БЎШ АРАВА
Агар ёнингдан бир поезд ўтсаю, сен унинг араваларидан бирининг шовқин-суронини эшитсанг, билгинки, ўша араванинг ичи бўшдир. Агар сен бир сотувчини маҳсулоти устида туриб олиб, унга одамларни бақириб чақираётганини кўрсанг, билгинки, у касодга учраган, ўтмайдиган молдир. Демак, инсонлар ва нарсалардан ичи бўшлари борки, барининг шовқин-сурони ва қичқириғи бўлади. Аммо қатъият билан амал қиладиганлар эса, сокин ва виқорли бўладилар. Чунки улар шон-шараф биносини ва муваффақият тимсолларини қуриш билан машғулдирлар.
Шайх Оиз ал-Қарний ҳафизаҳуллоҳ
"Қалб тубидан" китобидан.

👍15❤3
❗️Нима учун оналарнинг оёқлари оғришини биласизми?
Аллоҳ таоло онанинг бачадонидаги суюқликни ҳаддан ташқари шўр қилиб қўйган. Шунинг натижасида, бачадон ичидаги ҳомила вазнсиз ҳолатда бўлади. У доим суюқликнинг юқори қисмида бўлади. Болага озуқа киндигидан онага боғланган ришта орқали осонгина келиб туради.
Ҳомиладор аёл тўйиб таом истеъмол қилмаса ёки кўпроқ вақт оч қолса, ҳомилага келадиган озуқа онанинг тишлари ва суякларининг эриши орқали қопланади. Шунинг учун аксарият аёлларнинг ёши ўтгани сайин тишлари тўкилиши, тизза ва оёқларининг оғриши кузатилади.
Шунинг учун ҳомиладор аёлларнинг вақтида ва тўйиб овқатланиши ўзларининг келажакда соғлом бўлишларида жуда муҳим. Кошкийди, онасининг тиззаси ёки оёғи нима учун оғриётганини фарзанд билганида, фақат ўзини ўйлайвермасдан қандай қилиб онасини рози қилиш устида бош қотирган бўлар эди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бежизга: "Жаннат оналар оёғи остидадур" демаганлар.

👍26😢7🔥2
#Ҳаётий ҳикоя
Яхшилик қайтади...
Ёзнинг куни бўлгани учун тонг эрта отарди. Ғира-шира қоронғулик тарқаб, кун ёриша бошлади. Улар биринчи АЁҚШга етиб келишолмади. Сал нарида машинанинг мотори ўчди. У ёғига яна анча йўл босиш керак эди. Эркак яна сўкинди. “Энди нима қилсам экан? Бориб бирортасига илтимос қилиб кўрсинми? Худди тиланчидек тиланадими? Пулинг бўлмаса нима қиласан йўлга чиқиб демайдими? Эҳ, ақли қисқа хотин. Товуқмия, деганича борда буларни...” деб ўйлади. Аммо қўл қовуштириб ўтиришнинг ҳам иложи йўқ. “Худо, Ўзингга таваккал”, деб машинадан тушди.
- Дадаси, мен ҳам... деб гап бошлаган аёлнинг гапи оғзида қолди.
- Сен машинада ўтир. Шунча нарсани биров илиб кетмасин. Ўзим бориб гаплашиб келаман, деб жеркиб берди.
Чорасизлик инсонни нималарга мажбур қилмайди. Зўр-базўр қадам ташлаб ёқилғи қуйиш шахобчасига томон юра бошлади. Оёқларига худди оғир тош боғлаб олгандек қадам ташларди. Тавба, бировдан нарса сўраш бунчалар қийин бўлмаса... Ишқилиб, инсофли одамлар бўлсинда. Тушунадиган кишилар бўлса нур устига нур бўларди... Ўз хаёллари билан АЁҚШ ёнига етиб келган эркак атрофга олазарак боқди. Машиналар қатнови кам. Ёқилғи қуядиган мосламалар ёнида ҳеч ким йўқ. “Касса” деб ёзиб қўйилган томонга юрди. Кичикроқ ойнаванд тешикдан ичкарига мўралади.
- Ассалому алайкум, келинг ака, деди ичкаридан бир йигит жилмайиб.
- Ваалайкум ассалом, ҳалиги... ўнғайсизланиб гапиришга чоғланди. Бошлиғинглар йўқми? Ишим бор эди.
- Мен ўзим бошлиқман, тинчликми? сўради йигит ажабланиб.
- Бир дақиқага бу ёқққа чиқа оласизми? ўша оҳангда айтилди гап. Йигит чиқунга қадар эркакни тер босди. Ўзини ҳудди нарса тиланаётган гадой ҳолида кўрди. Ярим аср яшаб, ҳеч бундай ноқулай аҳволга тушмаганди.
- Нима гапингиз бор, ака? деб сўради йигит.
- Узр, ука, сизни безовта қилдим. Сиздан бир ўтинчим бор эди. Ёнимизда икки минг сўм пул қолибди, холос. Афсуски, бензин тугаб машинам ҳув анави ерда ўчиб қолди. Йўқ демасангиз, қарзга ёқилғи қуйиб бероласизми, деб сўрамоқчийдим... шу гапни айтгунча эркак қаро терга ботиб кетди.
- Ака, пулини бермасангиз ҳам майли. Ана, сизга ўн литр бензин қуйиб бераман, деди йигит самимий жилмайиб.
- Менга керакмас, пулини албатта, бугун кечгача етказаман, шошиб гапирди эркак. АЁҚШ бошлиғининг унга ачиниб қарашидан кўнгли оғриди.
- Ака, биласизми, кеча укам боласини Тошкентга олиб кетаётган экан. Боласи оғир аҳволда эди. Йўлда машинасининг бензини тугаб қолибди. Вазиятни тушунтириш учун қўл кўтариб тўхтатган машина ҳайдовчиларининг бирортаси бензин бермабди. Шу пайт нариги йўлда келаётган бир яхши одам тўхтаб, унга бензин қуйиб берибди. Шу сабаб билан жиянимнинг жони омон қолибди. Укам: Агар ўша киши ёрдам бермаганида, боламдан айрилиб қолардим, деди. Шу боис бугун ким биринчи келса ўн литр бензинни текинга бераман, деб ният қилгандим. Бахтимга сиз йўлиқдингиз, деганча йигит қўлини ҳамсуҳбатининг елкасига қўйди.
- Мен мингдан минг розиман, олаверинг.
- Укангизнинг машинаси кўк рангли Нексиямиди? сўради эркак.
- Ҳа.
- Э биродар, Яратганнинг марҳаматини қаранг. Сен бирни берсанг, сенга ўнни бераман, дегани рост экан. Укангизга мен бензин қуйиб бергандим, деганча у қувончдан ёшланган кўзларини артиб қўйди.
Саида Қорабоева.
@ibratli_sozlar

👍104🔥10❤3
ГУНОҲИ КАБИРАНИНГ АДАДИ ТУРЛИЧА
Ҳадиси шарифларда келган умумий кабира гуноҳлар йигирмата бўлиб, уларнинг тўрттаси қалбга тегишлидир. Улар:
1) Аллоҳ таолога ширк келтириш.
2) Гуноҳ ишларда бардавом бўлиш.
3) Аллоҳ таолонинг раҳматидан ноумид бўлиш.
4) Аллоҳ таолонинг азобидан қўрқмаслик.
Яна тўрттаси тилга тегишли. Улар:
1) Ёлғон гувоҳлик бериш.
2) Покдомонларга туҳмат қилиш.
3) Ёлғондан қасам ичиш.
4) Сеҳр.
Учтаси қоринга тегишли. Улар:
1) Хамр ичиш.
2) Етимнинг молини ейиш.
3) Рибо молини ейиш.
Иккитаси фаржга тегишли:
1) Зино қилиши.
2) Ливота.
Бештаси қўлга тегишли: Улар:
1) Ноҳақдан одам ўлдириш.
2) Ўғрилик қилиш.
3) фарзандларини ўлдириш.
4) Йўлтўсарлик қилиш.
5) Омонат ва ўлжа молларига хиёнат қилиш.
Биттаси оёққа тегишли.
1) У урушдан қочишлик.
Яна бири бутун баданга тегишли.
1) У ота-онага оқ бўлиш.
Аллома Жалолиддин Даввоний раҳматуллоҳи алайҳ «Шарҳи Ақоиди Аздий»да ва Ибн Нужайм раҳматуллоҳи алайҳ «Баҳрур-роиқ»да бошқа кабира гуноҳларни ҳам қайд қиладилар. Ибн Аббос розияллоху анҳумо гуноҳи кабиралар етмишга яқин деганлар. Саид ибн Жубайр розияллоҳу анҳу уларни етти юзта деган эканлар.
"Мишкот ал-масобиҳ" китобидан.

👍20❤3
Ўн йилга кечикибман, афсус...
Мени турмуш қурганимга 10 йил бўлди 2 фарзандим бор. Ҳеч қачон эримни оёғини ювмаганман. Кеча бир группада бир постни ўқидим. 300 та аёл эрини оёғини ювганлигини ёзган. Кечгача ўқидим, ҳар хил фикрлар. Эрим ишдан келиб доим душга кириб чиқади, лекин оёқ ювиш. Мен буни синаб кўрмоқчи бўлдим. Эрим ишдан келди, ювинди овқатландик. Болалар ухлади. Эрим диванда ўтирганди. Тоғорачага илиқ сув солиб олиб келдим. Эрим ҳайрон оёғини сувга ўзим солдим. Тинчликми онаси оёғим ҳидланибдими - деди. Йўқ дадаси ювгим келди дедим. Эрим кулиб турди. Ювдим совунлаб. Тирноқларини олдим маникюр қилдим крем суртдим. Эрим икки кўзи менда. Ҳайрон бўлманг хотинлар ювиши керак - дедим. Ўзимни енгил сездим. Эрим пешонамдан ўпиб дуо қилди. Кўзларида ёш тўлгандай эди. Бир кунда муносабат ўзгарди. Ўзгача меҳр пайдо бўлди. Тонгда ишга жўнар экан. Кузатиб қўяр эканман, эримни кўзларида қувонч курдим.
Шу оддийгина ишни шу пайтгача қилмаганимга афсусландим.
Ўн йилга кечикибман.
Албатта бу менга катта сабоқ бўлди.
https://t.me/ibratli_sozlar

👍25❤7🤔2
✒️Қарғиш.
Инсон иродаси тоғларни қулатишга қодир кўринсада, аслида, ҳаёт зарбалари олдида чумолидек ожиз...
Тақдир тўфонлари бизни қаерга улоқтирмасин унинг тўлқинларида хас-чўп мисоли чайқалиб бораверамиз.
Битта барг ҳам бежиз шохидан узилиб ер бағирламаганидек, битта зирапча ҳам Аллоҳнинг амрисиз қўлимизга кирмайди...
Дунё ибтидо ва интиҳо уйи... Тупроқдан яралиб тупроққа айланадиган тана-ю алал оқибат ўз яралмишига қайтган руҳларнинг сарсонлиги...
Барчамиз тақдир аталмиш ёзуғимиз қаршисида гоҳо шодумон, гоҳо ожиз у нотовонмиз.
Сабоҳат "Жарроҳлик" деб ёзилган хонада у ёқдан бу ёққа юра бошлади. Ўғли дарахтдан йиқилиб, қўли лат еганини эшитган заҳоти ишини ташлаб шу ёққа олиб келди. "Безарар, тезда битиб кетади дедику, ҳаммаси яхши бўлади" пичирлади у. Шу пайт эшикдан чап қоши ёрилганидан бўлса керак чеккасидан юзига қон томаётган, бир кўзи шишиб кетган ёшгина жувонни етаклаб келаётган ўрта ёш аёл, саросимада аланглаб кириб келган ўрта ёш эркакка кўзи тушди. Танишдек туюлди кўзига. Ёнидан ўтаётганда таниб қолди
"Шоҳиста!"
Ахир, бу қўшнисининг қизику.
"Нима бўлди экан? Тўхта, онасига қўнғироқ қилай, хабари борми, йўқми?"
- Ассалому алайкум, Зумрад опа, ҳа яхшимиз, шукур.Раҳмат, раҳмат. Козимжонни дўхтирга олиб келгандим, Шоҳистани кўриб қолдим, қайнона-қайнотаси билан кириб келди. Юзини таниб бўлмайди, қоши ёрилганми, қон тўхтамаяпти, менимча...
Ичкаридан қўли тахтакачланган, кўзи ёшланган, ҳиқиллаб турган ўғлини кўриб гапини тугатди, аммо манзилни айтишга улгуриб қолди...
Бу йил Рамазон ёзнинг чилласига тўғри келди. Кўп қаватли бетон уйларда ўтириш қийинлашиб қолди. Солиҳа турмуш ўртоғи билан осмонга бўйлаган қайрағочнинг қуюқ сояси остига ўрнатилган ҳарракда ўтирибди. Бахтиёр паст овозда Қуръон тиловат қилади, Солиҳа тинглайди. Ўттиз йиллик турмушларининг биргаликда Рамазонни қаршилаётган ўттизинчи йили. Ичида Аллоҳ шундай инсонга йўлиқтирганига шукрона келтиради. Қуёш қиздиради. Атрофда булардан бошқа ҳеч ким йўқ.
Бир пайт иккита домнинг орасидан енгил машина чиқиб келди. Шундоққина эр-хотиннинг олдида тўхтади. Ичидан қўшниси Зумрад тушди, бошқа эшикдан бегона эркак. Қўлларида сочиқ, енгил шиппак кўтариб Зумрад яшайдиган уйнинг йўлагига кириб кетдилар. Эр-хотин бир-бирига қарадилар.
Зумрад эрлик аёл бўлиб, маҳаллада у ҳақда ҳар хил гап-сўзлар юрарди. "Муборак кунларда гуноҳга қўл урмас, яхши гумонда бўлиш керак" хаёлига келган ўйни ҳайдашга уринди Солиҳа.
Кейин қўшни ёддан кўтарилиб, ҳар доимгидек ўзаро суҳбат қуриб кетишди. Орадан бир соатлар ўтиб, Зумрад шериги билан қайтиб чиқиб келди. Машинанинг олдига келганида шитоб билан яна битта машина етиб келди. Ичидан ёшгина бир аёл деярли оҳиста тушди.
Зумраднинг олдида турган эркакнинг рангида ранг қолмади.
Аёл ҳозир Зумраднинг сочини битталаб юлса керак деб ўйлади Солиҳа. Йўқ у жуда сокин овозда,
- Исмингиз Зумрад экан-а? Эрингиз бўла туриб бегона эркакни йўлдан урдингиз. Сиздайларни қадимда жони чиққунча тошбўрон қилишганини биласизми? деди. Кейин қўлини баланд кўтариб дуога очди
- Мани оиламни буздингиз, илойим қизингиздан қайтсин. Бу гуноҳларингиз товонини фарзандларингиз тўласин! деди.
Сўнг кўзидаги ёшларини сездирмасликка урингандек ўзи келган машинага ўтириб кетиб қолди.
Бу шунчалик тез содир бўлдики, аёлнинг эри ҳам Зумрадга қарамай, машинасини ҳайдаб кетди...
Зумрад қўшнисининг қўнғироғидан эси чиқиб кетди. Эри билан касалхонага қандай етиб келганини билмай қолди.
Қудалари шаҳарда обрўли одамлардан, аммо ҳозир ноилож бош эгиб турардилар
Маълум бўлишича, куёвининг қизида кўнгли йўқ экан. Буни иккита болалик бўлгач айтибди. Кимнидир севиб қолганмиш. Кет десам ҳам кетмайсан деб қизини калтаклабди.
Ўша куни касалхонадан қизини, қудалариникидан невараларини олиб, эгилмаган ғоз қадди етти букилиб уйига қайтди...
Феруза Салходжаева.
@IBRATLI_SOZLAR

👍73❤7🔥3🥰2😢1
"Қаҳрамон"
Хотира ва Қадрлаш куни яқинлашган сари қўшни қариянинг уйига гул кўтарган ўқувчилар тўп-тўп бўлиб кела бошладилар. Эшик қўнғироғини шунча боссалар ҳам, ҳарчанд тақиллатсалар ҳам ҳеч ким кўринмасди.
Аёлининг шанғиллашидан безиб кўчага чиққан эркак шундоқ дарвозаси рўпарасидаги бу манзарани кўриб болаларни ёнига чақирди
— Сизларга ким керак?
—Уруш қаҳрамони,-деди болалардан бири. Ўқитувчи ёшгина аёл болаларнинг ичида ийманиб турарди.
—Юринглар! —деди эркак. Бизнинг уйда ҳақиқий уруш қаҳрамони яшайди.
У болаларни уйига етаклади. Эри бир тўда болани бошлаб келаётганини кўрган аёлнинг ҳайратдан қошлари ўртасидаги чимирилган тугун ечилиб кетди. Йиғидан қизарган кўзлари билан болаларни кузата бошлади.
Ёшгина ўқитувчи ҳам бироз иккиланиб уйга кирди.
Болалар пешайвонда ҳамиша ёзуғлиқ турадиган кўрпачаларга жойлашдилар.
Эркак нима гаплигига тушунмай остонада турган аёлига бир қараб олди-да
—Сиз излаётган қаҳрамон мен бўламан. Ҳар куни Учинчи Жаҳон урушидан омон чиқаман. Яқинда "Жасорат" медали билан ҳам тақдирлансам керак—деди.
—Душманингиз ким? —сўради ўқувчилардан бири
—Ким бўларди, мана шу аёл—келинойингиз! Қани энди келинглар, расмга тушамиз.
Аввалига анқайиб турган ўсмирлар баралла кулиб юбордилар. Эркак секин қаради; яқиндагина йиғлаб, қарғаб дунёни бошига кўтараётган аёли ҳам энди болаларга қўшилиб куларди...
"Душман" томон таслим бўлганди.
Феруза Салходжаева

👍54😁15❤5
ОНАНГИЗНИ ИСМИНИ НИМА ДЕБ ЁЗГАНСИЗ?
Саудиялик шайхлардан бири ҳикоя қилади:
Ваазларимнинг бирида инсонлардан 8 кишини олдинга чиқишини сўрадим, ҳеч қандай тайёргарликсиз улар чиқишди.
Улардан телефонларида онасини нима деб ёзнини сўрадим. Бирида "онам", бошқасида "меҳрибоним" деб ёзилган экан. Уларнинг ичидан 23 ёшдаги бир йигит менга шундай жавоб берди.
Қачон унга онаси қўнғироқ қилганда унинг телефонида
"Жавоб бер, эй ўғлим, мен сенинг жаннатингман"
деган ёзувни кўрар экан. Чунки унга ҳар сафар онаси қўнғироқ қилганда у шу ёзувни кўриб онасининг унинг олдидаги даражасини аҳамияти эслайди…
Базилар борки ота-онаси қўнғироқ қилганда жавоб беришга малолланади, дўстлари олдида бўлса онаси билан гаплашишни хохламайди, уялади. Уларнинг ота-онаси фақатгина фарзандидан қаерда ва нима билан бандлигини билмоқчи бўладилар холос. Ота-онангизни борида қадрланг, албатта улар сизнинг жаннатингиздир!
(интернетдан)
Сиз онангизни телефонингизда нима деб ёзгансиз,қадрлигим?

👍25❤4🥰4⚡2
Манзил турфа, йўллар кесишмас,
Қиммат тушди биргина хато.
Энди сира учрашиш бўлмас,
Маҳшаргача хайр, алвидо.
Мен кетолдим ўнгга бурилиб,
Сиз ҳалиям жилмагандингиз.
Қайтиб келсам ва бироз юриб,
Нега келдим...билмагандингиз...
Кейин эса шаҳд қилиб атай,
Кетгандингиз қарши тарафга.
Эслолмайман ўшанда қандай
Буйруқ бериб қўйдим юракка.
Бинафшадек меҳмон ҳисларни,
Янтоқ каби саҳрога тортдим.
Ишқ савдога қўйди бизларни,
Мен ўзимни ғурурга сотдим.
Ўчирилди бир пуфда буткул,
Туйғуларнинг ҳароратлари.
Ўша кундан бошланган эди,
Қиёматнинг аломатлари.
Елкамизга бир қанча гуноҳ,
Ва севгининг уволин ортиб,
Сур чалинса бир куни ногоҳ,
Маҳшаргоҳга келамиз қайтиб.
Қисматнинг қирқ синовларига
Дилгинамиз жимгина кўнди.
Қиёматда икки тарафга,
Яна айро кетмасак бўлди!
Жаннат бўлсин жам бўлар манзил...
Умму Амина
Қиммат тушди биргина хато.
Энди сира учрашиш бўлмас,
Маҳшаргача хайр, алвидо.
Мен кетолдим ўнгга бурилиб,
Сиз ҳалиям жилмагандингиз.
Қайтиб келсам ва бироз юриб,
Нега келдим...билмагандингиз...
Кейин эса шаҳд қилиб атай,
Кетгандингиз қарши тарафга.
Эслолмайман ўшанда қандай
Буйруқ бериб қўйдим юракка.
Бинафшадек меҳмон ҳисларни,
Янтоқ каби саҳрога тортдим.
Ишқ савдога қўйди бизларни,
Мен ўзимни ғурурга сотдим.
Ўчирилди бир пуфда буткул,
Туйғуларнинг ҳароратлари.
Ўша кундан бошланган эди,
Қиёматнинг аломатлари.
Елкамизга бир қанча гуноҳ,
Ва севгининг уволин ортиб,
Сур чалинса бир куни ногоҳ,
Маҳшаргоҳга келамиз қайтиб.
Қисматнинг қирқ синовларига
Дилгинамиз жимгина кўнди.
Қиёматда икки тарафга,
Яна айро кетмасак бўлди!
Жаннат бўлсин жам бўлар манзил...
Умму Амина
👍28❤1
✍🏼ФАРИШТА ОНАНИ ХОР КИЛГАН КИЗЛАР....
Бундан бир неча йил аввал уйда булган пайтимда ,кечрок уйдан чикиб холамларникига бормокчи булиб йулга чикдим. Холамларни уйлари унча узок эмас. Киш кунлари эди. Ёмгир ёккан,йуллар сирпанчик . Холамларни уйларига етай деганимда,йул буйлаб арик булиб,сал нарирокда ,кулмакда,урта ёшлар атрофидаги аёл ётар эди. Кучада хеч ким йук.
Аёл хушида эмас. Кунглимда нима утгани узимга аён. Ким экан бу аёл,нега бу ерда ётибди,мастмикан,юраги касалмикан. Куринишидан ичадиган аёлларга ухшамайди. Чунки Россияда юравериб ичиб юрадиган аёлларини бир карашда ажрата оладиган даражада билар эдим.
Сал ёшлигимгами ёки суст босдими ,нима килишимни билмадим. Бахтимга бир киши келиб,мени ёнгинамиздаги богчадан сув олиб келиш учун жунатди. Сув олиб келганимдан сунг, аёлнинг бошини кутариб,унинг юзларига сув сепди. Аёл хушига келди.
Бу вакт атрофимизга ,одам купайишиб ,кулидан келганча ёрдам беришга шошилар эди. Аёлнинг холати бир оз енгиллашгач ,унинг ким ва каердан эканлигини аниклаш максадида аёлга савол билан мурожаат килдик: -- Онахон
тузукмисиз,кимсиз ,каерликсиз,уйингиз каерда?
Шунда аёл хомушлик билан ,мана шу куп каватли уйларда яшашини,икки кизи борлигини ва шу кизларидан хафа булиб уйдан чикиб кетганлигини,бир оз юргач боши айланиб кон босими ошгани боис узини билмасдан йикилганлигини айтдилар. Аёлдан кизларининг телефон ракамларини сурадик. Кизларига кунгирок килиб вазиятни тушунтирдик.
Онаси айтган куп каватли уйларга бориб,кизларини чакириб келдим. Аёл анча узига келиб колган эди. Кизлар эса келасолиб чувиллашиб, онасини айблашга тушди. Уларнинг уз онасига айтган дашномлари хаммани хайратга куйди. Зеро кизлар вояга етган,ок корани танийдиган ёшда эдилар. Биз кизларга онасининг ахволи яхши эмаслиги,зудлик билан шифохонага олиб бориши кераклигини айтганимизда,кизлар балан овозда хайкиришди:
-- Туринг эй она,алдаманг...ётиб олганингизни каранг...кимни алдайман деб уйлаяпсиз? Хомтама булманг ,кимга узингизни курсатяпсиз узи,туринг дейман,эээ булдида!
Шу орада махалланинг катталаридан бири келиб машинасида шифохонага олиб бориб куйишлигини айтиб унга ёрдамлашди.
Шунда хам икки кизи бирор бир ёрдам беришга хам ярамади. Хайдовчи кизлардан :
-- Кани кайсиларингиз онангиз билан шифохонага борасизлар?- деб суради.
Кизларнинг бу муомиласи, олдингисидан хам утиб тушди.
Катта киз:
-- Мен бормайман, ана синглим борсин !- деса.
-- Мен нега бораман,сен каттасан,сен бор !- деди синглиси. Ва опа сингил жанжаллашиб кетишди.
Биз бир амаллаб кичик кизини шифохонага боришга кундирдик.
Хамма уз йулида давом этди. Мен эртаси куни Онахондан хол ахвол сурагани телефон килдим:
-- Онахон ахволингиз яхшими!?- деб сурадим.
Онахон яхшилигини,эрталаб уйига келганлигини айтиб мени хаккимга узун ва узок дуо килдилар.
-- Болам сизга рахмат,тупрок олсангиз олтин булсин,ота онангизга муносиб фарзанд булинг,фарзандларингизнинг рохатини куринг....
Мен бу Онахон хакида узок вакт уйладим. Бебош кизларини хам айтган гапларини хотирамдан учира олмадим. Нега кап катта булиб колган кизлар Онанинг юзига оёк куйишаяпти,хозир Онахоннинг ахволи кандай экан ....Нахотки отасиз усган кизлар ,оналарининг сузини икки киладиган бе тарбия булиб кетишса. Кандай нобакор кизлар Онасининг розилигини олмасдан бу дунёда бахтли булиб кетиши кийинку.
Кимлардир Она мехрига зор ,кимлар эса килади хор. Азиз мухлис сиз бунга нима дейсиз.??.
Эй Аллох узинг адашган бандаларингга йул курсат...🤲

👍92😢15❤9🔥4🤔4🤩2⚡1👏1
“Менга устоз Баҳжат Байтор айтиб берган эди. У Америка Қўшма Штатларида қилган лекцияларидан бирида аёллар ҳақида гапириб, бизда уларнинг ўз молларини ўзлари мустақил бошқариш ҳуқуқига эга эканлигини айтган экан. Унинг молини отаси ҳам, эри ҳам тасарруф қилиш ҳуқуқига эга эмаслигини, агар аёл фақир бўлса унинг нафақасини отаси ёки эри бериши лозим эканлигини, агар унинг отаси ёки эри бўлмаса, гарчи амакисининг амакиваччаси бўлсада, меросдан ҳақдор бўлган ҳар қандай қариндоши унинг нафақасинин бериши лозимлигини айтибди.
Бу нафақа у аёл эрга теккунича ёки ўзининг шахсий молига эга бўлгунича давом этади. У турмушга чиққач унинг нафақаси эрининг зиммасида бўлади. Бунда аёл киши ҳатто миллионер бўлса-ю, унинг эри оддий ишчи бўлсада фарқсиздир ва ҳоказо...
Байторнинг бу гапларини эшитган Америкалик бир адиба шундай дебди:
“Агар аёллар сизда сиз айтгандек қадрга эга бўлса, мени ўзингиз билан диёрингизга олиб кетинг. У ерда олти ой яшай. Сўнгра ўлдирсангиз ҳам майли!”.
Байтор унинг гапларидан ажабланиб, унинг аҳволини сўрабди. У ўзи ва қизларининг аҳволи ҳақида гапириб берибди. У ҳур кўринсада аслида чўри экан. Азиз кўринсада, хор экан. Америкаликлар аёлларни арзимаган нарсаларда улуғлаб, катта ишларда таҳқирлашар экан. Машинадан тушишда уларнинг қўлларидан тутишар экан. Бирор жойга боришса уларни ўзларидан олдин киритишар экан. Баъзан трамвайда уларга жой беришар экан. Ёки йўлдан ўтиши учун уларга йўл беришар экан. Аммо буларнинг бадалига уларга қарши чидаб бўлмас ёмонликлар қилишар экан.
Америкада қиз бола ақлини таниса бўлди, отаси унга ҳеч нарса бермас экан. Эшиги қиз учун ёпиқ экан. Ота унга: “ Бор, ишла. Тирикчилигингни кўр. Бугундан бошлаб менда сен учун ҳеч нарса йўқ!”, дер экан. Шу билан бечора қиз ҳаёт ташвишларига ёлғиз ўзи шўнғиб кетар экан. Бундан буёғидаги унинг ҳаёти билан ҳеч ким қизиқмас экан. Бу фақатгина Америкада эмас, у каби барча давлатларда ҳам шундай экан.
У ерда аёл киши бизнинг наздимизда арзимас ҳисобланмиш бир бурда нон учун ўзининг энг қадрли нарсаси бўлмиш обрўсини, шаънини, ҳаёсини тикиб юбораверар экан.
Биздаги фосиқ кимса ҳам хотинига эргашади. Унга энг қадрли нарсаларни сарф қилади. Уни қизғанади, ҳимоя қилади. Чунки у хотинига машаққат билан эришади, қийинчилик билан етишади.
Шарқ аёли ҳижобга кириб азиз бўлди. Енгиллик билан эришиб бўлмайдиган қилинди ва қадрга эга бўлди. Ғарбда эса аёл кўргазма бўлди ва хор бўлди. чунки кўргазма қилинган барча нарса хор бўлади”.
Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ

👍37❤6🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📆 Май ойида туғилганлар ҳақида!
Майда туғилганларга юбориб қўямиз ☺️
Майда туғилганларга юбориб қўямиз ☺️
👍1
✒️ ОТА УЙИГА БЕГОНА ҚИЗ ҚИСМАТИ.
Бир пайтлари шу катта шаҳарга бир олам орзулар билан келгандим. Одамлар гавжум, кўркам пойтахтни кўриб бу ерда ўқиш истаги янада кучайганди. Мактабни аъло баҳоларга тугатганман. Имтиҳонлардан ҳам қийналмай ўтдим. Талаба бўлдим. Орзуларим шу шаҳарда ушалди, десам хато бўлмайди. Аммо уларнинг бадалини бир умр тўлашимни хаёлимга келтирмагандим.
Мирзоҳид ака билан бир гуруҳда ўқиганмиз. Ўзига ишонган, билими, ўзини тутиши, фикрлаши билан бошқалардан ажралиб турадиган бу йигит гуруҳимиздаги деярли барча қизлар орзусидаги шаҳзода эди. У эса маликаликка мен танлади. Ҳа, бир олам ваъдалар билан! Мен унинг ёнида ўзимни ҳақиқатда маликадек ҳис қилардим. Бора-бора бу олам фақат у ва унинг севгисидан иборатдек туюла бошлади менга. Кўзларим кўр, қулоқларим кар эди севгидан.
Ва бу севги қимматга тушди. Аммо ортга йўл йўқ эди. Йўқ, шаҳзодам мени аро йўлда ташлаб кетмади. Аммо отам турмушимизга қаттиқ қаршилик қилди. Шунча жойдан ўқишга ишонч билан жўнатган қизи юзига оёқ қўйганини кечира олмади. Кечира олмасди ҳам.
Биз эса ота-оналаримизга қарши бориб, шаҳарда кичкина тўй қилдик. Ўзимизча хурсанд эдик. Майли, бутун дунё бизга қарши бўлсин, бир куни бизни тушунишар, кечиришар деб ўйлардик. Чунки у пайтлари ёш эдик, муҳаббат кўйида ўйнаб-кулиб юрардик. Эрим ҳам ўқишни тугатгач, катта бир корхонага ишга жойлашди. Ишбилармонлиги сабаб мансаб пиллапояларидан ҳам тез кўтарилди.
Мен эса орадан икки йилча ўтиб, она бўлдим. Ўғлимни илк бор бағримга босганимда онамни қанчалик соғинганимни ҳис қилганман. Ўшанда онам "боламни бир кўриб келай”, деса ҳам отам рухсат бермаган. Сингилларим эса менинг касримга қолиб ўқий олишмади. Акаларимнинг боши хам бўлди.
Усмон аканинг Тошкентга ўқишга кетган қизи яширинча эрга тегиб олибди” деган гап-сўзлар отамнинг қаддини буккан. Ориятли, кўпга бош бўлган отажоним шу сабаб ҳам мени уйга кирита олмаган.
Ҳалиям эсимда: синглимни узатишаётганда, яъни бу юзиқароликдан беш йиллар ўтиб уйга бордим. Фақат шу синглим билан ўша пайтлари хат ёзишиб турардим. Мен тўйга кириб борсам, етаклаб олган боламни кўриб дадамнинг юраги юмшар деб ўйлагандим.
Бироқ афсуски бундай бўлмади. Дарғазаб бўлган отам тўйни тўхтатмоқчи бўлган, ҳатто. Онам шўрлик нима қилишни билмай мени холамникига жўнатиб юборган. Ўшанда қон йиғлаб Тошкентга қайтгандим.
Эрим эса аҳволимни кўриб киноя билан кулган: Мен сенга борма дегандим-ку! Ўшанда биринчи марта ота-онамдан, уйимдагилардан кечиб бу инсонни танлаганимни минг бор пушаймон қилдим.
Бора-бора эрим уйимдагилар ҳақида гап очишга ҳам қўймайдиган, мени эса менсимайдиган бўлди. Чунки ишлари юришиб, раҳбар лавозимида ишларди. Қаерга борса, хизматига одамлар шай турарди. Мен уйдан чиқолмасдим ҳам.
Кетма-кет тўрт фарзандлик бўлдик. Қайнонамлар ҳам эримнинг обрўси, ўғлининг топарман-тутармонлиги учун биз билан борди-келди қиларди. Лекин мени доим бегона ҳисоблашарди. Йилда бир-икки марта турмуш ўртоғимнинг қишлоғига борардик. Шунда ҳам қайнонам мени келин ўрнида кўрмас, Боламнинг бошини айлантириб тегиб олган-да деб доим обдон таърифимни келтирарди. Нима ҳам дердим? Чидашдан бошқа иложим йўқ. Ўзим пиширган ош..
Баъзида кичкиналарим бизнинг бувимиз, бобомиз қаерда? деб савол бериб қолишади. Уларга олисларда жуда яхши бобо-бувиси борлигини айтанман-у, қўлларидан тутиб олиб боролмайман. Тўйлар бўлса ҳам, эрим зўрға, минг марта дўқ уриб рухсат беради. Бораман-у қайтаман. Аммо ота уйимга қадам қўя олмасдим.
Бундан икки йил олдин отамнинг соғлиги оғирлашганда, биринчи бор ўзи йўқлатди. Узоққа бормасам керак, Санобарни айтинглар деган экан ўшанда. Синглим қўнғироқ қилиб, вазиятни бохабар қилгач, эримдан зўрға рухсат олдим-у қишлоғимга равона бўлдим.
Борсам дадамнинг аҳволлари оғир, мени кўриб, ўрнидан турмоқчи бўлди. Санобар яхшимисан, болаларинг катта бўлиб қолдими? Невараларимни ҳам ола келмапсан-да, деди. Мен эса анча пайт ўзимга келолмай кўзёш тўкиб ўтирдим. Отам айтганларидек узоққа бормади. Орадан икки кун ўтгач, бу ҳаётдан кўз юмди. Ўлимларидан аввал Санобар, сени кечирганман деди.

👍74❤8🔥4🤔2🥰1😢1
Ўшанда у кишининг кўзларига боқиб, отамга қанчалик қийин бўлганини тушуниб етдим. Оқ ювиб оқ тараган, кун келиб юзига оёқ босган қизининг тақдири учун бир умр куйиб яшаганини англадим. Овозим қалтириб, "Кечиринг” дея олдим холос.
Мана бу шаҳарда яшаётганимга ҳам йигирма йил бўлиб қолибди. Болаларим шу ерда туғилди, ўқишди, катта бўлишаяпти. Бағримда омон юришибди. Аммо юрагим барибир кемтик. Эрим учун шунчаки уй бекаси, болаларнинг тарбиячисиман холос. У мени фарзандларининг онаси ўрнида ҳам кўрмайди. Чунки шундай ўйлаганда, бунақа муносабатда бўлмасди. Яқинларим уйимга ўйнаб-кулиб кела олишмайди.
Онам бирор марта остонамдан ҳатламаган. Болаларим болалигим ўтган уйни кўришмаган ҳам.
Чунки отаси рухсат бермайди.
Ёшлигимдаги биргина хатом мени ўзимдан,ўз уйимдан, яқинларимдан айригани учун куйиниб кетаман. Аммо энди ортга йўл йўқ...
#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀

👍36😢15🤔3❤2🔥2
ҚАБРДАН ТАРАЛАЁТГАН НУР ВА ЁҚИМЛИ ҲИД
Бир куни Исо алайҳиссалом кетиб турсалар, бир қабрга назарлари тушади. Қабрдан эса кўзни қамаштирувчи нур ва ёқимли ҳид таралиб турган эди. Исо алайҳиссалом буни шундай тарк этишни хоҳламасдан, Аллоҳ таолога қабр эгасини тирилтириб, у билан гаплашишини истаб муножот қилади. Аллоҳ таоло пайғамбарининг бу муножотини қабул қилади. Шу онда қабр икки тарафга очилибди, қараса ичида бир инсон, олдида Жаннатнинг дастурхони очилган, Жаннат меваларидан еб ўтирибди экан. Исо алайҳиссалом таралиб турган муборак ҳидни айнан шу неъматлардан келиб турганини билиб, қабр соҳибига қараб:
– Сен ким бўласан? - деб сўрабди.
– Эй Руҳуллоҳ, Сизни яҳудий тоифаси ўлдирмоқчи бўлганларида, Сизга қочинг деб хабар берган киши бўламан, – дебди.
- Яхши, бу неъматларга қайси амалларинг туфайли ноил бўлдинг? – деб яна сўрабди Исо алайҳиссалом.
– Бу неъматлар менинг амалим билан берилмаяпти. Дунёда яшаётган менинг бир неварам бор. У ҳар доим менинг руҳимга садақа ва хайрликлар бериб туради. Булар ўша садақаларнинг савобидир. Бу неъмат ва нур ўшалардан. Булар менинг Аллоҳ йўлида яшаётган солиҳ неварамнинг мен учун юбораётган ҳадяларидир, – дейди.
Исо алайҳиссалом кабрдаги одамга қараб туриб:
- Бизга фарзанднинг фойдаларидан хабар бергин, - деб сўрайди.
- Эй Руҳуллоҳ, Сиз дунёда нубувват билан билинасиз. Биз эса қабрда дунёда қолдирган солиҳ фарзанд, набираси билан фахрланган, деб таниламиз. Хусусан, жума кечаси бўлганда Аллоҳ таоло солиҳ фарзандимизнинг садақалари, дуолари ва истиғфорлари туфайли бизларга малоикалари орқали нурдан бўлган лаганларда неъматлар эҳсон қилинади. Келган бу неъматлар сабабидан байрам қиламиз. Ҳар кимга фарзандининг юборган садақаси, яхшиликлари миқдорича эҳсонда бўлинади. Ўғли йўқ, неваралари бўлмаган маййитлар, ёки фарзандлари ва қариндошлари бўлса ҳам улардан хайр ва ҳасанотлар олмайдиган маййитлар "Менинг ўғлим йўқ. Менда набираларим йўқ. Шунинг учун мени яхшиликлар билан ёдга олмаяптилар" дейди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: "Ота-онасининг қабрини, жума кунлари зиёрат қилганнинг гуноҳлари афв этилиб, ҳақларини адо қилган бўлади." (Термизий)
«Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума» китобидан.

👍47❤2🥰1
🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥
. ПРЕМЬЕРА
🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥
акси_дунё
1-қисм
М у а л л и ф д а н
Кўз ёшлари сел бўлган ёш аёл, дарахт остига чўккалаб, аламини ичига юта бошлади. Синовларнинг энг оғири фарзандидан айрилиб дунёси қоронғи зулматга маҳкум бўлгандек эди. Терлаган ҳовучи ичида қолган телефони жиринглай бошлаганда, экранда кўрган исми, юрагини санчишига сабаб бўлди. Кўзларини қаттиқ юмиб, чуқур нафас олди. Ожизлигини, дарддан заиф тушган юзини энг катта душмани кўришини истамади.
Аммо бу қўнғироққа муҳтож эди. Ноилож гўшакни кўтарди. Видео қўнғироқдаги аёл юзидаги нафрати билан қараб турар, агар имкони бўлса, экрандан қўл чўзиб, бир ҳамлада ёш жувонни бўғиб қўярди.
“Ўлмадингми ҳали?” -деди жирканиб. Ёш аёл индамай қолди.
“Ёмонга ўлим йўқ қўрқма. Бир ўйин ўйнадинг ва у ўйинда бир ғолиб, бир мағлуб бор. Ғолиб менман. Ўғлим ёнимда, ўғлинг қўйнимда менинг ҳидим билан таскин топмоқда. Уни мен билан кўрган ҳар ким, сизнинг болангизми дейди. Сени унутади. Худди ўғлим унутганидек. Сен эса у йўғон бўйнинг билан йўқ бўлишга маҳкумсан”
Ёш жувон ўғлининг маъсум юзини кўриб, кўз ёшлари баттар сел бўлди. Бармоқлари билан телефон экранини силади. Бақириб юбормаслик учун пастки лабини қонатгандек бўлиб тишалди.
Ўғли виждонсиз аёл қучоғида, онасидан олисда ҳеч нарсадан бехабар, беғубор уйқусида эди. Ёш жувон титраган лабларидан фақат бир жумла тўкилди.
“Дунё Сулаймонга қолмади, сенга ҳам қолмайди. Ўғлим, ўғлинг менга берган азобларингни бир кун англаб етгач, сендан бунинг ўчини мисқоллаб олади. Дуо қил, ўша пайтгача ё сен ўлиб кет, ё мен. Бўлмаса, Аллоҳга қасам, сени кўрган еримда бошлаган ишимни охирига етказмай қўймайман. Ўғлимга раҳмат айт. Чунки уни деб ўғлинг ёнингда ва унга яхши қара, томирида оққан қонингга ишонма. Уни мен дунёга келтирдим ва уни мен эмиздим. Унга сенинг бир ваҳший эканлигингни, аллақачон қулоғига пичирлаб бўлдим. Қўрқ! Менга тегишли бўлаганларни қайтариб олиш учун ногаҳон келаман. Руҳинг пайқамай, ғафлатда қоласан. Ҳозирча сен ютдинг, лекин ҳар якун топган ўйин, бошқа бир ўйининг бошланиши бўлади.”
Ёш жувон титраб бошлаган гапларини кўзида ёнган олов билан тугатди.

👍80❤5🔥5🤔2
Тез Кунда Шу хикоямизни бошлемиз!!!!! Бошланиши яхшими!!! Узок кутилган хикоя!!!!
👍95🔥5
📝 ИБРАТ... ТАРБИЯ.
Ўғил ошхонада таом тайёрлаётган Онажонисининг олдига югуриб
келдида секин жимгина чўнтагига бир варақ қоғоз солиб кетди.
Она жимгина жилмайиб қўйиб, қўлларини сочиққа артдида, бир
чеккада турган креслога ўтирди. Шошмасдан чўнтагидаги қоғозни
олиб, унда ёзилган сўзларни ўқий бошлади.Қоғозга бундай сўзлар ёзилганди:
-- Ҳовлидаги хозонларни тозаладим-2000 сўм.
--Хонамни йиғиштирдим-1500сўм.
--Ахлатларни чиқариб ташладим-1000сўм.
--Нон олиб кирдим-800сўм.
--Уй вазифсини бажардим- 1500сўм.
--Қўшниларга ёрдам бердим-600сўм.
--Укамни боғчадан олиб келдим-600сўм
Ҳаммаси бўлиб 8000 сўм= ҚАРЗсизлар.
Бир чеккада Онасини диққат билан кузатиб турган бола:
--Энди пулимни берсала керак-деб ўйларди.
Лекин Она ўтирган жойида ўйга чўмди, бир пас шу ҳолатда ўтирдида, кейин қўлига қалам олиб, варақни орқа тарафига ёза бошлади:
-- Тўққиз ой ҳамма оғриқларга чидаб, тўлғоқ азобларини татиб, ўлимга ҳам рози бўлиб, сени шу ёруғ дунёга келтирдим-ТЕКИН.
-- Туни билан йиғлаган вақтларингда, касал бўлган вақтларингда ухламасдан доим сен билан бирла бўлдим -ТЕКИН.
--Сени ювунтирдим, доим озода тутдим, кийимларингни ювдим, дазмолладим -ТЕКИН.
--Ўйинчоқлар, овқат, кийим обердик, Ва ҳатто бурнингни ҳам
артдик-ТЕКИН.
--Юришни бошлаганингда сени йиқилиб тушмасин дея ховотир
олганларим, орқангдан югурганларим ва ҳаттоки ҳозиргача ховотир олишларим -ТЕКИН.
--Энг асосийси БОЛАЖОНИМ, ЖОНДАН АЗИЗИМ, МЕНИ ЮРАК ТЎЛА, ЧИН ҚАЛБДАН СЕНГА БЎЛГАН ОНАЛИК МЕҲРУ МУҲАББАТИМ - ТЕКИН.
Она шу сўзларни ёзиб бўлдида, варақни ўғлини қўлига тутқазди.
Ўғил ўқидию, ёш тўла кўзлари билан Онасига термулди.
Бир фурсат Она ва Ўғил нигоҳлари тўқнашди.
Ўғил ўзини Онасини бағрига отди.
--ОНАЖОНИМ МЕН СИЗНИ ЖУДАЯМ ЯХШИ КЎРАМАН - дея қучоқлади.
Кўзларидаги ёшларини артаркан, ўғил варақдаги ўзининг ёзганларининг тагига:
--ҲАММАСИ ТЎЛАНДИ!!!
--ШУ ГЎЗАЛ ҲАЁТДА ЯШАЁТГАНЛИГИМ УЧУН, АЛЛОХГА ХАМД БЎЛСИН ШУ ЁРУҒ ОЛАМНИ АЛЛОХИМ МЕНГА КЎРИШНИ НАСИБ ЭТГАНИ УЧУН АЛЛОҲГА ХАМД БЎЛСИН МЕН ОНАМДАН ҚАРЗДОРМАН!!! - дея ёзиб
қўйди.
Ҳулоса ҳар бир ўқиган инсонни ўзидан.
Болага урушиб, қўпол гапириб жахл қилмасдан, ёшлигидан чиройли тарзда тарбия бериб тушунтирилса, вояга етганида ҳаммаси яхши бўлади!
Албатта Аллоҳни изни ва тавфиқи билан иншааллоҳ
Албатта яқинларинггизга хам улашинг

👍44❤7🔥5
#ибрат
ДУОДА ОТА-ОНАНГНИ УНУТМА
Бир Шайхнинг ҳузурига шогирдларидан бири келиб:
— Устоз, нега дуоларим қабул бўлмаяпти? — деб сўради… Шайх:
— Ота-онанг борми? — деб сўради.
Шогирд йигит :
— Ҳа бор, Аллоҳга шукр ота-онам тирик, ҳаёт…
Шайх кулиб:
— Мен сендан ота-онанг тирикми деб сўрамадим. Ота-онанг борми? Қилаётган дуоларингда ота-онанг ҳам борми? — деб сўрадим.
Шогирд бошини эгиб:
— Йўқ, ота-онамни дуоларимда зикр қилмас эканман — деб, нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхни ҳузуридан чиқиб кетибди.
Эй ота-онасига бефарқ бўлган ғофил дўстим! Сен туну-кун Аллоҳдан мол-давлат, бойлик сўрайсан-у, асл бойлигингни, ота -онангнинг соғлиғини сўрамайсан. Кўзингни оч, улар ғанимат, уларнинг қадрига ет. Улар учун Аллоҳдан мағфират сўра. Улар учун Аллоҳдан умр сўра.
✍ Одилхон қори Юнусхон ўғли

👍16⚡2🥰2❤1
Иффат
Ҳикоя қилинишича, Сулаймон ибн Ясор раҳматуллоҳи алайҳ ҳаж қилиш мақсадида Мадинадан йўлга чиқдилар. Ёнларида бир ҳамроҳлари ҳам бор эди. Юриб-юриб чарчаганларидан сўнг бир чодир эшиги олдида тўхтаб, туяларни чўктиришди. Шериклари ул-бул сотиб олиш учун бозорга кетди. Сулаймон ибн Ясор эса, чодир ёнида ўтирдилар. У киши жуда гўзал юзли, келишган қоматли киши эдилар. Бир тепаликда турган аёл у кишини узоқдан кўрди-да, олдиларига югуриб келди. Юзини рўмоли билан тўсиб олган эди. У кишининг олдиларига келгач, юзини очди. Қараса, ёнида бамисоли тўлиной турибди. Аёл у зотга деди:
- “Менинг ҳожатимни раво қилинг”. Сулаймон:
- “Бу аёл овқат сўраяпти шекилли” - деб ўйлаб, юкларидан таом олиш учун турмоқчи бўлдилар. Шунда аёл:
- “Мен буни хоҳламаяпман. Балки, эр-хотин ўртасида бўладиган нарсани сўраяпман” - деди. Бу гапни эшитган Сулаймон у аёлга:
- “Аллоҳнинг ғазабига учрагур, аҳмоқ хотин!” - дедилар-да, кейин бошларини икки тиззалари орасига қўйиб олиб роса йиғладилар. У зотнинг йиғлаётганларини кўрган ҳалиги аёл ёпинчиғини юзига ташлади-да, келган жойига равона бўлди. Бироз вақт ўтиб, шериклари бозордан қайтди. Қараса, у киши йиғлаб ўтирибдилар.
“Нега йиғлаяпсиз?” - деб сўради шериклари. Сулаймон эса бўлган воқеани сўзлаб бердилар. Шериклари ҳам ерга ўтирди-да, қаттиқ йиғлай бошлади. Унинг ҳам йиғлаётганини кўриб:
- “Сен нега йиғлаяпсан?” - деб сўрадилар. Шунда ҳамроҳлари:
- “Сиздан кўра кўпроқ мен йиғлашим керак. Чунки, агар мен сизнинг ўрнингизда бўлганимда бу ишга сабр қила олмас эдим” - деб жавоб берди. Сулаймон Маккага етгач, саъй ва тавоф қилдилар. Сўнг ҳижрга келиб, чарчоқ зўрлигидан уйқуга кетдилар. Туш кўрдилар. Қарасалар, олдиларида чиройли юзли, келишган қоматли, хушбўй ҳидли бир киши турибди. Сулаймон ибн Ясор ундан:
- “Аллоҳ сизни раҳмат қилсин, кимсиз?” - деб сўрадилар. У одам:
- “Мен Юсуфман” - деб жавоб берди.
“Ўша Юсуф Сиддиқми?” - деб сўрадилар. Сулаймон:
- “Ҳа” - деб жавоб берди ҳалиги киши. Кейин Сулаймон:
- “Мен сизнинг ва Азизнинг хотинининг ишидан таажжубдаман” - дедилар. Шунда Юсуф у кишига:
- “Албатта, сенинг ва чодир олдидаги аёлнинг қилган иши янада ажабланарлироқ” - деди.

👍41😢6❤5🔥1