Сочларидан тортиб тохтатдим, шошма сочларинг бунча калин ? рахматли опамни сочларини юлуб тепа кал киб куйгандинг,- демак сенам шу куринишда булишинг керак. Поччамни сочларини юлдим. Аййй диб бакирди ,усиб кетган сочларини бор кучим билан юлардим. Шу онгда опамни поччамга ялинганлари есимга тушиб кетти.-- "урманг дадаси илтимос урманг огрияпти, вой доод ёрдам беринглар , кулингиз буламан факат урманг -ай айлаганча кичкирганлари додлагвнлари, Поччам сукиб хакоратлаб опамни ургвнлари,нимага еб куйдинг очофат сени бокиш жонимга тегди узи сени улдиришим керакда, деб кутирган итдек опамга ташланганлари." Йууук деб бакирдим .Номард нимага улдирдинг- опамни нимага? майли ногирон булиб колганида хам сени калтакларингдан ,лекин тирик булса майли еди ... сени итдек хурлаб опамни кунини курсатдин...
Юзларига исиб турган темирни босдим. Жазиллаб тутун чикиб кетди Поччам бор овозида букирарди, бакирмааа ешитиб колишса камаласана диб муштлаб урдим. Юзига буйни кайрилиб екилди. поччам борган сари холсизланарди Булди булди кийнама диб ёлворарди. хуш поччажон Опамни ёнига тезрок юбораймикан ёки хали вохлимикан а ? поччам тинмай кечирим сурарди. ялинарди бас кил опангни хурмати хакки кечиринглар мени , илтимос мени милитсия ходимларига топшириб юбор диб ялиниб ёлворарди. нима дидингиз опамни хурмати хакки? опам тириклигида хурмат килиб уюлтириб куйгандек гапирманг, хали сиз билан битмай колган ишларимиз борку диб....
Копимдан узун арконни олдим. почча иккинчи каватдан осиб Куйсамикан узулиб ерга екилиб белигизми оёгингизми синмасмикан? ёки кайнаб турган козонга бошингизни тикайми танлаш хукукини бераман гапиринг? поччамни кузларидан дурдек ёш тинмай окарди ДИЛНООЗ МЕНИ КЕЧИР МЕН АХМОКНИ КЕЧИР ОЁКЛАРИНГ ОСТИДА ХАЗОН БУЛИШГАЯМ ТАЁРМАН МЕНИ КУТКАР диб бакирарди...
Жон ширинаканми почча мен сизни бор йуги 2 кун кийнадим, опамни бошига 8 йил итам курмаган кунни солиб келдингиз улдиришга улдириб айбингизни тан олдингизми? опамни жонсиз холатда хожатхонага уткизиб куйгансиз бу ахмокни иши жиннини иши. Илтимос мени улдирма жиянинг хакки рахм кил синглим. Илтимос диб хушини юкотди.Болтани олдим хаёлимда факат улдириш еди-' шу пайт елкамдан кимдур ушлади угирилиб карасам, опамни рухи.... Бас кил булди тегинма диди.!!!Опа улиб кетсангиз хам поччамни ёнини олаяпсизсм деб егладим, бас булди поччанга етади диб угирилиб самога учиб кетди куздан гойиб булди... милитсия ходимларини чакириб поччамни топшириб юбордим. поччам камалди, бир куни уйимга хат келди Поччамдан Экан" салом мен афсусдаман илтимос жиянингни ехтиёт кил опангни кадрини енди кеч тушуниб етдим битта илтимосим бор. Улигимни опангни кабри ёнига кум мени" бу мактубдан бутун жисмим сесканиб кетди. сал утмай поччам камокхонада вафот етибди ,поччамни васиятига биноан опамни кабри ёнига куйдик... опам тушимга кирди поччам билан бирга менга жиянимни ехтиёт килишим ва менга омонатлигини айтиб гойиб булишди...
Тамом.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😢14❤10🔥8🤔4👍1
УЧ МИНГ ДОЛЛАРЛИК ФОЛ.
(Хаётий вокеа)
– Қизим, илтимос бир пиѐла сув беринг. Чанқаб кетдим.
Илоҳим хонадонингиздан қутбарака аримасин.Юзга киринг.
Дилшода дарвоза олдига келган ўрта ѐшли, усти абгор аѐлга салом бериб, унинг илтимосини бажариш учун ичкаридан бир коса сув олиб чиқди.
– Илоҳим, фарзандларингизнинг бахтини кўринг. Туф-туф, кўз тегмасин. Жуда ҳам кўзга яқин одам экансиз. Эрингиз сизни рашк қилганича ҳам бор экан. Кейинги пайтларда бошингиз оғриб, сиқиладиган бўлибсиз. Ҳамма нарсани юрагингизга яқин олар экансиз. Хафа бўлманг. Ҳаммаси ўтиб кетади. Ўзи хўжайинингиз билан нега тортишдингиз?
Дилшода бу кароматгуй аѐлнинг гапларини тинглаб, бир оз анқайиб турди-да, сўнг унинг барча айтганлари ростлигини ҳис этиб, унга юзланди.
– Келинг, опоқи. Бир пиѐла чой ичинг. Фол ҳам очасизми? Эрим билан уришиб
қолганимни қаѐқдан билдингиз?
Дилшода аѐлни ичкарига бошлаб, ҳовлидаги сўрига кўрпача солди.
– Вой, бўйларингизга бўйтумор. Бир пиѐла чой берсангиз йўқ демас эдим. Юравериб, ҳолдан тойдим. Ўзи эшигингизга келганим, манави зиракни оласизми, деб сўрамоқчи эдим. Эрим вафот этганига 10 йил бўлди. Бир қизим билан бир ўғлим бор. Худога шукр, бу йил ўғлим институтга ўқишга кирди. Аммо контракт деган ўлгурни тўлай олмай қийналиб қолдик. Шўрлик болам ўқишдан сўнг ишласа ҳам пулини йиғолмаяпмиз. Шунга ѐрдам бўлсин деб, онам раҳматлидан қолган ягона ѐдгорлик– тилла зиракни сотишга қарор қилдим. Ўғлим ўқишни ташлаб кетса, ўзимни кечиролмайман. Отаси раҳматли ўғлимиз ўқимишли йигит бўлишини жуда ҳам орзу қилган эдилар…
Аѐл юзларига оқиб тушган кўз ѐшини кир рўмолининг учи билан артди.
– Ўзи қанча деяпсиз?
– 200 минг. Олсангиз сал арзонроққа бераман. Асл тилла. Бухороники. Мушкул аҳволга тушмаганимда ҳеч ҳам сотмас эдим, келин туширсам, унга бермоқчи эдим. Авлодданавлодга ўтган тилла хосиятли бўлади. Раҳматли онам номозхон, жуда ҳам меҳрибон одам эдилар. Одамларга кинна солиб, ўқирдилар. Ширк бўлса ҳам фол кўрардилар. Уларни ҳамма Бибисора отин дейишарди. Балки эшитгандирсиз? Менга ҳам онажонимнинг хислатлари ўтган.
Қайтиш қилмасларидан бир йил олдин улардан қўл олгандим. Бу узук уларга раҳматли бувимлардан ўтган. Афсус, оллоҳим менга қиз бермади. Келин олсам
менга ҳам қиз, ҳам келин бўлар деган яхши ниятда шу зиракни асраб юрувдим. Начора. Қўлимиз қисқа. Яна икки ўғлим бор. Улар ҳали мактаб ўқувчиси. Катта ўғлим эсон-омон ўқишни битириб, яхши ишга жойлашса, бундай зиракларнинг ўнтасини менга ҳам, хотинига ҳам олар...
Дилшода аѐлнинг дардини бир пас эшитиб туриб, унга раҳми келди.
–Ўзи хўжайиним билан кеча пул устида тортишувдик. Афсус, ҳозир бунча пулим йўқ.. Эртага келсангиз, овсинларимга ҳам айтардим. Бугун улар меҳмонга кетишган эди-я!
–Хўжайинингиз сизни улар билан қўймаган тўғрими?. Майли зиракни олмасангиз ҳам келинг, сизга бир фол кўриб қўяй. Жуда ҳам марҳаматли жувон экансиз.
Аѐл Дилшоданинг ўнг қўлини ушлаб, кафтига бир оз термилди-да, сўнг узоқ-узоқ
эснаб, ўқчий бошлади.
– Қизим, сизга кинна кирган, бунинг устига сизга яқин аѐллардан бири йўлингизни беркитиш учун ўқиб, қабристон тупроғини остонангизга сочибди. Бошингиздаги оғриқ ҳам шундан. Бахт йўлингиз беркилибди, бунинг устига эрингизни кўролмайдиганлар унинг савдодаги ривож йўлини ҳам ѐпишибди. Қани туринг, берган бир коса сувингизнинг савоби учун менга озгина кул, туз, исириқ, нина билан оқ ип олиб чиқиб беринг. Сизга кинна солиб қўяман. Мунча юкингиз оғир бўлмаса-я.
Аѐл яна эснаб, ўқчиди.
–Эрим савдода ишлашини қаѐқдан билдингиз, хола?- Дилшоданинг ҳайрати янада ошди.
–Вой–й. Шундоққига кафтингда ҳаммаси ѐзилиб турибди-ку, қизим. Қани тез бўлинг. Айтганларимни олиб чиқинг. Кейин мени бир умр эслаб юрасиз.
Аѐлнинг барча айтган нарсаларини олиб чиқиб берган Дилшодага косадаги кул устига тузни қўйиб, кинна солган аѐл, тузнинг кулдаги ҳосил бўлган чуқурчага тушиб қолганини кўрсатди.......

❤28👍3🥰1
–Қизим, ариқ бўлса, туз билан кулни сувга оқизворинг. Мана бу исириқни тутатиб, ҳидланг.
Сўнг нинага оқ ипни ўтказиб, алланималарни пичирлаганича Дилшода кўйлагининг елка томонини чата бошлади. Аѐлга орқасини бериб ўтирган жувон бир-икки бор елкасига қадалган нинанинг учидан сесканиб кетди.
–Вой, бўй. Хонадонингизнинг душмани жуда ҳам кўп экан. Фақат сиз эмас, эрингиз ҳам ўқитилибди. Нинани қаранг, елкангиздаги қора юкни кўтара олмай, ўзи қорайиб кетди-я..
Дилшода аѐлнинг қўлида ҳақиқатдан ҳам қорайиб кетган игнани кўриб, кўзларига ишонмади.
–Агар эрингизнинг йўлини очаман десангиз, уйдаги барча пул билан тилла буюмларни опчиқинг. Шу ерда уларга қайтарма дуо ўқийман. Худо хоҳласа, барча йўлларингиз очилиб, ишларингизнинг ривожини беради. Фарзандлардан нечта, қизим? Боя кафтингиздан икки фарзанд кўринувди, аммо бирини умри қисқароқ экан.
–Ҳа, ҳолажон каттамни уч ѐшида бериб қўювдик.
–Хафа бўлманг, ҳали ѐшсиз, худо хоҳласа яна фарзандли бўласиз. Аммо сизларнинг юкингиз болага тушмаслиги керак. Бунинг олдини тезда олинг. Мана бу тумор сизларни ѐмон кўзлардан асрагай.
Дилшода негадир аѐлнинг ўткир нигоҳига дош беролмай ерга қараганича, унинг
қўлидан учбурчак қилиб тикилган қора латтани олди. Сўнг, доимо эри пул соладиган қора сумкача билан, ўзининг тилла буюмлари сақланадиган қутини кўтариб чиқди. Аѐл сумкачадан бир даста долларни чиқариб, мийиғида кулиб қўйди-да, алланималар пичирлаганича, пулларга қараб суф-суф, дея бошлади. Сўнг уларни ѐнига қўйиб, қутичадан Дилшода олиб берган учта тилла узук, тилла занжир, бир жуфт зиракни ҳам ―ўқиб қўйди.
–Қизим, бир пиѐла шакар ҳам керак. Мана бу тилла буюмларингиз билан пулни
кўрпачанинг тагига қўяяпман. Уларнинг устида бир соат ўтирасиз. Биров чақирса ҳам турманг, сизни ўқиганимдан сўнг тозаланган тафтингиз уларга ўтиши лозим. Эрингиз келганидан сўнг, у ҳам ўтирсин.Иложи борича унга билдирмай, пул билан буюмларни у ўтирадиган кўрпачанинг тагига солиб қўйинг, хўпми?!
Аѐл пул билан тиллаларни Дилшода ўтирган кўрпачанинг тагига қўйиб, пиѐладаги совиб қолган чойни қўлига олди. Дилшода ошхонага кириб, бир пиѐла шакар олиб келиб бергач, яна қайтиб ўзининг жойига ўтирди. Юпқа кўрпача тагида дуппайиб турган пулнинг устида ўтириш ноқулай бўлсада, кўнгли анча хотиржам тортди.
Аѐл эса шакарни олиб, пиѐлага бир неча бор суф-суфлади-да уни ҳовли бўйлаб сочиб чиқди. Сўнг чўкка тушиб, Дилшодани узундан-узоқ дуо қилгач, эшикка йўналди.
–Опоқи, ҳеч бўлмаса мана буни олинг, - Дилшода чўнтагидан уч минг сўм чиқариб, аѐлга узатди.
–Йўқ болам, қилганларим боя берган бир коса сувингизнинг ҳақи. Барака топинг.
Овсинларингизни кўндирсангиз, зирагимни эртага олиб келарман.
Дарвозадан меҳмонни кузатиб қўйгач, кароматгўй аѐлнинг нақадар ҳокисорлигини ўйлаб, Дилшода бояги жойига чўзилди. Биқинига пул ботсада, куннинг қизиғи элитиб, уйқуга кетди.
–Ойи, қорним очқади?!
Мактабдан қайтган 11 ѐшли Диѐржоннинг овозини эшитиб, Дилшода эриниб кўзини очди. Соат миллари аллақачон бирдан ўтганини кўриб, шошиб ўрнидан турди. Ҳализамон тушлик қилгани хўжайини уйга қайтади.
Жувон тезда картошка билан гўштни қовуриб, димлагач, аллақачон офтобда қолган сўридаги кўрпачаларни ойнаванд айвонга олишга шошилди. Бундан бир неча дақиқа олдин ѐтган кўрпачасини кўтарганида, унинг тагидан биқинига ботиб, роҳат бағишлаган пул ўрнига бир даста боғланган газета қирқими билан, беш-олтита катта-кичик тош доналарининг ѐтганини кўриб ҳушини йўқотаѐзди.
Ўз қўли билан олиб чиққан 3000 АҚШ доллари билан, тилла буюмлар ҳам изсиз юқолган эди.
Ҳуқуқшунос маслаҳати:
Афсуски, “кинна кирди”, “йўлингиз ѐпилган, боғланган”, деган гапларга ишонган
фуқароларимизнинг аксарияти аѐллар бўлиб, фириб қармоғига илинганларнинг сони кўпайиб бормоқда. Аввало, фирибгарлар ўз қурбонларининг нечоғлик бадавлат эканлиги,унинг оиласидаги муҳитни суриштириб, зимдан ўрганадилар. Кўп ҳолатларда фирибгарларнинг кўпчилиги гипнотик хусусиятга ҳам эга бўлиб, оддий товламачилик йўллари билан, оқ нинани куйган нинага алмаштириш, танланган қурбоннинг ички руй ҳолатини сезиш орқали уларга руҳий таъсир ўтказадилар........

❤30😢4🔥2
Агар оддий эҳтиѐт чораларига амал қилинса, ҳеч қандай фирибгар сизнинг умр бўйи йиққан терганингизни осонликча қўлга киритмайди.
– Аввало, ҳеч қачон нотаниш кимсаларни уйингиз ичкарисига таклиф қилманг.
–Пул ѐки қиматбаҳо тақинчоқларни сўрашса, уларни олиб чиқманг.
–Ҳар қандай нохушликнинг олдини олиш учун нотаниш шахслар билан мутлақо
мулоқотга киришманг. Шунда улар сизга руҳий таъсир ўтказа олмайдилар.
– Жуда ҳам фол очирмоқчи бўлсангиз, ѐнингизда яқин одамингиз бўлгани маъқул. Икки ѐки ундан ортиқ одамлар ичида фирибгар қурбонига ҳийла тузоғини қўйишга журъат эта олмайди.
Муаллиф. Наргис Қосимова.

👍14❤5🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ Ассалому алайкум дилга яқин яхши инсоним!
Яхши ухлаб турдингизми🤗
Умрингизни яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли булсин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Яхши ухлаб турдингизми🤗
Умрингизни яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли булсин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2👏1
ЭРИМНИНГ ЯНГИ ЖАЗМАНИ…
Катта кўчага чиқди-ю, Муҳаррамнинг кўнгли ғаш тортди. Анча нарида эри билан бир фабрикада ишлайдиган бўрсилдоқ юзли Заҳро уйига кириб кетаётган экан. Тунги сменадан чиққан шекилли, ҳорғин қадам ташларди. Аммо шашти ўша-ўша. Муҳаррамга кўзи тушгани ҳамоно, таққа тўхтаб, турган еридан қичқирди:
— Ҳа-а, Муҳаррам опа! Қалайсиз? Матлаб ака янгисини топганмиш, янгисини! Эшитяпсизми? Яхшилаб эшитволинг! Эрингиз янгисини топганмиш, ха-ха-ха-ха-а-а-а!!!
Азалдан шу аёлни жини суймасди. Товуқ каби қақиллаб кулиши ғашини келтирарди. Бу гапи ошиб тушди. Аёл-да, совуқ гап дарров қулоғига яшин каби урилиб, этини жунжиктириб юборди. Гапнинг маънисига етмаган бўлса-да, «янгиси» деган сўз юрагини титрашга, тезроқ уришга мажбур этди. Барибир ўзини қўлга олишга уриниб, Заҳрога жавобан қичқирди:
— Нима дединг? Янгиси? Қ-қанақа янгиси?..
Бахтга қарши Заҳро кўздан ғойиб бўлганди. Бир неча дақиқа орасида бўлари-бўлаёзган Муҳаррам қўлидаги челакни четга ирғитиб Заҳроникига киришга чоғланди. Лекин кўнгли чопмади. Хаёлида эрининг маъюс чеҳраси, фабрикадаги бир-биридан қақилдоқ тўқувчи қизлар гавдаланди.
«Ҳали гап буёқда экан-да, — ўйлади Муҳаррам лаб тишлаб. — Икки сменлаб фабрикада қолиб кетишига сабаб бор экан-да! Яшшамагур қақилдоқлардан бирини топволибди-да! Менданам ортиқроқ экан-да ўшалар! Мени алдаб, олдимга похол солиб юрган экан-да! Нега? Қайси айбим учун? Келишига овқатини тайёрлаб қўйганим, кирини ювиб, пойида пойипатак бўлганим учунми? Ё Заҳро мени синамоқчи бўлдимикан? Йў-ўқ, «Бир балоси бўлмаса, шудгорда қуйруқ на қилур?» деб бекорга айтишмаган. Шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди. Демак, Заҳроям кўрган уни. Акс ҳолда томдан тараша тушгандай гапирмасди шу гапни. Қизиқ… Қизиқ… Ким экан-а Матлабнинг қўйнига кирволган ўша илон? Башараси қандай экан? Шайтонсифатмикан ё балонинг ўқидаймикан? Ҳойнаҳой, гугурт чўпидай қилтириқ бир балодир-да! Қилтириқлар устамон бўлишади!.. Ҳали шошмай турсин, тагига етмай қўймайман бу ишнинг!..»
Муҳаррам ҳовлига киргандан кейин ҳам тинчлана олмади. Эрининг ишхонасига боришга аҳд қилиб кийинишга чоғланди. Аммо ҳали замон ўзи келиб қолиши муқаррарлиги ёдига тушиб фикридан қайтди.
— Келибоқ, ҳойнаҳой сувилондай эшила бошлайди, — деди ўзига ўзи. — «Хотинжон»лаб гапни бошқа ёққа буради. Буриб бўпти. Менам анойиларданмасман. Мендай хотинини қаёқдаги мегажинга алмашади-ю, индамай қолавераманми? Кимдан кам ерим бор, кимдан?
Шундай деб Муҳаррам беихтиёр кўзгу қаршисига келди. Кўзлари ғазабнок, юзлари тунд эди. Бошини зарда аралаш силкитганди, шу заҳоти сариққа бўялган сочлари денгиз тўлқини каби ёйилиб, елкаларини қучди.
— Хўш, қаерим кам экан ўша қилтириғидан? — деди у бодом қовоқларини бармоқлари билан силаб. — Мендай хотини бўла туриб шунақа қандларни еб юрибдийканми, кечирмайман! Ойимникига, ота уйимга кетаман, ҳа! Елкамнинг чуқури кўрсин шу ҳовлисини! Ҳозир… Кўч-кўронимни йиғаман-у, кетаман! Ўшанда билади хотиннинг қадрини!..
Муҳаррам жонҳолатда ичкари уйга кирди-да, қўлига кирган кийимларини олиб елим халтага жойлай бошлади.
— Босган изларимга зор бўласан ҳали, — ғудраниб қўярди ора-сирада. — «Эрим ишдан келади, вой, қорни очмикан-тўқмикан? Чарчадимикан? Биров хафа қилмадимикан ишқилиб? Кайфияти қалай экан? Гап сўрасам, жаҳли чиқмасмикан?» деб мен аҳмоқ қош-қовоғига термиламан. Бу-чи? Қаёқдаги бузуқиларга қўшилиб ялло қилиб юрибдийкан. Тағин анави Заҳро мегажиндан айтиб ҳам юборибди. Куйиб ўлсин деган-да!.. Илоё кўр бўлгин! Менинг яхшиликларимни билмасанг, оқиб тушсин кўзларинг!..
Муҳаррам керакли буюмларини халтага жойлаб бўлгач, кетиш олдидан хона ичкарисига, сўнгра дераза орқали ҳовлига тикилиб қаради. Ола мушуги нарвондан томга безовта чиқиб тушар, афтидан қайсидир қушни тутиш пайида эди. Томорқада эса тарғил сигир кавшана-кавшана қур-қур уй томон бош буриб оларди.
— Йўқ, кетишга шошилмайман, — деди дафъатан ўрнидан қўзғалиб Муҳаррам. — Бу итфеълнинг афтига охирги марта бир қараб олишим керак. Айтаримни айтиб-айтиб кейин кетмасам, аламим чиқмайди…
Ҳаш-паш дегунча кун пешиндан оғиб, Матлаб ҳорғин қадам ташлаганча ҳовлига кириб келди. Муҳаррам ток остидаги сўрининг.......

❤30👍2🔥1
бир четида оёғини пастга осилтирган кўйи унга терс ўгирилиб ўтирарди. Эри кириб келганини эшитган бўлса-да, миқ этмади. Лаб бурганча тек ўтираверди.
— Ҳа, нима бўлди? — сўради Матлаб хотинига яқин келиб. — Халтачадагилар нима? Қаёққа отландинг?
Муҳаррам жавоб бермади. Икки-уч йўталиб олиш билангина чекланди.
— Бирор гап бўлдими? — сўрашда давом этди Матлаб. — Гапирсанг-чи! Оғзингга толқон солволганмисан?
— Ҳа, толқон солволганман, энам берворганакан, нимайди? — кутилмаганда эри томон юзланиб қичқирди Муҳаррам. — Баъзилар қаёқдаги қилтириқларминан дон олишиб юрганда мен оғзимга толқон солмай бало соламанми?
— Нима? Ким дон олишибди? Қайси қилтириқ? Менга қара, нега халтача тўлдирволдинг? Бирор гап бўлдими? Қаерга отландинг?
— Уйимга, — деди кўзини лўқ қилиб Муҳаррам. — Ойимникига!
— Нега? Тинчликми?
Муҳаррам жавоб бериш ўрнига бирпас эрига жим тикилиб турди. Кейин эса кўзларида ёш ғилтиллади.
— Ўша қилтириқлардан менинг қаерим кам? — йиғи аралаш сўзлана бошлади у. — Гапиринг! Тағин Заҳрога суюнчилабсиз. Нима, мақтангингиз келдими? Ҳамма ўйнашингиз борлигини билиб қўйсин дедингизми?..
Матлаб ҳеч нарсага тушунмай, елка қисди-ю, Муҳаррамнинг икки елкасидан тутди.
— Жинни бўлганмисан? — деди у ҳовлининг уёқ-буёғига ўғринча кўз ташлаб қўйиб. — Қанақа ўйнаш? Ким? Ўйлаб гапиряпсанми? Ким айтди сенга бунақа гапни?
— Ким айтарди? Заҳро-да! — деди Муҳаррам эрининг қўлларини елкасидан зарда аралаш олиб ташлаб. — Айтворибсиз-ку бошқасини топволганингизни! Бутун маҳаллани бошига кўтариб «Ана, эринг янгисини топволганмиш» деб бақирди. Устимдан кула-кула уйига кириб кетди.
Матлаб жавоб беришга шошилмади. Бир муддат хотинига сирли қараб турди-да, беихтиёр кулиб юборди.
Вой, Заҳро шайтон-эй, — дея қотиб-қотиб куларди Матлаб. Одамини топиб айтибман-ку-а? Вой қурмағур-эй!.
Кулинг, кўмганда кулсангиз ажабмас! Муҳаррам баттар тутоқиб сўридан пастга тушди ва қўлига халтачани олди. Ана энди кули-иб ўтираверасиз! Мен Кетаман!.
Матлаб астойдил йўлга отланган хотинини билагидан маҳкам сиқиб тўхтатди. Кўзидан томоғига қадар оқиб тушган ёшларни кафтига артиб куч билан сўрига ўтқазди.
Сен Заҳроникига кириб бор гапни суриштирмадингми? сўради у. Гапир, хотин, суриштирмадингми?!
Мен ердан чиққан қўзиқоринмасман. Суриштирмасам ҳам ҳаммасини айтиб бўлди ўша Заҳронгиз!
Биринчидан, у менинг Заҳроммас. Иккинчидан, гапни тушуниб ана ундан кейин бировни айблагин-да!
Ҳа, мен шунақа овсарман. эрини жеркиб берди Муҳаррам. Аллакимлар бошқасини топволиб ялло қилсаям, тушунмай аҳмоқ бўлиб юравераман.
Ахир, мен музлаткичнинг янгисини топдим дегандим Заҳрога! тоқати тоқ бўлаёзган Матлаб бор овозда бақирди. Эшитяпсанми, музлаткич!?. Ўзингмасмидинг янги чиққан музлаткич топинг деб қулоғимни қоматга келтирган? Сенмасмидинг эски музлаткич шалдираб қулоқни қоматга келтиряпти деб нолиган?. Мен аҳмоқ янгисини топибман-у, Заҳрога айтибман. Сен ишдан қайтгунимча хурсанд бўлиб ўтиргин дебман!
Нима? Музлаткич? сергак тортиб аста ортга тисланди Муҳаррам. Қани музлаткич?
Ҳализамон опкеб қолишади. деди Матлаб дарвоза томон ишора қилиб. Шунинг учун сал эртароқ келувдим ишдан.
Ростданми? Бир неча дақиқа ичида Муҳаррамнинг зардасидан асар ҳам қолмагандек эди. Йиғи аралаш кулимсираганча эрига қаттиқроқ тикилди. Ростдан музлаткичми? Бегона аёлмасми?
Эсинг жойидами? деди Матлаб қўл силтаб. Қанақа аёл? Я-янги музлаткич, хотин! Охирги модадагиси-и!
Аёлнинг кўнгли ипакдан-да нозикроқ дейишгани шу экан. Ярим кун давомида кўнгилдан кечирилган аламлар, қалбни кемира-кемира кемтик қилаёзган фарёд бир зумда туман каби тарқалиб, Муҳаррамнинг юзини майин табассум чулғади. Аммо барибир нигоҳларида ёввойи қўрқув зоҳир эди. Худди шу қўрқув аёлни ҳушёр туришга ундади. Муҳаррам кўкси дағ-дағ титраб эрининг елкасига бош қўйди ва худди шу титроқ исканжасида шивирлади:
Бекор ташвиш тортибсиз! Менга уйимиздаги шалдироқ музлаткич ҳам бўлаверарди! Тешиб чиқмасди! Сиз мени ташлаб кетмасангиз бўлдийди!. Раҳмат сизга, азизим, раҳмат! Борингизга шукр! Мен овсар хотинингизни кечиринг!
Олимжон ҲАЙИТ

❤40👍4😁4
ЭҲ, АФСУС...
Икки ўғилчам билан меҳмондан қайтаётгандик. Жума куни.. Ёмғир тўхтамасдан ёғарди. Таксининг орқа ўриндиғида, деразасидан ташқарига назар ташлаб кетар эканман ўз ҳаёлларим билан банд эдим.
- Йўли бўлса шу йигитни ҳам олайлик,- деди ҳайдовчи амаки.
Олди ўриндиқ бўш бўлгани учун қаршилик қилмадим.
- Ассалому алайкум, Новза масжидигача олиб кетолмайсизми?
- Майли, қанча берасиз?
- Уч минг.
- Яна қўшинг.
- Олиб кетақолинг, ёмон нарх этмадимку...
Йигит орқа ўриндиққа бир нигоҳ ташладида яна ҳайдовчига қаради.
- Йўқ бўлмайди.
- Узр унда...
Эшикни ёпиб, бошқа машина тўхтатиш учун нарироқ кетди. Соатга қарасам Жума намозига 15 дақиқа бор. Шошаётгани кўриниб турарди.
- Одамларгаям ҳайронсан,- деди ҳайдовчи,- йўл камида беш минглик. Атайлаб нархини тушириб айтишадия..
Индамай қўя қолдим. Ичимда эса ҳозир кузатган манзарани таҳлил қилиб кетардим. Балки йигитнинг пули оздир деб ўйладим ичимда. Мени кўриб эса уялди шекилли бу ҳақида айтишга. Балки айтганда ҳайдовчи кўнармиди. Таксичини ҳам тушунишни истардим. Тирикчилик... машинани арендага олган бўлиши ҳам мумкин. Бундайларда ҳар бир сўм саноқли. Лекин барибир йигитни олса бўларди. Менинг уйимдан икки чақирим нарида жойлашган у айтган масжид. Ўйлаб кўрса йўли эдику. Майли кам бўлса ҳам, ҳар нима эдида ўша уч минг ҳам. Савоб олармиди...
Ҳайдовчи фикрларимни тинглаётгандек яна тилга кирди:
- Йўлим бўлса ҳам олмадим атайин. Одамни ерга уриб ташлашади кам пул бериб...
Яна индамадим. Ҳайдовчи менинг жимлигимдан асабийлашгандек эди. У ўзини оқлашга уринган одамга ўхшарди, кимдир унинг бу ишини маъқулласаю кўнгли ҳотиржам бўлса. Менимча ичида виждони тинчлик бермаяпти. Яна Худо билади.
Манзилга етиб борганимизда келишилган пулни бериб, машинадан тушдик. Кичкинамни бир қўлимга олиб, каттасини қўлидан етаклаб уйим сари юрдим. Қўлимдаги ўғлим тик турмагани учун ўгирилишга мажбур бўлдим. Сал нарироқда, йўл четида бояги ҳайдовчи амакининг ГАИ ходими билан баҳслашаётганига кўзим тушди.
Ё, тавба! Арзимаган пулга талашиб, савобдан қочгани учун бир зумда жавоб ҳам келибдида...
Эҳ, афсус...

❤31👍8🔥1
КЕЧИККАН БИР КУН!!!
Гоҳо-гоҳо келажагим ҳақида хаёл дарёсига шўнғир эканман, тақдир йўлларим мавҳумлик ўзанига туташаётгандай туйқус сесканиб кетаман. Ҳеч кутилмаганда содир бўлган, тасаввур қилиш мушкул бўлган ногаҳоний кўргуликлар қалбимдаги бир жаҳон орзу-умидларимни чилпарчин қилди.
Мен ўшанда ўн олти ёшга тўлган қиз эдим. Эндигина мактабни тамомлаб, касб-ҳунар коллежида таҳсилни давом эттираётган пайтларим эди. Аввалига осойишта, фаровон ҳаёт қучоғида кўнглимиз тўлиб яшаётгандик. Ногаҳон хонадонимиз бошига кулфат-мусибат ёмғирлари ёғилди...
Кўркам баҳор фасли, дов-дарахтлар оппоқ гуллаб, ҳавода хушбўй ифорлар таралаётган кезлар эди. Топиш-тутишидан қониқмадими ёки хаёлидаги бошқа бир режа сабаб бўлдими, ҳарқалай дадажоним дафъатан Россия ўлкасига ишлагани жўнаб кетди. Мен дадамнинг бундай шошқин равишда меҳнат сафарига отланиши сабабларини ўз билгимча таҳлил эта бошладим...
Биз оилада тўрт фарзандмиз. Мен, Гулбўстон, ҳозир йигирма ёшдаман. Уч-тўрт йил муқаддам кўпчилик менга қорачадан келган, тўлагина, қуралай кўз, шаддодгина қиз деб, таъриф-тавсиф келтирар эди. Маҳалла-атрофдаги айрим ҳавасманд аёллар: "Ўзим келин қиламан-да, шугина қоқиндиқ қизни!” деб, сирли бир тусда жилмайиб қўйишар, мен эса хижолатдан ўзимни қаерга қўйишни билмай қолардим. Э, келинглар, бу ҳақда ортиқча оғиз очмаганим маъқул. Андишасизлик бўлиб туюлмасин тағин, дейман-да...
Эгизак опаларим – Фотима ва Зуҳралар дадам сафарга жўнашидан сал аввал турмушга чиқиб кетишган. Ҳозирда иккаласининг ҳам ширин-шакар фарзандлари бор.
Укам – Достонбек ўшанда мактаб ўқувчиси бўлиб, олтинчи синфда ўқир эди. Зеҳни ўткир, лекин ўжар табиатли, сиркаси сув кўтармайдиган бола. Синчиклаб разм солсак, гоҳо-гоҳо юзларида ёшига у қадар тўғри келмайдиган фаромушхотирлик кезиб юради. "Ҳеч отасига тортмади-тортмади-да, думбултентагим! – самимий табассум қилади гоҳида ойижоним, айрича меҳри товланиб. – Нуқул қарасанг, китобга мукка тушволиб, Афлотун мия бўлиб ўтиради. Сендан рисоладагидек прапесўр чиқади-ёв, бола тушмагур!” Шундай дея, туйқус Достонбекнинг пешонасидан оналарча ҳарорат билан ўпиб қўядилар.
Юзларига сокин табассум ёйилган ойижонимга кўз остидан разм солар эканман, ногоҳ юрагим ачишиб кетади. Ойижоним, гарчи ташқаридан қараганда, руҳияти осудадек туюлса ҳам, қалбини кемираётган пинҳона изтироблари юз-кўзларида аён жилва қиларди. Сабаблари ҳақида айрим тафсилотларни айтиб ўтмасам, дилимдаги гапларимни истаганимдек туушунтира олишим маҳол.
Ўтган уч-тўрт ой ичида тоғам билан холам бирин-кетин дунёдан кўз юмишди. Тоғамни олтмиш ёшида жигар раки касаллиги олиб кетди, холам эса юрак хуружи оқибатида бандаликни бажо келтирди.
Бошқа томондан, ҳозирданоқ қатор-қатор совчилар эшигимиз турмини бузиб келяпти. Уларни бир томон қўятурайлик, бу ёқда онамнинг яқин дугонаси – "Оилавий поликлиника”да ҳамшира бўлиб ишлайдиган Вазира хола: "Гулбўстонни ўзим келин қиламан. Берсангиз ҳам, бермасангиз ҳам!” деб, ойижонимни ҳол-у жонига қўймаяпти. Вазира холанинг тўнғич ўғли – АЁҚШда, яъники, "заправка”да ишлайдиган Лутфиддин менга қаттиқ кўнгил қўйган, ортимдан соядек эргашиб юргани-юрган. Қаердаки рўпарамдан чиқиб қолса, муҳаббат изҳор қилиб, ғашимга тегаверади. "Агар менга турмушга чиқмасангиз, ўзимни томдан ташлаб юбораман” дейдими-эй, "Хитойга кўчиб кетаман” деб валдирайдими-ей, ғалати бола-да, ишқилиб! Гўёки мен унга бўйсунишим лозимдек, ҳар сафар концертга ёки кафега таклиф этишдан оғзи тинмайди. Табиийки, мен рад этишдан чарчамайман. Ҳали-вери эс-ҳушимни еб қўйганим йўқ! У ёғини сўрасангиз, Лутфиддин жиддий эмас, ўлгудек мақтанчоқ йигит. Устига устак, қулоқларига "наушник” тақиб, тўғри келмаган жойларда ҳам ашула эшитиб юраверади. Буям ҳолваси. Орқа сочини гажак қилиб ўстириб, тасқараси чиқиб юради. Бундай олифтапосонларни ёши катталар орқаворотдан хунук сифат билан тилга олишгани аҳён-аҳён қулоғимга чалиниб қолади.
Қисқаси, "ҳа-ҳу” дегунча, ота-онам мени турмушга узатиш тараддудига тушиб қолиши тайин.
Келинг, яна онам ҳақида тўхталай-да, айтмоқчи фикрларимга бироз аниқлик киритай.
Тоғам билан холам оламдан ўтишгандан сўнг, дард устига чипқон.......

❤34👍4
деганларидек, ойижоним жарроҳлик столига ётқизилди. Буйрагида тоши бор экан.
Яхшилар, сиртдан қараганда, бири боғдан, бири тоғдан келаётгандек таассурот қолдираётган бу гаплардан нима хаёлларга бораётганимни бироз даражада англаб олгандирсиз?
Ташаккур, ташаккур...
Шунақа. Қисқа фурсатлар ичида бўлиб ўтган тўй-маросимларни ўтказиш, операциядан ўзини анчайин олдириб чиққан ойижонимни оёққа турғазиш учун дадажоним хийла қарз-ҳавола кўтаришга мажбур бўлган эди. Аёнки, вазиятни ўнглаб олиш мақсадида меҳнат сафарига ҳозирлик кўрган.
"Ҳаш-паш” дегунча, орадан икки баҳор елдек ўтди-кетди. Дадамиздан эса, ҳануз дарак йўқ...
– Худоё, ишқилиб, оталари омон бўлсин! – уч хуфтонгача тавалло қилади ойижоним, кўзларидан ёш думалаб. – Дийдоримиз ана-мана насиб этсин. Тирикчилик таранг тортди бу ёғи. Шукр, берган насибангга шукр...
Ростдан ҳам, заҳирамиз адоғлаб қолди. Рўзғор таранглиги силламизни қурита бошлади. Ҳали қорин қайғуси, ҳали бошқа эҳтиёж...
Тўғри, ойижоним иккимиз тинмай дўппи тикамиз, кўрпа қавиймиз. Шу юмушлар орқасида ҳарна кунимизни кўриб юрибмиз. Очиғи, аввалбошда кўнгил яқин одамлардан ноилож ёрдам олиб турдик. Ҳартугул, дадажонимни кутишдан бошқа иложимиз қолмади. Соғинч азоблари дилларимизни сим-сим ўртай бошлади.
А, лаббай? Тўғри, гапингизда жон бор, яхшилар. Шундай эътироз бўлишини ҳозиргина хаёлимдан кечираётгандим...
Ҳаммаси жуда оддий. Россия ўрмонларида дарахт кесиш каби ишлар билан машғул бўлаётган дадажоним аввалига баҳоли қудрат ишлаб топган маошларини бизга жўнатиб турдилар. Аҳён-аҳён бўлса ҳам, коримизга яраб турди. Кўтарилган қарз-ҳаволаларнинг бир чеккаси енгиллашди ҳам. Вақти-вақти билан телефон орқали ҳол-аҳвол сўрашиб турдик. Кейинчалик, ким билади дейсиз, дадамнинг ишлари юришмай қолдими, банкдаги ҳисобимизга пул тушмай қолди. Негадир, телефон ҳам қилмай қўйдилар. Онамнинг табиати хира бўлиб, ўзини қўярга жой тополмай қолди. Моддий аҳволимиз кундан-кунга ёмонлаша бошлади. Биздан ҳамма яқинларимиз аста-секин кўмак қўлларини торта бошлади. Юрагимизга қил сиғмай қолди.
Шундай кунларнинг бирида Россиядан аллаким телефон қилиб, – афтидан, дадамнинг бирга ишлаётган шериги бўлса керак, – ойижоним билан бир нимарсалар хусусида гаплашиб қолди. Гаплаша туриб, ойижонимнинг ранги қув ўчиб кетди. Маълум бўлишича, иш пайтида юк босиб қолиб, дадамнинг оёғи оғир лат ебди. Ўша ердаги қайсиямдир шифохонада даволанаяпти экан. Оёқлари гипсда экан. Лекин ойижоним ортиқ ваҳимага тушмасин экан, жароҳат ҳадемай тузалиб кетаркан.
Кейинги воқеалар гўё босириқ тушга ўхшайди...
Бугун Достонбек мактабдан асаблари камоли бўғилиб қайтди. Юзларида алланечук зўриқиш ифодалари балқиб турарди.
– Бўлди, ҳаммаси жонимга тегди! – дея папкасини тепкилай бошлади у, уйга кираркан, – мана китоб, мана дафтар, мана пул!.. – Достонбек тоза жазавага тушган, нигоҳида телбалик ҳоким эди. – Ремонт пули, ойна пули, гул пули! Ҳаммасидан тўйдим, ҳаммасидан!..
Эҳ, аттанг! Ҳамма гап Достонбекнинг муаллимаси ҳам синф раҳбари Тўхтагул опага бориб тақаляпти. Бу шанғи, риоя-андишасиз, европача алламбало либосларга бурканиб юрадиган жувон кунда-кунора ремонт пули талаб қилавериб, ойижонимни сил қилиб юбораёзди.
– Эрингиз калонсўз, серпул одам. Ҳаммадан яширса ҳам, мендан яширолмайди. Босиб қўйгани бордир, сандиқ-пандиқда! – кесатиқ қилди у тунов кунги келишида, лабларини кинояомуз жийириб. – Йўқ демасдан, тағин битта титкилаб кўринг-чи, опам қоқиндиқ? Зора-мора бизга аталгани чиқиб қолса, ярақ-юруқ йилтиллаб!
– Ажаб, қаёқда дейсиз, сингилжон? Оталари сафарда, ноиложлик, тўғри тушунинг... – Хокисоргина бош эгади ойижоним, бечорасиниб. – Пича сабр қилинг, айланайин, сабр...
Бўлмади. Қаноат қилмаган муаллима ошкора ғазаб соча бошлади:
– Алай-балай демасдан, соққани чўзинг, оповси! Краскани нархи ошиб кетяпти, маниям бекорчи пулларим йўқ! Бошимда эрим бўлсаям майлийди. Бағини сўрасангиз, битта "Атрак” магазинда фалон сўм бўлаяпти. Ишонмасез, хўзмагга бирга борамиз. Яна разбавител, чўтка-мўтка, семўнт-албастр деган бош оғриқларим борлигини айтмай қўя қолайин.
– Сал арзонроғидан ишлатсангиз бўлар-ку, ахир... –.......

❤36👍3
жавоб қилади ойижоним илтижо ва ўтинч аралаш бир оҳангда. – Ўзиззиям, бошқаларниям уринтирмасдан...
Шу гапларни кутиб турган эканми, Тўхтагул опанинг зардаси қайнаб кетади:
– Эҳи, жуда топиб гапирдингизми? Ё мени устимдан кулаяпсизми? – жириллайди у, ўзига бино қўйган бир қиёфада. – Ман унақа паст кетиб, хонамни балчиқсифат бўёқлар билан саситмайман, ҳа! Минимум "Атрак” ишлатаман! Аслида, "Национал” олишим керак. Майли! Сизга ўхшаган қурумсоқ ота-оналар дастидан куним шу "Атрак”ка қолиб ўтирибди. Карочи, ортиқча гап эшакка юк. Лақиллатмай, ҳиссани чўзинг, опажон!
– Хўп денг-чи, оталари кепқосалар, икки баравар қилиб берамиз, шунга яраша. Ҳозир танг аҳволдамиз, – инсофга чақиради ойижоним, йиғламоқдан бери бўлиб. – Раъйингизга қарайман деб, уйимни сотайми, нима қил дейсиз?
Тўхтагул опанинг ранги гезариб, бурун катаклари пирпираб кетди:
– Уйингизни сотасизми, бошқани сотасизми... Буни манга капейкалик дахли йўқ! Бермасангиз, бермай қўя қолинг, бекорга бошимни оғритмасдан!..
Муаллима заҳрини сочиб, изига қайтди.
Астағфурилло!.. Педагог дегани ҳам шунақа бўладими, а? Зиғирча бўлсаям виждон деган нарса борми ўзи беюз Тўхтагул опада?! Турқи-тароватидан яхши аёлга ўхшамайди ҳам...
Меҳрибоним юзларида изтироб мавжлари жилва қиларди. Бадфеъл Тўхтагул опа унинг қалбини куракда турмайдиган сўзлар билан қаттиқ жароҳатлаб кетди. Бўғзимга чуқур хўрсиниқ қадалди...
Муаллиманинг бир хилдаги тазйиқидан юраккинаси жиғиллаб қолган укажоним мактабдан тамоман оёқ узди. Уни ўқишга қайтаришга нечоғли уринмайлик, Достонбек "бормайман!” деб, икки оёғини бир этикка суқиб олди. Тўхтагул опага келсак, ҳали уни, ҳали буни рўкач қилиб, азза-базза келаверди. Дарди-дунёси фақат соққа, фақат пул! Унинг ҳадегандаги заҳарханда кесатиқлари айил ботдими, ойижоним юракзада бўлди-қолди. Бир гали эса, сабр-косаси тўлган Достонбек: "Ўзимни ўлдираман!” – деганча қай тахлит кўчага отилиб чиққанини сезмай ҳам қолдик.
Юрак ҳовучлаб, укам шўрликни аллатунгача қидира-қидира эсимиз оғди. Қаники, садо чиқса!..
Ойижоним билан йиғи-сиғи қилиб ўтирган эдик, тўсатдан алламаҳалда дарвозамиз тақиллаб қолди. Алағда бўлганча чиқиб қарасак... маҳалланинг уч-тўртта обрўли эркак-аёллари ва икки милиция ходими ғамгин кўриниш берди. Нохуш бир нимани сезгандай, бутун вужудим музлаб кетди. Маълум бўлдики...
Ҳайҳот, укажоним Достонбекни хавфли муюлишда юк машинаси эзиб кетибди! Гўё ичимда момақалдироқ гумбурлагандек бўлди:
- Достонбе-ек! Укажони-им!..
Ойижоним, бошларини муштлаганича, "Вой болам, вой болажони-им!” – дея чунон додлади-ю, "шилқ” этиб ерга қулади ва ҳушидан кетди. Мен шу дамларда нималар бўлаётганини англаб-англаёлмас ҳолатда эдим. Фақат "Тез ёрдам” етиб келгани, ойим иккимизни уйга олиб кириб, каравотга ётқизишгани, устимизда қўни-қўшнилар, амаки-тоғамлар, кекса аммам пайдо бўлгани ғира-шира ёдимда қолди...
Эртасига пешиндан сўнг дафн маросими ўтказилди. Нола-афғон чекиб, бахти қаро укажонимни қора тупроққа топширдик.
Тақдирнинг шафқатсиз ўйинини қарангки, ярим тунда остонада дадажоним пайдо бўлдилар!..
Бу қандай синоат бўлди?! Кўзларимга ишонолмайман. Гўё аласиқ тушга ўхшайди бари-барчаси!..
Англашилдики, ҳеч нимадан хабари йўқ дадажоним уйдаги аза тусини кўргач, кўзлари бақрайганча донг қотиб қолди. Ойижоним, унсиз фарёд қилганича, ғайришуурий равишда бузрукворим оёқлари остига "шилқ” этиб қулади.
Дадажоним ўкраб-ўкраб юборди. Шу топда унга дунёдаги ҳеч қандай куч таскин-тасалли беришга қодир эмасди.
Кейин... кейин бузрукворим бир нималар деб ҳайқирганча, ўзи билан олиб келган сафар жомадонларини тепкилаб-тепкилаб ташлади.
Эй воҳ! Беихтиёр бутун жисму жаҳоним ловуллаб кетди: жомадонлардан ҳар томонга пир-пир учган қоғозлар... ранг-баранг пуллар бўлди! Юз долларлик қоғозлар, яна рубллар... Шу лаҳза ичимда ўрмалаган алланечук ҳис-туйғулар ногоҳ сезгиларимни сирқиратиб ташлади; рўпарамда баногоҳ дили абгор Достонбек хулёдай намоён бўлди – ғусса чўккан кўзларидан маржон-маржон ёш думаларди. Ва... ажабо! Укажонимнинг салроқ ортида уйинг куйгур Тўхтагул опа қаҳ-қаҳ уриб ишшаярди.......

❤26👍2
Дадажоним оғиркарвон, феъли осмон инсон эди. Лекин дилбандининг жонўртар қисмати армон чўғлари куйдирган юрагига зил-замбилдай оғир ботди. Ҳеч аламига чидай олмай... ақлдан озди.
Айрилиқ оташидан қалби вайрон онажоним оғир дардга мубтало бўлди...
Вужудим сим-сим ўртанганча ўз изтиробларим қучоғида аллаланиб қолавердим.
Мен кейинги кунларни борлиғимни изтиробга солаётган ўй-фикрлар билан баҳслашиб ўтказяпман. Эҳтимол, сизлар ҳам шу тўғрида фикр юритаётган бўлсангиз керак. Зеро, кўнглингиздан нима ўйлар кечаётганини дилимда яққол сезиб турибман...
Мутлоқ қўшиламан, ҳақли савол бердингиз, яхшилар. Мен ҳам ҳануз шу ҳақда бош қотиряпман. Ўша пулларнинг лоақал бир қисмини дадажоним нима учун ўз вақтида жўнатишни лозим топмади? Нима сабабдан охирги пайтларда телефон қилишни ҳам унутиб қўйди? Моддий томондан оғир вазиятга тушиб қолганимизни нега тасаввурига келтирмади?..
Бу ҳақда дадамнинг ўзидан сўрашга ботинолмадим. Вақти-соати келиб, ҳаммасини тушуниб етдим...
Фалокат қўпгач, дадамнинг шифохонада узоқ вақт даволанишига тўғри келади. Табиийки, ёнидаги жамғармасини дори-дармонга сарфлашга мажбур бўлади. Кўнглига қил сиғмагани учун ойижонимга телефон қилгани ҳам чоғи келмайди. Тузалиб, яна ишга қайтганида ўрмон хўжалигини катта тафтиш босган бўлади. Ишчилар маълум муддат маошсиз қолишади. Дадамнинг юраги нимадандир безовта бўлаверади. Бу ҳақда бошлиғига ётиғида тушунтириб, оиласи бағрига қайтмаса бўлмаслигини айтади. Бошлиғи истисно тариқасида дадамга маош ундириб беради. Дадам шу заҳотиёқ самолётга билет олади...
Ана шунақа... Дадажоним атиги бир кунгина кечикди. Лекин ана шу бир кун оиламиз тақдири учун, моҳиятан, мангу кечикди...
Бу кунларда келажагим ҳақидаги ўйлар мени ҳар вақт изтиробга соляпти. Ғуссали истиқболим мана энди рўбарўмда рўйи-рост намоён бўлди. Бу истиқбол – "мавҳумлик” деган тушунчадир, бошқа ҳеч нарса!..
Ҳаёт дарёси эса, сокин оқавераркан. Орадан кунлар, ойлар, йиллар ўтяпти. Бахти кулган дугоналарим бирин-кетин турмушга чиқишди. Бири-биридан гўзал келинчак бўлишди.
Сизга ҳавасим келади, толе ёр дугонажонлар...
Менга келсак... Хонадонимиз остонасидан совчи зоти ҳатламай қўйган. Негадир, ҳамма менга ҳайфсиниб, таассуф назари билан қарайди. Нега, нима учун? Бу – одамларнинг виждонига ҳавола...
Хонадонимиз бошига кулфат-мусибат ёмғирлари ёғилишидан олдин минг ваъдани қуюқ қилиб, ҳовлимизга турнақатор тизилишиб келган совчиларнинг бирдан қораси кўринмай кетди. Ҳатто Вазира хола ҳам, унинг гажаксоч ўғли Лутфиддин ҳам кўча-кўйда қачон дуч келиб қолсак, юзларини терс буриб ўтиб кетишади...
Ичимни ола мушуклар тирнаётибди. Ҳув анави осмонда бодроқдек сочилган ёрқин юлдузлар мисол менинг ҳам орзухоҳ қалбимда орзуларим бир жаҳон эди.
Эгамга шукрки, инсон қалбидан ҳеч қачон муборак ҳиссиётлар ўчмас экан. Бир кун келиб насиб этса, орзумдаги маҳбуб билан бахтли ҳаёт кечирарман. Шояд ғам-ғуссалар унутилиб кетса. Ва лекин, моҳиятан олганда, "бахтли ҳаёт” тушунчасининг ўзиёқ мен бахти сиёҳ – қай бир маънода – қизгина учун тўкис-тугал мазмундан мосуводир; зероки, чинакам толе соҳибаларининг "бахтли ҳаёт”ига нисбат берганда, бу шунчалар шафқатсиз тушунчаки, кейинчалик, мазмунан хушсаодат кунларимда ҳам онг-шууримни муттасил равишда маҳв этиб бораверади.
Маҳзун тақдирим гўё шикастаҳол куйга ўхшайди...

❤31😢8🔥1
Ибратли бўлайлик
Атрофингиздаги кишиларга яхширок разм солинг. Жуда Кизик......
....Бировга мехр беришни
истамайди, лекин ўзига кераклича мехр бермаётганликларидан
нолиб, дунёларга сиғмайди..
....Дунёнинг беш кунлигини билади, хис қилади, эшитади, такрор эшитади, яна эшитади, лекин минг йил яшайдигандай
кибрланаверади..
«Дўстим йўқ» ~ деб хафа бўлади,
унга узатилган дўстлик қўлларини эса рад этишдан чарчамайди..
....Ўзи бировни кечира олмайди,
лекин гунохларини Худо кечиришига умид қилиб, тавба қилаверади..
....Яқин кишисининг кичик айбини
кўради, пашшадан фил ясайди,
кичик нуқсони учун кечагина энг яқини бўлган одамидан хам ўйламай воз кечади.
Хамманинг дилини оғритади..
....Яна “Мен НЕГА бахтли
бўлолмайман” ~ дея ажабланиб
қўяди...!
Мехр бериш қийинми қахрингиз қаттиқ...
Сўзлариз кибрли, ғуруриз осмон,
Мунчалар ўзингизни ўйлайсиз танҳо..
Мехрсиз инсон мехрни қаердан хам олсин.

❤12
ҚАМОҚ КЎРГАН «КУЁВ…»
Каззобликнинг нордон шўрвасини татиб кўрган одамнинг бу йўлдан қайтиши қийин кечади. Бир пайтлар эшитганим ушбу ҳикоя қаҳрамони ҳам узоқ йиллик қамоқ жазосидан-да тегишли хулоса чиқармаган кўринади. Акс ҳолда соф муҳаббатни лойга қориб қўймаган бўларди.
Тоштемир ёз кунларининг бирида эрта саҳар турма дарвозасидан ташқарига чиқди-ю, сал нарироқ бориб елкасидаги майда-чуйда буюмлар жойланган сумкани ерга қўйди ва обдон керишди. Сўнгра чор атрофни берилиб томоша қила бошлади.
Турма яқинига экилган тераклар бир маромда тебранар, шхдан шохга қўниб учаётган қушларнинг чуғур-чуғури дилга ҳузур бахш этарди.
Тоштемирнинг кўз ўнгида бундан саккиз йил аввалги манзаралар намоён бўлиб юраги ғаш тортди. Ҳа, ўшанда ҳам ёз эди. Тушга яқин уни маҳбуслар вақтинчалик сақланадиган турмадан шу ерга олиб келишганди. Ўшанда ҳам мана шу теракларга суқ билан боққанча соқчилар қуршовида ичкарига чопганча кириб кетганди. Шундан бери бу ерда деярли бемалол туриб озодлик ҳавосидан нафас олмабди. Тўғри-да, хавфли каллакесарни ким ҳам ташқарига чиқариб қўярди.
— Мендан ҳаммаси қўрқади. — кўнглидан ўтказди Тоштемир чўнтагидан сигарет чиқариб тутатаркан. — Бошида аҳмоқ бўлиб милисалардан қочиб юрган эканман. Аслида урма мендайлар учун гўё меҳмонхонадай гап экан. Тан олиш керак, овқатининг мазаси йўқ. Лекин авторитет бўлсанг, бунинг ҳам иложини топса бўлади. Эҳ, Зарифани севмаганимда-ку, ўлдиришса ҳам бу ердан кетмаган бўлардим. Нима қилиб бўлмасин, баҳона топардим. Майли, барибир Зарифанинг бағрида яшаш завқлироқ. Унинг шириндан ширин кулишлари, нозланишларини соғиндим. Худо хоҳласа, бораман-у, уйига совчи қўяман. Афсус, ота-онам ўлиб кетишди-да! Йўқса, бошқачароқ бўларди. Майли, пешона экан. Бундан баттарларига чидаганман. Ёлғизлиги нима бўпти. Ана, мендан обдон озодликка чиққан акахонлар бор. Ўшалар ёнимда туриб беришса бас. Ҳаммаси яхши бўлади…
Тоштемир яримлаб қолган сигаретни ерга ташлаб оёғи билан эзғилади-да, дарвоза олдида турган соқчига масхараомуз тиржайиб қўйиб катта йўл томон юрди.
Ота-онасидан қолган уч хонали квартира эшигига ҳеч ким қўл теккизмаганини пасту баландини босган чанг, ислардан билиб олиш қийин эмасди.
Тоштемир сумкасидан кирлаган чит рўмол олди-да, чангларни артиб эшикни очиш ниятида калитни қўлига олди.
Шу тобда рўпарадаги квартира эшиги очилиб, қўшниси Маржон хола қўлида катта тоғора билан чиқиб қолди. Аёл Тоштемирни кўрди-ю, билинар-билинмас сесканса-да, сездирмасликка тиришиб мажбуран жилмайди.
— Вой, Тоштемирмисан? — сўради Маржон хола шоша-пиша қўлидаги тоғорани ерга қўйиб. — Қ-қачон келдинг, болам?..
— Мана, ҳозир келиб турибман, хола! — деди Тоштемир кўришиш учун елка тутиб. — Ўзингиз-чи? Ясан-тусан қилиб қаерга отландингиз?
— Ие, ҳали эшитмадингми? — негадир ортга тисланди Маржон хола.
— Нимани… Эшитмай ман?..
— Вой, Зарифани эрга беришаяпти-ку!.. Бугун… Тўйи… Ўшанга…
— Эрга беришаяпти?..
Бу гап Тоштемирнинг миясига босқон каби урилиб беихтиёр қалқиб кетди.
— Ҳ-ҳа… Мен сени…
— Кимга?.. — сўради Тоштемир совуққонлик билан. — Айтинг, кимга беришаяпти?..
— Тўртинчи домдаги Шуҳрат деган йигитга… — деди Маржон хола қўрқа-писа. — Университетни… битирган экан.
— Шунақами?.. Университетни тугатган экан… Муллавачча экан денг?..
Тоштемир ортиқ ҳеч нарса демади. Азбаройи асабийлашганидан хайр-маъзурни-да унутиб квартираси эшигини очди-да, ичкарига ўзини урди.
Не-не ширин орзулар билан уйга қайтган Тоштемирнинг қалби бир оғиз сўз туфайли гўёки гўристонга айланиб қолганди.
У икки-уч соатгача нима қилишни билмади. Хоналарни телбаларча айланиб вақт ўтказди.
Бироқ ғурури узоқ сукут сақлашга, куйиб-ёнишга қўймасди.
Собиқ маҳбуснинг хаёлида даҳшатли манзаралар сояси кеза бошлаганди.
— Йўқ, — Дўкондан олиб келган бир шиша ароқни паққос тушириб, кайфи таранг бўлгач, Тоштемир ўзига ўзи сўз берди. — Зарифа фақат меники бўлиши керак. Бундан бошқасига кўнмайман… Тўхта, мен тўйхонага бостириб бораман. Ўша куёвчанинг башарасига тик боқиб кўраман. Агар ҳезимкаш бўлмаса, яккама-якка, эркакчасига гаплашаман…
Мана шу қарор уни йўлга отлантирди.
Ошхонада занг босганча.......

❤36👍5
ётган ошпичоқни ювиб, тозалаб, янгитдан қайради-да, чўнтакка урди ва соатига қаради.
Кечки олтидан ошибди.
Демак, тўй бошланишига бир соатча вақт қолган.
Шошилмаса бўлмайди…
Ҳашаматли, деворларига турли жимжимадор нақшлар дид билан чизиб чиқилган тўйхона меҳмон ва мезбонлар билан гавжум эди. Тоштемирни кимдир пайқади, кимдир пайқамади.
У тўғри ичкарига кириб келин-куёв учун мўлжалланган тўрдаги жойга разм солди. Жой ҳали бўм-бўш эди. Фақат бир четда эгнига зар чопон, бошига зардўз дўппи қўндирган озғин бир йигит жўраси билан нималарнидир ўзаро муҳокама қиларди.
— Шумикан менинг насибамга кўз олайтирган? — ўйлади Тоштемир улар томон яқинроқ бориб. — Наҳотки Тоштемирнинг таърифини эшитмаган бўлса бу пайтавафаҳм?.. Ҳа, эшитмаган. Эшитганда Зарифага оғиз солишга жазм этолмасди. Майли, кўрармиз…
Алоҳол куёв бўлмишнинг ёнида турган йигит унинг қулоғига нимадир дея пичирлади. Куёв бирдан ҳушёр тортди ва қўлларини мушт қилганча Тоштемир томон хезланиб қўйди. Албатта, жўраси уни билагидан тутиб тинчлантирган бўлди. Тоштемирга эса куёвнинг бу қилиғи эриш туюлиб икковларининг қаршисида ҳозир бўлди.
— Хўш, куёв бола, келин муборак энди! — қўлларини чўнтагига солганча киноя аралаш сўз қотди Тоштемир. — Айтмасангиз ҳам келавердик. Ё таклифномаси йўқларни тўйга киритмайсизми?
— Нега келганингни билсак бўладими? — жавоб ўрнига савол ташлади куёв базўр ўзини босиб. — Муштлашгани келган бўлсанг, билиб қўй…
— Ҳай-ҳай!.. Бу нима деганингиз? — ҳамон сизлашда давом этди Тоштемир. — Сиз бугун энг мартабали одамсиз. Қандай қилиб сизминан муштлашай?.. Қолаверса… Бунга сабаб бўлиши керак-ку!..
— Ўзингни гўлликка солма, Тоштемир! — деди куёв. — Эшитиб қўй, бугун тўйим! Зарифага бир гап бўлса, ўлдим деявер!
Тоштемир йигитнинг оғзидан қадрдон исмни эшитгач, ўзини тутиб тура олмади.
Шартта ёқасидан бўғиб олди.
— Зарифа деган исмни оғзингга олма, қанжиқ! — шивирлади у чор атрофдан ёпирилиб келган эркакларга эътибор бермай. — У меники бўлиши керак. Буни билармидинг?.. Ҳа-а, билардинг. Билиб туриб менинг насибамга чанг солдингми ҳали? Тоштемирнинг насибасига-я?..
Бир маҳал куёвнинг яқинлари Тоштемирни ҳар ёқдан тортқилай бошлашди. Бу собиқ маҳбуснинг баттар ғазабини қўзғади.
Энди Тоштемир эпчиллик билан чўнтагидаги ошпичоқни чиқариб куёвнинг томоғига тиради.
— Яқинлашмаларинг! — қичқирди у. — Нари бор ҳамманг! Йўқса, куёвчангдан айрилиб қоласан!.. Йўқол! Ўлдираман!..
Бу ҳайқириқ кимларнидир ортга қайтарди, кимлардир масофадан туриб Тоштемирни инсофга чақирди. Яна кимдир милицияга қўнғироқ қила бошлади.
— Қўйвор! — хириллаб Тоштемирнинг қўлидан халос бўлишга уринарди куёв. — Зарифа аллақачон меники бўлган! Кечикдинг!..
— Нима?.. Ҳали сен… Менинг Зарифамни… Сен-а?..
Аслида куёв никоҳ ўқилганини назарда тутганди. Тоштемир эса бу гапни тескари англаб қутургандан қутурди…
Тишларини ғижирлатганча пичоқ тиғини куёвнинг томоғига тиқиб юборди…
Орадан ўн дақиқача вақт ўтди. Ҳаммаёқ қонга бўялди…
Афсуски, биргина қамоқ кўрган Тоштемирнинг дағдағасидан қўрққан эркаклар ўз вақтида унга ташлана қолмади. «Куёвни ўлдирмаса бас, ўзи мана, мана ҳозир қайтади, инсофга келади» дея хаёл қилишди.
Бу хаёл ҳам Тоштемирнинг шаштини қайтармади.
Пешонасига чимилдиққа кириш битилмаган куёв бир зўравон қўлида жон берди.
Ярим соат деганда, у яна қўллари кишанланган ҳолда милиция бўлимига олиб кетилди.
Олимжон ҲАЙИТ.

❤28🤔5🕊1
«Бири онам, бири аёлим»
Турмушимизнинг йигирма биринчи йилида рафиқам мендан эртага нишонланадиган аёллар кунида бир аёлнинг кўнглини олишимни, уни шаҳар бўйлаб айлантириб, кечки овқатга таклиф қилишимни илтимос қилди. Аввалига гап нимадалигини тушунмадим.
“Сизни жуда яхши кўраман, азизим. Лекин у аёлнинг сизга муҳаббатини меникидан-да улуғлигини биламан. У сизнинг дийдорингизга мендан ҳам кўра интиқроқ.”
Кейин гап нимадалигини тушундим. Рафиқам вақтимни ўтказишни хоҳлаётган аёл, шубҳасизки деярли 20 йилдан буён бева яшаётган, йўлимга интизор онаизорим эди. Иш, фарзандлар ва оила кам-кўстини бутлаш билан бўлиб, волидамни кўргани онда-сонда боришга одатланиб қолган эдим. Турмуш икир-чикирлари, ташвишлари кўпинча бизни биз азиз ҳисоблаган йўллардан адаштиради, бу йўлларни унутишга мажбур қилади.
Ўша куни кечда қўшни шаҳарда истиқомат қиладиган онамга қўнғироқ қилиб, учрашувга таклиф қилдим. Волидам хавотир билан аҳволимни, соғлигимни сўради. Онамни шу ҳолга – кутилмаган ташриф, кечки қўнғироқ ёки таклифимдан хавотирга соладиган қилиб қўйган нотавон ўғил ҳақида ўйлар эканман, ич-ичимни бир бўлак муз парчаси шилиб ўтганини ҳис қилдим.
–“Онажон, сизни жуда-жуда соғинганман. Бу учрашувда фақат мен ва сиз бўламиз. Сиз билан тўйиб суҳбатлашгим келяпти,” -жавоб қайтардим.
–“Бу мен учун энг катта байрам совғанг бўлади, ўғлим,” - деди онам бир муддат ўйлаб тургач.
Эрталаб онамни олиш учун уйга яқинлашаётганимда нима сабабдандир асабийлашаётганимни ҳис қилдим. Эҳтимол, бу виждон азоби бўлса керак. Онам мени эшик олдида кутиб турган экан. У бошига мен туғилган кунига берган рўмолни танғиб олган эди.
Эй, Худо! Онам атайлабдан – менинг эътиборим унинг учун қанчалар қадрли эканини кўрсатиш учун шундай қилган. Эгнига охирги марта отам билан никоҳ юбилейларининг 26 йиллигини нишонлашганида кийган, отам танлаган кўйлакни кийибди. Унинг бағрига шошар эканман, жиққа ёшга тўлган нигоҳим қаршисида шишадек қотган ёшлар орасида мени ҳаёт қийичиликларидан халос қилаётган фариштамни кўриб турардим. Мана менга таниш ҳид димоғимга урилди.
–“Мени учрашувга таклиф қилганингни дўстларимга айтгандим, менга ҳаваслари келди. Учрашув тафсилотларини сабрсизлик билан кутишлари аниқ,” -деди онажоним машинага ўтиргач. Волидамга меҳр билан қараб бу учрашувдан чиндан ҳам мамнунлигимни изҳор қилдим.
Нонушта қилиш учун ҳашаматли бўлмаса ҳам, шаҳардаги шинам ва чоққина тамаддихонага кирар эканмиз, онамнинг зиналардан менга суяниб чиқаётганини, қанчалар заифлашиб қолгани ва менга муҳтожлигини ҳис қилдим. Онамнинг кўзлари хиралашиб қолган, уларнинг энди катта-катта қилиб босилган ҳарфларни ўқишга қурби етарди. Шунинг учун таомномани қўлимга олиб, унга овқат номларини ва таркибини бирма-бир айта бошладим. Шунда унинг истарасида менга таниш жилмайиш гавдаланди.
–“Болалигингда, ҳали ҳарф танимаган кезларингда мен сенга шундай ўқиб берар эдим, болам,”- деди онам. Шу куни шаҳар айландик. Онамни дўконларга олиб тушдим, кинога кирдик. Кечки овқатдан кейин уйга қайтганимизда онаизорим мендан "мени соғинганида учрашувга таклиф қилса, у билан кунимни бугунгидек мароқли ўтказишим учун вақт ажратишимни" сўради. Мен рози бўлдим.
Уйга киришим билан рафиқам онамнинг аҳволини, кунимиз қандай ўтганини сўради.
“Жуда соз, тасаввуримдагидан ҳам ажойиб ўтди!” деб борини айтдим.
Орадан кўп ўтмасдан маҳаллий шифохонадан қилинган тунги қўнғироқ орқали волидамнинг юрак хуружидан вафот этгани тўғрисидаги хабарни олдим.
Кунлар ўтди. Онам билан сўнгги учрашувимизга бир йил бўлиши арафасида уйимга почта орқали онамнинг дугоналаридан бирининг номидан биз овқатланган ресторан ёрлиғи туширилган конверт келди. Конверт ичидан рецепт, тўлов чеки нусхаси ҳамда хат чиқди.
“Ўғлим, мен қўлингдаги буюртма учун олдиндан пул тўлаб қўйганман. Менинг бу учрашувга қадар ҳаёт бўлиш -бўлмаслигим гумон. Бироқ, ҳар эҳтимолга қарши мен икки кишилик стол буюртирдим. Сен ва келиним учун. Ўғлим, ўша тунда қанчалар севинганимни билсанг эди. Раҳмат сенга! Сени севиб қолувчи онанг!"

❤25
Ўқинг, фақат йиғламанг..
Бозор... Одам шунчалар кўп, кимдир сотади, кимдир харид қилади. Келинг ўғлим, узумдан об кетинг, деҳқончилигимиз нарироқдан бир қари онахонни овози келди, кизиқсиниб қарадим. Сочлари қордай оппоқ, алам изтироб чеккан кўзлари мунгли. Келинг ўғлим, шу узумни олиб кетинг... Сағиргина набираларим бор, уларга егулик олиб кетаман. Кечадан бери оч қоб кетган жон болам. Бир бойвачча тўхтаб узум нархини сўради:~ узуминг қанча шум кампир. Булар шунақада кўряпсанми устамонлигини шунақа қилиб пул ундиради бойлардан,- деди ёнидаги югурдагига. Кампир камбағал бўлсада лекин ўша бойнинг дунёсидан қимматлироқ ғурури боракан. Болам, мен тиланчи эмасман, сениям онанг бордир. Бойвачча ғижинди мани онамни ўзингга тенг қилма сассиқ кампир. Кампир одамлардан хижолат бўлиб атрофга қаради, кейин секингина тарбия берган онажонингга раҳмат болам деди. Бу сўзларни замирида қанча маъно бор ўзи биларди кампир. Бойвачча жаҳл билан узумни бир тепди узум хар томонга сочилиб кетди, ғудраниб-ғудраниб нари кетди. Кампирни кўзидан икки томчи ёш юмалади, бугун сағирларим нима ейди... Униям фарзандлари, онаси бордир... Кампир қаргамади, оғринди... Ич-ичидан оғринди. Киссасини ковлади иккита нонга яраша пул бор, апил тапил узумларни йиғиштирди... Иккита иссиққина нонни олиб набиралари истиқболига шошилди. Йўлда авария бўбди,- деди шафёр. Камаз билан прадо. Прадо мажағланиб кетибди. Одами ўша заҳоти ўлибди. Оёқ қўллари ҳар томонга сочилиб кетибди, боши узилиб кетибди. Ёмон бубти, кимдир у, кимдир бу деди. Лекин бу ўша бойвачча эди. Йўўўқ кампир қарғамади, оғринди... Ич-ичидан оғринди холос...
Қиссадан ҳисса, ҳеч қачон бировни ноҳақ оғринтирманг...

❤22🔥5🤔3
ИСНОД.
Аёл ёрини дерди. Гарчи ўйловсиз, шопир-шопир шошқалоқ бўлса ҳам...
Учта болали бўлди, кичкинаси олти ойлик гўдаклигида ҳаётидаги анча хавфли бурилишга тўқнаш келди.
Ишхонасига бола кўтариб, "бола пули" га борганди, тушлик дейишди, панада боласига кўкрак тутиб ўтирди...
Пулини олдию, уйига ғизиллади. Эшикдан кириши билан остонада муштум тугиб турган эрни кўрди. Ёнида пул қутиртирган муллакаси...
-Қаердайдинг?!
-Ишшшш.... жавоб бериб бўлмасдан, қулоғининг тагига "шарақ" этиб шапалоқ тушди...
-Бордимку, итам йўқ эдиии!
Аёл вағиллаб йиғлаётган гўдаги устига эгилди, шапалок оловидан қўли ҳам қулоғига қўшилиб ловуллаяпти, кўзидан дувиллаб бурни аралаш "хўрлик" қуйиляпти...
Қулоғи шанғ-шанғ қилади-ю, тушунтирмоқчи, ўзини оқламоқчи бўлади.
-Э, бунақа хотинни қўйвор! Эркак бўлсанг.. (Муллакаси минғирлади)
Онгида то бу гапни таҳлил қилгунча, эрининг оғзидан "талоқ" шап этиб чиқиб бўлди!
Тушунгани: энди уйдан кетиш керак, каттаси уй олдидаги анҳорга шўнғиб чиққанми, хўл кийимда дириллайди, қизини овсининикига кириб уйғотди, қўлидагисини кўкрак тутиб овутди-ю, кийинтириб, пиёда ота даргоҳига жўнади...
Отаси маҳалланинг иккитадан- битта обрўли одами эди. Учта опаси тиниб тинчиган, отасига раҳматлар олиб берадиган қизлар бўлишди.
Ўн тўққизда отаси лафз берган одамнинг ўзи тенги ёш, ғўр ўғлига турмушга чиқди. Опаларига ўхшаб "раҳмат" олиб бераман деб у ҳам тиришди, тирмашди.
Муллакаси ичидан пишган, эрининг ёшлигидан фойдаланиб роса ноғорасига ўйнатади, пули бор, лекин ҳовли қилиб чиқиб кетмоқчи эмас, шу ота ҳовлисига кўз тиккан...
Бунинг учун ҳеч нарсадан қайтмайдиганлардан эканлигини авваллари ҳам сезиб юрарди...
Отаси қизи жавоб олганини эшитгач, "бўлар иш бўлибди" деб кўзлари билан ер чизди.
Нарсаларини юклаб, қайтишга борганларида яна шу ўйловсиз эр, яна муллака таниш- билишнинг олдида отасини ер қилмоқчи бўлишди. Қилишди ҳам...
Аёл шу ўзига ёпиштирилган "бузуқ" деган тавқи лаънатни хазм қилолмади, уйга қайтган мулзам отаси олдига Каломуллоҳни кўтариб чиқди!
Ота қизини койиб қайтарди: "китоб кўтармасанг ҳам сенга ишонаман, айб мандан ўтди, ёшлигимдаги дўстим деб суриштирмай сени бериб қўйдим, тақдиринг шунақа экан! " деб уни овутган бўлди. Аммо ҳамияти оғринганидан ташқарига чиққан киши бўлиб, ўғиллик қилолмаган куёвини ёзғирди...
Аёлнинг ичидаги исён тиним билмас, ўзини ким кўринса оқлагиси келарди.
Иснод ёмон-да!
Охири чидолмади. "Болам ғингшиса мени қидиришмасин" деб, боласини бешикдан ечиб, оғилхонага кирди. Болани охурга ётқизиб, ўзига чилвир ясади. Оёғи тагига курсичани қўйиб, бошини чилвирдан ўтказди. Шу пайтда кўзи охурдаги ўғилчасига тушиб, ичи зириллаб кетди.
Боласи катталар нигоҳи билан кўзларини "лўқ" қилиб, тикилиб турарди.
"Ўлигимни кўриб кўзи қотиб қолмасин" дея рўмолини ечиб, юзини ёпиб қўйиш учун пастга қайтиб тушди. Рўмолни ўғли юзига пана қилиб ёпди, бола "ойим мен билан ўйнашяпти" деб ўйлаб, қиқирлаб кулди.
Курсига қайтиб чиқиб, чилвирга бош суқди ва уни оёғп остидан тепди. Ҳириллаб, талвасага тушаркан, оғил ташқарисида отасининг овозини эшитди.
Ўғилчаси ғингшиб, унинг ўрнига жавоб қайтаргандай бўлди-ю, шитоб оғил эшиги очилиб, кимдир ичкарига югуриб кирди.
-Ҳаҳ, аҳмоқвойааа... Нима қилардинг жонингга жабр қилиб болам! - типирчилаётган оёқларни тутиб, ота- қизини пастга туширди, ўзига келтириб, кейин қўлига боласини олиб берди...
-Сизларга худони танитиб катта қилгандимку, ахир у дунёга борсанг Оллоҳга нима дейсан, "қадримга етмаган битта лапашангни деб учта боламни хор қилдим" дейсанмиии?!...
Ҳали тирик юрсанг, кўрасан! Бунақа аҳмоқгарчиликни қайтиб қила кўрма...
Отаси яна анча гапларни гапирди, пиқиллаб ўтириб барини эшитди, дунёда ўлиш ҳам осон иш эмаслигини гўёки тушунгандек бўлди...
Эрини икки ойдаёқ уйлашди, ховучдек тўйга рози бўлиб, тайёр турган кимдир бор экан, эрига тегди-қўйди!.......

❤32👍4🤔4
Кун осон ўтармиди, кичкинасини онасининг этагига ташлаб, ўзи олдин ишлаган фабрикага ишга қайтди, бу сафар оғир сменларда ишлайдиган қора ишчи бўлиб...
Куни билан оғир мебель тахталарини таҳлайди, станокка жойлайди, билган "хай" дейди, билмаган унинг бу ғайратига ҳайрон. Бор аламини ишдан олди.
Саккиз ой деганда эри-янги олган хотинини ҳам ҳайдаб солиб, ёнига яна ялиниб келди.
Отаси уларнинг ярашишига қарши эди, ўзи эса ҳам болаларни, ҳам бўйнига қўйилган исноддан қутилишни ўйладими, ҳуллас эри билан ярашди.
Қайтиб борса, муллакаси яна Россияга кетган, кетишдан олдин уйни ўз номига хатлатган, ака-ука ўртаси уй-жойни деб анча бузулган ҳолатда экан.
Шу ишлар алам қилибдими эри боши билан ичкиликка шўнғиб кетибди.
Бу орада аёлнинг ишлаб турган фабрикаси хусусийлаштирилиб тарқатила бошлади, отасини кўмаги билан икки уч станокни сотиб олиб, уйда иш бошлади.
Аллоҳ ишига барака берди, аёл боши билан эркаклар қилолмаган ишларни бажаришига ғойибдан кўмак берди. Қўли пул кўрди. Оёққа турди.
Вақт кўп ишга ҳакам деганларидек, ойлар ва йиллар бир-бирини қувалаб ўтиб ҳамма нарса секин-аста ўз жойига қайтди.
Болаларини ўқитиб, уйлаб- жойлади. Муллакаси ҳам вақтлар ўтиб ёнига "кечирим" сўраб келди.
Баъзан кечиришинг ҳам оғирлик қиладиган одамларнинг заҳматини кўтарасан. Кечириш- шунда фақат Аллоҳ йўлигагина адо этилади.
Қалбингда ўзинггагина аён бўлган жароҳатлар қолади.
Қийин кунларингда азиз инсонларингнинг қанчалик тақдирингга куйиниб эзилгани-ю, юзага чиққан кунларингда улар ёнингда бўлмаслиги- мана шу нарса баъзида одамга қаттиқ алам қиларкан!
Энди унинг ҳамма нарсаси бор! Келинлари, набиралари...
Аммо шундоқ яхши кунларини кўриши керак бўлган ота-онаси уйи ва тўйи тўрида йўқ! Бир кам дунё деб шуни айтсалар керак-да...
Тамом.
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu

❤26😢4🔥3🤔1
ИШОНЧНИНГ КУЧИ.
Кичик бир болакай денгиз бўйида кўзларини бир нуқтага тикиб ўтирарди. Бир соатдан бери ўтирган бу боланинг ҳоли яқин жойда ўтирган бир қариянинг диққатини ўзига тортди. Қария боланинг ëнига бориб:
- Ҳа, ўғлим, хорманг. Бугун денгиз жуда ҳам чиройлими-а? - деди.
Болакай қарияга қарамасдан:
- Лекин бугун шамол бор. Коптогим денгизга тушиб кетиб, шамол билан анча узоққа кетиб қолди.
- Агар ëш бўлганимда, сузиб бориб коптогингни олиб берардим - деди боланинг ëнига ўтирган қария.
Бола жавоб бермади. Кўз олдидан узоқлашиб кетаëтган коптогига қараб ўтиришда давом этди. Қария сокин овоз билан:
- Умидингни хеч қачон йўқотма. Менимча, дуо қилсанг, яхши бўлади.- деди. Бола қувонч билан:
- Дуо қилсам, коптогим қайтиб келадими? - дея сўради.
- Агар Аллоҳ истаса, қайтиб келади. Агар қайтиб келмаса ҳам дуоларингнинг савоби сенга етади.
Болакай қариянинг гаплари хақида озгина ўйланиб, орқасидан бувасидан ўрганган дуоларни ўқий бошлади. Кейин коптоги қайтиб келиши учун Аллоҳдан ëрдам сўради. Лекин бу унинг дардига дармон бўлмади. У коптокни олиш учун узоқ вақт харакат қилган, хатто байрамда олган пулларини хам копток учун асраб қўйган эди. Ҳозир копток қайтиб келишига биргина имконият шамолнинг ўз йўналишини ўзгартириши эди. Лекин денгиз катта, копток эса кичик.
Кечга яқин хаво ўзгарди. Қуëш ботиши арафасида балиқчилар денгиздан қайта бошлади. Уйига коптоксиз кетишни истамаган болакай қария билан бирга ўтириб балиқчиларни кутарди. Қария балиқни хар доим Карим балиқчидан харид қиларди. Кўзи билан Каримни излаб топган отахон:
- Овингиз бароридан келган бўлса керак иншоАллоҳ - деди. Карим балиқчи ëнидаги қутига ишора қилиб:
- Бу сафар балиқ оз - деди.
- Дуо қилмадингизми? - дея гапга аралашди болакай. -Умидингизни асло йўқотманг.
Карим балиқчи болакайнинг бошидан силаб:
- Дуо... Дуо қилсам балиқ тутаманми?
- Тута олмасангиз хам дуоларингизнинг савоби сизга етади. Мен ҳозиргина ўргандим буни.
Карим балиқчи бу гапни биринчи маротаба эшитаëтган эди.
- Мен ҳам энди ўргандим. Буни менга кичкина ўқитувчи ўргатди - деди балиқчи.
Бу гапларни эшитиб болакай жуда қувонди. Копток унинг эсидан ҳам чиқиб кетган эди. Балиқчи кемасига қайтиб чиқди ва қўлига бир копток олди. Уни болакайга узатиб:
- Ўқитувчилар хақини адо этиш қийин. Бу коптокни денгиздан топиб олдим - деди.
Болакай худди туш кўраëтгандек эди. Кутилмаган нарсалар бўлаëтган туш. Атрофга қаради. Хаммаси хақиқий. Балиқчи ҳам, кема ҳам, қария ҳам... Копток қўлида. Уни қаттиқ қучоқлаб:
- Мендан рухсатсиз узоққа кетиш йўқ - деди. Дуо қилмаганимда нима бўларди?
СОРА САИДОВА саҳифасидан олинди.

❤19🔥11👍2🤔1