☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Хафтанинг олтинчи куни,
Шанба тонги муборак бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤2👏1
Азизим! Бугун билан табриклайман! Бугун орзулар мамлакатига саёҳат қилмаймизми? Қани, эрта тонгдан улкан орзуларингизни тасаввур қилинг- чи! Ажойиба! Орзулар ҳамиша ажойибда! Энди унга эришсангиз нималар ўзгаришини ўйлаб кўринг! 🥰 Кўзларингизни бир лаҳза юмингу, ўша орзуни ичида ўзингизни ҳис қилинг! Айланинг, кулинг, бир лаҳза орзу ичида яшанг...
Мазами? 🥰😘😍😇🤓
Орзуни орзу қилишда шуни тез тез такрорлаб турсангиз, 👍👍👍бўлади.
Тафсилотлар кейин...😉
Хуллас, орзуларни орзу қилишни ўрганайлик!
Хайрли, орзулар тонги! ❤️🥰
Муҳаббатми? Муҳаббатсиз орзу бўларканми?😉 Орзуни севиш керак ахир🤗😉

❤1
ҚУНҒИРОҚ...........
Инсон зотини куникувчан қилиб яратган экан. Назокат Бахромовна ҳам иш бошлаганини дастлабки кунлари худуднинг ўта иссиқлиги қийналиб янги иш жойига келганидан афсус чека бошлади. Янги очилган инситут Тошкент тиббиёт олийгоҳининг бир филиали сифатида иш бошлаган. Иш қизғин. Иши билан аввора бўлган Назокат Бахромовна Тошкентни у ерда қолган аччиқ ва ширин хотираларини сал бўлсада унутди. Аммо иши тугандан кейин ўзи ижарада яшпйдиган уйига қайтгач ёлғизлик нима эканлигини тўла ҳис қилди. Бум бўш уй. Хужжат ишлари эртанги кунга бўлиб ўтадиган тайёргарликлар билан аввора бўлган Назокат тун яримдан оққан вақтида кўзи толганлиги учунгина мажбуран тушагига чузилади. Лекин ўрнига кириши билан Хожиакбар билан биринчи гаплашган кунги воқеаларга хаёли кетади. Кўп марталаб бўлиб ўтган воқеаларни ёдга олган қиз нима сабабдан шу йигит юраги тубида қолганлигини, хар қандай иш билан банд бўлмасин хаёлининг бир чети доим унинг хотираси билан банд туриши сабабини англай олмай қийналиб юради. Кунлардан бир куни ёнига кирган, ранг рўйи қорачадан келган бўй келбати ҳам Хожиакбарга ўхшаб кетадиган йигитга кўзи тушган Назокат Баҳромовна юраги хаяжондан титраб кетишига қулоқ сола туриб хаётида илк марта севги отлиқ ҳис билан туқнашиб кетганини тан олди. Шу кеча узоқ ўйлади. Кўп нарсаларни ўзи бир вақтлар қилган қарорини яна бир бора ўйлаб олган Назокат Баҳромовна Тошкент билан боғланишига киришди. У Тошкентга қайтишдан аниқ бир мақсадини била олмас аммо бир нарсани биларди. Унга озгина масофа жиҳатдан бўлса ҳам яқин бўлади! У билан бир шахардан нафас олади! Миясига ўрнашиб қолган ўйга махкам ёпишиб олган Назокат Тошкент билан қайта қайта боғланишига қарамай мурожати қиз учун ижобий ҳал этилавермади. Янги йилги таътилни ҳаммадан ҳам интиқ кутган Назокат таътил бошланишидан икки кун олдин Тошкентга қайтди. Тошкентга қайтишга қанчалик интиқ бўлган бўлса қайтиши билан қайтганлигига дилида пушоймонлик туйди. Инсон зоти умид билан тирик экан. Тошкентга келгунича балким уни учратиб қоларман деган ожизгина умиди пуч эканлигини тушуниб етган Назокат дилини хафақонлик ва тушкунлик эгаллаб олганини билса ҳам бошини кутара олмай уйқуга ружу қўйди. Уйқуда вақтида вужудини ишғол қилиб олган умидсизлик бир оз чекинар уйқудан туриши билан юрагини қоплаб олган умидсизлик ўрнидан туришга, нимадир юмуш билан банд бўлишга хафсаласини ўлдирар кун узоқ шифтга термулиб ётган қиз қоронғу тушиши билан уйқуга кетарди. Бир хафтадан ортиқ шу холда ётган Назокат ўзини қўлга олмаса умидсизлик ўлим сари етаклашини англаб ёстиқдан бош узди.
Ювиниш хонасидаги кўзгуга ўзини солди. Салқиб осилиб, қорайиб кетган кўз остига бармоқ ура туриб пичирлади.
Ёлғизлик парвардигоримга хос экан!
Нонушта қилишга иштахаси бўлмай кучага чиқди. Оёқлари эса ўзи ўзидан бир неча йиллик умри ўтган касалхона томон бошлади. Ҳулкар билан бир оз гаплашаман. Балким бирон жойда ўтирсак сал бўлса ҳам очиларман. Юрагини қоплаб келаётган ғашликни тарқатиш учун таксига эмас автобусга чиқди. Манзилидан анча олисда тушиб қолиб пиёда собиқ ишхонасига йўлга тушган Назокат бу ерда бир неча ойлар илгари Хожиакбар билан сухбатлашиб ўтгани ёдига тушиб кунгли бузилди. Нима қилиб юрган бўлса? Бир марта ҳам хабар ёзмадия юраги эзилиб ўй сурди. Балким ўзим....Йўқ йўғеее нималарни ўйлаяпман жинни бўлиб қолибман! Эрсираб қолганлардек. Хеч қачон! Шундай хаёл суриб ўлиб кетганим дуруст! Эхтимол шу вақтгача онаси уйлантириб ҳам бўлгандир. Тавба хаёлимни қара! Ўзимдан бир нечи ёш кичик ҳам соппа соғлом йигитдан нимани умид қилаяпман!? Касалхона дарвозасидан кириб улгурмай шитоб билан юриб келаётган дугонасига кўзи тушган Назокат бир зумгина йўлида тухтаб олди. Қаерга бунчалик шошилиб кетаётган бўлса? Ҳулкар ҳам дугонасини кўрди шекилли цҳйўлини Назокат томон бурди.
Назооош ўртоо бормисанааа!? Эрталаб сени эслагандим бой бўлар экансан! Дугонасини махкам бағрига босган Хулкар чаккасидан ўпиб олди.
Қара ўрто сени қанчалик соғинибман!
Қаерга кетаяпсан?
Давоми 08:58 да

❤25😁5
-Эй ўлсин касалларим роса куплигида реанимация чақиришган бир касал бор экан. Кеча операция бўлганмишмиеей билмасам жонимга тегиб кетди. Шартта ишдан кетиб юборгим бор ўлай агар! Бош бармоғини тамоғига сермаган Хулкар Назокатни қўлтиқлаб олди. Юр! Айтмоқчи ишларинг қалай қайтай демаяпсанми?
-Қайтишим керак. Дугонаси томон бош ирғаб олган Назокат Ҳулкарга эргашди. Ўрнимга одам топилиши билан қайтаман. Кутиб юрибман. Бирам зерикарли. Тўйиб кетдим. Бекор рози бўлган эканман. Ундан кўра биронта часнийга ўтиб кетсам шу ташвишлар йўқмиди! Ким билади нега бордим! Алам қилдими...
-Нима алам қилади? Назокатнинг гапларига қулоқ солиб жим келаётган Хулкар йўлида тухтаб дугонасига хайрон боқди. -Нима алам қилди? Нега кетгандинг ўзи ?Шунча сўрадим сабабини айтмадинг. Телефонинга жавоб бермайсан! Бир мундоқ дугоналардик сирлашсанг бирон жойинг камайиб қоладими? Дугонасидан хафа бўлган Хулкарнинг лаби бурилди. -Дардингни айтсанг сени еб қўйсам керакда а!? -деди аламли кесатиқ билан.
-Эй қўй! Вақт топсанг бирга ўтириб гаплашиб олардик.
-Бўпти кириб чиқайлик, сунг бирон жойга борамиз
-Ишларинг...
-Қўй шу ишларни менгачаям шу иш бўлган мендан кейин ҳам бўлади. Кирасанми? Жонлантириш бўлими эшигини торта туриб савол берган Ҳулкар Назокатнинг жавобини эшитишга улгурмади. Ичкаридан чиқиб келган бир гурух хамкасабалири тизилиб бирдек чапак чалишларини сабабчиси ўзи эканлигини тушунган Назокатнинг кўзлари хаяжонли ва шу билан биргаликда ғурур ёшлари билан тўлди.
-Рахмат!- қўлини куксига босган Назокат Бахромовна хаяжонли товушда хамкабаларига миннадорчилик билдирди.
-Қайтганиниздан хурсандмиз! Бирин кейин хар томондан хурсанд овозлар янграй бошлади. -Назокат Бахромовна ўзимизга қайтдингизми? Сизни кўриб хурсанд бўлиб кетдик!
-Назокат Баҳромовна табриклайман! Жонлантириш бўлим мудири хисобланадиган оқ сочли доктор қўл узатди.-Қачондан иш?
-Ҳали қайтмадим. Энди, насиб бўлса,- эркакнинг ўзи томон узатилган кафтини ноилож сиқиб қуйган Назокат Баҳромовна хижолатли елка қисди. -Қайтаман насиб бўлса!
-Обббоо! Шундай бўлса ҳам кўрганимдан хурсандман. Кирасизми?
-Йўқ, формада эмасман. Хулкарни кутиб тура қоламан.
-Майли унда, хонада ўтириб турсангиз. Бир пиёла чой устида а? Хулкархон билан касални кўришимиз билан ўтамиз.
-Хўп.
Назокат шифокорлар учун ажратилган хона томон юрди. Тўрт киши зўрға сиғадиган хонага кирган Назокатнинг юрагини қоплаб олган ғашликдан нафаси қайтиб деразани очиб юборди. Уффф! Тошкентга келиб касал бўлиб қолдим. Кундан кун эзилиб кетаяпман. Тавба, юрагимни қандайдир тушунарсиз қайғу эгаллаб олган. Шу қайғу худди оч бўридек юрагимни ғажиб ташлаётгандек. Хулкар касалини кўриб бўлсин. Бир юрагимни текширтираман. Қандайдир дард ортирдим шекилли. Пастак дераза рафига ярим ўтирган Назокат ташқарида эсаётган муздек шамолга юз тутдиб чуқур нафас олиб чиқарди.
"О қайғу, ооо қайғу! Қайғуга тўйдим!"- деган эди Анна Ахматова . Хаёлидан ўтган ўйдан маюс тортган Назокат стол устида тартибсиз сочилиб ётган қоғозларни кўриб столга яқинлашди.
Докторлар ўтирадиган хонага ўхшамайди!
Стол устида ётган қоғозларни тартиб билан тахлаб чиқаётиб қўлига илашган қоғоздаги компютерда териб ёзилган сўзларни ўқиди.
“Беморнинг реанимация бўлимидаги саккизинчи куни, операциядан кейинги еттинчи кун.”
Шифо берсин! Юраги гурсиллаб уриб кетган Назокат қайта очиқ деразага яқинлашди. Уффф, умидсизлигимга тушкунлик ҳам қўшиладиган бўлди. Шундай ёмон кўраман шу бўлимни! Киришим билан юрагим сиқилишини била туриб кирганим бекор бўлди. Чиндан юрагимда бир муаммо бор шекилли. Илгари ҳеч бундай дилим бехузур бўлмасди. Охирги хафтада халовотим йўқ. Нафас етишмайди. Хулкар ишини тугатиши билан текшириб қўйишини сўрамасам бўлмайди.
-Кечирасиз доктор, шу ерда Туроповнинг кечаги анализлари қолиб кетибди.
Эшикдан кириб келган хамшира стол устида халигина Назокат Баҳромовна тартиб билан териб чиққан қоғозларни титкилай туриб савол берди.
-Узр духтир,- ялт боққан Назокат Бахромовнани чучиб юборганидан хижолат бўлган хамшира қиз қизариб кетди.-Акбар Жўраевич сўраганлари учун шошганимдан эшикни тақиллатмабман.
-Хеч қиси йўқ. Топдингизми?
Давоми 09:29 да

❤29
-Ҳа. Мана мана топдим. Туропов! Манаеейй топдим. Сал қолса юрагим ёрилаёзди!
-Хулкар шу беморни кўраяптими? Эркак кишимиди бемори?
-Ҳа. Ёшроқ эканда. Юрагида муаммо борми шунақароқ
-Нима бўлган ўзи?
-Автоавария
-Хаа бечораеей! Майли тузалиб кетсин. Ушлаб қолдим. Акбар ака урушиб бермасинлар, бора қолинг.
Эшикдан югуриб чиқиб кетган қизнинг ортидан тикилиб қолган Назокатнинг хаёлини чақмоқдек ялаб ўтган ўйдан юраги хапқириб пешонасидан муздек тер чиқиб кетди.
Беморнинг фамилиясини нима деди? Титраб кетаётган кафтини гурсиллаб уриб, куксини ёриб чиққудек бўлаётган юраги устига босди. Фамилияси ... Туропов дедими...? Туропов! Ҳа Туропов деди.
Шошилиб қадам ташлаган Назокат Бахромовнани оёғи илк марта панд бериб сал қолса мункиб ерга йиқилиб тушай деди. Хонанинг торлиги ва хонага жойлаштирилган столнинг хона хажмига нисбатан катталиги қизни муқаррар йиқилишдан қутқариб қолди. Гавдасини столни махкам тутиб мувозанатда сақлаб қола олган Назокат эшик томон шошилди.
Туропов! Ҳа у Туропов деди! Ахир, бу Хожиакбарнинг фамилияси эмасмиди?! Аниқ эсимда унинг онаси шу фамилияда эди! Мана нега юрагим қайғудан тошиб кетаётган экан! Шошма, шошилмасангчи, бу дунёда Туропов фақатгина умикан!? Ахир бу дунёда минглаб, милионлаб Туроповлар бўлиши мумкин-ку! Атиги ўн метрлар нарида жойлашган эшикка етиб боргунича хаёлидан бир бирига қарама қарши минглаб ўйлардан толиққан Назокат Баҳромовна эшикка етиб боргунича юз километр йўл босиб ўтгандек вужудида чарчоқ ҳис қилди. Катта зални эшигини очишга юраги бардош бера олмаслигига кўзи етган Назокат эшик ёида тўхтаб кўзларини чирт юмди.
-Мен адашдим,- пичирлади.-Йўқ. У эмас. Шунчаки охирги кунларда у хақида куп ўйлаганим учун...Мен хато қилдим. Мен адашдим....
Ўз-ўзига далда бериб эшикка юзланган Назокат далдалари хато чиқишини ўйлаб эшикни очишни истамагандек муштумини қаттиқ сиқди.................................
Давоми 13:00 да

🔥17❤8👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асрагин ёримни ҳаёт
Танладим уни умрбод
Севаман деб айтмай севдим
Севгимдан айирма ҳаёт🥰🥰
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Танладим уни умрбод
Севаман деб айтмай севдим
Севгимдан айирма ҳаёт🥰🥰
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5🔥1
ҚУНҒИРОҚ...............
Назош!? Катта эшик очилиб остонада кўринган Ҳулкарнинг хавотирли овози қулоғига урилди. Назош яхшимисан? Нега бундай оқариб кетдинг?
Беморингни исми ким экан деярли пичирлаб берилган саволни англай олмаган дугонасини ўзи томон эгилганлигини кўрган Назокат Баҳромовна шундай каридорда полда ўтирганлигини англаб ўрнидан туришга интилиб дуч келган томонга қўл узатди.
Устоз соғгиз яхшими? Меҳрибон овозда савол берган собиқ шогирдига кўз ташлаб олган Назокат бостириб келган йиғисини куч билан енгиб ўрнидан турди.
Тошкентга келганимдан буён ўзимни ёмон ҳис қилаяпман тусатдан бошим айланиб кетди. Хавотирдан кўзлари катталашиб кетган дугонасига изох берган Назокат билагидан тутиб ўрнидан туришига ёрдам берган шогирдига миннадорчилик билдириб бош ирғади. Рахмат кам бўлманг!
Бир экг қилиб сунг текшириб кўрсанг дегандим.
-Оғриқ борми?
-Ҳа. Сиқилиш ғижимлаш бор. Айтмоқчи ичкаридаги беморнинг исми ким экан?
-Хамидмиди, Хомидмиди? Рангингни кўриб капалагим учиб кетди. Беморнинг исмини эслашга урунган Ҳулкар кўзларини хиёл қисиб турди. Хожиакбар экан исми. Назокат шошма! Назокат нима бўлди?
-Мен уни кўришим керак. Халат топиладими?
-Назокат у ерда сени ишинг йўқ. Ростини айтсам у беморни кўрмаганинг маъқул
-Нега?
-Машинадан отилиб кетганми шунга ўхшаш нарса бўлган. Хуллас кўрсанг юрагинг бардош берадиган манзара эмас. Кел ўрто ўзингни бир оз авайла. Юрагим деб ўтирибсан
-Мен уни кўришим керак.
-Аппаратда касал. Узоққа бормаса керак. Устига уст кучли зарба юрагини эзган. Хаётини сақлаб қолиш қийин масала...
-Бўлди қиласанми йўқми!? Мен сендан унинг қанча умри қолганлигини сўрамаяпман уни кўришим керак деяпман! Бақириб юбориб ичкари томон интилди.
-Майли кира қол. Баланд овозидан чучиб тушган Хулкар дугонасига синчков тикилиб қолди. -Сен уни танийсанми?- деди бир оз тикилиб тургач.
-Шундан қурқаяпман.
-Уфф. Юрақол бирга кирамиз. Кел мени ушлаб олчи. Бу ушами?
-Ким уша деганинг?
-Халиги, Салим онасини даволаб
-У бўлмаса керак деб умид қилаяпман.
-Менимча ҳам у эмас. Чунки касаллик тарихини юзига уни Чимкентлик эканлиги қайд қилинганлигини ўқигандим.
Хайрият ич ичини қоплаб келган хадиги дугонасининг сўзларидан бир оз тарқалган Назокат бир нечта тиббий ходимлар тепасида турган беморга яқинлашиб беморнинг юзига ботинмай кўз ташлади.
-Йўўўўқ. Дахшатга тушиб билан пичирлади. Йўқ бўлиши мумкин эмас! Нега энди, нима учун? Ахир...
Вужудини қоплаб олган қурқувга бўйсиниб ортига қадам босган Назокат йиқилиб тушмаслик учун ёнида турган дугонасини ўзи томон узатилган қўлини махкам тутди. Назокатнинг аҳволини кузатиб туриб, беморнинг ким эканлигини изоҳсиз тушуниб етган Хулкар афсус билан пешонасига кафтини босди.
-Қизлар! Овози буғилиб чиққан Ҳулкар хамшираларни ўзи томон чорлади. Бир пиёла муздек сув топиладими?
Кел юрчи мен билан.- гавдаси шалвираб елкасига осилиб турган дугонасини етаклади. -Кел шу стулга ўтириб ол. Қўлинг музлаб кетибди. Назош менга қара. Қара менга ўзингни қўлга ол. Кутилмаган халокат, бунда хеч кимни айби йўқ. Тақдир насиба дейдилар. Ажали етмаса қирқ йил қирғин келса ҳам...
-Аҳволини билмоқчиман!
Дугонасининг кекса инсонлардек насихатомуз охангда гап бошлаши ғашига тегиб сўзини бўлди.
-Мен унинг асл ахволини билмоқчиман!
-Биласанку ўзинг ҳам докторсан!
-Қанча? Ўрнидан туриб дугонасининг кўзларига қаттиқ тикилди. -Қанча қолди?
-Нима қанча?- Назокатдаги шиддатдан бир оз ваҳми келган Хулкар беихтиёр ортига қадам босди.
-Қанча умри қолган?
-Мен билмасам...Савол шиддатидан бир зум ўзини йўқотиб қўйган Хулкар атрофида турган ҳамшираларга кўз ташлаб олди. Буни мен белгилай олмайман. Акбар Жўраевич...
-Қани Акбар Жўраевичинг? Хожиакбар ётган ўриндан икки ўрин наридаги бемор тепасида турган докторга яқинлашди.
-Назокатхон тинчликми? Ўзи томон юрган Назокат Баҳромовнанинг юз ифодасидан юрагигига хавотир ўрлаган Акбар Жўраевич Назокат Бахромовна томон юрди. Тинчликми?
-Беморингиз хақида маълумот олмоқчи эдим...Мумкинми сизни
-Албатта! Қани юринг хонамда гаплашамиз. Туроповнинг касаллик тарихини беринглар қизлар!
Давоми 14:29 да

❤33👍4🔥2
Олдига қўйилган касаллик тарихини синчиклаб ўқий бошлаган Назокат Бахромовнанинг Хожакбарга қўйилган ташхисни охиригача ўқиб чиқишга бардоши етмай кўзларини чирт юмди.
Мана шунақа гаплар...Назокат Бахромовнадан кўз узмай тик турган Акбар Жўраевич хурсиниб олди. Танишингизмиди?
-Ҳаа.
Кўзидан сизиб оққан ёшини тиитраб турган кафти билан артиб олган Назокат Баҳромовна бош силкиди.
-Афсусс. Аттанг. Биласизми бу йигитнинг касаллигини келиб чиқиш сабабини сўраб суриштирган вақтимда бечорани мутлоқ айбсиз эканлигини билиб бир ачинишим минг бўлди.
Икки машина. Бирида ёши катта отахон иккинчи машинада эса аёл киши. Катта тезликда келаётган аёл кишини ўзидан ўтказмаслик мақсадида йўл бермай оқибатда қарама қарши йўлга чиқиб кетган аёлнинг машинаси ўз йўлида келаётган, бошига тушажак кургуликлардан бехабар йигитга бориб урилади.Оқибатда бемор ўта оғир жарохатлар билан касалхонамизга келтирилган. Бу ерда беморимизнинг айби нима? Ўлим эшик қоқмай келиши шу бўлса керак.
-Ўладими?- деди Акбар Жўраевичнинг сўзларини диққат билан тинглаётган Назокат Баҳромовна.
-Башорат қилиш қобилиятига эга эмасман, лекин беморимизнинг кўрсаткичларига қараб туриб олдинда нималар кутаётганини айтиб бера олишим мумкин.
Акбар Жўраевичнинг сўзларидан танига енгил титроқ югурган Назокат Баҳромовна муштини иягига тираб ўйга чумди. Наҳотки шундай ёшгина йигит вафот қилса? Бўлиши мумкин ахир бундан ёшлар ўлимини кўрганман-ку! Нега энди Акбар Жўраевичнинг сўзлари бу сафар шавқатсизлик бўлиб туюлаяпти. Ахир ёшгина йигит қизларни бир эмас бир нечтасини кўриб бўлиб, бу ёғи унинг тақдирига боғлиқ деб бурилиб кетган жойларим бўлганку! Бўлмаганми бўлган. Керак бўлса ана шу оғирдан оғир сўзларни уша беморларнинг яқинларига ҳам айтган жойларим бўлмаганми? Бўлган.
-Назокат Бахромовна бемор сизнинг кимингиз бўлади?
Ўзига берилган саволдан чучиб тушиб хамкасби юзига термулиб қолган Назокат доктор томонидан берилган саволни ўз ўзига қайта берди.
Бемор менинг кимим бўлади? Жавоб топа олмади. Ўзига берилган саволга жавоб топа олмаган Назокат Баҳромовна ўрнидан туриб хонани сўзсиз тарк этишини кузатиб турган Акбар Жўраевич. Хамкасби томонидан саволига сукут жавобидан бир оз эсанкираб турдида чуқур хўрсиниб бошини оғирлашиб кетаётган бошини столга тиради.
Узоқ ўйланиб ўтирган Акбар Жўраевич чунтагидан телефонини чиқариб рақам терди.....
-Назокат Баҳромовна.
Тепасида янграган чақириққа жавобан бош кўтарган Назокат қаршисида тик турган Акбар Жўраевични кўриб хайрон боқди.
-Беморда буйрак етишмовчилиги кузатилаяпти...Бу табий ахир шунча жарохатдан сунг...Биз докторлар бирга йиғилиб....
-Унга амалий ёрдам керак Акбар Жўраевич. Амалий ёрдам керак деяпман! Тушунаяпсизми?
-Албатта албатта. Кўриб турибсиз бир харакатдан тухтаганимиз йўқ. Кузатилаётган буйрак етишмовчилигини деярли енгиб олдик. Хали кўрмагандек бўлиб кетади. Инсон насибаси узулмасин. Насибаси узилмаса ризқини териб еяверади.
-Айтганингиз келсин...
-хали кўрасиз мана шу йигитча кўзини очади ва биринчи бўлиб мени сукади. Кулиб олган хамкасби сўзларини давом эттирди. Ахир бизда хаммаси шундай якунланади. Тунни тонга тонгни тунга улаб беморни оёққа турдирамиз у эса кўзини очгач арзимас оғриқ сабабли бизни буралатиб сукиб “ мукофатлайди.”
-Ҳа.Афсуски шунақаси ҳам учраб туради.
-Назокатхон сиздан бир илтимосимиз бор эди....Ўнғайсизланиб сўзлаган хамкасби юзига хайрон боққан Назокат Акбар Жўраевичдан сал нарида турган бошқа бир хамкасбининг бош ирғаб саломлашишига жавобан секингина бош ирғаб олиб Акбар Жўраевичга боқди.
-Биз беморнинг умумий аҳволи хақида унинг яқинлари билан гаплашиб олишимиз керак.
-Унинг яқинлари бехабарми?
-Йўқ нега энди. Хабарлари бор. Укаси шу ерда. Укаси бир неча кундан бери онамнинг соғлиги кўтармайди мен айта олмайман деб юрган эди. Айтибди шекилли бугун онаси келибди. Эшитишим бўйича онаси инсульт ўтказган эмиш. Яъни бир оз кунгилсиз гап туфайли қон босими кўтарилиб кетар экан. Шунинг учун сиз бир яқини сифатида у аёл билан ётиғи билан гаплашасангиз дегандим. Хам аёл кишисиз. Бир бирларингизни тушуниншингиз осон. Ундан ташқари....
Давоми 17:00 да

❤38🔥2
Сурат
Менинг кимлигимни
Билмайди ҳеч ким.
Мен бир ғалатиман,
Мен алоҳида.
Кўзимнинг ёшини
Келади ичгим,
Тилимни чайнагим
Келар гоҳида.
Ой менинг елкамга
Ўтириб олган,
Офтоб ғавғо солар
Юрган йўлимга.
Ҳаёл тушовидан
Чиқолмай қолган
Умримни тоашириб
Қўйдим кўнглимга.
Энди тошни тепсам,
Ўпар изимни,
Ерга ағанасам —
Ер ҳам девона.
Бармоғин ўпгандим
Суйган қизимни,
Қўли ёниб кетди
Гуриллаб, мана.
Ёввойи ўрдакка
Бердим севгимни!..
Ўрдак учди-кетди,
Мунғайиб қолдим.
Ҳайратим обкетди
Қанотида у.
Ким мени алдаса —
Худога солдим,
Майли, алданмасин
Ҳаётида у.
Ёнди, Ёнаверди
Кокиллари сўнг,
Чарсиллаб юраги
Ёнди беармон.
Ярми ёниб бўлган
Кўйлаги бир енг
Ишқнинг байроғига
Айланди алвон!..
Ва ўпдим байроқни
Мен ўша алвон,
Олов тан,
Олов жон,
Олов ҳис-ҳавас.
Қизил чўғ тўшалган
Чимилдиқ томон
Отдим мен ўзимни
Мисли ўтпараст.
Уйғонсам - кўрпам кул,
Йиғлар севгилим.
Мен сени йиғла деб
Қучган эдимми?
Айиқ босган гулдай
Эзилди кўнглим,
Қолдим кулкўрпамда,
Тўшагим — тупроқ.
Юмалаб ётаман
Илонлар билан.
Уларга ишондим
Бир ёрдан кўпроқ,
Илон чақар,
Аммо
Гапирмас ёлғон!..
Менинг кимлигимни
Билмайди ҳеч ким.
Мен бир ғалатиман,
Мен - мен алоҳида.
Кийиклар қонини
Келади ичгим,
Чаённи чайнагим
Келар гоҳида
✍ Муҳаммад Юсуф
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Менинг кимлигимни
Билмайди ҳеч ким.
Мен бир ғалатиман,
Мен алоҳида.
Кўзимнинг ёшини
Келади ичгим,
Тилимни чайнагим
Келар гоҳида.
Ой менинг елкамга
Ўтириб олган,
Офтоб ғавғо солар
Юрган йўлимга.
Ҳаёл тушовидан
Чиқолмай қолган
Умримни тоашириб
Қўйдим кўнглимга.
Энди тошни тепсам,
Ўпар изимни,
Ерга ағанасам —
Ер ҳам девона.
Бармоғин ўпгандим
Суйган қизимни,
Қўли ёниб кетди
Гуриллаб, мана.
Ёввойи ўрдакка
Бердим севгимни!..
Ўрдак учди-кетди,
Мунғайиб қолдим.
Ҳайратим обкетди
Қанотида у.
Ким мени алдаса —
Худога солдим,
Майли, алданмасин
Ҳаётида у.
Ёнди, Ёнаверди
Кокиллари сўнг,
Чарсиллаб юраги
Ёнди беармон.
Ярми ёниб бўлган
Кўйлаги бир енг
Ишқнинг байроғига
Айланди алвон!..
Ва ўпдим байроқни
Мен ўша алвон,
Олов тан,
Олов жон,
Олов ҳис-ҳавас.
Қизил чўғ тўшалган
Чимилдиқ томон
Отдим мен ўзимни
Мисли ўтпараст.
Уйғонсам - кўрпам кул,
Йиғлар севгилим.
Мен сени йиғла деб
Қучган эдимми?
Айиқ босган гулдай
Эзилди кўнглим,
Қолдим кулкўрпамда,
Тўшагим — тупроқ.
Юмалаб ётаман
Илонлар билан.
Уларга ишондим
Бир ёрдан кўпроқ,
Илон чақар,
Аммо
Гапирмас ёлғон!..
Менинг кимлигимни
Билмайди ҳеч ким.
Мен бир ғалатиман,
Мен - мен алоҳида.
Кийиклар қонини
Келади ичгим,
Чаённи чайнагим
Келар гоҳида
✍ Муҳаммад Юсуф
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤12
Акбар Жўраевични қийнаётган масалани тушуниб етган Назокатнинг юрагига титроқ кирди. Қандай у аёл билан юзлашаман. Ахир у менга бир эмас бир нечи марта онам менга суяниб қолган бошқа фарзандларидан кўра мен билан кўпроқ сирлашади деганди. Мен у аёлга қай тил билан...
-Йўўўқ...Қўлимдан келмайди. Акбар Жўраевич сизнинг илтимосингизни бажариш қўлимдан келмайди. -деди пичирлаб. Қай тил билан....Ахир бу у аёлни ўлдириш билан баробар эмасми!?
-Унда алдаймизми?
-Билмадим. Уффф! Пешонасини каридор деворига тираган Назокат Баҳромовна узоқ вақт ўйланиб турди. Барибир кимдир айтиши керак. Хўп Акбар ака харакат қилаяптилар. Кўриб турибман. Мана соат бирдан ўтди. Ханузгача тушлик қилгани йўқ. Беморининг ёнидан жилмаяпти. Беморидан узоқлшаса ҳам қандайдир шу беморга талуқли бўлган юмуш туфайлиган ундан узоқлашаяпти. Ўнгланиш бор деди. Буйрак етишмовчилигини енгдик деди. Балким ўзлари айтгандек хаммаси яхшилик билан тугар. Акбар ака айтганидек хали бизни сукиб сийлар.
Хаёлчан беморлар ётган каровотларни оралаб ўтиб Хожиакбарнинг тепасига етиб борган НазокатБахромовна бошини икки томонга чайқаб олаётган йигитга узоқ вақт термулиб қолди.
-Яша илтимос пичирлади. Харакат қилгин илтимос қиламан сендан. Ўлишга ошиқма. Шу хаётда нафас олиб яшаётганинг хабари мени бахтиёр қилади. Ишон менга! Сени соғлом нафас олишингдан мен яшайман. Майли ким билан бўлма, майли мени алдаган бўл. Майлига дунёдаги энг пасткаш инсон бўл, аммо яшагин. Дунёда шунча ёмонлар яшаб юрганда яна битта ёмон яшаб қолса ҳеч нарса ўзгармайди-ку! Харакат қил! Яхши инсонлар кучли бўлишлари учун ҳам ёмонлар керак. Кўзидан сизиб оққан кўз ёшларини артиб олмай ғамгин жилмайган Назокат Бахромовна Хожиакбарнинг пешонасига кафтини босди. Сен Ёмон бўлиб яшасанг, мен кучли бўлиб яшардим. Шу вақтгача куксини тўлдириб турган алам ёши кўзидан дув дув тукила бошлади. Сен мени алдаб яшасанг мен кучли бўлардим. Мухими яшасанг бўлди. Ўтган вақт мобайнида мени алдади деган ўйда ўз ўзини емириб келганини англаб етган Назокат шу ерда турган стулга ўтирди. Мен сени қарғамагандим. Елкаси титраб йиғлаб юборди. Мен сенга ёмонлик тиламагандим. Ўзимни соддалигимдан ғазабим қайнаган эди. Сени бу тахлит азоб чекишинигни хаттоки тасаввур ҳам қила олмайман. Ишон менга сенга асло бетоблик соғинмаганман. Сенга нимадир бўлса мен нафас ола олмаслигимни бугун тушуниб етдим. Ўтинаман яшаб қолгин.....
-Назокат Баҳромовна яхшимисиз? Хамшира қизнинг юзига юзини яқин олиб келиши, ва унинг кўзлари кўз ёшларига тушганлигидан хижолат бўлган Назкот Бахромовна ўрнидан турди.
-мен беморнинг онаси билан гаплашишим керак эди. Уларни қаердан топсам бўлади.
Ховлидаги скамейкада ўтиришибди. Эшикдан чиқиб каридорнинг чап томониданги орқа эшикдан чиқсангиз уларнинг олдига чиқасиз. Йўл кўрсатиб юборган ҳамширага миннадорчилик тариқасида бош ирғаб олган Назокат Баҳромовна сал нарида туриб ўзига савол назари билан боққан акбар Жўраевичга Хожиакбарнинг яқинлари билан учрашувга кетаётганлик ишорасини бериб хонадан чиқди.
Касалхона ховлисига узун қилиб териб чиқилган ўриндиқлардан бирида ўтирган Хожиакбарнинг яқинларидан укаси Назкаотни таниб ўрнидан сакраб турди.
-Ассалому алайкум опа! Гавдасига ярашмаган чаққонлик билан Назкаотнинг ёнига етиб келди. Мени танидингизми опа?
-Ҳа танидим. Ғамгин жилмайиб олган Назокат Баҳромовна ука юзига ботинмай кўз ташлаб олди.
-Опа тақдирмизни шўрини кўринг акам авария бўлиб шу ерга тушиб қолди.
-Хабарим бор. Мен акангизни кўриб чиқаётгандим.
-Ха сизни келганингизни кўргандим. Ишонасизми сизни беш кундан бери кутавериб кўзим турт бўлганди. Қаердан топсам бўларкан деб росса бошим қотганди. Бугун қарасам ўзингиз келаяпсиз. Шундай севиниб кетдим. Ана у келди Энди тузалишинг керак дедим акамга. “ Дев”нинг пойинтар сойинтар сўзларидан хеч нарсани англай олмаган Назокат хайрон юзига боқди.
-Кимга нима дедим дедингиз?-деди миясида гир гир айлана бошлаган саволларига жавоб топиш мақсади.
-Хожига. У келди дедим.
-Кимга?
-Акамни Хожи деймиз опа.
-Буни тушундим. Лекин.
Давоми 18:00 да

❤24👍3🥰3
-Опа юринг собиқ беморингиз билан сизни таништираман. Онамни эслайсизми? Сиз даволаган эдингиз. Назокатнинг саволларини очиқ қолдирган Дев онаси ўтирган томонга ишора қилди. -Юринг опа онам билан танишиб оласиз.
Девнинг ортидан эргашган Назкот аёлнинг юзига узоқдан кўз ташлади. Фарзанд қайғусида қаримсиқлашиб қолган юзидаги ғам соясидан дили хуфтон бўлган Назокат хўрсиниб олди.
-Ассалому алайкум.
-Она танидингизми? Онасининг яқинига келган Дев баланд оовзда сўзланди. Сизни даволаган доктор опани танидингизми? Акамни ҳам шу опа кўрибди.
-А? Акангни кўрибди?Аканг яхшимикан?
Бетоб фарзанди хақидаги мужда сўлиб қолган танига жон ато қилгандек кўзлари чақнаб кетган аёл қаршида турган қизга умидвор кўзларини тикди.
-У яхшими духтир? Сиз уни кўрдингизми?
Сўзлашга мажали келган Назокат секингина бош ирғади.
-У яхшияя. Тузалиб кетадияя?
-Ҳа албатта биз ҳаммамиз уни сақлаб қолиш учун харакат қилаяпмиз
-Ана она эшитдингизми акамни соғлиги учун балнисадаги ҳамма духтирлар оёққап турган десам ишонмайсиз. Ҳамма акамнинг тепасида она. Хали кўрасиз эркатойингиз иршайиб олдингизга чиқиб келади.
-Илойим болам, мени умримни аканга берсин болам, илойим шу эшикдан кулиб чиқиб келсин.
Аёлнинг умидвор сўзларидан юраги ларза келган Назокат Баҳромовна аёл ёнига ўтирди.
-Онажон дуоларингизда сўранг тузалиб кетадилар
-Хўп болам, кеча кундуз боламни дуо қиламан. Хўп қизим сизга ҳам рахмат! Хамма беморларга худойим шифо берсин. Умид билан кутарилган қўллар ноумид юзга суртилмасин илоҳим..... Жим ўйга чумган аёлнинг ўғлини эслатадиган юизга тикилиб боқишдан ўзини зўрға тийган қиз нигоҳларини дарахтларга кўчирди.
-Она мени гапларимга ишондингизми? Энди уйга қайтасизми? Девнинг йўғон овозидан улар томон бурилган Назкаот беихтиёр табассум қилди.
-Сенга эмас , манави духтир қизимга ишондим. Энди уйга қайтсам ҳам бўлади. Мана шу қиз мени алдамади. Сен бўлса...
Аёл ўрнидан туриб ўғлига ортимдан етиб оларсан дегандек бир нигох ташлаб олдида касалхона ховлиснинг нарги томонида жойлашган катта дарвоза томнга юрди......
Давоми 20:00 да

👍13❤10
ҚУНҒИРОҚ
Қадди хиёл букчайганича дарвоза томон одимлаб кетаётган аёлни кузатиб қолган Назокат Бахромовнанинг ёдига туйқус бундан бир неча ойлар илгари ҳозирда ўғли ётган катта залдаги каровотлар бирида хозирда синчиклаб назар ташлаган одамгина пайқайдиган даражада оёғини судраб босиб кетаётган аёл ётгани тушди. Шу билан бир вақтда уша вақтларда аёлнинг жони омон қолиш эхтимоли борлиги аммо бир умр тушакда михланиб қолиши туғрисида ўйлаганини ҳам эслади. Тиббиёт мужизаларни тан олмайди. Хозирда шу аёлнинг яна оёққа тургани ва салкам соғлом инсонлардек харакатланаётгани сўзлаётганини илмий тилда тиббий асосларда исботлаб бериш ёки инкор қилиш мумкин аммо баъзида тиббиётнинг ақли етмайдиган мужизалар ҳам бўлиб туради. Бу мужизани қандайдир бир улкан қудрат соҳибигина амалга ошира олиши мумкинлигини баъзида ўйлаб курмаймиз. Мен хозиргина худди шундай мужиза натижасини кўриб у билан гаплашдим ҳам, лекин нега унинг ўғли билан ҳам худди шундай ходиса рўй бериши мумкинлиги тўғрисида ўйлай олмаяпман!? Аммо омад ҳамиша ҳам чопавермайди. Бир инсонга икки марта мужиза туҳфа этилмайди. Сен қаердан биласан, балким тангрини назари бу аёл энг азиз бандадир балким бу аёл бир эмас икки эмас бир неча минглаб мужизалар соҳибасидир. Яратган эгамнинг энг суюкли бандалари қаторидадир. Нигохларини осмонга қаратган Назокат Баҳромовна ўз ўзига хитоб қилди. Балким худойим уша мужизасини сени харакатинг билан яратишни ихтиёр қилгандир. Мен хаммасини биламан. Уни касаллик тарихини оқибатларини ҳамма ҳаммасини биламан аммо умид уза олмаяпман. Бу бежиз эмасдир. Жим туришга индамай якунни, сунги лаҳзани кутишга хаққим йўқ!
Ходимлар томонидан активлар зали деб юритиладиган катта хонага жимлик хукронлик қилаётган жимликка қулоқ солганча жим ўтирган Назокат Баҳромовна енгилгина хўрсиниб олди. Бу ерда давом этган салкам икки соатлик хамкасблар тортушувининг якуний хулосаси: Кутиш. Барча чоралар кўрилаяпти. Вақт керак.
-Назокат Бахромовна, хонага чуккан жимликни шахарнинг бошқа бир номдор клиникасидан чақиртирилган докторнинг овози бузди. Беморнинг яқини сифатида сизнинг хақли саволларингизни тушунишга уруниб кўраяпмиз, лекин сиз ҳам бизни тушунишга харакат қилинг. Бу ерда хамма чоралар ўз вақтида кўрилган. Хамкасбларингиз беморни хаётга қайтаришга харакат қилаяптилар.
Назокат Бахромовнани эътирозга чоғланганини кўриб бармоғини хавода кўтарган эркак бир оз жим туришига ишора бериб сўзини давом эттирди.
-Организм ёш. У ўз кучини кўрсатади. Шунгача биз бу организмга вақт беришимиз кераклигини сиз хаммамиздан хам кўпроқ тушунишингиз керак. Сизни нимадан норози эканлигингизни мен ростимни айтсам тушуна олмадим.
-Сиз сўраётган вақт уша организмни сўниши учун хизмат қилиши мумкинлигидан чучияпман-деди хамкасбига бир оз тикилиб турган Назокат Баҳромовна.
-Асло! Яхши ният қилайлик! Худодан сўрайликки шу йигитга умр берсин!
-Билимсизлик авж олган жойда, бахшичилик ва илоҳларга юкиниш юксалади! Хамкасбининг хитобига ўзига хос бўлмаган қўполлик билан жавоб қайтарган Назокат Баҳромовна ўрнидан турди. Музаффар Шукурович биз вақтдан ютқазиб қўяётганимизни сиз кўра олмаётганингиз...
-Мен хаммасини кўриб турибман! Хаммасини кўриб турибман такрорлади эркак.
-Балким бошқа касалхонага кўчириш хақидаги таклифим...
-Назокат Баҳромовна, хонани тўлдириб ўтирган барча хамкасблари номидан сунги сўзни айта олиш маъсулиятини бўйнига олган Музаффар Шукурович пастки лабини тишлаб иккисининг суҳбатига жимгина қулоқ солиб ўтирган хамкасбларига бир бир кўз ташлаб чиқди. -Сизнинг хавотирингизни тушунаяпман.
-Сиз менинг хавотиримни тушунаётган бўлишингиз мумкин, лекин унга қарши чорани айта олмаяпсиз! Беморимиз организмида хаддан ошиқ токсик махсулотлар ошиб кетаяпти.
-Бу унинг жарохатлари билан....
-Тўғри бу жарохатлар билан боғлиқдир, лекин бизнинг вазифамиз уша токсинларни йўқотиш ва касаллик билан курашаётган организмга ёрдам бериш эмасми!? Музаффар Шукурович, Назокат Баҳромовнанинг овози жаранглаб чиқди.
Давоми 20:59

❤20🔥6🤔1
-Менга амалий ёрдам бера оладиган одам керак! Тушунаяпсизми амалий ёрдам бера оладиган инсон керак! У жуда ёш! Ўтаётган вақт унинг ёш умрини тугатиб бораётганини олган жарохатлари оқибатида суниб бораётганини мендан кўра сиз кўриб туриб менга ҳамдардлик билдириб ўтиришингизни истамайман! Сўзларини шу ерига келганида бўғзига ёпирилиб келган йиғиси тиқилиб сўзлай олмай қолган Назокат ўзини бутун дунёда ёлғиз қолиб кетгандек, овозини хеч ким эшитмайдиган саҳрога тушиб қолгандек хис қилиб титраб кетди.
-Унинг бетоб онаси бор. Ўзинм тутиб олиб сўзлашда давом этди.-У ҳали ҳаёт завқини кўришга хам улгурмаган! Шу йигитнинг ўрнида хар биримизнинг ўғлимиз укамиз ёки яқин бир жигаримиз бўлиши мумкин эди! Шу ерда ўтирганлардан қайси биримиз бизнинг бошимизга бу кун тушмайди деб айта оламиз? Илтимос сизлардан, илтимос қилиб сўрайман! Келажакда биз хозир ўзимиз беморга қандай ёндашаётган бўлса биз хасталанганимизда бизга ҳам худди ўзимиз каби ўйлаб фикрлайдиган докторлар учрашини ўйлайлик! Ахир ер юмолоқ, ер айлана. Биз кўрсатганимиздан ортиғи берилмаслигини билиб турибмизку! Озгина жонкуяр бўлайлик, ўтинаман сизлардан! Ахир, ахир у жуда ёш....
Ихтиёрига қарши кўзларидан оқиб тушиб лабини нам қилган кўзёшларнинг шўртак таъмини туйган Назокат Баҳромовна бош эгиб жим туриб қолди.
-Назокатхон илтимос сиздан бир оз тинчланиб олинг, вақт кўп нарсага даво дейишади.
-Мен панд насихатлар билан қимматли вақтимни ўтказмоқчи эмасман! Ҳамкасбининг муросали оҳангда сунги сўзини айтишига имкон бермаган Назокат Баҳромовна бор овози билан ҳайқириб юборишини кутмаган Музаффар Шукурович қаршисида турган нозик жуссали Назокатни биринчи марта кўриб тургандек кўзларини катта катта очиб анграйиб қолди.
-Менга амалий ёрдам бера оладиган доктор керак, ғазаб билан пичирлаган Назокат Баҳромовна эшик томон ишора қилди. Амалий ёрдам бера олмасангиз мархамат қилиб орадан чиқинг!
-Назокат Баҳромовна, ҳали ўткир бўйрак дейишимизга эрта...
-Назокат Баҳромовна мен сизни қўллаб қувватлайман. Музаффар Шукурович сўзини якунламай бошқа бир доктрони фикри хонада янгради. -Барча фикрингизга қарши эмасман. Катта кўзойнак тақиб олган доктор ўтирган ўрнидан туриб фикрини давом эттирди. - Мен Назокатхонни қувватлайман. Беморда шусиз ҳам жарохатлар хисобига токсинлар организмни чарчатаяпти. Қачонки диализга кўрсатма бўлиши керак деб касалнинг буйраги букиб қолишигача кутиб ўтирмайлик. Ундан кейинги харакатларимизни балким бемор учун мутлоқ кераги бўлмас. Мен Назокатхонни қувватлайман. Тўғри, бу бемор учун ҳам биз учун ҳам катта риск, лекин жим ўтиргандан кўра олиш керак деб ҳисоблайман!
Катта кўзойнакли докторга миннадорчилик нигоҳларини тиккан Назокат Баҳромовнанинг куксига аллақаердандир майин шаббода урилгандек енгил нафас олди. Битта қувватловчи топилди. Биз ғалаб қозондик! Мамнун ўйлади. Бундай давраларда битта фикрингни қувватловчи одам топилса, албатта қолганлар ҳам бир бир фикрларини айта бошлайди.
-Менинг фикримча бирданига диализга олишимиз яхши эмас! Ўрнидан туриб фикр билдирган узун бўйли доктор Назокат Баҳромовнанинг ғазабли нигохига жавобан икки қўлини хавода кутариб таслимман ишорасини билдириб сўзида давом этди. -Илтимос Назокат Баҳромовна фикримни тугатиб олай кўзлариз билан отиб ташлашга шай эканлигизни кўриб турибман!
Даврада кутарилган енгилгина кулгу тиниши билан фикрини илгари сурган докторни овози хонада янгради.
-Аввалига стумулация қилиб кўриш керак, кўп эмас бир соат кутамиз биз кутган натижа кузатилмаса ундан кейин беморни оламиз! Бир соат кутиш бемор учун ҳам биз учун хам катта йўқотиш бўлмайди. Нима дединглар?
-Маъқул! Биз хам шуни ўйлаб тургандик. Шу фикр энг маъқули!
Хар томондан эшитилган овозларнинг барчаси бирдек тухтамга келиб охирги билдирилган фикрга ўз қўшимчаларини қўшишлари натижасида катта залда шовқин кўтарилди. Кўтарилган ғалағовурга қулоқ солиб турган Назокат Баҳромовнанинг юзига табассум югурди.
Сен шошилма! Жонлантириш бўлимида ётган Ҳожиакбарга хаёлан хитоб қилди.- Сен кетишга шошилма Азизим! Биз албатта ғалаба қозонамиз!............

❤29🔥10
Шу қайсар сенга ўхшади! Қачон қарама мен топган қизлардан албатта битта камчилик топади!
-Опажон бунча қизишманг, ўзингизга раҳмингиз келсин! Қўйинг Бахромжон ёш болада унинг гапларини....
-Ҳооо нега қўяр эканман а? Нега қўяр эканман? Сен ёш бола деб атаган жиянинг тенгиларни иккитадан боласи бор! Опасининг койиши остидаги фарзандига бўлган меҳрини англаган Назокат майин жилмайди. Опам Баҳромжонни яхши кўрган қизи бор эканлигини билмайдилар шекилли, айсаммикан? Иккиланиб ўйланиб турган Назокатнинг ёнига яқинлашган опаси сирли тарзда савол берди.
-Назокат ёки Бахромни биронта сўз олиб бергани бормиканаа? Нима деб ўйлайсан? Опасининг сирли овозидаги сир олиш оҳангини илғаган Назокат лабини тишлаб секингина бош чайқаб олди.
-Билмасам, -деди бепарво. Мен сезмаганман.
-Билмасам, сезмаганман деб ўтирмада, секингина сўраб бил! Шунча қийинми шу иш? Кеча топган айбини эшитсанг на кулишингни на йиғлашингни биласан.
-Хўп, бу сафар нима айб топди?
-Нимаймиш топган қизингизни товони ёрилар экан дейди. Тавба сени қизнинг тавони билан нима ишинг бор дейдиган одам керакми а? Шу тентакка мана шу саволимни беришим керак эди!
-Беринг эди нега бермадингиз?
-Оббоо сенам ёниб турган юрагимга баттар олов ёқма! Ундан кўра кунглини бил. Назокат қара менга, опаси келиб Назокат Баҳромовнанинг ёнига чукди.-Кечқурун ўқишдан келганидан сунг секингина гап олчи, балким а менга айта олмайдиган гапларини сенга айтар. Шу ичимдагини топ мени тириклай ёқди! Манови каллам улгурда минг хаёл жон синглим сўраб кўра қол а майлимиии-деди опа ялинчоқ овозда.
-Опа, Бунча Баҳромжонни уйлантиришга шошилдингиз, инстутни битирсин ўзи ишлаб пул топсин, сунг уйлантириш қочмайди-ку! Ўзи бола бўлган болангизни уйлантиришга сал эртамасми? Опасининг ялинчоқлигига қарши берган жавоб опага ёқмай афт буриштириб олди.
-Ҳамма гапирса ҳам сен гапирма! Шарт сўзлаган опа ўрнидан туриб синглисидан узоқлашди. Ўқийман дединг дипломимни иккита қиламан дединг, катта доктор бўламан дединг! Сени сўраб келгувчилар оз эмас эди. Аммо сен нима қилдинг!?
-Опаа
-Опалама! Остонада туриб удағайлаган опаси кўзларини ола кула қилиб синглиси ёнига яқинлашди.
-Ўз орзуларинга эришдинг баракалла! Катта доктор бўлдинг офарин! Дадамга дуо олиб бераман дединг тан бердим! Аммо ўз хаётингчи!? Ўзингни шахсий ниманг бор а? Тўғри давлатинг молу мулкинг бир эркакникидан кам эмас, лекин...
Нигоҳларини бир нуқтага тикиб жим бўлиб қолган синглисидан хавотир олган опа Назокатни қучоғига тортди.
-Нозигим, жоним мени, гузалим ҳафа қилдимми? Назокат менга қара қарагин. Жим турган синглисига термулиб турган аёл пичирлади.
-Озор берган тилим кесилса бўлмасмидияяя......
Давоми ертага

❤33😢9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ХАЙРЛИ ТУН 🌙
✨🌙Умр - оқар дарё...
Мана бугунги кун хам уз поёнига етмокда.
✨🌙Азизлар, яхши амаллар қилишга шошилинг! Биз билан ва биздан кейин факат яхши амалларимиз қолади!
🌙Хайрли тун, қадрдонларим! ✨

❄️Aссалому алайкум Якшанба тонги муборак бўлсин!😊
⛈☁️Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
🌦Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🌨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин! Тутган рузангиз қабул бўлсин!
🌧Кунингиз мазмунли ўтсин!

👍2❤1
...Сизлар ҳам, уйларни қиртишлаб тозаланадиган;
кир ювиб, дазмол босиладиган;
орада бирон тансиқ таом тайёрлаб, дастурхон тузаладиган;
ҳафта ичи йиғилиб қолган уй ишларини бажариб олиш учун ўлиб-тирилиб ҳаракат қилинадиган;
кўчага чиқиб, бозор-ўчар ҳам қилиб келинадиган;
эртанги кунги ишлар ёки дарслар учун тайёргарлик кўриладиган;
кечқурунга борганда чарчоқдан чўзилиб қолиб, “эҳҳ, қанийди эртага дам олганимдааа...” деб орзу қилинадиган кунни...
дам олиш куни деб атайсизларми?.. 🙃
Дам олиш кунингиз яхши кайфият билан у́тсин қадрдонлар 🙋🏻♀️🤗☺️

❤8👏4🥰3