📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЁЛҒИЗ АЁЛЛАР

Гоҳо ўйга толаман ногоҳ,
Вужудимни чулғар ҳаёллар,
Бир жонига минг азоб эвоҳ,
Нима қилсин ёлғиз аёллар.

Ўтаверар бу умр шошиб,
Қанотида савоб, уволлар
Муҳаббатдан ўтар бенасиб,
Бечора ҳол ёлғиз аёллар.

Севаверсин қуёшин осмон
Қучоғида кумуш ҳилолар,
Кўз ёшлари бўлиб, бир уммон
Йиғлайверар ёлғиз аёллар.

Қалби мисли чин баҳор фасли,
Сувдек тиниқ, юзи зилоллар,
Фариштадир ердаги асли,
Қалби гирён ёлғиз аёллар.

✍️ Хуршид Карим

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9😢2🤔1
-Қизим, мен 35 йил болаларга билим бердим. Устозлик қилдим. Оллоҳга шукр! Озми -кўпми ярим асрдан зиёд умр кўряпман. Сизга ўзимнинг фикримни билдираман..... Хоҳланг гапларимни ўйлаб кўрингда, тегишли хулоса чиқаринг. Хоҳламасангиз тағин ўзингиз биласиз..... Қиз бола турмушга чиқдими, эрига ҳатто ҳаёлида ҳам ҳиёнат қилмаслиги керак! Эрингизда кўнглингиз борми, йўқми буниси муҳим эмас. Муҳими никоҳ ўқилди, сиз никоҳда розилик бердингиз, оила бунёд бўлди. Биринчи ҳатойингиз, никоҳнинг муқаддаслигини, оила масъулиятини тўла англамаганингизда.... Қизингизга ўз отасини таништиришингиз лозим эди. Болангиз дунёга келишига сабабчи бўлган инсоннинг кимлигини билишга ҳақли. Отаси доим қизини кўрсин. Буни ундан талаб қилинг. Сиз болангизга оналик қилоларсиз, лекин оталик қилолмайсиз! Ота меҳрини, туйғусини сиз беролмайсиз! Бегона номаҳрамни дада деб таништирганингизни ҳазм қилолмаяпман. Сиз энди ёшгина қизалоқ эмассиз! СИЗ АЁЛСИЗ, СИЗ ОНАСИЗ! Бу кўнгилга қўйиб берсанг нималарни хоҳламайди.... Инсонга қалбдан ташқари ақл ҳам инъом қилинган. Исломий ахлоқ қоидаларимиз, азалий қадриятларимиз бор. Кўнгил... кўнгил.... деб нафсни айтаётган бўлманг. Ўша йигит сизни чиндан севармикан?! Ўзи севги нима?! Ота-онасига бўлган меҳридан ҳам устунмикан!? Бегона қизлар билан танишса, сизга қўполлик қилса, сўкиниб ҳақоратласа...«дом»да яширинча яшашга таклиф қилса.... наҳот унинг севгисини ҳақиқий деб ҳисоблайсиз!!! Ўйлаб кўринг!

Ўз ҳаётингизни фақат ўзингиз йўлга қўя оласиз. Яхшиси, у йигитни унутинг!

У ҳам, сиз ҳам ҳою хавасга берилиб, нафснинг измидан юряпсизлар. Оллоҳдан ёлвориб, тавба қилинг. Иймонингизни бутун қилишини сўранг!

Сиз аввал ўзингизга севимли машғулот топинг. Касб-ҳунар эгаллаб, ишга жойлашинг. Китоб мутолааси билан банд бўлинг. Қизингизнинг руҳияти, қалби билан ўйнашманг! Мана,... бегонани дада деб таништирганингиз ортидан болангиз қанча азобланяпти..... Оила, турмуш фақат севги устига қурилмайди...Оилада, эр-хотин ўртасида ўзаро ҳурмат, ишонч, масъулият бўлиши керак. Иккингизда ҳам бу сифатларни кўрмаяпман. Иккингиз бир-бирингизни севсангиз ҳам бу турмуш узоққа бормайди деб ўйлаяпман. Яна Оллоҳ билади.... мен бир бандаман!

— Холажон, сўзларингиз юрагимга шифо бўлди. Айтганларингизни унутмайман. Мени иймонга чақирганингиз учун раҳмат!

Ушбу ҳикояни ёзишимдан мақсад, бир мухлисамиз ўз дардларини йиғлаб ёзиб, маслаҳат сўрадилар. Мен эса у қизимизга онахон тилидан ўз фикримни билдирдим. Ҳикоя ёздим. СИЗ ҲАМ КАМЕНТАРИЯДА ҲИКОЯДАГИ ҚИЗГА ТАВСИЯ БEРИШИНГИЗ МУМКИН.

Тамом...

Вазира Турсунова.
23.01.2023 йил.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤36👍6
​​​Ижарадани уй...

Бундан бир неча йил олдин яқин бир танишим кўп қаватли уйларнинг биридан икки хонали уй харид қилди...
Шу муносабат билан мен ва яна бир қадрдон дўстимизни ўша уйига таклиф этди...
Ихчамгина дастурхон атрофида маълум вақт суҳбатлашиб ўтирдик...
Уй жуда ҳам шинам ва бежирим эди...
Ундаги барча жиҳозлар жой-жойига тушган. Деярли, ортиқча ёки йўқ нарсанинг ўзи йўқ...
Қайтиш вақти ҳам яқинлашди...
Шу аснода уни яна бир бора янги уйи, айниқса, уйни яхши жойдан олгани ва аҳл-иноқ қўшниларга қўшни бўлгани билан қутладик...
Самимий тилакларни тиладик...
Сўз ўрнида мен унга шу ёшида ўзининг шахсий уй-жойга эга бўлганига жуда ҳам ҳавасим келганини билдирдим...
Биласизми, нега...
Чунки, мен ўша ватқларда ижара уйда яшар эдим...
Ижара пули мени қийнамасада, уни ҳам ўзига яраша ташвишли томонлари борда – қайсидир ҳаракатим уй эгасига нотўғри туюлмадимикин ва ҳоказо...
Эшикни бирор киши оҳистагина қоқиб келса ҳам юрак акка-дукка...
Ким, нега, нима учун келди экан???
Уй эгаси келган бўлса борми, қисқа сониялар ичида хаёлингдан минглаб ўйлар поезддек шовқин солиб ўтиб кетади...
Ўшанда Аллоҳ таоло Қиёмат кунини нега أَلْقَارِعَة - “Қориъаҳ”, яъни – “Қоқувчи”, дея номлаганини бироз бўлсада ҳис этасан, киши... Зотан, у Кун инсонлар қалбини ўз даҳшатлари ила қоқиб, қалбларга қўрқув солади...
Ижарада ашаш изтиробларини фақатгина ижарада турган одамгина ҳис эта олади...
Шахсий уйли бўлишни жуду-жуда соғиниб яшайсан, киши...
Шунда у менга жавобан:
"Аслида, уй масаласида мен Сизга ҳавас қиламан...
Чунки, Сиз ҳовлида яшайсиз...
Уйингиз ҳам шаҳарнинг асосий ва марказий қисмида жойлашган", деди...
Бироз сукут сақлаб турдим ва табассум ила: "Ижарада тураман", дедим...
Навбатдаги савол-жавобдан сўнг Аллоҳ таолога шундай ақлли ва зукко дўстлар билан дўстлаштирганига яна бир бор тасаннолар айтдим...
Нимага, дейсизми?
У бироз жим турдида, кейин шундай деди:
"Ака, тўғрисини айтай-ми...
Тўғрисини айтсам, мен ҳам бу уйни ИЖАРАГА ОЛДИМ...
Рост, ростайтаяпман, рост, ИЖАРАГА ОЛДИМ"...
Биз ҳайрон қолиб, унинг кўзларига тикилдик...
Шунда у ушбу сўзларини мунгли оҳангда қуйидагича изоҳлади:
"Рост айтаяпман, ИЖАРАГА ОЛДИМ...
Нари борса, эллик-олмиш йил...
Балки, ундан бироз кўпроқдир...
Кейин ўз Эгаси қайтариб олади"...
Хулоса ўзингизда...
Олдинлари оддий бир қуриб битказилмаган ёхуд ҳароба уй олдидан ўтиб кетсам ҳам, унга ҳавас қилар, шахсий уйим йўқлигидан оҳ-у ташвишлар тортар эдим..
Унинг ушбу зукколи сўзлари менга то уй олгунимга қадар тасалли бериб турди...
Ҳа, аслида ҳамма-ҳаммамиз ИЖАРАДАГИ УЙларда яшайди...
Вақти келиб бу ижара уйларни ўз эгаси – Аллоҳ барчамиздан қайтариб олади ва ундаги ҳаётимиз, ўтказган кунларимиз юзасидан бизни бешак саволларга тутади...
Муҳими қандай уйда яшамоқ эмас, ҚАНДАЙ ЯШАМОҚ!!!

Нурали МАВЛАНОВ


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤35👏8👍5🤔1
Ижарага олинган яхшилик...

— Ака, бир иложини қилмасангиз бўлмайди. Ишчилар жуда бетоқат бўляпти…
— Ўзим ҳам сезиб турибман, укажон. Ишнинг етмиш фоизини битириб қўйдик. Лекин буюртмачилар эллик фоиз ишнинг ҳам ҳақини беришмаяпти. Бошлиғининг офисига қатнайвериб машинамнинг баллони, пойабзалимнинг тагчарми емирилиб кетди.
— Нима, номардлик қилишяптими? Беришмас эмишми?
— Йўқ, қоп-қоп ваъда беришади. Қилаётган ишимизнинг кифтини келтириб мақташади. Лекин иш ҳақидан дарак йўқ. Ўзимнинг бу ёғимда нимадир бўлса экан, сотиб, ишчиларнинг ҳақини тўлаб қўя қолсам…
— Билмадим, ака. Нима қилсангиз қилинг, ишчиларнинг ҳеч йўқ ўттиз фоиз маошини бермасангиз, ҳаммаси «кетаман»нинг устида туришибди…
Расулжоннинг боши қотди. Иш бошқарувчи таъкидлаб айтмаса ҳам ишчиларнинг кайфиятини ўзи ҳам сезиб турибди. Ахир бу одамлар иссиқ жойини, тайёр ўт-ўчоғини ташлаб, қип-қизил даштдаги қурилишга бекорчиликдан келиб ишлашаётгани йўқ-ку! Ҳаммасининг бола-чақаси бор, қозони қайнаши керак…
Нима қилса бўлади?
Расулжон ишчиларга иш ҳақи бўлиши мумкин бўлган буюмларни хаёлан чамалади: хотинининг тақинчоқлари. Яна ўғил набирасининг суннат тўйига атаб олиб қўйган новвос ва от… Лекин Нигора тиллага, умуман, буюмга ўч эмаслиги боис унинг қимматбаҳо тақинчоқлари ҳам у қадар кўп эмас, от ва новвос ҳам қанча турарди?.. Барибир, ишчиларнинг иш ҳақини қоплай олмайди.
Манглайига тутган битта машинаси. Лекин уни сотса, яёв қолади-ку. Қурилишга кунда-кунора материал керак. Демак, Расулжон материал ахтариб дўконма-дўкон, бозорма-бозор чопишга мажбур. Аммо машина бўлмаса, бу юз-юз чақирим йўлни қандай босиб ўтади? Бунинг устига, Нигоранинг ҳам, ўзининг ота-онаси ҳам водийда. Уларни ҳафтада бўлмасаям ойда бир марта йўқлаб туриш керак, кекса одамлар… Қариндош-уруғ, ака-ука, опа-сингилларни ҳам тўй-маъракада йўқламаса бўлмайди. Хуллас, машина уларга сув ва ҳаводек зарур.
Лекин ишчиларнинг иш ҳақини бериш ҳаммасидан зарур. Тўғри, «Кетаман», деган билан ишчилар дарров йўлга отланмайди. Шунча кутишган, яна кутишади. Аммо…
Расулжон бир қарорга келгандек бўлди.
— Нигиш, «Ласетти»нинг пулини қуртдай санаб олиб ҳам ака-укаларимга бир-икки сўмдан берай, демайсан?
— Қанақа пул? Қанақа «Ласетти»? Ким нимани сотибди? — деди Нигора ўртанча акаси Бахтиёрнинг ҳазил аралаш айтган гапларини тушунмай киприкларини пирпиратиб.
Бахтиёр бир чеккада ёстиққа суяниб чой ичаётган куёви Расулжонга қараб:
— Ие, куёв, машинани сотганингизни хотинингизга айтмаганмидингиз? Сирни очиб қўйиб, чатоқ иш қилибмиз-ку, — деди ясама афсус билан.
— Машина ўзимники. Нигоранинг машинаси уйда турибди, устига духобо ёпинчиқ ёпилиб. Хуллас, мен ўз машинамни сотдим, хотинникини эмас, — деди Расулжон.
Нигора бирпас эрининг гапларини яхши англамай, анграйиб ўтирди-да, сўнг:
— Машинани сотдингизми, дадаси? Ахир йироғимизни яқин қилиб турган шу тўртта ғилдирак эди-ку. Ўзи шунингсиз ҳам ҳафта ошириб, уч-тўртта тўй-тўйчиқни битта қилиб, тугун тугиб келамиз. Машина бўлмаса, таксига пул чидайдими? — деди.
Нигора йиғламоқдан бери бўлиб.
Расулжон агар ҳозир хотинига «У-бу», дея тушунтириш қилса, гап-сўз чўзилиб кетишини билгани учун чўрт кесди:
«Қўлингдан учган қуш учун афсус чекма!» деган гапни эшитгансан-а?! Машина сотилиб бўлди. У энди сеникиям, меникиям эмас! Эгасининг моли! Минг «дод-вой», деб ер тепинсанг ҳам қайтиб ололмайсан! Бошқа гапинг бўлмаса, нарсаларингни йиғиштир, уйга қайтамиз!
Нигоранинг қариндошлари «Шамол, бўрон», дея атайдиган Расулжонни бунақа пайтда ҳеч ким тўхтата олмасди. Айтдими, айтганини қилади. Нигора «Ош бўлаётган эди», дея жиғиллаётган келинойиларига:
— Ош еб юрган жойимиз. Бошқа келамиз, — деди-да эрига қаради:
— Тугунларим бор эди, ишқилиб, тугунларимни ҳам қўшиб сотиб юбормадингизми?
— Тугунларинг ўзингдан бошқа кимга керак, ана, айвонда турибди.
Ишчиларга иш ҳақини тарқатгач қурувчиларнинг рангпар юзига қон югургандек, ҳаракатларига жон ингандек бўлди. Расулжон гўё бир нарсани қойиллатиб қўйгандек, икки-уч ҳафта дадил-дадил қадам ташлаб юрди. Лекин бора-бора оёғидан дармон қочди. Бу ёқда иш ҳақидан чегирган пулнинг ҳам таги кўриниб қолди.

Давоми 15:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤31👍1😁1
Аёли ҳам индамагани билан дарди ичида.
Келинойиси ҳафта сайин:
— Бир-икки кунингизни «Йўқ» деб келсангиз, Дониёрга совчиликка юрардик. Сизнинг ўрнингиз бошқа, «шаҳарлик амма», деган отингиз, салобатингиз бор, — дея қўнғироқ қиляпти.
Нигора:
— Болалар таътилга чиқсин, бирйўла борамиз, — деб баҳона қилаётган бўлса-да, бир кўзи эрида.
Доим ҳар нарсанинг иложини топган Расулжон бу гал ҳам нимадир ўйлаб топиб, борди-келди юкини енгиллаштириб юборадигандек. Лекин Расулжон бу сафар чора топишга ожизлик қилаётганмиди, жим эди.
— Дадаси, Адолат ая қўнғироқ қилди…
Расулжон одатдагидек Нигорага сир бой бермаслик, «бор-кел»дан гап очишга имкон яратмаслик учун қовоғини солди.
— Нима гап? Саломатлик эканми?
— Ҳа, сизда иши бор, шекилли. «Расулжонга қўнғироқ қилиб туша олмаяпман, келса, мен билан бир гаплашсин», дедилар.
Расулжоннинг юраги «шув» этди. Адолат опаям пул сўраса-я? Ахир ўғли ўлиб, набираси билан ёлғиз қолди-да.
Адолат аяни Расулжон «Иккинчи онам», деган. Чунки талабалигида шу бева аёлнинг уйида ижарада турган эди. «Ўғил бола фақат эр кишига хос ишларни қилиши керак», деган тарбия билан улғайган Расулжон тухум қовуришниям эплай олмасди. Шунинг учун ҳам ётоқдан жой тегмаганига унча хафа бўлмади. Институтга яқин жойдан ижарага уй топди. Адолат ая чиндан ҳам Расулжонга оналик қилди. Расулжон бир ойда бир марта уйига бориб, қути-қути озиқ-овқат кўтариб келса-да, таом пишириш бобида нўноқлигидан баъзан хижолат бўлар, Адолат ая:
— Болам, ҳеч тортинманг. Икки одамга етган бир коса овқат уч одамга ҳам етади. Саркаш ўғлимни яхши-яхши гапларингиз билан жиловлаб турасиз, — дерди.
У пайтда аянинг ўғли Жонибек ҳали ўсмир бола эди. Улар бир пайтлар Кавказ тарафлардан сургун қилиниб, энди ўтроқлашиб қолган маҳаллада яшашар, анча маҳаллийлашиб қолганига қарамай, бу маҳалла болаларининг қони қайноқроқ эди. Кунда-кунора уриш-жанжал чиқар, Жонибек ҳам уларга қўшилиб, бир иш орттирмасин, дея Адолат аянинг жони ҳалак эди. Расулжон Жонибекни яхши гап билан, акаларча меҳр билан ўз қанотида ушлаб турар, шу боис Адолат ая:
— Ётоқ беришса ҳам кетманг, Расулжон, укангиз бебош бўлиб кетади, — дея ялинарди.
Расулжон-ку Адолат ая учун ҳам, Жонибек учун ҳам қўлидан келган яхшилигини қилди, лекин, барибир, Жонибек бебош чиқди: тўйсиз, никоҳсиз уйланди. Адолат ая:«Зинонинг касофати ёмон бўлади», — дея келинига кўйлак-лозим кийдириб, домлага никоҳ ўқиттирди, расмий никоҳдан ҳам ўтказди. Лекин ўғлига бўлажак хатарни онанинг юраги, барибир, сезар эканми… Икки йилча бўлиб қолди, Жонибек ўзи тенги йигитларнинг пичоқбозлиги ичига тушиб, қазо қилди. Йигитлар ҳали-ҳануз «Унда айб йўқ, у ажратмоқчи бўлган эди», дейишади.
Лекин энди бу гаплардан нима наф? Навқирон йигит ер остига кетганидек, келин ҳам юртига жўнади. Аммо инсофи бор экан, Темурни қайнонасига қолдириб кетди. Бугун ўша ғамгузар она Расулжонни чорлабди. Борди-ю қийналиб қолиб, пул сўраётган бўлса, нима қилади?
— Нигора, — деди Расулжон ердан бош кўтармай.
— Лаббай, дадаси?
— Агар Адолат ая қийналиб қолиб, ёрдам сўраса, тақинчоқларингни сотамиз. Йўқ, демайсан.
— Шу қулоқ-бўйиндаги нарсалар одамдан азиз бўптими? Бор-йўғи тош-ку!
— Бўғилманг, дадаси. Сиз нима десангиз шу! Мен бир нарса дедимми?
Адолат ая Расулжонни узоқ бағрига босиб турди. Елкаларига бошини қўйиб, тўлиқиб-тўлиқиб йиғлади. Расулжон индамади: аяни ўз ҳолига қўйиб берди. Бунақа пайтда ҳар қандай тасалли ожиз эди.
Ўтиришгач, Расулжон тиловат қилди. Ая чой дамлаб келди.
— Таътилга чиқса, Темурни уйга олиб кетаман. Болалар билан ўйнаб келади, — деди Расулжон.
— Майли, борса, бирор ҳафтага борар. Усиз бу ҳовли мени ютиб юборади, болам. Яхшиям, Худо менинг раҳмимни еб, шугинани қолдирибди. Шу ейди деб таом пишираман, кияди, деб ҳаракат қиламан…
Ая яна кўз ёшларини енгига артди.
— Ҳа, Худойим меҳрибон… Ая, қийналиб қолмадингизми?
Расулжон бойлиги ошиб-тошиб ётгандек гапирди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤38👍3
​​​— Йўғ-эй, нафақам бор… Келиним йўқлаб туради. Шу Жонибекнинг машинаси бор, биласан, Расулжон.  Кредитга олган эди, ҳозиргача ойлик ҳақини тўлаяпман… Сўраганлар бўлди, сотишга кўзим қиймаяпти, ўғлимнинг қўлларининг изи, ҳиди қолган. Катта бўлса, ўғли минар… Эшитдим, уловсиз қолибсан. Машина олгунингча шуни миниб турсанг.  Бошқага бергим келмаяпти, шақиллатиб ташлайди, деб қўрқаман. Сен юракли йигитсан,  авайлаб минасан…
Расулжон ичида «Художон, бу қандай каромат?» деб юборди, аммо сиполик билан:
— Ая, тураверсин эди, артиб-суртиб турсангиз,  — деди.
Ая:
— Турса, занг босаркан.  Расулжон, яна беш-олти йилдан сўнг Темурнинг оёқ-қўли педал, рулга етади. Ҳозир уйда турса, ишқибозлиги эрта бошланиб кетмасин дейман. Мен сенга ўзимга ишонгандек ишонаман, — деди.
Ярим соатдан сўнг Расулжон Адолат аянинг ҳовлисидан «Нексия»ни миниб чиқар экан:
— Кредитини ўзим тўлаб тураман, ая! — деди.

Тамом...

Қутлибека РАҲИМБОЕВА


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👏15❤8🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мингдан минг розиман.😂😂😂

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁5
Лаънатланган танга...

Мен энди барчасини тушуниб етдим: саломатлигимиз билан боғлиқ муаммолар, молиявий қийинчиликлар, турмуш ўртоғим ҳамда ҳамкасбларимнинг ҳаётидаги барча нохушликларнинг сабаби мана шу эски танга билан боғлиқ.

У қандай қилиб уйимизга келиб қолди? Жуда оддий. Эрим ишдан уйга қайтаётиб, автобус бекатида турганида бир пиёнистани кўриб қолганди. Бу пиёниста барча ўтган-кетганга қандайдир эски тангани арзимас пулга сотиб олишни таклиф этарди. Албатта, ўзига ичимлик олиш учун. Ҳамма рад этарди. Лекин турмуш ўртоғим бечорага раҳми келиб, тангани сотиб олади.

Уйга келиб, эски қадимий тангани арзимас пулга сотиб олганини менга мақтанди. Ўша пайтда бу жуда омадли харид бўлиб кўринганди. Бу менга ҳам маъқул келди. Сабаби, мен қадимги буюмларга қизиқаман. Айниқса, уларнинг тарихи ёқади менга.

Ишхонамдаги бир ҳамкасбимнинг таниш-билишлари жуда кўп. Улар орасида тангалар бўйича мутахассис — нумизматиклар ҳам бор эди. Мени танганинг келиб чиқиши ҳамда баҳосини билиб бериш ҳақидаги илтимосимга у дарров рози бўлди.

Бизнинг “қидирув” ишларимиз натижасида шу маълум бўлдики, танга Николай I даврида зарб этилган танганинг илк тажриба нусхаси экан. Биринчи экзимпляр князликнинг ғазнасида, иккинчиси Эрмитаж коллекциясида, учинчиси граф Толстойда, тўртинчиси коллекционер Минуснинг жамланмасида бўлган. Бешинчи танга ҳақида ҳам маълумотлар бор. У 1912 йили муомаладан чиқариб ташланган экан.

Бу танганинг муомалага чиқарилмаганига Николай I га тангадаги сурат ёқмагани сабаб бўлган экан. Унинг фикрича, портретда боши худди чопиб ташланганга ўхшаб қолган эмиш.

Бу танганинг биз ўрганган тарихи эди. Бизнинг қўлимизга тушиб қолган танга рублнинг тажриба нусхаси бўлган. Назаримда у кумушдан эди.

Бу “хазина” қўлимизга келиб тушганидан бир неча кун ўтиб муаммоларимиз бошланди. Гап шундаки, биринчи турмуш ўртоғим билан яшаётганимизда биз кредит олгандик. Мана шу кредитга мен кафилликни бўйнимга олганман. Ажрашганимиздан кейин у кредитни ўз бўйнига олди. Мен эса уни алимент пулидан халос этдим. Аммо кейинроқ ишхонамга суддан қоғоз келди. Ойлик маошимнинг эллик фоизи кредит тўловига ўтадиган бўлибди. Маълум бўлишича, турмуш ўртоғим анчадан бери кредитни тўламаган, боз устига қамоққа ҳам тушиб қолган экан. Банк учун эса пулни мендан, давлат ишчисидан олиш қулайроқ бўлган. Карахт бўлиб қолдим. Аммо қўлимдан ҳеч нарса келмасди.

Бу биринчи зарба бўлди. Кейин эса ундан ҳам оғирроқ зарбага йўлиқдим. 8 март байрами арафасида ҳозирги турмуш ўртоғимнинг мазаси қочди.

Турмуш ўртоғим спиртли ичимликларни кам ичарди. Лекин бу сафар у бўкиб ичиб олибди. Бу мен уйда йўқлигимда содир бўлганди. Уйга келганимда у ухлаб қолганди.

Майли, ҳечқиси йўқ эртага ўзига келтирамиз, деб ўйладим. Эртасига турмуш ўртоғимнинг мазаси қочди. Ишга бормади. Уни уйда ўзимча даволашга ҳаракат қилдим. Кечга бориб сал ўзига келгандай бўлди. Аммо бу тун мен учун даҳшатли кечди. Ишларимни тугатиб, одатдагидай ухлашга ётдим. Ярим тунда нотаниш эркакнинг овозини эшитдим. Овоз шунчалик аниқ ва яқиндан эдики, унинг гапларини аниқ-тиниқ эшитдим. У менга эмас, балки ёнимда ухлаб ётган турмуш ўртоғимга гапирарди:

— Тур, кетдик. Сени яна қанча кутиш мумкин?! — дерди у.

Турмуш ўртоғим бунга жавобан ҳозир ухлаётганини, кейинроқ боришини айтди.

Бу овоз уни қаерга чақирган, билмайман, лекин совуқ терга ботган ҳолда уйғондим. Бунинг ҳаммаси туш эканлигига амин бўлдим. Лекин нега туш бунчалик реал бўлиб кўринмаса, деб ўйлаб қолдим.

Эртаси куни тонгда турмуш ўртоғимнинг мазаси буткул қочди. Тутқаноғи тутиб қолди. “Тез ёрдам” чақиришимизга тўғри келди.

“Тез ёрдам”да келган шифокор эримнинг охирги маротаба қачон спиртли ичимлик ичгани ва бу қанча давом этганини сўради. Лекин эрим тўхтамасдан бир неча кун ичмаганди. У фақат бир кун ичганди, холос.

Шу куни ишга кеч қолиб бордим. Куним қандай ўтганини ўзим ҳам билмайман. Кечқурун уйга келсам, турмуш ўртоғим ўзига келиб қолган, ошхонада овқат тайёрлаётганди. У ўгирилиб менга қаради-ю, тутқаноғи яна қўзиди. Йиқилаётиб бошини ёриб олди. Яна “Тез ёрдам” чақиртиришга тўғри келди.

Давоми 18:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤25
Укол қилиб, бошини тикиш учун шифохонага олиб кетишди. Нимага уриб бошини ёриб олгани ҳамон мен учун жумбоқ. Яқинида ўткир нарсанинг ўзи йўқ эди. Ҳаммаси кўз ўнгимда содир бўлгани боис бошини ҳеч нарсага урмаганини кўргандим.

Бошидаги жароҳат туфайлими турмуш ўртоғим ўзини ғалати тута бошлади. Назаримда, транс ҳолатига тушиб қолганди. Қандайдир овозларни эшитар, ишдами-уйдами ажратолмай қоларди. Урилган ерларидаги кўкарган жойларини кетказишга ҳаракат қиларди…

Яна “Тез ёрдам” чақиришга мажбур бўлдим. Шифокор узоқ вақт спиртли ичимлик ичганининг оқибати, деб ташхис қўйди. Эримни даволаниши учун шифохонага ётқизишимга тўғри келди. Касалхонага кетишга тайёрланаётиб ўша тангани ўзи билан олиб олди. Касалхонага борганимизда танга чўнтагидан тушиб кетди. Уни олмоқчи бўлиб эгилганим-да турмуш ўртоғим қўлимни ушлаб олиб, кўзларимга қаради. Бу нафрат ва ғазабга тўла даҳшатли нигоҳлар эди.

Кейинроқ шифокор тангани менга берди. Сабаби, касалхонада бундай нарсаларни олиб юриш мумкин эмасди.

Бўлиб ўтган воқеалардан карахт ҳолда дугонамга мурожаат қилдим. Унинг укаси баъзи-баъзида экстрасенслик қиларди. Улар уйимга келиб, ёрдам беришга рози бўлишди.

Танганинг қандайдир салбий таъсири борлиги ҳақидаги шубҳамни дугонамнинг укаси тасдиқлади. Унинг айтишича, тангага лаънат ўқилиб, кейин ерга кўмиб қўйилган экан. Лекин кимдир уни топиб олган ва у қўлма-қўл бўлиб кетган. Танга кимнинг қўлига тушса, уларнинг барига кўнгилсизликлар келтираверган. У менга тангадан халос бўлишни маслаҳат берди. Мен дарров унинг айтганини қилдим.

Дугонамнинг укаси лаънат менга ҳам таъсир қилганини айтиб, уни олиб ташлаш учун нималардир қилди. Биласизми, бу ёрдам берди. Тунлари тинч ва хотиржам ухлайдиган бўлдим. Мушугим ҳам яна хонамга кирадиган бўлди. Шунга қадар улар эшик тагида турадиган одат чиқаришганди. Аммо ҳозир мени кўпроқ турмуш ўртоғим ташвишга соляпти. Унга энди нима бўлади? Касалхонага борганимда олдига киргани қўйишмаяпти. Ундан ҳали лаънат олиб ташланмаган.

Бунга ишонмаслигингиз мумкин, лекин танга кимнинг қўлига теккан бўлса, уларнинг барчасида муаммолар юзага келди.

Масалан, танганинг тарихи ҳақида маълумот топиб беришга ёрдам берган ҳамкасбим автоҳалокатга учради. Авваллари машинани жуда яхши ҳайдарди. Унинг рафиқаси эса касалхонага ётиб қолди.

Буларнинг бари, балки, тасодифдир. Лекин мен бунга ишонолмаяпман. Сабаби, барча муаммолар шу танга пайдо бўлганидан кейин бошланганди!

Тамом...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22🤔6👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир-бирига меҳрибон опа-сингиллар...😅

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁7👍3
🔥1
Кун узоги кариндош-уругникига кириб-чикавериб оёгида оёк колмади. Вакти-да Мардон бобо огир пайтда куллаб-кувватлаганлари хам елка кисиб утира-веришди: "Рузгордан орттироомай кол-дик..." Хатто узининг бир кориндан та-лашиб тушган опаси хам пули йуклиги-дан нолиди: "Пул етмаганлиги учун киз неварани узатишни кейинга сурдирдик.
Бу замонда мебель деган бир балоси чиккан чет эллники булмаса хисоб эмас эмиш. Отасиям пул юбормай куй-
ган". Холида хола опасининг угиллари Россиядан пул юбоииб турганини била-рди. Лекин хеч нарса демади. Узи бер-магандан кейин уриб ололмайди-ку.
Уша тун бу хонадонда болалару Иро-дадан бошка хеч ким ухламади. Ирода булаётган вокеалар узига асло дахли йукдек парвойи фалак эди. Далда бе-риш урнига "муллакамнинг пуллари куп эканда-да, булмаса шунча пулни кан-дай сарфлаб юборардилар" деди. За-рарни копламаса, эрининг камалиши мумкинлигини эшитган Гулшириннинг кузлари юлдуз санаб чикди. Эртагаёк дадаси ва акасидан карз сурайди. Би-лади, янгаси карз беришга куймайдт. Лекин ялиниб-ёлвориб булса хам карз олади. Эри камалиб кетса, холи не кечишини уйлаб сесканиб кетди. Укиган булсаки, истаган жойига ишга кира олса. Хатто, кулида бирор хунари хам йук. Болалари-чи, улар кандай чи-дайди? Куча-куйда болалар "отаси ка-малган" деб турткилайверса, Сарвари-нинг кунгли эзилмайдими? Узи шундок хам кейинги бир йил ичида угли катта болалардек фикрлайдиган булиб колди.
Эрталаб урнидан турибок акасига кун-гирок килди: "Ака, хозир уйингизга бо-раман, ишга кетмай туринг".
Хеч канча вакт утмай акасиникига етиб келди. Узининг ташвишлари билан булиб акасиникига анчадан буён кел-маганини бугун сезди. Акаси катта курилиш бошлаб юборибли-ховлининг туридан уч каватли иморат кад рост-лаган. Узининг машинаси ёнидан яна битта машина урин олибди. Янгасига тугилган кунида машина олиб бергани-ни эшитганди.
- Кел, яхши юрибсанми? - купдан буён курмаган синглисининг пешонасидан лаб босиб куришди акаси. Синглисининг бошига тушган ташвиш-лар хакида эшитган булса-да, уз юмушларига уралашиб, ундан хабар ололмаганди. Колаверса, узлари кели-шиб олишар деб уларнинг оиласига аралашишни истамади. Аммо айбини хар канча хаспушламасин, синглисини-нг ортидан йуклаб, хабар олиш акалик бурчи эканини тушуниб, уз-узидан уял-ди..


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤43👍5🔥3
Мана бу ишларга уралашиб, сени ан-чадан буён бопиб куролмадим, - хижо-латомуз гап бошлади ака.
- Хадеб ака йукласин деб каерда ёзиб куйибли? - гапга кушилди чой кутариб келиб колган янгаси. - Сингил хам ака-ни йуклаб туриши керак-да! "Чикиб ам-манг билан куришинглар" десам, бола-ларингиз "кайси аммам?" дейишса-я...Бу кетишда якин орада аммаси кимли-гини унутиб куйишади, - билса чин, бил-маса хазил охангида гапирди янгаси. Гулширин индамади, янгаси узи шунака - хазил билан узиб олади.
Чой устига у ёк-бу ёкдан гаплашиб утиришди. Гулширин янгаси бирор юмуш билан урнидан кузгалса, пайтини пойлаб карздан гап очмокчи эди. Лекин янгаси хам анойилардан эмас. Кайнси-нглиси бекорга келмаганини билиб, "бу-нинг бир мудлаоси бор" деб урнидан турмай утираверди. Акаси эса тез-тез соатига караб куйяпти. Гулширин нима булса булар деб секин гап бошлади:
- Ака, янга, сизларга бир илтимос билан келгандим...- гапининг давомини айто-лмай бир муддат жим колди. Назарида, шу бир муддат бир асрга чузилгандай туйилди.
- Куёвингизнинг бошига ташвиш тушиб колди. Бир номардга ишониб, фирма-сидаги бор-будидан айрилиб утирибди.
Агар пулни жойига куймаса, камалиб кетаркан...- шу сузни айтганда Гулши-рин эри хозирнинг узидаёк камалади-гандек титраб кетди. - Ака, илтимос, имконингиз борича карз бериб туринг...Гулгирин карз сурашга сурадию, рад жавоб эшитишдан чучигандек кузлари мултираб караб колди.
Карз деган гапни эшитиб янгасининг чиройли узун кошлари чимирилди, лаб-лари четида захарханда табассум пай-до булди.
- Качонлардан буён кадамини бир мар-таям солмаган кайнсингил нечук эрта-лабдан йуклаб колибдилар десам, гап бу ёкда эканда. Гулширинхон, акангиз-ни согинганда хам узингизни манфаа-тингиз учун согинасиз-а?..


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤41🔥4
Гулшириннинг юзига биров тарсаки тугиргандай кизариб кетди. Акаси эса унинг нокулай ахволга тушганини куриб хотинига "жим бул" дегандай хумрайди. Аммо янгаси дим булишни хаёлига хам келтирмасди.
- Рости хам шу-да, - деди уз гапини узи тасдиклаб. Бу юкда манавини бошлаб куйган булсак, - чала иморатга ишора килди у, - колаверса, кизларнинг буйи етиб колган. Мен хам уларга атаб сан-дикка у-бу нарса солиб куйишим керак. Эшигимдан бирор киши сураб келса, иккита ёстигу курпа билан бериб юбор-майманку. Колаверса, орзу-хавас деган гаплар бор.
Янгаси гапирина-гапирина чойнакни кутариб, ошхона томон кетди. Ака-син-гил айбдор одамлардек бир-бирининг кузига анча пайтгача каролмай утири-шди. Нихоят, жимликни акаси бузди:
- Сен янгангдан хафа булма, орка-ол-дига карамай гапиргани билан кунгли-да кири йук. Бирпасдан кейин узининг гапига узи пушаймон булади.
- Сизни хам нокулай ахволга солиб куй-дим, ака.
Рости, курилиш бошлаб куйганингиздан бехабар эдим. Билганимда келмасдим.
Майли, мен бораколай.
- Сени узим обориб куяман.
Ака-сингил урнидан кузгалгнини куриб янгаси ошхона деразасидан бош чика-рди:
- Вой, каёкка? Тухум ковуряпман, **** кетасиз.
- Рахмат, янга, шошиб тургандим, бора-колай, - синик кулимсиади Гулширин


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤32🔥9
Акасинингмашинасида кетиб борар-кан, бу ерга келгани учун узидан хафа булиб кетди. Акаси унинг хаёлларини уккандек костюмининг ички чунтагига кул солиб, иккита яшилтоб доллар чи-риб, унга узатди:
- Керак булиб колар деб янгангга кур-сатмай чунтагимнинг катида асраб юр-гандим. Хозирча кулимдан келгани шу. Кейинрок яна ёрдам берарман...
- Керакмас, ака,-хижолат булди Гулши-рин. Лекин акаси пулни мажбурлаб ку-лига тутказди. Анча жойгачв жим кети-шди. Ака-синглисига ёрдам бера олма-ётганидан, сингил эса акасини нокулай ахволга солиб куйганидан хижолатда эди. Ёкилги куйиш шохобчасидан ути-шаётганида акаси "бензин солиб олай" деб машинанини тухтатди, костюмини ечиб, уриндикка кийгизиб куйди. Гулширин акасининг оркасидан караб колди, боя у берган пуллар кафтини куйдирарди. Гулширин бир пулга, бир акасининг костюмига каради. Сунг пул-ни костюмнинг ички чунтагига солиб куйди. Хозир бу пуллар уга канчалик зарур булмасин, янгасининг гаплари ку-локлари остидан кетмас, наинки кулоги балки юрагида садо берарди. Шахар марказига етганларида Гулширин ака-сидан машинани шу ерда тухташини суради: "Бозорга кириб утмокчиман..." Машина узоклашиши билан шу атроф-да турган таксилардан кул кутариб, манзилни айтди. Энди охирги умиди дадасидан.
Дилфуза Зарипова.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤36🔥20💔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙 Хайрли тун Азизларим!!!


Шароб ҳаром, шинни ҳалол,
Иккиси ҳам узум суви...

Кибр ҳаром, виқор ҳалол,
Иккиси ҳам инсон хулқи...

Қобил золим, Ҳобил мазлум,
Иккиси ҳам инсон насли...

Жаннат ҳақ, жаҳаннам ҳақ,
Иккиси ҳам йўл охири...

Ё Роббий! Атрофимдаги ёмондан  ➖
ёмон хулқдан, ёмон наслдан, ёмон оқибатдан Ўзинг асра..!

Яхши дам олинг азиз
ЗАМОНДОШИМ.

Эртагача ҲАЙР.
АЛЛОҲНИНГ панохи бўлинг...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4🤔1
❄️ АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУҲ ❄️

🗓Бугун 23-Январь файзли Жума тонги барчамизга муборак бўлсин азизларим 🥰

🌧❄️ХАЙРЛИ ТОНГ❄️🌧

🌹❄️ Аллоҳни сизга берганига розилик билан ҳаёт зийнатланади!

☺️ Табассум билан муаммолар енгиллашади!

📿 Истиғфор билан эҳтиёжлар қондирилади!

🤲 Дуо билан мушкуллар осон бўлади!

🌞 Яна бир тонг, яна бир умид, яна бир имконият берган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

☀️ Кунингиз хайрли барокатли, энг муҳими дунёю,охиратингиз учун фойдали ўтсин!


Реаксиялар босишни унутманг (❤️😍👍🔥)

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаётдан завқланиб яшанг...😊❄️🌨

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6
Бахтсиз тасодиф...

(Воқеий хикоя)

Муслима уйқуси келиб йиғлаётган ўғлини соат тўққизларда бешикка солди.
Одатда шу пайтда ухлаган ўғли икки
соатдан ортиқ тинч ухлаб олар, Муслима эса вақтдан фойдаланиб, йиғилиб қолган yй юмушларини битириб оларди. Қори боланинг (уни эркалаб хамма Қори бола деб чақирарди) футболкасини ечмай бешикка ётқизган она, бошини кўтараётгани учун кўкрагидан аста босиб, йўргаксиз боғлаб олди. Жисмонан полвонгина бўлган бола қўллари боғланса хам ўрнидан туриб кетгудек бошини кўтарар, оғзини очиб эмиш илинжида кўкрак қидирарди. Сабрсиз ўғлига шошиб кўкрак тутди-ю, бешикка суяниб кўзини юмди...

Муслиманинг қанона-қайнотаси
эрта оламдан ўтган экан. Абдуллани акаси ота бўлиб уйлади, бошини иккита қилди. Аммо, ўзининг ўғиллари кўплиги учун ота ховлидан бошқа жойга уй солиб чиқмади. Иккита қизчали бўлишганда, Абдулла ва Муслималар ўзлари ишлаб, бошқа
уй сотиб олдилар. Эх-хе, бу уйга кўчгунча, бу бошларидан нималар ўтмади дейсиз.
Мана, хаммаси ортда қолди, Худога шукур! Иккита қиздан кейин, ўғил, ўғил
бўлганда хам хар кимнинг хаваси келадиган полвонгина ўғилли бўлишди. Эндигина ёшига тўлган бўлса хам, унинг баъзи харакатлари ақлли одамларни хам хайратга соларди. Хали ёшига етмасдан туриб хамма яқинларини хатто кийимларигача таниб олганди. Агар дадаси ишдан келиб, дўпписини хотинига кийдириб қўйса қийқириб кулар, онасидан ечиб, дадасига узатарди. Ёки катта опасининг бирон кийимини кичик опаси кийиб олса, этагидан тортиб ечмагунча қўймасди...

Ўғли тинчиб қолганини сезган она бешик пардасини хиёл тортди-да, аста
ўрнидан турди. Эшикни беркитганда ғижирлаб ёпилганди, “Шу савилни ёғлаб қўйса бўларкан, ғижирлаб асабга тегадиган бўлибди” деб хаёлидан ўтказди. Ташқарига чиқаркан, ховли супиришга тушган қизларига қараб юзи ёришди. Бир икки кун қариндошларининг тўйларида бўлиб, анчагина ишлар, ювилмаган кирлар Муслимани кутиб қолганди.

-Ўзимни ақлли қизларим, онасини дастёрларидан айланай!- уларни эркалаб илхомлантирди.
- Биттанглар супиринглар, биттанглар ахлатни куракчада пақирга
солиб, четга обориб ташанглар!

-Хўп бўлади, аяжон. Кейин биз хам сиз билан кир ювамиз а?-эркаланди
кичик қизи.

-Мен деразаларни артаман,-деди катта қизи.

-Хоп, ширинларим. Бўлақолинглар, укангиз уйғонгунча хамма ишларни
битириб оламиз.

Бир қарашда ўзбек аёлига уйда хеч қандай иш йўқдек туюлади. Аммо, бир
ишга киришса, кўзга кўринмаётган ишлар тоғдек савлат тўкади. Гохида эркаклар ишдан келади-да, хотинларга мазза, овқат қилади-ю, телевизор кўри-иб ётади, деб
ўйлаб қоладилар. Лекин, зийрак эрлар, аёлининг чарчоқ юзига қараб, кўринмас юмушлардан тинкаси қуриганини сезадилар. Аслида, ховлидаги кўринмас юмуш дейиш
бу эркакларга нисбатан, аёллар хар бир ишни кўриб, режа қилиб турадилар.

Муслима соат ўн биргача кундалик юмушларни хам, кирларини хам ювиб
битирди. “Қори болам хам хозир уйғониб қолса керак, аввал уни бешикдан ечиб, эмизиб берсам, кейин тушлик тайёрласам хам бўлади.” У шундай хаёлда уйга яқинлашаркан айвондаги соатга қараб, хали ўғли уйғонадиган вақт бўлмаганини
кўрди. Шундай бўлса хам, негадир юраги ғашланиб, ичкарига кирди.
Оналарининг “Вой!” деб чинқиришидан қизлари бир сапчиб тушди. Муслима бешикка югурди, э вох, бола бешикдан полга осилиб қолганди! Боламга не бўлди? Қанақасига!? Нега!?
Онанинг миясига аёвсиз саволлар
санчиларди.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, Абдулазиз полвон бола эди. У боя
эшикнинг охиста ғижирлаганида сергакланган, шу бўйи уйқуси қочиб, бешикдан тушишга уринган эди. Қўлларини тинмай қимирлатиши эвазига, бешик чилвирини бўшатиб олган, бундан фойдаланиб полга тушишга уринганда эса, елкасига сурилиб қолган ип, бўйнига сиртмоқ бўлганди.

Муслима яшин тезлигида боласини бешикдан олиб бағрига босди. Момиққина томоқлари кўкариб турган тана совуб бўлибди. Муслиманинг кўз олди қоронғулашди.
Нима қилиб қўйдим жоним болам? Нега ёнингда ўтирмадим-а, қори болам! Вой бола-а-а-м!!!

Асли инсон зотига Аллох умр берармуш,

Болага жон беришга Она тайёр турармуш.

Товонга тикон кирса юракка ниш
урармуш,

Бўзлаб-бўзлаб тиконни кипригида олармуш!

Давоми 8:58 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤40😢5👍2👏1