📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
17 нарса қабр азобидан нажот беради:

1. Ота-онага яхшилик қилиш.

2. Намоз.

3. Рамазон рўзаси.

4. Ҳаж ва умра.

5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш.

6. Аллоҳ таолодан қўрқиш.

7. Аллоҳдан умидвор бўлиш.

8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш.

9. Доимо таҳоратли юриш.

10. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш.

11. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш.

12. Қариндош-уруғчилик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм).

13. Ҳусни хулқ.

14. Гўдаклигида вафот этган фарзанд.

15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш.

16. «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни кўп айтиш.

17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤13👍4
Куёвтўрага мактублар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уйдан чиқаётганингда аёлингга: “Яхши қолинг”, деб чиқ. Ҳамиша унинг кўнглини хушнуд эт.

Сени кутиб кўзи тўрт бўлмасин, вақтлироқ уйга кел.

Ташқарида еб-ичганларингдан уйингга ҳам олиб кел.

Аёлингни хато-камчиликларини бошқаларга айтма, яхшилик, фазилатларини эсла.

Уйингни сарф-харажатсиз қолдирма, улар бошқаларга муҳтож бўлишмасин.

Ишхонангдаги нохушликларни уйга келиб айтма. Уйинг севинчга тўлсин.

Тўй ё саёҳатга борганингда иложи бўлса, аёлингни ҳам олиб бор.

Уйга салом бериб ва кулар юз билан киргин, уйдагилар келганингдан севинишсин.

Уйингни Қуръонсиз, китобсиз ва намозсиз қолдирма. Бомдодга турганингда оила аъзоларингни ҳам уйғот, раҳмат ва баракот кун бўйи сиз билан бирга бўлсин.

Ғайратли бўл, рашкчи бўл. Бироқ ноўрин гумон ва шубҳага борма. Айб-камчилик қидиришдан сақлан.

Инсофли бўл; аёлинг кучи етмайдиган ишларни унга буюрма. Керак бўлганида унга ёрдам бер.

Қарорларингда аёлинг билан ҳам маслаҳатлашишни унутма.

Кутилмаган совғалар бериб, кўнглини олишни бил.

Дунё уйига кириш дунёга муккасидан берилиш эмас, охиратни унутма. Дин, Ватан, инсоният учун меҳнат қилишни унутма.

Озгина ҳалол даромад кўп ҳаром фойдадан яхшидир. Ҳаром луқма ема, хотининг ва фарзандларингга ҳам едирма.

Юсуф Товаслий,


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤16👍2👌1
☝️HAR BIR OTA ONA FARZANDIGA AYTISHI KERAK BO’LGAN 16 TA JUMLA


Buni albatta bilishimiz shart, bu farzandimiz bilan munosabatlarimiz mustahkam va mehrli bo‘lishi uchun yana bir poydevor bo‘ladi!

🙋🏻‍♀️SEN MEN UChUN ENG MUHIMISAN.

Ular onasini yuvilmagan idishlari, elektron pochtasi yoki internet orqali kelgan xabarlari kutib turishi mumkinligini, siz uchun eng muhimi u ekanliklarini bilishsin.

😍MEN SENI SOG‘INDIM.

Hatto 20 daqiqaga ajralgan bo‘lsangiz ham, ularni quchoqlab ko‘rishing. Ularga qanchalik yaqin bo‘lishni istashingizni his etishsin.

☺️ BU IShNI NOTO‘G‘RI QILDING.

Ular xato qilishganda ayting. To‘g‘ri yo‘l ko‘rsatishga yordam bering. Bola qanday xato qilmasin, sizni unga nisbatan mehringiz so‘nmasligini bilsin.

👍U BILAN FAHRLANIShINGIZNI KO‘RSATING

Agar ular biror to‘g‘ri harakat amalga oshirgan bo‘lsa, u bilan fahrlanishingizni ko‘rsatishingiz kerak. Agar bola qo‘llab quvvatlashingizni sezsa, doim sizni hursand qilishga harakat qiladi.

🤗SEN HAMMADAN BOShQAChASAN.

Ularning qanchalik boshqalardan farq qilishini ko‘rsatishga harakat qiling. Ularning alohida harakterlarini e’tirof eting, boshqalarning ham harakterini aniqlashni o‘rgating. Bu kelgusida ularga foydali bo‘lgan narsa sanaladi.

😭 YIG‘LASh – BU NORMAL HOLAT.

Bolalaringizning hislarini yashirmayotgani uchun taqdirlang. Odamlar ko‘ngli og‘riganda, yolg‘iz bo‘lganda va ba’zida baxtli bo‘lganda ham yig‘laydi. O‘z hislarini bo‘lishishni o‘rgating.

🙄KO‘Z YOShLARINGNI ARTIB OL.

Ba’zida ular ko‘z yoshlarni artib, oldinga harakat qilish lozimligini bilishlari kerak. «Agar hayotingizda quyosh yo‘qolib qolgani uchun yig‘layotgan bo‘lsangiz, ularni tezroq arting, aks holda ular oyni va yulduzlarni ko‘rishga halal beradi». Ularga shu oddiy haqiqatni tushuntiring.

😇MENGA YORDAM BERA OLASANMI?

Bolalaringiz sizning tashvishlaringiz ko‘pligini, ayrim ishlarda charchab qolyotganingizni ko‘rishsin. Sizga o‘z yordamlarini taklif qilishsin.

🤗 SENGA YORDAM KERAKMI?

Yordam berishdan oldin har doim avval so‘rab ko‘ring. Erkinlik muammoni yechimini izlashda paydo bo‘ladi. Agar farzandingiz nimanidir uddalay olmasa unga to‘g‘ri yo‘l ko‘rsating.

☺️. “HA”.

Hech bo‘lmasa bir kunda bir marta ular sizdan biror narsani birga qilishni istashsa hech ikkilanmay “ha” deb ayting.

🙅🏻‍♀️. “YO‘Q”.

Qaysidir joylarda ularning fikrlari yoki harakatlaridan norozi bo‘lishingizni bilishlari kerak. Bu qaysarlik yoki charchoq bilan aytilgan “yo‘q” bo‘lmasin. Qaroringizni tushuntiring.

😁. KO‘NGLINI KO‘TARA BILING!

Farzandingizni judayam harakat qilib, nimanidir uddalay olmasa ham uni ko‘nglini ko‘taring. Kichik g‘alabalardan katta omad vujudga keladi. Ularni omadli bo‘lishga undang.

💁🏻‍♀️. ATROFDAGILARGA MEHRLI BO‘L.

Ularga yaxshi narsalar yaxshi insonlar bilan bo‘lishini eslating. Ha, bu dunyo murakkab, ammo odamlarga mehr bilan munosabat qiladiganlar kulfatlarni yengilroq boshdan kechiradi. Ularning kelajagini yengillashtiring.

😔. KEChIR.

Nohaqligingizni bilsangiz, tan oling va kechirim so‘rang. Bu bilan kerak paytda yon bosish kerakligi borasida namuna bo‘lasiz.

🙂 MENGA KO‘PROQ NARSA AYTIB BER.

Ularning qilgan ishlari haqida savollar bering, muloqotda bo‘ling. Farzandingiz ko‘zlariga qarab, tinglashga va tushunishga harakat qiling. Sizdan narsa yashira olmaydigan bo‘lib qolsin.

😍 SENI YaXShI KO‘RAMAN.

Bu so‘zlarni har kun ovoz chiqarib ayting. Ularga bu so‘zlarni har kun ayting. Farzandingiz unga nisbatan muhabbatingiz cheksizligini bilishi shart.

Farzandlar bilan ana shunday munosabatlari yo‘lga qo‘ya olsak, ularni kelajakda muvaffaqiyatli insonlar bo‘lib ulg‘ayishlariga, yomonlardan yiroqda yurishiga katta hissa qo‘shgan bo‘lasiz. Bundan tashqari ularni turli yomonliklardan tabiiy holda himoyalash imkoniga ega bo‘lasiz!

♻️Яқинларизга тарқатинг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤15👍2
ОТА ЖАННАТ ЭШИКЛАРИ
ОРАСИДАДИР

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши айтадилар:
"Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ота жаннат эшиклари орасидадир. Хоҳла бу эшикни сақла, хоҳла зое қил”, деяётганларини эшитдим”
(Имом Ҳоким ва Имом Байҳақий ривояти).


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6👍3
САБРНИ ОИША ОНАМИЗДАН ЎРГАНАЙЛИК!

Оиша онамиз фарзанд кўрмаганлар. Лекин бирорта ҳадисда:

Эй Аллоҳнинг Росули, менга зурриёт тилаб дуо қилинг, деганларини кўрмаймиз.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида Оиша онамиз 18 ёшда бўлганлар. У зот алайҳиссалом Оиша онамизни қаттиқ севар ва рашк қилардилар.

Оиша розияллоҳу анҳо Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин 47 йил яшаганлар, лекин бирор марта ёлғизликларига қайғурмаганлар. Чунки батамом илм ва ибодат билан машғул бўлганлар.

Оиша онамиз маърифатли аёл эдилар, кўпчиликка муаллима эдилар, буюк саҳобаларга фатво берувчи муфтия ҳам эдилар.

Эсда тутинг!

Инсоннинг ҳаёти фарзанд, эр, уй, кундош, мол дунё, ота онанинг ўлими ёки фарзанднинг нобуд бўлиши билан тўхтаб қолмайди. Аллоҳ сиздан бир нарсани олиб қўйса, эвазига ундан яхши нарсани албатта беради.

Бу дунё имтиҳон диёридир, у ҳеч бир кишининг қўлида мукаммал бўлмайди...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤11👍5
ИММУНИТЕТНИ КУЧАЙТИРИБ, КАСАЛЛАРНИ БАРТАРАФ ҚИЛУВЧИ 8 ХИЛ ТАОМ:

1. Анор
2. Қатиқ
3. Саримсоқ
4. Пиёз
5. Кўк чой
6. шууфан
7. Қовоқ
8. Брукилли

УЧТА НАРСА ЖИСМНИ КАСАЛ ҚИЛАДИ

1. Кўп ейишлик
2. Кўп гапиришлик
3. Кўп ухлашлик.

БАДАННИ БУЗУВЧИ ТЎРТТА НАРСА

1. Қайғу-ғам
2. Хафалик
3. Очлик
4. Уйқусизлик (бедорлик)

ТЎРТТА НАРСА ЮЗНИ ЧИРОЙЛИКЛАШТИРАДИ ВА КЎРКАМЛАШТИРАДИ

1. Тақво
2. Вафо
3. Саховат
4. Муруват

РИЗҚНИ КЕНГАЙТИРУВЧИ ТЎРТТА НАРСА

1. Кечаси ўқиладигон намоз
2. Саҳарларда айтиладигон кўп истиғфор
3. Садақа беришга одатланиш
4. Эрталаб ва кечқуранги зикрларда бардавом бўлиш

РИЗҚНИ ТАНГЛАШТИРУВЧИ ТЎРТТА НАРСА

1. Саҳар маҳал ухлашлик
2. Кам намозлик
3. Дангасалик
4. Хиёнат

ҚАЧОНКИ МАЪСИЯТ ОСТОНАСИГА КЕЛИБ ҚОЛСАНГИЗ ҚУЙИДАГИ УЧ ОЯТНИ ЭСЛАНГ!

1. Алам яълам бианналлоҳа яро.
2. Ва лиман хоофа мақома Роббиҳи жаннатан.
3. Вамайяттақиллааҳа яжъал лаҳу махрожа.

Агар мана шу гаплар сизга ёққан бўлса тарқатмасдан қўйманг! Чунки, яхшиликка далолат қилган уни қилувчи билан бир ҳилдир.

Якка кураш 90 дақиқа,
сериаллар 60 дақиқа,
кинолар 130 дақиқа,
намоз эса, бор-йўғи 5 дақиқа,  жаҳаннам ҳам жаннат ҳам  абадий.
Бу нарсалар ақиллилар ақлларини юргизиш учун.
Ватсаппда 300 та шеригингиз бор...

Телефонда 80 та...

Минтақада 50 та бўлиши мумкин.
Қийинчиликда 1 та, жанозада қариндошлар

Қабрда эса яна ёлғизсиз.

Ажабланманг, - бу ҳаёт.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤12
✒️ ЎҚИНГ...
Аёл гуноҳ қилса, бунга эркак ҳам айбдордир.
Шотланд халқ мақоли


Қўлимга бир мактуб тушиб қолди. Қизиғи, хат менга битилмаган, лекин эгасига ҳам жўнатилмаган. Келинг, мақсадга ўтишдан олдин ушбу мактуб билан танишамиз:

«Ассалому алайкум, адаси!
Мана сиз сабабли бегона юртларни кезиб, номаҳрам эркаклар орасида ишлаб юрибман.
Тўғри, бунга ўзим рози бўлдим. Чунки оилавий муаммоларимизга сиз бирор ечим тополмагач, мен шундай хатарли сафарга отландим. Қарзларимиз бўйнимиздан ошиб, қарз эгалари остонамизда туну кун қўриқчилик қилишларига қарамай, сиз масъулиятни бўйнингизга ололмадингиз. Мен эса лоақал уч болам қийналмаслигини истаб, ўзга юртда мардикорликка чиқдим.
Истанбулга келганимдан буён ҳар қандай қийинчиликларга дош бериб ишлаётган эдим. Аммо бугун ҳаммасига тупуриб, уйга, ўз юртимга, болаларим бағрига қайтишга қарор қилдим. Сабаби пул топаман деб энг қимматли нарсаларимдан айрилишни истамайман. Юртимга қайтгач, майли фаррош бўлай, кўча супурай, майли кимнингдир эшигида чўри бўлай, фақат аёллик шаъним, ор-номусимга доғ туширмасам бўлгани...
...Мен ишлаётган кафе хўжайини уйини тозалаб беришимни, эвазига яхши ҳақ тўлашини айтди. Иккиландим, аммо ишлаб пул топишга бўлган эҳтиёжим унинг таклифини қабул қилишга ундади. Вазифаларимни тушунтиргач, ортига қайтди. Ишга киришдим. Аммо негадир кўнглим жуда ғаш торта бошлади. Эндигина юмушларни тамомлаб бўлгандим ҳамки, кўча эшикдан уй эгаси кириб келди. Ойнадан унинг эшикни қулфлаётганини кўриб қолдим. Кўнглимдаги ғашлик ортди. Бурилиб улгурмасимдан келиб, белимдан қучди. Дод солиб эшик томон отилдим. У эса:
– Сени илк кўрганимдаёқ ёқтириб қолдим. Аёлим билан ажрашганман. Гапларимни эшит, илтимос! Мен билан қол, сени бахтли қиламан, – деди.
– Мен эрли аёлман! – тилимга келган биргина жумла шу бўлди. У турган ерида қотиб қолди. Дарҳол мени қўйиб юборди. Таажжуб билан:
– Эринг бор?.. Алдамаяпсанми? – деди.
– Эрим, болаларим бор... Эрим бўлмаганида ҳам менга номаҳрамсан! Худодан қўрқмайсанми? – дедим-да, қулфни очибоқ бор кучим билан кўчага отилдим. Ғира-ширада югуриб кетарканман, ортимдан унинг овози келди. Бироқ тўхтамадим, қайрилиб ҳам қарамадим. Аммо қанча югурмай, у менга етиб олди, тиз чўкканча:
– Тўхта, буни кийиб ол! Мени кечир... Кечирдим деб айт? Истасанг, эртагаёқ юртингга жўнаб кетишингга ёрдам бераман. Фақат кечирсанг, бўлгани! Бу иш қиёматга қолмасин?.. – дея ялинди.
Оёқяланг эканимни шундагина билдим. Қолган бирорта гапи қулоғимга кирмади. Бир амаллаб кафега етиб олдим. Зарурат не кўйларга солганидан хўрлигим келди, аёл эканимдан илк бор пушаймон едим, туни билан йиғлаб чиқдим. Болаларимиз кўз ўнгимдан ўта бошлади. Гарчи бирор ножўя иш қилмаган бўлсам ҳам «Энди сизнинг, болаларимнинг кўзларига қандай қарайман?» деган ўй ич-этимни кемирди.
Унинг уйида қолиб кетган сумкам эрталаб эшигим тутқичига осиб қўйилганидан билдимки, менга рўпара бўлишга журъати етмаган.
...У ваъдасида турди – ниҳоят учоқдаман. Йиғлаётганимни билдирмаслик учун рўмолчамни ахтарарканман, бармоқларим букланган қоғозга тегди. Ажабландим. Хат экан. Орасига солиб қўйилган «кўкқоғоз»ларни кўриб, ҳаммасини тушундим. Хат қисқагина эди:
«Синглим!
Мени тавбага, саждага, намозга қайтардинг.
Сендан қарздорман.
Бундан кейин бегона юртларга ҳеч қачон ёлғиз борма...
Эрингга айт, сендек аёлини асрай олмаса, бадали оғир бўлади.
Шуни билки, юрагимга ҳайкал ўрнатиб кетдинг – номуснинг ҳайкалини, иффатнинг ҳайкалини...».
Ҳар икки мактуб шу ерда тугайди.
Ушбу хат аёл билан ўртамизда кўринмас ришта боғлади. У билан яқиндан танишдим, кейинги ҳаёти билан қизиқдим.
Айтишича, уйига қайтгач анча пайтгача ўзига келолмай, ёқимсиз хотираларини унутолмай қийналган. Алам билан, кўзёшлар билан битган мактубини эса эрига ўқитишга жазм қилолмаган.
– Мана юрагимни тошдек босиб ётган, ҳеч кимга айтолмаган сирларимдан воқиф бўлдингиз. Буларни ёзишингизни истайман. Эҳтимол кимгадир фойдаси тегар? Эримга ўхшаган эркаклар ўқиса, ибрат олар? Чет элда ишлашга бориб, қийинчиликдан қочиб, фаҳш йўлни танлаётган аёлларнинг йўлдан қайтишига туртки бўлар? Эрим ҳам ўқиб қолар?.. – деди у.
Мен ёзишга ваъда бердим.

Бир куни уни хафа
❤23
ҳолатда топдим. Сабабини билгим келди.
– Яқин ўртоғимнинг эри мени ёқтиришини айтиб қолди. Унга муносиб жавоб қилдим. Лекин у: «Бу нима, нозми? Чет элга чиқиб келган аёлларни яхши биламан!», — деди сурбетлик билан. Уни дўкондан қувиб чиқардим-да: «Яна бир марта келсангиз, дугонамга ҳаммасини айтиб бераман!», — дедим.
Менга алам қилгани – у менинг эрим борлигини билади-ку? Наҳот хорижлик бир бегона эркакчалик бўлолмаса?..
Энди сиз ростини айтинг, мен енгилтак аёлга ўхшайманми? – деди.
Дафъатан берилган бу савол қаршисида жим қолдим. Киприкларимни кўтариб, ғамгин нигоҳига қарашга мажолим етмади. Фақатгина:
– Дугонангизнинг эри ҳатто ор-номусга ҳам ҳайкал ўрнатиш мумкинлигини, бу ҳайкал фақат Аллоҳдан қўрқувчи қалблардангина жой олишини, афсус, билмайди. Аллоҳ ўрнатган ҳалол-ҳаром чегараларидан ҳам ғафлатда. Билганида, у ҳам тавба эшигини қоқиб, нафси амморасини енгиш илинжида истиғфор арқонини маҳкам тутган бўлармиди... – дея олдим.
Мактуб баҳона бир аёлнинг изтиробли кечинмалари ҳамда хиёнатдан, ҳаромдан ҳазар қилувчи пок қалби, метин иродаси билан танишдингиз.

Аммо буларни нега ёзаяпман?
Ҳар гал Истанбул кўчаларида ялангоёқ ҳолда номусини опичлаб югураётган ожиза ёдимга тушса, аччиқ ҳақиқатга йўғрилган «Аёл гуноҳ қилса, бунга эркак ҳам айбдордир» мақолини беихтиёр эслайман. Кўз ўнгимдан эса минг бир тоифага мансуб аёллар бирма-бир ўта бошлайди:
– биргина тун ҳамда бокиралиги эвазига тонгда «кино юлдузи» бўлиб уйғонган «малика»лар...
– карьера ҳамда машҳурлик илинжида режиссёрининг нафақат пинжидан, ҳатто тўшагидан бошпана топган баъзи тележурналистлар...
– бозордаги дўконларини хорижий моллар, чўнтагини эса пуллар билан тўлдириш истагида чет элларга бориб, бешюлдузли меҳмонхоналарда номаҳрам тижоратдоши билан битта хонада тунаётган «тадбиркор» аёллар...
– овози борлигига ҳатто ўзи ҳам ишонмайдиган, лекин қомати-ю ясама – бўяб-бежалган совуқ рафторини реклама қилиш, продюсерининг битта ишораси билан унга нима кераклигини илғайдиган ва сўзсиз бажо келтириш эвазига санъат осмонида «чақнаётган» «юлдузча»лар (илоҳо, бундай «юлдуз»лар битта қолмай тўкилиб тушиб, осмонимиз майли юлдузсиз, лекин мусаффо қолсин!)...
– «аввал диван, кейин экран» деб аталувчи ёзилмаган жирканч қоидага амал қилиш билан телеэкранлардан тушмай келаётган, на қалами, на фикри бўлган айрим телебошловчилар...
– интернет тармоқларида уч-тўрттадан профилга эга, лекин эри унинг фақат биттагина профилини кузатиш ҳуқуқига эга бўлган (аслида бу ҳуқуқдан ҳам маҳрум этилмаганликларининг ўзи бир бахт! Шундай аёлларнинг эрлари мабодо хотинининг қолган профилларида жойланган суратларини кўрганида, «Воҳ! Бу ҳурлиқо ким бўлди?!» дея севиб қолишларига заррача шубҳа қилмайман!) «соҳибжамол»лар...
– хорижга ишлаш учун боргач, эри тирик ҳолда, тип-тирик эрини ўлдига чиқариб («кўмиб келиб») ёхуд у билан ажрашганини эълон қилиб, чет эллик бирор пулдор билан яшаётган ва юртига қайтгач, яна ҳеч нарса кўрмагандек, «тирилиб кетган» эрига хотин бўлиб кетавераётган баъзи аёллар...
– уйида битта, кўчада яна битта эри бўлган «қўшэрли» хотинлар...
– адабиётнинг «а»сини, шеъриятнинг «ш»сини тушунмасдан туриб, «ака»ларининг дастаги билан катта адабиётга «кириб келган ижодкор»лардан то ишқий саргузаштлари воситасида бирор мансаб курсисини банд этган «хоним»ларгача...
Кўнгилни беҳузур қилувчи ушбу рўйхатни давом эттиришни истамайман.
Фақатгина сўзим сўнгида айрим саволларимга жавоб олишни истайман: муҳтарама аёл! Ўз жуфтингиз учун номаҳрам аёлларга ҳатто унинг хаёли ҳам кетишига йўл қўймайдиган даражада садоқатли, фидойи рафиқа, аёл бўла олдингизми? Фарзандларингизга улар бошини тик тутиб, сиз билан фахрлана оладиган она бўлолдингизми?

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22👍1
​Сиз-чи, оиланинг устуни, фарзандларининг суянган тоғи, аёлининг икки дунёдаги қалқони бўлиши лозим бўлган марди майдон эркаклар! Сизга қорачиқлари ёниб турган фарзандларни туғиб берган ожизангизга ҳам дунё, ҳам охират қийноқларидан ҳимояловчи (либос) парда бўла олаяпсизми?
Шундай бўлса, бу шараф сизга муборак бўлсин!

Агар шундай бўлса, қора тунда қоп-қора тошнинг устидаги қора қумурсқани кўришга, оёқ товушларини эшитишга қодир бўлган Зот сизга жаннатини мукофот етсин!

ПС: Пост кўчирилган. Зеро яхшиликни ва билганини билмаганларга (яхши нарсаларни) етказиш ва улашиш чин мўминга хосдир!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤14🔥7
Доктор Солиҳ Салмон айтиб беради:

23 ёшли, оёқлари туғма шал, 23 йил ногиронлар аравачасида юрган бир бола қабулимга келди.
Орқасига ирингли яра тошган экан.
Яраларига игна ёрдамида дори қўйдим, бир тарафдан  эса кесиб ирингини тозалаяпман.
Ўзимча бу ёш йигитни даъват қилгим келди.

Жуда ҳам ҳушчақчақ йигит эди.
Ҳеч сиқилиш, аламзадалик, ҳолидан шикоят йўқ.
-Сен туғма шалмисан?-дедим.
-Ҳа- деди.
-Демак ҳеч юрмадинг,югурмадинг,
ўйнай олмадинг шундайми?-дедим.
Йигит саволимни эшитмаганга олди.

Мен ҳам паст келмадим.
Бу сафар мўлжални аниқ олдим.
-Ҳамма арзимаган нарсаларда ҳам қаттиқ асабийлашади, масалан телефоним эски, бузиқ дейди.
Эрим билан тортиштик дейди.
Хотиним аразлайверади дейди.
Нархлар қиммат дейди.
Болам йиғлоқ дейди.Пулим йўқ дейди. Ишларим юришмаяпти дейди.
Бўлар-бўлмас нарсаларни дард ҳисоблайди.
Сен эса шунча дардинг билан ҳеч нарса демаяпсан,- деб гапимни тугатмасимдан
йигит
“Мен кетишни хоҳлайман, дори қўйишни тўхтатинг”, дея хонамдан чиқиб кета бошлади.

Мен яна бўш келмадим.
Сабабини сўрадим.
Шунда йигит мени йиқитган жавобни берди:
-Сен Роббим билан орамни бузишга ҳаракат қиляпсан.
Мени бутун неъматларга кўмган Роббим фақатгина оёқлар бермади.
Ва бу билан мени имтиҳон қиляпти.Мен ақлимни таниган куним Роббимга сўз берганман.
Роббимдан ҳеч кимга шикоят қилмайман.
Уни тақдирини айбламайман деб.
Сабрим эвазига жаннатини берадиган Зотдан сенга шикоят қилмайман-деди

Беш мингта жарроҳлик амалёти ўтгаздим.
Бирор марта пичоқ ёки қайчим қўлимдан тушиб кетмади.
Аммо бу йигитни гапидан сўнг қўлимдаги асбоблар ер билан бир бўлди.
Биринчи марта касал эмас,ҳаяжондан мен титраётган эдим.
Бу сафар ёрдамга муҳтож касал мен эдим.

Шундан кейин қачон дунё ташвишлари маҳзун қилса, сиқилсам, асабларим ўзимга бўйсунмаса унга шундай дейман
“Туғма шал , ўша ҳолида ҳам Роббдан шикоят қилгани ҳаё қиладиган йигит эсингдами, ана унда сен ҳам дардлар, синовлар эвазига жаннатни берадиган, Жаннат эгасидан шикоятчи бўлма!”

Мени кўзимга бечора кўринган, насиҳат қиламан, Аллоҳни эслатаман деб бел боғлаган касалимдан бир умрлик насиҳатни, унутилмас дарсни олганман.
Асл бечора ўзим эканман…

Туркчадан Осиё Абдулазим қизи таржимаси.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤14👍5
​​​​Аёл ва истиғфор...

Бир аёл ўз бошидан кечирганини шундай ҳикоя қилади:
“Эрим вафот этди. Ўшанда мен ўттиз ёш эдим. Бешта фарзанд билан қолдим. Дунё кўзимга қоронғу бўлиб кетди. Йиғлайвериб кўзларим шишиб кетар, умидсизликка тушиб қолардим. Ғам-аламлар атрофимни ўраб олган эди.
Фарзандларим ҳали кичик, бизни таъминлаб турадиган одам йўқ, эримдан қолган пулларни тежаб ишлатардим.
Бир куни хонамда ўтирганимда радиони ёқдим. “Қуръони Карим” номли эшиттириш берилаётган экан. Унда бир олим “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким истиғфорни кўп айтса, Аллоҳ унга ҳар қандай ғамдан чиқиш йўлини, ҳар қандай торликдан кенгликка ўтиш чорасини кўрсатиб қўяди” деганлар” деб мавъиза қилди. Ўшандан кейин истиғфорга астойдил берилдим. Болаларимга ҳам уни ўргатиб қўйиб, кўп айтишларини тайинладим.
Орадан олти ой ўтгач, уйимизга қадимий буюмларга пул берилиши ҳақида хабар келди. Биз ҳам шу лойиҳада иштирок этиб, ўзимиздаги эски буюмларни олиб борсак, уларни миллион жунайҳларга олиб қолишди. Катта ўғлим минтақадаги олийгоҳга ўқишга кирди. Қуръонни ёд олди. Кейинчалик иши ўнгланиб, одамларга кўмак берадиган инсонлардан бирига айланди. Шундай қилиб, уйимиз яхшиликларга тўлди. Тинч, хотиржам яшай бошладик. Аллоҳ таоло барча фарзандларимни ислоҳ қилди. Ҳаммалари яхши инсонлар бўлиб вояга етишди. Ўзимдан ғам, қайғу, изтироблар ариди. Ҳа, албатта, буларнинг барчаси истиғфорнинг ажойиботларидан эди”.
Ҳа, азизлар, кўплаб инсонлар истиғфорнинг фойдасидан бехабардирлар. У ғамларни аритувчи, машаққатларни кетказувчи, ризқнинг кенгайишига сабаб бўлувчи катта омиллардан биридир...


Қийинчилик ва ғамгинликда...

Алидан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар менга бирор қийинчилик ёки хафачилик етса, қуйидаги калималарни айтишни буюрдилар:
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الكَرِيْمُ العَظِيمُ سُبْحَانَهُ تَبَارَكَ اللهُ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ الْحَمْدُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ

«Ла илаҳа иллаллоҳу каримул ъазийм. Субҳанаҳу табарокаллоҳу роббул ъаршил ъазийм. Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн». (Маъноси : Улуғ ва карим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ арш рабби Аллоҳ баракотли ва покдир. Оламлар рабби Аллоҳга ҳамд бўлсин.) Насаий ва Ибн Сунний ривоятлари.

Яқинларингизга хам улашинг зеро: Ким бирор яхшиликка далолат қилса унга хам амал қилувчининг ажри мислича ажр берилур

@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤25🔥2🥰1
⭕️ҚИССАДАГИ ИБРАТ

   Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Мифтоҳу дорус саодати" номли китобида айтади:
"Олимлардан бири бир гуруҳ савдогарлар билан кемага минди. Денгиз ўртасига бориб кемалари довул туфайли синиб кетди. Кема ва ундаги моллар чўкиб кетди. Улар овчилар томонидан қутқарилиб  ўша ерга яқин бир шаҳарга олиб келиндилар.
   Олдин бой-бадавлат бўлган савдогарлар энди фақирликда қолишди. Олим эса масжидда илм ҳалқаси ташкил қилиб одамларга илм ўргата бошлади. Тезда у шаҳарда машҳур бўлиб кетди. Ҳоким уни шаҳарда қози қилиб тайинлади.
   Савдогарлар ўз диёрига қайтмоқчи бўлишганда олим ҳам нарсаларини йиғиштира бошлади. Ҳоким ва шаҳар аҳолиси олимнинг ҳузурига келиб ундан шаҳарда қолишини ўтиниб сўрашди. У ноилож шаҳарда қолди. Савдогарлар олимдан:
- Яқинларингизга айтадиган гапингиз борми?- деб сўрашди.
Олим деди:
- Ҳа. Улар шундай молни жамлашсинки, кема синиб чўкиб кетганида  ҳам у мол чўкмасин!

   Инсон ўрганадиган ҳар қандай илм ва ҳунар чўкмайдиган молдир. Инсоннинг энг қимматбаҳо моли унинг чўнтагидаги эмас, миясидаги молидир, десам муболаға қилмаган бўламан. Маърифат мол жалб қилиши мумкин. Аммо мол маърифат жалб қилмайди. Мен молнинг қадрини ерга урмоқчи эмасман. Кишиларга тушадиган эҳтиёжни Аллоҳ қатл қилсин. Унда хорлик ва юзнинг сувини тўкилиши бор. Аммо мол кетади, маърифат қолади.

  Кўпгина ислом диёрларида охирги вақтларда сиёсий ҳодисалар ва тўполонлар бўлди. Бунинг оқибатида олдин кузатилмаган ҳижратлар ва кўчиб кетишлар юзага келди. Инсонлар ёлғиз устиларидаги кийимлари билан ўлимдан қўрқиб мамлакатларидан чиқиб кетишди. Улар фақат мияларидаги фикрларини ва олдин ўрганган ҳунарларини олиб чиқиб кетишди. Ана шунақа инсонларга қаерда бўлишмасин иш топиш осон бўлди.

   Дурадгор устахонасини олиб чиқиб кета олмади. Аммо ҳунарини ўзи билан олиб кетиб, борган жойида устахона топди.
   Шифокор ўзининг қабулхонасини олиб чиқиб кета олмади. Аммо билимини олиб кетиб, ўша ерда қабулхона очди.
   Инсонлар иморатлар, ерлар ва уйларини ташлаб кетишди. Аниқки, уларни орқалаб кетиб бўлмайди. Уларнинг ўз диёрларига қайтиш-қайтмаслигини фақатгина Аллоҳ билади.

   🔐Чўкмайдиган молни кўпайтирайлик!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤11👍1👏1
• Аллоҳим!
Ёстиғим жойнамоз, уйқум намоз, ҳар нафасим зикр бўлсин!
• Аллоҳим!
Бошимдан оёғимга қадар, ёшлигимдан бугунимга қадар, ҳаётимдан мамотимга қадар барча гуноҳларим учун тавба қилдим!
• Аллоҳим!
Ўлим ҳақдир, Азроил алайҳис саломни менга табассум ила юзлантир!
• Кўзим нурини, ақлим шуурини, қўл ва оёғим кучини, бутун вужудим қувватини олиб қўйма, Аллоҳим!
• Назарим ибодат, сукутим тафаккур, сўзларим зикр бўлсин!
• Кўз очиб юмгунга қадар бизни ўз нафсимизга ташлаб қўйма, Аллоҳим!
• Ҳар нафасда тилимни зикрдан, қалбимни шукрдан ва ақлимни фикрдан айирма, Аллоҳим!
• Оиламга ёмонлик истаганларга Ўзинг кифоя қил!
• Пасткаш номардлардан бизни узоқ тут!
• Гуноҳлари авф этилган сиддиқлардан бўлишимизни насиб эт!
• Бизни уларнинг суҳбатига, зикр халқаларига восил айла!
• Аллоҳим!
Онадан туғилгандек пок ҳолда Сенга юзланишимиз учун Ўзингга илтижо қиламиз.
• Бизларни солиҳ қулларингдан айла!
• Амал дафтаримизда савоби тўхтамайдиган амаллардан ёзилишини насиб эт!
• Наъим жаннатинг ворисларидан бўлишимизга Ўзинг кўмак бер!
• Ота-онамни Ўзинг авф эт!
• Устозларимни раҳматингга ноил айла!
• Қабрда юзимни қаро қилиб қўйма, Аллоҳим!
• Бу дунёда ичганимиз зам-зам, у дунёда эса кавсар бўлсин!
• Бу дунёда юрган йўлимиз ҳидоят, у дунёда эса сирот бўлсин!
• Бу дунёдан олганимиз гўзал ахлоқ, у дунёда эса бароат бўлсин!
• Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса жаннату Аъло бўлсин!
• Бу дунёда зиёратларимиз Байтуллоҳ, равзаи мутоҳҳара, Қуддусу Шариф, Арофат, Мино ва Муздалифа, у дунёда эса Пайғамбарлар мажлиси бўлсин!
• Бу дунёда назаримиз Каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин!
• Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин!
• Зурриёдларимиздан дунёда кўз-қувонч, охиратда эса иззат тожи олайлик, Аллоҳим!
• Дастурхонимиз илм, суҳбатдошимиз олимлар бўлсин!
• Бу дунёда дўстларимиз ҳақ аҳли ва ғариб-мискинлар, у дунёда эса Пайғамбарлар жамоаси бўлсин!
• Дунёда иззат билан яшашни, вафотда шаҳодат билан кетишни, қайта тирилишда ҳисобсиз жаннатга киришимизни насиб айла, Аллоҳим!
• Уммати Муҳаммадга иззатини қайтариб бер, қайтариб бер, қайтариб бер, Аллоҳим!
• Ўзинг Қодиру мутлоқсан, Аллоҳим!
• Aмин!
• Aмин!
• Aмин!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤20👍5🤔1
Исломда аёлнинг қадрини кўрсатувчи омиллар


Қуръони Каримда “Нисо” (“Аёллар”) деган сура бор.

*
Аёл кишининг илтимоси туфайли бир сура нозил бўлди. Бу Мужодала сурасидир.

*
Оиша онамизнинг покликларини таъкидлаб оятлар нозил бўлди.

*
Агар эркак иккита хотинга уйланиб, уларнинг орасида адолат қилмаса, қиёмат куни ярми шол ҳолда тирилади.

*
Агар эр хотинига белгиланган маҳрни бермаса, у заифанинг молини ўзлаштирган ўғри ҳисобланади.

*
Агар эр хотинини талоқ қилса ҳам, унга берган маҳрни қайтариб олишга ҳаққи йўқ.

*
Агар эркак опа-синглиси, бувиси, аёли ва қизларининг меросдаги улушини тортиб олса, Аллоҳ таолонинг белгилаб қўйган чегарасидан ошиб ўтган бўлади. Ким шундай қилса, ўзига кўп зулм қилган бўлади.

*
Агар эр аёлини урса ёки хўрласа, пасткаш кимса, агар икром қилса, олийжаноб киши ҳисобланади.

*
Агар эр аёлини ёмон кўрса ҳам сабр қилсин, Аллоҳ таоло ўша аёлда кўп яхшиликларни пайдо қилади.

*
Агар эр аёли билан ажрашса ҳам ўртадаги никоҳ, бирга яшаганлик эътиборидан уни ҳақорат қилмасин, ғийбат қилмасин, одамларга ёмонламасин.

*
Агар эр аёли билан ажрашса ҳам ундан кўрган фарзандларига нафақасини бериш мажбуриятида қолаверади. Бу нафақа отанинг зиммасидан Ҳеч қачон соқит бўлмайди.

*
Агар аёлнинг шахсий мулки бўлса, у шу мулкини ўзи истагандек тасарруф қилиш ҳаққига эга. Эр бу мулкни тортиб олишга асло ҳақли эмас.

*
Эр аёлининг таоми, ичимлиги, либоси, уйи, таълими ва дори-дармонларига масъулдир.

*
Аёлини ҳимоя қила туриб вафот этган эрга шаҳидлик ҳукми берилади.

*
Киши охиратда жаннатга кириши учун отаси билан бирга онасини рози қилиши керак.

*
Қизларини, сингилларини тарбия қилиб, одобли, иффатли ўстирган отага ва акага жаннатга кириш ва дўзахдан қутулиб қолиш имкони берилди.

*
Ислом дини аёл кишига ана шундай ҳақларни берди ва унинг қадрини кўтариб қўйди.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤13👍4
​📝Куёв - ёвми?...

Тадбиркорман. Ёшим 50 га яқинлашиб қолди. Фарзандларим камоли учун елиб-югурамиз...
Кунларнинг бирида машинамда кетаётганимда беҳосдан бир йигитни туртиб юбордим. Тормозни босишга улгурдим, аммо барибир темир - жонга оғриқ беради.
Машинамдан тушдим. Кайфиятим бузилди. Ўтган ҳафта бир талабани туртиб юборган эдим, контрактини тўлашга шантаж қилганди. Бу ҳам бир талаба бўлса керак деб ўйладим.
Машинамга разм солдим. Устага олиб борса, тузатса бўлади, ҳаражати кўп эмас.
Нарироқда йигит ерда қўли билан судралганча юришга ҳаракат қиларди.
- Тузукмисан?
- Ҳа, узур, кўрмай қолдим.
- Шифохонага олиб бораман, кетдик.
- Йўқ, шошилябман, кетаверинг, давоим йўқ.
- Жинни эмасмисан мабодо? Юр, ҳеч бўлмаса уйинггача олиб бораман.
- Машинангизда олиб борасизми?
- Йўқ, "опичлаб оламан"! Албатта машинамда олиб бораманда!
- Унда илтимос, мени анави масжидгача олиб боринг, кеч қолаябман.
- Калланг жойдами? Бир ўлимдан қолдинг, қанақа масжид яна?
- Жумага кеч қолмай деб шошилган эдим, сизни кўрмай қолдим. Илтимос, олиб боринг!
Уни машинамга ўтқаздим. Оёғи бироз лат ебди. Аммо оғриққа жим сабр қиларди.
Бир бекат наридаги масжидга келдик. Одам тумонат. У раҳмат деганча машинадан тушди. Оқсоқланиб кета бошлади. Бироз виждоним қийналди. Ортидан бориб, қўлидан ушлаб, юра бошладим. Таҳоратхонага кирдик. У ичкарига кириб кетди.
Мен ортга қайтмоқчи ҳам эдим, бир инсон "Биродар, келинг, мана таҳоратхона бўш" деди. Уялиб кетдим. Нима қилишни билмай кирдим. Ичкарида таҳорат олиш қоидаси илинган қоғозга қараб таҳорат олдим.
Одам кўп, бировни биров билан иши йўқ.
Азон янгради. Умримда бундай гўзал куйни эшитмаган эдим. Қулоқларим остида янграса, ичимда нимадир ўпирилар эди.
"Мен ҳам намоз ўқисам бўладими?" деб сўраганимда инсонлар "Шу ёшда ҳам намоз ўқишни билмайсизми?" деб жеркишса керак деб ўйлаган эдим. Ундай бўлмади. Одамлар қувонч билан ёнларидан жой ажратдилар. Бир инсонни тавсиясига кўра олдимдаги инсон нима қилса мен ҳам такрорлайдиган бўлдим.
Умримда илк бор масжидга киришим эди.
Намоз бошланди. Шунақанги роҳатланардимки, танамдаги бу ҳисни аввал туймаганим боис ўзимдан ҳайрон бўлардим. Ичимда нимадир порлагандай бўларди.
Ортимизда бир инсон кўзида ёш билан намоз ўқир, мен эса нега шунча йил бирон марта сажда қилмаганимдан, нега бу инсончалик ихлос билан намозда турмаганимдан уялардим.
Намоз тугаши билан ортимга ўгирилдим. Бу ўша - мен туртиб юборган йигит эди.
Шу бола мени ҳидоятимга сабабчи бўлди. Нимадир бўлди, билмайман, шу болага ғойибдан меҳрим тушди.
Намоздан сўнг уни масжид дарвозаси олдида кутиб олдим. Мажбурлаб шифохонага олиб бордим. Керакли дориларни олдим. Йигитни уйига ташлаб, ўзим ишимга равона бўлдим.
Шу кундан бошлаб ҳаётим ўзгарди. Масжиддаги ҳаловатни истай бошладим. Уйда ўзим намоз ўқий бошладим.
Дўконга бориб бир гала диний адабиётлар олиб келдим. Динимни ўрганишни бошладим.
Бу орада мендаги ўзгаришлар оиламга ҳам таъсир қилди. Фарзандларим уйдаги китобларни ўқиб, Исломга қизиқа бошлашди.
Қизим "Ота ҳижобга кираман!" деганида олам қадар севиндим.
Бироздан сўнг "Ота, бир дона ҳам узун кўйлагим йўқ экан. Бари калта экан" деб маҳзун бўлганида ичим зил кетди. Шунча йил қизимни иффатига ҳам аҳамият ҳам бермаган эканман. Бўғзимга нимадир тиқилди.
Қизим билан дўконга келдик. У истаган либосларни олдим. Қизим дўкондан аврати ёпиқ ҳолда чиқди. Умримда бу қадар кўчада мағрур юрмаган эдим.
Умрим бизнес билан ўткан экан.
Ҳозирда оилам намозхон. Оиламизда барака бор.
Қизим ва аёлим авратини пана қилгач қизимга совчиларнинг қатори узилиб қолди. Танишларимнинг бари дунёвий, иймонсизлар бўлгани учунми, келганлар қизимни ҳижобда эканидан таажжубланарди. Ўзим ҳам иймонсиз оилага қиз беришни истамадим. Мен каби умри жоҳилликда ўтсинми?
Кунлардан бир куни совчилар келди. Диндор оиладан сўраб келишибди. Қувондим! Аллоҳга ҳамд айтдим.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22👍9
ЭРТАЛАБ УЙҒОНГАНДА...
🕊
  Ўз ҳаётига Қуръон ахлоқини татбиқ этган ҳар бир одам янги куннинг бошланишини — Aллоҳ борлиги ва боқий қолувчи Зот эканлигининг далили, унинг бир инъоми эканини яхши билади. Уйқудан уйгониб, атрофга ибрат назари билан қарайди. Унга ором олиш учун тун уйқусини берган ва руҳини жасадига қайта жойлаган ким? Aлбатга, бу саволда тафаккур қилувчилар учун жуда катта ибрат бор. Aйтайлик, биз чарчадик, аъзойи баданимиз ором олиши учун уйқуга кетамиз. Руҳимиз танамиздан айрилади. Узун уйқумизда кўрган тушларимиздан факат 3-4 дақиқаси эсда қолади, холос. Инсоннинг бу вақт орасида дунёвий ҳаёт билан алоқаси сусаяди. Жисм билан руҳнинг айрилиши — асли ўлимнинг кичик бир кўринишидир. Биз ўлган одам орамизга қайта тирилиб келса (бундай воқеалар жуда кам) ҳайратдан ёқа ушлаймиз, баъзилар, буни кўрса, ҳатто ҳушидан ҳам кетади. Лекин ҳар куни бизни ўлдириб, қайта тирилтирган Aллоҳнинг бу буюк қудратига орамизда қанча инсонлар эътиборсиз қарайди.
 
"Aллоҳ жонларни ўлим вақтида, ўлмаганларини эса уйқуси вақтида олур. Бас, ўлишга ҳукм қилганларини ушлаб қолур, қолганларини маълум муддатгача қўйиб юборур. Aлбатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-ибратлар бордир"
(Зумар сураси, 42-оят).
Ушбу оятни тафаккур қилган одам уйқуга ётишдан аввал қайта уйгонмаслиги, уйғонган тақдирда ҳам соғ-саломат бўлмаслиги, уйқу вақтида бирор-бир фалокат юз бериб, бу фалокат уни четлаб ўтмаслиги ҳам мумкинлигини билади.   Бу ҳақиқатдан огоҳ бўлган мўмин янги кунни Aллоҳнинг бир неъмати, ўзи учун гуноҳлардан тавба қилиш, Aллоҳ ва бандалари олдидаги қараларни адо этиш, Aллоҳга яқинлашиш, Унинг розилиги йўлида ибратли амаллар қилиш учун берилган яна бир имконият деб қарайди. Шу сабабли ахлоқи Қуръон бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сингари уйқуга кетишдан аввал қуйидаги дуони ўқийди:
"Роббим, Сенинг исминг ила ёнимни қўйдим. Сен билан уни кўтарурман. Aгар жонимни тутиб қолсанг, уни мағфират қилгин. Aгар уни қўйиб юборадиган бўлсанг, уни солиҳларни муҳофаза этадиган нарса ила муҳофаза қилгин ".
Уйқудан уйғонгач эса: "Менга руҳимни қайтариб берган, жасадимни соғ-саломат қилган ва Ўзини зикр қилишим учун изн берган Aллоҳга ҳамд бўлсин", деб айтиши лозим.
  Бу, кунни Қуръон ахлоқига мослаб яшаш учун қилинган дастлабки амалдир. Кунни ибрат назари, тафаккур билан бошлаган ҳар бир мўмин, унинг қолган қисмини ҳам шу тарзда ўтказишга ҳаракат қилади. У кун давомида Aллоҳ розилигини топиш, унинг амрига бўйсуниш ниятида ғайрат кўрсатади. Бирор кўнгилсизликка дуч келса — талвасага тушмайди ёки севинчли неъматларга жуда хурсанд бўлиб, ўзидан кетмайди, бу Aллоҳнинг бир имтиҳони эканлигини билади.

"Қуръон ахлоқига кўра мўминнинг 24 соати" китобидан.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤16
✒️ Ёшликда берган кўнгил.

Автобусни кутиб бекатда узоқ туриб колдим. Кечки пайт бўлгани сабабли, автобуслар қатнови сийраклашиб қолганди. Бекатда совуқдан жунжикиб турарканман, эллик ёшлар атрофидаги бир аёл келиб, бекатдаги ўриндиқлардан бирига ўтирди. Шу пайт бекатга яна бир аёл келди. Иккаласи таниш экан, сўрашиб кетишди.
— Кечга қолиб, қаердан келаяпсиз?
Биринчи аёлнинг кайфияти жуда яхши эди, кулганча жавоб берди:
— Асти сўраманг, қаердан келаётганимни айтсам, ҳайрон қоласиз. Синфдошларимнинг тўйидан, — деди совуққонлик билан. Иккинчи аёл ростакамига ҳайрон булди.
— Ие, сизнинг ёшингизда ҳам синфдошларнинг тўйи бўладими?
— Ҳа, бўларкан. Икки синфдош ўртоғим оила қуришди. Сизга айтсам, улар ниҳоят ўз севгиларига эришишди. Уларни муҳаббатларининг тарихи жуда узун. Ёшликда берган кўнгил айрилмас бўлади, дейишади-ку. Бу гапнинг ҳақиқатлигига энди ишондим. Роҳила исмли қизимиз Равшан деган синфдошимиз билан дўстлашиб юрарди. Мактабни тугатганимизча уларнинг дустлиги севгига айланди. Ҳамманинг уларга ҳаваси келарди. Сабаби, улар узукка кўз қўйгандек бир-бирларига мос эди-да. Мактабни тугатиб, олийгоҳга ҳам бирга киришди, бир гуруҳда ўқий бошлашди. Талабалик йиллари Роҳилани бошқа бир курсдоши ҳам қаттиқ севиб қолди. Гарчи Роҳила Равшанни севса-да, уни Равшандан кам севмайдиган Санжар исмли курсдош йигитидан ҳам қутила олмай қолди. Беш йиллик ўқишлари давомида унга эришиш учун нимани қилиш керак бўлса, барини қилди йигит. Охири Равшандан уни тортиб олиб уйланди ва ўз юрти – Фарғонага олиб кетди.Аламдан эзилган Равшан ҳам бошқа қизга уйланишга мажбур бўлди. Кейинчалик хотини билан Киевга кўчиб кетди. Хуллас, иккаласининг ҳам бошидан яхши-ёмон кунлар ўтиб, фарзандларини уйлантиришди. Бундан уч йил олдин Роҳиланинг эри вафот этиб, ёлғиз қолди. Бу орада Равшан ҳам хотини билан ажрашиб, ёлғиз ўзи яшаб юрган экан. Равшан ёлғиз қолганидан сўнг уч йил давомида Тошкентдаги дўстларига хат ёзиб, Роҳилани излабди. Лекин тополмабди. Оллоҳ истаса, ҳамма нарсанинг иложини қилади, дейишгани рост экан. Тасодифни каранг, Равшан иш билан Москвага борган экан. Борган куни негадир туни билан Роҳилани ўйлаб чиқибди. Иккинчи куни кўчага айланишга чиққанда хам уни ўйлашни канда қилмабди. Бир пайт қараса, қаршисидан хаёл суриб Роҳила келаётган эмиш. Буни карангки, 25 йилдан кўп вақт давомида кўришмаган бўлишса-да, бир-бировларини узоқдан танишибди. Маълум булишича, Роҳиланинг бир қизи Москвада яшаркан. Роҳила қизиникига меҳмонга келган экан. Равшан билан учрашган кунлари у ҳам туни билан олис муҳаббатини ўйлаб, ухлай олмай чиққан экан. Кундузи юраги сиқилиб, кўчани айланиб келиш учун чиқибди ва Равшанни учратиб қолибди. Улар бир-бирларидан ҳол-аҳвол сўрашиб, куни билан бирга бўлишибди. Ўзларини учраштирган Оллоҳга шукроналар билдиришибди. Сўнг бир дақиқага ҳам ажралмасликка аҳд қилишибди. Маслаҳатни бир жойга қўйиб, Тошкентга қайтишибди. Сабаби, Роҳила эрининг маъракаларини ўтказиб, йилини берганидан сунг Фарғонадаги уй-жойини ўғли ва келинига қолдириб, ўзи қариндошларига яқинроқ бўлиш мақсадида Тошкентга кўчиб келган экан. Хуллас, улар Тошкентга етиб, қариндош-уруғларини уйларига чақириб, ўз ниятларини билдиришибди. Ҳаммалари уларнинг қарорини маъқуллашибди.Бугун уларнинг тўйлари муносабати билан уюштирилган зиёфатга борган эдим. Роҳила билан яқин дугонаман. Йиллар давомида дўстлигимиз бузилмаган. Шунинг учун бу гаплардан биринчи бўлиб, мен хабар топдим ва елиб-югуриб тўйларига бош-қош бўлдим. Ана шунака гаплар, — дея ўз ҳикоясини тугатди биринчи аёл.
— Жуда ажойиб воқеа, — деди ҳайратланиб, иккинчи аёл. Шу пайт улар кутган автобус келдию, ҳар иккаласи автобусга ўтириб кетиб қолишди. Яна ёлғиз колдим. Аслида мен кутган автобус бундан неча дақиқа олдин келиб-кетганди. Мен аёлнинг ҳикоясини охиригача эшитиш мақсадида унга чиқмагандим. Ниҳоят, мен кутган автобус келди. Уйимга кетарканман, совуқни ҳам унутгандим. Қалбимни ажиб бир илиқлик эгаллаганди.

༺༻✦༺༻✦༺༻
ДУСТЛАРИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ...

@IBRATLI_SOZLAR

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24👍9
Kim bilan kulganingizni unutishingiz mumkin, ammo kim bilan yig'laganingizni hech qachon unuta olmas ekansiz...


@ibratli_sozlar 🕊

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍3❤1
✒️ Эркак уйидан топмаганини кўчадан излар экан...
( хикоя )

Турмуш ўртоғим билан севишиб турмуш
қурмаганмиз. Совчи келгач, учрашувга чиқиб
бўйлари баланд, келишган, ҳар қандай қизнинг
оромини ўғирлайдиган йигитни кўрдиму ҳушимни
йўқотдим. Айниқса, институтда дарсдан сўнг шахсий
машинасида мени олиб кетгани келганида, дугоналаримнинг ҳавас-ла қарашларини кўриб,
бахтимга ишонмасдим. Икки томоннинг хоҳиш-
истаги билан тўйимиз бўлиб ўтди…
Турмушимизнинг биринчи кунларидан
муносабатларимиз силлиқ кечди деб айтолмайман.
Тўғрисўзлигим, хушомадни билмаганим учун жуда қийналганман. Бундай кунларда турмуш ўртоғим
«Сен аёл кишисан, керак пайтда тулки каби
аврашинг, илон бўлиб енгимдан кириб, ёқамдан
чиқишинг керак», деб уқтирарди. Турмушдаги
қийинчиликлар, қайнонамнинг инжиқликларига
чидаб йилларни ўтказдим. Фарзандларимиз туғилди. Оиламизга ҳамманинг ҳаваси келарди. Турмуш
ўртоғим болаларига жуда меҳрибон бўлиб,
ҳурматимни жойига қўярди. Мен ҳам ўз навбатида
шундай умр йўлдошим бўлгани учун Аллоҳга
шукроналар айтардим. Шунчалар содда ва
ишонувчан бўлганимдан унинг бошқа аёлларга ҳам ёқиши ва шу билан бирга чиройли аёлларга бефарқ
эмаслигини билмаганман. Ёнимдаги одамнинг
«Фақат сени дейман», «Сендан бошқаси менга керак
эмас!», «Сенсиз ва болаларсиз ҳаётимни тасаввур
қила олмайман» деган сўзлари ҳақиқатга тик
боқишга тўсқинлик қиларди. Хуллас, шундай кунларнинг бирида турмуш ўртоғим оғир касалликка
йўлиқиб, кундан-кун аҳволи оғирлаша бошлади.
Кўрсатмаган шифокору ўқитмаган домламиз
қолмади. Унинг аҳволига қараб, эзилиб,
болаларимга кўрсатмай йиғлаб оламан. Бир куни умр йўлдошим ёнига чақириб, «Нурхон, сен
жуда яхши аёлсан, мехрибон она, вафодор турмуш
ўртоқсан. Лекин мен сенга муносиб эмасман, кўз
ёшларингга арзимайман», деди. У оилавий
ҳаётимизнинг ўн беш йили давомида юрган аёллари
ҳақида гапириб берди. Унинг ҳикоясидан «эрим ишда ушланиб қолди ёки машинаси бузилиб, кўчада
қолди, шу сабаб уйга тунагани келмади», деган
хаёлларим пучга чиқди. Ўша пайтларда бошқа
аёлларнинг қучоғида бўлганини билиб олдим. Ҳатто
бир йил ёзда ишхонадагилар билан тоққа кетаяпмиз
деб, бир рус аёл билан чет элда дам олиб келган экан. Қотиб қолдим. Бир томондан яқин одамимнинг
хиёнатидан даҳшатга тушсам, бошқа томондан
шунчалар содда бўлиб, ҳеч нарсани билмаганимдан
ўзимдан хафа бўлиб кетдим. Тўғри, баъзида шубҳа
пайдо бўлган, лекин хиёнат тўғрисида умуман
ўйламаганман, эримга жуда-жуда ишонардим. Балки мендан кейин кўпам қайғурмасин деб эрим буларни
атай ўйлаб чиқаргандир, деган хаёлга ҳам бордим.
Лекин энг даҳшати у рост гапираётган эди. «Кечира
олсанг, кечир, бу дардни Аллоҳим сенга қилган
хиёнатларим учун жазо сифатида берди. Энди
ҳаммасини биласан. Хоҳласанг, мендан кечиб кет. Мен ҳаммаси учун сендан розиман...» деди у. Нима қилишни билмай, икки йўл ўртасида қолдим.
Кечаси билан йиғлаб, кўзимда ёшим қолмади. Охири
эрталабга яқин «Яхшими, ёмонми эрим,
болаларимнинг отаси, қилган гуноҳлари учун
жазосини тортаяпти. У юрган бўлса, демак, менда
ҳам айб бўлган. Ахир айтишади-ку «Эр уйда топа олмаганини кўчада қидиради» деб... Яна ўзимча ният
қилдим «Агар турмуш ўртоғим тузалиб кетса, ҳеч
қачон ўтган нарсаларни юзига солиб, уялтирмайман
ва фақат мени дейиши учун бор кучим билан
ҳаракат қиламан». Эртасига ҳеч нарса бўлмагандек яна эримни
парвариш қила бошладим. Қилган нолаларим
Худойимга етиб бордими ёки эримни чин дилдан
қилган тавбаси қабул бўлдими, у кундан-кун соғая
бошлади. Қилган парваришларимдан сўнг бутунлай
оёққа туриб, яна ишига қайтди. Олдингидек яхши яшай бошладик. Энди у аввалгидан-да меҳрибон,
мен эса ҳушёрроқ эдим. Ҳозир бирор шубҳа туғилса,
«Нурхон, сен эрингни қизиқтирмай қўйдинг», деб
гўзаллик салонига йўл оламан. Сочларимни чиройли
турмаклатиб, косметолог қабулига кираман. Уйга
гўзал бўлиб қайтаман. Ўзим яхши топсам ҳам бундай вақтда пулни албатта эримдан оламан (бу менинг
қоидам!) Бунда бир ўқ билан икки қуённи ураман.
Биринчидан, шубҳалар билан ўралашмай, вақтни
фойдали ўтказаман.

Иккинчидан, чиройли бўлишорқали ўзимга бўлган ишончим ортади. Ўзига
ишонган, чиройли аёллар эса эркакларни бефарқ қолдирмайди. Уйга келиб, мазали таом тайёр
❤29🔥5
​​лайман. Болаларим
билан шуғулланаман. Умр йўлдошим уйга келганида
яхши кайфият билан кутиб оламан, ширин таомлар
билан меҳмон қиламан. Қолган вақт эрим олдида
ўралашмай, нонуштага бирор ширинлик пишираман.
Мендаги бу ўзгариш эримни бефарқ қолдирмаяпти. «Бугун бошқачасан, тинчликми?» Эримга қараб
индамай кулиб қўяман. Ичимда эса «Бу
харакатларим фақат сиз учун, фақат мени
дейишингиз учун», дейман. Эҳ, эркаклар! Муҳаббатингизни қозониш учун,
оиламиз таянчи бўлишингиз, энг асосийси, доимо
ёнимизда туришингиз учун биз аёллар нималарга
қодирмиз. Ўзим учун яна бир ҳақиқатни очдим: эрим
учун сирли бўлишим керак экан. Ўзига ишонган,
чиройли аёлни ҳеч бир эркак йўқотишни хоҳламаса керак.

@ibratli_sozlar🕊

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9👍5🔥4