Hidoyat yo'li
16.8K subscribers
6.4K photos
3.07K videos
9 files
11.2K links
Ангор туман “Абу Исо Ат-Термизий “ жомеъ масжиди расмий канали

Реклама ва таклифлар учун

@orifxushiyev
Download Telegram
ИСЛОМ ТАРИХИДА ЎЛИМ ОЛДИДАН БИРИНЧИ БЎЛИБ ИККИ РАКАТ НАМОЗ ЎҚИГАН САҲОБИЙНИ ТАНИЙСИЗМИ?

У ансорийлардан бўлган улуғ саҳобий Хубайб ибн Адий розияллоҳу анҳу эди.

Ҳаж ва умра сафарига борган ҳамюртларимиз қайта умра қилиш учун эҳром боғлашга Танъим масжидига (Оиша онамиз масжиди) чиқишади.
Танъимга борилганда, йўлнинг ўнг тарафида бир масжид бор (Суратдаги) — буюк саҳобий Хубайб ибн Адий розияллоҳу анҳу айнан шу ерда Макка кофирлари томонидан шаҳид қилинган.

Фожиа қандай бошланган эди?

Ҳижратнинг тўртинчи йили Сафар ойида Азъл ва Қорраҳ қабилалари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, ичимизда Ислом тарқалди, бизга дин аҳкомларини, Қуръонни ўргатадиган саҳобаларингиздан юборинг», деб илтимос қилишади.

Пайғамбаримиз (с.а.в.) улар билан бирга ўнтача саҳобаларни Осим ибн Собитни амир қилиб юборадилар. Уларнинг ичида Хубайб ибн Адий розияллоҳу анҳу ҳам бор эди.

Саҳобалар Усфон ва Макка ўртасидаги «Ражиъ» қудуғи яқинига етишганда, Бану Луҳён қабиласидан бўлган икки юзга яқин камончи уларни қуршовга олади. Жангда саҳобаларнинг баъзилари шаҳид бўлади, Хубайб эса асир олиниб, Макка мушрикларига сотиб юборилади.

Ўлим олдидаги буюк суннат

Хубайб розияллоҳу анҳуни Абу Сарваъа Уқба ибн Ҳорис Бадрда ўлдирилган отасининг қасоси учун қатл қилиш мақсадида сотиб олади. Қатл куни тайин бўлгач Маккадан ташқарига Танъимга олиб чиқишганида, Хубайб (р.а.) ўлимдан олдин икки ракат намоз ўқиб олишга рухсат сўрайди. Намозни тугатиб:
«Агар ўлимдан қўрқиб, намозни чўзяпти деб ўйлашингиз бўлмаганида, албатта намозни янада узоқроқ ўқирдим», дейди.

Шу тариқа, Хубайб розияллоҳу анҳу қатлдан олдин сабр билан намоз ўқиш суннатини бошлаб берган илк инсон бўлди.

Кейин эса дорга осилишдан аввал Ислом тарихида муҳрланиб қолган ушбу машҳур байтни куйлади:
Мусулмон ҳолимда ўлар бўлсам, парвойим йўқдир,
Аллоҳ йўлида қайси ёним билан йиқилмайин...

Мушриклар занжирбанд қилиб, дорга кўтаришганида: «Аллоҳим, биз Расулингнинг омонатини етказдик, Сен ҳам бизга нима қилишаётганини Унга етказ!» дея дуо қилиб шаҳид бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бу хабар етиб келгач, ўша куниёқ саҳобаларига: «Биродарларингиз мана шундай ҳолга тушишди (шаҳид бўлишди)...» дея уларнинг мусибатини етказадилар.

Азиз ҳамюртлар, ушбу муқаддас маконларда юрганингизда, оёқларингиз остидаги тошларга авайлаб, эҳтиром билан боқинг! Бу тупроқ ва бу тошлар Исломнинг илк фидоийлари — улуғ саҳобаларнинг кўз ёшлари ва муборак қонларига гувоҳдир...
Ишонч билан айтиш мумкинки, бу муқаддас заминларнинг ҳар бир қарич ерида бир тарих, ҳар бир тошида эса чексиз садоқат намунаси бордир.

Аллоҳ таоло улуғ саҳобийлардан рози бўлсин!

Агар мақола манзур бўлган бўлса, яқинларингизга ҳам улашинг!

Манба : Мадинаи Мунаввара ёдгорликлари.

Тузувчи : Абу Айюб ал-Ансорий

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli
❤35😢15🔥6🤔2🥰1
#Бисмиллаҳ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!

Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифои комиллик берсин!

Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Аллоҳ доим ҳамрох ва ўзининг паноҳига олсин.

ҲАЙРЛИ ТОНГ АЗИЗЛАР
Fazluz

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli
❤12👍3👏3🥰2
Машаққатли лаҳзаларда, ишинг осонлашишини, машаққатинг аришини дуо қилиб сўраб, ёнингда турадиган — Онанг.

Бемор бўлиб турганингда, шифо сўраб, дори ичириб, пешонангни силаб, ёнингда турадиган — Онанг.

Йиғлаётганингда, кўз ёшларингни артиб, "Нега йиғлаяпсан?" деб ёнингда турадиган — Онанг.

Ишинг орқага кетиб, сен учун жонини "фидо" қилмоқчи бўлганлар йўқолиб қолганда, ёнингда турадиган — Онанг.

Хурсанд бўлганингда, шодилигингдан севиниб, юзида табассум билан ёнингда турадиган — Онанг.

Қўполлик билан хафа қилсанг ҳам дарров кечириб, "Ўз боламдан хафа бўлармидим" дея бағрига босадиган ҳам — Онанг!!!

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli
❤12🔥11👍6🥰2👏2
• Таҳорат қиласану, исроф қиласан.
• Ҳижоб ўрайсану, атир сепиб оласан.
• Таҳажжуд намозига турасану, биродаринг билан аразлашасан.
• Рўза тутасану, ғийбат қиласан.
• Садақа берасану, миннат қиласан.
• Кўзингни оч! Солиҳ амалларнингни тешик халтага солма!

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli
❤18👍13👏3😢3💯2
Ризқ Аллохдан

Ҳотамул Асом буюк солиҳлардан эди.
Бир куни қалби ҳаж қилишни истади, аммо ҳажнинг сарф-харажатларига етарли молга эга эмасди. Фарзандларининг нафақасини бермай туриб, уларни рози қилмай туриб ҳажга бориши жоиз эмасди.
Унга ҳаж вожиб эмасди.
Ҳаж вақти яқинлашганда унинг қизи отасини маҳзун, йиғлаган ҳолда кўрди. Қизи солиҳа эди. Қиз билан отаси ўртасида қуйидагича суҳбат бўлиб ўтди:
- Эй отажон, сизни нима йиғлатди?
- Ҳаж мавсуми яқинлашди.
- Нега ҳаж қилишга уринмаяпсиз?
- Нафақа йўқлиги сабабли.
- Аллоҳ сизни нафақа билан ризқлантирсин.
- Сизларни нафақаларингиз йўқлиги сабабли.
- Аллоҳ бизни нафақа билан ризқлантирсин.
- Лекин иш онангга бориб тақалади.
Охирида аёли ва фарзандлари Ҳотамул Асомга:
“Ҳажга бораверинг, Аллоҳнинг Ўзи бизга ризқ беради” дейишди.
Ҳотамул асом оиласига уч кунлик нафақани қолдириб, ҳажга жўнади. Аммо ўзи учун етарли ҳеч нарса олмади.
У карвоннинг ортида борарди.
Йўлга чиқишгандаёқ карвонбошини чаён чақиб олди.
Одамлар унга Қуръон ўқиб дам соладиган ва унга муолажа қиладиган кишини суриштиришди. Излаб-излаб, Ҳотамул Асомни топишди. Ҳотамул Асом карвонбошига Қуръон ўқиб дам солди. Аллоҳ таоло унга тезда шифо берди.
Карвонбоши:
- Унинг ҳажга бориш ва қайтиш нафақаси менинг зиммамда, деди.
Шунда Ҳотамул Асом:
- Ё Аллоҳ, бу Сенинг мен учун қилган тадбиринг.
Энди менга аҳлим учун қилган тадбирингни кўрсат, деди.
Орадан уч кун ўтди.
Оилага қолдирилган нафақа ҳам тугади.
Очлик уларни қийнай бошлади.
Улар отани ҳажга жўнатишга урингани учун қизни маломат қила бошлашди. Қиз эса уларнинг маломатидан кулди.
Улар:
- Ўзимиз очликдан ўлай деб турибмиз-у, сен нега куляпсан? деб сўрашди.
Қиз:
- Отамиз ризқ берувчими ёки ризқ еювчими? деди.
Улар:
- Ризқ еювчи. Ризқ берувчи Зот Аллоҳдир, дейишди.
Қиз:
- Ризқ еювчи кетди ва Ризқ берувчи Зот қолди, деди.
Қиз уларга гапириб турган ҳам эдики, шу пайт эшик таққиллаб қолди. Улар:
- Ким у? дейишди.
Эшик қоққан киши:
- Амирул муъминийн. Сизлардан сув сўрайди, деди.
Қиз мешни сувга тўлдирди ва мўминларнинг амирига узатди.
Раҳбар сувни ичиб, ажиб бир ҳаловатни туйди.
У Ҳотамул Асомнинг оиласидан:
- Бу сувни қаердан олиб келгансизлар? деб сўради.
Улар:
- Ҳотамнинг уйидан, деб жавоб беришди.
Мўминларнинг амири:
- Ҳотамни чақиринглар, уни мукофотлай, деди.
Улар:
- У ҳажда, дейишди.
Шунда мўминларнинг амири қимматбаҳо тошлар қадалган, қиммат ва сифатли матодан тайёрланган белбоғини ечди ва “Бу сизларга” деди. Кейин:
- Ким мени яхши кўради, ким мени қўллаб қувватлайди? деди.
Ёнидаги барча вазирлар ва савдогарлар ҳам белбоғларини ечиб,
уларга узатдилар. Белбоғлар устма-уст бўлиб, бир уюм бўлиб
тўпланди. Уларни савдогарлардан бири уй тўла тиллага сотиб олди.
У тиллалар оила аъзоларининг вафот этгунларига қадар етарди.
Кейин савдогар сотиб олган белбоғларни яна оилага қайтариб берди.
Улар кулиб, хурсанд бўлиб таом сотиб олдилар.
Қиз эса йиғлади.
Она ҳайрон бўлиб:
- Эй қизалоғим, сенинг ишинг жуда ажойиб. Биз очликдан йиғлаганимизда сен кулаётган эдинг. Энди Аллоҳ таоло бизга кенг ризқ бергани учун ҳурсанд бўлиб турганимизда сен нега йиғлаяпсан?- деб сўради.
Шунда қиз:
- Бу мўминларнинг амири ўзи учун зарарга ҳам, фойдага ҳам эга бўлмайдиган бир махлуқ бўлиб, бизга меҳрибонлик кўзи билан қарагани учун бизни ўлгунимизча бой бадавлат ҳолда яшашимизга сабаб бўладиган молу мулк берди.
Энди Моликул мулук (Подшоҳларнинг Подшоҳи) бўлган
Зот ҳақида нима дейсиз?! деди.


Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli
❤33👍10😢6👏1
🦅🍃🌹АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!🌹🍃

✨ Агар ҳузурингизга янги кун ташриф буюрса…

✨ Уни гуноҳлар билан ранжитманг! Чунки у ҳеч қачон қайтиб келмас Меҳмондир…

✨ Ғанимат Меҳмонга "Хуш келдинг" деб айтинг…
Сўнг фарзларни гўзал бажаришлик, суннатларни чиройли адо қилишлик, Қуръонни тиловат қилишлик ва тавбани янгилашлик ила Уни икром қилинг! ☺️🌹

✨ Зеро, меҳмонини хурсанд қилиб, яхши таасуротлар билан кузатиш мўминга хос хислатлардандир!

🌹 Субҳаналлоҳ!
🌺 Алҳамдулиллаҳ!
🌸 Аллоҳу Акбар!
🌼 Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ!
Фойдалар

  🌹💐☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!😊🌸

☝️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!!!

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli
❤12🥰3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Ҳисоб кунига тайёргарлик
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
❤5👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қалб гўзаллиги ва ҳаёт саодати ҳақида ҳикматлар

1. Қалблар яхшилик билан забт этилади, меҳр билан эса унда мангу жой эгалланади.
2. Яхшиликни изла, тўғриликни изла, гўзалликни изла! Аммо ҳеч қачон айб ва нуқсон қидирма. Зеро, гўзал қалб бошқаларнинг камчилигини эмас, фазилатларини кўришга интилади.
3. Эй дўстим! Дардинг қанчалик оғир, синовларинг қанчалик мушкул бўлмасин, умидингни асло узма! Чунки бандалардан умидинг сўнган пайтда ҳам Аллоҳнинг раҳмати ва марҳамати чексиздир.
4. Агар абадий ва мукаммал ишқни излаётган бўлсанг, қалбингни абадий ва мукаммал Зот — Аллоҳга боғла! Зеро, Унга бўлган муҳаббат қалбга ором, руҳга сурур ва ҳаётга маъно бағишлайди.
5. Саодатли ҳаёт икки буюк неъмат билан рўёбга чиқади:
Биринчиси: Аллоҳ ато этган неъматларга қаноат қилувчи қалб
Иккинчиси: Аллоҳнинг қазои-қадарига рози бўлувчи нафс.
Зеро, ҳақиқий бойлик мол-дунёнинг кўплигида эмас, қалбнинг қаноатида; ҳақиқий бахт эса барча истакларга эришишда эмас, Аллоҳнинг тақдирига рози бўлиб яшашдадир

FazliddinUsmon

@hidoyat_yuli
❤22
Жаннатдан келтирилган кафан

Хадича разияллоҳу анҳонинг дардлари оғирлашгач, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга шундай деб васият қилдилар:
Эй Расулуллоҳ! Васиятимни эшитинг. Биринчи васиятим, мен сизга муносиб хизмат қила олмадим, ҳаққингизни адо этишда қусурларга йўл қўйдим, мени афв этинг, дедилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:
- “Ундай деманг, мен сиздан ҳеч қандай қусур кўрмадим. Аксинча, сиз мени хонадонимда кўп қийинчилик кўрдингиз, бор мол-мулкингизни Аллоҳ йўлига бағишладингиз” - дедилар.
“Иккинчи васиятим, мана бу қизимга яхши қаранг, деб Фотимага ишора қилдилар. У ҳали кичкина, уни ҳеч ким хафа қилмасин”.
“Учинчи васиятим, мен қабрдан қўрқаман. Шунинг учун сизга биринчи марта ваҳий келганда кийган кийимингизни менга берсангиз ва мени ўша билан кафанласангиз” - дедилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом кийимни у кишига бердилар ва Хадича разияллоҳу анҳо бундан жуда хурсанд бўлдилар.
Хадича разияллоҳу анҳо вафот этгач, Жаброил алайҳиссалом келдилар ва:
- “Ассалому алайкум ё расулуллоҳ. Аллоҳ таоло сизга салом йўллади ва: - “Эй Муҳаммад, Хадичанининг кафани Бизнинг зиммамизга, зеро у бор молу давлатини бизнинг йўлимизга сарфлади” - деди. Шундан кейин Жаброил алайҳиссалом бир кафан келтирдилар ва: - “Ё Расулуллоҳ, Хадичани ушбу кафанга кафанланг, бу жаннат кафанидир, бу Аллоҳ таолонинг ҳадияси” - дедилар.


Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli
😢21❤19
Ўзингга савол бериб кўр!
Аллоҳ таоло сендан юз ўгирмадимикан?..

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Бандани кераксиз нарсалар билан машғул қилиб қўйилиши — Аллоҳ таолонинг ундан юз ўгирганига далолат қилади».

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli
❤17🤔4👏3🎅1
🦅АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!

-  Аллоҳдан сиз учун дунёдаги энг яхши нарса -  АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИНИ;

-  Жаннатдаги энг олий неъмат - АЛЛОҲНИНГ ЖАМОЛИНИ КЎРИШЛИКНИ;

-  Энг яхши мукофот - ПАЙМҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН ЖАННАТДА ЖАМЛАШИНИ
сўраймиз!

Тан сиҳатлик , офият , бахт - саодат , омад , ҳалол даромад Сиздан асло айрилмасин!

Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли  бўлсин!

Тавбаларимиз  қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокотли бўлсин!

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli
❤17👍2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИГА АМАЛ ҚИЛИШ СУННАТДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
❤9👍3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Омонат бўлган фарзанд
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
❤8
🦅Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

👉 Уч нарсани доим амал қилиб юрсангиз, бахтли бўласиз:

🌷 Неъмат келса, Аллоҳга ҳамд айтинг!.


🌷🌷 Ризқингиз кечикса, истиғфор айтинг!!.


🌷🌷🌷 Қийинчилик етса «Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳ»ни кўп бор айтинг! («Аллоҳдан ўзгада на қувват, на қудрат бор»).


🤲 Аллоҳ Сиздан неъматлари-ю кенг ризқни дариғ тутмасин!  Қийинчилик, мусибат ва машаққатларни йироқ қилсин! Амин! Хайрли тонг!

Fazluz

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli
❤16👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 ҲАСАД САВОБЛАРНИ ОЛОВДЕК КУЙДИРАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
👍3❤1👏1
Султонга дарс берган қул


Аёз исмли бир қул тақдир бўлиб, Султон Маҳмуднинг хизматкори бўлибди. Султон қулининг одоб-ахлоқини кўриб, уни яхши кўриб қолибди. Шунчалик ишончини қозонибдики, бутун салтанатнинг хазинабони этиб тайинланиб, саройнинг барча хазина-бойликлари унга топшириладиган бўлибди. Бу ҳолатни кўрган саройдагиларнинг баъзилари бунга ҳасад қилишибди. Ҳасад ва кибрлари туфайли “шундай оддий бир қулга бунчалик катта мавқеъ берилиши”ни ва ўзларининг шу даражада ҳам обрўлари йўқлигини ўзларига сингдира олмабдилар. Ҳолат шундай давом этгач, Султонга ҳар куни, ҳар хил баҳона билан Аёздан шикоят қила бошлашибди. Унинг обрўйини тушириш учун қўлларидан келган ҳамма йўлни синаб кўришибди.
Кунларнинг бирида Султоннинг ҳузурида бир сарой аъёни иккинчисига: “Қул Аёз хазинага тез-тез қатнайдиган бўлиб қолди, биласанми? Менимча у гавҳарларимизни ўғирлаб юрибди. Бунга аминман”, дебди.
Буни эшитган Султон қулоқларига ишонмай “Ҳақиқатдан ҳам шундаймикин, шундай бўлса ўз кўзим билан кўрайин” деб, хазина хонаси деворига кичкинагина тешикча тешдирибди. Шундай қилиб, ичкарида бўлаётган нарсаларни томоша қилишни бошлабди.
Кеч тушибди, қул секин сарой хазинасига бориб, эшикни ҳам билдирмасдан ёпиб ичкарига кирибди. Султон қулнинг сандиқ олдига яқинлашганини кўрибди. У ерда яшириб қўйгани кичкинагина бир тугун экан. Тугунни ўпиб, пешонасига суртиб уни очибди. Ичидан қуллик пайти кийган эски-туски кийими чиқибди. Уни кийиб ойнанинг олдига ўтибди. Ўзига ўзи: “Авваллари шу кийимни кийиб юрганингда ким эканлигингни эслайсанми?” – деб сўрабди. – Ҳеч ким… Бор йўғи сотиладиган қул эдинг, холос. Аллоҳ сенга Султоннинг қўли билан, лойиқ бўлмасанг ҳам Ўз раҳматидан шундай неъматларини лутф қилди. Асло қаердан келганингни унутма! Чунки мол-мулк инсоннинг ақлини олади, унутишга мажбурлайди. Шундай экан, сен ҳам сендан камроқ неъматга эга бўлганларга паст назар билан қараб, кибрланма! Буни асло унутма, эй Аёз! – деб сандиқни ёпиб, қулфлабди ва секингина эшикдан чиқибди. Хазинадан чиқар-чиқмас, Султон билан юзма-юз келибди. Шунда Султон Аёзга қараб туриб, кўзидан дона-дона ёш оқа бошлабди. Султон гапиришга ҳам қийналиб, томоғи ҳам тиқилиб қолибди ва ўзини мажбурлаб бўлса ҳам қулига шундай дебди:
— Бугунга қадар бойликларимнинг хазинабони эдинг. Энди… Қалбимизнинг ҳам хазинабонига айландинг. Менга, ҳақиқий Султоним олдида ҳеч ким эканлигимни ва унга қандай муносабатда бўлишим кераклигини ўргатдинг…
(Жалолиддин Румий. “Маснавий”)


Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli
❤32😢6
Японияда ишлаб юрган кезларим бир куни ҳамкасбим — ўқитувчи Ямамотодан сўрадим:

— Японияда ўқитувчилар куни қачон? Сизларда уни қандай нишонлашади?

У менинг саволимга ҳайрон бўлди ва шундай жавоб берди:
— Бизда ўқитувчилар учун махсус байрам куни йўқ.

Унинг жавобини эшитиб, бунга ишониш-ишонмасликни билмай қолдим. Хаёлимдан бир фикр ўтди: Иқтисодиёти, фан-техникаси ривожланган мамлакат бўлса, ўқитувчини, унинг меҳнатини қадрлашмайди?

Кунларнинг бирида ишдан сўнг Ямамото мени уйига таклиф қилди. У мактабдан узоқда яшагани сабабли биз метрога тушдик. Кечқурун, "тиғиз вақт" бўлгани учун метро поездлари йўловчилар билан тўлган. Тиқилинчда бироз қийналиб, тутқични маҳкам ушлаб туришга тўғри келди. Тўсатдан ёнимда ўтирган бобо ўрнидан туриб менга жой бўшатди. Кекса одамнинг менга бундай муносабатини тушунмай, унинг таклифини қабул қила олмаслигимни айтдим. Аммо, у қарорида қатъий эди, мен ўтиришга мажбур бўлдим.

Метродан чиққандан кейин Ямамотодан оқсоқолнинг ҳаракатини тушунтиришини сўрадим. Ямамота табассум билан костюмимга қадалган ўқитувчи нишонига ишора қилиб деди:
— Бу чол сенинг ўқитувчи эканингни кўрди ва айнан шу мақоминг ҳурмати, сенга жой бўшатди.

Ямамотонинг уйига илк марта ташриф буюраётганим учун бўш қўл билан бориш ноқулай эди. Мен бирор-бир совға олишга қарор қилдим. Ўз фикримни унга айтдим. У рози бўлди ва шу атрофда ўқитувчилар учун махсус дўкон борлигини, у ерда чегирма нархларда истаган нарсани сотиб олиш мумкинлигини айтди. Ҳайратимни яшира олмай:
— Имтиёзлар фақат ўқитувчиларга бериладими, — дедим.

Ямамото тасдиқ ишорасида бошини қимирлатди:
— Японияда ўқитувчи энг ҳурматли касб эгаси, энг ҳурматли инсон. Агар ўз дўконига ўқитувчи кирганини кўрса, япониялик тадбиркорлар жуда хурсанд бўлади, буни ўзлари учун катта шараф деб билади.

Япон ўқитувчиларининг ҳар куни байрамдек экан...

©️ Рустам Бисенев

P.S.: Бизда эса раҳматли Ҳожибой айтган гап: "чиқааар ўқитувчиларни..."

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli
❤28👏6😁3🥰1
Сиз сўраган дуолар.
☘️• Аллоҳим!
Ёстиғим жойнамоз, уйқум намоз, ҳар нафасим зикр бўлсин!
☘️• Аллоҳим!
Бошимдан оёғимга қадар, ёшлигимдан бугунимга қадар, ҳаётимдан мамотимга қадар барча гуноҳларим учун тавба қилдим!
☘️• Аллоҳим!
Ўлим ҳақдир, Азроил алайҳис саломни менга табассум ила юзлантир!
☘️• Кўзим нурини, ақлим шуурини, қўл ва оёғим кучини, бутун вужудим қувватини олиб қўйма, Аллоҳим!
☘️• Назарим ибодат, сукутим тафаккур, сўзларим зикр бўлсин!
☘️• Кўз очиб юмгунга қадар бизни ўз нафсимизга ташлаб қўйма, Аллоҳим!
☘️• Ҳар нафасда тилимни зикрдан, қалбимни шукрдан ва ақлимни фикрдан айирма, Аллоҳим!
☘️• Оиламга ёмонлик истаганларга Ўзинг кифоя қил!
☘️• Пасткаш номардлардан бизни узоқ тут!
☘️• Гуноҳлари авф этилган сиддиқлардан бўлишимизни насиб эт!
☘️• Бизни уларнинг суҳбатига, зикр халқаларига восил айла!
☘️• Аллоҳим!
Онадан туғилгандек пок ҳолда Сенга юзланишимиз учун Ўзингга илтижо қиламиз.
☘️• Бизларни солиҳa қулларингдан айла!
☘️• Амал дафтаримизда савоби тўхтамайдиган амаллардан ёзилишини насиб эт!
☘️• Наъим жаннатинг ворисларидан бўлишимизга Ўзинг кўмак бер!
☘️• Ота-онамни Ўзинг авф эт!
☘️• Устозларимни раҳматингга ноил айла!
☘️• Қабрда юзимни қаро қилиб қўйма, Аллоҳим!
☘️• Бу дунёда ичганимиз зам-зам, у дунёда эса кавсар бўлсин!
☘️• Бу дунёда юрган йўлимиз ҳидоят, у дунёда эса сирот бўлсин!
☘️• Бу дунёдан олганимиз гўзал ахлоқ, у дунёда эса бароат бўлсин!
☘️• Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса жаннату Аъло бўлсин!
☘️• Бу дунёда зиёратларимиз Байтуллоҳ, равзаи мутоҳҳара, Қуддусу Шариф, Арофат, Мино ва Муздалифа, у дунёда эса Пайғамбарлар мажлиси бўлсин!
☘️• Бу дунёда назаримиз Каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин!
☘️• Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин!
☘️• Зурриёдларимиздан дунёда кўз-қувонч, охиратда эса иззат тожи олайлик, Аллоҳим!
☘️• Дастурхонимиз илм, суҳбатдошимиз олимлар бўлсин!
☘️• Бу дунёда дўстларимиз ҳақ аҳли ва ғариб-мискинлар, у дунёда эса Пайғамбарлар жамоаси бўлсин!
☘️• Дунёда иззат билан яшашни, вафотда шаҳодат билан кетишни, қайта тирилишда ҳисобсиз жаннатга киришимизни насиб айла, Аллоҳим!
☘️• Уммати Муҳаммадга иззатини қайтариб бер, қайтариб бер, қайтариб бер, Аллоҳим!
☘️• Ўзинг Қодиру мутлоқсан, Аллоҳим!
☘️• Aмин!
☘️• Aмин!
☘️• Aмин!

Шамс.....

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli
❤25👏11🙏11🥰3👍1😢1🕊1
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

Мусулмон фитратида яратган ва яна бир кунга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
АЛХАМДУЛЛИЛАХ!

Катта эшикларнинг ҳам калитлари кичикдир...
Орзу-умидларингизнинг буюклиги, кўплиги сизни ҳаракатдан тўхтатмасин...

Ким билсин, балки биргина дуоингиз Аллоҳ ҳузурида ижобат бўлиб, имконсиз деб билган нарсангизни амалга оширар.
Етар-ки Сиз «Эй Роббим!» деб айтинг!

Янги кун муборак бўлсин! Кунингиз файзу баракотга тўлсин!
Fazluz

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli
❤16👍2🥰2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#xuşxabar #xorazm #yangi_bino

📢 Хоразм сафари илмий-маърифий фаолиятни янги босқичга олиб чиқади

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣