АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Гўзал опа сингилларим , мехнатнинг , садоқатнинг , сабрнинг бетакрор хилқатлари ....
Азиз бошингизда минг ўйлов бўлсада , шукроналик билан ухлаб , ҳордиқ олиб турдингизми ?
Аллоҳим омадингизни , соғлиғингизни , давлатингизни баракаси билан берсин .
Айни дақиқаларда ва бомдод номозида жойнамозда туриб ким нимани дуоларида сўраган бўлса Аллоҳим ижобат этсин .
Биламан маниям дуо қилиб ўтгансиз 😊
Мабодо эсингиздан чиқиб қолган бўлса , мана энди дуо қилиб қўйинг азизларим 😘 .
Ўзидан олдин заррин нурлари кўриниб , кунчиқишни қизартириб кўтарилиб келаётган қуёш бобо юртимизга тинчлик , фаравонлик , бахт олиб келган бўлсин , 🤲🤲🤲 .
Тонги саломда сиз билан ШАХЗОДАнгиз бирга бўлди 😘 .
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤10👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎈🎉🎈🎉🎈🎉🎈🎉🎈🎉
🕯️🎆 ҚАДРЛИ, ҚАДРДОНИМ БУГУНГИ
💓💓➡️💓💓💓💓💓💓
❤️ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🎉
УМРИНГИЗ УЗОҚ,
💓РИЗҚИНГИЗ БУТУН БЎЛСИН!
💕ОИЛАНГИЗ БАХТИГА ДОИМ СОҒ-У САЛОМАТ БЎЛИНГ🥰
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖

❤5
#хайрли_кун
Ассалому алайкум ва рахматуллоҳу ва барокатуҳ!
Якшанба тонги барчамизга хайрли келсин!
Нафас олаётганимизга шукр, тириклар сафида уйғонганимизга алҳамдулиллаҳ!
Кўзимиз кўриб турганига, юрагимиз уриб турганига, тўрт мучамиз соғлигига, сезгиларимиз ишлаб турганига Ўзига шукр!
Қаддимиз тиклигига, томоқдан нарса ўтиб турганига, умидвор ҳолда юрганимизга, ноумид эмаслигимизга, берган ризқига лойиқ кўрилганимизга алҳамдулиллаҳ!
Ўзидан адаштирмасин, ҳамиша ҳидоятда яшашлик насиб этсин.

❤3👍2🤔1
2027-йилда 4 та мучални омад, пул ва бахт кутмоқда
Бу шунчаки 2027-йилнинг ҳеч ким кутмаган сюрпризи
Мучалингиз келажакда сизни нималар кутаётгани ва характерингиз ҳақида 99% сўзлаб беради.
Танланг, қайси мучалда туғилгансиз ва 2027-йилда сизни нималар кутмоқда?
А) Товуқ, Ит, Йўлбарс, Сичқон
Б) Қуён, Тўнғиз, Сигир, От
С) Қўй, Маймун, Балиқ
2027-йилда омад, пул ва бахт кутayotgan 4 та мучал:
🐐 Қўй
🐴 От
🐇 Қуён
🐖 Тўнғиз
Сиз қайси мучалда туғилгансиз, кўринг ва ўзингиз ҳақингизда 99% маълумотларни билиб олинг:
Товуқ: Сиз ижодкорсиз ва ўзингиздан ва бошқалардан кўп-кўп нарсаларни талаб қиласиз. Шовқинли ўйин-кулгуларни ёқтирмайсиз. Кўпроқ уйда, ёлғизликда ўзингизни қулай ҳис қиласиз ва ёлғизликни ёқтирасиз.
Ит: Сиз синчковлик, мукаммаллик ва қайсарлик билан ажралиб турасиз. Сиз учун самимийлик ва ҳалоллик муҳим, лекин баъзида сизнинг тўғрилигингиз қўполлик сифатида қабул қилиниши мумкин. Сиз ҳисоб-китоб ва аниқлик билан ҳаракат қиласиз, ҳис-туйғуларингизни камдан-кам очасиз.
Йўлбарс: Сиз шуҳратпараст ва ўзига мутлақо ишонадиган одамсиз. Мансаб ва муваффақият сиз учун оилавий ва романтик муносабатлардан муҳимроқдир. Сиз ўз мақсадларингизни белгилайсиз ва муваффақиятга эришиш учун ҳамма нарсани қилишга тайёрсиз.
Сичқон: Одамлар сизни нопоклигингиз учун айблашлари мумкин, аммо сизнинг ҳаёт тарзингиз бор. Сиз бир нарсага жуда узоқ вақт эътибор қаратишни ёқтирмайсиз ва энг муҳими, орзу ва хаёл эркинлигини қадрлайсиз.
Қуён: Сизнинг шахсий фазилатларингиз ёлғиз қолишни афзал кўришингизни кўрсатади. Сиз ўзингизни ишончсиз ва баъзида қўрқоқдек ҳис қиласиз, бу бошқалар билан мулоқот қилишни қийинлаштириши мумкин. Сизнинг ёлғизликка мойиллигингиз сизни ўзини ўзи етарли одам қилади.
Тўнғиз: Сиз мақсадларга эришишга одатлангансиз ва ўз устингизда қандай ишлашни биласиз. Сиз ўзингизга ишонч билан қарайсиз ва камдан-кам ҳолларда ёрдам сўрайсиз. Сиз жуда қайсарсиз ва баъзида бошқалар сизни бирор нарсага ишонтиришлари жуда қийин.
Сигир: Сиз эҳтиёткор ва амалий одамсиз. Сиз хотиржам характер ва ҳис-туйғуларингизни назорат қилиш қобилияти билан ажралиб турасиз, ҳатто қийин мунозаралардан қочасиз.
От: Бирор киши билан мулоқот қилишни бошлашингиз учун кўпроқ вақт керак бўлади ва сизга режага мувофиқ ишлар ёқади. Сизда тузилган фикр бор ва ҳамма нарса жойида бўлишини яхши кўрасиз.
Қўй: Сиз мақсадларга эришишга одатлангансиз ва ўз устингизда қандай ишлашни биласиз. Сиз ўзингизга ишонч билан қарайсиз ва камдан-кам ҳолларда ёрдам сўрайсиз. Сиз жуда қайсарсиз ва баъзида бошқалар сизни бирор нарсага ишонтиришлари жуда қийин.
Маймун: Сиз бошқалар билан умумий тилни осонгина топадиган очиқ одамсиз. Сиз очиқлик билан ажралиб турасиз. Шу сабабли, сиз бошқа одамлар билан жуда яхши муносабатда бўласиз ва муаммосиз ижтимоий мулоқотга киришасиз.
Балиқ: Сиз ўта хушёр, бировга ҳаққини бериб қўймайдиган, ноқулай вазиятлардан тезда чиқиб кета оладиган инсонсиз. Бундай инсонларда бошлиқлик, бошқарувчанлик ва сиёсатшунослик қобилиятлари яхши ривожланган бўлади.
2027-йил нафақат бу 4 та мучал учун, балки қолган барча мучаллар учун ҳам омадли ва баракотли келсин
👍✍

❤17😁1🤔1
Узун шеър
ҳажвия
Бир шеър ёздим узундан-узун,
Сатрлари жуда ҳам маҳзун.
Тўлдирсам ҳам ўн саҳифани,
Ёритилмай қолибди мазмун.
Қайга бориб ўқисам уни,
Ёқтирмаслик кучайиб борди.
Кимдир лоқайд, мудраб ўтирди,
Кимдир хуррак тортиб юборди.
Бу ҳолатга эътибор бермай,
Ўқийверсам қошимни кериб,
Тўпланганлар зерикиб кетиб,
Қўл силташиб, кетдилар туриб.
Шу шеъримни илтифот этиб,
Бир аллома ўқиган эди,
Кулиб: “Устоз кўрмаган шогирд
Ҳар мақомга йўрғалар”, деди.
Эзма шеърлар тўла дафтарим,
Иложим йўқ, энди ёпаман.
Аммо қисқа ҳамда маънодор,
Лўнда шеърни қайдан топаман?
Саломий
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҳажвия
Бир шеър ёздим узундан-узун,
Сатрлари жуда ҳам маҳзун.
Тўлдирсам ҳам ўн саҳифани,
Ёритилмай қолибди мазмун.
Қайга бориб ўқисам уни,
Ёқтирмаслик кучайиб борди.
Кимдир лоқайд, мудраб ўтирди,
Кимдир хуррак тортиб юборди.
Бу ҳолатга эътибор бермай,
Ўқийверсам қошимни кериб,
Тўпланганлар зерикиб кетиб,
Қўл силташиб, кетдилар туриб.
Шу шеъримни илтифот этиб,
Бир аллома ўқиган эди,
Кулиб: “Устоз кўрмаган шогирд
Ҳар мақомга йўрғалар”, деди.
Эзма шеърлар тўла дафтарим,
Иложим йўқ, энди ёпаман.
Аммо қисқа ҳамда маънодор,
Лўнда шеърни қайдан топаман?
Саломий
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤10😁3🌚1
Tug‘yonlarim. ( Sher.)
- Xatolardan yiroq yashamas hech kim,
Hayot tatimaydi go‘yo ularsiz.
Ba'zida anglamas ko‘ngilni hech kim,
Kechmishlar tuyular bema'no- nursiz!
Baribir mo‘jiza tuyular Hayot,
Tikonlarni gulga etaman qiyos.
Uning har laxzasi bizga g‘animat,
Hayotni hamisha Aziz tutaman!
Ne qilay yetolmam Senga,
Senga yakinlashsam yiroqlashasan.
Hayot aytchi, senda ne sinoat bor,
Nur va zulmat senda mujassam!
Men sevgining ojiz quliman,
Uning izmida inon-ixtiyor.
Undan urinsamda ketishga xarchand,
Ko‘rinmas zanjirlar bog‘lagan meni!
Men hayotni juda sevaman,
U ham meni yoqtirarmikan.
Yo‘limga qo‘yib turli g‘ovlarni,
Meni sinamokda borliq tabiat!-
Abduvali Annamirzayev.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
- Xatolardan yiroq yashamas hech kim,
Hayot tatimaydi go‘yo ularsiz.
Ba'zida anglamas ko‘ngilni hech kim,
Kechmishlar tuyular bema'no- nursiz!
Baribir mo‘jiza tuyular Hayot,
Tikonlarni gulga etaman qiyos.
Uning har laxzasi bizga g‘animat,
Hayotni hamisha Aziz tutaman!
Ne qilay yetolmam Senga,
Senga yakinlashsam yiroqlashasan.
Hayot aytchi, senda ne sinoat bor,
Nur va zulmat senda mujassam!
Men sevgining ojiz quliman,
Uning izmida inon-ixtiyor.
Undan urinsamda ketishga xarchand,
Ko‘rinmas zanjirlar bog‘lagan meni!
Men hayotni juda sevaman,
U ham meni yoqtirarmikan.
Yo‘limga qo‘yib turli g‘ovlarni,
Meni sinamokda borliq tabiat!-
Abduvali Annamirzayev.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллик тўйига тўёна-туҳфа
ТУПРОҒИМ ТЎЙИ
Бугун шаҳар, қишлоғим тўйи,
Серсув дарё, қақроғим тўйи.
Илдиз отиб кўкарган элим,
Номи ўзбек, тупроғим тўйи.
Эрк шаробин қуйгин, эй дўстим,
Бугун азиз меҳмоним тўйи.
Ўтмишимдан тўёна келган,
Урф-одатим, урфоним тўйи.
Сарпа-сурув, чопонлар келтир,
Темир туёқ бедовлар келтир.
Руҳи озод жадидлар келган,
Шеър-қўшиғим, достоним тўйи.
Баралла қўй овозинг бугун,
Кўм-кўк тиниқ осмоним тўйи,
Бу кунларга оромин берган,
Юртим боши, султоним тўйи.
Бугун тўйга сорлари келган,
Сорлар қўнар, тоғлари келган,
Беллашмоққа даврага тушсин,
Эр йигитнинг зўрлари келган.
Бу тўй тинчлик, соғлик тўйдир,
Луқмон Ҳаким, Синолар келган.
Қасамёддан тўёна этиб,
Дарди борга даволар келган.
Тўй-тўйларга уланаверсин,
Қадим карвон норлари келган,
Савдо-сотиқ, тизгинин тутган,
Тадбиркор-у, бойлари келган.
Тўй бошлаган қадим замонлар,
Жалолиддин, Темур бобомлар.
Ҳарбийларга бугун раҳнамо,
Тинчлик учун гаров бу жонлар.
Тўйхонамиз савлатин кўринг,
Эрк байрамин Шавкатин кўринг,
Мозейлардан ўтиб келишган,
Меҳмонларнинг ҳайбатин кўринг.
Мусофирда соғинчда юрган,
Юрт қадрин ори деб билган,
Оға-ини, биродарларим,
Тўйимизга кечикмай келинг.
Бу тўй ўтмиш аждодим тўйи,
Кўзим нури, чароғим тўйи.
Кўкни ўпиб, хилпираб турган,
Шон-шуҳратим, байроғим тўйи.
Дийдора Ҳожиева
Мақоми — «Тупроқ».
01.09.2026-йил
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ТУПРОҒИМ ТЎЙИ
Бугун шаҳар, қишлоғим тўйи,
Серсув дарё, қақроғим тўйи.
Илдиз отиб кўкарган элим,
Номи ўзбек, тупроғим тўйи.
Эрк шаробин қуйгин, эй дўстим,
Бугун азиз меҳмоним тўйи.
Ўтмишимдан тўёна келган,
Урф-одатим, урфоним тўйи.
Сарпа-сурув, чопонлар келтир,
Темир туёқ бедовлар келтир.
Руҳи озод жадидлар келган,
Шеър-қўшиғим, достоним тўйи.
Баралла қўй овозинг бугун,
Кўм-кўк тиниқ осмоним тўйи,
Бу кунларга оромин берган,
Юртим боши, султоним тўйи.
Бугун тўйга сорлари келган,
Сорлар қўнар, тоғлари келган,
Беллашмоққа даврага тушсин,
Эр йигитнинг зўрлари келган.
Бу тўй тинчлик, соғлик тўйдир,
Луқмон Ҳаким, Синолар келган.
Қасамёддан тўёна этиб,
Дарди борга даволар келган.
Тўй-тўйларга уланаверсин,
Қадим карвон норлари келган,
Савдо-сотиқ, тизгинин тутган,
Тадбиркор-у, бойлари келган.
Тўй бошлаган қадим замонлар,
Жалолиддин, Темур бобомлар.
Ҳарбийларга бугун раҳнамо,
Тинчлик учун гаров бу жонлар.
Тўйхонамиз савлатин кўринг,
Эрк байрамин Шавкатин кўринг,
Мозейлардан ўтиб келишган,
Меҳмонларнинг ҳайбатин кўринг.
Мусофирда соғинчда юрган,
Юрт қадрин ори деб билган,
Оға-ини, биродарларим,
Тўйимизга кечикмай келинг.
Бу тўй ўтмиш аждодим тўйи,
Кўзим нури, чароғим тўйи.
Кўкни ўпиб, хилпираб турган,
Шон-шуҳратим, байроғим тўйи.
Дийдора Ҳожиева
Мақоми — «Тупроқ».
01.09.2026-йил
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤12🥰1
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Ният элчидир!
Эрта тонгни агар биз яхши ниятлар билан бошласак, албатта кунимиз барорли келади.
Бугунги кун қувончларга тўла бўлсин, Аллоҳ таоло ўзи куч-қувват берсин. Ҳар бир амалимиз охиратимиз учун фойдали бўлсин. Яхшилар билан йўлимиз бирлашсин, ёмонлардан Ўзи йироқ этсин!
Фарзанди келажаги учун бугун бир ғишт қўйиш ҳар бир ота-онага насиб этсин, қилган меҳнатларини ҳар ким роҳатини кўрсин!
Аллоҳ таоло Ўзи дўстга зор, душманга хор, номардга муҳтож этмасин, таъмагирга улфат, ғийбатчига ҳамсуҳбат бўлмайлик!
Умримизнинг ширин пайти кексаликда берилсин, момақаймоқ кампир, ювош чол бўлиб қаришлик ҳар кимга насиб этсин. Оғзимиздан гуруч эмас, дурдек насиҳат, ширин сўзлар тўкилиб турсин.

#Хайрли_тонг
🌱Ассалому алайкум! Душанба тонги муборак бўлсин, қадрдонларим!
Кириб келган янги кун, янги ҳафта барчага муборак бўлсин!
Уйингизга нур, оилангизга бахт тилайман!
Яқинларга юбориб, янги кун, янги ҳафта билан табриклаб қўйинг.

❤3🔥1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Қадри баланд қадрдонларим , Аллох азиз қилган азизларим , гўзал ва маърифатли дугонажонларим , опа сингил дил яқинларим ....
Кунингиз хайрли ўтсин , хонадонингиз тинч файзли бўлсин .
Юртимизга тўйлар байрамлар ярашади , кўз тегмасин илоҳим .
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги қутлуғ бўлсин ҳаммага . Шу обод юрт фаравонлиги учун хизмат қилаётган барча барчадан Аллох рози бўлсин . Авлодлар сизу биздан хурсанд бўлсин .
Яна бир бор байрам муборак азизларим ....
Бугунги кунингиз қувончли бошланиб ҳаловатда ўтсин .
ШАХЗОДАнгиз 😘 .

👍5❤4🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мустақиллигимизни 35 йиллиги муборак бўлсин! 🇺🇿
💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |
💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |
❤3🔥1
☘️☘️☘️
Таслим...
Дунёларни ларзага солиб ҳайқириб туғилдинг.(Балки, бу бирингчи ва сўнгги ҳайқириғинг эди..) Қизли бўлганини билган отанг "ҳеее, онасини..." дедида, жаҳл билан бурилиб, кетмонини елкалаб даласига кетди. Қиз туққанига айбдор онайизоринг сани бағрига босганича лабининг чеккасига рўмолини босганча силкиниб-силкиниб унсиз йиғлаб қолаверди.
Ой-кунлар бир-бирини қувлаб ўтаверди. Унавердинг, ўсавердинг. Мактабда илм олишда сенга тенг келадигани йўқ эди. Истеъдодли эдинг. Орзуларинг осмон эди. Пойтахтда ўқишни истардинг. Бир куни чой устида отангга ўқимоқчи эканингни айтдинг. Хонтахта муштланди. Пиёладаги иссиқ чой деворга отилиб пиёла чил-чил синди. Шу пиёлага қўшилиб орзуларинг ҳам... Эртаси куни эрталаб онанг хонасидан юзи кўкариб чиқди. Билдингки, сен туфайли онангнинг яна бир туни заҳар заққумга тўлган. Айбдорлик ҳисси елкаларингни букди.(Бу елкалар қайтиб кўтарилмади...)
"Отангнинг қўли калта қизим, тошконда ўқишга озмунча пул кетармиди, эрга тексанг ҳаммаси яхши бўлади, бахтли бўласан". Онанг шундай деди-ю, эрга текканидан бери ўзини қачон бахтли ҳис қилганини эслай олмади. Томоғига аччиқ бир нарса тиқилди. Бу ўкинч эди, алам эди, бахтсизлик изтироби эди.
Мактабни тугатишинг билан бир уй хотин-халаж ўланлар айтиб янги уйга кузатиб боришди. "Қўли калта" отангнинг пулига келган сарполаринг ёйилди. Йиллаб тахмонни безайдиган йигирмадан ортиқ кўрпа-тўшаклар, идиш-товоқлар, энг сўнгги модадаги матолардан қаторлаган кийимлар меҳмонларга кўз-кўз қилинди. Гўё бахтнинг остонасига қадам қўйдинг. Гўё энди ҳаёт бутунлай бошқача бўларди....
Аслида ҳаётингнинг энг зулмат дамлари энди бошланганини ҳис қилганингда балки, тўйгача орзуларинг ортидан қувиб шаҳарга қочиб кетармидинг. Кета олмадинг... "Одамлар нима дейди, отам бош кўтара олмай қолади, онамни ўлдириб қўяди" деб қўрқдинг. Аслида ҳам кетганингда аниқ шундай бўларди. Отангнинг қадди букиларди. Онангнинг бошига итнинг кунини соларди.
Янги уйдаги янги ҳаётинг кун-кундан баттарроқ оғир бўлаверди. "Келинсан, чидайсан" дерди султонинг... "Чида, отанг мени ўлдиради" дерди онанг. Кунлар шу зайлда ўтаверди. Жонингни бериб шу уйда туп қўйиб палак ёяман десанг кўкаришга йўл беришмади... "Келинсан, мажбурсан..."
Кўзларингда ёш, сочларинг тўзиган, баданингда соғ жойинг қолмаган ота уйингга бординг. Хонтахта муштланди. Пиёла жаҳл билан деворга отилди. "Номусдан ўлдирдинг мени, келинсан, чидайсан. Ўша уйдан ўлигинг чиқсин, қайтмайсан..." Онанг унсиз йиғлади. "Бор қизим, ҳаёт шунақа, ҳамма аёл шунақа, сабр қил..."
Қайтдинг... Ўлигинг чиқсин... Ўлигинг чиқсин... Номусдан ўлдирдинг... Ўлигинг чиқсин....
Орзуларинг осмон эди... Кўз ёшларинг билан осмонга тикилдинг... Осмонларга учгинг келди...
Орқа ҳовлида сигир маъради. Тонг отди... Осмон сени бағрига чорлади. Табассум қилдинг. Кетаман. Кетаман... Оғилхона томон юрдинг. Қадамларинг енгил эди, гўё учаётган эдинг. Қўлларингда арқон... Кетаман...
Кетдинг... Осмонларга учиб кетдинг... Чидамадинг.. Бу ҳаётнинг оғриқларига чидай олмадинг...
Шумхабар эрта тонгдан ота ҳовлингга етиб борди. Отанг онангга қараб ўқрайди... Хонтахта муштланди... Қайноқ чойли пиёла онанг томонга қараб учди... "Бир қизни эплаб тарбиялолмадинг, бошимни эгдинг, ҳе сани ўша..."
Онанг рўмолининг бир чеккасини тишлаб, силкиниб-силкиниб йиғлади. "Одамлар нима дейди"...
Сен эса бу чирик жамиятнинг чирик тузумларини икки метр арқон билан тарк этдинг... Осмонларга учиб кетдинг...
(Ижтимоий тармоқдан олинди)

❤26😢6🤔2
ТИНЧЛИК ИСТАГАН СОҲИБҚИРОН
У ҳам ота эди, меҳрибон бобо,
Юракда эрийди қотган тошлари.
Кўнглида бор эди, назм ва наво,
Кўзида бўлгандир, қувонч ёшлари.
У истамасмиди, фарзандлар аро?
Севган гўзалини сочин силашни.
У истамасмиди кўзлари қаро,
Ўғил-қиз тўйида бахтлар тилашни.
Фақат, тинчлик учун чиқарди, сопдан,
Ўткир қиличини ноилож, ҳар дам.
Шундай қилмаса гар эл азоб тортган,
Халқи тинч бўлмаса, босар ғам, алам.
Замона зўрники бўлган замонда,
Мардлар майдонида чалғимади, у.
Худони билмаган, душман томонда,
Кураш зарбасидан гангимади, у.
Амур Темур айтган; "Номардлар хароб
Қилади, юртимни юзида ниқоб".
Темур суймасмиди, танбур-у, рубоб,
Ўйлади, дунёда қанча юрт тарқоқ.
Ёвни суриб ташлаб, сафо келтирар,
Гоҳида туйғулар юракда нотинч.
Саболар тинчликдан садо келтирар,
Темур қароғида тунади, соғинч.
Кескин, осойишта сиёсий иқлим,
Амир Темур ёвга бўлмади, қамал.
Ул соҳибқиронга бас келади ким!?
Ғалаба пойига қўйилди, тамал.
Юлдузлар чарақлаб тоза ҳавода,
Милионлар қалбига нур сочган наво.
Темур боғларида гуллади шода,
Дилбандга юлдуздан йўл очган, бобо.
Пойига юлдузлар тиз чўккан, бобо,
Ватан, Ватан дея ўтди ул доҳо....
Мавлуда Мумтоз Шодмон қизи.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
У ҳам ота эди, меҳрибон бобо,
Юракда эрийди қотган тошлари.
Кўнглида бор эди, назм ва наво,
Кўзида бўлгандир, қувонч ёшлари.
У истамасмиди, фарзандлар аро?
Севган гўзалини сочин силашни.
У истамасмиди кўзлари қаро,
Ўғил-қиз тўйида бахтлар тилашни.
Фақат, тинчлик учун чиқарди, сопдан,
Ўткир қиличини ноилож, ҳар дам.
Шундай қилмаса гар эл азоб тортган,
Халқи тинч бўлмаса, босар ғам, алам.
Замона зўрники бўлган замонда,
Мардлар майдонида чалғимади, у.
Худони билмаган, душман томонда,
Кураш зарбасидан гангимади, у.
Амур Темур айтган; "Номардлар хароб
Қилади, юртимни юзида ниқоб".
Темур суймасмиди, танбур-у, рубоб,
Ўйлади, дунёда қанча юрт тарқоқ.
Ёвни суриб ташлаб, сафо келтирар,
Гоҳида туйғулар юракда нотинч.
Саболар тинчликдан садо келтирар,
Темур қароғида тунади, соғинч.
Кескин, осойишта сиёсий иқлим,
Амир Темур ёвга бўлмади, қамал.
Ул соҳибқиронга бас келади ким!?
Ғалаба пойига қўйилди, тамал.
Юлдузлар чарақлаб тоза ҳавода,
Милионлар қалбига нур сочган наво.
Темур боғларида гуллади шода,
Дилбандга юлдуздан йўл очган, бобо.
Пойига юлдузлар тиз чўккан, бобо,
Ватан, Ватан дея ўтди ул доҳо....
Мавлуда Мумтоз Шодмон қизи.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6
ҚАЛҚОНИМ БЎЛ
Баҳор бўлсанг бахтим етакла,
Сўнг ишониб ёзларга топшир.
Севгим билан қолдирма якка,
Бир дарахтдай тик орқамда тур.
Етса қишнинг совуқ шамоли,
Унинг йўлин йўлларимдан бур.
Музлар қалтис қилганда ҳолим,
Бир дарахтдай тик орқамда тур.
Қалқон бўлгин ёзу кузларда,
Айт яхши гап, мен-ла суҳбат қур.
Етсам тўқсон ёки юзларга,
Бир дарахтдай тик орқамда тур.
Етай гўзал ҳуру ғилмонга,
Сен-ла дилим босмасин чанг, кир.
Сен сарғайиб етган маконга,
Мен баҳордай етиб борай, юр!
31.08.2026
Барно Қарноқли
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Баҳор бўлсанг бахтим етакла,
Сўнг ишониб ёзларга топшир.
Севгим билан қолдирма якка,
Бир дарахтдай тик орқамда тур.
Етса қишнинг совуқ шамоли,
Унинг йўлин йўлларимдан бур.
Музлар қалтис қилганда ҳолим,
Бир дарахтдай тик орқамда тур.
Қалқон бўлгин ёзу кузларда,
Айт яхши гап, мен-ла суҳбат қур.
Етсам тўқсон ёки юзларга,
Бир дарахтдай тик орқамда тур.
Етай гўзал ҳуру ғилмонга,
Сен-ла дилим босмасин чанг, кир.
Сен сарғайиб етган маконга,
Мен баҳордай етиб борай, юр!
31.08.2026
Барно Қарноқли
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
Абдулла Орипов
ЭРК ҲАҚҚИ
Қадимий бобо юртим,
Қутлуғ бўлсин яловинг,
Ўйлай-ўйлай ташлаган
Қадам муборак бўлсин.
Тағин гуриллаб ёнгай
Ўчмаган қалб оловинг,
Эрк ҳаққига ичилган
Қасам муборак бўлсин.
Кимсага ёмонликни
Кўрмагансан ҳеч раво,
Лекин шум қутқулардан
Чиқмади шўрлик бошинг,
Энди сени қўлласин
Зафар ўзи доимо,
Сафаринг бехатару
Хизр бўлсин йўлдошинг.
✍1991
ЭРК ҲАҚҚИ
Қадимий бобо юртим,
Қутлуғ бўлсин яловинг,
Ўйлай-ўйлай ташлаган
Қадам муборак бўлсин.
Тағин гуриллаб ёнгай
Ўчмаган қалб оловинг,
Эрк ҳаққига ичилган
Қасам муборак бўлсин.
Кимсага ёмонликни
Кўрмагансан ҳеч раво,
Лекин шум қутқулардан
Чиқмади шўрлик бошинг,
Энди сени қўлласин
Зафар ўзи доимо,
Сафаринг бехатару
Хизр бўлсин йўлдошинг.
✍1991
❤5
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
📝Угай она
•••Мен масжидул ҳарам ичкарисида ибодат қилиб ўтирган эдим... Бир ҚАРИ АЁЛ диққат эътиборимни ўзига жалб этди...
••••У тинмай намоз ўқир ва тинмай йиғлар ва қўлларини кўтариб йиғлаб нола-ю дуолар қилар эди. У шундай шиддат билан йиғлар эдики, умрим бино бўлиб бундай йиғини ҳали кўрмаганман...
•••Унинг олдига бориб, ёнига ўтирдим ва салом бериб сўрадим:
Эй она, сизга нима бўлди..? Сизни куйиб йиғлашингизга сабаб нима..?
Аёл йиғисини тўхтата олмай жавоб берди:
Мен ўзимнинг азобимдан куйиб йиғлаяпман...
Қандай қилиб..?
Менинг УМР ЙЎЛДОШИМ бор эди...
Биз бир-биримизни ҳудди афсоналардек севар эдик... Аммо Аллоҳ бизга фарзанд ато этмади... Мана шу бизни ҳаётимизни безовта қила бошлади. Унга жуда ҳам қаттиқ ачиндим ва бошқа аёлга уйланиши мумкунлигини айтдим...
•••Лекин у таклифимни РАД этди...
Мен кунлар, ойлар ва то рози бўлмагунича уни кўп урушдим. Ва ахири уни кўндириб, бир қизга унаштирдим... Тўй бўлди...
•••Эрим иккинчи аёлига менга нисбатан кўпроқ майл кўрсатган сари, қалбимда рашк алангаси гурилларди...
•••Айниқса хомиладор бўлганидан сўнг. Кейин фарзанднинг дунёга келиши. Унга чиройликкина ЎҒИЛ ҳадя этди...
•••Рашким кун сайин ошар эди. Аёлига яқинлашган сари, ғазабим ва нафратим ҳам ошиб борар эди...
•••Бир куни келиб менга янги аёли билан сафар қилмоқчи эканини айтади. Менга эса болани қолдиришмоқчи эди. Мен ҳам ҳеч қандай баҳс-мунозарасиз бунга рози бўлдим.
•••Чунки болага мендан бошқа қарайдиган одам йўқ эди...
Сафарнинг биринчи куни, бола ёнимда ўйнаб ўтирди. Қишнинг совуқ кунлари бўлгани боис, хонани иситиш учун ўтин ёқдим... Бола кўз олдимда ўйнаб ўтирар экан, унга қараган сарим рашк ва нафрат қалбимни гўё ОЛОВ сингари куйдирар эди.
•••Шу он болажон ҳам оловга яқинлашиб, ёниб турган чўғни ушлаб олди. Мен ҳам олдига шошиб бордим. Қўлини оловдан чиқариш ўрнига, баттар куйиб кетгунча қўлларини оловга ботириб, қалбимдаги алангани сўндирмоқчи бўлдим...
•••Аммо барибир уддалай олмадим. Орадан чамамда бир соатча ўтгандан сўнг эрим ва унинг иккинчи аёли автоҳалокатга учраб, ВАФОТ этганликлари тўғрисида хабар келди...
•••Шу захоти ўзимни ёлғиз ҳис этиб, қўли куйиб кетган боладан бошқа ҳеч кимим йўқлигини англаб етганимдан сўнг қилган ишимдан афсус надоматлар чекдим...
•••Болани яхши кўриб катта қилдим. У ҳам мени яхши кўрди. Ҳозир у менга масъул бўлган. Мени парваришлайди, талабларимга қарайди. Менга меҳр ва майинлик билан муомала қилади.
•••Мени «Эй онажон» деб чақиради...
Ҳар сафар мени «ОНАЖОН» деб чақирган сайин, қалбим ғам андуҳдан парча-парча бўлай дейди... Ҳар сафар куйиб кетган қўлларига қарасам, қалбим тилка пора бўлиб кетади. Кейин ўзимни боса олмай, йиғлашга тушаман...
••• Билмайман, фарзандимсиз ҳозир холим не кечар эди.
Субҳаналлоҳ...
•••★« Шоядки, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса»★.
. (Бақара 216-оят.)
.
•••Кун ҳадиси
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
••• Дўстингизни ЕНГИЛРОҚ севинг, бир кун келиб душман бўлиб қолиши ҳам мумкин...
Душманингизга ҳам енгилроқ адоват қилинг, бир кун келиб дўст бўлиб қолиши ҳам мумкинʺ.
Имом Термизий ривоят қилган
📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚

❤32🤔5👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙР ЁЗ🌞🌞
САЛОМ КУЗ🍁🍁🍁
⭐️🌸ХАЙРЛИ ТУН
АЗИЗЛАРИМ! 🌸⭐️
⭐️➖Кўз қалбга эргашади.
🌙Агар қалб юмшоқ бўлса, кўз ёш тўкади.
✨Бордию қотиб кетса, кўз ёш тўкишдан тўхтаб, қурийди!
💫Аллоҳ қалбларимиздаги иймон нурини равшан айлаб, ибодатига муҳаббатли қилсин!
🌙Файзли оқшомингиз ибодат нури ила ёришсин!➖⭐️
🌙Тунингиз тинч ва осойишта ўтсин қадрдонларим ширин тушлар кўринг!

❤4👌1