📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.95K photos
3.2K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️Aссалому алайкум.
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
Якшанба тонги муборак бўлсин... 😊

  🌹Яна тонгга етказган Аллоҳ Таолога шукроналар бўлсин!

✨Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли  бўлсин!

✨Тавбаларимиз қабул бўлсин!
✨Кунимиз файзли ва барокатли бўлсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3🔥2👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қадри баланд қадрдонларим .
Тунингиз осуда ўтиб , бомдодни хушкайфиятда кутиб олдингизми .
Саломат бўлинг .
Кунингиз хайрли ўтсин .

Кайфиятингиз қандай бўлса ишларингиз ҳам шундай натижа билан битади .
Шуни ҳеч сезганмисиз ....

Манга айтишадида ,
,, опа сиз ҳам ҳеч қовоқ уйиб юрасизми , ҳеч жаҳл қиласизми ,, - деб
Мен хам инсонман , мендаям ўйнаган пайти юрагимни сиқиб юборадиган асаб толалари бор .

Аммо бировга кўрсатиб ноғора чалиб , бегунохдан алам олиб юришнинг нима фойдаси бор , хўш .
Сен яхши , ҳамма яхши .

Ҳаёт бу ҳаёт , девоналарча кулиб енгинг .
Кўнглингизга сакинат кирмаса мана мани айтди дейсиз ....

Шундай экан доим кайфиятни аъло қилиб юринг .

ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8👏4🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олдинги тўйларнинг видеоларини кўрганда эътибор берганмисиз?

Нега деярли ҳеч кимнинг қорни йўқ бўлган😂

Хозироқ киринг чунки 👇


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9😁1
#СУБҲИДАМ
-85-

деб сўрамайман, кўрдим бир яхши юрган экан. Сизни ютуқларингиз ҳақида эшитдим, табриклайман. Илоҳим, Аллоҳимнинг назаридан қолманг.

Суюма миннатдорчилик билдирди :

- Раҳмат ,ака. Борингизга шукр ...

Абдумажид орага сўз қўшди :

- Суюма , Мирсодиқ бугун бизнинг меҳмонимиз бўлади , уйга вақтлироқ кетамиз .

Суюма жилмайди :

- Бош устига , Абдумажид ака. Мен ҳозир Наимага бир - иккита эскизимни берсам бўлгани , ҳозир тезда қайтаман ...

Мирсодиқ эътироз билдиришга шошилди :

- Бугун иложи йўқ, оғайни . Келаси сафар . Келинниям овора қилма...

Абдумажид гапга кўнадиган хилидан эмас эди :

- Бекорларни бештасини ебсан . Ҳукм қатъий, шикоятга ўрин йўқ .
Ҳеч нимани билишниям , эшитишниям истамайман, тамом - вассалом .

Мирсодиқ ён бермаса бўлмаслигини тушунди :
- Майли , хўп . Сўзинг ерда қолмасин . Сени сўзинг ерда қолгунча, шайтонни бўйни узилсин.

Суюма кўп ўтмай барча ишини битириб чиқди .
Йўлдан Шаҳзодни куни узайтирилган гуруҳдан, Робияни яслидан олишди .
Мирсодиқ ака болаларни ўзгача эркалади. Уларни шокалад билан сийлади .
Уйга боргач , Суюма зумда чой қўйиб , ошни бошлаб юборди. У дамланган чойни меҳмонхонага олиб борар экан, Мирсодиқ аканинг дардли овозини эшитиб йўлда тўхтаб қолди. Мирсодиқ аканинг бор кечмиши шу сатрларда ифода қилинаётган эди гўё ...

Пешонага тушганини кўз
Кўрар экан, қандоқ қиласан
Ким кимлигин, эй азиз дўстим ,
Бошингга иш тушса биласан ...

Борингда бор ёнингда кўплар,
Йўқ бўлса-чи , баҳона тўплар,
Чин содиқни бир сени йўқлар,
Бошингга иш тушса биласан...

Ҳикмати бор ҳар бир амалнинг,
Синов келса биласан қадринг ,
Баҳосини ул сохта лаълнинг,
Бошингга иш тушса биласан ...

Кўз ёшингга гувоҳ болишинг,
Ичга ютиб ҳасрат, нолишинг,
Сенинг билан кимнинг қолишин,
Бошингга иш тушса биласан...

Ким мунофиқ, ким беор маддоҳ,
Ким сохтакор, ким тугал гумроҳ,
Кимнинг эса ваъфодор ҳамрох,
Бошингга иш тушса биласан...

Бошга бекор келмаскан синов,
Фарқлангандек шабнам ва қиров,
Ҳаётингда кимлигин "бирров"
Бошингга иш тушса биласан...

Пешонага тушганини кўз ,
Кўрар экан, қандоқ қиласан.
Ким кимлигин ,эй азиз дўстим,
Бошингга иш тушса биласан ...

Ким кимлигин, эй азиз дўстим,
Бошингга иш тушса биласан ...

Абдумажид унга таскин берган бўлди :

- Қўябер , дўстим. Ҳар нима бўлса ҳам яхшиликка . Қайтага мана шу синовлар ортидан оқни қорадан, саракни пучакдан ажратиб олганинг яхши бўлди . Ёшинг элликларга борганда бу синовлар келганида нима қилар эдинг ?!Ҳозир эса барини бошидан бошлаш учун ҳалиям кеч эмас...

Суюма эшикни чертди :

- Абдумажид акаааа. Чой келди .

Абдумажид "ҳозир" дея эшикка юзланди.

Мирсодиқ чой қайтараётган Абдумажидга синовчан боқди :

- Абдууу, бу мени аёлим , хотиним деб ҳаммани алдашинг мумкин , аммо мени эмас... Бир савол : Нима учун ?!


ХазонРезги
❤44🤔13
ҒИЙБАТ КАТТА ГУНОҲ

Тасаввур қилинг
Яқин кишингиз вафот этди. Ўша киши сизнинг акангиз, укангиз, амакингиз, тоғангиз, қўшнингиз, дўстингиз ёки қариндош бўлмаган диндошингиз. Ҳамма оила аъзолари, танишлари, қўшнилари, қариндошлари йиғлаб турибди. Сиз ҳам устингизга тўнни кийиб олиб, белингизга белбоғни боғлаб олиб, қўлингиздаги рўмолчани юзингизга босиб, хўнг-хўнг йиғлаяпсиз.

Шу ҳолатда ошхонага кириб, пичоқни олдингиз ва ўлик ётган хонага кирдингиз. Қарасангиз, вафот этган биродарингиз юзи ёпиб қўйилган ҳолда ётибди. Ташқарида ҳамма ғассолни кутяпти. Сиз эса, ичингизга яшириб олиб кирган пичоқни аста чиқариб, ўлиб ётган биродарингизнинг билагидан кесиб олиб, ўша парчани еяпсиз.

Тасаввур қиляпсизми?!

Ўлиб ётган қадрдонингизнинг билагидан, кейин сонидан, қорнидан, юзидан бирин-кетин кесиб олиб, еб ўтирибсиз. Оғзингизнинг четлари қон. Дўстингизни йўқотганингиз учун маҳзун бўлиб тўккан кўз ёшингизни артган рўмолчангиз билан ўша дўстингизнинг гўштидан теккан қонни артяпсиз.

Кўз олдингизга келтиряпсизми?!
Манзара даҳшатли, тўғрими?!!

Сиз кимнидир ғийбат қилаётганингизда худди шу ишни амалга ошираётган бўласиз. Сиз тасаввур қилган манзара қанчалик даҳшатли бўлса, диндош биродарингизни ғийбат қилишингиз шунчалик даҳшатлидир.

Ёки ўша диндош биродарингизни ўлиб ётган хонасида бир нечта дўстларингиз ўтириб олиб, қўлларида пичоқ билан ҳали қўлидан, ҳали оёғидан, ҳали юзидан, ҳали қорнидан кесиб-кесиб, еб ўтиришибди. Сиз эса, емаётган бўлсангиз ҳам уларнинг жирканч ишларини томоша қилиб ўтирибсиз. Ғийбат мажлисида ўтирганингизда шундай ҳол юз бераётган бўлади. Дўстларингизга «Ғийбат қилманглар!» деганингизда, «Диндошимнинг гўштини еманглар» деб, қўлларидан пичоқларини олиб қўйган бўласиз.

Аллоҳ таоло барчамизни ғийбат қилишдан ва ғийбат қилинишдан асрасин.
❤16🔥5
Келин аслида ким?

Келинлар … Совчиликка боришдан олдин биз обдон суриштириб, минг чиғириқдан ўтказган, етти маҳалладан суриштириб, охири «яроқли» деб топилгач, дабдабали тўю томоша билан уйимизга олиб келган, ушалган орзуларимиз улар...

Келинлар… Куёвникига боргач, ҳамма сири очилиб, «кимлиги билиниб» қолган, шўрлик қайнонанинг юзига чопиб, юрак ўйноғига дучор қилган, заҳарли тили билан ҳамманинг қалбига ниш санчадиган табиатнинг энг ёмон махлуқлари …

Келинлар… Ўғилларимизга тегиб олгач, уларнинг бош-кўзини айлантириб, ота-она, қавм - қариндошдан ажратувчи, куёвнинг топган -тутганини «уйига ташиб», оиланинг баракасини учирувчи бебаракалар…

Келинлар… Уйдаги ҳамма гапни кўчага ташиб, оиласининг ички сирларини ёядиган, бўлар-бўлмас майда гапларни ота-онасига айтиб, гапни кўпайтирувчи «магнитофонлар» улар…

Келинлар… Қайнонаю овсинлар, муллакалару қайнона-холажонларни норози этиб, ҳаддан зиёд зулм қилган, уларга иссиқ-совуқ, сеҳр-жоду қилиб касалликка йўлиқтирувчи, баъзан эса уларни ўлдиришгача ҳам борувчи қотилалар…
Келинлар… Биз келинларга мана шу фикр билан, шундоқ бадназар билан қараймизми ёки улар аслида ҳам шундоқми?

Келинлар аслида ким?

Келинлар … Ота уйини, уни жондан севувчи, ҳамиша ардоқлаб кафтида тутгувчи, қаттиқроқ эсган шамолдан ҳам қизғаниб ўстирган меҳрибон ота-онаси, ҳар қанча уришиб талашса-да, тезда иноқлашиб кетаверадиган ака-ука, опа-синглисини ташлаб, қалбидаги энг эзгу ниятлари ила ёр остонасини босиб ўтган малаклар…
Қалбида ҳаяжон, аллақандай сирли қувонч, чексиз орзулар, энг асосийси, бахтли бўлишига ишонч билан, аллақачон қалбига ажралмас бўлиб жойлашган масканидан учиб кетган қалдирғочлар…
Уларнинг бу муборак остонани ташлаб кетишлари, боз устига қандай жойга, қанақа экани номаълум кишилар орасига киришлари осонми? Улар ҳеч бир нарсадан хабарсиз, ҳар қандоқ шароитда ҳам энг яхши келин, энг мақтовли бека бўлиш иштиёқида ухлолмай тонг орттирган, хаёли паришон бўлиб қолган маъсумалар...

Келинлар … Аллоҳ таоло куёвга, қайнона-қайнотага омонат ўлароқ берган, албатта, унинг ҳақида Қиёмат куни сўрайдиган заифалар…

Келинлар… авлодимиз давомийлига сабаб бўлувчи, ота-онамизнинг наслини улғайтириб, уруғимиз йўқолиб кетмаслиги учун жонини тиккан, бизни ота, бобо, бувижон бўлиш бахтига эриштирган фидокорлар эмасми аслида?

Биз уларга мана шу назар билан боқсак, мақсадга мувофиқ бўлар балки…
Ҳеч тушунмайман, нима учун биз келин танлаётганда қизлар орасида чертиб-чертиб биттасини оламиз, ялиниб-ёлвориб ота-онасини рози қиламиз, юрган йўлимизда мақтаниб, салгина амалдорроқнинг қизи бўлса, фахрланамиз-у, уйимизга олиб келгач, умуман тескари муомалада бўламиз?

Агар келинлар юқоридаги таърифларда келгандек «ялмоғиз» бўлса, нима учун уни ўғлимиз, укамиз ёки жиянимизга раво кўрдик? Нима учун аввалроқ чуқур ўйлаб суриштирмадик?
Нима, онасининг бағрида итоатли, Аллоҳнинг буйруқларини имкон қадар бажариб юрган, юриш-туриши, ўзини тутишда кўпчиликка ўрнак бўлган, ҳатто фазилатлари сабаб бўлажак қайнона-ойижонининг ҳам назарига тушган қиз, бирдан 360 градусга ўзгариши мумкинми?
Ҳеч эшитганмисиз бир инсоннинг бир йилга қолмай бутунлай ўзгариб кетишини? Буни тасаввур қила оласизми? Мен бунақа нарсани реалликдан узоқ, бўлмаган ҳолат деб ҳисоблайман.
Халқимизда «Тоғ жойидан кўчибди, деса ишонгин, аммо одам ўзгарибди, дейилса, асло ишонма», деган нақл бор. Бу бекорга тўқилган эмас.
Тўғри, инсон мукаммал эмас, аммо ҳамма гап – унга қандоқ назар билан боқишда! Ҳадеб сен ёмонсан, деяверса, ҳатто гул ҳам сўлади, инсон нега айнимасин?!

Тўғри, ҳамма келинлар ҳам биз мақтаган, таърифини келтирган қизларга ўхшамайди, бир яхшига бир ёмон ҳар қайда бор, лекин уларни ҳам йўлга солишнинг, ҳеч бўлмаса жанжал қилиб, элга шарманда бўлмасликнинг имкони бор-ку. Бунинг оти – муроса!

Эътибор қилганмисиз, ҳамма келинлар ҳаётининг дастлабки вақтларида жуда ҳам яхши, итоатли, иффат ва андишали бўлишади. Орадан сал фурсат ўтгач эса «кимлиги» ошкор бўлади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤32
Нега? Чунки у яхши келин бўлишга, тушган жойидагилар билан яқин бўлишга интилиб, ўзидаги ҳамма фазилатларни пайдар-пай кўрсатишга ҳаракат қилади. Мана шу муомалага ўрганиб қолган куёв томон, вақти келиб келиндан бирон хато содир бўлса, уни кечирмайди, игнадек гапни туядек қилиб кўпайтиришади.
Сиз келинни кимгадир ёмонлаганмисиз? Йўқми? Демак, сиз ҳали қайнона, қайинсингил ёки овсинлик мартабасига етмагансиз. Агар ёмонлаган бўлсангиз – аниқки, буни тан олмайсиз – суҳбатдошингиз кўринишда сизга ачиниши, келинни айбдор қилиши мумкин, аммо шуни унутмангки, орқангиздан «Баттар бўл, ўзинг ким эдинг, қайтар дунё бу», демаслигига кафолатингиз борми?
Унутманг, сиз бировнинг қизига қилган ушбу ноҳақ муносабат, кун келиб шамолдан ҳам асраб улғайтирган арзанда қизингизнинг чекига тушиши, ҳатто,  сиз келинга қилган зулм ўн чандон ортиғи билан қайтиши ҳеч гап эмас!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍5❤2🔥2
​​#СУБҲИДАМ
-86-

- Билмадим оғайни, билмадим..., - Абдумажид чуқур хўрсинди,- сен сўраётган саволнинг жавоби менда йўқ ... Унга уйланасан деганларида даставвал қаттиқ қаршилик қилганман. Мени- ку бўларим бўлган, энди уни умрини хазон қилманглар деганман. Кейин эса у тез орада рози бўлганини эшитиб ... очиғи кўнглимга ҳар хил гаплар келган. Уни бу ишга рози бўлишига бойлигим, обрўйим , тўкис таъминланганлигим сабаб бўлмадимикан дея кўп шубҳаландим. Аммо ... барига биргина сабаб , қаттиқ қизғанчиқлиги бўлган экан. У фарзандларим, айниқса қизимни бегона қўлларга тушишини истамаган , қаттиқ қизғанган экан. Шу сабабли ўзини қурбон қилган экан. Кейинчалик , бу шунчаки қизғаниш эмас, балки оналик мақоми эканлигини англаб етдим.
У хонадонимга қадам босганида у билан бирга ҳаловат кириб келди . Кейин эса меҳр , қадр, вафо ...

Мирсодиқ Абдумажиднинг сўзларини шарт кесди :

- Муҳаббатдан ташқари ҳамма нарсами ?! Шуни назарда тутмаяпсанми ?!

Абдумажид осойишта жавоб берди :

- Ким айтди сенга муҳаббат йўқ деб ?! Муҳаббат... албатта бор. Ахир юқорида санаб ўтганларимнинг бари муҳаббатнинг измида- ку . Аммо муҳаббат фақат жисмлар эмас, қалблар ўртасида бўлса қадрлироқ экан ... Ҳозирча шууу...

Мирсодиқ ўйчан сўзлай бошлади :

-Гапларинг мутлақо рост , мутлақо . Баъзан йиллар давомида бир ёстиққа бош қўйганингни ҳам кўнглидан нима сўзлар кечаётганлигини билмай ўтар экансан. Буларнинг бари сен айтганингдек , қалбларда ўзаро муҳаббатнинг йўқлигидан экан .
Мана мендан қиёс ...( Мирсодиқ захарханда кулимсиради) . Ўн йил бир ёстиққа бош қўйган аёлимни биламан дебман- у ... У эса йиллар давомида мени алдаган, режа пиширган , ўз уйимда кўзимга чўп суққан. Ахири... фаолиятим энг гуллаган чўққисига чиққанида , менга ...
Билмадим бу ишни қандай уддалашган , аммо ... тегишли хужжатларга имзо чектириб менга қарашли цехни сотиб юборишган. Цехнинг номигина цех эди халос , аммо ишлаб чиқариш ҳажми жиҳатидан манаман деган корхона- заводларни йўлда қолдирар эди . Икки мунофиқ барча пулни чўнтакка солиб ... Ээээ (Мирсодиқ беҳафсала қўл силтади ) энди бу гаплардан умуман фойда йўқ ...
Биласанми , энг алам қиладигани нима ?! Биз шунча йил оила қуриб фарзандли бўлмадик . Текширувга борганда эса ҳар доим айбдор мен бўлиб чиқардим . Бундан бир хафта аввал бир йигитга уйдаги компьютеримни сотиб юборгандим . Эртасига эрталаб уни эшигим тагида кўриб , қилган хариди ёқмабди шекилли деган хаёлда саволга тутганимда , у уйга таклиф қилишимни сўради. Уйга киргач эса компьютердан ўчирилган, аммо хотирасида сақланиб қолган анча бузғунчи ҳужжатларни кўрсатди . Улар орасида шифокорлар томонидан мени бутунлай соғлом эканлигим ҳақида берилган бир эмас, нақд олтита маълумотнома чиқди. Бари усталик билан сканер қилиниб , мени касалманд деб ўзгартирилган экан.
Абдумажид , ҳаммадан ҳам ана шу нарса ёмон алам қилаяпти менга . У ( Мирсодиқ ёмон сўкинди) ... мени шунақанги овутар ва аяр эдики... Аслида обдон лақиллатиб, хуштори билан тоза яйрашган экан-да !?
Ана шунақа гаплар ... Ана шунақа ...

Абдумажид узоқ сукут сақлади , кейин бир қарорга келди ва ўктам овозда дўстига мурожаат қилди :

- Мирсодиқ, гап бундай оғайни . Кел , бошқа ҳамма ишингни йиғиштир . Бизни фирмага ишга ўт . Қўлингдан биб- бинойи ҳисоб- китоб ишлари келади . Мен хозир шундай иш юритувчига жуда муҳтожман . Сен билан барини бошдан бошлайлик . Нима дейсан, шу маслаҳатга ?!

Мирсодиқ маҳзун кулимсиради :

- Эй , Абдумажид! Худди менда бошқа танлов бордек сўрайсан- а ? Майли ишлаганим бўлсин ...

Абдумажид ҳурсанд бўлиб кетди :
- Мана бу бошқа гап. Энди хал қилинадиган ва кечиктириб бўлмайдиган яна бир муҳим масала қолди . Хуллас , боя офисда ...

Давоми бор ....

ХазонРезги
❤54👏14👍1
​​#Ҳикоя

“Бўпти, гаплашамиз” эмас, “АЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ !”

Яқинларим билан хайрлашаётганда хоҳ мактубда, хоҳ телефонда ва ёки юз кўришиб турган ҳолда бўлсин «Аллоҳга омонатим!» дейишга одатланганман. Болалигимизда онам хайрлашаётганда «Аллоҳга омонат бўлинг!», «Аллоҳнинг паноҳидасиз!» деб видолашишни ўргатганлар. «Аллоҳ омонатга хиёнат қилмайди. Яхши кўрганларинг билан хайрлашаётганда «Аллоҳга омонатсиз!» десанг, кейинги дийдорда уларни соғ-саломат кўрасан», деб уқтиргандилар.

Бола ақлим билан бу ўгит маъносини чуқур тушунмаганим аниқ, лекин ҳар гал қариндошларимиз билан соғ-омон хайрлашганимизда «Аллоҳга омонатсиз» деган иборани яхши кўриб кетардим. Ҳали-ҳануз «Аллоҳга омонатсиз!» деганимда кўнглим хотиржам тортади.

Ибн Можа ривоят қилган ҳадиси шарифда: “Хайрлашаётганингизда, бир-бирингиздан айрилаётганингизда “Сени Аллоҳга омонат топширдим” денг”, дея марҳамат қилинади. Яқинда бу ҳадиснинг ҳикматини янада чуққурроқ англатувчи бир ҳодиса рўй берди.

Ҳар куни эрталаб укам билан гаплашиб бўлиб «Майли, Аллоҳга омонатсан, Ўзи паноҳида асрасин!» дейман. Уч кун олдин атрофни туман қоплаган эди. Автомобилда фалокатга учрабди. Тўғридан ва орқа тарафдан келаётган машиналарга ҳалал бермаслик учун четга ҳаракатланмоқчи бўлганида бошқарувдан чиққан улов ариққа ағдарилиб кетибди. Темир топилади, моддий йўқотишнинг ўрни тўлади. Энг муҳими, пачақланиб, буралиб кетган автомашина ичидан ўша атрофдаги одамлар укамни соғ-саломат тортиб олишибди. Даҳшатли фалокатдан фақат пешонасида кичик ғурра билан соғ-омон чиққан укамни паноҳида асраган Аллоҳга чексиз ҳамду санолар, шукроналар бўлсин! Зеро,“Аллоҳнинг Ўзи энг яхши муҳофазачи ва Унинг Ўзи раҳмлиларнинг энг раҳмлигидир” (“Юсуф” сураси, 64-оят).

Яқинларингиз билан хайрлашаётганингизда қайта дийдорлашишни истасангиз, «Кўришгунча», «Хайр», «Бўпти, гаплашамиз» деб эмас, «Аллоҳга омонатимсиз!», «Аллоҳ ҳифзу ҳимоясида асрасин!» деб хайрлашинг. «Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман!» денгки, бу муҳаббат ҳаққи-ҳурмати яқинларингиз Аллоҳдан ўзини ва сизни муҳофаза қилишини сўраб дуолар қилсин. Аллоҳга омонат бўлинг!

УМИДА АДИЗОВА

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22👏7🔥1
Audio
ЁМОН.
✍  Исоқжон Абдуманнон.
🎤  Аллаёр Ахмедов.

💥💥💥💥💥

Ё М О Н.

Бу жахон айвонида дарбадар бўлган ёмон.
Эй биродар бўл халим бехаё бўлмоқ ёмон.
Жон фидо қил арзигай покдомон инсон учун,
Бе юз-у, бе этибор, беор бўлмоқлиқ ёмон.

Гар насиб қилса келар Шом Ироқдин нематинг,
Топ камол меҳнат билан ноумид бўлмоқ ёмон.
Хуш сифат, хуш сийратинг тоққа тенгдир келбатинг,
Эл учун даркорда бўл нокерак бўлмоқ ёмон.

Излабон олгин илм бўлса гар Шомдан йироқ,
Аҳли донишдан қочиб беақл колган ёмон.
Эътиқот қил сўнги дам, бир ажр бўлгай бироқ,
Бошга тушса кўз кўрар, бесабр бўлмоқ ёмон.

Қаноъатда бўл моҳир итоъат қил худога,
Соғлиқ тилаб дуъо қил бешифо ўлмоқ ёмон.
Эй Исоқжон шукр қил учрасанг хам ғазога,
Шукр қилмоқ фазилат бешукр бўлмоқ ёмон.

Исоқжон Абдуманнон.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😋 Мазали нонушта

✅ Масаллиқлар:
•сут - 200 гр
•тухум - 2 та
•ун - 500 гр
•қизил, яшил, сариқ булғор қалампири - 4/1
•колбаса - 150 гр
•ёғ қовуриш учун - 300 гр
•туз - 1 ч қ

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤4
👆👆👆👆 қиссанинг аввалги қисмлари

#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#СУБҲИДАМ
( давоми)
-87-

менга имзо чектириш учун бир даста ҳужжат олиб кирган аёлни кўрдинг- а?!

Мирсодиқ "ҳа" деган маънода бош ирғади .

Абдумажид сўзида давом этди:

- Хуллас ўша аёл сен менга қандай яқин дўст бўлсанг , у Суюмага шундай яқин дугона. Жуда ҳокисор ва яхши аёл . Кўнгли ярим. Ярим йил аввал турмушидан ажрашди. Эри бўлмағур одам экан. Бу сўзларни айтишдан мақсадим шу аёл - Наимага бир оғиз солиб кўрмайсанми ?! Биласан, умр савдоси жуда нозик масала. Бу борада ҳамма ҳам бировларнинг ўртасига тушавермайди . Айниқса мендака юраксиз инсон- ку, инчинун. Аммо бу сафар қоидани буздимми , масала жуда аҳамиятли эканлигини шундан билаверасан ...

Мирсодиқ дастурхон устидаги сочиқни ўйнаб ўтириб , хаёлчанг аҳволда деди :

-Билмадим, бир нарса дейишга ҳайронман ... Очиғи ҳали иккинчи бор оила қуришга тайёр эмасман, юрагим бетламайди. Айтишади- ку "Сутдан оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади" деб ...

- Мен ҳам сенга эртага уйлан деяпганим йўқ. Эътиборингга олиб қўй деган мақсадда гапирдим. Очиғи Наимани ҳам иккинчи бор турмуш қуришга кўндириш хазилакам иш бўлмаслиги аниқ ...

- Майли, дўстим. Ғамимни еганинг учун катта раҳмат. Борингга шукр. Бу ёғини омон бўлсак кўраверамиз а, нима дейсан ?!

* * *

Орадан уч ой ўтиб Мирсодиқ ва Наималар турмуш қуришди . Бир йил ўтгач , Наима доим ўзи ҳавас билан таъкидлагани каби, Робияга ўхшаш ширингина қизалоққа она бўлди ...

* * *
Кун ортидан кунлар , йил ортидан йиллар қувалашиб кетаверди .
Умр капалак ҳаётига қиёс бўлди . Нима учун , биласизми ? ! Капалак бир кун яшайди дейишади. Ана ўша бир кунни гулдан- гулга қўниб шодон ўтказади. Балки... Балки умри гўзалликлар ичида , ўзи ҳоҳлаган измида , ўзи истаган тарзида ўтганлиги , шу қиқса муддатда олам- олам бахтни тотий олгани учун ... капалак бир кунлик умрга рози бўлар ... Рози бўлгандир ... Шундай ҳулоса чиқараман- у , аммо бир нарса аниқ эканлигини ҳам таъкидлайман : инсон учун ҳеч қачон бахтнинг ортиқчаси бўлмас экан ! Ҳа , ҳеч қачон ...

Кўз - очиб юмгунча , Суюма институтни битирди. Қўлига дипломи тегмай туриб Абдумажиднинг қистови билан икки ойга Францияга малака ошириш учун учиб кетди. Бу ўша- бундан беш йил аввал Молдавияда қатнашган танловда қўлган киритган имконияти бўлиб , ундан фойдаланиш муддати шу йил тугар эди .
Бу сафар Суюма кетиши олдидан оила аъзолари билан қуюқ хайрлашди. Шаҳзод бу йил ўн уч , Робия эса олти ёшга тўлган эди .

- Робия қизим, адажонингга ва акангга яхши қарагин , мени йўқлигимни билдирмагин, хўпми ?!
Суюма Робияни бағрига босиб юзларидан ўпди .

- Аяжон , хавотир олменг.
Бизларни ўйламасдан бемалол ўқишингизни ўқиб келаверинг , - деди Робия қўнғироқдек овози билан, - адамжонимларга вақтида овқат ейишларини ўзим эслатиб тураман.

- Ўзим ўргилай сендан , демак келишдик - а ?

- Ҳммм, келишдик ...

Робия жилмайди ...

* * *

- Ахири қарор қилибсан-да , Абдумажид?! Рости сен учун ҳурсандман... Ўйлашимча , бир қарорга келишинг учун Суюманинг икки ой муддатга ёнингдан олисга кетгани сабаб бўлган шекилли ?!, - сўради Мирсодиқ Абдумажидга синков назар билан боқаркан...

Абдумажид қўлидаги муздек шарбатга ўйчан тикилиб ўтирарди. Улар тушликга кўча юзидаги кафега киришган , аммо ишхонадаги суҳбатлари ҳали ҳам давом этаётган эди .

- Ҳааа, Суюманинг бу ижодий сафари кўп нарсани ўзгартириб юборди. Айниқса мени. Ушбу сафар ўзимни тушунишимга , англашимга имкон берди. Яна Суюмани бебаҳо аёл сифатида қадрлаб қолмай, мен учун жуда суюкли эканлигидан ҳам хабар берди. Биласанми , кейинги вақтларда тушларимга Райҳон тез- тез кираяпти . У менга қараб маъюс жилмаяди ва ҳудди қаноти бор фариштадек атрофимда учиб айланади. Менимча у Суюмага дилимдагиларимни изҳор қилишимга қарши эмас... Шундан бўлса керак, бошим тез- тез айланадиган, қадам боссам бутун борлиқ менга қўшилиб сузаётгандак бўлади. Бу бахтдан бўлса керак, менимча ...

- Демак, Суюма келгач ... Бор гапни...

- Ҳа , айтмоқчиман . Мен уни яхши кўришимни , яхши кўрганда ҳам Райҳонга бўлган севгимдан кам эмас,

ХазонРезги .
❤49👍15
Ҳаёт давом этади ...

Бизга берилган синовлар асли бир имтиҳон .
Қани гумроҳ банда исён қиладими ,
Сабр билан қадарига кўнадими ....

Ҳар қанча оғир бўлсада қадаримизга рози бўлайлик .

Бугун берилган имкон яна ва яна гўзал қилиб берилишини сўраб дуолар билан мароқли ҳордиқ олинг .

ХАЙРЛИ ТУН ҚАДРДОНЛАРИМ

🌖🌔🌓🌛🌜🌜🌙🌙🌟⭐️🌎🌍🌟⭐️✨⚡️

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤16
КЕКСАНИНГ КЎНГЛИ НОЗИК.


Тақдир инсон зотини минг оҳангга соларкан.
Қариган сари одам нозик бўлиб қоларкан.

Гўдак бола мисоли: эрка, ўжар ва қайсар.
Иккита гап кўп, биттаси баъзида камлик қилар.

Сал баландроқ овоз ҳам юрагингга тегаркан.
Заҳарли камон ўқи мисол тешиб ўтаркан.

Ёшликда бу яралар бир оз ўтмай битади.
Қариган вақтдаги газак олиб ётади.

Битмас, аксинча яра тарқаларкан атрофга.
Оғриб, лўқиллаб жонни қўяр экан азобга.

Атрофингда болалар, лек ёлғизга ўхшайсан.
Энди сен ҳаётмассан! Сен шунчаки, яшайсан!

Соя мисол: хонангга кирасу чиқасан.
“Дунё ташвиши менда” - деб юрагинг сиқасан.

Насиҳатинг келинмас, ўз болангга ёқмайди.
Чунки улар ўзини ақлли деб ўйлайди.

Балки бир вақт бизга ҳам ёқмагандир насиҳат?
Ҳаётнинг чархпалаги айланар! Бу - ҳақиқат!

Шу ақлни уларга ким ўргатди? Сенмасми?
Ҳаётнинг йўлларида етаклаган сенмасми?

Танитган оқ, қорани, яхши билан ёмонни.
Ажратишни ўргатган дўст ва душман томонни?

Майли, дўстим, жимгина ўтирайлик, шу дуруст.
“Ёнимда ҳеч ким йўқ”- деб кўнгиллар кетмасин суст.

Олдимизда Қуръон бор! Унинг ўттиз пораси!
Бизга ҳамсуҳбат удир! Ёлғизликнинг чораси!

Тинмай ўқи! Ўзингга ҳам заҳира қилиб қўй!
Қабрга Қуръон билан кирган яхши! Билиб қўй!

Қуръон қабрда дўстинг, дўзахдан парда бўлар.
Қабринг мунаввар этиб уни нурга тўлдирар.

Бизга муҳими шудир! Қолганлари бир тийин!
Ўқи! Ўқи! Ва ўқи! Қабрда бўлмас қийин!

Мастура ҳожи она.
❤15🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌱🍃ХАЙРЛИ ТОНГ🍃🌱

💓💓🎀💓💓💓💓💓💓

🌹Ассалому алайкум   
              мехрибонларим🌹
🌺 Душанба тонги муборак бўлсин!

🎀АЗИЗЛАРИМ,
🎀Хамиша АЛЛОХ нинг
🎀панохида бўлинг 🤲🤲🤲🌹
🎀Дастурхонингиз рисқли, 🎀Рўзғорингизга барака,
🎀Хонадонингизга тинчлик 🎀хотиржамлик,
🎀Оилангизга бахт-саодат,
🎀Шодлик қувончлар
🎀тилайман


🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟
Яқинларга Улашинг.. 🪻

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эри бор аёлларга савол: 
Вақт ортга қайтиб эрингиздан қайта совчи келса яна уни танлаган бўлармидингиз?


Ўз жавобингизни белгиланг ва қизиқ маьлумотга зга бўлинг! Кўрамиз сизга нима чиқар экан!

              👇

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу дунёда сирингни 2кишидан бошқа кимса билмасин...
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😢Она сиз қаримай туринг
❤5