МУАЛЛИМ
Урушдан кейинги йиллар…
Куз изғирини этни жунжиктиради.
Саҳар қоронғусидан кўча супуришга чиққан аёлнинг хаёли паришон. Момақалдироқ гумбурлагани сайин ичи қалтирайди, оғир ўй миясини пармалайди: “Болаларимнинг усти юпқа, оёғи юпун. Эгни-ку, бир гап бўлар. Кичигимнинг оёғидаги қиш бўйи жанда бўлиб кетди. Шўрлик болам яна оғриб қолмасайди..
У қийналибгина рўзғор тебратади. Ёлғиз ўзи нимаям қилсин, қирққа кирмай беш болани бағрига босганча бева қолган бўлса? Катта ўғлининг топганиям рўзғор ғорига урвоқ бўлаётгани йўқ. Ахир осонми, жўжабирдай жон – унисига етса, бунисига етмайди.
Муаллим жунжикиб турган болага яқинлашди. Бола айбдорона елка қисиб турар, юзлари ёмғирданми, кўзёшданми ҳўл эди.
– Нега юпун кийиниб келдинг? Оёғинг қалинми ишқилиб? Вой-бў, шу ёмғирда йиртиқ пойабзал билан келдингми?.. Тез уйингга бор, кийимларингни алмаштир, шамоллаб қолма тағин!
Муаллимнинг ичидан бир нима узилгандек бўлди. Ўзининг етим ўтган болалигини эслади. Ўшанда ёмғир шаррос қуймоқда эди. У эски мактабнинг тунука томи тагида жаладан паналаб турибди. Аммо оёқлари жиққа ҳўл, лаблари кўм-кўк. Тишларининг тақиллаётганини билдирмаслик учун жағларини маҳкам қисган кўйи қунишиб олган. Шу пайт ёнига немис тили устози келди, унга ўроғлиқ бир нарса узатди. Кейин оталарча меҳр билан: “Синфхонага кир-да, кийиб ол, ўғлим. Ўртоқларингни киргизмай тураман. Мендан олганингни улар билиши шарт эмас”, деди шивирлаб.
Қалин кийим тафтидан баданига илиқлик югуриб, қаттиқ ҳаяжон ичида янги пойабзални киёлмай қўллари титраётган болакай, устозининг “Бошмоғинг эски бўлса ҳам бутун. Кейинги маошгача амаллаб тур”, дея ўз ўғлини кўндирганидан бехабар эди.
Мактабга юпун кетиб, қалин кийим, иссиқ пойабзалда қайтган ўғлини кўрган онаизори узоқ йиғлаганди…
Оғир йиллар ортда қолди. Бугун у – Муаллим.
Тақдирни қаранг, қаршисида худди ўзининг ёшлигидек ўксик бир бола совуқдан дилдираб турибди. Кўксининг энг нозик нуқтасида бир оғриқ туйган Муаллим бугуноқ унинг уйига боришга аҳд қилди.
Ўқувчиларга уй вазифаларини бериб, дарс тугаши билан кўчага чиқди. Тушлик ҳам қилмади. Ҳали унут бўлиб улгурмаган етимлик йилларини кўз олдида кечагидек гавдалантириб қўйган болакай учун нимадир қилишни ўйлади. Ахир эзгуликдан сабоқ бериб кетган устозига муносиб шогирд бўлишга аҳд қилган эди-ку?! Чуқур ўйга толганча беихтиёр чўнтакларини кавлади…
Деворлари нурай деб турган эскигина уй рўпарасида бир зум тек қотди. Уни униқиб кетган либосдаги аёл қарши олди. Кўзларига мунг чўккан бу аёлга боқиб, онасини эслади…
Салом-аликдан сўнг ўзини таништирди, ҳол-аҳвол сўради. Кетаётиб қўлидаги қоғозхалтани узатди ва: “Бу Баротга ҳадя. Мендан эканини билмасин…” деди-да, ортига қайтди.
Эртаси куни Барот мактабга келмади.
Касалхонага етиб борган Муаллим боланинг оташ-аланга бўлиб ёнаётган пешанасига кафтини босди. У ихрар, ора-сира: “Аяжон, оёғим совқотяпти!” дея алаҳсирарди.
Совуқ буйракларини шикастлабди…
Нимжонгина вужуди хасталикка қарши курашолмади…
Муаллим туш кўрди. Атроф ям-яшил. Борлиқни райҳоннинг муаттар бўйи қоплаган. Шогирдлари билан ўрик гулларига бурканган боғ оралаб боришмоқда. Улар орасида Барот ҳам бор. Оёқларида яп-янги пойабзал. Шўрлик: “Малим¹, энди оёғим совқотмаяпти. Қаранг, аям бошмоқ олиб берди”, дея суюнармиш…
Ҳаво сарин, осмон тунд. Қабристон ҳар галгидек жимжит. Сукунатни фақат шаррос қуяётган ёмғирнинг алланечук ҳазин оҳанги бузмоқда. Гўё само ичра сузаётган қоп-қора булутлар карвони қабрлар устида кўзёш тўкаётгандек. Бир қарашда оддийгина ҳол – ёмғир Баротнинг қабри узра ҳам ёғмоқда.
Йўқ.
Ёмғир Муаллимнинг ичига ёғаётир.
Ёмғир Муаллимнинг кўзларидан ёғаётир…
Гулбаҳор АБДУЛЛОҲ
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤24😢10
Аёлнинг рашки…
Бир куни эр аёлига бир қизни севиб қолганини айтибди. Шунда аёли:
— Майли, мен розиман, ўзим совчиликка бораман ва унинг розилигини оламан, дебди. Эри бу гапларни эшитиб, ҳайрон бўлиб қолибди. Кейин тўй бўлибди. Тўй куни ҳам ҳалиги аёл чиройли кийиниб, кулиб, хизмат қилиб юраверибди. Эри шу куни ҳар ярим соатда хотинидан:
— Куйяпсан, а, рашк қиляпсан, а? деб, сўраб турибди.
Аёли унга:
— Йўғ-э, нега куяман, сиз бахтли бўлсангиз бўлди, деб жавоб қайтараверибди.
Хуллас, тўй тугабди, эр аёлининг ёнига келиб, яна сўрабди:
— Куйдинг, а?
Яна аёли:
— Йўқ, — деб жавоб берибди.
Шунда эри:
— Мен сени пойабзалингга мих қоқиб қўйгандим, лекин сен шунчалик куйиб ўртандингки, шунчалик рашк қилдингки, ҳаттоки эрталабдан кечгача иккала оёғингга санчилган миҳни билмадинг, дебди.
Аёл шу заҳоти оёқларига қарабди, унинг иккала оёқлари ҳам қип-қизил қонга бўялиб қолганди…
Аёлга БАХТ беринг, САОДАТ беринг,
Деманг, юрибди-ку кулиб-жилмайиб.
Аёл кулиб туриб ўлиши мумкин…
Дунёни олиши мумкин жилмайиб.

❤20
#Мотивация
ҚАНИ МЕН БИЛАН ТАКРОРЛАНГ!
Бугундан бошлаб, ҳар айтган сўзимга диққат қиламан!
Ҳеч кимни ғийбат қилмайман, кулфатлар хусусидаги воқеаларни гапирмайман, ёмон ахборотларни тарқатмайман!
Фақат қувончли куйларни куйлайман, аффирмациялар албатта ижобат бўлишини билган ҳолда уларни такрорлаб юраман!
Ўзимни энг беқиёс ва жозибали инсон сифатида тан оламан!
Мен бугундан бошлаб, куч, равнақ, бойлик ва севгига хаққим борлигини қайд этаман!
Енгиллик сездингизми?
Яшанг!!!
Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг!

❤11🥰5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌜💫✨😴
🌙 Хайрли тун қадрдоним! 🌙
Аллоҳни берган куни ҳам ниҳоясига етди.
Яхшилик қилиб, улгурмаган бўлсангиз, эртанги кун зоя кетмасин!
Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз...
Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин.
Сизларни Аллоҳ учун яхши кўрамиз!
Тунингиз осуда ўтсин .

❤3👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОҲУ ВА
БАРАКАТУҲ🍃
Бугун, 18-ноябрь, Сешанба
❄️Хайрли тонг!!!🕌
Асл саодат нафас олиб турган ҳар бир онимизга шукр қила олишдир...
Берган неъматлари,берган ризқи учун Аллоҳга ҳамд бўлсин!🤲🏻
🕊 кунингиз мароқди
ўтсин 🍃

❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇺🇿 Бугун ватанимиз байроғи қабул қилинган кун.
1991 йил 18 ноябрь ➖ Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган кун.
🇺🇿 Барча юртдошларимизни ушбу сана билан табриклаймиз! Ўзбекистондаги тинчлик ва осойишталик бардавом бўлсин, байроғимиз баланд-баландларда ҳилпирайверсин 🤲

❤3🕊2
ҚУНҒИРОҚ....
Бешинчи қисм.....
Эрталаб жиянига нонушта тайёрлаётган Назокат Баҳромовна бугунги тиғиз иш куни хақида ўйлади. Душанба куни барча ишхоналарда оғир кун ҳисобланади. Бир кун олдинги дам олишдан сунг, ишга киришиб кетиш бир мунча қийинлик олиб келади. Якшанба куни тушган касаллар рўйхатини телеграм тармоғидан кўриб чиқаётган Назокат Баҳромовнанинг диққатини бир беморни жонлантириш бўлимига ўтказилганлиги тортди. Исм фамилия жуда таниш туюлиб такрор ўқиди. Эслай олмай пешонаси тиришди. Кимс эди бу? Нега бунчалик таниш исм фамилия? Ювиниб чиққан Баҳромжон холасининг ўйга толиб ўтирганини кўриб ҳалал бермаслик мақсадида овоз чиқармай жойига ўтиб ўтирдида, ўзига чой қуйди.
-Хола? Назокат Баҳромовна хаёлларини йиғиштириб олиб ўрнидан тургач холаси томон бурилди.
-Тинчлими кайфиятингиз йўқ?
-Тинчлик. Бир беморни эслай олмай ўтирибман. Кеча кундуз кни реанимацмияга тушибди.
Нима билан ётганди?
-Инсульт
-Ҳмм. Такрор бердимикан?
-Билмадими. Борсак биламизда. Менга унинг исми фамилияси жуда таниш туюлганига ўйланиб қолгандим. Илгаридан танир эканманми деб ўйлаяпман лекин эслай олмадим.
Машина ойнасидан шахарни томоша қилиб кетаётган Назокат Баҳромовнанинг ёдига Ҳожиакбарнинг касалхонада ётган онаси ва у эрталабдан бери эслай олмаган исм фамилия тушди. Наҳотки? Хаёлига келган ўйдан юрагига қурқув энган қиз юзини машина ойнасидан олиб ўриндиққа гавдасини ташлаб кўзларини юмди. Айни шу топда, шу вақтда онасининг вафот этиши... Нима бўлган бўлса? Даволовчи доктори ким эди? Шошилиб телеграм тармоғига кириб кечаги кунда юборилган хабарларга ошғич кўз ташлади. Даволовчи докторнинг исми фамилиясини ўқибоқ афти бужмайиб кетган Назокат Баҳромовна лаб тишлади. Ахир уша кунини ўзидаёқ шу доктор даволаётганидан хабар топган эдимку. Хожиакбар билан гаплашиб бўлгани куни эртаси куни иккинчи қаватда ётган аёлни кўриш истаги туғилди-ю, аммо даволовчи доктори кимлигини билгач ниятидан қайтди. Салим Қудратович билан Назокат инситутда кейинчалик олий таълимдан кейинги таълимда ҳам курсдош бўлди. Салим ёмон инсон эмас. Нафсаламбир айтганда Назокат Баҳромовна унинг табиатини хеч кашф қила олмаган. Бир оз мансабпарстроқ дейдими мансабпакрст деб ҳам бўлмайди. Ахир мансаб истаган одам уша мансаб учун интилади, тирмашади харакат қилади. Йўлида учраган тўсиқларни енгиб ўтади. Қўпол ўхшатиш бўлса ҳам истаган мансаби йўлида учраган рақибларини чиқиндидек йўлидан сурипириб ташлайди. Салим эса ундай эмас. У истагини хеч қачон очиқ ошкора билдирмаган. Унинг нима исташини Назокатнинг назарида хаттоки ўзи ҳам тушунмаса керак. Назокатнинг бундай ўйлашини ўзига яраша сабаби бор. Бир неча йил бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган устози илмий ишини ёқлаб кафедра мудирлигига кутарилиб кетган бўш қолган устоз ўрнига шу бўлим ходимлари ичидан номзод берилиши керак бўлган вақтида устози Назокатнинг номзодини берди. Устозини бу тахлит қарорини кутмаган Назокат довдираб қолди. У ўзидан бир икки йил олдин ишга келган, иш тажрибаси бир мунча бор ҳамкасблари номзоди кўрсатилиши хақида ўйлаган, лектин ўз номзоди илгари сурилишини ўйлаб кўрмаганди. Ўйлаб кўрмаган деса ҳам ёлғон бўлиб кетади. Инсон қон қонига сингиб кетган мансабга интилиш ҳисси Назокатда ҳам йўқ эмас эди. Аммо бу интилиш хаёт мақсадига айланмаганлиги учун хаёлини балким мен бўлим мудири бўлишга харакат қилсамми деган беқарор ўй хаёлини бир ялаб ўтгандию, дарров йўқ бу лавозимда мендан кўра тажрибалироқ инсон лойиқ деган ўй устун келиб хаёли инсон шунчаки ўз келажаги хақида хаёл сурганда келиб кетадиган хаёл мисол тарк этганди. Бўлим бошлиғли тайинланадиган кунда бош шифокор томонидан ўқилган кафедра номзодлари ичида ўзининг ҳам номзоди борлиги Назокатни қаттиқ ҳаяжонга солди. Кутилмаган хабардан қанчалик довдиоҳраган бўлса ҳамкасблари устози бошчилигида бу хабарни хурсанд қабул қилганликларини чапак орқали ифодалашди. Кутилмаган таклиф ва хамкасбларининг хурмати шусиз ҳам қаттиқ ҳаяжонда турган Назокатни буткул довдиратиб қўйди. Хамкасблари олқишлари остида бўлим бошлиқлиги номзодлигига розилик бериб юборганини ўзи ҳам сезмай қолди.
Давоми 9:30 да

❤28👍1
Хаммаси жуда тез ва жуда оддий рўй берди. Эрталаб уйидан оддийгина даволовчи шифокор бўлиб чиққан Назокат уйга қайтганда бўлим бошлиғи вазифасида қайтди. Хаёти илк марта қувончини ютуғини суюниб сўзлаб берувчи инсони йўқлигидан укинган қиз деворда илиғлиқ турган телефонга узоқ термулиб ўтирди. Тун ярмигача нега бу тахлит ўтирганлигини тушунмай пичирлабгина ўзини ўзи табриклаб уйқуга ётди....
Эхтимол мана шунинг учун хам мен Ҳожиакбарнинг сўзларини жим тинглагандирман. Юзини машина ойнасига тираб кетаётган Назокат Баҳромовна бошини кескин орқага тортиб қаддини тиклади. Балким шу туфайли ҳам мен унга ишониб барча сўзларини тинглагандирман. Ахир бу нарсалар менинг бошимдан кўп марталаб ўтган. Қувончимни ғамимни қайғуйимни эшитишга бир қулоқ излаган вақтларим кўп бўлганлиги туфайли, мен уни тушунишга тинглашга қарор қилгандирман... У эса барча дарду ҳасратини гапириб бўлгач, мана ўн кун бўлди бир марта ҳам шунчаки, кунгил сўрашга ёки салом алик қилиш учун бўлса ҳам қунғироқ қилмади. Балким у бутунлай нотаниш инсонга юрак сирларини эркак киши учун номус масаласи бўлган дардини сўзлаб бергани учун ўзидан хижот бўлиб қайта қунғироқ қилишга урунмагандир. Эҳтимол телефон рақамимни унутиб қўйгандир. Балким мени урушиб беради деган ўйда... Нега мен уни қунғироғини кутаяпман? Нима учун у қунғироқ қилиши керак? Мен ҳам ундан сизни ҳам менга гаприб берадиган гапларингиз бордир деган саволни кутган эдим. Негадир у блан гаплашгим ўзимни қийнаётган муаммоларимни гапириб бергим келганлиги учун ҳам унинг қунғироғини кутаётганимни хеч йўқ ўзимга ўзим тан олай! Чуқур хўрсиниб олган Назокат яна хаёлларга берилди.... Назокатнинг назарида барча ҳамкасблари уни яхши кўради уни хурмат қиладигандек эди... Лекин эртаси куни расмий иш бошлагач эса...Институтни тугатганидан буён устози тавсияси билан кафедрада ишлаб қолган Назокат ишининг илк кунида ҳамкасбларини асл юзни кўра бошлади. Биринчилиардан қарши бўлган бу ўзининг шунча йиллик курсдоши Салим бўлди. Унинг хатти харакатини қаршилик ҳам деб бўлмайди. Бўлимда янги мудир тайинланганлиги туфайли ўтказилган мажлисга қовоғи солиқ холда келган Салимга кўзи тушган Назокатнинг ўзи биринчи бўлиб салом берганди. Салим салом берганига пушоймон едирди.
-Мансаблар муборак! Сиздан бошқа одам қурибдими? Гавдангиздан чумчуқдан бошқа ҳеч ким ҳайиқмаса!- димоғидан пичингли овоз чиқариб лаб бурди.
- Сизнингча хурмат қурқув орқали қозониладими? Салимнинг пичингини кунглига оғир олган Назокат эътироз билдирди.
Давоми 11:30 да

❤18👍3
-Ҳада! Одамни мансабга сайлашган вақтида хеч йўқ тажрибасига эътибор қаратиш керак эди. Собиқ бўлим мудири хозирги кафедра мудирининг яқин шогирди эканлигига аҳамият бермасдан! Салимнинг зарда аралаш айтилган сўзлари замиридаги асл мақсадини англаган Назокат боплаб жавооб еришга чоғландию, аммо фикридан қайтиб индамай мажлис ўтказиладиган хонага кириб кетди.Мажлис давомида ҳам олдинги қаторда оёқ чалкаштириб ўтирган йигитдан кўз узолмай ўтирди. Унинг оддийгина гапи дилида негадир ранжиш пайдо қилган эди. Сабабини эса ҳали ҳануз тушунмайди. Эҳтимол уша вақтларда Салимнинг уша кунги пичинг гапларини унутиб юборганида кейинги кунгилсизликлар бўлмаслиги мумкин эди. Аммо Назокат шуни қила олмади, яъни уни пичингини унутмади. Яна ҳам аниқроғи унутишни истамади. Инсон бир ўзидек бир инсонни ёмон кўрмасин экан. Ёмон кўрдими тамом унинг хар бир харакати унга ғаламисликдек, хар бир гапи эса пичинг ва кесатиқдек туюлар экан. Салим ва Назокатнинг ўртасида худди шу холат кузатилди. Қўл остида ишлайдиган Салимнинг ишларидан камчилик ахтаришни ўзига одат қилиб олганлиги Назокатнинг ғашига тега бошлади. Устига устак, шу ерда ишловчи ходимлар орасида Назокат Бахромовна устозига мансабга ўтириш учун пул қистирганмиш деган гап сўзларнинг сиздирилиши шусиз ҳам охирги вақтларда хурмача қилиқлари ортиб бораётган Салимнинг қизнинг кўзига ёмон кўрсатди. Салим Қудратовияч хам Назокатга илгаридек муомила қилмас, дч келиб қолган вақтларида оччиқдан очиқ пичинг учирарди. Назокат Баҳромовна эса бора бора Салим Қудратович билан дуч келмасликка мабодо дуч келиб қолсалар ҳам кўрмасликка олишга урина бошлади. Аста секин Салим ва Назокат Баҳромовнанинг орасидаги совуқчиликни ҳамкасбларига ҳам сезилди шекилли, хамширалар, орастабонлар Назокат Баҳромовнанинг ёнига Салим Қудратовичдан шикоят қилиб кира бошладилар. Бири бемор яқинларидан таъмагирлик қилиши хақида шикоят билдирса бошқа бири Салим Қудратовични қўл остидаги ходимларига нисбатан ўта қуполликда айблади. Назокат Баҳромовна уша вақтларда ёшлик қилдими ёки эндигина йигирма саккиз ёшга кирган бўлса ҳам мансабдор бўлганига хаволаниб кетдими ёнига Салим Қудратовични чақириб оғзаки танбех берди. Салим Назокатнинг танбеҳини шунчаки қулоқ остидан ўтказиб юбора қолмади. Турган гапки у ўзини оқлади. Бу оқлаш мансабдор қизнинг жиғига тегди.
-Мен бу ерда бўлим мудири эканман, сизнинг қора қилмишларингизга кўз юммайман!- деди виқор билан
-Мен қора қилмиш қилмадим, хизматимга яраша хақ сўрадим ёмонми?- деди пинагини бузмай.
-Биз хизматимизга яраша ойлик оламиз деди Салимнинг сурбетлигидан жони буғзига келиб стол муштлаган Назокат.
-Оладиган ойлигимиз билан бола чақа боқиб бўлмаслигини сиз қаердан ҳам билардингиз!?
Салимнинг сўз ханжари куксига ўткир тиғдек ботди. Йигима саккиз ёшида ҳам турмушга чиқмаган, аниқроғи чиқа олмаган Назокатнинг кўзларига хўрлик ёшлари тиқилди.
-Мени иккита болам, хотиним ота онам қаромоғимда! Уларни боқиш учун тун кун ишлайман меҳнат қиламан! Аммо тепадагилар, оиласиз суққабош одамни тепага кўтаришни афзал билишади. Чунки уларга ҳам оладиган эмас сочадиган керакда! Назокат Баҳромовна шундагина курсдошининг нега бу тахлит қуполлик қила бошлагани Курсдошининг юзига алам билан тикилиб қолган Назокат кўз ёшларини шарт шурт артиб ташлаб ўрнидан туриб эшикни кўрсатди.
-Чиқиб кетинг!
-Хақиқат доим аччиқ бўлади. Сизнинг қўлингизда мансаб бор. Бу гапларимдан кейин эхтимол мени ишдан бўшатиш чораларини излаб қоларсиз, лекин мен бор хақиқатни гапирдим. Сиз хеч кимга хисоб топширмайдиган эркин инсонсиз. Сизнинг қўлингизга қараб турадиган бола чақангиз йўқ. Шунинг учун бола чақали одамларнинг ташвишини тушунмайсиз! Шундай экан ўзингизни беморлар учун фидокор кўрсатиб жаҳлимни чиқармарманг! Агар битта болангиз, эрингиз бўлганида сизнинг аҳволингиз ҳам меникидан кам бўлмас эди! Хайр саломат бўлинг!
Давоми 13:00 да

❤24
Эшикни қарсиллатиб ёпиб чиқиб кетган йигит ортидан тикилиб турган Назокат Баҳромовна стол ёнига жойига қайтиб ўтириб Салим Қудратовичнинг қилмишлари хақида ўзидан мансаби юқори инсон номига билдирги , билдирги ёнига эса Салим Қудратовичнинг таъмагирлик қилаётган вақтидаги овози ёзилган миттигина хотира картасини илова қилди. Жўнатишга келганда узоқ ўйлади. Отаси ишдан кетса ризқи камаядиган икки норасида гудаклар хақида ўйлади. Инсон ўлмай ризқи камайманди. Яратгн эгам бир жойдан бўлмаса иккинчи жойдан болалар ризқини етказади. Лекин айнан мен туфайли болаларнинг ризқи камаймасин! Харом топган луқмаси балким менинг назаримда харомдир, балким яратган эгам бошқача бахолар. Мен кимманки, ўзимдек одамларнинг амалларини халол ва харом дейдиган. Худога топширдим. Уч кун ўйлаб келган қарори шу бўлди. Қарори натижасида қўлидаги билдирги йиртиб ташланди. Митти карта синдриб чиқинди челакка ташланди... Йиллар ўтаверди. Назокат Баҳромовнанинг шахсий хаётида ўзгариш бўлмади. Аммо мансаб пиллапояясидан кўтарилиб бораверди. Салимнинг эса хам шахсий хаётида хам касбий хаётида хеч кандай узгариш бўлмади. У уша уша таъмагир юлғуч доктор сифатида хали хам бўлимда фаолият юритиб келади. Уша уша узгармаган. Назокат Баҳромовна бир йил ўтиб эгаллаб турган лавозимидан ҳам маъсулятлироқ мансабга кўтарилиб кетаётганда, атайдан Салим Қудратовичнинг номзодини ўз ўрнига кўрсатди. Номзодини номини эшитган бош шифокор юз буриштирди.
-Ғийбаткашни мудирликка кўтариб ишхонани ғийбатхона қилиш ниятим йўқ. Кулимсираб қизга тикилиб турди. -Назокат Баҳромовна, нега сиз сизнинг ортингиздан аноним хатлар ёздирган инсонни қўллаб қувватлаяпсиз?- деди кутилмаганда. Хайрон боққан Назокат Баҳромовнанинг олдига бир даста шикоят хатини ташлади.
-Буни хаммаси унинг иши деди кулимсираб.
-Демак...
-Ҳа. Мен бу нарсалар хаммаси унинг иғвоси эканлигини биганим учун ҳам сизни безовта қилмаганман. Ишларингизга омад!
Орадан вақт ўтди. Чет элда илмий иш ёқлаган Назокат Баҳромовна бир вақтлар устози бошчилик қилган кафедрага мудир бўлиб қайтди. Кафедрада ўқитувчилик қилиб талабаларга дарс бераиб ҳам даволовчи шифокор бўлиб фаолият юритаётган Салимнинг аламли ва нафратли нигохларини истаса истамаса хафтада бир кун кўришга мажбур. Назокат Бахромовна энди унинг ишларига аралашмайди. Танбеҳ беришни ҳам истамайди. Сабаб ўзини авайлашни истайди. Чунки Салимдан илгаригидан ҳам баттароқ гап эшитишини яхши билади. У худди захар сочишга шай газандага ўхшайди. Унинг захри инсон қонига тушса, узоқ вақт алким бир умрли захарланишга сабаб бўлиши мумкин....
Аксига олгандек Хожиакбарнинг онасини у даволаганини! Худди атай қилгандек. Мен истамасам ҳам энди у билан тўқнашаман. Нега оғирлашаганини қай усулда даволаганини сўрайман. Албатта реаниматолог фикрини эшитаман. Мен ундан олдин жонлантириш бўлимидаги доктор билан кўришишим керак. Салим мен у аёлга қизиқишимдан хабарсиз холида гаплашиб олишим сунг Салим билан гаплашишим керак. Демак бугунги кўригим жонлантириш бўлимидан бошланар эканди. Уфф балким сал олдинроқ қизиққанимда аёл бечора уша номи совуқ бўлимга тушмас эдими? Бўладиган нарса барибир бўлар эди. Муҳими кечиккан бўлмайлик. Ризқ насибаси узулмаган бўлсин! Тезроқ соғайиб кетсин! Хожиакбар эндигина ўзини тутиб олаётган вақтида онасидан ажралиб қолса, онам мени деб вафот этди деган айбдорлик ҳисси олдида ўзини кечира олмайди. Тавба нега умримда бир мартагина кўрмаган одамим учун бу даражада куйинаяпман? Машина ишхонасига яқинлашганни кўрган Назокат Баҳромовна хаёлларини йиғиштириб машинадан тушишга чоғланди.
Душанба кунги қисқа мажлис вақтида кечаги кун жонантириш бўлимига тушган бемор ҳолидан хавотирда эканлигини айтиб мажлислар залининг тўрида ўтирган талабаларга юзланди.
-Демак бугунги беморлар кўригимиз жонлантириш бўлимидан бошланади. Хамма қатнашсин! Бошқа саволлар бўлмаса ишга киришсак!
Давоми 15:30 да

❤24👍1😁1
Жонлантириш бўлимига кетаётган вақтида ўзида беҳоллик ва ҳаяжон туйгн Назокат Баҳромовна холасига ҳамроҳлик қилиб келаётган Баҳромжоннинг қўлтиғидан олди. Эхтимол у онасининг соғлигидан хавотирда бўлим эшигада ўтиргандир. Кўзлари билан бўлим остонаси яқинида ўтирган одамларни кузатди. Ўтирган ва тик турган одамлар ичидан ўзи тасаввур қилган қиёфани топа олмай ичкарига қадам босди.
-Ассалому алайкум! Уч йил илгари талабаси бўлган хозирда жонлантириш бўлимида ишлаётган собиқ талабаси пешвоз юрди. -Кеча келган бемор бу томонда.
Аёлнинг каровотига яқинлашган Назокат Баҳромовна худди ўзи тасаввур қилгани каби, нозик жуссали, юзларини ёшига мос ажин қоплаган, қорамағиз, нурли чеҳрага тикилиб қолди. Худди мен ўйлаган каби пичирлади. Худди мени тасаввуримдагидек...
-А? Нимадир дедингизми? Кечирасиз Назокат Баҳромовна гапингизни эшитмай қолдим. Қизариб кетган шогирди юзига жовдираб боқди.
-Йўқ. Сизга эмас. Беморни касаллик тарихини сўзлаб бернгчи нега оғирлашган? Нимадан кейин
-Бемор бир неча йилдан бери коррекция қилинмаган юқори қон босимида юрган. Асосий муаммоси юраги. Бемордан аритмия бор. Шунинг фонида..
-Тушунарли. Демак бемор ўз соғлигига эътибор қилмаган.
-Худди шундай! Даволаниш жараёнида тромб кўчиб кетган.
-Кардиолог кўрдими?
Беморнинг бош томонига ўтиб синчиклаб текшириб кўришга киришган Назокат Баҳромовна шогирди томон бош бурди.
-Йўқ. Чақирганман.
-Асрор Комилович, беморга эътиборли бўлинг. Даво режангиз билан мени таништирсангиз. Бемор менинг назоратимда. Агар нимадир муаммога йўлиқсангиз менга мурожат қилишингиз мумкин.
-Хўп бўлади.
-Иложи бўлса, кардиолог келган вақтида мени ҳам чақиринг биргаликда фикрлашармиз. Беморда мия шиши борми?
-Ҳа бор. Шишга қарши даво белгиладик.
-Жуда яхши. Ўзимни қўшимчаларимни ёзиб бераман. Шишга қарши курашамиз деб беморнинг қуритиб қўйманг. Қаранг ўзи жуда озғин экан. Қондаги элементларни назорат қилишни унутманг.
-Хўп бўлади!
-Асроржон,- шогирдини қўлтиғидан олган Назокат Баҳромовна майин жилмайди. -Сизларнинг даво муолажаларингиз бизникига қараганда мукаммалроқ бўлади шундай бўлсада эслатиб қўйдим хафа бўлмайсиз
-Рахмат устоз!
-Ўзингиздан тажрибалироқ устозларингиз билан маслахатлашиб илтимос шу беморга алоҳида ёндашинг!
-Хўп устоз!
-Беморнинг яқинлари билан гаплашдингизми?
-Ҳа. Икки қизи ва бир ўғли шу ерда. Чақирайми?
-Йўқ! Ўзим чиқиб гаплашаман. Мени даво муолажаларингиз билан таништиринг!
Асрор билан беморнинг даволаш режасини таҳлил қилиб чиққунича келиши кутилаётган кардиолог эшикда кўринди. Талабалик вақтиданоқ билимлилиги билан устозлари назарига тушган курсдошига кўзи тушган Назокат Баҳромовнанинг юзига табассум югурди. Худойим насиб қилса тузалиб кетди. Хулкар ўз касбини устаси. Беморни текшириб кўраётган курсдоши билан олисдан бош силкиб аҳволлашган бўлди. У шу ердамикан? Икки қизи ва бир ўғли шу ерда дедими? Нахотки кириш эшиги ёнида тик турган соқоли ўсиқ айиқсифат эркак Хожиакбар бўлса? Унинг ёши неччида эканлигини билмасам, балким чиндан ҳам шу айиқсифат у бўлиши мумкин. Қия очиқ эшикдан ташқарига кўз ташлаган Назокат Баҳромовна тоқатсизланди. Наҳотки мени тасаввурим алдади!? Курсдоши билан узоқ мулоҳазалардан кейин беморлар ётган жойдан шифокорлар хонасига ўтдилар. Аёлнинг даволаш режалари қоғозга туширила бошлаганда Асрор томонидан бемор яқинларидан ўғлини бошлаб киринг дейилишидан чучиб тушган Назокат Баҳромовна ҳалидан буён шогирди ўтиринг деб ундаётган хона тўрида стол ортидаги креслога чўкди.
Орастабон эргаштириб келган Баланд бўйли гавдасидан от хуркийдиган, сариқ ўсиқ соқоли жингалак бўлиб бўйнига туташиб кетган айиқсифат эркакка кўзи тушган Назокат Бахромовна титраб кетаётган кафтини пешонасига тиради.
Баъзида тасаввурлар алдамчи бўлади! Хаёлидан ўтган бир оз аламли ўйга ўзи ҳам хайрон қолиб шогирдига юзланди..........................
Давоми бор

❤37👍10
— Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
— Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
— Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
— Ҳатто, булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
— Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
— Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
— Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
— Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.
Ўткир Ҳошимов

❤8👍3😢1
УШОҚ КАДРИ!
– Ая, нон егим келмаяпти, овқат.
– Ана, қаймоқ билан еб тургин, ҳозир шўрва пишади.
– Қаймоғиз эскириб қопти, емайман. Онамга хижолатомуз қараб қўйиб, энди қизчамни койимоқчи бўлгандим, оғзимни очгани қўймай, дарров янги қаймоқ солдириб келди.
– Қўй, болам, шугинамнинг кўнгли чўкмасин. Ол, момо қизим, оққанддан ҳам сол.
– Бесабр бўлмасин, деб койийманда. Иссиқ чойда қанднинг қум минорадек қулашини берилиб томоша қилаётган неварасининг сочларини силаб, алқар экан, онам бир хўрсиниб қўйди.
– Илоё, биз кўрган кунларни булар кўрмасин, дея кўрпача четидаги нон ушоғини авайлаб олиб оғзига солди. Шу ушоқнинг қадри ҳам олтинга тенг эди бир пайтлар.
Болалигимда эшитганим, мени тарбиялаган, шукр тушунчасини илк бор дилимга солган ҳикоялардан бирини борлиқни унутганча тинглай бошладим.
– Ўшанда очарчилик айни авжига чиққан, дадам қазо қилганига анча йил бўлган пайтлар эди. Яна дегин, синглим бетоб, онам шўрлик азонда ўзи емай бизга едириб, катта акаларим билан далага кетарди. Синглим икковимиз Исмат акам билан қолардик. Онам қайтгунича очиқиб кетар, уйда ушоқ ҳам йўқлигини била туриб дастурхон, қозон-товоқ титкилаб, егулик излайверардик. Шолча ости ёки каваклардан дон-дун, буғдой топиб олсак, қувонишимизни кўр!
Исмат акамнинг зиммасида ҳам энагалик, ҳам рўзғор юмушлари. Устига-устак эрталаб онам Сен каттасан, ўғил боласан, укаларинг тузукроқ емаса бўлмайди, деб бурда ноннинг ҳам бир қисмидан бебаҳра қилиб кетган. Ўша куни очлик унинг ҳам жон-жонидан ўтиб кетди шекилли, ун халтани титкилаб қолди. Кейин хонтахтани суриб, кеч кузнинг совуғи туфайли сандалга солинган чўғни бир жойга тўплади. Аввал ухлаб ётган синглимга, кейин менга қараб ўйланиб қолди.
– Сурма, ҳозир ажина келади, сен сандиққа кириб ётиб тур.
Қўрқиб кетдим.
– Нега келаркан? Синглимчи?
– У ухлаяпти, унга тегмайди. Мен сени ухлаяпти деб айтаман, хўпми?
Юрагим дукурлаб, акам меҳробдаги сандиқни очиши билан ичига кирдиму дадамнинг эски тўни устида мук тушиб ётиб қолдим. Сандиқ ёриқларидан кирган ним шуълаларга термулиб қанча ётдим, билмайман. Ўшандаям ювош эканман, миқ этмабман. Бир маҳал димоғимга иссиқ зоғора ноннинг ҳиди гуп этиб урилди. Энтикиб кетдим, ажинани ҳам унутдим.
– Ака, очинг, акўв!
– Жим тур, ажина кетсин.
Сандиқ ёриғидан қарасам, акам кафтдек хамирни юпқа қилиб капгир устига қўйиб, чўғ тепасида ушлаб турар, бўш қўлидаги зоғора кулчани оғзи куйганча чайнаб-чайнамай ютар эди… Энди йиғини бошладим. Дарров сандиқ очилди. Иккинчи кулчани уччовимиз баҳам кўрдик. Ҳар биримизга чорак кафтчалик, хом-хатала зоғора тегди. Сўнг бечора акам кун бўйи ажина воқеасини онамга айтмаслигимни уқтириб, ялиниб юрди. Албатта, мен айтмадим. Бироқ яқинда акам бир умр бу воқеани унутолмаганини эшитиб, юрагим эзилиб кетди. Чунки ўша йили қишда буғдойсиз қолиб, шолғом қайнатиб еяверганимиздан синглим шишиб кетиб, нобуд бўлган… Акам гўё ўшанда жигаридан яримта кулчани қизғангани учун шундай бўлгандек, армон қилиб юрган экан. Ҳа, болам, шунақа кунлар ҳам бўлган. У пайтлар овқат танлаш қаёқда, ушоққаям шукур қилардик. Онам бирдан тўхтаб, қизчамга термулиб қолди. Янги қаймоқ бузилмай турар, эркатойим кўзларини биздан яширганча, кечаги қаймоққа нон ботириб ер эди.

❤22😢7👍2
Ҳикмат.
(бўлган воқеа)
Қизининг юрагида туғма пороги борлигини эшитган Ҳусноранинг ҳуши бошидан учди. Турмуш ўртоғининг доим такрорлайдиган «Қизимизга оғир исм қўйгансан, шунинг учун касал бўляпти»,-деган гаплари кўнглидан ўтди...
Шифокорнинг жарроҳлик амалиёти ўтказиш кераклиги ҳақидаги айтган фикрларидан сўнг интернет саҳифаларини титкилай бошлади. Дунёда яхши одамлар кўп. Шу баҳона Гулбаҳор опа билан танишди. Бу дилбар, меҳрли нигоҳлари юракка етиб борадиган аёл орқали қизалоғи Ҳадичага ўхшаган юраги ҳаста бўлиб , шифо топган болажонлар тақдири билан танишди. Соғайиб, югуриб кетган жажжи фаришталарни кўргач, юрагида умид пайдо бўлди. Энди яхши жарроҳ ва...катта миқдордаги пул керак эди. Кўнгилли одамлар ёрдамида ташкил қилинган жамғарма (фонд) борлиги ва қайси мамлакатда малакали мутахассис мавжудлиги-ю, қай бири нисбатан арзонроқ операция қилиши мумкинлиги ҳақида ҳам Гулбаҳор опа орқали хабар топди. Ариза ёзиб, қизи ҳақидаги маълумотларни жўнатди. Бемор болалар жуда кўп эди , аммо муҳими умид бор... Вақт бешафқат, у кутиб турмайди..
Жарроҳлик учун тўланадиган пул жуда катта миқдорда эди. Ўзида борини қўшди, қолганини қариндош-уруғлари орқали тўплай бошлади...
Турмуш ўртоғи билан митти қизалоғини бағрига босганча Россияга учиб кетди.
Барчаси ортда қолди. Бир маромда нафас олаётган қизалоғини кўргач, Аллоҳга ҳисобсиз шукроналар келтирди. Шундагина жуда катта миқдорда қарз бўлиб қолганлигини, энди уларни эгаларига қайтариши кераклигини ўйлаб қолди. «Аллоҳ тўғри йўлга бошласин, муҳими қизим шифо топди»,- кўнглидан ўтказди у.
-Сизларни бош шифокор чақиряпти! Ҳамширанинг овози фикрларини тўзғитиб юборди. Турмуш ўртоғи билан бирга бош шифокор ҳузурига сал ҳаяжонланиб кириб борди.
- Жамғармага мурожаат қилганмидингиз?
-Ҳа! - баравар жавоб бердилар эр-хотин иккаласи.
-Сизларнинг ҳисоб рақамингизга пул тушибди? Нақд оласизларми?
-Ким пул ўтказганлигини билсак бўладими?-деди Ҳуснора ҳаяжонланиб
-Йўқ, пул ўтказган одам исми сир тутилишини сўраган, - дея жавоб берди шифокор.
-Доктор, охирги саволим. Бу яхши одам шунча бемор боланинг ичидан нимага айнан бизнинг қизалоғимизни танлаган, нима деб ўйлайсиз?
-Бунга аниқ жавоб беришим мумкин!- деди шифокор, - пул ўтказган одам шахсан ўзи илова қилиб ёзиб қўйибди. «Шу қизалоққа ёрдам бермоқчиман. Ҳадича исмининг ҳурмати учун!» деб
Ҳуснора секин қараса турмуш ўртоғи кўзда ёш билан пичирлаб турибди. «Субҳаноллоҳ!»

❤18👍8