Hodiy_uz | Расмий канал
1.55K subscribers
11.8K photos
1.57K videos
1 file
2.98K links
Navoiy shahar bosh imom-xatibi Dilshod domlaning rasmiy sahifasiga xush kelibsiz !

Bizning boshqa ijtimoiy tarmoqlar :

Telegram: https://t.me/hodiy_uz

Instagram.com/oqtoshmasjidnavoiy

Tik Tok: www.tiktok.com/@hodiy.uz

Murojat uchun: @hodiy_uz_adminn
Download Telegram
#Ислом_ахлоқи

Аллоҳнинг номидан ҳукм чиқариш (тааллий)дан огоҳлантириш


Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай ривоят қилдилар:

«Бир киши:„Аллоҳга қасамки, Аллоҳ фалончини мағфират қилмайди (гуноҳини кечирмайди)!“ деди. Шунда Аллоҳ таоло:„Фалончини кечирмаслигим ҳақида Менинг номимдан қасам ичувчи ким ўзи?! Мен ўша фалончини мағфират қилдим, сенинг амалингни эса беҳуда (ҳабата) қилдим!“ деб марҳамат қилди».
(Имом Муслим ривояти)

Ҳадисдан олинадиган муҳим хулоса:
Ушбу ҳадиси шарифда инсон ўз тилини тийиши, уни назорат қилиши нақадар зарурлиги ҳамда Аллоҳ жалла жалалуҳунинг номидан «ундай бўлади, бундай бўлади» деб ҳукм чиқариш (тааллий)дан қаттиқ эҳтиёт бўлиш лозимлиги баён қилинмоқда.
Чунки бундай қилиш—Раббилик (рубубият) ишларига аралашиш ва Аллоҳ таолонинг шаънига илмсиз равишда гапириш ҳисобланади. Бу эса банда томонидан қилинадиган жуда катта ҳаддан ошишлик ва журъатдир. Бундан Аллоҳнинг Ўзидан паноҳ сўраймиз.
«Таҳзибул арбаъийн ал-хотийра»

@hodiy_uz
❤1
«БАСМАЛА»

Ким жаҳаннам соқчиларидан бўлган ўн тўққиз нафар «забония»дан Аллоҳ нажот беришини истаса, «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим»ни ўқисин. Аллоҳ таоло (унинг) ҳар бир ҳарфини уларнинг ҳар бирига қарши қўрғон қилади. «Басмала» ўн тўққиз ҳарфдан иборат. Аллоҳ таоло жаҳаннам соқчилари ҳақида ҳам: «Унинг устида ўн тўққизта (фаришта) бор» (Муддассир сураси, 30-оят) деган.
Яъни, дўзах фаришталарининг ададича. Саҳобалар ҳар бир ишини «Басмала» билан бошлар эдилар. Уларнинг кучлари ҳам мана шундан ибтидо ва қувват олар эди.
Қуртубий «Тафсир»ида Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

"Қуръон ёдлаш фазилатлари" китобидан.

@hodiy_uz
❤2
Аллоҳга ҳамд бўлсин...

سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ

«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар»

Маъноси: "Аллоҳни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ буюкдир".

@hodiy_uz
❤1
​​АЛЛОҲ ТАОЛОГА БЎЛГАН МУҲАББАТНИ ЖАМ ҚИЛУВЧИ САБАБЛАР.

Мазкур сабаблар ўнтадир:
1. Қуръони Каримни тадаббур ила, маъноларини фаҳмлаб қироат қилиш;
2. Фарз ибодатларни тугал қилгандан кейин нафл ибодатлар ила Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш. Бу нарса муҳаббат даражасидан ўтиб, маҳбубиятга эриштиради;
3. Барча ҳолатларда тил, дил, амал ва ҳол билан Аллоҳ таолонинг зикрида бардавом бўлиш. Банданинг зикрдан бўлган насибасига қараб, муҳаббатдан бўлган насибаси белгиланади;
4. Ҳавойи нафс ғалаба қилганда, ўзинг хоҳлаб турган нарсалардан Аллоҳнинг амрини  устун қўймоғинг;
5. У Зотнинг исмлари, сифатларини яхши мутолаа ва мушоҳада қилиш, таниш. Бас, ким Аллоҳ таолони Унинг исмлари ва сифатлари билан таниса, шубҳасиз, Уни яхши кўради;
6. У Зотнинг зоҳирий ва ботиний яхшилиги, эҳсони, неъматларини мушоҳада қилиш;
7. Аллоҳ таолонинг олдида қалбнинг бутунлай синиши;
8. Илоҳий нузул вақтида (кечанинг учдан бири қолганда) У Зот билан холи қолиб, муножот қилиш ва каломини тиловат қилиш. У Зотнинг ҳузурида бандалик одобларини ўрнига қўйиш ва бу ҳолни истиғфор ҳамда тавба ила хатм қилиш;
9. Содиқ муҳаббатлилар мажлисларида ўтириб, уларнинг каломларидан энг ширин меваларини териш;
10. Аллоҳ таоло билан қалб орасида тўсиқ бўладиган ҳар бир нарсадан узоқда бўлиш.

«Руҳий тарбия» китобидан.

@hodiy_uz
❤1
НАМОЗ МУСТАҲАБЛАРИ

Намоз мустаҳаблари йигирмата:

- намозга киришаётиб қўл кўтарганда бармоқлар орасини очиқ тутиш;
- бош бармоқлар қулоқ юмшоғига теккизилиши;
- тик турган пайтда икки оёқ орасининг сал очиқ туриши;
- қўл боғланганда чап қўлнинг кафт бўғинини ўнг қўлнинг бош бармоғи ва чинчалоғи билан боғлаб ушлаш;
- сура ва зикрларни бурро-бурро ўқиш;
- бомдод ва пешинда Фотиҳа сурасидан кейин узунроқ сураларни ўқиш;
- аср ва хуфтон намозида ўртача узунликдаги сураларни ўқиш;
- шом намозида қисқа сураларни ўқиш;
- аввал узун, кейин калта сураларни ўқиш;
- сажда чоғи бош бармоқ қулоқ ёнида бўлиши;
- саждада қўл бармоқлари бир-бирига тегиб туриши;
- саждада оёқ бармоқлари ерга тегиб, товон кўтарилиб туриши;
- қўл ва оёқ бармоқлари қиблага қараб туриши;
- қаъдада қўл бармоқларини паст қилиб турмасдан ўз ҳолича сон устига қўйиш;
- рукуъ ва саждада тасбеҳларни тоқ айтиб, учдан зиёда айтиш;
- уч ва тўрт ракатли фарз намозларининг икки ракатидан сўнгги ракатларида Фотиҳа сурасини ўқиш, аммо суннат, вожиб ва нафл намозларида Фотиҳа сурасидан сўнг бир сура қўшиб ўқиш;
- намоз ичида йўталмаслик, эснамаслик, тавозеълик, салом берганда орқадаги кишини кўрар даражада юзни буриш.

📚"Ибодати исломия"дан.

@hodiy_uz
❤2
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят).

2026 ЙИЛ 28 ОКТЯБРЬ
(1448 ҳ -
17 ЖУМАДУЛ АВВАЛ) ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Навоий вақти билан)


⏰ Бомдодни кириши - 05:44
⏰ Бомдод Жамоат в. 06:20      
⏰ Бомдодни охирги вақти 07:02

Рўза тутувчилар учун саҳарликнинг охирги вақти 05:44

⏰ ҚИЁМ - 12:22 Жамоат в. 13:00
⏰ АСР - 16:00 Жамоат в. 16:15
⏰ ШОМ - 17:46 Жамоат в. 17:55

Рўза тутганлар 17:46 дан ифторлик қилсалар бўлади.

⏰ ХУФТОН-18:57 Жамоат в. 19:50

Islom.uz маълумотлари асосида тайёрланди.

@hodiy_uz
❤1
МЎМИН ЁЛҒОНЧИ БЎЛМАЙДИ

Сафвон ибн Сулайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашди:

«Мўмин қўрқоқ бўладими?» «Ҳа», деб жавоб бердилар. Яна сўрашди: «Мўмин бахил бўладими?» «Ҳа», дедилар. Яна сўрашди: «Мўмин ёлғончи бўладими?» Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ!» — деб жавоб бердилар (Имом Молик ривояти).

• Инсон сифатида мўминда қўрқоқлик ёки бахиллик каби баъзи нафсоний ва табиий нуқсонлар учраши мумкин. Чунки булар инсоннинг заифлигидан келиб чиқади ва иймонни илдизи билан суғуриб ташламайди.

• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мўмин кишининг ёлғончи бўлишини қатъиян инкор қилдилар. Чунки ёлғон иймоннинг зидди бўлиб, у тўғридан-тўғри мунофиқлик аломатидир. Бошқа бир ҳадисда: «Мўминда ҳамма хулқлар бўлиши мумкин, аммо хиёнат ва ёлғончилик бўлмайди», деб марҳамат қилинган.

• Ушбу набавий ўгит ҳар бир мусулмонни тилига эҳтиёт бўлишга, ҳар қандай вазиятда — хоҳ тижоратда, хоҳ оилада, хоҳ оддий ҳазилларда ҳам фақат рост сўзлашга ундайди. Ростгўйлик жамиятда ишонч ва баракани олиб келса, ёлғон бандани Аллоҳнинг назаридан ва ҳидоятидан маҳрум қилади.

@hodiy_uz
Forwarded from Muslim/podcast.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast

📱🗣FITNA CHIQQANDA NIMA QILISH KERAK❓

🎙 Ekspert: Miftohiddin domla Rojiddinov – Andijon shahar bosh imom-xatibi


🎞 To‘liq 👉FULL HD: @Muslim_podcast_uz da ko‘ring!

📝 Mazkur podcast Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 9-sentabrdagi 02-07/7319-sonli xulosasi asosida tayyorlandi.

🥺Telegram🛍Instagram

🤪Facebook😍YouTube

🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мени яна дарралаб, эвазига яна ҳадис айтиб беринг

Қироат ва ҳадис имоми Ҳишом ибн Аммор раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Отам уйини йигирма минг дирҳамга сотиб, ҳаж қилишим учун ҳаражатларимни таъминлаб бердилар. Мен йўлга отландим.

Мадинага етиб, баъзи масалалрни сўраш учун имом Моликнинг илм ҳалқасига бордим. У киши ҳудди подшоҳлардек ҳайбат билан ўтирар, атрофида эса бир нечта хизматчилар ҳозир-у нозир, одамлар эса у кишидан савол сўрашар эди. Имом эса ҳар бир саволга жавоб берарди.

Мажлис тугаганидан кейин ундан: “Менга ҳадис айтиб беринг”, дедим. У эса: “Сен айт”, деди. – “Йўқ, сиз менга айтинг”, дедим. У зот эса яна менга айтишимни буюрди. Мен эса яна сўраган эдим Имом хизматчисини чақириб, мени ўн беш дарра уришини буюрди.

Хизматчи буюрилганидек мени ўн беш дарра урди. (Ҳишом ибн Аммор Шомдан борганлар. У юртларда ҳадисни устоз айтар, талабалар эса эшитар эди. Имом Моликнинг илм ҳалқаси бошқача бўлган – гоҳида ўзлари ҳадис айтар, гоҳида эса талабалардан сўраб, хатоларини тўғирлаб қўярдилар. Буни эса Ҳишом билмаганлар. Имом Моликнинг гапини қайтараверганларидан кейин у киши буни одобсизликка йўйганлар.)

Мен йиғладим. – “Нега йиғлаяпсан, қаттиқ урдими?”, – деди имом. – “Отам ўз уйини сотиб, мени сиздек зот билан кўришиб, оғзингиздан ҳадис эшитишим учун олдингизга жўнатган эди. Сиз эса ҳеч бир айбим бўлмаса ҳам мени калтаклатдингиз. Қасамки, сизни кечирмайман!”, – дедим.

Имом гапимдан таъсирланди ва: “Нима қилсам кечирасан?”, деди. – “Ўн беш дарра калтаклатдингиз, энди ўн бешта ҳадис айтиб берасиз”, дедим. У киши менга сўраганимдек, ўн бешта ҳадис айтиб берди.

Тўхтаганидан кейин у кишига: “Мени яна дарралаб, эвазига яна ҳадис айтиб беринг”, дедим. Имом Молик гапимдан кулиб юборди ва: “Бўлди, боравер энди”, деди.

“Сияру аъломун нубало”

@hodiy_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!💐

Янги кун ҳам бошланди. Аллоҳ таоло янги кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин.

🌹Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌹Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌹Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌹Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🌹Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌹Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌹Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌹Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🌤 Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

@hodiy_uz
❤2
#кайфият

Қачонки вақтингизни чиройли суратда тақсимлай олсангиз, кунингиз худди кўп нарсаларни ичига сиғдирган сандиқдек бўлади.

Хайрли тонг...

@hodiy_uz
❤2
#kun_hadisi
🌙Уларга осмон эшиклари очилди


💬Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
✨«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқиётган эдик, қавмдан бир киши: «Аллоҳу акбару кабиирон, вал‑ҳамду лиллааҳи касиирон, ва субҳааналлоҳи букротан ва асиилан», деди.
✨Шунда 🌙Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фалон‑фалон калималарни айтган ким?» дедилар.
💬Қавмдан бир киши: «Мен, эй Аллоҳнинг Расули», деди.
🌙Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улардан завқландим, уларга осмон эшиклари очилди», дедилар».


💬Ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганимдан бери уларни тарк этмадим».

Маъноси: «Аллоҳ улуғнинг улуғидир. Аллоҳга ҳамдларнинг кўпидир. Эртаю кеч Аллоҳни пок деб ёд этарман».
Имом Муслим ривояти.

@hodiy_uz
❤4
#ҳаёт_ҳақиқатлари

Бир кун келиб инсон шундай ҳақиқатни англайди...
Бахт ортидан югуриб эришиладиган манзил эмас. Уни фақат кўра биладиган, ҳис қила оладиган қалбгина топади.
Кўп нарсага эга бўлиш бойлик эмас. Бор неъматларингизни қадрлаш — энг катта бойликдир.
Тинч қалб... Соғлом тана... Ота-онангизнинг дуоси... Оила бағри... Самимий инсонлар... Мана шулар пул билан сотиб олиб бўлмайдиган ҳақиқий бахтдир.
Вақт эса ҳеч кимни кутмайди... Кеча ортга қайтмайди, эрта эса ҳали келмаган.
Шунинг учун бугун ёнингиздаги инсонларни қадрланг. Яхши сўзни кечиктирманг. Меҳрни аяманг. Шукрни унутманг.
Чунки бахт келажакда эмас... У — шукр қиладиган, муҳаббат билан яшайдиган ва ҳар бир неъматни ҳис этадиган қалбда яшайди.

@hodiy_uz
#kun_hadisi
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло: “Модомики, бандамнинг лаблари Мени зикр этиб қимирлар экан, Мен у билан биргаман», дейди”, дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
 
@hodiy_uz
❤3
ВАҚТНИНГ ҚАДРИ

Бир киши дўстидан: “Уйингиздан ишхонангизга боргунча йўл қанча вақт олади?”, деб сўрабди. Дўсти: “Агар йўл тиқилинч бўлса, саккиз юзта тасбеҳни, агар йўл очиқ бўлса, икки юз элликта тасбеҳни олади”, деб жавоб берибди.
Жавобнинг гўзаллигига қаранг!

Саҳобалар ҳам вақтни ана шундай ҳисоб қилишар эди:

Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу: “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга саҳарлик қилдик, сўнгра намозга турдик”, дедилар. "У иккисининг (яъни, саҳарлик билан бомдоднинг иқомати) ораси қанчалик (вақт) эди?", деб сўралди. У: “Эллик оят (ўқиш) миқдорича”, деб жавоб берди. Муттафақун алайҳ .

Вақтни Қуръондан оятлар ўқиш миқдори билан ҳисоб қилишяпти.

"Ҳикматлар чашмаси"дан

@hodiy_uz
❤4
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтади: “Тақво – бу ўзингни ҳеч бир кишидан афзал деб билмаслигингдир”.

“Маъалимут танзил”

@hodiy_uz
❤1
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят).

2026 ЙИЛ 29 ОКТЯБРЬ
(1448 ҳ -
18 ЖУМАДУЛ АВВАЛ) ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Навоий вақти билан)


⏰ Бомдодни кириши - 05:45
⏰ Бомдод Жамоат в. 06:20      
⏰ Бомдодни охирги вақти 07:03

Рўза тутувчилар учун саҳарликнинг охирги вақти 05:45

⏰ ҚИЁМ - 12:22 Жамоат в. 13:00
⏰ АСР - 15:59 Жамоат в. 16:15
⏰ ШОМ - 17:45 Жамоат в. 17:55

Рўза тутганлар 17:45 дан ифторлик қилсалар бўлади.

⏰ ХУФТОН-18:56 Жамоат в. 19:50

Islom.uz маълумотлари асосида тайёрланди.

@hodiy_uz
👍1