📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.1K subscribers
6.96K photos
3.24K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌨❄️ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳ!

Ҳафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1🥰1
​​САБР ҚИЛА ОЛАМАНМИ?!

Тақдир тақозоси билан пешонамда бор экан, юртимдан узоқроққа, ишлаб рўзғор тебратгани кетишимга тўғри келди-дейди навбатдаги суҳбатдош У ерларда меҳнат оғир, қурилишда ишлайман. Мен ўзим билан олиб келган озиқ-овқат 3-кунда тамом бўлди. Сабаби, ҳамхоналаримнинг бу ерга келиб қолганига анча бўлган, раҳмим келиб ҳамма нарсаларимни тарқатиб юборгандим, ахир ўзбегимнинг тандирда ёпилган нонларию-новвотлари, қуритилган болдай сувҳон ўрикларию-қора майизларини ким ҳам соғинмайди. Нонуштамиз ночорроқ бўлади. У билан тушликка етиб олиш сал қийинроқ. Ҳар куни соат 11-ларда қорним очгани сезилиб, бироз қўлларимда қалтираш пайдо бўлади. Ҳар куни бир ҳил. Соат 11-бўлганини шундан билиб оламан. Пиёлага бир дона оқ қанд солиб чой ёки қайнатилган сув қуяманда, эритиб ичиб оламан. Бироз қувват бўлади. Буни илгари билмасдим, шу ерда сездим. Кунлар шу зайлда ўтиб турибди. Рамазон келишига бир ҳафтача қолганда мени қўрқув эгаллай бошлади, Рўзани қандай тутаман, озиқ-овқатнинг аҳволи бу бўлса, қувватим етмаса, тушлик бўлмасдан қорним очса...
Ва ниҳоят Рамазон ҳам келди. Саҳарлик ҳамин қадар. Бугун нима қиларкинман? Майли, эплаганимча тутишга ҳаракат қиламан. Шу ёшгача тутиб келган, энди журъатсизлик қилсам бўлмас. Иш билан бандману, соат 11-бўлишини кутяпман. Чунки қорним очиб қолиши, айтиб ўтганимдай ҳолсизланишим бор эди. Агар ҳолсизлансам ҳам ишдан руҳсат бермайди. Ким ҳам бировга раҳим қиларди, айниқса дин нималигини, рўза нима эканлигини булар тушунмаса, унда, нима қиларкинман?...
Рўза тутганда вақт ўтиши ҳам қийин бўларкан, бирам чўзилдики, кутганим сари узоқлашяпганга ўхшарди. Қўл ишда бўлгани билан ҳаёл фақат ўн бирда! Охири тоқатим тоқ бўлди, қарасам ҳолсизланмаяпман. Демак энди ё ўн бўлди ёки сал-пал ўтди. Шуни сўраб қўя қолай, кўнглимни тинчитиб дедим-да, бригадирга:
- Соат неча бўлди? дедим.
- Соат тўрт бўлди!...
Қулоқларимга ишонмасдим, қайта сўрадим:
- Ҳа, тўрт бўлди, тўрт! деди таъкидлаб. Соат тўрт бўлди!?, ўн бирчи?, унга нима бўлди? Наҳотки? Энди пешин нима бўлади?...
Таҳорат қилишга киришдиму, Ўзи рўза тутишга буюриб, Ўзи қувват билан сабр бериб қўйган Зотга тинмай ҳамд айтардим...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤37🔥18👏4🤩1
​​Ғазабланиш оқибати ёхуд синган ойнанинг оғир бадали.

Дам олиш куни. Бир бола уй ичида ўйнар эди. Ўйнаб туриб бехостан деразани синдириб қўйди. Ойнанинг қарсиллаб синган товушини эшитган онаси кела солиб айюҳаннос қила кетди. “Ҳа, қўлгинангузилиб тушсин сани илойим!.. Дадаси мана бу ярамасни қилган ишига қарамайсизми, деразани синдирди?!.. Қачон бундо ота бўлиб, болангизни уришасиз а?!..”.
Бу гаплар эрга оғир ботди ва ғазаб билан келиб, бор аччиғини болага сочди. Қараса ҳовлининг бир четида тахта бўлаги ётган эди. Ўшани олиб болани савалай кетди. Ҳали санмисан ойнани синдирадиган, дея боланинг кафтларини очиб таёқ билан шарақлатиб роса урди. Бола йиғлаб, чинқирар эди. Аммо ота шу топда нима қилаётганининг ҳам фарқида эмасди. Чунки, хотиннинг бояги ачитма гаплари уни ўз мувозанатидан чиқарганди. Яхши гапга илон инидан чиқади, ёмон гапга мусулмон динидан, деган сўз гўё мана шу ҳолатда ўз ифодасини топгандек эди.
У жонидан ортиқ кўрувчи ўғлини, жигарпорасини уриб чарчагач, бошини чангаллаганча ҳолсизланиб ерга ўтириб қолди. Куннинг аввалиданоқ бутун кайфияти бузилиб, дили хуфтон бўлди. Кейин сиқилиб кетганидан кўчага чиқиб кетди.
Бола эса оғриқдан ингранган кўйи базўр ўрнига етиб олди. Анча вақтгача кўз ёшлари тинмай, нафас олишга ҳам қийналиб, ўпкаси тўлиб, ҳиқиллаб ётди. Кўзлари бир нуқтага қадалиб қолган, даҳшатдан ўзини билмай ҳиқиллаб ётарди. Баданидаги оғриқлардан ҳам кўра, қалбига етган зарбалар алами уни кўпроқ қийнарди. Зеро, у дадасини жуда ҳам яхши кўрарди. Дадаси ҳам уни чексиз яхши кўрар, мен сен билан фахрланаман ўғлим, сен менинг ҳаётим давомчисисан, катта бўлсанг олим бўлиб, қори бўлиб мени масъуд қиласан, қиёматда бошимга тож кийдирасан, дея алқаб қўярди. Аммо бугун у отасини умуман танимай қолганди...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤19😢5😍2
Эссиз ҳаёт, эссиз умр...(Воқеий ҳикоя)

Келин бўлиб тушган маҳалламда Хатира деган ён қўшним бўларди. Икки қўшни ўртасидаги  ҳовли ўртасидан девор олингани билан қўшни томонга кичкина эшикча очилган эди. Сабаби, мени  ва Хатиранинг қайнонаси бир майизни бирга бўлиб ейдиган  аҳил  аёллар эди. Баъзан қўшни хола бизникига чиқса, баъзан менинг қайнонам уларникига чиқиб, уйда пиширилган тансиқ таомлардан бир-бирларига илинишар эди.
   Орадан йиллар ўтиб, қайноналаримиз оламдан ўтиб, кирди чиқдимиз бироз камайди. Лекин  Хатира ишдан келганимни сезиб, дарров ёнимга чиқар, маҳаллада бўлиб ўтган турли гапларни  гапириб вақтимни олар эди. Негаки унинг бўш   вақти кўп эди. Фарзанди бўлмагач, болалар уйидан татар миллатига мансуб ўғилчани  тарбиясига олган эди. Эри ҳам бу шароитга кўникиб яшар, тўғрисини айтганда унга бола  керак эмасди. Чунки биринчи оиласидан туғилган ўғли  Бахтиёр улғайиб қолган эди.
   Бир куни  ишдан эндигина келган эдим,  эшик қўнғироғи  чалинди. Кўчага чиқсам  Дилбар жиянимнинг келини Озода остонада турибди. Жияним   ўзи пиширган мантидан    менга илиниб юборган экан.
Ҳовлига кираётгандик, шу вақт қаёқдандир  Хатира пайдо бўлди. У кичкина эшикдан  чиққан эди. Ҳол-аҳвол сўрашгач, жиянимнинг тоғорачасига ширинликлар солиб бердим. Озодани     дарвозагача  кузатиб  уйга кирдим. Аммо жиянимнинг келини кўчага чиқибоқ   қўшнимнинг домига илинибди:
-  Кўзимга иссиқ кўринаяпсиз, қизим, мабодо бозорчамиз қаршисидаги  тикув цехида ишламайсизми?
-  Ўша тикув цехида  онам бошлиқлар. Мен қўлларида ишлайман.
-  Ҳа... айтгандай,  цехда дераза парда ҳам тикасизларми? Бир сўрадим-да...
-  Асосан аёллар кийимини тикамиз. Бошқа  тикув ишлари бўлса аямлар уйда қабул қиладилар.
-  Қизлик уйингиз қаерда?
-  Файзиобод маҳалласида.
   Хатира  шу куниёқ жиянимнинг келини билан кўча бошигача гаплашиб бориб, онасининг уй манзилигача сўраб-билиб олибди.
    Ўзим редакцияда ишлайман. Ишхонада  кўришга улгурмаган қўлёзмаларни  кўпинча уйга олиб келаман. Бунинг орасида болаларимга овқат тайёрлайман. Кир-чир.. дегандай... умуман айтганда, бўш вақтим йўқ.
  Хатира эса сурбетлик билан тез-тез ёнимга чиқар, иш фаолиятим билан қизиқар, мен танимаган одамларни ҳам  у танир эди.
-  Мен кўчамизда яшайдиганларни сиздан кўра кўпроқ танийман. Чунки мактабда ишлаган пайтимда йўқлама қилганманде... шунинг учун     фамилиясигача эсимда қолган..
Орадан кунлар ўтди.
    Бир куни ишдан қайтсам айвонимда бегона  аёл ўтирибди. Қизим  меҳмонга чой дамлаяпти,  қўшним эса нотаниш  аёл билан эски  қадрдонлардек  суҳбатлашяпти.
-  Ана, опамла келдилар. Тўғри айтибманми, кетиб қолманг деб?
   Аёл  университетда таҳсил олаётган ўғли масаласида  уйимга келган экан. Уч қиздан кейин туғилган ўғли мен хизмат қилаётган  редакцияда амалиёт ўтказиши керак экан. Фамилиясини айтганди, унча танимадим. Агар амалиётни  яхши бажармаса, қишки имтихонга қўйилмаслиги ҳақида  она куйиниб сўз очди.
   - Майли редакцияга келиб топшириқ  олсин. Уддаласа  баҳосини қўйиб бераман. Бажаролмаса хафа бўлмайсиз, - дедим кузата туриб.
-  Ўғлим жуда талантли. Сизга ёқиб қолади, - деди она уйдан чиқа туриб.
   Эрта ўтиб, индинига эрка ўғил  ишхонамга келди. Қўлидаги  қалин дафтарини  варақлаб кўрсам  ҳар бир саҳифасига  кун ва саналар ёзилган ва муҳр босилган бўлиб, талаба кундалик амалиёт ишини ёзиб бориши, мен эса   текшириб, охирида тасдиқлаб қўл қўйишим керак эди.
    Мен эркатойни иқтидорли шогирдимга бириктириб қўйдим:
- Мана шу опанг ҳам студентлик даврида амалиёт курсини бизнинг редакцияда ўтаган. Мана бугун ўзи муҳаррир. Агар сен ҳам яхши ҳаракат қилсанг, кейинчалик бизда ишлашинг мумкин.

Талаба  хурсанд бўлиб, бир хафтача олдимга  келиб, қўлидан келганча кичик хабарлар ёзиб, топшириқларни амаллаб  бажарган бўлди. Аммо кейинги ҳафтадан  бутунлай редакцияда кўринмай қолди.
   Бир ёқда имтихонлар вақти яқинлашяпти. Синов муддати - зачётлар бошланган. Аммо  практика ўташи керак бўлган боладан дарак йўқ. муҳаррир боладан хавотир ола бошлади. Чунки талабага ёрдам беришни унга тайинлаган эдим.......


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22👍7
- Ишқилиб тинчликмикан.?Қўшни редакциядаги талабалар ишларини якунлашди, аммо бу боладан нимагадир дарак йўқ. Телефон ҳам қилмаяпти...
- Аттанг... онаси келганида телефонини олиб қолмабман.
- Онасини танийсизми?
Гапимиз узилиб қолди. Эркатой ўғил қаддини тик тутиб хонага кириб келди. Вақтни ўтказмай амалиёт дафтарини сўрагандим, истамайгина папкасидан олиб столимга қўйди:
-    Вазифалар бажарилмабди-ку... бу ёғи нима бўлади? Шу вақтгача қаёқларда эдингиз? Мен деканатга қисқача баённома ёзиб беришим керак, - дедим куйиниб.
-  Уйда дам олдим. Ҳар куни келишимдан нима фойда? Барибир практика ўтилди деб ёзиб берасизку... домлаларга шу керак.
-  Қандай қилиб бажарилмаган ишингизни бажарилди деб баҳолайман?
Талаба у ёқ бу ёққа қараб олди-да, секингина  ёнимга яқинлашиб курсига ўтирди:
-   Онам сизнинг ишингизни  кўнглингиздагидай бажариб берибдиларку... нимага сиз оддий  дафтарга қўл қўйишни истамаяпсиз? Тавсифнома ёзиш шунчалик қийинми? Бир паслик ишку...
Талабанинг гапига ҳайрон бўлиб қолдим:
-  Онангиз?! Мени қайси ишимни бажарибдилар?
-  Онам уйингизга борганлари эсингизга тушдими?
-  Ҳа, келувдилар, аммо мен улардан ҳеч нима илтимос қилмаганман. Айтганча билиб олай, онангиз ўзи қаерда ишлайдилар?
-   Туманингиздаги Паспорт бўлимида бошлиқлар. Сиз пенсияга вақтлироқ чиқиш учун паспортингизни бир ёшга тўғрилатган экансиз...
   Ҳаммаси очиқланди. Қўшним Хатира мен ишдан қайтгунимга қадар талабанинг онаси билан гаплашиб, эртасиданоқ зудлик билан ҳаракат қилиб паспортдаги  санани ўзгартириб, бир ёшга катталаштириб олган экан. Аммо менга бу ҳақда бир оғиз сўз айтмаган. Ҳамма ишни зимдан бажарган. Қойил-эй... жуда уддабурон эканку бу хотин! Жаҳлим чиқди.
-    Қандай қилиб, бир йил аввал нафақага чиқаяпсиз, ахир туғилган  кунингиз август ойида эдику, бирданига  1 январга ўзгариб қолибди деб сўраганимда: “Қаловини топсангиз қор ҳам ёнади, қўшни”, - деб устимдан кулган эди. Бу воқеага кўп йиллар бўлди.
   Аммо... яна шунга ўхшаш воқеа бўлмаганда балки  бу ҳақда қоғоз қораламасдим. Хорижий матолардан  харид қилиш  учун Чорсу бозорига тушдим. Матолар сотиладиган йўлакдан дўконларга қараб кетаётсам ортимдан кимдир чақирди. Тўхтаб саломлашдим. У кўзимга иссиқ туйилди. Қаерда кўрганимни эслолмадим.
- Жиянингиз  Дилбар опанинг келинлари бўламан. Уйингизга борган эдимку... эсингизга тушдими? Озодаман.
- Танидим. Участка қилиб чиқиб кетган эдинглара, янглишмасам?
- Ҳа. Янги участкага кўчганмиз.  Мен ўзим  шу бозорда дўкон  очганман. Хориждан ўзим сифатли молларни  олиб келаман. Юринг, дўконимга киринг.
- Бугун    кўйлаклик мато олайин деб бозорга тушгандим. Сизни учратганим яхши бўлди. Хорижга қатнашингизни билмас эканман.
- Хазилингиз бор бўлсин, холапошша. Ўзингиз келмасангиз ҳам саломингиз келиб туради. Қўшнингиз бор-ку, Ҳатира опа, мактабда ишлаган, ўша ҳар келганида сиздан салом етказади. Яхши-яхши матолардан  танлаб бераман. Мен ҳам сизга салом  айтаман.

Хатира қўшнимни қаердан танийсиз?
- Ойижоним бериб юборган мантини олиб борганимда танишиб қолганмиз. Кейин онамнинг уйига ҳам  бориб, иш ҳам тиктирганлар. Кўйлак эмас, сиз бериб юборган дераза пардаларини. Аммо онам қудачилик ҳурматидан деб тиктирган пардаларингизга пул олмаганлар...
- Мен қачон парда тиктирибман...?
-  Жуда чиройли пардалар эди. Матоси хитойники эдими? Йўқ-йўқ, эмиратники эди... онам зудлик билан  меҳмонларингиз келишига тикиб берганлари эсимда... туғилган кунингизни нишонлаганингизда...
    Келин гапирар экан, бошим айланиб кўзим тинди. Наҳотки, ён қўшним  Хатира менинг танишларимдан фойдаланиб, ортимдан шунча иш қилса-ю, мен билмасам?
   Мен барибир ён қўшнимни айблай олмайман. Негаки у бугун орамизда йўқ. Жарроҳлик операциясидан яхши чиқмай, бир неча кун  реанимация столида ётиб, қийналиб оламдан ўтди. Реанимация столида  ҳолатини кўргач, рози-ризолик сўрайин десам, оғзига узун найча тиқиб қўйишган эди. Барибир ёнида ўтириб, қўлимни дуога  очиб, унга шифо тиладим. Бугунги кунда икки ҳовли  ўртасидаги деворимизда бир вақтлар  очилган кичкина эшикча ҳам ёпиб ташланган. Қўшним Хатира яшаган ҳовлини асранди  ўғли домга алмаштириб кўчиб кетган.....
❤29👍2
Турмуш ўртоғи  эса кўз очиб кўрган хотини билан ярашган.
“Қилмиш-қидирмиш”, - дейди халқимиз.  Афсус... Хатира  қўшним умри сўнгида рўшнолик кўрмади. Ёшини бир йилга  катталаштириб олгани билан узоқ яшаб, нафақа ололмади. Ўзи туғмагани учун болалар уйидан асраб олинган боласи фарзандлик қилмади. Ҳовлини сотиб, янги қурилган уйлардан бирига кўчиб кетди.
  Эссиз умр, эссиз  ҳаёт... во дариғ.

Тамом.

Ҳафизахон Шарофхўжа қизи.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍8🤔5❤4🔥3
ЎГАЙ МЕҲРГА ҲАМ АРЗИМАДИМ.

Мен тенгилар ҳали узатилмай, бошимга тирик беваликнинг кўргуликлари тушди.Эрим тижорат билан шуғулланарди, қандайдир ноқонуний ишларга аралашиб қолиб,озодликдан маҳрум этилди. Қизалоғим икки ёшга тўлган,иккинчи фарзандимга ҳомиладор эдим. Кўзим ёриди.Отаси тезроқ озодликка чиқсин,дея фарзандимга Озодбек деб исм қўйдим.Ўғли қамалгач, қайнона-қайнотамнинг ҳам бизга меҳри бўлинди.Кўпқаватли уйларнинг икки хонали хонадонида ёлғиз ўзим фарзандларим билан яшайвердим.Болаларимнинг “дадам”лаши,ҳар куни уйқудан кўзини очиб “ойижон, бугун дадам келадилар-а?”, “яна нечта ухласам дадам келадилар?” деган илтижоли саволлари жонимнинг чокларини сўтиб-ситиб юборарди.
Даданг узоққа сафарга кетганлар, биз дуо қилаверсак тезроқ қайтадилар,- деб болаларимга тўқиган эртагимга ўзим ҳам ишониб қолгандим.Кутилган онлар келди.Эрим қамоқдан чиқди.Аммо менга номаълум қандайдир сабаб туфайли уйга келмай, тўғри Россия давлатига жўнабди. Аввалига ҳайрон бўлдим.Мендан бирор хатолик ўтганмикан? Эрим қамоқдалигида бир неча марта болаларим билан кўргани борайин,учрашиб олиб беринглар, десам қайнота-қайнонам унашмаганди болалар билан йўлда уриниб қоласизлар деб, ортидан бормаганимга
ранжибдими деб келинлик уйимга бордим Чиқиб келган куни бир кеча уйда ётдию, эртасига эрталабдан оғайниларига чипта айтиб қўйган экан, жўнаворди,- деди қайнотам каловланиб.Нега бизга хабар бермадингиз, дадажон?Ахир невараларингиз билан кўзим йиртилиб кутаётганимни билардингиз-ку?- Хўрлигим келиб,бўғзимга қадалган йиғини қайтаролмай қайнотамни саволга тутдим.
Сабабини ўзидан сўрарсиз, келинпошша,- деди қайнотам ўрнига жавоб берган қайнонам, гўёки бу ерда сени бошқа қиладиган ишинг қолмади, тезроқ кет, дегандек.Гарчи сабабини минг чамалаб,минг бир тахминда ҳам англамаётган бўлсам-да, турмушим бузилганига фаҳмим етди.Йўл бўйи жавобсиз саволлар оғриғидан қийналиб келдим.“Энди нима қиламан?! Болаларимга нима дейман? Дадасини сўраса қандай жавоб бераман?” деган сўроқ қаршисида тилим бойланган, тафаккурим заиф эди.Яна ёлғон тўқидим болаларимга:Дадангиз ҳали келмадилар, узоқда яна битмаган ишлари бор экан.Сизлар тезроқ катта бўлиб, мактабда аълога ўқиб, келгусида ҳаммага фойдаси тегадиган инсон бўлсангиз,шунда дадангиз ҳам келар эканлар.Бу ёлғонимга ҳам болаларимнинг саволи топилди:Ойижон,мен қачон катта бўламан? дерди энди тили чиқаётган уч яшар ўғилчам. Қачон мактабга бораман, қачон аълочи бўламан?Бир томонда қизим юрак бағримни эзади:Ойижон,Нигина ўртоғимни ҳар куни дадаси машинада боғчага олиб бориб қўяди.Дадам тезроқ келиб мени машиналарида боғчага олиб борсинлар.
Бу сўроқ саволлар жонимдан тўйдириб, ҳолимни абгор қилган бир пайтда кўзгудаги аксимга кўзим тушди.Мен йигирма уч ёшли жувонга ўхшамасдим. Дунё ташвишлари, турмуш муштларига ўзини олдириб қўйган,ўттизга тўлмай ўтин бўлган аёл қиёфасини ўзимда кўриб даҳшатдан ўзимни йўқотаёздим.
“Йўқ, Ёқутхон, бунақаси кетмайди, дедим ўзимга ўзим, бир номард яралаган қалбингни ўзинг даволашинг шарт! Сен ўзингни мана бу икки қоракўз гўдак учун ҳам ҳаётга қайтаришинг шарт! Бу норасидаларга сен кераксан! Онаси бахтли бўлолмаган бола қандай бахтиёр болалик таъмини туйсин?Узатилган йилим Тошкентга нуфузли олий ўқув юртига талабаликка қабул қилинган эдим.Бир йилча ўқиб, оилавий аҳволим сабабли таҳсилни ўзимизнинг шаҳримизга ўтказувдим.Ўқишимни битказиб, диплом олганимга қарамай ҳали иш излаб,ишлашни астойдил ният қилмагандим.Рўзғорнинг кам-кўстидан ота-онам хабардор бўлиб, ака-укаларим коримизга яраб турганди.Англадимки, энди икки боланинг масъулияти, келажак ҳаёти ўзимга боғлиқ. Мен ҳам ғамга асир бўлиб, букчайиб яшаверсам,эрта бу икки боланинг тақдири нима бўлади, деган ўйдан куч олиб эртаси куниёқ ўғлимни ҳам болалар боғчасига жойладим-да мутахассислигим бўйича бир-икки ташкилотлардан иш излаб кўрдим. Бир ҳафтада иш топилди. Мен айни ишлайдиган ёшда, ишлайдиган куч-ғайратга эга эдим.Шахсий ҳаётимда кулмаган бахтимни меҳнат фаолиятимда жилмайтириш учун ўзимни ишга бағшладим.Тез фурсатда эътиборга тушиб,меҳнатим ортидан обрў ва даромад топа бошладим........


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤51👍9🔥2
Бу орада ҳам ҳаёт синовлари мени четлаб ўтмади. Вилоятимизнинг мансабдор мутассадди кишиларидан бирининг аёли менга ўчакишди. Туҳмат гапларни тарқатиб, ўзи шундоқ ҳам аламлардан пора бўлган юрагимга ниш уришдан роҳатланаётган аёлни излаб ишхонасига бордим. Эрининг соясида у хоним ҳам амал отини эгарлаган экан. Қабулига кириб, уни энди биринчи марта кўраётганимни, эрини ҳаётда ҳатто бир марта ҳам кўрмаганимни, у тарқатиб юрган гаплар шаънимга бўҳтон эканини айтгандим, шайтонга устозлик қиладиган аёл кўзларимга қаттиқ тикилган куйи:
Мен сени йўқ қилишим керак. Сени албатта йўқотишим шарт! Бу вилоятда ҳеч ким мендан ўтиб кетишга ҳақли эмас! Мендан ўтаман, деб ўйлама. Сенинг бор айбинг мендан ўзмоқчилигингда. Сени йўлимдан олиб ташлаш учун шу бўҳтонларни ўйлаб топдим,- деди. Бошимдан гурзи билан урилгандек аҳволга тушдим. Бу нимаси энди?! Шу замонда қуруқ туҳматнинг қурбонига айланиб қоламанми? Наҳотки, боши очиқ аёлнинг шаънини булғаш шунчалик осон иш бўлса?
Яна жавобсиз саволлар қуршовида қолдим. Миш-мишлардан хабар топган қайнонам ўғли-эримга қўнғироқ қилиб, мен билан ажрашиш шартини қўйибди. Бир неча йил дом-дараксиз кетган эрим бирдан қўнғироқ қилиб, жавобимни берди. “Сен синовларга сабрсиз аёл экансан, эссиз ишончим!” деб оғрингани ортиқча бўлди унинг. Шу пайтгача тирик беваликнинг аламида ўртанган юрагим ўша куни биринчи марта қаттиқ санчиди. Ҳушимдан кетган эканман, кўзимни шифохонада очдим. Бошимда онажоним, икки болам йиғлаб туришибди экан. Шу заҳоти ўзимни қўлга олишим, ҳаётда мана шу икки фарзандим ва шу кунгача бошимдан ўтказаётган ҳар бир синовларга мен билан тенг, баъзида мендан ҳам ортиқ қийналган ота-онам учун ҳам яшашга куч топишга уриндим.
Касалхонадан чиққанимдан кейин ҳалиги аёлнинг гапларини ўйладим. Ўз-ўзимга “Мен албатта сендан ўзаман! Сен ким бўлибсан, сендан минг чандон зўрлари ҳам иродамни буколмайди, шахдимни синдиролмайди” деб бўҳтонлари билан жамиятдаги ўрнимдан айириб, оиламни бузган аёлга қасдма қастига яшашга аҳд қилдим. Ўзимни хусусий корхонамни ташкил қилишга киришдим. Корхона очиш учун маълум миқдорда молиявий база бўлиши керак экан, ўзим яшаб турган уйни сотиб, корхона балансини молиялаштирдим. Машаққатлардан руҳланиб, синовлардан завқланиб, ғамни кулгуларим остига яшириб меҳнатдан бахт топдим. Уч йил деганда сотилган уйим ўрнига, ундан ҳам яхшисини олдим. Корхонамнинг довруғи ошиб, даромадимиз ҳам шунга яраша бўлди. Тўғри, муваффақият осонлик билан қўлга киритилмайди. Ҳолва деган билан оғиз чучимаганидек, даромадни истаган билан бойлик осмондан тушмайди. Корхонамнинг ҳар бир маҳсулоти менинг юрак қонимдан, кўзимнинг ёшидан бунёд бўлган. Ёқут савдо белгиси остида ишлаб чиқарилаётган ҳар бир буюм менга фарзандимдек азиз, жигарбандимдек қадрли. Энди-энди ёлғизликка кўникиб, тақдиримга тан бера бошлаган пайтларимда қўққисдан ҳаётимга сиз кириб келдингиз. Эркакка эҳтиёжим йўқлигини, айниқса қўш хотинликка мутлақо норози эканлигимни, ҳали болаларимнинг отаси жароҳатлаган қалбим яралари битмаганини айтиб, сизга рўйхушлик бермаганимга қарамай йўлимни пойлашдан қатмадингиз. Шу пайтгача ота-онамнинг олдига мени сўраб борган совчилар, уйланиш ниятидаги эркакларнинг ҳеч бирини эшитгим, кўргим келмасди. Нима жин урдию, доимий ҳаракатларингиз натижасида сизга боғланиб қолдим.
Фарзандларимни бахтли кўриш, уларнинг қувончидан завқланиш мен учун энг олий бахт,-дедим розилигимни сўраб келганингизда. Мен сизга керак бўлсам, энг аввало фарзандларимга оталик қилишингиз керак. Менга эр эмас, фарзандларимга ота керак...
Шугина холосми? Фақат шу бўлса, жоним билан сизни бахтли қилишга тайёрман. Фарзандларингизни ўз фарзандимдек кўраман Улар ҳеч қачон ўгай ота эканлигимни билмайди Сизга ваъда бераман, ҳали сиз дунёдаги энг бахтли аёл, фарзандларимиз дунёдаги энг бахтиёр болалар бўлади.
Сиз шундай ваъда бергандингиз. Ёлғизликдан чарчаган қалбим сизга ишонди. Аммо........


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤33
​​Сизга қўшилиб мен ҳам фарзандларимни алдадим:
Дадангиз узоқдан қайтдилар. Энди сизларни ташлаб кетмайдилар, дедим расм-русумлардан сўнг сиз билан бошлашиб уйимга кирар эканман. Ўшанда бизга эшик очган қизимнинг ҳайратли нигоҳидаги соғинч, ўғлимнинг “дадажон!” деган ҳайқириқ билан бағрингизга отилгани кўз олдимдан бир умр кетмайди. Аввалига болаларимга жуда меҳрибондек туюлдингиз. Биз бахтли эдик. Сизнику билмадим, аммо болаларим бу ҳолдан хурсанд, уларга қараб эса мен бахтли эдим. Шу ёшгача “дада” деган сўзни айтолмаган болаларим ҳар куни сизнинг йўлингизни пойлар, бизникига келадиган кунингиз улар учун чинакам байрамга айланарди. Аммо... Қўш хотинлиликка ўт тушсин экан. Ҳеч кимни ўз отасидан, ўз онасидан айирмасин экан. Бировнинг боласига оталик қилиш, кемтик кўнгилни бут қилиш сизга эмас экан. Болаларимни аввал ўзингизга ўргатиб, сўнгра меҳрга зор қилганингиз, изсиз йўқолганингиздан сўнг ўғлимнинг сизга ичикиб оғриб қолгани. Кўчада мошина сигнали чийилласа болаларим дераза томонга чопиб бориб ташқарига қарашади умид билан: “Дадам келдилар!”... Сиз ҳаётимда пайдо бўлдингизу яраланган қалбим “дард” деган сўзни унутишга чоғланганида, ярасини тирнаб қонталош қилдингиз-да, кетавердингиз.
... Кўзгуга боқаман. Ҳусним бировдан кам эмас. Ақл-заковатдан ҳам Худо қисмаган. Пулга муҳтож эмасман, Худога шукр, ризқимни, фарзандларимнинг ризқини етказиб турган Аллоҳим бор, бошимда бошпанам, оёғимда мошинам бор, ота-онам, жигарларим, ҳаммасидан муҳими ҳаётимнинг мазмуни фарзандларим бор. Аслида, бир одам, бир аёл бахтли бўлиши учун етарли ҳамма нарсам бор. Бироқ... бироқ аёл “ўнта ўғлим бўлмасин, чолим ўлмасин” дейдиган тоифа экан-да. Мен ҳам аёл бўлиб аёллик бахтини, муҳаббат таъмини туяй дебман. Афсус, тақдирим мени ўгай бахтга ҳам, ўгай меҳрга ҳам арзитмади. Йўлимда учраган, ҳаётимда пайдо бўлган инсон борки, айниқса, эркак зоти, дилимга озор бериб ўтади. Ҳар учраган нокасу номард юрагимга тош отиб ўтаверади. Қачонгача бағритошлар отган тошга нишон бўлар эканман-а...
Баъзан яқинларим даврасида “Менга эркакман деган эркак учрамаган” деб қўяман афсус билан. Ҳайронман, нега ундай экан? Шахсий ҳаётимда ҳам, иш юзасидан ҳам мард эркакка учрамадим. Сиз-ку майли, ўзингиз келиб иккита оилани оила қилишга, ўз фарзандларингиздан орттириб менинг болаларимга ҳам меҳр беришга ваъдалар бердингизу лафзингизни бажаришга қурб қилолмай қочдингиз, лекин қўл остимда ишлайдиган эркак ходимлардан ҳам вафо кўрмадим. Корхонамни очиб, тадбиркорлик фаолиятимни бошлаган кунларимда курсдошимни ишга таклиф қилиб, корхонада ўзи ишбошқарувчилик қилишини таклиф қилгандим. Негадир фирмага ишга қабул қилинган ходимлар икки ой ишламай, бўшаб кетаверишади. Сабабини қайдан излашни билмай сарсонман. Кейинчалик маълум бўлишича, мен ишониб иш бошқарувчиликни топшириб қўйган ходим ишга қабул қилинганларга “Бу ерда ишлаганингиз билан бирингиз икки бўлмайди, маошингизни ололмайсиз” деган гаплар билан бир ой ишлатиб, кейинги ойдан бўшатиб юборар экан.
Ана сиз ва сизнинг тоифадошларингизнинг ҳақиқий юзингиз. Аммо ўйламанг, мен яшаяпман ва бу ҳаётда яшашимдан мазмун бор. Мен қалби қаттиқларга меҳр отлиқ қурол билан қарши курашаман. Мен меҳр беравераман, чунки бермоқнинг бир куни олмоғи ҳам бор. Мен кўз ёшимни артиб яшашга куч топа оламан, гарчи юзимдаги томчини артишга арзигулик мард қўл бўлмаса-да, ахир, ҳаёт фақат ёмонларга меҳмонхона эмас-ку. Мен керакман, яхшиларга керакман, меҳрталабларга керакман. Шунинг учун ҳам “Меҳрни баҳам кўрамиз” деган шиор остида меҳрга зор меҳрибонларни жамлаганман...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤46👍5🔥4🤔2
#У‌ткинчи_дунё


#No_37


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Ойи, дадамга рухсат берди. Уйга олиб кетсак хам бўлади.
Муслим докторни хонасидан чиқиб, Латофатни олдига ўтирди
—Қанақа уй?
Бу ахволида ким қарайди?
Бувингни уйига олиб бориб ташла. Ўғлига ўзи қарасин, Мунисани хам ташлаб келасан, бирга қарашади. Мени бошимга оғриқ қилма, тушундингми?
Латофат, қошларини чимириб гапирди
—Ойи, бувим ўзини зўрға эплайди, дадамни бу ахволида қандай эплайди.
—Ўчир овозингни. Боласими қарасин, йўқса ўзинг хам бориб бирга қара, хуллас менга ғалва керакмас.
Латофат ўрнидан туриб, ташқарига чиқди.


💫💫💫💫


—Қолганини уйда даволанади. Кўп қолиб кетди.
Ботир, докторни хонасига кириб, Мунирани олиб кетишини айтди.
—Хозир рухсат бера олмаймиз, ахволи яхши эмас.
Доктор рад этди
—Мен сиздан рухсат сўрашга кирмадим, огоҳлантириб қўйишга кирдим.
Хохласангиз, ёнига ҳамшира қўшиб беринг, ойлигини икки баробар тўлайман. Уйда хотинимга қарайди, муаммо йўқ.
Ботир, хонадан чиқиб палатага кирди.
—Нега келдингиз?
Мунира, Ботирни кўриб йиғлаб юборди.
—Сени олиб кетишга келдим хотинжон.
Ботир тиржайиб қаради.
—Нима? Мени сиз билан кетади деб ўйлаяпсизми?
Мунира, аламли кулди.
—Қаёққа хам борардинг. Кимга хам керагинг бор?
Ботир, қах қах отиб кулди.
—Ўзимни ўлдираман керак бўлса.
Мунира бақириб гапирди
—Ўлим хам сендан юз бурди.
Йўқса шунча калтакка ўлиб кетардинг, лекин бу хам яхшиликка бўлибди.
Йўқса яна қийналар эдинг, болангни олдиришга.
—Қотил, Аллоҳ жазойингни берсин.
Мунира йиғлаб гапирди.
—Кўп гапирма, ялпайиб ётаверма, тур уйга кетамиз.
—Кетмайман, кетишни хохламайман.
Доктор...
Мунира бақирди.
—Бўлди, тинчланинг. Чиқинг хонадан.
Ҳамшира билан доктор югуриб хонага киришди.
—Хеч қаерга чиқмайман, тез тайёрланглар буни олиб кетаман.
Ботир, жахл қилди
—Рухсат бермайман. Уни устига бемор хам кетишни хохламаяпти.
Доктор ўзи тенги жахл қилди.
—Сени рухсатингга қараб қолганим йўқ.
Жама кўтар буни.
Ташқарида турган Жамани чақирди.
Жама палатага кириб, Мунирани даст кўтарди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24👍10😢1
#У‌ткинчи_дунё


#No_38


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Милиция чақираман.
Доктор Жамани йўлини тўсди.
—Уйга жўнат, уйда гаплашиб оламиз.
Жама туртиб ўтиб каридорга чиқди. Яна бир одами, чўнтагидан пичоқни чиқариб, тинмай типирчилаб бақираётган Мунирани белига тиради.
—Ғинг десанг, шу пичоқни тиқиб бураб оламан, кейин ахволингни кўрамиз.
Мунирани ранги оқариб, жимиб қолди.
Машинага олиб бориб, ўтиргизгач белини ушлаб инграб юборди.
—Шунақа бўлади жонидан, мени йўлимга юрмаслик.
Ботир, машинага чиқиб Йиғлаётган Мунирага гапирди.
—Сиз одам эмассиз.
Мунира алам билан гапирди.
—Жама, хотинимни кўрдингми? Қандай гўзал...
Хохлайсанми шу гўзаллигидан бахраманд бўлишни?
Мунира, Ботирни гапидан ирғиб тушди.
—Сиз нимани раво кўрсангиз, шуда хўжайин.
Жама ойначадан орқа ўриндиқда ўтирган Мунирага қараб қўйди.
—Ақлингиз жойидами?
Мунира Ботирга нафрат билан қаради.
—Ўхшамаяптими?
Ақлим жойидалиги учун, пулим кўп. Сенлардек калтафахм эмасман.
Ботир эрмак қилгандек кулди
—Эркак киши бундай бўлмайди. Ўз аёлини бировларни олдида, бировларга ином этмайди.
—Ақиллилик қилма, менга сени гапинг хам ўзинг хам бир тийин.
Хохласам хозирни ўзида, йигитларимга совға қилиб юбораман.
Мунира, Ботирни феълини билгани учун индамай кетди.


💫💫💫💫


—Хўш, мени хотиним билан қандай ишинг бор эдики, уни йўлидан чиқдинг.
Ботир, Азизни чиззасига оёғини қўйиб гапирди.
—Ўзингча мардман деяпсанми?
Битта одамга шунча итингни юборибсан.
Азиз, бойланган қўлларини питтиллатиб гапирди.
—Алам қиляптими?
Шунақа бўлади бировни хотинига ёпишиш.
Ботир, туфлисини ботириб гапирди.
—У сенга хотин бўлмайди.
Азиз бақирди
—Йўғе, хар кеча хотинлик вазифасини бажаради, ва хатто хомиладор хам бўлди десамчи?
Ботир, Азизни тумшуғи тагига келиб гапирди
—Бўлиши мумкин эмас.
Азизни бўйнидаги томирлари бўртиб, бақирди.
—Афсуски мумкин...
Ботир, оёғини тушуриб кулди.
—Жама...
Ботир бақирди
—Лаббай хўжайин..
Жама югуриб келди


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24👍7😢2
#У‌ткинчи_дунё


#No_38


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Милиция чақираман.
Доктор Жамани йўлини тўсди.
—Уйга жўнат, уйда гаплашиб оламиз.
Жама туртиб ўтиб каридорга чиқди. Яна бир одами, чўнтагидан пичоқни чиқариб, тинмай типирчилаб бақираётган Мунирани белига тиради.
—Ғинг десанг, шу пичоқни тиқиб бураб оламан, кейин ахволингни кўрамиз.
Мунирани ранги оқариб, жимиб қолди.
Машинага олиб бориб, ўтиргизгач белини ушлаб инграб юборди.
—Шунақа бўлади жонидан, мени йўлимга юрмаслик.
Ботир, машинага чиқиб Йиғлаётган Мунирага гапирди.
—Сиз одам эмассиз.
Мунира алам билан гапирди.
—Жама, хотинимни кўрдингми? Қандай гўзал...
Хохлайсанми шу гўзаллигидан бахраманд бўлишни?
Мунира, Ботирни гапидан ирғиб тушди.
—Сиз нимани раво кўрсангиз, шуда хўжайин.
Жама ойначадан орқа ўриндиқда ўтирган Мунирага қараб қўйди.
—Ақлингиз жойидами?
Мунира Ботирга нафрат билан қаради.
—Ўхшамаяптими?
Ақлим жойидалиги учун, пулим кўп. Сенлардек калтафахм эмасман.
Ботир эрмак қилгандек кулди
—Эркак киши бундай бўлмайди. Ўз аёлини бировларни олдида, бировларга ином этмайди.
—Ақиллилик қилма, менга сени гапинг хам ўзинг хам бир тийин.
Хохласам хозирни ўзида, йигитларимга совға қилиб юбораман.
Мунира, Ботирни феълини билгани учун индамай кетди.


💫💫💫💫


—Хўш, мени хотиним билан қандай ишинг бор эдики, уни йўлидан чиқдинг.
Ботир, Азизни чиззасига оёғини қўйиб гапирди.
—Ўзингча мардман деяпсанми?
Битта одамга шунча итингни юборибсан.
Азиз, бойланган қўлларини питтиллатиб гапирди.
—Алам қиляптими?
Шунақа бўлади бировни хотинига ёпишиш.
Ботир, туфлисини ботириб гапирди.
—У сенга хотин бўлмайди.
Азиз бақирди
—Йўғе, хар кеча хотинлик вазифасини бажаради, ва хатто хомиладор хам бўлди десамчи?
Ботир, Азизни тумшуғи тагига келиб гапирди
—Бўлиши мумкин эмас.
Азизни бўйнидаги томирлари бўртиб, бақирди.
—Афсуски мумкин...
Ботир, оёғини тушуриб кулди.
—Жама...
Ботир бақирди
—Лаббай хўжайин..
Жама югуриб келди


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤13👍7🤔4😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яна бир кун тарихга айлантириб
улгурдик.

Эртамиз бугундан яхши бўлсин.. 🤲
Ин Ша Аллоҳ.

Мароқли ҳордик тилаймиз!

Хайрли тун ! Қадрдонлар Биз сизлар билан "ТОНГДА" ғоибона кўришгунча Аллоҳимга омонатсиз 🤲!

Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Яқинларга улашинг ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХАЙРЛИ_ТОНГ

🌤 Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин!

Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.

Барчамизга кавсар сувларидан ичишлик насиб қилсин!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
​​ ҲОВЛИ ОЛМА, ҚЎШНИ ОЛ

Автобусда ёнимдаги бўш жойга анчадан буён кўришмаган дугонам ўтирди. Иккимиз ҳам хурсанд бўлдик. Ўтган вақтларни эсладик. Ўша кезлар у ўз уйи бўлишини жуда орзу қиларди. Гап орасида бу ҳақда ҳам сўрадим. У эса бир бошидан гапира кетди:
“Ўқишни битириб ишга кирдим, кундузи ишладим, кечқурунлари тикиш қилдим. Укам ёш бўлса-да, устачилик қилиб, пул топди. Онам ҳам қараб турмадилар. Хуллас, биргалашиб керакли маблағни йиғдик. Себзордан бир уйни мўлжалладим. Уй эгаси билан келишдик. Уйни кўрдим, яхши, хоналари кенг, шаҳар марказида жойлашган, таъмирга мухтож эмас. Аммо қўшнилари яхши эмас экан деб, онам кўнмадилар. Онамга: “Кўпқаватли уй бўлса, қўшниларни ҳам онда-сонда кўрсак, улар билан нима ишимиз бор. Ҳовли бўлса, бошқа гап эди” дедим. “Ёмон ҳамроҳдан ажралиб қутулиш мумкин, аммо ёмон қўшнидан кўчиб кетмасдан қутулиб бўлмайди. Қизим, ҳали ёшсан, кўп нарсани билмайсан. Яқинингдаги инсонлар яхши бўлса, хотиржам яшайсан”, дедилар. Кейин бошқа уй топдим. Уй шаҳар марказидан унча узоқ эмас, аммо бироз таъмирталаб эди. Асосийси, қўшнилар виждонли, инсофли жуда яхши инсонлар экан. Онам шу уйни оламиз деб туриб олдилар. Ҳозир янги уйимизни онамнинг номига расмийлаштириб келяпмиз”, деди.
Дугонам янги манзилини айтиб, боришимни тайинлаганча, бекатда тушиб қолди.

Ота-боболаримиз сафарга чиқишдан олдин йўлдош, уй сотиб олишдан бурун қўшни танла, деб бежиз айтишмаган. Гоҳида узоқ қариндошдан яқиндаги яхши қўшни минг чандон афзал бўлади, кунига ярайди. Бу фикр ни тасдиқдловчи мисоллар ҳаётда кўп. Яхши қўшни йўғингизни тўлдиради. Эшигингизга совчи келса, айбингизни яшириб, фазлингизни оширади. Ёмон қўшни эса тинимсиз уруш-жанжал қилади, ҳовлингиздан бир гап қулоғига чалинса, кўчага ёяди. Ғийбат қилиб обрўйингизни тўкади. “Ҳовли олма, қўшни ол” деганлари нақадар тўғри. Аллоҳ барчамизни яхши қўшниларга рўпара қилсин.
Феруза СОЛИЕВА


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤25👍6👏4
Тилсим...

Аёл хатосидан кулган хатодир,
Тортишган ундан ҳам улкан хатодир.
Аёл ҳеч бир баҳсда енгилмас тилсим,
Уни фақат севиб қилурлар таслим.

© Эркин Воҳидов

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤11
Дунёнинг энг гўзал хунуги...
Йигирманчи юз йилликнинг бошлари. 4 та боланинг онаси Марий саҳнада. Бошқа иштирокчилар ҳам бор. Кимдир семиз, кимдир тукли, кимдир бўйи паст бир қанча аёллар мукофотга қўйилган катта миқдордаги пулни олиш учун “Дунёнинг энг хунук аёли” мусобақасида қатнашаётган эди. Марий тараддудланиб атрофга қарарди. Зални тўлдирган томошабинлар қаҳқаҳалар отиб аёлларнинг устидан кулишарди. Марий уялиб бошини эгди. Саҳна ортига бир қадам ташлаган ҳам эдики, уйдаги қорни оч болалари кўз олдига келди. Бу мусобақадан оладиган пули жуда муҳим эди. Эри вафот этгач, изидан чиққан ҳаётини бошқача йўлга сололмасди. Бақир-чақир ҳамда қаҳқаҳаларга қарамасдан саҳнада кутишда давом этди. “Ҳаммаси болаларим учун” деди ўзига ўзи. Ёнидаги тукли аёл “Тушунмадим, бирор нима дедингми?” деб сўради. Марий “Йўқ, ҳечнима демадим” деди. Марий кўзларини юмди ва аввалги ҳолатини эслади. Касалланмасидан олдин қандай гўзал аёл эди. Қараган киши яна қайрилиб қарарди. 29 ёшида Томас Баван билан оила қургач, 4 та фарзандли бўлгандан кейин бошланган мигрен, мушак ва бўғим оғриқларигача. Шифокорлар аввалига касалликнинг нималигини тушунмаган эдилар. Кейинчалик хасталикнинг акромегалия эканлиги аниқланди. Бу касаллик Марийнинг юз шаклини ўзгартирган, аёл танимайдиган ҳолатга келганди. Афсуски, Марий хасталик билан курашаётганда, эри тўсатдан вафот этган ва Марий болалари билан ёлғиз қолганди. Марий шуларни ўйларкан, бирдан олқишларни эшитиб, кўзларини очди. Ҳа, Марий “Дунёнинг энг хунук аёли” мусобақасида биринчи ўринни эгаллаган эди. Марий мукофотни олганида кўзларидан бир томчи ёш қалбига оқиб тушди. Энди у “Дунёнинг энг хунук аёли” эди. Ташқи кўриниши сабаб ҳечқандай ишга қабул қилинмаган Марий ўша кундан кейин циркда ишлай бошлади. Одамлар масхара қилган, кулиб мазза қилган Марий ОНА эди. Ҳечким унинг она эканлигини ҳис қилмади. Чунки одамларнинг завқланишга, кимнидир менсимай, паст санаш эвазига ўзларини буюк хис қилишга эҳтиёжлари бор эди. Фидокор она Марий 59 ёшда вафот этди ва сўнгги нафасигача циркда “Дунёнинг энг хунук аёли” унвони билан ишлади, тиришиб-тирмашди. Ягона дарди фарзандлари халол боқиш ва ҳечкимга муҳтож қилмаслик эди. Ботексли, макияжли, улама киприкли, жингалак сочли аёллар гўзал ҳисобланган дунёда албатта Марий ва Марийдек аёллар ҳар доим мусобақаларнинг “Хунук” лари дея эълон этилажак. Бир куни ТВ да бир моделъер билан суҳбат бўлди. Моделъерга савол билан мурожаат қилишди, у эса кулиб, “Биламан, каллам бўш, лекин вақтим чоғ” деди. Дунё ҳозир айни шу нуқтада. Бугунги кўзлар калласи бўш бироқ вақти чоғ аёлларда.

“Ҳаммаси болаларим учун деди ўз-ўзига”. Ёнидаги тукли аёл “Тушунмадим, нимадир дедингми?” деди. “Ҳеч нима, ҳеч нима демадим” деди Марий. Марий ҳеч нима демасдан кетди !


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤31👍6💔2
Лондон...
Жарроҳлик амалиётига икки соатча вақт бор. Хамшира бемор ётган хонага кирди, қўлидаги табиий гўзаллик упириб турган гулдастани дераза токчасига қўяр экан бемор қараб шундай деди: Сизни операция қиладиган жарроҳ шифокор ким, биласизми?
-Ха билдим Жонсон исмли киши экан.
Хамшира яна сўради: У бу жаррохликка рози бўлдими?
-Албатта, нега рози бўлмасин!?
Хамшира: У жуда машҳур шифокор. Ўнминглаб жаррохлик амалиётини бажарган. Ҳаммаси шифо топиб тузалиб кетган. Шунинг учун унда доим вақт муаммо-да. Сизга ваъда берганига ҳайрон бўляпман.
-У мени операция қилишга ваъда берган!
-Ха, унда сизни омадингиз бор экан. У дунёдаги энг зўр шифокор!
Шу суҳбатдан кейин беморни жаррохлик амалиёти хонасига олиб кетишди. Амалиёт муваффақиятли ўтди. Бемор буткул тузалиб кетди.

Хамшира асли хамшира эмасди. У руҳшунос бўлиб беморни амалиёт учун ана шундай услубда маънан таёрлар эди. У ишини жуда закийлик билан адо этарди. Натижада ҳар бир бемор кўнгли тўқ, табибга ишонган ҳолда жарроҳлик столига ётқизилар эди.
Бу нарса илмий исботини ҳам топган яни бемор қанчалик маънан юксак, руҳан хотиржам бўлса, шифо топишига ишонса шунча ижобий натижаги эришади Аллоҳнинг изни билан.

Абдулатиф Атаханов.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍21❤13
Қайтар дунё...
Матлуба келин бўлиб тушганининг дастлабки кунлариданоқ қайнонаси Доно опа бошқа ўғилларига қараганда унинг эрини айрича яхши кўришини фаҳмлади.
     Матлуба бу хонадонга учинчи келин сифатида остона ҳатлаганди. Турмуш ўртоғи Қобилжоннинг яна  кетма- кет  бўй етган икки укаси бор.
    - Қобилжон болам , шу бугун бирам зерикиб кетдим. Шунгами ўзимни ҳеч қаерга сиғдиролмасам дегин,- деди Доно опа Қобилжон тушлик вақти уйга келганда.
    Қобилжон жилмайди . У косадаги маставани тез-тез охиргача ичиб бўлгач , дуога қўл очди:
    - Қани Ойижон , дастурхонга бир фотиҳа қилинг- чи ? - деди у онасига ва дуодан сўнг  Доно опага қайта юзланди ,- юринг сизни ўзим бир шаҳар айлантириб келай. Келгунимизча Матлуба чиройли қилиб қовурма лағмон пишириб туради. Ўзи учрашувга чиққанда "пазандаман" деб кўп мақтанган.
     Қобилжон ижарага машина олиб таксичилик қиларди. У куннинг иккинчи ярмида  онасини олд ўриндиққа ўтказиб ишини давом эттирди. Орада икки бор тўхтаб онаизорнинг оғзига ёқар егуликлардан  тутишни ҳам унутмади. Аср намози кирганда эса холасининг уйига ҳам бирровга бош суқиб чиқишди.
Қош қорайганда баҳри дили очилган Доно опа ўғли билан бирга уйга қайтди.
    Ойлар давомида бундай ҳолат кўп бора қайтарилар , Матлуба ҳар сафар қайнонаси ва эрини очиқ чеҳра билан кузатиб қўяр эди.

     - Бирам бўшашган хотин экансиз- ей ? - деди бир куни катта овсини Шоҳида , - токай оғзингиздаги ошни олдириб ишшайиб ўтирасиз ?
    - Нима қилдим опа ? - ҳайрон бўлди Матлуба
    - Қобилжон акангизга бир оғиз ҳой демайсиз- а ? Индамаганингиз сайин  Ойижон кунда -кунора унинг машинасига чиқиб топган - тутганини қоқиштириб оляптилар. Бунақада қачон бирингиз икки бўлади ?
    - Ажойибсиз- да , Опажон , - шунча гапдан кейин ҳам  ҳамон ҳотиржам эди Матлуба ,- мен кимдан нимани қизғанишим керак ? Ахир шу Ойижон эмасмилар Қобил акани дунёга келтирган ? Бир парча эт вақтларидан оқ ювиб , оқ тараб вояга етказган? Топармон ўғил тарбиялаган ҳам ўзлари- ку ? Ҳазил меҳнат борми бунинг замирида ?  Аслини олганда ўғилларини бор топгани Ойижонники. Бизни дуо қилсалар бўлди.
     Шоҳида овсинининг жавобидан унга  бақрайиб тикилиб қолган эди , кўп ўтмай "Сенга гапирганни фойдаси йўқ экан" маъносида қўл силтаб нари кетди.

    Орадан йиллар ўтди.

    - Матлуба , юрагим куйиб кетяпти ,- деди Шоҳида овсин унниқиб кетган чеҳраси билан сўзларини тасдиқлаган каби ,- ўғлим келинимнинг чизган чизиғидан чиқмайдиган бўлиб қолибди. Фақат ўша пошшахоннинг гапи гап !  Мен ҳам оғзимдаги ошни қандай олдирганимни билмай гарангман. Менимча бу келин ўғлимни иссиқ- совуқ қилиб мендан совутган. Ҳа бу аниқ ! Йўқса ...
     Матлуба энди жавобга лаб жуфтлаган ҳам эди-ки , қўл телефони жиринглаб қолди . У экранга қараб юзлари ёришганча овсинига "ҳозир" ишорасини берди- ю , тармоққа уланди .
     - Ассалому алайкум , оналарнинг буюги ! - қўнғироқ қилаётган Матлубанинг тўнғич ўғли Комил эди,- илтимос бугун укаларимдан бири билан ҳеч қаерга кетиб қолманг хўпми?! Тушдан кейин  сиз ва дадамларни  театрга олиб тушмоқчи эдим. Келишдик-а ? Бир мириқиб театр кўринглар. Кейин тунги Тошкентни айлантирган...
     Шоҳиданинг кўз ўнги қоронғилашди. Унинг қулоқлари остида овсинининг "Кимдан , нимани қизғанаман?" деган сўзлари қайта жаранг сочгандек бўлганди...

Хазонрезги


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤48👍21😁1