📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Forwarded from Post Bot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎁 Сеҳр жоду қилиш кундан кунга авж олиб бормоқда!

💔 Cехр жодуланган одам аломатлари қандай бўлади?

- Уйқусизлик.
- Асабийлик.
- Чарчоқ.
- Овозлар ва ёруғликнинг ёқмаслиги.
- Бош, елка, суякларда оғирлик.
- Кўп эснаш, унга яқин турганларнинг ҳам эснаши.
- Кўнгил айниши,бош айланиши.
- Хаётдан, яшашдан тўйиш.
- Кучли маҳзунлик.
- Бесабаб юрак сиқилиши.
- Бошда кучли оғриқ.....

Сизда ҳам шундай аломатлар кузатиладими?

😱Батафсил давомини пастдаги тугмани босиб кўришингиз мумкин👇👇👇
❤1
💦💦💦

Шукр бир боғ бўлса, неъматлар шикордир. Оллох, севган қулини балога дучор қилади: сабр этса ўзи учун сайлайди, шукр этса кучлироқ суяди, бошқалардан айиради.

Инсонларнинг баъзилари Оллоҳнинг қаҳри учун, баъзилари эса Оллоҳнинг меҳри учун шукр қиладилар. Иккаласи х,ам хайрлидир. Чунки шукр қаҳрни лутфга айлантирган бир зидди заҳардир.

Ношукрликнинг боши очкўзликдир. Очкўз кимса ҳар доим қўлига киргандан кўпроғини истайди. Уни шу куйга солган бало суқдир. Кетганидан кам келиш шукр йўлидаги бир тўсиқдир.

Ҳамд билан шукр ўртасидаги фарқ оддий: шукр неъматларга жавоб бўлади, яъни "Мен унинг энг гўзаллигига ёки йигитларига шукр қилдим",-- дейилмайди. Ҳамд эса умумийдир.

Мен қачон маҳзун бўлсам, юрагимни юпатувчи бир нидо юксалар Сабр ғоридан: " Лаа таҳдан, инналлох, маъана!".
"Қайгурма! Албатта, Оллоҳ биз билан!" Уни севиш учун уни кулдиришинг керак дейишган эди, аксинча у ҳар гал табассум қилганида, мен севиб қолаяпман.

Мавлоно Румий.
.

💦💦💦
❤13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мутоалаа_завқи

Муаллиф: Хазонрезги

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

📚Онлайн қисса

Каналга уланиш 👇:


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍1
👆👆👆👆аввалги қисмлар

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

8- ҚИСМ

мол бозорга тушиб новвосларни сотиб, қарзингзи қайтаришингиз керак эмасмиди ? Ўзингникидан топ деганлари шу эканда а? Мен яна бир хафта мол бозор очилиб , молингни сотиб, пулимни қилиб бершингизни кутолмайман. У ер , бу ердан тўғрилаб беринг . Аборотдан қолиб кетяпман.
У терс бурилди- ю , йўлига равона бўлди.
Эшикка беҳол суянганча , қайнисининг ортидан термулиб қолган янганинг кўзларидан милт-милт ёш қуйиларди.

Янга бир ўзи йиғламаётганди.

Унинг ёнида неча йиллик ҳамроҳ " ОҚИБАТ" кўз ёш тўкарди...

Ҳикоя тугади... Сокин мусиқа овози тинди . Эфирда Аниснинг ўктам овози эшитилди .

-Мана азиз , дўстлар , - ҳикоясини якунлади Анис Ўктам , - бу дунё ўзи бир кам деб бежиз айтилмас экан. Кимларгадир яхшилик қилар экансан-у аммо эвазига кўп ҳолларда ундан жавоб қайтиши даргумон экан .

Аммо сиз сира кайфиятни туширманг.

Дунё тарозиси ҳамиша адолат билан ишлайди. Бунга асло шубҳа қилманг. Сиз яхшилик уруғини экдингизми , у ерга қадалдими , бир куни униб чиқиши бор ҳақиқат. Сиз бугун бировга яхшилик қилдингизми , жавоби албатта келади , у буткул бошқа кимса орқали бўлса ҳам.
Ноумид бўлманг. Ноумид фақатгина шайтон бўлиши мумкин. Аммо қиёматда шунчалик кўп инсонлар ҳидоят қилинар эканларки , хатто шайтони лаъин ҳам "Мен ҳам кечирилар эканмиканман ?!" деган умид қилишга тушар эмиш ...

Билгувчи Аллоҳ...

Азизлар , шунинг билан "Бедор туйғулар" радиоэшиттиришимизнинг бугунги сони ўз ниҳоясига етди. Сўзим охирида сизларга шуни эълон қилмоқчи эдим-ки , эртанги сонимизда камина Анис Ўктамга жонли эфир орқали шу кунга қадар тайёрлаган ва эфир юзини кўрган эшиттиришларим орқали туғилган фикр- мулоҳазаларингиз бўлса тўғридан тўғри қисқа 070* рақамларига СМС тарзида ёзиб юборишингиз мумкин. Мен иложи борича , қўлимдан келганича барчангизнинг мактубларингизга эътибор қаратишига ҳаракат қиламан.

Эътиборингиз марказида "Бедор туйғулар" ва мен камина бошловчингиз Анис Ўктам бўлди.
Эртанги ғойибона учрашувгача саломат бўлишга мажбурсиз...

Мадина Аниснинг эфир охиридаги сўзларини тинглаб ўйланиб қолди.

Унинг кўнглида Анисга айтадиган анча эътироз йиғилиб қолган эди.

Мадина телефонининг анчадан буён ишлатилмай турган иккинчи сим картадаги рақамини текшириб кўрди: " Рақамга пул ўтказгандан буён амал қилиш муддати ўтиб кетмадимикан ? "

Рақам ҳисобининг ўчиришига ҳали беш кунгача муҳлат бор экан. Мадинанинг бу борада кўнгли ҳотиржам бўлганча , ёстиққа бош қўйди.

Унинг ўйлаб оладиган нарсалари кўп эди ....

* * *

Мактабда еттинчи синф энг тўпалончи синф сифатида ном чиқарган экан . Мадина ҳам бу ҳақдаги узун - қулоқ гапларга дарсга кирган илк кунлариданоқ иқрор бўлган эди...

Мадина дарсни қанчалик қизиқтириб ўтишга ҳаракат қилмасин, ўқувчиларнинг фикрларини жамлашни иложини топа олмай қийналди

- Сизлар ҳамма ўқитувчининг дарсида ҳам ўзингизни шундай тутасизми ? - деди у бўғилганча ..

- Йўқ , устоз ,-деди шўхликда ўғил болалардан қолишмайдиган Нозима , - масалан она тили устози Шоҳиста опанинг , кейин синф раҳбаримизнинг дарсларида жим ўтирамиз .

- Нега мени дарсимда тинмай тўпалон қилишга ҳаракат қилаяпсиз унда ? Нима мен Шоҳиста устозингиздан ёмон дарс ўтаяпманми ? Дарсларим сизларга маъқул эмасми ?

- Йўқ нега ? Дарсларингиз қизиқ аммо негадир шунақа тўпалон бўлаяпти-да. Буни сабабини ўзимиз ҳам била олмай ҳайронмиз ...

Мадина индамади. У масаланинг ечими қаерда эканлиги ҳақида хаёл сура бошлади ...

* * *

- 7-"А" синф ўқувчилари ёмон болалар эмас. Фақат бирозгина шўх , халос . Ундан кейин аввалги синф раҳбарлари Ойчеҳра эди. Унга жуда ўрганишган экан . Ўқувчиларга шу Ойчеҳранинг ишдан кетгани алам қилаяпти шекилли. Мен ҳам бешинчи синфда бир йил шу синфга раҳбарлик қилганман . Аммо яхши тил топишган эдик,- деди Шоҳиста Мадинанинг синф мулоҳазаларини эшитгач

- Мен айбим нимадалигини сира била олмаяпман . Уларга яхши гапириб ҳам кўрдим , ёмон ҳам ... Аммо сира фойдаси бўлай демаяпти.

/22

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤30👍8
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

Мисол учун Рисолат . Кўринишидан биб- бинойи қиз . Журнални кўрдим , бошқа фанлардан аълога ўқир экан . Аммо мени фанимдан учга ҳам тортадиган сиёҳи йўқ. Хаёли бирам паришон-ки.
Салоҳиддин деганларида тормоз йўқ ... Дарс пайти ўз - ўзидан юриб кетадими-ей . Биласизми , битта нарса мени қаттиқ ҳайрон қолдирди . Ўша Салоҳиддиннинг кимё дафтари шунақа чиройли юритилинган экан- ки , нақд санъат асари дейсиз . Хатто қиз болалар бунақа чиройли дафтар тутишолмиди.
Анави Тожиддинов Самандар эса бирам қўрс . Ҳар бир гапимга эътироз билдиради. Ўша муштумдек боладан безиллаб қолибман .

Мадинанинг сўзларини бир оғиз бўлмай тинглаган Шоҳиста жилмайди :

- Биласизми , Мадинахон ,- деди у дона-дона гапиришга ҳаракат қилганча ,- сиз бу мактабда янгисиз . Шу сабаб бу ўқувчилар ҳам сизни ҳудди бошқа гулзордан кўчириб келинган гулдек ўз гулзорларига қабул қилишга қийналишаяпти. Ҳар қандай янги экилган гул ҳам бирданига барқ уриб кетмайди-ку , бунинг учун унга вақт керак.
Энди ўқувчиларга келсак. Рисолат жуда яхши ўқийди . Аммо кейинги пайтларда уйидаги муҳит бироз ... Нима десам экан- а ? Хуллас ота ва она ўз ишларидан вақт орттириб фарзандларига етарлича эътибор беришмаётган оила бу . Рисолат бошланғич синфда ўқиганида онаси эртадан - кечгача унинг атрофида парвона бўларди. Ўқишига ҳам керагидан ортиқ эътибор беришарди.
Энди онаси ишга кирибди . Рисолатни эса ўз ҳолига ташлаб қўйибди. Менимча Рисолатга айнан шу нарса , унга эътибор бермай қўйганликлари қаттиқ таъсир қилган . Сизга нисбатан муомаласи ҳам айнан шунинг жавоб реакцияси бўлиши керак .

Салоҳиддин эса ота меҳрини кўрмаган бола . Отаси уни гўдаклик чоғидаёқ онаси билан ташлаб бошқасига уйланиб кетган . Бир сўз билан айтганда бола бечора бир оғиз ширин сўзнинг гадоси . Унга тез - тез "Сен яхши , сени яхши кўраман" денг, натижасини дарҳол кўрасиз . Мисол учун оддийгина дафтар текшираётганда гап орасида мақтаб ўтинг , шунда кўрасиз унинг кайфиятини қанчалик кўтарилишини.

Самандар эса жуда ғурурли бола . Унга катталардек муомала қилишингизни кутади. Унинг дунёқараши ҳам синфдошларидан анча илгарилаб кетган. У айнан шу сабабли оддий дарсларда тзерикиб қолади. Самандарга кўпроқ вазифа юклаш ва банд қилиб қўйиш керак. Шунда ўзини синфдошларидан айрича тутмайди.

Қолган ўқувчиларга ҳам алоҳида - алоҳида муносабат ўрнатинг . Феъл- атворларини ҳисобга олган холда .
Бу болалар хозир ўтиш ёшида . Уларга биз катталарнинг ёрдамимизга жуда муҳтож.

- Шоҳиста опа , сизга каттакон раҳмат , менга жуда зўр ёрдам бердингиз . Энди сизни кўрсатмаларингиз билан вазиятни қўлга олишга ҳаракат қиламан ,- Мадина Шоҳистага ташаккур изҳор қилди ва унинг кўрсатмаларини дилига яхшилаб тугиб олди ...

* * *

Рахбар ая тушликка бир қасқон қилиб манти пишириб қўйибдилар . Улар ишдан қайтган Мадинага :

- Қизим , атайдан икки ҳисса қилиб овқат пиширдим . Кечқурунгаям етади. Сен ҳам баҳонада дамингни бемалол ола оласан , ахир кечаси билан Розия билан дарс қилиб , унга тушунтириб чакагинг тушаяпти,- дея қилган ишига изоҳ берган бўлди.

- Йўғей , ая . Болаларга дарс ўтиб ўзим ҳам яйрайман,- деди Мадина ,- очиғи улар ўтилган мавзуни қайтариб тушунтириб бера олишса , берилган масалани ечиб кўрсатишса шунақанги қувонаман- ки. Буни сўз билан таърифлаб бериш қийин. Ўзимни худди эккан мевали дарахтим сара ҳосил қилгандек бахтиёр ҳис қиламан .

- Умрингдан барака топ , қизим. Хафта ўтмай қишлоқдагиларнинг ҳам тилига тушиб қолдинг . Барчалари дуои жонингни қилиб ётишибди. "Кўпнинг дуоси - кўл" , қизим , худо ҳоҳласа мартабанг жуда улуғ бўлади , мана мени айтди дейсанг. Ол қизим , мантига қара . Катта- катта е , совумасин .

Мадина Раҳбар ҳолага жилмайди :

- Қўлингиз бирам ширин- ки ...

/23

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤37👍14
​#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

- Ош бўлсин , қизим.
Қара кам ухлаганингдан кўзларингни таглари кўкариб кетибди. Эрта бирси кун онангга нима деб жавоб бераман? Аслида тоққа келган меҳмонлар тоғ ҳавосида тез - тез қорни очиб , кўп- кўп овқат еб тўлишиб кетгувчи эди. Аммо сен қизни тинканг қуриб қоляпти. Сен овқатдан кейин бирпас чўзилиб олгин хўпми ? Бугун Розиянинг уйидагилари қўшни қишлоққа тўйга кетишади. Шунга Холисхон "Болалар сизникида туриб туришса майлими ?! " деб сўраганди . Хуллас ...- Раҳбар ая жилмайди , - бугун ўқувчиларинг кўп бўлади.

- Майли , - деди Мадина ҳорғин аммо қаноатли овозда , - келаверишсин . Болалар жону дилим . Уларни жудаям яхши кўраман ...

* * *

Мадина икки соатча мизғиб қолибди. У кўзини очганда вақт шомга яқинлашиб қолган эди. У дарров ўрнидан туриб юз- қўлини ювгани ҳовлига чиқди .

Раҳбар ҳола айтганча бор экан . Ҳовлида Розиядан ташқари яна тўрт чоғли ука - сингиллари Раҳбар аянинг ёнида чуғурчуқдек тизилишиб данак чақиб ўтиришарди.

Улар Мадинани кўриб дарров салом беришди. Мадина болаларга бош ирғаб , ювиниш хонасига бориб юз- қўлини тезда чайиб келди.

- Салом, болалар,- деди у болаларга кулимсираганча , - хўш бугун ким мен билан дарс қилади?

- Ман , ман ! - болаларнинг энг кичиги тўрт ёшлар атрофидаги жингалак сочли қизалоқ Мадина томонга талпиниб келди. У Мадинага етай деб қолганда уялиш кераклиги ёдига тушиб қолдими , бирдан тўхтаб қолди ва ўнг қўлини кўрсаткич бармоғини тишлаганча ерга қаради.

Мадинанинг ўзи қизалоқ томонга яқинлашиб тиззалади :

- Вууй бу қизни ширинлигини , исминг нима , асалим ?

Қизалоқ Мадинанинг товушидаги эркалаш оҳангидан талтайган бўлди :

- Асааай исммим...

- Асалми ? - Мадина унга кўзларини катта- катта очиб қаради

- Ҳиимм ... - деди қизалоқ

- Исмингни росса билиб қўйишибди- ю ? - деди Мадина қизалоққа жилмайиб ,- қани уйга кирамизми ? Манда - чи , Асалга берадиган бир нарсаларим бор.

Болалар Раҳбар аяникида соат тўққизгача қолиб кетишди. Улар у қадар тўпалончи ҳам эмас эканлар . Мадина ва Розиянинг дарсларига ортиқча халал ҳам беришгани йўқ . Асал қўшни хонада мултьфильм кўрганча ухлаб қолибди.
Мадина қўшниларнинг шунақа ёш қизчалари борлигига ҳайрон бўлди, сабаби Шоҳистанинг ҳикояси бўйича Холисхон опанинг набираси Анис етти ёшларда бўлиши керак эди- да.
Мадинанинг қизга боққан ўйчан нигоҳини кўрган Раҳбар ая кулимсиради :
- Асалимиз , жиянидан кичик хола ...

Мадина индамади , у саволига жавоб олганди. Мадина Асалга аста яқинлашиб устига чойшабни тортиб қўйди.

Болалар чиқиб кетишгач , уй бир пасда хувиллаб қолди. Рахбар ая "Намозимни ўқиб олай" деганча хонасига кириб кетди.

Мадина ҳам ёзув- чизув ишларига андармон бўлганча стол устидаги қоғозларга кўмилди...

Соат ўнта кам ўн бирда Мадинанинг қўл телефони жиринглади . У будильникни муҳим ва маълум режа учун созлаганини эслаб апил- тапил стол устини саранжомлади.

Мадина хонасига кирганида "Бедор туйғулар" нинг таниш мусиқаси эшитила бошланган эди ...

Эфир орқали Аниснинг "Ассалоооомуу алайкум" деган ўктам овози жаранглади.
" Ҳақиқатдан овози ўктам ,- деб ўйлади Мадина , - Аллоҳ уни овоздан қисмаган- да" ...
Мадина шундай деб хаёл сурганча ўйлаб қўйган режасини амалга ошириш учун пайт пойлай бошлади.

Анис эса ...

#давоми_бор /24
Муаллиф: Хазонрезги

Муаллиф номини ўчирманг ❗️

Каналга уланиш 👇:


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤39🔥14🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😱😱"OTA OʻZ QIZINI URIB KOʻR QILIB QOʻYDI..."

🔥🔥Bu shunchaki sarlavha emas... Bu ko‘pchilikni larzaga solgan film voqeasi.

Film Battol ota va oʻz oʻrniga ega boʻlmagan onaning oqibatida qizi bir umrga nogiron boʻlib qoladi 😢

Davomini koʻrish uchun obuna boʻling 👇👇
❤1
❤️Қадрлигим,яқин инсонингизни кўнглини кўтаринг...🎀
Арзимаган ҳадяча,ширин сўз,бағрингизга босиш....
❤️❤️
⭐️Дунё ғанимат...
⭐️Сиз ғанимат...
⭐️Биз ғанимат...

❤️❤️
Мани кўнглимни кўтаришди ...
Ҳадя хам олдим , арзимаган , кичгина эмас , қадрли ва қимматбаҳо ҳадя олдим ...
Шукур , қадрим , хурматим бор экан .
Меҳр изҳоридан кўнглим чоғ , сўзламоққа сўз ожиз ....
Аллоҳим уларни ярлақасин , фарзандларининг роҳатини ризқининг барокатини кўриб юришсин ...
🤲🤲🤲

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Фамилянгиз бош харфини устига босинг😳

Дунё сизга нима учун пул тўлашга тайёр эканлигини кўрсатади?


А Б Д Е Ф Г Л Д Р С Т

Я Ч И Т Ю Й Ц У К Е Н

Ш З Х Ж Д Л О Р П В Ы



Жавобларини кўриш 👇
❤3
Авваллари…


🔠Аслида қуйида ёзадиганларимиз ҳозирги кунда одамлар орасида анча унут бўла бошлаган одатлардир! Балким, ҳали унут бўлмагандир. Яхши гумон қиламиз...
Мудом олдинга юриб, келажак билан гаплашган яхши, лекин ўтган кунларимизда ҳам қолиб кетаётган бир нималар бордек...

— Авваллари ота ўтирган уйнинг томига чиқилмаган.
🔠— Ота-она ва ёши улуғлар ўтирган пайтда бола ёнбошлаб ётмаган.
Қўшнининг боласи ўйнагани чиққанда, дастурхондан насиба берилган.
— Нон ёпилганда қўшнининг димоғига ҳиди киргани учун, икки дона нон чиқариб берилган.
🔠— Қўшнини қибласини тўсиб,  баланд уй қурилмаган, шамолдан тўсилмаган.
— Уй қурилганда тарновини қўшнининг ерига тушмаслигини тадбири қилинган.
🔠— Деҳқонлар ҳосил олганда, қовунми-тарвуз йўл бўйига мусофирлар учун насиба олиб чиқариб қўйишган.
— Оталар ўсмир қизчаларини йигитлари бор уйларга нарса сўрашга чиқазишмаган...
🔠— Бош кийим-кийимларнинг боши бўлган! Эркаклар дўпписини ечмаган, эрли аёл-рўмол, қизлар-дўппи, эри ўлган кампирлар ёрининг оқ кўйлагини ёпиниб юришган. Халқ ўртасида «қизи юзини ерга қаратди» деган иборанинг келиб чиқишига ҳам дўппи  мавзусининг алоқаси бор. — Қизи ёмон иш қилган оталарнинг дўпписи халқ ичида бошидан олиб ерга ташланган.
🔠— ТВда кўрганимиз - аёлу эркак аралаш аскиявозлик - бу операторларнинг ижод маҳсули холос. Аёллар эркаклар билан кулишиш тугул, икки эркак ўртасидан кесиб ўтмаган.
— Уйидаги ҳар пишган мевадан қўшнига насиба илинишган.
— Қуръон қўйилган токчага, қиблага ва катталар ўтирган томонга қараб оёқ узатилмаган.
🔠— Ҳар бир уйнинг меҳмонхонасида қиблани билдирувчи меҳроблари бўлган, токчалар Мусҳаф қўйилиши учун белдан тепада қилиб қурилган.
— Қизлар «турмушга чиқиш, эрга бериш» мавзулари очиқланган давраларда ўтиришлари уят ҳисобланган.
🔠— Йигитлар ота бўлганда, ҳаё сабабли фарзандини ота-онаси олдида эркалатмаган.

Бу рўйхатни анча давом эттириш мумкин
... 

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤15👍7
УМР САВДОСИ

Хуршида ишдан келса, Қумри хола айвон ўртасида чўккалаб олганча кўрпа қавиб ўтирибди. Энкайиб олгани учунми, муштдек гавдаси янаям кичрайиб қолганга ўхшайди. Хуршиданинг онасига раҳми келди. Бечорага қийин. Бир йилдирки, Тўлқинжонни уйлантириш ташвишида. Тўй қилиш осонми? Гоҳ униси етишмайди, гоҳ буниси.
-- Бўлди энди, ойи, чарчаб қоласиз, -- деди Хуршида сумкасини айвон бурчагидаги стулга қўйиб. -- Тўй эртага бошланаётгани йўқ-ку!
Қумри хола бошини кўтарди. Оёқлари увушиб қолган экан, оғриқдан юзи буришиб тиззаларини уқалади.
-- Кўнглим ғаш, болам, -- деди тўсатдан.
Хуршида тушунмади.
-- Нима бўлди?
-- Эрталаб борсам, дарвозаси тақа-тақ ёпиқ. Аввал оқшомдан ётиб олиб, кеч пешингача ухлайди шекилли булар.
Хуршида кулиб юбормаслик учун тескари қаради. Кампири тушмагур-эй! Бундан чиқди хўроз қичқирмасдан қуда бўлмишникига борган. Ўзининг каллаи саҳарлаб боргани билинмайди-ю, айбни қудаларга ағдаряпти. Нуқул юлдузи чап келяпти-да шулар билан!
-- Қиз бола деган кун ёйилгунча ётмайди, ялпайиб!! -- Қумри хола писанда қилди. -- Дарвозасининг олди супурилмаган...
Қумри холанинг одати шу. Саҳарлаб туриб олади. Хуршида эсини таниши билан униям шунга ўргатган. "Қиз бола уй жиғадек тахт бўлиши керак, уят бўлади", деб азонлаб ҳовли супуртиради.
-- Келиннинг акаси ичаркан. Униям эшитдим! -- деди Қумри хола ҳамон ўша тажанг оҳангда. -- Отасиниям оғзи шалоқ, дейишяпти.
Онасининг кейинги даъвоси Хуршидага ёқмади. Ўзи-ку: "Уйланасанми, йўқми? Танлаганингни айт", деб Тўлқинжонни ҳоли жонига қўймадилар. Охири, Тўлқинжон ёқтирган қизини айтди. Қумри хола уч-тўрт марта совчиликка бориб "оқ ўраб" келди. Аммо негадир кейин айниб қолди. Гоҳ келинни дангаса дейди, гоҳ қуда холани эзма, дейди. Мана, энди акасининг ичиши баҳона бўлиб турибди.
-- Келин ҳам ичарканми, ойи, бир сўрамапсиз-да, -- деди Хуршида ачитиб.
Қумри хола ип қатимини шаҳд билан тортаркан, Хуршидага чақчайиб қаради.
-- Таппи-таппидан узоққа тушмайди, билдингми?
-- Бизлар ҳам оппоқ эмасмиз-ку, ойи! -- деди Хуршида. -- Қуда томон суриштирса бизлардан ҳам айб топар. Мана, мен... -- У бир зум жим қолди-ю, хаёлига келган гапни қайтармади: -- Мениям турмушим бузилган. Улар ҳам суриштириб юргандир. Куёвнинг опаси нега эрдан чиққан, деб. Гапни ковласа гап чиқаверади-да!
Қумри хола тўсатдан мунғайиб қолди.
-- Сенинг турмушинг бузилган бўлса... Шу иш шунақа бўлганига... Ўзинг сабабчисан... Энди Тўлқиннинг турмуши шунақа бўлмасин, дейман-да, болам.
Онасининг бирдан бўшашиб қолиши, таскин оҳангида гапириши Хуршидага оғир ботди. Душманинг тош билан ургани нимаю, дўстинг пахта отгани нима? Йўқ, онаси таъна қилаётгани йўқ. Ачиниб гаприяпти. Шунақа-ю, бари бир қалампирни шакарга ботириб еган билан ширин бўлиб қолмайди-да.
Хуршида силтаб-силтаб игна тортаётган онасига бир зум қараб турди-да, индамай ичкарига кириб кетди. Шу топда у ойиси кетидан мўлтираб қараб қолганини ҳис қилар, ҳис қилган сайин юраги эзиларди.
Қиз бола бўйига етганидан кейин ғалати бўларкан. Ўз уйингда ота-онанг бағрида турасан-у, бари-бир бу хонадон эртами-индин сенга бегона бўлиб қоладигандек, гўё албатта қандайдир ўзгариш бўлиши шартдек туюлаверади.
Хуршида, айниқса, совчилар келганида буни чуқур ҳис қилар, шунинг учун эшикдан узун-қисқа бўлиб кириб келаётган хотинларни кўрса, аллақандай бегонасираб турарди. Бора-бора уларни кўрса ғаши келадиган бўлди. Қумри хола бўлса, совчилар билан очилиб-сочилиб сўрашар, куёв бўлмишни ипидан-игнасигача суриштирарди. Совчилар кетгандан кейин Хуршидага насиҳат қиларди:
-- Қизлик уй -- бозор, болам! Шоҳ ҳам келади, гадо ҳам. Бошингда отанг бўлмаса. Муносиб жойингни топгин, дейман-да, қизим.
Хуршида тутақиб кетарди:
-- Ҳеч қанақа бозор-позорни билмайман, тушундингизми? Менга даллол керакмас.
Шундай дерди-ю, ҳаётида қандайдир ўзгариш рўй беришини кутиб юрарди. Бу ўзгариш тўртинчи июнь куни бўлди. Шу куни у ўн тўққиз ёшга тўлган эди. Кечқурун ательеда бирга ишлайдиган дугоналарини уйга чақирмоқчи бўлди. Бозорга тушди. Чиллаки, гилос, янги помидор харид қилгунча кун қизиб кетди. Бир қўлида сумка, бир қўлида тўрхалта кўтариб бекатга келди. Аксига олиб автобус ҳам келавермади.
❤38
Бир маҳал қизил люкс "Жигули" осойишта силкиниб Хуршидадан хиёл нарироқда тўхтади. Хуршида қўл кўтармагани учун ҳам эътибор бермади. Лекин ёша томондан овоз келди:
-- Қаёққа боарсиз, синглим?
Бир оздан кейин бояги савол яна қайтарилди:
-- Сизга айтяпман.
Шундагина Хуршида бу гап ўзига тегишли эканини билиб, бурилиб қаради. Машинасининг рангига мос -- қизил водолазка кийиб олган йигит бир оёғи ичкарида, бир оёғи ерда, шу томонга қараб турарди.
-- Қаёққа борасиз? -- деди у яна.
Хуршида "собственний" машинага ўтиришни умуман хушламасди. Ҳозир ҳам чимирилиб:
-- Ҳеч қаёққа! -- дедию тескари қараб олди. У моторнинг гувиллашини, машина жўнаб кетишини кутиб турарди. Чиндан ҳам эшик қарсиллаб ёпилди. Аммо мотор гурилламади. Бояги йигит унинг рўпарасида пайдо бўлди.
-- Қўлингизда юкингиз кўп экан, -- деди Хуршидага жиддий тикилиб.
Хуршида унинг силлиқ таралган сочларига, чимирилиб турган қошига бир лаҳза қарадию кўзини олиб қочди:
-- Қанча сўрайсиз?
Йигит кулиб юборди:
-- Савоб ҳам керак-ку одамга!
-- Унақа бўлса ўтирмайман.
Йигит яна кулиб унинг сумкасига қўл чўзди:
-- Бўпти, бензин ҳақини берарсиз.
Хуршида машинанинг паролон ғилоф қопланган орқа ўриндиғига ўтираркан, йигит сўради:
-- Қаёққа ҳайдай?
-- Кўкчага!
Хуршида энди уйга етгунча бир оғиз ҳам гапирмасликка аҳд қилди.
Анчагача индамай кетишди. Хуршида йигитнинг рўпарадаги ойначадан ўзига қараб қўяётганини ҳис қилар, шунинг учун кўчаларни томоша қилиб борар эди.
-- Иссиққа қолиб кетибсиз? -- деди йигит орқага бурилиб. Хуршида мўйлов қўйган йигитларни ёмон кўрарди. Аммо ҳайдовчининг мўйлови ўзига жуда ярашиб тушганини ичидан тан олди. Индамай кетаверди. -- Иссиққа қолиб кетибсиз, дейман? -- Йигит яна саволини қайтарди.
-- Шундоқ бўлди! Энди отимни сўранг! Қаерда ўқишимни сўранг! Иложи бўлса, йигитим бор-йўғлигини ҳам билиб олинг! -- Хуршида бу гапларни шу қадар жаҳл билан бидир-бидир қилиб айтиб ташладики, ўзиям ҳайрон қолди.
Йигит бунақа зарбани кутмаган бўлса керак, анчагача жимиб қолди. Кейин орқасига қарамасдан секингина гапирди:
-- Ўзининг туғилган кунида ўзи бозор қилган одамни биринчи кўришим.
Энди Хуршида эсанкираб қолди. Худди унинг юзини яхшироқ кўриб олгиси келгандек олдинга эгилди.
-- Сиз... Қаёқдан биласиз? -- деди кўзларини пирпиратиб.
-- Мен ҳамма нарсани биламан! Телепатман. -- Йигит орқасига қараб жилмайди. Шунда Хуршида унинг мўйлови ўзига ярашганини яна бир бор ҳис этди-ю, хаёлига келган фикрдан уялиб, кўзини олиб қочди. -- Сиз ҳеч нимани айтмай қўя қолинг, -- деди йигит ҳамон жилмайиб. -- Отингизни ҳам, бугун неча ёшга тўлганингизни ҳам, ҳаммасини биламан. Сиз бўлса мени билмайсиз. Шуям инсофданми? Келинг, сиз ҳам мени таниб олинг. Отим -- Анвар...
Хуршида қараса гап гап билану машина бошқа ёққа бурилиб кетяпти.
-- Кўкча у ёқдамас, -- деди у овозини баландлатиб. -- Ё йўлни билмайсизми?
-- Биламан! Бир минутга!
Зум ўтмай машина пастак, ойнабанд магазин рўпарасида тўхтади. Анвар кўча четидаги цемент ариқчадан ҳатлаб ўтди-да, магазинга кириб кетди. Хуршида ўтираверишини ҳам, тушиб кетишни ҳам билмай турган эди, Анвар ичкаридан бир сават гул кўтариб чиқди. Хуршида шундагина бу гул магазини эканини билди.
Анвар негадир орқа эшикни очиб, саватдаги гулни шундоққина Хуршиданинг оёғи тагига қўйди.
-- Нима қиляпсиз? -- деди Хуршида оёғини нари суриб.
-- Туғилган кунингиз билан чин қалбимдан табриклайман. Илоё бахтли бўлинг! -- Анвар қўлини шунақа қойилмақом қилиб кўксига қўйдики, Хуршида кулиб юборди:
-- Артистмисиз, нима бало?
-- Артист бўлсам, жон дердим. Эплолмайман. Аспирантман.
Анвар рулга ўтирдию машинани ғизиллатиб ҳайдаб кетди. Қизиқ, энди у Хуршидаларнинг кўчасига етгунча бир оғиз ҳам гапирмади. Фақат Хуршиданинг юкларини, саватдаги гулни тушираётганда секингина: "Яхши дам олинглар", деб қўйди.
Хуршида ҳеч қачон туғилган кунини бунчалик хушчақчақ нишонламаган эди. Қизлар билан роса ўйнашди, ярим кечагача хурсандчилик қилишди. У ора-чора негадир Анварни эслаб қўяр, аммо ёша заҳоти уни хаёлидан ҳайдашга уринарди. "Яхши йигит экан. Одамгарчилиги бор экан. Шу билан нима бўпти? Энди қайтиб кўришамизми, йўқми? Кўчада учраган бир одам-да!"

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤39
Шунақа деб ўйларди-ю, бари бир кўнглида ноаниқ умидга ўхшаш бир нарса айланаверарди. Кечаси меҳмонларни кузатаётганида худди ўша машина яна келиб қоладигандек беихтиёр атрофга аланглади. Эртасинга, индинига, кўчаларда юрганида ҳам қизил "Жигули" кўринса бурилиб қарайдиган бўлди. Орадан бир ҳафтами, ўн кунми ўтди. У энди Анварни хаёлидан чиқара бошлаганида яна кўришиб қолишди. Хуршида узоқдан келаётган қизил "Жигули"ни кўрдию негадир юраги жиз этди. Машина унинг рўпарасига келиб тўхтади.
-- Ўқишга кетяпсизми? -- Анвар ўтирган жойида чўзилиб эшикни очди. Хуршида иккиланиб орқа ўриндиққа ўтираркан, унга қараб қўйди.
-- Ўқишга киролмаганман, ишлайман, эътиборингиз учун! -- деди таъкидлаб. -- Мен тўғримда ҳамма маълумотга эга одам шуниям билмайсизми?
Анвар кулди:
-- Очиғини айтсам, отингизниям билмайман.
-- Қизиқ бўлди-ку! -- Хуршида елка қисди. -- Бўлмаса туғилган кунимни қаёқдан билдингиз?
-- Кўзингиздан! -- Анвар жилмайди... -- Қалай, зиёфат яхши ўтдими?
Хуршида индамай бош силкиди.
-- Ўша куни сизнинг бахтингиз учун мен ҳам ичдим.
-- Ёлғон! -- Хуршида қўл силтади.
-- Ёлғон гаприсам, ёрилиб ўлай!
Хуршида кулиб юборди.
-- Қўйинг, ҳали бола-чақангизга керак бўласиз.
-- Шунақами, а? Айта қолинг, сизга жудаям керакманми?
Хуршида гап суюқлашиб кетаётганлигидан ғаши келди-ю, аммо шунга яқинроқ мавзу давом этишини бари бир хоҳларди. Шунинг учун индамай қўя қолди.
Эртасига Анвар унинг ишдан чиқишини пойлаб турди. Ўзининг ишхонасига олиб борди. Кибернетика бўйича илмий иш қилаётган экан. Ҳозирча лабораторияда кичик илмий ходим бўлиб ишларкан. Хуршида аллақандай чизмалар, ялтироқ аппаратлар билан тўла нимқоронғи хонага кириб қолди.
-- Бизнинг ишимиз суратлар билан боғлиқ, -- деб тушунтирди Анвар. -- Хоҳласангиз, сизниям суратга тушираман...
Ўша кундан бошлаб у Анварнинг лабораториясига тез-тез бориб турадиган бўлди. Лабораториянинг ярим қоронғилиги ҳам, турли вазиятларда суратга тушиш ҳам энди уни чўчитмас эди.
Уйда бўлса совчилар бозори қайнар, Қумри хола ҳар куни янги гап топиб қўярди. Куёв бўлмишнинг бири завуч эмиш, яна бири "пекарнийда" ишларкан. "Матасикли" бормиш. Тағин биттаси "пераводнийлик" қиларкан. Москвадан гилам олиб келаркан.
... Бир куни Хуршида онасининг рўпарасига ўтириб олди-да, очиқ-ойдин қилиб айтиб қўя қолди:
-- Қинғир-қийшиқ совчиларингизга айтиб қўйинг, ойи! Менинг танлаганим бор. Эскилик сарқитидан қачон қутуласиз?
Онаси Хуршида кутгандек сапчиб тушмади. Фақат сўради:
-- Ким ўзи у? Қанақа одам?
-- Яхши одам. Аспирант. Яқинда олим бўлади. -- Онаси бировнинг "матасикли"ни гапиргани учун Хуршида ҳам атайлаб қўшиб қўйди: -- Машинаси бор, "Жигули".
Эртасига у уйига совчилар кўп келаётганини гап орасида қистириб қўйди. Анвар одатдагидек масалани кўндаланг қўйди:
-- Бўпти, эртагаёқ ЗАГСга ариза топширамиз.
Ҳамма иш кўнгилдагидек кетаётганида Қумри холанинг қайсарлиги тутиб қолди. Иккала оёғини бир этикка тиқиб туриб олди.
-- Менинг кўчада қолган қизим йўқ! Уйланадиган одам беш-олти марта совчи юборади, одам қўяди. Отини билмасам, зотини билмасам. Йўқ, бўлмайди!
Хуршиданинг бир кулгиси келар, бир жаҳли чиқарди.
-- Нимага тушунмайсиз, ойи? Беш марта совчи юбориш деган қонун қаерда ёзилган? Анвар ака Қашқадарёдан келган. Ота-онаси ёшлигида ўлиб кетган экан. Даллолнинг нима кераги бор?
-- Ота-онаси бўлмаса, қариндош-уруғ бордир, ишхонаси, хўжайинлари бордир. Ўзим бораман.
Хуршида кулди:
-- Ишхонасига борганингиз билан сиз нимани тушунардингиз? Кибернетикага ақлингиз етадими? Ўзим минг марта борганман ишхонасига, билдингизми!
Қумри хола бари бир бўш келмади:
-- Сен эчки эмассанки, дуч келган одамга етаклатиб юборсам. Бўлмайди.
-- Балки ҳали қалин ҳам сўрарсиз?
-- Таг-тахтини суриштирмай туриб бермайман! Бўлмайди.
Қумри хола бўлмайди, дегани билан тўй тахтаб қолмади. Анварнинг тоғаси бор экан, ўша ўртага тушди. Тўй бошландию Қумри хола зада бўлган қушдек мунғайиб қолди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤32
Баҳор кунлари ғалати: тўсатдан жала қуядию ер-кўкни шалаббо қилиб юборади. Кетидан ярқ этиб офтоб чиқади. Олам яшнаб кетади. Замину осмон тароватли бир исдан -- баҳор исидан маст бўлиб қолади. Хуршиданинг ҳаётида ҳам шундай бўлди. У Анварни бутун вужуди билан тўсатдан севиб қолди. Муҳаббати эвазига бахт қуёши унга жилмайиб боқдию бутун дунё яшнаб кетгандек бўлди. Қизил лентани кўндаланг тақиб олган ЗАГС мудирасининг нутқи, пешонасига қўғирчоқ қўндирилган машинада сайр қилишлар, гул иси май ҳидига қовушган чароғон ресторан... У бахтиёр эди. Бахт деган лаззатли туйғу ҳаётига шунчалик тез кириб келганига баъзан ўзи ҳам ҳайрон қоларди. Назарида онаси ҳам уни тушунгандек эди. Фақат тўйдан кейин Қумри хола Анварнинг Юнусободдаги икки хонали уйига бормади. Умуман бормади. "Зиёни йўқ, ойим шунақа бир ловиллайдилару ўчадилар", деб юпатди Хуршида эрини.
Тўйдан кейин бир ҳафта ўтгач, никоҳ сайлига чиқишди. Августнинг ўрталари эди. Бунақа пайтда денгиз янги соғилган сутдек илиқ бўларкан. Бир куни икковлари ойдин кечада чўмилишди. Қизиқ, Хуршида сузган сайин қўлининг учидан сачраган томчилар худди марвариддек ярақлаб кўринарди. Бундай лаззатли манзарани худди шунақа пайтда денгизда чўмилган одамгина билади. Хуршида қорайиб, янаям ҳусни очилиб қайтди.
Бир куни Анвар ишдан ташвишлироқ қиёфада келди.
-- Чамадон тайёрланг, -- деди тўсатдан.
-- Яна қаёққа борамиз?
-- Сиз эмас, мен кетаман. -- Анвар энди осойишта тушунтирди. -- Илмий ишим бўйича Ленинградга боришим зарур бўлиб қолди. Домла чақирибди.
-- Анчагами? -- Хуршида бирдан ичи ҳувиллаб қолгандек, эрига термилди.
-- Нари борса, бир ой.
Хуршида кузатиб қўймоқчи эди, Анвар уни аяди. Вокзалга чиқартирмади.
Икки хонали каталакда Хуршида ёлғиз қолди. Ҳовлида, маҳаллада одамнинг ёлғизлиги билинмайди. Аммо секцияда бир кун танҳо қолган киши ёрилиб кетай дейди. Бунақа жойда қўни-қўшнилар нимагадир саломлашишдан нарига ўтмайди. Хуршида уч кунда сиқилиб кетди. Ишга борай деса, Анварнинг гапига кириб бўшаб олган. У ўз уйига борди. Қумри хола ҳалиям жаҳлидан тушмаган экан. Хуршида икки кун турган эди, секингина тушунтирди:
-- Узатилган қиз уйга келиб ётиб олмайди. Қўни-қўшнилар ҳалитдан гап қиляпти.
-- Бўлмаса юринг бизникига, -- деди Хуршида.
-- Йўқ, болам. Оғзимга сўз олганман.
Хуршида умрида биринчи марта онасини ёмон кўриб кетди. Она деган ҳам шунчалик бемеҳр бўладими? У уйига келди. Телевизор, билан андармон бўлди. Ҳар кун йилдек чўзилар, аксига Анвардан на хат, на хабар бор эди. Баъзан Дилбар деган ўртоғи келиб турар, аммо унинг ҳам ўз тирикчилиги бор эди. Кундузи ишга боради, кечқурун ўқишга...
Бир оқшом эшик жиринглаб қолди. Хуршида очиб қараса, "сим" рўмол ўраган аёл, дўппи кийган олти-етти ёшлардаги бола турибди. "Қишлоқдан келишибди, -- деб ўйлади Хуршида аёлнинг ялтироқ рўмолига, беўхшовроқ осилиб турган жемперига қараб. -- Адашган одамларга ўхшайди". У ҳамроҳ топилганига қувонгандай беихтиёр ичкарига таклиф қилди.
-- Келинглар! -- деди йўл бўшатиб.
Аёл дадил ичкарига кирди. Бола шўхгина экан. Бирпасда югуриб бориб магнитофон қулоғини бурай бошлади.
-- Акбар, тек ўтир! -- деди аёл жеркиб. Кейин Хуршидага қаради. -- Сиз Хуршидахонсиз-а?
Хуршида ҳайрон бўлди.
-- Мен сизни танимайроқ турибман, -- деди ийманиб.
-- Таниб қоларсиз. -- Аёл хотиржамлик билан жемперини ечиб стул суянчиғига ташлади. Унинг беписандлиги, киноя қилиб гапириши Хуршиданинг ғашига тегди. "Ким ўзи бу? Нимага олифтагарчилик қилади?".
-- Кимсиз ўзи? -- деди у қошини чимириб.
-- Кетдими? -- Аёл негадир илжайди. -- Анча бўлдими?
-- Ким кетади?
-- Узум обкетдими, тарвузми?
Хуршида шахд билан ўрнидан туриб кетди.
-- Менга қаранг! -- деди таҳдид билан. -- Майнавозчиликни йиғиштиринг! Кимсиз ўзи?
Аёл ўғлига қараб қандайдир нотабиий, асабий қийқириб кулди:
-- Даданг Сибирга кетибди, ўғлим. Узум обкетибди. Шу ерда кутиб ўтирсанг, сенга велосипед олиб келади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤33
Болакай кўзларини катта-катта очиб онасига тикилди:
-- Қачон, буви, қачон?
-- Унисини манави аячангдан сўрайсан! -- деб аёл Хуршидани кўрсатди. яна ўша ғайритабиий оҳангда кулди. -- Қачон қайтаман деган Акбарнинг дадаси?
Хуршида ниманидир тушунгандек бўлдию ичида бир нарса узилиб кетди. Бемадор бир ҳолатда эшикка суяниб қолди.
Аёл тантана қилгандек яна қийқириб кулди.
-- Сизниям машинасига ўтқазиб, қўлга туширдими? Сизгаям аспирантман, дедими? Сизниям тўй бўлмасидан "ишингизни тўғрилаб" қўйдими? "Ҳеч кимим йўқ, етимман", дегандир? Бир ой ичида тўй қилдими? "Свадебний путешестия"га олиб боргандир, ҳойнаҳой? Энди илмий иш билан Ленинградга кетган бўлса керак.
Аёл ҳар гапи билан Хуршидага бир тарсаки тушираётгандек бўлар, бундан роҳатлангандек ваҳшийларча қийқириб кулар эди:
-- Ленинградда пишириб қўйгани йўқ! Новосибирскка кетган. Узум обкетган.
Хуршида бошидан ҳуши учиб бораётганини ҳис қилиб турар, юраги гурсиллаб урар эди.
-- Ёлғон! -- У ер тепиниб чинқириб юборди. -- Ёлғон! Ёлғон!
Кейинги дақиқада у ваҳшийларча кулаётган хотинга ташланди. Бошидаги "сим" рўмолига чанг солди. Аммо шу он изтиробга тўла бир чинқириқ янградию Хуршиданинг қўллари ҳавода муаллақ қотиб қолди.
-- Буви! Бувижон! -- Боядан бери магнитофон олдида ўралашиб юрган болакай ўқдек отилиб келиб онасига ёпишди. Шундагина Хуршида аёлнинг кўзларидан оқиб тушаётган ёшни кўрди. Аёл негадир каловланиб ўрнидан турди. Бир қўли билан боланинг бошини силай бошлади, бир қўли билан Хуршиданинг елкасдиан қучди.
-- Пешонанг шўр экан, синглим! Кўзингга қарасанг бўлмасмиди? -- Шундай дедию елкалари силкиниб йиғлаб юборди.
Ўша кеча тун бўйи икки "кундош" ҳасратлашиб чиқишди. Бола ухлаб қолган, уй нимқоронғи, аёлнинг овози ғамгин, аммо ўктам эди. У асли андижонлик экан. Техникумда ўқиб юрганда Анварнинг қўлига тушибди. Эс-ҳушини йиғиб олгунча, Анварнинг иккинчи хотинига айланиб қолибди.
-- Сиз учинчисисиз! -- деди у қандайдир киноясиз оҳангда. -- Хоразмда ҳам хотини бор. Аммо ишни пишиқ қилади. Законний ажрашади.
Хуршида ич-ичидан тошиб келаётган йиғини аранг босиб ётарди. "Законний" ажрашганининг нима фойдаси бор? Бу билан дарди енгиллашармиди?
Анвар ҳеч қанақа олим эмас, сураткаш экан. Гоҳ у, гоҳ бу институт лабораториясида сураткаш бўлиб ишлаб юраркан. Кузда аллақандай шериклари билан Сибирь шаҳарларига бориб узум сотаркан. Манави кооператив уйлару машиналар, ресторанлару денгиз саёҳатлари шундан экан. Хуршида бу гапларнинг туш бўлиб қолишини жуда хоҳларди. Қани энди тўхтовсиз гапираётган мана шу хотин ҳам, диванда пишиллаб ухлаётган анави бола ҳам туш бўлса. Туш бўлсаю у уйғониб кетса. Йўқ, туш бунақа бўлмайди!
-- Балки, бирон нарса тама қилиб келди, дерсиз. Йўқ, ҳеч нима керакмас. Тошкентда қариндошларимиз бор. Шуларникига келувдим. Бу гапларни эшитиб қолиб, сизни огоҳлантириб қўйгим келди. Агар яхши кўрсангиз, маҳкам ушланг. Анвар туллак йигит.
... Она-бола зинадан тушиб кетаётганида Хуршида бирдан уйга югурди. Кеча болакай ўйнаган японча магнитофонни столдан юлиб олди-да, зиналардан чопиб тушди.
-- Ма, Акбар! -- деди болага тутқазиб. -- Бари бир шу... сеники.
Кундоши қаршилик қилган эди, қўймади.
-- Бари бир менга керакмас. Энди керакмас.
Ловиллаб турган гулханга сув сепилса нима бўлади? Аччиқ, бўғувчан ҳовур кўтариладими? Ҳозир шундай бўлди. Хуршиданинг ловиллаб турган муҳаббатига сув сепилди. У ўзининг аччиқ ҳовурига ўзи бўғилиб қолди. Нима қилди у? Нима қилиб қўйди? Ширин гапларига учдими? Мўйловигами? Бир сават гулигами? Машинасигами? Балки жарақ-жарақ пулларига учгандир. Нимасига учди? Ҳаммасига! Машинасида катайса қилиш ёқармиди? Ёқарди. Жудаям ёқарди. Ресторанларга кириш, денгизга бориб чўмилиш, қоронғи лабораторияга кириб ўпишиш ёқармиди? Ёқарди. Ўзи-ку сураткашни аспирантдан, чайқовчини олимдан ажратолмас экан, нега суриштирмади? Нега онаси суриштираман деса, бир чеккага йиғиштириб қўйди? Эскилик сарқити, деб тўйга ҳам чандон аралаштирмади. Эскилик сарқити эмиш! Сарқит ким?! Ойисими, ўзими?! Ойисининг кўнгли бир нарсани сезгардирки, оёқ тираб туриб олгандир.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤29
У Анвар келса нима қилишини билмас эди. Албатта, бўйнига олмайди. Уйланганини ҳам, боласи борлигинини ҳам айтмайди. Ана ўшанда боплайди. Шунақа бопласинки, эркак бўлганига минг пушаймон қилсин.
Қизиқ, Анвар ҳеч нимадан бўйин товламади.
-- Нима қипти? Аввалги хотинларим билан законний ажрашганман. Узум масаласи... Нима, мен ўғирлик қилаяпманми? Одамларнинг хожатини чиқараяпман. Буям савобли иш... Илмий иш ҳам бўпқолар. Бирон мирзақуруқ домлага "қуруғидан" чўзсам, уч ойда номзодлик диссертациясини ёзиб беради.
-- Нега мени алдадингиз? -- деди Хуршида аламдан тўлғаниб.
-- Қизиқ экансиз, тўйни тезлаштиринг, деган менми, сизми?
Хуршида алам ичида уни тарсакилаб юборди, Анвар бир ранги ўчди-ю, индамади.
-- Бўлдими? -- деди кулишга ҳаракат қилиб. -- Аламингиздан чиқдингизми энди?
Хуршида бу одам билан ўрталарида каттакон жарлик пайдо бўлганини ҳис қилди. Бу жарлик икковларини икки соҳилга улоқтириб ташлади. Ким билсин, балки илгари ҳам жарлик бўлгандир-у Хуршида кўрлик қилиб нариги соҳилга қадам босгандир.
... Айвон томондан Қумри холанинг товуши келди.
-- Тўлқинжоннинг тўйи юришиб қолди, овсинжон! Шунақа-ю, кўнглим ғашроқ. Келиннинг акаси ичаркан. Отасиниям оғзи шалоқроқ дейишади.
-- Синанг, ўргилай, обдан синанг. Қуш уясида кўрганини қилади. Кейин куйиб алангасига исиниб ўтирманг, овсинпошша!

1979 йил

Oʼtkir Hoshimov

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22👍14
OʻTKINCHI DUNYO


MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA


muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍8❤2
#У‌ткинчи_дунё


#No_178


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Гўзалим яхши дам олдингми?
Аббос, уйғониб кўзини ишқалаб, ойна олдида турган Мунисага мамнун боқди.
—Мен билан умуман ишингиз бўлмасин. Бир ой, бир ойдан кейин орамиз очиқ бўлади. Унгача менга умуман гапирманг хам, қараманг хам.
Муниса нафрат билан Аббосга қаради.
—Бу нима деганинг?
Ахир сенга зўрға етишган бўлсам.
Аббос ўрнидан туриб, Мунисани олдига борди.
—Ошиқча гап гапирманг. Юзингизга қарашни хам хохламайман.
Муниса олдидан ўтиб кетмоқчи эди
—Шошма гўзалим.
Аббос Мунисани қўлидан ушлаб тўхтатиб, ўзига қаратиб елкасидан тутди.
—Юзингга нима қилди?
Сочи билан яширишга уринсада, кўриниб турган бармоқ изидан хайрон бўлди.
Мунисани сочларини ортга олди.
—Хеч нима, мени мазах қиляпсизми?
Мунисани кўзларидан тинмай ёш оқарди
—Мен хафа қилдимми?
Кечир гулим.
Аббос хам айбдорона, хам хавотирли боқди
—Кечиримингизни пишириб енг. Кўнглингиздаги хамма гапни билиб олдим, энг муҳими.
Ичганингиз хам мени фойдамга бўлибди.
—Мен аввал ичмасдим, спиртли ичимликни кўтара олмадим чоғи.
Мастликда нималар бўлмайди гўзалим. Бошқа қайтарилмайди.
—Мастлик ростлик.
Мени қиз бола эканимдан хам шубхангиз бор экан, нега уйландингиз.
Поччамни бойлигига учгансиз десам, ўзингиз хам қолишмас экансиз.
—Сени севиб қолганимдан уйландим. Бошқа бунақа бемаъни нарсаларни гапирма.
—Менга қўлингизни учини хам теккизманг. Бир ой бошқа бошқа хонада тунаймиз, кейин хамма ўз йўлидан кетади.
Мунисани Аббосни қўлини силтаб ўтиб кетди.
Салдан кейин янгалари бошқа хонага олиб чиқиб кетишди.


💫💫💫💫


—Сингилжоним яхшимисан.
Мунира тонг сахардан келиб Мунисани қучди
—Яхшиман опа, кечиринг сизни хам хавотирга қўйдим.
—Кечирим сўрама синглим. Мен сени мажбурлаб узатганим учун кечир
—Опа, сиз мени бахтли бўлишимни хохлагансиз. Бу гапни бошқа гапирманг.
Муниса ўзини дадил тутди
—Энди нима қилмоқчисан?
—Бир ой бирга, бошқа хонада яшайман. Кейин четга чиқиб, ўз кариерамни бошлайман. Ўзбекистонда юра олмайман опа.
—Сен нима десанг шу. Қани тайёрмисан, юзингга қўл изи билиб қолибди, бирор нималар қўяйлик яшириб туради.
—Опа биласизку, юзимга нарса қўймайман.
—Қўйишга мажбурсан.
Айтганча анави уйғондими?
—Ха, хеч нимани эслай олмаяпти.
Юзимни кўриб дахшатга тушди.
—Хали кўрсатиб қўяман, синглимга қўл кўтариш қандай бўлишини.
Мунира, жахл билан гапирди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤31🤔13⚡2
#У‌ткинчи_дунё


#No_179


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Эшитаман.
Аббос телефонига бўлган қўнғироққа жавоб берди
—Кўришсак бўладими?
—Албатта, қаерда кўришамиз?
—Икки соатдан кейин, уйингиз яқинидаги кафега келинг.
—Хўп бўлади. Бизникидамисиз?
—Ха шу ердаман, сизда маслахатли иш бор.
—Майли, гаплашамиз.
Аббос телефонни ўчириб, чуқур уф тортди.
—Ланати, мени ичкиликни кўтара олмаслигимни билиб туриб, ичирди.
Энди нима деб жавоб бераман бу қизга, Мунисам мени кечирармикан?
Нималар деб алжирадим экан?
Аббос, асабий телефонини ўйнаб, ўзига ўзи гапирди.
—Мехмонлар кетишдими гулим?
Муниса хонага киргач, Аббос ортидан қучди
—Нима қиляпсиз?
Менга қўлингизни теккизманг.
Муниса, Аббосни қўлини силтаб ташлади.
—Мени кечир, ўзим билмай кўнглингни оғритиб қўйибман. Умрим бино бўлиб, аёл кишига қўл кўтарган эмасман, кеча мажбурлаб ичириб қўйишган эди,
Аббос Мунисани икки елкасидан ушлаб, ўзига қаратиб кўзларига термулди.
—Афсуски, мастлик ростлик.
Ичингиздаги гапларни айтиб, енгил тортдингизми?
Анча гапингиз тўпланиб қолган экан, айта олмай халак юрган экансизда?
—Асло, мен сени борингча севганман. Биринчи кўрган куним, манабу еримдан ургансан.
Аббос Мунисани қўлини ушлаб, юраги устига қўйди.
—Сиз мени ўзингиздан совутдингиз, илк кечада ким эканингизни билдирдингиз.
Муниса қўлини тортиб олди.
—Гулим, гўзалим мени рад этма.
Аббос Мунисани махкам қучоқлаб олди.
—Бас қилинг, мен сиз билан дадамни юзи ерга қарамаслиги учун, бир ой яшайман холос
Муниса йиғлаб юборди
—Хеч қачон, сени қўйиб юбормайман. Сен мендан кетган кун, ўша кун менга жаноза ўқилади.
—Гапирманг, қўйиб юборинг.
Муниса Аббосни елкасига муштлаб урди.
—Гапирмасам бўлмайди. Мени кечирмагунингча, сени қўйиб юбормайман.
Аббос Мунисани бағридан бўшатмай, махкам сиқди.
—Қўйиб юборинг, опамлар кетадиган эди. Мени қидиришаётгандир.
—Майли қидирса, мени кечирмагунингча қўйиб юбормайман.
Аббос Мунисани қулоғига шивирлаб, юзидан ўпиб қўйди
Мунисани ўзгача туйғу қамраб олди, хаяжондан олов бўлиб ёнарди.
—Уяциз...
Муниса бор кучи билан Аббосни итариб, югуриб ташқарига чиқиб кетди.
—Хали қўлимга тушасанку..
Аббос ортидан бақирганча кулиб қўйди.
—Юрагим қинидан чиқай деди..
Муниса, эшикка суяниб юраги устига қўлини қўйди.


💫💫💫💫


—Сизларга рухсат берилди, бир ойда бир бизни кўригимизга келиб турасиз.
Розияни олдига кирган, ҳамшира боласини қўлига берди
—Нима? Кетсак бўладими?
Розия қаерга боришни ўйлай бошлади
—Албатта иккингизни хам ахволингиз яхши. Анчадан буён шу ердасизлар, энди уйингизда мазза қилиб яшасангиз хам бўлади.
—Ххўп рахмат.
Розия болани диванга ёткизиб, диван тагида турган салафан пакетга, боласини кийимларини солишни бошлади.
—Майли опажон, келиб кўриниб кетиш ёдингиздан чиқмасин.
Ҳамшира хонадан чиқиб кетди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤43🔥1