📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.21K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
​Шундай оқибатли , саҳоватпеша инсонлар кўпайсин

📱 Яқинларизга хам Улашинг

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍9❤1👏1
"БУВИ, ДОДАЛАРНИНГ БОРИ ЯХШИДА!”

Мастура ҳожи она шеъри.

Муаллифнинг ўзи ўқиди.

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍4❤3
🥰 ТОПА ОЛАСИЗМИ БУ КИМНИНГ ЁШЛИГИ ? 🥰
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТЎЙДАН СЎНГГИ КEЛИН-САЛОМ МАРОСИМИДА КЕЛИН ҚАЙНОТАНИНГ ЮЗИНИ КЎРИБ, ТИЛИ АЙЛАНМАЙ ҚОЛДИ ВА ... ҲАММА ШОКДА! 😱🩸
Тўй жуда дабдабали ва файзли ўтди. Бугун хонадонда узоқ кутилган қайноққина келин-салом маросими бўлиб ўтяпти. Куёвнинг хурсандчилиги ичига сиғмасди, у ниҳоят узоқ йиллик орзусига етиб, севган қизига уйланганди. Ҳовли меҳмонларга тўла, карнай-сурнай садолари остида келин ҳаммага таъзим қилиб, салом қилмоқда.
Саломчи аёл қайнотани чақирди.
Келин салом қила туриб қайнотасига кўзи тушди ва...
Дахшатдан қотиб қолди...
ДАВОМИ 👇👇👇👇
❤4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Умр қайтмас экан...🥹

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5👍1💔1
ҚАТРАЛАР ....

Оилада эр хотин ўртасидаги мехр , муҳаббат ҳаммада ҳам , ҳар доим ҳам ошкора , изҳорлар билан намоён бўлавермайди ...

Лекин бу дегани улар ўртасида меҳр йўқ , муҳаббат йўқ дегани эмас ...

Ман бугун буни сезгандек бўлдим .
Саломатлигим сабаб нон истеъмолини чеклаган эдим .
Кечки овқат маҳали ошхонада дастурхон тузаётган қизига отасининг айтган сўзини ташқаридан туриб эшитиб қолдим .

---- Суюқ овқат қилган бўлсанг ойингга донлироқ қилиб , қуюқроқ қилиб сузиб бергинда қизим . Нонсиз ичадику ойинг .
---- Хўп ада .

Оддий назарга илинмайдиган сўзлар .

Аммо шу сўзларда олам олам меҳр , севги , эътибор , меҳрибонлик бор эмасми ....

Сиз нима дейсиз азизларим .....

ШАХЗОДАнгиз .

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👏16❤12👍7
#СУБҲИДАМ
-26-

Райҳон битта хонимни олди-да ея бошлади. Шаҳло опага Райҳонни бу иши эриш туюлди. У қизини аввал ҳеч бундай аҳволда кўрмаган эди . "Қизим бундай одатинг йўқ эди-ку! Овқатни хонага олиб кириб дастурхон устида егин,- демоқчи бўлди-ю, аммо фикридан қайтди, - ҳарна егани"
Суюма ҳам шунга ўхшаш хаёлда эди : "Опам бугун бошқачароқларми ?!" .

- Ойижон , битта нарса сўрасам майлими ?

Райхон оғзидаги овқатни ютар- ютмас онасига саволли тикилди .

- Сўрайвер болам, сўрайвер ...

- Шу десангиз ...

- Айтавер ...

- Шу десангиз мен бу ердан чиққунимча Шаҳзод сизларникида туриб турса... Биласиз ойижон ишдалар , уйдаги овсиним ёш болали ўзидан ортмайди. Сизларникида бўлса кўнглим ҳотиржам бўларди- де.
Сиз бу ерга келиб овора бўлманг . Фақат Шаҳзодга қараб турсангиз бўлди эди .

- Болам , яхши эслатдинг . Ўзим ҳам шу ҳақида ўйлаётган эдим . Буни эса сендан сўрамоқчи эдим. Шаҳзоджонни уйимизга олиб келсак майлими деб ?

Райҳон яна бошини ойисининг елкасига қўйди. Хўрсинган бўлди:

- Ойижон болам сизни қўлингизда бўлса мен бу ерда ҳотиржам ётаман ...

"Тавба , бу қиз бугун бошқача- я?! Ҳомиладорлиги анча қийнаб қўйди-да болам бояқишни" ўйлади Шаҳло опа юраги тўкилиб .

- Болам , даданглар ҳали ишдан қайтишда ўзлари билан олиб келадилар Шаҳзоджонни . Сен хеч нарсадан хавотир олма . Фақат ўзингни , соғлиғингни , набирамни соғ - саломат дунёга келтиришни ўйласанг бўлгани . Ха айтганча , докторлар нима дейишди , нега мазанг қочибди ?!

- Айтарли ҳеч гап айтишгани йўқ. "Охирги ойларда шунақа ҳолатлар бўлиб туради . Бунинг устига ёз ҳам жуда иссиқ келди , шунинг ҳам таъсири бўлган" дейишяпти .

- Нима бўлганидаям ўзингни асрагин қизим. Энди кириб дамингни ол. Биз ҳам уйга қайтайлик. Эртага худо ҳоҳласа Шаҳзоджон билан сени кўргани бирга келамиз.

- Вой ойижон , эртага Суюманинг имтиҳони-ку.Индинга келаверинг бемалол.

- Суюма имтиҳонга борса , мен ҳам уйда ўзимни қўярга жой тополмайман. Аданглар ишда , Жалолиддин хам Толиб амакингни дўконида ёрдамлашиб юрибди.
Суюмани имтиҳонга кузатиб , мен бу ёққа келавераман.
Шаҳло опа ўрнидан туриб Райҳонни бағрига босди .
- Ҳеч нарсани ўйлама , ҳаммаси яхши бўлади .

Суюма опасига талпинар экан эркаланди :

- Опа , дуо қилинг ўқишга кириб кетай

Лекин Райҳон Суюмани ҳайрон қолдириб унга бошқа сўзларни айта кетди :

- Ойижонимни эҳтиёт қил. Айтганларидан чиқма, -
Райҳон сўнгги сўзларни Суюмагагина эшитарли қилиб шивирлади , - болам сенга омонат ...

Райҳон Суюмани қучоғидан итариб жилмайди :

- Албатта дуо қиламан , синглим. Илоҳим Аллоҳ барча тилакларингни ижобат қилсин . Илоҳим дунёдаги энг бахтли қиз ўзинг бўлгин.
Улар ҳайрлашиб ортга бурилар эканлар , Райҳон онасини яна чақирди :

- Ойижон ...
Шаҳло опа "нима дейсан ?!" дегандек унга қаради

- Адамларга салом денг, мен ҳаммангларни яхши кўраман...

* * *
Шаҳло опа билан Суюма уйга етиб келишганда офтоб хаммаёқни тандирдек ланғиллатаётган эди . Шаҳло опанинг пешонасидан тер дув - дув қуйилар , нафас олиши ҳам бир текис эмасди. Шаҳло опа уйга келди-ю, кийимини ҳам алмаштирмасдан ўзини ётоққа отди .
Суюма дарҳол яхна чой олиб келиб онасига ичирди . Кейин хонадаги дориларга тўла тумбадан томчили юрак дорисини ҳам топиб ичирди. Шаҳло опа сал ўзига келгандек бўлди .
Суюма кўнгли анча ҳотиржам бўлиб ошхонага йўл олди. У тушликка эрталаб тайёрлаб кетишган хонимни иситди. Уни лаганга сузиб ёнига чиройли қилиб сардагини қўйди .
Суюма онасининг тушликка чақириб чиқди . Она бола жимгина овқатланишди . Икковлари ҳам чарчаганликлари учун стол атрофида ортиқча ўтирмадилар. Ойисининг дастурхонга ўқиган фотиҳасидан кейин Суюма дастурхонни йиғиштириб олди. Сўнг онасини ётоғига кузатиб қўйиб , ўзи ҳам хонасига йўл олди.
Шаҳло опанинг кўзи илинди . Тепасида кимнинг шарпасини ҳис қилиб чўчиб уйғонганида кўзи эри Йўлдош акага тушди .
Йўлдош ака бу вақтда уйда бўлиши керак эмас эди. Шаҳло опа ўзига кела олмай эрига анграйиб қаради . Йўлдош ака эса нима учундир шошилар эди :

- Шаҳло , онаси . Турақол . Отлан . Бир жойга боришимиз керак .


ХазонРезги
❤47😢10🤔8❤‍🔥1🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Разилликнинг_улкан_чўққиси😰

Отасининг вафотидан кейин ногирон акаси ва соқов келинойисидан қандай қутулишни ўйлаб юрган ука, ахийри чорасини топганидан қувониб кетти!

Бир амаллаб ёлғон гапириб гапиролмайдиган соқов келинойисини акасига қўшиб уйига жўнатади, ва ўз акасини инсон тасаввур қилолмас разиллик билан қийнайди😢

Разил уканинг қилмиши ва келажакдаги аҳволини кўринг ва ибрат олинг👇
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум

✨ 2️⃣6️⃣➖ Июль,
якшанба дам олиш кунингиз баракали ва омадли бўлсин!

☕️🌱🌹 Бугунги кун оилангизга қут-барака, хонадонингизга тинчлик-тотувлик ва қалбингизга чексиз қувонч олиб келсин!
✨🤲 Соғлик-саломатлик, гўзал кайфият ва омад кун бўйи сизни асло тарк этмасин!
😀😀😀😀😀😀😀😀😀
Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин! ❤️😊

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍3❤2
Ассалому алайкум
Олисдаги дил яқинларим ҳамма зўрми .
Куни бўйи хушкайфият ҳамроҳингиз бўлсин .
Қаранг осмонимиз қандай мусаффо , тип тиниқ , беғубор қанот қоққан қушлар одамни ҳавасини келтириб кўкда чарх уриб парвоз қилмоқда .
Кимдир ишга , кимдир ўқишга шошяпти .
Ҳамманинг омадини берсин .
Саломат бўлинг қадрдонларим .

Мен ШАХЗОДАнгизни дуо қилишни унутманг 😘 .

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍6❤2🥰1
​​#СУБҲИДАМ

-27-

- Тинчликми , адаси ?,- Шаҳло опа хавотирли овозда сўради,- юрагим кечадан буён нотинч , айтақолинг , тинчликми?

- Бўл тез кийин. Яқинда Абдумажид қўнғироқ қилиб қолдилар . Райҳонни тоби қочиб қолибди. Операция хонасига олишганмиш

- Сал аввал яхши эди- ку, Суюма билан кўриб келганимизга ҳали кўп бўлмади

Шаҳло опа зорланиб гапирганча отлана бошлади. Шаҳло опа ҳовлига чиққанида Суюманинг ҳам кийиниб олганини кўрди . Унга "уйда қол" дегиси келмади ,-"Бир ўзи уйда ич - этини еб ўтирадими, ундан кўра бир-биримизга далда бўлганимиз яхши ",- дея ўйлади Шаҳло опа . У Суюмага "Юрақол" деди- ю , кўчага йўл олди
Уларни касалхона йўлагида Абдумажид кутиб олди. Суюма поччасини ҳеч қачон бу аҳволда кўрмаган эди. Абдумажид дағ- дағ қалтирар , ўзини қаттиқ йўқотиб қўйгани хатто қайнота - қайнонасига салом беришни унутиб қўйганидан маълум эди .

Абдумажид Йўлдош акани узоқдан кўриши билан деярли чопиб келди :

- Дада , тезроқ , бизни доктор кутаяпти , юрақолинг .

Йўлдош ака "нима учун ?! " деб сўрамади . У вақтни йўқотишни истамай куёвга илдам эргашди .
Йўлдош ака ва Абдумажид доктор ёнида кўп қолиб кетишмади . Аммо шу вақтга қадар Шаҳло опанинг бўлари бўлган эди

- Нима гап адасиии ? Докторлар нимага чақиришди сизларни ?

- Ўзингни бос онаси , Райҳонни операциясига руҳсат сўрашди .

- Нега ? Керак бўлса дарров операция қилишавермайдими вақтни ўтказмасдан?!
Шаҳло опанинг фиғони фалакка чиқиб борарди .

- Онаси , оғирроқ бўл . Йўли шунақа экан- да . Докторлар ишини билиб қилади . Анча йил бекорга ўқишмаган ахир.

Йўлдош ака шундай дер эди- ю , аммо ўзидан ўтганни ўзи билаётган эди . Йўлдош ака вазият жуда қалтислигини , қизи Райҳоннинг ҳаёти қил устида эканлигини дил - дилидан ҳис қилиб турарди .
У сал аввал Абдумажид билан доктор ҳузурига кирганида , у гапни айлантириб ўтирмади . Индаллосини айтиб қўяқолди :

- Ака , очиғи қизингизни аҳволи жиддий . Комага тушиб қолганига иккинчи соат кетаяпти . Қизингизнинг юраги уришдан бош тортяпти . Бу аҳволда ... Хуллас уни зудлик билан операция қилишимиз зарур . Аввало худо ишимизни ўнглаб икки жонни саломат кўрсатсин. Ҳеч бўлмаганда эса... гўдакни сақлаб қолишга кечикмаслигимиз керак. Шунга сиз манави тилхатни ўқиб чиқинг ва имзо чекинг. Вақтни йўқотмайлик .

Абдумажид дарҳол эътирозга шошилди :

- Доктор , аёлим тирик қолиши керак! ... Майли , чақалоқнинг ҳаёти эвазига бўлса ҳам...

- Ука , сизни мана шу қайсарлигингиз деб бир соат вақтимиз зое кетди ахир . Бизнинг сизга имзо чекиб беринг деганимизга қанча бўлди !
Ўйлайсизки , инсон ҳаётини шунақа олди- сотти қилиш ҳавасми бизга ?!

Йўлдош ака куёвини елкасига қўлини қўйди :

- Болам , вақтни йўқотмайлик...

Яхшиям Суюма келган экан. Ҳали дадасига сув тутади , ҳали ойисига дори.
Дунёда энг ёмон ва аччиқ азоб хотима нима билан тугаши ноъмалум бўлган жараённи кутиш бўлса керак.
. Абдумажид ярим кунда адои тамом бўлибди. У қайнота ва қанонасининг ёнига ҳам келгани йўқ .
Райҳонни операция қилишаётган узун даҳлизнинг кириш эшиги тагига ўтириб олганича , тиқ этса эшикка тикилиб ўтирибди.
Операция бошланганига бир ярим соатлар вақт ўтганда Абдумажиднинг ота - онаси хам ўпкаларини қўлтиқлаганларича қудалари турган бўлимга етиб келдилар . Улар узоқ ҳол сўрашиб ўтирмай Райҳоннинг соғлиғидан гапира бошладилар .
Шу пайт унча узоқ бўлмаган жойдан эркак кишининг бўғиқ овозда ...

давоми бор

Муаллиф: Хазонрезги
❤32🤔5👍2😁1
​​📝Дунё-яхшилар борлиги учун обод!

Аёл эри туҳмат билан қамалган кунининг эртасига бозорга борди.  Мақсад:  тишининг кавагида турган юз долларни майдалаш ва рўзғорнинг камини шу пулга тўлдириш эди.
Яна эрига ҳам одамини топиб,  ичкарига жунпайпоқ киргазмоқчи!
Чунки билади,  фарзандларининг отасида бод касали бор...
Уч тўрт сарроф (долларпуруш) ни оралаб эрининг дўсти бўлган бир одамнинг олдига борди:
-Фалончи ака,  яхшимисиз?  Эрим сизга учрашимни айтгандилар.  Шу юз долларни майдалаб беринг...
Сарроф дарров эшитган хабарини айтди.  "Ёмон гап тез тарқалади!" деганлари балки шудир...
-Ўртоғим яхши бола эди,  нима бўлди, ўзи?  Эшитиб хайрон қолдик. Сиқилманг,  тез орада чиқиб кетади,  у унақа бола эмас...
Аёл ажабланганидан савол берди:
-Сиз қачон эшитдингиз?
-Кеча...
Сарроф пул берди,  аёл унга ишонгани учун пулни олди.  Сал юриб,  пана жойга ўтиб, санаб кўрди.  Кейин эрига атаб жунпайпоғу иссиқ кийим-кечак қилди.
Қаёғданам рўпарасидан "доллар,  российский оламиз!"  деган биттаси чиқа қолди...
Бири айтган пулнинг қиёсини эшитиб,  ишонмади!  Яна бошқасидан сўради...
Бояги ҳолатини билиб,  таскин берган сарроф уни нақ ўттиз минг сўмга алдаганди...
Ўттиз минг...
У ҳеч нарса эмас аслида,  аммо...
Билиб туриб кўз ўйиш-деб аталарди бу воқеа!
Уйга келгунча таёқдек қотиб келди.  Қўлидаги жунпайпоққа кўз ёши томиб-томиб йиғлади!
Ўттиз минг учун эмас...
Йиқилганнинг устига чиқиб, бўйини баланд кўрсатадиган ана шунақа одамлар борлиги учун!
Уйининг ёнида бир магазин бор. 
Сотувчиси илмли йигит!
Оҳирги пайтлар сезиб қолди:  ўша йигит нуқул ҳаражатларни нотўғри ҳисоблаяпти...
-Шакар неча пул?
-Беш минг келинойи!
-Икки кило беринг!
-Хўп,  яна нима?
-Бодринг икки кило
-Минг сўмдан.
-Нега сизларда арзон?
-Сўлиб қоляпти-да иссиқда...
-Қатиқ?
-Бир литрлиги беш минг.
-Жами?
-Ўн олти минг...
-Акамга салом айтиб қўйинг.
Йўлда келгунча ўйланиб келди.  Йўлнинг у ёғида бошқа магазин бор.  Эринмасдан кирди.  Шакар у ерда тўққиз минг экан...
Аёл бу сафар ҳам йиғлади.
Кўча қоронғу,  йиғлаганини биров билмайди,  кўрмайди...
Эртаси куни кеча ўн олти минг савдо қилган дўконига борди.
-Кеча адашиб кам ҳисоблабсизлар.  Мен уйда ўтириб ҳисобладим, тўлашга пулим етарли.  Илтимос кечаги нарсаларни бошқатдан ҳисоблаб беринг!
-Келинойи,  ҳаммаси яхши.  Акамни сўраб қўйинг!  Нима керак бўлса,  чиқаверинг.
Аёл тушунди.  Дардини айтмаса ҳам биладиган одамлар бор экан.  Таскин бермаса ҳам қўллайдиганлар...
Мана нима учун дунёни яхшилар обод қилади деймиз!

Ummu  Zaynab  Ummu

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤40👍6😢2
❗️❗️❗️❗️

Ilm — dunyo va oxiratdagi eng qimmatli sarmoyadir.

O'zingiz yoki farzandingiz uchun foydali ilm olishni niyat qilgan bo'lsangiz, sizni kurslarimizga taklif qilamiz.


🔖 Arab harflari — 300 000 so'm
0 dan boshlab Qur'on o'qishni o'rganishni istaganlar uchun.

🔖 6 oyda Qur'onni yodlash va zehnni kuchaytirish — 650 000 so'm
Qur'on yodlash bilan birga xotirani rivojlantirishni istaganlar uchun.

🔖 Zukko Bolajon — 300 000 so'm
Farzandingizning bilim va fikrlash qobiliyatini rivojlantirishga xizmat qiladigan kurs.

🔖 Fiqh darsi — 200 000 so'm
Har bir musulmon bilishi zarur bo'lgan fiqh ilmlarini o'rganing.

🔖 Mabdal Qiroat — 200 000 so'm
Arab tili gramatikasi darsi

🔴 Tashih darsi - 300 000 ming quronni chiroyli hatosiz qiroat qilishni urganasiz


📌 Darslar tajribali ustozlar tomonidan olib boriladi. O'zingizga mos kursni bugunoq tanlang va ilm yo'lidagi qadamingizni biz bilan tashlang.

📩 Batafsil ma'lumot
: @Bat008

https://t.me/+7Vvy6nG5XAs5Yzky
https://t.me/+7Vvy6nG5XAs5Yzky

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#СУБҲИДАМ
(давоми)
-28-

бақирган овози эшитилди :

- Райҳооооооон !

Бу Абдумажиднинг овози эди...

Шаҳло опа эрига қаради . Кўзларида ақлдан озган кишининг қарашлари бор эди. У Йўлдош акага талмовсираб боқди . Лаблари пичирлади :

- Болаааммм ...

Шаҳло опа шилқ этиб йиқилди.
Йўлдош ака унинг аранг ушлаб қолди . Аммо унинг ҳам ҳолати аёлиникидан қолишмас эди...
Суюма онасига отилди ...

Абдумажиднинг отаси ўғли томонга югургилади . Абдумажид ҳамон бақирар , ажралиш аламига чидай олмай касалхонани эшигу деворларини жон- жаҳди билан муштлар , тепар эди.
Қиёмат вақтидан аввал келган эди бу ерга . Қиёмат ота, она , суюкли ёр , жондек жигар сингил ...барисига бирдек келган эди ...

* * *
Йўқотиш нималигини биласизми?
Ҳис қилганмисиз ?
Қочиб кета олмаганмисиз ?
Дод деганмисиз ?!
Овозингизни биров эшитганми ўшанда ?!
Бир зумда ... Биргина зумда умрингизда мазмун қолмаганми ?...
Тирик бўлиб ўлганмисиз?!
Тирик бўлиб ўлганмисиз ?! Ўлганмисиз?!

Йўқ!
Инсон инсонни йўқотиши фожеа эмас. Фожеа- инсоннинг умидини йўқотишидир. Ҳаётини тиргаб турган энг азиз кишини қайтиб кўра олмаслиги , бундан буёғига умрини "У" сиз давом эттиришини ўйлаш , бунга дош бериш ... қийин. Жуда ҳам қийин. "Алам жонни узиб олиши" дегани шумикан? Чидаш керак бўлган чидаб бўлмайдиган азоб .
Мислсиз азоб ...

* * *

Райҳонни бомдодга чиқариладиган бўлдилар. Йўлдош ака қудаларининг ижозати билан "жигарпорасини" ўз уйига олиб келди . Билмадим , ота нимани ўйлади экан?! "Ҳарна дақиқалар ичра бўлса-да бағримда турсин" деганмикан?!
"Чин уйига кетар олдидан , чин уйига етар олдидан мунглиғ онасини дийдорига тўйдириб олсин" деб хаёл қилдимикан ?!

Райҳонни , Райҳонгинани тун ярмидан ошганда олиб келдилар.
Бу пайтда Суюмаларнинг уйи одам билан тўлиб, тошиб бўлган эди.
Шаҳло опанинг йиғлайверганидан томоқлари бўғилиб товуши чиқмай қолган эди.

Она...!
Ким у она ?! Дилбандининг биргина кулгисига бор оламни алиша оладиган зотми она ?!
Фарзанди учун боридан бирдек кеча оладиган ва ҳеч қачон пушаймон бўлмайдиган фариштами, она ?!
Фарзанди кулганда кулиб , йиғлаганда йиғлайдиган фидойи жонми, она?!
Фарзандининг бармоғига нохос қадалган тикан , юрагига санчилган ҳанжарга қиёс зотми эди у?!
Фарзанди дунёдан ўтган вақт ундан олдин ўзини ерга топшириб бўлган онами она ?

Халқда "Онани яратмасин экан?!" деган ибора бор.
Эй , инсонлар !
"Отани яратмасин экан , отани ! "
Бошига тоғ қуласа-да ўзини тутиб туришга мажбур бўлган, номи эркак бўлганлиги учун қаддининг эгилишга ҳаққи бўлмаган , барчага бош дегани ўзи учун баридан кечиш дегани бўлган отани яратмасин экан ! Яратмасин экан !
Йўлдош ака ич - ичидан тўкилиб бўлди. Кўзларини ёшлари юрагига қон бўлиб қуйилди .
Дилида ялт этган ёруғ жой қолмади . Аммо ... Аммо не ажабки шу аҳволда ҳам оёғида турар , суюкли қизи Райҳонни райҳон баргларига ўраб бу дунёдан охирги насибаси бўлмиш икки қулоч ер...га бериш ҳаракатида эди.

Майлими?
Майлими Абдумажид ҳақида ёзмасам ?!
Майлими уни ҳисларини ифода этаман деб қовжираб кетмасам ?! Майлими , муҳаббат увол бўлди, демасам?!
Майлими , Абдумажид энди инсон эмас , шунчаки бир соя бўлиб қолган, демасам?
Майлими ?!
Бундай майлимилар шунчалик кўп эканкииии ... Шунчалик кўп ...
Барига жавоб бериш эса юрагингни юлиб йўлбарсларга едиришдан қийинроқ экан ... Қийинроқ...

Ҳаётнинг пасти , баландини бир текис кўриб ўрганган Суюма бирдан улғайиб қолди . Яна ҳам тўғрироғи бирдан кексайиб қолди. Бунга унча вақт ҳам сарфлагани йўқ . У поччаси Абдумажиднинг "Райҳоооон" деб бақирган ўтли ноласини эшитганида бир зумда ҳамма нарса ўз мазмунини йўқотганини ҳис қилди . "Шунчалар осон экан- а ?! Инсоннинг дунёни тарк этиши шунчалар осонми ? Бунисини билмадим , аммо бу ҳаётда ҳеч нарсага ишонч йўқлигини аниқ билдим, ҳа ҳеч нарсага ишонч йўқ экан ..." - алам билан ўйлар эди Суюма ...

ХазонРезги

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢28❤24🔥3🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дўстлар ГРУППАСИГА юбориб қўямиз...

Хозироқ киринг 👇


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍2❤1
❗️ОТМ ва таълим йўналишини танлаш бошланди

25 июлдан тест синовларида қатнашган абитуриентлар ОТМ, таълим йўналиши ва таълим шаклини танлаш имкониятига эга бўлди.

5 тагача олийгоҳ ва йўналишни танлаш мумкин. Кундузги, кечки ёки масофавий таълим шаклини белгилаш имконияти мавжуд.

Танлов my.uzbmb.uz платформаси орқали амалга оширилади.

📅 Танловларни 8 августга қадар исталган вақтда ўзгартириш мумкин. Муддат тугагач, ўзгартиш киритиш имкони бўлмайди

⚡️ @Kunxabarlar - ЁШ БОЛАЛАРГА ТАҚИҚЛАНАДИ! КАТТАЛАР УЧУН!  БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ Сизга
Шундай Ризқ
Берсинки.
Сизни Эҳсон қилувчи
Бойлардан қилсин.. 🤲

❤️💖♥️💖
❤15👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онажоним...

Онажоним, иссиқ бағрингиз,
Ширин тафтин юқотиб қўйдим.
Аста сочим майин силаган,
Қўлларингиз соғинчин туйдим.

Она сизсиз дунё қоронғу,
Тун излайди оймомосини,
Юлдузчалар кўзида ёш ку,
Қалб излайди ўз дунёсини.

Сизга томон борар йўлларим,
Гулга тўла гулистон эди.
Сиз- ла ўтган азиз кунларим,
Ҳар бир куни бир достон эди.

Сизнинг борар азиз йўлингиз,
Жаннатларга улашганмиди.
Бизга ташлаб кетган меҳрингиз,
Мухаббат- ла талашганмиди.

Онажоним иссиқ бағрингиз,
Ширин тафтин юқотиб қўйдим.
Аста сочим майин силаган,
Қўлларингиз тафтини туйдим.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7👍2
❤️𝔸𝕐𝕆𝕃𝕃𝔸ℝ 𝕌ℂℍ𝕌ℕ 𝕊𝔼𝕂ℝ𝔼𝕋ℕ𝕀𝕐  𝕂𝔸ℕ𝔸𝕃💋

❤️‍🔥ʏᴏʀɪɴɢɪᴢɴɪ ʏᴀɢᴏɴᴀsɪ ʙᴏ'ʟɪsʜɴɪ xᴏxʟᴀʏsɪᴢᴍɪ
❤️‍🔥

ᴜɴᴅᴀ ʙᴜ ᴋᴀɴᴀʟ ᴀʏɴᴀɴ sɪᴢ ᴜᴄʜᴜɴ

🥰𝔹𝕀ℤℕ𝕀ℕ𝔾 𝕂𝔸ℕ𝔸𝕃𝔾𝔸 ℚ𝕆'𝕊ℍ𝕀𝕃𝕀ℕ𝔾
𝕍𝔸 𝕆𝔻𝔻𝕀𝕐 𝕂𝔼ℂℍ𝔸𝕃𝔸ℝ𝕀ℕ𝔾𝕀ℤℕ𝕀
💋𝕌ℕ𝕌𝕋𝕀𝕃𝕄𝔸𝕊,
💋ℝ𝔸𝕄𝔸ℕ𝕋𝕀𝕂 𝕂𝔼ℂℍ𝔸𝕃𝔸ℝ𝔾𝔸 𝔸𝕐𝕃𝔸ℕ𝕋𝕀ℝ𝕀ℕ𝔾

https://t.me/+lcIykTkZ5KcwNjgy

❌Eʀᴋᴀᴋʟᴀʀɢᴀ ᴠᴀ ʙᴏ'ʏᴅᴏǫ ʏɪɢɪᴛʟᴀʀɢᴀ ʙᴜ ᴋᴀɴᴀʟ ᴛᴀᴠsɪʏᴀ ǫɪʟɪɴᴍᴀʏᴅɪ❌
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 ОТАСИНИ ЭРКАСИ🥰🥰🥰

✿•┈┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈┈•✿

🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5🥰1