📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
ИБРАТЛИ ХИКОЯ.
(Архивдан)

Бу воқеа араб мамлакатларидан бирида СОДИР бўлган... ...Эридан учта гўдаги билан тул қолган Ҳалима исмли аёлнинг АҲВОЛИ ТАНГ бўлиб қолди... Бир амаллаб кун кўриб туришган эди... Мана, учинчи кундирки болалари туз тотгани йўқ. Саҳарда яратганга илтижо қилиб ёлворди... ~ Эй саховатли Раззоқим..! Синовларингни менга осон қил. Имонимни ва номусимни ўзинг асра..! ... Зўрға ўрнидан турди. Ухлаётган болаларининг тепасига келиб, очликдан кичрайиб, сўлиб бораётган юзларига қараб юраги эзилди, хўрлиги келди... Деворга суяниб БЕИХТИЁР деразадан қаради... Шу вақт рўпарадаги кўча ёқасига эски бир такси келиб тўхтади... Қалбида УМИД учқуни порлади: ~ «Шу таксичидан ёрдам сўрасамчи..? Мусулмондир, ахир... Аҳволимни тушунтирсам уч-тўрт тангасини аямас.» ... Бор қувватини жамлаб, рўмолини бошига ташлаганча кўчага чиқди. ~ Эй муҳтарам зот, мен ТИЛАНЧИ эмасман. Аммо уч кундан бери болаларим билан туз тотмадик... Сабрим тугади. Номусимдан айрилиб қолмасам деб қўрқаман... Бошқа сотадиган нарсам йўқ..! ... Ҳозирги мижози берган пулни чўнтагига соларкан, энди юришга чоғланган таксичи бу аёлнинг аянчли овозидан ғалати бўлиб кетди: ~ «Ёрдам бериш керак...!» миясига келган илк фикр шу бўлди... Бу фикрнинг кетидан оқиб кела бошлаган нафс ва шайтоннинг ҳийлакор бахоналарига тутқич бермай ҳамёнидаги анчадан бери тўплаб қўйган бир даста пулни олиб шундоғича аёлнинг қўлига тутқазди: ~ «Ол буни синглим, лекин номусингни сақла...» - деди- ю газни босди... Ортидан аёл эса: ~ Аллоҳ сенинг хам ишингни ўнгласин.. - деганича қолди. ... Таксичи уйига қайтаркан, кўзи йўлда-ю хаёли бу ишни хотинимга қандай тушунтираман деган ўй билан машғул эди... Гап шундаки, машинасининг ҳамма ғилдираги ишдан чиқиб эскириб қолган, ҳар куни юрагини ховучлаб юрар эди... ... Топганини тежаб-тергаб анчадан буён пул тўплаб юрганди. Бугун эрталаб шу пулларни олиб ғилдирак олмоқчи эди... Начора, ғилдиракка эмас бировга насиб қилган экан... Дарҳақиқат салом аликдан сўнг хотини дарров ғилдиракни сўради... ~ Устахонага учрагандим, уч - тўрт кун сабр қилинг дейишди. Яқинда яхшиларини олиб келишаркан, - деб ғулдиради... Эр хотиннинг кўзларига қарамасдан... Орадан уч тўрт кун ўтиб кечки пайт таксичи уйига қайтса, хотини унга бир қоғоз тутқазди: ~ Уста шекилли, сизни сўраб келди... "Эрталаб мана бу манзилга борсин, баллонларини алмаштириб бераман.." деб кетди... Ўша айтгани келган кўринади - деди... ... Эр эса ҳайрон, манзил ёзилган қоғозни қўлга оларкан рости билан айтасанми дегандек хотинига қаради... Тамоман бегона жой..! Ким бўлди экан..? Ўйлаб ўйига етолмади. Таваккал эрта тонгданоқ бораман... Нима гаплигини албатта биламан, деб кўнглига тугиб қўйди. Эрта тонгда нонушта қилмай кўчага отланди. Манзилни топиш қийин бўлмади. Устахона экан, хўжайини бўлса керак, эшиги олдида бир киши ўтирибди... Худди хотини таърифлаган кишига ўхшайди. У ҳам таксичини кўриб қадрдонлардек пешвоз чиқди. Устахона хўжайини ёшли кўзларини унга қадаб: ~ Сен нима килгансанки, уч кундан бери Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тушимга кириб, сенинг номингни айтиб: ~ «Шу кишининг ғилдиракларини янгилаб бер, мен сени Қиёматда шафоат қилай” дейди..! Кел, биродар, машинангни ичкарига олиб кир... Таксичи бир лаҳза қулоқларига ишонмай туриб қолди, сўнгра унинг ҳам кўзларидан ёш чиқиб кетди...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤44😢24👍15🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН.

Рўзанинг 6-кунидаги рўзаларингизни ҳам Аллоҳ даргоҳига қабул айлаган бўлсин!

🌙✨Энг чиройли ризқ
🌙✨Мол-мулк эмас.
🌙✨Балки хотиржам қалб,
🌙✨Равшан ақл,
🌙✨Тан сиҳатлик,
🌙✨Дил софлиги,
🌙✨Соғлом фикрдир.

Тунингиз осуда ўтсин азизлар!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
- Ая, дадам бизни энди хеч качон олиб кетмай-диларми? - Сарварнинг кузи тула еш эди. Гулширин товонигача зириллаб кетди.
- Нега бундай деяпсан, углим? Даданг...даданг-нинг ишлари ишлари купайиб кетган. Ишлари-ни битириб, келади...- у "алдагани бола яхши" кабилида гапирмокчи эди, аммо соткин овози титраб, узидан узи уялди.
- Йук, дадам энди келмайдилар, - бош чайкади Сарвар. - Дадамнинг бошка угли бор, энди уша билан яшайди.
Гулшириннинг бугзига нимадир нимадир ти-килди. Углини багрига махкам босди. "Болажо-ним, ичингда шунча дард бор экан, кандок кандок чидаб юрибсан? Сени бола, хеч нарсага тушунмайди, деб уйлабман. Узим билан узим булибману, сизларни унутиб куйибман. Сен эса мени аяб шунча дардни ичингда саклаб юриб-сан..." - Гулширин ич-ичидан фаред килди.

Азиза опа уз уйига кетганидан кетганидан су-нг Гулширин угли билан кизини каерга, кимга куйиб кетишни билмай боши котди. Бир-икки кун етокхонадаги коровул кампирдан болалар-га караб туришни илтимос килди. Лекин качон-гача бировлардан кумак кумак сурайди. У бо-лаларни богчага жойлаштиришга карор килди.
Болалари илгари хам богчага боришган, тезда куникишса керак. Икки-уч кун ичида зарур ху-жатларни тайерлаб, болаларни богчага жойла-штирди. Энди кунгли хотиржам, ишга бемалол бориб кела олади.
Ишдан чикиб, болаларини олиш учун богчага кирди. Негадир Мадина хар доимгидек олдига югуриб чикмади. Кизининг юзидан упди. Мади-нанинг юзи ловуллаб кизиб турибди.
- Вой, кизим, иссигинг борми? - бирдан кулини Мадинанинг пешонасига куйди. - Бирон жойи-нг огрияптими?
- Кизингиз эрталабдан буен иситма киляпти, - деди болаларни кузатишга чиккан тарбиячи. - Богчамиз хамшираси укол. Иситмаси тушган-дай булди-ю, кейин яна кутарилди.
- Эрталаб олиб келаетганимда яхши эди-ку...
- Бахзи болалар богчага катнай бошлагач, куни-колмай касал булишади. Хеч каери огримаса хам иситма килади еки етиб колади.
Кизингиз хам шундай буляпти, шекилли. Хечки-си йук, бир-икки кун ичида куникиб кетади.
- Лекин кизим олдин хам богчага борган. Олдин борганида уйнаб-кулиб бориб келарди.
- Хафа булмасангиз бир гап айтаман, - деди тар-биячи аел. - Билишимча, олдин оилангиз тулик булган. Болалар хеч нарсадан зикланишмаган. Шунинг учун хам богчага байрамга боргандек бориб келишган. Хозир эса...сизлар алохида яшаяпсизлар. Бола оилавий булиб яшаган дам-ларини согинади, ичикади. Шу сабаб иситма килаетгандир.
- Муштдай боланинг нахотки шуларга акли етса? - хайратини яширолмади Гулширин.
- Биз буларни бола санаб куп нарсага эьтибор бермаймиз. Бола дардни ичига солади дейиша-дику...
Иситмалаетган боласини кутариб етокхонага кайтгунча Гулширин минг бир уй ичида колди.
Кизига дори бериб, эндигина ухлатган эди хам-ки, эшик такиллади. Ким булди экан? Бу ерда Азиза опадан булак якини йук эди. Азиза опа уйига кетганидан буен хеч ким эшик кокиб кел-ган йук. Эшикни очдию...рупарадаги аелни ку-риб узини йукотиб куйди. Эшик ортида Шавкат-бойнинг хотини турарди. Гулширин акасиники-да яшаган пайтида бу аелнинг кизига келинлар куйлакларини тикиб берганди.
- Келинг, опа....- Гулширин аелни ичкарига так-лифкилди. Хижолат тортганидан узини каерга куйишни билмасди. Уз ташвишлари билан бу-либ аелнинг тикув машинасини кайтариб бе-риш едидан чикиб кетган экан буткул. Шавкат-бойнинг хотини тикув машинасини сураб кел-ган булса керак. Ишкилиб, машина акасиники-да хеч бир зиен етмай турганмикан?
- Шу ерда яшаяпсизми? - бошдан оек башанг кийинган аел торгина хонага беписанд назар ташлади.
- Ха, хозирча... - Гулширин уз туришидан узи уялди. Кейин шоша-пиша узр сурай кетди:
- Опажон, кечиринг, уз ташвишларимга урала-шиб, омонатингиз едимдан чикибди. Шу бугу-нок тикув машинангизни олиб келиб бераман.
- Мен машинкани олиб кетиш учун келганим йук, - аелнинг жиддий юзига табассум ейилди. - Аксинча, илтимос билан келдим.
- Кандай илтимос? - шундай бадавлат аелнинг "илтимос билан келдим" дейиши Гулширинни хайратлантирди.
- Углимни уйлантиряпман. Булажак келин кизи-мнинг эгнида сиз тикиб берган куйлакларни куриб, "Менинг куйлакларимни хам уша тикув-чи тикиб берсин" дебди. Йук демайсиз энди, ай-ланай.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤47🔥3
- Вой...- Гулширин бушашиб кетди. У аел "нега машинкамни халигача кайтармадинг" деб жан-жал килишидан чучиганди. - Нега йук дейман, опа? Майли, тикиб бераман. Факат шошилинч булмаса булди. Якинда ишга кирганман, кечку-рун болаларни ухлатиб тикиб бераман.
- Шошилинч эмас, туй икки ойдан кейин, - чиро-
йи очилди аелнинг. - Келин булмишга манзили-нгизни бераман. Шу уч-турт кун ичида матолар-ни олиб келади. Хозирча манавини олиб туринг куйлаклар битгач, колганини бераман, - сумка-часидан бир даста пул олди.
- Йук, керакмас, - Гулширин аел узатган пулни унинг сумкачасига кайтариб олиб куйди. - Олдин куйлакларни тикай, кейин берасиз.
Шавкатбойнинг хотин кетди. "Жуда нокулай булди-да..." Гулширин шу уй билан кизининг пе-шонасига кафтини босди. Мадинанинг пешона-си олов булиб енарди. "Вой улмасам, яна исит-маси кутарилибди."
Гулшириннинг чакирувидан сунг етиб келган "Тез ердам" шифокори Мадинани обдон текши-рди.
- Болангизни томоги кизарган, шундан иситма киляпти. Хозир укол килиб куяман. Яна иситма килгудек булса, касалхонада етишларингизга тугри келади.
- Духтир, керакли дори-дармонни езиб бера ко-линг. Асалхонадп етишга умуман имкониятим йук. Углимни куйи кетадиган жой йук.
Шифокор дориларни номини езиб, качон, кан-дай килиб ичиришни тушунтирди. "Кунига икк махал касалхонага бориб укол олиш керак" де-ди кетаетганида. Уша тунда Гулширин мижжа кокмади. Тонг отиши билан якин орадаги дори-хонага шошилди. Шифокор езиб берган дори-лар анчагина киммат экан. Айникса, биттасини топиш мушкул булди. Бир нечта дорихонадан излаб, топа олмади. Бир дорихоначи аел тани-шида у излаетган дори борлигини, нархини келиолса топиб беришини писанда килди. Гул-ширинда у сураган пул йук. Лекин кизи кизи тезрок тузалиши учун бу пулни топиши керак. Аммо кимдан олади бунч пулни? Нихоят, йули-ни топгандек булди. Кизини ухлатиб, Сарварга "синглингга караб тур, мен тезда кайтаман"деб тайинладию, узи кийиниб ишхонаси томон шошди. Илхоммажлис утказаетган экан, унинг чикишини кутди. Мажлисдан чикаетган ходим-лар кабулхонада турган Гулиринни куриб, бир-бирларига маьноли куз ташлаб куйишди. Аммо хозир у бунга ахамият берадиган ахволда эмасди. Одамлар таркалиши билан Илхомнинг хонасига кирди.
- Ие, Гулширинхон, келинг. Сизни курадиган кун хам бор экан-ку, - Илхом Гулширинга утириш учун стул суриб берди. - Эрталаб сизни курма-ганимга дилим хуфтон булиб тургандим. Каранг, киришингиз билан хона хам еришиб кетди-я! Кани эди, доим хонамизни шундай ери-штириб турсангиз.
Жувон Илхомнинг илмокли сузларидан унгай-сизланди. Бу гапларни эшитмаганга солди узи-ни.
- Илхом ака, сизга бир илтимос билан келдим, - деди тортиниб.
- Сиз илтимос килманг, буйрук беринг, - Илхом уткир нигохини кадади сурбетларча. - Биз ку-лингиз булиб бажарайлик.
- Илхом ака, мен билан бундай охангда гаплаш-манг. Булмаса, чикиб кетаман.
Илхомбирдан тусини узгартирди. Турга туш-ган кушни учириб юборган овчидай типирчи-лаб колди.
- Э-э, хазил килдим-ку, Гулширинхон. Жуда жид-дий аелсиз-да, хазилни тушунмайсиз-а? Кани, гапиринг, эшитаман.
- Кечиринг, хозир хазилни тушунадиган ахвол-да эмасман, - каттик гапиргани учун Гулширин хижолат чекди. Кечадан буен кизимнинг исит-маси тушмаяпти. Илхом ака, маошгача менга озгина карз бериб туринг...- Охирги сузларни зурга айтди, карз сураетгни учун уялди.
- Карз денг...- Илхом унга бошдан-оек синчик-лаб назар солди. Аел бу нигохдан ерга кириб кетгудек булди. - Каранг-а, аксига олгандай бор пулимни ишлатиб куйгандим. Тугрироги, уйда-ги Захархон чунтагимдаги хамма пулни кокиш-тириб олибди, - у "Захархон" деб хотинини айта-етганини Гулширин тушунди.
- Агар маошгача бериб турганингизда...- Гулши-риннинг рухи тушиб кетди бирдан. - Майли, сиз-нинг хам уз харажатларингиз бор. Мен...бора-колай...
- Сиз аеллар бирдан тушкунликка тушиб кола-сизлар-да. Хеч каерга кетмайсиз, - Илхом урни-дан туришга кузгалган Гулшириннинг елкаси-дан тутиб, жойига кайта утиргизди. Бегона эр-какнинг кули текканидан жувон сесканиб кет-ди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤50🔥10👍1
- Сиз илтимос киласизу, мен ердам бера олма-сам, бу йигитнинг иши булмайди, - унинг енига утириб олди Илхом. - Бундай киламиз: эртага кечки соат олти яримда шу ерда учрашамиз. Сиз сураган пулни топишга харакат киламан. Тагин сизни кутиб колмай, - у Гулширинга сук-ланиб тикилди.
- Хуп... - жувон рупарасидаги одамнинг уткир нигохларидан ерга кириб кетгудай булди. - Мен бораколай...кизимнинг мазаси йук эди.
Гулширин кетгач, Илхом эшикни ичкаридан кулфлаб, хонадаги сейфни очди. Сейфда хоти-нидан яшириб куйган пулларини сакларди. Устма-уст тахланиб турган бели синмаган пул-лардан бир дастасини олиб, мийигида кулди: "Сенинг кудратинг энг гурурли аелни хам тиз чуктиради". Уз гапи шаьша килиб кулди. Эртага Гулширин билан утажак учрашувни тасаввур килиб, кузлариюмилиб кетди.
Болалари хартугул тинчгина утирганини куриб Гулшириннинг юраги бир оз таскин топди. Эртага уша савил дорини топиб келтирса, кизи тезда тузалади. Эртага ахир якшанба-ку?! - бирдан хаелини йилт этиб тилиб утди шу фикр. Илхом "эртага келинг" деганида янглишдими-кан? Йуг-ей, кап-катта одам кандай янглишсин? Балки Гулширинга рахми келганидан дам олиш кунини хам бошка кунга колдириб, у сураган пулни топиб келмокчидир...." У шу уй билан узи-га таскин килди.
Кизининг иситмаси тушган булса-да, кечаси яхши ухлай олмади. Тонгга якингина бир оз тинчланиб, кузи илинди. "Тезрок кун кеч була колсайди. Уша дорини топиб келтирсам, Мади-на даво топармиди..."
Вахоланки, бу пайтда тонгги соат беш эди.

Баьзан одам вакт етишмаслигидан шихоят килади. Аммо кутганингда вакт утиши кийин булади. Гулшириннинг наздида бугунги кун асрга чузилгандек туйилди. Соат миллари кеч-ки бешдан ога бошлаганида "хайрият" деб юборди.
- Сарваржон, сен синглингга караб тур. Мен бир жойга шундоккина кираману, дорихонадан дори олиб кайтаман, хупми, болажоним? - хали мактабга бормаган, узи энагага энагага мухтож углига энагалик килишни топшираетганидан юраги эзилди. Сарвар катта одамлардек "май-ли, сиз бориб келаверинг, аяжон" деди.
"Болам болалик нималигини билмай улгайиб колибди..."
Устига одмигина куйлагини кийди. Бир пайт-лар эри шу куйлакни кийганида "Гул, сен карто-шкани копидан куйлак тикиб кийсанг хам яра-шади" дерди. Эрини эслаганиданми е кунгли бир нохушликни сездими, негадир Илхомдан пул олиб келишга оеги тортмади. Лекин нима килсин, уша зорманда дорига пул керак. Пулни шундок олади-ю, кайтади. Колаверса, пулни ****-кетарга олаетгани йук. Маош олса, албатта кай-таради.
Соат роппа-роса олтига бонг урганида у Илхомнинг хонаси эшигини такиллатди.
- Келмайсизми деб чучигандим, Илхом уни ку-риб кувончини яширолмади. - Кани, киринг, - Гулширинни киргизиб, узи эшик ортида хеч ким йукмикан дегандек аланглади.
- Илхом ака, узр, бугун дам дам олиш куни эка-ни едимда йук экан. Сизни хам ташвишга солиб куйдим...
- Асло узр сураманг, Гулширинхон. Сиз учун бир умр дам олиш нималигини билмай утишга хам розимиз. Келинг, мана бу ерга киринг, - у шун-дай деб жувонни хона ичидаги кия очик эшик томон бошлади. Бу кичик булмача эди. Булма-чада утириб ором олиш учун диван, кичиккина журнал столчаси, иккита оромкурси бор эди. Журнал столчаси усти ноз-неьматга тула. Ким-матбахо коньяк олдида иккита биллур кадак турибди. "Бевакт келдим шекилли", - уйлади Гулширин.
- Илхом ака, вактингизни олмай, мехмон кутяп-сиз шекилли.
- Интик булиб кутаетган мехмоним келди. Сиз-дан азизрок мехмон булиши мумкинми? - Ил-хомнинг огзидан келаетган арок хиди Гулшири-ннинг бурнига урилиб, кунгли бехузур булди. Узи азалдан арок хидига токати йук. Эри ичиб келган кунларда хам арок хиди урнашиб кол-масин деб эшик-деразаларни кун буйи буйи очик колдирарди.
- Вактим камрок эди, шошаетгандим...- Гулши-рин бу ерга келганига пушаймон кила бошлади
- Мен хам сизнинг вактингизни олмокчи эмас-
ман. Кани, утиринг, дастурхоннинг иззати бор, ахир. - Сизга ваьда беришга бердиму, лекин пул топиш кийин булди, ростини айтсам, хозир одамларга карзни кул билан бериб, оек билан югуриб оладиган замон булди. Ваьдамни ба-
жарай деб ошналар билан яхши емон булишга тугри келди. Мана, айтган пулларингизни топ-дим, - у муьжазгина жавончадон жавончадон
❤49😢20👍13🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌹🌟АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

РАМАЗОННИНГ 7-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙🌹✨

•🌹•🌹•Роббимиз - Аллоҳ
•🌹•🌹•Динимиз - Ислом
•🌹•🌹•Қибламиз - Каъба
•🌹•🌹•Айёмимиз - Жума
•🌹•🌹•Фарзимиз - Намоз
•🌹•🌹•Қарзимиз - Закот
•🌹•🌹•Орзуимиз - Ҳаж
•🌹•🌹•Амалимиз - Савоб
•🌹•🌹•Тилимиз - Тақво
•🌹•🌹•Нафратимиз - Зино
•🌹•🌹•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
•🌹•🌹•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🌹•🌹•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌙Бугун сокин осмону фалак,
🌙Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌙Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌙Қадрдонлар Рамазоннинг 7-куни муборак!

🍃🌹☝️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ ТАБРИКЛАНГ!!✔️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САХАРЛИККА ТУРГАНЛАР

✍Дилобар Ўралова
🎙Рамзиддин Эгамбердиев

Ассалому алайкум
Эзгу ўйда юрганлар.
Яхшилик илинжида
Саҳарликка турганлар.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
​​Бахмалнинг беш юлдуз олмаси…

​Яқинда онамни зиёрат қилиш учун она шаҳрим Жиззахга бордим. Бир неча кун тургач, нарсаларимизни йиғиб қайтишга тараддудлик кўрдик ва йўл- йўлакай Бахмалнинг беш юлдуз олмасидан олиб кетишни ният қилиб кўйдим. Негадур шу сафар шу олмага бирам кўнглим кетди, кўчага чиққач катта йўл бўйидаги бозорчамиздан анчагина сотиб олишни режалаштира бошладим. Лекин бандасининг айтгани эмас, Аллоҳнинг буюргани бўларкан. Шундай кўчага чиқишимиз билан бир онахоннинг оғир юк билан катта кўчага кетаётганини кўриб қолдим. Инсонгарчилик юзасидан қўлларидан юкини олиб онахонга кўмаклашдим. Йўлга яқинлашавергач, маълум бўлдики, у киши олма сотиладиган жойдан қарши йўналишга қараб кетишлари керак экан. Ноилож қолдим. ,,Нима қилсам экан мен у тарафга қараб кетаман деб узр сўраб юкларни шу ерда қолдирсамми ёки онахонниям етаклаб қарши йўналишга қараб юрсамми, лекин йўл анча олис, қийналамиз, ўзим бориб келай десам вақтимиз тиғиз,, деб ўйлай бошладим, охири нима бўлсаям шу аёлнинг ҳожатини чиқарай деб олма олиш фикридан айнидим. Кўнгил эканда йўл бўйи ,,Ҳеч йўқса шу олмадан биттагина ололмадима, энди қачон келаман,, деган интиқликда қайтдим…Уйга келсам, қизларим қўшни қиз билан ўтиришган экан, улар билан салом- алик қилиб бир пиёла чой ичиш учун ошхонага ўтдим. Пиёла олай деб шкафни очсам битта қизил Бахмалнинг беш юлдуз олмаси турибдида!!! Ҳайратимдан фарзандларимнинг опасидан ошхонадан чиқмай, турган жойимда қотиб ,,Дурдона,шкафдаги олма қаердан келди?,, деб сўрадим. У ,, Азиза опа(қўшни қиз) олиб келдилар, Бахмалники экан, биз едик, сизга олиб қўйгандим,, деб жавоб қилди. Олмани қўлимга олиб ,,Аллоҳим, менинг ишқим кетган нарсани мендан олдин уйимга ризқ қилиб юбордингми, бир ожиз бандангнинг кичик эҳтиёжини ҳам билишга қодир бўлган Буюк Зотсан,, дедим…Мақтанди десангизам айтай, неча йилларки нимага эҳтиёжим бўлса, бировга ҳожатманд этмай етказиб қўйган Аллоҳнинг ҳақиқатданам эрка бандасиман…

© Умму Амина


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24👍7🔥5🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёш болалар рўзаси.

Менимча, ҳаммада учрайдиган ҳолат


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
Бўлган воқеа...

- Пастки лабим ички томонига майда тошмалар тошиб кетди. Бир шифокорга учрадим.

Шифокор синчиклаб текширдида:

- сиз раксиз,  яхшилаб даволанишингиз керак деди.

Бу хабардан дунё кўзимга қоронғу бўлиб кўриниб кетди,  эй  Аллоҳим,  энди нима қиламан,  нахотки ҳаммаси тамом дея тушкун холатга тушиб қолдим,  иштаҳам йўқолди,  уйқуда халоват йўқ.

Болаларимни шўх кулгуларини кўриб баттар эзила бошладим. Энди нима қиламан, эримни топгани тирикчилигимизга зўрға етади, хозирги кунда дориларга пулни қаердан топамиз деган хавотир билан касалимни ташхисини эримга билдирмадим, нима бўлса бўлар, дея сир тутдим.

Ўша кунлари бир дугонам менда хол сўрашлик учун уйимизга келганди, мени сўлишиб қолганимни кўрди, мен дўхтирни ташхиси тўғрисида айтгандим:

-  ээ ўртоқжоней, қўявер, ўйлама, шунақа тошмалар бўйича зўр мутахассис танишим бор, зўр аёл, қирқ йилдан бери тери касалликлари бўйича ишлайди, тур кийин, ўша шифокорга борайликчи, деди.

Шифокор аёлга учрадик, рус миллатидаги аёл экан:

-  какой дурак сказал что у тебя рак? Бу рак эмас кизимка, не переживай, бир хафтада тузаласан, деди русча ўзбекча аралаш гапириб.

Бир хафта шифохонада ётиб даволандим, алхамдулиллах тошмалардан асорат ҳам қолмади, суюнганимдан ёнимда қолган юз минг сўмни олиб шифокор хонасига кирдим ва:

- опа, сизга катта рахмат, шуни олиб қўйинг, оз бўлсаям чин кўнгилдан дея чўнтагига солиб қўйдим.

Опа бирданига жиддийлашиб:

- ты что делаешь?  Бунака килма, болаларинга ишлатгин дея пулга ҳам қарамай чўнтагидаги пулни ўзимга қайтариб берди. Хозир самазванец дўхтирлар ҳам учраб туради, как попало билмасдан учраб ўзинга проблема орттириб олмагин, мен қирқ йилда бери шу сохадаман.

Куда катится наша медицина не понятно, бор энди пархез килгин, болаларингаям чипс мипс, криешки мриешкилар бераверма, улар хаммаси захар, кўпроқ қатиқ, сут ва сливочний маслалар бер, тухум бер, бор кизим, Худо хохласа кўп яшайсан, деб мени кузатиб қўйди.

Мана, алхамдулиллах соғайиб кетдим.

Бу бўлган воқеа, шифокорни шахсини ёзмадик, сабаби, "гадой гадойни душмани" деганларидай опага зарар бўлмасин дедикда.

Аскар Мамадиев саҳифаларидан.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤38👍13🤔1
​​​​Риёкор бўлманг!

Анчадан бери кўришмаётган, қишлоқда турадиган қариндошимиз оламдан ўтганлари ҳақида хабар келди. Ғариб, камбағал аёл эдилар. Қачон ҳол сўрасам доим ҳаммаси яхши, жуда яхши дердилар. Биз учун ҳам у кишида ҳаммаси бир текисда эди. Асл ҳолат эса... Марҳуманинг хонадонларига борганимизда ҳаммаси аён бўлди. Ховли-жойлари жуда эски, фарзандларининг кийимлари ҳам жуда ҳароб аҳволда эди. Раҳмим келиб, ачиниб кетдим. Шундай ҳам яшаш мумкинми!? Бирор марта шикоят қилмабдилар, бетобликларини ҳам айтмабдилар... Маросимлар ўтаётган кезда қизлари билан суҳбатлашиб қолдим. Нега аҳволларини айтмадилар, нега биз билмадик, нега бунчалик ҳолда эканлигингиздан бехабар қолдик? дедим. Қизларининг жавоби менинг ҳайратимни ошириб, тушкунлигимни беш баттар қилди.
Опа, уни қўятуринг, фейсбукка сиз қўйган расмларингизни баъзан онамга кўрсатардим, Дубайгаю, Мисрга борганингизни, Истанбулдаги саёҳатингизни, энг чиройли ресторанларда тановул қилганингизни, Европага учганингизу, Бютик дўконлардан кийим ҳаридларингизни, ҳаммасини кўрсатгандим. Баъзан опанг нима қиляпти экан, саҳифасини очиб кўрсатчи!? деб қолардилар... Охирги пайт расмларингизни кўрсатгим ҳам келмай қолди, чунки, сизни шоҳона ҳаётингизни ҳар сафар кўргандан кейин кимлардир ҳаётида камчиликсиз, ҳоҳлаган ерига бориб, истаган кийимини кийиб, кўнгли тусаганини олиб юрибди... Нега менда бунинг бирортаси ҳам йўқ? Нега менинг умрим фақат қийинчилик, етишмовчиликда ўтяпти? Ё одам эмасманми? Ёки яхши яшашга менинг ҳаққим йўқми? Мен ҳам одамманку!? деб, сиқилиб қолардилар. Умрларининг охиригача сизнинг расмларингиз, яшашингизни расмларингиз орқали томоша қилиб, эзилиб ўтдилар. Расмларингизни бекор кўсатибман деб, йиғлаб юборди...
Мен дахшатга тушдим, карахт эдим, тилларим карахт, ҳушларим карахт, ўзим карахт эдим. Тасалли учун бирор сўз, калима тополмасдим... Ўша кундан кейин қариндошимнинг ўлимига мен ўзимни айбдордай кўра бошладим... Уйга келибоқ, саҳифаларимга қўйган расмларимнинг ҳаммасини ўчирдим. Ресторанлар ҳам, курортлар ҳам, Дубай, Мисрлар ҳам кетди... Қайтиб бундай расм қўймайман деб аҳд қилдим. Баъзан шундай фароғатда яшаётганини суратга олиб, қўйганларга кўзим тушиб қолади. Қўйманг, сиздан ғариброқ одамлар бор, уларда ҳам кўнгил бор, орзу бор, уларнинг кўнгилларини янчманг дегим келади... Ҳар сафар саёҳатга борганимда, кийим олганимда, ресторанга кирганимда ўша қариндошим эсга келади...

Салим Айюбий


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤15😢6💔6
​Ибрат учун...

Бир одамнинг уч орзуси боракан...У катта маошли иши, гўзал турмуш ўртоғи бўлишини ва оламга машхур бўлишни хохларкан. Кунларнинг бирида ўша одам таниқли фирмага ишга кириш учун отланибди. Йўлда кетаётганида унинг йўлида бир қария ёмон  йиқилиб тушибди. Агар унга ёрдам бериб, ғамхўрлик қилсам қабулга кечга коламан, бу бир пиёниста бўлса керак деб хаёлидан ўтказиб, қарияга ёрдам бермабди. Аммо у барибир ишга қабул қилинмабди, сухбатдан ўта олмабди.
Кунларнинг яна бирида кўчада сайр қилиб юрса кўча артистлари ажойиб томоша кўрсатаётган эканлар. У мазза қилиб томошани кўрибди. Атрофдаги одамлар артистларни олқишлашибди. У бўлса йўлида давом эта бошлабди. Шунда унинг ёнига кампир киёфасидаги актриса югуриб келиб томоша хақидаги фикрини сўрабди. Халиги одам
кампирдан жирканиб жавоб бермасдан кетиб колибди.
Яна бир ёмғирли кунда у одамнинг кўзи унинг уйи олдидаги ўриндиқда йиғлаб ўтирган бир юпун аёлга тушибди. Аёл ундан бир тунга бошпана сўрабди, лекин у одамнинг аёлга ёрдам бергиси келмабди ва шошилиб иссиққина уйига кириб кетибди. Йиллар ўтиб ўша одам бир умр рўшнолик кўрмай оламдан ўтибди ва у дунёга борганида фариштага хаётини нолиб сўзлаб берибди.  "Эсингдами,- дебди фаришта, - йиқилиб тушган қария сендан таянч истаб қўлини чузганди, ўша қария сен ишга жойлашмоқчи бўлган фирма бошлиғининг отаси эди. Сени орқангда эса уни ўғли отаси томон шошиб келаётганди... Актриса кампирни эслайсанми--у аслида гўзал-ёш аёл эди, у сени ёқтириб қолганди, у сени бахтли қилиши мумкин эди, сен рад эттинг... ва нихоят эшигинг ёнида сендан бошпана сўраган аёл ёдингдами? Ўша аёл машҳур адиба эди, у ўша куни нихоятда далдага мухтож эди... сен унга ёрдам берганигда -- шубхасиз сен хакингда "энг яхши инсон" дея достон ёзарди... афсуски сен хеч кимга ёрдам бермадинг. Агар уларга ёрдам берганингда хамма орзуларинг амалга ошган бўлар эди ва бу яхшиликларингни ажр-савоби бу дунё жаннатига йўл очар эди... Афсус..." - дебди...

ХУЛОСА: Икки дунё саодатини қилган яхши амалларингдан топасан…

Барно Джурабаева саҳифасидан


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤15👍11
​Кичик, аммо жуда катта!

Генри Форд ширкатидаги катта бир лавозимга номзод бўлган икки киши билан бирга овқатланди. Номзодларнинг иккаласи ҳам битта унивеситетни битирган эди. Икковининг ҳам иш тажрибаси деярли бир хил эди.
   Улар овқатланиб бўлгач, бирга ошхонадан чиқишди. Генри Форд улардан бирига эртадан келиб ишни бошлаши мумкинлигини, бошқасига эса узр айтиб, уни ўз командасига ололмаслигини айтди. Шунда ишга олинмаган йигит журъатини тўплаб сўради:
- Узр сўрайман, битта савол сўрасам бўладими?
- Марҳамат!
- Биз овқатланиш пайтида муҳандислик ҳақида, автомобил ҳақида ёки университет ҳақида гаплашмадик. Умумий гапларни гаплашдик холос. Дўстимни ишга олиб мени ишга олмаганингизга сабаб нима?
  Генри Форд деди:
- Бунинг иккита сабаби бор:
Биринчиси, дўстинг гўшт бўлагини тотиб кўриб сўнгра туз сепди. Сен эса олдин туз сепиб сўнгра еб кўрдинг. Мен нарсаларни ўзгартиришдан олдин синаб кўрадиганларни яхши кўраман. Иккинчиси, дўстинг официантга одоб билан муомала қилди. "Раҳмат", "узр" каби сўзларни ишлатди. Сенинг наздингда эса официант гўё йўқдай эди. Сен фақат менга нисбатан одобни намоён қилдинг. Яхши бошлиқ мансабида турганида яхши таассурот қолдириши лозим. У ҳамма билан гўзал муомалада бўлиши керак!

   Кичик ҳатти-ҳаракатлар кўп нарсадан хабар беради. Ўзгаларни таниш учун уларнинг ичига чуқур кириш шарт эмас.
   Бир машинада ўтирсангиз қисқа муддатда ҳайдовчи ҳақида, унинг шахсияти, одоби, қарор чиқариш услуби, натижаларга баҳо бериши ҳақида хулоса қила оласиз. Бироз эътиборли бўлсангиз етади!

   Фақирга садақа қилаётган бойнинг ҳаракати унинг шахсияти ҳақида сизга хабар беради. Кибр билан садақа қилишдан кўра одоб билан узр айтиш яхшироқдир. Нима тақдим қилиш эмас, қандай тақдим қилиш аҳамиятлироқдир. Кишилар гоҳида риё қилиши мумкин. Аммо узр сўраш одоби инсонни фош қилади!
  
   Эр-хотиннинг бирга юриб кетаётганини кўриб уларнинг ўзаро алоқаси ҳақида хулоса қилиш мумкин.
   Отанинг ўз фарзандларига гапираётган оҳангидан унинг тарбия бериш услубини аниқлаб олиш мумкин.
   Киши суҳбат қилаётганида эҳтимол унинг қанақа дипломи борлигини билмассиз, аммо фаҳм ва фаросати ҳақида маълумотга эга бўлишингиз тайин!
   Келин қилмоқчи бўлган қизингизни ота-онасига қиладиган муомаласидан, кичик болачаларга қилаётган муомаласидан кимлигини, ахлоқини ва қадриятларини аниқлаб олсангиз бўлади!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤18👍7
Орқангда Аллоҳ турибди болам!

Моҳира хола оилада ҳам ота, ҳам она бўлди. Аммо эрининг йўқлиги барибир билинар, гоҳида ўша йўқликка бор бўйи билан қулагандек сезарди ўзини. Ўғли мактабни битираѐтиб, “Отам бўлганларида зиѐфат қилиб берардилар”, деб ўксиганида юраги бир “зирқ” этганди. Олий ўқув юртига кирганида ҳам, қандайдир байрамларда ҳам бу ҳол сезилиб қоларди. Моҳира хола: “Болам, зиѐфат бериш мажбурият эмас. Дунѐда қилиниши шарт амаллар бор. Ана ўшалар бажарилмай қолса, ўксисанг арзийди”, дерди.
Ўғли ўқишни битирди. Курсдошларининг кўпи нуфузли жойлардан иш топишди. У эса хомуш эди.
– Ойижон, барибир “орқанг” бўлиши керак экан. Мени ҳам кимдир тавсия этганида, ўтиб кетардим. “Ё заринг, ѐ зўринг” деганлари рост экан, – деб ҳасрат қилиб қолди бир куни.
– Шунга хафа бўлиб юрибсанми? – деди Моҳира хола ичидаги оғриқни ташига чиқармай. – Бунақа тушкунлик мусулмон кишига ярашмайди. Бировнинг тоғаси, бировнинг амакиси министр бўлса бордир, аммо сенинг орқангда оламлар Парвардигори, барча министрлару подшолар Эгаси бўлмиш Аллоҳ турибди-ку, болажоним. Тавба қил-а, тавба қил! Худойимнинг сенга ҳам атаган яхшиликлари бор.
Холанинг нафаси бўғилиб, супа четига омонат ўтирди. Бутун қалби, руҳи, жони бир тутам бўлиб,
“Ё Аллоҳ!” калимасига қўшилиб кетди. Кўзларидан дувиллаб ѐшлар қуйилди. Ўғли қўрқиб:
– Ойижон, нима бўлди сизга?! Келинг, бундай ѐтақолинг! – деди жавдираб. Моҳира хола тезда ўзига келди.
– Мен намоз ўқиб олай, болам, – деди бирданига бошқача турланиб. Икки ракат шукр, икки ракат ҳожат намози ўқиди. Қўллари дуода экан, кўнгли дарѐдай тошди, кўзларидан ирмоқлар қуйилди, юзларини ювди. “Ё Аллоҳ, меҳрибоним Аллоҳ! Ёлғиз Ўзингдан бошқа суянар кимим бор? Ўғлимни Ўзинг истаган йўлингга, яхшилар йўлига бошла, унинг олдига яхшиларингни чиқариб қўй, Аллоҳ! Боламнинг олдига яхшиларингни чиқариб қўй, Аллоҳ!..”
Орадан уч кун ўтди. Ўғли кулиб кириб келди. Тасодифан бўлса, шунчалик бўлар, дея онасига қуйидагиларни сўзлади.
Метро бекатидан чиқиб келаѐтса, бир одам унга қизиқибди. Маълумотини суриштиргач, бизда ишлашни хоҳлайсизми, эртага танлов бўлади, келинг, деб манзилини айтибди. Эртасига ўғли борди, тестга кирди, 99.3 фоиз балл билан конкурсда биринчиликни олди.
Моҳира хола “Аллоҳга шукр, Аллоҳга шукр!” дея ўрнидан турди, икки ракат шукрона намозини ўқиди...

"Намозда хушуъ" китобидан.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤35
​Вафодорлик...

Қурайш мушриклари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ва ул зотга эргашган мусулмонларни иқтисодий қамал қилиб, одамларни улар билан алоқада бўлишдан ман қилиб қўйишгач, Хадича онамиз розияллоҳу анҳо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ўз уйларини тарк қилишга мажбур бўлдилар. Уч йил давом этган иқтисодий қамалдан барчаларининг тинка-­мадорлари қуриди.
  Хадича онамиз розияллоҳу анҳо ўзлари рози бўлган ҳолда бор мол­мулкини инфоқ қилиб юбордилар. Қалблар сабр ва фидойиликда тобланди. Мана энди мўминларнинг онаси ўз манзилига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга қайтар эдилар. Бироқ келган пайтларидагидек бой-­бадавлатликдан асар ҳам қолмаган эди.
  Олтмиш беш ёшга бориб қувватдан қолган замонларида мушрикларнинг таъқиб қилишлари онамизнинг тинка-мадорини қуритди. Бетоб бўлиб қолганлари учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёнларидан жилмай қолдилар. Шу ҳолатда уч кун ётганларидан сўнг охират сафари яқинлашиб қолганини сезиб қолдилар. Аммо Хадича розияллоҳу анҳонинг Ислом дини нажот ва зафар қозониб гуллаб­ яшнашига иштиёқи жуда баланд эди.
  Кўзининг қувончи бўлган қизи Умму Гулсумга шивирладилар:
– Қанийди умрим етиб, машаққатларимизнинг роҳатини лоақал бир бора кўриб қолсам эди, кўзларим қувончга тўлиб, армоним қолмай рози бўлган ҳолатда жонимни топширар эдим.
– Ундай деманг, онажон! Ташвишланишга ҳожат йўқ, – деди Умму Гулсум розияллоҳу анҳо.
  Мўминларнинг онаси ҳаёт билан видолашар экан: “Ҳа, қизгинам, Аллоҳга қасамки, менга ташвишланишга ҳожат йўқ. Қурайш аёлларидан ҳеч бири мен кўрган мўл­кўлчиликни кўрмади. На фақат Қурайш, балки дунё аёлларидан ҳеч бири Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга етишганимдек улуғ бахтга мушарраф бўлмади. Менинг Ҳабибул Мустафога хотин бўлишим дунём учун кифоя. Охиратим учун эса, энг аввал имон келтирганим ва мўминларга она бўлганим кифоя!” деди.
  Кўзлари юмила бошлар экан, лаблари пичирлади: “Эй Аллоҳ! Мен Сенга сано айтиб адо қила олмайман. Эй Аллоҳ! Мен Сенга рўбарў бўлишдан ташвишланмайман, лекин хоҳлар эдимки, фидойилигим яна давом этса, шоядки менга берган неъматларингга муносиб бўлсам!”
  Дунёни тарк эта бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам онамизга жон топшириш аччиқлигини енгиллатиб, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло мўминларнинг онасига мустаҳкам имони учун, Ислом динига ёрдам қилгани ва бор мол-­мулкини Аллоҳ йўлида саховат ила нисор қилиб юборгани учун жаннатда неъматлар ҳозирлаб қўйганининг башоратини берар эдилар. “Албатта, тақводорлар жаннатлар ва булоқлардадир. Раббилари берган нарсаларни олувчилардир. Чунки улар бундан олдин эҳсон қилувчилардан бўлганлардир. Улар кечалари оз ухлар эдилар. Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар. Ва молу мулкларида сўровчи ва бечораларнинг ҳақи бордир” (Зориёт сураси, 15–19-оятлар).
  Ниҳоят, Раббул иззатга покиза руҳларини топширдилар.
  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадича розияллоҳу анҳога ўта вафодор эдилар. Бир куни ҳовлиларида синглисининг шарпасини сезиб қолдилар. Овози Хадича онамизнинг овозларига ўхшаб кетганидан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Аллоҳ! Бу унинг шарпасими?” деб юбордилар.
  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўп эслаб юрганларидан ҳатто Ойша розияллоҳу анҳо қалбидаги ҳиссиётларни тута олмасдан:
– Қурайш кампирларидан бирини бунча кўп эсламасангиз! Ўтиб кетган бўлса, Аллоҳ таоло сизга ундан яхшироғини бермадими? – деди.
  Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ранглари ўзгариб, ғазаблари келиб:
– Аллоҳга қасамки, Аллоҳ таоло унинг ўрнига менга ундан яхшироғини бермади! Одамлар инкор қилиб турганларида менга имон келтирган эди! Одамлар ёлғончига чиқарганда, у мени тасдиқлаган эди! Одамлар мендан молларини дариғ тутганларида уни менга сарфлаб юборган эди! Аллоҳ таоло менга бошқа хотинларимдан эмас, ундан фарзандлар ато этган, – деган эдилар.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤28👍3🤔2
Йиғла тойчоғим йиғла...

Фариштадек яна бир чақалоқ дунё юзини кўрди. Онасини қийнаб қўйишдан қўрққан шекилли, у врачлар ёрдамисиз туғилди. Орадан бир кун ўтиб, бу чақалоқ ўзини шаҳар чеккасидаги ташландиқ совуқ ерда кўрди.
Онаси:
-Болажоним, оппоғим, ўғлим. Дунёга бевақт келдингда. Ҳозир замон жудаям ўзгариб кетган. Мен сен билан қаерга ҳам сиғардим. Ота-онам кўрса сени ҳам мени ҳам ўлдиришади. Менинг эса ҳамма ҳаётим олдинда. Сен мени кечир. Сен фақатгина ухлайсан холос. Ширин уйқуга кетасан. Мендек гуноҳкор онангни кечир. Энди ухла.

Чақалоқ:
-Фариштам онам қаерга кетди?
Фаришта:
-Билмадим, лекин сен ўйлама ҳозир қайтиб келади.
Чақалоқ:
-Фариштам сенга нима бўлди? Нега овозинг бунақа? Йиғлаяпсанми? Ойижонимга тезроқ айт келсин. Бу ер жуда совуқ экан совқотиб кетяпман.
Фаришта:
-Йўқ тойчоқ, мен йиғламаяпман сенга шунақа туюлган шекилли. Мен ҳозир онагни олиб келаман. Сен фақат ухлаб қолма, баландроқ йиғла. Йиғла тойчоқ, йиғла.
Чақалоқ:
-Фариштам ахир онажоним ухла дедилар. Ухлашим керак.

Бу орада эса шу жойга яқинроқдаги уйларнинг бирида навбатдаги жанжал.
-Азизам, хафа бўлмагин ахир тирноққа зор фақат биз эмаску. Бу дунёда қанчалаб оилалар фарзанд асраб олиб, бахту камолини кўрмоқда. Биз ҳам асраб оламиз фақатгина бахтимга соғ бўлсанг бўлди.
-Азизим, келинг, негадир ташқарига чиққим келяпти. Юринг. Мени кимдир чақиряпти.
-Сенга нима бўляпти, соатга қара. Қаёққа?
-Тезроқ, тезроқ борайлик. Билмадим қаёққа лек юрагим гуппилаб уряпти, қаёққадир боришим керак. Мени тушунинг. Юринг.
-Фақат сен учун, майли юрақол. Уйдан ёш оила чиқиб йўлак бўйлаб тез юра бошлашди.
-Азизам негадир, сен ўзингни овора қиляпсан, қаёққа кетаётганингни ҳам билмаяпсану.
-Азизим худди кимдир қўлимдан тортиб кетаётгандек..........
-Менга ваъда бер эртага ҳеч иш қилмасдан уйда дам оласан. Тамом. Мен врачингга ҳам телефон қилиб гаплашиб қўяман.
-Жииииим кимнингдир йиғи овози эшитиляпти. -Ҳа ўша томондан чақалоқ овози эшитиляпти.

Фаришта:
-Тойчоқ қани бор овозинг билан бақир. Йиғла оппоғим йиғла.
Чақалоқ:
-Фариштам, қаёққа кетиб қолдинг. Мен совқотиб кетдим. Жудаям совуқ экан. Сени роса чақирдим. Онамни топдингми?
Фаришта:
-Йиғла баландроқ йиғла онанг келяпти. У жудаям яқин қолди.

Аёл:
-Эй худойим бу чақалоқку, ким қўйиб кетти экан. Жудаям музлабди. Тезроқ уйга олиб кирайлик. Тезроқ.
-Азизам оҳларимиз Худога етиб борибди.

Чақалоқ:
-Фариштам онамнинг овози ўзгарибдими?
Фаришта:
-Йўқ бегуноҳ фариштагинам, бу сенинг ҳақиқий онангнинг овози...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤28😢12
​​​​​​Маҳалламиз мозорининг девори ёқалаб тратуардан кетяпман. Одатдагидек симёғочлар чироғи ёқилмаган, кўча қоп-қоринғу. Ора-ора ўтаётган мошиналар чироғи билан кўча бир зум ёришиб, кейин яна зимистонга айланяпти. Ёшим йигирма олтига етдиямки, ҳали-ҳануз шу бечора симёғочлар чироққа ёлчимади. Узоқроқдан велосипед минган, оқ-сариқдан келган тўлароқ йигит мен томонга келяпти. Анча яқинлашганда танибман.
—Акмаал! — деб баланд овозда чақирдим. Кўрмай ўтиб кетмасин тағин.

Акмал қўшнимиз Фарҳод аканинг ўғли. Ёши ўн еттида, мендан беш ёш кичкина. Ҳали ёш бўлса ҳам маҳаллада ҳамма уни ҳурмат қилади, яхши кўради. Дадаси топармонлиги ёки онаси мансабдор фалончиевичнинг қизи эканлиги бунга сабаб бўлган эмас. Аксинча, бу ҳурматни Акмал ўз самимийлиги, хушмуомалалиги, бир сўз билан айтганда, чиройли хулқ-атвори билан қозонган. Болалигиданоқ ўта самимий эди. Маҳалламизда у кириб ўйнамаган ҳовли йўқ. Дилдан суҳбатлашмаган инсон йўқ. Ҳар бир хонадон аҳлининг чойнак-пиёласи уни танийди, бировнинг мушугига «кишт» демаган. Доим очиқ юзли, қўли кўксида, совуққон, хизмат бўлганда «лаббай» деб туради. Йигит бўлса, шунчалик бўлар. Кўришганимизга анча бўлганди. Учрашиб қолганимиздан хурсанд бўлиб кетдим. Чунки мен уни тез-тез эслардим, аҳволига қизиқардим.

Мени кўриб велосипедини тўхтатди. Саломлашиб, қўл сиқишиб кўришарканмиз, мен акаларча чап билагимни унинг гарданига қўйиб олдим. Ундан сўрадим:
—Акмал, укам, Аллоҳ таоло сени кутиб олганда қандай муомала қилди?..

Тўғри тушундингиз. У тўрт йил олдин вафот этган, шу мозордан қўним топган. Уни ҳозир тушимда учратганимдан хурсанд бўлиб кетдим. Чунки мен уни тез-тез эслардим, аҳволига қизиқардим. Фурсатни ғанимат билиб ўзимни қизиқтирган саволларга жавоб изладим.
—Акмал, укам, Аллоҳ таоло сени кутиб олганда қандай муомала қилди?

Акмалнинг юз ифодаси ўликка хос эди: ҳеч қандай ҳиссиёт белгиси йўқ. На хурсандлик, на ташвиш аломати бор. Жавоб берди:

—Аллоҳнинг ғазабига қолай деб турган эдим. Кейин мени ўз раҳматига олди.
Ичимда мен: «Аллоҳнинг ғазабига тортай деган нарса намоз ўқимай ўтганлиги бўлса керак» деб тургандим, худди ичимдагини ўқиётгандай тасдиқ нигоҳи билан қаради. Бу қараш шу қадар маʼноли эдики, юрагим уриши тезлашиб кетди. Ахир ёшлигимдан фарз намозларни канда қилмаган бўлсамда, бирор марта шу қўшни укамни намозга даъват қилмаган эканман. Худди ҳозир мени қаттиқ ушлаб олиб: Сиз айбдорсиз ҳаммасига, сиз айбдорсиз дейдигандай туюлди, қаттиқ ваҳимада қолдим Яхшиямки Аллоҳ раҳматига олди» деб қолди, бўлмаса тамом бўлардим. Шу лаҳзада менинг хаёлимга дарров унинг чиройли хулқи келди Ҳойнаҳой мағфират қилинишига сабаб шу гўзал хулқи бўлса керак деб ўйладим тушимда Юрагимнинг безовталиги ҳам бироз сокинлашди Кейин аста узоқлаша бошлади Кўринмай кетай деганда ўзимга муҳим яна бир савол эсимга тушди
Акмал, ҳозир уёқда нима қиласизлар кундалик ишингиз нима?
Кун бўйи фақат Қуръон ўқиймиз.
Машааллоҳ Бу жавоблардан кейин Акмал ҳақидаги хавотирларим анча нари бўлди. Алҳамдулиллаҳ
У узоқлашаркан мен қандайдир бир хилват ҳужрага кирмоқчи бўлдим Лойсувоқли девор, эшик-ромлари йўқ зим-зиё зах босиб ётган бу хона эски ҳожатхонага ўхшарди фақат нохуш ҳиди йўқ холос Мен негадир ўша ерга кириб Қуръон ўқимоқчи бўлдим Улгуриб қолай деб баланд овозда сўраб олдим:
Акмал ҳожатхонада Қуръон ўқиса бўладими?
У сукут сақлаб турди Иккинчи марта сўрадим:
Акмал укажоним ҳожатхонада Қуръон ўқиса бўладими?
Бўладими? деб таажжубли оҳангда жавоб берди. Яъни бўладими ҳам гапми, ўқиш шарт демоқчи назаримда
Кейин у кўринмай кетди Мен ҳалиги ҳужрага кирдим Чордана қуриб қўлимда мусҳаф билан ўтирдим Хона ваҳимали жуда ваҳимали эди.Атрофга қараганим сари юрагимдаги даҳшат ортиб борарди Шу даҳшат ичида мусҳафни ушлаб ўтирардим
Шунақаям бефайз макон бўладими? Қандай жой экан-а ўзи бу? деган ўйлар зеҳнимдан ўтаркан бирдан бу жойни танийдиган бўлиб қолдим Бу менинг қалбим экан Қуръондан узоқлашган солиҳ амаллар билан пардоз берилмаган юрагим Ўтирган хонамдан жирканиб кетдим, ҳам қўрқдим Тезроқ қочиб кетишни истадим.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤39😢10
🔥КУНДОШЛИ УЙ 🔥

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4🔥1