Насиб қилмаган буюм
—Чиройли идишлар экан. иккитасини ол, иккаламиз чой ичамиз, фарзандларимиз туғилса, қолганларини ҳам ишлатамиз, -деди куёв бежирим идишларни олмоқчи бўлиб.
— Тегманг, уни онам фалон пулга олганлар, чойни пиёлада ҳам ичаверамиз.
Янги келинчакнинг гапидан кўра оҳанги қаттиқ ботган куёв бошқа бу мавзуга қайтмай қўя қолди...
Тўнғич фарзанди биринчисини синдирганида бир шапалоқ туширди. Идишлар тўплами бузилган эди-да. Кейин яна биттасини чанг артаман деб, ўзи синдириб қўйди, алам билан ахлат идишига улоқтирди. Олис қишлоқдан қайнонаси келганда иккинчи фарзанди жавондаги чиройли финжонда бувисига чой қуйиб бераман деб бир эмас, иккитасини уриштириб четини учириб ўтирипти.
—Нима қилдинг? Ғазаб билан болага яқинлашаётган келинини кўриб қайнонаси ҳай-ҳайлаб кетди:
—Келган бало-қазо шунга урсин. Идиш ўлсин, синса асло ачинманг. Идиш синдирадиган фарзанд берганига шукур қилмайсизми?
Келин бир оз ҳовуридан тушди.
Унда жуда ёш эди. Мана ўзи ҳам ўша пайтдаги қайнонасининг ёшига етиб қолди. Бугун ертўлага тушди-ю кераксиз идишлар қаторида турган икки дона финжонни таниб қолди. Бирор марта ҳам ишлатилмаган буюмларни олмоқчи бўлди, аммо қалтироқ қўллари билан тушириб юборишидан қўрқиб, тегмай қўя қолди...
Салходжаева Феруза
@ibratli_sozlar

❤26😢5👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥰 Ж у м а м у б о р а к ! !
🕋 Аҳли юртим, диндошим,
🕋 Етти ёту қардошим,
🕋 Саждогоҳда сафдошим,
🕋 Жума айём муборак.
🕋 Йўқланг ота-онангиз,
🕋 Нурга тўлсин хонангиз,
🕋 Ўрнак олсин болангиз,
🕋 Жума айём муборак.
🕋 Чексиз Аллоҳ қудрати,
🕋 Беҳисобдир ҳиммати,
🕋 Эй, Муҳаммад уммати,
🕋 Жума айём муборак
🕋 Аҳли юртим, диндошим,
🕋 Етти ёту қардошим,
🕋 Саждогоҳда сафдошим,
🕋 Жума айём муборак.
🕋 Йўқланг ота-онангиз,
🕋 Нурга тўлсин хонангиз,
🕋 Ўрнак олсин болангиз,
🕋 Жума айём муборак.
🕋 Чексиз Аллоҳ қудрати,
🕋 Беҳисобдир ҳиммати,
🕋 Эй, Муҳаммад уммати,
🕋 Жума айём муборак
❤6
БИР КАМ ДУНЁДИР!
Роббимиз зикри бирла ғамларингни қув,
Дард оловин устига қуйгин ундан сув.
Агар сиз ҳаётни юз фоиз мукаммал, ҳеч қандай камчиликсиз бўлиши керак деб ўйласангиз хато қиласиз. Бундай мукаммаллик фақатгина жаннатда бўлади. Бу дунёдаги ишлар эса нисбий бўлиб, сиз ўйлаган барча нарса ҳам рўёбга чиқавермайди. Унда сиз турли хил бало ва офатлар, мусибат ва имтиҳонларга дуч келишингиз мумкин. Шундай вақтларда борига шукр қиладиган, йўғига сабр қила оладиган инсон бўлишингиз керак.
Умуман касал бўлмай яшаш, ҳеч қандай қийинчиликсиз бой бўлиш, оғирлиги йўқ саодат, салбий жиҳатлари йўқ эр ва камчиликсиз дўст излаб хаёлингизда идеал оламни орзу қилманг. Барча нарсада камчилик бўлади. Бунинг ўрнига сиз салбий жиҳатлар ва хатолардан кўз юминг, ижобий ва гўзал нарсаларни кўра олинг. Доимо чиройли гумон қилинг, хатоларга узр топишга интилинг фақатгина Аллоҳга суянинг, инсонларга суянманг. Улар суянишингиз ва ишингизни топшириб қўйишингизга лойиқ эмас, чунки улар сизга ёрдам қила олишмайди.
Аллоҳ таоло айтади:
“Албатта, улар сендан Аллоҳ томонидан бўладиган ҳеч бир нарсани арита олмаслар”
(Жосия сураси, 19-оят).
Шуъла: Ҳаётингиз зулматли бўлишига асло рози бўлманг. Нур мавжуд, фақат сиз унинг
порлаши учун ёқиш тугмасини босишингиз керак.
(Муслималар учун)
"Энг бахтли аёл" китобидан.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤17
Мен турмуш ўртоғим билан 35 йил бирга яшадим. Яхши ва ёмон кунларимиз бўлди. 5 нафар фарзандим бор: 3 та қиз, 2 та ўғил. Қизларим турмушга чиққан, бир ўғлим уйланган, биттаси ҳали бўйдок.
Эрим кўп ичади. Ичмаган куни деярли йўқ, ҳар куни жанжал, шовқин. Шундай қилиб, йиллар ўтди. Қиз чиқардик, келин олдик, қудалар бўлдик, андиша қилар, инсофга келар деб ўйлардим. Лекин инсоф кирмади. Аксинча, ичкилик ва тортишувлар авж олди. Охири мени пичоқлаш даражасига етиб борди.
Шунда мен уйни ҳам, эримни ҳам ташлаб кетдим. Сабр қилдим, борига ҳам, йўғига ҳам чидамли бўлдим. Аммо охири чидай олмай, кетишга мажбур бўлдим. Кетганимга ҳам 5 йил бўлди. Ишонсангиз, бу вақт ичида ўзимга келдим — психолог ва невропатологларга қатнаб, даволандим. Ҳозир асабларим жойида.
Ўғлим доимо уйга қайтишимни илтимос қилади. Лекин мен йўқ, ҳеч қачон қайтмайман дейман. Акамларим, опаларим бор — улар ҳам қайтишимни хоҳламайди. Болаларим ҳар доим келиб туришади, рўзғор ишларимни қилиб беришади.
Лекин ҳар сафар келганларида кўзларимга раҳм билан, мултрайиб қарашларини кўриб, юрагим эзилади. Уларга ҳам осон эмас — оталари ва оналари орасида сарсон бўлишяпти.
Лекин мен ҳеч қачон уларга оталарини ёмонлаганим йўқ. Ва улардан ҳам доимо: “Майли у киши ичкиликбоз, ёмон ёки яхши бўлсин — сизлар отангизга яхши қаранглар”, — деб, ёмон гапирмасликларини сўрайман.
Аммо оталари ҳали ҳам ичишни тўхтатгани йўқ. Ичкилик оқибатида касал бўлиб қолган — юраги ҳам, қанди ҳам бор. Ҳеч кимнинг гапини эшитмайди, ўз билганидан қайтмайди.
Мени энг қўрқитадигани — катта ўғлимнинг оиласига ҳам тинчлик бермаётгани. Ўғлимнинг асаблари ҳам тугаб бўлган. Баъзан ўйлайман — бир кун келиб, отасига қаттиқ гапириб, бирон кулфат бўлмасмикин?
Кичик ўғлим ҳам уйдан безиб, узоқда ишлайди. 1–2 ойда бир келиб, яна кетади. Уйланиш ҳақида сўз очсак:
“Қандай қилиб бу уйга келин оламан? Отамнинг аҳволини кўриб, ким қизини беради менга? Бировнинг қизини олиб, уни увол қиламанми? Ҳар куни сўкиниш, уриш — ёш йигит бунга қандай чидайди?” — дейди.
Бу сўзларни эшитиб, нима қилишни, нима дейишни билмайман. Бошим қотган.

❤32😢5💔4
Гапимизда бир аёл борлар бизнес- вумен (ҳунарманд) аёл.
Шу кши бир марта Умра сафарига бориб келгандилар, дугоналарини қистови билан яна қайта бормоқчи бўлиб ҳаракат қилиб юргандилар!
Гапга ҳаммамиз йиғилиб бориб ўтирсак фикрлари ўзгарганини айтиб , иккинчи марта қайта Умра сафарига боришни ўрнига ўша йиғиб терган пулларини уйларида ҳизмат қилиб юрадигон узоқ қишлоқдан келиб ишлайдигон аёлга бериб ўз нафсларини жиловлаб олганларини айтиб бердилар.
Ўша аёлни уйланадигон ўғли бўлиб тўй қилгани маблағ етишмовчилиги бўлиб тўй қилиб келин олиш энг катта “тоғи” бўлиб турган экан!
Буни эшитиб жудда ҳурсанд бўлдим!
Кимнидур мушкули осон бўлиб бир орзу мақсадига етадиган бўлибти!
Кузатувчиман. Албатта ҳар ким ўз топкан ҳалол пулини ҳоҳлаганича сарф қилишга ҳаққи бор.
Лекин бир мискинни оғирини енгил қилиб эҳсон қилишлик ҳам зиёратга қайта ва қайта бориб ибодат қилиш билан савоби тенг бўлса керак?!
Ҳадисларда ҳам инсон қалби Ка’бадек муқаддасдир деб айтилган.
Фикрингиз?

❤27👍11
4-5 йил олдин совчилар маниям жонимдан тўйдирганди. Мен ота-онамга аниқ-тиниқ қилиб айтганман, амма-холаси, опа-синглиси-ю, буви-момосини гапига кириб уйланадиган йигит менга керак эмас, совчиларингни мени аралаштирмай ҳал қилинглар дердим.
Лекин, аям уйга келган одамни олдига салом бериш учун ҳам чиқишинг керак дерди. Бир куни ҳаммаси жонимдан тўйдирди-да, совчи бўлиб келган опалар билан саломлашиб, уларгаям айтдим: укаларингни ёши салкам 30да, шу пайтгача уйланишга қиз топмаган бўлса, уйланиш нияти йўқ, овора бўлманглар. Мен опа-синглиси, амма-холаси танлаган қизга уйланадиган йигитга турмушга чиқишни ҳеч қанақасига хоҳламайман деганман. Лекин, опалар гапимни жиддий қабул қилишмаган, "дадил қиз экан", "қиз болани нози бўлади-да, ўзича бизга талаб қўйябди",-деб укалариниям етаклаб келишган. Укаларини олдида опаларга эрталабки учрашувда ҳазиллашмагандим, ноз ҳам қилмаганман, талаб ҳам қўймаганман, гапни тушунадиган одам эмас экансизлар, уйимдан йўқолинглар,-деганман. Йигитдан опаларига қилган қўполлигим учун узр сўраганман, (Худо билади, у ялмоғизлар балки, униям бурнидан судраб олиб келишгандир).
Бу ишим учун ота-онамдан эшитмаган гапим қолмаган, лекин, мен ҳаммасига тайёр эдим. Чунки, билардим, уйланишга ўзи қиз танлай олмайдиган йигитни эр қилиш жуда қийин бўлади. Лекин, совчилардан абадул-абад қутулганман. Шу бугунгача ўшанда ўша опаларга ортиқча қўполлик қилганман деб виждоним қийналарди, лекин, бугун бир постнинг изоҳидаги йигитларни фикрларидан тушундимки, ўшанда қилган дадиллигим ҳаётим учун қилган энг муҳим ишим бўлган экан.

❤61
Вақт ажратиб ўқишга арзийдиган ҳикоя.
Бир йигит донишманднинг олдига келиб:
— Мен Оксфорд университети магистриман, Гарвард университети фахрий докториман, дунё фалсафаси бўйича номзодлик даражасига, Мантиқ фани бўйича докторлик даражасига эгаман. Билимларимда мабодо оқ доғлар қолган бўлса ўшаларни ҳам тўлдириш учун сиздан бирор нарса ўрганмоқчиман, дебди.
Шунда донишманд:
— Сенга бирор нарса ўргатиш бефойда, дебди.
Унга жавобан йигит:
— Бефойдами ёки ўргатишга илмингиз етишмайдими, дебди кулиб.
— Майли, сенга мантиқ бўйича битта савол бераман, агар унга тўғри жавоб берсанг, сени шогирд сифатида биринчи синфга оламан, дебди донишманд.
— Эшит, ўғлим, мантиқ бўйича савол: Икки киши бир мўридан тушишди. Бирининг бети қора бўлди, иккинчисиники эса тоза. Қани айтчи қайси бири бетини ювгани боради?
Йигитни жаҳли чиқиб, шу ҳам саволми, шу ҳам мантиқми, ахир буни оми одам ҳам биладику, албатта, бети қора бўлганида
— Йўқ сен адашдинг, дебди донишманд.
— Мана, мантиқан ўйлаб қара. Иккаласи мўридан тушди ва бир-бирининг бетига қарадилар. Бети қора шеригининг бетига қараса у тоза, ўзини ҳам бетини тоза деб ўйлайди. Иккинчиси эса шеригининг бетининг қоралигини кўриб, ўзини ҳам шундай ўйлаб бетини ювгани борадида. Бети тозаси боради.
— Ҳа, бу томонини ўйламабман. Майли, яна бир савол берингчи, дебди йигит шашти тушиб.
— Майли эшит яна битта мантиқий савол дебди донишманд. Икки киши бир мўридан тушишди. Бирининг бети қора бўлди, иккинчисиники эса тоза. Қани айтчи қайси бири бетини ювгани боради?
— Вой устимдан кулаяпсизми, ҳозир аниқлаб олдик-ку, албатта, бети тозаси-да.
— Йўқ, яна адашдинг, дебди донишманд.
— Мана, ўзинг мантиқан ўйлаб қара. Бети тоза инсон шеригининг бетини кўриб, ювингани боради. Иккинчиси эса ўзининг ҳам бетини қоралигини сезиб у ҳам ювингани боради. Иккаласи ҳам ювингани боради
— Ҳа, мен яна бунисини ўйламабман. Яна битта савол мўмкинми, дебди йигит секингина.
— Майли, эшит. Икки киши бир мўридан тушишди. Бирининг бети қора бўлди, иккинчисиники эса тоза. Қани айтчи қайси бири бетини ювгани боради?
— Ахир аниқладик-ку иккаласи ҳам борадида, дебди йигит асабийлашиб.
— Йўқ, яна топа олмадинг. Мантиқан ўйламаяпсан. Бети қораси шеригининг бетини тозалигини кўриб ювгани бормайди. Иккинчиси эса бундан ўзининг бети тозалигини билиб, у ҳам бормайди. Демак иккаласи ҳам бормайди.
— Хўп, майли, мен енгилдим, деб таслим бўлибди, профессор.
— Лекин мен сизга шогирд бўлиб, ўргатаётганингизни ўзлаштира оламан. Бошқа бирор нарса сўранг, дебди.
— Икки киши мўридан...
— Бўлди, бўлди, ахир, билдик-ку, мантиқан иккаласи ҳам бормайдида.
— Йўқ сен мантиқан адашдинг.
— Сенинг "Мен ҳамма нарсани биламан" деган фикринг сени кўр қилган. Сен оддий ҳақиқатни кўрмаяпсан. Сен устозингни эшитмаяпсан. Ахир ўзинг мантиқан ўйлаб қара, қандай қилиб бир мўридан тушган икки инсоннинг бирини бети тоза иккинчисиники қора бўлиши мумкин. Ушбу саволнинг ўзиёқ мантиқсиз эди. Сен шундай мантиқсиз саволларга жавоб қидирсанг, ҳаётингда мантиқ қолмайди. Сен бошиданоқ хато йўлда эдинг. Ўрганиш учун келдингми, ўрганишга тайёр бўл. Асосни, мақсадни кўздан қочирма. Мантиқсиз, кераксиз нарсани изидан қувма.
Тўла идишга сув қуйиб бўлмайди. Сен ўзингча тўласан, сенга билим қуйиб бўлмайди, тўкилиб кетади. Сен аввало идишингни бўшат, билим олиш учун, ўрганиш учун тайёр бўл. Ўзингдан олдин ушбу йўлни босиб ўтган, сен бормоқчи бўлган манзилга борган инсонни эшитишни, уни сўзсиз қабул қилишни ўрган!

❤48👍11👏2
Икки дўст болалигида, ўзлари яшайдиган худуддаги бой қўшниларини кўриб, уларга хавас қилиб, орзулар қиларди:
"Келажакда биз ҳам бой бўламиз, бизнинг ҳам қўша-қўша машиналаримиз, икки-уч қаватли уйларимиз бўлади, ана ўшанда ушбу бой одамлар бизнинг ҳам дўстларимизга айланади, тўй маросимларимизда биз билан ёнма-ён туради, кўрганлар хавас қиладилар"
Йиллар ўтиб, болакайлар улғайиб борар экан, ёшликдаги орзулари янада кучайиб, тиниқлашиб орзулар орзулигича қолиб кетмаслик учун амалда ҳам бой бўлиш йўлларни қидиришга тушибди.
Ўйлаб-ўйлаб икки дўст икки йўлни танлабди, танлаган йўллари сабаб, иккиси икки томонга айриладиган бўлибди.
Бири ўқиб, илм олиб келажакда яхши лавозимнинг эгаси бўлиш учун харакатини бошлаб юборган бўлса, иккинчиси айнан ўзи хавас қилган бой қўшниларининг хизматига чопибди.
"Бойларнинг ёнида юрсам, хизматида бўлсам, уларнинг ўзлари менга бой бўлишнинг сирларини ўргатади, келажакда ўртоғимдан анча аввалроқ бой бўламан" деб, хаёл қила бошлабди.
Биринчиси ўз танлаган йўлида олға қадам ташлар экан, бир зум қўлидан китобни туширмай, тинмай илм олишда давом этаверибди.
Иккинчиси эса, бадавлат "ака"ларининг хизматларини қилиб чарчамас, отларига ем берар, молхонасини тозалар, машиналарини ювар, томорқаларини чопар хамда рўзғорига керакли харидларни ҳам ўзи қиладиган бўлибди.
Ўз хизматлари эвазига бой акалари яхшигина пул билан сийлай бошлабди. У эса, танлаган йўли тўғри эканлигидан, тез орада китоб қучоқлаб юрган ўртоғидан ўз мақсадлари учун анча илгарилаб кетишини ўйлаб қувонибди.
Кунларнинг бирида ота-онасидан хабар олиш учун шахардан келган биринчи ўртоқ, махаллада "бой" акаларини машинасини миниб юрган болаликдаги ўртоғини учратиб қолибди.
Икки дўст саломлашибди, ўзаро хол аҳвол сўрагандек бўлибди.
Акаларининг хизматида юрган ўртоғи, дўстига тинимсиз мақтана бошлабди.
- Ана кўрдингми? Мен сендан аввалроқ бойишни бошладим, орзу қилганимиздек, ўша бой акаларнинг доимо ёнларидаман, одамлар менга хавас қилади, мана машинада ҳам юрибман, хозирча бу машина ўзимники бўлмаса ҳам, лекин тез орада менга ҳам худди шунақасидан олиб беради, бунга ишончим комил! Сенчи сен, хали ҳам китоб қучоқлаб, худди мактабдагидек, ўнг қўлингни тепага кўтариб, "устоз мен айтай, мен айтай" деб юрибсанми? Бу юришингда биринг икки бўлмайди, мактабда аъло бахога ўқиб мендан олдинда юрганинг билан, хақиқий хаётда, мендан анча ортда қолиб кетдинг! Хали кўрасан, сен нари борса бир ўқитувчи бўласан, ана ўшанда мен казо казолар билан юрган бўламан ва сен фарзандларимга алифбедан дарс бериб юрган бўласан! -деб, устидан мазах қилди.
***
Кунлар ўтди, кунлар кетидан ойлар, ойлар кетидан эса йиллар.
Илмни танлаган ўртоқ, ўқишни тугатиб, бошқасига ўтиб ўқиди, бирини тугатиб, иккинчисини бошлади, чет элларда ўқишини давомлатди ва ниҳоят кун келиб ўзи яшайдиган туманга хоким этиб тайинланди.
Энди ёшлигида орзулар қилган, хаваси келган ўша бой инсонлар, унинг хизматига ошиқди. Учрашганда, кўришганда қучоқлаб, бағриларига босиб кўришадиган бўлди.
Тўй қилди. Ўша худуддаги барча бойлар, у билан бир қаторда, бир сафда туриб хар томондан келган меҳмонларни кузатди.
Бойларнинг хизматини қилишни ва шу орқали бойишни истаган болаликдаги дўсти эса, ўша бойларнинг машинасини миниб, ўша бойнинг топшириғига биноан, дўстининг тўйида ҳам хизматкор бўлди.

❤44❤🔥1
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУҲУ!
Биласизми? Аллоҳ сизга омадни ҳамроҳ қилган! Ҳозир сизга буни исбодлаб берамиз!
😊Агар бугун эрталаб соғ-саломат уйғонган бўлсангиз, дунёдаги 330 миллион инсондан бахтлироқ экансиз!
😊Агар бу тонгни танда дардсиз кутиб олган бўлсангиз, 1 миллиард инсондан омадлироқ экансиз
😊 Уруш таҳликаси ва хавф-хатарсиз кун кечираётган бўлсангиз, 500 миллион инсондан бахтлироқ экансиз!
😊Музлатгич ва жавонларингизда озиқ-овқат, эгнингизда кийимингиз ва тунда ухлаш учун уйингиз бўлса, дунёдаги 3 миллиард инсон сизга ҳавас қилади!
😊Чўнтагингизда ёки ҳисоб рақамингизда пулингиз бўлса, дунёдаги омади кулган 1 миллиард инсондан бирисиз!
😊Ота-онангиз, турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингиз ёнингизда, оилангиз аҳил бўлса, Сиз дунёдаги ноёб инсонлар қаторида ўз ўрнингизга эгасиз!

❤13🥰2
Жаннат аҳли...
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида ўтирган эдик: “Ҳозир сизларнинг олдингизга жаннат аҳлидан бир киши келиб қолади”, – дедилар. Ансорлардан бир киши соқолидан таҳорат сувлари томиб, чап қўлига ковушини кўтарган ҳолда кириб келди. Эртаси куни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна ўша сўзни айтдилар. Яна ўша киши аввалги каби кириб келди. Учинчи куни ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна ўша сўзни айтдилар. Яна ўша киши аввалги каби кириб келди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан туриб кетганларидан сўнг Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумо ҳалиги ансорийнинг ортидан бориб:
– Мен билан отам орасида нур чиқиб қолди. Унинг олдига уч кунгача кирмасликка қасам ичиб қўйдим, агар хўп десанг уч кунни сенинг уйингда ўтказсам, – деди.
– Майли, – деди ансорий». Анас розияллоҳу анҳу айтади: «Абдуллоҳ айтиб юрар эди: “У билан бирга уч кечани ўтказдим. Бомдод намозига қадар ўрнидан турганини кўрмадим. Фақат кўрпасини ёпинса ёки бир ёнбошига ағдарилса, Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилар ва “Аллоҳу акбар” деб қўяр эди.
– Яхшиликдан бошқа сўз айтганини эшитмадим, – дейди Абдуллоҳ. – Уч кеча ўтиб бўлди, менга унинг амаллари оз кўринди.
– Эй Аллоҳнинг бандаси, мен билан отам ўртасида низо ўтгани йўқ, – дедим. –Лекин мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳива саллам сен ҳақингда уч бора: “Ҳозир сизларнинг олдингизга жаннат аҳлидан бир киши келиб қолади”, деганларини эшитдим. Уч марта ҳам сен келдинг. Шунинг учун сенинг амалларингни кўргани уйингга киришни ихтиёр қилдим. Аммо сендан бирор катта амал содир бўлганини кўрмадим. Хўш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сен ҳақингда айтган сўзлардаги даражаларга етиштирган амал нима ўзи?
– У нарса мана шу сен кўрганингдан бошқа нарса эмас, – деди ансорий.
Мен ортимга қайтиб кетаётган эдим, чақириб:
– У нарса мана шу сен кўрганингдан бошқа нарса эмас, фақат бундан ташқари, мен ҳеч қачон бирор мусулмонга хиёнат ва фирибгарлик қилмадим. Бирорта мусулмонга Аллоҳ таоло ато қилган яхшиликка ҳасад қилмадим, – деди”.
– Ҳа, мана шу экан сени (жаннат башорати бўлишига) олиб келган! Мана шу экан бизларнинг тоқатимиз етмайдиган амал, – деди Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу».

❤26
Har kim ekkanini oʻradi.
- Qadim zamonda bir odam uylandi. Birinchi kuni onasi va xotini bilan dasturxon atrofida oʻtirib, yangi kelinchak boʻlgani uchun ayoliga taomning katta qismini alohida eʼtibor, mulozamat bilan uzatdi. Arzimagan bir qismini esa oʻta beeʼtiborlik bilan onasining oldiga daq etib qoʻydi.
Xotini donishmand ayol edi. Hoziroq meni taloq qilasan, deb turib oldi. Sababini soʻragan edi:
- Qon tortadi, sendan bola koʻrib, shu ona kabi xor boʻlishni istamayman, - deb javob berdi ayol.
Ming afsuski, ayrim ayollar eri tarafidan qaynonasidan koʻra koʻproq izzat koʻrsalar, oʻzlaricha gʻoliblik nashʼasini suradilar. Bilmaydilarki, har kim ekkanini oʻradi. Yemoqning qusmogʻi ham bor.
- Alqissa, ayol talogʻini olib, eridan ajrashdi. Vaqt oʻtib Alloh unga boshqa bir yaxshi erni nasib etdi. Yillar oʻtdi, bola-chaqali boʻldi.
- Qazoro, bir kuni tuya ustidagi kajava ichida borardi. Bolalari atrofida parvona boʻlib, xizmatiga shay turardilar. Yoʻlda bir karvonga duch keldilar. Karvon ortida abgor ahvoldagi yoshi katta bir kishi yalangoyoq piyoda borardi. Unga hech kim eʼtibor bermas edi. Bolalariga, meni oʻsha odamning oldiga olib boringlar, dedi. Olib borishgach, haligi odamga dedi:
- Meni tanidingizmi? Men sizning sobiq xotiningiz boʻlaman. Sizga qon tortadi, har kim ekkanini oʻradi, demaganmidim? Koʻryapsizmi, bolalarim meni qanday izzat-hurmat bilan olib yurishibdi. Endi oʻzingizning ahvolingizga bir qarang. Buning sababini bilasizmi? Siz onangizni xorlagan edingiz. Mana endi jazoyingizni olyapsiz. Keyin bolalariga qarab dedi:
- Alloh uchun unga eʼtibor berib qoʻyinglar.
Har bir erkak va ayol unutmasinlarki, qon tortadi va har kim ekkanini oʻradi.
• Arabchadan Muqim Mahmud tarjimasi.

❤23🤔4🔥2👍1
Ҳомиладор аёл нималарга аҳамият бериши керак?
Ҳомиладорман. Семириб кетишдан қўрқаман. Парҳез қилсам бўладими?
Шифокор Наргиза Қурбонова жавоб беради:
– Ҳомиладорлик даврида одатда аёлларга вазн йўқотиш ёки қаттиқ парҳезга риоя қилиш тавсия этилмайди. Асосийси, соғлом овқатланиш тавсия этилади. Бу даврда икки кишилик овқатланиш мумкин эмас. Шунингдек, ҳаддан зиёд ёғли таомлар, газли, рангли ичимликлар, ширинликлар, фаст-фуд, чипс, кириешки, хамирли таомлар, қовурилган, аччиқ, шўр, дудланган, консерва таомларидан воз кечиш ҳомиланинг ривожланишига ижобий таъсир қилади. Ўзимиз уйда тайёрлаган мастава, қайнатма шўрва, шавла каби қозон овқатларимиз нафақат ҳомиладор аёлга, балки болага ривожланишига ҳам фойдали озуқа саналади.
👉Кун давомида сабзавотлар, масалан, сабзи, бодринг, мевалар, масалан, кўк олма, мандарин, қуритилган мевалар, масалан, клюквани иссиқ сувга ивитиб қўйиб суви билан биргаликда кечқурун уйқу олдидан истеъмол қилинса, кони фойда.
👉 Мутахассис сифатида шуни тавсия қиламан, ҳар куни беш минг қадам юриш, соғлом ичимликлардан кунига 2.5 литр ичишни ва албатта, соат 22:30 да уйқуга ётиши шарт.
👉Иккинчи триместрда чақалоқ фаол ўсишни бошлайди. Ширинликлар, мевалар, сут ва сутли маҳсулотлари бу даврдан истеъмоли мумкин эмас. Сабаби булар ҳомила вазнини катталаштиради. Ҳомиладор аёллар сут истеъмоли қонда глюкоза миқдорини оширади, ҳомиладор аёл ва ҳомиланинг вазнини кўпайтиради, таркибида кўп миқдорда кальций ҳомила лиқилдоқларини битиб қолишига олиб келади, лактозага нисбатан ҳомиладор аёлда аллергияси бўлса, умуман тақиқланади.
👉Ҳомиладорлик даврида коллаген капсуласидан ҳар куни оч қоринга биттадан ичилса, 16 ҳафталикдан бошлаб ҳар куни 2 маҳал намлантирувчи ёки озиқлантирувчи ёки арган, кокос, зайтун мойларидан қорин, сонларга сурилса, терида йиртилишлар кузатилмайди. Арган мойидан фойдаланишлари мумкин, бу мой универсал бўлгани учун барча тери турларига мос келади.
👉Гинеколог назоратида йод препарати, D витамини, омега-3, селен, коллаген, мультивитаминларни қабул қилиш мумкин.
👉Вазнни ҳар ҳафта назорат қилиш шарт.

❤38👍2🔥2👌2
Эркаклар_ўқисин
✔️Агар сиз ишлайдиган аёлни танлаган бўлсангиз, у уй ишларини ҳамиша ҳам тахт тиндириб қўя олмаслигига тайёр туринг.
✔️Агар сиз тўлиқ сиз ва рўзғорингиз ҳақида қайғуриши керак бўлган аёлни танлаган бўлсангиз, у пул топа олмаслигини ҳам қабул қилинг.
✔️Агар сиз итоаткор аёлни танласангиз, ҳамма масъулият сизнинг зиммангизда эканини ҳис қилинг.
✔️ Жасур аёл билан яшашга қарор қилган бўлсангиз, у ҳамиша ҳам юмшоқ бўла олмаслигига ва ўзининг мустақил фикрига эга эканлигига кўникинг.
✔️ Агар чиройли аёл билан яшамоқчи бўлсангиз, харажатларини ҳам кўтаринг.
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar

❤7👏1😁1
Жойнамоз
Ажойиб ҳикоя.
Жума намозида эдик. Ўнг томонимда кекса одам ўтирар, ёнида ҳеч ким йўқ эди. Кекса отахон фарз намози учун қўзғалганимизда орқасига ўгирилди ва орқадаги болага:
Сафда тур, болам, сафимиз бўшамасин, – деди.
Бола момиқ, сержун яшил жойнамоз устида турарди. Негадир ўрин алмашгиси келмади. Отахон буни пайқади чоғи, жойнамозни кўрсатиб:
– Ўзингга ёқадиган юмшоққина жой топиб олибсан-ку. Ҳали онасининг боласи экансан-да, – деди.
Йигитча индамади. Бўш жойга бошқа одам келиб қўшилди. Намозни адо этиб бўлгач, кекса отахонни жума билан муборакбод этдим. Бироздан кейин орқа томондаги болакай келиб, отахоннинг қўлини ўпди. Кекса киши бояги сўзларидан пушаймонда эди.
Йигитчанинг бошини меҳр билан силаб:
– Сени онасининг боласи деганимга хафа бўлма, ўғлим, – деди. – Ҳақингни ҳалол қил. Кексалик қурсин, оғзимдан чиқди-кетди...
Боланинг кўзлари ёшга тўлди.
Бошини қуйи солиб:
– Узрга ҳожат йўқ, отахон. Тўғри айтдингиз. Бу жойнамознинг устига намоз ўқишни истаганим сабаби бор. Онам вафот этганида тобут устига шу жойнамоз ёпилган эди. Унинг устига саждага бош қўйганимда онамнинг бағрига бош қўйгандек бўламан...
Жунайд Суави
Турк тилидан
Умида АДИЗОВА таржимаси

😢26❤12🔥4
Жохил эр
Жуда ғашим келадиган бир ҳолат бор: Эркак болаларига хаттоки пайпоқ ҳам олиб бермайди. Ҳаммасини хотиннинг онаси тошқилаб олиб келиб беради!
Яхшиям келиннинг онаси бор экан-а? Бўлмаса, болачалар ялангоёқ юрармиди, деб ўйлайман.
Жуда яхши келинчак бор. Ўзининг аёллик тутуми ҳақида у шундай дейди: эримнинг аввал пайпоғини кийдириб, кейин туфлисини ҳам кийдириб, энгашиб ипларини ўзим боғлаб қўяман, эр бўлиб ҳали бирон марта уйдан чиқиб кетишда ўзлари эгилиб туфлиларини киймаганлар. Айтган гапларига бирон марта қарши гап айтмаганман.
Браво дейман!
Чунки камина турмуш ўртоғимнинг оёғига пайпоғини кийдириб, туфлисининг ипини боғлаб қўйган хотин эмасман. Нимага? Турмуш ўртоғим мени оёғининг остига бирон марта эгилтирмаган.
Ҳижолат бўладилар қанақадир.
Энди айнан ўша келин эри ҳақида айтади: Болаларимга ҳамма нарсани онам қилиб берадилар. Ҳатто памперсигача ташилади.
Мен эса каранда эрнинг бу безлигига нима дейишни билмай туравераман.
Ахир, бола уники-ку! Оёғи остида пилдираб юрган хотинини қул, унинг боласини қулвачча кўряптимикан?
Келинчакка "бўлди, онангиз бошқа ҳеч нарса қилиб бермасин. Эрингизга айтинг, шунақа-шунақа нарсаларим кам, олиб беринг! деб тил келиб сўранг!" дейман.
"Опа барибир қилиб бермайдилар. "Бошимни қотирма, ўзи ишдан чарчаб келяпман!" деб гапимни эшитгисиям келмайди" дейди у яна.
-Яхшики, онангиз ҳаёт! Савдога чиқадилар. Бугунча шунақа! Эртага савдога чиқмай қўйишлари мумкин. Хўш, ана ундан кейин нима бўлади?
Ўзингизга савол беринг, менинг ўрнимда бўлганингизда нима қилардингиз? Турмушга чиққан пайтимда ота-онам оламдан ўтишганди. Ўзим жигарларимдан узоқ жойга тушганман. Мени қиз қилиб чиқарган опамникига ҳам анча-анчада борардим.
Келинчак мум тишлайди. Гоҳ-ногоҳ қиммат машинасини ўрнидан жилдираётган куёв тўрага кўзим тушиб қолади. Очкисини ҳам хотини тақиб қўйган бўлса керак, у ечиб қўймагунча кўчада "Нусрет" бўлиб юради!
Шу келин менга яқинда яна телефон қилди: бўйида бўлиб қолган экан, буни эшитиши билан эри болани "олдирасан" га тушиб олибди.
"Опа, шуни гуноҳлигини кўп айтардингиз. Ичимда ишқилиб, шунақа вазиятга тушмай дердим. Мана озми, кўпми хатм қиляпман. Ҳечам шу болани олдиргим йўқ, аммо эрим қўймаяпти. Нима қилсам, бўларкан?"
Нима дейишни билмай қоламан...
Олифта хўжанинг карандалиги энди асабимни қўзғата бошлайди. Шу "керилишига" учта болани боқолмайман деб қўрқармикан-а? Дардни еб туғадиган бу- у эмас, хотин киши бўлса...
Кейин бу боланинг кетига пасперс ташийдиган ҳам у эмас, бир ожиза аёл бўлса...
Бекорга "дўстинг ола қарға бўлса, титганинг гўнг бўлади " дейишмас экан-да!
Солиҳаликни қиёмига келтираман деб яшаётган аёлга нега солиҳлардек муносабат қилинмас экан?
Келинчак боласини олдириб келди. Кейин бир неча марта иситма чиқиб, дўхтирга қатнаганидан ҳам хабардорман.
Мен кеча UZI аппарати ҳақида ўқиб қолдим. У ихтиро қилинган 1945 йилдан бери UZI да қиз жинсдалиги айтилган ёки туғилиши исталмаган 33 миллион ҳомила нобуд қилинган.
Тақрибан бу 2010 йиллардаги Ўзбекистон аҳолиси сонига тенг рақам!
Қуръони каримнинг бир қанча сураларида "тириклай кўмилган қизлар" ҳақида ояти карималар бор.
Қиёмат даҳшатлари тасвирланган Таквир сурасида ҳам очиқ-ойдин билдирилган:
"Вақтики, тириклай кўмилган қизлардан сўралса. У нима гуноҳ учун ўлдирилган?"
Менга бугун яна бир аёл ёзди. У ёзган хатдан контекст келтираман:
"Ман аввал фақат одам пули купайса шунақа харом йулга қадам қуяди деб уйлардим ё пули бумасаям харомга юрадиганла боракан 8 йил булган булса эрим 3 та баламга наскича оберган эмас хаммасини аям қилганла тугилганига, бешигига, тугилган кунига, байрамлага, хайитга оберганлари билан катта буляпти."
Мана яна бир шунга ўхшаган ҳолат...
Бир психологни ҳамма ҳар томондан чайнади: Бунақа эркак аёлга нима учун керак дегани учун!
Энди ана ўша эркаклар ўз танасига ўйлаб кўрсин: Чиндан ҳам нима учун яшашяпти?
Ummu Zaynab Ummu

❤54👍13
🍃Аллоҳ берган умрни яшаб, Унинг розилигини топиш учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом қуйидагиларга қатъий амал қилишимизни буюрадилар:
✅ Доимо тоза ва покиза таомларни енг.
✅ Жуда иссиқ ёки жуда совуқ овқатларни истеъмол қилманг, уларда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди.
✅ Таомни узоқ чайнаб, секин енг.
✅ Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.
✅ Таомни фақат иштаҳа келганида тановул қилинг, кўп еманг.
✅ Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг.
✅ Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомларни, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва сабзавот-кўкатларни енг.
✅ Дастурхонингиздан хурмо аримасин.
✅ Узум, хурмо ва зайтун Аллоҳга шукр этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.
✅ Чарчаган вақтингизда ширинликлардан тановул қилинг.
✅ Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг.
✅ Овқатланаётганда яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқатланманг.
✅ Сувни бирдан симирмай, хўплаб-ҳўплаб ичинг, акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради.
✅ Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки унда ёғ бор.
✅ Нонни эъзозланг, чунки у ер ва осмон баракотидандир.
✅ Ким дастурхонга тўкилган ушоқни еса, Аллоҳ унинг гуноҳини кечиради.
✅ Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади.
✅ Укроп истеъмол қилиш қуланж(йўғон ичак касаллиги)нинг олдини олади.
✅ Сигирнинг сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир.
✅ Аллоҳ таоло ҳар бир дарднинг давосини ҳам яратиб қўйган.
✅ Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди.
✅ Истеъмолда сут маҳсулотлари билан балиқни аралаштирманг, Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам:
«Сут ичиб туриб, балиқ ема», деганлар, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин.
✅ Асал еб туринг, чунки минг дардга даводир.
✅ Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, токи вужудингиз дам олсин.
"Сиз қандай яшамоқчисиз?" китобидан.

❤16👍3🤔1
#икки_ҳикоя
📝 ЭРКАК
Ҳар сафаргидек эрта саҳардан дўконларга юк тарқатиш ҳаракатидамиз. Навбатдаги дўкон файзли бир маҳалланинг тўрида жойлашган эди.
Унга етиш учун энг охирги кўчага бурилдик. Кўз олдимизда намоён бўлган манзара ақлимизни бироз шошилтирди. Икки юз метрлар атрофидаги кўчанинг ҳар икки тарафи ҳарир оппоқ мато ва гуллар билан шунақа чиройли безатилган эди-ки...
Беихтиёр кўнглимга ижтимоий тармоқлардаги лавҳалар кела бошлади. Эътироз ҳам. "Ҳозир ҳаж ибодати мавсуми эмас-ку? Ёки умра сафарига борган ота-онага кўрсатилаётган фарзандлар эҳтиромимикан бу? "
Дўконга етгунча кўнгилнинг минг бир кўчасига кириб чиқдик.
Дўкон эгаси Равшан эса барча саволларимизга жавобни берди қўйди.
- Бу безаклар кимнингдир умра сафарига борганлиги учунмас. Кўчанинг бошидаги Толиб аканинг аёли яна қиз фарзанд кўрибди. Буниси билан қизлари еттита бўлди. Шунга АЁЛИМ ЎКСИМАСИН деб кечадан бери ҳаракат...
Томоғимни нимадир ачиштира бошлади.
Юрагимга яна ўша нимадир тиқилган ва нуқул "ЭРКАК", "ЭРКАК" дея такрорларди..
📝 ИНТИЗОР
У онасини йиллар давомида жуда соғинди. Онасини йўқотганидан бери ҳувиллаб қолган дунёсини ҳеч бир инсон тўлдира олмаганди. Кеча бехосдан қилган қўнғироғи сабаб бир қалқиб тушди. Гўшакни ... "лаббай" деб онаси кўтарганди. У туни билан онасини қайтариб берган Аллоҳга шукр айтди .
Бомдод намозини ўқиб бўлгач, масжид ёнидаги бозорга кирди. Энтикиб, ичикиб бозор қилди. Борилаётган манзил эгаси яхши кўрадиган қирмизи олмадан энг сарасини , бозорнинг энг олдисини сотиб олди. Ҳар сафар "бозор қилишнинг қоидаси шу" дейдиган одатига хилоф равишда сотувчи айтган нархга эътироз билдирмай пулни узатди, чунки шу олмаларга неча йиллар давомида кўнглида ардоқлаган ва жойлаётган меҳрини савдолашгиси келмади.
Манзилга етиб боргач , эшик қўнғироғини босди . Унинг юзлари бахтдан гулгун бўлиб кетганди . Ва нихоят , у излаб келган инсон эшикни очди . Мезбон аёлнинг ҳайрати ҳам уникидан кам эмасди :
- Ак-а-а-а-а ...
Хазонрезги

❤39🔥3
Ҳиёнаткор хотин...(дедектив хикоя)
Нодир хонасидаги креслода оёкларини стол устида чалкаштирганча утирарди.
У узича; Агар хозир бирортаси хонамга кириб келса менинг омадли ва иктидорли дедектив эканлигимга шубха килмайди ва бу фикр нотугри булмайди, деб уйларди. Нодир эндигина уттизга кирган, буйи баланд, юз киёфаси жиддий ва кора сочлари калин эркак эди. У узининг куркам эканлигини билар эди. Уч йиллик фаолиятидан сунг, унинг хусусий агентлиги шахарда яхшигина обруга эга булганди. У хали уйланмаган, лекин севгилиси бор эди. Кунглига соя солиб турган бир нарса эса унинг севгилиси турмушга чиккан аёл эканлиги эди.
Хона эшигининг уч марта таккиллаши уни хаёлот оламидан вокейликка кайтарди.
- Киринг, деди у оёкларини стол устидан тушурар экан. Куз ойнак таккан,башанг кийиниб олган, сочлари сийрак урта ёшлардаги киши эшикни очди ва ичкарига кириб келди. Детектив урнидан турди ва ташриф буюрувчи билан куришиди.
- Мархамат, утиринг. Мен агентлик директори Нодир Холов буламан. Хуш хизмат? у кузгу олдида куп марта такрорлаб машк килган бу сузларни ярим хаяжон билан айтди.
- Менинг исмим Асрор Поёнов, деди ташриф буюрувчи паст овозда.
- Сизни жуда купчилик тавсия килди. Менинг бир нозиккина муаммом бор,эшитишимча сизнинг агентлигингиз ишни жуда эхтиёткорлик билан олиб борар экан.
Нодир бу сузларни эшитиб камтарлик билан бош иргаб куйди. Янги мижоз юзини четга бурди.
- Тахминимча, хотиним менга хиёнат килаяпти, аммо бунга тулик ишонч хосил килмокчиман. Уни кузатишларингизни истайман... у уйдан чиккач каерга боришини, ким билан учрашишини аниклаб беринглар.
- Сизга тулик ва маьлумот берамиз. Маьлумот качон тайёр булиши керак?
- Менимча, икки хафта бемалол етса керак. Агар бу муддат камлик килса узокрок вакт кузатишингиз мумкин.
- Курамиз... лекин менимча икки хафта етарли.
- Яхши. Мана бу менинг ташриф когозим. Мана бу хатжилдда эса хотинимнинг расми ва пул бор. Сизларнинг хизматингиз бахосидан хабардорман. Канча пул кетса сарфлайверинглар.
- Хотинингизни исми нима?
- Сохиба Норова. Нодирнинг нафаси бугзига тикилиб колди. Сохиба унинг унинг севгилиси эди. Бу киши унинг эри эканда. У хатжилдни очди, узини босиб олиш учун вактдан ютиш умидида сурат ва чекка тикилди.
Мижоз унинг бу жиддийлигини ишга зудлик билан киришиш деб тушунди.
- Ишга жон жахдингиз билан киришадиган одам эканлигингиз куриниб турибди. Келаси сафар куришганимизда менга батафсил маьлумот беришингизга ишончим комил. Хайр. Нодир ванихоят тилга кирди.
- Хайр, урток Поёнов, деди урнидан туриб, мижозини эшикка кузатиб куяр экан. Мижози кетгач, Нодир яна жойига утирди. У карахт булиб колганди. У жавонни очди ва ичидан бир шиша арок билан стаканни олди. Арокдан куйди ва ичкилик хуплаганча энди нима килиш кераклигини уйлай бошлади.
Унинг янги мижози, севган аёли Сохибанинг эри эди. Унчалик хам куримли эмас экан, уйлади у.
- Сохибанинг ундан ажрашмокчи булиб менга тегиши бекоргамас экан. Бундан ташкари у мени жуда севади.
У мижозига хакикатни етказа олмасди. Аммо барибир маьлумот бериши шарт. У ишни агент Алишерга топширишга икки хафталик кузатув давомида Сохиба билан учрашмай туришга карор килди. Сохибани эри унга кандай вазифа топширганини севгилисига кейинрок маьлумот бериб булгач айтади. Улар унинг устидан мирикиб кулишади.
Икки хафтадан кейин Алишер, уз ишини чин дилдан адо этувчи йигирма бир ёшли йигит Нодирнинг хонасига кириб келди.
- Асрор Поёновнинг ишини нихоясига етказдим. Эртага эрталаб маьлумот столингиз устида булади.
- Зур! Яна бир нарса. Илтимос, Асрор Поёновга кунгирок килиб эртага эрталаб соат унда хонамга келишини айтиб куй.
- Хуп. Эртагача. Эртаси эрталаб Асрор Поёнов Нодирнинг олдига келганида, Алишер маьлумот ёзишни хали тугатишга улгурмаган эди.
- Хайрли тонг, урток Поёнов. Утиринг. Кахва ичасизми? деди Нодир.
- Яхши буларди. Рахмат. Нодир елим стаканга кайнок кахва куйди, шакар ва каймок солиб мижозга узатди.

❤36
Улар эндигина кахвадан хуплай бошлаган пайтда, хонага Алишер кириб келди. Асрор Поёнов билан куришгач, Нодирга маьлумот солинган жилдни топширди. Нодир маьлумотнинг асл нусхасини олди ва дархол мижозига узатди. Маьлумотнинг иккинчи нусхасини эса тескари холатда олдига куйиб куйди. Асрор Поёнов маьлумотни бир туки хам узгармай укиб чикди. У укиб булгач, Нодирга тикилди ва:
- Учта.
- Кечирасиз?
- Мен шу нарсадан курккандим. Атиги икки хафта ичида уч киши.
- Нима тугрисида гапиряпсиз?
- Сиз тайёрлаган маьлумот. Батафсил ёзилибди. Икки хафта ичида у уч эркак билан учрашишга улгурибди.
Нодир бу сузларни эшитиб бир калкиб тушди. Огзидаги кахваси тугри олдидаги маьлумот ёзилган когозга тушди.
- Нима? Кечирасиз, деди у.
У кахва тукилган хар бир варакни артганча маьлумотни укишга киришди. Укишни тугатгач,у узини холсиз ва гулдек хис килди. Нодир бор кучини йигиб мижозига тикилди. Мижози эса аста суз котди.
- Дунёда биз умуман ишониб булмайдиган аёллар хам бор,шундай эмасми?
Тамом...
Крик Души Шухрат.

❤18🤔7
Бу воқеани нима деб аташни билмадим.
Фақат тӯйиб тӯйиб йиғлагим келди.
Туманимизда месхети турклари яшайди. Меҳнаткаш, ҳалол одамлар, айниқса эътиқодларига ҳамма ҳавас қилади. Бугун эрталаб жамоат транспортига бир аёл чиқиб ҳайдовчи билан йиғлаб суҳбатлашиб кетди. Беихтиёр қулоқ солдик. Айтишича, бир қӯшнисини кузатишибди,. Туркияга.Уч кун кузатдик, қӯшнимизнинг ҳовлиси жудаям катта.Уларнинг оиласида неча киши бӯлса, ҳаммаларининг тенгдошлари йиғилишди.35яшар ӯғлининг синфдошлари эса,-Ҳасан, агар кӯниколмасанг,қайтиб келавер оиланг билан,уйингни қайтариб олиб БЕРАМИЗ,—дейишди.
Уйни сотиб олган одамни бутун маҳалламиз ёмон кӯряпти, гарчи у ҳам яхши инсон бӯлсада,-дейди халиги аёл. Мен эмас, менинг нариги маҳаллада турадиган қариндошларим ҳам хафа. Учинчи синфда ӯқийдиган қизлари билан хайрлашаётган болалар эса ҳаммамизни йиғлатишди. Уй жуда арзон кетди. Эсиз, қанча йил меҳнат қилишганди. Туркияда ижара туришаркан. Шунча катта оила қандоқ қилишаркин,- деб борадиган манзилидан ҳам ӯтиб кетибмиз.
Барча йӯловчилар ӯша бошқа миллат бӯлса ҳам,қадрли бӯлган қӯшниларга Ҳавас қилдик.Чин дилдан.
Ӯша хонадон-одамийлик шоҳсупаси бӯлибдида!
Тӯқсон иккинчи йилни эсладим. Биз ҳам қӯшниларимиз ака-ука Фатали ва Гулали акаларни кузатгандик.Фатали акани қизи Зулхумор опа маҳалламиздаги боғчадан ҳайрлашиб чиқолмай охири амакиси келиб олиб кетганди. Гулали акани кӯзида ҳам ёш бор эди...Бунга энди анча бӯлган.Аммо бугунги воқеадан мен бир ажиб кӯтаринкилик туйдим.
Аллоҳга ҳамд, яхши инсонлар кӯп экан.
Субҳаналлоҳ!!!Дили пок,ӯзи пок инсонларни Ӯзинг сақла, Аллоҳим!
Саидахон Ризаева
Андижон

❤40