Кўр ва шол ҳақида ривоят
Кўр ва шол дўст эмишлар. Кўр шолни аравачага солиб, етаклаб юрар, шол кўр учун - кўз, кўр эса шол учун оёқ-қўл экан. Шу тариқа бир-бирларининг нуқсонларини тўлдириб, биргаликда истиқомат қилар эканлар. У пайтлар тиббиёт ривожланиб, уларнинг дардларига даво топилган бўлса-да, булар фақирликлари учун муолажага пуллари етмай, шу аҳволга сабр қилиб юравереришибди.
Кунларнинг бирида икки дўст саҳронинг нариги томонидаги қўшни шаҳарга йўл олибди. Йўлда кетарканлар, шолнинг кўзи бир кўза олтинга тушибди.
- Олтин! - дебди шол.
- Қаерда? - сўрабди кўр.
- Уни мен кўрдим, олтин меники, бироқ сени ҳам насибасиз қолдирмайман, шу шартимни қабул қилиб, қасам ичсанг, айтаман, дебди шол.
- Унга менинг қўлим биринчи тегиб, мен уни кўтариб юрадиган бўларканман, ҳаммаси меники бўлиши тўғрироқ, аммо майли, сенга ҳам бераман, дебди кўр.
Иккаласи олтинни талашишга тушибдилар. Шол олтин кўрнинг қўлида бўлса ҳам, унинг ёрдамисиз йўлини тополмаслигини билиб, уни саҳрода йўл тополмай ўлиши мумкинлигидан қўрқита бошлабди. Ўз ўрнида шол ҳам «олтин қўлимда бўлса, кўрни саҳрода қолдирсам барибир ўлади,» деган бўйи,
- Хазина меники, – деб ўтираверибди.
Бир неча соат баҳслашиб, тортишиб, ким хазинанинг барчасига ёки кўпроғига ҳақлироқ экани даъвосига далиллар келтириш билан ҳолдан тойибдилар.
Орадан анча вақт ўтгач, бир соғлом - кўзи ва оёқ-қўли жойида бўлган киши уларнинг олдидан ўтиб қолибди.
Уларга қараб, аҳволни тушунгач, роса иккаласининг устидан кулиб масхара қилибди-да, хазинани ўзига олиб, уларни саҳрода қолдириб кетибди....
Бугунги кунимизда бир-бирларига эҳтиёжлари бўла туриб, бутун кучларини ўзларининг ҳақ эканларини исботлашга сарфлаётган мусулмон тоифалар ва ўлкалар аҳволи мана шу кўр билан шолнинг нодонлиги кабидир.
Муроса қилиб, хазиналарини ҳамжиҳатликда ўзларини муолажа қилишга сарфлаганларида эди, балки иккалалари ҳам шифо топиб, бахтиёр яшашарди...
Бу қиссада ҳар бир инсон учун етарли ибрат бор.
Айниқса, Ислом умматни ўзаро тортишувларга шўнғитиб, чалғитаётган ва бу ишлари билан душманларга билиб-билмай хазиналаримизни топшириб қўяётган бадбахтларга Аллоҳдан инсоф ва фаросат сўраб қоламиз!
Маҳмуд Усмон
Мадина Ислом Университети талабаси
@ibratli_sozlar

👍42
Кўмилган мактуб
Эртага ўғлининг туғилган куни – етти ёшга тўлади. Ота севимли ўғли учун нима қилиш кераклигини узоқ ўйлади. Ниҳоят, хат ёзишга қарор қилди, чиройли сўзлар ахтара бошлади. Кейин бу иши ўзига эриш туюлди: "Жимжимага ҳожат борми? Кўнглимдагиларни ёзсам, кифоя-ку!"
Шундай хаёллар билан қўлига қалам оларкан, жилмайиб қўйди: "Хат ёзмай қўйганимга ҳам анча бўлибди", дея ёза бошлади:
«Севимли ўғлим! Сени жудаям яхши кўраман, ҳаммадан кўпроқ соғинаман!
Кичкинагина қулочингни катта очиб: "Дадажон, сизни шууунча яхши кўраман", деганингдек, қўлларимни дунёни сиғдирар даражада очишни ва "Мен ҳам сени шууунча яхши кўраман", дейишни истайман.
Икковимизнинг куч синашишларимиз эсингдами? Ишон, ҳар гал ростдан ҳам кучли бўлганинг учун енгдинг, сенга атайлаб ён берганим йўқ...
Менинг туғилган кунимни эслайсанми? Бобонг сенга олиб келган шоколадни емасдан, "Дадам келсалар, бераман", деб мени кутиб-кутиб ухлаб қолганинг... Ўшанда юзчаларингга термилиб, кўнглим қувончга тўлганди.
Бугун эрталабдан бери: "Яна кеч келасизми, дада?" деб сўраганинг, кейин: "Майли, ухлаб қолмай, кутиб ўтираман, хўпми?" деб кулиб қўйганинг сира хаёлимдан нари кетмаяпти.
Ухла, ўғлим. Хотиржам ухла. Чунки ёнингга қачон боришимни билмайман. Сени яхши кўраман. Даданг».
Туни билан кўзёши тўкиб, ёзган мактубини эрталаб севимли ўғлининг жажжи қабри чеккасига кўмиб келди...

👍38😢21❤3🥰1
УЛИКХОНА 😨
Ёшим 67да сал кам 30 йил илгари булган вокеани сизга сузлаб бермокчиман!
шахарни четрок кисмида 4 нафар фарзандим билан кун кечириб яшардим Турмуш уртогим 4 чи фарзандимни дунёга келтирганимдан 3 ой утиб иззсиз юколди.... бир амаллаб болаларимни катта килардим .Бир куни 2,3 киши келиб биз яшаётган уйлар 1 ойдан сунг бузилиши мумкунлиги хакида хабар бериб кетишди,бизга бошка тумандан уй беришди чиройли жой аввалги яшаган уйимиздан анча шароитлари яхши биз боп
экан, хурсанд булиб нарсаларни жойлаштирдик сал утмай уйимизнинг орка деразасидан куча тарафга карадим , тоза хаво куз фасли булгани сабабли ерда барглар хазон булиб ётар баргларни шамоллар учириб юборарди сал утмай ёмгир ёгса керак диб уйладим чунки осмон кора булут булиб кетган эди. рупарамда жойлашган 2 каватли бино еса мени хайратлантирди кандайдир сирли узига тортарди. деразаларни бири очик бири ёпик бир хиллари еса синиб кетган ёгочлари мудраб колган шомолда ги гий гигий килиб овоз чикарарди деволлари еса аллакачон кучиб тушган бази жойларида алам бало ёзувлар кираверишдаги ешикда факат битта чирок ёниб турарди . Хайрон булдим бу жой аввал кандай жой булган екан а диб? кеч тушди болаларимни овкатлантириб хоналарига киргазиб юбордим узим еса идишларни юваётганимда шомолданми билмадим орка кучага караб турган деразам карсиллаб ёпилди вой диб чучиб тушдим ва яна идишларни ювардим узимча кушик хиргоя килиб хаёл суриб кушик айтардим шунда яна кимдур менга кушилиб айтаётган ашуламга шериклик килаётганини сездим.шарта оркамга угирилдим у ёк бу ёкга карадим хич ким юк лекин мен аник яна кимдур мен билан бирга кушик куйлаганини уз кулокларим билан ешитгандим, яна кулларимни сувга тикиб идишларни секинлик билан ювдим ва огох булиб турдим ва яна паст овозда лалаалалала диб кушик айтдим бу сафар менга кушилиб хич ким кушик айтмади идишларимни жой жойига жойлаштириб Ошхонани куздан кечирдим хаммаси яхши диб чирокни учирсам,эшик такиллаб колди вой улмасам шу вактда ким булди екан а диб? уйланиб эшик олдига бордим ким дидим? жавоб кайтмади... оркамга угирилиб енди 2,3 кадам ташлаган едим хамки бу сафар эшик каттикрок такиллади , КИМММ диб эшикга якинрок бориб сурадим?? яна жим житлик еди.. нимагадур мен....

👍34🤔2
УЛИКХОНА 😨
2 - кисм
... мени кунглим хотиржам эмасди кандайдур ходиса буладигандай нотинч эди. Ошхонага кириб чирокни ёкдим стулга утириб узимча уйланиб колдим бу уйга кучиб хато килдимикан негадур менга ёкмаётган эди , шу пайт ошхонамнинг деразасига илиб куйган митти митти гулли пардамни оркасида иккита кишини боши курингандай булди утирган жойимда хайкалдай котиб колдим янаям яхшилаб карадим,мен адашмаган эдим улар менга киприк кокмай караб туришарди , ойии диб катта углим хонасидан чикиб келмаганида мен буткул аклдан озган булармидим билмадим ,ха болам диб боламга караб яна парда ортига карадим юк бу сафар хич ким караб турмаганди... утирган жойимда кулларим калтирарди негадур кул оёкларим борган сари совуб кетарди, Углимга караб бориб карачи болам деразани олдида хич ким юкмикан диб сурадим, углим бориб пардани очиб каради юк ойи хич ким юк экан диб пардани ёпиб куйди сув ичгани чикгандим нега ухламаяпсиз ойижон? диб углим саволга тутди. узи болам энди ухлайман диб урнимдан турмокчи эдим ,ха айтганча ойи уйимизни оркасидаги икки каватли бинони курдингизми?ха курдим болам тинчликми ? мен боя кучага чикганимда ёнма ён яшайдиган кушнимизни угли айтдики у аввал уликхона булган экан анча вактлар илгари лекин кейинчалик каровсиз булиб кетган эмуш. Ва яна айтдики у ерда рухлар юрармуш кечалари бинони ичидава ташкарисида хам, хич кими юк уликлар мурдаси куп экан улар шу бинода колиб кетган сон саноги юк мурдалар шу кучаларда сангиб
юраркан диб гапириб берган углимнинг огзига хангу манг булиб караб колдим.Ойи рухлар бизнинг хам уйимизга кириб келишлари мумкунми диб болам кузларида куркув билан суради? Булмаган гап сен бунака сафсата гапларга ишонма диб углимни ёнига бориб бошини силадим энди бориб жойинга ёт мен хам ухлайман диб ошхонани чирогини учирдим. Хонамга кириб ётдим шу пайт кулогимга кушик куйлаётган овоз эшитилгандай булди урнимдан туриб эшик олдига бордим. Эшигимни озгина очиб карасам уйимизнинг ичида аёл киши мен боя айтган кушигимни хиргоя килиб кулида ёкилган шам ушлаб юрарди оппок узун кийимда, юзлари жудаям оппок кордек лаблари корарок кузлари эса дум думалок худди кимдур Уласи килиб ургандай кукариб кетган эди у мени курмасди факат иккинчи кулида ниманидур санарди...
Давоми бор...

👍31❤2😢1
Танишим ночорлигидан шикоят қилди, “қийналяпман, мен хам яхши яшагим келади, фарзандларимга фалон-фалон нарсаларни олиб бергим, фалон-фалон кийимларни кийинтиргим келади” дейди. Бу шикоят қилиши биринчи марта эмасди. Хар сафар тасалли берардим. Бу сафар қаттиқроқ гапирдим:
- Уйингиз борми?
- Ха бор.
- Кимники?
- Ўзимники.
- Ижара эмасми? Ой охирида пул тўла деб хеч ким келмаяптими?
- Йўқ.
- Машина кимники?
- Ўзимники.
- Оила борми?
- Ха бор, биласизку тақсир.
- Фарзандлар-чи, улар хам ўзингизникими?
- Ха(шу ерга келганда нега сўраяпганимни тушунди).
- Берган Зот олиб қўйишга қодир эмасми?
- Гапингиз тўғрику-я, лекин сиз барибир тушунмадингиз. Ана, одамлар бекаму-кўст яшаяпти-ку…
- Шукр қилсангизчи! Уйингиз бор, учта соппа-соғ, бир-биридан ширин фарзандингиз бор. Алхамдулиллах десангизчи!?
- “Э-э-э…” - деди-да, қўлини силтаб кетиб қолди. Орадан кўп ўтмади. Мен сафарга чиқиб келдим. Тасодиф ўша ака билан кўришиб қолдим. Жудаям абгор ахволда эди. Аёлини ишга кирганини, қўлига пул тушиб эрини назарига илмай қўйганини, ўғли отасига “сиз бизга нима қилиб бериб қўйдингиз ўзи?” дейишгача борганини, оралари қил учида турганини айтиб қолди. “Машина нима бўлди?” дедим. Аллақачон сотилиб кетибди…
Орадан олти ойча ўтганда эшитдим-ки, ажрашибди, оиласи кўчиб кетибди, ўғли «хеч нарсада хаққингиз йўқ деб уйдаги хамма нарсани олиб кетибди. Хабар олгани бордим. Ахвол жуда ачинарли. “Ака, уй қолибди-ку хеч бўлмаса, шукр қилинг“ дедим. “Йўқ, уй хам қолмайди шекилли, укам билан синглим отамиздан қолган ховлида хаққимиз бор деб тинчитмаяпти” деди…
Охир оқибат уй хам кетти дейишди. Яна ховлисига бордим, уйдан жиянлари чиқишди, амакисининг ахволи ёмонлигини, касалхонага тушиб қолганини, энди бу ховлида яшамаслигини айтди…
Аллох Таъоло жалла саноху бандаларига хитобан:
“Агар сизлар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз зиёда қиламан, ва агар (берган неъматларимга кўз юмиб) куфрона келтирсангиз, қаттиқ азобларим бор” деган оятининг натижасини гувохи бўлиб тургандим…
Аллох Таъоло хамма нарсасини олди. Хатто, “жон” деган омонатини хам!
Салим Айюбий

👍42❤3🤔3
БОЙЛИККА УЧМАНГ
Росулуллоҳдан (Соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ривоят қилинган бир ҳадиси шарифда келтирилишича, «Келин танлаш вақтида тўрт нарсага албатта қизиқилади: қизнинг молига, ҳусну жамолига, насаб-ҳасабига (келиб-чиқишига) ва тўртинчиси - дину диёнатига. Шу охиргиси - диндорини танлагин». Ҳадисдан кўриниб турибдики, оила қурмоқчи, келин олмоқчи бўлганлар энг аввало унинг иймонли, эътиқодли, ҳалол-пок, ҳаёли ва иболи, садоқатлисини танлашлари керак. Аммо кўпинча жаноби Пайғамбаримизнинг кўрсатмалари унутиб қўйилади. Баъзилар келин хонадонининг мол-дунёсига учади. Билишмайдики, бойлик - вақтинча нарса, бугун бор, эртага йўқ бўлиши мумкин. Ота-онасининг наслу насаби ҳам келиннинг уйида қолади, янги жойига кўчмайди. Ҳусну жамол ҳам боқий эмас, йиллар уни ҳам йўқотади. Демак, келин билан келадиган нарса - унинг дини, иймони, одоб-ахлоқи, ҳаёси! Ана шундай келин олган одам,
ин шаа Аллоҳ, мамнун бўлади, оиласида тотувлик, фароғат ҳукм суради.
Аллоҳ таолони зикр қилишни ва Росулуллоҳ ﷺ га саловат айтишни унутманг.

👍15
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
УЛИКХОНА 😨 Ёшим 67да сал кам 30 йил илгари булган вокеани сизга сузлаб бермокчиман! шахарни четрок кисмида 4 нафар фарзандим билан кун кечириб яшардим Турмуш уртогим 4 чи фарзандимни дунёга келтирганимдан 3 ой утиб иззсиз юколди.... бир амаллаб болаларимни…
УЛИКХОНА 😰
3 - кисм
... ана енди тамом булдим уйимнинг оркасидаги уликхонадан бирин кетин уликлар мени уйимга кириб келишяпти ей худойим бу нима кургилик енди диб ташвишлана бошладим. хонамдан чикиб секин кадам ташлаб кичкина кизим Сабринаниг хонасига кириб кетмокчи булдим полнинг гичирлаган овозидан ошхонада юрган Рух аёл ошхона деволидан бошини кийшайтириб менга каради ва бутун говдаси билан ошхонадан чикиб келди мен тарафга !Рахматли онам уликлардан куркма болам диган гаплари эсимга тушдию унга караб ,юк ююююк Тухта кема мени олдимга чикиб кет уйимдан бор дидим диб унга караб кулларимни эшик тарафга каратиб курсатдим,у еса мени гапларимдан хафа булгандай ерга караб бармокларини яна санади бошини мукиллаганча кимирлатиб олдимдан утиб кетдида эшик олдига бориб менга бир марта кайрилиб каради худди мендан кандайдур нажот кутаётгандай эди,уша онгдаги холатимни тасвирлаб бера олмайман худди куркинчли тушдек эди гуё оёкларим холсизланиб жойимда зурга узимни ушлаб турардим,рух эса эшикдан утиб чикиб кетди. зудлик билан Кизимни хонасига кирдим энди уйготмокчи булганимда у ширин уйкуда мазза килиб ухлаб ётарди. тухта тонг отишини кутаман хозир ярим окшом каерга хам олиб борардим болаларимни? Рухларни бизга зиёни тегмадику диб узимни тинчлантирдим тонг отсин диб кизимнинг тепасида мижжа кокмай чикдим тонга якин кузим илинибди бир пайт деразадан юзимга тушаётган куёш нури уйкумни учириб юборди кузларимни очким келмай очиб кизимни урнига кулларимни куйиб силамокчи эдим Сабрина жойида юк экан,вой кизик доим хаммадан кеч уйгонадиган кизим бугун вохли турибтими диб кулиб куйдимда урнимдан туриб катта залга чикдим ошхонага кирдим ювуниш хонасида хам Сабрина юк эди. ичимга гулгула тушди бирин кетин угилларимни хонасига кириб чикдим хаммаси жой жойида ухлаб ётишарди. Кузларим кия очик турган куча эшигига тушди озгина очик турган экан ,ахир кеча эшик кулфланган эдику кизим кучага чикиб кетиптими диб отилган укдай отилиб кучага чикдим Сабрина Сабрина кизим диб бакириб чакирардим бутун махалладан овозим узимга кайтиб келарди кузларим ёшга тулди бирин кетин кучаларни излаб чикдим 4 ёшли кизим каерга кетиши мумкун ахир бу ерларни яхши билмайдику диб бошим айланиб дарахтга суяндим, бир аёл ёнимга келиб

👍42❤4😢2
... менга караб турдида ургилай сиз шу хонадонга кучиб келган аёлмасмисиз мабодо диб биз яшаётган уйни курсатди,саломлашиб кузимдаги ёшни артиб ха биз кучиб келдик дидим. нима булди айланай нега еглаяпсиз?диб суради. 4 ёшли кенжа фарзандим тонгда уйдан чикиб кетипти изламаган жойим колмади хеч каерда юк опажон диб юзларимни ёпиб егладим. Хай хай шошманг узингизни босинг мен ерталаб тонгда шу кучаларни спуриб тозалайман кизингизни курдим диди,сочлари жингалакина кизми ???ялт этиб у аёлга карадим ха мени сабринам кизим ростан курдингизми?каерга кетти опажон диб урнимдан туриб у аёлдан сурадим,бир буйлари баланд муйловли эркакнинг кулларидан ушлаб гаплашиб уйингизнинг орка тарафига юриб кетишди бошка курмадим диди. Уйимнинг оркасига?муйловли одам? ким экан у одам ахир бунака одамни танимайманку угримикан а ? диб дахшатга тушдим. бояги аёл хайрон булиб югееей угри булса кизингиз унинг кулларидан ушлаб кетмасдику кейин хозир замон огир зурга кун кечирадиган пайтда угри кизингизни эмас бирон нарсангизни угирлаб кетардида айланай диб киноя килди, майли мен унда орка тарафни карай коламан диб шоша пиша оёкларимни кулга олиб чопдим уйимнинг оркасига утдим хамки тухтаб колдим жойимда нафасим ичимга тушиб кетди,сал нарирокда катта куча ва рупарамда Шомолда деразалари гийга гийй килиб турган Уликхона эди... булиши мумкун эмас диб юрагимни ховучладим. Яна изладим хар бир жой сураб суриштирмаган одамим колмади пешин хам булай диб колган эди,угилларим оч колгандур балки кизим уйга кайтгандур диб оёкларимда жон колмай уйга кайтдим .Угилларим мени куриб кучоклаб олишди ойижон каерда эдингиз Сабрина кани диб сурашди ,билмадим болаларим диб стулга утирдим. Эшик такиллади бориб очдим худди хаёлимда кизим келгандай эди,тонгда кучада курган кушним экан,топилдими кизингиз диб келган экан юк диб хурсиниб куйдимда уйга киргаздим. Утиргандан фойда юк кизингизни расмини олиб чикинг жияним милитсияда ишлайди бориб кидирувга берамиз диди, оилавий расм албомимизни олиб чикдим бирин кетин очиб сабринаниг суратини излардим,шарта кулимдан ушлаган кушним чучитиб юборди.вой айланай галатимисиз? мана мана шу одам билан кизингизнизни курган эдим диб 4 йил мукаддам изсиз юколган эримнинг расмини...
Давоми бор...
@ibratli_sozlar
Давоми бор...
@ibratli_sozlar
👍31🔥2😢1
УЛИКХОНА 😨
4- кисм
... адашмаяпсизми?бу менинг эрим диб ёкамни ушлаб колдим,ха эрингиз булса яхшику диб хотиржамгина гапирган кушним бамайни хотиржам майли кизингиз ишончли кулда экан энди хавотир олмасам хам булади диб чикиб кетди. мен хеч нарсага тушунмасдим эрим келган булса мен нега билмадим нега айнан кизимни олдига келди экан бизчи угилларимчи диб хар хил саволлар менга тинчлик бермас эди. урнимдан туриб дераза олдига бориб хаёлларимни жамламокчи булиб ташкарига карадим шомол турган осмонда кора булутлар шомолдан тусатдан уликхонаниг эшиги ёнида ерда ётган кизимнинг севимли кугирчоги мени диккатимни тортдию котиб колдим вой Жасур юр болам синглинг уликхонага кириб кетганга ухшайди диб кулларим калтираб эшикга караб югурдим хайолимда уликхонага етиб бораолмасдим юраман етолмайман дарвозани бор кучим билан тепиб ичкарига кирдим . Ойи коронгуку мен куркаман диб болам мени кулимдан махкам ушлади... болам ортинга кайтиб уйдан фонарни олиб кел диб жунатиб юбордим,Сабрина диб бакириб чакирдим ердаги кугирчокни кулимга олиб багрига босдим худойим боламни уз панохингда асра диб кунглим тинчимади углимдан эса хабар юк эди. эшик чириб кетган холатда эди очишимни хам хожати юк эди ичкарига эшикни итариб кирдим коп коронгу тепада узун битта лампочка осилиб милтиллаб ёниб турурди. хамма жой тартанак чанг ,хоналар эса куп ерда каламушлар шип шип килиб уёгдан буёкка югуриб утиб кетарди елкамга кимдур охиста кулини куйди... Жасур диб оркамга карадим еглайвериб кузлари ишиб кетган аёл менга караб ,мени олиб кетинг олиб олиб диб кулларимга ёпишди тинмай кетаман кетаман бу ер куркинчли диб оппок мурда менга ёлворарди оркага кадам ташлаб юрдим , у менга янаям якинлашарди кулимни кисиб ушлаган кичкина болакай хола мени хам олиб кетасизми диб караб турарди юрагим дук дуклаб кузим кинидан чикиб кетай диди Бор Овозда САБРИНААААА диб бакириб кулларимни силтаб тинч куйинглар мени диб ичкарига югуриб хоналардан кизимни изоай бошладим . дахшатли манзара бир туда рухлар эмаклаб мен томонга караб келишарди...

👍32😢2
... озиб тузиб кетган рухларнинг холати мени батамом аклдан оздириши аник эди. хоналарнинг хиди балчикдан хам сассик хар жойда улган одамларнинг суяклари ётарди. Сабрина сабрина диб ич ичмдан кайта кайта унинг исмини такрорлардим энди каёкка юраман диб бошим котиб колганди. Ёрдам бер барака топгур мени уйимдагилар кутишяпти диб юзини ярими автохалокатда юк булиб кетган кекса аёл деволга суяниб менга караб калтираб кетаётган кулларини узатарди . хурлигим келиб еглаб юбордим бир тарафдан уликлар ичидаман ,кизим эса юк куркув хар томондан мени харакатланаётган онгимни тухтатиб куйганди, кикирлаган кулгу овози мени устимдан муздек сув куйгандек сескантириб юборди Сабринаниг овозику диб овоз келаётган томонга шошдим уликлар мени такиб киларди кетимдан халлослаб тепага чикдим зиналардан овоз тобора менга якинрок эшитиларди нихоят етиб келдим эшик ёпик экан кулим билан секин итариб очиб ичкарига карадим ичкаридаги холатни куриб мен анкайганча бутун баданим тошдек котиб колди жойимда. мени бир пайтлар ташлаб кетган диб юрган эрим ертик кийимда соч саколи усиб кетган юзида нури хам колмаган эримнинг рухи Кизим билан кулиб уйнаб утирарди"Дадасиии"диб бошим айланиб узимни юкотиб куйдим... Кизим ойижон диб мени буйнимга ёпишиб кучоклаб олди ойижон куркманг Дадамдан улар яхши экан менга дадажонимни расмларини курсатардингизку бугун тонгда дадамни хонамнинг эшиги ёнида куриб таниб олдим сизни уйготмадик биз куни билан мазза килиб уйнадик бу ерда жудаям дадамга ухшаган одамлар куп экан факат улар хам дадмдек улиб кетишган ва шу ерда мангу рухлари колиб кетишибди диб кизим хафа булиб ерга караб кузларидан томчи томчи ёшлари ерга тукиларди. Эримга караб унга берадиган саволларим бир талай эдию аммо унинг мунгсиз нигохи мени калбимни парчалаб ташлаганди... сиз нахотки улгансиз?лекин кандай килиб? мен билмас эдимку...? энди кет кизимни олиб кеч тушаяпти васвасага тушган уликлар бор кизим куркади мен 4 йил аввал душманларим томонидан улдирилиб жардан топилган мурдаман,утган куни тунда деразадан мен карагандим сенга.. куркитиб юборганим учун мени кечир диб эрим ёнимга келиб багримдаги кизимни бошини силади фарзандим менинг зуриёдим болаларимни эхтиёт кил сенга ишонаман диб эрим...
👍25🔥2😢1
... менга караб турарди. Энди кетинглар диган эримга караб тухтанг дидим, мен албата сиз ва колган нотинч рухларни куткараман бу уликхонадан диб урнимдан турдим, кани энди эримни узим билан олиб кетишимнт иложи булганида уни яна курганимдан жудаям бахтиёр эдим, вакт булди кетинглар диб эрим бизга эшикни очиб берди орка тарафда эшик бор шу эшикдан чикинглар аммо калит осиб улдирилган аёлнинг буйнида харакат килиб ол ва мен айтган эшикдан чикиб кетинглар диб узун коронгу юлакни курсатди. нега кирган эшигимдан эмас диб сурадим саросимага тушиб? У Эшик бошка очилмайди кирганлар учун диди, Мен албатта сизни бу ердан рухингизни озод киламан диб Кизимни кулимга кутариб олдиму тез тез юриб зинага якинлашиб колган эдим икки ёкларимдан махкам ушлаб торган куллардан оёкларим чалкашиб Сабрина кулимдан чикиб зинадан тушиб кетди ерга гурсиллаб екилдим оёкларимга ёпишаётган улик эркаклар мени юрагимни ёриб юборишди шунчалик дахшатли куркинчли киёфадаги уликлар менга караб кетмайсан биз билан коласан диб менга украйиб карашарди жойимдан эмаклаб судралиб турдиму кизимни хушсиз 1 чи каватнинг эинасида букилиб ётганини куриб жон поним чикиб кетди урнимдан туриб пастги зинага сакраб тушиб кизимни кутариб эрим айтган эшикни кидирдим чопиб бориб эшикни итардим афсус у кулфланган экан жин урсин энди нима киламан диб атрофга караб эрим айтган аёлни изладим узун осилиб милтиллаб турган чирокнинг тагида оппок юзларини ёпиб еглаётган аёлнинг буйнида калит осилиб турарди ха бу шу эшикнинг калити эди ёнига якинлашиб бордим чукцр чукур нафас олиб илтимос менга калитни бер дийишим билан тепадан уликлар бирин кетин так тук килиб пастга тушушурди, беракол сени ва бошкаларни куткараман вада бераман чикиб олай факат диб ялиниб якинрок бордим у егидан тухтаб юзидан кулларини олди вой астофурулло диб котиб колдим кечаси уйимда кулида шам кутариб бармокларини санаб юрган аёл экан нима дийишни хам билмай анкайиб колдим,у буйнидан калитни узиб олдида кулимга тутди. рахмат диб эшик томонга шошиб кетардим жойимда тухтаб ортимга карадим мени кечир уйимдан хайдаганим учун сени тушунмаган эдим дидим у эса менга яна уша нигохда караб турарди.. эшикни очдиму кучага отилиб чикдим энди дарвозадан чикиш колган...
👍27🤔1
... эди, ёмгир тинмай ёгарди мамакалдирокнинг овози мени янаям куркитарди дарвоза ёнига якинлашганимда Кизим хушига келиб кулокларимга пичирлаб ойижон дадам бизга караб туриптилар каранг диди,жойимда тухтадим ва кузимга ёш олиб ортигма угирилиб уликхонаниг иккинчи каватига карадим синган деразанинг олдида эрим бизга жилмайиб караб турарди...Мен чикган эшикдан оппок кийимдаги рухлар бошини чикариб менга караб туришарди уларнинг кайси гуноэлари учун бунчалик рухлари азобда эканлиги менинг рахмимни келтирарди. Мен узимга максад куйган эдим ва буни жон жахдим билан амалга оширдим, мен кучиб келган шахар туман хокими билан юзландим ва анча жойларга бориб килган мехнатларим самараси уз кучини курсатди ,Уликхонанинг ичидаги барча инсонларнинг мурдалари олиб чикилиб уликхона бузилиб унинг урни катта "КАБРИСТОН"булиб ободонлаштирилди. гарчан Эримнинг кабри каерда эканлиги билмаган булсамда аммо уша 30 ёшимдан бошлаб хали хамон кабрларни барчасини зиёрат килиб гуллар билан рухларнинг хаккига дуо укиб келаман. Эримнинг Рухи Таскин топганига мен ишонаман, ва Бу Дунёнинг мужизаларию сир синоатлари ,Рухларнинг борлиги ва улар доим биз билан еканлиги мени хали хамон уйлантиради... хозир ёшим 60дан ошганига карамай бу вокеа мени умримнинг энг эсда коларли ва дахшатли куни булиб доим хотирамда колади.
ТАМОМ
@ibratli_sozlar
ТАМОМ
@ibratli_sozlar
👍32🤔6❤2😁1
Бир нарса ўқиб қолдим: “Аёллар ҳамма билан тил топишади, лекин ўз эрлари билан тил топишолмайдилар“.
Бунинг сабаби оддий. Кўп ҳолларда эр хотиндан, хотин эрдан ҳақ, адолат талаб қиладилар. Эр ёки хотин жуфтидан ҳақ талаб қилавериб, кутган натижаси бўлмай қалбларда алам пайдо бўлади.
Шу алам бора - бора кучайиб, бир-бирига нисбатан адоват пайдо қилади.
Адоват асли душманлар, ёки бегоналар ўртасидаги тушунмовчиликлар натижасида вужудга келадиган муносабат. Эр - хотинларнинг адоватлашуви ўта ачинарли ҳолат.
Аллоҳ Одамни яратиб, эр - хотинни бир - бири устидаги ҳақларини ўз набийси орқали билдирди. Бу дегани ўрни келса - келмаса ношукурлик билан жуфтини маломат қилавериш керак деганимас.
Аксинча, ҳар икки томон имкон қадар бир - бири ҳақини риоясини қилиб, муроса йўлида яшаши учун эслатмадир. Чунки ризқ Аллоҳдан. Маломат қилингани сайин барака кетаверади.
Эр - хотинларда бир-биридан ҳақ талаб қилиш меъёрдан ошдими, демак, уларнинг ҳам бегоналардан фарқлари қолмабди. Ҳатто душманликкача бориб, алал - оқибат ажрашиб, юзкўрмас бўлиб кетганлар қанча...
Мўъмин учун Аллоҳнинг омонатини, яъни аёлини асраб авайлаши Аллоҳнинг буйруғига итоатини билдиради. Аллоҳга итоат этган эрга Аллоҳ завжасини ҳам итоатли қилиб қўяди. Итоат этмаса ҳам ҳикмати бор. Роббисидан қўрқмаган истаганини қилсин. Охиратда жавоб бериши бор.
Аллоҳнинг буйруғидан чиқмаслик муҳим.
Муслима учун эса, ҳидоятдаги эрига итоат қилишдан кўра манфаатлироқ, қизиқарлироқ юмуш йўқ. Жаннат истаган мўъмина учун хожасининг розилигидан кўра қиймати баландроқ туҳва йўқ. Чунки эр розилигининг мукофоти жаннат.
Дунё билан кифояланганларгина ҳақ талашадилар.
Жуфтининг розилигига эришиб, жаннатий бўлиш имкони турганда ҳақ талашишдан не наф?!
Яхшилаб аниқлаб олиш зарур. Кимга Дунё, кимга Жаннат?!
Серхархаша ва арзон дунё жаннатни бой беришга арзимайди...

👍32
✒️ТАРБИЯ.
(Реал хаётий хикоя.)
Бир акахоним бор. Махаллада қўшнимиз. Маълумки, махалладаги эркаклар ойда бир тўпланиб, навбати билан гап берамиз. Бу воқеага анча йиллар бўлди. Акахонимиз бир гапда сўзлаб берганди:
- Ишхонамизга ёш, жуда гўзал қиз ишга келди. Табиийки, барча йигитлар унинг атрофида ўралашиб қолдилар. Биласизлар, мен оилалиман, 2 нафар фарзанднинг отасиман. Фақатгина мен у қизга қарамасдим. Орадан ойлар ўтди. Қиз барча йигитларни ноумид қилаверди.
Бир куни ишдан қайтаётган эдим. Бекатда маршрутка кутиб тургандим, ўша қиз ёнимга келиб, салом берди. Маршруткада гаплашиб кетдик. Мен бозорда тушиб харид қилишим керак эди. Қиз ҳам бозорда тушди. Бирга бозор айланиб харид қилдик. Хайрлашар чоғимиз қиз эртасига туғилган куни эканини айтиб, мени оқшом уйига таклиф қилди.
Эртасига уни уйига бордим. Дид билан безатилган дастурхон атрофида ярим тунгача ўтирдик. Ичганим учун, қизнинг биргина қолақолинг деган гапига кўндим.
Маълум бўлишича у турмушдан ажраган экан. Шундан кейин унга қаттиқ ўрганиб қолдим. Уйга кам борадиган бўлдим.
Табиийки аёлим мендаги ўзгаришларни сезган, менга билдирмай орқаваротдан суриштираётган экан. Бир куни эрталаб ишга кетаётсам, хотиним:
- Дадаси, яхши бориб келинг, Маҳлиёга салом айтинг! - деса бўладими! Дамим ичимга тушиб кетди. Ишда ҳам кун бўйи паришон юрдим. Хотиним хаммасидан хабар топганди. Унга қандай тушунтиришни ўйлайвериб кунни ўтказдим. Ишим тугаб, аранг оёғимни судраб уйга келдим. Дарвозани олдида уйга киргани қўрқиб, узоқ туриб қолдим. Охири бор кучимни тўплаб уйга кирдим. Уйга кирсам хотиним...
Ҳаммаёқ чиннидек тоза! Хоналар ярақлайди! Хотиним ошхонада куймаланар, у ердан лаззатли таомнинг хушбўй ҳиди анқирди.
Аста ётоқхонага кирдим. Ётоқхона ҳам ажиб бир кўринишда эди. Диван устига янги, қордек оппоқ тўшамалар тўшалган, бош тарафдаги стол усти тўла гуллар, хонани ажиб бир ифор хиди тутганди...
Хотиним ўша куни ўзгариб қолганди. Меҳрибонроқ, фақат табассум қиларди. Кундузи гўзаллик салонига бориб келган, жуда гўзаллашиб кетганди...
Хуллас, ўша тун ўзимни чилласи чиқмаган янги куёвдек ҳис қилдим. Энди ҳаётим ўзгарганди. Доим боши оғриётганини, чарчаганини баҳона қиладиган хотиним энди ҳар куни ишдан келишимга ҳаммомни иситиб қўяр, ҳар тун ўзини бағишларди...
Орадан бир ой ўтди. Бир тун хобхонада бир-биримизга тўймай ётганимизда аёлим тўсатдан::
- Дадаси, мен тўғри йўлни танладим а? Агар ўшанда жанжал қилганимда оиламизга дарз кетар, сиз ўша Маҳлиёнинг олдига кетиб қолган бўлардингиз! - деди.
Акахон шундай деб ҳикоясини тамомлади. Биз акахонни аёлининг топқирлигига қойил қолдик. Ахир акахоннинг кўчада бегона билан юришга на хоҳиши, на лаёқати ва на қуввати қолганди. Демак, эркакни кўчадан меҳр қидиришларига уйдаги аёлнинг ўзи сабабчи бўларкан! Демак, эркакни уйда ушлаб қолиш мумкин экан! Эркак хам инсон. Кун давомида чарчаб, ҳориб, уйига аёлининг олдига мехр истаб келса-ю, аёли қандайдир хархашалар билан эрини ўзига яқинлаштирмаса... юрадида эркак! Албатта, соғлигида муаммоси бор аёллар бундан мустасно...
༺🍂༻🍁༺🍂༻
@IBRATLI_SOZLAR

👍71🤔10🌚7❤3😁3🥰2
Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Ким Аллоҳнинг махлуқларига қандай муомала қилса, Аллоҳ ҳам унга дунё ва охиратда айнан ўша сифатда муомала қилади. Аллоҳ таолонинг бандасига муносабати, банданинг Аллоҳнинг махлуқларига муносабатига қараб бўлади. Бас, шундай экан, қандай бўлишни истасангиз бўлаверинг, албатта Аллоҳ таоло ҳам сизга ўзингиз истаганингиздек бўлади.
➖ Ким Аллоҳнинг бандаларига мулойим бўлса, Аллоҳ ҳам унга мулойим бўлади.
➖ Ким Аллоҳнинг бандаларига раҳм қилса, Аллоҳ ҳам унга раҳм қилади.
➖ Ким Аллоҳнинг бандаларига яхшилик қилса, Аллоҳ ҳам унга яхшилик қилади.
➖ Ким Аллоҳнинг бандаларини кечирса, Аллоҳ ҳам уни кечиради.
➖ Ким Аллоҳнинг бандаларига саховат қилса, Аллоҳ ҳам унга саҳоват қилади.
➖ Ким Аллоҳнинг бандаларига ёрдам берса, Аллоҳ ҳам унга ёрдам беради.
➖ Ким Аллоҳнинг бандаларини айбини яширса, Аллоҳ ҳам унинг айбини яширади.
➖ Ким Аллоҳнинг бандаларини айбини ошкор қилса, Аллоҳ ҳам унинг айбини ошкора қилиб шарманда қилади.
➖ Ким Аллоҳнинг бандаларидан яхшиликни ман қилса, Аллоҳ ҳам ундан яхшиликларини ман қилади.
➖ Ким макр қилса, Аллоҳ ҳам унга макр қилади.
➖ Ким алдаса, Аллоҳ ҳам алдайди.
➖ Ким душманлик қилса, Аллоҳ ҳам душманлик қилади.
📚Ал-Вобил ас-Соййиб.

👍26❤4
БУНДАН КЕЙИН СЕНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ҚИЛМАЙМАН
У қиз айтади:
“Тўй бўлишимга бир ҳафта қолганида бувим бетоб бўлиб қолдилар. У кишини шифохонага ётқизишди. Мен у кишини кўргани бордим. Борсам бувам жонлантириш хонасининг эшиги олдида эканлар. Йиғлаб ўтирибдилар. Бунақа аҳволни биринчи марта кўришим эди.
Шунинг учун бувамга: “Буважон йиғлаяпсизми?!”, дедим.
Бувам кўз ёшларини артиб туриб дедилар: “Бувинг жуда қийналаяпти, у менинг қалбимнинг бир парчасига айланган!”.
Мен бувамнинг гапларидан ажабландим. Билишимча бувам олдинлари жуда жиддий, мусибатларга тоғдай туриб бера оладиган кучли эдилар. Бугун эса бу қадар романтик!
Мен яна сўрадим: “Неча марта жанжал қилгансизлар? Бир-бирингизни қандай яхши кўрасизлар?”.
Бувам дедилар: “Кўп марталаб жанжал қилганмиз. Аммо бир-биримизга бўлган эҳтиромимизни ҳаётда бу камайтирмаган”.
Шунда мен ҳар нарсада мени айблайдиган, ҳатто кўринишимни гапирадиган ва бунинг натижасида унга бўлган эҳтиромимни камайтириб юборган мен фотиҳа қилинган куёвни эсладим.
Шунда бирдан хонадан шифокор чиқиб келди.
Бувам ўрниларидан туриб ҳаяжон ила сўрадилар: “Доктор! Унинг аҳволи қандай?”.
Шифокор деди: “Алҳамдулиллаҳ яхши. Кириб кўришингиз мумкин”.
Шунда бувам онасини кўришга ошиққан гўдак каби энтикиб хонага кирдилар. Мен у кишининг орқаларидан кирдим. Бундан ҳам гўзали бувимнинг бувамга бўлган муҳаббатли қарашлари бўлди. Мен бунақа қарашни ҳеч қаерда кўрмаганман.
Бувам бувимнинг қўлларидан ушлаб туриб дедилар: “Эй қалбимнинг бўлаги! Бемор бўлиб мени ёлғиз ташлаб кетаверасанми?!”.
Бувим кулдилар ва бувамнинг қўлларини қисиб дедилар: “Сиз ҳам олдинроқ амалиёт қилинганингизда мени ташлаб кетгандингиз! Энди сизни ташлаб кетмайман!”.
Узоқ вақт ажабланиб юрдим. Қандай қилиб шунақанги қийин шароитларга қарамасдан бунақанги алоқа бувам ва бувим ўрталарида эллик тўрт йил давом этди экан?!
Шу пайт куёв телефон қилиб қолди. У киши эрталабдан бери жавоб қилмаганимдан жуда ғазабланган эди. Телефонни кўтардим.
Нариги томондан баланд овозда: “Қаерда эдинг пасткаш!”-деган овоз эшитилди.
Бунақанги ҳолларда мен одатда керакли гаплар билан жавоб қайтарар эдим. Аммо бувамнинг гапларини эсладим: “Эр-хотиннинг ўртасидаги эҳтиром ҳаётдаги энг муҳим нарсадир!”. Мен унга дедим: “Менинг ҳаққимда хато қилманг!”.
У деди: “Қачондан бери ҳурматга сазовор бўлиб қолдинг?!”.
Мен қаттиқ ғазабланиб телефонни ўчириб қўйдим. Ўн дақиқа орасида ундан 100 дан ортиқ ҳақорат ва сўкишлар ёзилган хабар келди. Шу орада бувамга қараб қўйдим. У киши бувимнинг қўлларидан тутиб бир қўллари билан бошларини силар эдилар. Уларнинг олдидан кўзларимдан ёшлар оққан ҳолда чиқдим.
Ўзимдан сўрадим: “Муҳаббат нима ўзи? У менга унуштирилган йигитнинг муҳаббатими? Аммо унинг қиладиган ишлари муҳаббатга ҳеч ҳам далолат қилмас эди. Ёки муҳаббат деганлари бувамнинг бувимга қарашларими?! У кишидан ташвишланишларими? Улар қандай қилиб эҳтиромла ҳаёт ўтказишди?!”.
Эрталаб туриб оиламдагиларга мен у йигитга турмушга чиқмаслигимни айтдим. Ҳамманинг ҳуши бошидан учди. Улар менга қарши чиқишди. Аммо мен аҳдимдан қайтмадим. Фотиҳа бекор қилинди. Ҳаётимда илк бор тўғри қарор чиқарганимдан хурсанд эдим.
Мана бугун турмуш ўртоғимнинг ҳузурида ўтирибман.
Қизчам келиб менга: “Ойижон ! Мен сизни яхши кўраман”, деди.
Мен дедим: “Мен ҳам сени яхши кўраман. Нега бундай деяпсан?!”.
Қизчам деди: “Дадажоним ҳар доим сизни яхши кўришларини менга айтадилар. Шунинг учун сиз ҳам у кишини яхши кўрар экансиз. Мен ҳам мени яхши кўришингиз учун сизни яхши кўраман!”.
Эр-хотин ўрасида муҳаббат, эҳтиром нега кераклигини яна бир бор англадим. Катталарнинг гапларини эсладим:
“Фарзандларингга ҳар ишда ўрнак бўладиган, қалбингни жароҳатлаб қўйишдан қўрқадиган, болаларинг олдида сени беҳурмат қилмайдиган киши ила турмуш қургин!”.
Доктор Ҳассон Шамсий Пошо

👍73❤2🔥1🐳1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Har kuni 3 mahal ushbu videoni ko’ring va shu uy siznikidek tasavvur qiling. Uyning honalarida oilangiz bilan nimalar qilayotganingizni tasavvur qiling, dasturhon atrofida Alloh sizni cheksiz nematlar bilan beninnat siylagani uchun minnatdorchilik 🤲🏻 bildiring. Miya tasavvur yoki realni farqiga bormaydi. Va qanchalik ko’p sizni miyangizda ushbu suratlar ko’tarinki hiss tuyg’ular orqali muhrlanib borsa , tez orada real hayotdagi suratlar ham o’zgaradi.
Komentariyada kimlar bilan bu uyda yashashingizni yozib qoldiring!
O’zingizga tilaganizni - yaqinlarga ham ulashing🤲🏻 videoni jo’nating
👍15🥰1
Ақли 7 ёшидан кейин ривожланмай қолган масъулиятсиз эркакларни кўрсам ачинаман.
Буларга халқ тилида маминкин сыночек дея таъриф берилади.
Ақл, масъулият, жавобгарлик деган туйғулар нолга тенг. Лекин, эрлик даъвоси бўйича олдинги қаторларни эгаллашади.
Эрка, инжиқ, доим боғдан келсанг тоғдан келиб, жанжал чиқаришнинг пайида бўлишади. Фақат мен тўғри гапираман деб бошни урмай ёрадилар. Қисқаси, Аёз бобо эртагидаги Марфушканинг эркакча варианти. Қўлига битта катта хўрозқанд билан юзига қизилчадан румяничка кам холос. Жинниликларига чидамасдан оёқ-қўлини боғлаб, қулоғининг тагига қўееееб қўйворгинг келадию, уролмайсан, чунки у ЭР. Розилигига эришолмасанг Аллоҳга осий бўласан. Гуноҳкор бўлмаслик учун сабр қиласан, иззатини жойига қўясан. У эса бундан бошқа хулоса ясаб, зулмларимга чидайди, чунки менсиз яшолмайди деб гумон қиладида, хотиннинг бошига ит кунини солади. Шўрингга шўрва тўкилмагур қанча аёллар бор шундай эрларга тоқат қилиб, камига боқиб яшаб ўтадиган. Бироқ шунда ҳам ёқмайди. Бунақа ҳолатлар динимизни яхши билмаслигимиз, жоҳиллигимиз касофатидандир.
Ўғил болага ота тарбияси зарур дейишади. Лекин кўп кўраман маминкин сыночеклар ота тарбиясини кўрганларда ҳам кўп учрайди. Боиси ота урушганда она ҳар доим тарафини олиб, эрка-тантиқ қилиб тарбиялайди. Бу бола уйланиб бола-чақали бўлса ҳам феъли узгармайди. Марфушкалигича қолади бир умр. Чунки тарбиядаги асос, пойдевор бузуқ.
Ёлгиз оналар тарбия қилган шундай ўғил фарзандлар борки, оила бошқаруви, рўзғор тутишдаги тутумига одам ҳавас қилади.
Шундай экан, ўғил бола тарбиясига фақатгина ота масъул дейиш кўп ҳам тўғри эмас.
Яхши ўғил тарбия қилиш учун унга яхши она танлаш керак аввало.Ёки ўзингиз тарбия қилинг. Минг илмли бўлмасин, дунёпараст онадан дунёпараст фарзандлар етишиб чиқади.
Жоҳила аёлларнинг тарбия қўлланмаси ҳақида гапирмаса ҳам бўлади...
Чин мўмин инсон уммат ғамида кўз юмиб, уммат ғамида уйғонадиган кишилардир. Бугунги кунда фақат қорин ғамида тонг оттириб, қорин ғамида уйқуга ётадиган умматга айланганмиз.
Аёлларимиз аксарияти ҳатто битта оилани ҳам эвлай олмайдиган маминкин сыночекларни вояга етказаётган бу замонда уммат ғамини ейдиганларнинг туғилиши ҳали бери кўпаймайди.
Жа борса бошқалардан фарқли ўлароқ, 3-4 тадан уйланиб, ишни қойил қилгандек оғзи полвонлик қилиш ҳам динга хизмат қилишдек шарафни олдида ҳеч нарса эмас.
Ота-она, яқинлар ва фарзандларингиз ғамида яшашигиз ҳам уммат ғамида эканлигингизнинг бир куринишидир. Лекин уларни фақат моддияти, фоний дунёси учун эмас, охират ҳаёти ҳақида ҳам ғам чекинг, Охират гами учун Сиз эслатма бериб турмасангиз ким ғам қилади Сизнинг яқинларингиз учун. Ҳар ким ўз яқинлари учун масъул ва қиёматда бу ҳақда сўралишимиз бор.
Фақатгина моддий эҳтиёжлар ғамида яшасак ҳайвонлардан қандай фарқимиз қолади?! Қорин тўйдириш, роҳатланиш, ухлашни онгсиз ҳайвонлар ҳам эплайди.
Шижоат, ғайрат йўқ, суст эътиқод, заиф иймон эгаларимиз.
Беҳуда ишлар, фойдасиз гапларга тилимиз саккиз қарич. Умр сувдек оқиб, вақтимиз тобора оз қолаётгани заррача қизиқтирмайди аксариятимизни. Ҳамма яхши еб, яхши кийиб, яхши яшаб қолиш дардида... Қисқаси, ҳамманинг онгу шуури алдамчи дунё дарди билан банд.
Имом Бухорийнинг оналарига ҳавасим чексиз. Аллоҳ рози бўлсин. Дин ва уммат учун шундай улуғ зотни манфаатли қилиб етиштириб, тарбия этишда сабабчи бўлганлар.
Жамиятимизда шундай аёллар кўпайишини орзу қиламан.
Ҳар бир аёл Аллоҳ умр берса кексайганида белига қувват, елкасига суянчиқ бўлиши учун ўғил фарзанд кўришни ният қилади. Ҳақиқий муслима эса, динга хизмат қиладиган забардаст, уммат ғамида яшайдиган шижоатли, Аллоҳнинг розилиги йўлида жонини қалқон қилишга иккиланмайдиган кучли ўғилларнинг волидаси бўлишни орзу қилади...
Яшаш учун мақсад бўлиши шарт ва мақсад олий бўлмоғи лозим. Мақсадда қатъийликка фикран қатъият билан эришилади. Фикрларимизни икки дунёйимиз учун манфаатли томонга йўналтиришимизда Аллоҳ ёрдамчимиз бўлсин.

👍68😢5❤1
ҚУРТ ТУШГАН ОЛМА ҲИКМАТИ
Луқмони Ҳакимнинг фарзанди ўзига номақбул дўстларни улфат билибди. Улар билан борди-келдини кўпайтириб бориши хар қандай ота сингари Луқмони Ҳакимнинг ҳам ғашини келтирибди. Бир куни у ўғлини чақиртириб:
– Болам, дўстнинг бўлгани яхши, аммо дўст танлашда адашиб қолма. Ҳозирги дўстларингнинг хулқи яхши эмас. Сенга ёмон таъсир кўрсатишлари мумкин – деб насиҳат қилибди.
Ўғли эса ўзига ишонч билан:
– Отажон, сиз менга кучли тарбия бергансиз, панд-насиҳатларингиз хар доим қулоғим остида туради, дўстларимнинг ёмон хулқлари менга асло таъсир кўрсатмайди, хавотир олманг – деб чиқиб кетибди.
Шу аснода Луқмони Ҳаким боғдорчилик ишлари билан ўғлини ёрдамга чақирибди. Қараса, ўғли бутун олмаларни алоҳида, кам сонли бўлсада, қурт тушган олмаларни эса алоҳида саватга жойлаяпти экан. Ҳаким ўғлига барча олмаларни бир савтга жойлайверишини тайинлаб ўз ишида давом этибди.
Вақт ўтибди, зарур бўлганда олмалар қўйилган жойга бориб қарашса, барча олмаларга қурт тушиб бутуни кам қолган экан.
Луқмони Ҳакимнинг ўғли унга эътироз билдириб:
– Отажон, олмаларни қўшиб теришимни буюриб эдингиз, қурт тушган бир икки олмани деб бутун олмаларнинг ҳаммасини қуртга ем қилибмиз-ку –дебди.
Ота эса бир жилмайиб қўйиб:
– Кўрдингми, болам, гарчи соғ-бутун олмалар қуртлаганларидан кўра кўпроқни ташкил қилган бўлсада қолганларини ҳам бузибди, уларга ҳам қурт туширибди. Сен қандай қилиб қалбига қурт тушган улфатларинг билан бир жойда кўп вақтга қоласану улар орасидан соғлом қалб билан қайта оласан – деб айтган экан.
P.S.: Фарзандингизнинг атрофидаги дўстларига ниҳоятда эътиборли бўлинг. Зеро, пашша ахлатга, асалари гулзорга етаклайди!

👍42👏1
Qulog’i yaxshi eshitmaydigan insonni hech namoz qazo qilmasligini bilganimda anglab yetdim.
Bomdod namoziga budilnik qöyilmaydi köngil qöyiladi ekan :)
✨Yotadigan vaqtda Mulk (Taborak) surasini bir marta öqigan kishi qabriga qöyilgan paytda shu suraning ön oyati boshida, ön oyati ko‘ksida, ön oyati yonlarida turib kutadi. Farishtalar kelganda bu oyatlar: "Bu kishi bilan sizning ishingiz (bölmasin) yöq. Bu kishi har tun örniga yotishdan oldin bizni öqirdi. Unga savoblarni berish uchun biz tayyor kutib turibmiz.." deyishadi..💚
Bomdod uchun kurashda uyqu sizni yengmasin.. Tushlarimizda Rosululloh ﷺ mehmon bölsinlar✨
#Uxlashdan oldin o'qiladigon duo🕋🤲🏻
بِاسْمِكَ اللَّهُمَّ أَمُوتُ وَأَحْيَا
(Bismikallohumma amutu va ahya.)
Ma'nosi: "Ey Robbim, Sening isming bilan o'laman va tirilaman"
Fii Amanillah yaxshilar

👍27❤5