ОМОНАТ ЁХУД ЭСЛАТМА!
Яқинда бир йигит масжидга келиб, кўпчиликка бир омонатни етказишимни илтимос қилди. Исми Давронбек экан. Ёши тахминан 30 ларда. Кўзларида ҳайрат, қўрқинч бор. Жуда ҳам ўйчан, сокин сўзларди. У шундай ҳикоя қилди:
"Мен ёшлигимда ибодатда бўлмаганман. Кейинроқ дину иймонни тушуниб, ибодатга кирдим. Беш маҳал намозни ўқишга ҳаракат қилиб келаман. Яқинда бошимдан бир ҳолат ўтди. Касаллигим йўқ эди. Тўсатдан юрагим ушлаб, жоним бўғзимга тиқилиб қолди. Нима бўлаётганини тушунмай қолдим. Шу пайтда бутун ҳаётим кўз ўнгимдан ўтди. Олдин эшитгандиму, парво қилмаган эканман, тасаввур ҳам қила олмасдим, лекин бошимдан ўтказгач шубҳа қолмади, ҳақиқатан, уч дақиқа десам кўп, бир-икки дақиқа ичида ёшлигимдан тортиб охирги соатимгача бўлган ҳаётим тўлиғича кино лентаси каби кўз ўнгимдан ўтди. Сизларнинг масжидингизга келганларимни ҳам кўрдим, дилим ёришди. Қилган гуноҳларимдан жуда ҳам уялдим, надомат чекдим. Агар қайта ҳаёт берилса, умуман бошқача яшардим, деган ҳаёллар кўнглимдан ўтди. Мен ўлдим деб ўйлагандим, нима ҳикмати бор, Аллоҳ билади, бироздан кейин қарасам, ўлмаган эканман. Ўзимга келгач, банданинг бошида бор ушбу ҳолатдан бошқаларни огоҳлантириш кераклиги кўнглимга келди ва буни мен эмас, бирор аҳли илм орқали етказиш тўғрироқ деб билиб, олдингизга келдим", деди. "Ҳаётингиздаги асосий нуқталарини кўрдингизми ёки барчасиними?" десам, у: "Ҳар бир дақиқасини десам ҳам бўлади", деди. Мен: "Нега айнан бизни танладингиз?" дедим. Шунда у: "Чунки биринчи намозни шу масжидда ўқигандим, шунинг учун шу ерга келиб айтишни истадим", деди. Мен боланинг ростгўйлигини аниқлаш ва ҳолатни батафсил тушуниш, тасаввур қилиш учун анча-мунча саволлар бердим ва бир муддат суҳбатдан сўнг унинг ростгўйлигига ишончим комил бўлди. Шу боис, омонатни сизларга етказишни лозим топдим.
Кишига ўлимидан олдин ҳаёти кўрсатилиш бежиз эмас, охиратдан даракдир. Бу шунчаки туш эмас, балки келажакдан намуна. Бу оламда инсон ақли етмас сир-синоатлар жуда кўп. Фақат ундан ибрат олиш учун қалб тирик бўлиши даркор.
Клиник ўлим ҳақида қилинган тадқиқотларда бунга ўхшаш гаплар кўп келтирилади. Бироқ, ўз кўзи билан кўрган, ўз бошидан ўтказган кишидан бундай ҳодисалар ҳақида эшитиш ўзгача таъсир қилади. Бунга ўхшаш ҳодисаларни қаҳрамонларидан эшитганларим яна анча бор, уларни ҳам бир кун келиб айтарман.
Ҳа, азизлар, бу дунё ўта ўткинчи, лекин беҳуда эмас, ҳаммасининг жавоби бор. Ҳар ким ўз қилмишига албатта жавоб беражак. Ҳар ким ўз имкониятидан сўралиши аниқ. Ишонмаганлар бир кун келиб ўлганда ишониши турган гап, лекин унда кеч бўлади.
Бу дунё бутун борлиғи билан олганда ҳам Аллоҳ таолонинг мулкида бир зарра. Одам деган махлуқ бу зарра ичида кўзга ҳам ташланмайдиган даражада майда жонзот. Унинг яхшилиги ҳам, ёмонлиги ҳам Яратгувчига ҳеч қандай таъсир қилмайди. Аллоҳнинг мулкида Унинг иродасидан ташқари иш йўқ. Бироқ, дунё имтиҳонхона ва жавобгарлик олдинда бўлгани учун бандаларга муҳлат берилади. Уларга огоҳлантирувни тўкис этиш учун гоҳида айрим инсонларга келажак ҳақиқатларидан баъзиларини кўрсатиб, ишоралар қилади. Ким ибрат олса, ўзига яхши, олмаса, ўзидан кўрсин, бир кун жавобини ўзи беради. Айниқса, дину иймон ҳақида хабар топган биз каби асли мусулмон бўлганларнинг масъулияти ва жавобгарлиги яна ҳам оғирроқ.
Фосиқларнинг кўплиги, солиҳларнинг камлиги сизни чалғитиб қўймасин, имтиҳонда муваффақият қозонувчилар ҳамиша кам бўлади. Бир ўзингиз борасиз, мансабу мол, дўсту қариндош ҳаммаси ортда қолади. Ўзингиз учун яшаб қолинг!
Етказдимми? Аллоҳ, Ўзинг гувоҳ бўл! Буни бошқаларга етказишда кўмаклашганларни ҳам Ўзинг ёрлақагин!
@IBRATLI_SOZLAR
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤15👍4👏1
#Биласизми!
Намознинг ҳикматлари
1️⃣ Намоз Исломнинг иккинчи рукни, ибодатларнинг онаси, тоатларнинг асоси, гуноҳларни ювувчи, ёмонликларни қайтарувчидир.
2️⃣ Намоз калимаи шаҳодатдан кейинги энг улуғ фарздир.
У банда Аллоҳнинг сон-саноқсиз неъматларига шукр келтириш учун шариатга киритилган бўлиб, унинг диний, тарбиявий, шахсий, ижтимоий ва бошқа қатор фойдалари жуда кўпдир.
3️⃣ Намоз банданинг Аллоҳ ила боғланиш воситасидир.
Унда банда Аллоҳ билан ёлғиз қолиб, У зотга муножот қилади, барча дардларини тўкиб солиб, руҳий, маънавий лаззат олади.
Дарду ҳасратни Аллоҳ таолога айтилганда эса Аллоҳ ёрдам беради ва сирни фош қилмайди. Ҳеч бўлмаса, банда дардини тўкиб солиб ҳузур қилади.
4️⃣ Намоз ютуқ ва нажотлар йўлидир.
5️⃣ Намоз – хато ва гуноҳларни ювишнинг энг ишончли йўли.
6️⃣ Намоз ўз эгасига кўплаб шахсий фойдалар келтиради.
7️⃣ Намоз намозхонни Аллоҳ таолога яқин қилади, унинг иродасини мустаҳкамлайди. Фақат Аллоҳдангина иззат талаб қилишга ўргатади.
8️⃣ Намоз инсонни бу дунё матоҳларидан ўзини юқори тутишга ўргатади.
9️⃣ Намоз ўз эгасига мислсиз нафсоний роҳат ва руҳий фароғат бағишлайди.
🔟 Намоз ўқийдиган одам ғафлат уйқусидан қутулиб, ушбу ҳаётдаги ўз масъулиятини сидқидилдан адо этадиган бўлади.
1️⃣1️⃣ Намоз кишига интизомли бўлишни, ҳамма ишларни тартибли равишда йўлга қўйишни, вақтни тежаш ва тартибга солишни ўргатади.
1️⃣2️⃣ Намозхон одам ҳилм, хотиржамлик , шошилмаслик, виқор, сабр каби кўплаб шахсий сифатларга эга бўлади.
1️⃣3️⃣ Намоз ўз эгасини юксак инсоний фазилатларга эга бўлишга, турли разилатлардан холи бўлишга олиб боради.
1️⃣4️⃣ Намознинг намозхонлар жамиятига келтирадиган фойдалари ҳам жуда кўпдир.
Жамоат билан намоз ўқиш намозхонлар орасидаги ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлайди. Куч жамоатда эканини англатади. Ижтимоий боғланиш, ҳамкорликни кучайтиради.
1️⃣5️⃣ Намоз мусулмон кишини ғайримусулмондан ажратиб турувчи асосий белгидир. Шунинг учун ҳам намозхон одамни ҳамма ҳурмат қилади, унга ишонади, ундан хотиржам бўлади.
1️⃣6️⃣ Намоз поклик рамзидир.
Намозхон одамнинг энг аввало қалби пок бўлади. Қолаверса, бадани, кийим-боши ва макони пок бўлади. Намоз кишининг руҳий, маънавий ва жисмоний соғлиғи учун ниҳоятда зарур нарса экани ҳозирда кофирга ҳам сир бўлмай қолди.
“Кифоя” китобидан

❤13👍3
Бировга чоҳ қазисанг ўзинг тушасан
Ривоят қилинишича, икки аёл қози Ибн Абу Лайлонинг ҳузурига киришибди. У ўз замонида машҳур қозилардан бўлган. Қози: "Аввал ким гапни бошлайди?" деб сўради. Улардан бири иккинчисига: "Сен бошла", деди. Биринчи аёл сўзга чиқиб: "Эй қози, менинг отам вафот этган. Бу аёл менинг аммам бўладилар. Мен бу кишини онам деганман. Чунки отамдан кейин у мени ўз тарбиясига олди, ювиб, тараб вояга етказди", деди. Қози: "Кейин нима бўлди?" деб сўради. Аёл давом этди: "Амакимнинг бир ўғли бор эди. У менга совчи бўлиб келди. Аммам мени унга никоҳлаб берди. Аммамнинг ҳам бир қизи бор эди. Орадан уч йил ўтиб, аммам турмуш ўртоғимни хулқи яхши эканлигини кўргач, унга ўз қизини беришни таклиф қилди. Қизини зийнатлаб, турмуш ўртоғимга кўрсатди. Эримга қиз ёқиб қолди. Аммам унга шарт қўйди: "Сенга қизимни турмушга бераман, лекин эвазига менинг жияним, яъни аёлингни тақдирини мени қўлимга топширасан" деди. Турмуш ўртоғим бу шартга рози бўлди. Тўй куни аммам келиб менга: "Эринг қизимга уйланди, сенинг масалангни менга топширди, сен талоқсан", деди. Шу тариқа бир кеча-кундузда мен талоққа чиқдим. Ундан кўп ўтмай аммамнинг турмуш ўртоғи узоқ сафардан қайтиб келди. Мен унга: "Эй аммамнинг турмуш ўртоғи, менга уйланасанми?" деб сўрадим. У машҳур шоир эди. Аммамнинг турмуш ўртоғи таклифимга рози бўлди. Лекин мен ҳам унга шарт қўйдим: "Агар менга уйлансанг аммамнинг, яъни хотинингни тақдирини менинг қўлимга топширасан" дедим. У бу шартга ҳам рози бўлди. Шунда аммамни чақирдим. Унга: "Эринг сенинг тақдирингни менга топширди, сен талоқсан", дедим ва аммамни талоқ қилган бўлдим. Кейин унинг турмуш ўртоғига турмушга чиқдим. Худо умрингизни узоқ қилсин эй қози, -деди аёл.
Бу воқеани эшитган қози ўрнидан туриб кетди ва: "Эй Худо!" деб ҳайратда қолди. Аёл: "Ўтиринг, ҳали асосий воқеа бошлангани йўқ", деди. Қози: "Давом этинг", деб унга жавоб қилди.
Аёл давом этди: "Бир муддат ўтиб, шоир эрим вафот этди. Аммам эса собиқ турмуш ўртоғидан мерос талаб қилиб келди. Мен унга: "Бу менинг эрим, сенинг меросда ҳаққинг йўқ?" деб айтдим. Турмуш ўртоғим вафотидан кейин идда муддатим тугагач, аммам ўз қизи ва куёви, яъни менинг биринчи эрим билан келди ва уларни мерос масаласида ҳукм чиқаришларини талаб қилди. Биринчи эрим мени кўриши билан ўтмишдаги бахтиёр кунларимизни эслаб, менга қайта муҳаббати уйғотди. Мен унга: "Менга қайтасанми?" дедим. У: "Ҳа", деб жавоб берди. Мен унга: "Лекин бир шарт билан: аммамнинг қизининг тақдирини менга топширасан", дедим. У рози бўлди. Шунда аммамнинг қизига: "Сен талоқсан", дедим. Воқеанинг бу тарзда ривож топишини кўрган қози Ибн Абу Лайло бошини қўллари билан чангаллаб қолди ва: "Савол қаерда?" деб сўради.
Аммам: "Эй қози, мен ва қизим талоқ қилинганимиз ва бошқа бир аёл эса икки эркакни ва меросни эгаллаб олиши қонунга зид эмасми?", деди. Ибн Абу Лайло қози: "Аллоҳга қасамки, бунда ҳеч қандай шариатга зид нарсани кўрмадим. Бир киши икки марта уйланиб, икки марта талоқ қилган ва ишни бошқа бировга топширган", деди.
Шундан сўнг қози ҳокимнинг олдига бориб воқеани сўзлаб берди. Воқеани эшитган ҳоким кулгудан ўзини тўхтата олмай: "Эҳ, шум кампира! Бировга чуқур қазима, ўзинг унга тушасан, дейишар эди, бу эса бутун бошли денгизга чўкибдику!" дебди.

❤21👏3
☆☆САБРНИНГ ФАЗИЛАТИ☆☆
5 опа-сингилларга бирин кетин совчилар кела бошлайди. Ота аввал тўнғич қизини сўнгра қолганларини кетма-кет узатиш ниятида эди. Аммо тўнғич қиз отасига ғамхўрлик қилишини айтиб, турмушга чиқишдан воз кечади. Шундай қилиб ота қолган тўрт қизини турмушга беради. Тўнғич қизи эса отаси билан қолиб, унга ғамхўрлик қила бошлайди.
Вақт соати етгач, ота омонатини топшириб, Роббиси ҳузурига риҳлат этади. Қизлари эса унинг вафотидан сўнг васиятномани очиб ўқийдилар. У ерда оталари шундай дея васият қолдирган эди:
«Қизларим, ўзининг бахтини сизларнинг бахтингиз учун қурбон этган опангиз турмушга чиқмагунга қадар, меросни тақсим эта кўрманг!»
Аммо тўрт опа-сингил васиятдан норози бўлишиб, уйни сотишларини ва ҳар бирлари ўз улушини олишлари кераклигини айтиб, оёқ тираб оладилар. Улар ҳаттоки Аллоҳдан ўзга мададкори бўлмаган опаларини «уйни сотсак қаерга ҳам ёлғиз ўзлари бош уриб борадилар» деб ўйлаш эвазига, опаларидан ҳақларини талаб эта бошлайдилар.
Тўнғич опа сингилларининг таҳқиқлари остида ортиқ яшай олмаслигини сезгач, уйларини сотиб олмоқчи бўлган тижоратчи одамга қўнғироқ қилиб, унга шароитини тушунтириб беради. Унинг ҳозирча борадиган бошқа ери йўқлигини ва то ўзига муносиб макон топгунига қадар унга бирон ой муҳлат беришини айтиб, илтимос қилади.
Ҳалиги одам «ҳечқиси йўқ, яшаб тураверинг» деб рози бўлди. Уй сотилгач, меросни 5 опа сингил ўзаро бўлиб оладилар. Бари ўз улушини олгач, ҳурсанд бўлиб жуфтларининг уйига қайтиб кетадилар. Улардан лоқал биронтаси опасининг тақдирини, унинг қаерга боришини ўйлаб ўтирмадилар ҳам.
Опалари жуда ҳам мўъмина қиз эди. У отасига беминнат ҳизмат қилиб, ғамхўрлик қилгани учун Аллоҳ уни ёлғиз қолдирмаслигини аниқ билар эди.
Орадан бир неча ой ўтгач, уй соҳиби қўнғироқ қилиб, уни кўрмоқчи эканини айтади. Опа хавотирга тушиб, қалбида қўрқинч ҳиссини туя бошлайди. Ҳамма фикру ҳаёли «ҳозир уй соҳиби келади-ю, уни уйдан қувиб юборади».
Уй соҳиби келгач, опа оҳисталик билан гап бошлайди: «қаршингизда жудаям ҳижолатдаман, мен ҳалиҳам ўзимга макон топганимча йўқ» деди.
Уй соҳиби:
«Ҳеч қиси йўқ, ҳавотир олманг. Мен бунинг учун сизнинг ҳузурингизга келмадим. Келишимдан мақсад сизга мана буларни бериш эди», деб сумкасидан суд қоғозларини чиқариб, қизга узатади ва гапида давом этиб:
«Бу ерда уйни сизга маҳр этиб берганлигим қайд этилган. Менинг жуфти ҳалолим бўлишингизни истайман. Агарда рад этсангиз ваъда бериб айтаманки сизни ортиқ безовта қилмайман. Бу ерга қандай келган бўлсам, изимга шундай қайтиб кетаман. Қандай қарорга келсангиз ҳам бу уй энди сизнинг мулкингиз. Унда энди сизнинг тўлиқ ҳаққингиз бор» деди.
Опа бундай таклифни очиғи кутмаганлиги учун йиғлаб юборади. У Аллоҳ таоло унинг қилган хайрли амалларини қабул этишини яхши билар эди.
Шундай қилиб тўнғич опа тижоратчининг жуфти ҳалоли бўлишига розилик бериб, бир умрга меҳрибон жуфти билан ота уйида бахтли-саодатли ҳаёт кечира бошлайди.
Қилган амалингиз қандай бўлишидан қатъий назар, Аллоҳ таоло сизни ажирсиз қолдирмагай.
✨Ҳикматлар чашмасидан✨
Қалбингни ислоҳ қил!
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ жисмингизга, молингизга қарамайди. Балки, қалбингизга, амалларингизга қарайди» дедилар.
Имом Муслим ривояти.

❤25👍4
Уйланганимдан...
(Ибратли ҳикоя)
Уйланганимдан уч йил ўтиб фарзанд кўрдим. Дарҳол бола тарбиясига оид китоб-рисолалар сотиб олдим, рафиқам билан ўтириб ота-онамиз бизга берган ўгит ва пандларини эслайдиган бўлдик. Бола улғаяркан, унга кундалик одоблар, ахлоқ қоидаларини ўргата бошладик. “Таомни ўнг қўлингда е…”, “Ётиб овқат ема…”, “Ўзингдан каттага салом бер…”, “Ҳожатдан сўнг албатта қўл ювилиши керак…”
Кунларнинг бирида бозордан нон сотиб олиб, уйга пиёдалаб кета бошладик. Ўша куни тушлик қилмагандим, қорним таталаб кетяпти. Уйга боришгача сабрим чидамай елимхалтада турган нонга қўл чўздим: бир бурдаси билан қоринни алдаб кетай… Қўлим нонга тегар-тегмас орқадан огоҳлантириш келди:
– Ада, нон емоқчимисиз? Қўлларингизни ювмагансиз-ку!
Дарров ҳушёр тортдим. Ҳозир нонни ушатиб олишим боламга овқат ейишдан олдин қўл ювиш кераклиги ҳақида берган тарбиямни ювиб кетишини ўйладим.
– Ҳа-я, рост айтасан, ўғлим. Қўлларим ювилмагани ёдимдан кўтарилибди. Эслатганинг учун раҳмат. Нонни уйда, қўлларни ювиб еймиз…
Аёлим билан шу ҳақда эслашиб кулишдик. Шунда онаси бир гапни айтиб қолди: “Сизнинг ҳар бир хатти-ҳаракатингиз ўғлингиз кузатуви остида. У сизга тақлид қилади. Илтимос, эҳтиёт бўлинг…”
Бунақа пайт бир нақл ёдга тушаверади: “Болаларингизни тарбия қилманг. Улар барибир сизга ўхшашади. Сиз ўзингизни тарбия қилинг”.
🥀 Азиз оталар фарзандларим тарбияли энг гўзал ҳулқли бўлади десангиз! Аввало тарбияни кеч бўлмасидан ўзингиздан бошланг! Ҳали уйланмаган йигитларимиз ҳам бугунданок ўзини тарбия қилишни бошласин, Ин Шаа Аллоҳ фарзандларингиз сизга ўҳшаб тарбияли бўлишсин.

❤14
"ОТАМ"
Ўсмирлик йилларим эди. Нима бўлди-ю, бир куни ногахон ножўя сўз туфайли отамнинг дилини ранжитиб қўйдим. Бир оздан сўнг уйимга келдим, қилган айбимни ўйлаб, кўзларимга ёруғ дунё тор бўлиб кетди. Энди қандай қилиб отамдан кечирим сўраш йўлини излай бошладим. Отам уйимиз олдидаги йўл бўйига мевали дарахт ўткизаётган эди. Мен ўзимни гўё отамга қарашаётган тутиб, ёнида куймалана бошладим. Аммо отам менинг келганимни сезмагандай ўз иши билан овора эди. Отам менинг келганимга парво қилмагани сайин эзилиб борардим. Ниҳоят, сукунатни бузиш мақсадида сўз бошладим:
- Ота, нега ҳамма жойга мевали дарахт экаверасиз? Шунда отам:
- Болам, ноқобил фарзанддан кўра шу мевали дарахт хам яхшида, - деб жавоб берди.
Отамнинг бу жавоби юрагимга ўқдек қадалганди. Нахотки, шу мевали дарахтча бўлолмаган бўлсам?... Тўғри, отам мени кечирди. Кейинчалик отамнинг имкон қадар дилини оғритмасликка ҳаракат килдим. Мана, орадан анча йиллар ўтиб кетди. Отам бу фоний дунёни тарк этиб, боқий дунёга рихлат қилди. Отам эккан ўша олма дарахтлари бугун ғарқ пишиб хосилга кирди. Гохида уйда туриб кўчадан ўтган одамларнинг "шу дарахтни экканга рахмат", деган сўзлари қулоғимга чалиниб қолади. Шунда мен ўйга толаман: Охирги марта қачон "Отангга рахмат", деган сўзни эшитдим. Баъзан кечалари уйқум қочади, кўчага чиқиб ўша дарахтни отамни қучгандай қучаман ва:
"Отам авлиё экан", дейман шивирлаб...

❤10👍3
ЭРКАКНИНГ ЭРКАГИ
(Бўлган воқеа)
Турмуш ўртоғим вафот этганларидан кейин, уй-рўзғор ташвиши бутунлай менда қолди.
Катта қизимни қарз-ҳавола олиб, амаллаб узатиб, анча қийналиб қолдим. Ҳали яна етилиб келаётган уч қизим бор эди. Иккинчи қизимга совчи келишни бошлаганда, совчиларни қайтариб юборавердим. Чунки биринчи тўйимдан, қолган қарзларимни ҳали тўлаб қутилмаган эдим...
Бир куни иккинчи қизим билан Чорсуга бозор қилгани тушдик. Бозордан чиқиб, мошина тўхтатдим. Бир жигули келиб тўхтади. Кетарканмиз шофёр: "Қизингизни узатасизми?", деб сўради. Узатолмаслигимни, яқинда қарзга тўй қилганимни айтиб тушунтирдим. Шофёр бизни эшигимиз тагига ташлаб қўйди. Эртаси куни уйимизга совчи келди. Шофёрнинг аёли экан. Узатолмаслигимни, шароитим йўқлигини чиройли қилиб, тушунтирдим. Аёл чиқиб кетди...
Бир кун ўтмай шофёрнинг ўзи совчи бўлиб келди. Ва: "Кеча аёлимни жўнатиб юборибсиз. Бугун ўзим келдим. Мени келганимни ҳеч ким билмайди. Сиз ҳам ҳеч кимга айтманг. Қизингизни илтимос бизга беринг. Ҳамма нарсангизни ўзим қилиб бераман. Бу гаплар шу ерда қолсин", деди. Мен ҳижолатда қолгандим. Шофёр қайта-қайта келиб, охири бизни кўндирди. Ва аёлини яна совчи қилиб жўнатди. Совчиларга розилик бердик. Ҳамма нарсамизни шофёр қилиб берди. Ҳаттоки гугуртгача...
Мебель олиб, уйига жўнатганда ҳам мен жўнатгандек бўлиб кўриндим. Сир сирлилигича қолганди. Қудам иккимиздан бошқа ҳеч кимнинг бу ишлардан хабари бўлмади. Ҳаттоки куёвимни ҳам... Аллоҳнинг ишларини қарангда Ўзига осон экан. Қизимни тўйи чиройли ўтди. Ҳеч кимдан бир сўм қарз бўлмадим. Ҳозир қизимнинг 4 та фарзанди бор. Ҳар фарзандини туққанда, қайнотаси менга пул ташлаб кетарди.
"Совға-саломни шу пулга қилинг", дерди мени қийнамаслик учун. Ҳамма қизимни узатдим алҳамдулиллаҳ.
Шофёр қудам анча йил аввал вафот этдилар. Уларнинг ҳақларига ҳар қанча дуо қилсам ҳам оз. Роббим қудамни жойларини жаннат, қабрларини гулистон қилсин! Менинг оғиримни енгил қилган қудамнинг Қиёматдаги жавоблари ҳам енгил бўлсин!
Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

❤31👏8🔥3👍2
🍁☘🍁☘🍁☘🍁✌️
Қандай қилиб аёл кишини эри ТЕЛБАЛАРЧА СЕВИШИ мумкин..?
... Турмуш ўртоғи билан 50 йил яшаб, бахтли ҳаёт кечирган онахон билан суҳбат...
50 йил давомида, доимо бахтли яшаганини сирини диктор (радио орқали матн ўқувчи) сўради:
~ Онахон, айтингчи, сирингиз нимада..? Таом тайёрлашга усталик ё чиройда ёки фарзандларни дунёга келтиришдами..?
Ё бошқасидами..? - деди...
Онахон:
~ Оиладаги саодат, Аллоҳнинг тавфиқидан сўнг аёлнинг ўз қўлларида... Аёл, уйини ЖАННАТга айлантириши ёки аксини қилиши мумкин... Гап бойликда, деб ўйламанг...
Қанча давлатманд, аммо БАХТСИЗ аёллар бор... Улардан эрлари безиганидан ташлаб кетади...
Баъзи аёллар эрига ўнталаб ўғилларни
туғиб беради, лекин уларни эрлари севмайди, ажрашишади...
Яна жуда кўплари пишир - куйдирга ўта моҳир, баъзилари кун бўйи ширин таомлар тайёрлайди, аммо эрини унга қилган муомаласидан доим нолиди...
~ Унда сизнинг сирингиз нимада..? - деб сўради.
Онахон:
~ Ҳожамнинг ғазаблари келса, чуқур ҳурмат билан СУКУТга шўнғардим...
Бошимни эгиб, хокисорлик билан гапларини тасдиқлардим... Аёл киши асло, эри унга ғазабланган ҳолда гапирса, жим, мазахомуз қарашда қарамаслиги керак...
Эркак киши ЗАКИЙ бўлиб, бу қилиғини тушунади...
Журналист сўради:
~ Уруш - жанжални бошласалар бошқа хонага чиқиб кетса бўладими..? Сиз олдилардан чиқиб кетмасмидингиз..?
~ Асло... агар эрнинг олдидан чиқиб кетсангиз, унга нисбатан ҲУРМАТСИЗЛИК, уни эшитишни истамаган бўласиз...
То хотиржам бўлмагунларича, уларни эшитиб, барча гапларига «Ҳўп» деб турардим... Гапларини гапириб бўлгандан кейин, «Гапларингизни айтиб бўлдингизми.?» дердим ва чиқиб кетардим...
Чунки шунча бақиришдан кейин чарчардилар - да, дам олишлари керак бўларди... Мен эса, хонадан чиқиб, уй юмушларига киришардим...
~ Шунча гапдан кейин нима қилардингиз..? Аразлаб, бир - икки ҳафта гаплашмай, кескин услубларни қўлламасмидингиз..?
~ Йўқ, икки томони ҳам кескир силоҳдек бўлган бу ёмон одатдан ЭҲТИЁТ бўлиш керак... Агар эрингиздан бир ҳафта аразлаб юрсангиз, у сизнинг кўмакларингизга эҳтиёжи тушса ҳам, сизсиз ўзи бажариб шу ҳолатга ўрганиб қолади...
Яъни, унга сизнинг аҳамиятингиз қолмайди. Ҳожамнинг баъзан талаблари шу даражада юқори бўлиб кетганидан ўта қайсар, инжиқ бўлиб қолардилар...
~ Шундай ҳолатда нима қилардингиз..?
~ Бир - икки соатдан сўнг, у кишига бир қадаҳ шарбат ёки бир финжон қаҳва келтириб, «Марҳамат, ичиб олинг», дердим... Албатта шунга эҳтиёжлари тушиб турган бўларди... Мен ҳам одатдагидай гаплашаверардим...
«Мендан хафамисан» десалар, «Йўқ», дердим... Ўзларининг қаттиқ гапларига узр сўраб, чиройли гапларни айтардилар...
~ Сиз ўша гапларга ишонармидингиз..?
~ Ҳа, албатта... Мен ўзимга ишонаман, ахмоқ эмасман - ку..!? Эрим ғазабда айтган гапларига ишониб, ҲОТИРЖАМ бўлганда айтганларига ишонмаслигимни хоҳлайсизми..?
~ Сизни уришиб, бақириб, сўнг яхши муомала қилиб кетса, сизнинг ҳурматингиз, ғурурингиз қаерда қолади..?
~ Менинг ғурурим, ҳурматим, эримнинг ризолиги, ўзаро муносабатимизда хотиржам бўлишимиздадир... Эр - хотин ўртасида
ғурур бўлмайди... Қанақасига ғурур бўлсин..? У сиз билан бирга яшаса, айбу нуқсонларингизни билса, ҳеч кимнинг олдида кўрсатилмаган сифатларингизга шоҳид бўлса, ғурур қоладими..?
... Агар аёл киши қуш қилиб яратилганида, "ТОВУС"...
Ҳайвон қилиб яратилганда, "КИЙИК"...
Ҳашарот бўлганда, "КАПАЛАК" бўларди...
Лекин у ИНСОН қилиб яратилди...
... Натижада, суюкли маҳбуба, меҳрибон она, эр киши учун ер юзидаги энг гўзал неъматга айланди...
... Агар аёл кишини шаъни жудаям олий, юксак бўлмаганда эди, Аллоҳ таоло уни ЖАННАТда муъмин эрларга бериладиган мукофот бўлмиш "ҲУР" ларни яратмасди... Бир ҳақиқат мени шу даражада ажаблантирадики, биргина гул аёлни рози қилади.
Биргина сўз уни ҳалок қилади.
АЁЛ ЗОТИ ажиб-да...?!!
Гўдаклик чоғида отасига ЖАННАТдан бир эшик очади...
Улғайганда, эрининг иймонини тўлдиради.
Она бўлганида эса, ЖАННАТ унинг оёқлари остида бўлади...

❤32😁1
Ижтимоий тармоқларда бир нарсани кузатиб, кўп гувоҳ бўламан. Баъзи одамлар илмдан гапириб ўзини ақлли эканлигини исботламоқчи бўлишади. Мақсад хатоингизни тўғрилаш эмас, шунчаки ҳасаддан ёмонлик қилиш. Чиндан яхшилик истовчи одамда холислик бўлади. Яъни ақллилик қилишдан олдин гапирмоқчи бўлган гаплари ва амалларини тарозига қўйиб кўради. Ва чиндан холислиги бўлса, аввало ўзи ҳаромдан тийилади.
Мўминни изза қилиш ҳаром. Насиҳат қиладиган одам аввал ўзи айтганига амал қилиши лозим. Иззайи мўмин ҳаром, ўзи қандайлигини яхши билмаган одамни таҳқирлаш ҳам ҳаром, зино ва ичкилик ичиш қандай ҳаром бўлса ҳудди шундай ҳаром... Гуноҳларни жинси бошқа холос, тоифаси бир хил...
Маломат билан дакки берувчилар, мўминни изза қилиб, кўпчилик ичида камситишдан ҳузур қилиб, ҳаромдан тийила олмётган онингизда тўғри гапиряпман деб ўйлайсизми?!
Ҳаромдан тийилолмаётганингизнинг ўзи илмингиз саёз, беамаллигингизга исбот бўла олади. Шу аҳволингизда бошқаларни илмсизликда айблашингизда қандай мантиқ бор?!
Шу ўринда бир ривоят келтирмоқчиман.
Эшитишимча, Сулаймон алайҳиссаломга бир аёлни зино қилганлиги хабарини бериб, жазолашга фатво сўрабдилар. Шунда Сулаймон алайҳиссалом кимда ким ўзини мутлақо гуноҳсиз деб билса шу аёлни жазолаши учун фатво бераман, деган эканлар.
Бу ривоят саҳиҳ ёки ғайрисаҳиҳлигидан хабарим йўқ. Лекин моҳиятида ҳикмат излаганлар учун яхшигина ибрат бор.
Қалблар эгаси Аллоҳ. Унинг қай ҳолатда эканлиги ҳам ёлғиз Аллоҳга аён. Бандани маломат қилишга ҳақли ягона зот ҳам Аллоҳдир.
Яъни бандани бандага маломат қилишга ҳаққи йўқ. Чунки маломат қиладиган одамнинг ўзи ҳам камида фариштадек беайб, гуноҳсиз бўлиши керак.
Энди, мени яхши танимай туриб айбситувчиларга савол. Менинг гуноҳимни сарҳисоб қилиб,тарозига қўйиш учун Ўзингизни ҳеч гуноҳим йўқ, гуноҳларни таҳлил қилишга ҳаққим бор деб айта оласизми?!
Агар шундай бўлса, бемалол. Маломатингиз бош устига...
Агар Сизни малоллантираётган бўлсам мендан узоқроқ туринг. Ваҳоланки, Сизни мен чақирмаганман. Менинг атрофимда ўралашиш мажбуриятингиз йўқ. Ўзингизни қийнаманг.
Комментария ёзиш хуқуқингизнинг борлиги фаросатсизларча, орқа-олдга қарамай, тушуниб-тушунмай, камига беадаб, тарбиясиз сўзларни ишлатиш мумкин деганимас.
Беадаблигингизни менга, мени саҳифамда исботлашингиз шартмас. Хатойимни айтишингизда холис ва ҳақ бўлсангизгина тан оламан. Ноҳақ бўлсангиз эмас. Афсуски, ҳар ким ўзини ҳақман деб ўйлайди. Ва ёлғиз Аллоҳ билади ким ҳақ, ким ноҳақлигини...
Гумонингиздагидек олималикка даъвойим йўқ. Бўлмаган, бўлмайди ҳам ин шаа Аллоҳ, то қабргача толиби илмман. Билганларимни Аллоҳнинг изни билан Ўзи қодир қилганча ёйиш ҳаракатидаман...
Актриса ё, қўшиқчи, ёки бўлмаса Сиз ўйлагандек шуҳратга интилувчи эмасманки, бошқаларга хунук кўрсатишга уриниб барака топсангиз. Бандалар эътирофининг заррача аҳамияти йўқ. Ўзимиз каби гуноҳкор қулларнинг мақтовидан яхши, ёки ҳақоратидан ёмон бўлиб қолмаймиз. Яратувчимизнинг ирода этгани бўлади.
Роббимизга муҳаббат уйғотиш илинжидаги инсонни кўр-кўрона ҳақоратлаб, обрўсизлантиришга уринишингиз Аллоҳга қаршилигингизни билдиради. Менинг гуноҳимни тарозига қўяётганингизда шу томонларини ҳисобга олиб гапирсангиз ўзингиз учун яхшилик қилган бўласиз ин шаа Аллоҳ.
Чунки бадгумонлик ёки маломат қилиб Аллоҳга осий бўлишингизга арзимайман.

❤14💯5👍3
ЖУДА ИБРАТЛИ ВОҚЕА ЭКАН СИЗ АЗИЗЛАРГА ИЛИНДИМ!
Бир куни масжидга имом домла ҳузурига бордим. Домла бир иш билан чиқиб кетган эканлар . Ўтириб кута бошладим. Масжид олдидаги кафтдеккина жойга чой колдиғи тўкилган экан, хунук кўриниб тургани учун бекор ўтирмай деб супургини олиб ишга тушдим. Чой колдиғи баҳона, хийла жойни бир пасда тозаладим. Чиқиндини челакка солаётган эдим, домла келиб қолдилар.
- Хорманг, хорманг!!! - дедилар жилмайганича . Кейин кўзларини бир нуқтага тикиб жим бўб қолдилар. Ишни якунлаб, уст бошимни қоқиб домла билан сўрашдим.
- Сизни бу ҳолатда кўриб бир воқеа ёдимга тушиб кетди - деди домла менга ўтиришга жой кўрсатиб чой узатар экан.
” 70 - чи йиллар эди. Бухоро мадрасасида ўқирдим. Кўпчилик болалар қатори мадраса хужрасида турар эдим. Бир кечаси хожат учун ташқарига чиқдим. Хожатхонага кириб, аввал қўрқиб кетдим. Кейин лол бўлиб қолдим. Ўзини танитмайдиган даражада юзларини рўмол билан ўраб олган бир киши хожатхона тозаларди. Мени кўрди -да, тезда тугатиб жўнаб қолди.
Эртаси куни болаларга воқеани айтиб бердим. Уларнинг ичида ҳам бир неча кун аввал худди шундай воқеага шохид бўлганлар бор экан. Болалар билан келишиб пойлоқчи қўйдик. Тун ярмига борганда ташқарида хуштак чалинди. Югуриб чиқдик. Халиги кишини ушлаб, юзидаги ниқобни олиб қарасак, қаршимизда мадрасамиз мудири турарди !!! Бир қўлида супурги тутиб турган устозимиз қаршисида қотиб қолдик.
- Домла, шу ишни бизга айтсангиз бўлмасмиди? - дедик хижолатдан муздай терга ботиб.
- Савоби - чи ?...
- Бўлмаса, ярим тунда уйқудан қолмай, кундузи ?...
- Одамлар кўрсин деб қилинган иш риё бўлиб қолмайдими?
Бизнинг қалбимизни англаб бўлмас ҳаяжон қоплади. Домламизнинг қўлидаги челакка қўл узатсак бош чайқаб:
- Савоби тугал бўлсин - дедилар ..
Бу воқеа болаларга қаттиқ таъсир қилди. Шундан кейин мадрасада мудирнинг ишига ўхшаш кимлар қилаётгани номаълум хайрли ишлар тез-тез содир бўла бошлади.
Бир куни етим бир талабанинг ёстиғи остидан пул чиқди. Пулнинг эгаси кимлигини, пулларини қайтиб олишини қанчалар қаттиқ ўтинмасин, бу яхшилик эгаси ўзини сир тутди...
Яна бир тонгда бомдод намозига турган талаба йигитлар дорда ўзларининг оппоқ қилиб ювилган кийимларини кўришди .
Бир олис юртдан келиб тахсил олаётган талаба ўзининг эскириб йиртилаёзган кўйлаги ўрнида янги кўйлакни кўриб, кўзлари ёшланди ...
МАДРАСА МУДИРИ ЎЗ ШОГИРДЛАРИГА МУСУЛМОНГА ХОС ХАҚИҚИЙ ХАЁТ САБОҒИНИ.

❤16👍2
МОЛ-ДАВЛАТ ЗИЁДА БЎЛИШИ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО
Бадр ибн Абдуллоҳ Музаний розияллоҳу анҳу шундай дейди: «Мен: «Эй, Аллоҳнинг Расули! Мен ризқ-рўзи кам бир одамман. Менинг мол-давлатимда барака йўқ», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга дедилар: «Эй, Бадр ибн Абдуллоҳ! Тонгда уйғонган
вақтингда қуйидагиларни айт:
"Бисмиллааҳи ъалаа нафсии. Бисмиллааҳи ъалаа аҳлии ва маалии. Аллоҳумма ардзинии бимаа қодзойта лии ва ъаафинии фиймаа абқойта ҳатта лаа уҳибба таъжийла маа аххорта ва лаа таъхиро маа ъажжалта"
Мазмуни: Нафсим узра Аллоҳнинг номи билан. Аҳлим ва молим узра Аллоҳнинг номи билан. Эй, Аллоҳ! Менга такдир қилган нарсанг билан мени рози қил. Ҳали бермаган нарсангда менга офият бер. Токи, Сен кейинга сурган нарсани тезлатишингни ва тезлатган нарсани кейинга суришингни хоҳламай».
Шундай қилиб, мен шу дуоларни айтиб юрдим ва Аллоҳ менинг молимга барака берди. Қарзларимни уздим. Ўзим ҳам, оила аъзоларим ҳам бадавлат бўлдик» (Муттақий Ҳиндий, «Канзул уммол»).
«Кушойиш калитлари» китобидан.
@mehrob_uzМОЛ-ДАВЛАТ ЗИЁДА БЎЛИШИ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

❤15🕊1
📝УЯЛТИРМАНГ...
Йигит энди ибодатга кириб, масжидга борганди, намоз асносида телефони жиринглаб қолди. Ибодат тугагач намозхонлар: "Аллоҳнинг уйида гуноҳ қиласанми? Ер ютишидан қўрқмайсанми?" - дея баробар ташланиб қолишди.
Йигит масжиддан чиқиб кетди-ю, қайтиб кирмади..
Шу куни қаҳвахонага борди. Эҳтиётсизлик қилиб, чекаётган шишасини синдириб қўйди. Қаҳвахона хизматчиси: "Ҳеч хижолат тортманг! Келган бало-қазо шунга урсин, ўзингиз саломатсизку!" - деди.
Ўша кундан бошлаб масжидга боришни йиғиштириб, қаҳвахонанинг доимий мижози, кунда-шундасига айланди.
Нега юқоридаги ҳолат юз берди? – Шайтоннинг энг нозик ва кучли қуроли бўлган – КИБР сабабли. Шайтон, аввало, йигитнинг кибрини қитиқлаб: “Қара, улар “СЕНИ” хафа қилишди-я! “СЕНИ” обрўйингни тўкишди-я! Энди бу ерга қайтиб келма, “бунақа”лар билан бир сафда турма! СЕН киму, улар ким?” деб васваса қилди. Нафсонияти ерга топталган йигит ҳам бу гаплар шайтондан эканлигини тушунмай, “ХАФА БЎЛИБ”, масжидни бутунлай тарк қилди.
Намозхонлар-чи? Уларнинг ибодати, тақводорлиги, масжид одоби-ю, шариат қоидаларини билишлари қалбларига КИБРни олиб кирди. Гўёки улар зўр тақводор ва илмли-ю, бу йигит илмсиз гуноҳкор! Мана шу тақво пардаси остига яширинган КИБР сабабли улар йигитга паст назар билан қарадилар, уни жамоа олдида уялтираверса ҳам бўлади, деб ҳисобладилар, ўзларига шу ишни эп кўрдилар.
Агар бирор ҳурматли инсоннинг телефони жиринглаб қолса, бундай қилишга ботина олмасдилар, аммо йигитни КИБРлари сабабидан писанд қилмадилар. Шу ишлари билан шайтонни хурсанд қилиб, йигитни масжидга қайтиб келмайдиган қилдилар!
Бу ҳолат бўлар-бўлмасга ҳаммадан камчилик топаверадиган ва панд-насиҳат қилаверадиган “тақводор”ларга дарс бўлиши лозим. Эсдан чиқармайлик, панд-насиҳат қиладиган ва камчиликларни тузатадиган масъул кишилар (мадраса ўқиган олимлар, устозлар, имомлар) борлар ва улар бу ишни қалбларни оғритмасдан қилиш йўлларини биладилар. Албатта, хатони кўрганда тузатиш лозим, фақат уялтирмай, шарманда қилмай, Исломдан бездирмай, нафратлантирмай, балки мулойимлик билан, масаланинг енгил томонини кўрсатиб, кўнгилни кўтариб қилиш керак.
"Шакарнинг ҳам ози ширин" деганларидек, ҳамма жойда, ҳамма вақт насиҳат қилавериб, одамларни ўзингиздан бездирманг. Бошқалардан камчилик қидиргандан кўра, ўзингизнинг нуқсонларингизни топишга ва уларни тузатишга ҳаракат қилинг.
ХУЛОСА: Нафратлантирманг! Енгиллаштиринг, қийинлаштирманг!
Уялтирманг! Шарманда қилмай танбеҳ беринг! Бағрикенг бўлинг, кўнгилларни шод қилинг!
Илҳом Қаҳҳоров.

❤19👍2
НАФС ВА ИНСОН!
Нафс: - «Мана сенга керак бўлса тахт».
Инсон: - «Йўқ керакмас. Исломим бор! Мен учун бу бахт».
Нафс: - «Балки ёқар ойсулув қизлар?».
Инсон: - «Йўқ ёрим бор, бахтлимиз бизлар».
Нафс: - «Балки сенга керакдир бойлик?».
Инсон: - «Қаноатла холим чиройлик».
Нафс: - «Ундан кўра сен ўйнаб кулгин...».
Инсон: - «Қиёмат бор сен хаё қилгин».
Нафс: - «Бу дунё беш кунлик билгин».
Инсон: - «Хақни айтдинг. Сен тақво қилгин».
Нафс: - «Балки сенга ёқар кайф сафо?».
Инсон: - «Ҳалолга хўп, қолгани жафо».
Нафс: - «Шароблар бор. Маст бўлиб кўргин!».
Инсон: - «Уни қўй. Иймон лаззатин туйгин».
Нафс: - «Кўзингни оч дунё макрдир...».
Инсон: - «Макрларга тўсиқ зикрдир».
Нафс: - «Ахмоқсан сени ҳаётинг ғурбат».
Инсон: - «Йўқ умидим абадий Жаннат».
Нафс: - «Мен нафсингман енгилдим сенга».
Инсон: - «Кел Ҳақ йўлда ёрдам бер менга».
Нафс: - «Розиман. Иймон шартларин билдир».
Инсон: - «Махлуқ борки Роббига қулдир».
Нафс: - «Қуллик қандай бўлади айтгин?».
Инсон: - «Амрига юр. Наҳийдан қайтгин!».
Нафс: - «Гуноҳларим кечарми Қаҳҳор?!».
Инсон: - «У меҳрибон раҳмли Ғаффор!»

❤6
🌙 Қуръони каримнинг 16 ўрнида "Аллоҳ яхши кўради", деган жумла ва яна 16 ўрнида "Аллоҳ яхши кўрмайди", деган жумлар келган. Уни қуйидаги тартибда берилган.
Аввалгиси: Яхши кўрадиганлар:
1. "Аллоҳ эҳсон қилувчиларни яхши кўради" (Бақара сураси, 195‑оят).
2. "Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади". (Бақара сураси, 222‑оят).
3. "Бас, Аллоҳ тақводорларни яхши кўради". (Оли Имрон сураси, 76‑оят).
4. "Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 134‑оят).
5. "Аллоҳ сабрлиларни севади". (Оли Имрон сураси, 146‑оят).
6. "Аллоҳ гўзал амал қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 148‑оят).
7. "Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 159‑оят).
8. "Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади". (Моида сураси, 13‑оят).
9. "Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади". (Моида сураси, 42‑оят).
10. "Зотан, Аллоҳ эҳсон қилувчиларни севади". (Моида сураси, 93‑оят).
11. "Албатта, Аллоҳ тақводорларни севади". (Тавба сураси, 4‑оят).
12. "Албатта, Аллоҳ тақводорларни севади". (Тавба сураси, 7‑оят).
13. "Аллоҳ эса покланувчиларни севади". (Тавба сураси, 108‑оят).
14. "Аллоҳ адолат қилгувчиларни суяди". (Ҳужурот сураси, 9‑оят).
15. "Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўради". (Мумтаҳана сураси, 8‑оят).
16. "Албатта, Аллоҳ Ўз йўлида худди жипс бинодек бўлиб, сафда туриб уруш қиладиганларни яхши кўради" (Саф сураси, 4‑оят).
Иккинчиси хуш кўрмайдиганлар:
1. "Албатта, Аллоҳ тажовузкор бўлганларни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 190‑оят).
2. "Ва ҳолбуки, Аллоҳ фасодни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 205‑оят).
3. "Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 276‑оят).
4. "Аллоҳ, албатта, кофирларга муҳаббат қилмас" (Оли имрон сураси, 32‑оят).
5. "Ва Аллоҳ золимларни хуш кўрмас" (Оли имрон сураси, 57‑оят).
6. "Ва Аллоҳ золимларни севмайди". (Оли имрон сураси, 140‑оят).
7. "Албатта, Аллоҳ ўзини юқори тутувчи ва одамлар устидан фахр қилувчиларни хуш кўрмас" (Нисо сураси, 36‑оят).
8. "Албатта, Аллоҳ хиёнатчи ва гуноҳкор бўлган кимсани хуш кўрмас". (Нисо сураси, 107‑оят).
9. "Аллоҳ фасод қилгувчиларни севмас" (Моида сураси, 64‑оят).
10. "Албатта, Аллоҳ ҳаддидан ошувчиларни севмас" (Моида сураси, 87‑оят).
11. "Албатта, Аллоҳ хоинларни севмас" (Анфол сураси, 58‑оят).
12. "Албатта, Аллоҳ барча хоин ва кофирларни хуш кўрмас" (Ҳаж сураси, 38‑оят).
13. "Ҳовлиқма, албатта, Аллоҳ ҳовлиққанларни суймас" (Қасос сураси, 76‑оят).
14. "Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас" (Қасос сураси, 77‑оят).
15. "Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас" (Луқмон сураси, 18‑оят).
16. "Аллоҳ барча димоғдор ва мақтанчоқларни суймайди" (Ҳадид сураси, 23‑оят).

❤10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибратли
Ушбу фильм атиги 4 дақиқа давом этади, 30 дақиқада суратга олинган ва «Оскар» мукофоти олган.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ушбу фильм атиги 4 дақиқа давом этади, 30 дақиқада суратга олинган ва «Оскар» мукофоти олган.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢6👏3❤1
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Ибратли Ушбу фильм атиги 4 дақиқа давом этади, 30 дақиқада суратга олинган ва «Оскар» мукофоти олган. 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
FARZANDINGIZNI TANIYSIZMI?
Yaqinda telejurnalist Nozima Vohidova meni bir ko‘rsatuvga taklif qildi. Ko‘rsatuv mavzusi “Boy berilayotgan bolalik” deb nomlangan ekan. Nozima opaga televizorga chiqishga sharoitim yo‘qligini tushuntirdim. Biroq ko‘rsatuv nomi ko‘nglimga o‘rnashib qoldi. Bu xususda mening ham fikrlarim to‘plandi.
Bugun bolalar kompyuter, telefon o‘yinlariga bog‘lanib qolib, bolalikning asl o‘yinlaridan, umuman bolalikdan mosuvo bo‘layotgandek. Oilada kattalar o‘rtasidagi suhbatlar bir xil. Bog‘chaga to‘lov, ingliz tiliga, to‘garakka... xullas, ular kattalarga savol berishga ham qimtinadi gohida. Dadalar telegramm, onalar serial tomoshasi bilan band. To‘g‘ri, sal iqtisodi yaxshi xonadonlar toqqa, biror joyga dam olishga borishadi. Bunda ham suratlar chiroyli chiqishi, qanaqa joyda dam olinayotgani “pryamoy efir” qilinishi muhim. Yana bola ota-ona yonida yolg‘iz.
Qizim boshlang‘ich sinfda o‘qiyotganda ustozi ota-onalar majlisi qildi. Tabiiy, onalar yig‘ildik. Har birimizga qog‘oz qalam tarqatib, “Farzandingizni taniysizmi?” deb savol qo‘ydi. Hamma hayron farzandini onadan ortiq kim tanisin? Xullas, doskaga to‘rtta savol yozdi:
1. Bolangizni nima deb erkalatasiz?
2. Qanday rag‘batlantirasiz yoki jazolaysiz?
3. Oilada qanday o‘yinlar o‘ynaysiz?
4. Oxirgi marta qanday kitob olib berdingiz?
Hammamiz savollarga javob yozib uzatdik. Shunda ustoz sinf bolalari o‘rtasida o‘tkazilgan so‘rovnomani o‘qib eshittirdi. Ularga ham yuqoridagi savollar ota-onaga nisbatan qo‘yilgan ekan. Shunaqa antiqa javoblar chiqdi... Bolalar qaysi kitoblarga qiziqishini, ota-onasi olib bermayotganini, yozgan. Hatto bir bola dadasi bilan bo‘sh vaqtlarida karta o‘ynashini yozibdi. Bu javobni hech bir ona mening farzandim deb zimmasiga olmadi. Lekin ustoz javobli varaqalarni onalarga tarqatganda egasini topgandir. Ishonasizmi, oilada rag‘batlantirilmagan bolalar bor ekan. Majlis oxirida onalar ustozdan shikoyat qila boshladi. Oilaviy ishimizga aralashmang, deb. Ustoz “Bolangiz mening qo‘limda saboq olar ekan, uni siz tanimasangiz, men tanishim uchun bunday so‘rovnoma kerak”, deb javob berdi.
Ota ishdan charchab kelib, telefon titkilasa, ona oshxona bilan televizor o‘rtasida qatnasa. Bola nima qilsin? Kimga savol bersin? Bu bilan hamma xonadonlarda serial ko‘riladi, hamma otalar telefonga bog‘lanib qolgan demoqchi emasman. Lekin aksariyat xonadonlarda shu ahvol. Bolaga kitob o‘qi, darsingni qil, degan xitoblar yoqmaydi. “Kel, birga dars qilamiz”, “Mana bu kitob senga yoqsa kerak, birga o‘qiymizmi?” deyish uni o‘qishga qiziqtiradi.
Yaqinda qarindoshimning qizi erining oilaga e’tiborsizligidan nolidi. Uyga nima kerak bo‘lsa, badastir ro‘zg‘or qiladigan turmush o‘rtog‘i bolalar tarbiyasiga aralashmas ekan. “Shu darajadaki, ish qilayoganimda bola yig‘lab qolsa, bolangni ovut, deydi. Telefondan bosh ko‘tarmaydi. Vaholanki men bolani uydan olib kelmaganman”, deydi yig‘lab. Shunaqa, ko‘p hollarda bolaga ona mas’ul bo‘lib qolgan. Maktablar uyushtiradigan otalar majlisiga besh-olti ota ishtirok etadi. Unda ham ba’zan ota nomidan akalar yoki qarindoshlar borar ekan.
Katta bo‘lsang, kim bo‘lmoqchisan? Qanaqa rangni yaxshi ko‘rasan? Men bilan qaysi o‘yinni o‘ynaging kelyapti? Qaysi kitobni olib beray?
Bunaqa savollar eskirdimi? Yana bolalarda bolalik yo‘q deb noliymiz. O‘z bolaligimizni o‘rnak qilamiz. Poqqilloq o‘ynardik, chillak o‘ynardik, xolakasim o‘ynardik... Imkoniyat bersak bizning bolamiz ham o‘ynaydi.
Qush uyasida ko‘rganini qiladi, degan gap bor. Bir o‘ylab ko‘raylikchi, uyimizdagi qushchalar nima o‘rganyapti bizdan. O‘zi bolalarimizni taniymizmi?
Yana bir karra ta’kidlayman, bu hammaga tegishli emas. 4-5 yoshida qori bo‘layotgan, tillarni, matematik amallarni o‘zlashtirgan, sportda muvafaqiyatga erishayotgan bolajonlarning ota-onasiga ming bor qulluq. Bu alohida maqolaga mavzu.
© Manzura ShAMS

❤19👍6
АЁЛ КИШИ БЕГОНА ЭРКАКНИНГ АКСИРГАНИНИ ЭШИТСА
#ҳалол_ҳаром
Аёл киши бегона эркакнинг аксириб "алҳамдулиллаҳ" деганини эшитса унга "ярҳамукаллоҳ" дейиши вожибми ё номаҳрамдан соқит бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши эркаклар аксириб "Алҳамдулиллаҳ" деса, "Ярҳамукаллоҳ ва яшфик", деб жавоб қайтариши, уни изидан эркак "Яҳдикумуллоҳ ва юслиҳ баалакум", деб жавоб бериши бироз тафсилотга эга. Маҳрам қариндош бўлган эркак ва аёллар бир бирига аксирганда мазкур жавобни қайтараверади, бу вожиб амаллардан.
Номаҳрам эркак аёллар бир бирига аксирганда жавоб қайтармайди. Мабодо жавоб қайтарадиган бўлса, фиқҳ китобларимизда бу ҳақда шундай дейилган:
فإذا عطست المرأة فلا بأس بتشميتها؛ إلا أن تكون شابة، وإذا عطس الرجل فشمتته المرأة، فإن كانت عجوزاً يرد الرجل عليها، وإن كانت شابة يرد في نفسه، والجواب في هذا كالجواب في السلام. (المحيط البرهاني)
"Агар аёл акса урса (ва "Алҳамдулиллаҳ" деса), унга жавоб қайтаришнинг гуноҳи йўқ, лекин ёш аёл бўлса, унга жавоб қайтармайди (55 ёшгача бўлган аёллар ёш ҳисобланади)".
Агар эркак киши акса урса ва аёл унга жавоб қайтарса, аёл қари бўлса, унга жавоб қайтаради. Агар жавоб қайтарган аёл ёш бўлса, эркак ичида жавоб қилиб қўяди. (Номаҳрамларнинг ўзаро) аксирганда жавоб бериш масаласи, салом берганда жавоб бериш масаласига ўхшайди" ("Ал-Муҳит ал-Бурҳоний" китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

❤15
🌿🌿🌿🌿🌺🌿🌿🌿🌿
ОНАнинг кундалигидан...
Жоним болам! Шундай пайт келадики, мен қарийман. Ўшанда сабрли бўл ва мени тушунишга харакат қил...
Агар еётган овқатимни бехосдан тўкиб қўйсам, кийимларимни сенинг ёрдамингсиз эгнимга киёлмасам, «ёш боладан хам баттар» деб оғринма. Сен шундай қилсанг, юрагим оғриса хам маъюс жилмайиб эслайман: кичиклигингда сен хам шундай эдинг, буларни ўргатаётганимда қанча вақтим кетаётганини хатто хаёлимга хам келтирмаганман. Чунки ... ахир сен учун вақт нима бўпти, жонимни хам аямайман. Худди хозиргидай...
Агар сен билан сухбатлашиб ўтирганимизда, битта гапни минг марта такрорласам, эзмаликда айблама, мени эшит. Кичкиналигингда ухлашинг учун битта эртакни минг марталаб ўқиб беришимга тўғри келарди, хар гал жон деб тинглардинг. Менинг хаёт эртагим охирлаб боряпти, қачондир надоматда қолмаслигингни хохлайман, шунинг учун хозирча мени эшит...
Рўзғордаги янгича буюмларга тушунмасам, айбга буюрма, тушуниб олишимга бироз вақт бер. Ахир сенга тўғри ейиш, чиройли кийиниш, хаёт ташвишларига қарши қандай курашишларни ўргата олгандим, буни хам эплай олишимга ишонаман. Шундан кўнглим тўқ, ахир сен ёнимдасан...
Агар қачондир ниманидир эсдан чиқариб қўйсам ёки сухбатлашиб ўтириб, нима демоқчилигим эсимдан чиқиб қолса, койима. Агар эслолмасам, қайғурма. Ахир энг асосийси, гапираётганим эмас, сен билан биргалигим... Ёдингдами, кичиклигингда мендан бир зум хам нари кетишни истамасдинг...
Агар хориган оёқларим менга хизмат қилишдан, суянч бўлишдан бош тортса, қўлларингни узат. Худди қачонлардир илк қадамларингни ташлаётганингда сенга қўлларимни узатганим каби...
Қариётганимга қараб хафа бўлма, ўзингни ожиз хис қилма. Ёнимда бўл, мени тушунишга ва менга ёрдам беришга харакат қил. Худди қачондир эндигина хаётингни бошлаганингда мен сенга ёрдамлашганим каби...
Менга яшашда давом этишимда, хаёт йўлим якунига мехр-мухаббат ва тоқат билан етишимда ёрдам бер. Бунинг учун сени табассумим, хеч қачон сўнмаган, охири йўқ мехрим билан тақдирлайман...
Сени яхши кўраман, жоним болам!...

❤8👍2
📝Синоат: Жинкўйлак..
"Бувимнинг кўйлаги аммамни қабр томонга етаклаган экан”
Мактублар бизга муштарийлардан турли янгиликлар, кечмишлар, қувончу андуҳлар келтирувчи восита десак янглишмаймиз. Сабаби, кимдир дардини ёзиб юборса, бошқа биров севинчини бўлишади. Яна кимдир ҳаётидаги сирли воқеани ҳаяжон билан бизга битиб йўллайди. Ушбу хат ҳам ана шундай ғаройиб воқеани жиззахлик мухлисимиз Назира Қулмуҳамедова тилидан ҳақида сўзлайди.
Бу воқеа содир бўлганида мен кичкина қизалоқ эдим. Ўшанда ҳамма ёппасига Гулсара аммам ҳақида гапирарди. Элас-элас эслайман, ҳатто бир қўшнимиз мени тўхтатиб, "Аммангни кўрдингми? Жинни бўлиб қолибдими? Ўз-ўзидан югуриб кўчага чиқиб кетяптими? Уйларингга олиб келдингларми?” деб сўраганди. Мен ҳали бола бўлганим боис, елка қисиб қўяқолгандим. Лекин уйда ҳам отам, амакиларим, онам ва янгаларим барчаси пичир-пичир қилиб нималарнидир гапиришар, ора-сира "Гулсара” деган гап қулоғимизга чалиниб қоларди.
— Ваҳима қилманглар. Эри билади. Қайноналарининг қулоғига етмасин. "Ажраштираман”га тушади, — отамнинг ташвишли гапларини яққол эшитгандим ўшанда.
— Ўтиб кетади. Энамнинг ўлимини кўтара олмаяпти. Қайнонаси ҳам тушунар, — деганди онам далда бермоқчи бўлгандек бўлиб.
Нималар бўлаётганини биз болалар билмасдик. Билганим, икки ойча аввал бувим вафот этганди. Ҳамма қайғуда. Лекин бирдан бу ғам унутилиб, бошқа бир ташвиш бошлангандек, уйда тинимсиз шивирлашишлар ва шошиб чиқиб кетишлар бошланганди. Гоҳида отам ярим кечаси ҳам чиқиб кетарди.
— Уйга олиб келамиз. Бунақада бўлмайди. Ўтган сафар нимадан яхши бўлганди? — деди бир куни отам тонг саҳарда уйга кириб келиб. — Кечаси билан олишиб чиқдим. Куч бермайди. Худди ичида дев бордек. Аёл кишида ҳам шунча куч бўладими?
— Болалар қўрқиб қолмайдими? — онам хавотир билан гапирди.
— Безарар. Фақат... кўчага интилади. Жа бўлмаса, бойлаб қўямиз... Бошқа чора йўқ...
Шу суҳбатдан сўнг тушга яқин машинага ўтқизиб аммамни уйга олиб келишди. Очиғи, ўшандаги аммамнинг чеҳраси кўз ўнгимда қолиб кетган. Бақрайган кўзлари, рангсиз юзи, тўзиган сочлари...
Жуда қўрқинчли эди. Меҳрибон ва маъсума аммамдан асар ҳам қолмаганди.
— Жойимга бораман! — машинадан чиқа солиб, кўчага қараб югурди аммам.
Отам ва амаким зўрға ушлаб қолишди. Уйга олиб кириб, устидан қулфлаб қўйишди.
— Очинг! Очинг, жойимга боришим керак! — тинмай бақирарди аммам.
— Яхши бўлиб қолганди-ку, — биз каби онам ҳам қўрқиб кетди.
— Ҳа, туппа-тузук бўлиб қолганди. Бирдан яна ўзгарибди... — отам ҳорғин ва анча чўкиб қолганди. — Нима қилиш керак, ҳайронман... Кечдан буён туз тотмаган. Бирор ниманг бўлса, бер. Едириб чиқайлик...
Онам дарҳол овқат сузиб келтирди. Амаким ва отам таомни олиб, аммам ўтирган уйга кириб кетишди.
— Бир қошиқ ҳам ичмай туриб, ўзини эшикка урди. Овқат ҳам тўкилди. Кийими ҳам равсо бўлди. Кўйлагингиздан бераркансиз. Кириб алмаштириб ҳам қўясиз-да, — деди амаким бўш косани кўтариб чиқиб.
Онам ўзининг кўйлагидан олиб кириб кетди. Отам чиққач, онам аммамга ширин гапириб овқат тўкилган кийимини алмаштиришга киришди. Отам ва амаким эса эшик ёнида ғамга ботиб ўтирарди. Ўн дақиқа ўтди, йигирма дақиқа ўтди, онам чиқмади. Охири отам эшикдан ичкарига мўралади:
— Нима қиляпсизлар?
Аммам ўтирган хонага кирган амаким ва отам ҳайратдан донг қотишди. Мен ҳайрон эдим. Сабаби, бояги қўрқинчли аммамдан асар ҳам қолмаган, аввалгидек беозор ва ширинсухан аммам жилмайиб ўтирарди. Мени кўриши билан қучоқ очди:
— Кел асалим, соғиндим сени...
Мен ўзимни аммамнинг қучоғига отдим.
— Тузукмисан? — отам хавотир билан сўради.
— Ҳушдан кетдимми, ака? Кўзимни очсам, янгам олдимда экан, — аммам ўзининг аҳволидан бехабар эканлигини маълум бўлди.
— Ҳа, овқат бераман, деб кийимингни ҳам расво қилдик... — гап топа олмай ерга қаради отам.
— Онамнинг кўйлаги. Шу кўйлагини кийсам, оғирлашяпман ўзи. Энди киймайман. Ўтган сафар кийганимда ҳам сизлар уйга борган экансизлар. Ўшанда ҳам ҳушдан кетганмидим? — отамга қаради аммам.

❤29👍1🤔1
Ўша-ўша аммам ўзи айтганидек, бувимни кўйлагини бошқа киймади. Қайтиб қўрқинчли тусга кирмади ҳам. Айтишларича, ўшанда чиндан ҳам бувимнинг кўйлаги аммамни қабр томонга етаклаган, шунинг учун "Жойимга бораман”, деб кўчага интилган экан. Шундан сўнг бувимнинг кўйлагини қабристонга олиб бориб, ёқиб юборишди. Аммам ва кўйлак билан боғлиқ воқеа эса ҳамон сир. Оддийгина кўйлакнинг қандай қилиб аммамни жинни бўлар ҳолга солганини ҳеч ким изоҳлаб бера олмайди. Аммам эса бу воқеани кулиб "Жинкўйлак кийган пайтларимда”, деб эслайди...
Zamonaviy СoM -Saytdan olindi.
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Zamonaviy СoM -Saytdan olindi.
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6