📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.21K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Сунбула.

Август, ёзга учинчи фарзанд,
Сунбула деб атади элим
Тақвим тузган юнонлар у вақт
Билмасликка олганмиди жим.

Асли август номидан кўра,
Ярашади кўпроқ Сунбула
Эмассан-ку июлга жўра,
Сокинликка очасан йўллар.

Қучгандайин қизнинг оғуши,
Тунларинг ҳам ёқимли, майин.
Қуёшингнинг йўқ кўпам иши,
Қандоқ қўпол Август атайин.

Ёмғирларинг ёғар шивалаб,
Ерни босса қилгудай хафа.
Насимларинг юзингни силаб,
Кузга қараб кун очар даҳа.

Сунбулажон, сулув сунбула,
Ўраб олай келгил гул билан. Адаштирма гўзал номингни,
Август деган аллаким билан.

Гули Нигор


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7👍4🤔1
#СУБҲИДАМ
-63-

дами ичига тушиб кетди.
У қаршида турган Суюманинг миллий либосда бу қадар мафтункор бўлиб кетади деб ўйламаган эди. Абдумажид Суюмага эркак нигоҳи билан эмас , балки ўз касбининг моҳир устаси , маҳоратли ижодкор сифатида маҳлиё бўлиб қараб турарди .

- Алик олмайсанми , болам.

Абдумажид онасининг енгил дашномидан ўзига келиб шоша- пиша алик олди.

Суюмадаги ўзгаришлар нафақат Абдумажид , балки Робияга ҳам таъсир қилган эди .

У бувисининг қўлидан чиқиб Суюмага югургилади. Унинг бағрига отилди ва жажжи юрагидаги таассуротларни бўлишгиси келди:

- Айййя ёййииии ( аям чиройли) .

Суюма Робияга қараб кулимсиради :

- Воой қачон уйғондинг ?!

- Ман ая уууммм аааххх ...

Суюма Робияни яримта гапидан тушуниб оларди :

- Ман сани ювинтирмадим- у , қанақа қилиб ум ах бўлиб олдинг?!

Робия қўли билан Абдумажидни кўрсатди :
- Аяя ум ахх ...

Дилбар опа ўртага қўшилди :

- Бизгаям таржима қилиб беринглар , юрагим тошиб кетди .

Абдумажид онасига изоҳ берди:

- Ойи , Робия қизингиз мениям ая деябти ...

Хонани шодон кулги овози босиб кетди.

Нонуштадан сўнг меҳмонлар йўлга отланишди . Дилбар опанинг қолгиси борлигини сезган Мусахон ака уни тезлатди :

- Бўлақолинг , онажониси , сиз билан яна улгуришимиз керак бўлган бир олам юмушлар бор ...

Дилбар опа эътироз билдирмади. Ўзига жавоб йўқлигини эрининг илмоқли сўзларидан ўқиб ола қолди .
Обдон қуюқ ҳайрлашгач , йўлга тушди .

Меҳмонларни кузатгач Суюма дарҳол хоналарни бир сидра йиғди . Сўнгра Робияни дадаси билан ўйнаб ўтирганидан фойдаланиб аввал Шаҳзодни , кейин Робияни ўзини чўмилтириб чиқди . Абдумажиднинг ёнига иссиқ қилиб дамланган бир чойнак чойни қўйди- ю , ўзи болалар билан болалар хонасига кириб кетди . Аммо орадан кўп ўтмай Шаҳзод қайтиб чиқди :

- Ада , сиз билан ётсам майлими ?

Абдумажид бу Суюманинг иши эканлигини , ўзининг ёлғиз қолгани учун кўнгли бўлмай Шаҳзодни уни ёнига чиқарганлигини сезиб ундан мамнун бўлди .

- Майли ўғлим , юр бироз мизғиб оламиз.

- Кейин- чи ?!

- У ёғини кейин кўрамиз ...

* *:*

Кечга бориб Суюма қозонга озроқ суюқ овқат солди.
У Абдумажид сўрамаса ҳам изоҳ беришни лозим топди:

- Кечадан қолган қуюқ овқатлар кўп-ку, аммо ҳадеб қуюқ бераверсак болаларнинг ошқозони оғриб қолади ...
Кечки овқатдан кейин оила аъзолари телевизор кўришган бўлишди. Болаларни кўзларига уйқу чалинаётганлигини кўрган Суюма Шаҳзодга савол берди :

- Тойим, қаерда ухлайсан ?!

- Адам билан ётаман...

Суюма ота - болага ҳайрли тун тилаб Робия билан болалар хонасига кириб кетди .

Шаҳзод тезда ухлаб қолди.
Абдумажиднинг эса кўзларига ҳеч уйқу келмади .
Орадан анча вақт ўтгач, Абдумажид оҳиста ўрнидан туриб даҳлизга чиқди ва тўғридаги хонани эшигини калит билан очиб ичкарига кирди. Бу Абдумажиднинг ижодхонаси эди. Хона анчайин кенг ва шинам эди. Хонага кираверишда ўнг қўлда қатор ойнаванд жавонлар тўплами турар , унда Абдумажиднинг ижодий ишлари , турли папка ва файллар , ҳар хил танловларда олган диплом ва сертификатлари, қўл меҳнати билан ясаган турли намуналар , эскизлар ва бошқа буюмлар дид билан жойлаштириб қўйилган эди .
Дераза ойнасига яқин қилиб жойлаштирилган узун столнинг ярмида компьютер , принтерлар тўплами жойлаштирилган бўлса , қолган яримида қўлда расм чизиш учун мўлжалланган турли ашёлар тартиб билан тизиб қўйилган эди .
Абдумажид бу кеч хонага ижод қилиш учун кирмаган эди

ХазонРезги .
❤75👍21🔥11👏3
,, Субҳидам ,, асари сизларга манзур бўлаяптими ўзи 😳.

Қани реаксия , комент , фикрларингизни билдиринг .

Бонуссга ҳаракат қилинг .

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍156🔥35👏14🥰11⚡3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ !!

🌼 ЖУМА ТОНГИ МУБОРАК
БЎЛСИН! 🌙 🤲

🪻 Ҳафта ичра турли кун,
🪻 Турли саҳар, турли тун.
🪻 Энг муқаддас, нурли кун
🪻 Жума айём муборак!

🪻 Динимиз доим омон,
🪻 Дилларда ишқу иймон.
🪻 Эй муҳтарам мусулмон,
🪻 Жума айём муборак!

🤲 Аллоҳ дуоларимизни ижобат,
🤲 Фарзандларимизга салоҳият,
🤲 Ибодатларимизга гўзаллик,
🤲 Ризқимизга барака берсин!
🤲 Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🌸🌙 ЖУМА МУБОРАК! 🌙🌸

Яқинларга Улашинг.. 🌼

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қалбимнинг тўридан жой эгаллаган қадри баланд дўсту дугоналарим , ора сингилларим .
Хайрли кун ҳаммаларингизга .

Бугунги Жума кунининг хайру саховати , файзу барокатини сизга тиладим .

Жигарчилик омон , силайи раҳм бардавом бўлсин .

Ман ишдаман , сизларни бозорда кутаман . Мактаб бозорида ўғил фарзандларингизу , набираларингизни куёвлардек ясантириб қўйишни манга қўйиб берингда , сиз қуруғидан чўнтакка солиб мани олдимга келинг ....😄

Ҳам дийдор , ҳам бизнес 👍😊

Кунингиз хайрли ўтсин азизларим .
ШАХЗОДАнгиз 😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥5❤2👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эшитинг...

Хулоса узиздан.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍3
#СУБҲИДАМ
-64-

Абдумажид жавоннинг тортмасидан фотоальбом олди .

У альбомни стол устига қўйиб ўзи ҳам креслога чўкди . Альбомни секин очди . Унинг биринчи саҳифасида Абдумажид ва Райҳоннинг никоҳ оқшомлари олдидан шаҳар айланишга чиққан вақтдаги расмларидан бири жойланган эди. Бу расм альбом варағи билан баравар қилиб ишланган , унда келин ва куёв қўлларида оппоқ кабутарни тутганларича осмонга бахтиёр боқиб туришган ҳолатлари моҳирона тасвирга туширилган эди. Абдумажид кўзларини катта- катта очиб Райҳонга тикилди . Қўли билан аста уни юзларини силади . Хаёллари ўша кунга кўчди ...

- Абдумажид ака... Биласизми ҳудди тушда юрганга ўхшайман . Мана шу кунги тўйимиз ҳам назаримда тушимда бўлаётганга ўхшаяпти .
Райҳон ўша куни жуда кўп гапирган эди . Кўзлари бахтдан шунчалик чарақлаган эди- ки...
- Абдумажид ака, биласизми назаримда сизни бир умр танийдигандекман. Юрагимдаги бир овоз ҳар доим сени дунёларга алишмайдиган бир йигитни ўзи топади , сен ҳам уни кўнглинг билан танийсан , уни учраштирганингда атрофда ундан бошқа ҳеч ким кўринмай қолади, ана ўша йигит сени тақдиринг деяверарди ...

- Райҳон ... Мени биринчи кўрганингда шу аҳволга тушганмисан , яъни кўзларинг мендан бошқа ҳеч кимни кўрмаганми ...

- Йўқ , биринчи кўрганимда эмас...

- Унда қачон?

- Сизни учратишимдан уч кунча аввал. Ўшанда юрагим дупирлаб ураверган ... Кўзимга қуёш чиқиб келаётган пайт кўринаверган. Қуёш билан бирга бир йигитнинг қораси кўрина бошлаган. Учинчи куни сизни учратганимда ўша қораси узоқдан кўринган йигит сиз эканлигингизни таниганман...
Ажойиб- а ?! Нега бунақа бўлганлигини ҳалигача тушунмайман ...

- Райҳон ...

-Хмм , нима дейсиз ?!

- Ҳеч нима . Мен исмингни такрорлашни жуда яхши кўраман... Шунинг учун такрорлаяпман ... Райҳон десам, бошқа бўлиб кетавераман. Қулоғим остида сени беғубор кулгуларинг жаранглайверади ...

Абдумажид суратни яна қўли билан силади . Лаблари оҳиста "Райҳон" деб шивирлади . Кўзларидан бир томчи ёш чак этиб расмга томди ...

- Поччаааа...

Абдумажид беихтиёр овоз келган томон ортига ўгирилди. У ерда Суюма турар , кўзидаги ёшлари бутун юзини юва бошлаган эди ...

- Суюма ..

Абдумажид ўзини боса олмади . Ўкириб йиғлаб юборди.
Дод солиб йиғлади.
Йиғлар экан дилидаги гаплари қандай қилиб лаб ҳатлаганига , бу гаплардан борлиқнинг куйиб кетмаганлигига ҳайрон бўлди .

- Суюмаа...
Мен уни жуда соғиниб кетдим. Жуда соғиндим.
У йўқ дунёда яшаш азобидан ортиқ азоб туйганим йўқ ...
Биласанми , дунёда борлиқни рангсиз, оқ- қора тасвирда кўрадиган одамлар бўлади . Мен ҳам Райҳонсиз шундай инсонга айланиб қолдим.
Мен ҳудди шарпалар шаҳрида яшаган одамга ўхшайман...
Райхонсиз ҳаётим- тузсиз пишган ош каби мазасиз ...
Ҳар куни ётишдан аввал "Бугун тушимга Райҳон кирармикан?" деб савол бераман ўзимга. Ҳаёлан уни чақирганим чақирган. Райҳон , илтимос бировга бўлсаям мени йўқла, куйиб чўғдек ланғиллаган кўнглимга озроқ бўлса-да ташрифинг билан шифо бер дейман ...
Мана шунақа гаплар , Суюма...

- Почча... Опамни шунчалик яхши кўрармидингиз... Мен яхши кўришингизни билардим- у, аммо бу даражада деб ҳеч ўйламагандим ...

- Мен Райҳонни...
У ...
Райҳон умримни мазмуни эди десам ишонасизми ?!

- Нега ишонмай, албатта ишонаман ...

Абдумажид ён - верига қаради ва ҳижолатомуз оҳангда деди :

- Ха айтганча, ўтир ҳам демабман ...
Кел ўтир...

Суюма кўзларида ёши билан эрка овозда сўз қотди :

- Кечдан кўра ҳеч яхши ...

- Йўғеей ...

- Нима йўғей?!

- Нотўғри айтдингиз , аслида ҳечдан кўра кеч яхши дейилади ...

Суюма қўл силтади:

- Нима фарқи бор , тушунсак бўлди-да, почча...

- Ҳа, шуни айтинг ...

- Почча... Сал аввал мени сенсираётган эдингиз . Бундан бу ёғига сенсирайверсангиз . Кейин бошқаларни ёнидаям сенсирасангиз, акс ҳолда ўзимни ноқулай ҳис қиламан ...

- Сизлашга ўрганиб қолганманда , Суюма . Хўп , сенсирашга ҳаракат қиламан. Фақат битта шарти бор.

- Сенсирашниям шарти бўларкан-ми , тавба қилдим? !

- Ҳа- да , нима деб ўйловдиз, ээээ ўйловдинг. Мен , сенга "яхшимисан?"десам , "ўзинг-чи?" демасанг бўлди ...

ХазонРезги
❤53👍24🔥4😁4
Тафаккур машқи ....

Мантиқий савол ....

Оғзида бирорта ҳам тиши бўлмаган одам тиш оғриғини қачон сезади ????

🤔🤔🤔

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Шундай яшанг🌸🌸🍃
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋

Реакция босиб,🥰💋👍🔥
Яқинларингизга улашишни унутманг➡️➡️➡️➡️
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТЎЙДАН СЎНГГИ КEЛИН-САЛОМ МАРОСИМИДА КЕЛИН ҚАЙНОТАНИНГ ЮЗИНИ КЎРИБ, ТИЛИ АЙЛАНМАЙ ҚОЛДИ ВА ... ҲАММА ШОКДА! 😱🩸
Тўй жуда дабдабали ва файзли ўтди. Бугун хонадонда узоқ кутилган қайноққина келин-салом маросими бўлиб ўтяпти. Куёвнинг хурсандчилиги ичига сиғмасди, у ниҳоят узоқ йиллик орзусига етиб, севган қизига уйланганди. Ҳовли меҳмонларга тўла, карнай-сурнай садолари остида келин ҳаммага таъзим қилиб, салом қилмоқда.
Саломчи аёл қайнотани чақирди.
Келин салом қила туриб қайнотасига кўзи тушди ва...
Дахшатдан қотиб қолди...
ДАВОМИ 👇👇👇👇
Заковат

Эр аёлининг ғашига тегмоқчи бўлиб:
— Нима учун Аллоҳ таоло аёлларни гўзал қилиб яратган?! - дея сўради.
— Чунки сиз эркаклар уни севишинглар учун! - жавоб берди аёли.
Эр яна қитмирлик қилиб:
— Нима учун Аллоҳ таоло аёлнинг ақлини ноқис қилиб яратган?! - деди.
Аёл эса пинагини бузмай:
— Чунки у сиз эркакларни севиши учун! - дея жавоб қайтарди.

©интернет

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁11❤5🥰1
​​#СУБҲИДАМ

-65-

- Айтиб кўринг-чи ?!

- Нимани?!

- Яхшимисан деб ?!

- Тушунмадим , нимага ?! Ҳа майли . Яхшимисан ?!

- Ўзинг- чи ? - Суюма бир зум пауза сақлади ва қўшимча қилди , - демайман , почча ...

Икковларининг юзларига табассум югургандек бўлди .

- Суюма , битта гап айтаман . Хафа бўлиш йўқ ...

- Қани?

- Шу манга ҳалол ўйинчилар ёқади- да . Бу деганим мендан сенсирашни илтимос қилган одам...

- Давом этаверинг , почча ...

- Уффф , мени энди... энди почча демасангиз , шуу ...

Суюма бирдан жим бўлиб қолди , кейин узр сўрашга ўтди :

- Узр , почча . Тилим шунга ўрганиб қолган- да . Аста - секин ... Тўғрисини айтсам исмингиз бирам узун. Айтиб бўлгунимча бир ухлаб тураман...

- Суюма , сизни , э сени шунақа хазилкаш деб ўйламаган эканман. Гапга жуда уста эканлигингни бугун билибман.

- Ҳар доим эмас. Шунчаки ҳозир кайфият шунга тортиб қолди- да.

- Айтганча , Суюма , ярим кечада бу ерда нима қилиб юрибсан ...

- Тўғрисини айтайми , ёки ёлғонлайми ?!

- Тўғрисини айт ...

- Майли , тўғриси сизни хафа қилиши мумкин бўлсаям айтганим бўлсин. "Шум бола" киносида айтади- ю , ооозгина айбим бор деб ...

- Нима ?!! Айбим бор , қўрқитма эй!

- Битта қўрқитаман ...( Суюма кўзини қисди ва давом этди ) Хуллас , Робия уйимизга борган хафталардан бошлаб... Ойижонимни гапларига кириб ... Ўзимга боғлиқ бўлмаган ҳолда ...

- Суюма бунча сабаблари кўп, айбинг нима , ҳақиқатдан қўрқишни бошладим...

- Уффф, хуллас ярим кечаси овқат ейдиган одатим бор . Ойижоним болага қарашга куч керак дердилар ва хонамга у , бу егулик қўйиб қўярдилар . Ҳақиқатдаям ўша вақтлар роса чарчадим ва қорним ҳам очиб кетарди. Ҳозир Робия унақа чарчатмайди , аммо одатимни йўқотолмаяпман. Шунга ошхонага егулик қидириб чиққанидим .

- Овқатландингми ?!

- Йўўўқ...

- Нега ? Музлатгич тўла нарса турибди- ку ...

Суюма жилмайди :

- Э буни айтмасангиз ҳам биламан. Кундуз куни "запись" қилиб ҳам олганман . Аммооо ...

- Муаммо нимада унда ?!

- Муаммо шунда-ки , мен ошхонани чироғи қаердан ёқилишини топа олмадим ...

Абдумажид кулиб юборди . Суюма унга дарҳол танбеҳ беришга шошилди :

- Тшш, Робиш уйғониб кетса ... муаммонинг глобалига дуч келасиз ...

Абдумажид ўрнидан турди:

- Кетдик , Суюма . Сенга шерик бўлсам қаршилик қилмасанми ?

- Ха, барибир йўқ дея олмайман . Чироқни ёқиб беришингиз керак- ку , почча ...

- Яна почча дейди- я ?!...

- Ўзингиз айтинг, нима деб чақиришимни , айтишга осонроқ бўлсин ...

Абдумажид ўйланган бўлди :
- Ҳазрати олийлари деяқол ...

Суюма ҳозиржавоблик билан дарҳол таклифини билдиришга шошилди:

- Султон Сулаймон десам- чи ?!

Икковлари беихтиёр кулиб юборишди ...

Дил тўла армон ...
Лабда табассум ...

Абдумажиднинг ҳам , Суюманинг ҳам тақдири бир- бирлариникига шунчалар ўхшаш эдики ...
Икковлари ҳам камдан- кам инсонга насиб этилмиш чин муҳаббат соҳиби бўлишган, севишган, севилишган ва муҳаббатларидан бир умрга ... жудо бўлишган эди ... Икковлари ҳам кўнгиллари мажруҳ инсонга айланган эдилар ...

* * *

- Вооой , ухлаб қолибман .
Суюма тонг отиб кетганда кўзларини очди- ю , шоша - пиша отланиб ҳовлига югурди . У эшикни очиши билан ҳайратдан донг қотди ... Кўзларига ишонмади. Сабаби ...

давоми бор ...

Муаллиф: Хазонрезг
и

https://t.me/ibratli_xayotiy_xikoyalar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤72👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🌟БУГУН
🔢- АВГУСТЬ ШАНБА
КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР! 🌸

🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ!

💐 Аллоҳдан хонадонингиз
аҳиллиги-тинчлиги давомли
бўлишини;

💐 Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни
мағфират қилишини сўрайман!

💐 Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила
қарши олишингизни насиб қилсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳаммага , тоға хола аммага .
Тонгда туриб ибодатга шошган , сўнг даласига чопган , сигир соғиб , нон ёпган , ҳаловатни меҳнатдан топган оналариму , опаларимга Ассалому алайкум .

Тонг қоронғусида сув сепиб ҳовли супурган , ғира шира қоронғуликда дараозада уйқусираб турган ёрига жилмайиб қўшнини дарвозасини олдигача тозалаб қўйган янгигина келинчак ,

Чақалоғи уйғонмаси ишларимга улгурай деб рўмолини қийшиқ ёпиниб ошхонага куймаланаётган жувон ,
сахарлаб боласини кўтариб чиқиб яшил майдончадаги болалар арғимчоғида учиб ўтирган келин ,
бомдод номозидан қайтаётган боболар , чиқинди пакетини саланглатиб чопиб кетаётган болакай , қишлоқда ташқари сўридаги қатооор солинган жойларини йиғаётган сочлари жамалак қиз , бир нарсадан қуруқ қолгандай эрталабдан уйғониб олиб бешикни ичида ғув ғув қилиб овоз берииб ётган чақалоқ , келини ишларини қилиб олгунича неварасига қарашга шошган , жойнамоздан туриб келиб бешик тебратган қайнонажонлар .... хуллас ҳамма ҳаммага Ассалому алайкум ....

Болалигимдан бирга катта бўлган дугонам бор . Шу билан аразлашиб қолсак ,
Бир биримизга
,, сани уйимизга қўймайман , борсанг киритмайман , бирга ўйнамайман , акамни тўйига қўймайман , опамни тўйига бормайсан ,, - деярдик ...🤔

Бугун англадим дугонажон , ҳаёт шундоғам бизни бирга ўйнатиб қўймас эканку 😔
Шундоғам бир биримизникига боролмай қолар эканмизку ,
Шундоғам бир биримизни уйимизга киролмай қоларканмизку 😔
Тўйларимизга киритмаслик эмас , қўй сўйиб чорласак ҳам боролмай қоларканмизку дугонажон..... 😔🤔
Бугун сани жудаям соғиндим ....😊❤️

Қадрига етинг бир бирингизни азизларим .
Шитоб билан илгарилаб кетаётган замонда меҳр олиб меҳр кўргизишга улгуриб қолиш керак ....

Кунингиз хайрли ўтсин , Ҳар доимгидек ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘 .

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤18🔥5
Асл муҳаббат меҳрда шундайми ....

Муҳаббат қандай намоён бўлади ўзи ....

..... Онаси , тур дори ичиб ухлагин .
Тишинг ёмон оғрияптими , уйқунгда безовта бўлаяпсанда .
---- Мана дори , билан сув ичиб ол .

Тиш оғриғим ҳам эсимдан чиқиб кетди ....

Ман учун шу севги , асл муҳаббат шу  ..... 👍😊

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤18💯2
Жим..

Баъзан кўз олдингда урчийди жанжал,
Нигоҳлар аямай нигоҳинг янчар,
Юрагингга секин суқилар ханжар,
Ранжийсан ва лекин яшайсанда жим.

Юрасан амаллаб ўзингни босиб,
Кўнглингга қўярлар болтани осиб,
Инжа туйғуларинг кетарлар озиб,
Лекин иложсизсан, яшайсанда жим.

Арқонни чирт этиб уза олмайсан
Ўзингга бошқа уй туза олмайсан,
Дардларинг бировга ёза олмайсан,
Ранжийсан валекин яшайсанда жим.

Умид бор, шу музлар эрийди ахир,
Аччиқ нигоҳ сўзлар чирийди тахир,
Кимлардир деса ҳам чидама, бақир,
Бир ёруғ кунларни кутиб азизим,
Яшаяпман жим...

GuliiNigorrr
❤7
🌱 Яхшиликнинг ҳеч бирини кичик санаманг, ҳатто кимнидир очиқ чеҳра билан кутиб олиш бўлса ҳам.

🌱 BintuSodiq

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7
🔥2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
. МЕН
СИЗНИ
ҚАДРЛАЙМАН
❤️❤️🌹🌹
Гуллардан-да гўзал инсоним,
Бегуборим, мехри осмоним,
Қадрдоним, яқин инсоним,
Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман.
❤️❤️🌹🌹
Орамиздан қочса-да гаплар,
Буришса-да не юз, не афтлар.
Бузилмасин тизилган сафлар,
Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман.
❤️❤️🌹🌹
Ҳаммамиз инсон, ҳаммамиз ожиз
Бир-биримизни кечирмоқ жоиз
Қадрингиз баланд, билинг 💯%
Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман...
❤️❤️❤️❤️❤️🌹🌹🌹🌹🌹

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
👆👆👆👆👆
Қиссанинг аввалги қисмлари

#СУБҲИДАМ
(давоми)
-66-

Абдумажид узун резина ичакни улаганча ҳовлига берилиб сув сепар , ҳаммаёқ орасталикдан ярақ- ярақ қиларди.

- Ассалому алайкум , -Суюма ҳижолатли ер чизди , - узр ухлаб қолибман ...

- Ваалейкум ассалом , бунинг учун узр сўрашга ҳожат йўқ .

- Қўшнилар нима деб ўйлади экан- а ?! Янги келин роса боқибеғам экан дейишгандир.

- Билмадим ,- деди ҳотиржам Абдумажид ,- уларнинг хаёлларига кириб чиқа олмайман- ку .
У Суюманинг бўшашиб қолганини кўриб таскин оҳанггида сўз қотди :

- Э қўябер, улар сени ёш боланг борлигини билишади.

Суюма жилмайди :

- Мен чой тайёрлай бўлмаса ...

Суюма ошхонага кирганда столни усти нонушта учун безатилиб тайёр қилиб қўйилганлигига кўзи тушди .
Хатто термосга чой ҳам дамланиб қўйилибди .
Суюма энди ростманасига уялди . У бир зум дастурҳонга тикилиб турди- ю , индамай Робия ухлаб ётган хонага кириб кетди .

- Чойга чиқасизлармииии ?

Абдумажид ошхонадан туриб Суюма ва болаларни чақирганида , ичкаридан "Ҳозииир" деган овоз келди .

Кўп ўтмай остонада Шаҳзод кўринди . У чопқиллаб келиб Абдумажиднинг бўйнига осилди:
- Ассалому алайкум , адажон . Яхши ётиб турдингизми ?!

Шаҳзод шундай дея туриб адасининг икки юзидан чўлпиллатиб ўпиб олди .

Абдумажид учун бу кутилмаган ҳол эди . У анчадан буён бундай ўзи нима деб аташни билмаётган қайноқ туйғуни туймаган эди. Кўп ўтмай, остонада Робияни кўтариб олган Суюма кўринди . У Робияни шунақа чиройли кийинтириб - тарантириб қўйган эдики , кўрган одам беихтиёр "Вуй бу қизнинг асаллигини" деб юбориши тайин эди . Суюма Робияга оч пушти кўйлак кийдирган, қўнғироқ сочларига рангли тасмалардан бантикчалар тақиб ташлаган эди.
Робия ҳам келиши билан адасига интилди :

- Аййяя...

Абдумажиднинг юзларига табассум ёйилди. Маҳзун кўзларига нур ингани сезилди . У Робияни қўлига олар экан :
- Робия қизим , яхши ухлаб турдими ? Энди ман наннасини еб оладими?! - дея айланиб- ўргилиб эркалар эди .
Нонуштадан кейин Абдумажидни қандайдир хаёлчанг кўрган Суюма аста сўради :

- Тинчликми , безовта кўринасиз ?!

- Тинчлик ... Шу ишга борсаммикан ё бугун ҳам уйда қолсаммикан деб ўйлаяпман.

Суюма ҳам унга қўшилиб ўйлашган бўлди :

- Агар бормаслигингиз мумкин бўлса , унда уйда қолинг... Болалар ҳурсанд бўлишарди ...

Аслида Абдумажидга ҳам шу керак эди . У уйда қолишга Суюмадан ҳижолат тортаётган эди, аммо унинг "сўзига кириб ноилож" кўнган бўлди .
Абдумажид фарзандлари даврасида кечгача яйради . У айниқса Робия ўзи билан чиқишиб қолганидан ҳурсанд бўлар , уни "ўзимни асал қизим" дея эркалашдан бўшамас эди .
Абдумажид ертўладан Шаҳзод болалигида учган арғимчоғини атай топиб чиқди . Уни ҳовлидаги ўрик шоҳига ўрнатиб , Робияни учира бошлаганида қизалоғининг қанчалик ҳурсанд бўлганлигини кўриб ўзи ҳам баравар қувончни ҳис қилар эди. Абдумажид анчадан бери "оталик бахти" деб аталмиш бу туйғуни ҳис қилмаган эди...

* * *
Орадан бир хафта ўтиб Суюма ишга кетаётган Абдумажидга ийманиб савол ташлади :

- Мабодо, бугун бизни уйимизга бир кириб ўтолмайсизми ?!

- Тинчликми , Суюма ?!

Суюма унга нима дейишни, кўнглидагини қандай тушунтиришни билмай каловланди:

- Шу десангиз ...

- Эшитаман...

- Биласизми , мени узатиб келишганларида ... Хуллас , фақат ялтир- юлтир кийим кечакларни олиб келишган экан. Очиғи шу иссиқда бу кийимлар жуда жонимдан тўйдирди . Шунга уйда қолган оддий кийимларим ва тикув машинамни олиб келиб берасизми девдим ... Ойижонимларга қўнғироқ қилиб қўярдим ... Хўп десангиз ...

- Суюма кийим тикасанми ?! Демоқчиманки , тикувчиликдан хабаринг борми ?!

- Йўғей унчалик профессионаллик даражасидамас . Шунчаки ҳаваскорман . Кейин анчадан бери тикмай ҳам қўйгандим . Уйда зерикканда бир эрмак қилсам деган эдим- да ...

Абдумажид ўйланиб қолди , кейин Суюмага қатъият билан сўз қотди :

- Суюма отлан , болаларниям кийинтир ...

- Қаерга ?! Ишингиз-чи ?!

- У ерда ўзим хўжайинман- ку , биласан хўжайинлар ишга бормаса , ишхона юмушлари

ХазонРезги
❤69👍21