📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.1K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_96


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Нигина ойинг хам сен билан келдими?
Нигинани синфдош дугонаси Нигинани туртди.
—Ойим нима қилади мен билан?
Ойим бувимникида яшаяпти, бувимни уйини биласан, бу ерга қанча узоқ.
—Анави хонага кириб кетишди, ёнида доим сенларни уйинга кўп келадиган тоғанг билан.
—Қайси хонага?
Нигина, атрофга қаради.
—Ана, чиқишяпти.
Қўлини бигиз қилди. Нигина ўша томонга қаради.
Розия Сардорни қўлтиқлаб хонадан чиқди.
Улар шу даражада хурсанд эдики, болалари хаёлида хам йўқ эди.
Нигина ёш бўлсада хамма нарсага ақли етарди, кўзларидаги ёшни тўхтата олмас эди.
—Сенга кўрсатиб қўяман, бўйдоқ болани йўлдан уришни..
Шу пайт бир аёл, Розияни сочига чангал солди.
—Қўйиб юборинг ойи.
Сардор, Кароматни қўлига ёпишди. Каромат Розияни сочидан судраб ерга ёткизиб олди.
—Қари тўнкага осиласанми? Шунча ёш ва гўзал қизлар турганда?
Каромат Розияни сочини қўйиб юбормай, Сардорга ўшқирди.
—Ойи бўлди, қўйиб юборинг уйда гаплашамиз.
Сардор Кароматни қўлидан ушлади. Розия йиғлаб ерда ётарди.
Одамлар атрофни ўраб, уларни томоша қилишарди.
Нигина одамлар орасидан ўтиб уларга яқин келди.
—Бу қирчанғи, болларларини ва эрини билмаган, сени билармиди?
Каромат бақириб гапирди.
—Уларни ажратинглар..
Одамлар орасидаги бир аёл, ёнидагиларга гапирди.
—Болаларидан кечиб, бўйдоқни бўйнига осилган бўлса, бунда бу хам кам.
Одамлар секин тарқалишни бошлашди.
Нигина нима қилишни билмасди, уларга қараб йиғлаб турарди.
Онасига нисбатан, заррача хам ачиниш ҳисси йўқ эди.
Онасига бўлган мехрини ўрнини, тобора нафрат эгаллаб борар эди.
—Ойи, бўлди шарманда қилманг, юринг уйга.
Сардор, Кароматни қўлидан тортиб сочидан бўшатди.
Розияни тургазиб қўйди.
—Сен уйга бориб тур.
Розияга секин гапирди.
Розия сочларини тўғрилаб, ёшли кўзлари билан атрофга қаради. Кўзи рўпарасида мўлтираб йиғлаб, унга қараб турган Нигинага тушиб, қўрққанидан сабчиб тушди.
Нигина югурганча қочиб кетди, Розия нима қилишни билмай қолди. Атрофдагилар унга бири нафрат, яна бири эса ачиниш билан қараб турарди.
Розия шошганча Нигинани орқасидан кетди.


💫💫💫💫


—Кетмасангиз бўларди.
Назо нарсаларини жойлаётган, Гулини олдига кирди.
—Кетмасам бўлмайди, мени Камолани хотираси тинч қўймаяпти.
—Ўзингизни олдириб қўйдингиз. Ўзингизни озроқ қўлга олинг, бегона юртда нима қиласиз?
—Кўп борганман у ёқларга, танишларим кўп. Иш топиб ишлайман, тўғри йўлга қайтмоқчиман.
Сизга рахмат, менга шунча ёрдам бердингиз.
Ишлаб албатта қайтараман.
—Қайтаришингиз шарт эмас, ёрдам керак бўлса бемалол.
Назо Гулини қучоқлаб қўйди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤31👍23
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💗Хайр баҳор салом ёз

🦋 Яна эртанги ёруғ кунга насибангиз қўшилсин дея, сизга
хайрли тун тилаймиз, қадрли инсоним!

🌟Аллоҳ Таоло Ўзи сизни бу туннинг ажиб туҳфаси ила баҳраманд этсин!

🦋 Ғойибона ширин дийдор қадар
Яратганга омонат бўлинг!

Тунингиз осуда ўтсин Қадрдоним!

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

Яқинларга ҳам улашинг!
❤3🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌼🍃Ассалому алайкум🍃🌼

Хайрли Тонг...
      Азизларим!
            Сизларга Бахтли ва
                  Қувончли кун
                        Тилаймиз!
БУГУН 💢💢💢💢💢💢
🌹Ёз ойининг илк куни🌹
🍒Хафтанинг Душанба тонги муборак бўлсин азизларим🤩!   Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.

Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
Кунимизни мазмунли қилиб,    хайру барокатларини ёғдирсин.
               Ҳамиша
                    Омад
                        Қувонч
                            Тарк этмасин.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қадри қаддидан баланд қадрдонларим .
Ҳафтанинг биринчи иш куни омадли бўлсин барчангизга .
Мактабга бормайдиган болаларини уйга қўйиб , минг ташвишда , эшикдан икки , уч марта ортга қайтиб ,
,, телевизорни ўчириш эсингиздан чиқмасин  , газни ёқманг , сувни очиқ қолдирманг , эшик очиқ қолмасин , бегонага эшик очманг , кўчага чиқманг  , укаларингизга қаранг , телефон қилсам кўтаринг ,, деб минг марта такрорлаб хавотирда ишга кетаётган онажонлар  , Аллоҳга омонат қилинг , илоҳим Ўзи асрасин ....
Уйимизни , онасини хавотири эшик ёпилмаси ашшойи хотирига келмайдиган боқибеғам болажонларимизни Яратганнинг ўзи паноҳида асрасин  ....
Дарвокеа бугун шу шумтака болажонлару , қақажон қизалоқларнинг куни ,
,, 1 июн Болаларни ҳимоя қилиш куни ,,
Уларнинг байрами , табриклаб қўйинг . Юртимиздаги барча болажонлар соғу саломат бўлишсин . Яхши ўқиб келажакда ўзи ёқтирган ҳунар эгаси бўлсин . Ўзидан кўпайиб , бахтли бўлишсин илоҳим 🤲🤲🤲 .
Мурғак вужудлари дард ила курашаётган , ота онаси фарзанд ила синалаётган , етимликнинг аччиқ тақдири бошига тушган сабрли болажонларни Аллоҳим ярлақасин . Синовларини енгил , мушкулларини осон қилсин , офият берсин уларга . Бу дунёда болалар асло хўрланмасин ....
Шунингдек бугун қайноқ ёз фаслининг биринчи куни . Бугундан кунлар исиб фасл ўз ҳукмини ўтказади .
Ёз фаслининг фақат иссиғини ўйлаб ҳализамондан беҳаловат бўлмайликда .
Ундаги пишиқчилик , тўкин сочинлик , дастурхонимиз тўлишини , муздек сувлар шарқираб оққан ариқларни , танасига қулоч етмайдиган дарахтларнинг ерга тангадек офтоб тушмайдиган соясини , у ерга кўлоблатиб сувни сепиб , битта шолчани ташлаб енгилгина шабадага ўтиришни ,
Ҳеч йўқ ишга бораётганизда ёки келаётганизда автобусдаги конденсанер қўшилиб , салон муздеккина эканини , ҳар қадамимизда холодилникларда муздеккина сувлар борлигини , уйимизда муздек душ ва вентилятор тагида муздеккина айрон тайёрлигини ўйлайлик ....
Шукур қилайлик ....
Шунда нафас олишимиз ҳам енгиллашади .....😊

Ҳаммага ёз бўйи мароқли ҳордиқ тилайман ШАХЗОДАнгиз 😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤15👍6🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзингизга яхши қаранг, менга шу ҳам бўлаверади деманг, ўзингизга энг зўрини қилинг

Шунақа қилмасангиз бошқалар ҳам сизни қадрламайди.

Энг яқинларга юбориб қўйинг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥2❤1👍1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болаларга беринг дунёни!

Бугун, 1 ИЮНЬ — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
​​‌ ➕НОМУС 😰😨

ТОШКЕНТДА БЎЛГАН РЕАЛ ВОҚЕА

Бехруз ўз нафсини қондириш учун қўшмачи аёлнинг квартирасига бориб турарди. Бугун ҳам шу ерга келганди. Қўшмачига - буларингиз бўлмайди биласизу мени одатимни яширинча(томны) юрадиганидан топинг деди.
- Бор биттаси фақат эртага кундизи келасиз у кечаси қолмайди.
Бехруз эртага келаман деб ортига қайтди. Эртаси куни келиб қизни кутиб утирди.
- Қўшмачи: қиз келди сизга ёқармикин дедида қизни ичкарига бошлаб кирди. Бехруз қизни кўриши билан ўрнидан туриб кетди...🙊😨

😰😓ИНТЕРНЕТНИ ЛАРЗАГА СОЛГАН ХАЁТИЙ ВОҚЕА... 👇🏻👇🏻
❤2
Менинг биринчи устозим эркак киши ва ёши кексароқ эдилар . 1981- йиллар эди, қўлбола печка ёқардик . 4- синфга ўтиб ўзимизча анча катта бўлиб қолганмиз .

Биринчи партада — эшикнинг олдида ўтирадиган қиз совуқсирадими, ё бир касали бормиди, ёки айтишга уялдими ўтирган ўрнида иштонини ҳўллаб қўйди . Буни устозимиз ва у билан битта партада ўтирган мендан бошқа ҳеч ким пайқамади.

Устоз менга қараб ,, жим ,, дегандек ишора қилдилар, кейин болаларга қараб
—Ҳамма матнни овоз чиқариб ўқисин, ким ўқимаса жазолайман,—  деб болаларни банд қилиб қўйдилар . Дугонам бошини эгиб олган унсиз йиғларди . Устоз печка орқасидан пол латта ва челакни олдилар-да, худди пол артмоқчи бўлгандек ҳаракат қилиб қизчани олдига келдилар ва бир ҳаракат билан челакни кўтариб ичидаги сувни партанинг остига тўкиб юбордилар . Шундай қилдиларки, сув дугонамнинг устига ҳам сачради . Ман ва дугонам ўрнимиздан туриб кетдик .

Устозимиз "Оббо, узр қизим, пол артаман деб сани  шалаббо қилдим-ку!"— деб уни четга олдилар ва пальтоларига ўраб печкани олдига ўтказиб қўйдилар . Манга дугонамни уйига бориб бошқа кийим опкелишимни айтдилар .
Кейин орқамдан чиқиб дугонамни уйдагиларига устига сув тўкилганини айтишимни ҳақиқатни айтмаслигимни қаттиқ тайинладилар.  Шундай қилиб ҳеч ким сезмасдан, дугонамни уятга қўймасдан вазиятни ҳал қилган эдилар .

Кейинчалик ўшп қиз  онасига ҳақиқатни  ўзи айтган бўлса керак, онаси мани пешонамдан ўпиб раҳмат айтганди, устозимни эса жудаям ҳурмат қилиб қадрлаб ўтдилар .

Устозимизни охиратлари обод бўлсин .

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤48🔥11😢10
Umidaxon opajon 💐🌹
<unknown>
🔴ЯҚИНИМГА ТАБРИК — ЭНГ ТЎҒРИ ТАНЛОВ🔴
🟠 Севимли бошловчингиз билан яқинлар қалбига қувонч улашинг🥳

🟠Бизнинг каналимиз орқали яқинларингизга бир умр унутилмас онларни ҳадя қилинг🟠

Бизнинг хизматларимиз:
🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠
🔴 Туғилган кун табриклари

🔴Байрам билан табриклаш

🔴Ҳар қандай хурсандчилик кунида табриклаш

🔴Самимий дил изҳорлари ва узрномалар


🟠 Бизнинг мижозларимиз биздан жуда ҳам хурсанд, сиз ҳам хурсанд бўлишни истасангиз бизга қўшилинг🟠

Бизнинг манзил
🔴
https://t.me/yaqinimga_tabrik
https://t.me/yaqinimga_tabrik
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5
OʻTKINCHI DUNYO


MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA


muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3🔥1
#У‌ткинчи_дунё


#No_97


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Мен буни шундай қўймайман.
Каромат, асаби бузилиб бақирди.
—Безовта қилмайсиз...
Сардор қатъий гапирди
—Нима? Сен менга қарши чиқяпсанми?
—Ха, қарши чиқяпман.
Нега биласизми?
Сардор аламли гапирди.
—Нимангни кам қилдик, нимага зориқдинг. Шунчалик дардинг бор экан, айтсанг бўлардику?
—Сиздан кўрмаган мехрни, сиздан кўрмаган эътиборни, сиздан кўрмаган хамма нарсани, сиздан излаган хамма нарсани топдим.
Тушуняпсизми топдим, ўшандан топдим.
Сиз нима бердингиз?
Пулми?
Пул хамма нарсани хал қилмайди.
Сардор, деворга суяниб ерга ўтириб қолди.
—Бу нима деганинг?
Шунчалик хам нонкўр бўласанми?
—Ха шунчаликман.
Сизни деб, сиз мени болалигимни ўғриладингиз, сизни деб мен мехрни кўчадан изладим тушуняпсизми?
Сардор бошини чангаллаб бақирди.
—Агар ўша қанжиқни ёнида ўралашсанг, шармандасини чиқариб келаман.
Суриштирдим, эри ва болалари бор экан, эрига вафо қилмаган сенга қилармиди.
—Оиласига арашсангиз, мени қайтиб кўрмайсиз, ха айтганча сизни кўзларингиз фақат дадамни кетини кавлаб юришни кўради холос. Мен борманми? Йўқми?
Фарқи йўқ шундай эмасми.
Сардор аламли кулди.


💫💫💫💫


—Нигина қани?
Розия бир ахволда уйга кириб келди.
—Синфдошлари билан айланишга кетган, сизга нима бўлди?
Латофат Розияни ахволини кўриб, хайрон бўлди.
—Нега юборасиз?
Кимдан сўрадингиз?
Розия асабий бақирди.
—Хамма борса боргиси келадида, она бўлиб хабар олмасангиз.
Латофат жахл қилди.
—Уйга келмадими?
—Йўқ келмади, кечга келса керак.
—Жин урсин.
Розия ер тепиниб қўйди.
Орадан бир соат вақт ўтар ўтмас Розияни телефони жиринглади.
—Эшитаман.
Розия шошиб жавоб берди
—Мен Нигинани устозиман, Нигина уйга бордими?
—Нима? Келгани йўқ тинчликми?
Розияни қўллари қалтираб кетди
—Нигина йўқолиб қолди, хеч қаердан топа олмаяпмиз.
—Нега йўқолади? Қарамагансизда..
—Сизни кўриб қолган экан, сизни олдингизга кетган экан ўшандан буён йўқ.
—Хозир қаердасиз?
Мени олдимга келгани йўқ, тез топинг йўқса сизни қаматиб юбораман.
Розия бақириб телефонни ўчириб қўйди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤28😢9
#У‌ткинчи_дунё


#No_98


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Тинчликми?
Латофат бошини ушлаб, Розияни олдига келди.
—Тинчлик эмас, сизни ўзбошимчалигингиз, мана қимматга тушди.
Агар Нигинага бир гап бўлса, сизни тинч қўймайман эшитиб олинг.
Розия қўлини бигиз қилиб гапирди.


💫💫💫💫


—Милицияга хабар бердингизми?
Розия югуриб устозини олдига келди.
—Хабар бердик, бир зумда йўқ бўлиб қолди.
Хеч қаерда йўқ, бутун паркни қидириб чиқдик.
—Эплай олмасангиз, нега олиб келасиз? Шунча болани еғиб келибди.
Розия бақириб гапирди
—Нигина сизни кўриб қолди, ва ўша томонга юрди.
Нигинани дугонаси Розияга қараб гапирди.
—Мени қаерда кўради?
—Бир амаки билан юрган эдингиз, кейин битта хола сизни сочингиздан ушлаб олдику?
Биз хаммасини кўрдик Нигина билан.
—Бас қил. Туппа тузук тухматчи экансанку? Бор бошимни қотирма.
Розия жеркиб берди.


💫💫💫💫


—Нега уйга бормаяпсан?
Сардор Розияни қучди.
—Ўша куни қизим бизни кўриб қолди, уч кундан буён хабари йўқ, нима қилишни хам билмай қолдим. Дадаси билса мени ўлдиради.
Розия нолиди.
—Бирор жойга кетгандир топилади, мени саволимга жавоб бер деяпман.
—Хозир уйингизга бориш кўнглимга сиғармиди, энди алоқамизни узганимиз яхши, онангиз энди мени тинч қўймайди.
—Қўрқма, мен турибманку.
Яна нега ўйланасан.
—Сиз мени тушунмаяпсиз, мени қизим йўқолди деяпман.
Розия, Сардорни ўзидан итарди
—Қизинг йўқолса менга жахл қилишинг керакми?
Сардорни жахли чиқди.
—Мен сизни айбдорсиз деганим йўқ. Энди кетақолинг, анави дардисар хозир бошлайди эшикни тарақлатишни.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤31⚡6🥰2
#У‌ткинчи_дунё


#No_99


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Бирорта хабар борми?
Розия, участкавойни қўнғироғига шошиб жавоб берди
—Шахардаги бир клиникада, автоҳалокатга учраган қиз топилган. Яқинларини топа олишмай, қидирувга беришган.
Биз билан боришингиз керак.
—Нима қизим, қизим...
Розия бақириб юборди
—Вахима қилманг, олдин кўринг сизни қизингизми?
Тайёрланиб туринг, мен олиб ўтиб кетаман.
Розия нима қиларини билмай қолди. Тез кийиниб кўчага югурди.


💫💫💫💫


—Сизларга суюнчилик янгилик бор.
Узи текширувидан Мунирани ўтказаётган доктор аёл Мунирага қараб жилмайди.
—Қандай янгилик, бола яхшими?
Ботир шошиб гапирди.
—Бола эмас, болалар деб гапиринг. Улар эгизак экан.
—Нима?
—Нима?
Иккиси хам тенг, хаяжонланиб бақириб юборди.
—Ха нима? Эгизак фарзандлик бўласизлар. Бири қиз, бири ўғил.
Мунира йиғлаб юборди.
—Менга хам кўрсатинг.
Ботир экран олдига яқин келди.
—Мана бу биттаси, буниси иккинчиси.
Ботир экранга қараб кўзлари ёшланди, ўзи шаклини тушунмасада хурсанд эди. Оталик бахтини хис этарди, хали туғилиб улгурмаган жажжи фаришталар, Ботирни тубдан ўзгартираётган эди.
—Олтинчи ойга ўтибди, туғилишига хам оз қолибди.
—Хеч қандай муаммо йўқми?
—Муаммо деб бўлмайди, лекин озгина ётиб даволаниши керак, озгина кўчиш бор.
—Бугунни ўзида ётади.
Ботир шошиб гапирди.
—Ётишим шартми? Ўзи кунда шу ерда бўлсам.
Мунира жилмайди.
—Энди бизни бошлиғимиз эмас, беморимиз бўлиб ётасиз. Сиз ишлайман деб, ўзингизни эҳтиёт қилмаяпсиз.
—Бўлди, Муниса хамма ишларга ўзи қарайди, сен бугундан ишдан бўшаб даволасан.
—Йўқ, ишдан бўшамайман. Майли вақтинча даволаниб чиққунимча қараб турсин.
Мунира ўрнидан туриб Ботирга эркаланиб гапирди
—Энди ёнинга ол, ишларни ўргат. Болалар катта бўлгунча барибир ишламайсан.
Ботир Мунирани қўлидан ушлаб ўпиб қўйди.
—Рахмат сенга.
Иккиси бир-бирига мехр билан қаради

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤41👏13🔥10❤‍🔥4🥰3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸🍀 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!
БУГУН
🔺🔺♦️🔺🔺♦️🌸

♦️БУГУН ХАФТАНИНГ
🔺СЕШАНБА КУНИ,
🔺БАРЧАГА ОМАД ВА БАХТ ЁР БЎЛСИН!
♦️ЭЗГУ ИШЛАР КИЛИШГА 🌷АЛЛОҲ КУЧ-ҚУВВАТ БЕРСИН!
🩷КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА ФАЙЗЛИ БЎЛСИН!!
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
#Хайрли_кун

Бу курраи заминда бир марта яшайсан, шундай экан, хатога йўл қўйсанг узр сўра, шод бўлсанг мамнуният изҳор қил.
Ҳамиша гўзал хулқла хулқланиб, гўзал сўзлаки, суҳбатинг ҳузурли бўлсин. Айтган дил изхорларинг кўнгилларни яшнатсин.

Бугунги кунингиз хайрли
ва баракотли ўтсин!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8
Сени чиндан ҳам севганлар, сен учун қайғурганлар ҳақида билмоқчимисан? Улар сени нимага рағбатлантириб, нимадан қайтараётганларига боқ! Ҳақиқий севганлар сени маъсият кўчасидан тўсишади. Ҳақиқий қайғурганлар сени жаҳаннам азобидан асрашади.

✍🏻Ориф Таскин

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👏7🔥3❤1👍1
#Ибрат


Ёш йигит Каъбада туриб фақат: "Эй тўғриларнинг, ҳаромдан ҳазар қилган бандаларининг ёрдамчиси - Аллоҳим, Сенга ҳамду санолар бўлсин!" - дея такрорларди.

Ёнидаги кишилардан бири ҳайратланиб сўради: - Биродар, нега фақат 1 та жумлани қайтаряпсиз, бошқа сўрайдиган тилагингиз йўқми?

Йигит бир пас жим тургач, ўз ҳолатига шундай изоҳ берди: - Бундан 7-8 йил олдин ҳам зиёратга келганимда, Каъбадан минг тилла танга солинган ҳамён топиб олдим.

Ичимда васваса бошланди: "Олтинларни олу чўнтагингга сол. Энди улар сеники, истаганингча харжласанг бўлади..."

Лекин бу гаплар шайтондан эканлигини ўз - ўзимга уқтирдим: "Йўқ, бу пуллар меники эмас, улардан фойдаланишим ҳаром".

Шу асно: " Ҳамёнимни йўқотдим, топиб олган борми?" - деган овоз эшитилди. Ҳалиги одамдан ҳамённинг таърифини, ичида қанча пул бўлганлигини сўрадим.
Гапларидан ҳамён унга тегишлилиги маълум бўлди - омонатни эгасига топширдим.

У менга суюнчи деб 30 тилла танга берди. Қўлимда пул билан бозорга йўл олдим ва у ерда болани мақтаб сотишаётгани устидан чиқдим.
Бояги боланинг тоза - покизалиги эътиборимни тортди.

Нархини сўрадим, 30 тилла эканини айтишди. Пулни бериб, асир болани сотиб олдим. Орадан бир - икки йил ўтди. Бола менга одоб ва садоқат билан хизмат қилди. Бир куни у билан бирга кетар эканмиз, қаршимиздан уч киши чиқди.

Шунда бола менга: "Хожам, сизга бир сирни очай - мен Форс амирининг ўғлиман. Келаётган кишилар эса отамнинг одамлари. Улар мени сотишингизни сўрайдилар, сиз яхши одамсиз, 30 минг олтиндан камига кўнманг. Қўрқманг, улар сизга зарар етказишмайди", деди.

Шундай қилиб асиримни ўттиз минг тиллага сотдим. Бу пуллар билан катта тижорат бошладим ва тез орада бойиб кетдим. Шундай кунларнинг бирида яқинларим: "Обрўли бир оиланинг қизи бор, отаси яқинда вафот этди. Сени шу қизга уйлантирмоқчимиз", деб қолишди. Мен рози бўлдим.

Тўй бўлди, никоҳ кечаси келиннинг сеплари орасида бир ҳамён диққатимни тортди. Рафиқамдан: "Бу нима?" - деб сўрадим.
У: "Отамнинг ҳамёни, ичида 970 тилла танга бор. Отам бу ҳамённи бир йили Каъбада йўқотган, топиб берган кишига 30 тангасини берган эканлар. Қолганини эса менга ҳадя қилиб, сепимга қўшганлар".

Қарангки, ўшанда Каъбада мен топиб олган олтинлар аслида ҳам ризқим экан. Агар эгасига бермаганимда ҳаром йўл билан келган бўларкан...

Тақдиримизда биз учун аталган ризқимизга албатта эга бўламиз, факат ҳаром еки ҳалол йўл орқали эга бўлишни ўзимиз танлаймиз..
.

©интернет

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍20❤14🔥7
Forwarded from Abdulatif
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💝 ХОЛАЖОН 💝

Онамга ўхшаган нурли юзлигим,
Тўйиб эркалатган ширин сўзлигим,
Осмонда юлдузим, оҳу кўзлигим,
Меҳр-ла сийлаган, гулим жонажон.
Жониз омон бўлсин, жоним Холажон!

Тўйимда даврани тўлдириб ўйнанг,
Қўлиздан бир умр Қуръонни қўйманг,
Менинг изҳорларим ҳазилга йўйманг,
Онамдек бўласиз ҳар он қадрдон.
Жониз омон бўлсин, жоним Холажон!

Онамни ёнида туринг ҳар маҳал,
Мен учун сўзингиз тиллодан афзал,
Бирга уюштиринг Хажларга сафар,
Онамга ўхшаган энг-энг меҳрибон!
Жониз омон бўлсин, жоним Холажон!

Гап-гаштакка боринг, тўйларга боринг,
Бизларни ҳар маҳал дуолар қилинг,
Ҳурматим чексиздир сиз шуни билинг,
Ардоқда бўласиз, ҳар дам, ҳар замон.
Менинг дуогўйим, жоним Холажон!



Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤5
ҚАЛБИМ ЙИҒЛАЯПТИ!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар.

Ўзбекистондан жуда кўпчилик ҳар-хил ёрдамлар сўраб хат ёзишади. “Кимнингдир фарзанди Японияда баланд қаватдан йиқилиб тушган”, “Кимнингдир кўзига арранинг парчаси кириб кетган”, “Кимнингдир фарзанди икки-уч ойдан бери алоқага чиқмаётган”, “Кимдир қамалиб қолган”… Хуллас, шунга ўхшаган ҳолатлар жуда кўп.

Қўлимдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Ёрдам берган инсонларим ҳақида бирор марта ёритмаганман. Бундан кейин ҳам ёритиш ниятим йўқ. Чунки шахсларнинг шахсий муаммолари ҳақида контент қилиб, обрў орттиришни ўзимга ор деб биламан.

Ёрдам берган инсонларим — шунчаки дуо қилиб қўйишса бас.

Нафим тегмаганлардан узр сўрайман!

Япониядаги ҳар бир Турон фарзанди қийналиб қолган пайтларида қўлимдан келганча ёрдам қилганман. Қўлимдан келмаган пайтлари тажрибали ака-опалардан маслаҳат сўрайман. Барака топишсин, элчихонамиз вакилларига ҳам илтимос қилиб, бир нечта ватандошларимизнинг оғирини енгил қилганмиз.

Аммо бу галги ҳолат шундай ҳолатки, ёрдам бера олиш уёқда турсин, нима деб жавоб беришни ҳам билмаяпман. Икки ҳафтадан бери ҳаловатим йўқ. Уйқум қочган, қалбим йиғлайди. Нима деб жавоб ёзишни ҳам билмайман…

Хуллас, ҳикоя шундай бўлган — ота-она фарзандни туғиб катта қилади, минг орзулар билан қийналиб ўқитади. Бола катта бўлиб, Япониядаги университетга киришни хоҳлаб қолади. Ва 2000 йилда Японияга ўқишга келади. Ўқишни тамомлаб, яхши компанияга ишга киради. Япон қизга уйланади. Фарзандли ҳам бўлади ва 2006 йилдан бошлаб ота-онаси билан бутунлай алоқани узади.

Тасаввур қилаяпсизми? Йигирма йилдан бери боладан на хабар, на сўз бор…

Онаизорнинг нолаларини эшитиб, бошида хаёлимга келган гап: “Қамалиб қолганмикан?”, “Бирор бахтсиз ҳодиса бўлганмикан?” бўлди.

Онаизорга:

— Озгина сабр қилиб туринг. Мен излаб-суриштириб сизга алоқага чиқаман! — дедим.

Қамоқхоналардан, шифохоналардан, ўликхоналардан излашга тушдим. Таажжубки, таассуфки, ҳеч қаерда биз излаётган одам йўқ.

Кейин топдим.

Соғ-саломат топдим.

Тирик экан, яхши экан.

Катта бир компанияда, катта бир лавозимда ишлар экан.

Катта муваффақиятга эришган…

Нега ундай қилганига ҳайронман.

Ҳали ақли кириб қолар десангиз, ёши қирқдан ўтган…

Ёш бола эмас…

Ҳайронман, ожизман…

Онаизор, мени кечиринг.

Сизга ҳеч қандай ёрдам бера олмайман.

Сизга бир нарсани айта оламанки — фарзандингиз соппа-соғ, бой-бадавлат, муваффақиятга эришган, бахтли.

Фақат ўша бахтли ҳаётига сизлар сиғмаяпсизлар…

Сизларни дуо қилишдан, ўғлингизга инсоф сўрашдан бошқа иложим йўқ.

Илтимос, менга бошқа ёзманг…

Ушбу постни ўқиб турган аслзода ўқирманлар.

Фарзандингизни чет элга жўнатманг!

Маънавий бўшлиғини тўлдирмасдан, тарбия, қадрият, инсонпарварликни ўргатмасдан жўнатманг…

Баҳодир ИСКАНДАРОВ!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤27🔥8😢5👍2
Bir joyda o’qigandim 7.8 yoshli bolakay onasi hasrat bilan yozadi, bolam 24 pora yod oldi, har kuni 2 sahifadan Quraan yodlardi, hozir yodlashi kamayib qoldi, yuragim siqilib ko’p yig’layapman, meni biror gunohim sabab hifziga ta’sir bo’ldimi deya o’zimi qo’yarga joy topolmayapman, zavjim ham Allohga duo qiling deyaptilar deb zorlanib yozganlarini o’qib ayol holati yodimdan chiqib o’z holatimga sho’ng’ib kettim. Ayol kichik qori bolasi hifzda ozroq susaygani, toyilgani uchun zorlanib, yig’layapti. Biz ko’z yoshlarni, qalb mahzunliklarini nimalarga sarflab yuboryapmiz. Ayol eri, qaynanasi va yo boshqalar uchun siqilib nadomat qilmayapti, aynan Alloh yo’lida farzandi oqsayotgani uchun o’ziga sig’may hasrat chekyapti. Bugun ba’zi ayollar ahli farzandi bilan ishi yo’q, turish turmushi erini tinmay taqib qilib, kavlashtirish, oilaviy dedi dedilar bilan o’ralashishdan boshqasi emas. Ey ayollar jamoasi, dunyo hayoti o’tkinchi, yo’lovchi inson har bir bekatda to’xtab unga yoqmagan har holat ustida malomatlanaversa, manziliga kech qoladi, kun botib, kech kiradi. Vaqti zoye bo’ladi. Huddi shu singari, biz bor fokusimizni dunyoni arzimas dedi dedi-yu, ikir chikirlariga qarab ezilaversak, muhim ishlardan, oliy ne’matlardan mahrum bo’lamiz. Va xotimamiz yakunlangach, gardanimizda mana shu dunyoda arzimas narsalarga ming’ir sing’ir qilib o’tgan, zoye qilingan umrimizni ko’tarib boramizmi?!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤14🔥1