📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Obedgacha
🔥КУНДОШЛИ УЙ🔥

13 dan soʻng
🔥QIZGʻALDOQ🔥 hikoyasi beriladi

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7👏4🔥3
саройдек ховлининг бекасиман. Нак маликалардек яшайман. Мен шуни орзу килгандим. Булмаса, соколи селкиллаб колган отам тенги одамга тегармидим? Кариб куйилмаган чол мени севади, деб уйлайди. Узимни уни севадиган килиб курсатишга мажбурман. Вакти келиб бу уй-жойлар, эримнинг бир умр йиккан мол-дунёси меники булади. Факат бу бахтимга анави кичкина алвасти хала-кит бераётганди. Ундан кандай кутули-шни билмаётгандим, худонинг узи охи-мни эшитди. Совчилар "келин киламиз" деб туриб олишди. Отаси "мен гап сура-сам нокулай булади, сен кунглига кул солиб кур. Агар рози булмаса, мажбур-лаб узатмайман. Укиш нияти булса бу-ни хам айтсин. Биргина кизимни укити-шга карбим етади, деди. Мен хам номи-га кизидан сураган булдим. Кизи "да-дамга айтинг, мени узатмасинлар. Мен укимокчиман", деди. Хуп дедиму, ота-сига умуман бошка гап айтдим. Кизингиз "мен дадамга айтишга уяла-ман. Майли, шу йигитга розиман. Уки-ганимда нимаям узгарарди, - ундан ку-ра оила куриб, бахтимни топай", деб ай-тди, дедим. Отаси гапларимга лакка ишонди. Совчиларга розилик бериб юб-
орди. Тез орада туй. Нихоят, кизидан хам кутуладиган булдим. На отаси, на кизи асл гапдан хабардор. Отаси кизим узи рози булган деб уйлайди, кизи эса отам узатаяпти, деб уйлайди. Туйда бир раксга тушайки..Курганлар кизини-нг бахтидан кувониб раксга тушяпти, деб уйлашади. Аслида мен уша киздан кутулганимдан кувониб уйнайман.
Гулширин бу гапларни кандай эшитди, качон ва кай ахволда ховлидан чикиб кетганини узи хам билмайди. Узига келганида буткул бегона кучада кезиб юрар, вужуди калт-калт титрарди. Ха, у угай онасини ёктирмасди. Онасининг урнини эгаллагани учун, бир умр узи яшаган хонадонга мехр бериб, отасини-нг хар бир сузига индамайгина бош эгиб, буйсунган онасининг урнига бека-лик килгани учун ёктирмасди. Аммо юу аёлнинг бу кадар ёвузлигини хаёлига хам келтирмасди. Нахотки бировнинг улимидан хурсанд булиш мумкин? Ота ва кизни кандай килиб бир-бирига кар-ши куйиш мумкин? У хатто дадасини хам севмайди, унга факат уй-жойи, мол дунёси учун теккан. Энди билди, асли-да онасининг улимига хам шу аёл саба-бчи. Онасининг жанозасида бувиси ур-
ганиб-уртаниб йиглаганди:
"Дарди ичида колиб кетган болам-а! Хасрат шунчалар ичингни илма-тешик килиб юборганмиди, юрагинг зардобга тулиб кетган экан-да, болам..."
Ушанда Гулширин бувисининг нега бун-дай деб нола килганини тушунмаганди.
Онаси дадасининг хиёнатини билса-да, барини ичига ютиб, чидаган экан. Юзи кулиб турса-да, ич-ичидан адо булган экан.
Уша куни Гулширин кечгача бемаъно кезиниб юрди. Энди унга хеч нарсанинг фарки йук эди. Бугун имтихон топши-риш кераклиги хам ёдида йук эди. Йук, эсида эди, аммо унга бунинг кизиги колмаганди. Энди у такдирига тан бе-ради. Аёл киёфасидаги уша иблис би-
лан бир том остида яшаб, бир хаводан нафас олиб яшай олмайди. Такдири кушилган уша йигит билан оила куради, узини янги оиласига багишлайди. Факат мана шу ёсумандан кутулса булди.
❤113🔥10👍6
Yangi hikoya maʼqul boʻlyaptimi??

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍70❤7🔥3😢2
Хуш, карзингни олиб келдингми? Бугун туламасанг, жонинг билан тулай-
сан.
- Сотиладиган, пул киладиган хеч нар-сам колмаган. Сизга хотинимни колди-раман, - деди.
Дод-фарёд кутардим, аммо мени эши-тадиган, рахм киладиган хеч ким йук эди. Гурухбоши эримнинг гапига мири-киб кулди.
- Сен факат мендан эмас, мана шу хо-нада утирган хаммадан карздорсан. Улардан карзингни кандай килиб узмокчисан? - деди.
Иймонини сотган, виждонсиз эрим жо-
нини куткариб колиш учун хеч нарса-
дан кайтмайди.
- Хотиним бутунлай сизларники. Бутун-лай олиб колишингиз мумкин.
❤34
ҚИЗҒАЛДОҚ

45-ҚИСМ

ТУШГА яқин Темур ҳоҳламасада яна Лоланинг олдига кетяпти. Ҳоҳламасада, бу ишлардан пушаймон бўлсада боришга мажбур. Бўлмаса ҳамма гап уйдагиларига етиб боради. Бу муаммолар ҳам камлик қилганидек кечагина Лола ҳомиладор эканлигини хуш ҳабарини айтти. Шундан сўнг бир дардига минг дард қўшилди. Ҳаёл билан кетар экан, ортидан изма-из келаётган Шохруҳни ҳам сезмаётганди.

- Демак, тахминларим тўғри акажон. Сиз кимгадир илакишиб қолгансиз. Бу аниқ, янаям аниғи буни ҳозир билиб оламиз. Ким экан у оилангизни тинчлигини бузаётган.

Темур Юнусободга келиб Лоланинг уйига чиқиб кетди.

- Келдизми жооон. Соғиндимкууу.

- Ҳа келдим.

- Шоколад олиб келмадизми?

- Эсимдан чиқибди.

- Кечадан бери айтаманку.

- Ҳалироқ ташлаб кетаман.

- Ҳоооп. Овқатланасизми?

- Қорним тўқ дам оламан.

- Юринг кеттик.

Шу пайт эшик қўнғироғи чалинди. Шохруҳни ортиқ сабри чидамай эшикни тақиллата бошлади.

- Ким бўлди шу бемаҳалда. Сиз кираверинг жоним мен ўзим қарайман.

Эшикни очиши билан Лолани кўрган Шохруҳ аввалига қотиб қолди.

- Сен нима ҳали акам билан...

Лола уни биронта ҳам гапини тушунмади.

- Ифлос сенмидинг ҳали акамни оиласини бузмоқчи бўлган. Сенмидинг келинойимнинг кўз ёшларига сабабчи бўлаётган.

Шохруҳ ўзини бошқаролмай Лоланинг бўйнидан бўғиб олди.

- Ўлдираман, сен маразни, фоҳиша.

- Нима гап? Нима шовқин. Ие Шохруҳ сен.. н..н..нима қиляпсан. Қўйиб юбор уни.

- Ака аралашманг. Сиз билмайсиз буни асл башарасини.

- Шохруҳ қўйиб юбооор. У... у.. ҳомиладор.

Бу гапларно эшитган Шохруҳни жон тарк этгандек ўз-ўзидан бўшашиб кетди. Лола эса чуқур нафас олиб ерга ўтириб олди.

- Ака ўйлаб гапиряпсизми? Бу нима деганингиз?

- Ҳа у мен.. мен болани отасиман.

- Бўлмаган гап ишонмайман. Бунинг бирорта ҳам гапига ҳам ишонмайман. Юринг кетамиз қайтиб бу ерга қадам босмайсиз.

Темур индамай бошини эгиб турарди.

- Ҳеч ким ҳеч қаёққа кетмайди. Аканг менга уйланади, бўлмаса мана буларни ҳамма кўради.

Лола зўрға ўрнидан туриб Шохруҳга телефондаги беъмани бетайин расм ва ведиоларни кўрсатди.

Шохруҳ уларни кўриб деворга суяниб қолди.

- Ака кўряпсизми нима қилганингизни? Бу бу нарсалар ойим билан дадамга етиб борса нима бўлади. Гулдек оилангиз бўлса. Фариштадек аёлингизни шу ифлосга алишдингизми? Фарзандларингизни қандай кўзингиз қийди. Эҳҳ ака, ака...

- Акангизни шунчалик яхши кўрар экансизда, қойил. Ҳозир йиғлаб юбораман.

- Ўчир овозингни.

- Тўхтанглар ҳамма карталар мени қўлимда экан демак, қарорни ҳам ўзим чиқараман.

- Бу гапинг билан нима демоқчисан?

- Акангизни бутунлай тинч қўяман, фақат сиз менга уйланасиз.

- Эсинг жойидами сени

- Менга фарқи йўқ, жиянларингиз етим бўлиб қолишини ҳоҳламасангиз керак деб ўйлайман.

***

- Шохруҳ ака келяпсизми, бизни навбатимиз келиб қолди.

- Ҳозир келиб қолдим

- Жудаям ҳаяжонланиб кетяпман.

Нега кайфиятиз йўқ

- Яхши, чарчадим шекилли.

- Майли фарзандимизни кўрсангиз ҳаммаси ўтиб кетади. Нима деб ўйлайсиз қизмикан ёки ўғил

- Менга фарқи йўқ, иккиси ҳам бирдек.

- Муҳаммедова киринглар

- Қани кетдик.

- Бу биринчи фарзандингизми?

- Ҳа биринчиси

- Аввал ҳеч қандай сурункали касалликларга чалинмаганмисиз?

- Йўқ ҳеч қандай муаммо бўлмаган. Тинчликми нега буларни сўраяпсиз?

- Сизларни ҳафа қилиш ниятим йўқ. Аммо айтмасам бўлмайди. Ҳомилангиз ривожланмаяпти. Яшаб кетиш аломатлари йўқ. Бу ҳомиладорликни сунъий тўтатишга мажбурсиз. Даволансангиз Ҳудо ҳоҳласа бошқаларида бундай муаммо бўлмайди.

Давоми бор...

Дурдона Алишеровна


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤89🔥5🥰1😁1
ҚИЗҒАЛДОҚ

46-қисм

-Даволанса ҳаммаси яхши бўлиб кетадими доктор?

-Бу ТОРЧ инфекциясининг оғир шакли аёлингизда аниқланди. Демак сизда ҳам бор. Бунинг учун иккингиз ҳам даволанишингиз керак.

-Ҳўп, албатта даволанамиз, кейин ҳаммаси яхши бўлиб кетадими?

-Ҳудо ҳоҳласа ҳаммаси яхши бўлади.

-Севгилим яхшимисан? Мега йиғлаяпсан жиннивой? Ҳали ҳаммаси яхши бўлади бу ҳам бизни бошимизга келган синов. Иккаламиз албатта буни енгиб ўтамиз, ҳўпми?

Шохруҳ палатада ётган Асалга далда бериб пешонасидан ўпиб қўйди.

-Мендан ҳафамисиз?

-Нега сендан ҳафа бўлишим керак? Сени соғлигинг мен учун биринчи ўринда, қолган ҳаммаси секин-аста бўлаверади.

Темур ҳам қилган ишидан ич-ичидан пушаймон бўлмоқда. Лоланинг қандай инсон эканлигини билди. Ундан қутулишнинг сира ҳам имконим йўқ энди. Шохруҳ бу ҳақда ҳеч кимга айтмасликни, ҳаммасини ўзи ҳал қилишини айтди. Темур барча қилмишлари учун Дилнозадан узр сўради. Муаммолар ҳақида эса оғиз очмади.

-Мени нега чақирдинг? Нима гапинг бор эди?

Шохруҳ асабийлашганича Лоланинг ёнида турарди.

-Намунча шошиласиз?

-Ортиқча вақтим йўқ.

-Энди бўлади. Мен қачон ҳоҳласам ўшанда. Кечасими кундузими? Фарқи йўқ. Акс ҳолда....

-Мақсадга ўт.

-Қачон қонуний никоҳдан ўтамиз. Фарзандимиз туғилганида муаммо бўлишини ҳоҳламайман.

-Уёғини менга қўйиб бер. Сенга шунчаки уйланадиган аҳмоқ йўқ. Аввал бола туғилсин. Ундан кейин ДНК текширувини ўтказамиз. Майли агар ҳаммаси сен айтгандек бўлса барча шартингни бажараман.

-Демак менга ишонмаётган экансизда? Майли ҳақиқат барибир йўқ бўлмайди.

-Бошқа гапинг бўлмаса мен кетдим.

-Кечқурун кутаман сизни.

-Бунисига келишмаганмиз.

-Майли жоним сизни қийнаш ниятим йўқ. Битта қўнғироқ ва ҳаммаси ҳал.

-Ифлос, сени учратган кунимга минг лаънатлар бўлсин.

-Бе бе жоним. Кутиб қоламан

*

-Қаердасиз Шохруҳ ака?

-А.... ҳалиги мен ишхонада эдим.

-Кеч бўлдику ҳалиям қайтмадизми?

-3 4 кун келолмаганимга ишлар кўпайиб кетибди.

-Майли ўзингизни кўп уринтирманг.

-Ўзинг яхшимисан? Камчиликлар йўқми? Яхши қарашаяптими?

-Менда ҳаммаси жойида. Фақат бу ерда зерикиб кетдим. Эртага уйга олиб кетинг.

-Ҳали жавоб беришмадику асалим.

-Гаплашинг муолажаларни уйда ҳам олавераман.

-Эртага бўлаверсинчи врач билан гаплашаман.

-Шунақа қилинг.

Шохруҳ юрагим сиқилиб телефонни ўчирди.

-Қачонгача уни алдаб юраман. Бунақаси кетмайди. Асал мени тушунади. Уйга қайтса бор ҳақиқатни айтаман. Ундаб яшириб юролмайман. Эй Оллоҳим яна қанча синовларинг бор? Қачонгача давом этади булар қачонгача? Акамни оиласини сақлаб қолдим аммо ўзимники қил устида турибди. Ишқилиб Асал менга ишонсин. Мени тушинсин. Мен Асалсиз яшолмайман. Лекин жиянларимни ҳам етим бўлишини истамайман. Ўзинг тўғри йўл кўрсат Оллоҳим...

Давоми бор....

Дурдона Алишеровна


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤56🔥14👍2😁1🤔1
🔥 QIZGʻALDOQ 🔥

Sizlar uchun yopiq kanal tashkil etildi. Hikoya toʻliq tugallangan holatda joylangan. Bir nafasda oʻqimoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 5.000 soʻm!
Murojaat uchun
@A_lixan 👈 yashil yozuv ustiga bosing

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
ҚИЗҒАЛДОҚ

47-ҚИСМ

ОРАДАН 5 ой ўтди. Шохруҳ ҳамон икки ўт орасида ёнмоқда. Ҳар гал бор ҳақиқатни Асалга айтиш учун оғиз жуфтлайди-ю, аммо нимадир тўсқинлик қилиб гапни бошқа ёққа буриб юборади.

-Шохруҳ ака сиздан бир нарса сўрасам майлими?

-Майли сўрайвер.

-Охирги пайтлар ўзгариб қолгандексиз.

-Йўқ сенга шундай туюлаётгандир.

-Аниқ кўриниб турибдику ўйчан, ғамгин бўлиб қолгансиз. Агар фарзанд кўрмаётганимиз учун …

Шохруҳ ортиқ чидаб туролмади. Асални ёнида ўтирдида ўзига қаратди. Юзларидан оҳиста силади.

-Мени севасанми?

-Ҳа, жонимдан ортиқ севаман сизни!

-Меничи, сени севишимга ишонасанми?

-Албатта ишонаман.

-Унда ҳозирги гапларимни ҳам тўғри қабул қиласан деган умиддаман.

-Эшитаман Шохруҳ ака.

-Эсингдами бундан 5 ойча аввал акам анча ўзгариб қолуди.

-Ҳа опажон роса сиқилганди.

-Ўшанда акам биттасига илакишиб қолганди.

-Нима? Ростан ахир…

-Ҳа афсуски буларни бари рост. Мени уни изига тушиб барчасини тагига етдим. Энг ёмони у … у ҳомиладор бўлиб қолган экан. Агар акам унга уйланмаса барчасини уйдагиларга ошкор қилишини айтди.

-Кейинчи… кейин нима бўлди?

-Асал тушун жиянларим етим бўлиб қолишини, акамни оиласи бузулиб кетишини кузатиб туролмасдим. Буни дадам билан ойим ҳам кўтаролмасди.

-Ҳўш… сиз нима қилдиз?

-Ҳамма айбни ўз бўйнимга олдим.

-Сиз унга уйландингизми?

-Йўқ, бола туғилгач у ҳақиқатдан акамникими ёки тухматга қолдими буни текширамиз.

-Агар ҳаммаси рост бўлсачи?

-Билмадим. ОчиғИ ўзим ҳам қийналиб кетдим. Кейин яна бир гапни айтишим керак. Бу жудаям муҳим.

Асал индамасдан бир нуқтага тикилганича ўтираверди.

-Сен у қизни танийсан. У қиз Лола…

Асални ҳудди ток ургандек сапчиб тушди. Гўёки осмон устига қулагандек бўлди. Нафаси сиқиб, ҳаво етишмай қолди.

-Кетинг!

-Асал мажбур бўлдим ишон.

-Илтимос кетинг, чиқиб кетинг, мени ёлғиз қолдиринг.

Шохруҳ нима қилишини билмай ташқарига чиқди. Йўлакда эса келинойисига дуч келди.

-Асални чақириб юборинг, овқат сузамиз қайнижон.

-А, уни озгина мазаси бўлмаётганди.

-Вой, нега тинчликми? Ўзи яхшими?

-Кирмай қўя қолинг. Ўзига келса чиқади.

-Яна мени синглимни ҳафа қилдингизми? Ойижон билсалар ўласиз.

Шохруҳ мажбуран унга жилмайиб қаради.

Асал эса ҳамон карахт аҳволда. Шохруҳга ишонишни ҳам ишонмасликни ҳам билмай қолган. Ишонмайман деса жондан севган инсони. Сиқилиб кетганлиги юз-кўзиларидан ҳам шундоқгина сезилиб турибди. Ишонай деса нега айнан Лола? Охири борми бу муаммоларни? Тугайдими бир куни? Шу кўйи Асал овқатлангани ҳам чиқмади. Шохруҳ эса нима қилишини ҳам билмай ҳайрон. Секин эшикни очиб, хонага кирди. Асал ҳали ҳам шу алфозда ўтирганди.

-Овқатланиб олмайсанми? Ҳеч нарса еганинг йўқ.

индамади.

Шохруҳ унга яқинлашганди, тезда ўрнидан туриб чиқиб кетди.

Булар ҳам камлик қилгандек Лола қўнғироқ қилиб қолди. Шу онда у телефонни парча-парча қилиб ташлагиси келди. Бироқ бу имконсиз. Чунки ҳамма карталар Лоланинг қўлида. Биргина ўйламай қилган ҳатоси туфайли бари алғов-далғов бўлиб кетади.

-Ало, нима дейсан?

-Қаердасиз?

-Сенга нима?

-Тез етиб кеэлинг.

-Нима гапинг бор гапир.

-Тезроқ илтимос ҳозир ўлиб қоламан.

Аввалига Шохруҳ унга ишонмади. Лоланинг яна бир ўйини деб тушинди. Лекин қараса бу ҳазилга ўхшамади. Телефон тарақлаб ерга тушди. Шу билан ҳеч қандай овоз келмай қолди.

-Ало Лола… Лола жавоб бер… алоооо

Шохруҳ машинасига қараб югурди. Унинг ҳолатидан безовталанган Асал ҳам унга эргашди…

Давоми бор…

Дурдона Алишеровна


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤53🔥18👍5
🔥КУНДОШЛИ УЙ 🔥

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8🤔1
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥КУНДОШЛИ УЙ 🔥 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Туй харакатлари тезлашиб кетди. Гул-ширин учун буларнинг бариси тушида булаётгандай эди. Дугоналари укишга кириш учун имтихон топширган кунда Гулширин хаёт имтихонини топширди уни ёр-ёрлар садоси остида янги хона-донига кузатишди. Дугоналари чекка-чеккада бир-бирлари билан пичирла-шиб, севги хакида сирлашганида хайр-он коларди. Китобдан бош кутармайди-ган киз севги-мухаббат деган туйгуни-нинг кучасидан утгани хам йук. Туйдан сунг у сирли бир одамга тушиб колган-дек хис киларди узини. Хаёти бир кун-да бу кадар узгариб кетиши хаёлига хам келмаганди. У энди сирли бир ду-нёга тушиб колганди. Бу сирли дунё унинг узок йиллардан буён нур курин-маган кузларига кувонч багишлади, калбини таърифлаб булмас ажиб туйг-уга тулдирди. Сенга умуман бегона булган одам бир кунда энг якин инсон-га айланса, унинг исмини эшитганинг захот юрак дукирлаб урса, ёнингда булса хам уни согинаверсанг, буни не деб атайдилар? Севги деганлари шуми? Агар мухаббат деганлари юракни шу кадар энтиктирадиган туйгу булса, Гул-ширин бу сирли салтанатнинг шахзода-си учун бир умр хизматкор булиб утиш-га хам рози. Икки дил бир-бирига тал-пиниб, юраклар учмокка шай кабутар-лардек потирлаб урса, бундан ортик бахт борми? Сохир туйгулар кувонч не-лигини унитиб куйган киз хаётига муна-ввар лахзалар олиб кирса, ойдин орзу-лар канотида уни осмону фалакка олиб чикса, шу эмасми энг гузал эртак?
Гулширин энди тушунди, севги деганда хаяжондан титраб кетган дугоналарини
У энди англади "Сиз ушаму?" деб хитоб килган Кумушбибининг холатини.
Гулширин севиб колди. Мухаббат ата-лмиш сирли туйгуни калбига солган Зохид акасига кунгил куйди. Туйгача угай онасидан нафратланган булса, энди ич-ичидан ундан миннатдор булар, аммо тан олгиси келмасди. Баъзан бу бахти узини хам чучитар, гуё ширин туш куряптию, уйгониб кетиб, узини бушликда куришдан куркарди. Бу бахт наза-рида шу кадар нафис эдики, биргина эхтиётсизлик уни чил-чил синдириб куйиши мумкин эди. У хатто уз севгисини тан олишдан хам куркарди.
- Ширин, мени севасанми? - деб сурарди суюклиси узун кечаларда, ой ёругида унинг юлдуздек чакнок кузларига термилиб. Гулширин уялиб, юзини севгилисининг багрига яширарди. Кандай килиб бу сузни тилга чикарсин? Агар бу суз ошкор айтилса, унинг бор сехри, охори йуколмайдими?
Мана, ушандан буён олти йил утибди. Шу йиллар давомида Гулшириннинг эрига нисбатан мухаббатни асло сусаймади. Аксинча, угли ва кизалоги унинг мухаббатини мустахкамлади. Зохид акаси эса...эри уни севадими-йукми, Гулширин аник билмайди.
Тугри, эндигина турмуш курган кезлари Зохид акаси уни еру кукка ишонмас, "сен хеч кимга ухшамайсан", деб куло-гига шивирларди. Кейинчалик...эрининг эхтирослари сунмиди, Гулширинга бир оз бефарк булиб колди. Балки бу шунчаки бир-бирига куникишдир. Аммо Гулширин бундан сира нолимайди. Унинг оиласи, якинлари бор. Бахтли булиши учун унга шунинг узи кифоя. Баъзан кайнонаси аччик-тизик гап айтмаса, бу уйда деярли жанжал булмайди. Гулши-рин хатто аразлашни хам нарса булмагандай ишини килаверади. Бир гал хатто кайнонаси телефонда кимгадир га-пираётганини эшитиб колди: "Тавба, ху-моримдан чикай деб шунча жанжал кузгашга харакат киламан, кани бир огиз гап кайтарса. Тиржайиб тураверди
Онаси тиржайиб тукканми буни..."
Йук, Гулширинда хам кунгил бор. Эри-нинг бепарволиги, кайнонасининг ноу-рин жеркишлари, овсинининг менсимай муомала килиши унинг кунглига огир ботади. Аммо буни сиртига чикармайди
Гулширин табиатан шундай. Норозили-гини ошкор айтолмайди. Айтганда хам нима кила оларди? Дардини ичига ютиб хамма нарсани енгади. Овсини каби унинг хам химоя киладиган онаси булганида, балки бошкача булармиди...
Хархолда, хаётидан нолимайди.
Машинанинг "ду-дут"лаган овози Гул-шириннинг хаёлларини тузгитиб юбор-ди. Жувон чакконлик билан урнидан туриб, ташкарига отилди. Шошганидан устига халатини киймаган экан, кузнинг совук шамоли этини жунжиктириб юборди. Дарвозани очди, эри машина-сини ховлига киргизди. Гулширин ма-шина эшигини очиб, хамон тушмай утирган эрига якинлашди.
- Ассалому алайкум, яхши келдингизми, дадаси?


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤89🤩4
#Она ҳақида сўз
ОНА ФАРЗАНДЛАРИНИ ТАШВИШГА ҚЎЙМАЙДИ

(ҳикоя)

Она бедаво дардга йўлиқди. Давонинг нархи баланд эди…
Онанинг беш фарзанди бор эди. Икки ўғил ва уч қиз. Улар уйли, жойли бўлиб, бир-бирига суяниб яшашарди. Чунки уларнинг ҳам фарзандлари бўлиб, рўзғорларини амаллаб тебратишарди. Оталари икки йил бурун қазо қилган эди…
Фарзандлар ўзаро маслаҳатлашиб қўлларидан келганча оналарига мадад бўлиш, бирор-бир ёрдам бериш учун йиғилдилар. Она уларнинг ҳол-аҳволини кўриб, дардини достон қилмади. «Дўхтирлар ташхис қўйишда янглишибди, – деди. Сўнг секин шивирлади: – Мен соғман, болаларим, ҳеч нарсани ўйламанглар, ташвиш чекманглар».
Болалар аста бошларини кўтариб, бир-бирларига қараб, «хайрият» дегандай енгил нафас олдилар. Она улуғ, болалар эса ҳали бола эди.
Она, шўрлик ва меҳрибон она бир ҳафтадан сўнг вафот этди. Доно ва оқила она дардини ўзи билан олиб кетди.

Юсуф Шайх

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤20😢10👍3
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥КУНДОШЛИ УЙ 🔥 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Эри жавоб урнига "менга ёрдам бер" дегандек кулини у томон чузди. Гулширин урнидан туришга ёрдамлашди. Зо-хид бор огирлигини хотинининг устига ташлади...Эрининг култигидан суяб, ичкарига олиб кираётган Гулшириннинг димогига "гуп" этиб арок хиди урилди. Кунгли бехузур булиб кетди.
- Ичибсизми? - деди у ботинибгина.
- Ичдим. Нима, ёкмадими ичганим? - чайкалди Зохид.
- Ундай демадим-ку...
- Демадинг, лекин шундай демокчи булдинг, -эрининг кузлари сузилиб кетди. - Билсанг, сен учун, болалар учун ичаман. Сизларни хеч кимдан кам килмаслик учун...
"Яна уша гап..." Гулширин огир хурсинди. Унинг, болаларининг хеч кимдан кам яшамаслигига эрининг ичишининг кандай алокаси булиши мумкин...
Эрининг кийимларини алмаштиргунича Гулшириннинг булари булди. Куп ичганидан оёкда зурга турган Зохид тинмай чайкалар, гавдасини Гулшириннинг но-зиккина жуссасига ташлаб олганди. Жувон бир амаллаб эрини урнига ёткизди.
- Чой...бер...- гулдиради Зохид. Гулширин эрининг одатини яхши билади: ку-чадан уйга кириши билан бир пиёла ях-
на чой ичади. Овкат емаса емайдики, аммо чой ичиши шарт. Шунинг учун хам Гулширин эри учун алохида чойнакда чой дамлаб, олиб куяди. Зохид хурил-латиб чой ичди. Бирпасдан кейин хона-ни хуррак овози тутди. Эрининг кийим-ларини шифоньерга илиб куяётган Гул-шириннинг димогига костюмга урнашиб колган эркаклар атири ва арокнинг коришик иси билан яна бир нозик ифор урилди. "Аёллар атирининг хидими?" хаёлига келган фикрдан узи чучиб туш-ди, ёмон хаёлни дарров кувди: "Йуг-ей, аёллар атиримасдир...Зохид акам хам-корлари билан учрашувдан келяптилар.
Янги иш бошлаяпман, курасан, ишим юришиб кетса маликалардек яшайсан" деганди. Мен булсам аллакаердаги булмагур нарсаларни уйлаяпман".
Ётокхонага кирганида хонани арок хиди тутиб кетганди. "Кейинги пайтларда куп ичяптилар..."
Гулширин огир хурсиниб, урнига чузил-ди. Кун буйи тик оёкда у ёкдан бу ёкка юриб, чарчаган булса-да, кузига уйку келмади. Негадир хаёли бояги ифорга кетди. "Зохид акам битта-яримтаси би-лан...Йук, нималар деяпман? Агар бу гу-монимни Зохид акам эшитсалар хафа буладилар, "уйда утиравериб миянгга булмагур хаёллар келади" дейдилар. Гулширин ёмон хаёллардан чалгишга уринди: "Эрининг хар бир кадамини са-
наб юрадиган аёлларга ухшаб коляп-манми? Шу пайтгача Зохид акамнинг бирор шубхали харакатини сезмаганман. Мени, болаларини хеч нарсага зо-риктириб куймайди. Майда-чуйда гап-ларни айтмаса, оиламиз тинч. Бир аёл учун бундан ортик яна нима керак? Бахт деганлари шу эмасми?" Гулширин онасини эслади. Болалигида, узун кечаларда онаси уни багрига босиб, эртак айтиб берарди. Эртакнинг нихояси доим "улар узок ва бахтли хаёт кечириш-ибди" деган суз билан тугарди.
- Аяжон, бахт нима? - сурарди жажжи Гулширин.
- Катта булганингда биласан, - дерди онаси.
- Аяжон, мен хам бахтли буламанми? - коронги кечада хам Гулшириннинг кузларида чакнок нур куринарди. Сунг дарров узи жавоб берарди: - Мен эртакдаги маликадек бахтли булишни истай-ман.
- Йук, кизим, сенинг уз бахтинг булади. Бу дунёда хар бир инсоннинг уз бахти бор. Бахт минг, миллионлаб шуълада товланармиш. Факат инсон уз шуъласи-ни излаб топиши керак экан. Баъзи одамларнинг бахти ёнгинасида буларкан. Баъзилар эса узининг бахт шуъласини бир умр излар эмиш. Сен хам узингнинг бахтингни топасан, кизим. Факат бунга ишонишинг керак. Узингнинг бахт шуълангни албатта топасан, бу шуъла умр йулингри ёритиб туради.
Гулширин онасининг аллаловчи сокин овози остида ухлаб колганини узи хам билмасди. Хозир хам онасининг мехрибон, майин кулларини, бошка хеч кимникига ухшамайдиган овозини согинганини хис килиб, чукур хурсинди. Онасининг сиймосини эслаш учун кузини юм-ди. Кузлари качон илинганини сезмай колди. Туш курибди. Тушида бехисоб шуълалар ичида эмиш. Уларнинг баъзилари жудаям ёркин нур сочармиш, баъзилари эса хира тортиб колган эмиш. Гулширин сон-саноги йук бу шуълалар ичида узининг бахт шуъласини излармиш. Излай-излай энди топдим деган-да, шуъла ундан узоклашармиш. Гулширин эса тинмай унинг изидан югурармиш...

БЕГОНА ИСМ.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤88😢11🐳3👍1😁1
ҚИЗҒАЛДОҚ

48-ҚИСМ

ШОХРУҲ ака ш маҳалда қаерга бунчалик шошилаяпсиз.Асал жоним мени тогри тушун ҳозир у ерга бормасам болмайди.Унга нимадир болганга охшайди. Кимга Лолагами ?

Шохруҳ козларини ерга қадаб ҳа дея олди зорға. Кеттик менҳам сиз билан бирга бораман. Шохруҳни ойлаб отиришга вақти ёқ эди. Тезда машинага отириб кетишди. Аксига олиб эшик ичкаридан қулуфланган. Эшик қонғирогини босди, таққилатди, чақириб кўрди, аммо ҳечқандай жовоб эшитилмади. Оҳири кеч болишига қарамасдан рўпарасидаги уйларниҳам безовта қилди. Яхшиямки уларни қўшимча калити бор экан. Шохруҳ қоллари титраганча эшикни очиб ичкарига кирди. Асалҳам хоналардан Лолани излади. У ювиниш хонасида беҳуш ётарди. Шохруҳ нима қилишини билмай эсанкираб қолди. Асал озини қолга олиб зудлик билан тезз ёрдамга қонғироқ қилиш кераклигини айтди.

Шифохонага етиб боришгунча ҳам Лола озига келмади. Асал столлардан бирига отириб олди. Бугунги воқеалар унга жуда қаттиқ таъсир қилганди.

-Аҳволинг яхшими ?

-Мен яхшиман.

-Сув ичиб ол рангинг оқариб кетибди.

- яхшими

-Билмадим ҳали ҳабар беришмади.

-Яхши ... Менга айтган гаплризни барчаси рост-а ... Менга ёлғон гапирмадингиза шундайми ?

Қани менга қара, кўзларимга қара. Айтган барча гапларим рост. У билан ҳеч қандай алоқам йўқ. Ҳаммасини оилам учун қилдим.

Асал яна кўз ёш тўка бошлади.

-Энди ишонасанми менга ...

-Ҳа ҳа ишонаман.

-Комолова блан ким келган

-Биз

-Унга ким бўласизлар

-Мен акасиман

-Яхши мен билан юринг.

-Нима гап ўзи ахволи яхшими

-Юринг хонада бемалол гаплашамиз

-Эшитаман

-Беморнинг қон босими жудаям тушиб кетган шунинг учун ҳушини ёқатган.Зарба ейиш натижасида ҳомлага ҳам бир қанча зиён етган. Шу сабабли ҳозир уни эрта муддатда аператсия қилишга мажбурмиз. Бу онанинг ҳаёти учун ҳам боланинг ҳаёти учун ҳам тўғри йўл. Шунга сизни розилигингиз керак.

-Майли ку-я агар шундай қилсангиз болага ҳеч нарса қилмайдими.

-Авваломбор ҳаммаси Аллоҳдан, 7 ойлик муддатда туғилган чақалоқлар ҳам яшайди. Буёғидан ховотир олманг. Ҳа яна бир гап шахсан мен ўзим ҳам шу муддатда туғилганман.

-Рахмат доктор. Анча ҳотиржам қилдингиз мени.

-Аллоҳ шифо берсин.

-Нима гап Шохруҳ ака ҳаммаси жойидами ?

-Ҳа яхши операция қилишар экан.

-Ҳали эртамасми ?

-Шу энг тўғри йўл дейишди.

Сен ҳам чарчадинг. Истасанг уйга обориб қўяман.

-Йўқ керакмас шу ерда сиз билан қоламан.

-Рахмат жоним яхшиям сен борсан.

Шохруҳ керакли барча дори дармонларни етказиб келди. Ўзи эса сиқилиб кетганидан Асал билан машинада кута бошлади.

Тонг ҳам кириб кела бошлади. Улар ҳабар олиш учун шифохона ичкарисига кириб кетишди.

Чамаси йигирма дақиқадан сўнг бош шифокор чиқди.

-Табриклайман тоғси жиянли болдингиз. Поҳловондек оғил.

-Аҳволи яхшими.

-Жудаям яхши. Онаси озига келиши билан палатага оламиз. Бола ҳозирча бизни назоратимиз остида болгани яхши.

-Рахмат сизга.

Асал бир четтда индамай турарди. Қувонишни ҳам қувонмасликни ҳам билмасди.

-Юр энди уйга қайтамиз.

Шохруҳ хонасига кириб кетаётганида акасига дуч келиб қолди.

Синиқ жилмайиб паст овозда ҳам алам ҳам ачиниш билан фарзандли бўлдингиз дея ўтиб кеттиди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤78👍7🔥7😢5🤔2
🌛ХАЙРЛИ ТУН

✨Сиздан йироқда юрсин ташвишу қайгу
✨Қалбингизда бўлсин бир ажиб туйгу.
✨Агар кипригингиз силаса уйқу
✨Сизга хайрли тун, хайрли уйқу!

Аллохга омонатсизлар!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8😢2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥БУГУН 11— ЯНВАРЬ.


🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷
🪷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА
РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУҲ

🌿 Дастурхонингиздан қут барака
аримасин,  Аллоҳим ризқингизни
кенг қилсин!

Ғам-алам ҳамиша
остонангиздан йироқ бўлсин!

💐Сизларга  БАХТ,  СОҒЛИК ВА
ОМАД йўлдош бўлсин!

🍃 Кун мобайнида яхши кайфият
ҳамроҳингиз бўлсин.🤲

➡️Яқинларга юбориб қўямиз


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7
🔥КУНДОШЛИ УЙ 🔥
❤4👍2
-Кетма, мени ташлаб кетма! - уз овозидан узи чучиб уйгониб кетди. Кузини очдию, ички бир хадик билан деворда осиглик соатга каради: соат олти ярим.
"Ухлаб колибман!" Шошиб урнидан турди. Тузгиган сочларини румол остига яшириб, ташкарига отилди. Бошини эг-ганча ювиниш учун ховли турига утар-кан, сурида утирган кайнонасига зимдан куз ташлади.Хар доимгидек кайнонасининг кошлари чимирилган, ковоги-дан кор ёгарди. "Уф, яна гап эшитади-ган булдим-да...Дарвозадан ким кирса, келиннинг устидан нолиш учун бахона топилди..."
Шоша-пиша юз-кулини ювиб, ошхонага кириб чой куйди. Дастурхонни кутариб, сурига якинлашди.
- Ассалому алайкум, ойижон, яхши дам олиб турдингизми?
- Ха, келинпошша, кечаси ухлай олма-дингизми? - саломига алик олиш урнига кайнонаси узиб олди.
- Йуг-е...- юзига кон тепчиб, кизариб кетгани Гулшириннинг узига хам сезил-ди. - Углингиз жуда кеч кайтдилар, кутиб утирдим.
- Бу уйда келин борми-йукми, билиб булмайди. Одамларнинг келинига хавасинг келади одам, качон ухлаб, качон уйгонганини биров билмайди. Качон карасанг, икки кули куксида, кули косов, сочи супурги.
"Ухлаб колмай мен улай..." Гулшириннинг ичидаги нимадир юрагини эговлагандек булди. Ха, бу гаплар факат унга каратилган. Ана, овсини бемалол ухлаб ётибди. Соат еттидан ошганда турайми турмайми деб урнидан кузгалади, боссам ер миннатдор булармикан дегандек бир-бир кадам босади. Аммо кай-нонаси унга гапирмайди, гапиролмайди
Негаки, овсининг сал гапга учиб келадиган, химоя киладиган онаси бор.
- Каккайиб турмай тезрок нонушта тайёрланг. Туйимлирок бирор нима пиширинг. Ишлайдиганлар ****, кейин ишга кетсин. Бизни бокамиз деб тик оёкда юришади. Кун буйи пашша куриб утира-диган бекорчилар уларнинг кийналаётганини каердан билсин.
Гулшириннинг юрагига наштар санчилгандек булди. Кандай килиб ошхонага кириб келганини билмай колди. Куймок пишириш учун тухум чакаркан ,кузидан тизиллаб ёш окди. "Бекорчи..." Кайнонаси айтган бекорчи у. Негаки овсини каби ишламайди, уйга пул топиб келмайди. "Бекорчи" тонг окармасдан урнидан туриб хамир коради, хамир ошгунича ховлию кучага сув сепиб, супуради, тандир киздириб, нон ёпади, иссикина нонни нонушта дастурхонига олиб келади. Дастурхон атрофида утирганларга, хатто узидан кичик овси-нига хам кулини куксига куйиб чой уза-тади. Улар ишга, укишга отлангач, дастурхонни йигиштириб олади. Хеч ким ундан бир огиз "сен хам нонушта килдингми?" деб сурамайди. Бунга хеч кимнинг, хатто узининг хам вакти йук. Негаки, уни бир уюм еир кутиб турибди. Шу хонадондаги каттаю кичикнинг, хатто овсинининг кирларини ювиш хам унинг зиммасида. Бу кайнонаси томо-нидан куйилган талаб. Куллари "ок ем" булиб кетгунича кир ювади. Овсинининг ота-онаси туйдан кейин совга килган кир ювиш машинаси хатто кутиси очил-маган холида уйининг турида турибди. Качон узи алохида уйга кучиб чикса, ушанда ишлатармиш. Колаверса, кайнонаси хам кир машинада ювилган кийимдан магзава хиди келиб туради, деб кирларни кулда ювдиради.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤62😢14🤔2😍2
Кирни ювиб булар-булмас тушлик ов-катга уннайди. Бу ёкда узининг икки боласи хархаша килгани етмагандай овсинининг хали икки ёшга тулмаган кизчасига караш хам Гулшириннинг зи-ммасида. Овсини боласи бир ёшга тулиши билан ишга чикиб кетди, булмаса урнини бошка одам олиб куярмиш. Киз-часини богчага топширишига кайнона-си рухсат бермади: "Уй тула бекорчи одам, бир болани эплай олмайдими?!" "Бекорчи" тушлик тайёрлагач, болалар-ни ухлатади, кайнона-кайнотасига ало-хида чойнакларда кук ва кора чой дам-лаб беради. Улар хам тушликдан сунг бирпас мизгиб олишади. Гулширин эса яна ошхонага кириб кетади. Кишга тайёргарлик: мураббо кайнатиши, компот ёпиши, тузлама тайёрлаши керак. Бу ишлар тугар-тугамас кечки овкат пайти якинлашиб колади. Тезда тансикрок бирор таом тайёрлашга киришади. Бу пайтда болалар уйгонган булишади. Овсинининг кизчаси иштончасига "бажариб" куйган булади, уни тозалаб, ювинтиради. Кош корая бошлаганда хонадоннинг ишлайдиган одамлари бирин-кетин ишдан кайта бошлайди. Ов-сини хам "Уф, чарчаб, улай деяпман" деб уйига кириб кетадию, шу билан Гулширин овкатга чакиргандагина чи-кади. Хамма овкат ****, телевизор кури-шга кириб кетганда Гулширин бир уюм идиш-товок ювади. Кайнонаси чой хуплаб туриб, унга буюради: "Хой, келин, хуроз кичкирмасдан ухлашга кириб олмай, ювилган кийимларни дазмоллаб куйинг! Эртага колиб кетса дазмоли текис чикмайди", Гулширин бир уюм кийимни дазмоллагунича кизчаси билан угилчасининг уйкуси келиб колади. Уларни урнига ёткизиб, эрини кутади. Ярим тунда кайтган Зохид акасига чой дамлаб беради. Эри хам бир пиёла чойни симиради-ю, "Чарчадим, дам олишим керак" деб ётокхонага кириб кетади. Гулширин яна ошхонада якка узи колиб кетади. Нонуштага, албатта бирор пи-ширик ёки гуштли бугирсок булиши шарт. Гуштни киймалаб, хамир кориб куя-ди, булмаса эрталаб улгуролмайди. Ухлашга кирганида тун аллакачон ярмидан оккан булади. "Бекорчи"нинг куни ана шундай утади. Хатто эри билан дилдан сухбатлашишга хам вакти йук. Вакти булганда эса...Кайси куни юмушларини тугатиб, ётокхонага кирга
нида эри хали ухламаган экан, телефонда ким биландир ним овозда гаплашарди, Гулширинни куриб, "Майли, Нозим эртага гаплашамиз" деб телефон тугмачасини босиб куйди. Гулширин хеч нарса сурамаса хам изох берди:
- Ярим кечасиям тинч куйишмайди. Янги хамкорлар билан бир иш бошлаётгандик...
- Иш, иш деб чарчаб коляпсиз. Болалар хам сизни деярли куришмайди. "Дадам качон келадилар?" деявериб холи-жо-нимга куйишмайди. Балки ишдан таътил оларсиз? - Гулширин эрига умидвор тикилди.
- Канака дам олиш?! - деди Зохид.- Мен дам олсам сизларни ким бокади? Сен-
ми? - у совук тиржайди.
- Ха, нима кипти, менам бирор жойга ишга кираман. Куп емасак камрок еймиз, иккита эмас, битта куйлак киямиз. Болаларни богчага куямиз.
- Куп гапирмай, ундан кура ухла. Эрталаб ишга боришим керак.
Гулширин эрининг бу мавзуда гапири-шни истамаётганини англади. Тунги куйлагини кийиб, эрининг ёнига ёнбошлади. Зохид акасининг баданидан элас - элас келаётган атир хиди бурнини китиклади. Хузур килиб кузларини юмди. Зохид акаси куёвлигидан буён шу атирдан сепади. Бу ис Гулширинга хам ёка-ди. У эрининг кенг ягринига бош куйди. Шундагина уни каттик согинганини хис килди. Охирги марта эри уни качон эр-калагинини эслай олмайди. Янги келин-куёвлик пайтларида эри уни эркалар, ширин сузларни айтиб кулогига шивир-ларди. Гулширин уша сирли кечаларга кайтгандай булди бир он. Мана, у севи-мли кишисининг иссик багрида...Улар факат бир-бирига тегишли, бир умр шундай булади...
- Сендан ёг хиди келяпти, хозиргина осмону фалакда сайр килиб юрган Гулшириннинг бошидан биров кайнок сув куйиб юборгандек булди. Эри унинг кулини елкасидан олди.
- Кулинг бунча дагал, бирор нима суртиб олсанг булмайдими?
Уша тунда Гулширин мижжа кокмади.
Узини босишга хар канча уринмасин, кузларидан окаётган ёшлар гуё сел каби тошарди. Бир пайтлар ёнида ётган мана бу эркак "сендан жудаям хушбуй ис келади. Кун буйи сени согинаман. Илтимос, атир сепма. Баданингдан таралаётган исни дунёдаги хеч бир атир-га алмашмайман" дер эди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤86😢24🔥6👍3