📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Куз ҳавосидан китоблар ва янги ҳикоялар умидининг ҳиди келади...
Ўз бўлимингизни нолдан бошлаш учун доим имкон бор!
Биз билан қолинг, биз билан доим кўнгилларда табассум бўлади😉😊😍

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
Қунғироқ...

Ўн биринчи қисм....

Соат етти яримга етмай бўлимда пайдо бўлган Назокат Баҳромовнани кўрган ҳамшираларнинг ҳаловати қочди.
- Оббо деди бири ёнидаги шеригига кампиршомизни эрталабдан касалхона тушига кирибдими? Сменадан кейин дадаси билан бозорга тушишни режа қилувдик. Тамом ҳамма режалар осмонга учди!
Ҳамширанинг нолишига етарлича сабаб бор. Назокат Баҳромовна эрта ишга келган куни хонасига барча беморлар учун юритиладиган касаллик тарихини ва бемор парваришига маъсул бўлган ҳамшираларни йиғиб. Ҳар бир касаллик тарихини бирма бир кўздан кечириб, йўл қўйилган камчиликларни тузаттиради. Бу албатта навбатчиликдан чиқиб уйига шошилаётган ҳамшираларнинг айримларига ёқмайди.
-Қара, ишларингни пухта қил! Масалан мен Назокат Баҳромовнанинг талабларига мазза қилиб юбораман. Чунки ўзингни устингда ишлашга ундайди.
Бало бормикан эрталабдан. Тавба икки хафтадан бери соат тўққизда келиб юрганига хаётида биров пайдо бўлибдида деб энди хурсанд бўлувдим. Сен шундай дейсану, лекин уни ҳам меникига ўхшаб уч ўғли бўлса қани вақт топа оладимикан?
-Эй қўй оила болалар бу баҳона дугона, гапирма гап деб, мана Раҳима опани беш боласи бор. Камига ўта инжиқ қайнонаси мен шу опани ҳеч ҳам соат саккиздан кейин ишга келганлигини, ишларидан камчиликлар чиққанини эслай олмайман. Одамда ҳавас бўлиш керак ҳасад эмас! Сени ҳамма гапинг ҳасад ва ҳасадини баҳоналари билан ёпишдан ўзга нарса эмас! Ҳалиги гап...Нимага нима баҳонаймиш! Ҳафа бўлма тилим ўлгур шундай аччиқ! Шарақлаб кулиб юборган дугонасига кўз олайтириб қараб турган ҳамшира лаб бурди.
-Кимга гапирдимда нима гап олдим борей! Ундан кўра ишларимни қилай!
-Тўғри қиласан ишларингни қил.Банд бўлсанг ғийбатга вақтинг қолмайди!
Назокат Баҳромовна ҳамширалар кутаганидек ҳамма мени ҳонамга демади. Эгнига халатини кийиб хонасидан чиқишини кузатиб турган ҳамширалар бир бирига саволомуз боқишди.
-Эшитишимча Назокат Баҳромовнанинг йигити бормиш пичирлади бир ҳамшира ҳалигина Назокат Баҳромовна ҳақида ёзғирган ҳамшира томон салгина эғилиб, уша йигитининг онаси реанимациядамиш. Назокат Баҳромовна кеча ярим тунгача бўлажак қайнонасининг тепасида ўтирганмиш. Салим Қудратович даволаган экан, аҳволи оғирлашиб қолибди. Шунинг учун Назокат Баҳромовна Салим Қудратовични ишдан олганмиш...
-Вааай, ростданаа?
-Ҳмм реанимацияда синглим ишлайди-ку!
-Ҳаяя айтмоқчи йигити қандай йигит экан? Синглинг айтмадими?
-Бойвуччаймиш.
-Фиии лаб жийирган ҳамшира дугонасига ҳафсаласи пир бўлгандек боқди. -Қанақасига бойвучча бўлади? Бойвучча бўлса келиб келиб Салим Қудратовичга даволатмиди? Нега Назокат Баҳромовнанинг ўзи даволамабди!? Гапиниям оласанда!
-Рост гапларим ўлай агар! Астойидил дугонасини ишонтиришга киришга қиз. Сўзларини исбот далиллари билан шарҳлай бошлади.
Кеча синглим реанимацияда дежур эди. Ўз кўзлари билан Назокат Бағромовнани у ерда кўрибди.
Эй бор гапирма бошқа!
Нима ҳақида гаплашаяпсизлар? Бояги суҳбатда Назокат Баҳромовнани оқлаган ҳамшира икки дугонасига яқинлашди. Яна ғийбат бошладингларми ундан кўра ишларингни қилсаларинг бўлмайдими?
-Вооой ким ғийбат қилибди? Бўлган гапни айтаяпман!
-Назокат Баҳромовнани узатарканмизад чимирилиб олган ҳамшира ўрнидан турди
-Озода ўрто, ўзинг бир чиройлисану ичинг қорада сени. Хўп Назокат Баҳромовна турмушга чиқса сенга нима?
-Бир бойвуччани илдирибди опанг!
Ҳиринглаб кулган Озодага кўз олайтириб ёмон қараш қилди.
-Рост мана Салтанат айтди.
-Нима қилибди бойвуччани “илдирса” сенга нима?
-Ёлғон дейманда. Тўрт муччаси соппа соғларга йўқ бойвучча, бу маймоққа қаерда экан!?
Уччаласининг ўртасига совуқ бир сукунат чукди. Кеча тунги воқеаларни янгилик сифатида гапириб берган қизнинг сепкилли юзи қизариб кетди.
-Нега ундай дейсан? Назокат Баҳромовна хабар топиб қолишидан қўрқмайсанми?
-Нега қўрқаман сен шатаклик қилиб етказмасанг бу ерда гап ташийдиган одам йўқ! Ундан кейин эшитса эшитар, мен ҳақ гапни гапирдим. Соппа соғларга эр йўқ замонда...

Давоми 09:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤30🔥6
-Сени синглинг ўтириб қолган бўлса бу бошқаларни ҳақорат қилишинга замин яратмайди! Назокат Баҳромовна бахтли бўлишга лойиқ! Икки томонидан дугоналарининг хужум қилишига бардоши етмаган Озода ўрнидан туриб кетди.
-Вой буу мен сенларни дугонам десам бошлиғига ортидан ҳам олдидан ҳам ялтоқланадигандан экансанлар-ку деди пичинг аралаш, шундай деб дугоналарини мот қилмоқчи бўлганди. Аммо ўзининг айтган сўзи ўзига зарба бўлиб қайтди.
-Тўғри биз айримларга ўхшаб иккиюзлик қила олмаймиз.
-Ким иккиюз экан жахл билан савол берган Озода қўлини дугонаси томон пахса қилиб силкитди.- Ким иккиюз а?
-Ким икки юзли эканлигини биздан кўра яхши биласан! Биз айримларга ўхшаб бошлиғимизнинг туғулган кунида қиммат тортларни кўтариб келиб сизни яхши кўраман, сиз билан ишлаганимизда фахрланаман деб сохта кўз ёш тука олмасак ҳам, ҳар ҳолда ортидан ёмонлаб масхаралашга виждонимиз йўл қўймайди!
Дугонасининг сўзларини эшитган Озода шолғомдек қизариб кетди. Ўтган йили Назокат Баҳромовнанинг туғулган кунида олиб келган торти айтган сўзлари ёдига тушган ҳамшира лом мим дея олмай стол устида териб қўйилган касаллик тарихи устига эгилди.
-Эй ўл сурбет! -деди дугоналардан бири Озода жавоб қайтармаганлигини кўрган дугоналар олдинма кетин ундан узоқлашиб кетдилар.
Уфф айтиб борсая!? Қаердан ҳам гапирдим. Индамасам бўларкан! Қаердан биламан бирдан бунақа деб кетишларини. Ўтган йили синглимни ишга киритаман деб хушомад қилувдим бу йўнилмаган таёқ мени хушомадимни билмадиям ё билса ҳам сезмасликка олдими? Синглисини ишга кирита олмаган Озоданинг дилида алам қолди. Бу алами бора бора ҳасадини келтира бошлади. Озода чиндан ҳам Назокат Баҳромовнанинг билимига ўзини тутиши юриш туришига ҳавас қилиш билан бир қаторда ич ичидан хасад ҳам қиларди. Синглиси масаласида рад жавобини олгач бу ҳасад олови уни ич ичидан адо қила бошлади. Инсон бировга ҳасад қилмасин экан, бора бора бу ҳасади атрофдагилардан кимдир Назокат Баҳромовнани мақтаса ёки хаваси келишини айтса Озода ошкора ғаши келганини билдирар эди.
-Кимга керак унинг тарбияси билими деди кунлардан бир куни ходимлар тушлик вақтида бемалолроқ ўтиршган вақтларида, минг билими бўлсин, минг бошлиқ бўлсин, ким бўлсаям у аёл! Унинг шунча топган обру эътиборини эримни битта сассиқ пайпоғига алишмайман!
Тушлик дастурхони усти жимлик хукм сурди. Дастурхон атрофидагиларнинг барчаси ўзига тикилиб қолганлигини кўрган Озода лаб буриб ўрнидан туриб намоийшкорона нозланиб қадам ташлаб даврадан узоқлашди. Бир икки кун айтган гапларимни етказиб боришса деган қурқув ичида юрди. Назокат Баҳромовнанинг муомиласи ўзгармаганлигини кўргач хотиржам тортди. Аммо Назокат Баҳромовна бир гап орасида барча гап сўзлардан хабардор эканлигини қистириб кетди. Кимдир бу гапга эътибор қилмагандир аммо Озода барчасидлан хабардорлигини сезиб ичидан зил кетди.
Эрталабки йи0ин вақтида хамшираларга қилган хатоларини тушунтириб кетган Назокат Баҳромовна бир оз сукут қилиб турди
-Кимларгадир мени қаттиқўллигим ёқмас, кимлардир бу ишларимни хато деб билар, кимдир мени оқлар. Кимлардир пайпоқнинг қанчалик қулансалиги билан ўз хаётини баҳолар, аммо билиб қўйинг хар кимда дид хар хил бўлади. Инсон ўзи нимага лойиқ бўлса шу нарсани кўп тилга олади. Уша сассиқ пайпоқни хидини ёқтирадиганлар иш бошқа турмуш бошқа эканлигини унутиб қўймасин!
Эҳтимол Назокат Баҳромовна бу гаплари билан бутунлай бошқа нарсаларни назарда тутган бўлиши ҳам мумкин, лекин иштони йўқни хадиги чўпдан деганларидек барча гап сўзларни тўғридан тўғри ўзига таалуқли ҳисоблаган Озоданинг кўзига Назокат Баҳромовна яна хунукроқ ёқимсизроқ ва салгина оқсаб қадам ташлаши маймоқланиб юришдек туюлиб кетди. Уша воқеадан буён Озода Назокат Баҳромовнанинг кўзига кўринмаслик пайида бўлади.

Давоми 10:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤31👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча оламдан ўтганларнинг бугунги тонг учун кўплаб режалари бор эди..

Бугун тонгда ўтганларнинг бугун кечга режалари бор эди...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢5❤4
Шунчаси етмай турувди бу гапларни хато гапирдим. Етказиб боришса тамомман! Ишдан олади қўяди. Уфф! Ўйнашмагин арбоб билан арбоб урар ҳар боб билан деган гапни унутиб қўйдим шекилли. Тилимга эҳтиёт бўлмасам бир куни мени шу тилим бошимни ейди. Каридордаги деразадан касалхона ҳовлисига боққан Озоданинг кўз чет эл машинаси ёнида турган Назокат Баҳромовнага ва унинг қаршисида Озода томонга орқа қилиб турган йигитга тушди
Ваай, кампиршони йигитими? Шу бўлса керакда! Наҳотки? Қимматбаҳо машинани кўздан кечириб олган Озода лаб тишлади. Ҳаа қизлар айтганича борми дейман. Назокат Баҳромовнани таниганимга салкам ўн беш йил бўлган бўлса уни бир марта ҳам эркак киши билан бу тарзда гаплашиб турганига гувоҳ бўлмаганман! Кулаяптими? Ҳа кулишини хаётидан жуда мамнун кишилардек кулишини демак қизларнинг гапида жон бор эканда! Шошма шошилма Озода бу нарсалардан Салим Қудратовичнинг хабари бормикан? Назокат Баҳромовна уни ишдан олибди деятувди. Кейин йўқ дам олишда дейишди. Балким иккиси шу масалада тортишиб қолишгандирлар. Бир вақтлар Назокат Баҳромовнанинг ортидан Салим Қудратович росса юргандию! Ҳа мен тўғри ўйлаяпман улар шу масалада тортишиб қолишган. Салим Қудратович бир нарса деган бўлса, Назокат Баҳромовна..Йўғее унака эмасдир. Вой шу саволга жавоб излаб бошимни қотиришимни Салим Қудратовичдан сўрайман қўяман. Ахир муносабатларимиз ёмонмас-ку! Синглимни ишга киришига ёрдам берди. Дам олишда бўлган одамдан аҳвол сўрагандек бўлиб гап орасида сўраб ўтаман. Ҳам Назокат Баҳромовна ҳақидаги гап сўзларни рост ёлғонлигини билиб оламан, ҳам Салим Қудратовичнинг хабари бўлмаса хабардор қиламан, ҳам дам олишдаги одамдан аҳвол сўраган бўламан. Бир ўқ билан уч қунённи овлайман. Ўзининг топоғонлигидан завқи келган Озода кулиб олди. Хозир биламизда! Шу хаёлда телефонини чунтагидан чиқарган Озода атрофига бир аланглаб олиб ўзини эшиги очиқ турган хожатхонага урди.
-Ассалому алайкум духтиржон яхшимисиз? Дам олиб чарчаб кетмадингизми? Мен Озодаман духтир танидингизми?- деди ялтоқланиб.
-Ҳа Озода яхшимисиз? Ишларингиз жойдами? Нима гап?
-Духтиржон сиздан бир гап сўрамоқчи эдим. Сизда ётган бемор аёл бор экан-ку оғирлашиб реанимацияга тушиб қолган экан.
-Ҳа. Ўлибдими?
-Ваай йўғаа духтиржон нафасингизни иссиқ қилинг! Кампиршомиз уша аёлни ўғли билан қўлтиқлашиб юрарибди экан. Хабарингиз борми? Ораларидаги гап сўзлардан.
-Йўқ.
-Вай духтир хаммани оғзида шу гапку!
Салим Қудратович кутилмаганда жим бўлиб қолишидан хавотирга тушган Озода қулоғида турган телефонини олиб юзига яқинлаштириб кўрди. Алоқа узулмаган лекин нега жим бўлиб қолди?
-Озода менга ёрдамингиз керак
-Лаббай духтиржон ёрдамим тегса хурсанд бўламан!
-Менга улар ҳақида тўлиқроқ, аниқроқ маълумот керак.
-Духтир хафа қилаяпсиз, менинг маълумотларим ҳар доим аниқ бўлган.
-Биламан Озода сизни кеча танимаган бўлсам, менга далил керакда. Масалан дейлик иккисини сал ноқулайроқ ахволдаги расми ёки...
-Нега духтир? Юрагига хавотир оралаган ҳамшира савол берди.
-Ишонч учунда, шунчаки ишонч учун чунки Назокат бундай масалаларда бизга тилини бермайди. Биласиз курсдошмиз кулиб олган Салим сўзида давом этди. Давраларда тилини боғлаб олардимда. Мана бу ким бўлади деб. Мени тушундингизми?
-Ҳа тушундим. Ҳозир духтир сизга бир нарса юбораман.
Шундай деган Озода шошилиб хожатхонадан чиқди-ю, дераза томон югурди. Ҳали ҳам машина ёнида суҳбатлашиб турганларни телефони камерасини яқиинлаштириб суръатга олдида, Салим Қудратовичнинг телеграммига юборди.
Духтир ўзингиз кўринг! Мана сизга исбот! Ҳозиргина олдим свежей, ошиқ маъшуқлар ҳали ҳам касалхона ховлисида гаплашиб туришибди. Деган хабар ёзиб юбориб телеграм тармоғидан чиқди.
Ёмон гап йўқ дедику! Юрагига оралаган шубҳасини шу хаёл билан нари қилди. Дуст курсдош бўлишса, балким ҳазиллашиб бирон нарсага туширмоқчидир. Уфф қаерданам телефон қилдим. Назокат Баҳромовнага ўзим билиб билмай зарар бериб қўймадиммикан? Йўғеей шу оддий расмдан нима зарар келиши мумкин? Хаёлига келган ўйдан юраги нухуш уриб кетди.

Давоми 11:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤26👍6🔥3🥰2
Эркак кишику йўғеее ундай қилмас! Шошилиб қайта телеграмига кирди. Юборилган хабарлари очиб ўқилганлигини кўриб безовта бўлганилигидан юраги буғзига тиқилиб келган Озода шоша пиша расмни хам хабарини хам ўчириб ташлади. Бошимга бало бўлмасинда! Ўлсин шу қаерданам қунғироқ қилдимаа!? Ҳа ўлаа доим бир балони бошлаб юраман! Севса севиб ўлиб кетмайдими менга нима эди!?
Орадан ўтган кунлар бир биридан оғир туюлиб Озоданинг тинчи йўқолди. Аксига олгандек кейинги навбатчили ўн кундан ошииб келаркан. Хаёлида ўзи юборган суръат Назокат Баҳромовнанинг бошига кутилмаган фалокатларни бошшлаб келадигандек қийналиб кетган Озода кейинги навбатчилигигача оромини йўқотиб юрди. Ундаги хавотир беҳаловотликни эри ҳам сезгандек бир икеки марта аёлига ёмон қараш қилиб олганини сезса ҳам сезмасликка олган Озода кейинги навбатчилигига борди. Навбатчилигини қабул қилиб олган Озода навбатчиликда биргаликда турадиган шериги Дилнозанинг кайфиятсиз эканлигини дарров пайқади.
-Нима бўлди? Муолажа хонасига биргалишиб кетаётганликларида аҳвол сўраган бўлиди. Тинчликми қовоғингдан қор ёғаяпти?
-Ишхонадаги ьгап сўзлардан хабаринг йўқми?
-йўқ. Юраги нохуш уриб кетган озода дугонаси томон угрилди. Нима гап охирги навбатчилигимдан кейин ўн кун ўтиб ишга келгандим. Тинчликми?
-Назокат Баҳромовна ишдан кетармиш
-А? Нега?
-Хурсандмисан? Жаа орқасидан ковлаб қолгандинг! Мана энди кетарканлар, оғзинг қулоғинга етдими эшитиб!?
-Сен тентакмисан? Нега ундай дейсан? Мени Назокат Баҳромовнага қачон душманлик қилгандим?
-Сен қилмасанг ҳам қиладиган одамлар қилиб бўлишди! Жахл билан сўзлаган дугонасининг муолажа хонасига кириб кетишини кузатиб қолган Озода пешонасидан чиқиб кетган терни титраб кетаётган қўли билан артиб олди.
Эй худойим нима бўлса ҳам мени алоқам йўқ бўлсин! Уша расм туфайли бўлмасин! Наҳотки, Салим Қудратович шу даражада разил бўлса? Ахир у суъатда ундай ёмон нарса йўқ эди-ку! Мен нималар қилиб қўйдим!? Эй худойим ўзинг гувоҳсан унга ёмонлик тилаганман! Озода мадор қочаётган оёқларини зўрға судраб муолажа хонасига кирди....................

Давоми 14:29 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤19🤔9👍5
Ҳаёт сизга жилмайиши учун Сиз ҳам унга жилмайинг...
Қаттиқ ва жиддий эмас фақат😉😉😉
Мулойим ва сокинлик билан☺️😊

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЁЛ КАЧОН ГАПИРМАЙДИ...

Якинларингизга юбориб куйинг.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Қунғироқ

Ўн иккинчи қисм
Назокат Баҳромовна вазирлик томонидан берилган таклифни қабул қилишини ҳам қабул қилмаслигини ҳам билмай бир оз иккиланиб юрдида якунда розилик билдирди. У жуда узоқ ўйлади. Қарори мукаммал эканлигига ишонч ҳосил қилганидан сунг у ўз қарорини унга таклиф билдирганларга маълум қилди. Ресбупликанинг узоқ жанубий вилоятдаридан бирида ташкил этилаётган инситут филиалига ўқув ишлари бўйича проректорлик қилиш унга ҳозирги ишидан кўра қизиқроқ туюлди. Юрт кўраман, ёшларга таълим бераман! Вазирликдан қайтиб келаётиб хаёл сурди. Ўзимдаги илмни кимгадир улашишим бу шарафку! Салим Қудратовичнинг ортидан қилиб юрган фитналаридан бехабар Назокат ишдан бушаш туғрисидаги аризасини олиб бош шифокор қабулига кирди.
-Келинг Баҳромовна!
Бошлиғининг расмий муносабатидан ҳайрон қолган Назокат Баҳромовна ўз хаёлидан кулгуси келди. Институт проректори лавозимига тайинланаётганимдан хабари бордир, эҳтимол шу туфайли расмий мурожат қилгиси келгандир.
-Бизнинг касбимизнинг бошқа касблардан бир фарқли жихати бор. Бу фарқ биз талабалик даврларимизда ва ундан кейин ишлаб юрган вақтларимизда бизга чуқур сингдирилар. Яъни бемор билан орасизда айниқса уларнинг яқинлари ва бизнинг ўртамизда жуда катта масафо борлигини уқтиришган. Биз доктормиз. На беморлар билан на уларнинг яқинлари билан яқин муносабат ўрнатишга хаққимиз йўқ. Айниқса бу муносабатларимизни ишхонамизда қилишга мутлоқ хаққимиз йўқ! Афсуски, биздан кейинги авлодлар бу тушунчадан анчагина йироқлашдилар. Шунинг оқибатидамикан айрим вақталарда кўзга кўринган, бир мунча салоҳиятли шифокорларимиз ҳақида қулоқ эшитса киши уяладиган миш мишлар болалаб кетиши кузалади.
Бош шифокорнинг юз ифодасидан унинг нимани назарда тутаётганлигини англаб ололмаган Назокат Баҳромовна бошлиғига ҳайрон боқди.
Шогирдининг софдиллик билан боқиб туришидан юраги сиқилган шифокор урнидан туриб тортмасини тортдида ўртача қалинликдаги конвертни шогирдига узатди.
-Сендан кутмаган эдим. Маюс кулимсиради. Онам раҳматлик айтар эди.
“ Ишонган тоғда кийик ётмас!”
-Устоз бу нима? Устозининг индамай бош чайқашидан юраги нохуш типирчилаб кетган Назокат Баҳромовна титроқ югурган бармоқларини зўрға қовуштириб қонвертни йиртиб ташлади. Стол устига тескари тушган расмлари ўнглагач эса қотиб қолди. Касалхона ховлисида Ҳожиакбарни қўлтиқлаб олгани у билан юзма юз суҳбатлашиб турганлари...
-Ким олган бўлса ҳам эринмай суратга олибди.
Беихтиёр овозини кўтарди.
-Ҳа. -деди Назокатнинг гапларини тасдиқлаш маъносида бош ирғаб олган бош шифокор. Эринмабди. Ёнингдаги йигитни танийсанми?
-Йўқ танимайман. Сиртдан танийман. У Салим Қудратович даволаган беморнинг ўғли. Биз шунчаки...Икки юзи ловуллаб кетган Назокат Баҳромовнани қвулоғи бошлиғининг кейинги сўзларидан сунг битиб боши айланиб кетди
-Танимасанг таниб ол бу йигит шахарнинг олд бизнесменларидан бири. Унинг аёли ва уч боласи бор! Мана шу сен сиртдан танийман деган йигитнинг хотини бугун эрталабдан хонамга келиб сенга тегишли чораларни кўрмасам устимдан шикоят қилишини айтиб мени эса қўшмачиликда айблади!
-Назокат яхшимисан? Назокат!
Устозининг шошилиб ёнига келгани юзига секингина шапатилаб қўлларини уқалаётганини ҳис қилган қиз ўрнидан туришга ҳаракат қилган эди. Бош шифокор елкасидан ўтир деган маънода босиб қўйди.
-Устоз мен чиндан у йигитни танимайман пичирлаб жавоб қайтарган қизнинг вўхидан қайноқ алам ёшлари оқди. Мен уни умуман танимайман. Мени кечиринг мен туфайли Ўпкаси тўлиб кетган Назокат ортиқ гапира олмай бош силкитиб кафтлари билан юзини тусиб олди. Юзини тусиб олган Назокатнинг хиёлидан минглаб ўй яшин мисол бир бир ўта бошлади. У бошидан билган. Бошидан атайдан телефон рақамимни топиб атайдан ўзи ўйлаб топган хаёт хикоясини сўзлаб берган. Мени соддалигим ишонувчанлигимдан фойдаланиб юрагимга ўрнашиб олишни мақсад қилган! Мақсад эса, ногирон ва заиф ҳимоя қилувчиси йўқ бўлган мени йўлдан уриш! Мени йўлдан уришдан унга нима наф? Ўз ўзига савол берди. Ахир бу эирканч жунёда унга ўхшаган маняклар камми!? Хаёлларида хам уни оқлашга уринаётганидан ғазаби жуш урган қиз -Ҳаммаси ёлғон! Барчаси эртак! Барчаси!

Давоми 15:30 да
❤25👍11
Ҳаммаси ёлғон! қичқириб юборган Назокат Бахромовна ўрнидан туриб кетди. Ҳаммаси эртак! Нафрати кучидан энтикиб кетган қиз куксига муштлади. Ҳаммаси ёлғон! Ҳаммаси!
-Назокат ўзининг бос! Ўзининг қўлга ол! Мен сен хақингдаги биронта гап сўзга ишонмадим. Назокат қизим сал ўзинга кел! Атрофинг тўла душман эканлигини ўзинг ҳам биасан. Мен хатто сени бир нечи марта бу хақида огоҳлантирган ҳам эдим. Афсуски бу сафар душманларинг қўли баландлик қилди. Энди биз бу вазиятдан сени заҳматсиз олиб чиқиш йўлларини излашимиз керак. Қўлидан тортиб жойига қайта ўтиришга мажбур қилган бош шифокор қзининг юзига боқмай хона бурчагина узоқ вақт термулиб қолди.
-Устоз устозининг маюс тортиб қолган юзига тикилиб турган Назокат Баҳромовна устозини ўзи томон чорлади.
-Мени вазирликдан бошқа ишга таклиф қилишган мен олдингизга бушаш ҳақида аризамни олиб келгандим. Балким мени ишдан бушатилганим уларни тинчлантирар...
-Кимни хаёллар гирдобидан озод бўлган бош шифокор Назокатни синчков назари билан кузата туриб савол берди. Кимни тинчлантириши керак?
-Уша.. хотини деган сўзни айта олмаган Назокат бошини қуйи эгиб жим бўлиб қолди. Уша.... уша шикоятчиларни пичирлаб жавоб қайтарди. Мен бу ердан кетаман устоз кўз ёшларини кафти билан суртиб олган қиз ғамгин жилмайди. Узоқларга кетаман.
-Қаерга?
-Бу ердан олисларга, хабарингиз йўқмиди.
-Қулоғимга чалингандек бўлганди. Сени тасдиқлашдими?
-Ҳа.Ишонч билан бош ирғади.
- Бу ҳам бир томондан яхшидир. Маюс тортиб қолган бош шифокор ўрнидан турди. Эҳтимол бу ҳаммасидан ҳам яхшироқ қарордир. Сен яхши докторсан. Ажойиб инсонсан! Айн гап сўзлар урчиб ҳаммаси хар томондан сенга ташланишга тайёр турган вақтларида сени бу ерлардан кетиб юборишинг уларнинг юзига яхшилаб туширилган тарсаки бўлар! Мен сенга ишонаман. Шогирди томон юз бурган бош шифокор қиз хонасига кирганидан буён илк марта жилмайди. Сен кучли қизсан! Ҳаммасини мардановор енгиб ўтасан!
-Рахмат устоз! Сизнинг ишончингиз менга куч беради!
-Узоқлашиб кетма. Хабарлашиб тур
-Албатта!
-Хар доим азиз меҳмоним бўлгансан! Бундан кейин ҳам худди шундай бўлади.
-Рахмат устоз.
-Унда шикоятчиларга сени ортиқ бу ерда ишламаслигинг хабарини етказаман. Бирдан ҳаммага ошкор қилма. Бу вазирлик ва иккимиз ўртамизда қолсин. Душманларингни вақтинча бўлса ҳам хурсанд бўлишларига қўйиб бер. Уларнинг асл юзларини шу баҳонада билиб оласан! Аслида уларнинг ғолибона кулгуларини табассум билан кузатиш учун ҳам инсон жуда кучли бўлиши кеак.
-Ҳақсиз устоз!
Устоз дарров қуйиб юбормади. Назокатдаги ўта хотиржамликдан хавотир олган тажрибали доктор шу холатда шогирдини ёлғиз қолдиришдан хавсираб ёнида узоқ вақт ушлаб қолди. Аввалига устозининг чиндан юмуши борлигига ишонган Назокат Баҳромовна бошлиғи кўрсатган интернет саҳифаларидан устози истаган хужжатларни тортиб олиб инглиз тилидан ўзбекчага угириб беришга кумаклашиб вақт ўтказди. Вақт ҳамма нарсага даво! Орадан ўтган икки соат Назокатнинг дилида уйғонган аламли ғазабига сув сепди. Иш билан овунган Назокат Баҳромовна дилидаги ғазаб алангаси аста секин пастлаб соғлом фикр юрита бошлади.
Бу бир уюштирилган ишга ўхшайди. Стол устида ётган суръатларга устозига сездирмайгина кўз ташлаб олди. Бу қаердан олинган бўлса? Ким шунчалик ортимдан тушган бўлиши мумкин?
Суръатларни ўзинг билан олишинг мумкин,-деди Назокатни зимдан кузатиб турган бош шифокор. Ол ўзинг билан. Буни кимнидир қўлига тушиб қолишини истамайман. Яхшиси ўзингда турсин! Вақти соати келганда буни уюштирганлар билан ҳисоб китоб қилишингда эхтимол қўл келар.
-Қасос ожиз инсонлар иши.
-Сендан айни шу жавобни кутган эдим. Сени биринчи марта кўрганимда сени ташқи қиёфангга қараб туриб жуда нозик қиз экан деб ўйлаганим ҳали ҳали ёдимда. Орадан ўтган йиллар сени қанчалик кучли эканлигингни исботлаб берди. Енгилма қизим!
-Аризамни нима қилай устоз? Деди ўрнидан турган Назокат
-Шу ерда қолдир. Имзолашга вақт бор. Сен ишларинг билан машғул бўл. Ўрнинга муносиб одам топ. Хужжат ишларинг билан шуғуллан. Имзолаш қочмайди.

Давоми 17 :00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤41🔥1
Мана нега беш кундан бери жимжит бўлиб кетган экан. Мен ўйлабман онасини уйига олиб чиққан бўлса онаси парвариши билан банд. У эса... Уйланган ва уч бола отаси экан-ку! Уни қарая! Қандай одам бутун бошли ўтмишни ичидан туқиб чиқариши мумкин? Мумкин! Бу бор нарсаку! Бу учун одамда озгина фантазия бўлса тамом туқиб ташлайверади. Бу туқималарни биз баддий адабиёт деб атаймиз. Ҳатоки ана шу тўқамаларни туқиб чиқилганлигини билиб туриб ғам йиғлаб сиқтаб ўқиб чиқамиз! Уша туқимачиларни эса ёзувчи деб атаймиз!
Аблах! Анави мараз эса! Қандай мумкин а? Қандай қилиб одам шу даражада!? Биз бир асарда ёки кинода эмасмизку! Хаётда яшаяпмиз! Мавжуд шахслармиз! Биз асар қахрамонлари эмасмизку! Ёки у псих касалмикан? Худо асрагани шу бўлибди! Ҳа мен ҳақман! У касал бўлиши мумкин. Шизофериниклар ташқи томонлама худди унга ўхшаш самимий ва беғубор бўлади. Демак мени хаётимда ўта хавфли маняк пайдо бўлган эканда! Орадан ўтган уч кунни шу каби хаёллар билан ўтказган Назокат Баҳромовна тўртинчи куни эрталаб ишга келиши билан хонасига бир даста атиргул билан кириб келган Хожиакбарни кўриб қурқувдан ўрнидан туриб кетди. Назарида қурқувдан тил учигача музлаб қолгандек кўзларини катта катта очиб қаршисида турган йигитга қараб қотиб қолди.
-Ассалому алайкум! Назокатнинг холатидан бехабардек жилмайиб салом берган йигит қўлидаги гулдастани харакатсиз турган қизга узатишга хижоат бўлдими стол устига авайлабгина ёнбошлатди. Сизга қандай миннадорчилик билдришни била олмаяпман! Ҳаяжондан икки юзи қизариб кетган йигит ияк қашлаб қизга назар ташлаб олди.
Бугун онамни касалхонадан олиб чиқаётган эдим. Сизга ўзим ва оиламдагилар номидан миннадорчилик билдираман. Каттадан катта рахмат! Агар йўқ демасангиз ҳали ҳам турган жойида қотиб турган қиз томон бир қадам босди.
Йўқ демасангиз сиз учун кичкинагина дастурхонимиз бор эди. У ерда онам ҳам бўлади. Йўқ деманг
-Сабаб? Йигитнинг сўзлари тунглаб қолган онгига етиб боргач савол берди. Нима муносабат билан?
-Онамни соғайиб кетиши муносабати билан шукроналик ва сизга миннадорчилик тариқасида ўзига ярашиб тушадиган табассум хадя қилган йигит яна бир қадам босди.
Ё тавбаа шу вақтгача эътибор қилмаганимни! Унинг юз ифодаси худди манякларникидек ёқимтойлик билан бурканган эканку! Ёлғончи ёқимтойлик! Ўзига жалб қилувчи табассум! Ё худойим мен энди бундан қандай қутиламан!? Хаёёларидан дахшатга тушган Назокат йиқилиб тушмаслик учун стол четини махкам тутди....................................


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤23😢8💔5
Шу фильмдаги энг машҳур фикрларни ким эслайди?

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Of Of
Gulsen
Шунчаки😍🥰

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍4🔥4
ҚУНҒИРОҚ....

-Жавобинингизни кутаяпман! Мулойимлик билан сўзлаган Хожиакбар қизнинг жим бўлиб қолишини рад қилиш белгиси деб тушундими Назокат Баҳромовна томон яна бир одим ташлаб хижолатли жилмайди.- Маъзур тутасиз, онамга сиз хақингизда гапириб бергандим. Сизни кўришга жуда иштиёқманд бўлиб қолдилар.
-Мен хақимда сўзлаб бердингиз? Ўзининг қурқинчли хаёлларига асиралик ҳанузгача озод бўла олмаган Назокат Баҳромовна Хожиакбарни чалғитиш учун ўзини хайрон солгандек кўрсатди. Мақсади йигит саволига жавоб бергунуча ўтадиган фурсат ичида тузукроқ баҳона топиш бўлган Назокат Бахромовна саволини янада мукаммаллаштирди.
-Мен хақимда нима деганингизга қизиқаётгандим.
-Онамни даволанишида қилган хизматингизни ва тузукроқ рахмат айта олмаганим хақида сўзлагандим. Агар йўқ демасангиз..
-Йўқ десамчи? Йигитнинг сабрини синаб кўраётгандек синчковлик билан савол берган Назокат Хожиакбарга нигохларини тикди. Вақтим йўқ, бора олмайман, бошқа сафар десамчи?
-Шундай бўлиши ҳам мумкин ахир сиз ишли одам ва банд бўлишингиз табий мен онамдан узр сўрайман.
-Узр сўрайсиз? Узр сўраш негалигини тушуниб етмаган қиз бир қошини саволомуз учириб олди.
-Ҳа. Онам бизни кўп қийинчиликлар билан вояга етказганлигини сизга сўзлаб бергандим...
-Ҳа ёдимда беихтиёр сўз қўшган Назокат Баҳромовна хато сўзлаб қўйганини англаб лаб тишлади.
-Ёдингизда экан, йигитнинг таънали нигохларидан кўзларини олиб қочган йигитнинг таънали нигохларидан кўзларини олиб қочган Назокат Бахромовна хурсиниб юборишданг ўзини зўрға тийиб гавдасини ярим угирди. Биласизми, шу кунларда ишларим роса тиғиз, онангиздан мени номимдан узр сўраб қўйинг, балким кейинги сафар...
-Кейинги сафар биз балким бутунлай бошқача вазиятда кўришишимиз мумкин. Майли, ишларингиз кўп бўлса сизни ортиқ безовта қилишим ноўрин.
-Тўғри тушунганингизда хурсандман. Саломатлик тилайман! Рухсат берсангиз ишларим билан шуғуллансам...
-Ҳа албатта! Соғ бўлинг!
Эшик ёпилиши билан ўзини ўрнига ташлаб чуқур нафас олиб чиқарган Назокат ўрнидан туриб касалхона ховлисига деразадан боқди. Машинасига ўтираётган йигит худди ўзини кузатиб турганини сезгандек бош буришини илғаб гавдасини парда ортига олган Назокат лабини қаттиқ тишлаб пичирлади.
Дунёда сендек тункани кўрмагандим. Биринчиси ва охиргиси ҳам сен бўлгин! Ўзимни ошкор қилиб қўйдим аммо сен фаҳмламадинг! Шунчалик ҳам ақли ноқирс бўласанми? Хўрсиниб олиб жойига қайтиб ўтирди. Қадимда бир гап бор маюсланиб хаёлдларини давом эттирди. Оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади дейишган мен нима қилаяпман? Соппа соғлом йигитни қайғули хаёт хикоясидан ўзимни йўқотиб қўйдимми?
Эшикни шарақлаб очилишидан чучиб тушагн Назокат Бахромовна эшик ёнида турган Хожиакбарни кўриб ўрнидан туриб кетди.
-Сен ушасан! Мени хеч нарсани билмайди деб ўйлаганмидинг? Эшикни ёпмай туриб баланд овозда савол беришидан хавотирга тушган Назокат Баҳромовна эшик томон интилганлигини кўрган Хожиакбат эшикни қўллари билан қиздан тусгандек харакат қилди.
-Кимдан нимани яширасан? Кимдан қурқасан?
-Мен хеч кимдан қўрқмайман! Пастроқ гапиришни имкони борми?
-Йўқ! Эшикни ёпишга интилган қизни бир харакат билан жойига қайтариб қўйган Хожиакбар катта креслода гавдаси чукиб кетган қизни тепасида эгилди.
-Назокат Баҳромовна тинчликми? эшикда кўринган орастабон аёл Назокат Бахромовнани креслода ўтиргани ва тепасида гавдасини салгина эгиб тик турган Хожиакбарни кўриб тезда ўзини панага олдию, шарт эшикни беркитди.
-Фаҳмли инсонлар кўп бу дунёда кулиб олган йигит бир қўлини кресло сунчиғига тираб, иккинчи қўлини чунтагига солди.
-Сен кимни устидан эрмак қилиб кулиб юрибсан? А? Бир эмас бир нечта хаётинг борлигини хамкасбларинг билиб қолишидан қўрқувга тушаяпсанми? Чунтагини ковлаб телефонини олган Хожиакбар қизга телефонини тутқазди.
-Манави ҳам сенсан тўғрими?
Йигит билан ораларидаги ёзишмаларни такрор ўқиган Назокатнинг икки юзи ловуллаб кетди.
-Ҳаммани ўзингизга ўхшатманг!
Йигитнинг хақли айбловларидан зардаси қайнаган Назокат ўрнидан туришга интилган эди. Тепасида тик турган йигит елкасидан куч билан босиб ўрнига қайта ўтиришга мажбур қилди
-Хўш мен нима қилибман? -деди овози титраб, -Мен нима қилдим ?
❤52😢12👍10
Давоми лайкга к,араб 😊😊😊

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍45🔥11❤9