#СУБҲИДАМ
-50-
опасига поччанг ҳақида кўп нарсаларни гапириб берибди . Абдумажиднинг ишхонасидаги жуда кўп қизлар , хаттоки оилали аёллар ҳам унинг атрофида гирдикапалак бўлиб қолган эмиш. Қизлар тўғрисида билмадим... Аммо аёллар... Уларнинг ичида битта сатанги поччангга ҳеч кун бермаётган экан. Ўзи икки марта турмуш қурган, икки турмушидан уч нафар боласи бор экан. Ўша аёл поччангга рўйи - рост бетини сидириб "бир оғиз гапингиз , битта ишора қилсангиз бўлгани , шартта пандавақи эримнинг жавобини бериб , сизни уйингизни гуллатганим бўлсин " деган эмиш .
Поччанг ҳам эркак киши . Авлиё эмас. Ўртада шайтон бор ахир ...Худо кўрсатмасин битта шунақа аёлнинг тузоғига илиниб қолса борми... Ана унда поччангдан ҳам , болалардан ҳам бир йўла ажраб қолишимиз ҳеч гап эмас. Ўз оиласига ваъфо қилмаган аёл номига номуносиб бундайлар қўлига тушган болаларнинг тақдири, ҳоли нима кечади ...
- Улар ... Қуда холамгилар менга совчи бўлиб келишган... Шундайми ? ! Тўғри тушундимми ?!
- Суюма , улар икки таклиф билан келишибди... Ё болаларни бизга қайтаринг, ё сени ...
Суюма йиғламай қўйган эди , аммо гапираётганида лаблари асабдан қийшайиб кета бошлади:
- Демак, Робия баҳолашибди- да . Қойил! Робия билан менинг баҳойим тенг эканлигини билишганларини қаранг-а буларни ?!
Суюманинг овозидаги титроқ кучая бошлади :
- Қудаларингиз бирам доно- ки. Фақат тасанно ! Бошқа гап йўқ!
Суюма аста ўрнидан туриб эшикка йўналди . У Робиянинг ўзига эргашиб йиғлай бошлаганига эътибор бермади. Суюма чиқиб кетгач , Робия баралла йиғлай бошлади :
- Айййяяя таа...
Суюма узоққа кетмаган , ҳовлидаги райҳонларнинг ёнида чўккалаб юм- юм йиғлар эди ...
Шаҳло опа Робияни қанча овутишга ҳаракат қилмасин , у овунай демас эди.
Кўп ўтмай ошхонанинг эшиги шаҳд билан очилди. Остонада Суюма турар эди. У кўзидан оқаётган ёшларни кафти билан сидирганча Робияга яқинлашди. Уни шаҳд билан ўтирган ўрнидан юлгудек бўлиб кўтарди . Робияни ҳозир биров олиб қўядиган каби маҳкам бағрига босди . Робия ҳам уни бўйнидан қаттиқ қучди . У йиғидан тўхтаган , аммо ўпкасини боса олмай ҳамон ҳиқилларди : "ааййяяя, ааййяя".
Суюма бир сўз демай хонасига кириб кетди ...
Шу бўйи кечки овқатга ҳам чиқмади. Орада Шаҳло опанинг ўзи Робияга овқат ва чойини ўша хонанинг ўзига олиб кириб едириб- ичириб кетди.
Даҳлиздан Йўлдош аканинг томоғини қирган овози келганда Суюма ноилож ёстиқдан бошини кўтарди . У бир четда турган рўмолини олиб , сочларини унинг ортига беркитди.
Йўлдош ака иккинчи бор йўталган бўлди , сўнг Суюманинг хонасига кириб келди.
Суюма адасини эшикдан сал нарида кутиб олди:
- Ассалому алайкум , ада... Ишга яхши бориб келдингизми ?!
Йўлдош ака Суюмани қони қочган юзига , ер чизган маъюс кўзларига , салом берганида ҳазин тортиб кетган овозига эътибор бериб юраги туздек ачиб кетди.
У хона бурчагидаги креслога ҳорғин чўкди.
Суюма адасининг ишораси билан қарама- қарши тамондаги стулга омонат ўтирди.
Робия ўйинчоқлар турган бурчакда акаси билан ўйнаб ўтирар эди. Улар ўйинга қизиқиб кетганларидан бобосига ошиқча эътибор бермадилар ...
Йўлдош ака оҳиста дуо қилиб , юзига фотиҳа тортди. Суюма бир сўз демай унга қўшилди.
- Қизим ... Мен ортиқча гап гапирмоқчимасман... Айтмоқчи бўлганларим ... Сен ўз қалбингга қулоқ сол . Ўзинг учун энг тўғри деб билганинг... қарорни қабул қил. Сен яшаётган ҳаёт ўзингники . Унга ўзинг ҳокимлик қилишингни истайман.
Қизим , мен биттангни доғ- у ҳасратингни кўрдим. "Банданинг боши - Аллоҳнинг тоши" дейишади , аммо яна бирингни дардингни кўтаролмасам керак.
Қизим, мендан сўрасанг ... Агар бу борада адамлар нимани хаёл қилган эканлар деб ўйлаган бўлсанг, жиллақурса бир қизиқиб кўрган бўлсанг, мен кўнглимдаги гапларни сенга яширмай айта оламан.
Мен ... Менинг шу нотавон юрагим: "Қани эди Суюма ақлининг гапига кирса- ю , опасидан қолган шу икки сағирнинг бошини силаса ,- деяпти,-Қани энди Суюма шу икки болани бошқаларни қўлига икки қўллаб топширмаса, беш кунлигим қолган ё қолмаган дунёда охирги йилларим,
@ХазонРезги

❤42😢23👍2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭐🌛Хайрли Тун Азизлар.
✨Аллоҳ сизга шундай БАХТ берсинки,
✨ Бахтлиман деганлар ХАВАС билан карашсин.
✨ Аллоҳ сизга шундай МУҲАББАТ берсинки,
✨ Бу муҳаббат қиссаси абадий булсин.
✨ Аллоҳ сизга шундай УМР берсинки,
✨ Уни хар дақиқаси
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва Рахматиллоҳи ва барокатуҳ
💙💙💙💙💙💙💙💙💙
💙💙💙💙💙💙💙
🫰Қадрли қадрдоним! 🩷 👼Сизга ва оилангизга
🌹дунёдаги энг гўзал
❤️бахтни ва мустаҳкам соғликни тилайман!
🍀Умрингиз узун, ризқингиз зиёда бўлсин!
💙 Аллоҳ сизни ва яқинларингизни ҳамиша ўз паноҳида асрасин!
🤲Сиздай самимий инсон билан замондош бўлганимдан хурсандман!
✨ Дунёдаги барча яхшиликлар сизга ёр бўлсин!
🌟Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман!
❤️ Ҳаётингиз нурли ва мазмунли ўтсин! 🌹

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Қадрли қадрдонларим мунаввар тонгингиз муборак бўлсин .
Яна бир гўзал кунда уйқудан кўз очиш бахтига етиштиргани учун Аллоҳоимга беҳисоб шукур .
Тасвирларга қаранг қандай ажойиб тонг отмоқда ....
Узооқ узооқлардаги тоғлар ортидан қуёш кўтарилаётганини , кунчиқишда қизғиш нур таратиб билдириб турибди ....
Фаришталарни кўрган тонг элчиси хўрозларнинг басма бас қичқириши , беданаларнинг сайраши , уларга ҳамоҳанг элас элас эшитилаётган ширали ва салобатли қуръон тиловати , майин ва ёқимли саррин шабада .....
Замин уйғонмоқда , эл- улус уйғонмоқда баҳри дилингизни очиб тонг отмоқда ....
Хуш келибсиз азизларим , яна бир кун , яна бир имкон муборак бўлсин ....
Хотиржамликда , хушу хурсанд фақат яхши хабарлару , қувончли воқеаларга бой бўлсин бугунингиз ....
Манга бугун дам мазза , тонги ибодатлардан сўнг руҳимизу , жисмимиз хотиржамлигида яна бир оз дам олмоқлик ниятимдир .
Тонги саломда ШАХЗОДАнгиз сиз билан 😘

❤12👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Укам учун дуо..🤲
Укаларга юбориб қўямиз
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Укаларга юбориб қўямиз
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
#СУБҲИДАМ
-51-
балки кун , соатларимни яқинларимдан кўнглим тиниб ва ҳотиржам бўлиб ўтказишимни исташимни билсанг дегандим. Аллоҳимнинг даргоҳига кетар чоғда эса иккала оёғимни бемалол узатиб кетиш орзуим эканлигидан хабардор бўлсайдинг...
Қизим , менинг бу орзулар фақат менгинада бор эмас, балки ойингда ҳам шунга ўхшашлари кўп. Бир сўз билан айтганда буни фарзанд камолини исташ дейилади .
Дунё шундай эканки , инсонлар, тақдирлар ... бири- бирини тўлдирар , бири иккинчисига боғлиқ экан. Мен ота сифатида ҳали ўн саккизга тўлмаган қизига шу гапларни айтиш чекимга тушганидан жуда таассуфдаман.
Биласан , Робияни кўп қўлимга олмайман. Бу уни ёмон кўрганимдан эмас, вақти келиб унга ҳаққим қолмаслигидан қўрққанимдандир . Робия дунёга келганидан танигани сен бўлдинг. Аммо менимча мурғак юраги унга вақти келиб бу аядан ажрайсан дея таъкидлайверадими , деган гумонга кўп бориб қоламан. Бўлмаса ҳа деса муштдек бошидан сал нари кетишинг билан "ая- қаердасан, ая - та ?!" деб оламни бузавермаган бўлмасмиди?!
Қизим ... Суюма ... Сен умр йўлдошингни ёш , ўзинг тенги бўлар деб орзу қиларсан. Балки , бу ҳақида ҳали ўйлаб ҳам кўрмагандирсан . Абдумажид каби деярли ўзингдан икки баробар катта йигитнинг ёши сени ваҳимага солар. У ўттиз икки ёшда. Мен уни бўлиб ўтган ишларда умуман айблай олмайман. Биласанми , бугун Мусахон амакинг нима деди?! "Абдумажид мени, Райҳонни умримизни куйгани , увол бўлгани камми эди , энди навбат Суюмага келдими ?! Илтимос , уни хам ҳаёти дўзахга айланмасин. Майли, фарзандларим учун қайта уйланишга кўндим, аммо ҳеч қачон Суюмага уйланмайман, буни ҳаёлингиздан чиқариб ташланглар" дебди. "Ўғлим шу гапларни айтганидан кейин сизни уйингизга бетимизни терисини шилиб келиш учун қанчалик куч, ирода керак бўлганини билдингизми, аммо барибир олдингиздан бир ўтайлик , бу ҳақида сўраш зиммамиздаги бурч , сабаби Суюма қизимни Робиядан ажратмасликни шундан бошқа йўли кўринмади " деди қуда буванг кўзига ёш олиб .
Суюма , бу сўзларни айтиш мен учун жуда оғир.
Аммо . Аммо кун келиб ,"қани эди ўшанда" ...деб ўзингни айбдор қилмаслигинг , барини яхшилаб ўйлаб олишинг учун ҳам шу гапларни айтишга мажбурман...
Қизим, мен нима деган бўлсам , қайсидир сўзларим юрагингни беаёв тилкалаган бўлса ҳам шуни яхши билки , бу ҳаёт сени ҳаётинг ! Мен танлаш имконини ўзингда қолдирмоқчиман ! Фақат ўзингда ... Чунки орамизда ҳозир сенгина ҳаммамиздан ҳам бахтларга муносибсан.
Қизим бошқа гапира олмайман. Ўйлаб кўриб қарорингни ойингга айтарсан...
Йўлдош ака юзига фотиҳа тортди. Шунда у юқоридаги сўзларни айтганида кўзларидан анча ёш оққанини пайқади. Унинг соқоллари хўл бўлиб кетибди. Аммо Йўлдош ака ҳозир бунга аҳамият берадиган аҳволда эмас эди.
Адаси ўрнидан туриши билан Суюма ҳам жойидан оғир қўзғалди. У кўзлари билан адасини кузатиб қолар экан , унинг авайлаб қадам ташлаётган пажмурда гавдасига қараб сўнгги ойларда яна ҳам қариб қолганлигини ҳис қилди. Қулоқлари остида адасининг "Аллоҳимнинг даргоҳига кетар чоғда иккала оёғимни бемалол узатиб кетиш орзуим бор эканлигидан хабардор бўлсайдинг..." деган сўзлари кетмас эди .
* * *
Суюма кечаси билан мижжа қоқмади . У жуда ўртаниб , қовурилиб , қовжираб кетган эди.
Тонг отганда ҳар кунгидек кўча ва ҳовлисига сув ҳам сепмади, тўғрироғи бунга дармони етмади. Қизининг кун ёйилиб кетганда ҳам хонасидан чиқмаганидан хавотир олган Шаҳло опа ундан хабар олиш учун келаётганда , қулоғига Робиянинг йиғиси чалинди.
"Вой ўлмасам, нега Робия йиғлаяпти. Суюма уни оҳига озор бердириб қўймас эди- ку ?! Нима учун одатига хилоф равишда уни овутмаяпти ?! Тинчликмикан?! "
Хона эшигини очган Шаҳло опанинг кўзи қизининг бошида ўтириб олганича Суюмани турткилаб йиғлаб ўтирган Робияга кўзи тушди. Робия йиғлар ва қўлчалари билан Суюмани юзларини силтар эди :
- Аййяяя туй , аййяя туй...
Суюманинг узун сочлари тўзғиган , шаршарадек ётоғидан пастга ёйилган, ўзи эса ...
давоми бор
Муаллиф: Хазонрезги

❤44🔥13😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қандайсизлар қариндошларим..
Беш кун дунё соғ-у соламат,
Харакатта излаб даромат.
Сиз хам биз хам бунда омонат,
Қандайсизлар қариндошларим.
Ўтмоқдами четларда сафар,
Соғинч хиси уйғониб хар гал.
Жигар қадрин сезаркан жигар,
Қандайсизлар Қариндошларим.
Омонмисиз бўлмасдан бетоб,
Ташвиш ғамлар қилиб сархисоб.
Бир йўқладим айлаб минг хитоб,
Қандайсизлар қариндошларим.
Соғинч хиси кўнглимни ўртар,
Кўнгил истар дийдорлар қўмсар.
Ширин сухбат висоллар қўмсар.
Қандайсизлар қариндошларим.
Узоқ кетманг келиб туринглар,
Шух-у шадон ўйнаб кулинглар.
Бахтимизга омон бўлинглар,
Яхшимисиз қариндошларим.
Сиз бормисиз қариндошларим...
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Беш кун дунё соғ-у соламат,
Харакатта излаб даромат.
Сиз хам биз хам бунда омонат,
Қандайсизлар қариндошларим.
Ўтмоқдами четларда сафар,
Соғинч хиси уйғониб хар гал.
Жигар қадрин сезаркан жигар,
Қандайсизлар Қариндошларим.
Омонмисиз бўлмасдан бетоб,
Ташвиш ғамлар қилиб сархисоб.
Бир йўқладим айлаб минг хитоб,
Қандайсизлар қариндошларим.
Соғинч хиси кўнглимни ўртар,
Кўнгил истар дийдорлар қўмсар.
Ширин сухбат висоллар қўмсар.
Қандайсизлар қариндошларим.
Узоқ кетманг келиб туринглар,
Шух-у шадон ўйнаб кулинглар.
Бахтимизга омон бўлинглар,
Яхшимисиз қариндошларим.
Сиз бормисиз қариндошларим...
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7🔥1
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ
#СУБҲИДАМ
(давоми)
-52-
бирон бир ҳаракатсиз ётар эди ...
Шаҳло опа Суюманинг бошига қандай етиб борганини билмай қолди. У Суюмани бошини кафтлари орасига олди. Суюма аланги- оташ бўлиб кетган, танаси чўғдек ёнаётган эди . У жуда ожиз инради , овози деярли эшитилмади:
- Сууууввв...
Аммо онаизор уни юраги билан эшитди.
Шаҳло опа Суюмани бошини секин ёстиққа қўйди . Югургилаб ташқарига отилди . Шаҳло опанинг овози бор дунёни ҳайқириққа тўлдиргандек эди:
- Адасииии...
Зум ўтмай уларнинг эшиги тагида тез ёрдам машинаси тўхтади .
Суюмани текширган шифокор бошини узоқ чайқади . У керакли муолажаларни қилгач , ташқарига йўл олди. Шифокорнинг нималардир демоқчи эканлигини сезган Йўлдош ака унга индамай эргашди
- Доктор , қизимга...
- Ака, унга нима бўлган? ! Қандайдир сабаб туфайли қизингиз жуда кучли руҳий зўриқишга учраган... Ўзи жуда ёш экан. Бу ёшда бундай зўриқиш аянчли оқибатларга олиб келиши ҳеч гап эмас, - доктор қўлидаги қоғозга қаради ва сўзида давом этди ,- қаранг қизингиз атиги ўн етти ёшда экан . Шу ёшида қон босимини бир юз олтмишга бир юз ўттизга кўтарилиши ... ҳеч қандай тиббиёт меъзонларига тўғри келмайди. Яхшиям вақтида улгуриб қолибсиз ...
Қизингизга фақат тинчлик ва ширин сўз керак. Яна қатъий муолажа. Агар ҳоҳласангиз уни шифохонада ётқазиб хафта -ўн кун даволатсангиз яна ҳам яхши бўлар эди .
Шифокор ўзини босишга ҳаракат қилаётган Йўлдош акага қараб раҳми келиб кетди , аммо ўзини қизиқтираётган саволдан тия олмади :
- Бир гап сўрасам, айбга буюрмайсиз ? !
Йўлдош ака "сўрайверинг" деган маънода чуқур ух тортди .
- Мени кечиринг- у , аммо қизингизни "ая" деб чақираётган қизчани кўриб ҳайрон қолдим. Шунга ...
- У қизалоқ катта қизимни фарзанди. Катта қизим уни дунёга келтираётиб оламдан ўтган. Робияни Суюма қизим бир хафталигидан бери парваришлайди... Шунинг учун набирамни тили ая деб чиққан .
- Ярангизни янгилаб қўйганим учун узр . Минг бор кечиринг...
Шифокор ёрдам керак бўлса бемалол мурожаат қилишларини сўраб ҳайрлашганча хонадонни тарк этди .
Йўлдош ака оғир қадамлар билан ортга қайтди.
У Суюманинг хонасига кирганида унинг аҳволи анча енгиллашган эди , аммо қон босимини тушириш ва тинчлантириш учун қилинган уколлар ва ичирилган дорилар натижасида танаси бўшашиб кўзи уйқуга кетаётган эди. У ярим карахт аҳволда дадасини хонага кирганини кўриб бошини кўтаришга ҳаракат қилди, аммо бунга кучи етмади. Қизлик ҳаёси эса ота ёнида оёқларини узатиб ётишга йўл қўйдирмас эди. Сергак ота қизидаги бу ҳолатни зумда англади, у Суюмани ортиқча безовта қилмаслик учун тезда далда гапларини айта бошлади:
- Ётабер бер , қизим. Безовта бўлма. Аллоҳим дардингга шифо берсин. Ўзингни авайла...,- Йўлдош ака кейинги сўзларини Суюмани ёнида Робияни қучиб ўтирган Шаҳло опага қарата айтди:
- Қизимга яхшилаб қара. Нима керак бўлса айтарсан. Майли ,мен ишга кетдим энди.
Суюма уйқу босиб кетаётган танасини бир амаллаб онаси тарафга бурди. Кўзларини йириб аранг очди . Лаблари айтмоқчи бўлган сўзларни аранг ҳатлатди :
- Ойижон, Робияга кечаси қарай олмагандим... Уни ювинтириш керак эди...
Шаҳло опанинг юраги "чирт" узилди. Суюманинг ўзи бир аҳволда бўла туриб , ҳали ҳам Робия ҳақида ўйлашини кўриб ... улар орасидаги чегара аллақачон "хола- жиян" муносабатидан чиқиб кетганлигини қалбан ҳис қилди ...
* * *
Сиз, ҳали ҳам ўша фикрдамисиз ?!
Сиз , ҳали ҳам фақат она тўққиз ой юрагида тагида кўтарган фарзандга оналик қила олади деган қатъий қарордамисиз ?
Сиз , ҳали ҳам она меҳрига эга бўлиш учун нариги дунё эшиги ҳалқасини ушлаш ва тақиллатиб келиш , яъни етмиш минг томир билан дард чекиб , тўлғоқ азобини кўргандагина она деган олий номга сазовар бўлинади деб ўйлаяпсизми ?
Мен ...
Мен аллақачон ўз қарашларимни ўзгартириб бўлдим . Мен она деган ном Аллоҳнинг марҳамати билан бандасига берилувчи бир... бир ҳадя эканлигини англаб бўлдим...
Мен ... Мен она бўлиш учун ҳар доим ҳам албатта тўлғоқ азобини кўриш шарт деган қарашлардан бугун анча олис
ХазонРезги

❤35😢13🤔5
..... Бир юмуш билан қизим икковимиз Чилонзор метросида кетяпмиз .
Қизим ,, Мехробдан чаён ,, асари ҳақида савол бериб қолди .
Унинг саволига жавоб бериб ,, Ўтган кунлар ,, асарининг янги нашрдан чиққанлиги ҳақида айтиб ўтдим .
Икковимиз асар ҳақида қизғин суҳбатлашиб кетарканмиз атрофимиздан ўтаётган ёш ёш қизлар ажабланиб қараб , кулишиб ўтишди .
Ёши каттароқ , сипо кийинган , ўқимишли экани билиниб турган опахон эса жилмайиб қараб бош бармоғини кўтариб
,, зўр ,, дегандек ишора қилиб ўтиб кетди .
Наҳотка кўчада китоб ҳақида , асар ҳақида гаплашиш кулгули бўлса , ҳаттоки жиннига қарагандек қарашлар бора .
Қизим кулади ,
,, Ойи қўйиб берса қизларни тўхтатиб қулоғидан чўзиб қўясизаа ,, деб .

❤26🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қиёматда ўз савобидан бера
оладиган инсонлар булар Опа
сингил экан
Жондан азиз опа-сингилларга
юбориб қўйинг
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
оладиган инсонлар булар Опа
сингил экан
Жондан азиз опа-сингилларга
юбориб қўйинг
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤3👍1
📝Илдиз (ҳикоя)
Дераза тагидаги каравот ожизгина ғирчиллади. Пойгакда картошка арчаётган Ойниса хола ишини қўйиб, тиззаларига таянганича ўрнидан қўзғалди.
– Яна оғриқ турдими? – У кўрпа устидан эрининг оёқларини уқалай бошлади.
Комил ота косасига чўккан кўзларини юмди. Ғижимланган қоғоздек заъфарон юзи бирдам ҳаракатсиз қолди. Кўпдан бери уста кўрмаган калтагина оқ соқоли чўққайиб турар, териси суягига ёпишиб, тирноғи сарғайиб кетган бармоқлари кўрпани мадорсиз чангаллаган, аёлининг уқалашидан танаси оҳиста тебраниб, даври ўтган кўҳна сим каравот аянчли ғирчилларди.
Бемор кўзларини очди – юзидаги беҳисоб буришиқларга жон кирди. Кампирига «бўлди етар» дегандек имо қилди. «Ўзингга шукр!» деди нимжон овозда, сўнг деразадан ҳовлига термилди.
Кеч куз. Деразадан йигирма одимлар наридаги пастгина ошхона орқасида қулочга сиғмас қари ўрик дарахти кўкка бўй чўзган. Унинг тарвақайлаган шохлари, офтобда жилваланаётган сариқ-қизғиш япроқлари, Комил ота кўриши насиб этган бир бўлак осмонни эгаллаб ётар, ожизгина шабадада ҳам шатир-шутур барг тўкиб, ҳовли саҳни, чап бурчакдаги бостирма ва ошхона томига хазон кўрпа тўшар эди.
Комил ота ошхона томига тўш бериб дераза томон интилган ўрикнинг билакдек бутоғига тикилиб ётарди. Ана, ундаги сўнгги япроқ ҳам шамол билан олиша-олиша ҳолдан тойди, ҳавода бир-икки доира ясагач, ойнага ожизгина келиб урилди-да, кўздан йўқолди. Япроқ гўё унинг ҳузурига талпингандек туюлди-ю, вужудини ўртаб ётган соғинч дарди қўзғалиб, қалбида ҳазин бир энтикиш пайдо қилди. У каравотни ғирчиллатмасликка тиришиб, тирсакларига таянган ҳолда аранг бошини кўтарди.
Томирлари яққол бўртиб турган олтинранг ўрик япроғи унга жуда яқин ерда – дераза рахида аранг илиниб турарди. У баргни тузук кўра олмади, қўллари, бўйни, ётаверганидан тахтадек қотган елкалари толди, аста бошини ёстиққа қўйди.
Ўрик ҳам қарибди! Дуркун, серҳосил, сернам шохларидан, бақувват танасидан сув қочибди. Унинг эса аҳволи бу, худди ўзи сингари паймонаси тўлиб қолган дарахтга мўлтираб унсиз ҳасратлашиб ётгани-ётган…
Тоғорача кўтарган Ойниса хола ошхонага ўтди. Комил отанинг юраги баттар эзилди. Мункиллаб қолибди! Ахир, етти йилдан бери оёқлари кесакдай жонсиз бўлган касални оқ ювиб, оқ тарашнинг ўзи бўладими? Қийналиб кетди шўрлик! У эса на ўлиб буларга ором беради, на тузалиб!
Сув қуйгандек жимжит ҳовлига ўнг тарафдаги уйдан бир-бирларини қувлашганича набиралари Ботир, Ҳасан ва Ҳусанлар чопиб чиқишди. Унинг ғамгин ажинлари ҳаракатга келди – юзи ёришди. Ерга урса осмонга сапчийдиган набиралари бир-бирини турткилай-турткилай кўча эшиги томонга ўтиб кетишди. Ўн икки ёшлардаги тўнғич набираси Ботир эса бостирмадан кетмон кўтариб чиқди-да, уй ёнидаги торгина йўлакдан томорқага юрди. Бу набираси ўзига тортди, дарсдан бўшади дегунча томорқада куймалангани-куймаланган. Отаси Анвар – давлатнинг ишидан ортмайди… Томорқага шу йили Ботирнинг ўзи илк бор памилдори ва бодринг экди. Даставвал қизарган олмадек памилдори, башмалдоқдек бодрингни қувониб олиб келганида, у набирасини узоқ дуо қилган эди. Боғ, томорқа ишларига Худога шукр ҳаваси баланд, кўзи пишиб, уқуви ҳам келиб қолди. «Дўда, энди нима қилиш керак, қачон чопилади, сув қуяйми? Хомток қилишни ўргатиб туринг, ўзим кесаман! Гилоснинг меваси олчадек бўлиб қолибди, энди нима қиламиз?..» Ботир тушмагурнинг саволлари тугамайди…
У оёқларидаги оғриқни унутиш илинжида ташқарига кўз тикди. Шамол кучайиб, ўрик баргларини яна ҳам узоқларга олиб кетмоқда. Бу дарахт унга ёшлигини эслатар, хотираларга чулғаниб, эртаю-кеч унга термилиб ётар, қолаверса, бу – илк бора ҳовлига қадаган ниҳол эди. Ўшанда ўртадаги ошхона, бостирмалар йўқ, ҳовли, боғ, барчаси яхлит эди. Йиллар ўтиб ака-ука уйли-жойли бўлишди, ота-онаси қазо қилгач, овсинлар орасидаги гап-сўзлардан қочиб, ҳовли ўртасидан девор тортилди. Авжи ҳосилга кирган оқ қантак ўрик укасининг ҳовлисида қолди. Туробнинг хотини устомон эди. Мевасини ҳеч кимга едирмай бозорга олиб тушарди. Эҳ-ҳей, неча йил ўрик, туршак сотди, пулига олган нарсаларини Ойнисага кўз-кўз қилиб, баъзида ораларига совуқчилик ҳам солди.

❤23🔥5
Лекин у буларга парво қилмас, ҳамон ўрикни ўзи парваришлар, бутар, ширасига эринмай дори сепарди. Фақат… фақат, тобора куч-қувватдан қолиб, қариб бораётган «дўстига» ачинар эди, холос!
Шу кейинги кунларда Комил ота ўзини бу дарахтга жуда ўхшаб кетишини англай бошлади. У ҳам ҳеч ерга силжий олмайди, бамисоли каравотга экилган. У ҳам гулламайди, мева тугмайди, уйдагиларига бир дунё ташвиш бўлиб ётгани-ётган…
Уйга Ойниса хола кирди.
– Совуқ шамол турди, – деди у, – устингизга чопон ташлайми?
– Ҳожати йўқ, – Комил ота тахмонга қаради, – иложи бўлса…
Ойниса хола эрининг елкасидан кўтариб, бошига яна иккита ёстиқ қўйди. Энди унга дераза рахи яққол кўринар, аммо бояги сариқ япроқ йўқ, зўрайган шамол ҳовли юзидаги баргларни бостирма бурчагига тўпларди.
У дарчадан кирган муздек, беғубор куз ҳавосидан баҳра олар экан, бирдан сергакланди, сийрак, лекин ўсиқ қошлари чимирилди, бошини хиёл кўтариб ташқарига қулоқ тутди. Қаердандир «шиғ-шиғ» этиб арра товуши эшитилар эди. У безовталаниб кампирига қаради, хонага ҳовлиқиб набираси кирди.
– Дўда, дўда, амакимлар ўрикни кесишяпти!
Комил ота даҳшат ичида «ялт» этиб ўрикка қаради, турмоқчи бўлиб ногоҳон бир талпинди-ю, бемажол яна ёстиққа қулади. Азобданми, қаҳрданми бўғизидан ғайритабиий бир ғулдираш отилиб чиқди.
– Дўда, айтинг, кесишмасин! – Ботир унинг қалтираётган таёқдек қўлига ёпишди. Ойниса хола набирасини ташқарига бошлади.
– Қани, юр-чи, яна нима ғалвани бошлади экан?
Бироздан сўнг тўнининг барини белбоғига қистирган укаси Туроб дераза қаршисига келди.
– Ўтин керакмиди ёки ўрнига иморат солмоқчимисан? – жаҳлдан қалтиради Комил ота.
– Вой ака-ей, – кулди ғўлабир гавдали укаси унинг ғазабини босиш пайида, – дарахтга теккан одамни жинингиз ёқтирмайди-да! Сиз касал бўлгандан бери қарайдиган киши йўқ, шира тушавериб ҳаммаёқни расво қилиб ётибди. Бугун лоп этиб арзон-гаровга саржинчилар оёғимни остидан чиқиб қолса бўладими?.. Қай тарафга ағдарсак енгилроқ, безиёнроқ бўлар экан деб, сиздан сўрагани…
Кўрпа аёвсиз ғижимланди – қилтириқ, нимжон бармоқлар муштга айланди.
– Уни саржинчиларингиздан сўранг, иним… Мен… Дарахт қулатмаганман… – Комил ота ундан юзини ўгирди.
– Биламан, сиз ўтқазгансиз, кўп меҳнатингиз сингган… Қариб-чуриди, мевасининг тайини йўқ…
Комил ота миқ этмай ётаверди. Туроб қўл силтаб чиқиб кетди.
Унинг кўксидаги кўрпа бетартиб тўлқинланар, қонсиз, буришиқ юзи кишида ваҳима уйғотарди. Ниҳоят ўзини пича босиб олди-да, юрак ютиб аста ҳовлига кўз ташлади. Ноҳақ қатлга маҳкум этилган дўстига қарагандек ўрикка мўлтирар экан: осмон, дарахт, уй, дераза живирлади ва бир-бирига чаплашиб хира тортди. Қовжираган лаблари унсиз қимирлай бошлади…
Барзанги йигит бир ўрам арқонни елкасига илиб, дарахтга чирмашди. Комил ота шу топда уни йиқилиб тушишини жуда-жуда истар эди, лекин у йиқилмади, дарахтнинг айри шохига арқонни маҳкам боғлади-да бир учини ерга ташлаб, ўзи қайтиб тушди.
Шаҳдам-шаҳдам тортилаётган арра товуши борган сари кучлироқ эшитилар, ўрик танасини эмас, унинг оёқларини, оёқларига қўшиб бағрини ҳам шавқатсизларча тилиб бораётгандек туюлар, тобора ўзини ёмон ҳис қилар эди.
Арра товуши ўчди, ҳалқоб арқон таранглашди. Энди дарахт танасига кетма-кет санчилаётган болтанинг шиддатли овози дарчадан ўқдек отилиб кира бошлади. Ўткир болта ўрик танасига ҳар гал зарб ила қадалганда унинг шохлари дир-дир титраб, қуёш нурида кўзни қамаштираётган сариқ, пушти, қизил япроқлар ҳуркиб учган қушлар сингари дув-дув тўкилар, ва нажот истагандек унинг деразаси томон интилишар эди. «Нари қоч! Четга ўт!» деган шовқинлар кучайиб, дарахт бўйнига солинган сиртмоқ тортилди, у оҳиста оға бошлади…
Комил ота кўзини юмди. «Бир-икки тортдик! Ҳа, бир-икки тортдик!» Дарахт ғийчиллаб – ингради, қарсиллаб – дод солди, гурсиллаб қулади-ю, ерни, деразани титратиб, каравотни аламдан чайқатиб юборди. Баргларнинг шовуллаши, шох-шаббанинг синишидан ҳосил бўлган фарёд одамларнинг қувноқ қичқириқларини босиб, дарчага бош урди.

❤12🔥6
У кўзини очганда, бир даста гулдек дарахт ўрнида қуюқ чанг булути сузиб юрар эди… Унинг қайғу-кулфат қоплаган дардчил, қонсиз юзи янада сўлғинлашди, танаси бўшашиб, ёруғ оламда бошқа илинжи қолмагандек, кўзларини бемажол юмди… Қовоқлари қўрғошиндек оғир, очишга мадори етмас эди. Очиб нима ҳам қилади? Энди суҳбатдоши, ҳамдарди – ўрик дарахти йўқ, у нотовонга шуни ҳам кўп кўришди!
У илма-тешикдан илондек ўрмалаб кираётган арранинг бешавқат товушидан яширинишга жой тополмай узоқ тўлғаниб ётди. Хонага Ботир кирганини, бувиси билан пичирлашиб гаплашганини сезди. Дарвоқе, кеч бўлганга ўхшайди, ана, келинининг овози эшитилди:
– Ойи, ўрикни нега кесишди?!
Унинг кўзлари ярқ этиб очилиб кетди. Қош қорайиб қолган, ошхона томидаги баргларни назарга олмаганда ўрикдан ном-нишон йўқ эди. Энди унинг кўзлари нимага боқиб туриб нурланади? Наҳотки, қорачиғида шу ис босган тўсинларнинг акси қолса?..
Ўғли ишдан қайтганда, кенгайиб кетган қоронғи осмондаги беҳисоб юлдузлар кўздаги ёш каби милтиллай бошлаган эди.
– Ада, амакимлар ўрикни кесишди! – деди Ботир йиғламсираб.
– Ия, ростми?! Пайқамабман-ку! – Ўғли севинчини яширмади. Ойниса хола лабини тишлаб «гапирма» дегандек бошини чайқади, ўғли ё тушунмади, ё тушунса ҳам парво қилмади. – Жа, зўр бўпти! Шуни баҳридан ўтинг деб, мен айтгандим-да!
Ботир бувасига қаради, Комил ота юзини тескари бурди… Ўғлининг чиқиб кетганига кўп бўлган, лекин овози ҳамон қулоқлари остида жаранглар эди. «Жа, зўр бўпти!.. Жа, зўр бўпти!…» Бир маромда такрорланаётган бу сўзлар, баайни арранинг ўткир тишлари мисол қалбини чуқурроқ ўйиб кирар эди.
Тун. Хона ичи ташқаридан қоронғи, гўё зулмат қамалиб қолган-у, қутулиш умидида ҳар бурчакка бош ураётгандек туюлар, сукунатни Ботирнинг бир текис пишиллаши, аҳён-аҳёнда кампирининг хўрсиниши бузарди. Етти йиллик азоб бир бўлди-ю, бу тун бир бўлди! Кимлардир оёқларини ўтиндек арралаб, болтада чопиб қиймалаб чиқди. Аксига тонг ҳам азобланиб аранг ёришди. Тунда ўчакишган шамол томдаги хазонларни аллақаерга суриб кетибди. Саноқли япроқларгина ошхона томидаги оқиш шиферда сарғайиб кўринар, яланғоч, тақир осмонга нимадир етишмас эди. Кун ёришиб ҳовлининг у ер-бу ерида ётган шапалоқдек-шапалоқдек сарғиш баргалар кўринди-ю унинг киртайган кўзлари баттар ғамгинлашди. Ҳатто, мана шу, қўл-оёқсиз бақатерак барглари ҳам шамол этагига осилиб истаган жойига бора олади, у бўлса…
Ошхона ёнбошидан мўралаб турган жимжилоқдек бутоқ унинг хаёлларини тўзитиб юборди. Бу нима? Ўрикнинг синган шох-шаббасими ёки… У синчиклаб тикилди.
– Анави, ошхона биқинидаги шохми ё?..
Ойниса хола деразага қаради.
– Сизни хабарингиз йўқ, кеча Ботир нок кўчати ўтқазганди, – деди у. – Вой, эсиз, сизга яхши кўринмас экан-ку! Келинг, ёстиқ қўяй.
Ботир ҳовлига тушиб тўғри кўчат рўпарасига борди. Шохчаларини авайлаб ушлаб-ушлаб кўрди. Сўнг ошхона тепасидаги бўм-бўш самога бир зум анграйиб турди-да, юз-қўл ювиш учун ҳаммом томонга ўтиб кетди.
«Нобоброқ ерни танлабди-да, Ботир тушмагур, – ўйлади Комил ота мурғак ниҳолга тикилиб ётар экан, – кўриниши тузук, битадиган кўчатга ўхшайди. Икки-уч йилда сиқилиб қолади, ҳали ҳам кенгроқ, офтобрўя жойга олиш керак!»
Унинг кекса вужудини қайноқ ва қадрдон бир нарса куйдира бошлади. Қудратли бу оқим кўрпа устида беҳол чўзилган нимжон қўлларининг учигача илиқлик таратаётганини ҳис этди. Яхдек қотган карахт оёқларига ҳам танасида мавжланётган бу иссиқ тўлқинни етиб боришини жон-дилидан истар экан, юрагининг энг тубида нозик бир ниҳолдек умидбахш орзиқиш уйғонди…
– Бу кўчатни қаерга эккан маъқул?… – У деразадан кўриниб турган ҳовли саҳнининг ҳар бир қаричини аста кўздан кечирар экан, қўлида чойнак кўтарган Ботир ошхонадан чиқиб у томонга кела бошлади. Хайриятам набираси бор, қўлтиғидан олиб, қаддини кўтаришга ёрдам беради!
Комил ота сабрсизлик билан набирасини кута бошлади…
«Шарқ юлдузи» журнали,
Абдураҳмон Иброҳим.

❤18🔥10
#СУБҲИДАМ
-53-
масофага бориб қолганимни ҳис қиляпман.
Она сўзининг маъноси нима экан ?! Луғатларда нима деб таъриф берилган экан ?! Бундан бехабарман. Аммо она сўзига ўз таърифим бор . Бу фидо дегани. Фидо сўзининг маъносини эса жуда яхши тушунаман. Бу ўзини қурбон қилиш , ўзидан кечиш дегани . Демак , она бу фарзанди учун керак бўлса жонини ҳам фидо қилгувчи фидокор экан- да.
Бир куни бир нашрда ота- она ҳақидаги энг одил сўзларга кўзим тушган эди:
Энг улуғ китобимиз Қуръони Каримда фарзандларнинг отага, онага меҳр , мурувват кўрсатишлари ҳақидаги оятлар, суралар келтирилган экан- у, аммо бирор маротаба , ота- онанинг фарзандларга бундай мурувват кўрсатилиши таъкид этилмаган экан. Бунинг сабаби инсон зотининг фарзанд учун кўрсатилинадиган меҳр- муруввати туғма бўлар экан. Бу туйғу ҳар бир инсонга Аллоҳ томонидан ҳадя қилинган раҳмати экан.
Шаҳло опа ҳам ҳозир кўнглидан айнан шу кечинмаларни ўтказиб турар, бешафқат тақдир Райҳонидан айирганида, Суюмани Робия учун оналикка сайлаб қўйганини юракдан тан олиб турар эди .
Афтидан бу таҳлит воқеалар биргина бу оиланинг эмас, кўпчиликнинг бошига тушган кўринади , бўлмаса :" Туққан - она эмас, боққан - она" деган мақол қай ердан келиб чиқар эди .
Шаҳло опа куйиб кетди. У вазиятдан чиқиш йўлини кўрмай жони ҳалак бўлиб кетди . Нимани ўйламасин , кимни ўйламасин ... кўнгли чил- чил синаверди ...
У Робияни олиб ташқарига юрар экан охирги сўзларини кўнглида айтди :
- Кўрсатган ҳар кунингга шукр , Аллоҳим. Мушкулларимнинг барини ўзингга ҳавола қилдим ...
* * *
Суюма бежиз бетоб бўлмаган эди . У дунёдаги энг олий рақиби - ўзи билан ўзи курашиб бетоб бўлиб қолган эди . У туни билан яқинлари орасида ғоибона суҳбатда бўлиб чиққан эди ...
Дастлаб ёнига Райҳон келди ...
Узоқ кечирим сўради . Ёлбориб кечирим сўради . Суюма бу ишларда ҳеч бир айби бўлмаган опасини қандай кечирмасин ?!!
Кейин опаси яна ўша сўзларни қайтарди : "Болам, сенга омонат"
Суюма унга : "Опажон , омонат дунёда менинг ўзим омонатман- ку?!" дея олмади . Суюма нима учун опаси унга доим бу сўзларни айтганини кўп ўйлайди. Ўшанда , опаси "Шаҳзод сенга омонат" демаган эди . Ўшанда опаси , онасига айтган эди бу тўғрисида. "Ойижон, Шаҳзодни фақат сизга ишонаман, унга сиз қарасангиз ҳотиржам ётаман" деган эди. Ётаман... Қаерда ?! Қабрдами ? "Шаҳзодни онамга топширдим, иккинчисини сенга" демоқчи бўлганмиди , ўшанда опаси ...
Бу саволларга жавоб Райҳоннинг ўзида кетган эди. Аммо Суюма аниқ биладики , опаси ўша куни барини олдиндан ҳис қилган ва "Болам сенга омонат" деб бежиз айтмаган ...
Суюма туни бўйи ҳамма билан олишди , ойиси , адаси ва айниқса поччаси билан...
- Почча , нима сизнинг менга насибангиз фақат куйдиришданми ? - сўради у такрор , такрор. Ҳеч бўлмаса , Суюмага уйланаман деганингизда ҳам озроқ совиган бўлар эди бу ланғиллаган кўнглим ... Сиз эса ... Сиз эса Суюмани увол қилманглар дебсиз . Суюма увол бўлмаса - Робия увол бўлади- ку, почча ?! Бу ҳукмни қандай имзолаяпсиз ?! Ўзингизга ишонибми ?! Мен эса ҳеч кимга ишонмайман ! Ҳеч кимга! Биттаси ўзимми ?! Ҳозир жар лабида турган ҳолда Робиянинг қўлчаларини қўйиб юборайми йўқми деб ўйлаётган бадбахт менман , почча , мен ! Ундай буткул ажралиб қолишим мумкинлигини била туриб яна бир қарорга келишим керак эмиш.
Бу адолатсизлик , почча ! Сизга , менга ва РОБИЯга !
Суюманинг ҳатто кўнглидан ҳам овоз чиқмай қўйди . Унинг кўнгли кўз ёшларига ғарқ бўлиб кетди. У бор- дардини , ҳасратини дунёдаги ягона сайлаган суюкли инсонига тўкиб - солгиси келар эди ...
Фозил ! Сени йиғлаётганингни сезаман деган кўнглинг , наҳот мени додларим оламга ўт қўйиш даражасига келганлигини билмай қолган бўлса ?!
Фозил ! Бу кечмишларимиз ҳалқасида , энг кўп ноҳақ жабр тортаётган ва тортадиган албатта сен бўласан . Аммо бу муаммонинг ечими на менинг, на сенинг қўлингда эмас...
Айт- чи, бир қиз қалбига нечта муҳаббат сиғиши мумкинлигини биласанми ? Билмасанг билиб қўй. Жуда кўп ?! Ажабландинг- а ?! Мен жуда кўп деганимда отага, онага , жигарга , қавм-

❤38👍13😢13😍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙✨ ХАЙРЛИ ТУН
🌺🌟 Аллох сизга шундай БАХТ
берсинки,
🌺🌟Бахтлиман деганлар ХАВАС
билан қарашсин.
🌺🌟Аллох сизга шундай
МУХАББАТ берсинки,
🌺🌟Бу мухаббат қиссаси обадий
блсин.
🌺🌟Аллох сизга шундай УМР
берсинки,
🌺🌟Уни хар дақиқаси мазмунли
ўтсин.
🌙ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН
АЗИЗЛАРИМ🌟
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌺🌟 Аллох сизга шундай БАХТ
берсинки,
🌺🌟Бахтлиман деганлар ХАВАС
билан қарашсин.
🌺🌟Аллох сизга шундай
МУХАББАТ берсинки,
🌺🌟Бу мухаббат қиссаси обадий
блсин.
🌺🌟Аллох сизга шундай УМР
берсинки,
🌺🌟Уни хар дақиқаси мазмунли
ўтсин.
🌙ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН
АЗИЗЛАРИМ🌟
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💓💓➡️💓💓➡️💓💓💓💓
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!
❤️Ассалому алайкум!
✨Сешанба тонги муборак бўлсин.
❤️Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!
🌺Сиз ва яқинларингизни
яхши кайфият тарк этмасин
✨🌹 Субҳаналлоҳ!
✨🌸 Алҳамдулиллаҳ!
✨🌸 Аллоҳу Акбар!
✨🌸 Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ!
💐☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ❤️🌸

❤3
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Меҳрнинг қароқчилари , муҳаббатнинг харидорлари , табассум улашгувчи саломатлик тилагувчи узоқдаги , ёнгинамдаги , қалбимдаги қадрдон опа сингилларим , дўсту дугоналарим ....
Х,амма зўрми , оилангиз хотиржам , уйингиз тинч дастурхонингиз тўкин бўлсин илохим .
Уйқудан кўз очган хар бир кунимиз бизга берилган мукофот , бизга берилган имкондир .
Шу мукофотдан унумли фойдаланиб , бор имконни ишга солиб х,аётингизни гўзалликка бурканг азизларим . Дилимизда кўнгил тўларлик , тилимизда шукроналик бўлсин .
Дунё асли бир кундир ,
У ҳам бўлса бугундир ,
Ёки сизга , ёки бизга ,
Эрта бўлмаслиги мумкиндир ....
Аллох,им бугунимизни ҳикматли , эртамизни умидли , келажагимизни ёруғ қилсин , илох,им .
Тонги саломда сиз билан ШАХЗОДАнгиз бирга бўлди😘 .

❤12🔥1🥰1👏1
#СУБҲИДАМ
-54-
қариндошга нисбатан бўлган муҳаббатларни ҳам назарда тутган эдим . Кейин бу ёруғ оламдаги иккинчи ярминг ҳисобланмиш инсонга бўлган муҳаббат. Аммо айнан шу муҳаббат ҳаммага ҳам насиб этмас экан. Ҳаётда ҳамма ҳам бахтнинг таъмини тотиб кўрмас экан.
Биласанми , поччам билан Райҳон опамга шундай муҳаббат насиб этган . Улар муҳаббатнинг боғида нимага эришиш мумкин бўлган бўлса барини кўриб бўлдилар. Севиш, севилиш , ҳақларини адо қилиш , ... айрилиш ... - барига эга бўлдилар. Кўп ўйлайман. Улар учун бахтли бўлишнинг юки оғир бўлганмикан ё ундан кўра бахтсизликнинг ?! Менимча улар бахтли бўлишган, сабаби бу даражадаги муҳаббат саноқлиларгагина насиб этади .
Фозил, биласанми опам ўлганларида бир шеър ёзган эдим , менимча бу ўша пайтда поччам руҳиятига мосроқ эди , ҳозир эса айнан ўзимнинг...
Ўзга кўпда берибон савол,
жавоб олмай кўпда ўзимдан,
Умр ғадир сўқмоқларида
чалкаш тушиб қолди изларим,
Эришганим рўёми буткул,
етмаганим чинми ҳақиқат,
Шамолларда қолди ҳисларим...
Сирлар жоним жондан тўйдирди,
жисмигинам тиғлайди тоқат
Ўзим ташлаб чўғи -оташга,
мен минглардан ўзни изладим.
Кўпга нохос етказиб офат
ечим етиб тиз чўкдим- наҳот ?
Шамолларда қолди ҳисларим...
Бахт нелигин кўрмасдан туриб,
бўларкан-а бўлса бахтиёр
Тутқазганда дебмидим шукр,
олганида бирам бўзладим.
Билолмадим қай жойда хато,
қайси ерда кетди ихтиёр ..
Шамолларда қолди ҳисларим...
Осон йўлни танлайми охир,
беҳис бўлиб яшай атайин.
Шамол сенга отдим ўзимни,
сабоманми, елманми, насим
Комил инсон бўлиш истагим,
Сарсаридай учди бетайин,
Шамолларда қолди ҳисларим.
Учиб кетди бори изларим,
Шамолларда қолди ҳисларим...
Фозил ... Фозил ... Айт , қай йўлни тутишим маъқул ? Нима қилсам, камроқ одам жабр кўради ?!
Ахир ...
Мен ўзимдан кечсамгина бир неча жонга ҳаёт тута оладиган вазиятга тушиб қолдим. Ўзимдан кечиш дегани бу сендан кечиш дегани эканлигини яхши англаб тургандирсан.
Айтган эдим- а , Суюма сени унутган десалар , унда мен ўлган ёки эс- ҳушимдан буткул ажралган бўламан деб ... Демак, мендан тирик ўлик бўлишимни сўрашмоқда эканлар ...
Машҳур шоира "Куйиб кетди икки жаҳоним" деб ёзганида мени назарда тутганини ўзи билганмикан ?!...
* * *
Суюма туни билан ҳислари, туйғулари аро шундай қоврилган , куйган , кул бўлган эди ...
* * *
Суюма кун пешиндан оғганида кўзларини очди ... У ёнида ўнг билагига бошини қўйганча пишиллаб ухлаб ётган Робияга кўзи тушиб ҳайрон бўлди. Робия Шаҳло опани ҳайратда қолдириб , тушликдан кейин ўзи зиналардан кўтарилиб Суюманинг ёнига йўл олган, ва унинг ётоғига тирмашиб чиқиб аста бағрига ўзини сўзсиз ташлаган эди. Ҳар кунги ҳархашаларсиз жимгина Суюманинг ухлаб ётган чеҳрасига тикилган кўйи ўзи ҳам оромга кетган эди ...
Суюма Робияга сўзсиз тикилиб ётди . Бу қарашнинг замирида тунда қабул қилишга жазм этган қарори яна бир бор инсоний туйғулар элагидан ўтказилаётганлиги аниқ эди.
Кечки овқатни Суюмани хонасига келтириб бердилар . У индамади. Аммо уйдагиларни ҳайрон қолдириб , бироздан сўнг ошхонада , овқатланиб ўтирган оила аъзолари даврасида пайдо бўлди. Унинг хонага кирганини энг биринчи Робия пайқади ва шодон қийқирди :
- Аяяям, аяяям теллл...
Суюма индамай бориб Робияни қўлига олди ва унга жилмайган бўлди :
- Овқатингни еб бўлдингми , асалим ...
Робия чапак чалди. Бу унинг "ҳа" дегани эди . Суюма Робияни кўтарганча ташқарига йўл олди , аммо остонада тўхтади . Ўзига ҳайрон боққан оила аъзоларига сокин боқди . Нималардир демоқчи бўлди . Ва ниҳоят кўнглидаги гапларини айтишга жазм қилди :
- Адажон , мен ... мен ...
давоми бор
Муаллиф : Хазонрезги

❤46👍7🤔3😢3🥰1