📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.95K photos
3.2K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
ОНАЛИКНИНГ МАҚОМИДА...

Оналикнинг ёлғонида гуноҳим бор,
Йил ёмғири юволмади ҳеч бирини.
Оналикнинг мақомида минг оҳим бор,
Бошимдаги қорлар кўмган ҳар бирини.

Оналикнинг тошли йўли оғир экан,
Тун болишлар кўтаролмас дардларини.
Шамоллари тўзғитаркан, олғир экан,
Куз дафтари сарғайтирган қайдларини.

Онажоним бозорларнинг ёлғони кўп,
Тарозимнинг палласин тенг қўёлмадим.
Болам дедим, чақам дедим фиғоним кўп,
Уларчалик мен сизларни деёлмадим?

Боламчалик нечун сизни суёлмадим?

Шоира Жаҳон

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥11❤9🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳ

❤️БУГУН 24-АВГУСТ,
❤️ДУШАНБА ТОНГИ
❤️МУБОРАК БЎЛСИН. ❤️

🌸 Дастурхонингиздан қут барака аримасин,
🌧  Аллоҳим ризқингизни кенг қилсин!

📎Ғам-алам ҳамиша
остонангиздан йироқ бўлсин!

💐Сизларга  БАХТ, 
🌷 СОҒЛИК ВА
📎ОМАД йўлдош бўлсин!

☁️✅ Кун мобайнида яхши кайфият
ҳамроҳингиз бўлсин.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қадри баландларим . Ҳаммага хайрли кун . Муздеккина салқин бўляптия эрталабда . Хотиржам нонуштангизни қилиб ишга отландизми .
Нималарни режалаштирдингиз ...

Ичингизга қулоқ солманг ...
Биламан қаерингиздир оғригандай бўлаяпти , тиззангиз қирсиллагандайми , қадам ташласангиз нимадир нотўғри бўлгандай бўляптими ёки ошқозонингиз боя қилган нонуштангиз билан келишмаяптими 🤔
Бошингизни бир икки силкитиб қулоғингизни шанғиллаганини тўхтатмоқчи бўлаяпсизми .
Ёшлар қаердан кўпроқ пул топишни ўйлаяпсизми .
Ёки уйда беморингиз борми .
Йўллардаги тирбандлик , ввтобусинги кечикаётгани асабингизни бузаяптими ....

Ё уйдаги набирангизнинг иситмаси чиққанини ўйлаб қолдингизми ,
Янги ўқув йили бошланяпти , контракт пулларини тўлаш керакми .
Ҳааа қизингизни унаштирган жойингиз тўй бошлайман деяптими .....

Иеее , иеее нега ўй босаяпти сизни , бошингизни кўтарингчии эээ ....😊.

Сиз ёлғиз эмассизку , Роббингизни марҳаматига шубҳа қилмайсизку , тўғрими 😘 .

Қани ,, бисмиллах ,, деб ишларингизни бошлайверингчи Аллоҳим сизга яхшисини , фақат яхшисини раво кўрганини ўзингиз биласиз ҳали ....👍

Бу айтганларим ўзимга хам .
Эрталабки саломда ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤28🔥9👍1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шахнозаларга юбориб қўямиз 🌷

Яқинларга  ҳам  улашинг!👇
❤4👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бегим...
Сизнинг борлигингиз мен учун энг ширин бахт қувонч сизни доим соғиниб севиб яшайман ўзингизни асранг💞

Яқинларга ҳам улашинг!👇
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизи бор оталар учун 5 та маслахат!

Яқинларга  ҳам  улашинг!👇
❤7
ҳикоя
Ибратли Ҳикоя.

ОБДАСТА

     Бу воқеага салкам ўттиз йил бўлиб қолди. Бавосил (Гемарой)  касали билан оғриб юрардим. Муродуллахонни тажрибали,  қўли енгил жарроҳ деб эшитган эдим.
Дард мени кундан-кунга ўз исканжасига олар эди. Ниҳоят,  чидай олмай,  бир куни Муродиллахонни ҳузурига бордим.
Муродиллахон менга бўш ўриндиқни кўрсатиб;  "Ўтиринг,  аввал бир оз сухбатлашайлик,  ахир сиз билан қадрдонмиз~ку!"  дея мулозамат кўрсатди.
Кейин аста сўз бошлади:  " Биламан,  сиз зиёли одамсиз,  аммо намозхон эмассиз. Кундалик хаётингизда обдастадан фойдаланмайсиз,  чамамда. Акс холда,  хозирги аҳволга тушмаган бўлардингиз. Дўстим,  сизни даволашда,  аввало халқона усулни қўллаб кўрамиз. Шу бугундан эътиборан обдастани ўзингизга дўст деб биласиз ва ҳар гал хожатга борганингизда илиқ сув билан покланиб юрасиз. Иш жойингизда,  сафарга чиққанингизда бошқа идишлардан ҳам фойдалансангиз бўлаверади. Бундан ташқари, ҳар куни эрта тонгда, уйқудан уйғонишингиз биланоқ, 0.5 литр миқдоридаги қайнатилган сувни,  бироз илиқ ҳолда ичасиз ва нонушта қилмай,  ярим соат ховлида сайр қилиб юрасиз. Бу қабзиятни олдини олади.  Бу муолажа усулини канда қилмай бажарасиз. Аллоҳ насиб этса,  4-5 ой ичида касалликдан бутунлай фориғ бўлиб кетасиз. Бу усул хаётда синаб кўрилган,  ўзини оқлаган. Ҳузуримга шифо излаб келишган кўплаб беморлар,  шу оддийгина халқона усул билан шифо топиб кетишган. Сиз ҳам ҳеч нарса кўрмагандек бўлиб кетасиз,  ИНШААЛЛОҲ ".
      Жарроҳ тавсияларига риоя қилиб,  олти ой деганда бавосил касаллигидан батамом халос бўлдим.
Энг муҳими шу дард баҳона,  Аллоҳ буюрган фарз амалларни бажаришга киришиб кетдим:  беш вақт намоз,  рўза ва бошқа солиҳ амалларни адо этадиган бўлдим. Ҳозир руҳим анча тетик,  соғлиғим яхши. Фарзандларимизнинг барчаларини уйли,  жойли қилиб бўлдик. Энди,  насиб қилса аёлим билан бирга ҳаж зиёратига боришни ният қилганмиз".
Ҳамроҳимнинг ҳикоясидан кейин динимиздаги ҳар бир амал,  албатта бир ҳикматга эга эканига яна бир бор амин бўлдим. Мусулмон қилиб яратгани учун меҳрибон Аллоҳга ич-ичимдан шукроналар айтдим... 

" Ҳидоят" журналидан
❤24👍15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😱TO‘YINING ERTASI KUNI KELINNI OTA UYIGA HAYDADI…

“Yig‘ishtir narsalaringni, ketasan!” — dedi.

🥺Qiz nima bo‘lganini ham tushunmay, kechagina baxt bilan kirgan uyidan ko‘zida yosh bilan chiqib ketdi.

Ota-onasi esa qizining yuziga qarab, “Nima bo‘ldi?” deyishga ham jur’at qilolmadi…
😢Eng og‘riqlisi — qiz to‘y kuni emas, to‘yidan bir kun o‘tib kelin bo‘lgan uyidan haydaldi.

🤯Ammo bu ishning ortida hech kim bilmagan bir sir bor edi…

DAVOMINI KOʻRING....👇
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍯 Дунёдаги энг қиммат топ 5 асал турлари. Бу асалларнинг баъзилари хатто олтиндан ҳам қиммат экан.

Видеони тамоша қилинг ва батафсил маълумотга эга бўлинг

❤️‍🔥
❤5🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤩🤩—🤩🤩🤩🤩🤩🤩

☀️ АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

⭐️БУГУН  25➖ АВГУСТ. СЕШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!

🦋Тонг отиб меҳрибоним янги кун келса,
🦋Гуллар ифори ила шаббода елса.
🦋Сиз кулиб қаршиланг ниятлар билан.
🐝Ажабмас бирма-бир ижобат бўлса🤲

КУНИНГИЗ ХАЙРУ БАРОКАТГА ТЎЛА БЎЛСИН!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Узоқдаги яқинларим ,
Яқиндаги қадрдонларим .
Хайрли тонг ,
Хайрли кун .

Ҳаёт синовларида синмаган ,
Рўзғорим деб тинмаган ,
Дардларига кўнмаган ,
Қалбидарё , мехнаткаш , опаларим , сингилларим , онажонлариму , дугоналарим ....
Фарзандларингиз роҳатини роҳатларда кўриб юринг илоҳим .

Қуёшдан олдин турган ,
Кулиб қараган ҳаётга ,
Болам деб югуриб юрган ,
Меҳнатни ҳам айлантирган қувноқ баётга .

Бу ҳақли мисралар фақат аёлларга тегишли
Чарчаманг , саломат бўлинг гўзалларим .
Ман ишга етиб келдим ...

ШАҲЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Hayotda yiqilishing mumkin, voz kechilishing mumkin, qoʻlingdagi hamma narsangni yoʻqotishing mumkin. Hatto bularning hammasi uchun oʻzingni dunyodagi eng omadsiz va keraksiz insondek his qilishing mumkin.

Ammo unutmaki, hech kim maqsadiga xatolarsiz va yoʻqotishlarsiz erishmagan. Hech kim bir necha bor yiqilmasdan koʻzlaganiga yetmagan.

Har bir yiqilganingdagi olgan zarbalaring seni yanada kuchli boʻlishingga undaydi. Bugun seni tark etgan soxtalar kun kelib muvaffaqiyatingni koʻrib attang qiladi. Yoʻlga chiqdingmi, toʻxtama. Kurashishda davom et.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥4❤3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌟 Бугунни табассум билан бошланг!

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹


💗Ҳаёт ҳамиша сиз ўйлагандек бўлмаслиги мумкин, аммо ҳар бир кун янги имконият олиб келади.

🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸


🎀Ўзингизга ишонинг, яхши ният қилинг ва бахтни майда лаҳзалардан топинг.

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

❤️Кайфиятингиз доимо баланд, юзингиздан табассум аримасин! 🤍🌸

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤7
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👏2
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Келинга ёпилган эшик, қизга очилмасин.

Онажон, суюнчи беринг! Келинингизнинг кўзи ёриди!
Бай, бай, бунча ваҳима қилмасанг, ҳамма аёл ҳам шу-да! Нима туғилибди?
Қизал-о-о-о-қ! Ўғлимга сингил бўлди, онажон.
Ҳай, қутилиб олгани рост бўлсин… Қайнонанг келдими, суюнчи олдингми?
Она, қўйсангизчи, яна шу гапми? Ўзи зўрға…
Нима зўрға, нима зўрға?! Одамлар кўча супуриб ҳам тўйларни жаранглатиб ташлаяпти.
Ўтган сафар ўғил кўрдик қудажон, сарполарни бақувват қилаверинг десам, ўғлингга қаердаги нарсаларни кўтариб келибди, атаганим шу, деб. На менга, на сенга тузук-қуруқ нарса қилган… Бешик тўй оламан десам, ақиқа қилган кунимиз бешикни ўзини ташлаб кетди-ку! Бундоқ каттароқ жиҳоз олиш керак, масалан кир ювадиган машинами ё музлатгичми, ё бўлмаса газ плитами?..
Ойи, уй жиҳозларини керагидан ортиқ қилиб олиб бераётган бўлсам, ҳамма нарса бадастур бўлса, қудадан нарса кутишимиз уят эмас-ми! Мен унда ким бўламан, эр бўлмай?
Муҳтожликдан қилинмайди, болам. Элу юрт удуми шу. Қуда қизиникига обрўси баланд бўлсин, ён-веридагилар олдида мулзам бўлмасин деб борини тўкиб-сочади. Ана, ўтган ой синглингнинг тўйида қилган сарполарим, салом куни “сочди-сочди”ларим, “чарлар”да ҳаммага қилган патнисларимни ҳалигача гапириб юришибди, қудажонимдан айланай деб! Нима улар мен қилган нарсага қараб қолган дейсанми, йўқ! Қудам ўзига тўқ. Лекин, орзу-ҳавас, дўст-душман деган гаплар ҳам бор. Бунинг устига, синглинг ўша ерда тиниб-тинчиб кетсин, бировдан кам бўлмасин, овсинлари, қайни-бўйнилари олдида тили қисиқ бўлмасин, қайнонаси “Онанг уни қилмаган, буни қилмаган” демаслиги учун боримизни аямадим…
Ҳа, аямадингиз… Тўғрироғи миниб юрган “Spark”имни, дадам Исмоилнинг шартнома пули учун йиғиб юрган жамғармасини, қурбонликка атаб боқилаётган новвосни, ақиқа учун олиб келган қўйимни баҳридан ўтдингиз халос… Бизку, машина ўрнига автобусга чиқармиз, қурбонлик ва ақиқага бошқа мол топармиз, Аллоҳга шукр, ****-ичаримиз тўкин-сочин, аммо бечора укам чет элда, бегона юртда мусофичиликда таълим олади. Нафас олишигача долларда пул тўлайди. Тағинам, инглиз тилини мукаммал билгани учун ишлаб, кундалик харажати, ейиш-ичиши, ижара ҳақини чиқаради. Шартнома пулини эса биздан умид қилади. Ой тугаб боряпти. Банк орқали ҳисобига пул тушириш керак. Хўш, буларни ўйламадингизми, она. Ёки фақат қизингиз бўлса-бўлдими? Ўқишига бир йил қолганда укагинам қайтиб, диплом олмай келаверсинми?
– Менга овозингни кўтарма, нодон! Нима қилсам ҳам яхши бўлсин дея қиляпман.
– Нимаси яхши, она, нимаси зўр?! Дадам шарнома тўлаш учун ошна-оғайниларидан қарз йиғиб юрибди. Мен ҳам савдодан тушган фойдамни обкелиб қўлларига тутяпман. Ишдан кейин бирор ташкилотнинг ҳисоб-китобига ёрдам беряпман. Очиғи кечки навбатчилиги бор қоравулчилик олсамми, қўшимча тушум қилсамми деб турибман. Нега, чунки отам қарзини деб қадди букилмаслиги, юраги сиқилмасли керак! – деб Иброҳим овозини баландлатиб, қўлидаги туғруқхонадан олиб келган идишларни халта-палтаси билан гулхонага улоқтириб юборди.
Измидан, сўзидан чиқмаган ўғлини она таний олмади. Ҳамма айбини била турса ҳам бўйин эккиси келмади. “Ҳақиқий айбдор” топилди:
Ё, Олло, ё астофурулло! Ўғлим хотинингни гапига кириб онангни силталаяпсанми? Кеча келган жинғирчани деб “жаннат”ингга тош отяпсанми? Сени бизга қайраган тиллари кесилсин. Сенга ақл ўргатган миясига қурт тушсин. Ҳали мени совунимга кир ювмабди! – деганча Раҳбархон ая ғазаб отига минганча хонасига отилди. Кўчалик кийимини дарров кийдида, қўл телефонини олганча, дарвозадан чиқиб кетди. “Қуда” деб ёзилган рақамга сим қоқди:
Алло, Собирахон, ҳа мен. Валейкум! Набиралик бўлганингиздан хабарингиз борми, ё атай суюнчидан қочиб ўтирибсизми?
Раҳбархон опа, суюнчи сиздан айлансин. Фақат қон босимим ошиб, тез ёрдамда шифохонага келган эдик. Қизимни кўргани боролмадим. Шунга келинимни юбордим, бориб қолади. Суюнчиларини ўзим беролмаганим учун келинимдан қабул қиласиз энди, қудажон!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤32
Албатта, қабул қиламиз, қилдирамиз. Гап шу: қизингиз туғруқхонадан чиқишига болага керакли анжомлар, сарполар, тоғораларни бекаму кўст қилиб олиб келинг. Мени
яна уялтирсангиз қизингизнинг ўқиганига ҳам, пазандалигига ҳам, иккита туққанига ҳам, керак бўлса ўғлимни гапига қараб ҳам ўтирмайман. Ё ўзингиз уни туғруқхонадан олиб чиқинг, ё қизингизга “жавоб” бераман, у сизни шифохонадан олиб чиқади…
Алоқа узилди. Собирахон хўнг-хўнг йиғлади. Шифокорни чақириб уйга жавоб беришини, шифохонада қололмаслигини, муолажаларни уйда давом эттиражагини айтди-ю, яна йиғидан ўзини тия олмади.
Раҳбархон “баттар бўл!” дея йўл бошига чиқиб олди ва машина тўхтатиб, Сирғалидаги туғруқхона томон йўл олди. Айтиладиган гапларини рўйхат қилиб, санчиқли сўзларини миясидан ўтказиб олди. Негаки, келини шу пайтгача гап қайтарган, кўзига тик боққан эмас. “Ёмонсан” деса ўзини ёмон билган, “бефаросат” деса индамай кетаверган. Шунинг учун гапларнинг яна ҳам қаттиғини тахт қилиб олди.
Хона эшиги очилди. Ичкарида фариштадек оппоқ йўргакда қизалоқ пишиллаб ухлар, онаси тузук-қуруқ овқат емагани учун очлик аччиғига чидолмай туғруқхонадан бериладиган бўтқани базўр, иштаҳаси келмай **** турган эди. Эшикни шиддат билан очилиши уни тикка қилиб юборди:
– Сен роҳат олиб овқат еявер, ҳижолат бўлма!
– Ассалому алайкум, ойижон, яхши …
-Саломингни онанг тўлдиролмаган сандиғингга солиб қўй! Мени ойижон деб эритолмайсан.
Тинчликми, ойижон? Уйдагилар саломатми, адажон…
Адажон дема, тилинг узулгур. “Адажон”, “ойижон”, “Исмоил укажон” деб ҳаммани авраб олдинг. Ўғлимку, сенинг хизматкорингга айланиб бўлди. Бошига чиқиб, бошлиқлик қилишга ким сенга ҳуқуқ берди?
Гапларингизни тушунмаяпман… Ирода дабдурустдан бунақа оҳанг, бунақа кесатиқлар сиёқини тушунмай довдиради.
Иккиюзламачи, сохтакор! Онанг ўтган сафар бешик қилишда кимлигини кўрсатиб қўйди. Энди бу сафар орқасини беркитиш учун ўғлимни ишга солибсанда?!
Ўғлингизга нима қилдим? – кўзларига ёш олди.
Иброҳимга синглингни тўйидан анча тортилиб қолдик. Укангни шартнома пулига ёрдамлаш, орттирганинг бўлса, дадангга бер десам… -Раҳбархон юзини ёпиб “йиғлай” бошлади, – мени укамдан, синглимдан бошқа қиладиган ишим йўқми, қизимни туғруқхонадан дабдабали қилиб олиб чиқаман. Қайнонамга чўп ҳам олдирмайман. Хотинимни шу сафар ортиқча гапга қолдирмайман, деяпти. Мен кимман ўзи, ўғил туғиб, гапим малол, ўзим ортиқча бўлдимми? Кун чиқса-хотингга! Сизни дабдабалик қилиб олиб чиқсину-у, укаси мусофирчиликда шарманда бўлиб юрсинми, ўқишдан хайдалсинми??? Онангиз қиз туғиб, уни аччиға чидолмас экан, бешик қилишни эплолмас экан, нима қиларди қиз туғиб, ундан кўра…
Бўлди, етади… Ирода “дод” деб юборди. Шовқиндан тинчгина ухлаб ётган қизалоқ безовталаниб, “биғиллай” бошлади.
Менга қара, ўтган сафар ўғил туғдинг деб, индамадим. Чилла сақласин деб кўп ишларни қизимга қилдирдим. Қўлингни совуқ сувга урдирмадим. Энди бунақаси кетмайди. Онанг бешикни жой-жойига қўяди, айтганимдай қилади. Сен эса, чиққан кунинг бешикни эртасигаёқ ҳамма ишни қўлингга оласан. Соат 5 да ҳаммаёқ супурилган, сувлар сепилаган бўлсин. Нонушта 6 га тахт турсин. Кирни машинада ювишни тушингда кўрасан энди. Ўғлим топганини ташмалаб олдингга тўкадиган кунлар ўтди. Борини ейсан, йўқ бўлса тирсагингни тишлайсан. Қизим келганда етти букилиб, кетгунча хизматида турасан. Болангни ўзим қарайман. Эмизишга бераман, қолган пайт мени тарбиямни олади. Зиқна, бефаросат, калтафаҳм бўлмаслиги керак набирам. Онангникига ҳар икки ойда борасан. Рухсат бермасам, бормай қўяверасан. Агар шартларимга кўнсанг, эшигим очиқ. Ёқмаса, онангни дарвозасини кўрсатиб юбораман. Сирғалига Қўйлиқ унча узоқ эмас!!!
“Меҳрибон буви” ўз мақсадига етди. Бир ўқ билан икки нишонни урди. Айтиладиган гаплар қолиб кетмади. Ўзича енгил торгандай, боплаб зарба бергандай бўлди. нафси ором олди. Бориб бироз дам олишини режалаштириб борар эди. Қўл телефони жиринглади, қизи экан:

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤26
Нози, зўр гаплар бор. Писмиқ кенайинг ҳам, кесак қуда холанг ҳам бугун эшитадигани эшитди. Зўр гаплар бўлди. Сен билан гапимиз бир жойдан чиқди, келсанг, ҳаммасини бир бошдан этиб бераман. Алло, Нозима, нима гап, йиғлаяпсанми, она қизим?
Ҳа, хавотир олманг, энди кўп ва бемалол гаплашаверамиз. Мен уйдаман, доим ёнингизда бўламан.
Нималар деяпсан, аҳмоқ қиз?!
-Куёвингиз талоғимни берди..
-A ?!
-Кўнгли менда эмас экан…
– Нима? Қайнонанг индамадими?
– Ўзлари қўшилиб хайдадилар. Машина чақириб юкларимни ҳам йўлакка қўйиб кетишди…
Бир ойлик келиннинг одобсизлиги, уйдан-уйга гап чақиши, оддий рўзғор ишларига уқуви йўқлиги, бунинг устига гап қайтариб, аразлаб юришига, ҳар ҳафта онамникига бораман деб хархаша қилишига чидолмаган “ўзига тўқ қудалар” – келиннинг ҳам, унинг сепидан ҳам, онаси қилган сарполарнинг ҳам баҳридан ўтишди. Қилинган ҳамма нарсани қизга қўшиб қайтариб беришди.
Келинга ёпилажак эшик қиз учун очиқ қолди…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥17❤10👍8