📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Гулширин кайтиб ишга бормади. Илхомни ку-риш у екда турсин, исмини эшитишни хам иста-масди. Онасидан колган тилла зиракни ломба-рдга топшириб, пулига кизига дори олди. Мади-на тез кунда согайди. Яна чопкиллаб уйнаб кет-ган кизини куриб Гулширин ич-ичидан кувонди.
Энди у яна тирикчилик учун курашиши керак. Биринчи марта болалари билан тамоман куча-да колганида, уларни кандай бокаман деган куркувда эди. Аммо энди хеч нарсадан куркма-йди. Тиш берган ризкини хам бераркан. Факат инсон узлигини йукотмасин экан.
Шавкатбойнинг хотини булгуси келини билан келиб, матоларни ташлаб кетишди. Булгуси ке-лин анчагина шаддод ва дадил экан. Хали туй булиб утмаган булса хам кайнонасининг олди-да узини жуда эркин тутар, Шавкатбойнинг хо-тини "куйлакларни узунрок, епикрок килиб ти-кинг деса, "йук, узун куйлакка уралашиб юрол-майман. Ихчамгина, бежирим килиб тикинг" де-рди. Гулширин кизгина билан узини солиштир-ди. Хатто икки болали булиб хам кайнонасига карши гапиришга журьати етмасди. Бир томон-дан кизнинг дадиллигига хаваси келса, иккин-чи томонда бу кайнона-келин келгусида кандай тил топишаркан деб уйланиб колди.
Улар кетгач, акасига кунгирок килиб, тикув машинкасини олиб келиб беришини илтимос килди. Акаси кечга якин келди. Купдан буен курмагани учунми, болалар тогасидан бир оз тортинишди. Умар бозор-учар килиб келган экан.
- Олдингда хижолатлиман, - деди синглисига кизариб-бузариб. - Янгангнинг уша килигидан кейин кузингга куринишга ботинолмадим. Кей-ин иш, уйдаги курилиш билан булиб, хабар оли-шга вакт булмади.
- Сира хижолат булманг, ака, хаммасини тушу-наман, - деди Гулширин. Аммо ич-ичида бошка бир Гулширин исен киларди: "Окибат булса на янгамнинг гаплари, на ишлар синглингиздан бир марта хабар олиш учун бахона булади. Ахир, ака синглисини йуклаб бориши учун хат-то бугдойзорни пайхон килиши хам мумкин экан. Лекин сиздан гина килишга хакким йук, ака. Ахир, сиз ота-онамдан едгор елгизгина жигаримсиз..."
Булгуси келинчакнинг куйлаги тезда бита кол-ди. Шавкатбойнинг хотини Гулшириннинг иши-дан кувониб, мулжалдагидан ортик пул берди.
Мехнати ортидан ризк топганидан Гулширинни-нг кузларига еш калкиди: "Узингга шукур, худо-йим! Бир томондан эшикнинг епсанг, иккинчи томондан дарвозаларни ланг очасан".
- Синглим, икки бола билан бу ерда тикилишиб колмаяпсизларми? - торгина хонани бир кур куздан кечириб, Гулширинга ачиниб каради Шавкатбойнинг хотини. - Бундан кура, бирор ижара уйда турганларинг яхши эмасми?
- Шундай-ку-я...лекин бунга хозир имконимиз йук, - айбдор одамдек бош эгди жувон. - Ижара уйларнинг нархи киммат, етокхона эса арзон-рок. Бирор тайин ишнинг бошидан тутган бул-
масам... Ижара уйга хар ойда пулини тулаш ке-рак.
- Кулингизда шундай хунарингиз була туриб, ишсиз юрганингизга хайронман. Шошманг, ме-нинг бир танишим бор. Тадбиркор одам. Сиз ка-би кийналиб юриб, бошидан куп кургуликларни утказди. Якинда тикув цехи очди. Кулидан иш келадиган хотин-кизлар булса ишга олардим деяетганди. Унга сизни манзилингизни бера-ман. Йук, яхшиси, сизга унинг манзилини бера колай, - у шундай дея бир парча когозга манзи-лини езди. - Эртагаек бориб учрашинг.
Мени Марзия опа юборди денг.
Гулширин Марзия опага рахмат айтдию, кули-даги манзил езилган когозга тикилиб колди. Хуш, уша тадбиркорнинг олдига борди хам, ке-йин нима булади? У хам Илхом каби номардлик килса-чи? Бурининг еса хам, емаса хам огзи кон деганларидек яна гап сузлар ичида колма-йдими?
Эртаси куни иккилана-иккилана манзилни ки-дириб борди. Цех деганлари ун-ун беш чогли киз-жувонлар ишлайдиган катта хона экан. Тикув машиналарининг такир-тикур овози ку-локни коматга келтиради. Берилиб ишлаетган-лар орасида бирорта хам эркак киши кузга ку-ринмайди. Гулширин шу атрофдан утаетган кизларнинг биридан бошликнинг хонасини су-ради. У бошлик хозиргина бир жойга чиккани-ни, тез орада келиб колишини айтди. Бир оздан кейин оркасидан майин овоз эшитилди:
- Мени сиз сурадингизми?
Оркасига бурилиб, ногиронлар аравачасида утирган кирк беш -эллик ешлардаги аелга кузи тушди. У саволини яна кайтарди:
- Мени кутаетганмидингиз?

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤75👍28👏7🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙 ХАЙРЛИ ТУН

✨🌙 Гуллардан-да гўзал инсоним...
Бегуборим, мехри осмоним...!
Қадрдоним, яқин инсоним...
Сизни дилдан яхши кўраман...!

✨🌙 Сизга билинг мехрим бўлакча...
Сизни юрагимга яқин оламан.
Сизга доимо хеч хам чарчамай...
Яхшиликлар тилайвераман...!

🌤 Хайрли , кеч узокдаги Қалбга яқинларим...!!!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🎉 РАМАЗОННИНГ 8 - КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

🌸🍃АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🍃🌸

🌹•🤲🏻•🌹Аллоҳ ҳар бир мўмин ва мўминани Ўзи фарз қилган Рамазон рўзасини мукаммал тутишга қодир қилсин!

🌹•🤲🏻•🌹Ибодатларда бизга қувват ва рағбат ато этсин!

🌹•🤲🏻•🌹"Рўза кунлари саноқли кунлар!"
Эй Раббим, савобларимизни бесаноқ қилгин!

🌹•🤲🏻•🌹МЕҲРИБОН РОББИМ!! ГУНОҲЛАРИМИЗНИ КЕЧИРИБ, ОИЛАМИЗ, ЯҚИНЛАРИМИЗ БИЛАН БИРГА ЖАННАТЛАРИНГДАН ЖОЙЛАР АТО ЭТГИН! АМИЙН


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6
Рўза тутаман деб саҳарликка уйғонганларга Аллоҳнинг саломи, жаннат бўлсин!

Рамазоннинг 8-куни барчага муборак бўлсин!

Аллоҳ барчаларимизга чиройли сабр берсин🤲


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиз учун Рамазон дуоси🤲

Хаёлингизга ким келган бўлса унга юборинг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰1
​Ечим...

Эр-хотин орасида жанжал чиқди. Жаҳлдан ақлини йўқотиб, тилини тиёлмаган эр хотинига:

— Сендан ажраламан! Ва сени фақат бахтсиз, нурсиз ва омадсиз бир кунда никоҳимга оламан!- деб бақирди.

Аёл кўз ёши қилиб ота уйига кетди. Эр эса жаҳлдан тушиб, тинчлангач қилган иши, айтган гапидан пушаймонлик бўлди. Қишлоқ имомининг олдига бориб унга ҳамма гапни гапириб берган эди, имом:

— Мен бунга фатво беролмайман, бундай кунни қаердан топамиз? Сен шаҳар муфтийсига бор, у бирор ечим топар,- деди.

Эртаси куни йигит шаҳарга тушиб, муфтийга учрашди. Муфтий ҳам қишлоқ имомидан орттириб бир нарса демади.

— Унақа кунни қаердан топамиз?- деди елкасини қисиб.

Йигит муфтиятдан умидсиз алпозда чиқиб, бир дўкон ёнида узоқ ўтирди. Дўкон эгаси йигитни гапга солиб, дардини сўради. Қайғуси қалбига сиғмаган йигит дўкондорга ҳамма гапни айтиб берди. Дўкон эгаси йигитни эшитиб бўлгач, шундай деди:

— Ҳу, анави юпун кийинган, сочлари пахмоқ, афт-ангори бир аҳволдаги одамдан дардингнинг давосини сўрагин, ундан бир гап чиқади...

Йигит чиқмаган жондан умид, дея бориб фақирга қайғусини сўзлаб берди. Фақир киши ўйчан тинглаб турди-да, сўради:

— Бомдод намозини ўқидингми?

— Йўқ,- деди йигит. – Ухлаб қолибман, улгурмадим...

— Бугун ота-онангдан ҳол –аҳвол сўрадингми? Ёки уларни дуо қилдингми?

— Шаҳарга келишим керак эди, шунинг учун улар билан учрашгани вақтим бўлмади.

— Йигит ҳайрон тикилди сўровчига. Фақир киши яна сўради:

— Бугун Қуръон ўқидингми?

— Вақтим бўлмади, ўқиёлмадим - деди йигит.

Фақир киши таассуф билан бош чайқади:

— Бор, рафиқангни никоҳлаб ол. Бомдод намози ўқилмаган, ота-онадан ҳол-аҳвол сўралмаган, уларнинг ҳақига дуо қилинмаган ва Қуръон ўқилмаган кундан бахтсиз, нурсиз ва омадсиз кун булмайди!

Ўзбек ойим


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22👍10😢4
​Қисса...

Кичик бир қишлоқда тикувчи чол яшар экан.

Лекин у қимматбаҳо ва чиройли кийимларни тикар ва яхшигина нархга сотар экан.

Кунлардан бир кун шу қишлоқда яшайдиган камбағал кишилардан бири келиб тикувчига дебди:

- Сиз касбингиз орқали яхшигина даромад топасиз, лекин нима учун бизга ўхшаган фақиру фуқароларга эҳсон қилмайсиз. Ана, қишлоғимиздаги қассобни кўринг, у ҳар ойда камбағаллар учун маълум миқдордаги гўштни текинга тарқатади. Шундан ўрнак олсангиз бўлмайдими?!-дебди.

Тикувчи чол унга ҳеч нарса демай, жилмайибгина қўя қолибди.

Тикувчининг муомаласидан камбағал яна ҳам дарғазаб бўлиб чиқиб кетибди ва бутун қишлоққа тикувчини хасис ва зиқна деб ёмонлаб чиқибди.

Унинг гапидан таъсирланган қишлоқ аҳлида тикувчига нисбатан нафрат пайдо бўлибди.

Бир қанча муддат ўтиб тикувчи қаттиқ бетоб бўлиб, ётиб қолибди.

Ён атрофидаги ҳамсоялар ҳам унинг ҳолидан хабар олишмабди. Шу ётганича тикувчи қайтиб турмабди, вафот этибди.


Кунлар ўтиб қишлоқ камбағаллари қассоб ҳеч кимга гўшт бермай қўйганлиги пайқаб қолишибди.

Бунинг сабабини сўраш учун қассобнинг олдига боришибди.

Шунда қассоб:
- тикувчи чол ҳар ойда менга маълум миқдорда маблағ бериб, шунинг қийматида камбағалларга текинга гўшт тарқатишимни айтар эди.
Вафотидан кейин пул келиши тўхтаб қолди.
Шунинг учун бундан буёғига сизларга текинга гўшт бера олмайман, дебди.

Қиссадан хисса шуки, одамларнинг зоҳирига қараб шошилинч ҳукм чиқарманг, сизга маълум бўлмаган баъзи бир ишлари бўладики, билганингиздан кейин эҳтимол у ҳақидаги фикрингиз бутунлай ўзгарар.

Қалблардаги нарсани фақат Угина билур.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤18😢11🔥1
​Орага совуқчилик тушмасин...

Ака-ука оталаридан қолган ҳовлида кун кечиришарди. Бир тушунмовчилик сабаб ораларига совуқчилик тушди, гаплашмай қўйишди. Кунлар ўтгани сари ўртадаги жарлик катталашиб борарди. Охир-оқибат ҳовлининг қарама-қарши томонларига уй солиб яшай бошлашди.
Бир куни аканинг эшиги тақиллади. Остонада катта ёшлардаги одам турарди:
– Мен устаман, иш қидириб юрибман. Балки, ҳовлингизда менбоп юмуш топилиб қолар, –деди.
– Ҳа, албатта! Ҳовлини кесиб ўтган ариқни кўряпсизми? Ўтган ҳафтада укам кавлатди, ўзича ҳовлини ажратиб, ерни чегаралаб қўйди. Бу ерда етарлича тахта бор, – деди омборхонасига ишора қилиб. – Сиз ҳовлини буткул ажратиш учун ўша ариқ бўйлаб тўсиқ қуриб беринг.
Уста дарҳол ишга киришди. Тахталарни олиб чиқди, ўлчаб кесди, рандалади. Бу орада оҳорли кийимларини кийиб олган ака уйидан чиқиб келиб сўради:
– Мен бозорга кетяпман. Тўсиқ учун яна бирор нарса керак эмасми?
– Раҳмат, ҳамма нарса етарли, – жавоб берди уста.
Кечга яқин шаҳардан қайтган аканинг жаҳли чиқди. Чунки уста ариқ устига кўприк қуриб қўйганди.
– Мен сизга тўсиқ қуринг, дегандим-ку! – деди ғазаб билан устага қараб.
Уста жавоб бериб улгурмасидан, уйидан чиқиб кўприкни кўрган ука улар томонга юра бошлади. Акасининг хоҳиши билан қурилди деб ўйлаб, хурсанд бўлди. Шошиб кўприкдан ўтди ва акасини қучоқлади. Ариқ қаздиргани, қўпол муомаласи учун узр сўради. Бирпасда икковлари суҳбатга киришиб кетишди. Бу орада анжомларини йиғиштириб, кетишга ҳозирланаётган устага "Шошилманг, меҳмонимиз бўлинг", деб таклиф қилди ака. У эса:
– Раҳмат, қололмайман. Мен ҳали жуда кўп кўприклар қуришим керак, – деди табассум билан ва йўлида давом этди…

Нигора НЕЪМАТ қизи.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤28😢6🔥2
​Яқинда бир қадрдоним ажойиб ҳикояни айтиб берган эди.

Ҳикоя нечоғлик ҳаётий бундан бехабарман. Бироқ менга жуда  бошқача таъсир қилди , шу сабаб сизларга ҳам илиндим…
    Шундай қилиб  узоқ вилоятда ( балки яқин вилоятда бўлиши ҳам мумкин) бир эркак ва унинг аёли Умра сафарига бориш учун тадорик кўришибди. Сафар учун барча керакли нарсалар тахт бўлгач , ҳалиги эркак ва аёл яқин қариндошларига "Биз эр- хотин оромгоҳга бориб , биргаликда дам олиб келмоқчимиз" дея эълон беришибди-ю , оҳистагина сирғалиб сафарга йўл олишибди.
    Улар муборак заминга етиб бориб барча ибодатларни бекаму - кўст, берилиб  адо этишибди.
    Тайинлаган муддат тугагач Тошкентга қайтиб келишибди . Пойтахтда икки кун ҳордиқ олиб олгач эса уйларига равона бўлишибди.
    Уларнинг муборак сафарга бориб ибодатларини гўзал тарзда адо этиб келганларини энг яқинлари ҳам орадан анча вақт ўтгандан сўнг билишган экан...

    Ҳикоя охирида нима демоқчиман ...

    Ҳар қайси ибодат холис Аллоҳ учундир , киши кўзига эмас ...

   Ўзига минг қатла шукр . Умра ибодатига чин дилдан ғайрат қилсак , интилсак ета оладиган замонда яшаяпмиз.

     Шундай экан қилган ибодатларимизни кўз- кўзлашдан тийилсак , савоби улуғлигича сақланиб қолиши бешакдир.

    Ҳа айтганча. Бир девор ён қўшним бор . Бир йил аввал Умра сафарига борган эканлар . Мен эса  орадан  йил ўтиб бу ҳақда эшитибман. Унда ҳам бехосдан "Эшитдингизми ? Нариги махаллалик Санобархон оламдан ўтибдилар . Ўтган йили декабрда  бирга Умра қилганимизда муборак ерларда  шунақаям  йиғлагандилар..." деганларида ҳайратланиб қолдим, сабаби эса сизларга маълум...

     Хуллас ... Яна ўша гап ... Амал эшиклари ёпилган , жавоб эшиклари очилган вақтда Аллоҳ Таолонинг  "Ўзимни бандам" деб суйишидан ортиқ мукофот бормикин мусулмон инсон учун...

Хазонрезги


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24🔥10❤‍🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
​Келин танлаганда адашманг!

✍Марҳабо Каримова

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
Ҳикмат...

Ишдан қайтишда автобусдан тушдиму, соатимга қарадим: хуфтонга 5-дақиқа қолган экан. Ҳаммаёқ сирпанчиқ, устига-устак ҳаво анча совуқ бўлгани учун масжидга бориш нафсимга малол келди. Лекин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, худди туннинг ярмини ибодат билан бедор ўтказгандек бўлади» (Муслим ривояти) мазмунидаги ҳадислари эсимга тушиб нафсимни «овозини ўчиришга» уриндим. Нафс ҳам ётиб қолгунча отиб қол, дегандек «ҳужумга» ўтди:
– Эээ, қўйсангчи, масжидгача анча бор. Бундай ҳавода узрли ҳисобланади, уйда ўқисанг ҳам бўлади.
– Тўғри, сал кўпроқ юрилади, лекин ҳозир уйга нимадир керак бўлса, дўконга чиқиб келиш учун ҳам ўша томонга борарди-ку, деди виждон. – Устига-устак, жамоат савобидан ҳам қуруқ қолади.
– Уйда ҳам жамоат қилса бўлади, бўш келгиси келмади нафснинг.
– Автобус кутиб, оёғидан зах ҳам ўтиб кетди. Ҳозир уйга кириб, иссиққина малина ёки лимон ва занжабил солинган чойдан ичиб олмаса, касал бўлиб қолиши мумкин. Барибир етиб боргунича, намозни бошлаб юборишади.
– Ҳеч бўлмаса тўртинчи ракъатнинг охирги қаъдасига улгурса ҳам жамоатнинг савобидан насибадор бўлади, деди виждон қатъий туриб.
Йўл иккига айрилган жойга келдим. Тўғрига юрсам, масжидга, ўнг томонга бурилсам, кечки таом тайёр, иссиққина уйимга.
– Ҳали ҳам кеч эмас. Ўйлаб кўр! Масжидгача бу совуқда яна анча юришинг керак, деб айюҳаннос сола бошлади нафс.
Жамоатга етишай дедим ва қадамимни тезлаштириб, масжид томон йўл олдим. Бир-икки қадам ҳам ташламаган эдим, қимматбаҳо бир машина келиб, олдимда тўхтади, ойнасини тушириб:
– Ассалому алайкум. Ока, мачитга кетяпсизми? Чиқинг, вақт бўлиб қолди, деди.
Субҳаналлоҳ! Аллоҳ учун бир қадам ташлаган эдим, хизматимга энг олди уловлардан бирини юборди. Энди кун давомида нафсимга хуш ёққан нарсаларни охиратим учун тарк этсам қандай саодатга эришишимни тасаввур қилаверинг.

Mahmud Mahkam.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤34🔥8
Аччиқ ва аёвсиз ҳақиқат...

Қуйидагиларни ўқирканман, томоғимга бир нима тиқилгандек кўз ёшларим шошқатор бўлиб тизилди

70 ёшимга тўлганимда, креслога ўтириб, ўтган ҳаёт йўлимга назар солдим ва шундай ўйладим:

«Мана, деярли финиш чизиғига етиб келдим».

Хўш, нима бўлди?

Ишониб юрган кўп нарсаларим оддий иллюзия бўлиб чиқди.
Болаларми? Уларнинг ўз ҳаёти бор.

Соғлиқми? Тешик челакдан оқиб кетган сувдек тез қўлдан кетяпти.

Давлатми? Фақат янгиликлардаги рақамлар ва ваъдалар холос.

Қарилик аямайди.
У энг оғриқли жойдан — умидлардан уради.
Мен хулосалар чиқардим.
Қаттиқ, аччиқ, лекин сақлаб қолувчи хулосалар.

Болалар ёлғизликдан қутқармайди
Биз шундай ўрганганмиз:
«Болаларни катта қилсак, қарилик бахтли бўлади. Улар ёнда бўлади, қўллаб-қувватлайди».
Гап чиройли, лекин ҳаёт бошқача.

Болаларнинг ўз ҳаёти бор: иш, кредитлар, ташвишлар, ўз болалари.

Сен эса қўнғироқни байрамдек кутасан.
Телефон ҳафталаб жим.
Кейин қисқача хабар келади:
«Салом, дада. Ҳаммаси яхши».
Сен экранга қараб ўтирасан.
Гўё хурсандсан — тирик, соғлом.
Лекин бўшлиқ камаймайди.

Мен оддий ҳақиқатни тушундим:
болалар — ёлғизликка суянч эмас.
Улар қувонч, лекин таянадиган таёқ эмас.
Соғлиқ абадий эмас
Аввал қушдек сакраб борган жойларга энди боргинг ҳам келмайди.
Шунда тушунасан:
соғлиқ — фон эмас, сенинг асосий капиталинг.

Пенсия ва пул

Бу ерда сўзсиз ҳамма тушунади.
Пенсия — ҳаёт эмас, масхара.
Агар давлатга суянсанг — ўзингга чуқур қазияпсан.
Мен ҳам йиллар давомида ишондим:
«Давлат ташлаб қўймайди».
Ҳа-ҳа…
Ташлайди. Ҳам жудаям.
Пенсия коммунал тўловлар ва дорига етади.
Қолгани учун — қандай бўлса ҳам ўзингни эпла.
Қандай қоидалар муносиб яшашга ёрдам беради?
Эски таянчлар қулаганини англаганимда, янгиларини қидиришга тўғри келди.
Мана, ўзим учун чиқарган қоидаларим:
қаттиқ, баъзан аччиқ, лекин рост.

Ҳаётнинг 5 та қаттиқ қоидаси

1-қоида. Пул болалардан ишончлироқ
Хафа бўлманг, лекин ҳақиқат шу:
болалар — муҳаббат ва қувонч, лекин пенсия жамғармаси эмас.
Хулоса битта:
ўзинг жамғар.
Ишла, йиғ, ўзинг ҳақингда ўйла.
Кичик бўлса ҳам, ўз «хавфсизлик ёстиқчаси» бўлсин.
Бу — эркинлик.

2-қоида. Соғлиқ — сенинг асосий ишинг
Агар тўшакдан туришга кучинг бўлмаса, қолгани бекор.
Бадантарбия бошла, бассейнга бор.
Эрталаб 10 та ўтириб-туриш, оддий юриш, туз ва шакарни камайтириш —
оддий, лекин ишлайди.
Касаллик бой-кaмбағални сўрамайди.
Лекин ўзини асраганларни четлаб ўтади.
Соғлиқ — ҳамма нарса.

3-қоида. Ўзинг хурсанд бўлишни ўрган
Кутиш — энг ёмон душман.
Қўнғироқ кутасан, эътибор кутасан —
ва яна-янги кўнгил қолишлар.
Бахтни ўзинг яратиш керак.
Кичик нарсалардан:
мазали овқат, китоб, яхши мусиқа.
Ўзинг хурсанд бўлишни билиш — тушкунликка қарши эмлаш.

4-қоида. Қарилик — ожизликка баҳона эмас
Мен баъзи тенгдошларимни кўрдим:
доим нолийди — «оғрийди», «ёрдам беринг», «ҳамма айбдор».
Нима бўлади, биласизми?
Улардан ҳатто яқинлари ҳам қочади.
Ожизлик раҳм уйғотмайди.
У асабийлик уйғотади.
Одамлар қийин пайтда ҳам ўзини тута олганларни ҳурмат қилади.

5-қоида. Ўтмишни қўйиб юбор ва ҳозир яшa
Энг хавфли тузоқ — «авваллари».
Авваллари ўтлар яшилроқ эди,
болалар итоаткорроқ,
колбаса мазалироқ…
Лекин «авваллари» йўқ.
Фақат «ҳозир» бор.
Ўтмишни қўйиб юборишни ўрганяпман.

Ҳаёт яна 80-йиллардагидек бўлишини кутмайман.
У аллақачон бошқача.
Менинг вазифам — шу ҳаётда яшаш.
Эркинлик ва куч сенинг қўлингда
Қарилик — имтиҳон.
Уни сенинг ўрнингга ҳеч ким топширмайди.
Ё ҳаётни қандай бўлса шундай қабул қилиб, янги қоидалар билан яшайсан.

Ё диванда ўтириб, нолийсан ва кимдир келиб қутқаришини кутасан.
Спойлер: ҳеч ким келмайди
ҚАРИШ
Кўп касалликлар аслида касаллик эмас —
бу қариш жараёнининг ўзи.

Пекиндаги шифохона директори қарияларга шундай маслаҳат беради:
Сиз касал эмассиз — сиз қарийяпсиз.
Сиз касал деб ўйлаётган кўп ҳолатлар —
бу организм қарияётганининг белгиларидир.
Тезкор тест:
агар сиз бу хабарни ҳеч кимга юбормасангиз —
демак, сиз бахтсиз, ёлғиз инсонсиз ва дўстларингиз йўқ.
Бу хабарни қадрлайдиган инсонларингизга юборинг.........


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24👍7🤔2🔥1
Меҳрибон дадам

Биз жуда бахтли оила эдик. Ҳамма ҳавас қиларди. Биз фарзандларига бир марта ҳам ёмон гапириб, кўнглимизни оғритмаганлар, лекин кунлар ўтиб ким ўйлабди, уларнинг ўзгариб, аввалги меҳрларидан асар ҳам қолмаслигини.
Улар бизнинг ёнимизда ойим билан уруш-жанжал қилмагандилар. Лекин ўша куни ойимга арзимаган нарса учун бақириб, ҳатто қўл кутаришгача борди. Опам дадажон, деб уларни қайтаришга уриндилар. Мен ва укаларим гапириш тугул, ҳатто, жойимизда қотиб қолдик. Кўзларимга ишонмасдим. Қайирда эканлигимни билмасдим. Гўёки ақли йўқ одамдек, нима бўганини, ҳеч нарсани тушунмасдим.
Дадам уйда кўп бўлмайдиган, кўчада юрадиган бўлиб қолдилар. Кейин эса, бизни ташлаб кетдилар... Ойим "Дадангни ўйламанглар, мендан сўраманглар" дейдилар. Биз жуда қийналдик, лекин кўникдик. Ўз кунимизни ўзимиз кўрдик. Ойим ишламасдилар, ишга кирдилар. Аста секин дадамни унита бошладик.
3 йил ўтди. Бир куни бир гап эшитиб, шу даражада азобландим, дунёларга сиғмасдим. Кўзимга дунё қоронғу кўрина бошлади. Дадам оғир касалликнтуфайли вафот этибдилар...
Касалликларининг давоси йўқлигини билгач, бизга бўлган туйғулари ўзгарибди. Менсиз қийналмасин, деб кўникишимиз учун ташлаб кетган эканлар. Ўзлари кўнглим хотиржам бўлсин, мендан кейин куймасин азобланмасин, деб ўзларини биздан тортиб, совутган эканлар...
Бу хабарни эшитгач, уч йил улардан нафратланиб, ёмон ота деб юрганим учуб афсус чекдим. Менинг отам аслида энг яхши ота эканлар...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤29🔥13🕊2
Ажрашишдан воз кeчтирган сўз...

Сўнгги пайтлар у аёли билан ҳеч яхши чиқишолмасди. Уйда ҳар куни арзимаган сабаблар билан тортишув бўларди. Булардан безор бўлган эр ажрашишни истарди. Оиладаги нотинчлик туфайли қудаларнинг ҳам орасига совуқчилик тушганди.
Эр бир куни паришон ҳолда маслаҳат сўраш учун кўпни кўрган, одамларнинг ҳурматини қозонган бир зотнинг олдига бориб, аҳволини айтди. У зот:
— Энди ажрашсанг ҳам ҳеч нимани ўзгартиролмайсан. Бир ой умринг қолибди, нима қилсанг қил, дебди.
Бу гапни эшитган эр даҳшатга тушиб, ранги оқарган ҳолда чиқиб кетибди.
Йўлда учраган танишларидан рози-ризолик сўрай бошлабди. Уйига қайтиб, "Хотин, шунча пайт сени хафа қилдим, яхши эр бўлолмадим, ҳаққинга риоя қилмадим. Мени кечир, мендан рози бўл”, дебди.
Хотини, "тавба, бу одамга нима бўлди?” деб унга раҳми келиб:
— Дадаси, аслида, сиз рози бўлинг, мен доим беодоблик қилдим, сизни кўп ранжитдим, дебди.
Икковининг ҳам қалби юмшаб кўзлари ёшланибди..
Кейин эр хафалашган қайнотасиникига боради. Улардан ҳам йиғлаб розилик сўрайди. Хотини ҳам қайнонасидан кечирим сўрайди. Энди уйда ҳар кун тотув яшардилар ва бир-бирларини ҳеч ранжитмасдилар...
Лекин у киши хотинига муҳтарам зотнинг айтганлари ҳақида ҳеч нарса демабди. Бир ой тўлишини санай бошлабди. Кунлар яқинлашгани сайин яхшиликлари ортар, кечалари ибодат қиларди.
Унинг яхши ишлари кўпайгани сари хотинининг ҳам муносабатлари илиқлашиб, тотувлик ортиб борарди.
Бир ой ўтади. Ҳа, бугун ўламан, дебди эркак. Эртага эса...
Лекин ўлмабди. "Аниқ бир ой демади, бир ой атрофида, деди. Балки бир неча кун ҳали бордир”, деб ўйлабди.

Ахийри, у зотнинг олдига бориб сўрабди:
— Афандим, мен ўлмадим.
— Ўлиш нимаси? – дебди у зот.
— Сиз бир ойча умринг қолди, дегандингиз, бир ой ўтди.
У зот эса:
— Биродар, мен сенинг қачон ўлишингни билмайман, лекин шуни биламанки, ўлим ҳақ, бир кун, албатта, ўласан, ўламиз. Ўладиган одам жанжал, низо билан ҳаётини заҳарламайди. Ҳозирги ҳаётингдан хурсандмисан?
— Ҳа, ҳеч тортишмаяпмиз.
— Мана энди доим шундай яшанглар!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤15🔥12
- Йук, - бош чайкади Гулширин. - Мен мана шу цехнинг бошлигини кутяпман. Хозир келиб ко-лади, дейишди.
Аравачада утирган аел жилмайди.
- У кишида кандай ишингиз бор? Менга айтаве-ринг.
"Бунча хира экан бу аел" - хаелидан утказди Гулширин. Шундай булса-да, сир бой бермади.
- Мен бошликнинг узлари билан аплашмокчи эдим, - деб куя колди.
- Унда сизни эшитаман,- тагин жилмайди арава-чадаги аел. - Мен шу цехнинг бошлиги Дилобар Авазова буламан.
Гулширин бир муддат хайрон тикилиб тикилиб колди. Аел хазиллашяптими еки рост гапиряп-тими? Биринчи марта куриб турган одамга ха-зиллашадими? Рост гапиряпти деса...
- Ногирон аел кандай килиб мана шу цехни бошлиги булиши мумкин, деб уйлаяпсизми? - синик жилмайди аел унинг хаелидан утган уй-ларни уккандек.
- Й...йук...нега энди...шунчаки...- хижолат торт-ди Гулширин. - Мен бошлик дейишгпнида эркак киши деб уйлаган эдим. Мени Марзия опа юбордилар. Сизга учрашишни тайинлаган эди-лар.
- Э-ха, эсладим, - юзи еришиб кетди Дилобар опанинг. - Марзия опа сиз хакингизда айтган эдилар. Сиз тиккан кийимларни курганман, менга жудаям маькул келди. Дизайнерлик ко-билиятингиз борлиги куриниб турибди. Бизга худди шундай мутахассис керак эди. Кайси олий укув юртини тугатгансиз?
- Афсуски, коллеждан кейин укишни давом эт-тиролмадим.
- Олий маьлумотли булмасангиз хам баьзи уки-мишли дизайнерлардан устун ишларингиз, - Дилобар опанинг юзида хайрат ва мамнуният мужассам эди.
- Цехда ишлаетган ишлаетган тикувчи кизлар-ни кургандирсиз. Уларнинг купчилигида тикув-чилик борасида малака йук.йук. Тикувчиларга бошчилик килиб, йул-йурик курсатадиган одам керак. Бугундан бошлаб ишга кабул килиндим, деб хисоблайверинг. Кизларга рахбарлик кила-сиз. Мен бошка ташкилий ишлар билан шугул-ланаман.
Гулширин кулокларига ишонмади. У оддий тикувчи булиб ишга кабул килинишидан умид-вор эди. Аммо бирданига ун беш чогли аелга бошлик килиб куйишлари хаелида хам йук.
- Мен...йук, одийгина тикувчи килиб ишга олса-нгиз булди, - бирдан рад этди у. - Мен рахбар-лик кила олмайман.
- Биламан, ичингизда "мен буни эплай олмай-ман" деган хадик бор. Аммо качондир бу хадик-ни енгиб утишимиз, "мен хам уддалайман!"деб узимизни ишонтира олишимиз керак. Йукса, ичимиздаги куркув бир умр бизни таькиб кила-ди. Унинг исканжасидан чикиш учун одам узи-ни ишонтира олиши керак. Автохалокатга учра-ганимдан кейин уч йил тушакка михланиб кол-дим. "Сени жонимдан хам ортик кураман, умрим охиригача яхши-емон кунимизда бирга буламиз" деб, "уламан-куяман" килиб уйланган эримолти ойга хам бормай узига хуштор топиб олди. Унинг бор-йук сабри зурга олти ойга етди, холос. Мен кайта-кайта операция столига етга-нимда у кийимларини йигиштирди-ю, чикиб кетди. Мен хает ва улим орасида колган чогим-да у янги ери билан чимилдикка кирди. Менинг урнимда бошка аел булганида буткул тушкун-ликка тушиши, узини такдир хукмига топшириб куз ешдан бошкасини билмай тушакда етишим мумкин эди. Аммо бундай килишга хакким йук эди. Эртаю кеч бошимда парвона булиб, "Сен албатта оекка туриб кетасан" деб кунглимга умид уругини сочган онам ва юрагим остида кундан кунга узининг борлигини билдириб, улгаяетган янги жон хаки бундай килишга хак-ким йук эди. Ха, ишонаверинг, халокатга учра-ганимда вужудимда эндигина нишона берает-ган хомилага хеч кандай зиен етмаган экан. Балки мени яшашга ундаган ва куч берган хам хаму булгандир. Мен курашдим. Фарзандимни сог-омон дунега келтириш, онамнинг куз ешла-рини аритиш учун хам кучли булишим керак эди.эди. Боламни илк марта багримга босгани-мда аел учун бундан ортик бахт йуклигини анг-ладим. Болам илк кадамларини ташлаганида, кийкириб завкланганида "Мен болам учун яша-шим керак! Уни хеч нарсага зориктирмай усти-раман" деган умид пайдо булди. Бу умид улгай-иб, ишонч ва куч берди. "Мен энди ногиронман" деб аравачага михланиб утираверсам, болам куп нарсалардан бебахра усарди. Утирган жой-имда аввал тукишни, кейин тикишни ургандим. Бу ишк олдинига завк завк берди, кейин ишни кенгайтириш керак деган фикрга келдим.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤57👍15🔥2
Тадбиркорлик ишимни очмокчи булганимда кимдир хайратланди, кимдир "турт мучаси сог-лар эплай олмаган ишни бу ногирон аел кандай эплайди", деб шубхаланган, "утиравермайдими аравачасида, давлат берган нафакасини олиб" дея кулганлар хам булди. Аммо мен тухтама-дим, олдинга караб интилавердим. Аввалига кушни кизни енимга олдим, унинг ортидан ма-халладаги бошка кизлар хам келишди. Кейин уйда ишсиз утирган аеллар кушилишди. Бора-бора кичкинагина хона торлик килди. Купдан буен ташландик холда етган мана шу бинони ижарага олдик. Хозирча ижарада ижарада ту-
рибмиз, келгусида эса бу бинони сотиб оламиз, иш куламини кенгайтирамиз. Шу ишим оркаси-дан бир неча марта чет элларда булиб кайтдим, дуне курдим.
Шу пайт Дилобар опанинг телефони жиринг-лаб колди. Аел ракамга куз ташлаб, юзига ма-йин табассум югурди.
- Лаббай, дадаси? Мен цехдаман, ун беш даки-када енингизда буламан. Ахир, углимизни бир-га кутиб олишимиз керак.
Гулширин Дилобар опага хайрат ва савол на-зари билан бокди. Аел унинг унинг нигохлари-
дан нима демокчи булганини тушунди.
- Агар инсон астойдил истаса, бойлик хам, бахт хам узи уни излаб келаркан. Автохалокатдан кейин даволаган шифокорим уша пайтда менга кунгил куйган экан. Бефарзандлик туфайли хотинидан ажрашганди. Уч йилгача менга бул-
ган туйгуларини айтмай, сир тутган экан. Углимнинг тугилган кунига таклиф килганимда илк бор юрагидаги туйгуларини ошкор килди.
Сизга суянч, углингизга ота буламан, ишонинг, деди. Бир йилча бир-биримизни синадик, сунг никохдан утдик. Углим уни уз отаси деб билади
Бугун углим спорт мусобакасидан кайтяпти, уни аэропортда кутиб олишимиз керак. Кейин телевидения ходимларини кутиб оламан. Мен хакимда курсатув тайерлашмокчи экан. Мухбир киз ногиронлик аравачасида утириб хам бу муваффакиятларга кандай эришганин-гиз хакида гапириб берасиз, деди.
Дилобар опа Гулширин билан хайрлашди. Уни нигохлари билан кутиб коларкан, жувонг минг бир уй хаеллар ичида эди. "Ногиронлик арава-часида булса хам турт мучаси соглардан куп ишларни килган бу аелдан менинг каерим кам? Нега у килган ишларни мен кила олмайман? Йук, мен энди буткул бошкача яшайман. Факат олдинга караб интиламан.интиламан. Итоаткор одамлар нима деркан деб яшаган, йиглоки Гул-ширин энди узгаради. Мен хам кучли буламан, факат олга интиламан!"
Дилобар опа билан булган учрашув Гулширин-га ана шундай сабок берди.
💥КУНДОШЛИ УЙ (хаётли хикоя) 8-қисм. - 891576624886
Гулширин Дилобар опа очган цехда ишлает-ганига бир йилча булиб колди. Шу деярли бир йил ичида унинг хаетида куп нарсалар узгарди. Аввало, узига булган ишончи ортди, катьиятли булди. Цехда ишлаетган кизларга бошчилик килиб, янгидан-янги дизайнларни уйлаб топди. У яратган либослар тезда огизга тушар, мижоз-лар сони кундан кунга ортаетганди. Хар томон-дан келаетган буюртмаларни бажариш учун тикувчи киз-жувонларнинг кули кулига тегмай-ди. Буюртмаларни уз вактида ва сифатли бажа-риш учун яна ходимлар ишга олинди. Дилобар опа цехдаги ишларни буткул Гулширинга ишо-

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤37👍8👏4🔥3❤‍🔥1🕊1
ниб топшириб куйди. Гулширин етокхонадаги торгина хонани топшириб, икки хонали шинам-гина уйни ижарага олди. Болалари тор хонада сикилиб колишган экан, кенг хоналарда яйраб колишди. Уларнинг завклангани, яйраб кулгани ни куриб Гулширин ич-ичидан кувонади. Тирик-чилигидан орттириб бир-икки сум жамгара бошлади. Тиш ериб бировга айтган булмаса-да, пули купайса уй сотиб олишни ният килган. Кейинги пайтларда Дилобар опа тадбиркорлар учун уюштириладиган семинарлар, мажлисла-рга узи билан бирга олиб юрадиган булди. Гул-ширин бу йигинларда янги танишлар орттирди, тадбиркорликнинг кузга ташланмас жихатла-рини урганди. Ана шу йигинлардан сун "Мен хам уз ишимни очсам-чи?" деган фикр пайдо буларди. Кейинги пайтларда бу фикри катьий-лаша бошлади. Бугун хам чет эллик тадбиркор аеллар иштирок этган йигинда катнашди-ю, фикри тугри эканига амин булди. Ха, у уз иши-ни очади. Тугри, бошида бир оз кийин булади. Аммо у оркага кайтмайди. Ишини бошлаш ва ривонжлантириш учун бошида кредит олади. Лекин бу гапни Дилобар опа кандай айтади? "Хеч ким танимайдиган, билмайдиган одам эдинг. Мен туфайли нуфузли давраларга кир-динг. Иш урганиб энди кетиб колмокчимисан?"
демайдими? Демаганда хам ичида шундай деб уйласа-чи?
- Бугун бир оз паришонмисиз? -суради Дилобар опа ишхонага кайтишганидан сунг.
- Дилобар опа, купдан буен сиздан бир масала-да маслахат сурамокчи буламану...- Гулширин сузини давом эттиришга истихола килди.
- Айтаверинг, нима гап экан?
- Дилобар опа, шу...сиз ишга олганингиздан бу-ен куп нарсани ургандим. Энг аввало, узимга ишонч пайдо булди. Сиз менинг устозимсиз. Дилобар опа, агар мен хам уз ишимни очсам, эплаб кета олармиканман? -Гулширин хадикси-раб каради.
- Шу гапни айтишингизни анчадан буен кутган-дим, - деди Дилобар опа бир оз сукутдан сунг. - Сиз аллакачон уз ишингизни очиб, тадбиркор-
лик билан шугулланишингиз керак эди.
- Ростданми? - кулокларига кулокларига ишон-
мади Гулширин.
У Дилобар опадан таьнали сузлар кутганди. - Тугрисини айтсам, сиз норози буласиз, деб уй-лагандим.
- Нега энди норози булай? - майин жилмайиб, Гулшириннинг елкасидан кучди Дилобар опа. - Сиз мени устоз дедингиз. Кайси устоз шогирди нинг оекка туриб, муваффакиятга эришишини истамайди? Ахир, палапон куш хам бир кун те-мир канот булиб, кенг осмонларга парвоз кила-ди-ку.Сизнинг хам парвоз киладиган пайтингиз келибди. Канотларни кенг езиб, парвозга шай-ланинг!
Гулшириннинг кузлари жикка ешга тулди. Устози хафа булади деб нотугри фикрга борга-нидан узи уялиб кетди.
- Янги иш бошлаш осон булмайди, - деди Дило-бар опа оналарча мехрибонлик билан. - Токи ишларингиз йулга тушиб олгунича сизга ердам бериб тураман.
Аввало, кредит олиш учун гаров талаб этилади. Биламан, гаровга куядиган хеч нарсангиз йук.
Гаров хакида эшитиб осмонларда учиб юрган Гулширин бирдан пастга кулаб тушгандек бул-ди. Хозиргина юзига ярашиб турган кулги каек-кадир йуколди.
Дилобар опа буни дарров пайкади.
- Нега бирдан шаштингиз пасайди? Эсингизда булсин, тадбиркорликнинг биринчи коидаси - хеч качон ортга чекинмаслик. Олдингизда би-
рор муаммо пайдо булдими, уни енгиш чораси-
ни топиш керак. Кредит олишингиз учун гаров масаласига келсак, корхонамиз хисобидаги хизмат машинасини гаровга куямиз.
- Опажон...- туликиб кетди Гулширин. Олдингиз-даги карзимни бир умр уза олмасам керак.
- Хает синовларида олган сабогим шу булдики, имконинг булса ердамга мухтож одамга кул чу-зишинг керак экан.
Сен бирни берсанг, худойим сенга юз баробар купайтириб кайтарар экан.
Янги иш бошлаш ва кредит олиш учун бир ой-га якин вакт кетди. Дилобар опанинг узи цех учун арзонгина ижара бино топиб берди. Гулширин узи каби эридан азият чеккан, фарза-ндларини елгиз тарбиялаетган аелларни ишга олди. Уларнинг дарди кай даражада эканини у яхши билади. Болаларга хам ота, хам она бу-
лиш осон эмас. Бунинг учун аелнинг калби гул-барги каби нозик, иродаси метин каби мустах-кам булмоги керак.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤59👍51🔥7👏7❤‍🔥3