ИБРАТЛИ ДУНЁ
112K subscribers
8.42K photos
16K videos
14 files
38.1K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Админ: @Muldashova
743086
Download Telegram
ЭНГ УЛУҒ ФАЗИЛАТ

Қадим замонда бир мўътабар одамнинг уч ўғли бор эди. Бир куни уларни ўз ҳузурига чақириб олиб:
— Ўғилларим, сизларни синамоқчиман, бир ой саёҳат қилинг. Шу бир ойлик умрингизни халққа фойдали, яхши ишларга сарф этинг. Қайси бирингизнинг қилган яхшилигингиз энг улуғ фазилат касб этса бармоғимдаги мана шу жуда қимматбаҳо узукни унга бераман,— деди.
Ўғиллари ҳар тарафга тарқалиб, саёҳатга чиқиб кетдилар. Бир ой саёҳат қилиб юриб, яна оталарининг ҳузурига қайтиб келдилар. Ота катта ўғлидан сўради:
— Ўғлим, шу бир ой ичида қандай энг улуғ фазилатли яхшилик қилдинг?
— Отажон, бир куни танҳо ўзим бир боғ кўчасидан ўтиб кетаётсам, бир ерда жуда ҳам қимматли олмос тушиб ётган экан. Уни олиб дарҳол тегишли маъмурларга топширдим. Маъмурлар бошлиғи менга ташаккур айтиб, қўлимга мана шу тақдирномани ёзиб берди, олмоснинг эгасини топтириб унга топширди. Шу қилган ишим тўғрилигимга бир далил, шу ҳаракатим энг улуғ фазилат эмасми,- деб жавоб берди катта ўғли.
Отаси айтди:
— Жуда тўғри иш қилгансан, ўғлим, виждоний вазифангни адо этгансан. Лекин, у олмос сенинг хусусий мулкинг эмас-ку.
Кейин ўртанча ўғли сўзга киришди.
— Мен бир куни катта ариқ каноридан кетиб борардим. Шу чоқда бир ёш бола сувга тушиб кетиб, ҳалок бўлиш хавфи остида эканини кўриб қолдим. Дарҳол ўзимни сувга ташладим, кўп машаққат чекиб болани сувдан олиб чиқдим. Шу билан уни ўлимдан қутқазиб, ота-онасига эсон-омон топширдим. Ота-онаси мендан кўп миннатдор бўлиб, ҳақимга дуойи хайр қилдилар. Ҳаётим қўрқинч остида қолса ҳам ёш болани ўлимдан қутқазиш учун қилган шу ҳаракатим билан мукофотингизга лойиқ бўлсам керак, деб ўйлайман.
Отаси ўртанча ўғлининг қўлини ушлаб:
— Офарин, ўғлим. Сени табрик қиламан, фақат шу гўзал ишинг туфайли қалбинг завқ-шавқ билан тўлганини ҳис этгансан, шунинг ўзи мукофот эмасми?— деди.
Кейин кичик ўғли отасига таъзим қилиб айтди:
— Отажон, менга доимо душманлик назари билан боқиб, зарар етказиб юрган бир одам бор. Мен унга ҳеч бир ёмонлик қилмаган бўлсам ҳам, у пайимда юради, ҳатто мени ўлдириш учун фурсат кутади. Кеча у душманимнинг жуда паст бир жар ёқасида ухлаб ётганини кўрдим. Агар уйқусираб бир ёндан иккинчи ёнга ағдарилса ёки қаттиқроқ товуш чиқариб уйғотилса, туришга ҳаракат қилиб жарга қулаб тушиши муқаррар эди. Мен товуш чиқармасдан, секингина юриб унинг ёнига бордим. Жуда эҳтиётлик билан унинг кийимидан ушлаб, аста-секин хатарсиз томонга тортдим. Анча уриниб уни хавф-хатардан қутқарганимдан кейин руҳим кўтарилди, шодланиб йўлимда давом этдим.
Отаси ўғлининг бу гўзал ишидан, олижаноблигидан шодланиб кўзига ёш олди, уни қучоқлаб, юз-кўзидан ўпиб:
— Бор бўл, ўғлим, яша, умринг узоқ бўлсин! Мукофотимни олишга сен ҳақлисан, чунки дунёда энг улуғ фазилат ёмонликка яхшилик қилишдир,— деб қимматли узугини ўғлининг бармоғига кийгизди, унинг ҳақига дуо қилди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍44👏10👎3
Агар, сенга яхшилик қилган кимсага яхшилик қилсанг, демак сен вафодор, яхши киши экансан.

Агар, сенга яхшилик қилмаган кимсага яхшилик қилсанг, демак сен сахий киши экансан.

Агар, сенга ёмонлик қилган кимсага яхшилик қилсанг, демак сен улуғ фазилатли киши экансан.

Аллоҳим, барчамизни
ҳидоятда қил!


Якинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55👏9😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзингни чарчоқларга тўла бир хил ҳаётда яшашга маҳкум қилма. Ўқи, китобдан китобга кўч. Бир ҳикоядан бошқасига ўт. Барча ўқиган ҳикояларинг тафсилотлари ила яша. Унинг қаҳрамони янглиғ ҳаёт уммонига шўнғи. Ана шунда замирингда олдингидан афзал шахс пайдо бўлганини кўрасан!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ  ТУН!
ЯХШИ  ДАМ  ОЛИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍29
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Дуоларимиз такрор, Тилакларимиз ўша-ўша...

Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.

Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!

Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан,  қарздорликдан, туҳмат ва  бало кулфатлардан Ўзи асрасин!
  
Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍55
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дуо
Аллоҳим дуоларингизни ижобат айласин! Амин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍54
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган умри азизларим

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Пайшанба тонгингиз муборак бўлсин. Энг яхши тилакларимиз Сизларга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз барокатли ва сермазмун ўтишига тилакдошмиз!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нимага ишонсанг- шуни кўрасан. Хаёлингдан ўтган ўй - истагинг дуо деб қабул қилинади.
Яхшиликни ўйла.
Яхшиликка ишон.
Яхшиликни кут.
Ва ҳар доим табассум қил.

Шундай жилмайгинки, табассумингда ҳам мамнуният, ҳам шукр ва ҳам УМИД бўлсин!

Янги кун ва янги имконларга МАРҲАБО!!!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍46
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эркак автобусда ишга отланди. Қовоғини солганча ўйлаб бораяпти:
"Ҳаётим оғир, хотиним жанжалкаш, атрофимдагилар товламачи".
Елкасида ўтирган фаришта эса қўлига ён дафтар тутганича ёзиб олаяпти: "Ҳаётим оғир, хотиним жанжалкаш, атрофимдагилар товламачи... Жуда ғалати, яна ўша гаплар... Эҳ.... Нима ҳам қилардим, инсон шуларга буюртма беряптими, демак, шу амалга ошиши керак".


ҚИССАДАН ҲИССА:
Инсоннинг ўйлаганлари ният деб қабул қилинади. Шунинг учун инсон ҳамиша яхшиликларни ўйлаши керак. Зеро, ўйлаганлари албатта амалга ошади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51
#Биласизми❓

КАСАЛЛИК ЧАҚИРУВЧИ СЎЗЛАР

Немис психотерапевти (асли Эронлик) Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб, сўзларнинг инсонда касалликни келтириб чиқаришини исботлаб берган.

Инсон ўзининг руҳий холатидан келиб чиқиб айтадиган сўзлари ўзининг саломатлигига таъсир қилади.

Инсоннинг физиологик органларига бевосита таъсир қилувчи сўзлар - органик нутқ ҳам деб аталади.

Қанчалик кучли бўлманг, ўзингизга айтилган сўзларингиз соғлигингизга путур етказа олади.

Баъзи пайтларда ғазаб, жахл, нафрат билан айтган сўзларимиз ички органларимизга буйруқ, (команда) бериш вазифасини бажариб, маълум аъзолар ишини издан чиқарар экан.

1.Барчаси мени зиммамда, муаммолар мени бўйнимда дейдиганларда - остеохондроз касаллиги ривожланиши

2. Барчаси жонимга тегди дейдиганларда - ўсимталар ривожланиши

3. Юрагимга қаттиқ олдим дейдиганларда - юрак инфаркти ривожланиши

4. Менга шу муаммолар бош оғриғи бўлди дейдиганларда - мигрень ривожланиши

5. Қонимни ичди дейдиганларда - қон касалликлари ривожланиши

6. Сабр косам тўлди дейдиганларда - гипертония ривожланиши

7. Эшитгим келмайди, ўчир, биламан, дейдиганларда- гаранглик ривожланиши

8. Асабимни синама дейдиганларда - депрессия ривожланиши

9.Ҳаётимда қувонч йўқ деганларда - жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик ривожланиши

10. Ўз-ўзини ейиш, сиқилиш, ёмонликларни хазм қила олмаслик - яра касалликлари ривожланиши

11. Ўлгудек чарчадим деганларда - урологик хасталиклар ривожланишини исботлаган.

Доимо ўзингизни таърифлаётган сўзларингизга эътиборли бўлинг.
Зеро, инсон онги ва организмини айтилган сўзлар бошқаради!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсоннинг орзулари бўлиши керак —
Ортидан қувиб, унга интиладиган.

Севган инсонлари бўлиши керак —
Улар учун жонини фидо қила оладиган.

Қадриятлари бўлиши керак —
Ҳеч нарса учун улардан воз кечмайдиган.

Севгиси бўлиши керак —
Уни эваз кутмасдан бера оладиган.

Умидлари бўлиши керак —
Ҳеч қачон тугамайдиган...

Ва энг муҳими:
Инсоннинг инсонийлиги бўлиши керак —
Ҳеч қачон ўлмайдиган...!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОДДИЙ  ҲАҚИҚАТЛАР

Агар бир қути ичига олмос ёки тилла солиб қўйсангиз, у қути жавоҳирлар қутисига айланади.
Агар айни шу қути ичига пўчоқ солсангиз, у пўчоқ идишига айланади.
Агар ичига чиқинди солсангиз, чиқинди қутисига айланади.

Худди шу сингари миянгизга нимани жойласангиз, сиз ўша нарсанинг маконига айланасиз.
Масалан:
илм ва тафаккурни кўпайтирсангиз – хазинага;
ғийбат, ҳасад, ношукрлик, салбий фикр, жоҳиллик ва ҳоказо иллатларни кўпайтирсангиз – чиқиндихонага айланасиз... 


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍38😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Аллоҳ таоло бирор бандасига неъмат берса, унга ҳасад қилманг. Чунки Аллоҳ у неъмат эвазига бандани нималардан маҳрум қилганини билмайсиз!

Аллоҳ таоло сизни бирор нарсадан маҳрум қилса, хафа бўлманг. Чунки Аллоҳ бу маҳрумлик эвазига сизга нималар тортиқ қилишини ҳам билмайсиз!

Ҳар қандай ҳолатда ҳам “Алҳамдулиллаҳ” денг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍47😢12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АРЗИМАС ДУНЁ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳамма гуноҳларнинг асоси учтадир.

1. Кибр.
Иблиснинг бошига тушган кўргиликлар шундан бўлган.

2. Ҳирс.
Одам алайҳиссаломни жаннатдан шу чиқарган.

3. Ҳасад.
Одам алайҳиссаломнинг бир фарзанди инисини ўлдиришига етаклаган иллат мана шудир.

Ким мана шулардан сақланса, ёмонликнинг ҳаммасидан сақланибди. Куфр кибрдан, гуноҳ ҳирсдан, жабр ва зулм эса ҳасаддандир.

Тафаккур қилинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍46😢14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума муборак бўлсин!

Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, юртимизга тинчлик ва омонлик ато қилсин.
Аллоҳ оқибатларимизни меҳрли, охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умримизнинг ҳар бир куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

ЖУМА  АЙЁМИ  МУБОРАК  БЎЛСИН,  АЗИЗЛАР !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох  йўлида  улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍50👏7😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭНГ  КЎП  АЙТИШИМИЗ  КЕРАК  БЎЛГАН  ДУО:

يا مُقَلِّبَ الْقُلُوبِ، ثَبِّتْ قَلْبِي عَلَى دِينِكَ

Ўқилиши:
Я муқоллибал-қулууб, с'аббит қолбий ъалаа дийник

Маъноси:
«Эй қалбларни ўзгартириб турувчи Аллоҳим! Қалбимни Ўз динингда собит қил!»

Бу дуо Расулуллоҳ ﷺнинг ҳадисларида келган дуодир.

Анас ибн Молик (р.а.) ривоят қиладилар:
Расулуллоҳ ﷺ бу дуони жуда кўп айтар эдилар.
Бир куни Анас (р.а.):

«Эй Аллоҳнинг Расули! Биз иймон келтирдик. Шунда ҳам хавотир оласизми?» дедилар.
Расулуллоҳ ﷺ:
«Ҳа. Албатта, қалблар Раҳмоннинг бармоқлари орасидадир. У уларни хоҳлаганича ўзгартириб туради» деб жавоб бердилар

Манба: Имом Термизий, 2140-ҳадис. Ҳадис ҳасан деб баҳоланган.

Мазмунига яқин Қуръон ояти
Оли Имрон сураси, 8-оят:
رَبَّنَا لَا تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِنْ لَدُنْكَ رَحْمَةً ۚ إِنَّكَ أَنْتَ الْوَهَّابُ
Маъноси:
«Эй Раббим! Бизни ҳидоят қилганингдан кейин қалбларимизни оғдирмагин ва бизга раҳмат ато этгин»
(Оли Имрон сураси, 8-оят)


📖 Telegram.me/IBRATLI
   –Асл ибрат макони
👍34
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуолар ижобати бериладиган кун - Жума ахли - Азизларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу куннинг файзу барокати сизларга бўлсин!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍45
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

Аллоҳ қалбингизни нурга, хонадонингизни файз-у - барокатга тўлдирсин.

Ҳар дуоингиз ижобатли, ҳар кунингиз саодатли бўлсин! Амин. 🤲


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍35
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
. ASMA  UI  NUSNA

Аллоҳнинг 99 гўзал исми - Унинг улуғлиги, раҳмати, қудрати ва ҳикматини англашга чорловчи муборак исмлардир. ♥️

Келинг, Аллоҳнинг гўзал исмларини маъноларини англайлик ва У Зотни кўпроқ зикр қилайлик. 🤲🏻

Қайси исм сизга алоҳида таскин ва умид бағишлайди? Изоҳларда ёзиб қолдиринг. 🌿

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍60