📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.95K photos
3.2K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Талабалик бўлсин муборак

Ўқидингиз, тинмайин елиб,
Изланишда бўлдингиз ҳалак.
Меҳнатингиз самара берди,
Талабалик бўлсин муборак!

Мақсадингиз сари илк қадам,
Бу муваффақиятдан дарак.
Энди сиздан кетсин ғам-алам
Талабалик бўлсин муборак!

Буни нишонланг, ғалабадек,
Бу аслида ундан ҳам ортиқ.
Сиз учун ушбу талабалик
Худойимдан энг гўзал тортиқ!

Дуоларга қўл очган ота,
Табассумга тўла юзлари.
Муҳаббат-ла жилмаяр она,
Нурларга бой бугун кўзлари.

Бу дам мартабангиз энг баланд,
Дилдаги бор армонлар сўлсин
Шараф туйиб, мағрур дил хурсанд,
Талабалик муборак бўлсин!

Нуриллоҳ Ҳусан
❤5
​​#СУБҲИДАМ
-92-

бўлдим. Турмушимиз давомида мен учун қанча яхшиликлар қилдинг . Бу совға мен учун қилган яхшиликларинг олдида ҳеч гап эмас.
Кейинги йили Робиямиз мактабга чиқади, уни мактабга олиб бориш ва келиш учун , кейин вақт - бемаҳал ўзинг уйингдагилар ва бизникилардан ҳабар олишингни ўйлаган ҳолда шу машинани олдим . Ҳайдовчилик гувохномасини олиш учун ўқишни ҳам гаплашиб қўйдим. Зўр гап айтайми ? У ерда Наима ҳам ўқийдиган бўлди. Икковинглар баравар гувоҳнома оласизлар . Очиғи кейинги вақтларда бироз чарчагандекман . Балки , ора- орада менга ҳам ҳайдовчилик қилиб турарсан . Хуллас гап шу ...

Менга саволлар борми ?!

- Бор !

- Э- хааа ! Бир оғиз раҳмат дейсанми десам , савол бор дейсан- а ?! Майли, начора савол бўлса , савол-да ! Эшитаман , Суюмахоним , қулоғим сенда !

- Абдумажид ака?! Айтинг- чи ?!

- Нимани айтишим керак ?!

- Айтинг- чи , сиз инсонмисиз ёки фаришта ?!

Суюма Абдумажидга тикилиб қолди . Абдумажид кўзларини олиб қочди , секин жавоб берди :

- Инсонман , оддий бир инсон ...

Суюма тўлқинланиб гапирди :

- Йўқ , сиз фариштадек бир инсонсиз . Сиз каби инсонлар Аллоҳимнинг марҳаматидирлар... Тақдир йўлимда сизни учраштиргани , сиздек инсонга рўбаро қилганлиги учун ...,-Суюманинг бирдан сўзи бўлинди ,- Вооой , Абдумажид ака! Бурнингиз қонаяпти ...

* * *

Абдумажид кўп ишларга улгуриш учун шошилар эди . Шунда билдики , бу дунёнинг ишларининг ўзи бир дунё экан.
У энг аввал барча ишни фирмани бошқарувчилик ҳужжатларини Суюманинг номига ўтказишдан бошлади. Мирсодиқ ҳар доим унга кўмакчи бўлиши учун ,унга ҳам ўзига билинтирмасдан тегиш ажратди .
Орада Мирсодиқ иккиси профессор Салимовнинг клиникасида биринчи кимё терепия муолажаасини олиб келишди. Абдумажид кимё муолажалари тўғрисида нотўғри тассаввурга эга эканлигини шунда билди . Начора "Бошга тушганини кўз кўраверар" экан- да . У муолажаа жараёни узоқ ва оғриқли бўлса керак деб ўйлаган эди. Аммо профессор кичиккина кўринишидан нарвонга ўхшаб кетадиган шприцда дори билан эмлаб "Мана бўлди" деганида ҳайронлиги анчагача тарқалмади .

Профессорнинг дастлабки муолажасидан кейин Абдумажид ўзини бир оз тетиклашгандек сезди . Кейинги вақтда кам қувват бўлиб , салга тер босиб кетаётган вужудига куч қуйилгандек ҳис қилди ўзини ... Аммо ... Эртаси куни кўнгли қаттиқ беҳузур бўлиб , мазаси қочганида Суюмага изоҳ беролмай ва баҳона кўрсатолмай янада қийналди. Бир хафта ичида қуюқ ва қалин сочлари дувиллаб тўкилишга тушганда юрагини ҳовучлаб қолди . Абдумажидни биргина нарса қийнар эди , у ҳам бўлса касалини яна қанча яшириб юра олиши ...

Касални минг яшир , иситмаси ошкор қилар экан ...

Бир куни ювиниш хонасига кириб кетган Абдумажиднинг нонушта учун дамланган чой совиб қолгунича ҳам чиқмагани Суюмада ҳавотир уйғотди . У хона эшиги ташқарисидан Абдумажидни икки- уч марта чақирди . Кўнглидаги хавотири ғулғулага айланган Суюма Шаҳзод ёрдамида эшикни бир амаллаб бузиб киришди:

- Абдумажид акаааа !

давоми бор

Хазонрезги


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤67🔥14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Робия исмига аталган шеър:

Робия, гул каби очилган баҳор,
Юзингда жилмаяр қувонч ва ифтихор.
Қалбинг пок, сўзларинг меҳрга тўла,
Сен билан гўзалроқ бу дунё яна.

Юлдузлар чарақлар осмон бағрида,
Бахт тилайман сенга умр йўлида.
Доимо кулиб юр, кўнглинг бўлсин шод,
Робия, сен учун энг эзгу ниятлар бисёр.


🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
👆👆👆👆 қиссанинг аввалги қисмлари

#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#СУБҲИДАМ
( давоми)
-93-

Абдумажиднинг қўрққани ошкор бўлди ... Атрофдагилар унинг тўсатдан тобини қочгани , икки соатда ҳам ҳушини ўзига келмаганлиги , мазаси бўлмаганини эшитган акаси ва укасининг зудлик билан етиб келиб шошилинч тез тиббий ёрдам марказига олиб кетишмоқчи бўлганларида ... эшикдан Мирсодиқнинг ўқдек учиб келгани ... дўстини дарҳол профессор Салимовнинг ҳузурига олиб югургилагани ... барчаси - барчасини ошкор қилиб қўйган эди ...

Абдумажид ичкаридалигида унинг акаси ва укаси Мирсодиқнинг ёқасига ёпишдилар :"Нега бизни боҳабар қилмадинг ?! Биз қўл қовуштириб ўтирмас эдик ..."
Мирсодиқ жавоб бермоқчи бўлиб лаб жуфтлади ,аммо гапира олмай йиғлаб юборди . Кўз ёшларидан уялмай йиғлади . Унинг бор исёни , ожизлиги , дардлари ҳаммаси шу йиғисида жавоб бўлиб кўзларидан отилиб чиқди , аранг "ўзи истамади , ўзи истамади касалидан ҳабардор бўлишингизни" деди- ю , костюмининг ён чўнтагидан букланган қоғоз чиқариб Абдумажиднинг акасига тутди .
Унда Абдумажиднинг барча текширув ва таҳлил натижалари онлайн тарзда Исроил давлатининг айнан шу касалликни даъволашга мўлжалланган энг нуфузли тиббиёт марказига юборилганлиги ва у ердан келган хулосасининг жавоби турар эди. Хулоса уч - инглиз, рус, ўзбек тилларида юборилган эди .

Абдулазиз қоғоздаги хулосани ўзбек тилидагисига кўз югуртирди :

Бемор Абдумаликов Абдумажид Мусахонович , 37 ёш ...

...
Юқоридагилардан келиб чиқиб қуйидаги хулосани берамиз :

1. Бемор бош мия қисмидаги ўсма хавфлилик даражаси бўйича энг юқори ўринни эгаллаган.

2. Беморнинг бош мия соҳасида жарроҳлик амалиёти ўтказилиши , уни мазкур амалиётдан ҳаётга қайта олишига кафолат бера олмайди .

3. Беморга кимё-терепия муолажааларини давом эттириш тавсия қилинади .

4. Беморда касаллик аниқлангандан бошлаб қилинган муолажалар тўғри йўналишда олиб борилган.

Экспертлар : Девид Браун ,
Абраам Ахнашини , Нора Мур ва бошқалар ...

Абдулазиз қоғозни чангаллаганча унсиз қотди . У тақдирнинг бешафқат туҳфаси олдида эс- ҳушини йўқотиб қўйган, ҳаёти энди бир маромга тушган , юзига қизил югуриб , лабларига табассум қўна бошлаган укаси учун куйиб кетаётган эди.
Абдулазизнинг зумда елкаси букилди . Сал аввал Мирсодиқни бефарқликда айблаган кўнгли ўзини ундан- да нотавонлигини тан олар , аммо ҳозир бунга ортиқча аҳамият Бермас, бор фикри - зикри укаси, жигарбандида эди ...
Абдумажиднинг укаси эса аллақачон чорасизлигини тан олган, ўзини умидсизликнинг энг чуқур чоҳига қулаган инсон каби ҳис қилаётгани юзига ин қурган ғусса тўрида манаман деб намоён қилиб турар эди ...

ХазонРезги
😢41❤25🔥8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙 ХАЙРЛИ ТУН ҚАДРДОНИМ

✨🌹Ҳаётда ҳамма яхши нарсалар учун курашиш керак.
🎀Бахт учун, Севги учун, Жаннат учун,
⭐️АЛЛОҲ розилиги учун Охиригача...

✨🌹 Тундан сокинлик, тонгдан
ризқу - барокат насибадори
бўлиш насиб қилсин...

Яқинларга Улашинг.. 🌸


https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
 ☁️АССАЛОМУ АЛАЙКУМ  ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУҲ 

⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ🌞

☂️19-АВГУСТ, ФАЙЗЛИ ЧОРШАНБА ТОНГИ БАРЧАМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАРИМ 🥰

✨Қайғу берган АЛЛОҲ бахт ҳам беради.
✨Мартаба-ю, обрў тахт ҳам беради.
✨Синов имтихонларга қилсангиз бардош.
✨Охират кунида «ЖАННАТ» беради. 

🌤 МУРОДБАХШ ЧОРШАНБА кунингиз файзли ва мароқли ўтсин.🌸

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ.

Х,аёт сўқмоқларида пастту баланд тебраниб умргузаронлик қилиб юрган сабрлиликлаим кунингиз хайрли ва х,аловатда ўтсин .
Ризқ , насиба излаб чиққанларга халол баракалм ризқ насиб этсин .

Эрталаб анча салқин бўлиб қолибди . Бекатда автобус кутиб турар эканман чуғурлашиб , чарх уриб учган қушларни кузатдим . Майналар экан , бекат атрофидан озиқланиб , учиб қўнишаяпди . Фақат бугунини , х,озирини ўйлайдиган , эртага деб нарса ғамламайдиган , эртанги ризқи учкн Аллох,га ишонган беозор жониворлар х,аёти аслида бизга ибратдир .

Майли мухими топган ризқимиз х,алол булсин, баракасини берсин .

Сизларга фақат яхшиликлар тилаган ШАХЗОДАнгизни дуо қилиб қўйинг .
😘


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤10👍9🔥1
🔥12👍3
#СУБҲИДАМ
-94-

Суюма улар билан бирга касалхонага келган эди . У даставвал ҳеч нимага тушунмади . Тушунганда эса...

Юрагида нимадир "чирт" этиб узилди . Ўша нимадир дунёни кўзига тор қилиб юборди. Дунё шунчалик сиқиқ бўлди-ки, нафас олишга мажоли қолмади. Бўғилиб кетганидан пешонасига дувиллаб тер тепчиди.

Қуёш чиқиб турса- ю, атроф зим- зимистонга айланса.
Бўлиши мумкин эмас- а ?!
Бўлар экан...
Суюма атрофга боқар , асабий ҳолатда қўлларини бир - бирларига пахса қилаётган қайноғаси , қайниси , ҳудди ўлим ҳукмини олган каби умидсиз Мирсодиққа қарар эди- ю, аммо қулоқлари ҳеч нимани эшитмас эди.
Суюма бирдан дунёни Абдумажидсиз тасаввур қилиб кўрди...
Йўқ !
У дунёни Абдумажидсиз тасаввур қила олмади! У Абдумажиднинг хонадонига аёли сифатида қадам босган кунидан шу кунгача , шу соатгача ўтказган дақиқаларини зумда қайтадан яшаб чиқди.

Шунда ...
Абдумажид унинг учун керагидан ҳам ортиқ керак инсони бўлиб улгурганини дилдан тан олди.
Тан олган заҳоти "Абдумажид акаааа..." деб базўр шивирлади . Аммо овозини ўзидан бошқа ҳеч ким эшитмади .
Суюма гурс этиб йиқилганидагина гўё уни борлиги эсга тушиб қолгандек ,чоп- чоп бўлиб кетди ...

Кун пешиндан оққанида улар уйга қайтишди. Болаларни қўшни келин уйига олиб чиқиб кетган эди . Суюма келинчакка раҳмат айтиб, уларни дарров уйга қайтиб олиб чиқди.
Мирсодиқ йўлакай ишхонада қолган, Абдумажиднинг акаси ва укаси улар билан бирга қайтишган эди . Суюма уларнинг ёнига кирмоқчи бўлди ,аммо Абдумажиднинг акасига гапираётган гапини эшитиб остонада тўхтади :

- Ака , илтимос уларга айтманг. Мен буни истамайман. Рости истамайман.

Ака сўзга киришди, аммо уни сўзлари гапиришдан кўра кўпроқ инграётганга ўхшар эди :

- Абдумажид, улар сенга ота- она эканликлари қанчалик ҳақиқат бўлса, бу ... дард тўғрисида билишга ҳам шунчалик ҳақлидирлар . Бугун аҳволингдан воқиф бўлиш бизга қанчалик аламли бўлса , бу ҳақида адамлар ва ойимларга айтиш шунчалар азоб . Илтимос , нима қилишни ўзимга қўйиб бер. Мен ҳаммасидан ҳам ҳозир ёлғиз қолишни ва барчасини бошидан ўйлаб олишни истайман .

- Акааа...

- Эшитаман , жигарим ... Эшитаман ...

- Мен сизни ва укамни жуда яхши кўраман ... Майли , нима қарорга келсангиз мен рози ...

- Абдумажид, ҳеч нарсани ўйлама. Худо ҳоҳласа кўрмагандек бўлиб кетасан. Насиб этса кейинги ёз қизим Сабоҳатни узатамиз, кейин Соҳибага навбат келади. Ундан кейин Шаҳзодимизни уйлантирамиз , барчасини бошида биз билан ...

Абдулазиз Абдумажидни ухлаб қолганлигини сезиб , укасига имо қилди "кетдик" ...

Улар остонада Суюмага дуч келишди :

- Келин , биз кечки пайт яна бир хабар оламиз ...

ХазонРезги
❤54🔥12👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУДА ТАЪСИРЛИ 🥹

Охиригача кўринг.
🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤6
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ақл-хушсиз деб ўйлаганимиз итларда ҳам оқибат бўларкан.
❤5
#ТАФАККУР

Аллоҳ таоло айтади:
- “Эй одам фарзанди! Сабрли бўл ва ўзингни паст тут, ўзим сени олий даражага кўтараман. Истиғфор айтгин мағфират қилай. Хар не сўрагин мен берай. Менга тавба қил қабул қилай. Молингдан садақа қил, токи молингга барака берай. Қариндошларингга яхшилик қилиб қўшилиб юр, умрингни узун қилай”.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзаллар, бу гуллар сиз учун! 💐

🌺 Олиб кетинглар!
Лекин эвазига битта чиройли табассум қолдириб кетиш эсдан чиқмасин! 😄🌹

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
🌺🌺🌺🌺.🌺🌺🌺🌺
🌺🌺🌺🌺 🌺🌺🌺🌺
🌺🌺🌺🌺 🌺🌺🌺🌺

✉️Яқинингиз учун самимий табрик ва тилаклар улашинг .
❤3
Audio
СЕНСИЗ...

Озорингдан зерикдим ёр,
Лек қўл силтаб кетолмайман,
Ишқим сенга қилдим нисор,
Буни изҳор этолмайман.

Юрагимда дарду алам,
Висолингсиз туролмайман,
Кўкка етиб борди нолам,
Сенсиз даврон суролмайман...

Қўлларимда толди қалам,
Номам йиртиб отолмайман..
Мажрух этма, эзилди дил,
Туним бедор, ётолмайман....

Ғурурим тоғдайин, бил,
Уни зинхор сотолмайман,
Қалб уйимни кошона қил,
Йуқса хандон отолмайман...

Озорингдан зерикдим ёр,
Лек қўл силтаб кетолмайман,
Ишқим сенга қилдим нисор,
Буни изҳор этолмайман.

✍️ МУРОДУЛЛ
А
❤5🔥1🥰1
#СУБҲИДАМ
-95-

* * *

Абдулазиз кеча хуфтондан кейин бор гапни ота- онасига айтганди. Гарчи етказган хабари уларни тириклайин ... гўрга олиб бориб тиқиш билан баробар бўлса- да ... барини айтишга мажбур бўлган эди.

Ёёёёё , Аллоҳ !!!

Қадимгилар "Отам десанг отамлатгин , бўтамлатма !!!" дея бекорга бўзлашмаган экан !
"Ўғилларимни уйлаб- жойлаб бўлдим, бир пиёла чойимни оёғимни узатиииб ҳотиржам ичаман " деган бу икки қариянинг бошига қиёмат вақтидан олдин келгандек бўлди гўё...
Мусахон ака хабарни эшитгач бир чайқалди ... Индамади ... Аста ичкарига йўл олди ...
Абдулазиз отасидан хавотир олиб уни ортидан бориб жойнамоз устида топди . Отаси сажда ҳолатида бошини жойнамозга қўйганча ... дир- дир қалтираб йиғлар эди ..
Абдулазиз отасига индай олмади . Нима ҳам дер эди , ахир ? Бунақа пайтда айтилиши керак бўлган "Сабр қилинг?!" иборасини айта оларми эди ?! Абдулазиз отасининг бошида тик турганча йиғлайверди ...

Шу пайт онаси Дилбар опанинг шижоатга тўла қатъий овози ҳавони кесди :

- Йўўўўқ !!!

Ҳеч кимнинг йиғлашига йўл қўймайман !
Эшитяпсизларми , ҳеч кимнинг !!!

Дилбар опа титраб - қақшаб, алам билан фиғон чекар эди :

- Болам ҳали тирик!
Аза очманг унга !
Аза оча кўрманг !

Дилбар опа ўтириб қолди, кейинги сўзларини инграб давом эттирди: - Адасииии , бизни бу аҳволда кўрса ... у ... Абдумажид ... болагинам ... қанақа қийналишини биласизми ?! Бор - йўқ умидидан ҳам мосуво бўлишини англамаяпсизми , жон адасииии ...

Дилбар опа ҳаммага бас келди !

Барчани ўзини қўлга олишга буюрди !

Қайси бирининг кўзида бир томчи ёш кўрса рози эмаслигини айтди !

Ундан кўра дуо қилишларини сўради ...

Дилбар опа барчани ўз ўрнига ўтказиб қўйди. Ҳаммага вазифа тақсимлади ... Эрталаб йўлга тушишларини айтди ...

Дилбар опа таҳорат янгилаш учун жаҳд билан ювиниш хонасига йўл олди . Эшикни ичкаридан қулфлагач ... Унга суянган куйи ерга сирғалиб тушди ...
Кўзларидан икки томчи олов сизиб чиқди. Бўғзини бир оғиз чўғ- сўз куйдирди ...

- Болааааммммм .... Онанг ўлсин , болааааммм... Онангинанг ўлсиииин...

* * *

Эртаси куни сахардан Абдулазиз Мусахон ака ва Дилбар опаларни бошлаб келиб қолди . Уларни кутиб олган Суюмани ўпкаси тўлиб турганини кўрган Дилбар опа уни бағрига қаттиқ босди :

- Қизим ,- деди шивирлаб , - кучли бўл! Кўз ёшингни кўрсам, сени болам демайман! Эшитдингми мени ?! ,- Дилбар опа Суюмани ўзидан итариб кўзларига қаттиқ қаради ,- Тушундинг- а ?!

Суюма қайнонасига анграйиб қаради . Гарчи кўп нарсани тушунмаган бўлса ҳам , шундай қилиш кераклигини , шунга мажбур эканликларини тушунди, бошини сўзсиз силкитиб "ҳааа" ишорасини берди ...

Ота- она дарров Абдумажиднинг ёнига шошилдилар .

Абдумажид кечаси билан ҳар хил ҳаёлда мижжа қоқмай тунни ўтказган, субҳидамга яқин кўзи илинган эди . У ота- онасини шарпаларини сезиб кўзини очганда тонг ёришиб кетган эди ...

Абдумажид ота- онасига ювиқсиз юзи билан кўринишга ийманиб кетди, аммо "Хонадан чиқиб туринглар " дейишга бети чидамади . Шунда ҳам узрли жилмайишга ўзида куч топди :

- Мен ҳозир юз - бетимни чайиб олай.

Шундагина Дилбар опа ва Мусахон ака "қовун туширганликларини " пайқадилар . Улар ўғилларининг ётоқхонасига бостириб кира оладиган ота- оналар тоифасидан эмасдилар , аммо вазият барини издан чиқариб юборган эди.

- Биз сени меҳмонхонада кутамиз... Бўлақол, болам...,- Дилбар опа ўзини ҳеч нима билмаганга солди ....


ХазонРезги

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤50🔥21👏4
Forwarded from 𝐒𝐡𝐮𝐡𝐫𝐚𝐭𝐨𝐯𝐧𝐚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UY SHAROITIDA TAYYORLAB 🔥

Kechqurun iching… 3 KUNDA shunaqa natija bo‘ladiki, yog‘laringizni OPERSIYA orqali oldirtirgansiz deb o‘ylashadi
😱🔥
1 HAFTADA -
3️⃣ KG 😱

Eng qizig‘i — bu sehr ham, operatsiya ham emas! 😉
Natijani o‘zingiz ko‘rib, o‘zingiz hayron qolasiz
😍

👉 1 haftalik natija uchun hoziroq boshlang!
BATAFSIL
👇👇👇

@suvbilanozish
@suvbilanozish
@suvbilanozish

GURUHGA KRIB ICHIMLIK SO’ZINI YOZIB QOLDIRING!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кечга нима овқат тайёрласам экан, деб ўйланиб ўтирган аёллар учун мазали макарон жаркоп рецепти
❤9
#СУБҲИДАМ
-96-

Суюма бир зумда нонуштани тахт қилиб қўйди . Дастурхонга адажониси ва ойижониси олиб келган қайноққина патир, банкадаги қаймоқдан ҳам солиб киришни унутмади ...

- Ассалому алайкум , ада...
Ассалому алайкум , ойи ...

Ота- онаси ўғлининг қони қочган юзига , кўзларининг остидаги салқиб, кўкариб қолган остки қобоқларига кўз ташлаб юрагига боғланган қон томирлари бир - бир узилди ... Аммо сир бой бермасликка ҳаракат қилдилар ... Шунга мажбур эдилар ...

Дилбар опа эрига қараб гапира ололмаётганлигини сезди , вазиятни ҳар доимгидек ўз қўлига олиши кераклигини тушунди :

- Болам , - деди у алик олгач , - ҳа , нима тўпалонлар қилиб юрибсан ?!

Абдумажид онасининг муомаласидан кўнгли жойига тушди , "хайрият,- деб ўйлади кўнглида , - акам анча юмшоқ, ҳавотирга ўрин қолдирмайдиган қилиб тушунтирганлар чоғи " :

- Ҳеч гап йўқ , ойи . Озроқ қон босимим ошганми дейман . Аммо ҳозир яхшиман...

- Ҳа , ҳозир шунақа ёшдасан- да болам. Бўлиб туради . Озроқ дам олсанг , ҳеч нима кўрмагандек бўлиб кетасан. Мана биз ҳам аданглар билан шу баҳона "Бир ота- оналигимизни ҳис қилайлик" деб сеникида озроқ муддат меҳмон бўлишга келдик.

- Заб яхши иш қилибсизлар. Ана бўларкан- ку шунақа келиб турсангизлар , ойи. Нима албатта касалман деб баҳона қилишим керакмиди ?!

- Йўғеей , кеча бииир ўйлаб қолдим. Бундоооқ ўйлаб қарасам , Суюмага қайноналик қилмаган эканман . Шу эсимга тушиб қолди . "Қаний , келингинам ўнг қўлларини ўйнатиб , чап қўлларини яйратиб бир ҳизматимизни қилсин- чи ?!" деб адангларниям қўярда - қўймай етаклаб келавердим.

- Ойижон , кўнглимиздаги орзуимизни топибсизлар . Суюмани ўзи ҳам "Ойижон билан адажон биз билан ора- орада бир - икки хафта яшаб туришса бўлади- ку" дерди.

- Биз бир - икки хафтамас , насиб қилса кўпроқ қоламиз .
Ииии келинпошшани ўзлари қанилар ?! Суюма , болам қаердасан ?!

Ташқаридан "Ҳозиир " деган овоз келди . Зум ўтмай Суюма лаганчада ҳовури чиқиб турган сомса кўтариб келиб қолди:

- Адажон яхши кўрадиган қовоқ сомса ... - деди у сомсаларни ликобчаларга тақсимлаб берар экан ...

Нонуштадан кейин Абдумажид ишга отланди . У Суюмага "Борасанми ?!" дегандек қараганда Дилбар опа ҳушёрлик қилди :

- Кўз уриштирмасдан , марш ишларингга . Уйда мен , аданг , Робия қизим ўзимизни зериктирмаймиз . Айтганча , Шаҳзод қани ?!

- Уни дарслари тушдан кейин , шунга ҳали ...

- Ҳа бўпти , қани овмин, ой бориб , омон келинглар...

* * *

Абдумажид билан Суюма отланиб ишга кетишгач , Абдулазиз яна келиб қолди.
Унга бир чойнак қайноқ чой дамлаб келган Дилбар опа дашном берган бўлди :

- Ўғлим, ҳа деса бунақа ликка- ликка келаверма . Икки, уч кунда бир кўринсанг ҳам бўлади . Бўлмасам укангни кўнглига ғулғула тушиб қолиши мумкин ...

Абдулазиз айбдорона бош эгди:

- У бу нарса керакмикан девдим- да, ойи...

Дилбар опа ўйланиб қолди :
- Болам, бўлмаса менга қассоб оғайнинг Улуғбекдан иккита молни тилидан олиб келасан, яна яхши жигаридан ҳам .Турли хўл меваларидан ассортимент қилиб келтирарсан. Ундан кейин сувли ширин олмадан бир яшик ... Мен ҳозир

- Қаерга ойи?!

- Озроқ пулим бор эди олиб чиқай...

Абдулазизнинг чакка томирлари ўйнаб кетди ...

- Ойиииии - деди у асабий ҳолда - нима деганингиз бу ?! Сўраган нарсаларингиз от билан туямас- ку?!

- Ҳа энди, болам ўзинг ҳам жўжабирдек жонсан... Ҳарна дегандим ...

Шу вақтгача гапга аралашмай жим ўтирган Мусахон ака Дилбар опага қараб гапирди:

- Ойиси , қўявер . Уям укаси учун нимадир қилгиси келаяпти ахир ... Яхшиси ўғлингни дуо қилгин ...


ХазонРезги
❤37😢27🔥13👏8