📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.94K photos
3.19K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳрга зор бўлибди онам.

Эътибор ҳам бермабман ҳатто
Кеч билганим қилмоқда алам.
Сочларида оқлар кўпайиб,
Меҳрга зор бўлибди онам.

Сойда оққан сувга термулиб,
Юравердим ишга чўмилиб,
Қолганмиди кўзим юмилиб?
Меҳрга зор бўлибди онам.

Тилло-заринг керакмас дейди,
Бироз қолгин ёнимда, болам.
Икки оғиз ширин сўз холос,
Меҳрга зор бўлибди онам.

Пул топибу,  ақл топмабман,
Ўйлаб-ўйлаб роса йиғлабман,
Ўғил бўлиб сира сезмабман,
Меҳрга зор бўлибди онам.

Яйраб юрдим, ўйнадим, кулдим,
Билиб-билмай гуноҳлар қилдим,
Бетоб бўлиб қолганда билдим,
Меҳрга зор бўлибди онам.

✍️Муаллиф: Қодир Қаххор
❤11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ИСЛОМИЙ САВОЛ 🌙
❓ ҚУРЪОНДА У ҲАҚИДА ШУНДАЙ МАЪНО КЕЛАДИ:
🌿 «УНИНГ ИЛДИЗИ ЖАҲАННАМ ТУБИДАН ЧИҚАДИ. МЕВАЛАРИ ШАЙТОННИНГ БОШИГА ЎХШАТИЛАДИ. ЖАҲАННАМ АҲЛИ УНДАН ЕЙИШГА МАЖБУР БЎЛАДИ. УНИ ЕГАНЛАР ҚАТТИҚ АЗОБ ЧЕKАДИ ВА УСТИДАН ҚАЙНОҚ СУВ ҚУЙИЛАДИ». 😱🔥
❓ БУ ҚАЙСИ МЕВА?
😱 ЖАВОБИНИ БИЛСАНГИЗ, ҲАЙРАТДА ҚОЛАСИЗ!
👀 КЕЧ БЎЛМАСДАН БИЛИБ ОЛИНГ!
❤7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун интернетнинг йўқлиги ва телефоним қувватсиз ўчгани ҳисобга, бу китобни ўқиб чиқишга муяссар бўлдим. Алҳамдулиллаҳ. 🤍

Бир қарашда севги қиссасига ўхшаб кетса-да, китобнинг бош мақсади — инсон машаққат ва азоблар, топишлар ва йўқотишлар орқали ўзлигини англаши ва ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳнинг режаси нақадар мукаммал эканлигини англатиш, деб ўйлайман.

Анча кўз ёшларимга сабабчи бўлди бу асар. Балки, бу таъсирчан китобхонлигимдандир... 🥹

Қани, изоҳларда ёзиб кетамиз: бу китобни ўқиганлар, сизларга қайси жойи кўпроқ таъсир этди? Қайси жойида йиғладингиз?
❤8🥰1
👆👆👆👆 қиссанинг аввалги қисмлари

#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#СУБҲИДАМ
(давоми)
-98-

Абдумажиднинг бирдан аҳволи оғирлашди. У қадам босса боши чирпирак бўлиб қаттиқ айланар , юраман деганда шу даражада чайқалар эдики , уч- тўрт одимда йиқилиши аниқ бўлган ҳолга тушди. Кимё- терапияси уни ташқи кўринишини ҳам ўзгартириб юбора бошлади. Унинг, ушбу муолажаадан кейин уч хафталар ўтгач, сочлари деярли тўкилиб битди , борлари ҳам оппоқ бўлиб оқариб кетган , ёш боланинг укпардек сочларига ўхшаб бошида шамол ўйнагани каби енгил учиб- учиб қўяр эди .
Мусахон ака ва Дилбар опа ҳамон далда беришга ҳаракат қилишар , аммо бу айтишгагина осон эди , ҳалос ...

Ва ниҳоят ...

Касаллик маълум бўлганлигининг олтинчи ойига бориб ...

Кимё муолажасини учинчи бора олгач , Абдумажид барисини бўйнига олди. У ўлимини кута бошлади. Нима ҳам қилиши керак эди , ахир ?! Бошқа иложи, бошқа чораси , бошқа умиди қолмаган бўлса !!!

Унинг кўнгли тинмай беҳузур бўлар , танасидаги ўзгаришлар туфайли тишлари қимирлаб , фақатгина суюқ овқат ичишга маҳкум бўлиб қолган эди.
Суюманинг ишга бормай қўйганига уч ой бўлган, уззу- кун Абдумажиднинг ёнидан жилмас , уни едириб - ичирар , оқ ювиб , оқ тарар эди .
Абдумажид ўзини поклашга ҳам қуввати кела олмай қолган чоғида акаси билан укаси уни ювинтирамиз деб келишганларида Суюма индамади , аммо бор туғёнини кўзларига жамлаб уларга шундай тикилди- ки , ака ва уканинг иккинчи бор бу ҳақда оғиз ҳам очишга ҳоллари келмади .
Бошида Абдумажид Суюмага қаршилик кўрсатмоқчи бўлди , унга бу ишларни бажариши ўзи учун малоллигини беҳол ва базўр тушунтира бошлаганида Суюма уни оғиз очгани қўймади ... Абдумажид ётган ерига тиз чўкди ва узоқ йиғлади...
Айтиб , айтиб йиғлади...
Ёлвориб йиғлади...
Жуфти - ҳалоли сифатида шугина ҳаққини сўради...

Суюма ўзи ҳам йиғлади, абгор- у, забун бўлиб ётган Абдумажидни ҳам йиғлатди ...

Суюма ярим кечаси Абдумажидни қўлтиғига кириб , ювиниш хонасига базўр олиб борди . Абдумажид ваннага ҳам туша олмас , бунга ҳоли ва мадори қолмаган эди . Шу сабабли Суюма ўртага стул қўйиб Абдумажидни ўтказди ва кийимларининг устидан сув қўйиб ўзи поклай бошлади ...
У шилқиллаб қолган, аъзои баданидан дори ҳиди анқиб кетган жуфтини авайлаб ювинтирди , ардоқлаб ювинтирди . Уни амаллаб артинтирди , устига катта халат ташлади . Кейин ювинганидан кейин бадтар бўшашиб кетган Абдумажиднинг яна қўлтиғига кириб олиб бориб ўрнига ётказди.
Суюманинг ярим кечада ўз жигарпорасини инқиллаб олиб юрганини чироғи ўчиқ дераза ортидан кузатиб турган Дилбар опа йиғлайвериб пишиб кетган, иложини топса- ю , югуриб бориб Суюманинг қўлларидан ўпсам деган хаёлда бағри - дили хун бўлиб кетган эди ...

ХазонРезги
😢41❤31👍5🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! АЗИЗЛАР
💓💓⏫💓💓💓💓💓💓

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН. ❤️‍🔥

Биласизми?!
Энг яхши, энг
чиройли ризқ
мол - мулк эмас.

Балки...
✨ Хотиржам, қаноатли қалб,
✨ Равшан ақл, соғлом фикр,
✨ Тан сиҳҳатлик,
✨ Онанинг дуоси,
✨ Отанинг меҳри,
✨ Ака - уканинг борлиги,
✨ Фарзанднинг кулгуси,
✨ Дўстнинг эътибори,
✨ Аллоҳ учун яхши кўриб дуо қилувчи инсоннинг
сиз учун энг
афзал ризқдир борлигидир.

Аллоҳ бу неъматларни сиздан узоқ қилмасин!
Қайси биридир
узилган бўлса, ўрнини ундан
яхшиси билан тўлдирсин!!!

ЖУМА тонги муборак
бўлсин..🌤

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қадрдонларим , барчангизга бугунги Жума кунининг фараҳбахш тонги муборак бўлсин !!!

Кунингиз хайрли ва ҳаловатда ўтсин . Режалаган ишларингиз омадли якунлансин . Кексаларга набиралар қувончи , ёшларга фарзандларнинг ширин ташвишлари билан тан сиҳатликда югуриб юриш насиб этаверсин .
Беморларга , синовдагиларга Аллоҳим офият берсин .

Ман ҳам бисмиллаҳ деб қуёшдан олдин йўлга чиқдим .
Ҳар доимгидек тилимга ....
Аллоҳим ҳалол баракали ризқимни бергин . Кўпга бергин , кўп қатори манга бергин , деган дуойим ....

Азизларим сиз ҳам ШАХЗОДАнгизни дуо қилиб қўйинг 😘


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Номоз ўқимайдиганларга жўнатиб қўямиз, шу роликдан ибрат олиб номозларин бошласа сизга ҳам ажрини берсин Яратган.
❤9🔥6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ
❗️Инсон соғлиғи учун хафли бўлган идишлар.

Видеони тамоша қилинг ва батафсил малумотга эга бўлинг
❤3
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
💐Саловат айтаркан ҳатто тоғ-тошлар
Ҳамиша саждага эгилсин бошлар
Тақводор саждада кўзларин ёшлар
Бу буюк ибодат жаннатга бошлар
Ҳакдан сўрайман жамил бир тилак.
Эй азиз инсоним Жумъа муборак!
❤9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥4👍2❤1👏1
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤1
АДАШГАН КИМ...

Қалбим сирин этайин ошкор,
Юзимдаги кулгулар бекор,
Ишқим гулин ғунчаси эдинг,
Чалолмадим, сенсиз асло тор.

Сен-ла гўзал эди-ку баҳор,
Сурурлиди, менга ҳар наҳор,
Чаман тўла атиргул сенсиз
Таратолмас, энди ҳеч ифор...

Сенла ўтган онларим эй ёр,
Наҳот қайтмас, ортига зинхор,
Қароғингда унсиз бир савол,
Айтгин унда нима маъно бор?

Хаёлимда чарх урар такрор,
Дилда ахир муҳаббатим бор,
Адашган ким, менми ёки сен,
Чанг солдими бахтимга ағёр...

Қадамимда йўқ энди залвор,
Маъюс дилга не энди душвор,
Зулфингдаги бир тола сочинг
Майли бўлсин, менга энди дор!

Вужуд ҳамон васлинггадир зор,
Билмам қандай қилай энди кор,
Сенга шудир охирги савол,
Кетасанми, қилиб интизор!


✍️ МУРОДУЛЛА
❤6🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлингизни пулсиз қолдирманг.

Аёлга пул бериш, бу уни қадрлаш
ва эътибор бериш демакдир.
Эсингизда бўлсин, сизнинг
аёлингиз уйингизнинг кўринмас
қаҳрамони.
❤5
📝ЙЎҚОЛИБ ҚОЛИШ....
(воқийлик асосида ёзилди)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Соғ саломатмисизлар...
Ҳикояларимни ўқиётган инсонларга ўз миннатдорчилигимни билдираман....
Бу кунлар ҳам ғанимат ўзингизни эҳтиёт қилинг
Бекорга айтишмас экан онани кўнгли болада, болани кўнгли далада деб. Келинг гапимни исботи учун сизга бир ҳаётий ҳикоямни тақдим этаман. Бу баъзи бир мени ёзганларимдан хато излайдиганлар учун бир исботи бўлсин. Айтмоқчи сиз мени ёзиш услубимга бироз ҳайрон бўлаётгандирсиз.... мен ҳикояларим орқали сиз билан бевосита суҳбатлашаман, бу мен учун жудаям қизиқ...яна биласизми мен ҳикоямни ёзаётганимда худди сиз каби ичига қўшилиб кириб кетаман. Ҳикоямни қаҳрамони билан ғам чекса қайғураман...хурсанд бўлса қувонаман....
Ўғлимни уйлантириб набирали бўлганимга ҳам мана анча йил бўлибди. Йўқ улардан нолимайман.... балким ўзим яхши қайнона бўлолмагандирман. Нима бўлгандаям уларни тинчини ўйлаб шаҳардан дом олиб ўша ёққа алоҳида рўзғор қилиб кўчирдик. Ҳозир биздан узоқда бўлса ҳам бахтли тотув ҳаёт кечиришяпти. Онага ёки Отага фарзандини бахтли яшагани бу бахт эмасми...айтингчи. Ўзи бир ўғил бир қизим бор. Қишлоқда яшаймиз.... қизимни узатганимга ҳам мана бир эмас икки йил бўлди. Чол кампир нафақага чиққанмиз. Чолим бироз иш билан овунай деб нафақадан кейин ҳам мактабда қоровул. Яшашимиз яхши, ҳамма ўзи билан ўзи овора. Лекин баъзида ўз болаларингдан меҳр , эътиборни кутиб умид қиларкансан. Балки ёшимиз ўтгани учун шундайдир...нима дейсиз.
Мени наздимда болаларимиз бизни деярли унитиб қўйишганди. Ота онасини унутган фарзандлар ҳақида кўп эшитгандим. Ишонсангиз ҳечам кулмаганман фақат астоғфуруллоҳ....товба деганман. Мана энди эшитган нарсаларимни ёшим улғайгач ўзим бошимдан ўтказаяпман. Соғиниб қизимни рақамини тердим.... гудок узоқ кетди...узоқ вақт ҳеч ким кўтармади.
-- Алоо...эшитаман!- жавоб келди.
-- Қизим бу менман онанг...ишларинг кўпми, бироз мен билан гаплаша оласанми ?- дедим.
-- Она, вақтим камроқ эди...айтинг нима гапингиз бор эди?- деди қизим.
-- Қизим якшанба куни куёвим боланг билан келинглар бизникига. Отанг билан тўйимиз бўлганига нишонлардик. Келсаларинг бирга нишонлардик...ҳам шаҳар ташқарисида бироз дам олиб кетардинглар қизим.- дедим гапимни орада бўливормасин деб шошилиб.
-- Охо...нимага энди нишолагингиз келиб қолди шу ёшда....соч соқолига оқ тушган маҳалда.- деди пичинг оҳангда.
-- Қизим...нега ундай дейсан...Отанг эшитса хафа бўлади. Ахир нишонламай бўладими.... отанг билан бир ёстиққа бош қўйганимизга нақд ўттиз йил тўладия.- дедим бироз жахлим чиқиб.
-- Онааа...йўқ биз боролмаймиз. Куёвингизни яқин дўсти уйланаяпти....шу тўйга таклиф қилинганмиз. У бир марта уйланяпти бормасак бўлмайди. Сизларни юбилейларинггиз эса ҳар йили келаверади, улгурамиз нишонлашга.- деди кунглига тегадиям демасдан.
Қизимни жигар гўшамни бу сўзларини эшитиб томоғимга бир нарса тиқилигандек бўлди....зўрға ўзимга келиб гапимни давом эттирдим.
-- Афсусс....биз сизларни соғинган эдикда....
-- Биз ҳам она....одамларга рад жавобини ҳам айтиб бўлмайдику. Сиз хафа бўлманг она, албатта табриклаймиз бориб сизларни...фақат кейин...- дея қўяқолди бемеҳрларча.
-- Майли қизим...- дея ўз ғамгин ҳолатимни яшириб...-- Бўлмаса акангга қўнғироқ қиламан. - дедим.
Аммо ўғлим ҳам келолмаслигини айтгач...гўшакни қўйиб худди қиз бола хафа бўлгандек кўнглим чўкиб кетди. Жудаям ғамга ботдим. Бу ҳолатни енгиб ўтиш учун бироз вақт ўтиши керак эди.




📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24😢12
-- Ҳа кампир....нима бўлди, хафа кўринасан? - дея чолим келиб қўққисдан сўраб қолди.
-- Э дадаси....юбилейимизга болаларимиз келишолмас экан. Ишлари бор экан уларни. Мен ожиза эса бутун оила бир стол атрофида ўтирамиз деб ўйлабмана....
-- Ҳой кампир...бўлди ҳадеб нолийверма. Бу байрам иккаламизни байрамимиз уларники эмас. - деди меҳрибон чолим.
Ишонасизми....ўша тун ухлолмасдан чиқдим. Алам қилди...худди кўкрагимга оғир тошни қўйиб қўйгандек эди гуё. Алам қилгани, уларни айтган сўзлари қайта қайта қулоқларимга чалинаверарди. Мен ҳаётда нима айбга йўл қўйдимки, болаларим мени қадрламаса. Ҳар иккаласиниям ўқитдик, ҳар бирига уй жой қилишга ёрдам бердик. Болаларим ҳеч нарсага зориқмасдан катта бўлишди, ўсиб улғайишди. Аммо бегоналардек эди бизга. Худди шу ўй хаёллар билан ғамгин бўлиб турганимни кўрган чолим мени овутмоқ учун гап бошлади.
-- Азизам, уларнинг ҳам ўз оиласи бор, ташвиши бор.... майли ўзлари билан ўзлари тинч бўлишсин етади. Мен борманку ....мен учун эса сен борсан. Тинчланиб олгин яна мазанг бўлмай қолади...кел валерианкани бир икки томизай ич хотиржам бўласан!- деди елкамдан қучиб.
-- Раҳмат меҳрибоним ичдим....яхшиям сиз бор экансиз. Лекин сиз доим ишда бўласиз мен уйда ёлғиз қоламан. Ҳеч ким йўқ ўзим бироз зерикаман. - дея бошини чолини елкасига қўйганча бироз ғамгин бўлди.
Эртаси куни отахон ишидан сал эртароқ келди.
-- Тинчликми.... ишингизда бирор гап бўлдими ?
-- Э кампир ваҳима қимасангчи.... ҳаммаси яхши. Сен тайёргарлигини кўр. Соҳил санаторясига бир хафтага кетамиз эртага. Ҳам дам олиб келамиз.
Қишлоғимиз тоққа яқинроқ жойлашган эди. Биз эртаси куни юқори тоғ ён бағрида жойлашган сиҳатгоҳга етиб бордик. Манзараси жудаям чиройли дилни янгратади. Қаранг шу ёшга кириб бундай дам олишга келмаган эканман.
Тонгда уйғонсам бутун хонамизни гуллар билан тўлдириб безалган. Шарлар илинган.. худди байрамни нишонлаётгандек эдик. Қувонч билан уйғониб юз қўлимни ювиш учун ваннахонага кирсам , кўзгуда тўйимизни 30 йиллиги муборак бўлсин азизам деб ёзилган экан.
Бахтдан, қувончдан бошим осмонда эди. Хона деразасидан қарасам турмуш ўртоғим қўлида катта тортни кўтариб келаётганига кўзим тушди. Ўша куни чиройли дастурхон безаб иккаламиз байрамимизни нишонладик. Ишонасизми бу байрам жудаям эсда қоларлик бўлди. Биз роппа роса бир хафта мазза қилиб дам олдик.
Бу ёққа келишимиз олди, қўлимдан телефонимни олиб, ҳам ўзиникиниям ўчириб қўйганди турмуш ўртоғим. Шу эсимга тушиб телефонимни ёқдим. Эхее...қанча смслар, қабул қилинмаган қўнғироқ хабарлари чиқди. Болалар бизни йўқотиб қўйишганди. Бироздан сўнг қўнғироқ бўлди.
-- Она....инсофларингиз борми? Қачондан бери қўнғироқ қиламан рақаминигиз ўчган, отамни телефониям шу аҳволда. Акам ҳам шундай деди. Нима гап қанисизлар, қаердасизлар? Акам ҳатто уйгача хавотир олиб бориб келибдилар.- деди қизим ҳовлиқиб.
-- Салом қизим...биздан хавотир олганларинг яхши. Аммо хавотирга ўрин йўқ. Чунки ёнимда отанг бор. Биз иккаламиз биринчи марта ўзимиз учун яшадик. Ўзимиз учун дам олишга чиқдик....бунга ҳаққимиз борми?
-- Она....албатта ҳақларингиз бор. Фақат телефонларингиз ўчган, қаердан излашни билмасдан хавотир олдик. Илтимос онажон бошқа бундай хавотирга солманг... сизларни яхши кўраман. -дея қизим кўзига ёш олди.
Мана шу воқеадан кейин болаларимиз бизга жудаям эътиборли бўлиб қолишди. Доим ҳолимиздан хабар олади, қўнғироқ қилишади. Турмуш ўртоғим ишдан бўшади. Кўпроқ ёнингда бўлай ҳаётимдан қанча умрим қолди шунча ишладим етар деб.



📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤34👍7
​​Азизларим.... ҳеч ҳам тушкунликка тушманг бундай ҳолатди. Болалар эътибор беришмаяптими бир хафта турмуш ўртоғингиз билан йўқолиб қолинг...буям фойдали экан, мен буни ўз ҳаётимда синаб кўрдим.
Ҳурматли фарзандлар.... Ота онамизни борида қадрига етайлик... улар бу дунёда ғанимат. Ҳикоям ёққан бўлса лайк ва коментларингизни кутиб қоламан....яна янги ҳикояларимда деб қолувчи
Крикдуши Шухрат

🌸 🌸
👍40❤16🔥7
Тўрт нарса сени бой қилади:
- Ибодат

- Кўп истиғфор айтиш
(Астағфируллоҳ ал-Азим)

- Садақа
- Аллоҳга ҳамд айтиш
(Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ,
Аллоҳу Акбар)

Тўрт нарса сени камбағал
қилади:
- Субхдаги уйқу
- Ибодатни тарк қилиш
- Дангасалик
- Гуноҳлар

Тўрт нарса танангни ишдан
чиқаради:
- Хафалик
- Баднафслик
- Доим ёмон нарсалар
ҳақида ўйлаш
- Кечалари ухламаслик.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хаёт курашдан иборат, унда ортга чекинмаганлар ғолиб бўлади.
❤12👍3😢1
ЯХШИЛИК УЧУН АЙТИЛГАН ЁЛҒОН

Ривоят қилишларича, подшоҳ бир одамни қатл этишга буюрибди. Аламзада маҳкум подшоҳни ҳақорат қилиб, оғзига келган сўз билан сўка бошлабди. “Жонидан умид узган кўнглидагини сўйлайди”, дейишади. Дарҳақиқат, мазлумнинг тили узун бўлади. Инсон қочишга имкон тополмаса, қўлини таваккал кескир қиличга қалқон қилади.
Унинг айтганларини тушунмаган подшоҳ нима деганини билишни истаб вазирларидан:
– Бу одам нима деяпти? – деб сўрабди.
Олийжаноб, марҳаматли вазири:
– Подшоҳим, у “Улар (тақводорлар) фаровонлик ва танглик кунларида ҳам хайр-cадақа қиладиган, ғазабларини ютадиган, одамларни (хато ва камчиликларини) авф этадиганлардир” оятини ўқияпти, – дебди.
Бу гап подшоҳга жуда ёқибди. Ҳалиги кишига шафқат қилиб:
– Озод қилинг, кетаверсин! – дебди.
Бу орада нодон бир вазир орага қўшилиб:
– Подшоҳим, сизга ёлғон сўзлаш вазирга ярашмайди. Бу киши оят ўқимади, балки сизни очиқ-ойдин ҳақорат қилди, – дебди.
Буни эшитган подшоҳ ғазабланиб:
– Унинг ёлғони сенинг тўғри сўзингдан яхши эди. Чунки унинг сўзи яхшиликка, эзгуликка сабаб бўлди. Сенинг гапинг эса ёмонликка бошлаяпти, – деб иккинчи вазирни сўкибди.
Ёлғон билан ислоҳ қилиш рост билан фитна қўзғатишдан афзал. Подшоҳга гапи етадиган одамнинг ҳар сўзи яхшилик учун сабабчи бўлиши лозим.

Саъдий Шерозийнинг “Гулистон”идан
.📚
❤18🔥1