📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.21K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#СУБҲИДАМ
-14-

она онада барибир , у мудом фарзандининг шукрини қилаверади . Доимий дуоси:

"Ўзингдан тингин, болам"

Абдумажид оилада ўртанча фарзанд бўлганлиги учун Райҳон билан икки йил аввал шаҳарнинг кўркам махаллаларидан бирига бўлак бўлиб кўчиб чиқишган эди.
Авваллари уйдагилардан истиҳола қилиб юрган Абдумажид эндиликда тушлик қилиш мақсадида шаҳарнинг у четидаги ишхонасидан бу четидаги уйига ҳар куни такрор қатнашдан ҳеч оғринмас эди .
Бундан яхши хабардор бўлган Суюма уйда бугун опасини уйларида кўриб ҳайратини яширмади :

- Опа , ҳали ҳам кўзларимга ишона олмаяпман . Поччам сизга нечук жавоб бердилар ? Кун қаердан чиқди ?!

- Шу пайт Суюманинг онаси Шаҳло опа кириб келдилар :

- Вой қизим- ей , саволинг тугамайди- я? Бўл чой қўйгандим, сомса пишди.

- Ойижон , сомса қилдингизми ? Ошхонада тинчлик эди- ю ?!

Вооой , тандирда ёпдингизми ?!

Райҳон қизариб кетди. У бугун келганида онасига минг истиҳола билан "Сиз пиширган тандир сомсадан егим келаяпти" деган эди ўпкаси тўлиб .
Ҳомиладорлик ажойиб давр-да . Мана Райҳоннинг ҳам кўз ўнгидан бир хафтадан буён онаси ёпган тандир сомса лип - лип қилиб ўтгани - ўтган. Аммо онасига эркалиш қилишга уялди. Эркалигини кўтарадиган Абдумажид акаси бор ахир. Абдумажиднинг эса бир хафтадан бери Тошкентнинг ҳар битта бурчагидан атайдан ёптириб олиб келмаган тандир сомсаси қолмади . Аммо ўроғлиқ идиш очилиши билан Райҳон ғилтиллайверди :
"Бунақамас" .
Райхоннинг келишини асл сабаби шу эди. Абдумажидга кимдир "Ҳомиладор аёл бир нарсани уч мартадан кўп сўраяптими, демак топиб бериш керак , акс ҳолда болада нуқсон пайдо бўлиши мумкин" дебди. Бу сўзларни эрталаб ишга борганида эшитган Абдумажид оёғини қўлига олиб уйга югурган , Райҳонни ҳам ҳайрон қолдирганча онасиникига олиб келган эди. Қайнонасидан ҳам Райҳон учун сомса пишириб беришни сўраган ҳам , сомса учун алоҳида сара масаллиқларни ўзи билан олиб келган ҳам Абдумажиднинг ўзи эди .
Шаҳло опа эса Райҳонни тоза уришди . "Агар яна бир марта шунақа ўзингни қийнасанг юзингга қарамайман" деди юраккинаси тўкилиб .
Суюма чой тайёрлашга чиқиб кетганида онаси Райҳондан сўради :
- Қизим , аппаратга тушдингми , қизмикан ё ўғил ?
Райхон бошини сарак - сарак қилди :
- Йўқ тушмадим, куёвингиз қиздир, ўғилдир умри билан , кўзларимизни қувонтирадиган фарзанд берсин деяптилар...
Аммо ...Шаҳзодда бунчалик эрка бўлмагандим...

- Мен ҳам шуни айтаяпман- да , қизим. Айтганини қилдираётганига қараганда эркатойгина қизалоқ бўлади, шекилли. Майли , набирагинамни бағри бутунликда қўлимизга олиб олайлик... Юрақол , сомсаям тобига келиб қолди ...

- Ойижооон...

- Ҳа қизим

- Сизниям уринтириб қўйдим ... Кечиринг. Сизни ҳизматингизни қилишни ўрнига ... Мендан келган фойда шу бўлди-да энди...

- Болам , унақа дема. Оғзингга ёқадиган бир луқма таомни тайёрлаш мен учун бахт . Буни айтмасам ҳам биласан. Ахир ўзинг ҳам онасан-ку. Шунга қодир қилган Аллоҳга шукр ...

Суюма ошхонада чой тайёрлар экан ўзича ўйлар эди:
- Дунёда Абдумажид поччам сингари яна шундай тенгги йўқ йигит бормикан. Қани эди кун келиб турмушга чиқсам , бўлажак турмуш ўртоғим худди поччамга ўхшаган бўлса ...
Кошки эди ...

* * *

Муаллиф ХазонРезги
❤54
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌛ХАЙРЛИ ТУН 🌹

✨Сиздан йироқда юрсин ташвишу қайгу
✨Қалбингизда бўлсин бир ажиб туйгу.
✨Агар кипригингиз силаса уйқу
✨Сизга хайрли тун, хайрли уйқу!

✨Аллохга омонатсизлар!



🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸


🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋

Реакция босиб,🥰💋👍🔥
Яқинларингизга улашишни унутманг➡️➡️➡️➡️
👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум
БУГУН
  2️⃣2️⃣- 🩷🩷🩷🩷. ЧОРШАНБА ТОНГИ
МУБОРАК БЎЛСИН🌺

🪷🍀 Бошлаётган кунингиз,
хайрли-барокатли ўтсин!

🌿🌺 Қанчадан бери амалга
ошмаётган орзуларингиз рўёбга
чиқсин!

🌹🌱 Ризқингиз кенг, ҳар бир
босган қадамингиз тавфиқ,
тавбаларингиз қабул,
дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲

🌿🌺ЧОРШАНБА кунингиз хайрли
ўтсин, азизларим

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ .

Дил яқинларим .
Ҳаммага хайрли кун .
Гўзал Тошкенту шахри азимнинг анча салқинлашиб қолган мусаффо тонгидан , ҳар замон қуёшни тўсиб қўяётган бўлак бўлак булутларга тўла осмонидан , кенг ва чиройли кўчаларидан , самимий , ишчан , бир оз асабий одамларидан . Шодон чуғурлаган қушларидан , бабулясининг оёғига ўралашиб чопиб , эрталабки сайр қилиб юрган мушукчаларидан .

Сокин одимлаб автобусга чиққан , ишга кетаётган ўйчан ишчиларидан  , кун салқин бўлибди деб харид учун бозорга отланган истараси иссик, аёллардан , инжиқланиб боғчага кетаётган   болажонларимиздан сиз азизларимга алангалик салом .
Ҳаммага хушкайфият тилайман .

Тонги саломда ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга булди. 😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👏9❤4👍1🔥1
​​#СУБҲИДАМ

-15-

Кунлар кунларни қувалашиб ўтаверар эканда. "Ёшликда билинмас экан" дейишади қариялар . Буни қаранг- ки, ёшликда ҳам билинар экан. Мана ҳадемай сўнгги қўнғироқнинг "шаббадаси" эсиб қолди . Битирувчилар икки ҳил кайфиятда яшай бошладилар. Кимнинг тилидан айтилган билмадим- у , бундай кайфиятни "чемодан кайфияти" ( чемоданное настроение) дейишади.
Бир тарафдан катта ҳаёт остонасига қўйилажак қадам... Неча йиллардан бери кутилаётган кунлар. Янги умид , янги орзулар, сирли келажак ...
Иккинчи тарафдан неча йиллар даргоҳида яйраган , эркаланган , ёшликнинг энг ширин лаҳзалари тотини танитган қадрдон мактаб билан ҳайрлашиш... Бу ёғига бири ака, бири ука , бири опа- ю , бири сингилдек азиз синфдошлардан айро ҳаёт йўлида мустақил кетиш алами. Ота- онадак бўлиб қолган устозлар билан хайрлашиш азоби...
"Кўпчиликнинг қўли ишга бормай қолган" . Бу иборани мактаб ҳаёти , тўғрироғи 11- "В" синф фаолиятига ўгирадиган бўлсак, синфдошлар маҳзун ва маъюс кайфият оқимига тушиб қолишгандек гўё...

Айтилгандек 11- "В" синфдан 12 - нафар олтин медаль соҳиблари етишиб чиқадиган бўлди. Ўттиз тўрт нафар ўқувчининг бунчаси олтин медальга лойиқ бўлиши мумкин эмас деб ўйлаётгандирсиз? Англаганингиздек, халқ таълими бўлими мутасаддилари ҳам шундай фикр билдирган эдилар- да . Аммо начора , аъло билим эгаллаганларни билимлари қўрғон бўлиб ўзларини ҳимоя қилиб олгач , ҳар ким ҳам ўз позициясидан кечишга мажбур бўлар экан.
"Олтин медалчилар шунча бўлса кумушчилари қанча экан?" деган саволга жавоб :

- Ҳеч қанча ! Тўғри ўқидингиз , ҳеч қанча ! Бу дегани "В" чилар ё ўз мақсадларига охиригача етадилар, ё бошқа мақсад йўлидан кетадилар" дегани эди.
Кейинги кунларда Фозил жуда ўзгариб кетди . У энди аввалгидек ҳазил- ҳузилларини йиғиштириб қўйган , алланечук маъюс тортиб қолгандек эди. Синфдошлар ҳамма ўзи билан ўзи овора бўлган вақт бўлганлиги сабабли Фозилдаги бу ўзгаришни кўпда жиддий қабул қилишмади. Фақат ...
Фақат Суюмадан бошқа ...
Суюма кейинги вақтларда ўзига ўзи тушуна олмай қолган эди.
У негадир кўп ёлғиз қолишни ҳоҳлар , маҳзун қўшиқларни эшитар ва бесабаб йиғлагиси келаверар эди. Ўзидаги бу руҳий зиқлик нима сабабдан келиб чиқаётганлигини тушуна олмай , янада диққати ошгани ошган эди. Суюма битириш ва институтга кириш имтиҳонларига тайёрланар эди- ю , аммо орада бетизгин , бебош хаёллар уни ўз домига тортгани тортган эди.
Суюма хатто ўзи учун ҳам барига сабабчи фақатгина у эканлигини тан олгиси келмас эди .
У ...
Суюмани хаёлларининг эрка шаҳзодаси ... Ўзи ҳақида ҳам ўйлаганларида табассум улаша оладиган дилбар йигит ...
У нинг таърифи кўп эди.
У қизгина Суюма хаёллари эшигини черта олган илк муҳаббат эди ...
У ўша эди . Ўша -Фозил ...
Суюманинг ўзи ҳам тан олишни истамаган учқун мисол бу туйғулари куни келиб гуриллаган алангага айланиб кетди .
Бари мактаб директори Шариф аканинг...

давоми бор

Муаллиф: Хазонрезги
.
❤27👍2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲИМ берган ва бераётган неъматларинг учун беҳисоб шукрлар бўлсин....🤲⭐️

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ота-онангни рози қил....

Охиригача эшитинг!


➡️Яқинларга юбориб қўямиз

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Umidaxon opajon 💐🌹
<unknown>
🔴ЯҚИНИМГА ТАБРИК — ЭНГ ТЎҒРИ ТАНЛОВ🔴
🟠 Севимли бошловчингиз билан яқинлар қалбига қувонч улашинг🥳

🟠Бизнинг каналимиз орқали яқинларингизга бир умр унутилмас онларни ҳадя қилинг🟠

Бизнинг хизматларимиз:
🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠
🔴 Туғилган кун табриклари

🔴Байрам билан табриклаш

🔴Ҳар қандай хурсандчилик кунида табриклаш

🔴Самимий дил изҳорлари ва узрномалар


🟠 Бизнинг мижозларимиз биздан жуда ҳам хурсанд, сиз ҳам хурсанд бўлишни истасангиз бизга қўшилинг🟠

Бизнинг манзил
🔴
https://t.me/yaqinimga_tabrik
https://t.me/yaqinimga_tabrik
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qoyil 😄

Яқинларга улашинг 👇

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен ўзимга керекманку. Ўзим хурсанд бўлсам бўлдида. Бошқалар билан нима ишим боp😁

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#СУБҲИДАМ
( давоми)
- 16-

битирувчи синф ўқувчиларига қилган мурожаатидан бошланди. Шариф ака "Сўнгги қўнғироқ" тадбири ўтказилишига бир хафта муҳлат қолганда барча битирувчи йигит- қизларни фаоллар залига тўплади.

- Шундай қилиб бир хафтадан кейин "Сўнгги қўнғироқ" - деб гап бошлади Шариф ака кириш сўзларидан сўнг,- Мен кўп вақтларингни олмоқчи эмасмасман. Гапнинг индаллоси шуки ўша куни ҳеч қайсиларинг тадбирдан кейин ҳиёбон , кино ёки бошқа бирор бир кўнгилочар жойга бормайсизлар. Бу қатъий талаб . Ҳозир ҳаммангиз шу ҳақида огоҳлартирганим ва сиз розилик берганингиз тўғрисидаги тилхатга имзо чекиб берасиз.
Бу бир ...
Иккинчидан эртага ҳар бирингизнинг ота - онангиз ҳам мактабга келиб ҳудди шу таҳлитдаги қарорга "танишдим ва амал қиламан " деб имзо қўйиб кетишлари шарт .
Учинчидан, бу энг муҳими эди, сўнгги қўнғироқ куни бутун мактаб ўқувчилари қатнашадиган умимий тадбирдан сўнг сизлар учун ... Ҳмм ... Нима десам экан?! Хуллас бир пиёла чой мендан...
Шариф ака энди масрур жилмайди ва завқ - шавқ билан сўзида давом эта бошлади :

- Болаларим. Шу вақтгача мактаб тарихида ҳам , туман тарихида ҳам бу йилдаги каби юксак натижага эришмаган эдик ... Очиғи ҳозир бутун вилоятда ҳам дув - дув гап. Битирувчи тўқсон етти ўқувчининг ўттиз беш нафари мактабни медаль билан тамомлаши ҳазилакам гап эмас. "А" синфдан беш нафар, "Б" синфдан уч , "В" дан эса ўн икки нафар - умумий йигирмата олтин , яна ўн бешта кумуш медаль соҳиблари... Бу рақамларнинг ортида қанчадан- қанча меҳнат яширинганини ўзимиз биламиз халос . Қаранг тўрт нафар ўқувчимиз фан олимпиадасининг Республика босқичида нуфузли ўринни эгаллаб , аллақачон ўзлари истаган институт ўқувчиси номини деярли эгаллаб бўлдилар . Шоҳида қизимиз эса Югославияда ўтказилган Халқаро мусиқий танловнинг ғолибаси бўлиб , ўзининг нурли келажагини таъминлай олди десам адашмайман. Агар эришган ютуқларингизни бирма- бир санаб чиқсам вақт етмайди . Қолган ўқувчиларнинг ҳам билим сифатлари ва эришган натижалари яхшигина тош босишини айтмасам ҳам биласиз...
Сизларга таълим , тарбия берган бир гуруҳ ўқитувчилар меҳнатларига яраша муносиб тақдирланишга тавсия этилдилар.
Мен ҳозир фурсатдан фойдаланиб сизларга шу сўзларни айтмоқчиман.
Мен сизлар билан фахрланаман. Мен сизларни ҳар бирингизни яхши кўраман...Барчангиз мен учун ўз боламдек азизсиз ...

Зални гулдирос қарсак босиб кетди. Битирувчилар ўрниларидан турганча тўхтамай қарсак чалар эдилар.

Шариф ака уларни ўз ҳолига қўйди. Сабаби ўзининг ҳаяжони ҳам уларникидан кам эмас эди .
Орадан бир мунча муддат ўтгач Шариф ака қўли билан яна ишора қилиб , ўқувчиларни ўз жойларига ўтиришга ундади ва сўзида давом этди :

- Ўғилларим , қизларим ... Мен кўпдан бир нарсани орзу қилиб юрган эдим. Ҳозир шу орзуимни сизлар билан бўлишмоқчиман.
Хуллас йигирма бешинчи май куни мактаб ошхонасига чиройли жой қиламиз . Мактаб ҳисобида ҳомий ташкилотлар томонидан тушган бир мунча пул маблағи бор . Мен сиздек ўқувчиларимнинг "Сўнгги қўнғироқ" тадбирини бир умр эсдан чиқармайдиган қилиб нишонлашингиз учун ... Авваламбор биринчи ўринда ўша куни мактабга ҳар бирингизнинг ота- онангизни алоҳида таклиф қиламан. Улар ҳам ўз фарзандларининг ютуқларидан кўксилари фахрга тўлсин , нима дедингиз ?
Ўқувчилар ҳеч нима демадилар. Ўз муносабатларини қарсак чалиш орқали изҳор қилдилар .
Шариф ака сўзида давом этди :
- Хуллас , дастурхон ва байрам оши биздан ... Шунингдек , даврага файз берувчи ансамбл ва санъаткорлар ҳам .
Ўша кунни серфайз ва сермазмун ўтказиш эса сизга тан.
Сўнгра бор кучимиз ва бирдамлигимизни кўрсатиб битирув имтиҳонларидан ўтиб олсак бўлди. Аммо мен бу борада ҳам сизлардан кўнглим тўқ ...

Менинг бор гапим шу эди . Саволлар бўлса марҳамат .

* * *

Хаш - паш дегунча бир хафта ўтиб кутилган кун ҳам етиб келди .

Табриклар... , табриклар ... Изҳорлар... Кўз ёшлари ... Табассум ...

Бари- барини ўз ичига сиғдира олган тадбир эди бу ...
Куннинг иккинчи ярмида мактабда ўқитувчилар, битирувчилар ва


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤34
Эр…
Эр — хонадоннинг устуни, камоннинг ўқидир. Унинг келиши бахт, йўқлиги ғамдир. У бор уй обод, усиз уй харобадир.

Аёл…
Аёл — ўз уйининг бекасидир, уйнинг жаннатидир, уйнинг ҳуснидир. Аёлсиз ҳаёт татимайди. Усиз ўтган давралар ширин ўтмайди. Эр аёлини кўрса, ташвишлари арийди, унга яқинлашса, сурур туяди.
❤9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ким Қайси Мучалда Туғилган ❤️❤️❤️

Мучалингизни танлаб ўзингизни характерингизни билиб олинг қандай инсон экансиз ?


Сигир 🐄                От 🐎

Сичқон 🐀          Қўй 🐑

Йўлбарс  🐅        Маймун 🐒

Қуён  🐇         Товуқ 🐓

Балиқ    🐟          Ит 🦮

Илон   🐍            Тўнғиз 🐖


Билиш учун пастдаги мучалингизни босинг 🌹👇🏾
ИНТEРНEТСИЗ ҲАЁТ ҚАНИСИЗ.

Ҳашаматлар йўқ эди унда.
Бўлишардик меҳрни кунда.
Топиласиз кундуз на тунда.
Интернетсиз ҳаёт қанисиз.

Бир айвонда қанча бўлса жон.
Нари қилмай топарди  макон.
Қайтар эдим  берилса имкон.
Интернетсиз ҳаёт қанисиз.

Ҳозир  баланд иморатлар бор.
Ҳашамлари олдингидан зўр.
Аммо базан кўринади тор.
Интернетсиз ҳаёт қанисиз.

Соҳта меҳр муҳаббатга йод.
Ҳар кўнгилни минг қилган обод.
Кел бир чимдим меҳринг менга сот.
Интернетсиз ҳаёт қанисиз.

Оддийликдан безаган орим.
Ҳар бир йоди дардимга дорим.
Сенсиз четда қолган бир зорим.
Интернетсиз ҳаёт қанисиз.


Ҳулкарой Ҳожамовна ✍

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8👍1👏1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Менга берган
мехрингиз учун
Аллох Сизни🥰
Жаннат билан🥰
Сийласин Бегим🥰
Бахтимга сог булинг

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤1
#СУБҲИДАМ
-17-

ота- оналар қолдилар . Уларнинг бир- бирига айтадиган гаплари ҳеч тугамас эди .

Бир пайт йиғилганлар жим бўлиб қолишди . Санъаткорлар орасида қўлида микрофон билан Фозил турар эди.
У кўп гапирмади :
- Мен , тўғрироғи биз сизларга ўз дил сўзларимизни қуйидаги қўшиқ ва рақс орқали ифода этиб бермоқчимиз .
Фозил ўтирганлар орасидан Суюмани кўзлари билан излаб топди :

- Суюма даврага !

Суюма ҳеч нарсага тушунмай талмовсираб қолди. Яхшики дугоналари бор . Улар Суюмани секингина туртиб даврага тушуриб юбордилар .
Суюма у ерда ҳам то қўшиқ ижро этилмагунча кўзларини катта - катта очганча ҳайратда туриб қолди. Аммо бу ҳолат тез ўтиб кетди. Даврага мусиқа садолари таралди ва Фозилнинг дардли нолалари унга жўр бўлди.
Фозилнинг куйлаши барча учун катта янгилик эди . Суюма учун ҳам . Фозил мумтоз қўшиқ эмас, балки жуда маҳзун қўшиқ куйлай бошлади. У барча бирдек яхши кўрадиган машҳур ҳофиз йигитнинг қўшиғи эди . Суюма авваллари ҳеч хам бундай қўшиққа рақс тушмаган эди. Аммо бу сафар ... Фозилнинг овозидаги дард беихтиёр Суюмани хиром айлашга мажбур қилгандек эди гўё...

Тун кечалар кўкда ҳилол кулиб турар,
Ҳилолмисан, ҳилолдайин кулмайсанми?
Сен кулмасанг бошгинамга осмон қулар,
Сени қандай эъзозлашим билмайсанми?

Сен ҳам мени соғинганда йиғлайсанми ?
Сени қандай эъзозлашим билмайсанми?

Менсиз хатто дунёларга сиғмайсанми?
Сен ҳам мени соғинганда йиғлайсанми ?

Қўшиқ ва рақс тугади. Аммо даврадагиларга у шунчалик таъсир қилган эдики...
Деярли ҳаммани кайфияти йиғига мойил бўлиб кетганди .

Аммо Суюма жойига ўтирганда ҳам саҳнани тарк этмаган Фозил барчани юзига табассум улашиб юборди . У директор ўринбосари Жўра акага қараб сўзлай бошлади :

- Устоз , бугунги байрамдан фойдаланиб сизга кўнглимдагиларни айтиб олсам девдим. Шу мактабда ўқибманки, ҳеч кимдан сиздан қўрққанчалик қўрқмабман- а ?! Иккинчи синфда ўқиётганимизда мактаб боғидан ярим чала пишган беҳидан ўғрилаб еганимизда, ўша ўғри кечаси ухлаганда юзи қоп- қора бўлиб кетади десангиз , қўрққанимдан ухламай чиқибман ?! Эртасига муштдеккина юрагим буни кўтаролмай иссиғим кўтарилиб кетганини қўяверасиз энди ( барча гуриллаб кулиб юборди) , аммо шу бўйи ҳеч кимнинг нарсасига бесўроқ тегмайдиган бўлдим.
Кейин еттинчи синфда Тўрани , Комилни , яна анча болаларни сочини қоқ ўртасидан қирқиб ташлаганингизда , ўзингизни учинчи синфда ўқийдиган ўғлингиз Сардорни сочини шунақа қилиб олиб ташлаш учун қанча режа тузганларим биргина ўзимга аён ( кулги) .
Хуллас , мундай бошимда йўқ дўппимни ерга олиб қўйиб ўйлаб кўрсам , мактабда энг кўп сиздан кечирим сўраш учун қарздор эканман . Устоз , хуллас мени хуфёна ва амалга ошмаган режаларим учун кечирсангиз. Мактабни ёруғ юз ва тоза юрак билан тарк этсам деган эдим ...
Жўра ака ўрнидан туриб Фозилни ёнига келди . Бир сўз демай уни бағрига босди. Анча шу алфозда турди . Сўнг кўзини секингина артиб Фозилни қўлидаги микрофонга қарата гапирди:
- Болам, болаларим . Мен ҳаммангларни яхши кўрганман ва яхши кўриб қоламан. Биламан ўн бир йил давомида қай бириларнидир кўнглингизни оғритганим рост . Аммо буларнинг бари азбаройи сизларни фойдангизни ўйлаганимдан эди ...( Жўра аканинг овози титрай бошлади) Болаларим сиз ҳам мени...
Ўқувчилар Жўра акани бошқа гапиртиришга қўйишмади...
Улар бор овозлари билан "Жўра ака , сизни жуда яхши кўрамиз " дея бақиришар эди

Жўра ака жойига ўтиргач , Фозил яна сўз навбатини санъаткорларга бермади . Аслини олганда даврага файз улашаётган санъаткор йигитлар ҳам шу мактабни анча йиллар аввал битириб кетган собиқ ўқувчилар эди. Улар устозлар ва мактаб ўқувчилари орасида ўз ўқувчилик дамларини ҳотирлаб бажонидил диллашишга киришиб кетган эдилар.
Фозил эса даврани борган сари қиздиргани қиздирган эди .
- Мен кечирим сўрашим керак бўлган устоз ва синфдошларим рўйхати ҳалигача тугагани йўқ. Навбати билан улардан узр сўраб чиқаман. Ҳозир синфдошларим Фозил ҳойнаҳой Ёрқиндан узр сўраса керак деб ўйлашаётгандир . Албатта , Ёрқин синфдошлар рўйҳатида биринчи ўринда турибди . Аммо бу дегани

@
❤28👍8👏3🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙ХАЙРЛИ ТУН МEҲРИБОНЛАРИМ

🌙🌹Яна бир завқли ва мафтункор Оқшомни кутиб олдик.

🌙🌹Ушбу Оқшом бераётган завқ учун, дилларга бахшида қилаётган умидлар учун шукр.

🌙🌹Хайрли тун Азизлар

⭐️⭐️⭐️✨⭐️⭐️⭐️✨
Яқинларга Улашинг.. 🌸


🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌿🪷Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!🍃

🌺🌿🌺ХАЙРЛИ ТОНГ 🌺🌿🌺

2️⃣3️⃣😅🔠7️⃣😅2️⃣🔠2️⃣6️⃣

🍃🌸 Пайшанба тонгингиз муборак бўлсин!🌸🌱
🌺🍃🤲🏻 Бугунги кун давомида Аллоҳ таоло барчамизга:

🌼Яхшилик эшикларини,
  🪷Омонлик эшикларини,
    🌼Соғлик эшикларини
   🌸Неъмат эшикларини
🌼Барака эшикларини,
   💐Куч-қувват эшикларини,
     🌼Дўстлик эшикларини,
    🌹Раҳмат эшикларини,
  🌼Ризқ эшикларини,
    🌺Илм эшикларини
      🌼Мағфират эшикларини
     🌸Муҳаббат эшикларини
   🌼Жаннат эшикларини  
               сиз ва биз  учун!
                 очиқ қилсин!
🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1👍1