллоҳ ато этган неъматларга қаноат қилувчи қалб
Иккинчиси: Аллоҳнинг қазои-қадарига рози бўлувчи нафс.
Зеро, ҳақиқий бойлик мол-дунёнинг кўплигида эмас, қалбнинг қаноатида; ҳақиқий бахт эса барча истакларга эришишда эмас, Аллоҳнинг тақдирига рози бўлиб яшашдадир

FazliddinUsmon

@hidoyat_yuli
❤20
Жаннатдан келтирилган кафан

Хадича разияллоҳу анҳонинг дардлари оғирлашгач, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга шундай деб васият қилдилар:
Эй Расулуллоҳ! Васиятимни эшитинг. Биринчи васиятим, мен сизга муносиб хизмат қила олмадим, ҳаққингизни адо этишда қусурларга йўл қўйдим, мени афв этинг, дедилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:
- “Ундай деманг, мен сиздан ҳеч қандай қусур кўрмадим. Аксинча, сиз мени хонадонимда кўп қийинчилик кўрдингиз, бор мол-мулкингизни Аллоҳ йўлига бағишладингиз” - дедилар.
“Иккинчи васиятим, мана бу қизимга яхши қаранг, деб Фотимага ишора қилдилар. У ҳали кичкина, уни ҳеч ким хафа қилмасин”.
“Учинчи васиятим, мен қабрдан қўрқаман. Шунинг учун сизга биринчи марта ваҳий келганда кийган кийимингизни менга берсангиз ва мени ўша билан кафанласангиз” - дедилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом кийимни у кишига бердилар ва Хадича разияллоҳу анҳо бундан жуда хурсанд бўлдилар.
Хадича разияллоҳу анҳо вафот этгач, Жаброил алайҳиссалом келдилар ва:
- “Ассалому алайкум ё расулуллоҳ. Аллоҳ таоло сизга салом йўллади ва: - “Эй Муҳаммад, Хадичанининг кафани Бизнинг зиммамизга, зеро у бор молу давлатини бизнинг йўлимизга сарфлади” - деди. Шундан кейин Жаброил алайҳиссалом бир кафан келтирдилар ва: - “Ё Расулуллоҳ, Хадичани ушбу кафанга кафанланг, бу жаннат кафанидир, бу Аллоҳ таолонинг ҳадияси” - дедилар.


Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli
😢19❤17
Ўзингга савол бериб кўр!
Аллоҳ таоло сендан юз ўгирмадимикан?..

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Бандани кераксиз нарсалар билан машғул қилиб қўйилиши — Аллоҳ таолонинг ундан юз ўгирганига далолат қилади».

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli
❤17🤔4👏3🎅1
🦅АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!

-  Аллоҳдан сиз учун дунёдаги энг яхши нарса -  АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИНИ;

-  Жаннатдаги энг олий неъмат - АЛЛОҲНИНГ ЖАМОЛИНИ КЎРИШЛИКНИ;

-  Энг яхши мукофот - ПАЙМҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН ЖАННАТДА ЖАМЛАШИНИ
сўраймиз!

Тан сиҳатлик , офият , бахт - саодат , омад , ҳалол даромад Сиздан асло айрилмасин!

Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли  бўлсин!

Тавбаларимиз  қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокотли бўлсин!

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli
❤17👍2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИГА АМАЛ ҚИЛИШ СУННАТДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
❤8👍3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Омонат бўлган фарзанд
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
❤6