📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.24K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
ГАВҲАРЛАРИМ...

Авжи саратон. Кўп қаватли уйларнинг қош қорайганда деразалари қуёш чиқиши
билан ёпилиб, қалин пардалари бекитилади. Чунки қуёш бош кўтаргандаёқ кун қизиб,
иссиқ ҳаво лопиллаб ичкарига уради. Эрта тонгдаёқ бу эҳтиёт чоралари кўрилмаса,
кун бўйи иссиқ тандирнинг ичида ўтиргандай азобга қолиш ҳеч гапмас.
Мансур апил-тапил ювиниб, энди бир ёшни қоралаётган ўғилчаси Муроднинг
бешиги бошига келди. Гўдак мириқиб ухлар, ора-сира уйқусида жилмайиб қўярди.
— Тушида бировлар кулдиради, шекилли, — шивирлади у хотини Манзурага. —
Қара, кулиб қўйяпти! Ишқилиб...
Мансурнинг кайфияти ўзгариб, бироз ўйга толди. Кейин ухлаётганига қарамай
гўдакнинг қўл-оёғини бўшатиб, шартта кўтариб олди-да, бағрига босди.
— Вой, бу нима қилганингиз? — безовталаниб пичирлади Манзура. — Уйғотиб
юборасиз-ку!..
Хотинининг гаплари Мансурнинг қулоғига кирмас, худди боласидан ажралиб қоладигандай
гўдакни қўлидан қўйгиси келмасди.
— Йў-ўқ! — деди у овозини хийла кўтариб. — Мен сени ҳеч қачон ташлаб
кетолмайман... Шундай ширин болани-я?.. Сен учун жонимни берсам бераманки,
ташлаб кетмайман!..
— Қаёқдаги гапларни гапирасиз-а? — деди Манзура қошлари чимирилиб. — Жа
соғинсангиз ишга опкета қолинг!..
Мансур хотинига ўйчан қараб қўйди-да, афсуслангандай бошини чайқаганча гўдакни
жойига ётқизди.
— Кечир, ғалати тушлар кўрибман. Шунга... Кўнглим бузилиб кетди.
Журналистнинг нони қаттиқ. Эрталабдан қоғозга кўмилганича шомга бориб
бошини кўтаради. Вақтнинг селдай гулдираб ўтиб кетганини пайқамайди ҳам.
Бугун Мансурнинг ишга қўли бормади. Сабабини ўзи ҳам тушунмайди.
Эрталаб хотинига ғалати туш кўрибман, дегани шунчаки оғзига келиб қолган гап
эди. Аслида...
Бир ҳафта бурун ишга келган янги ходима Ҳосила унинг тинчини ўғирлаб қўйди.
Озғингина, оқ-сариқдан келган, сочларини ёйиб юрадиган бу ходима бошқаларга ўхшаб
юз-кўзларига бўёқ чапламаса-да, гўзаллиги бир қарашда ҳар қандай йигитнинг юрагига чўғ солади.
«Қизиқ, — кўнглида кечаётган туйғуларни тушунолмай ўйларди Мансур, —
уйланган бўлсам, фарзандим бор. Нега энди уни кўрдим-у, тинчимни йўқотдим?
Худди фарзандимни, эс-ҳушли, уйим-жойим дейдиган хотинимдан ажралиб қолаётгандай
безовтаман? Йў-ўқ, ўзимни қўлга олишим керак. Ахир, ёшим ўттиздан ошган бўлса.
Ким қўйибди мендай бола-чақали одамга қизларга кўз сузишни! Бундай хаёлларни
бошдан қувиш керак...»
Шу пайт эшик «ғийқ» этиб очилди-ю, остонада қўлида чойнак кўтарган Ҳосила
пайдо бўлди... Беихтиёр ўрнидан туриб кетган Мансурнинг ҳозиргина хаёлида чарх
ураётган ўйлари ҳавога учди. У шахдам қадам ташлаб қизга пешвоз чиқди.
— Келинг, Ҳосилахон, қайси шамоллар учирди бизнинг хоналарга?..
— Чой сўраганмидингиз? Кўк чой...
— Ҳ-ҳа, ҳа... Раҳмат... Тўғриси, кутмагандим... Қани, мана буёққа қўя қолинг!..
Келинг... Ўтиринг...
Ҳосила чойнакни стол устига қўйиб, ўриндиққа омонатгина ўтирди...
Бу орада Мансур унинг этаги узун юбкасига, шаршарадек ёйилиб тушган тим
қора сочларига ўғринча қараб улгурганди...
— Ўрганиб қолдингизми бизнинг ишхонага? — сўради у ўртадаги ноқулайликни
йўқотишга уриниб. — Ўқдими сизга?
— Ҳа, — кулди Ҳосила. — чидаса бўлади.
— Шунақа денг? Котибаликнинг ҳам ўзига яраша ташвиши бор, бироқ ҳали кўникиб
кетасиз.
— Сиз... Мухбир бўлиб ишлайсизми бу ерда?
— Шунақа десаям бўлади. Ишимиз ёзиш-чизиш... Бошқа нимаям қилардик?
Кечирасиз... Бир нарса сўрасам майлими?..
— Майли.
— Турмушга чиққанмисиз?..
Ҳосиланинг боши эгилганини кўриб, Мансур ножоиз савол бериб қўйганидан
хижолат тортди. Аммо... Билгиси
келаётганди, ҳаяжонини яширолмади.
У қизнинг юзларига ўғринча боқди. Ҳосила жавоб беришга шайланаётгандек
лабларини қимтиб қўйди. Кейин шикаста товушда:
— Чиққандим, — деди. — Ажрашиб кетганмиз...
— Сиз-а?..
— Ҳа, мен. Нима менинг бошқалардан ортиқ жойим борми? — ўзини
мажбурлагандай дардли жилмайди у. — Пешонамга ёзилгани шу экан...
— Ўша йигитнинг ўрнида бўлганимда... Сиз билан ҳеч ҳам ажрашмаган бўлардим...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤32👍10🎉1
Бу гап оғзидан қандай чиқиб кетди, Мансурнинг ўзи ҳам пайқамай қолди.
Ҳосила ялт этиб унинг кўзларига боқди.
— Уйланганмисиз ўзингиз?
— М-менми?.. Ҳ-ҳа... Бир ўғлим бор.
— Демак, бахтли одам экансиз...
Мансур гап тополмай қолди. Ўзини ўнглаб, оғз......

ини жуфтлагунча қиз хонани
тарк этганди.
— Бугун сизни кузатиб қўйсам майлими? — деди эртаси куни икки ўт орасида қолган Мансур қизга ниятини ошкора қилишни кўнглига тугиб. — Ишонинг,
кейинги кунларда ўзимга нима бўлаётганини билолмай қолдим. Туну кун фақат сиз.
Кўзимга бошқа ҳеч ким кўринмай қўйди...
— Қўйинг, Мансур ака, — деди Ҳосила чуқур хўрсиниб, — оилангиз, фарзандингиз бор. Яхшимас...
— М-мен... Мени тўғри тушунинг... Сизга ёмонлик қилмоқчи эмасман. Фақат...
Кузатиб қўйсам бўлди, икки оғиз гаплашсам... Бошқа ҳеч нарса керакмас...
— Йўқ, мен истамайман!
Нега?
— Бошим очиқлигини билиб шундай деяпсизми?.. Умуман, эркакларнинг ҳаммаси
бир гўр. Ўлғизлигингни сезишдими, айлантирмоқчи бўлишади. Аслида мақсади... бир
марта бўлсаям шу аёлга етиш.
— Шунақа денг. Наҳотки, мениям ўша эркаклар қаторига қўшсангиз?
— Билмадим... Билмадим... Қўйинг, бу ҳақда гаплашмайлик!..
— Майли. Аммо билиб қўйинг, кузатиб қўйишимни истамасангиз ҳам барибир
орқангиздан думга ўхша-аб судралиб кетавераман...
Ҳосила кулиб юборди. Унинг жарангдор, беғубор кулгиси Мансурнинг юрагини ўртаб юборди.
Одам боласининг табиати ғалати: бир-бирига яқинлашгани сайин орадаги
айрилиқ жари кенгайиб бораверади — аста-секин бир-биридан беза боради. Шунда
олдин билинмаган нуқсонлари сув юзидаги пўкакка ўхшаб кўриниб қолади, ҳамроҳининг
ғашига тега бошлайди.
Мансур Ҳосилани кузатиб қўя бошлаганига ҳам икки ҳафтача бўлди. Суҳбатлашиб
кетаркан, унинг ҳуснига ўғринча тикилиб тўймайди. Назарида Ҳосила тобора очилиб
фариштага айланиб бораётгандай туйилади. Ниҳоят эҳтироси жунбушга келган Мансур
ўзини тутолмади:
— Мен сизни севиб қолдим, Ҳосила! — деди у жониқиб ва Ҳосиланинг
билагидан тутиб ўзига тортди. — Ортиқ чидолмайман. Келинг, мени кўп қийнаманг!..
Ўлиб кетмай сизга зор бўлиб!..
Ҳосила бир зарб билан қўлини тортиб олди, кўзларига ёш қуйилиб келди:
— Сиз... Сиз мени ким деб ўйловдингиз?.. Ҳали мақсадингиз шумиди?
Мансур каловланиб қолди. У савқитабиий билан қўлига ихтиёр бериб қўйганини
пайқаб:
— Кечиринг, мен билмай қолдим! — деди афсусланиб. — Ўлай агар, билмай қолдим!..
Кечиринг!..
Ҳосила сумкачасидан рўмолчасини олди-да, кўз ёшларини артди.
— Бошида айтгандим-ку, эркакларнинг ҳаммаси бир гўр деб!..
— Йўқ, асло ундаймас!.. Мен бошқа одамман. Фақат хафа бўлманг!..
Иккинчи қайтарилмайди...
Ҳосила хўрсинди.
— Тўғрисини айтсам, Мансур ака, ўзим ҳам ҳайронман. Негадир сиз тўғрингизда
ўйлагим, кимларгадир гапиргим келаверади... Аёлнинг қалбини тушунмайсиз-да!..
Кечалари кўрпага бурканиб олиб, узоқ-узоқ йиғлайман. Нега йиғлаётганимни ўзим
билмайман. Фақат... йиғлайман... Мансур ака, илтимос, дилимга озор берманг! Мен
севгим пок бўлишини истайман... Тўғри, турмуш кўрган аёлга осонмас. Лекин... Сиз
менга яқинлашсангиз, баттар қийналаман... Агар қийналишимни истамасангиз, мени
чиндан яхши кўрсангиз, менга қўл теккизманг!..
— Хўп бўлади, Ҳосила. — деди Мансур лабларини асабий тишлаб. — Бу
гапингиздан кейин сизга меҳрим яна ошди.
— Яна бир илтимосим бор.
— Хўш...
— Мен туфайли оилангиздан совиманг!.. Уларга ёмон гапирманг!.. Шуни
сиздан қаттиқ илтимос қиламан!
— Илтимосингиз қабул қилинди деб ҳисоблайверинг!.. — Ҳосиланинг ақлига,
одобига ичида тан берган Мансур кулиб ерга қаради. — Сизнинг гапларингизни ҳеч қачон
ерда қолдирмайман!..
Мансур билан Ҳосиланинг муносабати тез орада ҳамкасблари орасига
ёйилди. Айниқса, улар дуч келиб қолишганида аёллар ўғринча кўз қисишиб жилмайишарди.
«Оиланг бўлсаям буларга барибир. Севгингни борича қабул қилаверишади...
Ўзи севгими бу?.. Тушунолмайман. Хотиним билиб қолса-чи? Ўғлим... Алҳазар, мен


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤31🎉5
бу йўлдан қайтишим керак. Муродимдан ажралиб... Ҳечам! Бунга чидолмайман. Адойи
тамом бўламан мен...»
Шундай хаёллар билан ич-этини еб ўтирган бир маҳалда хонага Ҳосила
кириб келди-ю, Мансурнинг ўйлари тумандай тарқаб кетди. Ҳа, Ҳосила кейинги
пайтларда янаям очилибди, ҳуснига ҳусн қўшилибди. Лабидан табассум аримайди.

Сочи-чи?.. Бўяб, юлдузчалар ёпиштириб олибди. Наҳотки, буларнинг бариси
Мансур учун...
— Ассалому алайкум! — Мансурга яқин келиб секингина салом берди Ҳосила.
— Яхши келдингизми?
— Раҳмат.
— Бир дақиқага ташқарига чиқа оласизми?......

Бўлмаса-чи? — Мансур ҳовлиқиб қўлларини олдинга чўзди. — Сиз таклиф қиласиз-у
чиқмайманми?
Ҳосила хоналарга бир-бир кўз ташлаб олиб, секин ортига ўгирилди:
— Сиз мени яқин орада жинни қип қўясиз.
Бу кутилмаган гап Мансурни ҳушёр торттирди.
— Нега?
— Ҳа, ўзингизга ўргатиб олиб, энди билмасликка олаяпсизми? Тўғри-да,
сизга осон. Оилангиз бор, ўғлингиз бағрингизда. Кечаси бориб ўша
хотинчангизнинг қучоғига кирасиз. Мен бўлсам...
— Ҳосила, сизни таниёлмай қолдим. — деди Мансур асабийлашиб. — Кечаги
гапларингиз қаёқда қолди-ю...
— Нима бўпти? Мен сиз билан очиқчасига гаплашиб олмоқчи бўлиб юрувдим.
Ортиқ чидай олмайман. Ў у ёқли-ё бу ёқли қилинг!.. Бировнинг ҳиссиёти билан ўйнашишга
ўйнашдингизми, охиригача ҳал қилинг!
— Нимани ҳал қилай?
— Вой, — Ҳосиланинг қалин қора киприклари пирпираб, лаблари титрай
бошлади. — Билмайсизми? Мен билан нима мақсадда гаплашиб юрибсиз? Шунчаки кўнгилхушлик
учунми? Йў-ўқ, яхши йигит, бунақаси кетмайди. Ў мени дейсиз, ё ўша
хотинчангизни!..
— Ахир... Бу мумкин эмас!.. Қ-қандай қилиб?..
— Ў, жа устамон экансиз-ку!.. Бир бегуноҳ аёлнинг ичига кирволиб, хоҳлаганча
устидан кулиб, энди силлиққина чиқиб кетмоқчимисиз? Бу ҳунарингиз ўтмайди. Агар
ҳал қилмасангиз, хотинингизга бораман-да: «Эрингни тийвол, мени тинч қўйсин! Кўз
очиргани қўймаяпти», деб айтаман.
— Хўш, кейин-чи? — Мансурнинг миясида оғриқ турди. Юраги тез уриб, аъзойи
бадани қизиб кетди. — Кейин нима бўлади?
— Менинг нима ишим бор? Кейин... Унданам айрилиб, сўппайиб бир ўзингиз қолаверасиз...
— Йўқ, Ҳосила, — Мансур азбаройи қўрқиб кетганидан вазиятни юмшатишга
уринди, — бу яхшимас... Мен... Сизга қўлимниям теккизган эмасман...
— Қўлингизни теккизмай туриб ҳисларим билан ўйнашдингиз... Мени азоб
чангалига солиб қўйи-иб, ўзингиз бир четда томоша қилаяпсиз. Аҳмоғингиз йўқ...
Эртагача кутаман. Агар ҳал қилмасангиз, ўзингиздан кўринг!..
— Хўп, нимани ҳал қилай? Нима қилсам, кўнглингиз тўлади?
— Вой, билмайсизми?.. Ўйланг! Бегуноҳ бир аёлнинг қалбини эгаллаб олиб,
тағин нима қилай деб сўрайсиз! Агар, шу бугун бир ёқли қилманг-чи!..
— Хотинимни қўйиб, сизга уйлансам, кўнглингиз тўладими?
— Билмайман. Ўзингиз ҳал қилинг!..
Ҳосила зарда билан ортига ўгирилди-да, ичкарига кириб кетди. Мансур эса
турган жойида шамдай қотди. У қаерга боришни, нима қилишни билмасди.
«Афсус, шайтоннинг йўлига кириб қўйдим! — ўйларди у мушт бўлиб тугилган
қўлларини тиззасига уриб. — Чиройига учибман!.. Нимага?.. Гулдай оилам нима бўлади
энди? Муроджоним отасиз ўсадими? Қандоқ чидайман бу кўргиликка?.. Аёлнинг макри
— илоннинг заҳри. Мени Мажнунга айлантиргунча мулойим супурги эди. Ана, бугун
асл башараси кўринди-қўйди... Қўлингдан келганини қил!.. Хотинимга айтармиш.
Айт! Менам тушунтираман. Манзура тушунадиган аёл. Керак бўлса, кечирим сўрайман...
Қаёққа борарди бу шарманда?!. Сакраб-сакраб жойига тушади... Аммо...
Ишхонада-чи? Бунақалар биринчи навбатда ишхонадагиларга дардини айтади. Ишқилиб,
охири бахайр бўлсин!..»
Мансур таҳририятга қайтиб кираркан ходима аёллар шивирлаб, ортидан кулаётгандай
туйилди. Бу ҳам етмагандек, бош муҳаррир ёнидан ўтиб кетаётиб ғалати қараб қўйди.
«Тамом, тарқатибди! — кўнглидан ўтказди Мансур юрагига ғулғула тушиб. —
Энди шарманда бўлдим. Бу нарса ҳаш-паш дегунча уйимга ҳам етиб боради... Уф-ф,
нималар қилиб қўйдим? Оилам, фарзандим бўла туриб боши очиқ ёлғиз аёлга


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤27👍6🤩3🤔2
илакишдим. Энди ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўғ-у, балога қолиб ўтирибман...»
У хонага кирди-да, эшикни ичкаридан тамбалаб, ўзини диванга ташлади. Шу
кўйи қанча ўтирганини билмайди, бир маҳал эшикнинг оҳиста тақиллашидан ҳушига
келди. Ўрнидан туриб, деразадан ташқарига қаради. Аллақачон кетадиган пайт бўлибди.
Эҳтиёткорлик билан оёқ учида юриб бориб, ташқарига қулоқ тутди. Қизиқ, ким экан
тақиллатган?.. Ие, бошлиқ бўлса-я?..
У шоша-пиша эшикни очди... Рўпарасида Ҳосила кулиб турарди...
«Нима? Қилғиликни қилиб, яна менинг устимдан кулаяптими бу?.. Маза қилаётгандир-да!..
Ие, маза қилмайдими? Бир эркакнинг уйини бузиб мақсадига етмоқчи. Албатта, маза
қилади...».......

​​Мансур хаёлидан яшин тезлигида ўтган бу фикрлардан, рўпарасида тиржайиб турган Ҳосилани кўрганидан ғазаби тошиб миясида оғриқ турди.
— Келинг, — деди синиқ овозда, — ичкарига киринг!..
Ҳосила юзида табассум билан остонадан енгил ҳатлаб хонага кирди.
— Кетмадингизми? — сўради Ҳосила унга маъноли тикилиб.
— Йўқ, шошиб қаергаям борардим?
— Ўйлаб кўрдингизми?
— Нимани?
Ҳосила туйқусдан кулиб юборди.
— Нега куласиз? Мазах қилаяпсизми? — тўнғиллади Мансур.
Ҳосила кулишдан тўхтаб жиддий тортди:
— Йўқ, сизни мазах қилиб бўладими, Мансур ака. Кечиринг мени!.. Боя сизни беҳуда хафа қилиб қўйдим. Рости-чи... Сизни синамоқчи эдим.
Мансур ялт этиб Ҳосилага қаради.
— Хўш, синовдан қандай ўтдим?
— Зўр ўтдингиз. Чиндан оиласига садоқатли эркак экансиз. Раҳмат сизга!..
Доим шундай бўлинг, бўптими?.. Мен ҳеч қачон турмуш қурмайман деб ўзимга сўз берганман.
Келиб-келиб сиздай хокисор одамнинг уйини бузармидим? Ўзингиз мундоқ танангизга
ўйлаб кўрмадингизми?.. Йўқ, бошқаларни билмадим-у, мен ундай йўл билан бахтли бўлолмайман.
Тўғри, сиз менга ёқасиз, сизни яхши кўраман. Шунинг учун ҳам ҳаётингизга аралашмайман.
Чин юракдан яхши кўрган одам севган кишисига ёмонликни раво кўролмайди.
Бу гаплардан Мансур беихтиёр ҳушёр торта бошлади.
— Шу гапларни ўзингиз гапираяпсизми? — унинг лабларида табассум пайдо бўлди.
— Ишонгим келмаяпти.
— Ишонмасангиз ўзингизга ҳавола. Мен барибир ишдан кетаяпман. Эслаб юрарсиз...
— Тўхтанг, нега ишдан кетасиз? Ўзи... Яқиндагина жойлашдингиз-ку!..
— Мен синовдан ўтолмадим, — кулиб жавоб қилди Ҳосила. — Сиздай кучли эмас эканман...
— Кимнинг синовидан ўтолмадингиз?
— Кимнинг бўларди, бошлиқларнинг-да... Майли, Мансур ака, хайр, бахтли бўлинг!..
Ҳеч қачон ўғилчангизни ташлаб кетманг-а?..
Шу лаҳзада Мансурнинг елкасидан тоғ ағдарилгандай бўлди.
— Ҳа, сизга бир гапни айтмоқчийдим, — деди Ҳосила ортига қайрилиб. — Мактабда
адабиёт ўқитувчимиз: «Ҳар бир инсоннинг топинадиган гавҳари бўлади, бу биров учун фарзанди, бошқа биров учун оиласи ё касб-кори, балки ота-онаси бўлиши мумкин...
агар одам ана шу гавҳарини асраб-авайласа, йўқотиб қўймаса ҳаётда хўрлик кўрмайди»,
дерди. Гавҳарингизни асранг, шунда мен ҳам сиздан хавотир олмайман.
Мансур ишхонадан чиқиб, уйига қайтаркан Ҳосиланинг кўрсатган «ҳунар»ини эслаб мийиғида кулди: «Қанчалар айёр-а булар!.. Э, йўқ, буни айёрликкаям йўйиб бўлмайди.
Ҳосила барибир оқила экан. У менинг кўзимни очиб қўйди. Очгандаям...»
Уйига кириб, ланглаб, хотини, ўғли қайси хонадалигини билгиси келди. Манзура ўғилчасини бағрига олиб телевизор кўраётган экан...
Мансур ўғлига талпинди, уни бир қўлига олди, бир қўли билан хотинини қучди...
— Оҳ, гавҳарларим!..
Олимжон ҲАЙИТ.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤37👍17🤩3
Разолат...

Эри бошқа жувонга илакишиб кетиб қолгач, бу аёл қайнона-қайнотаси, қайноға-қайинопалари билан бир ҳовлида яшайверди, ичидан ўтганини билдирмасдан, уларга астойдил хизмат қилаверди.

Кунларнинг бирида худди келишиб олишгандай уйдагиларнинг ҳаммаси қайгадир жўнаб қолишди, фақат эрталаб мамнун қиёфада кириб келишди. Ахийри тасодифан, гап-сўзларидан уйдагилар эрининг янги хотинидан фарзанд кўргани шарафига ўтказган тўйга боришганини, роса ўйинга тушишганини билиб қолгач, жизғанаги чиқиб кетган аёл беихтиёр ёзғирди:

– Мен уларнинг калиши устидан ҳатлаб ўтмабман! Улар бўлса бемалол менинг устимдан ҳатлаб ўтиб, кундошимнинг тўйига боришибди. Кеча улар у ерда рақс тушишган, бугун бўлса бу ерда... Қани имон!?

Абдуқаюм Йўлдош


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
💔27❤16
ВАФО...

Саодатнинг буйи етиб уйига совчилар кела бошлашди. Унинг ота онасига кушни кишлоклик бир оила маькул тушди. Ёшларни бир бирларини куришлари учун учрашув тайинланди.
Саодат бирон бир йигитга тик карамаган иймонли киз эди.
Учрашувда йигит яьни Азамат унга маькул тушди. Чунки Азамат баланд буйли кенг елкали келишган йигит эди. Кизларни кунглига йул топишни хам койиллатарди.
Тез орада туй булиб утди. Азамат 4 угилнинг кенжаси булиб улар уртамиёна кун кечиришарди. Бу оилага келин булиб келган Саодат барча юмушларни мик этмай бажарар, шу уринда барча оила аьзоларининг хурматини жойига куярди. Улар кетма кет 3 фарзандли булишди. Бу орада Азамат савдога узини урди. Уйида кичик цех очди. Болалари узини эплаб колган Саодат эртаю кеч цехда аппаратни юргизарди. Шу билан бирга уй ишларига хам улгуришга харакат киларди. 3 фарзандга караш уларнинг кир-чири кариб колган кайнона хизмати, сигир бузок бу ёкда эса цехни юргазиш.
Саодат сира нолимасди чунки турмуш уртогининг иши юришаётганидан шод эди. Куп утмай улар машинали булишди. У пайтларда кишлокди бор йуги 2 ёки 3 та Нексия автомобили бор эди Азамат Нексия машинасини миниб юкларни олиб бозорга кетар колган барча юмушлар Саодат зиммасида эди.
Азаматнинг чунтаги каппайди бу унинг юриш туришига таьсир килмай колмади.
Энди у уйига кеч келар кеч келса хам майли куни билан тинмаган Саодатни турткилар баьзи пайтларда калтаклаб хам турарди. Саодат эса барчасига чидар буларни эрининг иши куплиги учун чарчаётгани, уйкуга туймаётганига деб куя коларди.

Бу орада кишлокда Азамат хакида гаплар болалай бошлади. Нимаймиш Азамат шахарлик бир аелга уйланиб олганмиш. Бу гаплар секин аста оила аьзоларига ва нихоят Саодатга етиб борди. Хали бундай зарбани курмаган Саодатнинг кадди букилди, калби чил-парчин булди. Айбни эса узидан ахтарарди.....уй ишларига, цехга бор вактини сарфлаб эрига эьтибор бермагани, хатто узига караб усма -сурма килмагани хакида уйларди. Энди узимга карайман эримга эьтибор бераман. Хаммаси яхши булади. Ахир 3 та фарзандимиз бор Азамат акам биздан хеч качон воз кечмайди. Улар жуда яхши одам. Факат анави шахарлик йулдан урган булса керак Шундай хаёллар билан яна уй ишларига андармон булиб коларди.
Орадан 5-6 ой вакт утди.
Бир куни Азамат аёли ва 3 фарзандини кучага хайдади. Бир тийинсиз хайдади. Саодат болаларини етаклаб ота уйига кайтди........

​​Орадан куп вакт утмай Азамат ёшгина иккинчи хотинини уйига олиб келиб яшай бошлади. Захро узига оро берадиган факат узини уйладиган тинмай эрни пулини совуриб кийим оладиганлардан эди. Тез орада бир кизлик булишди.
Бир куни у эрининг пулидан сурамасдан олиб узига тилла такинчок сотиб олди. Хотинчасининг бундай сурамай пул ишлатишидан безиб турган Азамат эса портлаб кетди ва хотинини бисотидаги жамики ,,яхши'' сузлар билан сийлаб камига яна дуппослади. Ахир тилло такинчок озмунча турадими? Бундай хакоратларга урганмаган доим айтгани булган Захро эса акаларига кунгирок килиб ,,арзимаган'' нарса учун уласи килиб калтаклаган эри устидан шикоят килди. Захронинг уч акалари етиб келиб сурамай нетмай Азаматни дуппослаб кетишди. Захрони эса узлари билан олиб кетишди. Захронинг акалари бироз ошириб юборишганди. Улар бунчалик булишини уйлашмаган факат хазина куёвни эсини киргазиб куймокчи булишганди холос Азамат жонлантириш булимида 3 кун деганда узига келди. Унинг унг буйраги эзилган аллакачон захарли токсинлар танага таркаб улгурган эди. Хаммаси у хушига келгандан кейин бошланди. Кузлари очик лекин дунёни куролмасди. У кур булиб колганди.
Азаматнинг акалари бориб Саодатни олиб келишди. Саодат эрини парваришлай бошлади. Лекин бирор марта эрининг юзига килган ишларини гапирмади. Факат уни овутарди. Саодат эрини овкатлантирар, кийимларини хатто тагликларини алмаштирар уларни ювиб тозаларди. Азамат яримжон булиб колганди. Бир бир ярим йил утдими йукми у бу дунёни тарк этди. Азамат Саодатдан кечирим сураганми адашганини айтиб йиглаганми йукми билмайман.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤36😢11👍5🤔1💔1
Лекин Саодат Азаматдан рози ризолик сурабди: Дадаси мендан рози булинг билиб билмай кунглингизни ранжитган булсам, вактида сизга эьтибор беролмаган булсам мени кечиринг......

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍21😢12❤1
Oʼtkinchi dunyo

Deyarli qiziqish bolmadi. Layklar va reaksiya soniga qaradim. Koment ham kam edi. Demak maqul kelmabdi deb pauza qildim hikoyani.
Agar qiziqish bolsa Bugundan davom ettiramiz


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥67👍26❤13
НОМУС БЎЛМАЙДИ.

Қиморбозлик — гуноҳдир улкан,
Унга шерик ким берса маскан,
Хотинини қиморга тиккан —
Эркакларда номус бўлмайди.

Таъминотни эркакка битган,
Элда азиз — ҳалолдан топган,
"Хотин пул топ", деб уйда ётган —
Эркакларда номус бўлмайди.

Эрдир маҳрам учун ғам еган,
Ушбу ахлоқ исломдан келган,
Ёт чақирса: "Хотин, чиқ", деган —
Эркакларда номус бўлмайди.

Ҳақиқий мард — ватан қўриган,
Ёвга пешвоз шаҳд билан юрган,
Ёвдан қочиб, орқа ўгирган —
Эркакларда номус бўлмайди.

Чин эркакни — айтгани айтган,
Нокас эрур сафсата сотган,
Ваъда бериб, аҳдидан қайтган —
Эркакларда номус бўлмайди.

✍ Лутфуллоҳ Хўжаев.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9👏1
«... АЛАМЛИ ҚИСМАТЛАР...»

«Ёш ўтган сари ақлинг хам кирар экан, майли, хечдан кўра кеч бўлсаям ҳатоларимни тушиниб ҳамма айб ўзимда эканлигини, ёшлик қилиб, қайсарлик қилиб, гулдак оиламни барбод қилганлигимни хис қиляпману .... Энди болаларим келажагини ўйлашим керак ... »
Давлатхон ая сўрида ўтириб, ҳаёлан ёшлик даврларини кўз олдига келтиради.
Улар оилада тўрт фарзанд , уч ўғил ва бир к,из... Оддийгина оила бўлиб ота- онаси хам боғдорчилик (совхоз) бригадасида ишларди. Давлатхон ая оилада тўртинчи кенжа фарзанд, , ёлғиз қиз ,қайсар лекин ёқимлигина
ширин қизчалиги билан бошқалардан ажралиб турарди....
Дадаси у туғилганда, "Оиламизга шу фарзандим бахт ва давлат опкирсин"- деб ният қилиб исмини Давлатхон қўйган , онаси эса Умида ёки Раъно қўймоқчи эканди...
Отанинг бирин кетин орзулари ушала бошлабди. Шу фарзанди қадами ёқиб оилага давлат, барака ёғилаверибди. Ота ёлғиз қизини "оилам тумори" деб эркалатар, уни бошқа ўғил фарзандларидан аъло кўраркан.
Йиллар ўтиб дадасининг эрка, тантиқ қизи вояга етибди. Сочлари қўнғироқ , қоши қаро кўзлари шахло, эркалиги ўзига ярашган. Ота фарзандларини уйли, жойли, қилган, навбат эркатойига келган. Қиз бўлса ўз хуснига ўзи махлиё, соатлаб кўзгу олдидан кетмас, уй ишларига хам унча хуши йўқ.
Куни келиб ҳамма қизлар қатори уни хам карнай-сурнай, ёр-ёр остида яхши бир хонадонга узатишибди. Куёв бўлмиш йигит, тўрт қиздан кейин дунёга келганигами, ёки опалари қўлида ўсганиганигами юмшоқ кўнгил, дил озоримас эди. Уни оиласида тўрт опаси ва укаси бор. Опалари келинни хуснига, сепига лол. Куёв боланику гапирмаса хам бўлаверади.
Уйида эрка қиз, энди эрка келин эди.
К,айнонасини хам биринчи келинимасми, кеча-кундуз келинига махлиё. Шу кунларга етказганига шукроналар айтиб, ёшларга бахт тилаб дуода.
Ойлар ўтиб эрка келин хомиладор , хамма янги мехмонни дунёга келишини сабрсизлик билан кутяпти. Келин келин бўлиб бирор мартта тандирга нон ёпмабди, чунки уни
узатаётганда онаси :"Қизим сал эркароқ, келинлар борлиги учун унга овқат қилиш, нон ёпиш буйирилмаган" - деганди. Қайнонаси :"Майли ёшда хали, вақти келса хаммасини ўрганиб олар"- деган. Йил бўляптики халиям вақти келмабди шекилли ҳалиям қайнона ўзи нон ёпади, ёки бўлмаса қайнопалар келиб ёпиб беришади. Келинни оддий эшик супириш, чой дамлаш шунга ўхшаган майда-чуйда ишлари хам қайнонасини шодлантирарди. Оғир оёқликда хам эркалиги роса ошди. Куёв оғзидан чиққанини мухайё қилар, қайнонаси қўлини совуқ сувга урдирмасди....
Ой куни етиб У она , ўғил фарзандли бўлди.
Хурсандчилик авжида.
Боласини қийинчиликсиз катта қилади. Бу ёқда ота- она, жигарлари, бу ёқда қайнона -к,айнота.... Бола бир ёшдан ўтиб иккинчи болага хомиладорлиги билинди.
Қайнонанинг шодлиги чексиз :" Ўзим ўргилай боламдан, Худони берганида қизим, майли умри билан берган бўлсин бунисини хам. Мана мен турибманку, биргаликда катта қиламизда а ?"
Ўз онаси эса : " Битта болани эплолмаяпсану,
қийланиб қоласан , хали ёшсан олдириб ташла. Боланг хеч бўлмаса 3 ёш бўлгунча сақлан" - деди.
Уйидан келган келин онасини гапини қайнонасига айтди , ўз онасини гапини маъқуллади хам. Қайнонаси : "Болам балким керакмасдир аборт"-деди маъюс....
Болани туғилишини онаси ва келиндан бошқа хамма хохларди. Боши қоронғиликда келин
қайнонасини хушламай қўйди. Қайнонаэса уни тушинарди, ахир у хам онаку, бошидан ўтган хомиладорлик машаққатлари.
Тортишувлар билан анча вақтлар ўтиб хомила хам ривожланиб катталашди. Докторлар энди вақт кеч бўлганини, аборт мумкинмаслигини айтишди.
Келин кундан кун қайнонасини ёмон кўриб тез-тез ота уйига бесабаб аразлаб кетадиган бўлди.
Қайнонаси хеч вақт келинидан айб топмади. Келин орада куёвига "Онангиз мени ишимдан
айб топадилар, Махаллага чиқиб мени ҳаммага ёмонларканлар"- деб арз қилишни бошлаган. (Бу сўзлар ёлғонлигини ўзи хам биларди, чунки қайнонаси уйдаги гапни кўчага ташидиган аёллардан эмас эди).......


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤36😁1
​​Хозир ўша кунлар кўз олдидан ўтган Давлатхон аяни кўзлари ёшга тўлди.
"Мени кечиринг онажон, мен ношуд келинингизга бу кунлар ҳам кам. Қадрингизга етмаган, тухмат тошига бағрингизни тўлдирган мен ахмоқни кечиринг...." дея титраган лаблар шивирларди.
Кўзлардан тинимсиз ёш тўкиларди....
Онаси хам қизини "Кет уйингга , у ер сени уйинг энди, ёш бола эмассан! " - дейиш ўрнига, "Тор қорнимга сиққан, кенг ховлимга сиғмайсанми, шу уйда сенинг ҳам ҳаққинг бор!" деди... Эрига
қизини аразлаб келганини айтмай
"Бошқоронғилик қизимизни қийнаяпти экан
шунга қайнонаси ўзи рухсат берибди "Онанггизникида ҳоҳлаганча туриб келинг деб" дермиш. Ота қизини жонидан ортиқ яхши кўрадику, кейин у кўча одами. аёлларни ишига аралашмасди.
Эҳ, онамма, ўшанда мени нега "кет" демадиза...Ҳайдасангиз ўша пайтлар ёмон кўришим мумкин эди сизни, лекин хозир рўзғорим бут, оилам жам бўлиб болаларим отаси бағрида улғаярмиди...Иккинчи фарзанди Дилдора туғилди. Ўғил отасига , қиз эса онасига ўҳшарди. Ҳатто хулк,-атвори хам. Ўғли Файзулло дадасига ўхшаб оғир босиқ, Дилдора эса эркатой танти. Давлатхон ая эри билан яшаб юрган кезлари ҳарр сафар, ҳар хил бахоналар қилиб аразлашини, онаси "кел болам" дейишини қўйишмади....
Куёв бўлмиш аросатда....
Бир тарафда не умидлар билан вояга етказган онаси, бир тарафда икки боласи ва эрка аёли. Хамма нарсани ҳам чегараси борда.
"Сен кимдан рухсат сўраб кетяпсан?! Мен сенга кимман ўзи?!"- деб юзига бир шапалоқ ургани учун эрини акаларига ёлғондан "Мени судраб урди, хаммаёғимни кўкартириб, қонга белади. " деб роса урдирганди. Ўзи эса ичида "бопладимми сени" деб маразли кулиб эрига қараб турарди...
Оила ажрашди....
Келинининг ҳамма қилиқларига қайнона чидарди, аммо ўғлини у ҳам Худодан тилаб олган, келини билан ўғлини охирги сухбатини
тирик гувохи....
Қайнона невараларидан тез-тез хабар олиб ўйинчоқлар оборади...
Ота уйига қайтиб келган Давлатхон ая аввалига бир ойларча роса "авайланди".
Энди у уйнинг хам келини, болачалар бор эди. Неваралар уришганда онаси қай томонга қочишни билмайди.
Келини хам бир кун "ёрилди".
"Қизингизни болалари келгандан бери мени болаларимга тинчли йўқ,! Ўз уйларида хам сиғиндидек юришади. Қизингизни ақли
бўлганда шундай куёвдан ажралмасди.
Қачонгача бу ҳолга чидайман?! Қурбақани хам боссанг вақ дейди. Менку одамман!"
..Отасини боши эгик , онасини дарди ичида. Оилани хамма аъзолари, яъни жигарлар тўпланишди. Узоқ маслаҳатдан сўнг Давлатхон аяга алохида уй олиб рўзғоридан хабар олиб турадиган бўлишди.
Давлатхон аяни эри бошқасига уйланди. Келин бўлмиш чирой чимматга бой бўлмасада, мехнаткаш, уй қизи, қайнонасининг кўнглидагидек.
Ойлар ойларни, йиллар йилларни қувирди. Давлатхон ая бошқа рўзғор қурмади. Хамиша шундай қийналмай яшайман акаларим борку деб ўйларди.
Ёш ўтган сари аста секин Давлатхон аяни аввалги чиройи ҳам ,кучи хам уни тарк этарди. Эри эса янги аёлидан бола -чақали , тинч -тотув.
Бу орада ая ота- онасидан айрилди. Акалари хам бора-бора ундан хабар олмай қўйишди. Хаммалари ўз ҳаёти, турмуш ташвишларидан ортишмай қўйишди.
Ўғил қизи анча улғайган, Қизини бўйи етган, ўғли йигит бўлиб қолган.
Биз ёшлигимизда ака укаларимизни, бир-биримизни кийимларимизни кийиб катта бўлганмиз, хозирги ёшлар умуман бошқа дунё. Буларни устига етказайми, ё қорнигами ?
Ўғлим бечора олганимни индамей кияди, нима пиширсам"ширин бўпти рахмат ойижон" дейди. Қизим уни акси .... Пол ювиб топганим нима хам бўларди?.. Ёшликда ҳеч бўлмаса чеварчиликни ўрганмабман, эх, бошим қотди!
Болаларни ёшлигида муаммолар кам эди, улғайишган сари муаммолари хам каттайяпти....
Давлатхон ая ўйлаб ўйига етолмайди. Ҳам она, хам ота бўлиш унга оғирлик қиларди. Ўғил болага хам , қиз болага ҳам ота тарбияси зарур ва ахамиятга эгалигини энди тушиниб етганди.
Афсус кеч... Ҳаётга енгил -елпи қарамаганида хозир бир оилани бекаси бўлиб, болаларини умр йўлдоши билан бирга тарбияларди ...
Сўнгги пушаймон ўзингга душман-деб шунга айтсалар керакда.
Д И Л О Р А ОСМАН ҚИЗИ ҳикояси...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤44💯8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун қадрдоним!

Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз...
Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин...

Сизларни Аллоҳ учун яхши кўрамиз!
Тунингиз осуда ўтсин, яхши дам олинг узоқдаги яқинларим!

❤️❤️❤️❤️❤️✨✨✨✨✨

Тунингиз осуда бўлсин, қадрдонларим!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌨❄️ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳ!

Ҳафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1🥰1
​​САБР ҚИЛА ОЛАМАНМИ?!

Тақдир тақозоси билан пешонамда бор экан, юртимдан узоқроққа, ишлаб рўзғор тебратгани кетишимга тўғри келди-дейди навбатдаги суҳбатдош У ерларда меҳнат оғир, қурилишда ишлайман. Мен ўзим билан олиб келган озиқ-овқат 3-кунда тамом бўлди. Сабаби, ҳамхоналаримнинг бу ерга келиб қолганига анча бўлган, раҳмим келиб ҳамма нарсаларимни тарқатиб юборгандим, ахир ўзбегимнинг тандирда ёпилган нонларию-новвотлари, қуритилган болдай сувҳон ўрикларию-қора майизларини ким ҳам соғинмайди. Нонуштамиз ночорроқ бўлади. У билан тушликка етиб олиш сал қийинроқ. Ҳар куни соат 11-ларда қорним очгани сезилиб, бироз қўлларимда қалтираш пайдо бўлади. Ҳар куни бир ҳил. Соат 11-бўлганини шундан билиб оламан. Пиёлага бир дона оқ қанд солиб чой ёки қайнатилган сув қуяманда, эритиб ичиб оламан. Бироз қувват бўлади. Буни илгари билмасдим, шу ерда сездим. Кунлар шу зайлда ўтиб турибди. Рамазон келишига бир ҳафтача қолганда мени қўрқув эгаллай бошлади, Рўзани қандай тутаман, озиқ-овқатнинг аҳволи бу бўлса, қувватим етмаса, тушлик бўлмасдан қорним очса...
Ва ниҳоят Рамазон ҳам келди. Саҳарлик ҳамин қадар. Бугун нима қиларкинман? Майли, эплаганимча тутишга ҳаракат қиламан. Шу ёшгача тутиб келган, энди журъатсизлик қилсам бўлмас. Иш билан бандману, соат 11-бўлишини кутяпман. Чунки қорним очиб қолиши, айтиб ўтганимдай ҳолсизланишим бор эди. Агар ҳолсизлансам ҳам ишдан руҳсат бермайди. Ким ҳам бировга раҳим қиларди, айниқса дин нималигини, рўза нима эканлигини булар тушунмаса, унда, нима қиларкинман?...
Рўза тутганда вақт ўтиши ҳам қийин бўларкан, бирам чўзилдики, кутганим сари узоқлашяпганга ўхшарди. Қўл ишда бўлгани билан ҳаёл фақат ўн бирда! Охири тоқатим тоқ бўлди, қарасам ҳолсизланмаяпман. Демак энди ё ўн бўлди ёки сал-пал ўтди. Шуни сўраб қўя қолай, кўнглимни тинчитиб дедим-да, бригадирга:
- Соат неча бўлди? дедим.
- Соат тўрт бўлди!...
Қулоқларимга ишонмасдим, қайта сўрадим:
- Ҳа, тўрт бўлди, тўрт! деди таъкидлаб. Соат тўрт бўлди!?, ўн бирчи?, унга нима бўлди? Наҳотки? Энди пешин нима бўлади?...
Таҳорат қилишга киришдиму, Ўзи рўза тутишга буюриб, Ўзи қувват билан сабр бериб қўйган Зотга тинмай ҳамд айтардим...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤37🔥18👏4🤩1
​​Ғазабланиш оқибати ёхуд синган ойнанинг оғир бадали.

Дам олиш куни. Бир бола уй ичида ўйнар эди. Ўйнаб туриб бехостан деразани синдириб қўйди. Ойнанинг қарсиллаб синган товушини эшитган онаси кела солиб айюҳаннос қила кетди. “Ҳа, қўлгинангузилиб тушсин сани илойим!.. Дадаси мана бу ярамасни қилган ишига қарамайсизми, деразани синдирди?!.. Қачон бундо ота бўлиб, болангизни уришасиз а?!..”.
Бу гаплар эрга оғир ботди ва ғазаб билан келиб, бор аччиғини болага сочди. Қараса ҳовлининг бир четида тахта бўлаги ётган эди. Ўшани олиб болани савалай кетди. Ҳали санмисан ойнани синдирадиган, дея боланинг кафтларини очиб таёқ билан шарақлатиб роса урди. Бола йиғлаб, чинқирар эди. Аммо ота шу топда нима қилаётганининг ҳам фарқида эмасди. Чунки, хотиннинг бояги ачитма гаплари уни ўз мувозанатидан чиқарганди. Яхши гапга илон инидан чиқади, ёмон гапга мусулмон динидан, деган сўз гўё мана шу ҳолатда ўз ифодасини топгандек эди.
У жонидан ортиқ кўрувчи ўғлини, жигарпорасини уриб чарчагач, бошини чангаллаганча ҳолсизланиб ерга ўтириб қолди. Куннинг аввалиданоқ бутун кайфияти бузилиб, дили хуфтон бўлди. Кейин сиқилиб кетганидан кўчага чиқиб кетди.
Бола эса оғриқдан ингранган кўйи базўр ўрнига етиб олди. Анча вақтгача кўз ёшлари тинмай, нафас олишга ҳам қийналиб, ўпкаси тўлиб, ҳиқиллаб ётди. Кўзлари бир нуқтага қадалиб қолган, даҳшатдан ўзини билмай ҳиқиллаб ётарди. Баданидаги оғриқлардан ҳам кўра, қалбига етган зарбалар алами уни кўпроқ қийнарди. Зеро, у дадасини жуда ҳам яхши кўрарди. Дадаси ҳам уни чексиз яхши кўрар, мен сен билан фахрланаман ўғлим, сен менинг ҳаётим давомчисисан, катта бўлсанг олим бўлиб, қори бўлиб мени масъуд қиласан, қиёматда бошимга тож кийдирасан, дея алқаб қўярди. Аммо бугун у отасини умуман танимай қолганди...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤19😢5😍2
Эссиз ҳаёт, эссиз умр...(Воқеий ҳикоя)

Келин бўлиб тушган маҳалламда Хатира деган ён қўшним бўларди. Икки қўшни ўртасидаги  ҳовли ўртасидан девор олингани билан қўшни томонга кичкина эшикча очилган эди. Сабаби, мени  ва Хатиранинг қайнонаси бир майизни бирга бўлиб ейдиган  аҳил  аёллар эди. Баъзан қўшни хола бизникига чиқса, баъзан менинг қайнонам уларникига чиқиб, уйда пиширилган тансиқ таомлардан бир-бирларига илинишар эди.
   Орадан йиллар ўтиб, қайноналаримиз оламдан ўтиб, кирди чиқдимиз бироз камайди. Лекин  Хатира ишдан келганимни сезиб, дарров ёнимга чиқар, маҳаллада бўлиб ўтган турли гапларни  гапириб вақтимни олар эди. Негаки унинг бўш   вақти кўп эди. Фарзанди бўлмагач, болалар уйидан татар миллатига мансуб ўғилчани  тарбиясига олган эди. Эри ҳам бу шароитга кўникиб яшар, тўғрисини айтганда унга бола  керак эмасди. Чунки биринчи оиласидан туғилган ўғли  Бахтиёр улғайиб қолган эди.
   Бир куни  ишдан эндигина келган эдим,  эшик қўнғироғи  чалинди. Кўчага чиқсам  Дилбар жиянимнинг келини Озода остонада турибди. Жияним   ўзи пиширган мантидан    менга илиниб юборган экан.
Ҳовлига кираётгандик, шу вақт қаёқдандир  Хатира пайдо бўлди. У кичкина эшикдан  чиққан эди. Ҳол-аҳвол сўрашгач, жиянимнинг тоғорачасига ширинликлар солиб бердим. Озодани     дарвозагача  кузатиб  уйга кирдим. Аммо жиянимнинг келини кўчага чиқибоқ   қўшнимнинг домига илинибди:
-  Кўзимга иссиқ кўринаяпсиз, қизим, мабодо бозорчамиз қаршисидаги  тикув цехида ишламайсизми?
-  Ўша тикув цехида  онам бошлиқлар. Мен қўлларида ишлайман.
-  Ҳа... айтгандай,  цехда дераза парда ҳам тикасизларми? Бир сўрадим-да...
-  Асосан аёллар кийимини тикамиз. Бошқа  тикув ишлари бўлса аямлар уйда қабул қиладилар.
-  Қизлик уйингиз қаерда?
-  Файзиобод маҳалласида.
   Хатира  шу куниёқ жиянимнинг келини билан кўча бошигача гаплашиб бориб, онасининг уй манзилигача сўраб-билиб олибди.
    Ўзим редакцияда ишлайман. Ишхонада  кўришга улгурмаган қўлёзмаларни  кўпинча уйга олиб келаман. Бунинг орасида болаларимга овқат тайёрлайман. Кир-чир.. дегандай... умуман айтганда, бўш вақтим йўқ.
  Хатира эса сурбетлик билан тез-тез ёнимга чиқар, иш фаолиятим билан қизиқар, мен танимаган одамларни ҳам  у танир эди.
-  Мен кўчамизда яшайдиганларни сиздан кўра кўпроқ танийман. Чунки мактабда ишлаган пайтимда йўқлама қилганманде... шунинг учун     фамилиясигача эсимда қолган..
Орадан кунлар ўтди.
    Бир куни ишдан қайтсам айвонимда бегона  аёл ўтирибди. Қизим  меҳмонга чой дамлаяпти,  қўшним эса нотаниш  аёл билан эски  қадрдонлардек  суҳбатлашяпти.
-  Ана, опамла келдилар. Тўғри айтибманми, кетиб қолманг деб?
   Аёл  университетда таҳсил олаётган ўғли масаласида  уйимга келган экан. Уч қиздан кейин туғилган ўғли мен хизмат қилаётган  редакцияда амалиёт ўтказиши керак экан. Фамилиясини айтганди, унча танимадим. Агар амалиётни  яхши бажармаса, қишки имтихонга қўйилмаслиги ҳақида  она куйиниб сўз очди.
   - Майли редакцияга келиб топшириқ  олсин. Уддаласа  баҳосини қўйиб бераман. Бажаролмаса хафа бўлмайсиз, - дедим кузата туриб.
-  Ўғлим жуда талантли. Сизга ёқиб қолади, - деди она уйдан чиқа туриб.
   Эрта ўтиб, индинига эрка ўғил  ишхонамга келди. Қўлидаги  қалин дафтарини  варақлаб кўрсам  ҳар бир саҳифасига  кун ва саналар ёзилган ва муҳр босилган бўлиб, талаба кундалик амалиёт ишини ёзиб бориши, мен эса   текшириб, охирида тасдиқлаб қўл қўйишим керак эди.
    Мен эркатойни иқтидорли шогирдимга бириктириб қўйдим:
- Мана шу опанг ҳам студентлик даврида амалиёт курсини бизнинг редакцияда ўтаган. Мана бугун ўзи муҳаррир. Агар сен ҳам яхши ҳаракат қилсанг, кейинчалик бизда ишлашинг мумкин.

Талаба  хурсанд бўлиб, бир хафтача олдимга  келиб, қўлидан келганча кичик хабарлар ёзиб, топшириқларни амаллаб  бажарган бўлди. Аммо кейинги ҳафтадан  бутунлай редакцияда кўринмай қолди.
   Бир ёқда имтихонлар вақти яқинлашяпти. Синов муддати - зачётлар бошланган. Аммо  практика ўташи керак бўлган боладан дарак йўқ. муҳаррир боладан хавотир ола бошлади. Чунки талабага ёрдам беришни унга тайинлаган эдим.......


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22👍7
- Ишқилиб тинчликмикан.?Қўшни редакциядаги талабалар ишларини якунлашди, аммо бу боладан нимагадир дарак йўқ. Телефон ҳам қилмаяпти...
- Аттанг... онаси келганида телефонини олиб қолмабман.
- Онасини танийсизми?
Гапимиз узилиб қолди. Эркатой ўғил қаддини тик тутиб хонага кириб келди. Вақтни ўтказмай амалиёт дафтарини сўрагандим, истамайгина папкасидан олиб столимга қўйди:
-    Вазифалар бажарилмабди-ку... бу ёғи нима бўлади? Шу вақтгача қаёқларда эдингиз? Мен деканатга қисқача баённома ёзиб беришим керак, - дедим куйиниб.
-  Уйда дам олдим. Ҳар куни келишимдан нима фойда? Барибир практика ўтилди деб ёзиб берасизку... домлаларга шу керак.
-  Қандай қилиб бажарилмаган ишингизни бажарилди деб баҳолайман?
Талаба у ёқ бу ёққа қараб олди-да, секингина  ёнимга яқинлашиб курсига ўтирди:
-   Онам сизнинг ишингизни  кўнглингиздагидай бажариб берибдиларку... нимага сиз оддий  дафтарга қўл қўйишни истамаяпсиз? Тавсифнома ёзиш шунчалик қийинми? Бир паслик ишку...
Талабанинг гапига ҳайрон бўлиб қолдим:
-  Онангиз?! Мени қайси ишимни бажарибдилар?
-  Онам уйингизга борганлари эсингизга тушдими?
-  Ҳа, келувдилар, аммо мен улардан ҳеч нима илтимос қилмаганман. Айтганча билиб олай, онангиз ўзи қаерда ишлайдилар?
-   Туманингиздаги Паспорт бўлимида бошлиқлар. Сиз пенсияга вақтлироқ чиқиш учун паспортингизни бир ёшга тўғрилатган экансиз...
   Ҳаммаси очиқланди. Қўшним Хатира мен ишдан қайтгунимга қадар талабанинг онаси билан гаплашиб, эртасиданоқ зудлик билан ҳаракат қилиб паспортдаги  санани ўзгартириб, бир ёшга катталаштириб олган экан. Аммо менга бу ҳақда бир оғиз сўз айтмаган. Ҳамма ишни зимдан бажарган. Қойил-эй... жуда уддабурон эканку бу хотин! Жаҳлим чиқди.
-    Қандай қилиб, бир йил аввал нафақага чиқаяпсиз, ахир туғилган  кунингиз август ойида эдику, бирданига  1 январга ўзгариб қолибди деб сўраганимда: “Қаловини топсангиз қор ҳам ёнади, қўшни”, - деб устимдан кулган эди. Бу воқеага кўп йиллар бўлди.
   Аммо... яна шунга ўхшаш воқеа бўлмаганда балки  бу ҳақда қоғоз қораламасдим. Хорижий матолардан  харид қилиш  учун Чорсу бозорига тушдим. Матолар сотиладиган йўлакдан дўконларга қараб кетаётсам ортимдан кимдир чақирди. Тўхтаб саломлашдим. У кўзимга иссиқ туйилди. Қаерда кўрганимни эслолмадим.
- Жиянингиз  Дилбар опанинг келинлари бўламан. Уйингизга борган эдимку... эсингизга тушдими? Озодаман.
- Танидим. Участка қилиб чиқиб кетган эдинглара, янглишмасам?
- Ҳа. Янги участкага кўчганмиз.  Мен ўзим  шу бозорда дўкон  очганман. Хориждан ўзим сифатли молларни  олиб келаман. Юринг, дўконимга киринг.
- Бугун    кўйлаклик мато олайин деб бозорга тушгандим. Сизни учратганим яхши бўлди. Хорижга қатнашингизни билмас эканман.
- Хазилингиз бор бўлсин, холапошша. Ўзингиз келмасангиз ҳам саломингиз келиб туради. Қўшнингиз бор-ку, Ҳатира опа, мактабда ишлаган, ўша ҳар келганида сиздан салом етказади. Яхши-яхши матолардан  танлаб бераман. Мен ҳам сизга салом  айтаман.

Хатира қўшнимни қаердан танийсиз?
- Ойижоним бериб юборган мантини олиб борганимда танишиб қолганмиз. Кейин онамнинг уйига ҳам  бориб, иш ҳам тиктирганлар. Кўйлак эмас, сиз бериб юборган дераза пардаларини. Аммо онам қудачилик ҳурматидан деб тиктирган пардаларингизга пул олмаганлар...
- Мен қачон парда тиктирибман...?
-  Жуда чиройли пардалар эди. Матоси хитойники эдими? Йўқ-йўқ, эмиратники эди... онам зудлик билан  меҳмонларингиз келишига тикиб берганлари эсимда... туғилган кунингизни нишонлаганингизда...
    Келин гапирар экан, бошим айланиб кўзим тинди. Наҳотки, ён қўшним  Хатира менинг танишларимдан фойдаланиб, ортимдан шунча иш қилса-ю, мен билмасам?
   Мен барибир ён қўшнимни айблай олмайман. Негаки у бугун орамизда йўқ. Жарроҳлик операциясидан яхши чиқмай, бир неча кун  реанимация столида ётиб, қийналиб оламдан ўтди. Реанимация столида  ҳолатини кўргач, рози-ризолик сўрайин десам, оғзига узун найча тиқиб қўйишган эди. Барибир ёнида ўтириб, қўлимни дуога  очиб, унга шифо тиладим. Бугунги кунда икки ҳовли  ўртасидаги деворимизда бир вақтлар  очилган кичкина эшикча ҳам ёпиб ташланган. Қўшним Хатира яшаган ҳовлини асранди  ўғли домга алмаштириб кўчиб кетган.....
❤29👍2
Турмуш ўртоғи  эса кўз очиб кўрган хотини билан ярашган.
“Қилмиш-қидирмиш”, - дейди халқимиз.  Афсус... Хатира  қўшним умри сўнгида рўшнолик кўрмади. Ёшини бир йилга  катталаштириб олгани билан узоқ яшаб, нафақа ололмади. Ўзи туғмагани учун болалар уйидан асраб олинган боласи фарзандлик қилмади. Ҳовлини сотиб, янги қурилган уйлардан бирига кўчиб кетди.
  Эссиз умр, эссиз  ҳаёт... во дариғ.

Тамом.

Ҳафизахон Шарофхўжа қизи.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍8🤔5❤4🔥3
ЎГАЙ МЕҲРГА ҲАМ АРЗИМАДИМ.

Мен тенгилар ҳали узатилмай, бошимга тирик беваликнинг кўргуликлари тушди.Эрим тижорат билан шуғулланарди, қандайдир ноқонуний ишларга аралашиб қолиб,озодликдан маҳрум этилди. Қизалоғим икки ёшга тўлган,иккинчи фарзандимга ҳомиладор эдим. Кўзим ёриди.Отаси тезроқ озодликка чиқсин,дея фарзандимга Озодбек деб исм қўйдим.Ўғли қамалгач, қайнона-қайнотамнинг ҳам бизга меҳри бўлинди.Кўпқаватли уйларнинг икки хонали хонадонида ёлғиз ўзим фарзандларим билан яшайвердим.Болаларимнинг “дадам”лаши,ҳар куни уйқудан кўзини очиб “ойижон, бугун дадам келадилар-а?”, “яна нечта ухласам дадам келадилар?” деган илтижоли саволлари жонимнинг чокларини сўтиб-ситиб юборарди.
Даданг узоққа сафарга кетганлар, биз дуо қилаверсак тезроқ қайтадилар,- деб болаларимга тўқиган эртагимга ўзим ҳам ишониб қолгандим.Кутилган онлар келди.Эрим қамоқдан чиқди.Аммо менга номаълум қандайдир сабаб туфайли уйга келмай, тўғри Россия давлатига жўнабди. Аввалига ҳайрон бўлдим.Мендан бирор хатолик ўтганмикан? Эрим қамоқдалигида бир неча марта болаларим билан кўргани борайин,учрашиб олиб беринглар, десам қайнота-қайнонам унашмаганди болалар билан йўлда уриниб қоласизлар деб, ортидан бормаганимга
ранжибдими деб келинлик уйимга бордим Чиқиб келган куни бир кеча уйда ётдию, эртасига эрталабдан оғайниларига чипта айтиб қўйган экан, жўнаворди,- деди қайнотам каловланиб.Нега бизга хабар бермадингиз, дадажон?Ахир невараларингиз билан кўзим йиртилиб кутаётганимни билардингиз-ку?- Хўрлигим келиб,бўғзимга қадалган йиғини қайтаролмай қайнотамни саволга тутдим.
Сабабини ўзидан сўрарсиз, келинпошша,- деди қайнотам ўрнига жавоб берган қайнонам, гўёки бу ерда сени бошқа қиладиган ишинг қолмади, тезроқ кет, дегандек.Гарчи сабабини минг чамалаб,минг бир тахминда ҳам англамаётган бўлсам-да, турмушим бузилганига фаҳмим етди.Йўл бўйи жавобсиз саволлар оғриғидан қийналиб келдим.“Энди нима қиламан?! Болаларимга нима дейман? Дадасини сўраса қандай жавоб бераман?” деган сўроқ қаршисида тилим бойланган, тафаккурим заиф эди.Яна ёлғон тўқидим болаларимга:Дадангиз ҳали келмадилар, узоқда яна битмаган ишлари бор экан.Сизлар тезроқ катта бўлиб, мактабда аълога ўқиб, келгусида ҳаммага фойдаси тегадиган инсон бўлсангиз,шунда дадангиз ҳам келар эканлар.Бу ёлғонимга ҳам болаларимнинг саволи топилди:Ойижон,мен қачон катта бўламан? дерди энди тили чиқаётган уч яшар ўғилчам. Қачон мактабга бораман, қачон аълочи бўламан?Бир томонда қизим юрак бағримни эзади:Ойижон,Нигина ўртоғимни ҳар куни дадаси машинада боғчага олиб бориб қўяди.Дадам тезроқ келиб мени машиналарида боғчага олиб борсинлар.
Бу сўроқ саволлар жонимдан тўйдириб, ҳолимни абгор қилган бир пайтда кўзгудаги аксимга кўзим тушди.Мен йигирма уч ёшли жувонга ўхшамасдим. Дунё ташвишлари, турмуш муштларига ўзини олдириб қўйган,ўттизга тўлмай ўтин бўлган аёл қиёфасини ўзимда кўриб даҳшатдан ўзимни йўқотаёздим.
“Йўқ, Ёқутхон, бунақаси кетмайди, дедим ўзимга ўзим, бир номард яралаган қалбингни ўзинг даволашинг шарт! Сен ўзингни мана бу икки қоракўз гўдак учун ҳам ҳаётга қайтаришинг шарт! Бу норасидаларга сен кераксан! Онаси бахтли бўлолмаган бола қандай бахтиёр болалик таъмини туйсин?Узатилган йилим Тошкентга нуфузли олий ўқув юртига талабаликка қабул қилинган эдим.Бир йилча ўқиб, оилавий аҳволим сабабли таҳсилни ўзимизнинг шаҳримизга ўтказувдим.Ўқишимни битказиб, диплом олганимга қарамай ҳали иш излаб,ишлашни астойдил ният қилмагандим.Рўзғорнинг кам-кўстидан ота-онам хабардор бўлиб, ака-укаларим коримизга яраб турганди.Англадимки, энди икки боланинг масъулияти, келажак ҳаёти ўзимга боғлиқ. Мен ҳам ғамга асир бўлиб, букчайиб яшаверсам,эрта бу икки боланинг тақдири нима бўлади, деган ўйдан куч олиб эртаси куниёқ ўғлимни ҳам болалар боғчасига жойладим-да мутахассислигим бўйича бир-икки ташкилотлардан иш излаб кўрдим. Бир ҳафтада иш топилди. Мен айни ишлайдиган ёшда, ишлайдиган куч-ғайратга эга эдим.Шахсий ҳаётимда кулмаган бахтимни меҳнат фаолиятимда жилмайтириш учун ўзимни ишга бағшладим.Тез фурсатда эътиборга тушиб,меҳнатим ортидан обрў ва даромад топа бошладим........


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤51👍9🔥2
Бу орада ҳам ҳаёт синовлари мени четлаб ўтмади. Вилоятимизнинг мансабдор мутассадди кишиларидан бирининг аёли менга ўчакишди. Туҳмат гапларни тарқатиб, ўзи шундоқ ҳам аламлардан пора бўлган юрагимга ниш уришдан роҳатланаётган аёлни излаб ишхонасига бордим. Эрининг соясида у хоним ҳам амал отини эгарлаган экан. Қабулига кириб, уни энди биринчи марта кўраётганимни, эрини ҳаётда ҳатто бир марта ҳам кўрмаганимни, у тарқатиб юрган гаплар шаънимга бўҳтон эканини айтгандим, шайтонга устозлик қиладиган аёл кўзларимга қаттиқ тикилган куйи:
Мен сени йўқ қилишим керак. Сени албатта йўқотишим шарт! Бу вилоятда ҳеч ким мендан ўтиб кетишга ҳақли эмас! Мендан ўтаман, деб ўйлама. Сенинг бор айбинг мендан ўзмоқчилигингда. Сени йўлимдан олиб ташлаш учун шу бўҳтонларни ўйлаб топдим,- деди. Бошимдан гурзи билан урилгандек аҳволга тушдим. Бу нимаси энди?! Шу замонда қуруқ туҳматнинг қурбонига айланиб қоламанми? Наҳотки, боши очиқ аёлнинг шаънини булғаш шунчалик осон иш бўлса?
Яна жавобсиз саволлар қуршовида қолдим. Миш-мишлардан хабар топган қайнонам ўғли-эримга қўнғироқ қилиб, мен билан ажрашиш шартини қўйибди. Бир неча йил дом-дараксиз кетган эрим бирдан қўнғироқ қилиб, жавобимни берди. “Сен синовларга сабрсиз аёл экансан, эссиз ишончим!” деб оғрингани ортиқча бўлди унинг. Шу пайтгача тирик беваликнинг аламида ўртанган юрагим ўша куни биринчи марта қаттиқ санчиди. Ҳушимдан кетган эканман, кўзимни шифохонада очдим. Бошимда онажоним, икки болам йиғлаб туришибди экан. Шу заҳоти ўзимни қўлга олишим, ҳаётда мана шу икки фарзандим ва шу кунгача бошимдан ўтказаётган ҳар бир синовларга мен билан тенг, баъзида мендан ҳам ортиқ қийналган ота-онам учун ҳам яшашга куч топишга уриндим.
Касалхонадан чиққанимдан кейин ҳалиги аёлнинг гапларини ўйладим. Ўз-ўзимга “Мен албатта сендан ўзаман! Сен ким бўлибсан, сендан минг чандон зўрлари ҳам иродамни буколмайди, шахдимни синдиролмайди” деб бўҳтонлари билан жамиятдаги ўрнимдан айириб, оиламни бузган аёлга қасдма қастига яшашга аҳд қилдим. Ўзимни хусусий корхонамни ташкил қилишга киришдим. Корхона очиш учун маълум миқдорда молиявий база бўлиши керак экан, ўзим яшаб турган уйни сотиб, корхона балансини молиялаштирдим. Машаққатлардан руҳланиб, синовлардан завқланиб, ғамни кулгуларим остига яшириб меҳнатдан бахт топдим. Уч йил деганда сотилган уйим ўрнига, ундан ҳам яхшисини олдим. Корхонамнинг довруғи ошиб, даромадимиз ҳам шунга яраша бўлди. Тўғри, муваффақият осонлик билан қўлга киритилмайди. Ҳолва деган билан оғиз чучимаганидек, даромадни истаган билан бойлик осмондан тушмайди. Корхонамнинг ҳар бир маҳсулоти менинг юрак қонимдан, кўзимнинг ёшидан бунёд бўлган. Ёқут савдо белгиси остида ишлаб чиқарилаётган ҳар бир буюм менга фарзандимдек азиз, жигарбандимдек қадрли. Энди-энди ёлғизликка кўникиб, тақдиримга тан бера бошлаган пайтларимда қўққисдан ҳаётимга сиз кириб келдингиз. Эркакка эҳтиёжим йўқлигини, айниқса қўш хотинликка мутлақо норози эканлигимни, ҳали болаларимнинг отаси жароҳатлаган қалбим яралари битмаганини айтиб, сизга рўйхушлик бермаганимга қарамай йўлимни пойлашдан қатмадингиз. Шу пайтгача ота-онамнинг олдига мени сўраб борган совчилар, уйланиш ниятидаги эркакларнинг ҳеч бирини эшитгим, кўргим келмасди. Нима жин урдию, доимий ҳаракатларингиз натижасида сизга боғланиб қолдим.
Фарзандларимни бахтли кўриш, уларнинг қувончидан завқланиш мен учун энг олий бахт,-дедим розилигимни сўраб келганингизда. Мен сизга керак бўлсам, энг аввало фарзандларимга оталик қилишингиз керак. Менга эр эмас, фарзандларимга ота керак...
Шугина холосми? Фақат шу бўлса, жоним билан сизни бахтли қилишга тайёрман. Фарзандларингизни ўз фарзандимдек кўраман Улар ҳеч қачон ўгай ота эканлигимни билмайди Сизга ваъда бераман, ҳали сиз дунёдаги энг бахтли аёл, фарзандларимиз дунёдаги энг бахтиёр болалар бўлади.
Сиз шундай ваъда бергандингиз. Ёлғизликдан чарчаган қалбим сизга ишонди. Аммо........


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤33