📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.1K subscribers
6.96K photos
3.24K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Т Ў Р Т Л И К.

Барча аъзо чарчар экан чарчоқ билмас тил,
Шу сабабли дейман тилинг сен эҳтиёт қил,
Чарчамайди дея уни ғийбатга солма,
Ўз бошингга бало-офат кўп сотиб олма.

Нор Муҳаммад Ҳожи.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥6❤3
«ГАРТКАМ»
Пастқам кўчада тўрт йигит ошиқ отиб, қимор ўйнаётган экан, ҳасса тутган кўзи ожиз одам ўтиб қолибди. Йигитларнинг ўзаро гапини эшитиб, тўхтабди-да, «мен ҳам ошиқ ўйнасам майлими, деб сўрабди. Йигитлар «ўзинг шу аҳволда бўлсанг, қандай қилиб ўйнайсан», деса, «ҳа энди, бир уриниб кўрайлик-чи», дебди. Йигитлар уни эрмак қилиш учун қўлига ўнта ошиқ тутқазишибди. Бояги одам «гарткам!» деб ошиқларни кўча четидаги томга улоқтириб юборибди. Қиморбозлар «Бу нима қилиқ», деса «Чиқиб қара-чи, ошиқлар қанақа тушган экан», дебди.
Йигитлардан бири томга чиқса, ўнта ошиқнинг ҳаммаси «олчи» тушган эмиш. Йигитлар ҳайратланиб, бунақа ҳунарни қандай ўрганганини сўрашган экан, кўзи ожиз айтибди.
— Униси билан ишларинг бўлмасин. Бу «ҳунар»дан орттирганим шу бўлдики, охир-оқибат кўзимни қиморга тикиб, шу аҳволга тушдим...
...Бу — эски ривоят. Ҳозир ҳеч ким ошиқ ўйнамайди. Замонавий казиноларда қанча одам миллионер бўлган, қанчаси кўзини гаровга тикканини билмайман. Аммо қанчаси қамоққа тушгани, қанчаси уй-жой, хотин, бола-чақасини «ютқазиб» қўйгани, қанчаси эсдан оғиб, яна қанчаси бир-бирини ўлдирганини биладиганлар бор...

Ўткир Ҳошимов

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
💯11❤6🔥2
У эндигина ўттиз ёшни қаршилаган жуда ёш аёл эди. Турмуш ўртоғи ташлаб кетганига бир йил бўлди. Ваҳоланки, турмуш қураётганда қандай ширин ваъдалар берилганди. У ҳаётидаги энг катта хатони қилиб, оиласини писанд қилмай, уйидан қочиб чиққанди. Шу сабабли ортига қайта олмасди — ота-онаси уни оқ қилганди. Эрининг эса яқинлари йўқ, етимликда, у ер-бу ерда сарсон бўлиб улғайган эди.
Турмуш қурган кезларида у ниҳоятда гўзал қиз эди. Бир неча йил фарзанд кўришмади. Узоқ давом этган муолажалардан сўнг, ниҳоят, эгизак фарзандли бўлди. Аммо даволаниш жараёнидаги гормонал ўзгаришлар туфайли жуда семириб кетди. Бунинг устига, бўғим ревматизми касаллигига йўлиқди.
Қабул қилаётган кортизон дорилари таъсирида вазни борган сари ортиб борарди. Эри эса доим унинг юзига солар, вазни устидан мазах қиларди. Эркак уйга қарамай қўйди, кеч келишни одат қилди. Кўп ўтмай атрофдан совуқ гаплар эшитила бошлади: эри икки фарзанди билан ажрашган, енгилтак бир аёлга илакишиб қолган эди. Буни билгач, аёлнинг дунёси остин-устун бўлиб кетди.
Бу ҳақда эрига айтганда, баттар зарба еди. Эркак беҳаёларча унинг қаршисига ўтиб: "Агар хотинга ўхшаган хотин бўлганингда, эрингни қўлда тутиб қолардинг. Бочкага ўхшаб қолдинг, на кийганинг ярашади, на ёнимда юришинг. Сени кўришга тоқатим йўқ, сендан нафратланаман", деди.
Катта жанжалдан сўнг эри буюмларини йиғиштириб чиқиб кетди. Кетиш билан ғойиб бўлди. На уй ижарасини, на тўловларни тўлади ва на бир тийин пул қолдирди. Ўша аёлнинг уйига жойлашиб олди. Энг алам қиладигани — йиллар давомида орзиқиб кутилган ўз фарзандлари оч-наҳор юрган бир пайтда, у жазманининг болаларига қимматбаҳо совғалар сотиб оларди.
Шўрлик аёл чорасиз қолиб, қизлик пайтида ишлаган тикувчилик цехига қайтди. Яшаб турган уйининг ижараси оғирлик қилгач, ер тўладан иборат, зах ва рутубатли бир хонали жойга кўчиб ўтди. Олаётган маоши болаларнинг боғчаси ва ижара ҳақидан ортмасди. Кечалари ҳам тиним билмай қўл меҳнати билан шуғулланарди. Зах уй касаллигини қўзғатиб юборди. Оғриқлар азоб берса-да, ишлашга мажбур эди.
Касаллик, чарчоқ, уйқусизлик ва тинимсиз оғриқлар ичида кунлари ўтарди. Ҳаммадан қарздор бўлиб қолди. Ҳаётидаги навбатдаги хатони қилиб, қарзларини ёпиш учун кредит олди. Лекин касали туфайли баъзан ишга бора олмас, маошидан чегириб қолинарди.
Ниҳоят, аҳволи жуда оғирлашиб, бир неча кун ишга чиқа олмади. Бошлиғи уни ҳузурига чақириб, энди ишга келмаслигини, бўшатилганини айтди. Ишлаган кунлари учун ҳаққини бериб, кузатиб қўйди.
Қўлидаги пул билан болаларини боғчадан олиш вақтигача бемақсад кезди, боғларда кўз ёш тўкди. Учган қушдан ҳам қарздор эди. На суянишга яқини бор, на ишга ярашадиган дармони. Бу аҳволда яшашнинг иложи йўқ эди.
Касаллиги зўрайгач, болаларини Меҳрибонлик уйига топширишга мажбур бўлди. Иккисини ҳам тўйиб-тўйиб ўпиб, ҳиққилаб хайрлашди.
Қайтаётиб, қўлида қолган охирги пулига сичқон дори ва бир қути ҳўшмерим (туркча ширинлик) сотиб олди. Бу ширинликни жуда яхши кўрарди. Кўз ёшлар ичида идишга заҳарни солиб, ширинлик билан аралаштирди. "Аллоҳим, мени кечир", дея заҳарланган таомдан бир қошиқ олди. Энди оғзига олиб борган эди ҳамки, эшик тақиллаб қолди.
Қошиқни четга қўйиб, эшик ёнига борди.
— Ким у? — деб сўради.
— Мен қўшнингизман, — деди аёл кишининг овози. Бу ерга кўчиб келганига уч ой бўлган бўлса-да, ҳали бирор киши унинг эшигини қоқмаган эди.
— Агар вақтингиз бўлса, беш дақиқага кирсам майлими? — деди аёл. У ўрта ёшли аёлни ичкарига таклиф қилди. "Айбга буюрманг, — деди меҳмон, — олдингизга "хуш келибсиз"га чиқа олмадик, бизни кечиринг". Сўнг қўлидаги бир даста пулни узатиб: "Ишдан бўшаганингизни эшитдим, бу бизнинг закот пулимиз эди, илтимос, қабул қилинг", деди.
Аёл кўз ёшлари билан бир заҳарланган ширинликка, бир қўшнисига қаради.
— Сиз Хизрмисиз? — деди у. Кўзларидан дув-дув ёш тўкилиб, қўшнисига сарилиб йиғлай бошлади. Сўнг бор гапни сўзлаб берди. Қўшни аёл ҳам қўшилиб йиғлади. "Агар беш дақиқа кеч қолганингизда, мен аллақачон ўлган бўлардим", деди аёл.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤30🔥5
Қўшниси ва унинг турмуш ўртоғи жуда олижаноб инсонлар экан. Уни уйларига олиб бориб, тасалли беришди. "Бундан буён сен бизнинг фарзандимизсан", дейишди.
Маҳалла-кўй, таниш-билишлар, савдогарлар пул йиғиб, унинг барча қарзларини узишди. Шифохонага ётқизиб, даволатишди. Узоқ давом этган муолажалардан сўнг у соғайиб кетди.
Бу одамларнинг бир кекса ва ёлғиз қариндоши бор эди. У аёл ўзини эплай оларди-ю, лекин ёлғизликдан қўрқарди. Унга хизматкор эмас, кўнгилдош, ҳамроҳ керак эди. Аёлни ўша ерга жойлаштиришди.
Энди унинг ҳеч қандай харажати йўқ эди. Ейиш-ичиши таъминланган, олаётган маошини эса жамғариб борарди. Устига-устак, кекса аёл унга хизматкордек эмас, ўз қизидек муносабатда бўларди.
Ҳаёти изига тушган бўлса-да, болаларининг соғинчига чидай олмасди. Бир муддат ишлаб, озроқ пул йиққач, кекса аёлга ишни тарк этмоқчилигини айтди. Кампир жуда хафа бўлди ва сабабини сўради. Аёл болаларини соғинганини, уларни Меҳрибонлик уйидан олиб, алоҳида уй тутиб яшамоқчилигини тушунтирди. Шунда кекса аёл:
— Сен энди менинг қизимсан, сени ҳеч қаерга юбормайман. Болаларинг эса менинг набираларим, бор, уларни олиб кел! — деди. Уйнинг болохонасини уларга бўшатиб берди.
У вафот этгунига қадар болаларнинг барча харажатларини, ҳатто чўнтак пулларигача бериб, аёлга пул ишлатишга йўл қўймади. Аёл эса маошини жамғаришда давом этди. Орадан ўн йил ўтиб, кекса аёл вафот этганда, болалар ҳам вояга етган, қўлларида анчагина маблағ йиғилган эди. Улар кичик бир мантихона очиб, ҳаётларини фаровон давом эттиришди.

Шавкат Ўймовутли тайёрлади

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤23🔥6👏5
БУГУН БАҲОР ТУГАЙДИ.

Бугун баҳор тугайди,
Эртадан бошланар ёз.
Энди юрак тафтидан,
Ёзилур қайноқ баёз.

Энди қуёш бағридан,
Ёғилади тиллалар.
Бизни кутмоқда ҳали,
Саратону, чиллалар.

Ошиқамиз энди биз,
Дарёларнинг мавжига.
Бошланиб куй - наволар,
Тўйлар чиқар авжига.

Боғлар кириб мевага,
Яйрар деҳқоннинг дили.
Чидайсизда, бошланар,
Болажонлар таътили.

Энди чошгоҳ бўлмасдан,
Пешонадан тер оқар.
Кундузлар жон олгувчи,
Оқшомлар жонга ёқар.

Қишда қандай қийналиб,
Кўрдик аномал аёз.
Тайёр туринг эртадан,
Бошланур аномал ёз.

Бугун баҳор тугайди,
Майнинг сўнгги оҳори.
Тугамасин ҳеч қачон,
Умримизнинг баҳори

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤12🔥3👍1
Дунёдаги энг ажойиб ва ғаройиб мусхаф Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳрилари Мадинага олиб келинди. Унинг ғаройиблиги шундаки у на қалам ва на сиёҳ ёки кўмир ва на шулардан бирига ўхшаш нарсаларнинг бирортаси билан ёзилган эмас.

Тасаввур қилинг: Қуръонни тўлиқлигича ўз қўллари билан Покистоннинг Панжоб шаҳрида яшовчи бир аёл нақш йўли билан тикиб чиққан. Бу ишни 1987 йил бошлаб 2019 йил тамомлаган. Қуръоннинг бирон бир ҳарфини таҳоратсиз ёзмасликка ва у ишни кечанинг учдан бирнинг энг охирги қисмидан бошқасида қилмасликка аҳд қилган. Аллоҳнинг китобини нақш қилиб тикиб чиқиш учун 35 йил давомида худди юқорида айтилганидек меҳнат қилган. Бу аёл Қуръонни тўлалигича тикиб бўлгач шу йилнинг ҳаж мавсумида Мадина шаҳридаги Қуръон музейига ўша Қуръонни ҳадя қилган. Қуръон синчковлик билан текширилиб чиқилгач, музейга қўйилди.

Аёлнинг исми: Насим Ахтар.
Юқоридаги расмда ана ўша Қуръон! Аллоҳ рози бўлсин 🤲🏻

📨 Бошқаларга ҳам улашинг !


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤20👍5🔥5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Субҳаноллоҳ

Қош нима вазифани бажаради?
Ҳамма тана аъзоларини ўз вазифаси бор. Лекин айнан қош қандай вазифани бажаради
.

Жавоби... 👇
OʻTKINCHI DUNYO


MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA


muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍6❤1
#У‌ткинчи_дунё


#No_94


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Нега кўз қулоқ бўлмадинглар?
Ботир шифохонага кириб бақирди.
—Озгина чалғиб қолгандик, бошидаги румолига ўзини осибди. Пойлаб юргандик, тушлик олиб келишга чиқган пайтим шу ишни қилибди.
Доктор айбдорона бошини эгди.
—Қани ўзи?
Мунирани юраги ўйнади.
—Хонада, лекин сизни киришингизни хохламасдим. Бу холингизда, чўчиб қолсангиз болага зарар
Доктор Мунирани озгина билиниб қолган қорнига ишора қилди.
—Сен кирма, шу ерда ўтир. Мен кириб чиқаман.
Ботир Мунирани ташлаб, ўзи ичкарига кириб кетди.


💫💫💫💫


—Ўзига келдими доктор?
Назо ичкаридан чиқган хамширани олдига шошди.
—Қаттиқ қўрқувдан, хушини йўқотган. Ўзига келтириб тинчлантирувчи қилиб қўйдик. Бироз дам олсин, анча асаблари чарчаган.
—Хеч нима бўлмагана? Яхши бўлиб қолади тўғрими?
Назо хавотирли гапирди.
—Хавотир олманг, яхши бўлади.
Доктор ичкарига кириб кетди.


💫💫💫💫


—Ўзингизни қўлга олинг.
Мунира Ботирни елкасини силади.
—Мен худбинман, худбинлигимдан, шунча қизни хаётини барбод қилдим.
Ботирни кўзидан икки томчи ёш оқди.
—Сиз хам бундай бўлишини хохламагансиз. Бу тақдир, илтимос ўзингизни айбламанг. Чиқинг, жаноза пайти бўлиб қолди.
Кетишга тайёрлашсин.
Мунира, Камолани юзини оқ мато билан ёпиб қўйди.
—Юр, бу хонага ха деб кираверма.
Ботир ўрнидан туриб, Мунирани қўлидан ушлаб олиб чиқиб кетди.


💫💫💫💫


—Вой товба бирданига нега бундай бўлди?
Марям, Мунирага қаради
—Эх опа гап кўп. Кейин гаплашамиз.
Мунира секингина гапирди.
—Майли мехмонларни кузатайлик.
Марям, дастурхондаги идишларни еғиштириб ошхонага кириб кетди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤28
#У‌ткинчи_дунё


#No_95


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Мен уйга кетишим керак, эрим кейинги ой келади. Келишганимиздек шу хафта бизга охирги мухлат. Мен тезроқ хомиладор бўлишим керак.
—Бунча тез?
Ўзи энди яшашни бошлагандик, энди кетаман деяпсанми?
—Айтяпманку, эрим уйга бор мен хам бораман деди
Кетмасам бўлмайди, феъли ёмон. Қизим анави текинхорни касал деб айтиб қўйди.
Розия қошини чимирди
—Уйдаман де бўлди. Келиш кунини сенга айтади, бир икки кун олдин кетаверасан.
Сардор мажбурлади
—Ўйлаб кўришим керак. Қани бир гап бўлар.
Розия яна кетиш фикридан қайтди.


💫💫💫💫


—Аммажон, уйда пул борми?
Нигина ховлиқиб хонага кирди
—Ойинг ташлаб кетган пул, турибди қизим.
Тинчликми?
—Устозимиз, синфдошларимизни айлантиришга олиб кетяпти. Шунга пул берсангиз, бугун борамиз экан.
—Майли бор, лекин эҳтиёт бўлгин хўпми асалим?
Латофат Нигинага пул узатди.
—Рахмат аммажон.
Нигина Латофатни юзидан ўпиб қўйди.
—Синглинг қани қизим?
Латофат ўрнидан туриб, Нигинани ортидан чиқди.
—Дарвоза олдида ўйнаяпти.
Нигина хонасига кириб шошиб кийиниб чиқди.


💫💫💫💫


—Уйда ўтуравериб хам зерикдим, бир айланиб келаман.
Розия кийинганча гапирди.
—Қаерни айласан?
Сардор кўзини ишқалаб гапирди
—Бу ерда бизни биров танимайди. Кўчаларни айланиб келмоқчиман
—Шошма, бирга борамиз.
Сардор ўрнидан туриб, юзини ювгани кириб кетди.
—Сизни танишларингиз кўриб қолса, нима бўлади?
—Хеч ким кўрмайди. Кўрса нима қилибди?
—Мен онангиздан қўрқаман.
Розия сочини тўғрилади
—Қўрқма, мен борманку?
Сардор жилмайиб қўйди.
—Майли, лекин бир гап бўлса мен сизни танимайман. Оилам бузилиб кетишини хохламайман, шунчаки ўғил кўришни хохламайман холос.


💫💫💫💫


—Хаяжонланиб кетяпман.
Мунира ўзига ярашган либосни кийди.
—Хаяжонланма, сенга мумкин эмас.
Ботир пешонасидан ўпиб қўйди
—Қандай хаяжонланмай, бир умрлик орзуйим ушаляпти.
—Ва нихоят клиника эгаси бўласан.
Энди клиникани деб, дам олмай ишлаб ўзини чарчатиб қўйиш йўқ. Мени ўғлим учун кўпроқ дам олишинг керак.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24🔥18
#У‌ткинчи_дунё


#No_96


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Нигина ойинг хам сен билан келдими?
Нигинани синфдош дугонаси Нигинани туртди.
—Ойим нима қилади мен билан?
Ойим бувимникида яшаяпти, бувимни уйини биласан, бу ерга қанча узоқ.
—Анави хонага кириб кетишди, ёнида доим сенларни уйинга кўп келадиган тоғанг билан.
—Қайси хонага?
Нигина, атрофга қаради.
—Ана, чиқишяпти.
Қўлини бигиз қилди. Нигина ўша томонга қаради.
Розия Сардорни қўлтиқлаб хонадан чиқди.
Улар шу даражада хурсанд эдики, болалари хаёлида хам йўқ эди.
Нигина ёш бўлсада хамма нарсага ақли етарди, кўзларидаги ёшни тўхтата олмас эди.
—Сенга кўрсатиб қўяман, бўйдоқ болани йўлдан уришни..
Шу пайт бир аёл, Розияни сочига чангал солди.
—Қўйиб юборинг ойи.
Сардор, Кароматни қўлига ёпишди. Каромат Розияни сочидан судраб ерга ёткизиб олди.
—Қари тўнкага осиласанми? Шунча ёш ва гўзал қизлар турганда?
Каромат Розияни сочини қўйиб юбормай, Сардорга ўшқирди.
—Ойи бўлди, қўйиб юборинг уйда гаплашамиз.
Сардор Кароматни қўлидан ушлади. Розия йиғлаб ерда ётарди.
Одамлар атрофни ўраб, уларни томоша қилишарди.
Нигина одамлар орасидан ўтиб уларга яқин келди.
—Бу қирчанғи, болларларини ва эрини билмаган, сени билармиди?
Каромат бақириб гапирди.
—Уларни ажратинглар..
Одамлар орасидаги бир аёл, ёнидагиларга гапирди.
—Болаларидан кечиб, бўйдоқни бўйнига осилган бўлса, бунда бу хам кам.
Одамлар секин тарқалишни бошлашди.
Нигина нима қилишни билмасди, уларга қараб йиғлаб турарди.
Онасига нисбатан, заррача хам ачиниш ҳисси йўқ эди.
Онасига бўлган мехрини ўрнини, тобора нафрат эгаллаб борар эди.
—Ойи, бўлди шарманда қилманг, юринг уйга.
Сардор, Кароматни қўлидан тортиб сочидан бўшатди.
Розияни тургазиб қўйди.
—Сен уйга бориб тур.
Розияга секин гапирди.
Розия сочларини тўғрилаб, ёшли кўзлари билан атрофга қаради. Кўзи рўпарасида мўлтираб йиғлаб, унга қараб турган Нигинага тушиб, қўрққанидан сабчиб тушди.
Нигина югурганча қочиб кетди, Розия нима қилишни билмай қолди. Атрофдагилар унга бири нафрат, яна бири эса ачиниш билан қараб турарди.
Розия шошганча Нигинани орқасидан кетди.


💫💫💫💫


—Кетмасангиз бўларди.
Назо нарсаларини жойлаётган, Гулини олдига кирди.
—Кетмасам бўлмайди, мени Камолани хотираси тинч қўймаяпти.
—Ўзингизни олдириб қўйдингиз. Ўзингизни озроқ қўлга олинг, бегона юртда нима қиласиз?
—Кўп борганман у ёқларга, танишларим кўп. Иш топиб ишлайман, тўғри йўлга қайтмоқчиман.
Сизга рахмат, менга шунча ёрдам бердингиз.
Ишлаб албатта қайтараман.
—Қайтаришингиз шарт эмас, ёрдам керак бўлса бемалол.
Назо Гулини қучоқлаб қўйди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤31👍23
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💗Хайр баҳор салом ёз

🦋 Яна эртанги ёруғ кунга насибангиз қўшилсин дея, сизга
хайрли тун тилаймиз, қадрли инсоним!

🌟Аллоҳ Таоло Ўзи сизни бу туннинг ажиб туҳфаси ила баҳраманд этсин!

🦋 Ғойибона ширин дийдор қадар
Яратганга омонат бўлинг!

Тунингиз осуда ўтсин Қадрдоним!

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

Яқинларга ҳам улашинг!
❤3🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌼🍃Ассалому алайкум🍃🌼

Хайрли Тонг...
      Азизларим!
            Сизларга Бахтли ва
                  Қувончли кун
                        Тилаймиз!
БУГУН 💢💢💢💢💢💢
🌹Ёз ойининг илк куни🌹
🍒Хафтанинг Душанба тонги муборак бўлсин азизларим🤩!   Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.

Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
Кунимизни мазмунли қилиб,    хайру барокатларини ёғдирсин.
               Ҳамиша
                    Омад
                        Қувонч
                            Тарк этмасин.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қадри қаддидан баланд қадрдонларим .
Ҳафтанинг биринчи иш куни омадли бўлсин барчангизга .
Мактабга бормайдиган болаларини уйга қўйиб , минг ташвишда , эшикдан икки , уч марта ортга қайтиб ,
,, телевизорни ўчириш эсингиздан чиқмасин  , газни ёқманг , сувни очиқ қолдирманг , эшик очиқ қолмасин , бегонага эшик очманг , кўчага чиқманг  , укаларингизга қаранг , телефон қилсам кўтаринг ,, деб минг марта такрорлаб хавотирда ишга кетаётган онажонлар  , Аллоҳга омонат қилинг , илоҳим Ўзи асрасин ....
Уйимизни , онасини хавотири эшик ёпилмаси ашшойи хотирига келмайдиган боқибеғам болажонларимизни Яратганнинг ўзи паноҳида асрасин  ....
Дарвокеа бугун шу шумтака болажонлару , қақажон қизалоқларнинг куни ,
,, 1 июн Болаларни ҳимоя қилиш куни ,,
Уларнинг байрами , табриклаб қўйинг . Юртимиздаги барча болажонлар соғу саломат бўлишсин . Яхши ўқиб келажакда ўзи ёқтирган ҳунар эгаси бўлсин . Ўзидан кўпайиб , бахтли бўлишсин илоҳим 🤲🤲🤲 .
Мурғак вужудлари дард ила курашаётган , ота онаси фарзанд ила синалаётган , етимликнинг аччиқ тақдири бошига тушган сабрли болажонларни Аллоҳим ярлақасин . Синовларини енгил , мушкулларини осон қилсин , офият берсин уларга . Бу дунёда болалар асло хўрланмасин ....
Шунингдек бугун қайноқ ёз фаслининг биринчи куни . Бугундан кунлар исиб фасл ўз ҳукмини ўтказади .
Ёз фаслининг фақат иссиғини ўйлаб ҳализамондан беҳаловат бўлмайликда .
Ундаги пишиқчилик , тўкин сочинлик , дастурхонимиз тўлишини , муздек сувлар шарқираб оққан ариқларни , танасига қулоч етмайдиган дарахтларнинг ерга тангадек офтоб тушмайдиган соясини , у ерга кўлоблатиб сувни сепиб , битта шолчани ташлаб енгилгина шабадага ўтиришни ,
Ҳеч йўқ ишга бораётганизда ёки келаётганизда автобусдаги конденсанер қўшилиб , салон муздеккина эканини , ҳар қадамимизда холодилникларда муздеккина сувлар борлигини , уйимизда муздек душ ва вентилятор тагида муздеккина айрон тайёрлигини ўйлайлик ....
Шукур қилайлик ....
Шунда нафас олишимиз ҳам енгиллашади .....😊

Ҳаммага ёз бўйи мароқли ҳордиқ тилайман ШАХЗОДАнгиз 😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤15👍6🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзингизга яхши қаранг, менга шу ҳам бўлаверади деманг, ўзингизга энг зўрини қилинг

Шунақа қилмасангиз бошқалар ҳам сизни қадрламайди.

Энг яқинларга юбориб қўйинг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2🔥2👍1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болаларга беринг дунёни!

Бугун, 1 ИЮНЬ — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
​​‌ ➕НОМУС 😰😨

ТОШКЕНТДА БЎЛГАН РЕАЛ ВОҚЕА

Бехруз ўз нафсини қондириш учун қўшмачи аёлнинг квартирасига бориб турарди. Бугун ҳам шу ерга келганди. Қўшмачига - буларингиз бўлмайди биласизу мени одатимни яширинча(томны) юрадиганидан топинг деди.
- Бор биттаси фақат эртага кундизи келасиз у кечаси қолмайди.
Бехруз эртага келаман деб ортига қайтди. Эртаси куни келиб қизни кутиб утирди.
- Қўшмачи: қиз келди сизга ёқармикин дедида қизни ичкарига бошлаб кирди. Бехруз қизни кўриши билан ўрнидан туриб кетди...🙊😨

😰😓ИНТЕРНЕТНИ ЛАРЗАГА СОЛГАН ХАЁТИЙ ВОҚЕА... 👇🏻👇🏻
❤2
Менинг биринчи устозим эркак киши ва ёши кексароқ эдилар . 1981- йиллар эди, қўлбола печка ёқардик . 4- синфга ўтиб ўзимизча анча катта бўлиб қолганмиз .

Биринчи партада — эшикнинг олдида ўтирадиган қиз совуқсирадими, ё бир касали бормиди, ёки айтишга уялдими ўтирган ўрнида иштонини ҳўллаб қўйди . Буни устозимиз ва у билан битта партада ўтирган мендан бошқа ҳеч ким пайқамади.

Устоз менга қараб ,, жим ,, дегандек ишора қилдилар, кейин болаларга қараб
—Ҳамма матнни овоз чиқариб ўқисин, ким ўқимаса жазолайман,—  деб болаларни банд қилиб қўйдилар . Дугонам бошини эгиб олган унсиз йиғларди . Устоз печка орқасидан пол латта ва челакни олдилар-да, худди пол артмоқчи бўлгандек ҳаракат қилиб қизчани олдига келдилар ва бир ҳаракат билан челакни кўтариб ичидаги сувни партанинг остига тўкиб юбордилар . Шундай қилдиларки, сув дугонамнинг устига ҳам сачради . Ман ва дугонам ўрнимиздан туриб кетдик .

Устозимиз "Оббо, узр қизим, пол артаман деб сани  шалаббо қилдим-ку!"— деб уни четга олдилар ва пальтоларига ўраб печкани олдига ўтказиб қўйдилар . Манга дугонамни уйига бориб бошқа кийим опкелишимни айтдилар .
Кейин орқамдан чиқиб дугонамни уйдагиларига устига сув тўкилганини айтишимни ҳақиқатни айтмаслигимни қаттиқ тайинладилар.  Шундай қилиб ҳеч ким сезмасдан, дугонамни уятга қўймасдан вазиятни ҳал қилган эдилар .

Кейинчалик ўшп қиз  онасига ҳақиқатни  ўзи айтган бўлса керак, онаси мани пешонамдан ўпиб раҳмат айтганди, устозимни эса жудаям ҳурмат қилиб қадрлаб ўтдилар .

Устозимизни охиратлари обод бўлсин .

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤48🔥11😢10
Umidaxon opajon 💐🌹
<unknown>
🔴ЯҚИНИМГА ТАБРИК — ЭНГ ТЎҒРИ ТАНЛОВ🔴
🟠 Севимли бошловчингиз билан яқинлар қалбига қувонч улашинг🥳

🟠Бизнинг каналимиз орқали яқинларингизга бир умр унутилмас онларни ҳадя қилинг🟠

Бизнинг хизматларимиз:
🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠
🔴 Туғилган кун табриклари

🔴Байрам билан табриклаш

🔴Ҳар қандай хурсандчилик кунида табриклаш

🔴Самимий дил изҳорлари ва узрномалар


🟠 Бизнинг мижозларимиз биздан жуда ҳам хурсанд, сиз ҳам хурсанд бўлишни истасангиз бизга қўшилинг🟠

Бизнинг манзил
🔴
https://t.me/yaqinimga_tabrik
https://t.me/yaqinimga_tabrik
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5
OʻTKINCHI DUNYO


MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA


muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3🔥1