📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.21K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Менга берган
мехрингиз учун
Аллох Сизни🥰
Жаннат билан🥰
Сийласин Бегим🥰
Бахтимга сог булинг

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤1
#СУБҲИДАМ
-17-

ота- оналар қолдилар . Уларнинг бир- бирига айтадиган гаплари ҳеч тугамас эди .

Бир пайт йиғилганлар жим бўлиб қолишди . Санъаткорлар орасида қўлида микрофон билан Фозил турар эди.
У кўп гапирмади :
- Мен , тўғрироғи биз сизларга ўз дил сўзларимизни қуйидаги қўшиқ ва рақс орқали ифода этиб бермоқчимиз .
Фозил ўтирганлар орасидан Суюмани кўзлари билан излаб топди :

- Суюма даврага !

Суюма ҳеч нарсага тушунмай талмовсираб қолди. Яхшики дугоналари бор . Улар Суюмани секингина туртиб даврага тушуриб юбордилар .
Суюма у ерда ҳам то қўшиқ ижро этилмагунча кўзларини катта - катта очганча ҳайратда туриб қолди. Аммо бу ҳолат тез ўтиб кетди. Даврага мусиқа садолари таралди ва Фозилнинг дардли нолалари унга жўр бўлди.
Фозилнинг куйлаши барча учун катта янгилик эди . Суюма учун ҳам . Фозил мумтоз қўшиқ эмас, балки жуда маҳзун қўшиқ куйлай бошлади. У барча бирдек яхши кўрадиган машҳур ҳофиз йигитнинг қўшиғи эди . Суюма авваллари ҳеч хам бундай қўшиққа рақс тушмаган эди. Аммо бу сафар ... Фозилнинг овозидаги дард беихтиёр Суюмани хиром айлашга мажбур қилгандек эди гўё...

Тун кечалар кўкда ҳилол кулиб турар,
Ҳилолмисан, ҳилолдайин кулмайсанми?
Сен кулмасанг бошгинамга осмон қулар,
Сени қандай эъзозлашим билмайсанми?

Сен ҳам мени соғинганда йиғлайсанми ?
Сени қандай эъзозлашим билмайсанми?

Менсиз хатто дунёларга сиғмайсанми?
Сен ҳам мени соғинганда йиғлайсанми ?

Қўшиқ ва рақс тугади. Аммо даврадагиларга у шунчалик таъсир қилган эдики...
Деярли ҳаммани кайфияти йиғига мойил бўлиб кетганди .

Аммо Суюма жойига ўтирганда ҳам саҳнани тарк этмаган Фозил барчани юзига табассум улашиб юборди . У директор ўринбосари Жўра акага қараб сўзлай бошлади :

- Устоз , бугунги байрамдан фойдаланиб сизга кўнглимдагиларни айтиб олсам девдим. Шу мактабда ўқибманки, ҳеч кимдан сиздан қўрққанчалик қўрқмабман- а ?! Иккинчи синфда ўқиётганимизда мактаб боғидан ярим чала пишган беҳидан ўғрилаб еганимизда, ўша ўғри кечаси ухлаганда юзи қоп- қора бўлиб кетади десангиз , қўрққанимдан ухламай чиқибман ?! Эртасига муштдеккина юрагим буни кўтаролмай иссиғим кўтарилиб кетганини қўяверасиз энди ( барча гуриллаб кулиб юборди) , аммо шу бўйи ҳеч кимнинг нарсасига бесўроқ тегмайдиган бўлдим.
Кейин еттинчи синфда Тўрани , Комилни , яна анча болаларни сочини қоқ ўртасидан қирқиб ташлаганингизда , ўзингизни учинчи синфда ўқийдиган ўғлингиз Сардорни сочини шунақа қилиб олиб ташлаш учун қанча режа тузганларим биргина ўзимга аён ( кулги) .
Хуллас , мундай бошимда йўқ дўппимни ерга олиб қўйиб ўйлаб кўрсам , мактабда энг кўп сиздан кечирим сўраш учун қарздор эканман . Устоз , хуллас мени хуфёна ва амалга ошмаган режаларим учун кечирсангиз. Мактабни ёруғ юз ва тоза юрак билан тарк этсам деган эдим ...
Жўра ака ўрнидан туриб Фозилни ёнига келди . Бир сўз демай уни бағрига босди. Анча шу алфозда турди . Сўнг кўзини секингина артиб Фозилни қўлидаги микрофонга қарата гапирди:
- Болам, болаларим . Мен ҳаммангларни яхши кўрганман ва яхши кўриб қоламан. Биламан ўн бир йил давомида қай бириларнидир кўнглингизни оғритганим рост . Аммо буларнинг бари азбаройи сизларни фойдангизни ўйлаганимдан эди ...( Жўра аканинг овози титрай бошлади) Болаларим сиз ҳам мени...
Ўқувчилар Жўра акани бошқа гапиртиришга қўйишмади...
Улар бор овозлари билан "Жўра ака , сизни жуда яхши кўрамиз " дея бақиришар эди

Жўра ака жойига ўтиргач , Фозил яна сўз навбатини санъаткорларга бермади . Аслини олганда даврага файз улашаётган санъаткор йигитлар ҳам шу мактабни анча йиллар аввал битириб кетган собиқ ўқувчилар эди. Улар устозлар ва мактаб ўқувчилари орасида ўз ўқувчилик дамларини ҳотирлаб бажонидил диллашишга киришиб кетган эдилар.
Фозил эса даврани борган сари қиздиргани қиздирган эди .
- Мен кечирим сўрашим керак бўлган устоз ва синфдошларим рўйхати ҳалигача тугагани йўқ. Навбати билан улардан узр сўраб чиқаман. Ҳозир синфдошларим Фозил ҳойнаҳой Ёрқиндан узр сўраса керак деб ўйлашаётгандир . Албатта , Ёрқин синфдошлар рўйҳатида биринчи ўринда турибди . Аммо бу дегани

@
❤28👍8👏3🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙ХАЙРЛИ ТУН МEҲРИБОНЛАРИМ

🌙🌹Яна бир завқли ва мафтункор Оқшомни кутиб олдик.

🌙🌹Ушбу Оқшом бераётган завқ учун, дилларга бахшида қилаётган умидлар учун шукр.

🌙🌹Хайрли тун Азизлар

⭐️⭐️⭐️✨⭐️⭐️⭐️✨
Яқинларга Улашинг.. 🌸


🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌿🪷Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!🍃

🌺🌿🌺ХАЙРЛИ ТОНГ 🌺🌿🌺

2️⃣3️⃣😅🔠7️⃣😅2️⃣🔠2️⃣6️⃣

🍃🌸 Пайшанба тонгингиз муборак бўлсин!🌸🌱
🌺🍃🤲🏻 Бугунги кун давомида Аллоҳ таоло барчамизга:

🌼Яхшилик эшикларини,
  🪷Омонлик эшикларини,
    🌼Соғлик эшикларини
   🌸Неъмат эшикларини
🌼Барака эшикларини,
   💐Куч-қувват эшикларини,
     🌼Дўстлик эшикларини,
    🌹Раҳмат эшикларини,
  🌼Ризқ эшикларини,
    🌺Илм эшикларини
      🌼Мағфират эшикларини
     🌸Муҳаббат эшикларини
   🌼Жаннат эшикларини  
               сиз ва биз  учун!
                 очиқ қилсин!
🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Мани гўзалларим .
Ҳамма яхшими .
Ишларни дўндириб ,
Йўқни йўндириб ,
Бермаганни ундириб ,
Яқинларни кулдириб ,
Хушу хурсанд яна бир яхши кунни бошлаб олдингизми ....

Қаранг қандай ажойиб кун , кўриб , эшитиб турибмиз Ўзига шукур ....

Увада булутларни ёриб чиқаётган бобо қуёш , тинч осмон , жудаям тозза бўлмасада мусаффо ҳаво ,
кечиккан хўрожларнинг қичқириши , турли қушларнинг турлича сайраган овозлари алоҳида ёқимли мусиқа мисоли ....

Ўзгача бир файз , ўзгача бир шукуҳ бағишлайди одамга ....

Яшаб берсак бўлдида ....
Сабр билан , қаноат билан , шукур билан , иймон билан яшаб берсак бўлди ....

Синовда бўлганларга офият тилайман . Атрофингизда дўстларингиз , яқинларингиз кўп . Сиз учун нима яхши эканлигини билгувчингиз бор .....
Титраган юракларга сакинат , қалбларга ҳаловат , ўксик дилларга Аллоҳ каломи малҳам бўлсин .
Асло тушкунликка тушманг , биз сиз биланмиз .

Кунингиз хайрли ўтсин , ҳар доимгидек ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘 .

2026 й 23 июл .


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9🔥7
Ассалому алайкум бобо қуёш .

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5👍2
👍5❤1🥰1
​​#СУБҲИДАМ
-18-

мен Ёрқиндан хаммани олдида узр сўрайман деганим эмас. Минг бор узр, мен унга бир умр " Фозил мендан салкам уч юз киши ёнида узр сўраган " деб набираларининг ёнида мақтаниб юриш имконини беролмайман. ( Фозил кўзини қисиб қўйди) . Лекин яккама - якка қолганда бу ишни бемалол уддасидан чиқа оламан.
Биласизларми, шу пайтда ақлим бир нималар деб шивирлаб қолса денг. Унинг айтиши бўйича мен Ёрқиндан умуман кечирим сўрамасам ҳам бўлар экан. Сабаби Ёрқин мен туфайли бозори чаққон , тренддаги йигит бўлибди. ( Фозил шундай дейиши билан "В" чилар қарсак чалиб юборишди) . Ҳа майли , болапақир мени давримда бир яйраса яйрабди- да.
Фозил ўзини жиддийликка солган бўлди :
-Қадрли ўқувчилар ! Имкониятдан фойдаланиб қайси бирингиз устозимизларимизга дил истакларингиз бўлса , даврамизнинг тўри сизники . Сизлар ўйлаб тургунингизча , мен ўртага бир таклиф киритмоқчи эдим. Биласизми , мен фильмларда кўрганман , китобларда ўқиганман . Мактаб битирувчилари охирги тадбирларида барчалари биргаликда қуёшни, яъни тонг отишини кутиб олишар экан. Тўғри пойтахтда кенг тепаликлар йўқ , аммо файзли мактаб боғимиз бор. Мен ҳамма битирувчилар номидан бир эркалик қилиб сўрамоқчи эдим . Мана ҳаммамизнинг ота- онамиз ҳам шу ердалар . Илтимос , бизга бугун тонггача мактабда , ўн бир йиллик уйимизда қолишимизга руҳсат берсангиз . Албатта ёлғиз қолмаймиз , истовчилар бўлса жон деб қабул қилардик .
Шариф аканинг дили юмшаб турган пайтига тўғри келган эди бу таклиф. Шариф аканинг тантилиги тутиб турган вақтига тўғри келган эди бу таклиф. У узоқ ўйлаб ўтирмади. Шартта :
- Бўлди , ҳисоб ! - деди-ю Жўра акага қаради. Жўра ака барига ўзи масъул қилинганлигини зийраклик билан илғади. Табассум билан қўлини кўксига қўйди. Ўқувчилар сафига яна ўн чоғли ўқитувчилар , тахминан шунча ота - оналар қўшилдилар . Бошқа ота- оналар эса фарзандларига руҳсат беришдан бошқа илож топа олмадилар.
Битирув кечасининг субҳидами мактабда кутиб олинадиган бўлди.
Кечки оқшом борлиққа чўкканида ўқувчилар мактаб боғида чиройли жой ҳозирлаб бўлган эдилар.
Суюма ҳам онаси мактабда қолишга руҳсат берганлиги учун жуда бахтиёр эди . У мактаб ошхонасида ликобчаларни ювиб турар экан ёнига Фозил яқинлашганини сезмай қолди .

- Суюма ...

- Вооой , чўчитвординг ...

Суюма Фозилга "тинчликми" деган маънода қаради :

- Ҳа , менда ишинг бормиди ?

- Суюма , она тилидан ва адабиёт фанидан имтиҳон иншоси учун эркин мавзуда бир икки нарса танлагандим. Шуни режасини кўриб бера оласанми ?

Фозил Суюмадан розилик кутиб ўтирмай , унга бир парча қоғоз тутди- ю , секин бурилиб кетар экан кўзини қисди :

- Бошқаларга кўрсатма . Кўчириб олишмасин ...

Суюма Фозилнинг ортидан ҳайрон боқди . Қўлини сочиққа артганча, атрофга бир қараб олди- ю , шошилиб қоғозни очди:

Сени қандай эъзозлашим билмайсанми ?
Сен ҳам мени соғинганда йиғлайсанми ?

Суюма Фозилнинг бу ...

Муаллиф: Хазонрезги
❤33
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌟 Бугунни табассум билан бошланг!
🌹🌹🌹🌹🌹🌹
💗Ҳаёт ҳамиша сиз ўйлагандек бўлмаслиги мумкин, аммо ҳар бир кун янги имконият олиб келади.
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
🎀Ўзингизга ишонинг, яхши ният қилинг ва бахтни майда лаҳзалардан топинг.
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
💞Кайфиятингиз доимо баланд, юзингиздан табассум аримасин! 🤍🌸
🌹🌹🌹🌹🌹🌹

Яқинларга Улашинг.. 🌸


🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизини қиморга тиккан отани даҳшатли совға кутиб турар эди 😱

Бир ота қимор ўйнайди. Қиморда қўлига ишониб бор-будини тикади ва ютқазиб қўяди. Охири пули қолмай, ёлғиз қизини ҳам ўйинга тикади ва уни ҳам ютқазиб қўяди. Ютган йигит қизни ўзи билан олиб кетади ва ҳеч ким кутмаган бир ишни қилади. Йигит қилган иш эса ҳаммани шокка солди‼️

Видеони давоми шу ерда👇
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Афсонавий «Nokia»
12-02 телефони


Ишлатганлар борми? Ҳозир шу телефондан ишлатганлар неча ёшдасиз?
Эсимда шу кичгина телефончадан келган меҳрли  овоз ...
---- Алайкум ассалом . Ҳаааа кимсаан .
---- .....
---- Бачаларинг яхшими .
Асила ўқияптими , Латип ишдами .
----......
---- Поччосиям яхшиларми . Салом айтиб қўй
----....
--- Балам қачон келасан . Келиб бирор хафта туриб кетмайсанми мани олдимда ......

Бордим онажон , 7 кунлаб турдим ....
Фақат сизни кузатиб , сизсиз қолганимни энди сезиб ...

Шу митти матоҳ энди жавоб бермайди ...
Юз бор телефон қилсам хам хеч ким кўтармайди энди ....

Онажоним сизни , овозларингизни соғиндим 😢😢
😢12❤10
Ният

"Ошна, шу десанг, ўтган йили қишлоққа борсам, кўпчилик қурбонлик қилаётган экан. Қишлоқдошларим номи мусулмон аталсада, асли, Исломдан жуда узоқ одамлар эди. Хурсанд бўлдим, ҳавасим келди. Ўшанда ният қилдим "Худо хоҳласа, мен ҳам кейинги йил қурбрнлик қиламан!"
Эр-хотин ишлаб, унча-мунча пул жамғаришга ҳам улгурдик. Қўйларни суриштира бошладим икки ярим миллион билан уч ярим миллион орасида, пулингизга қараб танлайверасиз. Қурбонлик қила олишимизга кўзимиз етди, аммо байрам кунлари яқинлашаверган сари пулимни қизғона бошладим." Мен бой эмасман, ана бойлар сўяверсин*
деб ўзимни ўзим алдашга ўтдим..(Шайтон аврадими?!)
Хуллас, қурбонлик қилмадик. Орадан бир хафта ўтиб, машинамни уриб олдим. Устага олиб борсам уч ярим миллионга тузатиб беришини айтди...

Ўшанда зиқналик қилмай, қурбонлик қилганимда ҳозир ҳам улкан савоб олардим, ҳам шунча машмашадан қутулган бўлардим...

Кейинги йили, иншааллох, қурбонликка қўй сўяман! "

Феруза Салходжаева
👍21❤7🤔4
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#СУБҲИДАМ
(давоми )
-19-

мактубидан борлик- йўқлик ҳолатига тушди. У мактубни кафтида буклаб чангаллаганча дуч келган бўш хонага ўзини урди . Суюма кирган синф она тили ва адабиёт хонаси экан. Буни анча вақт ўтгандан сўнггина англади. Суюма кафтини чўғдек куйдираётган қоғозни очиб ундаги сўзларни қайта - қайта ўқиди. Унинг юраги шу қадар ўйнаб кетган эдики, гўёки юрак дупирини бутун дунё эшитаётгандек эди.
Суюма шу алфозда қанча ўтиганини билмади. Бирдан хаёлига "Бу ёзувлар балки шунчаки хазил ёки кайфиятни кўтариш учун ёзилган бўлса- чи ? Менинг ўзим ундан бундай сўзларни эшитишни ҳоҳлаганим учун барини шундай қабул қилаётган бўлсам-чи ? Ахир хазилкашлик бўйича мактабда Фозилнинг олдига тушадигани йўқ-ку ?! " деган савол келиб қолди . Аммо кўнгли...
"Йўқ , Суюма , йўқ ! Мен сени ҳеч қачон алдамайман ! Фозил ҳақиқатдан ҳам сени ..." дер эди ...

Синф хонасинини эшиги секин очилди.

- Суюмаааа ...

Эшик олдида синфдоши Наима турарди.
Суюма хона чироғини ёқмаган бўлса ҳам ховлидан тушаётган электр нурлари уни кундек равшан қилиб турарди.

- Суюмааа , бу ерда ёлғиз ўзинг нима қиляпсан ? Тинчликми ?! Ё мазанг қочдими ?

Наима Суюмага яқинлашиб ташвишли тикилди.

Суюма қўлидаги қоғозни оҳиста кафтларига яширди :

- Кел , Наи . Ўтир. Мен яхшиман. Аммо негадир шу вақтда юрагим жуда тошиб кетди. Шунча йиллик мактаб , синфдошлар. Авваллари "Қачон мактабни битираман- у , қачон олийгоҳга ҳужжат топширар эканман " дердим. Аммо ҳозир ... Ҳамма, ҳаммаси юракка шунчалар яқинлигини билмаган эканман ... Очиғи, тан олиб айтганда, мактабни битириш жудаям алам қиляпти... Шунга бироз ҳоли қолгим , йиғлагим келувди...

- Суюма , шунинг ҳам учун боққа юр . Шу кунларимиз хадемай ширин хотирага айланади. Эслаганингда битта ўзинг сиқилиб шу хонада ўтирган вақтингни эмас, боғда барча билан шодон яйраганингни эслашинг учун кетдик. У ерда Фозил роса томоша кўрсатаяпти. Азизага ё мени танла, ё Қуёшни деб хаммани кулдириб ўтирибди .

Суюма хўрсинди :

- Ҳа бунақа гаплар фақат Фозилдан чиқади...

- Суюма, Фозил ҳамма нарсага улгуради . У мени четга имлаб "Бор хабар олчи , раққосамизни биров ўғирлаб кетмадими ? Мени таклифим билан шу ерда қолган эди. Биласан- ку , адасини жахли ёмонлигини " деб шу ерга жўнатди.

Суюманинг кўнгли ёришиб кетди :"Фозил ундан хавотир олаяпти , демак..."
Суюма бир зумда очилди . У хушнуд кайфият билан ўрнидан дик этиб турди:
- Юр , Наи . Тўғри айтасан . Бу оқшом бошқа ҳеч қачон қайтиб келмайди . Шунинг учун кетдик ...

Суюма Наима билан боққа келишганда байрам авжида эди ...
Кечки пайтгача келган санъаткорлар ҳам кетишмабди.
Улар "Эртага якшанба - дам олиш куни , биз ҳам бир яйрасак " яйрабмиз- да " дейишган эмиш . Хуллас байрам байрамдек ўтаётган эди .
Узоқдан Суюмани кўрган Фозилнинг кўнгли жойига тушган эди . У "Суюмани хафа қилиб қўйдим шекилли" деган ўйда ич- этини ея бошлаган эди.
Аммо Суюма ҳақида ўйлаётган биргина у эмас эди. Суюмага неча йиллардан буён ошиқ талабгорлардан яна бири синфдош йигитлардан бир Рамзиддин эди. Рамзиддин "ўта иқтидорли" битирувчилардан бири эди . Республика фан олимпиадасининг ғолиби ҳам , аллақачон "институт паттасини" қўлга киритган ҳам , шу бугун Суюмага дилидагиларни айтишни ният қилиб қўйган ҳам унинг ўзи эди .
Ҳаёт ажойиб-да. Бўлмаса Рамзиддин сал аввал ўз севгисини Суюмага изҳор қилиш учун Фозилдан ёрдам сўрарми эди . Бу илтимос Фозилни шунчалик гангитиб қўйди-ки ... Қани энди оғайнисига "У қиз мени ҳам шунчалик ақл- у ҳушимдан жудо қилиб қўйган" деб айта олса ...
Рамзиддин узоқдан Суюма кўриниши билан Фозилни имлади "Ёрдам бер" . Фозил "хўп" деган каби бошини силкиди , аммо дили қаттиқ ўртаниб кетаётган эди.
Ҳамма ўзи билан ўзи овора бўлиб турган вақтда Рамзиддин билан Фозил Суюмани бир чеккада гапга тута бошлашди:
- Ҳа , дадасини жониии бўлган қиз , кўринмай қолдингиз.
Суюма нима учундир кўзлари аланг- жаланг бўлиб турган Рамзиддинга боққанча Фозилнинг сўроғига жавоб берди :
- Ўзим шундоқ ... Юрибман...
- Суюма , Рамзиддиннинг
❤28🔥8
Forwarded from Post Bot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤔Siz ham qoraygan qozoningizni olovda qizdirib, so‘ngra pichoq bilan qirib tozalaganmisiz?

☺️Masalan men avvallari shunday qilardim. Toki videodagi "влажные" salfetka o‘rash usulini ko‘rmagunimcha.

👌Bu usul men uchun juda ham foydali va arzon yangilik bo‘ldi. Bunday tozalash usulida asosan 3 ta vositadan foydalanilar ekan. Bu vositalar... Davomi👇

Supper Oyim kanalida barcha uy ròzĝor muomolariga javob topasiz

Qani shoshilin
🍽️🥃🍜🍳
❤1
3 тоифа инсонларга Қиёмат куни Аллоҳ назар солмайди…

Астағфируллоҳ 😢

Қиёмат – энг оғир ва даҳшатли кун. Ўша куни Аллоҳнинг раҳмати ва назари энг катта нажот бўлади. Аммо Пайғамбаримиз ﷺ ҳадисларида огоҳлантирилган айрим тоифалар бор – уларга Аллоҳ назар солмайди, покламайди ва улар учун аламли азоб бор.

Қуйидаги 3 тоифа шуьлар
жумласидандир:
👇👇👇
❤4
#СУБҲИДАМ
-20-

сенда гапи бор экан. Шахсий.

Суюма Фозилнинг бу муомаласига тушунмади. Ҳайрати ортди. Рамзиддинга қараб алланималарни англагандек бўлди. Аммо Фозилдан хафа бўлди . Ахир Фозил эмасмиди , сал аввал Суюмани салкам осмонга олиб чиқиб қўйган, юлдузлар орасидаги танҳо малика ойга тенглаштирган. Суюманинг хўрлиги келиб кетди. Шу билан бирга шунчалик аччиғи чиқди- ки . Ана шу аччиқ алам Суюмага бир олам шаддодлик ҳадя қилиб юборди :

- Эшитаман. Қани қайси биринг гапирасан?!

Рамзиддин жуда билимдон йигит бўлгани билан гапга йўқ эди . У Фозилга "Яхшилик қилсанг бутун қил" деган мазмунда имлади. Фозил кўзлари алланечук ёнган ҳолда гапга тушди :

- Суюма шу десанг элчига ўлим йўқ деган гап бор қадимдан . Мана Рамз. Неччи йиллик синфдошинг . Хмм , у "Агар мумкин бўлса Суюма билан мактабдан кейин ҳам дўстлигимиз давом этса эди" демоқчи экан.

Суюманинг ростманасига жаҳли чиқди:

- Фозил , дўстлик мактаб бошланса бошланиб, тугаса тугайдиган нарса эканми ? Шу саволларингни ўзиданоқ ҳафсалам пир бўлиб кетди.

Фозил бошини қашиган бўлиб Суюмага жавоб қидирарди :

- Суюма , сен тушунмадинг. Рамз шу ҳаёт йўлларимиз битта бўлса деяптувди- де. Бўлмаса ...

- Нима бўлмаса ?!

Суюма чирсиллаб савол ташлади.

Рамзиддин ҳам ўртага тушгиси келди, ахир бу гап- сўзлар ўзининг орзу- ниятларига тааллуқлику ?!...

- Бўлмаса , сени отда олиб қочиб кетаман...

Суюма Рамзиддин от миниб келиб ўзини олиб қочиб кетиш саҳнасини тасаввур қилди- ю , беихтиёр баланд овозда кулиб юборди. Унинг кулгисини боғдаги шовқин ютиб юборди .

Рамзиддин Суюмага анграйиб тикилди . Сўнг аламли овозда савол йўллади :

- Нимага куласан ?!

Суюма унга кулгиси таҳқирлаш ўрнида таъсир қилганини билиб , самимий оҳангда тушунтириш берди:

- Рамзиддин , хафа бўлмагин. Шунчаки пойтахт жойда отни қаердан оласан деб ҳайрон бўлдим. Тасаввуримга сиғдиролмадим.

- Менинг амакимни шаҳардан ташқарида дала ҳовлилари бор . Отлари ҳам . Рамзга отни мен олиб келиб бераман.

Суюма Фозилга қаради. У Фозилнинг кўзларида чексиз изтироб ва ... ўзини кўрди. Юраги тезлашиб кетди . У Фозилга тикилган куйи :

- От сеники бўлса сен билан қочиб кетаман. Мен бир одамни отида иккинчиси билан қочмайман. От кимники бўлса ... Ўша билан...,- деди-ю, боя Фозил берган қоғоз парчасини Фозилнинг қўлига тутди, сўнг шарт ортига бурилиб шаҳдам қадамлар билан синфдошларининг ёнига йўл олди.
Рамзиддин нималарнидир англагандек бўлди.У Суюманинг ортидан тикилиб қолган Фозилнинг кўзларидан иккалаларининг ўрталарида синфдошликдан кўра бошқачароқ туйғу бор эканлигини ҳис қила бошлаган эди .
Рамзиддин Суюманинг узатган қоғозини Фозилнинг қўлидан шарт юлқиб олди . Аммо Фозил нима учундир Рамзиддин кутганидек қоғозга отилмади , балки уни бемалол ўқишига қўйиб берди .

Рамзиддин ундаги сўзларни овоз чиқариб ўқиди:

Сени қандай эъзозлашим билмайсанми ?
Сен ҳам мени соғинганда йиғлайсанми ?

Рамзиддин ёзув Фозилга тегишли эканлигини таниган эди. У яна Суюма Фозил учун ... ким эканлигини ҳам тушунган эди.
Рамзиддин бир муддат бошини эгганича сукут сақлади, сўнг қаддини ростлади . У ўнг қўлини Фозилнинг елкасига ташлади. Кўнглидаги сўзларини кичик ва мазмунли иборага жойлаштиришга ҳаракат қилган бўлди . У ўзи истаганидек кўп гап гапирмади . Аммо ўз ҳисларини икки оғиз сўзда ифода эта олди:

- Фақат ғалаба !

Рамзиддин секин мактабнинг чиқиш эшиги томонга қараб йўл олди. Унинг уйи мактабнинг шундоққина ёнгинасида эди . Озгина юргандан кейин ўзига боқиб турган Фозилга қўл силтади :

- Ўртоқ, тонгда қайтиб чиқаман . Субҳидамни бирга кутишга ...

ХазонРезги
❤40🔥7
Тарвузга туз сепиб совчиларга олиб кирган қиз ўша куни унаштирилди‼️

Қўшнимнинг 30 ёшли ўтириб қолган қизи бор эди. Куёв чиқмагач, қилмаган иши қолмади. Лекин бари бекор кетди. Бир куни укамнинг ўртоғига совчи бўлиб кирдик. Кутилмаганда қиз тарвузга туз сепиб олиб келди. Совчилар қизга қараб: «Ғалати одат экан-а», дейишди, у эса: «Бу одат эмас, сир», деб сабабини айтиб берди. Сабабидан шокка тушиб қолдим. Ўша куннинг ўзида синаб кўрдим. Ростан ҳам ҳаммада ўхшар экан! Бу сирни совчилар билишганига бир ҳафта ҳам бўлмасдан, қўшнимни катта тўй қилиб олиб кетишди 😅

Гап шундаки: билишингизнинг ўзи сизни шокка соладиган бу усулнинг сири шундаки…
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙✨Х А Й Р Л И Т У Н

✨🌹Кайфиятингиз қандай
бўлишидан қатъий назар, оқшом
гўзал табассум ила кутиб олинг.

✨🌹Оқшомнинг чиройи сизнинг
гўзал табассумингиз ила янада
жозибалироқдир.

✨🌹Хайрли оқшом!!!
Оқшомингиз файзли ва тароватли
ўтсин!

✨🌹Хайрли тун

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6👍1