📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥17 ноябрь — ХАЛҚАРО ТАЛАБАЛАР КУНИ

Дангасалик  билан олиб бориб жанг,
Мардонавор туриб, қилган ғалаба.
Ҳаётига олиб кирган турфа ранг,
Байрамингиз қутлуғ бўлсин, талаба!

Сиз Ватаннинг эртасисиз, чароғон,
Қўлингизда қанча тақдир, қанча жон!
Юзларингиз бўлсин доим нурафшон,
Байрамингиз қутлуғ бўлсин, талаба!

Ота-она ишончини оқлаган,
«Илм - қудрат» шиорини ёқлаган,
Эришсинлар, ким нимаки хоҳлаган,
Байрамингиз қутлуғ бўлсин, талаба!

Курсдошлару, гуруҳдошлар бўлиб жам,
Ушбу кунни қилингизлар зўр байрам.
Қандай яхши дўстлар бўлса жамулжам,
Байрамингиз қутлуғ бўлсин, талаба!

Тамом қилиб ёруғ юз-ла, ўқишни,
Давом қилинг яна олға юришни!
Ажри улкан илм олиш, беришни,
Байрамингиз қутлуғ бўлсин, талаба!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6👍1
​​Сўнги пушаймон

Тасодифан аёлнинг қўлидаги сут тўла идиш тушиб кетиб синди. Ўғли эса бундан дарғазаб бўлиб, бақир-чақир қилиб хонани тарк этди. Шундан сўнг, бечора она ўғлига бир хат ёзди. Ўғил уйга қайтиб келса, онаси одатдагидек курсисида мизғиб ётган экан. Онасининг тиззаси устидаги хатга кўзи тушиб, олиб  ўқий бошлади.

"Болагинам, кўзим оқу-қораси... Мен афсусдаман. Қариб қўлларим қалтираб қолган. Таом солинган идиш қўлимдан тушиб кетди.
Энди аввалгидай чиройли, хушбуй ҳидли эмасман, мени койимагин болажоним, ҳозир кийимларим, ҳаттоки пой афзалларимни ҳам кийишга кучим етмайди, ўзинг ёрдам бериб юбор. Икки оёғим мени хожатхонагача ҳам кўтариб олиб боролмайди, мени кўлимдан ушлагин!
Менинг қўлим сенинг кўлингни кичиклигингда юришни ўрганишинг учун қанча ушлаганини эслагин, мен бундан бир кун ҳам малолланган эмасман. Болажоним, сен хотирамнинг пастлиги ва секин гапиришимдан малолланмагин. Ёшлигингда мен учун энг катта бахт бу фақат сен билан бирга бўлиш, сени кулишларингни кўриш эди. Ҳозир мени табассумингдан маҳрум килмагин, сени дунёга келтирган вақтимда сен билан бирга эдим, вафот этар пайтимда ҳам мен билан бирга бўлгин".

Ўғил кўз ёшларини онасининг кўйлагининг бир томонига артдида кечиринг онажон деб, унинг қўлларини ўпа бошлади. Бироқ, онанинг қўллари қордек совуб бўлган эди. У вафот этган эди...

Уларни йўқотиб қўймасингиздан олдин яхшилик қилиб қолинг!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢14❤9👍4🌚2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👏7🔥4❤3
Икки ойлик сафар.

Фарғона халқаро аэропортида мен кутаётган рейс Новосибирск шаҳридан соат 15:00-да келиб қўниши керак эди. Аэропортга кираверишда тумонат одам тўпланган. Кимдир кузатгани чиққан, яна кимдир яқини чиқишини кутяпти. Соат 15:00-дан ўтди. Рейсдан дарак йўқ. Номаълум сабабларга кўра, кутилаётган рейс соат 16:00-да келишини айтишди.
Маҳаллий аэропортларда йўловчиларни кузатувчилар ва кутиб олувчилар учун алоҳида кутиш биноси йўқ. Фарғона аэропорти ҳам бундан мустасно эмас. Ташқарида эса этни жунжиктирадиган совуқ. Кечиккан рейс сабаб яқинини кутиб олгани чиққанлар аллақачон совқота бошлаган эди. Бундай пайтда термосда иссиқ қаҳва тайёрлаб сотувчиларнинг бозори чаққон...
Чиқиш йўлаги яқинида тўрт киши давра қуриб суҳбатлашиб турарди. Улардан бири ички ишлар ходими билан салом-алик қилганимга эътибор қаратиб, ундан рейс кечикиши сабаби тўғрисида маълумот олган-олмаганимни сўраб қолди. Савол баҳона уларнинг даврасига беихтиёр қўшилдим. Шу совуқда яқинингизни кутиб олгани чиқибсизларда? дея сўрадим орадаги жимликка барҳам бериш учун. Улардан бири, ёшроғи Ҳа-а, поччамизни кутиб олишга чиқдик, дея оғир хўрсинди.
— Поччангиз Россияга кетганига анча бўлганмиди?
– Икки ой... икки ойча бўлганди.
Эҳ, ука, нималарни айтасиз. Бошимизда шу кўргулик ҳам бор эканда. Нима бўлганда ҳам Яратганнинг айтгани бўлди. Қўлимиздан нима ҳам келарди? дея бошидаги телпагини қўли билан тўғрилагандек бўлиб, аэропорт ичкарисига назар ташлаб қўйди ёши олтмишларга яқинлашган амаки. Савол нигоҳи билан тикилиб турганимни кўриб, ёш йигит воқеани сўзлаб берди:
Поччам икки ой аввал Россиянинг Кемерово областига ишлагани кетган эди. Аввал у ҳеч қаерга чиқмаган. Қишлоғимиздаги ёнилғи қуйиш шохобчасида ишлаб, бир яхши кун кечираётган эди. Икки ўғли олийгоҳга контрактга ўқишга кирди. Поччам севинганидан «ўзим ўқимаганимга яраша, фарзандларимни ўқитай, деб яхши ният қилганди. Бу ёғи рўзғор дегандек. Пул етказа олмай ноиложликдан Россияга кетганди.
Камеровода қурилишда ишлаётган экан. У ернинг ҳавоси жуда совуқ бўлгани учун шамоллаб, ётиб қолибди. Муолажаларга қарамай ўша шифохонада жонини топширибди... Ҳали уйига бир сўм ҳам жўнатгани йўқ эди. Бечоранинг жасади келиши ҳам қийин бўлди. Яхшилар бор экан. Россияда ишловчи ўзбеклар пул жамғариб, келишига ёрдам қилишди. Барака топишсин! Уйдагилар ҳам қараб туришмади. Мана энди бу рейсда учиб келяпти... Ўзиям барваста, бақувват эркак эди. Ажал келса шу эканда... Бу кишининг сўзларини эшита туриб, аэропортга нима учун келганим ёдимдан чиқди. Самолёт ҳам келиб қўнди. Ичкаридан йўловчилар бирин-кетин чиқиб кела бошлашди. Совуқда қунишиб, яқинларини кутиб ўтирган одамлар бирин-кетин кўздан ғойиб бўлишди.
Мен ҳам ўз ишимни (съёмкани) бошладим. Негадир панжара ортидаги одамлар орасидан яқинининг жонсиз танасини кутиб турган кишиларни ахтарар эдим...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤31
​​​​ГУЛ ҚИЗ.

Йигит ҳар куни ишга кетаётиб, йўли устидаги анвойи гуллар очилиб турган боғчага қараб  ўтарди. Ҳар тонг боғчадаги ранг–баранг гулу чечаклар юрагини завқ ва севинчга тўлдирарди. Вақт ўтиб гулларга боқадиган кўзлари боғчанинг ортидаги уйга тақаладиган бўлди. Чунки кейинги кунларда ўша уйда парда орқасида бир қизнинг соясини кўрарди. Ҳар ўтганида боғчадаги гулларга ва дераза ортидан билинар-билинмас бир кўриниб ғойиб бўлган қизга қарамай ўтолмасди. Бир куни тонгда ҳар доимгидан эртароқ йўлга чиқди. Боғчага яқинлашганида юрагининг титрагинини, ҳаяжонланганини ҳис қилди. Ҳар куни қалин парда ортидан кўринадиган қиз боғчада гулларни суғорарди. Гўзал қиз йигитни кўриб, юзи гулларидек қизариб ичкарига қочди. Йигит қизнинг хаёли кўзларидан йўқолмаслигини истаб, нигоҳларини бир гулга тиккан кўйи шу аҳволида қола қолди.  Ҳозиргина кўрган гўзаллигининг сеҳридан маст эди. У севиб қолган эди. Йигит энди қизни яна бир бор кўрармиканман, деган умидда ҳар куни аввалгидан бироз эрта йўлга тушар, аммо қалин парда ортидаги соядан бошқасини кўролмай, аламда ёнарди. Қиз ҳам ҳар тонг ҳаяжон билан қалин пардалар ортига келар, йигитнинг йўлини пойлар эди. Бир куни йигит боғча олдидан ўтмади. Қиз кун бўйи бирор иш қилмай уни кутди. Эртаси куни ҳам, ундан кейин ҳам, ҳафталар ҳам кутди, йигит ўтмади. Қизнинг юрагини изтиробу алам ўртади. Бир куни яна умидсиз кўзларини йўлга тикиб кутаётганида, бир тўда одамларнинг елкаларида тобут ортиб кетаётганларини кўрди қиз. Хаёлидан кечган қўрқинчли ўйдан бутун вужуди титраб-қақшади, юраги сиқилди. Наҳотки, ўша йигит ўлган бўлса?!. Қиз яна ҳар куни қалин пардалар ортига ўтиб йўл кутар, юзи ҳам қаровсиз қолган, суғорилмаётган гулларидек сўлиб бораётир эди. Йигит яна бир куни боғча олдидан ўтди. Автоҳалокатдан сўнг бир неча ой касалхонада ётган, соғайиб чиққанидан кейин қилган энг аввалги иши гул тўла боғча олдига келганди. Аммо умид билан келгани боғча қаршисида табассумли юзига қайғу инди: боғчадаги гуллар сўлиб ётганди, уйнинг деразаларига қора парда тутилганди. Йигит йўлда ўйнаётган болалардан сўради:
—  Бу уйда биров яшамайдими?
—  Кекса бир аёл яшайди, деди бир болакай. Йигит жавобини эшитишдан қўрқиб:
—  Бу уйда бир қиз яшарди, у қаерда? дея сўради. Болалардан бири:
—  У ўлди, деди. Йигитнинг танасидан мадор қочиб, кўзларига ёш келди. Бир болакай унга парво қилмаган кўйи: Сил бўлган экан. Кеча ўлди, деди. Орадан бир неча йиллар ўтди. Болакай ҳаяжон билан отаси ва онасининг ёнига келди. Гуллар орасидаги, арғимчоқ-ўриндиққа ўтирган кекса одамни кўрсатиб бақирди: Бобом куляптилар, ана бобом куляптилар, дадажон! Эр-хотин кекса кишининг олдига чопдилар. Унинг ҳеч қачон кулмаган юзига қарадилар. Бир дона гулни бағрига босган чолнинг юзига ҳақиқатдан ҳам табассум ёйилган эди. Гўёки йиллар бўйи юрагини эзган ҳасрати тугагандек севинч билан, узоқ йиллар кўрмагани бир инсонининг дийдорига етишганидан бахтиёрлик қувончи эди у табассум. Фақат кўзлари юмилган эди. Мангуга...
Аҳмад Унал Чам
Турк тилидан Умида Адизова таржимаси.

Манба: «Турк ҳикоялари» китобидан.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤20😢5🔥1🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Менга сирдош жигарим УКАМ 🥰


   

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
​​ОПА СИНГИЛ!
(мен шоир ёки ёзувчи эмасман эшитганларим)
Хурматли Кадрдон дўстим, Акам Укам!!!...

- Онангизни соғиндизми?, унда сингил ёки опангиздан хабар олинг. Ха ха шундай, ёки хонадонизга мехмонга таклиф килинг. Опа сингилда Онангизни хиди бор. Онангизни сўзлари бор. Онангизни тарбияси бор...
- Биласизми дўст, илк бора опа синглингизни кўлидан ушлаб ким нон, таом килишни ўргатган албата Онамиз. Биласизми болалик килиб уйда тўполон килганимизда Онажонларимиз калтак олиб кувлаганда ким?, урманг акам ёки укамни деб Ойижонимизни тўсган кўзларида ёш билан, ха ўша опа синглимиз...
- Опа сингиларимизда биз Онажонимизни кўрамиз, Онажонимизни хис киламиз. Шундай экан нахот узок мусофир юртларда юрган опа синглимиздан акали бир оғиз телефон килиб хол ахвол сўраймаймиз...
- Энди тезда килинг қўнғироқ, хол ахволини сўранг... Кўлингиздан келса албатта ёрдам беринг...
- Буғдойзор даласини тепкилаб босиб ўта оласизми?. Йўк асло, чунки у нонимиз увол кўр бўлади инсон. Агар буғдойзор даласи у томонда Онангиз бир култим сувга зор бўлиб турсачи. Унда ҳам босиб, тепкилаб ўта олмайсиз. Мумкин эмас асло, мумкин эмас. Айланиб ўтиб беринг Оназоризга ўша бир култим сувни...
- Лекин каранг ўша Онангиз ўрнида опа синглингиз бўлсачи. Тезда буғдойзорни тепкилаб ўтасизми, босиб ўтасизми, якин йўлни топиб. Олиб бориб беринг ўша бир култим сувни. Хўш буни сабабани биласизми...
- Нима учун опа сингил учун ҳатто буғдойзорни ҳам кесиб ўтиш мумкинлигини. Унда эшитинг...
Киёматда каранг тош тарози бўлар эмиш. Беайб факкат Яратган эгам. Ҳаммамиз билмаган холда гуноҳ киламиз ва ҳар бир гуноҳ олдида жавоб берамиз.
- Шунда ҳамма жаннат томон интилар экан. Агар савобингиз кўп бўлса жаннатга кам бўлса дўзахга... Хеч ким савобидан бермас экан...
- Хатто Ота Онамиз, ака ука, дўстларимиз ҳам. Шу жича савоб берсаю, жаннатларда юрар эдим деб сарсан саргардон бўламиз экан...
- Шунда ўзига ҳам балким ўша жича савоб етмаётган опа синглимиз тезда ёнимизга етиб келиб бизга ўз савобидан берар экан. Каранг эй ака ука, эй дўст мехрибонликни ака ука деб киёматда ҳам ўзини курбон киллар экан опа синглимиз...
- Энди билдингизми бизни ожиза опа сингиларимизни кимлигини...
Туринг хабар олинг опа синглингиздан. Хеч йўк телефон килиб бир ҳафтада бир оғиз. Опажон ёки синглим яхшимисан?, соғлигини жойидами?, жиянларим яхшими? деб кўйинг...
- Кўлингиздан келса албата хонадонига боринг ёки хонадонизга олиб келиб бор йўғидан хабар олинг... Кўпмас озмас кўлиздан келган ёрдамни беринг... У кўлиздан келмаса бир оғиз ширин сўз билан ҳабар олинг!!!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍7❤5
ОТА

Ишдан чиқиб, ширинлик дўконига бордим. Кичкинам уч кундан буён:
- Ая, торт олиб келинг, - деб зорланади. Пулим оз эди, шу сабаб боламга яраша кичкина торт сотиб олдим. Уйга қайтишимда йўлимдан отам чиқди.
- Ишинг тугадими? - сўради дадам салом аликдан сўнг.
- Ха, дада.
- Қўлингдаги нима?
- Неварангизни торт егиси келибди, шунга...
- Ха. Тезроқ олиб бор. Йўлингни пойлаб ўтиргандир.
Отам билан хайрлашиб уйга кетдим. Дадам орқамдан қараб қолди. Уйга келгач, тортни кенжатойимнинг олдига қўйдим.
- Бобом келяптилар, - деди даразадан кўчани томоша қилиб ўтирган катта ўғлим.
- Дадам? Нега келяпти эканлар?
Фурсат ўтмай дадам келди. Ичкарига бошладим, лекин дадам кўнмади. Остонадан туриб қўлимга бир қутини узатди.
- Бу нима, дада?
- Торт. Ёдингдами, болалигингда тортни яхши кўрардинг. Қўлингдаги кичкина тортни болангга илиниб, ўзинг емаслигинг аниқ. Шунинг учун сенга ўзим торт сотиб олиб келдим. Сен болангни хурсанд қилаётганингни кўриб, мен хам сени хурсанд қилгим келди...

Мен йиғладим...  Мен охирги пулимга боламга торт олгандим. Эхтимол дадам хам шундай қилгандир...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢12❤11🥰4
МУАЛЛИМ

Урушдан кейинги йиллар…
Куз изғирини этни жунжиктиради.
Саҳар қоронғусидан кўча супуришга чиққан аёлнинг хаёли паришон. Момақалдироқ гумбурлагани сайин ичи қалтирайди, оғир ўй миясини пармалайди: “Болаларимнинг усти юпқа, оёғи юпун. Эгни-ку, бир гап бўлар. Кичигимнинг оёғидаги қиш бўйи жанда бўлиб кетди. Шўрлик болам яна оғриб қолмасайди..
У қийналибгина рўзғор тебратади. Ёлғиз ўзи нимаям қилсин, қирққа кирмай беш болани бағрига босганча бева қолган бўлса? Катта ўғлининг топганиям рўзғор ғорига урвоқ бўлаётгани йўқ. Ахир осонми, жўжабирдай жон – унисига етса, бунисига етмайди.

Муаллим жунжикиб турган болага яқинлашди. Бола айбдорона елка қисиб турар, юзлари ёмғирданми, кўзёшданми ҳўл эди.
– Нега юпун кийиниб келдинг? Оёғинг қалинми ишқилиб? Вой-бў, шу ёмғирда йиртиқ пойабзал билан келдингми?.. Тез уйингга бор, кийимларингни алмаштир, шамоллаб қолма тағин!
Муаллимнинг ичидан бир нима узилгандек бўлди. Ўзининг етим ўтган болалигини эслади. Ўшанда ёмғир шаррос қуймоқда эди. У эски мактабнинг тунука томи тагида жаладан паналаб турибди. Аммо оёқлари жиққа ҳўл, лаблари кўм-кўк. Тишларининг тақиллаётганини билдирмаслик учун жағларини маҳкам қисган кўйи қунишиб олган. Шу пайт ёнига немис тили устози келди, унга ўроғлиқ бир нарса узатди. Кейин оталарча меҳр билан: “Синфхонага кир-да, кийиб ол, ўғлим. Ўртоқларингни киргизмай тураман. Мендан олганингни улар билиши шарт эмас”, деди шивирлаб.
Қалин кийим тафтидан баданига илиқлик югуриб, қаттиқ ҳаяжон ичида янги пойабзални киёлмай қўллари титраётган болакай, устозининг “Бошмоғинг эски бўлса ҳам бутун. Кейинги маошгача амаллаб тур”, дея ўз ўғлини кўндирганидан бехабар эди.
Мактабга юпун кетиб, қалин кийим, иссиқ пойабзалда қайтган ўғлини кўрган онаизори узоқ йиғлаганди…
Оғир йиллар ортда қолди. Бугун у – Муаллим.
Тақдирни қаранг, қаршисида худди ўзининг ёшлигидек ўксик бир бола совуқдан дилдираб турибди. Кўксининг энг нозик нуқтасида бир оғриқ туйган Муаллим бугуноқ унинг уйига боришга аҳд қилди.
Ўқувчиларга уй вазифаларини бериб, дарс тугаши билан кўчага чиқди. Тушлик ҳам қилмади. Ҳали унут бўлиб улгурмаган етимлик йилларини кўз олдида кечагидек гавдалантириб қўйган болакай учун нимадир қилишни ўйлади. Ахир эзгуликдан сабоқ бериб кетган устозига муносиб шогирд бўлишга аҳд қилган эди-ку?! Чуқур ўйга толганча беихтиёр чўнтакларини кавлади…
Деворлари нурай деб турган эскигина уй рўпарасида бир зум тек қотди. Уни униқиб кетган либосдаги аёл қарши олди. Кўзларига мунг чўккан бу аёлга боқиб, онасини эслади…
Салом-аликдан сўнг ўзини таништирди, ҳол-аҳвол сўради. Кетаётиб қўлидаги қоғозхалтани узатди ва: “Бу Баротга ҳадя. Мендан эканини билмасин…” деди-да, ортига қайтди.
Эртаси куни Барот мактабга келмади.
Касалхонага етиб борган Муаллим боланинг оташ-аланга бўлиб ёнаётган пешанасига кафтини босди. У ихрар, ора-сира: “Аяжон, оёғим совқотяпти!” дея алаҳсирарди.
Совуқ буйракларини шикастлабди…
Нимжонгина вужуди хасталикка қарши курашолмади…
Муаллим туш кўрди. Атроф ям-яшил. Борлиқни райҳоннинг муаттар бўйи қоплаган. Шогирдлари билан ўрик гулларига бурканган боғ оралаб боришмоқда. Улар орасида Барот ҳам бор. Оёқларида яп-янги пойабзал. Шўрлик: “Малим¹, энди оёғим совқотмаяпти. Қаранг, аям бошмоқ олиб берди”, дея суюнармиш…

Ҳаво сарин, осмон тунд. Қабристон ҳар галгидек жимжит. Сукунатни фақат шаррос қуяётган ёмғирнинг алланечук ҳазин оҳанги бузмоқда. Гўё само ичра сузаётган қоп-қора булутлар карвони қабрлар устида кўзёш тўкаётгандек. Бир қарашда оддийгина ҳол – ёмғир Баротнинг қабри узра ҳам ёғмоқда.
Йўқ.
Ёмғир Муаллимнинг ичига ёғаётир.
Ёмғир Муаллимнинг кўзларидан ёғаётир…

Гулбаҳор АБДУЛЛОҲ


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24😢10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизни аёлиздан гўзали борми?...


   

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
​​​​Аёлнинг рашки…

Бир куни эр аёлига бир қизни севиб қолганини айтибди. Шунда аёли:
— Майли, мен розиман, ўзим совчиликка бораман ва унинг розилигини оламан, дебди. Эри бу гапларни эшитиб, ҳайрон бўлиб қолибди. Кейин тўй бўлибди. Тўй куни ҳам ҳалиги аёл чиройли кийиниб, кулиб, хизмат қилиб юраверибди. Эри шу куни ҳар ярим соатда хотинидан:
— Куйяпсан, а, рашк қиляпсан, а? деб, сўраб турибди.
Аёли унга:
— Йўғ-э, нега куяман, сиз бахтли бўлсангиз бўлди, деб жавоб қайтараверибди.
Хуллас, тўй тугабди, эр аёлининг ёнига келиб, яна сўрабди:
— Куйдинг, а?
Яна аёли:
— Йўқ, — деб жавоб берибди.
Шунда эри:
— Мен сени пойабзалингга мих қоқиб қўйгандим, лекин сен шунчалик куйиб ўртандингки, шунчалик рашк қилдингки, ҳаттоки эрталабдан кечгача иккала оёғингга санчилган миҳни билмадинг, дебди.
Аёл шу заҳоти оёқларига қарабди, унинг иккала оёқлари ҳам қип-қизил қонга бўялиб қолганди…
Аёлга БАХТ беринг, САОДАТ беринг,
Деманг, юрибди-ку кулиб-жилмайиб.
Аёл кулиб туриб ўлиши мумкин…
Дунёни олиши мумкин жилмайиб.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤20
#Мотивация

ҚАНИ МЕН БИЛАН ТАКРОРЛАНГ!

Бугундан бошлаб, ҳар айтган сўзимга диққат қиламан!

Ҳеч кимни ғийбат қилмайман, кулфатлар хусусидаги воқеаларни гапирмайман, ёмон ахборотларни тарқатмайман!

Фақат қувончли куйларни куйлайман, аффирмациялар албатта ижобат бўлишини билган ҳолда уларни такрорлаб юраман!

Ўзимни энг беқиёс ва жозибали инсон сифатида тан оламан!

Мен бугундан бошлаб, куч, равнақ, бойлик ва севгига хаққим борлигини қайд этаман!

Енгиллик сездингизми?
Яшанг!!!

Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤11🥰5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌜💫✨😴
🌙 Хайрли тун қадрдоним! 🌙

Аллоҳни берган куни ҳам ниҳоясига етди.
Яхшилик қилиб, улгурмаган бўлсангиз, эртанги кун зоя кетмасин!
Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз...
Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин.

Сизларни Аллоҳ учун яхши кўрамиз!
Тунингиз осуда ўтсин .
❤3👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОҲУ ВА
БАРАКАТУҲ🍃
Бугун, 18-ноябрь, Сешанба
❄️Хайрли тонг!!!🕌

Асл саодат нафас олиб турган ҳар бир онимизга шукр қила олишдир...

Берган неъматлари,берган ризқи учун Аллоҳга ҳамд бўлсин!🤲🏻

🕊 кунингиз мароқди
ўтсин 🍃

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇺🇿 Бугун ватанимиз байроғи қабул қилинган кун.

1991 йил 18 ноябрь ➖ Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган кун.

🇺🇿 Барча юртдошларимизни ушбу сана билан табриклаймиз! Ўзбекистондаги тинчлик ва осойишталик бардавом бўлсин, байроғимиз баланд-баландларда ҳилпирайверсин 🤲

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3🕊2
ҚУНҒИРОҚ....

Бешинчи қисм.....

Эрталаб жиянига нонушта тайёрлаётган Назокат Баҳромовна бугунги тиғиз иш куни хақида ўйлади. Душанба куни барча ишхоналарда оғир кун ҳисобланади. Бир кун олдинги дам олишдан сунг, ишга киришиб кетиш бир мунча қийинлик олиб келади. Якшанба куни тушган касаллар рўйхатини телеграм тармоғидан кўриб чиқаётган Назокат Баҳромовнанинг диққатини бир беморни жонлантириш бўлимига ўтказилганлиги тортди. Исм фамилия жуда таниш туюлиб такрор ўқиди. Эслай олмай пешонаси тиришди. Кимс эди бу? Нега бунчалик таниш исм фамилия? Ювиниб чиққан Баҳромжон холасининг ўйга толиб ўтирганини кўриб ҳалал бермаслик мақсадида овоз чиқармай жойига ўтиб ўтирдида, ўзига чой қуйди.
-Хола? Назокат Баҳромовна хаёлларини йиғиштириб олиб ўрнидан тургач холаси томон бурилди.
-Тинчлими кайфиятингиз йўқ?
-Тинчлик. Бир беморни эслай олмай ўтирибман. Кеча кундуз кни реанимацмияга тушибди.
Нима билан ётганди?
-Инсульт
-Ҳмм. Такрор бердимикан?
-Билмадими. Борсак биламизда. Менга унинг исми фамилияси жуда таниш туюлганига ўйланиб қолгандим. Илгаридан танир эканманми деб ўйлаяпман лекин эслай олмадим.
Машина ойнасидан шахарни томоша қилиб кетаётган Назокат Баҳромовнанинг ёдига Ҳожиакбарнинг касалхонада ётган онаси ва у эрталабдан бери эслай олмаган исм фамилия тушди. Наҳотки? Хаёлига келган ўйдан юрагига қурқув энган қиз юзини машина ойнасидан олиб ўриндиққа гавдасини ташлаб кўзларини юмди. Айни шу топда, шу вақтда онасининг вафот этиши... Нима бўлган бўлса? Даволовчи доктори ким эди? Шошилиб телеграм тармоғига кириб кечаги кунда юборилган хабарларга ошғич кўз ташлади. Даволовчи докторнинг исми фамилиясини ўқибоқ афти бужмайиб кетган Назокат Баҳромовна лаб тишлади. Ахир уша кунини ўзидаёқ шу доктор даволаётганидан хабар топган эдимку. Хожиакбар билан гаплашиб бўлгани куни эртаси куни иккинчи қаватда ётган аёлни кўриш истаги туғилди-ю, аммо даволовчи доктори кимлигини билгач ниятидан қайтди. Салим Қудратович билан Назокат инситутда кейинчалик олий таълимдан кейинги таълимда ҳам курсдош бўлди. Салим ёмон инсон эмас. Нафсаламбир айтганда Назокат Баҳромовна унинг табиатини хеч кашф қила олмаган. Бир оз мансабпарстроқ дейдими мансабпакрст деб ҳам бўлмайди. Ахир мансаб истаган одам уша мансаб учун интилади, тирмашади харакат қилади. Йўлида учраган тўсиқларни енгиб ўтади. Қўпол ўхшатиш бўлса ҳам истаган мансаби йўлида учраган рақибларини чиқиндидек йўлидан сурипириб ташлайди. Салим эса ундай эмас. У истагини хеч қачон очиқ ошкора билдирмаган. Унинг нима исташини Назокатнинг назарида хаттоки ўзи ҳам тушунмаса керак. Назокатнинг бундай ўйлашини ўзига яраша сабаби бор. Бир неча йил бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган устози илмий ишини ёқлаб кафедра мудирлигига кутарилиб кетган бўш қолган устоз ўрнига шу бўлим ходимлари ичидан номзод берилиши керак бўлган вақтида устози Назокатнинг номзодини берди. Устозини бу тахлит қарорини кутмаган Назокат довдираб қолди. У ўзидан бир икки йил олдин ишга келган, иш тажрибаси бир мунча бор ҳамкасблари номзоди кўрсатилиши хақида ўйлаган, лектин ўз номзоди илгари сурилишини ўйлаб кўрмаганди. Ўйлаб кўрмаган деса ҳам ёлғон бўлиб кетади. Инсон қон қонига сингиб кетган мансабга интилиш ҳисси Назокатда ҳам йўқ эмас эди. Аммо бу интилиш хаёт мақсадига айланмаганлиги учун хаёлини балким мен бўлим мудири бўлишга харакат қилсамми деган беқарор ўй хаёлини бир ялаб ўтгандию, дарров йўқ бу лавозимда мендан кўра тажрибалироқ инсон лойиқ деган ўй устун келиб хаёли инсон шунчаки ўз келажаги хақида хаёл сурганда келиб кетадиган хаёл мисол тарк этганди. Бўлим бошлиғли тайинланадиган кунда бош шифокор томонидан ўқилган кафедра номзодлари ичида ўзининг ҳам номзоди борлиги Назокатни қаттиқ ҳаяжонга солди. Кутилмаган хабардан қанчалик довдиоҳраган бўлса ҳамкасблари устози бошчилигида бу хабарни хурсанд қабул қилганликларини чапак орқали ифодалашди. Кутилмаган таклиф ва хамкасбларининг хурмати шусиз ҳам қаттиқ ҳаяжонда турган Назокатни буткул довдиратиб қўйди. Хамкасблари олқишлари остида бўлим бошлиқлиги номзодлигига розилик бериб юборганини ўзи ҳам сезмай қолди.

Давоми 9:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤28👍1
Хаммаси жуда тез ва жуда оддий рўй берди. Эрталаб уйидан оддийгина даволовчи шифокор бўлиб чиққан Назокат уйга қайтганда бўлим бошлиғи вазифасида қайтди. Хаёти илк марта қувончини ютуғини суюниб сўзлаб берувчи инсони йўқлигидан укинган қиз деворда илиғлиқ турган телефонга узоқ термулиб ўтирди. Тун ярмигача нега бу тахлит ўтирганлигини тушунмай пичирлабгина ўзини ўзи табриклаб уйқуга ётди....
Эхтимол мана шунинг учун хам мен Ҳожиакбарнинг сўзларини жим тинглагандирман. Юзини машина ойнасига тираб кетаётган Назокат Баҳромовна бошини кескин орқага тортиб қаддини тиклади. Балким шу туфайли ҳам мен унга ишониб барча сўзларини тинглагандирман. Ахир бу нарсалар менинг бошимдан кўп марталаб ўтган. Қувончимни ғамимни қайғуйимни эшитишга бир қулоқ излаган вақтларим кўп бўлганлиги туфайли, мен уни тушунишга тинглашга қарор қилгандирман... У эса барча дарду ҳасратини гапириб бўлгач, мана ўн кун бўлди бир марта ҳам шунчаки, кунгил сўрашга ёки салом алик қилиш учун бўлса ҳам қунғироқ қилмади. Балким у бутунлай нотаниш инсонга юрак сирларини эркак киши учун номус масаласи бўлган дардини сўзлаб бергани учун ўзидан хижот бўлиб қайта қунғироқ қилишга урунмагандир. Эҳтимол телефон рақамимни унутиб қўйгандир. Балким мени урушиб беради деган ўйда... Нега мен уни қунғироғини кутаяпман? Нима учун у қунғироқ қилиши керак? Мен ҳам ундан сизни ҳам менга гаприб берадиган гапларингиз бордир деган саволни кутган эдим. Негадир у блан гаплашгим ўзимни қийнаётган муаммоларимни гапириб бергим келганлиги учун ҳам унинг қунғироғини кутаётганимни хеч йўқ ўзимга ўзим тан олай! Чуқур хўрсиниб олган Назокат яна хаёлларга берилди.... Назокатнинг назарида барча ҳамкасблари уни яхши кўради уни хурмат қиладигандек эди... Лекин эртаси куни расмий иш бошлагач эса...Институтни тугатганидан буён устози тавсияси билан кафедрада ишлаб қолган Назокат ишининг илк кунида ҳамкасбларини асл юзни кўра бошлади. Биринчилиардан қарши бўлган бу ўзининг шунча йиллик курсдоши Салим бўлди. Унинг хатти харакатини қаршилик ҳам деб бўлмайди. Бўлимда янги мудир тайинланганлиги туфайли ўтказилган мажлисга қовоғи солиқ холда келган Салимга кўзи тушган Назокатнинг ўзи биринчи бўлиб салом берганди. Салим салом берганига пушоймон едирди.
-Мансаблар муборак! Сиздан бошқа одам қурибдими? Гавдангиздан чумчуқдан бошқа ҳеч ким ҳайиқмаса!- димоғидан пичингли овоз чиқариб лаб бурди.
- Сизнингча хурмат қурқув орқали қозониладими? Салимнинг пичингини кунглига оғир олган Назокат эътироз билдирди.

Давоми 11:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤18👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Барча оталарнинг орзусидаги қиз экан ўзиям 😅

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁7❤3
-Ҳада! Одамни мансабга сайлашган вақтида хеч йўқ тажрибасига эътибор қаратиш керак эди. Собиқ бўлим мудири хозирги кафедра мудирининг яқин шогирди эканлигига аҳамият бермасдан! Салимнинг зарда аралаш айтилган сўзлари замиридаги асл мақсадини англаган Назокат боплаб жавооб еришга чоғландию, аммо фикридан қайтиб индамай мажлис ўтказиладиган хонага кириб кетди.Мажлис давомида ҳам олдинги қаторда оёқ чалкаштириб ўтирган йигитдан кўз узолмай ўтирди. Унинг оддийгина гапи дилида негадир ранжиш пайдо қилган эди. Сабабини эса ҳали ҳануз тушунмайди. Эҳтимол уша вақтларда Салимнинг уша кунги пичинг гапларини унутиб юборганида кейинги кунгилсизликлар бўлмаслиги мумкин эди. Аммо Назокат шуни қила олмади, яъни уни пичингини унутмади. Яна ҳам аниқроғи унутишни истамади. Инсон бир ўзидек бир инсонни ёмон кўрмасин экан. Ёмон кўрдими тамом унинг хар бир харакати унга ғаламисликдек, хар бир гапи эса пичинг ва кесатиқдек туюлар экан. Салим ва Назокатнинг ўртасида худди шу холат кузатилди. Қўл остида ишлайдиган Салимнинг ишларидан камчилик ахтаришни ўзига одат қилиб олганлиги Назокатнинг ғашига тега бошлади. Устига устак, шу ерда ишловчи ходимлар орасида Назокат Бахромовна устозига мансабга ўтириш учун пул қистирганмиш деган гап сўзларнинг сиздирилиши шусиз ҳам охирги вақтларда хурмача қилиқлари ортиб бораётган Салимнинг қизнинг кўзига ёмон кўрсатди. Салим Қудратовияч хам Назокатга илгаридек муомила қилмас, дч келиб қолган вақтларида оччиқдан очиқ пичинг учирарди. Назокат Баҳромовна эса бора бора Салим Қудратович билан дуч келмасликка мабодо дуч келиб қолсалар ҳам кўрмасликка олишга урина бошлади. Аста секин Салим ва Назокат Баҳромовнанинг орасидаги совуқчиликни ҳамкасбларига ҳам сезилди шекилли, хамширалар, орастабонлар Назокат Баҳромовнанинг ёнига Салим Қудратовичдан шикоят қилиб кира бошладилар. Бири бемор яқинларидан таъмагирлик қилиши хақида шикоят билдирса бошқа бири Салим Қудратовични қўл остидаги ходимларига нисбатан ўта қуполликда айблади. Назокат Баҳромовна уша вақтларда ёшлик қилдими ёки эндигина йигирма саккиз ёшга кирган бўлса ҳам мансабдор бўлганига хаволаниб кетдими ёнига Салим Қудратовични чақириб оғзаки танбех берди. Салим Назокатнинг танбеҳини шунчаки қулоқ остидан ўтказиб юбора қолмади. Турган гапки у ўзини оқлади. Бу оқлаш мансабдор қизнинг жиғига тегди.
-Мен бу ерда бўлим мудири эканман, сизнинг қора қилмишларингизга кўз юммайман!- деди виқор билан
-Мен қора қилмиш қилмадим, хизматимга яраша хақ сўрадим ёмонми?- деди пинагини бузмай.
-Биз хизматимизга яраша ойлик оламиз деди Салимнинг сурбетлигидан жони буғзига келиб стол муштлаган Назокат.
-Оладиган ойлигимиз билан бола чақа боқиб бўлмаслигини сиз қаердан ҳам билардингиз!?
Салимнинг сўз ханжари куксига ўткир тиғдек ботди. Йигима саккиз ёшида ҳам турмушга чиқмаган, аниқроғи чиқа олмаган Назокатнинг кўзларига хўрлик ёшлари тиқилди.
-Мени иккита болам, хотиним ота онам қаромоғимда! Уларни боқиш учун тун кун ишлайман меҳнат қиламан! Аммо тепадагилар, оиласиз суққабош одамни тепага кўтаришни афзал билишади. Чунки уларга ҳам оладиган эмас сочадиган керакда! Назокат Баҳромовна шундагина курсдошининг нега бу тахлит қуполлик қила бошлагани Курсдошининг юзига алам билан тикилиб қолган Назокат кўз ёшларини шарт шурт артиб ташлаб ўрнидан туриб эшикни кўрсатди.
-Чиқиб кетинг!
-Хақиқат доим аччиқ бўлади. Сизнинг қўлингизда мансаб бор. Бу гапларимдан кейин эхтимол мени ишдан бўшатиш чораларини излаб қоларсиз, лекин мен бор хақиқатни гапирдим. Сиз хеч кимга хисоб топширмайдиган эркин инсонсиз. Сизнинг қўлингизга қараб турадиган бола чақангиз йўқ. Шунинг учун бола чақали одамларнинг ташвишини тушунмайсиз! Шундай экан ўзингизни беморлар учун фидокор кўрсатиб жаҳлимни чиқармарманг! Агар битта болангиз, эрингиз бўлганида сизнинг аҳволингиз ҳам меникидан кам бўлмас эди! Хайр саломат бўлинг!

Давоми 13:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24
Эшикни қарсиллатиб ёпиб чиқиб кетган йигит ортидан тикилиб турган Назокат Баҳромовна стол ёнига жойига қайтиб ўтириб Салим Қудратовичнинг қилмишлари хақида ўзидан мансаби юқори инсон номига билдирги , билдирги ёнига эса Салим Қудратовичнинг таъмагирлик қилаётган вақтидаги овози ёзилган миттигина хотира картасини илова қилди. Жўнатишга келганда узоқ ўйлади. Отаси ишдан кетса ризқи камаядиган икки норасида гудаклар хақида ўйлади. Инсон ўлмай ризқи камайманди. Яратгн эгам бир жойдан бўлмаса иккинчи жойдан болалар ризқини етказади. Лекин айнан мен туфайли болаларнинг ризқи камаймасин! Харом топган луқмаси балким менинг назаримда харомдир, балким яратган эгам бошқача бахолар. Мен кимманки, ўзимдек одамларнинг амалларини халол ва харом дейдиган. Худога топширдим. Уч кун ўйлаб келган қарори шу бўлди. Қарори натижасида қўлидаги билдирги йиртиб ташланди. Митти карта синдриб чиқинди челакка ташланди... Йиллар ўтаверди. Назокат Баҳромовнанинг шахсий хаётида ўзгариш бўлмади. Аммо мансаб пиллапояясидан кўтарилиб бораверди. Салимнинг эса хам шахсий хаётида хам касбий хаётида хеч кандай узгариш бўлмади. У уша уша таъмагир юлғуч доктор сифатида хали хам бўлимда фаолият юритиб келади. Уша уша узгармаган. Назокат Баҳромовна бир йил ўтиб эгаллаб турган лавозимидан ҳам маъсулятлироқ мансабга кўтарилиб кетаётганда, атайдан Салим Қудратовичнинг номзодини ўз ўрнига кўрсатди. Номзодини номини эшитган бош шифокор юз буриштирди.
-Ғийбаткашни мудирликка кўтариб ишхонани ғийбатхона қилиш ниятим йўқ. Кулимсираб қизга тикилиб турди. -Назокат Баҳромовна, нега сиз сизнинг ортингиздан аноним хатлар ёздирган инсонни қўллаб қувватлаяпсиз?- деди кутилмаганда. Хайрон боққан Назокат Баҳромовнанинг олдига бир даста шикоят хатини ташлади.
-Буни хаммаси унинг иши деди кулимсираб.
-Демак...
-Ҳа. Мен бу нарсалар хаммаси унинг иғвоси эканлигини биганим учун ҳам сизни безовта қилмаганман. Ишларингизга омад!
Орадан вақт ўтди. Чет элда илмий иш ёқлаган Назокат Баҳромовна бир вақтлар устози бошчилик қилган кафедрага мудир бўлиб қайтди. Кафедрада ўқитувчилик қилиб талабаларга дарс бераиб ҳам даволовчи шифокор бўлиб фаолият юритаётган Салимнинг аламли ва нафратли нигохларини истаса истамаса хафтада бир кун кўришга мажбур. Назокат Бахромовна энди унинг ишларига аралашмайди. Танбеҳ беришни ҳам истамайди. Сабаб ўзини авайлашни истайди. Чунки Салимдан илгаригидан ҳам баттароқ гап эшитишини яхши билади. У худди захар сочишга шай газандага ўхшайди. Унинг захри инсон қонига тушса, узоқ вақт алким бир умрли захарланишга сабаб бўлиши мумкин....
Аксига олгандек Хожиакбарнинг онасини у даволаганини! Худди атай қилгандек. Мен истамасам ҳам энди у билан тўқнашаман. Нега оғирлашаганини қай усулда даволаганини сўрайман. Албатта реаниматолог фикрини эшитаман. Мен ундан олдин жонлантириш бўлимидаги доктор билан кўришишим керак. Салим мен у аёлга қизиқишимдан хабарсиз холида гаплашиб олишим сунг Салим билан гаплашишим керак. Демак бугунги кўригим жонлантириш бўлимидан бошланар эканди. Уфф балким сал олдинроқ қизиққанимда аёл бечора уша номи совуқ бўлимга тушмас эдими? Бўладиган нарса барибир бўлар эди. Муҳими кечиккан бўлмайлик. Ризқ насибаси узулмаган бўлсин! Тезроқ соғайиб кетсин! Хожиакбар эндигина ўзини тутиб олаётган вақтида онасидан ажралиб қолса, онам мени деб вафот этди деган айбдорлик ҳисси олдида ўзини кечира олмайди. Тавба нега умримда бир мартагина кўрмаган одамим учун бу даражада куйинаяпман? Машина ишхонасига яқинлашганни кўрган Назокат Баҳромовна хаёлларини йиғиштириб машинадан тушишга чоғланди.
Душанба кунги қисқа мажлис вақтида кечаги кун жонантириш бўлимига тушган бемор ҳолидан хавотирда эканлигини айтиб мажлислар залининг тўрида ўтирган талабаларга юзланди.
-Демак бугунги беморлар кўригимиз жонлантириш бўлимидан бошланади. Хамма қатнашсин! Бошқа саволлар бўлмаса ишга киришсак!

Давоми 15:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24👍1😁1