Тасодифми, ниятнинг софлигими, ё оналар дуоси...
Ўтган асрнинг 80 -йиллар охири. Кўпгина ўзбек йигитлари Афғонистонга - уруш ўчоғига жўнатилади. Улар орасида Абдулазиз Фаттоххонов исмли йигит ҳам бўлиб, 18 яшар бу йигитнинг кўзлари ёниб турарди...
Тоғлар орасидан ўтган сўқмоқ йўлдан ҳарбий калонна ўтиб келаётган эди. Тўсатдан душман ҳужум бошлади. Пухта тузилган режа бўйича калоннанинг энг бошида ва энг сўнгида келаётган машиналар ўққа тутилди. Табиийки, қолган ҳарбий уловлар қуршовда қолиб кетди. Шу пайт карвонда сарбон бўлиб кетаётган машина эгаси Абдулазиз ўқ ёмғирлари остида машинани жарлик томонга бурди. Бу-муқаррар ҳалокат эди. Бу ҳаракати билан орқадаги уловлар карвонига йўл очиб берди-ю, ўзи афғонларга асир тушиб қолди...
Шу йили афғонларнинг илмли, обрўли, улар учун ўта қийматли бўлган инсонларидан бири ҳам руслар қўлига асир тушиб қолади. Русларнинг эса моҳир учувчиларидан бири ҳам афғонлар қўлида эди. Афғонистон томон музокара олиб бориб, ўзлари учун қимматли бўлган инсонни ҳарбий учувчига алмаштиришга кўндирадилар. Асирлар алмашиб, ўз юртига қайтадиган бўлади.
Суриштириб, излаб бир ой деганда афғонистонликлар сўраган йигитнинг дараги чиқади ва уни Ватанига топшириш , ўрнига рус ҳарбий учувчисини олиб келиш учун келган музокарачиларга душман томон учувчи тўсатдан йўқ бўлиб қолганлиги хабарини берадилар. Ўрнига эса исталган асирни танлашни таклиф қиладилар. Ноилож қолган руслар Абдулазиз Фаттоххоновни олиб қайтадилар...
Юрагида ўти бор Абдулазизнинг мақсади эзгу эди. Ўзи ҳалок бўлсада дўстларининг омон қолишини ният қилиб жонини хатарга қўйган эди. Аллоҳнинг инояти билан душман қўлидан озод қилинади. Мен негадир шу йигитнинг отасинингми,, онасинингми қилган дуоси ижобат бўлган бўлса керак деб ҳисоблайман...
Феруза Салходжаева

👍76🔥6❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Olimlarning biridan so‘rashdi: “Insonlar ichidagi eng holi yomonlari kimlar?”. Dedi: “Ilm ma'rifati oshgani sayin, iqtidor, salohiyati torayib borgan va himmat, e'tibori kamayganidir. Undan ham holi yomoni esa, har narsadan shubha, gumon qilaverganidan biron kimsaga ishonmaydigan, shuningdek, ushbu yomon fe'li sababli unga ham birov ishonmaydigan kishidir”.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👍10❤1
Бола онасидан сўради: она нега йиғлаяпсиз?
Онаси жавоб берди: чунки мен аёлман.
Бола яна сўради: мен буни тушунмадим!!.
Онаси фарзандини бағрига босди ва: ҳеч қачон тушунмайсан ҳам, деди.
Сўнгра бола отасидан сўради: ота нега онам ҳеч қандай сабабсиз йиғлайверади?
Отаси жавоб берди: ҳамма аёллар шунақа, ҳеч қандай сабабсиз йиғлайверадилар.
Бола улғайиб катта киши бўлди. Ҳалигача аёллар нега бесабаб йиғлайверишларини тушунмас эди.
Ваниҳоят у бир куни бир олим кишининг олдига борди ва ундан: нега аёллар ҳеч қандай сабабсиз йиғлайверадилар?-деб сўради.
Олим жавоб берди: Эй болам, Аллоҳ таоло аёл кишини яратганда бу дунё ташвишларини кўтариши учун унинг елкаларини жуда ҳам кучли қилиб яратган. Фарзандини кўтарганда роҳат бўлсин учун икки билагини майин қилиб яратган. Фарзандини туғиш азобини енгиш учун унга ички қувват ато этган. Фарзандлари катта бўлганда қулоқсизлик қилиб унга итоатсизлик қилганларини кўтариш учун унга матонат ато этган. Оила ташвишлари, фарзандларининг хархашаси олдида метиндек салобат билан туриш учун фарзандларига нисбатан меҳр-муҳаббат ато этган.
Барча машаққатлардан чарчаб толиққан вақтида елкасида оғир юкни енгиллаштириш учун унга кўз ёшларини берган. Токи у шу кўз ёшларини тўкиш ва йиғлаш орқали ўзининг зиммасидаги катта масъулиятни адо этишда яна давом этиш учун қайтадан куч-қувват тўплайди. Аёлнинг ягона заиф нуқтаси ҳам шу. Шунинг учун аёлларни эҳтиром қилинглар. Оналарингизни асраб авайланглар. Бесабаб бўлсада тўкаётган кўз ёшларини ҳурмат қилинглар.
Онангиз сизни дунёга келтираётган вақтида киндик томирингизни узган.
Ана шу томирнинг изи сизнинг танангизда сақланиб қолган ва у сизга доимо ўша буюк инсонни, қайсики ўз жонидан сизга жон берган, сизни ўз танасидан озиқлантирган зотни эслатиб туради.

👍66😢9❤7🔥2😁1
Доктор Солиҳ Салмон айтиб беради:
23 ёшли, оёқлари туғма шал, 23 йил ногиронлар аравачасида юрган бир бола қабулимга келди.
Орқасига йирингли яра тошган экан.
Яраларига игна ёрдамида дори қўйдим, бир тарафдан эса кесиб. Йирингини тозалаяпман.
Ўзимча бу ёш йигитни даъват қилгим келди.
Жуда ҳам ҳушчақчақ йигит эди.
Ҳеч сиқилиш, аламзадалик, ҳолидан шикоят йўқ.
-Сен туғма шалмисан?-дедим.
-Ҳа- деди.
-Демак ҳечюрмадинг, югурмадинг,
ўйнай олмадинг шундайми?-дедим.
Йигит саволимни эшитмаганга олди.
Мен ҳам паст келмадим.
Бу сафар мўлжални аниқ олдим.
-Ҳамма арзимаган нарсаларда ҳам қаттиқ асабийлашади, масалан телефоним эски, бузиқ дейди.
Эрим билан тортиштик дейди.
Хотиним аразлайверади дейди.
Нархлар қиммат дейди.
Болам йиғлоқ дейди.Пулим йўқ дейди. Ишларим юришмаяпти дейди.
Бўлар-бўлмас нарсаларни дард ҳисоблайди.
Сен эса шунча дардинг билан ҳеч нарса демаяпсан,- деб гапимни тугатмасимдан йигит
“Мен кетишни хоҳлайман, дори қўйишни тўхтатинг”, дея хонамдан чиқиб кета бошлади.
Мен яна бўш келмадим.
Сабабини сўрадим.
Шунда йигит мени йиқитган жавобни берди:
-Сен Роббим билан орамни бузишга ҳаракат қиляпсан.
Мени бутун неъматларга кўмган Роббим фақатгина оёқлар бермади.
Ва бу билан мени имтиҳон қиляпти.Мен ақлимни таниган куним Роббимга сўз берганман.
Роббимдан ҳеч кимга шикоят қилмайман.
Уни тақдирини айбламайман деб.
Сабрим эвазига жаннатини берадиган Зотдан сенга шикоят қилмайман-деди
Беш мингта жарроҳлик амалёти ўтгаздим.
Бирор марта пичоқ ёки қайчим қўлимдан тушиб кетмади.
Аммо бу йигитни гапидан сўнг қўлимдаги асбоблар ер билан бир бўлди.
Биринчи марта касал эмас, ҳаяжондан мен титраётган эдим.
Бу сафар ёрдамга муҳтож касал мен эдим.
Шундан кейин қачон дунё ташвишлари маҳзун қилса, сиқилсам, асабларим ўзимга бўйсунмаса унга шундай дейман
“Туғма шал , ўша ҳолида ҳам Роббдан шикоят қилгани ҳаё қиладиган йигит эсингдами, ана унда сен ҳам дардлар, синовлар эвазига жаннатни берадиган, Жаннат эгасидан шикоятчи бўлма!”
Мени кўзимга бечора кўринган, насиҳат қиламан, Аллоҳни эслатаман деб бел боғлаган касалимдан бир умрлик насиҳатни, унутилмас дарсни олганман.
Асл бечора ўзим эканман…
Хулоса сиздан...😢

👍67👏3
Ёлғончи чол
Ҳакима кўримсизгина эди ва буни ўзи биларди. Ҳакима эпсизгина эди буниям ўзи биларди.
Музаффар ўктам эди, келишган эди, аёл буни биларди.
Музаффар уддабурон, омадли, ишчан эди. Аёл буниям биларди.
Иккисини ёнма- ён кўрганлар бир-бирига муносиб эмас дерди, шунданми аёл орқароқда юрарди...
Буни қарангки, йигит аёлига севги изҳор қилар, унинг гўзал эканлигини айтиб чарчамасди.
Аёлнинг гоҳ шўр, гоҳ тузи паст овқатларини мақтаб ичар, сира ёмон демасди. Ҳакима турмуш ўртоғининг олдида ўзини қарздордек ҳис қиларди.
Фарзандлар дунёга келди, улғайди. Эркак ҳамон аёлининг гоҳ табассумини, гоҳ кўзларини мақтаб, севишини айтиб қўяр, шу бир оғиз сўз учун хизматида югуриб юрарди аёли. Шу бир оғиз сўз билан уйи жаннатнинг бир парчаси эди.
Вақт- соати етиб чол-кампирга айланди улар.
Чол оғриб қолди. Аёли тепасидан силжимас, жуфтини ўзи овқатлантирарди. Ўша куни чолнинг ақли ҳар доимгидан тиниқ эди
—Сафо қорини чақир, иймонимни ўгириб қўйсин, —деди ўғлига.
Домла келди. Чол қори билан иккисини ёлғиз қолдиришини сўради.
—Кетишим аниқ бўлиб турибди.Сўнг нафас ростлаб давом этди
— Ман бир умр ёлғон гапирдим, хотимам нима бўлади?
—Кимга ёлғон гапирдингиз?-сўради мулла.
—Аёлимга. Бечора ишониб яшади. Яхши кўраман, десам қувониб қоларди. Аммо қалбим уни ҳеч суймади, шунда ҳам ҳар куни алдадим, паҳмоқ сочини ипак дедим, қисиқ кўзини шаҳло дедим... Энди нима бўлади, болам?
— Нима бўларди, отахон,-деди Сафо қори ўзини йиғидан аранг тўхтатиб,—Сизни юзлаб ҳурлар кутиб олади, талаш бўласиз ҳурлар орасида...Кейин ўзини тутиб давом этди
—Уч ўринда ёлғон ишлатишга рухсат бор. Шулардан бири— эр-хотиннинг бир-бирига муносабатида, оиланинг аҳиллигини сақлаб қолиш учун айтилган ёлғондир.
Музаффар чол кўзларини юмди. "Алҳамдулиллаҳ"
Ҳакима хола ҳам чолидан кейин кўп яшамади. Бир тонг уйқудан турди-ю
—Отангиз мени чақиряпди, —деди.
Ўша куни асрга етиб бормади кампир...
Фарзандлари йиғилиб қолсалар ота-онасининг муҳаббатини, болаликлари ҳеч қандай оғриқларсиз кечганини гапириб чарчамайдилар. Меҳр ичида ўсган болаликлари ўлароқ иноқ эди улар. Омадли бўлди барчаси...
Канал линки ва муаллиф исмисиз тарқатилмасин, омонат.

👍35❤8
Тўлдириш
—Ака, боролмасам керак, уйдан қайта қолай, кун ҳам кеч бўлиб қолди.
—Унақа қилма, синглим, сен учун бозорлик қилдим, яхши кўрган меваларингдан олдим. Бирпас ўтирайлик, жиянларимни соғинганман.
Лола акасининг юзидан ўтолмади. Жиянлари учун атайлаб сотиб олган этикчаларини ҳам бериши керак эди
—Келинойи, интернет магазиндан болаларимга яхши фирманинг этикларига буюртма бергандим. Иккаласи ҳам сиғмай ўтирибдида. Шуларни сиз кийдира қолинг
Бошмоқчалар жиянларига лоппа-лойиқ эди. Келинойиси дуо қилди.
—Барака топинг, уйнинг чаласи битмай, ҳеч орттира олмаётгандик.
Лоланинг ёлғонини ҳеч ким сезмай қолди.
— Ол, жигар, мана бу сен яхши кўрадиган дудланган пишлоқ, қалай, топибманми? —Музаффар доим кўтаринки кайфиятда юрадиганлар тоифасидан. У кирган давраларда ҳамиша яхши энергия бўлади.
—Сардор қўнғироқ қиляпди.
—Ҳа, боя ишда эканлар, кўриша олмагандик,-деди Лола акаси арчиб берган мандариндан кичкина бўлагини оғзига солиб.
—Синглим сизникидами? Кетиб қоптику, полвонларни кўрмадим ҳам.
—Келавер, келавер, шу ерда.
—Нима олиб борай?
—Э, ҳамма нарса бор. Келинойинг сен яхши кўрадиган олмали пирог пиширган.
Бироз туриб Сардор келди. Қўлида иккита уч литрлик банкада ўрик ва шафтоли кампотини кўтариб олган, билагига елим халта осиб олганди. У юкларини ерга қўйиши билан жиянлари югуриб келди.
—Тоға!!!
—Амақиии!
Бешта боланинг ҳар бирини осмонга отиб, сўнг бағрига босиб, юзидан ўпиб ерга қўя бошлади. Унинг баланд бўйи узра бақувват қўлларида турган болакайларнинг шодон қийқириғи хонани шодликка тўлдирарди.
Кейин ўрнидан туриб кўришмоққа шайланган синглисининг пешонасидан ўпиб қўйди.
—Сенга шашлик олиб келдим. Ассалому алайкум, келинойи, лаганга солиб ўзиз ҳам келинг,-дея халтасини ийманиб турган Кароматга узатди.
Кейин синглисига юзланди.
—Компот- сенга! Келинойинг бериб юборди. Уйингда ичар экансан!
Музаффар меҳмонларига чой қуйиб узатаркан, синглисининг тиззасига чиқмоқчи бўлган жиянини даст кўтариб, бағрига босди.
—Сен кабоб еб ол, мен қараб тураман. Кейин болакайни қорнига юзини ишқади, қитиғи келган ширинтой қиқирлаб кулар, қолган болажонлар у уйдан бу уйга ўтиб, бир-бирини қувлаб югурарди.
—Вой, кеч бўлиб қолибди. Машинани қандай ҳайдаб кетаман,—энди-энди машина ҳайдаётган Лолага ташвиш тушди.
—Ман орқангдан кузатиб бораман, ҳавотир олма, —деди Сардор йўл бошлаб.
—СамПИни олдигача борсангиз, уёғига ўзим етиб оламан,-деди синглиси.
Жигарларини кузатгани чиққан Музаффар аввал синлисини то машинасига жойлашиб , жиянлари ўтирган орқа эшикларни "болалар режими" га ўтказилганини теширмагунча кузатиб турди.
Сардор кампотларни шишалари синмайдиган қилиб ўриндиқлар остига жойлаштирди.
—Ҳавотир олма, айтган жойинггача кузатиб борамиз,-деди.
Хайр-хўш, тугаб, Лоланинг секин юриб кетди.
Музаффар укасини билан қучоқлашиб хайрлашаркан қулоғига пичирлади.
—Уйигача кузатиб бор. Кейин уйга борасизлар, жигар!
—Хўп, ака, ўзингизни эҳтиёт қилинг!
Уйда эса болалардан бири янги бошмоқчани оёғига киймоқ истаса, бошқаси маза қилиб кабоб ерди.
Ака сингиллар олдинма-кетин машина бошқариб кетаркан, Музаффар улашган яхши энергия билан яна бир ҳафтани бемалол ўтказишларини тахмин қилиб борардилар. Жигарлар силайи раҳмни маҳкам тутгани учун ҳам қалбларига сакинат, тиниқлик кириб келганини сезиб-сезмай ўз йўлида давом этарди... Катта ака эса синглиси учун ишдан эртароқ жавоб олиб, бугун битиришга ваъда бериб уйига кўтариб келган ҳисоботларини тўлдирмоқ учун компютер қошига чўкди.

👍147❤16🔥5👏4
Қатралар
Яхши келса...
Бу хонадонга учинчи келин келгач, қайнопалар азиз бўлди. Авваллари эшикдан кирмасидан супурги тутқазилган қўлларга обдастада илиқ сув қуйилди. Ош-овқатини ўзи пишириб еб кетадиган қизлар учун тансиқ таомлар ҳозир бўлди. Тўшакда ётган қайнона ич-ичидан шунчалар дуо қилардики, билмадим бу келинни олдинда яна қандай омадлар кутиб турган экан. Силайи раҳмни сақлаганлардан Аллоҳ рози бўлсин.
Кексалар ўгити ҳикмат
Гўштқиймалагични хонтахта четига ўрнатаётган келин қайнонасининг гапидан энсаси қотиб ишини қилаверди. Қайнона яна қайтарди
—Ҳой, Дилором, қийма тахтани келтиринг. Чопқини опчиқинг. Ўзим яхшилаб қийма қилиб бераман. Мясорубкадан чиққан гўшт совуқликка айланади, чопқида чопилса, иссиқлиқ бўлади. Бу ўзи эчки гўшти бўлса!
Келин охири қаттиқроқ гапирди.
—Бўлди-да, ойи, қаердан топасиз шунақа гапларни. Мана, чиқариб бўлдим.
Қайнона индамади. Овқатдан сўнг бир пиёла новвот чой ичиб юборди. Келин эрталабгача қусиб чиқди.
Овқат совуқлик қилганди...
Қиз бола
Қиз бола ўнга кирса, она сонга киради, агар она тадбирли, уқувли бўлса...
Ўғил бола
Ўғил ўн саккизга кирса-ю, кундалик ҳаражати учун ҳалиям отасидан пул сўраётган бўлса, дархол чорасини топиш керак. Унинг талаба эканлиги ҳам инобатга олинмайди. Ахир, унинг номи—эркак!
Қайноналик бахти
Алоҳида бўлиб кетган келинчак қўнғироқ қиляпди
—Ойижон, бугун овқат қилмай туринглар, мантига тайёргарлик кўряпман, кечга ўғлиздан қасқони билан бериб юбораман. Учта ёш боласи билан бурчини унутмаган келинга тасанно.
Ўғил
—Ўғлим, битта патак ўлгур бир ярим миллион бўладими? Керак эмас олмаймиз. Анчадан бери оёғи оғриётган онасини шифокорга олиб келган ўғил қўл ситади
—Онажоним, сиззи бир кун маза қилиб юрганингизга арзимайди ўша пул. Соғлиғиз мен учун ҳамма нарсадан муҳим.
Йигит пулни тўлади-да, кўчага чиқиб аёлига қўнғироқ қилди.
— Болаларни келаси ой кийинтирамиз, ҳали қишга икки ой бор, онаси!

👍62❤9🔥3
Бурунги оналар
Кенжа қизи Гулхумор қўнғироқ қилди, сўнг салом-аликсиз йиғламсираган овозда гап бошлади
—Қайнонам кун бермаяпди. Ҳамма гапида заҳар бор, чақиб оляпди. Кеча қолган овқатни музлаткичга жойлаш эсимдан чиққан экан, шунга эрталабдан бўкириб кетди. Гапириб-гапириб, бир тонна иш буюриб, ўзи гапга кетворди. Қизи энди баралла йиғлай бошлади.
Салтанат уни бироз тинглаган бўлди, кейин
—Бўлдингми?-деди.
—Нима, бирор ёққа шошяпсизми?-сўради қизи ҳиқиллаб.
—Ҳа, чинданам шошяпман, деб гап бошлади онаси. Ўзинг қиз бола пайтинг ҳам ғирт шалтоқ эдинг. Пешингача ухлаб, эрталабки чой билан тушликни битта қилардинг. Шунча гапирсам ҳам идиш-товоқларни ювмасдинг. Ман қайнонангни ўрнида бўлганимда бунақа ивирсиқ келинни бир кун ҳам уйда ушлаб қолмасдим, бир тепиб уйдан хайдаб чиқарардим. Баттар бўл! Уйга қайтиб келишни хаёлингга келтирма! Энди менга қўнғироқ қилма, амманг йиғин қиляпди, кетяпман. Кайфиятимни бузма!
Салтанат гўшакни қўйганда қалтираётган эди. Қизини олгунча остонасига ётиб олган қудасини ёмон кўриб кетди. Ҳозир ҳам оғироёқ қизига раҳми келди, бориб қарашиб юборишни хоҳлади, аммо ночор эди.
Ҳеч кимга билдирмай дори қутидан икки дона валерианка олди...
Шом ораси қизи яна қўнғироқ қилди.
Юраги тўкилиб гўшакни олди.
—Ҳа, болам?!
—Яхши бориб келдингизми? Ажаб, қизининг овозида шодумонлик бор эди.
—Ойижон манга зўр кўйлак олиб келибдилар. Ўзлари келиб ҳамма ишимга қарашиб юбордилар. Икра ёпдик... Ҳозир ўйлаб кўрсам, улар сиздан минг марта яхши эканлар. Озиб-ёзиб бир дардимни айтсам, шуниям эшитмай аммамникига кетвордиз-а?
Салтанатнинг юзига майин шамол келиб урилгандек бўлди.
"Хайрият!"-деди ичида. Сиртида эса яна ясама дўқ урди.
—Ўша қайнонанг билан ёпишиб қол, билдингми? Сенга она керакмас ўзи...
Феруза Салходжаева
П/С: Азизлар, ҳозирги оналар қандай? Жавобларингизни изоҳларда кутаман.

👍104😢6🔥5❤2
Аёл
Висола шундоққина дераза тагига ўрнатилган ётоғида кўрпага ўраниб ётар экан эриётган қорнинг бир маромда чакиллаётган овозини тобора аниқроқ ҳис қила бошлади.
Тарновдан тушаётган сувлар эриб, эрта-индин баҳор келишидан дарак берар, аммо олтмишга яқинлашиб қолган аёл умрининг кузига қараб бораётганди.
Улар курсдош эдилар. Самариддин ҳам қишлоқдан келган, у ҳам. Иккиси ўқишдан пиёда қайтар эдилар. Йигит талаба бўлса ҳам йўл-йўлакай қизга нимадир олиб бермоқчи бўлар, аммо кўнгилдан гап очмас эди.
Охирги босқичга ўтганларида институтда қандайдир тадбир бўлди. Кеч тугади. Ўша оқшом йигит совчи юборишини маълум қилди.
Тақдир экан тўй ўтди. Иккиси ҳам кўп болалик оилада улғайганди. Шунинг учунми уларнинг пойтахтга интилишига ҳеч ким қаршилик қилмади.
—Ўзингизни эплаб яшаб кетсангиз бўлди!
Бағрикенг шаҳар ёшларни ўз қучоғига олди.
—Мен ҳам ишламоқчиман, —деди Висола.
—Йўқ, бу ориятимга тўғри келмайди. Сен дуо қил, топганим фақат сеники бўлади...
Висола кўрпасини суриб ўрнидан турди, деразага яқинлашди.
Ҳовли каттагина. Офтоб тушадиган жойлардаги қорлар эрибди, боғ адоғидагилари шундоқ турибди.
—Ҳадемай баҳор келади. Бодомлар бўртиб турибди. Чаман бўлади бу боғ.
У яна ўй суриб кетди. Ўшанда Самариддиннинг ишлари энди юриша бошлаган ва шаҳар четидан қуруқ ер сотиб олган эдилар. Висола эрига ялиниб юриб атрофини ўратган, кейин иккита боласини ёнига олиб шу дарахтларни экканди. Сув йўқ, шароит йўқ. Олисдан челакда сув ташиб келар, кунда, кун ора келиб хабар оларди. Эртадан кечгача ишда бўладиган эри негадир уй қуриб битиришга кўзи етмасди. Висола пишиққина. Тежаб-тергаб, эрининг топганини кўз қорачиғидек асраб, тўплаб юриб бир кеч унга мурожаат қилди.
—Дадаси, ҳисоблаб чиқдим, йиққан пулимиз уйнинг пойдеворига етаркан!
Самариддин кўнмади, тўғрироғи ишонмади. Висола уни ишонтирди. Бир чиройли пойдевор қурилди. Кейинги йил девор қад ростлади, сал ўтмай том ёпилди.
Эркак энди иморат битишига ишона бошлади.
Аёл усталарга овқатни ўзи тайёрлар, сўнг ўғлидан бериб юборар, уйдаги ишларга ҳам улгурарди. Эркак унга: "Яхшиям борсан, онаси", —дейишни канда қилмасди.
—Энди пуф сассиқ бўлдим.
Висола эгнига халатини илиб, ҳаммомга кирди, юз-қўлини ювиб, жўмрак тепасига илинган кўзгуга боқди. Ҳамон тароватини йўқотмаган эди у. Кўзи атрофидаги майда ажинларни айтмаса, ҳеч ким олтмиш ёш бермайди.
—Ўзимни кўз-кўз қилмадим, ортиқ оша кийинмадим, фақат у учун зийнатландим, эвазига эшитганим шу бўлдими?
Ошхонага ўтди. Келини сомса тугяпди. Кенжасини тебранма беланчакка солиб қўйибди.
—Ҳамма нарса замонга яраша. Ёш келинлигимда шунақа беланчаклар бўлармикан,-деб ўйлардим. Биз бешикдан бошқа нарсани билмадик. Тебратадиган бир одамга зор бўлдик. Битта одам ёрдам бермабди-я мен бечорага. -деди у келинига. Кейин эгилиб, чақалоқни эркалаган бўлди.
—Катталари мактабдан қайтмадими?
Келини боши билан йўқ ишорасини қилди, сўнг ҳолини сўради
— Яхши бўлиб қолдингизми, ойижон?
—Ҳа, анча яхшиман.
Келинини бироз кузатган бўлиб, ётоғига кирди.
Яна эрининг гапларини эслади.
—Нима ёрдам бердинг эмиш, уй қурдим, болаларни катта қилдим, топганимни уйга ташидим, ялло қилиб яшадинг, дедими?
Бир марта бешик тебратибдими? Бир кеча бедор бўлиб бола боқибдими? Бир кун қозон осиб овқат қилибдими? Бир тоғора кир ювибдими? Уй тозалабдими?
Шом ораси эри келди. Олдига чиқмади. Аввалари эр-хотин орасидан гап қочса, Висола ялиниб, ёки биринчи бўлиб гап бошлаб ярашиб оларди. Бугун негадир истамади. Ёстиғини кўтариб, меҳмонхонага кириб кетди.
Эри ҳам гапирмади. Бир кун ўтди, икки кун ўтди. Учинчи кун тонгда келинининг ухлаб қолгани баҳона Висола ўзи нонушта тайёрлади. Нон ушатар экан, бир умр хизматини қилган жуфтига бир лаҳза тикилиб қолди.
—Ширчой тайёр бўлди, ичасизми? —сўради аёл.
— Э, ширчой қилдингми? Опке, борингга шукур онаси!
Аёл ёшига ярашмаган чаққонлик билан қўлига чўмич олди.
Меҳр билан ширчой сузди.
Висола бир оғиз узр сўрамаган эрини кечириб юборганини ўзи ҳам сезмай қолди. Ҳар доимгидек.
(тугади)

👍121❤15👌2
Айбсиз айбдор
Мамнунанинн тупроғи енгил. Бир гап айтса, эгасига етиб бормай қўймайди. Ўзи ўта эҳтиёткор.
Ҳар бир гапини ўйлаб гапиради, шундай бўлса ҳам кўпинча қийин вазиятга тушиб қолади.
Тушгача ишларини саранжом қилиб, кейин бозорга тушди.
Олма сотиб ўтирган болалик ўртоғи—қизлик маҳалласидаги дугонасини кўрди-ю, анча гаплашиб қолди. Мамнуна деярли уйдан эшикка чиқмайди дугонаси Қурсия бозорда ўтирганигами жуда кўп янгиликлардан хабардор экан. Бирпасда анча нарсани айтиб берди.
—Қайнэгачингни эри ташлаб кетибди-ку! —деди у тантана билан.
Аслида, Мамнуна бу гапдан хабардор эди, аммо тор қишлоқда гап кўпайишини истамади. Дугонаси айлантириб шу мавзуда гапираверди.
— Поччанг ўлгудек ёмон кўраркан қайнопангни, кўрса калтаклайверар эканку?! Энди ҳаёти нима бўларкин?
—Поччамиз яхши одам, Гуласал опам ҳам ҳеч нолимаган ҳаётидан. Майли, ўртоқ, мен бора қолай. Болаларингни ўпиб қўй.
Мамнунанинг кўнгли ҳижил бўлди. Қаёқдан ҳам бозорга борди? Бир-икки кун кўнгли ғаш бўлиб юрди, кейин тарқаб кетди.
Подадан қайтган сигирни соғиб, сутини сирли челакка докадан ўтказиб сузиб олаётганида эшикдан Гуласал опаси кўринди. Аёл у билан қовоғини солиб кўришди. Мамнунанинг юраги титради. Нимадир бўлган...
Овқат сузди, ҳамма таомлангач, косаларни йиғиштираётганда боядан бери қизи билан пичирлашиб ўтирган қайнонаси унга "ўтиринг!" ишорасини қилди. Болаларни эса уйга киргизиб юборди
—Поччангиз яхши, опангиз ёмон бўпти-да? Сиз кимсиз, менинг қизимни ғийбат қиладиган? Эртага ўғлимга айтаман, сизни ҳам устингизга биттасини олиб келади.
Мамнуна ўзини оқлашга гап тополмай қолди. Бошини эгди.
Рўмолининг учига кўз ёшини артиб ўтирган Гуласал
—Мен сизни Худога солдим, бошқа гапим йўқ,-деб ўрнидан туриб кетди.
Худди эрининг қилиқларига келини айбдорлек эшикдан увиллаб чиқиб кетди.
Мамнуна, аслида ёмон гап гапирмаган, Қурсия унинг гапини фасодга айлантириб юборган бошқача—ўзи истагандек қилиб эгаларига етқазган эди.
Орадан вақтлар ўтиб, Гуласалнинг эри қайтиб келди, худди ҳеч нарса бўлмагандек, эр-хотин апоқ-чапоқ бўлиб кетдилар.
Қийналганда Мамнуна қийналди. Қайнонаси ҳар гапида таъна- дашном қилди. Ўзини айбдор санаган аёлнинг қисиқ бўйни янада қисилди. Сабр билан вақтнинг ҳукмидан омон ўтиб олди.
Бир йил ўтиб баҳор кунлари кўк олма егиси келиб, бозорга тушди.
Унинг кўнгли тусаган янги майда, эртапишар олмаларни дугонаси сотиб ўтирган экан. Юзини чир буриб ўтиб кетди.
Орадан бир ҳафта ўтиб, уйига борганда онаси ўпкалади.
—Қурсияни бозорда кўриб, менсимай, юзингни буриб кетибсан, унақа қилма қизим, эринг битта машина олганига шу даражада кеккайиб кетдингми?
Мамнуна кулишини ҳам йиғлашини ҳам билмасди. Энди бу "ўртоғи" дан қандай қутулади-а?
Сизга танишми бу вазият? Аллоҳ барчамизни ўзи ислоҳ қилсин

👍114🔥11❤6
Муносабатингиз...
Ёлғиз қиз ҳам эмас эди. Катта қиз эди, ортидан яна уч синглиси бор...
Аммаси совчи олиб келди. Куёв бўлмиш келишган йигит экан. Бўйлари баланд, оқ-сариқдан келган. Учрашувга чиқди-ю кўзлари кулиб турган йигитга маҳлиё бўлиб қолди. "Йигитга ёққан бўлай!" Фикру хаёли шу ўйда бўлди. Юраги титраб қарши томондан бўладиган қўнғироқни кутиб ўтирди. Онасининг телефонидан таниш мусиқа овози таралганда юрагининг зарби қулоқларига эшитила бошлади. Кафтларини қизиб кетган юзларига босиб, жон қулоғи билан онасининг суҳбатини эшитмоққа интилди.
Иккинчи учрашувдан сўнг фотиҳа қилиндилар.
Ширингина тўй бўлди!
Зиёли оилага келин бўлди. Онаси уни икки қизнинг сепи билан, бадастир узатди. Неча йилдан бери бозорда ахир. Чет элдан келтирилган чойшаблар сотадиган дўконлари бор. "Супер контракт" тўлаб уни ўқитяпди. Бир она қизига бериши керак бўлган ҳамма нарсани муҳайё қилди...
Аммаси тўйдан олдин жиянига насиҳат қилди.
—Зарина, сен бораётган хонадон ўта маданиятли! Бир гап айтаман, хафа бўлма! Ойинг жуда яхши аёл, меҳнаткаш, аммо кўп такрорлайдиган гаплари менга ёқмайди. Тунов куни кузатдим, келинойимнинг машҳур ибораси сенга ҳам ўтибди. Сингилларингга "Балонинг ўқини ебсан!", —дединг. Ойинг хонадонимизга шу ибора билан кириб келди, акам ҳам йўқ қила олмадилар. Сен тилингдан, умуман, луғатингдан шу сўзни ўчириб юбор, илтимос!
Аммасининг гапидан жаҳли чиқди. Булар ҳеч қачон ойисининг яхшилигини билмайди.
Ҳа, майли, ҳали янги оиламдан раҳматлар олиб келай...
Заринанинг нияти холис эди. Парилардек келин бўлди.Чаққон, дилдор, пазанда. Ўқишини ҳам, уйини ҳам бирдек эплай олди. Онаси ҳам қудаларнинг кўнглини олишни билди. Совға-саломлар, кунора йўқлов тоғоралар...
Турмуш ўртоғи парвона. Икки томон бир-биридан сув ўгириб ичар, ҳамманинг ҳаваси келарди.
Аммо бахтига кўз тегди!
Бир йиллик келинни бир кечада кўч-кўрони билан уйга олиб келиб ташладилар. Нима гаплигини тушунолмай ҳамма лол, ҳамма ҳайрон. Ажрашганлар орасида урф бўлган "куёвнинг нашавандлиги","келиннинг касаллиги" ҳақидаги тахмин ҳам йўқ.
Куёв томон изоҳ беришни истамади. Келиндан садо йўқ.
Охири сиқувга олинган Зарина аммасига ёрилди
—Аммажон куёвингизга "Балонинг ўқини ебсиз!" дегандим. Тўғри, бир марта кечирдилар, унда янги келин эдим, иккинчисида гаплашмай қўйдилар, учинчисида индамай чиқиб, кўчадан юк машина олиб келиб, ҳайдаб юбордилар! —деди, сўнг изиллаб йиғлаб юборди!
—Барибир, тузалмас экансан, дедилар!
Аммаси тилини тишлаб қолди. Қўрққани юз берган эди! Ўшанда акаси ҳам шунақа қаттиқ турганида, эҳтимол, бу ибора қизларининг луғатигача кириб бормаган бўлармиди...
У дугонаси билан гаплашиб кўриш учун телефонини қўлига олди. "Нима бўлганда ҳам битта оилани сақлаб қолиш керак!"
Нима деб ўйлайсиз, қадрдон, йигит келинни кечирармикан? Қаттиқ афсусдалигини сезиб мактуб йўллаган қиз бу тайинсиз, маъносиз, ахмоқона иборани яна ишлатармикан? Умуман,бу оила сақланиб қолармикан?
Шу воқеа бир оиланинг ажрашишига арзийдими?

👍76🔥6❤3
Ўғирланган завқ
Қизалоқ жавон тепасида турган ўйинчоқ бешикка тикилишни яхши кўради. Қизиқ-да кичкина бешик ҳам бўладими? Мана ҳозир ҳам укасининг бешигини тебратиб ўтирибди. Укаси ўша бешикка сиғармикан? У бешикча нимага тепада турар экан.
Бувиси қизалоқни аммасининг уйига олиб борди. Бола боқишдан қутулган Моҳира бувижонисининг олдига тушиб сакраб кета бошлади. Ҳозир Робияни кўради. Робия уларникига кўп келади, аммо Моҳира биринчи марта бориши.
Бувиси билан аммаси чой ичиб ўтириганда Робия унга
—Юр, қўғирчоқларимни кўрсатаман! —деб етаклаб кетди.
Войбўў, ўртоғининг шунча қўғирчоғи бор экан! Ия, мана бу бешикча-ку!
— Бизани уйимизадаям шунақа бешик бор,-деди Моҳира.
—Ҳозир боламми бешикка белаймиз,- деди Робия ва қўғирчоғини белаб қўйди. Робиянинг бешиги устига ёпадиган ёпқичлари бор экан.
— Бизани бешигимиззи бунақалари йўқ,-деди у бежиримгина ёпинчиқларни ушлаб.
— Буни ойижонимла тикиб берганла.
У кечгача ўртоғи билан маза қилиб ўйнади. Кетаётганида Робия унга битта қўғирчоғини совға қилди.
Моҳира шунчалар қувондики. Ахир унинг шу пайтгача бирортаям қўғирчоғи бўлмаганда!
Уйига кира солиб сингилларига мақтаниб кетди
—Мастир, Муҳай, қара, қўғирчоқ!
Сингиллари югуриб кела бошлади.
— Вууй чиройлилигини!
— Битта ушлаб кўрай!
Доим қовоғи солиқ ойиси қизларнинг қўлидан ўйинчоқни юлқиб олди.
— Ҳозир талашасизлар шу матоҳни, бу ёққа бер!
Онаси қўғирчоқни ҳам бешик ёнига, жавон тепасига жойлаб қўйди.
Моҳиранинг юрагидаги гурсиллаган ҳаяжон тўхтамаган, шу қўғирчоқни бир марта бўлса ҳам бағрига босишни, Робияга ўхшаб бешикка солишни орзу қиларди. Бувиси айтса-чи? Йўқ бувиси ойисидан қўрқади.Уйда ҳамма унинг ойисидан қўрқади.
Моҳира кўзлари кичик бешикда, ўзи эса катта бешикни тебратиб улғайди. Укалари ҳам катта бўлди. Тўққизинчи синфга ўтганида уйларни йиғиштираётиб жавон тепасида- турган жойида ранги ўчиб эскирган бешикча билан қўғирчоқни олди. Бир пайтлар буюк орзуси бўлган бу ўйинчоқларни ушлади-ю, ўша пайтдаги завқни топа олмади...

😢49👍46❤6🔥3
Кўникиш
Қиз институтни битириб, ишга кирди. Мактаб шовқин, меҳнати оғир, қоғозбозлик кўп эди. Ишлашни истамади. Онасига арз қилди. "Ўқитувчилигинг учун ҳам тинимсиз совчилар келяпди, узатиб юборай, билганингни қил! "
Турмушга чиқди. Энди ишлари янада кўпайди. Мактабнинг битмас-туганмас ғалваларига келинлик хизмати ҳам қўшилди.
Турмуш ўртоғига ишдан бўшамоқчи эканлигини билдирди. "Хомиладор бўлсанг, туғруқ таътилига чиқиб дам олаверасан, озроқ ишлаб тур!" Уч йилгача фарзанд неъматини кутди. Бир йилгина уйда ўтирди. Қайнонаси "Ишга чиқиб кетаверинг, болага ўзим қарайман, сизларга бир ватан керак, пул йиғиб иморат кўтаришни бошланглар!"-деди ҳовлининг ярмини кўрсатиб.
Кейинги фарзандлари ҳам кетма-кет туғилди. Учта боласи туғилганида бор-йўғи уч йил дам олди. Ҳали ҳам ишлашни истамас, қирқ беш минутлик дарс ўтиши азобга айланган эди. Йиллар ўтди, энди у асабий, бақироқ ўқитувчига айланган, ҳали ҳам ишламаслик ҳақида бот-бот ўйлаб қўяр, аммо энди фарзандлари улғайиб кела бошлаган, уларни ўқитиш, уйлаб-жойлаш, қизини узатиши керак эди.
Ва ниҳоят нафақа ёшига ҳам етиб келди, яна ишдан бўшаб кетолмади, сабаби, қизига бешик бериши керак.
"Ўғлим машина олсин, ёрдам бериб юборай" "Катта ўғлим иморат бошлаган, озгина қарашишим керак"
Ортига ўгирилса умр ўтиб кетибди, ўзи ҳам олтмишни қоралаб қолибди.
"Одамзотнинг орзу-ҳаваси сира тугамас экан, етмаган дунё етмас экан, битмагани битмас экан!"
Ишга келаётган ёшларнинг ўрнини эгаллаб тургандек ҳис қила бошлади ўзини. Энди бўлди, кетиши керак.
У бир умр орзу қилгани— ишдан бўшаш ҳақидаги аризани ёзар экан ичидан "Шу мактабга кириб келганимда қиз бола эдим, кампир бўлиб чиқиб кетяпман", —деган ўй ўтди, аммо, негадир энди ишдан бўшашни сира истамаётган эди...

👍84❤14😢10😁3🔥1
Бола қалби
Одина ошхонанинг деразасини очиб юборди. Димоғига липа гулининг ёқимли иси келди. У кўп қаватли уйнинг ҳовлисига экилган кўркам дарахтга қараб пичирлади
—Ҳадемай каштан гуллайди.
Эртакларда тасвирланганидек гўзал дарахт. Гуллари ҳам ажойиб. Тўп-тўп. Тепага қараб ўсган...
Кейин эрталабдан бери қий-чув қилиб у ёқдан бу ёққа югураётган болаларга қаради.
Ўзбекнинг боласи қизиққон. Худди юртининг офтобидек қайноқ. Ҳеч тинч ўйнамайди. Бақир-чақир қилганча гала-гала бўлиб у кўчадан бу кўчага чопадилар. Тағин бари баравар гапиради. Ҳозир ҳам тўрт-бешта бола кимнидир ўртага олиб, бир-бирига гап бермай бақиряпдилар.. Одина шовқиндан қочиб энди деразани ёпмоқчи эди ёш боланинг зорланиб йиғлаган овозини эшитиб қолди.
—Ҳой, қўйиб юборинглар уни, ҳозир милиция чақираман! Таҳдид қилди ўзича. Болакайлар унга томон ўгрилганидан фойдаланган қоп-қора бола югуриб ўртадан отилиб чиқди ва йиғлаганча кўп қаватли уйлар учун мўлжаллаб қурилган ахлатхонага қараб чопиб кетди. У худди ҳабашлардек қоп-қора, озғин, миттигина эди.
Одинанинг жаҳли чиқди, яна овозини баландлатди.
—Уят сизларга! Шу кичкина болага ҳамманг ёпишасанми?
—У жудаям ёмон бола, биз билан ўйнамасин, —ўзини оқламоқчи бўлиб гапира бошлади болалар.
—Ундай қилманглар, Шерзодни ҳам ўйинга қўшинглар! Кўп йиллик ўқитувчининг гапи болаларга, умуман, таъсир қилмади. Ўзиникини маъқуллаб туравердилар.
Одина деразани ёпди. Ошхонадани суянчиғи йўқ стулга оҳиста чўкди. "Тавба, ҳозирги болалар бунча шафқатсиз бўлмаса? "
Кейин хаёли йиғлаб кетаётган озғин болакайга кўчди.
Беш йиллар олдин ахлатхона таъмирланиб, бир хоналик уйча қурилди, сўнг ҳовлисига нонлар алоҳида, елим идишлар алоҳида, қоғозлар алоҳида солинадиган катта-катта контейнерлар келтирилди. Атрофи ўралди. Кейин ёшгина лўли оиласи кўчиб келди. Бир йилдан кейин Шерзод туғилди. Ота-онасидан ҳам қорароқ болакай маҳаллада ўйнаб, тўрт ёшга тўлди. Ўша кезлари Одина ҳам неваралик бўлганди. Совуқми, иссиқми болакай ҳеч қандай шароити йўқ шу уйда сира касал бўлмай улғаяр, унинг папалаган неварасининг касалдан боши чиқмасди.
—Бувижоон! Ман билан ўйнийсанми?
Ичкаридан невараси Абдулборий чиқиб келди. Хаёллари тўзғиб кетди.
—Нима ўйнаймиз, болам?
—Лайлак келди ўйнийлик...
Одина бирдан ўрнидан турди.
—Юр, сени ўртоққа олиб бораман. Бирга ўйнайсизлар.
Жажжи болакай турган жойида сакрай бошлади.
—Кўчага чиқамиз! Кўчага чиқамиз!
Ўша куни Одина неварасини Шерзод билан таништирди.
—Бирга ўйнанглар! Ўзи эса уларни кузатиб ўтирди.
Болакайлар ёнма-ён турса, бир-биридан шахмат доналаридек ажралиб қоларди.
Одина эртасига ҳам уларни дўстлаштирмоқни истади.
Учинчи кун эшик тақиллаб, Шерзод Абдулборийни чақириб кетди.
Бироздан сўнг невараси қайтиб келди.
—Бувижон, маҳалладаги болалар дўстимни уряпди!
Одина ёрдамга ошиқди.
Эртасига яна эшик тақиллади.
—Ўртоғинг келди, —деди Одина неварасига қараб.
—Ўйнамайман, бувижон, Шерзод ёмон бола экан, —деди болакай, кейин эшик ёнига келиб гапирди.
—Сан билан ўйнамийман.
Одина неварасини кўндира олмади. Болакай уйда ўйинчоқларини ўйнаб ўтираверди. У Шерзодни уйга етаклаб кирди.
—Мана шу ерда ўйнанглар, хўпми?
—Хўп, бувижон, лекин ўртоғим ёмон бола экан...
—Унақа дема!
Келини невараларини айлантиргани олиб кетди. Эшик очиқ қолди. Одина ошхонада ўтираркан деразадан Шерзодни кўриб қолди. Болакай уларнинг йўлагидан кириб келарди. Аёл эшик тақиллашини кутиб ўтирди. Ажаб, эшик тақилламади. У хайрон бўлиб деразадан боқаркан у яшайдиган кўп қаватли уйнинг йўлагидан қайтиб чиқаётган Шерзодга кўзи тушди. Болакайнинг қўлида неварасига ўзи ҳадя қилган каттакон "Камаз" машинаси бор эди. У уйдан чиқди-ю орқа-олдига қарамай ахлатхонага қараб югуриб кетди.
Аёл шундагина ўтган куни уйдан йўқолган Абдулборийнинг энг яхши кўрган ўйинчоғи —кўтарма кранли машинасини эслади, кейин коптоги изсиз кетганини..
Буларнинг барчаси келини невараларини айлантиргани олиб кетганда содир бўлганди...
Беихтиёр митти Абдулборийнинг сўзлари ёдига тушди.
—Бувижон, ўртоғим ёмон бола экан...Бошқа ўйнамийман.

👍121🤔9❤6🔥3
Садоқат
Гунафшанинг турмуш ўртоғи вафот этди. Тўсатдан. Кутилмаганда. Жудаям ёш эди ахир. Эри жаҳлдор бўлса ҳам ғамхўр бўлган экан. Эээнди биляпди Гунафша. Рўзғорини бутлаб қўярди эри.
Ўртоғи бор эди, мўмингина, дамба-дам келиб турарди. Исми ҳам Қобил эди. Унинг аёлига ҳавас қиларди Гунафша. Қандай ювош одам, қандай юмшоқ табиатли, аёлига сира қатиқ гапирмайди, дерди. Соддадиллик билан аёлнинг ўзига ҳам айтди шу гапларни. Мийиғида кулиб қўйди аёл. Тушунарсиз эди бу кулгу.
Турмуш ўртоғи вафот этди-ю, Гунафшанинг бошига тоғлар қулади. Шундагина у Элмурод акасининг ўта ғамхўр бўлганлигини, у тирик чоғи рўзғор деган ғор ҳақида мутлақо ўйламаганлигини эслади. Авваллари иллат бўлиб кўринган турмуш ўртоғиининг одатлари энди фазилат бўлиб кўрина бошлади.
Ўйлай-ўйлай касал, бўлди, тушкунликка тушиб қолди.
У Тошкентда ёлғиз эди. Қишлоққа қайтишни истамади. Куни бир зайлда ўтаркан айни қийналган чоғи эрининг дўсти эшик қоқди. Мулойим эди у, рўзғорига ул-бул ташлаб кетди.
Кейин яна келди, яна...
Бир куни у Гунафшани никоҳига олмоқчи эканлигини айтди.
Аёлнинг бошидан биров қайноқ сув қуйиб юборгандек бўлди.
Эшикни қаттиқ ёпди аёл. Эркакнинг юзига ёпди эшикни. Олиб келган нарсаларини бетига улоқтирди.
—Ҳеч қачон келманг уйимга!
Шу куни яна эрини эслади. Турмуш ўртоғини шу билан солиштирибди-я?!
Дўстининг гўри совумай туриб нафсининг етовига юрган одам билан-а?!
Садоқати йўқ экан бу одамнинг!
На оиласига! На дўстига!
Гунафша ўшанда Қобилнинг аёли нимага кулиб қўйганини энди тушунди. У энди билади. Дунёдаги энг ёмон одам садоқати бўлмаган одам экан!

👍105🔥7❤5🤔1
Садоқатли дўстим
Болалигимда, дўстларингни санаб бер дейишса маҳалладаги таниган ,танимаган бир -иккита дугоналаримни исмини айтиб, бармоқ букардим. Ёшим улғайиб, ҳақиқий дўст ҳар қандай ҳолатингни ийманмай айта оладиган, бор ҳасратинг-у қувончингни жон қулоғи билан тинглаб ўзингдан -да эрта чора излайдиган инсонлар эканлигини англадим. Шукурки, шундай дўстларим бор, булар --жон жигарларим. Бугун ҳам устозим, ҳам маслаҳатгўйим , вақти келганда юпанчим, Феруза опа, сизга дил ёргим келди. Сиз 17 ёшингизда мактабда она тили ва адабиётдан дарс бердингиз ва илк ўқувчиларингиз ўзингиздан атиги 3 ёш кичик акам ва мен , уйда буюрган ишингизни қилмасак-да, мактабда дарсингиз сеҳриданми, устозлик мақомини англабми , сипо тортиб қолардик. Буни ҳар йиғилганимизда кулиб -кулиб эслаймиз. Аммо болалигимда(менимча ўсмирлигимгача) ,, Агар айтган ишларимни бажарсанг,сенга кечқурун эртак айтиб бераман" дердингиз.
Бу ўзингиз ижод қилиб айтадиган бир -бирига сира ўхшамас эртакларни эшитиш учун ҳамма ишни қойиллатишга тайёр эдим. Аммо энди тугатишни бошлаганингизда бажарган ишларимни пеш қилиб тўхтатмаслигингизни талаб қилардим , шунда сиз уддабуронлик билан,, Оқ рўмолни"айтишни бошлайсизу,( бу мен учун қўрқинчли бўлган эртак )қўрққанимни сездирмай ўзимни ухлаганга соламан. Ҳозир булар энг ширин хотирага айланган.
Бир зум этагингиздан ажралмайдиган синглингиз тақдирни қарангки, сиз келин бўлиб тушган оилага набира келин бўлдим. Кейинчалик , ва (ҳозир ҳам) сизга қўшни бўлиб бордим. Сиздан ҳаёт сабоқларини ўрганишда давом этдим. Мен ёшгина онага гўдакларим парваришида суянч бўлганингиз учунми фарзандларимнинг сизга меҳри бўлакча. Талабаликнинг 3- босқичида ўзингиз ишлаган мактабга ишга олиб бордингиз , мен эплолармиканман десам ҳар доимгидек: ,, Эплайсан, ўзим ёрдам бераман, "дедингиз. Сиз билан ишлаш ҳам завқли, ҳам енгил эди.
Эсимда, ҳомиладорлик таътилидан чиқсам, дарс соати йўқлигини айтиб бошқа анча олисдаги мактабга йўллашди. (у мактабга транспортда борилади) Яна жонимга оро кирдингиз: ,,Йўқ бунинг болалари ёш , менинг дарс соатларимни беринг", дея директорга илтимос қилдингиз, табиийки тажрибали устозни қўйиб юборишни хоҳламаган директорга :,,Ишонинг, бу зўр ўқитувчи бўлади " деб, ўзимни ҳам уни ҳам ишонтирдингиз. Шундай қилиб, 15 йил ишлаган мактабингиз, қадрдон коллективингиз билан хайрлашдингиз. Аммо биз учун битта қувонч бор эди, биз битта туманда , бир хил фандан дарс берамиз, 20 йилдан буён туман миқиёсида қандай юмуш, қандай тадбир бўлсин биргамиз. Биламан, кўпчиликнинг менга ҳаваси келади.
Баъзан шундай ҳақиқий маънодаги дўстим борлигидан ўзимнинг ўзимга ҳавасим келади.
Сизга бахтингизга кўз тегмасин, дейман! Менинг бахтимга узоқ умр кўринг, опажоним, садоқатли дўстим!
Маҳбуба Баҳодир қизи

👍80❤10
Кексалик остонасида
Толиҳа тўйга отланганига уч кун бўлди. Аввал ўзига тузукроқ кўйлак ҳарид қилишни истади, сўнг яхшироқ оёқ кийим... Албатта, энди кийинишга ҳаққи бор. Бола-чақасидан қутулди. Ўғлини ўрга, қизини қирга ёйди. Холаваччаси Дилором болаликдаги ўртоғи. Кенжа ўғлини уйлантираётган экан. Тўйга айтганига бир ой бўлди. У ана бозорга бораман, мана бозорга бораман дегунича тўй куни яқинлашиб қолибди. Ўғилларидан пул сўрагиси келмай юрди.
—Тавба, ўз боламдан пул сўрай олмайдиган қандай онаман ўзи? Улар ҳам ўзи билиб бир сўм берай демайди. Онам уйда ўтиради, янги кўйлак кийиб қаёққа боради, қорни тўқ бўлса бўлди деб ўйласа керак-да!
У деярли бир ой шу ўй билан юрди. Кейин уч ўғилнинг ҳар биридан пул сўраб олди. Тавба, кейин бориб ўз болангга ҳаддинг сиғмай қоларкан. Ўғиллари оғринмай пул берган бўлсада, Толиҳа, барибир ҳижолат бўлди.
Ана одам-у, мана одам. Кийим бозори гавжум эди. У туртиниб, суртиниб кўйлакларни кўра бошлади. Назарида, ҳаммаси қандайдир бачкана эди. Авваллари ялтироқ нарсаларга, ёрқин рангли либосларга қарарди, ҳозир қорами, тўқ яшилми кийим излай бошлаганини пайқаб қолди. Юриб-юриб, ҳеч нарса харид қилолмади. Чарчади. Бозор четидаги емакхонага кириб, кабоб айтди.
—Жазми, қиймами?
Ҳа, дарвоқе, у жаз еёлмайди, тишлари тамом бўлган. Истагига қарши бўлса ҳам юмшоғини, чайнаса бўладиганини танлади.
—Қийма берақолинг, иккита. У стол устига қўйилган қоғоз салфеткадан биттасини олиб, пешонасини, юзларини артди.
—Қанақа чой ичасиз?
У аваллари кўк чойни ўлгудек ёмон кўрарди. Тахир, доридек аччиқ деб ёқтирмасди, аммо энди ичишга мажбур.
—Кўк, яримта нон ҳам олиб келинг, —деди секин.
Дастёр қиз кетгач, атрофга разм солди.
Шундоқ эшик тагидан болалик дугонаси Камола ўтиб борарди.
—Ишқилиб кўриб қолмасинда. Жуда кўп гапиради. Ҳозир уни маъқуллаб ўтиришга ҳам тоқатим йўқ,-деди ичида. Хайрият, ўртоғи емакхонага кирмади. У кейинги пайтларда ортиқча гап-сўзлардан ҳам қочадиган бўлиб қолганди.
Бюртмаси келди. Бир бурда нон билан битта қийма кабоб еган бўлди, аммо чойнинг ҳаммасини ичиб қўйди. Бир сих кабобни қолган нон билан қўшиб халтасига солди.
У ҳеч нарса харид қилмай, уйига қайтди. Ёшлигида бозор оралаб чарчамасди, шу ҳам ёқмай қолибди.
—Ойижон, нима олдингиз? —деган келинига
—Ҳеч нарса,—деб жавоб берди, сўнг ҳорғин қадамлар билан уйга йўл олди.
У зиналардан битта-битта кўтариларкан тўйга боргиси келмаётганини пайқаб қолди.
—Нега ҳеч нарса олмадингиз? Бирортаям кўйлак ёқмадими? Келини саволларни ёғдириб ортидан юриб келди.
Толиҳа эшик тутқичига қўл узатаркан, сокин овозда жавоб берди.
—Унақа муҳитлардан чиқиб қолибман болам. Тўйга бормайман, —деди.
—Вой, нега?
—Чарчадим шекилли...
Сўнг эшикни оҳиста ёпиб қўйди.
Келинчак ҳеч нарсага тушунмай турар, шундай имкониятни қўлдан бой берган қайнонаси билан гаплашиб сабабини билгиси келаётганди.
Толиҳанинн бўлса, негадир ўзи билан ёлғиз қолгиси келди. У истаётган нарса бу эмасди.
Аёл ўзи билан нима содир бўлаётганини тушуна олмаётган бўлсада, қандайдир тозаланиш жараёнида эканини сезиб турарди. У кексалик остонасига мана шундай сокинлик билан кириб бораётганди.
(тугади)
Лайк босиб кетинг, кўнгил учун.

👍80🔥5👏5🤔2🌚2
Неъмат
Ака-ука орасидан гап қочди. Ҳаммаси арзимаган нарсадан бошланганди, аммо иккисининг арази бир ойга чўзилиб кетди. Охири ука чидолмади. У жигарини соғина бошлаган эди. Истамаса ҳам ҳар куни бир марта шуурига урилаётган ёмон хотира яна ёдига тушди.
—Хотинингни тарбиялаб ол, эркакмисан, ўзи?!—ўдағайлади Қобил.
Аслида, акасининг ўзи янгаси чизган чизиқдан ҳатлаб ўтолмайдиганлардан.
—Қўйинг ака, аёлларнинг ишига аралашмайлик! —деди у ҳам овозини баландлатиб.
—Сен ҳали ўзингни эркакман деб юрибсанми?!
У ёғи эса эшитишга арзимаганидек, ёзиш учун ҳам ачинарли... Неварали одамларга бундай жанжаллар уят, аслида. Инчунун ёши олтмишдан ошиб Ҳақнинг олдига кетаётган одамларга!
Негадир, овсинлар ярашиб кетди-ю, жигарлар гаплашмай қўйди.
Меҳриддиннинг тоби қочиб қолди, акага хабар бердилар.
—Амаки, дадамни бир кўриб кетасизми? Сизга илҳақ бўлиб ётибдилар,-деди жияни бошини эгиб.
— Мен отангга ҳеч нарса демадим. Мана, ноҳақ эканки, Худо уни жазолабди!
Жияни йиғлаб қайтиб кетди...
Ука бетоб ётаркан хаёлида амаллаб туриб олишни ўйларди.
"Акамдан кечирим сўрашим керак!"
У иситмалаб ётиб ҳам алаҳсирарди. "Ака, кечиринг!"
"Қобил ака, кечирдизми?"
Бир тонг яхши уйғонди. Хатто бир коса қайноққина сут ичди. Руҳи тетик эди.
Ўғлини чақирди.
—Мени амакингникига олиб бор!
Аёли кўзига ёш олди. Ўғли чопқиллаб бориб машинани ўт олдирди, кейин отасини қўлтиқлади.
Дарвозани янгаси очди
—Келинг, келинг, яхшимисиз Меҳриддин?
Уйга бошлади.
Қобил меҳмоннинг саломига ўрнидан турмай қўл узатди.
—Мани кечиринг, ака! Ўша куни сизни қаттиқ хафа қилдим. Кичикдан хато, каттадан узр. Мен аблаҳни кечиринг.
—Сенга қанча яхшилик қилганимни унутдинг, худойим ўзи кўрсатиб қўйди. Энди ўзингдан кетма!
—Хўп бўлади, ака, тўғри айтасиз!
—Бўпти, чойга қара!
Ука ўша куни тинч ухлади. Туш кўрибди. Тушида етмиш минг фаришта унинг ҳақига истиғфор айтаётганмиш.
—Сизлар кимсиз? —сўрабди у.
—Биз то Қиёматгача сенинг ҳақингга истиғфор айтишга буюрилган фаришталармиз!
—Бу мукофотлар қайси амалим учун?-сўрабди яна у кўзларига ишонмай.
—Ҳақ бўла туриб, кечирим сўраганинг учун, жанжални тарк этганинг учун! —дебди фаришталар.
Эрталаб уйқудан барвақт турган Зубайда қўрқиб кетди, кейин тез юриб ҳовлига тушди.
Обдаста тутганча таҳорат олаётган турмуш ўртоғини кўриб, енгил тин олди.
—Хайрият! Аллоҳим ўзингга шукур!
Кечира олиш ҳам бир неъмат экан. Аллоҳ қалбларимизни ўзи ислоҳ қилсин.

👍32❤4🥰1
Ёлғон хотира
Марҳабо қадрдон уй остонасидан ўтаркан юраги бошқача бўла бошлади. Мана бу жойда супа бўларди. Темирдан ясалган катта кроват. Унда баҳорнинг илиқ кунларидан бошлаб, кузнинг салқинигача жой қилинарди. Онаси раҳматлик чол-кампир бўлиб қолган бува-бувисини кўргани келган меҳмонларни тандирда сомса ёпиб, шу супада меҳмон қиларди. Кузда қовоқ, баҳорда кўк сомса ёпар, бошқа пайт гўштлик сомса узарди тандирдан. У тандир турадиган жойни қидирди. Ҳовли адоғидаги бурчакка ҳозир замонавий ошхона тушган.
Қачонлардир бу ҳовлида иккита овсин бўларди. Онаси ва Роҳила опоқиси. Опоқиси давлат ишида ишлар, онаси ўзининг бешта боласига қўшиб унинг тўртта фарзандига ҳам қарар, касалванд бува-бувисининг хизматига ҳам улгурар, сира нолимасди. Эллик ёшигача қайнона-қайнонасининг хизматида турган онаси улардан кейин беш йилгина яшаб, ўзи ҳам оламдан ўтиб кетди. Марҳабонинг кўзига ёш келди. Жонсарак, меҳрибон, дилдор эди онаси.
Ичкаридан чиқиб келаётган амакисининг қизи-болалик ўртоғи Зарифани кўриб, кўз ёшини артди, юзига табассум қўндирди.
—Ассалому алайкум, Марҳабо опа, келинг-келинг, кеч қолдингиз? Ҳозиргина сизни эслаётгандик.
Марҳабо сари қучоқ очиб кела бошлади аёл.
Мана ярим йил бўлди, қариндрш аёллар ойда бир марта йиғилиб турадиган бўлдилар. Бугунги навбат Роҳила опоқиники эди. Саксонга яқинлашиб қолган аёл ҳамон тетиккина. Бир уй хотинга гап бермай ўтиради.
У меҳмонхонага кириб борганида тўкин дастурхон атрофида ўтирган аёлларнинг суҳбати қизғин эди.
Марҳабо кечикиб, ҳаммани безовта қилганидан ҳижолат бўлар, қайта-қайта
—Қўзғалманглар, ўтираверинлар,-деса ҳам ёшроқ аёллар ўрнидан туриб кўришмоққа ҳаракат қилар, бунга сари баттар ҳижолат бўларди. Фақат Роҳила опоқиси ўтириб кўришди.
—Турмадим, болам, яхшимисан?
Ўтирган жойида қучоқ очди аёл.
—Ассалому алайкум.
У онаси билан бир ҳовлида яшаган қадрдонини қучоқлар экан бир дамгина кўнгли ўксиди "Ойим ҳам яшасалар бўларди!" Кейин ҳар доимгидек тақдирига кўниб, жойига ўтирди. Аёллар издиҳомида урфга айланиб кетган манзиратлардан сўнг ҳамма яна ўзаро суҳбатга киришиб кетди. Марҳабо уйга разм солди. Бу хона аввал ҳам меҳмонхона вазифасини ўтарди, энди кенгайтириб, шифтини ҳам кўтарибдилар, замонавий таъмирланибди. Онаси ҳар йили баҳор келиши билан уй кўтарар, челакка оҳак солиб, оқлаб чиқарди. Сув солиниши билан вижиллайдиган оҳак бўлаклари бир зумда оқ қуйқага айланар, Марҳабо уни завқланиб томоша қиларди. Ишга эрта кетиб, кеч келадиган овсини учун ҳам онаси меҳнат қиларди.
Бир-бирига гап бермай, чуғурлаётган бир уй аёлнинг овозини Роҳила опоқининг ўктам овози хушёрликка чорлади.
—Қани энди мени эшитинглар. Аёл бир умр давлат ишида ишлаган бўлиб, керак пайтда одамларни ўзига жалб қила оларди. Хозир ҳам аввал ҳаммани ўзига қаратиб, кейин гап бошлади.
—Мана шу уйда неча йил қайнона-қайнотамнинг хизматини қилдим, ётиб қолганида парвариш қилдим. Шу уйнинг ўчоғидан кириб, кулидан чиқдим. Нима хизмат бўлса, оғринмай қилдим. Мана энди қариганимда иззатда ўтирибман...
Аёллар жимгина тинглар, ёши улуғроқлари кампирнинг гапини маъқуллаб қўярди.
Марҳабо ғалати бўлди. Унинг болалик хотираларида бундай тасвирлар йўқ эди. Бир умр ишлаган опоқиси якшанба кунлари ё уйига кетар, ёки дам оларди. Уй бекаси номини олган онаси учун якшанба ҳам оддий кун эди. Лекин нолимасди унинг онаси.
Аёл кўп гапирди. Ҳар гап бошлаганида Марҳабо аёлга бир умид билан тикилди. Назарида аёл овсинини эслаши керак эди. Йўқ, ярим соат гапирган бўлса, ярим соат мақтанди кампир, аммо унинг онасини эсламади. Кампир-чолни ҳам ўзи парвариш қилган бўлиб чиқди.
Марҳабонинг томоғидан овқат ўтмай қолди. Онаси билан боғлиқ энг гўзал хотираларини ўчириб, ўрнига ўзи жойлашиб олаётган аёл билан бир даврада ўтиргиси келмай қолганди. Кўзига қуйилиб келаётган ёшларни енгиб ерга боқди.
Ўтириш тугаб, ҳамма бир-бир тарқала бошлаганида у ҳам ўрнидан қўзғалди. Ҳовлига чиқар экан кўзи яшнаб ётган ишкомга тушди. Онаси экканди бу узумларни. Мавжланиб ўсиб ётган мана шу кўчат одамлардан оқибатлироқ экан. Кексайиб қолсада онасини эслатиб мева тугибди...

👍58😢3❤1👏1
Покиза ният
Ҳаммаси бир маромда кетаётганди. Рўзғор ҳам. Бировдан олдин, бировдан кейин дегандек. Ғайрат алоҳида ҳовлида, укаси отаси билан бирга битта ҳовлида, Карима опаси поччаси, бола-чақаси билан ўзининг уйида. Опасининг турмуш ўртоғи қурилишда ишларди. Фалокат бўлиб, эрталаб ўз оёғи билан чиқиб кетган одамнинг шомда совуган танаси келди...
Укаси Музаффар мактабда меҳнат фанидан дарс беради. Отасининг нафақаси ҳаминқадар.
Ғайрат--наққош. Баъзан ҳаттотлик қилади. Иши мавсумий. Шу кунларда қўли тузукроқ пул кўрмайди. Поччаси ўлгач уйидагилари йил ўтмай, опасининг кўч-кўронини олиб келиб ташлади. Учта боласи билан. Бугунги оилавий мажлисга отаси укаси иккаласини чақирган...
Одатдаги сўрашишлардан сўнг бир лаҳзалик жимликни отасининг бироз асабий, шошиб айтган гаплари бузди.
---Сизларни йиғишдан мақсад шу—иккаланг опангга уй олиб берасанлар. Сўнг болаларининг аҳволини ўзи яхши билганиданми ерга қараб олди.
Орага жимлик чўкди...
Ғайрат уйга келгач, узоқ ўйга чўмди, йиғиб қўйган пули йўқ, ўзи рўзғорни зўрға эплаяпти, аммо, опасига уй олиб бермаса бўлмайди. Иложсизлик қурсин. Ўйлаб қараса,отаси унга ҳеч қачон бирор нарса юкламаган экан. "Дадам қарибди, энди опамга уй—жой қилиб беришга кўзи етмаяпти, нимадир қилишим керак!" Бир пайт қачонлардир олиб қўйган қимматбаҳо бўёқлари эсига тушди, уйининг ертўласига тушиб, бўёқларни ташиб чиқара бошлади. У ўзи зўрға етишган, бир олам орзулар билан олгани—бу бўёқлар ёғочга безак бериш учун келтирилган бўлиб, ўта тиниқ ва ёрқин рангларни ифодалаб бера оларди.
Эртасига бўёқларни бозорга олиб борди. Харидор ҳам топила қолди. Ундан молни сотиб олган одам кўз олдида сал нарироқдаги жойига олиб бориб икки баравар нархига пуллади.
Ғайрат анқайиб қолди, аммо сотувчи йигитга индамади. Эртасига қолган бўёқларни ўзи келтириб сотди. Харидор тадбиркор йигит бўлиб, қурилиш фирмаси бор экан, катта бир одамнинг уйларини шарқона услубда таъмирлашни бўйнига олганини, наққошлар кеча келтирган бўёқларнинг жуда ноёб эканлигини айтгандан сўнг қайтиб келганини айтиб ўтди.
Ғайрат бир юмалаб бўёқ етказиб берадиган савдогарга айланди. Шу баҳона бозорга кириб келди.
Опасига уй олиб бериш ҳаётининг мақсадига айланди. Эртадан кечгача елиб-югурар, ҳар кунги тушумини ҳисоблар, тезроқ отасини хурсанд қилгиси келарди. Нияти холислиги учунми худойим ҳам бирига минг бериб тез кунда бозорнинг паст- баландини ўрганиб олди...
У опасига таъмирдан чиққан, уч хоналик уйнинг калитини берганида қалбида ҳеч ҳис қилмагани катта бир шодликни туйди. Отаси йиғлади, қиблага қараб кафтини очди
---Тупроқ олсанг олтин бўлсин, олтин бошинг омон бўлсин. Етимларга уй олиб бердинг, чор тарафда уйинг бўлсин, болам...
Инсоннинг нияти йўлдоши бўлади
Ҳикоямиз қаҳрамони ҳозир шаҳарнинг кўзга кўринган бадавлат инсонларидан бири бўлиб, яхшилик учун ташлаган битта қадамига Аллоҳим унга минглаб эшикларни очиб берганини, отасининг битта дуоси билан шаҳардаги тўртта бадавлат инсоннинг бирига айланганини айтиб ўз ҳикоясини якунлади.

👍57😢7❤4👏3🥰1