📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Қарз

Тўсатдан келган мусибат ҳаммани саросимага солиб қўйди. Айниқса, жигарларини. Ёлғизгина сингил бўзлаб йиғлади. Ҳолидан хабар олиб тургувчи меҳрибони тўсатдан вафот этди. Ҳеч қачон бирор жойидан шикоят қилмаган, доим шошиб юрадиган, ишбилармон, бойвачча, сахий укаларининг айни қирққа тўлганда дунёдан кўз юмиши акаларига оғир зарба бўлди.

Инсон ўз номи билан унитувчи. Ҳамма нарсага кўнади. Фотиҳага келиб кетувчилар камайиб қолди. Ҳа деса, ўзидан кетиб қолаётган хотини ҳам, "дадам" лаб ҳамманинг юрак-бағрини эзган болалари ҳам мусибатга кўнгандек ҳовлида ғимирлаб юрар эдилар. Йўлакка териб қўйилган стулларда қатор ўтирган акалар ҳам одамлар камайгач, энди тин олаётган эдилар.

—Ака, Муҳиддин тушимга кирибди деди,— иккинчи ўғил. Ака, қарзим бор, тўлаб қўйинглар, савол-жавобдан ўтолмаяпман,—деяпти, —ўйчан давом этди Шарофиддин.
—Тушга нималар кирмайди, —домла сўраганда ҳеч ким индамади-ку, ўзига тўқ бўлса, кимдан ҳам қарз оларди, —овутган бўлди акаси Шаҳобиддин.

Аммо бу мавзу ёпилмади. Марҳум эртасига катта аканинг тушига кириб, қандайдир қарз ҳақида гапирибди, кейин  ўғлининг тушига кирибди. Амаки тоғаларга маслаҳат солинди. Муҳиддин кимдан қарз бўлиши мумкинлигини тахмин қилиб кўрдилар. Ҳамкорликда ишлаган банклар суриштирилди. Ҳаммаси жойида. Бир тийин қарзи йўқ. Ошна-оғайнилар суриштирилди, бу орада энг кичик ака ҳам шу тушни кўрди.

Пайшанба куни уч ўғил ва ёлғиз қиз ўзлари марҳумнинг хонадонига йиғилдилар. Қуръон тиловатидан сўнг  Нодира акасини эслаб, кўзига ёш олди.
—Акам жудаям яхши одам эдилар. Вафотларидан уч кун олдин ҳам менга кўйлак олиб берувдилар. "Қайнэгачим қиз чиқаряпти", десам, "Мани синглим энг чиройли кўйлак кийиши керак", деб  дўконга олиб кирдилар. Кўйлак бир миллион саккиз юз минг экан, акам 150 доллар  тўлаб, қолганини сўмда тўламоқчи эдилар, ёнларида ўзбек пули йўқ экан, шундоқ одам, икки юз минг сўмни қарзга ёздириб қўйдилар. Шунисини ўзим берай десам ҳам рухсат бермадилар. Оҳ, акам-а, жигарим-а, гўрингиз нурга тўлсин..
Ака-укалар бир-бирига қараб қолдилар.
—Ўша кўйлакни қаердан олгандинг? Баравар сўради улар.
Кийим дўконга бирга бордилар. Сотувчи аёл Муҳиддиннинг вафотини эшитган, пулдан умидини узган экан...

Жигарининг қарзини тўлаб чиқар эканлар дунёнинг омонат эканлигини, бировнинг бир сўм пули ҳам қарз эканлигини ўйлаб, ўзи учун арзимас кўринган, аммо  кимдандир олиб, қайтарилмаган омонатлари ҳақида ўйга чўмиб бормоқда эдилар.

Феруза Салходжаева
👍93🔥6❤4😢4🥰1
АЁЛЛАР УЧУН ИБРАТЛИ.

Мен бу ривоятни бир пайтлар бобом раҳматлидан эшитгандим.
Бу воқеа аёлларга дарс берадиган мадрасада бўлиб ўтган. Кунлардан бир куни устоз ўқувчи аёлларга:
— Эй қизларим, бугун мен сизлар билан савол-жавоб тариқасида бир ақлни синовчи ўйин ўйнамоқчиман. Агар орангизда ким биринчи бўлиб бунда қатнашмоқчи бўлса, илтимос, доскага чиқсин!- дея уларни билимини синамоқчи бўлди.
Бир пайт ўқувчи аёллардан бири ўз хоҳиши билан доскага чиқади. Шунда устоз доскага чиққан ўқувчи аёлга:
— Сенга яқин бўлган йигирмата инсонни доскага ёз!- дейди.
Шунда ўша аёл бирма-бир ўзига яқин инсонларни доскага ёза бошлайди.
— Отам, онам, турмуш ўртогим, болаларим, ака-укаларим, опа-сингилларим, тоғам, аммам, холам, қўни қўшнилар...,- хуллас йигирмата инсонни мисол қилиб ёзади.
— Энди бу йигирматасини ичидан икки кишини ўчиргин!- дейди устоз.
Шунда ўша аёл икки кишини бу рўйхатдан ўчиради. Шунда устоз:
— Энди қолганлар ичидан яна тўрт кишини ўчиргин!- дейди.
Шундай қилиб бирма-бир ўчиравериб доскада фақат тўрт кишини исмини қолдиради. Булар: ота, она, турмуш ўртоқ ва фарзандлар...
Шунда бутун синф жимжит бўлиб, бу ҳеч қандай ўйин эмаслигини англаганча ўйланиб қолишади. Шунда устоз:
— Яна икки кишини шу рўйхатингдан ўчир!- дея буйруқ беради.
Шунда ўқувчи аёл қайси бирини ўчиришга иккиланиб турарди. Кўз ёшлари билан ота-онани бу рўйхатдан ўчиради. Ўчиради-ю кўз ёшларини тийиб туролмасдан ўксиб йиғлаб юборади. Буни кузатиб турган бошқа аёллар ҳам хаёлида нималарнидир ўтказганча устозни кейинги саволини кутиб туришади. Доскада эса турмуш ўрток(эр) ва фарзанд ёзилган турарди, холос. Шунда устоз:
— Қани, яна бир кишини бу рўйхатдан ўчиргин!- дея буйруқ беради.
Шунда бу аёл янаям қаттиқроқ йиғлай бошлайди. Устоз эса бу ҳолатга парво қилмасдан:
— Мен сенга яна бир кишини бу руйхатдан ўчиргин дедим!- дея гапини такрорлайди.
Шунда аёл доскага яқинлашиб минг бир ўксик йиғи билан ўз фарзандларини бу руйхатдан ўчиради. Доскада эса ёлғиз турмуш ўртоғи (эр) исми қолади. Кейин устоз унга:
— Қани, менга айтчи, ота-онанг сени дунёга келтирди, не-не азоблар билан катта қилди, лекин сен уларни исмларини ўчирдинг. Ва охирида сенга азиз бўлган фарзандингни исмини ҳам ўчирдинг. Охир-оқибат ёлғиз турмуш ўртоғингни (эрни) танладинг. Буни қандай изоҳлайсан? - дея ундан сўради.
Аёл ўқувчи эса кўз ёшларини рўмолига артиб, шундай жавоб берди.
— Ота-она - бу Аллоҳнинг такдири, куни келиб улар вафот этадилар. Фарзандлар эса катта бўлгач уйланишади, турмушга чиқишади. Ва оёққа тургач турли баҳоналар билан мендан узоқлашади. Мен билан бир умр бирга қоладиган инсон бу мени турмуш ўртоғим (эрим) , - дея жавоб берди.
Унинг бундай жавобини ҳеч ким кутмаганди.
👍51❤13😢2
Хизматкор

Аввал ўзимни таништирсам. Исмим — Чарос. Оилада учинчи қизман. Опаларим эрта турмушга чиққач, ота-онам қудалардан кечирим сўрайвериб, ялинавериб, юраги безиллаб қолди, чоғи келаётган совчиларга рад жавобини бера бошладилар. Эрта турмушга чиққан опаларимнинг уқувсизлиги туртки бўлдими, мени ўқитмоқ истадилар. Аввалига икки йил ўқишга киролмадим, учинчи уринишда талаба бўлдим. Очиғи, талабалигим ҳам осон бўлмади. Ота-онам у маошдан бу маошгача амал-тақал қилиб яшайдиган ишчилар бўлгани боис,  контракт пулимни ўзим топишим керак эди. Бунинг устига опаларимнинг тўйи, сарполари, кейинчалик бешик тўйлар учун олинган қарз ва кредитлар оиламизни жар ёқасига олиб бориб қўйганди.
Отам бечора. Ўзи тенгдошларидан анча кеч уйланган, ёнида суянчиғи йўқ эди.  Укам ҳали мактабда ўқийди.
Дарсдан сўнг иш қидирдим. Тошкентда иш кўп, ҳеч ким оч қолмайди, аммо менга маоши яхши иш керак эди. Овозим чиройли, бунинг устига ўқишга кираман деб  рус, инглиз тилларини яхши ўрганганим учун ўзимга муносиб иш излай бошладим.
Яхшигина бир фирмага оператор бўлиб ишга жойлашдим. Маошим ота-онамникидан кўп эди. Ҳам ўқиш, ҳам иш, ҳам уй юмушлари орасида югуриб юравериб, тўрт йил ўтганини ҳам сезмай қолдим.
Бу йиллар давомида мартабам ҳам маошим ҳам ошди.  Биргалашиб, қарзлардан ҳам қутулдик. Энди каминага келаётган совчиларнинг сони кўпайиб қолганди.

—Қайнонамга қул бўлмайман! Ўзимга қўйган биринчи талабим шу эди. Ойлик маошимни ўзим тасарруф этаман. Турмуш ўртоғим билан алоҳида яшайман.
Опаларим итоаткор келинлар бўлгани боис, доим ҳаётидан норизо, йиғлаб онамга дардини айтарди, мен энди бундай ҳаётга қарши исён қилаётгандим.
Яхшигина фирмада ишлаганим боис, ўзимга оро беришни ҳам ўрнига қўярдим.
Бир куни ишхонамизга бир йигит келди. Иш билан расмий мулоқотда бўлдим. Кейин яна келди. Учинчи сафар каминага ширинликлар олиб келди. Ҳаммаси шундан бошланди.
У уйланмоқчи эканлигини айтди.
—Сизни илк кўрганимдаёқ шу қиз меники бўлади деганман, — деди.

Бир-икки кун ўйлаб жавоб беришимни айтдим. Бир ҳафтадан кейин эса унга очиғини айтдим.
—Менга уйлансангиз, алоҳида яшаймиз. Мен хизматкор бўлмайман.
Йигит бир оз сукут қилиб, кейин менга эмас, мен суяниб турган бақатеракнинг яшнаб турган ям-яшил баргларига тикилиб сўз бошлади.
—Ёлғиз онамдан бошқа ҳеч кимим йўқ. Мени деб турмушга чиқмадилар. Энди уларни ёлғиз ташлаб кетиш ноинсофлик бўлади. Аммо сиздан ҳам кечолмайман. Сиз аввал онам билан битта гаплашинг, балки, келишиб яшаб кетарсизлар.
Индамадим.
Йигит, барибир, совчиларни жўнатди. Ота-онамга маъқул келгани учунми, ўзим ҳам розилик бердим.
Ўз-ўзимга сўз бергандим. Мен қул бўлмайман!
Тўйдан кейин бир-икки кун елиб-югуриб хизмат қилиш ўзимга ҳам қизиқ бўлди. Меҳмонлар олдига чой олиб кириш, салом қилиш, ёш болачаларга дастрўмол тутқазиш.
Ўша куни тонгда бошимга ҳарир парда ташлаб салом қилгани чиқдим. Олис-яқиндан келган меҳмонлар тарқаган. Қайнонам дастурхон тузаб, дераза олдида ўйчан ўтирган экан.
Эгилиб салом қилдим. Кейин юзимдаги тўрли ёпинчиқни олиб
—Ассалому алайкум,-дедим. Аёл тўлиша бошлаган, юзлари оппоқ, ҳали ёшлик тароватини йўқотмаган эди. Табассум билан алик олди.
—Келинг, болам, — деди бағрига босиб. Қучоғи иссиқ,  ёқимли эди.
Чой қуйдим, чин юракдан. Таъзим билан узатдим, чин юракдан. Кейин ишдан қайтдим. Бирга кечки таом тайёрладик. Ёрдам бердим, чин юракдан. Бир ойда янги оиламни шунчалик яхши кўриб қолдимки...
Ойлик маошимни олган куним уни қайнонамга бердим. Чин юракдан. Олиб, дуо қилдилар, кейин ўзимга қайтариб бердилар.
—Ўзингиз истаган нарсангизни олинг. Бу—сизнинг пулингиз.
Мен аста-секин шу оилага муҳаббат қўйдим. Очиғи, ўз оиламдан қулай эди янги оилам. Кунда кун ора кўз ёшини оқизиб келадиган опаларим ва жиянларимдан ортган пулларни ўзимга ишлатардим, шу билан бирга уйдаги ҳамма юмуш менинг гарданимда эди.
Бу ерда қайнонам тенгма тенг ёрдам берарди. Опаларим айтган хизматкорлик йўқ эди.
Чой дамласам, ўзим ҳам ичаман, ҳовли-жойларни супурсам, шу жойда ўзим ҳам яшайман.  Бирин-кетин фарзандларим дунёга келди.

(Давоми👇👇👇)

Феруза Салходжаева
👍92❤15🔥1
Қайнонам ёнимда турдилар. Ҳали новвот чой ичирган, белимни силаган...
Биринчи фарандимни дунёга келтирган куним, чақалоқни илк бор қўлимга олар эканман, ҳамшира бир гап айтиб қолди.
—Онангиз эрталабгача дераза тагида юриб чиқди, —кейин ташқарига қараб овозини баландлатди:
—Вой, ана, ҳалиям кетмаптила!
Бу онам эмас, қайнонам эди!
Ўша куни хушхабарни эшитган қайнонам уйга бориб атала қилиб келдилар.
Кетма-кет туғилган фарзандларимни меҳр билан парвариш қилиб бердилар.
Болаларим катта бўлиб қолди. Ота-онамни кўргани борсам ҳам, ўз уйимга—ойижонимнинг олдига ошиқаман.

Кейинги пайтларда турмуш ўртоғим ўзгариб қолди. Юрагим ниманидир сезиб, қайнонамга ёрилдим.
Тонгда шошиб ишга кетаётган ўғлини тўхтатган қайнонам биринчи марта овозини баланд кўтариб деди
—Болам, ман бир нарсаларни сезиб юрибман. Агар келинимга ҳиёнат қилсанг, ёки яна битта оила қурмоқчи бўлиб ҳаракатда юрган бўлсанг, икки қулоғинг билан эшитиб ол, кечирмайман, сени оқ қиламан!
Қўрқиб кетдим. Турмуш ўртоғим ҳам қалтираб кетди. Кетаётган жойидан қайтиб, онасини қучиб олди.
—Ман тушундим, ойи, фақат гапиззи қайтариб олинг.
Ҳаммаси изига тушиб кетди.
Тўртта боламни қайнонамнинг ёрдами билан катта қилдим. Болаларим касал бўлса, қўшилиб югурдилар,  ютуғидан мендан кўп қувондилар.
Мана, ўзим келин олиш арафасидаман. Энди ўйлаб кўрсам, мен эмас, аслида, қайнонам хизматкор бўлибди.
Бугунги тўкин, фаровон, тинч ҳаётим уларнинг соғлиги, ёшлиги, меҳнати эвазига бино бўлибди.
Яна ёзардиму, ойижоним чақиряптилар.
—Чаросхон, юринг болам, ўртоғимнинг неварасига совчиликка бориб келамиз! Худо ҳаммамизга инсоф берсин.

(тугади)

Феруза Салходжаева
👍134🔥12❤7🥰5
Хулқи ёмон хотин билан……?!

Улуғ олимлардан Занбалли Али Афанди ҳазратлари аёлларидан сираям хурсанд эмас эдилар.
Бир кун Ҳазрат сафарга чиқдилар. Йўлда кетаётиб икки кишига йўлиқдилар ва улар билан биргаликда сафарларини давом эттирдилар.…

....Бир қанча вақт ўтгандан сўнгра қоринлари очди. Шунда улардан бири:
- “Эй, Роббим! Бизларга таом юбор” - дея дуо қилди. Қарасалар қаршиларидан бир одам қўлида бир тавоқ таом билан келмоқда. Олиб келинган таомни еб, қоринларини тўйдирдилар.…

Қоринлари тўйгач яна йўлга равона бўлдилар. Бир жойга борганда, яна қоринлари очди. Бу сафар кейинги одам:
- “Эй, Роббим! Бизларга бирор егулик юбор”- деб дуо қилди. Қаршиларидан яна бир одам қўлида егуликлар билан, уларни икром этди.…

Қоринларини тўйдириб бўлишгач, "Ё, Аллоҳ"- деб яна сафарни давом эттирдилар. Ва бир қанча вақтдан сўнг яна, овқатланиш учун тўхтадилар. Бу сафар навбат Занбалли Али Афанди ҳазратларига келганди. Бироз ўйланиб қолгандан сўнг, шундай дуо қилдилар;
- "Эй, Роббим! Бу биродарларим кимни васила қилиб, Сендан егулик сўраган бўлсалар, мен ҳам ўша кишини ҳурматидан Сендан егулик сўрайман.”
Қарасалар, қаршиларида икки киши қўлларида турли-туман неъматлар ва хар-хил таом ва шарбатлар билан келмоқдалар...
Икки ҳамсафари бу ҳолатни кўриб, ҳайрон бўлиб:
- “Сиз нима деб дуо қилдингиз-ки, бизга бунча нозу неъматлар юборилди”- деб сўрадилар.…
Занбалли Али Афанди ҳазратлари:
- “Аввал, сизлар қандай дуо қилганингизни айтинглар?”- дедилар.
Ҳамсафарлар:
-“Биз дуоларимизда, “Эй, Роббим! Бизга хотинининг жабр-зулмларига сабр қилиб, Валийларинг қаторига қўшилган, Занбалли Али Афанди ҳазратлари ҳурматларидан егуликлар юборгин” деб дуо қилган эдик"- дейишди.

Шу вақтда Занбалли Али Афанди ҳазратлари гап нима тўғрисида кетаётганлигини фарқига бордилар. Биродарларига:
- “Менинг сафарим шу ерда ўз ниҳоясига етди, энди уйимга қайтишим керак”- дедилар.…
У мақом мартабани хотинининг азиятларига сабр қилишлик билан топганларини тушундилар...

Қиссадан олинадган хисса шулки:

Бир мўмин, хотиним ёмон хулқли деб хафа бўлмасин, унинг яхши хулқи ҳам бўлади.

..... (Аёллар заиф яратилингандирлар. Заифликларини жим туриб енгинг! Уйдаги камчиликларини кўрмасликга ҳаракат қилинг!)

[Ибн Лаъл]

..... (Аёлининг ёмон хулқларига сабр қилган эркак, балоларга сабр қилган Ҳазрати Айюб алайҳис салом каби мукофотларга эришади.
Эрининг ёмон хулқларига сабр қилган аёл эса, Фиръавннинг аёли Ҳазрати Осиё каби савобларга эришади.)

[Имоми Ғаззолий]

..... (Аёли билан ҳазиллашиб, яхши муомалада бўладиган кишини, Аллоҳ таоло севади ва ризқларини зиёда қилади.)

[Ибн Лаъл]
👍55❤4
Буви

Аёлнинг ичига чироқ ёқса ёришмайди. Эри шунча жанжалдан кейин ҳам бемалол хуррак отиб ухлаб ётибди.
У анча вақтгача ўзига раҳми келиб, ўзига ўзи ачиниб йиғлаб ўтирди.
"Замиранинг эри байрамга истаган кўйлагингни олиб бераман дебди. Мен бечора кўйлак у ёқда турсин оёғимга битта шиппак олишга зорман. Бир нарса сўрасам, албатта, танбеҳ эшитаман, ёки бақириғидан безор бўламан". У ўтириб йиғлайверди, йиғлайверди, охири боши лўқиллаб оғриб, кўзлари ачишиб кетди.
Ўғилчасининг ёнига жой солиб ётди.

Эрталаб арази тарқамаган бўлса ҳам нонушта тайёрлаб, эрини ишга кузатди. Эшикдан чиқаётганда оёқ кийимини артиб,боғичларигача ечиб, кийишга тайёр қилиб қўйган хотинининг бурнидан оҳиста чимдим қўйган Акмалга бир хўмрайиб қўйиш билан жавоб берди. Кейин ўзи ҳам боласини етаклаб ишга кетди.
Бугун ишхонасидаги аёллар байрам баҳона ўтиришар экан. Унга ҳеч қачон жавоб тегмайди. Эрининг топиб олган гапи битта."Ўша ўтиришнинг пулига бир кило гўшт олсанг, бир қозон овқат бўлади, уйда маза қилиб ўтирамиз"
Замира "байрамга қол,"—деб ҳол-жонига қўймагач, ғурурини босиб-янчиб рухсат сўраш учун Акмалга телефон қилди, эвазига насибасига ярашасини олди." Ўша ўтиришда қоладиган бўлсанг, уйга қайтиб келма! "

Сабр косаси тўлди. Ҳали қараб турсин.У боғча мудирасидан рухсат, олди, эшигига "Қуёнча" деб ёзилган гуруҳдан ўғлини олиб, ҳамкасбларига зарур иши чиқиб қолганини айтиб, болалиги ўтган уйга жўнади. Дарвозадан кириб бораркан, кичкинагина ўриндиққа ўтириб олиб гулзордаги ўтларни тозалаётган бувисига кўзи тушди.
—Вой, Умидахон, кел болам, ўзим ўргилай. Бувисининг оёқлари увишиб қолганми, бирдан ўрнидан қўзғала олмади. Умида чўккалаб бувисини қучоқлаб оларкан "Айланай сендан",-деган сўзларига ўзини тутолмай йиғлаб берди...
Бор дардини тўкиб солгач, яна анчагача ҳиқиллаб ўтирди.
—Бўлдингми, энди мени эшит, —деди бувиси. Бизнинг давримизда аёлларнинг чойхонадами, ошхонадами, бегона одамлар даврасида овқатланиб ўтириши уят саналган.

Янги келинман. Бир куни писта сотиб олиб, чақиб келаётгандим, маҳалламиз бошида ёши улуғ аёл бўларди, Ҳалима буви дейишарди. Салом бериб ёнидан ўтаётсам, имлаб чақириб қолди
—Санобарнинг келинимисан? Тасдиқладим.
—Қайнонангга айтиб қўй, келин ушлашни билмабди. Пистани қанчага олдинг?
—Йигирма тийинга, — дедим кампирнинг нима демоқчи эканлигига тушунмай.
—Шу пулга битта кир совун беради. Бир дунё кирингни ювиб оласан Одамнинг нафси нималарни хоҳламайди...
Писта чаққанимга минг пушаймон бўлдим.
Шу гап бир умрга етарлик бўлди. Эринг—укамнинг ўғли, отасига ўхшаган тежамкор йигит. Бугун хафа бўлсанг, эртага биринг икки бўлганда хурсанд бўласан, энди кеч бўлмай уйингга бора қол. Ота-онанг келганингни билмай қўя қолсин.

Уйига кириб овқатга уннади. Бувиси тўғри айтади, хўжайини тежамкор йигит, бўлак бўлиб чиқишибдики, қўшнидан битта пиёз сўраб чиқмади шу чоққача.

Кечки пайт ҳеч нарса бўлмагандек эрини кутиб олди.

Байрам куни эса...
Бу Умиданинг ҳаётидаги энг зўр байрам бўлди. Акмал акаси бир эмас, иккита кўйлак совға қилди. Бири уйга, бири— кўчалик!
Акмал ҳали у кўйлакни, ҳали бу кўйлакни кийиб ўзини суратга олаётган хотинига қараб, ҳижолат бўлар, аммаси— Умиданинг бувиси нима учун шу кийимлар солинган елим қопчиқни қўлига тутқазаётганда "Ўзим сотиб олдим дегин, буларни мен берганимни ҳеч ким билмай қўя қолсин", — дея қайта-қайта таъкидлаганини энди сал тушунгандек бўлди.

Феруза Салходжаева
👍98❤8👏5🕊1
НОШУКУР

Танишим ночорлигидан шикоят қилди, "қийналяпман, мен ҳам яхши яшагим келади, фарзандларимга фалон-фалон нарсаларни олиб бергим, фалон-фалон кийимларни кийинтиргим келади" дейди. Бу шикоят қилиши биринчи марта эмасди. Ҳар сафар тасалли берардим. Бу сафар қаттиқроқ гапирдим:
– Уйингиз борми?
– Ҳа бор.
– Кимники?
– Ўзимники.
– Ижара эмасми? Ой охирида пул тўла деб ҳеч ким келмаяптими?
– Йўқ.
– Машина кимники?
– Ўзимники.
– Оила борми?
– Ҳа бор, биласизку тақсир.
– Фарзандлар-чи, улар ҳам ўзингизникими?
– Ҳа (шу ерга келганда нега сўраяпганимни тушунди).
– Берган Зот олиб қўйишга қодир эмасми?
– Гапингиз тўғрику-я, лекин сиз барибир тушунмадингиз. Ана, одамлар бекаму-кўст яшаяпти-ку...
– Шукр қилсангизчи! Уйингиз бор, учта соппа-соғ, бир-биридан ширин фарзандингиз бор. Алҳамдулиллаҳ десангизчи!?
– "Э-э-э..." – деди-да, қўлини силтаб кетиб қолди.

Орадан кўп ўтмади. Мен сафарга чиқиб келдим. Тасодиф ўша ака билан кўришиб қолдим. Жудаям абгор аҳволда эди. Аёлини ишга кирганини, қўлига пул тушиб эрини назарига илмай қўйганини, ўғли отасига "сиз бизга нима қилиб бериб қўйдингиз ўзи?" дейишгача борганини, оралари қил учида турганини айтиб қолди. "Машина нима бўлди?" дедим. Аллақачон сотилиб кетибди...
Орадан олти ойча ўтганда эшитдим-ки, ажрашибди, оиласи кўчиб кетибди, ўғли "ҳеч нарсада ҳаққингиз йўқ" деб уйдаги ҳамма нарсани олиб кетибди. Хабар олгани бордим.
Аҳвол жуда ачинарли. "Ака, уй қолибди-ку ҳеч бўлмаса, шукр қилинг" дедим. "Йўқ, уй ҳам қолмайди шекилли, укам билан синглим отамиздан қолган ҳовлида ҳаққимиз бор деб тинчитмаяпти" деди...
Охир оқибат уй ҳам кетти дейишди. Яна ҳовлисига бордим, уйдан жиянлари чиқишди, амакисининг аҳволи ёмонлигини, касалхонага тушиб қолганини, энди бу ховлида яшамаслигини айтди...

Аллоҳ Таъоло жалла саноҳу бандаларига хитобан:
لَئِن شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ ۖ وَلَئِن كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ
"Агар сизлар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз зиёда қиламан, ва агар (берган неъматларимга кўз юмиб) куфрона келтирсангиз, қаттиқ азобларим бор"
деган оятининг натижасини гувоҳи бўлиб тургандим...
Аллоҳ Таъоло ҳамма нарсасини олди. Ҳатто омонатини ҳам...
👍35🔥5😍1
📝НОШУКУР АЁЛНИНГ НИЯТИ

Тўрт нафар қизим бор, бир-биридан ширин, ақлли, зукко қизалоқлар онасиман. Улардан нолишга ҳаққим йўқ. Лекин тан оламан, ҳеч бир қизим туғилганда хурсанд бўлмаганман, “яна қизми, нега яна қиз туғилди?”, деб ҳўнграб йиғлаганларим ёдимда. Ўғил туғиб, керилиб ётган ҳамхоналаримга ҳам ҳавас, ҳам ҳасад билан қараганларим эсимда. “Нега улар ўғил туғишади, менинг эса бу борада омадим чопмай, мудом қиз туғавераман, улардан қандай кам жойим бор, нега Аллоҳ менга нисбатан бунақа ноҳақлик қилаверади?”, деб ўйлардим. Аслида, эрим бирон марта менга ортиқча гап айтмаган, нега қиз туғдинг, деб таъна ҳам қилмаган. Еганимиз олдимизда, емаганимиз кетимизда, бирон нимага зориқтирмаган, қизларимга яхши қарар, яхши кийинтирар, уларга меҳр берарди. Ҳамма гап менда эди, қизларимга қараб туриб, фақат Худога нола қилардим: ”эй, Худо менгаям ўғил бер, майли, у бирон нуқсони билан туғилсин, майли, унинг бирон ери кам бўлсин, ногирон бўлсаям майли, фақат ўғил бола бўлса, бас”, дердим. Ҳозир бу айтган гапларимдан нечоғлик пушаймонлигимни билсангиз эди. Ўшанда бу гапларнинг моҳиятини англамаган бўлсам керак, шунчаки тил учида айтиб қўйганман, азбаройи ўғиллик бўлишни қаттиқ хоҳлаганимдан оғзимдан чиқаётган сўзларга эътибор бермаганман, мен қиз эмас, ўғиллик бўлишни жуда истаганимдан, шундай деганман. Лекин ният қилдингми, уни бутун қилиш кераклигини ўйламабман. Бу гапнинг амалга ошиши мумкинлигига ишонмабман.
Ўз вақтида аёллар кўригига чиқдим, мени ҳисобга олишди, бир қатор таҳлиллар топширдим. Шифокорим скрининг марказига жўнатганда, нималарнидир баҳона қилиб, бормадим, у ерга наша чекадиганлар, спиртли ичимликлар ичадиганлар бораверсин, эрим ҳам ичмаса, чекмаса, биздан ногирон бола туғилармиди, деб ўйлаганман. “Буям қиз бўлса керак, нима бўлса, бўлди, энди буёғи пешонамдан, кўрикдан ҳам ўтмайман, қиз бўлса, бошқа туғмайман”, деб ўзимга ўзим ваъда бердим. Лекин юрагимда яна умид уйғонди, Яратган нолаларимни эшитган бўлса керак, кўз ёшларимга раҳм қилиб, менга ўғил ато этар, деган ўйдан йироқ эмасдим.
Хуллас, тезда тўққиз ой ҳам ўтиб, бола туғиладиган вақт келди. “Ўғил” деган хитобни эшитишим билан, ўзимда йўқ хурсанд бўлиб бақириб юбордим. Шунақаям хурсанд бўлганманки, буни сўз билан ифодалаб бера олмайман. Неча йиллик орзуим ниҳоят ушалди, мен ўғиллик бўлдим.
Чақалоқни дабдаба билан туғруқхонадан олиб чиқдик, ҳамма бахтиёр, ҳамма хурсанд.
Бола икки ойлик бўлгунига қадар ҳеч бир ўзгариш сезганимиз йўқ. Уни илк текширувга олиб чиққанимда, шифокор ўз шубҳаларини айтди, текширувга жўнатди.
Эҳ, болам туғма фалаж бўлиб' туғилган экан, уни кўрсатмаган дўхтирларимиз, олиб бормаган табибу, шифохоналаримиз қолмади, ҳамма тузатамиз, қўлдан келганча ҳаракат қиламиз, дейди-ю, бирон бир ўзгариш сезилмайди. Шу тариқа ўғлимиз катта бўла бошлади. У билан бирга ташвишларимиз ортди, югур-югурларимиз кўпайди.
Унга ногиронлар аравачасини олиб бериб, уззукун дам қизларим, дам мен парваришлаймиз, чунки унга мудом эътибор керак...
Ўғиллик бўлишни орзу қилгандим, Аллоҳ менга ўғил берди, лекин ўзим истагандек, кам-кўсти, кемтиги билан берди. Ўз ниятимга ярашасини олдим, энди дардимни кимгаям айтардим. Мен ўз бахтсизлигимни ўзим сўраб олдим.


Яратган бизга фарзанд ато этади, бироқ унинг жинсини сиз ёки биз режалаштиролмаймиз, ҳатто у соғлом туғиладими-йўқми, буниям билиш мушкул масала. Атрофга назар ташлаб, буткул соппа-соғ одамлар ҳам ногирон, бирон жойи кемтик фарзандлар кўришганининг гувоҳи бўлганмиз . Бунга балки қандайдир сабабларни рўкач қилиб кўрсатиш мумкиндир (масалан, яқин қариндошлар орасидаги никоҳ, тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш ва бошқалар), бироқ бу аёл мисолида буларнинг ҳеч бирини кўрсата олмайман. Шунчаки бошидан ниятни нотўғри қилди, бутун сўраш ўрнига кемтик сўради , Яратган ҳам сўраганини берди, нияти амалга ошди...
Ниятни яхши қилайлик.
👍62❤4🔥3🤔2😢1
Тунга яқин қўноқ эгаси сариқ соқолли одам ўйноқи кўзлари ёниб, тунаб қолишни таклиф этди. Мен йўқ, йўлга чиқамиз, — дея рад этдим.
— Ундай бўлса кетмай туринг, мен ҳозир, — дея хонадан чиқиб кетди.
У чиқиб кетиши билан иним «Оға йўлга тушишимиз даркор» дея жўнаб қолдик. Бежиз эмас экан! афғон чегарасидаги Амударё бўйига яқин қолганимизда ортимиздан туёқ товушлари кела бошлади. Унинг ортида отга мингашиб борарканман, инимга маҳзун товушда
— Сенинг жонингни ҳам хатарга қўйдим. Асли ўзим кетсам ҳам бўлар эрди – дедим. У кулимсираб:
— Оға, сизнингча мен фақат қондошлик ваъжидан шу ердаманми? Йўқ, ундай ўйласангиз адашасиз. Мен Пайғамбаримизнинг мўйлари учун битта жоним экан-ку, агар мингта бўлса ҳам ҳамммасини берар эдим. Иншаоллоҳ, Ҳавзи Кавсар бўйида ноумид қайтармасалар дейман. Маним учун бу сафардан ягона истагим шудир.
17 ёшлик шеркелбат инимнинг сўзлари қалбимдаги нохушликни қувиб юборди. Дарахтлар орасидан кечув жойи ҳам кўриниб қолди, дея қувондим. Шу пайт укам сергакланди. Бу товушлар жуда яқин қолганини билдирарди. У жиддий қиёфада:
— Оға, от иккимизни манзилга етказа олмас, — деб қўрқаман. Сиз буни олингда, сўқмоқ оралаб кечув жойидан чиқинг. Ман уларни чалғитай. Сиз энг муҳими омонатни ишончли дўстларга етказинг. Иккимиз отдан тушдик.
Шундагина шу 17 ёшдаги ўспирин йигитнинг 10 кунда қанчалар улғайганини қарашларидан сездим. У мардонавор туриб энди хайрлашамиз, дея кўзида қалқишга тайёр турган ёшларни беркитиш учун мени маҳкам қучди. Мен ҳам акангизни сўнгги бор қучаётганимни сезиб йиғлаб юбордим.
— Энди йўлга, — дея отга минди. Мен ундан кўз узмай қараб турардим. У отга қамчи уриб жанубга бурилди. Бироз юрдида, ортга ўгирилди. Болаларча самимий оҳангда
— Ҳақимга тиловат қилиб туринг! — дея отни чоптириб кетди...
Дарёнинг кечувига яқинлашганимда ҳийла нарироқда отларнинг дупур-дупури эшитилди. Чамаси таъқибчилар. Юрагимда олов ёнар, лекин Расулуллоҳ с.а.в.га бўлган муҳаббатим кучлилик қилиб, кечувдан ўта бошладим. Сувнинг таги шиддат билан оқар, оёғим 3 та қадамдаёқ тола бошлаганди. Эй Оллоҳ, ўзингга таваккул дея сувга тушиб юра бошладим. Шу пайт узоқроқдан бирини-кетин ўқ товушлари эшитилди. Ичимда нимадир узилиб кетгандек бўлди. Акангиз шаҳид кетди, иншаоллоҳ! Сувнинг ўртасига келганимда бирдан оёғим толиб оқим пастга қарата оқиза бошлади. Қўлимдаги шишани тепага кўтарганча, иккинчи қўлим билан ниманидир ушлаб қолишга ҳаракат қилардим (бу ерда оқим жуда кучли бўлгани сабаб одам ўта олмас, шу боис қўриқланмасди), қўлим ҳеч нарсага илинмасди. Шу пайт сув тагидан нимадир қўзғалиб қўлтиқларим орасига кирди. Мен оқим билан курашавериб ҳолдан тойган эдим. Қарасам, улкан лаққа балиқ шиша кўтариб олган қўлимдан қирғоқ сари тортиб келарди. Қирғоққа чиқшим билан балиқ Амударёнинг лойқа сувига шўнғиб кетди. Қўлимдаги шишани маҳкам сиққанча, энг қаҳратон тунларнинг бирида кўчада, усти-бошим шалаббо ҳолда, бегона юртда мусофирликда қолиб кетдим. Лекин руҳим жуда ҳам енгил, иймоним роҳат ва омонда эди. Шу ҳолда қор устида осмонга қараб ухлаб қолибман...
Тонгда ўрнимдан туриб қарасам, маҳаллий балиқчилар уйида, бозиллаган сандал атрофида ётибман. Қўрқиб чўнтагимни титкиласам, Алҳамдулиллаҳ, бус-бутун! Яна жойига солиб ухлаб қолибман.
Ойиша биби, ўша куни кўрган тушим учун ота-онам фидо бўлсин. Тушимда Мадина шаҳрида фахри коинотни қидириб юрганмишман. Шу пайт Мусаб ибн Умайр менга йўлни кўрсатиб юборибдилар. Мен Расулуллоҳни шаҳар четида топдим. Не кўз билан қарайки, иним, сафдошим Абдулборий билан гаплашиб ўтиришарди. Расулуллоҳ с.а.в. менга таналари билан ўгирилиб кулимсираб турардилар.
Афғон юртида уйландим, фарзандлар орттирдим. Шу ерни Ватан қилдим. Бу хатни Маккаю-мунавварада ёзиб, ўзбекистонлик биродарларимдан омонат қилиб жўнатяпман. Сизларни Оллоҳга омонат топшираман."

Мен анчагача ҳикоя таъсиридан чиқолмай қолдим. Аввалига бу йигитларни бир дона мўй учун шунча жафо чекканларни тушуна олмадим. Қизиқиб Пайғамбаримиз ва уларнинг тарихларини ўргандиму, ҳаммаси ойдинлашди. Бундай зот учун ҳатто ота-онангни ҳам фидо қилса арзийди..Ҳа айтганча, ёзган диплом иши бир неча танловларда ғолиб бўлди.
👍75👏4❤3🤔1
Лекин мен учун энди бундай нарсаларнинг заррача қизиғи қолмаган эди. Мен ҳаётимдаги энг муҳим мусобақада ғолиб бўлган эдим.

Яҳёхўжа УЛУҒХЎЖАЕВ
👍19
Табассум

—Опа, "Қизим ҳеч қанақа иш қилишни билмайди, овқат қилиб кўрмаган, фақат китоб ўқиган", дегани нимаси?! Ҳозир ҳамма қизлар курсларга боради, оилага тайёрланади, шундай қизни келин қилаверасизми? Синглисининг гапига кулиб қўя қолди
— Ўртоғимнинг ўзига ўхшаса бўлди, худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади.
—Ман келин олсам, ўн бармоғида ўнта ҳунари боридан оламан,—деди синглиси...

Эртага тўй. Дилрабо онаси сузган овқатни бир-икки кавлади-ю,  беихтиёр йиғлай бошлади. Аввал ҳиқиллаб, кейин баралла йиғлаётган қизини кўриб онасининг ўти ёрилди

—Нима бўлди? Диля, гапира қол, нимага йиғлаяпсан?
Бу ёқди дадаси қўшилди
—Гапирсанг-чи? Одамни қон қилмай, нимадир бўлдими?
Дилрабо ота-онасининг сўроқларига парво қилмай йиғлайверди. Иккита укаси бир гапириб, ўн куладиган қувноқ опасини энди кўриб тургандек оғзи очилиб қолди. У бирдан йиғидан тўхтаб
—Ойи, ада, яхшиси, ман турмушга чиқмайман,—деди.
—Сабабини айт!—онасининг ҳам асаби бузилди, овозини кўтарди.
—Ахир мен овқат қилишни билмайман-ку! У яна йиғлай бошлади. Онаси қўлидаги сочиқ билан қизининг елкасига тушириб қолди.
—Қилиғинг қурсин, жинни! Овқат қилишни билмасанг,  ўрганасан.
Барибир, бизнинг уйнинг овқати билан тушган жойингники ўхшамайди. Уқувинг, фаросатинг ҳам йўқми? Икки қулоғинг билан эшитиб ол; ҳаммасини битта табассум ҳал қилади. Меҳр ҳал қилади!

Дилрабо ўн саккиз ёшида катта уйнинг катта келини бўлди.
Ўзи ҳам, эри ҳам институтда ўқийди. Қайнона-қайнота ишлайди, учта қайнисинглиси мактабда боради.
Дилрабо тонг саҳардан туриб олди. Ҳеч нима пиширишни билмайди. Интернетдан топиб нонни тухумга ботириб нимадир тайёрлади. "Муза" нинг тайёр хамиридан қатлама, қоғоз қутидаги тайёр сутдан  ширгуруч пиширди. Чой дамлаб, дастурхон устини безатиб бўлганида бирин-кетин оила аъзолари чиқиб кела бошлади.
Ҳамманинг ўз чой ичадиган идиши бор экан, "Бу кимники?"," Бу кимники? ",-деб сўраб, ҳаммага чой узатди. Унинг болалардникидек  беғубор қилиқларига кулган қайнота-қайнотасига қўшилиб ўзи ҳам кулиб тураверди.
Қатлама жуда ёғли бўпти, ширгуручни шакарга топшириб қўя қолибди, тухумли нон қотиб қолибди. Ҳеч ким деярли тайинли нарса емади. У онасининг
" Табассум музларни эритади", —деганини эслади, сўнг
—Қўшнимизнинг сигири маза қиладиган бўлди—а?  Мани роса дуо қилади энди! —деди. Ҳамма бирданига кулиб юборди, ўзи ҳам қўшилиб кулди. Муз тоғлар эриди...

—Ойи, дўлмани қандай пиширардингиз, айтиб туринг, ҳеч қайси овқатим ўхшамаяпти.
—Нимага мандан сўрайсан, бор қайнонангдан сўра!
—Вой, нима дейман!
—Ялинасан, ўргатинг дейсан. Бўлди, бошимни қотирма! Онаси телефонини ўчириб қўйди.

Дилрабо телевизор  кўраётган қайнонасининг ёнига борди, кафтларини бир-бирига жуфтлаштириб секин гап бошлади
—Ойижон,  илтимос, манга овқат қилишни ўргатинг, тез ўрганиб оламан, илтимос, илтимос...Унинг мўлтираб турган нигоҳлари бирам тоза эди-ки...

Қайнонасига гоҳ  ялиниб, гоҳо эркаланиб юриб бир йилга қолмай барча овқатларни ўрганиб олган Дилрабо энди бинойидек пазанда бўлиб қолганди.

Танлаб-танлаб энг уқувли,  энг чаққон, ҳамма нарсани биладиган келин топган синглиси пазанда келинининг қўлидан тайинли овқат ҳам еб кўрмади. Ҳали эри билан,  ҳали қайнисинглиси билан жанжаллашиб, аразлаб уйига кетиб қолавергач, ўнта бармоғидаги ўн хунари  эпсиз деб узатилган келиннинг битта табассумига тенг келолмаслиги маълум бўлиб қолди.

Феруза Салходжаева
👍91😁5❤3🔥1
Тасодифми, ниятнинг софлигими, ё оналар дуоси...

Ўтган асрнинг 80 -йиллар охири. Кўпгина ўзбек йигитлари Афғонистонга - уруш ўчоғига жўнатилади. Улар орасида Абдулазиз Фаттоххонов исмли йигит ҳам бўлиб, 18 яшар бу йигитнинг кўзлари ёниб турарди...

Тоғлар орасидан ўтган сўқмоқ йўлдан ҳарбий калонна ўтиб келаётган эди. Тўсатдан душман ҳужум бошлади. Пухта тузилган режа бўйича калоннанинг энг бошида ва энг сўнгида келаётган машиналар ўққа тутилди. Табиийки, қолган ҳарбий уловлар қуршовда қолиб кетди. Шу пайт карвонда сарбон бўлиб кетаётган машина эгаси Абдулазиз ўқ ёмғирлари остида машинани жарлик томонга бурди. Бу-муқаррар ҳалокат эди. Бу ҳаракати билан орқадаги уловлар карвонига йўл очиб берди-ю, ўзи афғонларга асир тушиб қолди...

Шу йили афғонларнинг илмли, обрўли, улар учун ўта қийматли бўлган инсонларидан бири ҳам руслар қўлига асир тушиб қолади. Русларнинг эса моҳир учувчиларидан бири ҳам афғонлар қўлида эди. Афғонистон томон музокара олиб бориб, ўзлари учун қимматли бўлган инсонни ҳарбий учувчига алмаштиришга кўндирадилар. Асирлар алмашиб, ўз юртига қайтадиган бўлади.

Суриштириб, излаб бир ой деганда афғонистонликлар сўраган йигитнинг дараги чиқади ва уни Ватанига топшириш , ўрнига рус ҳарбий учувчисини олиб келиш учун келган музокарачиларга душман томон учувчи тўсатдан йўқ бўлиб қолганлиги хабарини берадилар. Ўрнига эса исталган асирни танлашни таклиф қиладилар. Ноилож қолган руслар Абдулазиз Фаттоххоновни олиб қайтадилар...

Юрагида ўти бор Абдулазизнинг мақсади эзгу эди. Ўзи ҳалок бўлсада дўстларининг омон қолишини ният қилиб жонини хатарга қўйган эди. Аллоҳнинг инояти билан душман қўлидан озод қилинади. Мен негадир шу йигитнинг отасинингми,, онасинингми қилган дуоси ижобат бўлган бўлса керак деб ҳисоблайман...

Феруза Салходжаева
👍37❤1🔥1
НОШУКУР

Танишим ночорлигидан шикоят қилди, "қийналяпман, мен ҳам яхши яшагим келади, фарзандларимга фалон-фалон нарсаларни олиб бергим, фалон-фалон кийимларни кийинтиргим келади" дейди. Бу шикоят қилиши биринчи марта эмасди. Ҳар сафар тасалли берардим. Бу сафар қаттиқроқ гапирдим:
– Уйингиз борми?
– Ҳа бор.
– Кимники?
– Ўзимники.
– Ижара эмасми? Ой охирида пул тўла деб ҳеч ким келмаяптими?
– Йўқ.
– Машина кимники?
– Ўзимники.
– Оила борми?
– Ҳа бор, биласизку тақсир.
– Фарзандлар-чи, улар ҳам ўзингизникими?
– Ҳа (шу ерга келганда нега сўраяпганимни тушунди).
– Берган Зот олиб қўйишга қодир эмасми?
– Гапингиз тўғрику-я, лекин сиз барибир тушунмадингиз. Ана, одамлар бекаму-кўст яшаяпти-ку...
– Шукр қилсангизчи! Уйингиз бор, учта соппа-соғ, бир-биридан ширин фарзандингиз бор. Алҳамдулиллаҳ десангизчи!?
– "Э-э-э..." – деди-да, қўлини силтаб кетиб қолди.

Орадан кўп ўтмади. Мен сафарга чиқиб келдим. Тасодиф ўша ака билан кўришиб қолдим. Жудаям абгор аҳволда эди. Аёлини ишга кирганини, қўлига пул тушиб эрини назарига илмай қўйганини, ўғли отасига "сиз бизга нима қилиб бериб қўйдингиз ўзи?" дейишгача борганини, оралари қил учида турганини айтиб қолди. "Машина нима бўлди?" дедим. Аллақачон сотилиб кетибди...
Орадан олти ойча ўтганда эшитдим-ки, ажрашибди, оиласи кўчиб кетибди, ўғли "ҳеч нарсада ҳаққингиз йўқ" деб уйдаги ҳамма нарсани олиб кетибди. Хабар олгани бордим.
Аҳвол жуда ачинарли. "Ака, уй қолибди-ку ҳеч бўлмаса, шукр қилинг" дедим. "Йўқ, уй ҳам қолмайди шекилли, укам билан синглим отамиздан қолган ҳовлида ҳаққимиз бор деб тинчитмаяпти" деди...
Охир оқибат уй ҳам кетти дейишди. Яна ҳовлисига бордим, уйдан жиянлари чиқишди, амакисининг аҳволи ёмонлигини, касалхонага тушиб қолганини, энди бу ховлида яшамаслигини айтди...

Аллоҳ Таъоло жалла саноҳу бандаларига хитобан:
لَئِن شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ ۖ وَلَئِن كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ
"Агар сизлар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз зиёда қиламан, ва агар (берган неъматларимга кўз юмиб) куфрона келтирсангиз, қаттиқ азобларим бор"
деган оятининг натижасини гувоҳи бўлиб тургандим...
Аллоҳ Таъоло ҳамма нарсасини олди. Ҳатто омонатини ҳам...
👍22
📝НОШУКУР АЁЛНИНГ НИЯТИ

Тўрт нафар қизим бор, бир-биридан ширин, ақлли, зукко қизалоқлар онасиман. Улардан нолишга ҳаққим йўқ. Лекин тан оламан, ҳеч бир қизим туғилганда хурсанд бўлмаганман, “яна қизми, нега яна қиз туғилди?”, деб ҳўнграб йиғлаганларим ёдимда. Ўғил туғиб, керилиб ётган ҳамхоналаримга ҳам ҳавас, ҳам ҳасад билан қараганларим эсимда. “Нега улар ўғил туғишади, менинг эса бу борада омадим чопмай, мудом қиз туғавераман, улардан қандай кам жойим бор, нега Аллоҳ менга нисбатан бунақа ноҳақлик қилаверади?”, деб ўйлардим. Аслида, эрим бирон марта менга ортиқча гап айтмаган, нега қиз туғдинг, деб таъна ҳам қилмаган. Еганимиз олдимизда, емаганимиз кетимизда, бирон нимага зориқтирмаган, қизларимга яхши қарар, яхши кийинтирар, уларга меҳр берарди. Ҳамма гап менда эди, қизларимга қараб туриб, фақат Худога нола қилардим: ”эй, Худо менгаям ўғил бер, майли, у бирон нуқсони билан туғилсин, майли, унинг бирон ери кам бўлсин, ногирон бўлсаям майли, фақат ўғил бола бўлса, бас”, дердим. Ҳозир бу айтган гапларимдан нечоғлик пушаймонлигимни билсангиз эди. Ўшанда бу гапларнинг моҳиятини англамаган бўлсам керак, шунчаки тил учида айтиб қўйганман, азбаройи ўғиллик бўлишни қаттиқ хоҳлаганимдан оғзимдан чиқаётган сўзларга эътибор бермаганман, мен қиз эмас, ўғиллик бўлишни жуда истаганимдан, шундай деганман. Лекин ният қилдингми, уни бутун қилиш кераклигини ўйламабман. Бу гапнинг амалга ошиши мумкинлигига ишонмабман.
Ўз вақтида аёллар кўригига чиқдим, мени ҳисобга олишди, бир қатор таҳлиллар топширдим. Шифокорим скрининг марказига жўнатганда, нималарнидир баҳона қилиб, бормадим, у ерга наша чекадиганлар, спиртли ичимликлар ичадиганлар бораверсин, эрим ҳам ичмаса, чекмаса, биздан ногирон бола туғилармиди, деб ўйлаганман. “Буям қиз бўлса керак, нима бўлса, бўлди, энди буёғи пешонамдан, кўрикдан ҳам ўтмайман, қиз бўлса, бошқа туғмайман”, деб ўзимга ўзим ваъда бердим. Лекин юрагимда яна умид уйғонди, Яратган нолаларимни эшитган бўлса керак, кўз ёшларимга раҳм қилиб, менга ўғил ато этар, деган ўйдан йироқ эмасдим.
Хуллас, тезда тўққиз ой ҳам ўтиб, бола туғиладиган вақт келди. “Ўғил” деган хитобни эшитишим билан, ўзимда йўқ хурсанд бўлиб бақириб юбордим. Шунақаям хурсанд бўлганманки, буни сўз билан ифодалаб бера олмайман. Неча йиллик орзуим ниҳоят ушалди, мен ўғиллик бўлдим.
Чақалоқни дабдаба билан туғруқхонадан олиб чиқдик, ҳамма бахтиёр, ҳамма хурсанд.
Бола икки ойлик бўлгунига қадар ҳеч бир ўзгариш сезганимиз йўқ. Уни илк текширувга олиб чиққанимда, шифокор ўз шубҳаларини айтди, текширувга жўнатди.
Эҳ, болам туғма фалаж бўлиб' туғилган экан, уни кўрсатмаган дўхтирларимиз, олиб бормаган табибу, шифохоналаримиз қолмади, ҳамма тузатамиз, қўлдан келганча ҳаракат қиламиз, дейди-ю, бирон бир ўзгариш сезилмайди. Шу тариқа ўғлимиз катта бўла бошлади. У билан бирга ташвишларимиз ортди, югур-югурларимиз кўпайди.
Унга ногиронлар аравачасини олиб бериб, уззукун дам қизларим, дам мен парваришлаймиз, чунки унга мудом эътибор керак...
Ўғиллик бўлишни орзу қилгандим, Аллоҳ менга ўғил берди, лекин ўзим истагандек, кам-кўсти, кемтиги билан берди. Ўз ниятимга ярашасини олдим, энди дардимни кимгаям айтардим. Мен ўз бахтсизлигимни ўзим сўраб олдим.


Яратган бизга фарзанд ато этади, бироқ унинг жинсини сиз ёки биз режалаштиролмаймиз, ҳатто у соғлом туғиладими-йўқми, буниям билиш мушкул масала. Атрофга назар ташлаб, буткул соппа-соғ одамлар ҳам ногирон, бирон жойи кемтик фарзандлар кўришганининг гувоҳи бўлганмиз . Бунга балки қандайдир сабабларни рўкач қилиб кўрсатиш мумкиндир (масалан, яқин қариндошлар орасидаги никоҳ, тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш ва бошқалар), бироқ бу аёл мисолида буларнинг ҳеч бирини кўрсата олмайман. Шунчаки бошидан ниятни нотўғри қилди, бутун сўраш ўрнига кемтик сўради , Яратган ҳам сўраганини берди, нияти амалга ошди...
Ниятни яхши қилайлик.
👍25
Ибрат бекати

Аввалдан айтиб қўйиш лозим — бунда ўзимни заррача мақташ ниятим йўқ. Ўшанда нимаики бўлган бўлса, Аллоҳнинг изни биландир.

Бу ҳикоя бундан 11 йил муқаддам, хорижий давлатлардан бирига қилинган сафар чоғида бўлган эди. Дунёнинг 18 та давлатидан тил ўрганиш курси амалиётини ўташ учун келган 120 чоғли талаба ичида эстониялик икки қиз ҳам бор эди. Уларнинг китобхонлиги, айниқса, кўнгилочар дастурлар чоғида ўзларини четга олиб туриши, ҳар бир нарса-ҳодисага ажиб ҳайрат билан боқишлари эътиборимни тортди. Бир оқшом дискотека ва чўмилишдан бош тортган уч-тўрт киши бир стол атрофида ўтириб қолдик ва яқиндан танишдик. Бири Алиса, иккинчиси Кадри экан. Шарқшунослик факултетида ўқишаркан. Суҳбатимиз шарқ алломалари асарларига тақалганда Алиса сўраб қолди:

— Нега “Лайли ва Мажнун”, “Фарҳод ва Ширин” каби асарларда ошиқ-маъшуқлар висолга етмайди? Барчасида бир хиллик… Ахир ҳаётда ҳадеб бундай бўлавермайди-ку…

Мен уларга мажозий ишқ, тасаввуф ҳақида билганларимни айтдим. Бунда биру бор бўлган Аллоҳга интилиш борлигини англатдим. Қизиғи, улар ҳали Ислом ҳақида тасаввурга эгамас экан. Гап айланиб динларга тақалди. Шунда улардан сўрадим:

— Сизларнинг динингиз нима?

Улар елка қисишди.

— Ибодат қиласизларми?

— Ҳа, тупроққа сиғинамиз, — дейишди.

— Нега? — дедим беихтиёр.

— Чунки у бизга ризқ беради. Ундан турли ноз-неъмат униб чиқади.

— Лекин сизу-биз унинг юзига оёқ қўямиз-ку?

— Аҳлату чиқиндилар ҳам унинг бағрига тўкилади… — Ёнимдаги қримлик дўстим ҳам мулойим табассум ила қўшимча қилди.

Уларнинг юзи қизарди. Бири баҳсга киришди. Лекин мен ётиғи билан ерни хоҳлаганча “таҳқирласа” бўлишини, қўл билан ушлаш, оёқ билан тепиш, қўполроқ айтганда устига бавл қилиш ҳам мумкин бўлган нарса ҳеч қачон Худо бўлолмаслигини айтдим. Улар хайрлашмай туриб кетишди.

Орадан уч кун ўтгач, Алиса бир аҳволда ёнимга келди. Кўзлари киртайган, ранги сўниққан. Паришон бир вазиятда саломни ҳам унутиб савол берди:

— Борди-ю, ер Худомас экан, унда ким?

— Аллоҳ!

— У қаерда?

— Ҳамма жойда.

— Нега энди Қуёш, Ой ёки кўриниб турган бошқа бир жисм эмас, кўринмас бир нарсани айтаяпсан?

— Уни кўриш, ушлаш мумкин бўлганида Илоҳ бўлолмасди…

— Кўрмай туриб ишониб бўлмайди-ку, ахир…

Унинг изтиробини ҳис қилардим. Сал нарида шериги ҳам мўлтираб турган экан. Иккисини ўриндиққа таклиф этдим ва саволлар бердим.

— Хўш, жисмингиз кўринади-ю, руҳингиз-чи? Дарахтни тебратаётган шамолни айнан кўриб турибсизми? Кислородни-чи?… Кўрмай туриб ҳам борлигига барчамиз шоҳидлик берадиган қанча яратиқ бор ахир…

Ҳар иккиси ҳам ўйга толди. Яна хайрни насия қилиб, ўз тилида ўзаро гаплашиб кетиб қолишди. Сафаримиз якунига етай деганда улар яна йўлимни кесиб чиқишди. Биринчи бўлиб Алиса гап бошлади:

— Мусулмон бўлмоқчиман! Дугонам яна бир карра ўйлаб кўради. Хўш, динингнинг шартлари қандай? Қийин эмасми? Уни қайси китобдан ўргансам бўлади?…

Кўзларимдан ёш чиқиб кетди.

— Субҳоналлоҳ! — дедим.

— Бу нима деганинг? — тушунолмай сўради Алиса.

Ўзимни қўлга олиб, Яратганга шукр айтиб, дўстимнинг саволларига жавоб бердим. У эса қолган вақтда фақат китоб дўконларига кириб, турли тиллардаги Қуръони каримни йиғишга тутинди….

Учоққа чиқиш олдидан ҳар иккиси ўз совғасини берди. Мен ҳам уларга шарқ алломаларининг сара асарларидан ҳадя қилдим…

Орадан анча вақт ўтиб, Алисадан мактуб олдим. У бир мусулмон йигитга турмушга чиқибди. Фарзандларига ҳам Аллоҳни танитаётган экан…

Абдулатиф Абдуллаев.
👍88❤9🥰5👏2😢1
Айбсиз айбдор

Мамнунанинн тупроғи енгил. Бир гап айтса, эгасига етиб бормай қўймайди. Ўзи ўта эҳтиёткор.
Ҳар бир гапини ўйлаб гапиради, шундай бўлса ҳам кўпинча қийин вазиятга тушиб қолади.
Тушгача ишларини саранжом қилиб, кейин бозорга тушди.
Олма сотиб ўтирган болалик ўртоғи—қизлик маҳалласидаги дугонасини кўрди-ю, анча гаплашиб қолди. Мамнуна деярли уйдан эшикка чиқмайди дугонаси Қурсия бозорда ўтирганигами жуда кўп янгиликлардан хабардор экан. Бирпасда анча нарсани айтиб берди.
—Қайнэгачингни эри ташлаб кетибди-ку! —деди у тантана билан.
Аслида, Мамнуна бу гапдан хабардор эди, аммо тор қишлоқда гап кўпайишини истамади. Дугонаси айлантириб шу мавзуда гапираверди.
— Поччанг ўлгудек ёмон кўраркан қайнопангни, кўрса калтаклайверар эканку?! Энди ҳаёти нима бўларкин?
—Поччамиз яхши одам, Гуласал опам ҳам ҳеч нолимаган ҳаётидан. Майли, ўртоқ, мен бора қолай. Болаларингни ўпиб қўй.
Мамнунанинг кўнгли ҳижил бўлди. Қаёқдан ҳам бозорга борди? Бир-икки кун кўнгли ғаш бўлиб юрди, кейин тарқаб кетди.

Подадан қайтган сигирни соғиб, сутини сирли челакка докадан ўтказиб сузиб олаётганида эшикдан Гуласал опаси кўринди. Аёл у билан қовоғини солиб кўришди. Мамнунанинг юраги титради. Нимадир бўлган...

Овқат сузди, ҳамма таомлангач, косаларни йиғиштираётганда боядан бери қизи билан пичирлашиб ўтирган қайнонаси унга "ўтиринг!" ишорасини қилди. Болаларни эса уйга киргизиб юборди

—Поччангиз яхши, опангиз ёмон бўпти-да? Сиз кимсиз, менинг қизимни ғийбат қиладиган? Эртага ўғлимга айтаман, сизни ҳам устингизга биттасини олиб келади.
Мамнуна ўзини оқлашга гап тополмай қолди. Бошини эгди.

Рўмолининг учига кўз ёшини артиб ўтирган Гуласал
—Мен сизни Худога солдим, бошқа гапим йўқ,-деб ўрнидан туриб кетди.
Худди эрининг қилиқларига келини айбдорлек эшикдан увиллаб чиқиб кетди.
Мамнуна, аслида ёмон гап гапирмаган, Қурсия унинг гапини фасодга айлантириб юборган бошқача—ўзи истагандек қилиб эгаларига етқазган эди.

Орадан вақтлар ўтиб, Гуласалнинг эри қайтиб келди, худди ҳеч нарса бўлмагандек, эр-хотин апоқ-чапоқ бўлиб кетдилар.
Қийналганда Мамнуна қийналди. Қайнонаси ҳар гапида таъна- дашном қилди. Ўзини айбдор санаган аёлнинг қисиқ бўйни янада қисилди. Сабр билан вақтнинг ҳукмидан омон ўтиб олди.
Бир йил ўтиб баҳор кунлари кўк олма егиси келиб, бозорга тушди.
Унинг кўнгли тусаган янги майда, эртапишар олмаларни дугонаси сотиб ўтирган экан. Юзини чир буриб ўтиб кетди.

Орадан бир ҳафта ўтиб, уйига борганда онаси ўпкалади.
—Қурсияни бозорда кўриб, менсимай, юзингни буриб кетибсан, унақа қилма қизим, эринг битта машина олганига шу даражада кеккайиб кетдингми?

Мамнуна кулишини ҳам йиғлашини ҳам билмасди. Энди бу "ўртоғи" дан қандай қутулади-а?
Сизга танишми бу вазият? Аллоҳ барчамизни ўзи ислоҳ қилсин

Феруза Салходжаева
👍53❤9👏2😍1
​✍Қотил Ота Ёхуд Номуссиз Қиз (Ажойиб ҳикоя)

35 йил қўлим рулда бўлди.Тонг сахардан то ярим тунгача кўзларим толиб тирикчилик учун киракаwлик қилиб пул топардим.Баъзида фарзандларимга отанг нима иw қилади дейиwса киракаw деган сўзни қандай айтиwларини ўйлаб ич этимни еб юрардим.Бир қизим ва икки ўғлим оилам асоси эди.Қизимнинг бўйи етиб қолган ўғилларим эса бироз ёwроқ.Совчилар деярли хар куни эwик қоқиб қулчиликка келиwар аёлим эса турли бахоналар билан уларни ортга қайтариб юборарди. Чунки тўй қилиwга,қуда андали бўлиwга хали тайёр эмасдик.Фарзандларим учун балки ўрнак бўла олмагандурман аммо қилган мехнатларим ва оилапарварлигим сабаб улардан оқибатни кутардим.Бироқ…!!! Қиw кунларининг бирида уйимдан унчалик узоқ бўлмаган жойда хар кунги иwимни қилиб юргандим.Кўзларим ногох чиройли кийинган,қадди қомади келиwган бироқ юзлари жуда хам таниw бир қизга туwди.Яқинроқ бориwга ахд қилдим.Яқинлаwар эканман жондан азиз қизим,ўлганимда ортимдан кўз ёw тўкгувчим эканлиги ойдинлаwди.Ўз қизимни танимаганимдан уялиб кетдим.Айбимни ювиw мақсадида қизимни айтган манзилига элтиб қўйиwга қарор қилдим. Бироқ унга етай деб қолганимда қиммат русумли маwина қизим турган жойга келиб тўхтади. Фарзандим такси кутаётганга ўхwамасди бунинг устига ўwа маwина хам киракаwлик касбига бутунлай бегона.Қизим бир сўз демай маwинага ўтирди ва улар йўлни давом этдириwди.Кўнглимда wубхаю гумонлар билан ортларидан кузата боwладим.Бироз исқуварлик қилиwимга тўғри келди.Нихоят маwина кўп қаватли уй ёнига келиб тўхтади. Ортидан сездирмай кузатиб келдим.Улар уйнинг 4-қаватидеги хонадонга кириб кетиwди.Бутунлай хайрон бўлиб иwончсизликка туwиб қолдим.Кейин яна ўйладим,қизим дизайнер бўлгани учун балки иw юзасидан келганмикин.Орадан ярим саот ўтди.Сабрим тугаб ўwа қаватга кўтарилдим ва эwик қўнғироғини чалдим.Бироздан сўнг эwикни ярим яланғоч ахволда бир йигит очди. Юрагим ёниб ичкарига отилдим,кирдиму кўзларим номусимни сотган,иwончимни йўқотган оқпадар қизимга туwди.У айтиwга тил бормайдиган бир ахволда ётоқда оппоқ матога ўранганча баданини беркитиwга харакат қиларди ва тинмай йиғлаб кечирим сўрарди.Кўзим қонга тўлиб ўзимни боwқара олмай стол устида турган пичоқни олиб қизимнинг бағридан ўтдим.Ўз қизимни ўлдирдим…!!!Ўwа маwина эгаси нонкўр хароми афсуски жуфтакни ростлаб қолди. Қўлимдан қон кўзимдан ёw оқарди ўwанда.Бироқ қилган иwимдан афсусланмадим. Чунки бағримда улғайган қизим никохсиз бировнинг оғуwига кирибди.Ота сифатида унга энг олий жазони бердим.Энди совуқ зиндонда ўтирар эканман хайёлларимда биргина ўй қолган фарзандларим тақдири нима бўлади энди…?

⏩ ✍ @Ibratli_Sozlar 📚 ⏪
👍63😢10🔥7❤3❤‍🔥2
​😳Мистика: Тўйдаги арвоҳ

Бу воқеани менга тўй маросимларини видеотасвирга оладиган қариндошим гапириб берганди. Унинг айтишича, бир куни узоқроқ қишлоқда бўлиб ўтадиган тўйга буюртма бўлибди. Ўша манзилга етиб бориб, ишини бошлабди. Ҳаммани бир-бир тасвирга олар экан, айниқса, бир чеккадаги курсида ўтирган оппоқ кийимли отахонни қайта-қайта суратга олибди. Сабаби, уй эгаларининг қария отасидир-да, деган хаёлга борган. Тўй эгаси маросим ёзилган дискни имкон қадар тезроқ тақдим қилса, хизмат ҳақига устама пул қўшиб беришини айтибди. Қариндошим ҳам ярим тунда уйига етиб борибоқ видеомонтажга ўтирибди. Уйқисираб, ҳорғин аҳволда иш бошлабди. Шунда бир нарсага эътибори тушиб, сергак тортибди. Лип-лип ўтаётган тасвирларда ҳалиги оппоқ кийинган отахон йўқ эмиш, курси бўш турганмиш... Қайта-қайта кадрларни ортга қайтарибди. Йўқ... Отахон кўринмапти. Уйқуси ҳам қочиб, кўзларини ишқалаб, эътибор билан яна бир бошдан кўриб чиқибди. Барибир бўш турган курсидан бошқа тасвир йўқ эмиш.

Эрта билан дискларни олиб, тўй эгасининг уйига қараб йўлга тушибди. У киши ишни ўз вақтида бажариб келгани учун қўшимча ҳақ узаётганида, қариндошим "Кеча анави ерда турган курсида ўтирган оппоқ кийимли нуроний ким эди?” деб сўрабди. Тўй эгаси: "У курсининг оёғи қийшайиб қолгани учун четроққа олиб қўювдик, ҳеч ким ўтирмади, бунинг устига келган йигирма-ўттиз чоғли эркаклар ичида иккитагина кекса киши бўлиб, улар ҳам оқ либосда келмаганди”, дебди. Унга ўзи дуч келган ҳолатни узоқ тушунтирибди. Шунда тўй эгаси ўйлаб қолиб, бир муддатдан сўнг тилга кирибди: "Биз кеча уйлантирган фарзандимизни асраб олганмиз. Хотини ўлган бир одам ёши ўтиб қолгани, фарзандларининг қаршилигига қарамай, йўлдан адашиб қолган ўн етти ёшлардаги қизга уйланган экан. Йил ўтиб, фарзанд туғилибди. Ўша қиз кўзи ёригандан сўнг собиқ севгани билан қочиб кетибди. Чақалоқ билан қолиб кетган шўрлик эркак қариганида кулгига қолганидан юрак хуружига учрабди. Унинг аллақачон бола-чақали бўлиб кетган фарзандларига бу боланинг кераги бўлмабди. Бир яхши инсоннинг ҳаракатлари билан биз шу болани асраб олдик. Сиз айтаётган арвоҳ, агар рост бўлса, ўша кишининг руҳидир”, дебди.

Қариндошим қайтмоқчи бўлганида: "Яхши айтдингиз бу гапларни, боланинг ота-онаси ҳақида ҳеч ўйламаган эканмиз, шу бугун тушликда Қуръон хатм қилдирамиз, сиз ҳам тушгача шу ерда қолинг”, деб олиб қолибди. Ҳаётда шунақа ҳолатлар ҳам учраб турар экан.


⏩ Ibratli Xikoyalar kanali ⏪
👍55❤1
Mening Senga boʻlgan chiroyli gumonlarimdan boshqa, hech vaqoim yoʻq...!


@ibratli_sozlar
❤4👍3🥰1
ИМОМ БУХОРИЙГА ОНАСИНИНГ НАСИҲАТИ

— Ўғлим, устозингизни илмидан, тақвосидан ва унинг гўзал одобидан таълим олинг. Қулоқларингиз устоз оғзидан чиқаётган дарсни тингласа, кўзларингиз унинг одоби, оғир вазминлиги, одамларга бўлган муомаласини кузатиб сабоқ олсин. Бугун ўқиган бир варағингиз сизни яхши томонга ўзгартирса, иккинчи варағини очиб ўқинг. Агар биринчи варақ сизнинг иймонингизни, тақвойингизни ва одобингизни зиёда қилмаса, асло иккинчи вараққа ўта кўрманг. Фойдаси кам, зиёни кўп бўлур.
Аллоҳ учун ўқинг. Шаҳарда ном чиқараман, тенгдошларимни ортда қолдириб, ҳаммадан олдин бўламан, давралар тўрида ўтираман, одамлар диққатини ўзимга қаратаман, кимларнидир гап билан ўсал қиламан, деган мақсадда ўқиманг. Буларнинг бари шуҳратпарастлик дейилади. Шуҳратпарастлик одам ичига беркинган юқумли балодир. Иймони заиф, эътиқоди суст кимсаларга тез юқадиган вабодир. Шуҳратпарастлик ихлосга зиддир. Фикрингизни дунё ташвишлари билан чалғитманг. Сизнинг ёшингизда илм таҳсилидан ўзгаси дуруст бўлмас.

БУХОРИЙ:
— Хўп бўлади онажон. Сизнинг қимматли ҳар ўгитингиз мен учун йўлчи юлдуздир. Биҳамдилиллааҳким, сизнинг панд-насиҳатингизни олиб асло кам бўлган эмасман.
— Аллоҳ тани жонингизни соғ, ризқингизни мўл қилсин, илоҳим манфаатли илм ато қилсин.
— Айтганингиз келсин онажон. Сизга ҳам Холиқи яктодан соғлик-саломатлик, офият тилайман. Худованди карим сизга узоқ йиллар хизмат қилишимни насиб этсин.
— Ўғлим...
— Лаббай онажон.
— Жавонингизга янги оқ кийим қўйиб эдим, уни киймай яна сиёҳ теккан кўйлакни кийиб олибсизда.
— Ҳечқиси йўқ онажон. Абдуллоҳ ибн Муборак "аҳли илмлар кийимидаги сиёҳни куёвлар кийимидаги зийнат" деб айтган эканлар. Суфён Саврий "Сиёҳ (аҳли илм учун) катта сармоядир" деб айтганлар.
— Ундоқ бўлса "куёв" ўғлим, сармоянгизнинг кўпроғини манфаъатли ишларга, яъниким дафтарингизга сарфлаб, озроғини кўйлагингизга чапланг, тоинки "сармоянгиз" тоғорада чириб кетмасин, - деди онаси ўғлининг ҳазиломуз айтган чин гапларига ҳазил мутойиба тариқасида ва хижолатдан ёноғи қирмизи тусига кирган ўғлини мадрасага кузатар экан, уни ҳижолатдан қутқариб ширин табассум ила хайрлашди.
— Сўзингиз чин ўғлим, эркакларнинг безаги сиёҳдир.
"من خدم المحابر خدمته المنابر"
"сиёҳдонларга хизмат қилганларга минбарлар хизмат қилгай". Хайр энди, яхши ўқиб келинг.
— Лутф этдингиз онажоним, миннатдорман. Устоздан рухсат бўлган ҳамоно ёнингизга чопгайман, хайр.

"Ўн бир ёшли ворис" китобидан.
👍42❤2