📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🙏Тун ухлатсин, ойдек
жамоли билан,
Тонг уйғотсин, майин
шамоли билан,
Энди ухланг, Аллоҳ
каломи билан,
Барвақт уйғонинг,
Аллоҳ саломи билан!🙏

Сахарлик учун барвақт уйғонинг! Эзгу ниятлар Ила Аллоҳ учун Рўза тутамиз Иншааллоҳ!

Хайрли тун Азизларим!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🎉 РАМАЗОННИНГ 4-КУНИ МУБОРАК!!!

🍃🌹АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🍃🌹

🌹🌸• Аллоҳдан сиз учун дунёдаги энг яхши нарса - АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИНИ

🌹🌸• Жаннатдаги энг олий неъмат - АЛЛОҲНИНГ ЖАМОЛИНИ КЎРИШЛИКНИ

🌹🍃• Энг яхши мукофот -
ПАЙМҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН ЖАННАТДА ЖАМЛАШИШНИ
сўрайман!

•🌹🌸• ТАН СИҲАТЛИК
•🌸🌹• ОФИЯТ
•🌹🌸• БАХТ - САОДАТ
•🌸🌹• ОМАД
•🌹🌸• ҲАЛОЛ ДАРОМАД
Сиздан асло айрилмасин!🤲🏻

🌙РАМАЗОННИНГ 4-КУНИ муборак бўлсин!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6🥰1
🕌 Рамазон ойининг тўртинчи куни

⏰ Саҳарлик вақтлари барча вилоятлар учун.

Аллоҳ барча биродару муслималаримизга бир ой мобайнида Рўзани тўлиқ тутиб олишларини насиб қилсин🤲


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
Дарбадарлик изтироблари...

(хаётий вокеа)

Солиҳа кўксига муштлаб, сочини юлиб йиғлаётган овсинининг қизлари, келинларига бир зум нафрат билан тикилиб турди. Сўнг хонага шахд билан кириб, уввос солиб йиғлаётганларни ярим жаҳл, ярим ҳамдардлик билан тинчлантиришга уринди:
-    Бўлди, кеч тушганда кўз ёшини йиғиштиринглар. Доду фарёд, йиғи-сиғиларнинг фойдаси йўқ энди. Мавлуда опам ҳозир қабрда сўроқ-саволдан ўтяптилар, сизларнинг нола-фарёдингиз марҳумага зиён бўлади. Опам  энди гўрида тинч ётсин. Дод-фиғон қилган билан бир нима ўзгарадими?! Ундан кўра ҳақига дуолар қилинг, ётган жойлари нурга тўлсин.
Бир пасда таъзияли хонадон совуқ сукунатга чўмди. Энди аҳён-аҳёнда марҳуманинг қизлари пиққиллаган, ҳиққиллаган товуш чиқариб жимжитликни бузар, ҳеч ким бир-бирига бир оғиз сўз дейишга журъат қилолмас эди. Кечга томон келди-кетдининг кети узилиб, ўлик чиққан уйда фақат марҳуманинг яқинлари, қариндош-уруғ қолди. Солиҳа дастурхон ёзиб қўшнилар чиқарган егуликларни қўйди. Уйнинг ҳар бурчагида  биқиниб, кўз ёш тўкиб ўтирганларни бир жойга тўплаб овқатлантирди. Қайноғасининг тўнғич ўғли Зафарбек товоқдаги ширгуручга бир-икки қошиқ солган бўлдию, бир нуқтага тикилган куйи жим қолди. Солиҳа йигитнинг ҳам айрилиқ доғида, ҳам орият зўридан қийналаётганини билиб турганди. Аммо энди минг қийналмасин, бошини тошларга урмасин фойдаси йўқ. Онаси қайтмайди. Ота-она вафоти фарзандга мерос дейдилар. Аллоҳдан келганини бандаси кўтаришга мажбур. Аммо куйгулиги бошқа нарсадан. Овсини шу болаларини, қизларини деб хорижга ишлагани кетганди. Ўша ерда касали ўтиб кетиб, бедаво хасталикка айланган экан. Бир аҳволда юртга қайтдию, бир ҳафта касалхонада ётиб жон берди…
- Дурустроқ емадингиз, Зафаржон. Бунақада ўзингизни олдириб қўясиз-ку…
- Едим, келинойи, раҳмат сизга…
- Зафаржон, дардингиз оғирлигини биламан. Аммо сабр қилинг, бошқа чорамиз йўқ. Раҳматли Мавлуда опам учун еру осмон куйса ҳам энди уларга наф йўқ, қайтанга зараримиз тегади оҳ-воҳимиз билан. Хонадоннинг бош фарзандисиз, ука-сингилларингизга ҳам ота, ҳам она бўлинг. Ўзингизни бардам тутинг энди…
Солиҳа қайнисига сиртдан кўнгил кўтарувчи гапларни гапираётгани билан, кўнглида алам ва нафратдан ўзини қўярга жой тополмаётганди. «Эссиз, йигит, эссиз эркак,- дерди унинг кўзлари, онангни четга ишлагани жўнатиб қўйиб, ўзинг қайси юз билан у юборган пулларни хотин, бола-чақангга, ўзингга сарфлаб юрдинг?! Онанг бегона тупроқларда, ёт кишилар қўлига муте бўлиб топган пулга машина олиб миниб юришга чидаган ориятингга ўт тушсин-а!»
Солиҳа бу гапларни Зафарнинг ўзига айштишдан маъни йўқлигини жуда яхши билади. Ўшанда овсини Туркияга кетмоқчилигини эшитганида ҳам Солиҳанинг капалаги учиб кетганди. Аввал ишонмади, сўнг минг истиҳола билан овсинидан сўради:
- Опа, четга кетармишсиз, ишлагани?
- Ҳа, Солиҳабону, бироз ишлаб келмасам бўлмайди. Замонни кўряпсиз-ку… Ҳозир пули йўқ кишини одам ўрнида кўришмайди. Қизларни узатиш керак, ўғилларни уйлантириш керак. Зафарбекни уйлантириб роса қарзга ботиб кетганимиздан хабарингиз бор. Хуллас, оз-моз ишлаб келмасам бўлмайди…
- Опа, қўйинг шу четга чиқишни. Қизларингизни узатиш, ўғилларингизни уйлантириш бўлса, мана биз-амакилари, аммалари бор, ўзингизнинг яқинларингиз…
- Э, Солиҳабону, ҳозир ким ўзидан ортяпти? Қавм-қариндошга оғирлигини ташлаб, яқинлар ёрдамидан умид қилинадиган замонми ҳозир? Худога шукр, ҳаммангизнинг, яқинларимизнинг борига шукр, аммо ҳар ким ўзи учун ўзи ҳаракат қилиши керак. Ҳамманинг ўзига яраша ташвиши етарли.
- Унда ўғилларингиз борсин, сиз қолинг, жон опа. Шу ёшингизда иш деб четга чиқсангиз болаларингизга иснод, ахир!
- Йўқ Зафарбек ҳам, Зуҳриддин ҳам сингилларининг ёнида қолади.  Уйни эркаксиз қолдириб бўладими? Тағин бўй қизлар бор хонадоннинг эркаксиз қолиши маъқул эмас. Зафарбек яқинда уйланди. Ҳозир эр-хотин бир-бирининг ҳуснига қараб тўймайдиган, бир-бирининг меҳрига қонмайдиган пайти. Бу вақтда уларни ажратиб, ўғлим билан келиннинг кўзига балодай кўринмайман. Икки-уч йил ишлаб келайин, унгача Зилола ҳам ўқишини битказади, узатамиз, келин ёш болаларга ўралашиб қолганида Зафарбекни жўнатарман

Давоми 08:58 да
❤33
- Хўп, бордингиз ҳам дейлик, нима қиласиз? Қаерга борасиз? Иш дегани сизга дарров тап-тайёр турмас?
- Унисини аниқладим-да, айланай Солиҳабону. Туркияга ўз-ўзидан кетадиган бўлибманми? Қудағайнинг бир дугонаси бор экан, Туркияга савдо иши билан қатнаб турармиш. Бир йиғинда ўша аёл билан танишиб, гаплашиб қолдик. Туркиядан менга иш топиб берадиган бўлди. Гаплашиб, келишиб борадиган жойимни аниқлаб олдим. Бир хонадоннинг иккита боласига энагалик қиларканман…
- Ҳаммасини ҳал қилган экансиз-ку, опа… Майли, ўзингизга қаранг. Ишқилиб, хайрли бўлсин…
Солиҳа ўша пайтлари овсинини деб эри билан ҳам жанжаллашишганди.
- Қандай қайнисиз? Одамда орият бўлсин экан-да!?  Ахир, ўша  аёл раҳматли акангизнинг, бир қориндан талашиб тушган жигарингизнинг хотини-ку! У ҳақида бирор ножўя гап гапирилса, бир учи сизга тегмайдими?!
- Нима қил, дейсан?!- Эрининг ҳам фиғони фалак бўлди.- Мен ўлган акамнинг хотинига хўжайинчилик қила оламанми? Иккита ўғли бор, қизлари бор, қолаверса, ўзининг ака-укаси бор, улар уялсин, ўшалар ор қилсин! Мен нима дейман? Нима қила оламан?! Ишлагиси келибди, борсин, кўрсин, ишласин. Мен ўз оиламни биламан, бошқаси билан ишим ҳам, ҳушим ҳам йўқ!..
Солиҳанинг овсинининг чет элга кетишига қарши кураши шу кўйи мағлубиятга учради. Овсини Туркияга кетди.
Онаси жўнатган пулларга ўғиллар уйларни таъмирлатишди, машина олишди. Оналарини узоқ юртларнинг бегона одамларига хизматкор қилиб, ўзлари юртда ялло қилиб юраверишди. Охир-оқибат онасининг бошига етиб, энди доду фарёд қилиб ўтиришибди.
… Зафарбекнинг юзига қарашни истамай, ўйга ботиб ўтирган Солиҳанинг хаёлларини келин Дилфузахоннинг овози тўзғитди:
- Келинойи, мана бу сизга экан. Ойижон касалхонага охирги борганимизда сизга бериб қўйишимни айтгандилар…
Солиҳа бир Дилфузага, бир қўлидаги дафтарга ҳайрон тикилиб ўзига узатилган дафтарни олди. Ҳайрати тошиб дафтарни варақлашга тушди. Бошида «Адашган кўнгил изтироби» деган ёзувга кўзи тушдию, бир қалқиб кетди. Дафтардаги битиклар нима ҳақидалиги ва уни овсини нега ўзига илинганини идрок этди.
- Зафарбек, Дилфузахон, сиқилмайгина ўтиринглар, мен эртага эрталабда келаман. Энди уйга борайин, болаларга бирор иссиқлик тайёрлаб беришим керак. Амакингиз шу ерда қоладилар.
Солиҳа таъзия эгалари билан хайрлашиб, уйи томонга қадамини жадаллатди.
Уйига келиб болаларининг ош-овқатини тўғрилаб, овсинининг келини тутқазган дафтарни варақлашга тутинди.
«… Одамлари ғалати экан. Ўзларини жуда устун қўйишади. Хизматкор, ҳатто ундан ҳам баттар одамга муомала қилгандек ижирғаниб иш буюришади. Ёш болалари ҳам тап тортмай иш буюради. Айтилган иши вақтидан бироз кечикса, «сенга шунинг учун пул тўлайман-ку!» деб дағ-даға қилишади. Отаси тенги, онаси тенги одамларни ҳам бемалол сенлашади. Барибир ўзимизнинг одамларга етмас экан ҳеч бир миллат. Меҳр-оқибатли, юзи иссиқ халқимни соғиндим…»  Солиҳа дафтарни варақлаб, ундаги ёзувларни ўқигани сари ўксиниб йиғларди. Сўнгги варақлардаги ёзувлар Солиҳанинг юрак-бағрини ўртаб юборди: «Қуриб кетсин бу грипп, пул тежайман деб оёқда ўтказиб юбордим. Тинка-мадоримни қуритди. Дори-дармон ҳам фалон пул, касалхонага ётиш учун ҳам пул керак. Нима қилсам экан?.. Ўзинг ёлғизлатма, мени Худойим…Ўпкам санчиб-санчиб оғрияпти. Овозим чиқмай қолди. Дори олиш учун кўчага, дорихонага чиққандим, уй эгаси уйга киритмади. «Сен юқумли касалликка чалингансан. Туберкулёзми, силми, баломи баттарми! Йўқол, болаларимга юқтирасан касалингни! Ол, мана, нарсаларинг. Сени идишларингни ахлатга ташлаб юбордим» деб юзимга эшик ёпди. Энди нима қиламан? Қайга бораман? Раҳм-шафқати йўқ экан, ҳатто охирги маошимни ҳам беришмади. Чипта олиш учун ҳам рейсни кутиш керак. Кейинги ҳафтага қайтсам… унгача кўчада ётаманми?..» Солиҳа шу ерга келганида овозининг борича ўкириб йиғлаб юборди. Тўшакка ўзини ташлаб, «опажоним, пул деб, болаларини деб хор бўлган опажоним» дея хўрсиниб-хўрсиниб кўз ёш тўкди. Айтиб-айтиб йиғлаб, бироз кўнгли бўшагач яна дафтардаги битикларга кўз тикди: «… Уч кундан бери туз тотмадим. Кўчада тунаяпман. Кундузлари дўкон, бозор айланиб вақт ўтказаман. Нафасим сиқиб, бошим айланяпти.

Давоми 09:30да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤31😢1
Кейинги ҳафта уйга қайтаман. ​​​Кўчада ётганимда одамлар садақа ташлаб кетишади. Ишқилиб самолётим учадиган кунгача кўчада ётиб юрганимда полициянинг қўлига тушиб қолмайда… Мен бойиш учун, мол-давлат тўплаш учун келмагандим. Болаларим бировдан кам бўлмасин, қизларимнинг сарпо-сепини тўкис қилай, уч-тўрт сўмгина ишлай деб келгандим. Мен бу ерларга жаннат излаб келмагандим. Шунчаки тирикчилик ташвишлари бошлаганди. Аммо кўрган-кечирган хорликларим, изтиробларим топганимдан ортиқ бўлди. Мен йўқотганларимнинг ўрнини фиръавннинг мол-дунёси ҳам тўлдиролмайди. Художон, менга умр бер, Ўзинг куч-қувват бер, юртимга етиб олай. Ўлигим бегона тупроқларда хор бўлмасин, Художон! Ўз юртимга, истараси иссиқ халқимнинг бағрида, фарзандларим, яқинларим қўлида жон беришни насиб қилган, Худойим!.. »
Солиҳа шу тун овсинининг Туркияда тутган кундалигидаги ёзувларни ўқиш билан тонг оттирди. Бир хаёли овсинининг  болаларини олдига олиб, юрагидаги бор нафрату аламларини айтиб-айтиб олгиси келса-да, «қанийди бу билан бир нима ўзгарса? Ўзи шундоқ ҳам шум етим бўлиб бўлиб армонга тўлиб ўтиришибди, уларнинг дилини оғритиб нима қиламан» деган раҳмоний ўй билан ўз-ўзидан ёзғириб қўйди.
«… Барибир опамнинг кўрган-кечирган кунлари шундоқлигича қолиб кетмаслиги керак. Ахир ҳозир хорижга жаннат истаб кетаётган хотин-қизлар камми? Майли, ҳаммаям раҳматли  Мавлуда  опамдек қийналмас, азият чекмас, бироқ улар топган минглаб доллар йўқотишлар ўрнини тўлдирадими? Одамларнинг дунёқаришаи бойигани билан биз ўзбекмиз, бизда эгасиз бегона жойларга кетган аёлга одамлар яхши кўз билан қарамайди. Бу дафтарни бирор газета-журналда ишлайдиган журналистга берсам-чи? У шу асосда бир нима ёзса одамларга таъсири сезилар?… Мавлуда опамнинг болалари дафтардагиларни ўқиган бўлса-чи? Келин ойим бизни шарманда қилиш учун онамнинг кундалигини бегоналарга, тағин газетачиларга берибди, деб мендан хафа бўлишса-чи?..» Солиҳа узоқ ўйлади. Ҳар томоннинг ҳисобини олди. Ҳар қандайига ўйламасин, фикрлари овсинининг мусофирчиликдаги изтироблари ёзилган дафтарни шундайлигича қолдиролмаслигини тасдиқларди. Дафтарни яна бир марта қўлига олди-да, «опамнинг исмлари, аниқ манзиллари йўқ-ку бу ерда. Мен ҳам айтмайман. Бу ердаги гаплар газетага чиқса, уни ўқиган хорижнинг пулига орзумандларга ибрат бўлса, савоби опамга тегади… Мавлуда опам ҳаёт бўлганларида ҳам менинг бу ишимни маъқуллаган бўлардилар…» дея кўнглидан кечган ўйдан дадилланиб, газета таҳририятларини кўзлаб йўлга отланди…

Тамом...

Муаллиф номаълум.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤17👍7😢5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёлпараст қайнона☺️

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍4❤2
Инсоннинг қадри...

Узоқ қиш туни. Машҳура ўғилчасининг қув -қув йўталидан уйғониб, пайпаслаб боласининг пешонасини ушлади, чўғдай. Юраги тез уриб бир лаҳза нима қилишини билмай қолди. Дори берай деса, ухлаяпти, бермай деса чуқур чуқур нафас олишини кўриб ваҳима босаяпти . Эртага тонг отса докторга олиб боради, бўлди, ишидан гап эшитса эшитар.
Тонг саҳарлаб қайнонасига: "Бирга докторга бориб келайлик"-деб, илтимос қилди. Хаёли барибир ишида эди, агар ўғлини касалхонада олиб қолишса, қайнонаси билан бирга қолдирмоқчи эди. Қайнонаси эса босиқлик билан:
" Болажоним, жудаям мазам йўқ, ўғлим билан бориб кела қолинг, "-деди-ю, тахир дори ичди чоғи, юзини буриштирди. Машҳура эса азбаройи жаҳли чиққанидан
" нима бўлди ? " дея ҳол сўрамасдан , эрига ҳам ортиқча гапирмай, болани олиб касалхонага отланди.
Шифокор обдон текшириб,ётиб даволаниш кераклигини,баланд иситма билан уйда даволаш хавфли эканлигини айтиб,касаллик варақасини тўлдиришни бошлади.Машҳура бирдан бўшашиб қолди, мактабдагиларга нима дейди,чорак охири бўлса.Туриб -туриб яна қайнонасидан ранжиди,гўё болани улар касал қилгандай ичида пичирлаб ўтирди.
Улар жойлашган хонада ёши 55-60лар атрофида ўзига яхшигина зеб берган барваста аёл 2 ёшлар чамасидаги болани тиззасига олиб, биргалашиб телефонда нимадир кўришарди.Машҳуранинг саломига кўзойнак остидан бир қараб "ваалей"деб, қўйди.
Машҳура нарсаларини жойлаётганида ҳам ўзини бир жуфт кўз зимдан кузатиб турганини сезар,унга сайин ўзини ноқулай ҳис қиларди.Нарсаларини жойлаб бўлиши билан, Диёрбекка осма укол улашди,ўғли йиғлаб-йиғлаб кўниб қолди.Ўғилчасини оёқ томонига ўтириб энди ишхонасига қўнғироқ қилишга чоғланган эди ҳам, ҳамхонасининг телефони жиринглади.Машҳура кейинроқ қиларман деб,телефонини чўнтагига солди.Ҳамхонаси чамаси қизи билан гаплашарди.
--Ҳа,Гўзал яхшимисан?Касалхонадамиз яна,ўзим олиб ётибман,ҳа у лаллайган келинойингга ишониб бўладими болани,ўзини эпласин олдин.
Ушбу суҳбатни эшитмасликнинг ,ўғилчасини ташлаб чиқиб кетишнинг иложи йўқ.Аёл борган сари бақириб гапирарди
--Вой,минг марта айтдим,маска тақинг, болага яқинлашманг,деб.Мана охири хонамизга кирвуриб юқтирди,одам ҳам шунча бўш бўладими гапирсанг кўзини ёшини оқизиб туради,индамай.Эй,
Азизбек, ғингшима, жим ёт, набирасига бир ўқрайиб гапида давом этди, --- шу ердан чиқволай қўлини теккиздирмайман болага,ўзим қарайман. Ўзи айланиб келиб,"Азизбек бугун биз билан ухласин "дейди, кошки болага тузук қараса тош қотиб ухласа боланинг усти очиқ қолади биламанку уни.
Машҳура бу суҳбат тезроқ тугашини истарди.
Кечки овқат маҳали бир столда ўтириб таом тановвул қилдилар, суҳбат давомида ҳамхонасининг исми Дилбар эканини, набирасини ўн йилда кўрганини,келинининг ношуд, ландовурлигини-ю, шамоллаб, болага касалини юқтирганини жимгина эшитиб ўтирди.Таомланиб бўлгач, ҳамма идишларни ювиб, Дилбар опани идишларини қўлига тутқазганида,опа идишларни кўздан кечириб :
--Ишқилиб,тоза чайдингизми,майли жойига қўя қолинг, -деди.
Машҳура арзимаган иши учун ҳам дуо қилиб қўядиган қайнонасини эслади.
Кечга бориб шеригининг боласини иссиғи чиқди. Болажон"ойи,ойи"деб ғингшиб йиғларди.Шу орада Дилбар опанинг қувватлаш учун қўйган телефони жиринглади, Машҳура олиб бераман деб кўзи тушди"Келин". Қайнонаси ўзининг исмини"Машҳура қизим"деб сақлагани бир зум хаёлидан ўтди.Хаёлларини Дилбар опанинг баланд овози бузди.
--Сизга неча марта айтдим, келманг деб,ўзи зўрға тузатяпман болани,келиб баттар касал қилиб кетасизми?Чучвара қилган бўлсангиз додажонингизга сузиб беринг, бизга овқат керакмас,сиз уйдагиларга, додажонга яхши қаранг, бўпти.
Телефон қўнғироғидан кейин бола баттар йиғлади ойисини сўраб,охири набирасига телефон бериб тинчитди-да,яна келинини ношудликда айблаб кетди.Бу аёл ҳар сафар арзимас нарсалар билан келинини айблаганда Машҳура ўзининг қайнонасини,унинг кўп йиллик устозлик тажрибаси ўлароқ насиҳатомуз суҳбатини соғинарди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤33👍3🤔3
​Ҳамшира беморларни физмуолажага олиб тушишлари кераклигини айтиб кетди.
Машҳура ҳамхонасига :
--Дилбар опа,сиз тушаверинг,мен Диёрбек уйғонганда тушаман,унгача хонаниям тартибга келтираман--деди.Дилбар опа доимгидай :
--Ўзиз биласиз,--деди лаб буриб.
Орадан бироз вақт ўтиб, Дилбар опа йўлакдан шанғиллаб келди:
--Ээ,келин бўлмай ҳар бало бўлгурлар,юзингда кўзинг борми демайдия,уятсизлар,--ҳайрон бўлиб қараб турган Машҳурага қараб--Одамга ўхшаб сўрадим, навбатсиз кирай ёшимни ҳурмати бордир десам тўртта келин тўрт тарафдан таладия, нима эмиш, ҳаммаям касалмиш, қараш қўлингиздан келмаса олиб ётманг болани, дейди-я.
Машҳура Дилбар опани тинчлантиришга уруниб кўрди, аммо опанинг қон босими кўтарилиб, ҳамширалар муолажа қилишгандан сўнг сал ўзига келди. Анчагача хомуш ўтирди ва Машҳурага қараб :
--Қизим, бурунгилар бежиз "Бирни кўриб фикр, бирни кўриб шукур қил" дейишмаган экан-а? Менинг келиним тилло экан, бир оғиз гап қайтармаса ландовурга чиқарибман, энди қадрига етдим--деди.Айни шу пайтда Машҳура ҳам ўз қайнонасини кўз олдига келтириб:
--Мен ҳам...-деди пичирлаб.

Маҳбуба Баҳодир қизи

Тамом...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤16👍6🎉3
Оқила келин...

Қайнона эндигина якиндагина туширган келинига деди:
  -Барака топинг, қизим! Ўғлимни намоз ўқийдиган, масжидга ошиқадиган бўлишига сабаб бўлдингиз! Мен 30 йилда қилолмаган ишни, 30 кунда амалга оширдингиз! - деди, кўзёшларини қуйиб...
Келин:
  -Онажон, тош ва хазина қиссасини биласизми? Бир замонлар каттакон харсанг тош бўлиб, у йўлни ўртасида турар, йўловчиларнинг йўлини тўсар экан. Бир киши уни болта билан уриб майдалашга ҳаракат қилибди. 99 марта зарба бериб чарчаб қолибди. Кучи етмабди! Сўнг у ерга бир киши келиб қолган экан, ундан:
- Эй биродар, тошни майдалашиб юборинг! - дебди.
Йўловчи рози бўлиб тошни қаттиқ урган экан, бир мартадаёқ бўлиниб кетибди. Қарашса, харсанг остида ҳамён тўла олтин бор экан. Бу икки киши уни талашиб қолишибди. Йўловчи:
- Менинг зарбам билан тош бўлинди, хазина меники! - дебди.
Хуллас, улар қозининг ҳузурига боришибди...
Унда менинг ҳам қисман ҳаққим бор! Ахир мен уни 99 марта урдим. Чарчадим. Ўзим бўлаклай олардим! - дебди, аввалги киши...
Йўқ, бунда ҳаққингиз йўқ, тошни мен синдирдим. Хазинанинг ҳаммаси меники, - дебди, иккинчи киши...
Қози:
Сиз тошни 99 марта урганингиз учун 99 қисми сизга. Бир ҳиссаси эса, бўлагнингиз учун сизга, - дебди иккинчи кишига...
Агар биринчи кишининг 99 та зарбаси бўлмаганда эди, 100 - мартада тош бўлинмасди...
   Она 30 йил ҳаракат қилиб ўғлига намоз ўқита олмади. Келинининг таъсирида 30 кунда намоз ўқийдиган бўлаганидан қувонди. Келиннинг гўзал ахлоқини қаранг-ки, натижани ўз меҳнати деб эмас, муштипар онанинг йиллар давомида чеккан заҳмати бесамар кетмаганини эътироф этиб, қайнонасини қувонтирди...
    Ҳаётда кимнингдир машаққати эвазига осон обрў қозонадиганлар кам эмас...
   Бир бинонинг пойдеворидан, аввалги ғиштларидан бошлаб кўтаради. Лекин, охирги ғиштни кимдир келиб қўяди. Ва муваффақият, обрў унга боқиб кетади. Лекин, Аллоҳ барчанинг амали-ю ниятини билади.
Гўзал ахлоқ асли гўзал инсонлардагина бўлади...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤21👍3
​Ўзимга таниш икки оиланинг ажрашаётганини эшитиб ўйланиб қолдим тўғриси. Иккисида ҳам ташаббус аёлдан чиққан.

Ким бунда айбдор? Қайнонами, эрми ва ёки аёлнинг ўзими? Аслида ким қандай бўлиши керак эди? Ким вазифасини адо этмади? Ким нима “ҳунар”лар кўрсатди-ки, аёлнинг миясига ажримдан бошқа нарса келмай қолди? Ҳозир гап бу ҳақда эмас. Ажрашишга аҳд қилган тоифадошимни айблаш фикридан мутлақо йироқман. Чунки бир ҳолат ва ё вазиятга тўлақонли ва холис баҳо бериш учун ҳар икки томонни тинглаш, ана ундан кейин хулоса чиқариш керак. 

Аммо ажрим ечим эмаслиги аниқ. Эр-хотин ажрашди ҳам дейлик. Унисига хотин, бунисига эр топилар. Аммо болалар-чи? Ота-онаси ажрашаётганида суюнганидан ирғишлаб, дўпписини осмонга отармикин? Ўртоқлари оталари ҳақида кўзлари ёниб гапираркан, мунғайиб, бўйнини қисмасдан қаддини ғоз тута билармикин? Бошқа болалар каби тўлақонли оилада ўсишга улар ҳақли эмасмилар ёки?

Аёл асос! Турмуш қураркан, оилани оила қилишда аёлнинг зиммасига катта юк тушмоқда бугун. Аёл табиатан боласи учун унча-мунча оғирликни кўтаради. Кўтариши ҳам керак менимча. Бу Оналик инстинкти. Аллоҳ таолонинг онага берган фитрати. Ҳайвонот оламига диққат билан қарасангиз ҳам бу фитратнинг тажаллийсини яққол кўрасиз. Ҳар қандай урғочи ҳайвон уяси душман хужумига учраса ўзини қурбон қилиб бўлса-да, болаларини ҳимоя қилади. Ўзи ҳалок бўлса ҳам майли, етар-ки, зурриёти омон қолса бас! Аммо бугунги статистик маълумотларга назар соларкан, аёллар оналик фитратини йўқотиб қўймаётирми деган ҳадик босади кишини. Эътиборингиз учун Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1 январдан 1 июнгача 20 798 та оила расман ажрашди. Бу – ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4700 тага кўп. (Манба
kun.uz)

Бугун қайнонаси дастидан, эри ва ёки унинг қариндошлари ноҳақлигидан ажрашиш қарорини олиб, болаларига “тирик етим” тамғаси босилишига ҳукм бераётган тоифадошим!

Бугун сиз қайнонангиз зулмидан тўйиб, “болалар пешонасидагини кўраверади-да” дея улар кўзини кулмасликка маҳкум этаркан, худди сиздек бир аёл боласининг очликдан чеккан фиғонларини қай йўсин тиндиришини билолмай, дунёга келганига минг пушаймон бўлганча бир тишлам нон излаб чор атрофга зор-қақшаб югурмоқда. “Она, жаннатда овқат кўп бўладими” дея очликдан жон таслим қилган боласини минг эмас миллион надоматлар билан қора тупроқ бағрига топширмоқда.

Азизам! Сиз эрингиз ноҳақлигидан ўзингизни бахтсиз сезиб, тугунингизни тукканча ота уйингизга бош олиб кетаркан Ер шарининг бошқа бир минтақасида худди сиздек ҳатто сиздан-да гўзал ва келишган бир аёл кўзёшларига ғарқ бўлганча, бомба остида қолган вайроналар орасидан боласининг парча-парча бўлиб  кетган аъзоларини йиғиб-териб юрибди. Бошқаси жон бозорида жон талаш бўлиб, ўзи ва болалари омон қолишидан бошқа нарса унинг калласига сиғмайди ҳам.

Булар тарих ёки афсона эмас. Булар бугун худди биздек ҳатто биздан-да яхшироқ аёлларнинг пешонасига битилган тақдири азал, яшаётганлари кундир.

Муслимам! Дунёдаги глобал муаммолар тоифадошларимиз ҳузурига раҳна соларкан, ҳаётини издан чиқариб, жонига кўз тикаркан биз бир қайнона можароси билан ўралашиб юрсак надоматлар бўлмайдими бизга? Бир эр савдосидан тушкунликка тушиб, етимлар кўпайтирсак шармандалик эмасми бизга? Маиший муаммолар, қўйди-чиқдилар атрофида ҳануз куймаланиб юришимиз миллат аёлига ор эмасми?

Фарзанди офияти учун оилада ижобий иқлим, ҳузурли муҳит яратиб бера олишга наҳот қодир бўлмасак? Боласи учун душманга ўлжа бўлишдан, ўлимдан чекинмайдиган бир ҳайвончалик ҳам эмасмизми?


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤17👍5😢3
​Она мехри ёхуд омонатга масъуллик...

Ибратли реал вокеа асосисида ёзилган хикоя...

Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракатуху...

Бугунги хикоямиз ажиб бир Она мехри мехри хакида. Якин кунлар ичида бир аел бн куришиб сухбатлашиб колдим. Унинг сузларини сизга ибрат учун ок когозга езишни маъкул курдим

- "Ховлимизга бир мушук кириб колди, карасам хомиладор экан Бир икки кун миевлаб юриб, иккита болачасини дунёга келтирди.  Узим доялик килдим десам хам булади.

Янги кузи ериган она-мушукка кайноккина сут бердим, суюк овкат бердим.

Болачаларини огзи нихоятта кичкина экан. Она-мушук эса бехол, жуда куп кон йукотган. Тугиш вактида икки боласини  хидлаб улиб колди.  Мен она-мушукнинг кузидаги менга караб килган илтижоларини гуе "болаларимни санга топширдим, уларни авайлагин асрагин"- деб ялингандек караб туришларини суз бн ифода кила олмайман. Бу нарсага чидаш жуда кийин эди.

Ховлимиз бир четидан она мушукка жой бериб, уни узим кумдим.

Дорихонадан болалар сургичини олиб келиб, икки мушук-болачаларга сут бериб бокишни бошладим.

Эртаси куни бир мушук каттик миевлаб улиб колди. Роса йигладим... " болангни асрай олмадим"  деб, ва она-мушукни кумган жойимга келиб она мушукдан ялиниб кечирим сурадим.

Кейин секин кабрини очиб олдига боласини куймокчи булдим. Бир икки сонияга кузим чалгиб колди, шунда  улган она мушук жасади нобуд булган боласини махкам кучогига босиб олибди.  Карасам, ёнига факат ёткизиб куйгандим холос,  она кандай килиб кучоклаб олганини курмай колдим. Нахотки улик онанинг куллари кутарилса?! - деб каттик хайратда котиб колдим. Мана хакикий она!!!
Мана  хакикий оналик мехри!!! -  деб йиглаб юбордим.
Она мушукдан менга омонат боласи деб караяпман, аслида мушук бокмасдим.

Иккинчи боласи хозир катта булиб колган. Оиламиз билан авайлаб парвариш киламиз. Факат хайрон коламан хозирги келинпошшаларда баьзиларида ана шундай мехр йук. Фарзанди касал булса-да никох-базмга боргиси келади, иситмалаган болани парвариши урнига синфдошлари бн учрашувга ошикади.

Нега бунчалар багритош ва бемехр булмокда?"- деб куюниб мени сурокка тутдилар

Гапларида жон бор, она жафокаш булиши керак!. Она мехри даре булиши керак! деймизу... аммо аслидачи???

Аслида эса акс холатларни гувохи буламиз...
Якиндагина 24 еш келинчакни эшитиб хайратда колдим.

4 йил бефарзандликдан кийналган.
Турмуш уртоги хатто ота-оналари хам даволаниш учун пул беришмаган.

Келинчак бой кушнисиникига
- Закотингиз борми?  Менга ёрдам килсангиз, биласиз 4 йилдан бери фарзандсизман, даволансам дегандим. Жуда фарзандли булишни  истайман" - деб йиглаб мурожат килибди.

Кушни 300 000 сум фийсабилиллох килиб пул берибди. Бу пул факат текширувга етибти, холос.

Ана энди келинни даволашга яна пул йук.
Келин уз жонига касд килмокчи.
Оналаримизга нималар булмокда?
Нега она деган номми кутариб юрибмиз?
Шу даражада жохил булиб кетяпмизми?

Тушунмай коламан...шундай вазиятларда ким даволатиш керак айтинг-чи?!.

Хулоса урнида бир хикматли суз эсимга тушиб кетди
"Акалли бир мушукка булсанг,
мехрибон демак.
Саломатдир сендаги имон"


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤23😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айёрлик бобида аёлларга тенг келадиганлар бўлмаса керак. 😅

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁6
Бу ерда яна бир уй бор...

Узоқ бир тоғ қишлогига бордик. У ерларда халокатли вайроналар, қурбонлар, жарохатланганлар йўқ, фақат зилзиладан азият чеккан ўнлаб оилалар кўчиб келишган эди.

Бир оз аввал ёнилги тақчиллигини эшитиб, кўмир юборган эдик.
Кейин болаларга совга-саломлар билан ташриф буюрдик.
Жабрдийдалар яшаётган ховлилар олдига тўхтаб, бир қанча кичкинтойларни хурсанд қилиб, кўнглимиз қишлоқ теграсидаги тоғлардай кўтарилиб кетишга чоғландик.

Қишлоқдан чиқаверишда машинамизга бошқача бир энтикиш билан термулиб турган, ниманидир айтаолмаётган икки нафар мовий этикли болакайни кўриб тўхташга қарор қилдик. Хойнахой , ўйинчоқ тарқатаётганимизни кўришган, зилзиладан жабрланган шаҳарликлардан бўлмаганлари учун яқинлаша олмай йўлимизга чиқиб туришганди.

Улар билан саломлашга улгурмай, кичкинтойлардан бири орқасидаги харобгина ховлига ишора қилди ва шундай деди:
- Бу ерда яна бир уй бор!

Аввал тушунмадим. Кейин кўзларимга ёш қалқди. Болакайлар очиқчасига ўйинчоқ сўрашга уялиб, истакларини шу тарзда баён этиб, диққатимизни тортишганди.
-Сиз шу уйда яшайсизми?
-Ха.

Иккаласига битта копток совга қилдик. Хурсандчиликларини кўрсангиз эди.
Худди дунёнинг хадясини олгандай баҳтиёр эдилар.

Лекин қувончлари узоққа чўзилмади. Бир муддатдан сўнг, коптокка бир, бир хўрсиниб қараб, ўзаро пичирлашиб олгач айтмаса бўлмас бир гаплари борлиги ва эшитишим, билишим шартлигини айтиб, секин қулогимга шивирлашди;

-Холажон, аммо бизнинг уйимиз бутун. Фақирмиз, бироқ зилзиладан жабр кўрмадик. Бу совға бизга халол бўладими?

Ох...ох... болама!

Ўкириб йиглаб юбормаслик учун лабимни тишладим. Уларнинг патаккина сочларини силаб ,багримга босдим. Юзларидан, коптокни омонат тутиб турган қўлчаларидан ўпдим ва бўғзимдаги йигини аранг босиб, кўзчаларига мўлтирадим:

- Албатта халол болам! Мазза қилиб ўйнагин!
-Ростдами?
-Ха.
-Уйсиз қолган болаларга етмай қолмайдими?

Бошимни қимирлатиб, йўқ ишорасини қиляпману бўғзимга нимадир тиқилаверади. Ютсам ютилмай, тақалиб қолаверди.

Атиги бир дона коптог-а?!
Сизларга ким шундай гўзал тарбия берди?
Авлиёларми?
Вужудингизга шундай қалбни жойлаган ким? Фаришталарми?
Бутун мавжудотни яратган битта бўлса, нега биз сиз каби эмасмиз?!

Бўғзимга тиқилиб турган нималигини энди билдим.
Топдим!
Тушундим!
Бўғзимдаги тиқин қачондир билиб, билмай ютилган, эсимдан ҳам чиқиб кетган, ҳаёлимга ҳам келмаган харом луқмачалар эди.

Қайсидир бемор узатган қўл хаққи, кимдир берган совга, шоҳидан узилиб сўроқсиз ейилган мевалар, мен ўқиб қайтаролмаган китоб, мазасини билиш учун олиб чақилган писталар (семичка), довонда узатилган кулчалар, кеча бошим огриганда ёрдам учун жўнатилган дорилар орасидан олинган биттагина хапдори...
Демак улар томогимга тиқилиб турган!


Қишлоқдан қайтар эканиз, кўз ёшларимни тия олмасдим.

Бугун кимга дуч келдик? Инсон боласигами?
Балки улар асл инсоний фазилатларни эслатишга юборилган малаклардир.

Шартакилик билан истагини айтмай, уйнигина кўрсатган, тақдим этилган ҳадяни халоллаб олган болалардай фитратимизни тозалай оламизми?

Эх! Қани энди дунёдаги одамларнинг ҳеч бўлмаса тўртдан бири шу икки кичкинтой каби халол бўлсайди.

Қани энди, ҳаммамизда шу фақир гўдакларнинг ярим виждони, ярим иймони, яримтагина пок қалби бўлсайди!

Муаззам Иброҳимова


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤26😢14
Россиялик келин...

Абдуллох не-не Орзулар ила Қариндошлари билан Россияга ишга келди. Рус хавоси унга жуда ëқди. У Россиянинг совуқ шароитига тезда мослашиб олди.
Абдуллох Аллохдан қўрқадиган, 5-вақт намозни канда қилмайдиган Тақводор йигит еди. Уни атрофидагилари хушмуомиласи, Очиқ кўнгиллиги учун жуда хурмат қилишарди. Хар доим русслар билан бирга ишлаганидан 6-ой ичида русчани хам малум даражада ўрганиб олди.
Уларнинг иши асосан қурилиш еди. Бир куни улар кичкина бир шахарчадан иш олишди. Ўша ерда Абдуллох бир рус қизини учратиб қолди. У умрида биринчи бора юрагида ўзгача бир туйғуни хис етди. У қизни хар куни кўргиси келарди. Нихоят бир куни Абдуллох у қиз билан гаплашиб яхшигина танишиб хам олди. Қизнинг исми Кристина еди. У рус бўлишига қарамасдан жуда ëпиқ кийим киярди. Абдуллох бошқа чидаб туролмади. Кристинага уни севиб қолганини айтди: (таржимаси) Кристина биласанми мен... Мен сени ëқтириб қолдим... Кристина:(таржимаси) Абдуллох яхшиси сен мени унут... Нега? Чунки сен Мусилмонсан... Абдуллохнинг бошида чақмоқ чаққандай бўлди.
У кимлигини Ана енди англаб етти.
Ахир у насронийку.
Ахир у ғайриддинку.
Ахир у Кофирку.
Ë Аллох нега мен уни севиб к,олдим. Нега бундай катта гунохга қўл уриб қўйдим... Абдуллох Кристинани унутишга қанчалик харакат қилса хам барибир фойдаси йўқ еди. Кристина ëшлигидан Насоро динини қабул қилган ва Инжилни ëд олган еди...
Бир куни Абдуллохнинг кўнглига бир фикир келиб қолди. Балки унга Ислом динини таклиф қиларман?
Шундай хам қилди. Аммо Кристина бу таклифни рад етди ва бўйнига осилган хожни кўли билан ушлаб сен яхшиси Насроний динини қабул кил. Шунда мен сенга турмушга чиқаман деди.
Абдуллох дахшатга тушди... Кристина мен Қурьону Каримда Насронийлар Адашган қавим еканлигини ўқиганман. Мен сени таклифингни умуман қабул қила олмайман... Абдуллох ўзича ўйлаб туриб: балки Қурьонни ўқигач фикри ўзгариб қолар... Кристина сен бир мартта Қурьонни ўқиб кўр. Шунда хаммасини тушуниб етарсан балки. Кристина еса майли ўқийман Аммо кейин сен хам Инжилни ўқиб чиқасан... Бу талаб Абдуллохнинг юрагини шошириб қўйди. Ахир кандай қилиб. Ахир мен... Балки унгача етиб бормас... Майли розиман деди. Абдуллох тезлик билан интернет орқали Қурьоннинг Русча таржимаси китобини излай бошлади.
Ва нихоят излаган нарсасини топди ва Кристинага Қуронни ўқишдан олдин бир покланиб ғусил қилиб (ювиниб) олиш керак деди. Шу гапнинг ўзи Кристинанинг юрагида бир илиқлик пайдо қилди. У покланиб. Қурьонни хаяжон билан уқий бошлади. Аста секин Қурьон оятлари Кристинани жиддий ўйга торта бошлади. Фотиха сурьасини ўқиган Кристина шуни англаб еттдики бу Албатта яратган зот томонидан келган соф Китоб... Кристина Қиëмат кунида: Аллох: эй Исо сен одамларга Аллохни қўйиб мени ва онамни худо килиб олинглар деб айтдингми ва Исо масих: бундай демаганлигини айтиб барча Адашган насронийлардан кечиб кетиши ва улар жаханнамда мангу азобда қолиши хақидаги хабарни эшитиб ўзини йиғидан тўхтата олмай қолди. Нахот... Нахот менга шунча ўргатганлари уйдирма бўлса? Мен шу кунгача Қиëмат кунида Исус бизни жаннатга киритади деб ишониб юрарканман. Ахир менинг Ислом динига фикрим умуман бошқача эдида... Кристина хеч ўйлаб ўтирмасдан тўғри черковга бориб. Ўзини черков рўйхатидан бутунлай ўчириб ташлаттирди... Абдуллохнинг ëнига келиб: Мен Ислом динини қабул қилмоқчиман деб қолди. Бу сўзлар Абдуллохни довдиратиб қўйди. Чунки бу ишлар жуда тез содир бўлаëтган еди. Кристина ота онасига Ислом динига кирганлигини билдириб қўйди. Ва уларга енг тўғри йўл Ислом еканини тушинтира бошлади... Кристинанинг ота онаси ғазаб отига минишди. Бу қарорингдан тезда қайт. Йўқса сендан воз кечамиз дейишди. Улар умуман тушинишни исташмади. Охирги гаплари: биз насрониймиз ва насроний бÿлиб ўламиз. Модомийки сен Исломни қабул қилган экансан сендай қизимиз йўқ дея Кристинани уйдан хайдаб чиқаришди. Энди унинг умиди фақат Абдуллохда эди Абдуллох Кристинани исмини Муслима дея ўзгартириб никохига олди.

Давоми 18:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤41😢2
​Ва қўлларидан тутиб Ўзбекистонга йўл олди. ​​Уйига яқинлашар экан қалбида қўрқув Аралаш хаяжон уйғонди. Абдуллохни Рус қизи билан уйга қайтганини кўрган Ота онаси Хайратда қотиб қолишди. Абдуллох бор гапни очиқ ойдин Хаммасини уларга сўзлаб берди.
Абдуллохнинг отаси Умар ака ақиллик одам эди. Ўғлим бу сенинг хаëтинг. Сен шунга қарор қилибсанми мени қаршилигим йўқ... Лекин Онаси Гулбахор опа эса буни Ойласи учун иснод деб билиб Асло хазим қила олмасди. Ахир бизни ўйламадингми. Эл-юрт олдила шарманда бўламизку.
Одамлар нима дейди. Қолаверса бу рус қизи бўлса. Бизнинг урф одатларимизга умуман мослаша олмайди. Менинг орзуларимчи? Мен хам биттаю битта ўғлимга яхши бир келин олиш нийятим бор еди дея йиғлаб юборди. Абдуллох онасига бир амаллаб озгина бўлсада тушунтирган бўлди:
Онажон Ахир у қиз Ота онасидан хам воз кечиб бу йерга келди.
У ислом динини қабул қилди. Ва ишонаманки у албатта бизнинг шароитларимизга мослашиб олади... Шу тариқа Абдуллох Муслимага Уйланди. Тўй Ажойиб суратда ўтди. Кунлар ойлар ўта бошлади. Муслима қунт билан барча ишларни ўрганишга киришди. У жуда Ақилли қиз эди. Ўзбек тилини анчагина ўрганиб олди. У турмуш ўртоғинихам, Кайнота, Кайнонасинихам. Кўнглини оғритмасликка харакат қиларди. Гулбахор Опа эса барибир ич-ичидан норози эди. Муслимага жуда кўп ишлар буюрарди. Агар биронтасини қилолмай қолса дакки бериб Аламини оларди. Лекин бирон маротаба Муслима қайнонасига гап қайтармасди. Қишнинг совуқ кунларида кутилмаганда Гулбахор опа жуда оғир дардга чалиниб қолди шифокорлар Қандли диабед касаллиги анча ривожланиб улгурибди Афсус бизнинг қўлимиздан хеч нарса келмайди узир дея уйига жавоб бериб юборишди. Хамма дахшатга тушиб ишонгиси келмасди Ахир қандай қилиб бундай бўлиши мумкин деган саволларнинг охири йўқ эди. Бундан хабар топган Муслима қайғуга ботди. У тўшакка михланиб қолган Қайнонасини қалбида иҳлос билан парваришлай бошлади.
Онажоним сиз хали узоқ умур кўрасиз. Ўзим сизнинг хизматингизда бўламан. Мана кўрасиз хали кўрмагандай бўлиб кетасиз дея Қайнонасини кўнглини кўтарарди. Гулбахор опа келинини қадрини Дардга чалинганида билди: Шунчалик Ақиллий Мехрибон келинимни шунча пайт ëмон кўриб келибмана. Миллат ажратибману аслида У хам одам эканлигини, Ундахам кўнгил борлигини, У хам бу хонадонга не-не орзулар билан келганини тушиниб етмабманаа. Кечиргин Муслима мен сени кўнглингни жуда кўп оғритдим қизим. Йўғе ойижон мен сиздан хафа эмасман Аксинча миннаддорман. Менга тўғри тарбия берганингиз учун... Гулбахор опани барибир дард енгиб қўйди. Кишнинг охирги кунларида, бахор остонада эшик қоқиб турганида Гулбахор опа омонатини топширди... У кишининг охирги гапларидан бири Мен Келинимдан Розиман деган сўзи эди...
Муслима хар намозидан сўнг Қайнонасини Хаққига дуо қилиб Аллохдан Жаннат тиларди. Муслима хам Қайнонасидан мингдан минг рози эди!
Личкамга келган бир дўстимнинг юборган ибратли хикояси..

Тамом...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤29🔥9👍7👏1
- Бесабаб ишга келмай куйдингиз. Хатто телефон килиб, бир огиз огохла-нтирмадингиз. Сизни тушунамиз, балки узига яраша сабабларингиз бордир. Лекин сиз туфайли иш оксаб колиши мумкин, биз эса бунга йул куя олмай-миз. Урнингизга одам олдик.
Эътироз билдиришга Гулшириннинг бирор сабаби йук эди. Лекин у ишлаш керак. Тирикчилик учун ишламаса бул-майди. Аммо ким уни ишга олади? Бир-дан хаёлига Зохид билан бирга ишла-ган Илхом келди. У Гулширинга "бирор ёрдам керак булса кунгирок килинг" деб ташриф когозини берганди. Илхомга кунгирок килиб, иш сураса-чи? "Йуг-ей, канакасига ундан иш сурай-ман? Ахир, Зохид акамни чув тушириб кетган шу Илхом эмасми? Эримнинг душманидан иш сурайманми?"
"Эрингнинг душмани? - садо берди ички бир овоз. Энди Зохид сенинг эри-нг эмас. У сенга бегона".
"Бегона...бегона..." - мияси говлаб кет-ди Гулшириннинг. У шундай булишини тасаввур килганмиди? Бир умрлик йул-дошим деб ишонгани бир кун келиб ет-ти ёт бегонага айланиши хаёлига кел-ганмиди?
"Унутиш керак. Утмишни унутишим керак. Факат олдинга караб юришим керак!" - узига узи далда берди Гулши-рин. Иккиланишларни бир четга суриб, Илхомнинг олдига боришга карор кил-ди.
Котибаси бир аёл киришга ижозат су-суратганини айтганида Илхом Гулши-ринни кураман деб сира уйламаганди. Аёлни куриб, хайратланганини яширма-ди.
- Ие, Гулширинхон, сиз?! Нечук бизнинг кулбаи вайронамизга кадам ранжида килибсиз?
- Кулба деганингиз шунчалик булса, рисоладаги ишхонангиз саройга ухшар-кан-да?
Гулширин хонанинг хашаматига караб, Илхомнинн гапига яраша жавоб берди.
- Ха, энди...хозир шундай килиб куйма-са одамлар муомала килмай куяди. Ишбилармон одамнинг имижи-да, бу, - Илхом тиржайди. Бу ерга мени танкид килгани келмаган булсангиз керак, хар-холда? - У аёлни утиришга таклиф кил-ди.
- Тугри...Гулширин гапни нимадан бош-лашни билмай иккиланди. - Илхом ака, бу ерга келишим осон булмади. Эсинги-здами, мени ресторанда куриб, "бу ер сизга тугри келмайди" дегандингиз. Мен сиздан иш сураб келдим. Менга ёрдам бера оласизми?
- Сизга бирор ёрдамим тегса хурсанд булардим. Афсус, сал кечикдингиз-да.
Бир иш урни бор эди, утган хафта хо-дим олдик. Сизнинг келишингизни бил-ганимда...- Илхом "аттанг" дегандек бош чайкади.
- Иш йук денг...- бушашди Гулширин. Юрагидаги умид учкуни бирдан сунди. - Майли, мен бораколай...
- Ие, нега бирдан кайфиятингиз тушиб кетди? - Илхом эшик томон юрмокчи булган аёлнинг йулини тусди. У жувон-нинг илтимос килишини, менга ёрдами-нгиз керак дейишини кутганди. Хозир Гулширин чикиб кетса, кейин уни яли-ниб хам кайтара олмаслигини сезди. - Хозир бир нима уйлаб тлпамиз, - у сто-ли устидаги тугмачани босди. Жиккак-кина, кош-кузларини обдон буяган ко-тиба киз кирди. Илхом унга кадрлар булими бошлигини чакиришни буюрди. Бир оздан кейин урта ёшлардаги ок-са-рикдан келган аёл кирди. У кузойнаги остидан "бирор хизмат борми?" деган-дек караб турарди.
- Фая опа, танишинг, бу киши Гулширин-хон буладилар, - таништирди Илхом. Фая опа боягидек бир суз демай "яхши-мисиз?"дегандек беписанд бош силкиб куя колди. - Бу киши бизнинг корхона-даа ишламокчи. Энди бу масалани хал килиш сиздан. Гулширинхонга мос бирор иш топиб бера оламизми?
Фая опа Илхомга "мени нокулай ва-зиятга куяпсиз" дегандек таънали ни-гох ташлади.
- Ильхомчик, даже незнаю что сказать.
Буш урин йук. Буни узигиз-да яхши би-лясиз, - деди узбекчани бузиб.
- Фая опа, гапни купайтирманг, - унинг сузини булди Илхом. - Бу хоним бизга тегишли. Узимга тегишли одамларга иш тлпиб бера олмасам, корхонани ёпиб куя колайлик унда.
"Бу хоним бизга тегишли" деган гапни эшитиб Гулширин дув кизариб кетди. Эътироз билдиришга огиз жуфтлаётга-нида, Фая опа ундан чаконрок чикди.
- Ну...если так, тогда придётся что-то делать. Касирша киз ишда хато килгян, уни бушятамиз тогда. И берём на её место вашу даму.
- Э-э, яшанг, Фая опа, бор экансиз-ку! Бу кишига иш топиб беролмасак, мен уятли булиб колардим-а! Булмаса, уша кассир кизни бушатиш хакида буйрук тайёрланг. Бу хонимга эса ишга кириш учун керакли хужжатларни айтинг.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤49❤‍🔥4👏4🥰2🔥1
Фая опа Гулширинга зарур хужжатлар руйхати ёзилган когозчани узатди. Ил-хом унга "Энди бушсиз, кетаверинг" де-гандек имо килди. Фая опа чикаётгани-да Гулширинга кузойнаги остидан ут-кир караш килиб, лабининг бир четини буриштирди. Бировнинг ишдан кетиши эвазига узи ишга олинаётганидан хижолат чекаётган Гулширин бу нигох-дан ерга кириб кетгудек булди.
- Илхом ака, ишлаб турган одамни бу-шатиб, урнига мени ишга олишингизни билганимда бу ерга келмасдим, - деди кизариб-бузариб.
- Куйсангиз-чи, Гулширинхон, - Илхом унга сукланиб каради. - Узи уша кассир кизни бушатаман деб юрган эдим. Доим бир гавгони бошлаб юради. Урни-га одам топилмагани учун ишлаб тур-син-чи, дегандим. Мана, сиз келдингиз, энди унга жавоб берсак хам булади. Бу ишхонада сиздай гузал кизлар ишлаши керак.
Гулширин лолакизгалдокдай кизариб кетди. "Бу хоним бизга тегишли..." "Сиз-дай гузал кизлар..." Илхом бу билан ни-ма демокчи? Эшитганлар нима деб уй-лайди? "Одамлар нима деб уйласа уй-лайвермайдими? Узимга тугри булсам булди-да!" - шу уй билан узини чалгит-мокчи булди. Аммо уйлаганлари пуч эканини эртаси куни янги иш жойида иш бошлаганидаёк билди. Биринчи "хужум"ни ишдан бушатилгани алам ки-либ, кимга захрини сочишни билмай утирган киз бошлади. У нарсаларни йи-гиштургунича Гулширин бир чеккада турди. Атрофдан утаётган киз-жувон-лар Гулширинни курганда бир-бирига маъноли им кокиб куйишар, буни сезиб у ерга кириб кетгудек буларди.
- Вой, Дилбар, кетадиган булдингми? Сенга жуда урганиб колгандим. Энди каерда ишлайсан? - афсусланиб бош чайкади кассир кизга ёрдам бераётган дугоналаридан бири. Дилбар деганлари шу гапни кутиб турган эканми, бирдан захрини сочди:
- Бу ерда мену сенга ухшаганларга иш-лашга йул булсин! Бу корхонада колиш учун ё бошликка тегишли хоним були-шинг керак ёки аризани ёзиб бушаб ке-тавериш керак, - деди у "бошликка те-
гишли хоним" деган сузга ургу бериб.- Уша Илхом суюк менга хам унинг хуш-тори булишимни таклиф килганди. Лекин мен бировга хуштор булиб ишла-гандан, шаънимни саклаб уйда утириш-ни афзал биламан.
Дилбар шундай деганча эшикни кар-силлатиб ёпиб, калитини Гулширин то-мон улоктирди. Гулшириннинг хурлиги келди. Хали келмасидан ахвол шу бул-са, иш бошлаганида нима булади? Фая опа дарров огзидан гуллаб, Илхомнинг гапини етказибди-да..Бу ерга келгани-га пушаймон кила бошлади. Аммо энди оркага йул йук.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤30👍5🔥1
Янги ишга тез куникди. Унинг хонаси алохида, бир гурух аеллар утирадиган хонанинг енгина-сида. Хали унча таниш булмагани учун Гулши-рин улар билан салом-аликдан нарига утмайди.
Илхом тез-тез унинг хонасига кириб, "хуш, ян-ги ходимимиз ишни урганиб олдиларми? Кий-налаетган булсангиз, уялмай ердам суранг" дейди. У кетгач, кушни хонадаги аелларнинг пичир-пичири, "пик-пик" кулгиси эшитилиб ту-ради.Гулширин бундан баттар унгайсиланарди.
"Илхом ака билан хеч кандай муносабатимиз йук, у шунчаки танишим. Сизлар нотугри хаел-ларга борманглар" дегиси келади, аммо айтол-майди. "Майли, бир кун узлари хаммасини ту-шуниб олишади" деб тишини тишига куяди. Бу ерда ишлаетганининг бир яхши томони - энди кечки пайт ишда банд булмайди. Кундузи иш-лаб, кечки пайт болаларининг енида булади. Сарвар билан Мадинага хар доимгидай Азиза опа караб туради. Гулширин огир пайтда шу аелни рубару килгани учун такдиридан миннат-дор. Етти ет бегона аел якинларидан курмаган мехрни беряпти.
Бугун ишдан чикиб, дукондан ул-бул харид ки-либ, етокхонага шошарди. Аслида пули йук эди.
Кутилмаганда Илхом хонасига чакириб колди. Ишлари кандай кетаетгани хакида суриштир -ган булди. Сунг столининг тортмасидан калин-гина конверт чикариб Гулширинга узатди.
- Бу нима? - суради аел конвертни олишга икки-ланиб.
- Янги ишга келган ходимларимизни моддий рагбатлантириб турамиз, - деди Илхом. - Сизни хам мукофотга лойик топдик.
- Йук, буни ололмайман, - бош чайкади Гулши-рин. - Хали ишлаганимга хеч канча вакт булга-ни йук. Мукофотга лойик иш килмадим.
- Унда...бу пулларни иш хакидан аванс сифати-да олинг, - буш келмади Илхом хам. Шундай де-са, аел рад этолмаслигини биларди. - Маошин-гизнинг бир кисми.
Гулшириннинг кунишдан бошка иложи колма-ди. Колаверса, шу кунларда пулга зорикиб ту-рибди. Маошгача эса хали анча бор. Шу уйда конвертдаги пулни олди. Илк маошимдан бола-ларга бирор нима олиб борай деб дуконга ки-риб, ширинлигу егуликлар харид килди. Келга-нида Азиза опанинг хонасидан болаларнинг шух овозлари эшитиларди. Гулширин эшикни кокди, бир оздан кейин Азиза опа эшикни очди. Уни куриб Гулширин таний олмади. Азиза опа бугун буткул узгарган, сочини чиройли турмак-латиб, эгнига узига ярашикли куйлак кийган.
- Опажон, узингизмисиз? Бугун тугилган кунин-гизми, дейман? - Гулширин Гулширин ичкарига киргандагина турдаги диванда утирган эркак-ни курди.
- Гулширин, синглим, бу киши поччангиз була-дилар, - Азиза опа уялиб, кимтиниб айтди бу сузни. - Бугун хориждан келдилар. Бизни уйга олиб кетиш учун келибдилар.
Гулширин эркак билан саломлашди. Узок вактдан буен дадасини курмай, согиниб колган болалар унинг атрофида гирдикапалак. Бири "дадажон, чой берайми?"деса, иккинчиси ести-гини тугрилаб куяди. Сарвар билан Мадина эса бир четда мунгайибгина утиришибди. Уларга караб Гулшириннинг ичидан бир нима узилган-дек булди.
- Майли, биз бораколайлик, у кизининг кулидан етаклади. Болалари билан уз хонасига кириши билан оркасидан Азиза опа келди. У кулида ан-чагина совга-салом кутариб олганди.
- Буларни хужайиним сизларга олиб келибди-лар, - деди у эрининг келганидан хижолат торт-гандек. - У кишига сизлар хакингизда гапирган-дим. Баьзида тутинганинг тугишганингдан якин булади. Сиз менга синглимдай булиб кол-дингиз. Сизлардан хеч хам ажралгим келмаяп-ти, - шундай дея Азиза опа йиглаб юборди. Гам бирлаштирган икки аел анча пайтгача бир - би-рини кучоклаб йиглашди. Гулширин хам Азиза опага урганиб колганини хозир чукур хис кил-ди.
- Гулширин, сингилжон, сиз хам болаларингиз билан бизникига борсангиз-чи? - деди Азиза опа бир пайт куз ешларни артиб.
- Опажон, куришни истаган пайтимда эшигинги-здан кириб боравераман. Ахир, менинг болала-рим энди сизнинг хам болаларингиз. Акалари-ни согиниб колишади улар хам. Бошка - бошка жойда яшасак хам бизни хеч ким ажратмайди. Чунки калбимиз якин, - деди Гулширин.
Азиза опани болалари билан кузатиб куйган Гулшириннинг юрагидан нимадир чирс этиб узилгандек булди. Тобора узоклашиб кетаетган машина машина оркасидан кул силкитиб кола-ркан, бир четда кузларини мултиратиб турган углига кузи тушди.
- Сенга нима булди, углим? -суради у Сарвардан

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤49👍21❤‍🔥6🔥3